RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Islomiy ibratli hikoyalar
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:57 | Message # 151
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
«Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман. Бу вақт мобайнида турли ҳодисаларга дуч келдим. Шуларнинг ичидан 1976 йили содир бўлган бир воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман...

Бош шифокор лавозимида ишлаган пайтимда Сароб исмли ёш беморим бўлиб, кўкрак саратонига чалинган эди. Уни шахсан ўзим даволар эдим. Аллоҳнинг изни билан қисқа муддат ичида унинг аҳволи яхшилана бошлади. Фақат у камида беш йилгача ўзини қаттиқ парваришда сақлаши керак эди. Тўрт йил ўтиб, Сароб Измирга бориб келишни истади. Қиш ойи бўлгани учун самолётда кетиш шарти билан рухсат бердим.

Афсуски, у самолётга чипта ололмай, автобусда йўлга чиқибди. Бунинг устига, автоҳалокат туфайли олти соат совуқда қолиб кетибди. Касаллик тезда унинг суяк ва ўпкаларига тарқаб кетди. У метастаза (касалликнинг бошқа аъзоларга ёйилиши) сабабли умуман юра олмас, ўпкасига доимий кислород жиҳозлари қўлланар, шунинг учун гапириши ҳам осон эмас эди.

Бир сафар уйига борганимда:
«Доктор... Мен сиздан... жуда хафаман», – деди у.
«Нима учун?» деб сўрадим.
«Сиз... диндор одам... экансиз... Нега менга ҳам... Аллоҳни, ўлимни, охиратни тушунтирмадингиз?»
Унинг диний илми оз эди. Буни билар эдим. Шунинг учун унинг бу саволидан бир оз шошиб қолдим.

Саробнинг кўнглини олишга, хафа қилмасликка ҳаракат қилиб:
«Докторларга боғланиш осон, пулини берасан-у, истаган муолажангни олаверасан. Аммо иймон муолажасини чин дилдан исташинг керак», – дедим.

У «Истайман» деган маънода бош ирғади. Шундан сўнг умидсиз тиббий муолажанинг ёнига шифобахш иймон муолажаси қўшилди. У мен ўргатаётган иймон ҳақиқатларини бутун вужуди билан тинглар, ора-сира саволлар сўраб турар эди.

«Доктор, – деди у вафотига бирор ҳафта қолганида. – Мен... ўлаётганимда нима дейишим... керак?»
«Сенинг ҳолатинг ўзига хос. Сенга калимаи шаҳодатни айтиш узунлик қилади. У онни сезганингда «Аллоҳ, Муҳаммад», десанг кифоя», – дедим. У табассум билан бош силкиди.
Оғриқ кучли бўлгани учун Саробга давомли равишда морфин қилар эдик. Орада сафарга кетиб қолиб, бир муддат уни кўра олмадим.

Қайтиб келганимда онаси қўнғироқ қилиб:
«Сароб бир ҳафтадан бери морфин қилдирмаяпти», – деди.
Тезда унинг уйига бордим ва нима учун укол қилдирмаётганини сўрадим. Саробнинг жавобини ҳалигача унутолмайман. Эсласам, титраб кетаман:
«Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва «Аллоҳ, Муҳаммад», дея олмай қолсам-чи?»– деди у.

Ўшанда Жумъа куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:
«Ҳеч қўрқма, – дедим, – бемалол укол олишинг мумкин».
Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:
«Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?»
«Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кўринишда келади», дея таскин бердим.

Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитганим заҳоти уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди.

Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:
«Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди. Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва «Ўрнингдан қимирлама», дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва «Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан», – деди-ю, жони узилди»...

Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди...»


 
DURDONDate: Shanba, 27-Apr-2013, 02:29 | Message # 152
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Besh vaqt namozini ado etuvchi bir xonim ichishni yaxshi kuradigan bir erkakga turmushga chiqipti. Xarkuni xojasi uyiga shira kayf bulib keladi. Uyiga tugri kelgan kun bulmaydi. Dinga nihoyatda etiqodi yuksak bulgan musulmon ayol besh vaqt namozlarining orqasidan xojasini tuzalishini surab va ichkilik degan yomon zaqqumdan halos etishini Allohdan surab kuz yoshlarini tukib yolvoradi. Kunlar oylar utadi. Ayol uz xojasiga xizmatini yaxwi utay veradi. Sarhush yuradigan er uz xotinini xush felidan xizmatidan mamnun ammo unga bunday yuriw odat bulib qolgan. Musulmon bulgan xotin namozdan keyin kuz yoshlarini tukib erining yaxshilikga yuz burishini suraydi. Kechalari xojasini bezovta qilmaslik uchun urnidan turib boshqa xonaga chiqadida namozini uqib duo qiladi: Allohim seni huzuringda gunohkor qullarimni ochdim senga yolvoraman meni avf et, gunohimni kechir yo Rabbim. Senga kuz yoshi tukib yolvoraman seni rozilging uchun ado etadigan namozlarim va tukkan kuz yoshlarim senga bulgan be-nihoya iymonim dargohi izzatingda maqul bulsa sening roziliging bir uyg’un ibodat va iymon bersa ey ulug’ Allohim. Shularning hotiri uchun shu onda yotog’ida uxlab yotgan xojamni isloh ayla, tuzatkin. U gunoh ishlardan qaytsin. Xojamga hidoyat ber ey Robbim. Ey Rahmon va Rahiym bulgan Allohim douyimni qabul aylagin. Uz odatiga kura xotin namozini uqir ekan xojasi uyg’onib qarasa yonida xotini yuq yotoqxonada xam yuq. Ul odam shubhalandi sarhushtlikdan boshi og’rigan xoja nega yonimda xotinim yuq deb urnidan turib uni axtardi. Tovush chiqarmay sekin unga qarasa xotini sajda qilmoqda va qullarini duoga ochib kuz yoshlarini tukib Allohdan surardi: Ey kechirguchi Allohim xojamni xam kechirgin. Xotining Alloh ishqida tukayotgan bu kuz yoshlari ul odamning kungliga bir iymon nuri bulib porladi Va uning aqlini yorishtirdi. U bunday deb iltijo qila boshladi: Ey kechirguchi ulug’ Allohim meni avf etgin shu yarim kechada xotinim mening uchun kuz yoshini tukmoqda ekan men esa uning haqida yomon uylarga bordim xotinim meni avf etishingni sendan yolvorib surar ekan men esa gunohga botib yotib man. Bu tushmi uzi yo Robbim. Meni kechir suz beraman bugundan boshlab oilam bilan birgalikda senga uzimning qullik vazifamni ado etaman. Diynimiz belgisi bulgan namozni uqiyman, oqshomlari kechalari xotinim bilan namozimizni uqib uyimizni nurafshon etamiz deb Allohga suz berdi hidoyatga erishdi. Xojasini bu axvolini kurgandan keyin yaxshi hulq atvorli tong manoda musulmon tarbiyasi bilan voyaga yetgan yosh xonim sevinch kuz yoshlarini tukib erining buynidan quchib shod buldi va yo Robbi senga minglarcha va yuzminglarcha shukurlar bulsin. Xojamni hidoyatga yetkazding namozlarimni doularimni qabul etding deb sevinch kuz yoshlari ila shukurlar qildi. Hidoyat Allohdan. Allohim using bizni iymonimizni tukis qilgin using rozi buladigan roziliginga erishadigan ibodat va amallar bajarguchilardan qilgin (Оmin)!

 
SAKINADate: Yakshanba, 05-May-2013, 14:49 | Message # 153
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
"IBRATLI JAVOB".

Хадича китоб ўқиб ўтирган эди. Телефони жиринглаб қолди. Нотаниш рақамдан қўнғироқ қилган йигит салом- аликдан кейин ҳар хил саволлар бера бошлади. Хадича ҳайрон бўлиб сўради: – Кечирасиз, кимсиз? Мен сизни танийманми? – Йўқ, танимайсиз, аммо мен яхши оиланинг фарзандиман. Суҳбатимиз давомида бир- биримизни яхшироқ билиб олсак керак, – деди нималаргадир ишора қилиб. – Аммо менинг телефонимни биттаси эшитиб туради, – деди қиз бир оз сукутдан сўнг. Йигит кулди: – Ростданми? Ким эшитади? Мактабингиз маъмуриятими? – Йўқ, – деб жавоб берди Хадича. – Телеграф эшитадими? – Йўқ... – Унда... махсус пойлоқчими? – деди йигит кула-кула. Ахийри Хадича: – Буюк ва қудратли Аллоҳ эшитиб турибди, – деди. Йигит кулгидан тўхтади ва ўша ондаёқ телефонини ўчирди... Аллоҳ таоло ҳар нарсани Кўриб турувчи ва Эшитувчидир... Мухлиса РАСУЛЖОН қизи тайёрлади.
 
DURDONDate: Juma, 24-May-2013, 03:06 | Message # 154
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Жаннат саййидаси.
Саҳрода чорваларини ўт-ўлан
билан боқиб юрадиган бир
бадавий киши бор эди.
Чорваси учун ўт-ўлан ва
егулик истагида бир ердан
бошқа ерга кўчиб юриш
бадавийлар одатидан эди.
Бадавий киши муштипар қари
онасининг ёлғиз ўғли эди.
Кўпинча онаси қарилиги
сабабли хотирасини йўқотиб
қўяр, боласидан ажраб
қолишдан қўрқиб ақлдан озар
ва ҳар хил гапларни гапирар
эди. Онасининг нуқсони мана
шу эди холос. Бир куни
бадавий киши бошқа ерга
кўчишни ҳоҳлаб аёлига: “Агар
эртага йўлга отлансак, онамни
бирор егулик билан мана шу
ерга ташлаб кетгин, балки
биров уни олиб кетар ёки шу
ерда вафот этиб, биз ундан
қутиламиз” дебди. Аёли унга:
“Ҳотиржам бўлинг, сиз
айтгандай қиламан” деди.
Бадавийлар йўлга чиқибдилар,
улар орасида онасидан безор
бўлган киши ҳам бор эди.
Ҳалига аёл эри ҳоҳлагандек
ана шу ерга эрининг онасини
ташлаб кетибди, лекин
кетишидан олдин бир ажойиб
иш қилибди. Бадавий киши
билан аёлнинг эндигина бир
ёшга тўлган ўғилчалари бор
эди. Бадавий киши уни жуда
ҳам яхши кўрар, бўш вақтида
уни эркалаб ўйнатар эди. Аёл
мана шу ўғилчасини эрининг
онаси билан бирга ташлаб
кетибди. Йўлда кетаётган
бадавийлар кечга бориб
ўзлари ва чорвалари дам
олиши учун тўхтадилар ва
қуёш чиққандан сўнг йўлда
давом этишга қарор қилдилар.
Шу пайт ҳалиги бадавий киши
одатдагидек ўғлини эркалаб
ўйнатиш учун аёлидан
боласини сўрабди. Аёл эрига:”
Мен уни онангиз билан ташлаб
келдим, ўғлингиз ҳам катта
бўлса сиз онангизни ташлаб
кетганингиздек сизни ҳам
саҳрога ташлаб кетади” деди.
Бу гаплардан қалбини яшин
ургандек бўлди – катта хато
қилганини англаб етди.Тезда
отини эгарлаб, қалбида дуо
билан: “Эй Аллоҳим,
онажоним билан боламни
йиртқичлар еб кетмаган
бўлсин” деб шоша кетди.
Чунки бадавийлар кетгандан
кейин улардан қолган
нарсаларни ейиш
йиртқичларнинг одатларидан
эди. Бадавий етиб келгач,
қараса онаси болани бағрига
олган, унинг атрофидаги
бўрилар эса болани ва онани
ейиш учун шай бўлиб
туришарди. Муштипар она
набирасини бағрига босиб:
“Йўқолинглар! Бу боламнинг
боласи”, деб бўрилани ҳайдар
эди. Бу ҳолатни кўрган
бадавий бўриларнинг бир
нечтасини йиқитди,
қолганлари эса қочиб
қолишди. Бадавий онасини
бағрига босиб, унинг
пешонасидан ўпиб қилган
ишидан пушаймон бўлиб
йиғлаб юборди.Онаси ва
боласини олиб ортига қайтди.
Шундан сўнг бадавий
онасидан бир лаҳза ҳам
ажралмас, елиб-югуриб
хизматида бўлар эди.. Агар
бошқа ерга кўчмоқчи
бўлсалар, биринчи бўлиб
онасини туяга ўтказар, сўнг
отга миниб унинг ортидан
борар эди. Қалбининг туб-
тубига инсонийлик ҳисларини
олиб кира олган оқила
аёлидан миннатдор бўлиб
кетарди.
Бизни дунёга келтириб катта
қилган инсон – онамиз
эканлигини доимо эслаб
юрайлик. Юрагимизнинг
уриши қадар уларни дуо
қилайлик. Оналаримизнинг
мунис кўзлари учун уларни
дуо қилишни асло
унутмайлик.
Эй Аллоҳим, онамни гуноҳ
узра кўрсанг уларни Сан авф
этгин!
Мунисгинам маҳзун бўлса,
қалбларин сарафроз этгин!
Шод қилсанг лутфингдан,
Ўзингдан аларни дилроз этгин!
Дард берсанг, раҳматингдан,
аламларинг бироз этгин!
Боқийлик шаробини лабларин
узра тутсанг,
Жаннат шаробин аларга мерос
этгин!
Жаннат саййидаларидек
Ҳузурингда хос этгин
Омин!


 
DURDONDate: Shanba, 25-May-2013, 01:23 | Message # 155
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Аёл жуда қийналганди. Марҳум эридан қолган озгина мерос аллақачон тугаган, болалари эса катта бўлмоқда. Уларни кийинтириш, овқатлантириш кундан-кунга қийинлашиб борар, аёл боши билан топган пули ҳеч нарсага етмасди. У ниҳоятда содда, баъзи бир аёлларга ўхшаб савдо билан шуғулланишга қобилияти йўқ, бошини қаерга уришни билмас эди. Мана бугун ҳам шу аҳвол, уйдаги камчиликларни тўлдириш учун зарур пул унда йўқ эди. Автобус бекатида турар, атрофни кузатарди. Бир пайт унга яқин жойда бир такси машинаси келиб тўхтади. Таксидан бир киши тушди. Унинг ноодатий кийими, орқасига осиб олган ғалати сумкаси ажнабий эканлигидан далолат берарди. Бундайлар йул кира ҳақига яхши пул беришини биларди ва умид билан такси хайдовчиси томон юрди. Ажаб эмас, озгина ёрдам қилса. -Ука, мени тиланчи деб ўйламанг, илтимос. Аллоҳ розилиги учун менга ёрдам беринг, мен очликдан ўлимга розиман, аммо, болаларимнинг қийналишларига чидай олмаяпман. Кутилмаган бу мурожаатдан хайдовчи бироз тараддудланиб қолди. Киссасида пул бор, йўқ эмас, аммо, бу пулларни тишининг кавагида асраб юрганди. Машинасининг шиналари анчадан буён эскирган, уларни янгилаш оддий такси хайдовчиси учун осон эмас эди. Бу пулларни рузғордан орттириб анчадан буён йиғиб келаётганди. Уйига борса, ҳар куни хотини жаврайди. -Хой, дадаси, қачон алмаштирасиз, бу қуриб кетгур баллонларни. Сал кечга қолсангиз, хаёлимга нималар келмайди, дейсиз. Қачонгача бунақа хавотирда ўтираман. Шу тахлит гапларни дарров эслади ва "ўзинг оғир аҳволда бўлсанг, ёрдам беришинг шарт эмас” деган шайтоний ўй кечди хаёлидан. Аммо, дарров "Пулни мана шундай пайтда ишлатмасанг, қачон ишлатасан. Пулинг кўпайганда, мана шундай мухтож инсонни топа олмасангчи? Аллоҳнинг розилиги қаерларда яширинган эканлигини қаердан биласан”, деб ўнг тараф фариштаси қалбини юмшата бошлади. У чўнтагидаги бор пулини чиқарди ва халиги аёлга берди. -Олинг синглим, бу пул анча вақтга етади, кейин яна Аллоҳ бир йўлга бошлар, -деди-да, пул кўплигидан аёл қайтариб бериши мумкинлигини сезиб, дарров газни босди. Кун бўйи қулоқлари остидан аёлнинг "сен менга ёрдам бердинг, Аллоҳ сенга ёрдам берсин” деб дуо қилгани кетмади ва қалбида "омин” деб такрорларди. Уйга келгач, хотинига: -Янги баллонлар келмабди, келиши билан хабар қиламиз, дейишди, -деб қўя қолди ва бир неча кун учун бу савол-жавобдан қутулди. Орадан бир неча кун ўтди, бир куни у уйига келиб хотинини манзил ёзилган қоғоз ушлаб ўтирган ҳолатда кўрди. -Бир одам келди, мана шу манзилни бериб, эртага боришингизни айтди. Машинангизга янги баллон қўйиб берар экан. У ҳайрон қолди, ахир, ҳеч кимга бу ҳақида оғиз очмаганди. Эрталабгача қандай ухлаганини билмади, биринчи қилган иши ўша манзилга бориш бўлди. Баллон учун эмас, қизиқиш уни етаклаб борганди. Манзил ёзилган қоғозни кутиб олган кишига берар экан. ҳайронлиги икки баробар ортди. Мезбон "ўша такси ҳайдовчиси сизми” деб қучоқлаб олди, кейин йиғлай бошлади. -Уч кундан бери Расулулоҳ (с.а.в) тушимга кирадилар ва менга, "мана шу манзилдаги бир такси ҳайдовчисини баллонларини алмаштириб бер ва бунинг эвазига менинг шафоатимга эга бўлгин”, дейдилар. Эй биродар, сиз қандай ҳайрли иш қилдингизки, пайғамбаримиз (с.а.в.) уч кундан бери мени бу ишга буюрмоқдалар Энди йиғлаш навбати ҳайдовчига келганди. Кўзларини юмди, қалб кўзи билан пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг ризолик тўла нигоҳларини ҳам, йўлдаги аёлнинг миннатдорчилик уфуриб турган кўзларини ҳам бир лавҳада кўриб, хис қилиб турарди. Қулоқлари мезбоннинг тинмай "субҳоноллоҳ” деяётган сўзларини эшитмас, аёлнинг "Аллоҳ сенга ёрдам берсин” деган сўзларини қайта-қайта хаёлида жонлантирар, дуодаги "ёрдам” калимасини аёл қанчалик кичик маънода ишлатган бўлса-да, бу сўз нақадар кенг маънода самода қабул қилинганлигидан ҳайратда эди.

 
DURDONDate: Seshanba, 28-May-2013, 14:53 | Message # 156
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Barakotli kecha

Tun kirdi. Shunda ham Ummu Sulaym qalbidagi mahzunlikni bildirmadi. Xushbo‘ylanib, ziynatlanib, erining yonida bo‘ldi. Tunni birga o‘tkazishdi...

Tong otdi. Eri masjidga otlanar ekan, Ummu Sulaym sekin gap boshladi:

- Abu Talha, agar bir kishidan omonat olinsa, so‘ng egasi u narsani so‘rasa, olganlar uni qaytarmaslikka haqlari bormi? - deb so‘radi.

-Yo‘q, omonat egasiga qaytariladi. Bermaymiz deyishlariga haqlari yo‘q.

Shunda Ummu Sulaym maqsadga ko‘chdi:

- Alloh bizga omonatga o‘g‘il bergan edi. Endi o‘sha omonatini qaytarib oldi...

Abu Talha:

"Inna lillahi va inna ilayhi roji'un" (Biz Allohnikimiz va biz Unga qaytajakmiz), dedi. Boshqa hech so‘z ayta olmadi. Chiqib, Rasulullohning huzurlariga bordi. Namoz o‘qidi. So‘ng kecha shom arafasida o‘g‘li vafot etganini, bundan bexabar tunni xotini bilan o‘tkazganini bayon qildi. Hazrati Payg‘ambarimiz(sollallohu alayhi va sallam) shunda:

- Bu kechangizni Alloh barakotli qilsin, - deb duo qildilar.

Alloh Rasulining duolariga osmon eshiklari ochildi. Suyukli farzandlarini yo‘qotgan bu oilaga Alloh taolo Abdulloh ibn Abu Talhani berdi. Abdullohni esa, to‘qqizta farzand bilan siyladi. Hammalari hofizi Kur'on bo‘lishdi. Ayniqsa, to‘ng‘ichi Ishoq ibn Abdulloh yirik faqih darajasiga ko‘tarildi...

Ushbu hikoya muhtaram onalarimizga, aziza opa-singillarimizga dunyo va oxirat saodati sari oydin yo‘lni ko‘rsatadi, deb umid qilamiz. Zero, Payg‘ambarimiz (sollallahu alayhi va sallam):

"Jannat onalar oyoqlari ostidadir", deganlarida ana shunday pok va sabrli ayollarni nazarda tugganlar.

«Qahramon mo'mina ayollar» kitobidan (Toshkent, «Movarounnahr», 2005) olindi.


 
DURDONDate: Payshanba, 30-May-2013, 03:08 | Message # 157
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ёкуб алайхиссалом билан улим фариштаси Азроил биродарлардек учрашиб туришарди. Бир куни Азроил зиёратта келганида, ораларида шундай сухбат булиб утди: Хз.Ёкуб:
— Эй улим фариштаси, зиёратга келдингми ё жонимни олганими? Улим фариштаси:
— Зиёратга келдим. Хз.Ёкуб: ^
-Сендан бир талабим бор. Улим фариштаси:
-Нима экан у? Хз.Ёкуб: -Ажалим якинлашиб, жонимни олмокчи булганингда менга сал олдинрок хабар берсанг... Улим фариштаси:
- Жуда соз. Сенга икки ё уч хабарчи юбораман.
Бу сухбатдан бирмунча вакт утгач, Хз.Ёкубнинг ажали якинлашди. Улим фариштаси яна келди. ХзЁкуб суради:
— Зиёрат максадида келдингми ё жонимни олганими? Улим фариштаси:
- Жонингни олгани! Хз.Ёкуб:
- Ахир, сен менга олдиндан хабар бермокчи эдинг-ку?!-
Икки ё уч хабарчи юбораман-дегандинг... Кани хабар берганинг? Улим фариштаси:
- Мен айтганимни килдим:
1. Сочларинг олдин кора эди, окарди. 2: Вужудинг олдин кучли эди, кейин кувватдан колди. 3. Каддинг олдин тик эди, энди букилди. Эй, Ёкуб, мана санга уч нарса, улимдан олдин инсонларга менинг юборган хабарчиларимдир.


 
SAKINADate: Payshanba, 30-May-2013, 15:21 | Message # 158
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Muhammad samalyotga chiqdi. Stulini to'g'rilab "omonlik" kamarini taqdi.. U kuchli, baquvvat, robbisidan uzoq bo'lgan yigit edi.. Samalyot uchdi.. Muhammad Amerika qo'shma shtatlarida o'tkazadigan safari rejalarini tuzishni boshladi.. Tungi klublar, raqqosalar-u turli tuman "ichimlik"lar bilan mazza qilib dam oladi.. Xar xil qizlar bilan tanishadi, ular bilan ajoyib vaqt o'tkazadi.. Samalyotda uchish vaqtini shunday o'ylar-u vaqtini qanday o'tqazish haqidagi rejalarni tartiblash bilan o'tdi.. Xayolidan bir lahzaga bo'lsa ham unga shu kuch- quvvatni bergan xar lahzada olib qo'yishi mumkin ekanligi o'tmas edi.. Amerikaga yetib bordi, bir uy ijaraga olib narsalarini qo'ydi.. Kechalari bamdodgacha bedorliklar, shomgacha uyqular boshlandi.. Azon ovozi necha martalab qulog'iga kirardi yon- atrofdago ozginagina musulmonlarni namozga chaqirardi.. Lekin u bu chaqiruv musulmon bo'lgani uchungina unga qarashli ekanligi haqida o'ylab ham ko'rmasdi.. Ko'p pullarini turli ichimliklarga sarfladi.. Yon-atrofida nimalar bo'layotganini idrok qila olmaydigan darajada mast bo'lib yurdi.. Muhammad O'zi haqida hikoya qilib aytadi.: O'sha kun kelguncha hayotim shu tarzda o'tib turdi. O'sha kech chiroyli qizlar bilan to'lib toshgan klublardan biriga kirdim, navbatdagi qadahni olib icha boshladim.. Alloh Ta'alo aroqni harom qilganini bilardim.. Lekin shahvatim hamma narsani esimdan chiqazgandi.. Uzoqdan bir maftunkor qiz menga qaradi va sekin yonimga keldi.. Qarashlarida sevgi va muhabbat bor edi.. Yonimga kelib menga yanayam yaqinlashdi va jasadini quchog'imga tashladi.. To'g'ri Allohga ko'p osiylik qilganman.. lekin o'sha vaqtda hissiyotlarim doimgidan boshqacha edi.. Uni yuz tuzilishi arab ekanligini aytib turardi.. Birdan arab tilini buzib: "Sen arabmisan?" - dedi. - Ha.. Men ham, lekin shu yerda tug'ilib o'sganman, menda Amerika pasporti bor.. Isming nima? - Muhammad.. - Bu ismni yomon ko'raman. - Nega? - Chunki men nasroniyman.. Qaltirab ketdim.. Uni islomga da'vat qilish haqidagi o'y hayolimdan o'tdi.. Lekin bunday o'y qalbimni qoplab olgan shahvatlar oldda ta'sir o'tkza olmasdi.. Jilmayib mavzuni o'zgartirdim. - Raqsga tushishni yaxshi ko'rasanmi? - Ha.. Birga uzooq vaqt raqsga tushdik.. Undan menikiga borishini ko'p martalab so'radim, lekin u rad etdi.. O'sha kecha bir o'zim uyga qaytdim.. Ko'z o'ngimdan uni surati ketmasdi.. Qalbim Allohdan yiroqligi uchun juda ham zaiflashib ketdi.. Ikkinchi.. Uchinchi tunlar ham shunday o'tardi. Qalbda unga bo'lgan sevgi va ehtiroslar oshib borardi.. Oxiri fojea yuz berdi.. Bir kun unga: - "menikida qolishingni hohlayman" - dedim.. - Meni roziman!. Faqat mana buni taqishliging sharti bilan!.. Deb cho'ntagidan o'rtasida kichkinagina xoch osilgan zanjir chiqazdi.. Ga'lati hislar meni qamrab oldi.. To'g'ri Allohdan uzoqman.. To'g'ri namoz o'qimayman.. Lekin men MUSULMONman-ku.. Baribir unga bo'lgan sevgi hamma narsadan ustun edi.. Jilmayib undan zanjirni olib bo'ynimga taqdim.. Aybdordek.. Asirdek. ajablanib "vaav senga judayam yarashdi" dedi. - Bu mendan senga hadiya, bundan keyin men bilan uni taqmasdan uchrashmaysan.. Deb shart qo'ydi.. U bilan tunlar lazzatli go'zal o'tardi.. Shayton menga uni ziynatlab ko'rsatardi.. Bir kuni men bilan bo'lishdan bosh tortdi.. Men unga judayam muhtoj ahvolda edim.. Pul bilan anu ko'ndirishga harakat qildim.. - Yo'q!! To'g'risini aytsam masihiy bo'lshingni hohlayman, dedi. Ey Alloh!! Ey Alloh!! Bu nimasi endi?!! Qalbimdan hayajon va hayratga to'lib: - Bo'lishi mumkin emas!! dedim.. - Meniyam bundan keyin sen bilan yurishim bo'lishi mumkin emas!! dedi.. Shayton ustimdan kulishni boshladi. "Roziman" degin senga zarar qilmaydi, "Islomdan chiqdim" senga hech qanday zarari tegmaydi va mana bu qiz seni rohatlantiradi.. Deb vasvasa qilardi.. Ertasi kuni u yana keldi. Yanayam ochilib yanada chiroyli bo'lib ketgan edi.. Menga yaqinlashdi yuzini yuzimga yaqin qilib: - Bag'ritosh, sevgini his etmayapsanmi?! Bu so'zlar meni jozibaladi hattoki yiqilib ketay dedim.. - Ha! Bo'lmasa nima meni senga yopishib olishimga sabab bo'ldi?! - Unda, nasroniy bo'lishlikdan seni nima to'syapti? Agar nasroniy bo'lsang senga turmushga ham chiqaman! Mana shu yerda... O'zimni yo'qotib qo'ydim.. Musulmon ekanligimni unutdim.. Ismim Muhammad ekanligini ham unutdim.. Payg'ambarimiz Sollallohu alayhi va sallam ismlari... Boshlang'ich maktabdaligimda bamdod namoziga uyg'otuvchi otamni unutdim.. Yarim tunda uyga kirib kelganimda doimo menga hidoyat so'rab duo qiladigan onamni ham unutdim.. O'zligimni ham unutdim.. Sevgi va havoi nafsning quliga aylandim.. U bilan birga bordim.. Sochimni oldirib nasroniy bo'ldim.. Hayotimda birinchi marta cherkovga kirdim.. Hech qanday hissiyotlarsiz yig'lardim.. Cherkov eshiklaridan kirarkanman ko'z yoshlarim yuzimni yuvardi.. Allooh!! Shu uzun hayotdan keyin kofir bo'lamanmi?! Jazoim nima bo'ladi?? Do'zah!! Allohdan qo'rquvim qani?? Hayoim qani?? Dinimga muhabbatim izzatim qayerga ketdi?? Hamma hammasi o'ldi.. Undan keyin ijaraga olgan uyimga jinnidek qaytdim.. Kal boshimni silab o'zimga o'zim: - Nima qilib qo'yding Muhammad?? Muhammadning dinini tark etdingmi? derdim.. Eshikni yopib olib ko'p yig'ladim.. Shayton kelib yana ustimdan kulardi.. "Orqaga yo'l yo'q!! Endi sen kofir bo'lding!! Kofir bo'lib o'lasan!! Do'zahga kirasan!! derdi.. Buvamni namozga azon aytishlarini esladim.. Doimo xonamda turadigan Qur'on kitobimni esladim.. Ohh.. Doimo menga: "Muhammad yomon xotimadan ehtiyot bo'l!!" deb nasihat qilguvchi do'stimni esladim.. - Yo'q ey robbim, yo'q ey robbim!! deya baqira boshladim.. Yo'q hozir jonimni olma!! Islomga qaytaman!! Qur'onga qaytaman!! Namozga qaytaman!! Hammomga kirib o'sha zanjir va xochni xojatxonaga tashladim.. G'usl qilib tozalandim.. O'zimni hamma gunohlarimdan xalos bo'lgandek yeengil his etdim.. Ko'z yoshlarim tinmay "Ashhad alla ilaha illalloh va ashhadu anna Muhammadan rosululloh" dedim.. Allooh qandayam go'zal so'zlar.. Hamma baxt va xursandchiliklar kaliti.. Ey robbim men senga qaytyapman!! Men namozga qaytyapman!! Ota-ona rizoligiga qaytyapman!! Men silatur rahimga qaytyapman!! Ramazon ro'zasiga qaytyapman!! Men seni rozi qilguvchi hamma narsalarga qaytyapman robbim!! Vatanimga olib boruvchi birinchi samalyotni minib yurtimga qaytdim. Aeroportga tushganda eng birinchi eshitganim azon ovozi edi.. O'z irodamsiz ko'z yoshlarim oqdi.. Robbim meni kechirarmikin?? Uyga kelishim bilan onamni quchoqlariga o'zimni otib yig'ladim.. - Onajon endi robbimga osiy bo'lmayman!! Sizni xafa qilmayman!! Sizdan uzoqqa ketmayman!! Meni bag'rilariga bosib: - Bolajonim Robbin bilan munosabatingni to'g'rila!! U albatta kechiradi chunki u rahmli va mehribon zotdir!! dedilar.. Kunlar o'tdi.. Muhammadning holi baxtdan baxtga xursandchilikdan xursandchilikka almashib borardi.. O'sha safarini xar eslaganida ko'z yoshlari ko'zlaridan qurimasdi.. Onasi tunning har qanday vaqtida uning xonasiga yaqinlashsa yig'i va ingrash. Ertalablari esa Qur'on tilovati va istig'for ovozlarini eshitardi.. Bir kun keldi.. Bamdod namoziga uyg'otish uchun onasi xonasiga kirdi.. Eshikni ochganida burniga qandaydir ajoyib shirin bir hid keldi.. Bunday go'zal hidni oldin hech hidlamagandi.. Muhammadni yotog'ga yaqinlashib qo'li bilan silab ko'rdi. U joyida yo'q edi. Zaif ko'zlari bilan qarasa joynamoz ustida sajdada ekan.. O'tirib kuta boshladi. Uzooq kutdi. Sekin yaqinlashib chaqirdi.. - Muhammad, bolam! deb sekingina turtgan edi Muhammad bir tomoniga yiqildi.. Onaizor hayratllandib uy ahlini chaqira boshladi.. - Bolalar hoy uy ahllari qaranglar ukangiz Muhammadga.. Unga yaqinlashib qimirlatib ko'rishdi.. Allooh - Onajon Muhammad o'ldi.. Joynamoz ustida, sajda qilgan holda o'ldi.. Ona shunda eshikni ochganida burniga kelgan go'zal hid Muhamadning pok ruhini hidi ekanligini his etdi.. Alloh hech birimizni Adashtirmasin!!!
 
DURDONDate: Payshanba, 13-Iyun-2013, 08:27 | Message # 159
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қадимда Умму Жаъфар исмли бой ва саховатли аёл бўлган экан. Ким ундан бирор нарса сўраб келса, ҳеч кимни қуруқ қайтармас экан. Келадиганлар ичида доим иккита мискин ҳам келар экан. Улардан бири аёлга “Аллоҳдан ва Умму Жаъфарнинг фазлидан сўрайман” дер экан. Иккинчиси эса “Аллоҳнинг фазлидан сўрайман” дер экан. Биттаси Аллоҳнинг фазлидан умид қиляпти. Иккинчиси эса Умму Жаъфарнинг сахийлигидан умид қиляпти. Яъни, Аллоҳдан ҳам сўрайман, Умму Жаъфарнинг фазлидан ҳам сўрайман деяпти. Умму Жаъфарга иккинчи гап ёқи тушади-да, иккаласига ҳам сўйилган товуқ, қўлларига икки динордан пул ҳам беради. “Умму Жаъфарнинг фазлидан сўрайман” деган одамнинг товуғининг ичига қўшимча ўн динор ҳам қўшиб қўяди. Ташқарига чиқишгандан кейин ҳалиги “ёқимли” сўз айтган мискин “Товуғни бошимга ураманми. Менга пул керак” деган фикрда ўз товуғини шеригига икки динорга сотиб, унинг икки динорини ҳам олиб кетаверар экан. Бу билан у тўрт динорга эга бўляпти, Аллоҳнинг фазлидан сўраган шериги эса, ҳам иккита товуққа, ҳам ўн динорга эга бўляпти. Бу ҳол доим шу тарзда такрорланар экан. Шунинг учун Умму Жаъфарнинг фазлидан эмас, балки Аллоҳнинг фазлидан сўралади.
Аллоҳ таоло барчамизни фақат Ўзидан сўрайдиган бандаларидан қилсин. Омин!


 
DURDONDate: Juma, 21-Iyun-2013, 15:20 | Message # 160
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Masjid darvozasidan maktab kiyimida chamasi olti,
yetti yoshlardagi bolakay kirib kelib, hovlidagi
o’rindiqda suhbatlashib o’tirgan nuroniylarga salom
berdi:
–“Assalom-u alaykum” Qariyalar bolaning salomiga alik olishdi:
–“Voalaykum assalom, katta yigit bo’ling, keling
bolam, kimni izlab keldingiz?”
–“Xudoni….”
Namozxon chollar hayrat aralash bir-birlariga qarab,
jim qolishdi. Bolakay gapida davom etdi:
–“Qayerda o’tiribdilar? Iltimosim bor edi….”
Qariyalar orasidan bir odam turib, bolakayning
oldiga kelib, cho’kkaladi-da söradi:
–“O’g’lim kim sizga bu haqida aytib berdi? Kimning
o’g’lisiz?” Bolakay biyron tili bilan so’zladi:
–“Ahmad domlaning, buvim aytgandilar, bu yer
Xudoning uyi ekan. Kecha yana aytdilarki, u kishi
har diyonatli bandasining tilagini bajararkan. Men
ham u kishining bandasi ekanman, hali gunoh ish
qilmagan ekanman, yaxshi bola bo’lganim uchun men ham diyonatli ekanman, u kishidan so’raydigan
juda muhim iltimosim bor….”
Amaki o’ylanib qoldi – Ahmad domla, matematika
öqituvchisi, hali jajji bo’lsa ham, bolasi yaxshi tarbiya
olibdi – keyin, bolakayga yuzlanib:
–“Yuring, hozir birga tahorat olamiz, keyin Xudodan iltimosingizni so’raymiz.”
Bolakay xo’p degandek boshini qimirlatdi, va
amakining ketidan ergashib, xuddi bir narsaga
ulgurmay qolayotgandek shoshib-shoshib yuz
qo’llarini yuvdi….
Keyin masjid ichkarisiga kirib, peshin nomoziga tayyorlanishdi. Amaki unga:
–“O’glim, hozir hamma duoga qo’l ochganida siz
ham qo’l ochib Xudodan iltimosingizni so’rang.”
Bolakay yana xo’p degandek boshini qimirlatib,
qator-qator odamlar orasidan Xudo kim ekan deb
izladi. Nomoz so’ngida hamma duoga qo’l ochib duo qilishni boshladi. Bolakay ham qo’llarini qovushtirib
sözlay boshladi:
–“Buvim aytdilar, meni yoshimdagilar farishta
bo’larkan, nima so’rasam berarkansiz, o’zimga
kerakmas, dadamlarga yordam bering, oyimni asrab
qola olmayotgan ekanlar. Aytishlaricha, oyimni faqatgina sizning yordamingiz
qutqarar ekan. Mashinachalarimni, mayli, rasmli
kitoblarimni ham oling, faqat bittagina oyimni
olmang, koptok olaman deb oxirgi qordan beri
yig’ayotgan pulim ham bor, uni ham beraman….
Singlimni bog’chadan olib uyga qaytishim kerak, uniyam, meniyam oyimlarni oldilariga
kiritishmayapti. Sog’indik... -bolakayning yuzlariga
yosh dumaladi,- ayniqsa singlim, kechasi ‘oyi’ deb
yig’lab chiqadi. Men-ku kattaman, o’gil bolaman,
chidayman. Hech bo’lmasa oyim singlim bilan qolsin.
Iltimos…. Omin, Olloh-u Akbar”... Bola jimgina örnidan turib, közlarini qöli bilan uqaladi va
ko’chaga chiqib ketdi.
Amakining, bolakayning gaplaridan ta’sirlanibmi,
yoki boyagina odamlardan eshitgan, matematika
o’qituvchisi Ahmadning xotini vafot etganligi
haqidagi xabarni eslabmi ko’zidan yosh sizdi…

(Muallif: Bekzod Xo’janazarov)


 
DURDONDate: Shanba, 29-Iyun-2013, 01:27 | Message # 161
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Бас, биз уни (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик.

Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз. (Анбиё, 88)


Машҳур жарроҳ Д.Ийшан шошилган ҳолда аэропортга етиб келди. У халқаро илмий конференцияда қатнашиш учун кетаётган эди. У ерда тиббиёт оламидаги катта муваффақиятлари сабабли тақдирнома олиши ва яна бир неча ишлар режалаштирилган. Самoлёт учишни бошлагандан бир соат ўтиб, кучли момақалдироқ туфайли самoлётга қаттиқ зарар етканлиги, заруратан энг яқин аэропортга қўниши ҳақида эълон қилинди.

Доктор аэропорт маълумотхонасига юзланиб:

- Мен катта шифокорман. Ҳар бир дақиқам инсонларни ҳаётини сақлаб қолиш билан баробар туради. Сизлар эса мени 16 соат учишни кутишга мажбур қиляпсизлар?! – деди асабийлашган ҳолда.

Шунда ходим:

- Доктор, агар ишингиз шошилинч бўлса ижарага машина олиб йўлга тушишингиз мумкин. Сафарингиз бу ердан 3 соатдан ортиққа чўзилмайди.

Доктор ноилож рози бўлди. Машина ижарага олиб йўлга тушди. Тўсатдан яна ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғишни бошлади. Шу қадар шиддат билан ёға бошлади-ки, йўлда нима бор, нима йўқлигини кўриш ҳам мушкуллашиб борарди. Лекин шунда ҳам у юришда давом этаверди. Таҳминан икки соатлардан кейин йўлдан адашгани ишончи комил бўлди. Бу ҳам етмагандек қаттиқ чарчаганди. Шу пайт узоқроқда кичик бир уйга кўзи тушиб қолди. Ўша ерга бориб, тўхтади. Машинадан тушиб эшикни тақиллатди. Ичкаридан қари бир аёлни овози эштилди:

- Марҳамат, киринг..

Эшик очиқ эди. У кириб аёлдан телефонидан фойдаланиб туришга изн сўради.

Қари аёл кулиб:

- Қандай телефон ҳақида гапиряпсан, болам? Қаерга келиб қолганингни кўрмаяпсанми? Бу ерда хеч қандай электр токи ҳам, хеч қандай телефон ҳам йўқ... Лекин уйга кириб, бироз дам олишинг мумкин, чарчаган кўринасан. Иссиқ чой ичиб, бироз овқатланиб ол, сал ўзингга келиб оласан, - деди.

Доктор ташаккур айтиб таклифни қабул қилди. Аёл унга тамадди қилиб олиши учун бироз таом ва иссиқ чой келтирди. Ўзи эса намоз ўқиб, набираси ҳаққига дуо қила бошлади. Шундагина у бир чеккадаги кроватда ҳаракатсиз ухлаб ётган ёш болага кўзи тушди.

Қари аёл қўл оёқлари титраганча намоз ўқир, кетидан узундан узоқ дуо қиларди.

Ибодатини тугатгач доктор унга юзланиб:

- Ҳудо ҳаққи, саҳоватингиз ва гўзал ахлоқингиз сабабли мени лол қолдирдингиз. Олдингизда ўзимдан ҳам ҳижолат бўлиб кетяпман. Аллоҳдан сизни дуоларингизни ижобат қилишини сўрайман , - деди.

- Эҳҳ болам… Сен мусофирсан. Мусофирга яхшилик қилишни эса бизга Аллоҳ буюрган. Дуоларимга келсак, Аллоҳ таоло уларни барчасини ижобат этган, фақатгина биттасидан ташқари..

- У қандай дуо экан? - қизиқиб сўради доктор.

- Сен кўриб турган болакай, набирам. Ота-онасидан эрта ажраб, менинг қарамоғимда қолган. Давосиз касалликка чалиниб қолди. Биздаги барча шифокор-у, табиблар буни даволай олишмади. Баъзилар менга чет давлатдаги таниқли жарроҳ Доктор Ийшан’гина бундай касалларни даволай олади деб тавсия қилишди. Лекин биз қаерда-ю, у қаерда. Масофа олис. Мен эса набирамни олиб у ерга олиб боришга куч-қувватим, тоқатим йўқ. Йўл қийинчиликларидан қўрқиб Роббимдан Ўзи ишимни осон қилишини сўраб дуо қилдим.., - деди.

- Субҳаналлоҳ, Аллоҳ дуоингизни ижобати - мени бу ерга олиб келиши учун, самoлёт ҳам учмади, момақалдироқ бўлиб, осмондан ҳам тинмай ёмғир ёғди... – деди доктор кўзлари ёшланиб. - Аллоҳ азза ва жалла МЎМИН БАНДАЛАРИ ДУОСИНИНГ ИЖОБАТИ УЧУН мана шундай сабаблар келтиришига ишончим кoмил бўлди.

Сабаблар кетидан қувмай Аллоҳ таъолодан бошпана изласангиз, САБАБЛАРНИ уни Ўзи сизга йўлиқтириб қўяр экан.


 
DURDONDate: Shanba, 29-Iyun-2013, 01:38 | Message # 162
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Маккада толиби илм эдим. Кунлардан бир кун шунақа қаттиқ
очиқиб, очлигимни кетказадиган бирор нарса тополмадим.
Ипакдан тикилган ҳамён топиб олдим. Кокилчаси ипак билан
боғланган. У ҳам ипакдан эди. Уни олиб уйга келдим. Ечиб
қарасам, луълуъ тўла тугунчаси бор экан. Бунақасини ҳеч
кўрмаган эдим.
Уйдан чиқдим. Бир чол, беш юз динорли халтача ичида луълуъ
бор халтачани қайтарган кишига, деб жар соларди. Ўзимча мен
муҳтожман, очман бу тиллаларни олиб фойдаланаман, унга
ҳамённи қайтараман, дедим. Чолни уйимга бошлаб келдим.
Менга ҳамённинг кокилини, луълуънинг белгиларини, саноғини,
унинг боғланган ипини сифатлаб берди. Сўнг ҳамённи чиқариб,
унга бердим. У менга 500 динорни узатди, олмадим. Уни
қайтаришим менга вожиб, мукофот олмайман, дедим. Олишинг
керак, деб мендан қаттиқ талаб қилди. Мен қабул қилмадим.
Охири кетди.
Кейин эса мен билан қуйидаги воқеа содир бўлди. Маккадан
чиқиб, денгиз кемасига миндим. Кема синиб, инсонлар ғарқ
бўлишди. Моллари ҳалок бўлди. Мен кеманинг бир синиғида омон
қолиб, денгизда бир муддат қолиб кетдим. Қаерга
кетаётганлигимни билмасдим.
Озроқ аҳолиси бор оролчага етиб келдим. Баъзи масжидларда
ўтирдим. Менинг қироат қилганимни эшитиб, бу оролчада менга
келиб: «Қуръон ўргат», демаган бирор инсон қолмади. У қавмдан
менга кўп мол-давлат келиб тушди.
Сўнг шу масжидда Мусҳафдан бўлган варақларни кўриб қолдим.
Уларни олиб ўқидим.
― Чиройли ёзасанми? ― дейишди.
― Ҳа, дедим.
― Бизларга ёзишни ўргат, ― дедилар.
Ёш ва ўсмир болалар билан келишарди. Уларга таълим берардим.
Бундан ҳам кўп мол-дунё орттирдим. Шундан кейин менга бир
етим қиз бор. Озгина моли ҳам бор. Шуни сенга никоҳлаб берсак
дейишди. Кўнмадим. Кейин қистайвериб, охири кўндиришди.
Тўй бўлиб ўтди. Келин ҳузуримга кириб келди. Бўйнида мен топиб
олган ҳамён осиғлиқ эди. Икки кўзим тикилганча унга қараб
қолдим. Ҳамёнга ҳайрон қарашдан бошқа ҳеч иш қилмадим.
Кейин менга: «Эй Устоз, бу етимни қалбини синдирибсиз. Унга
қарамай, ҳамёнидан кўз узмабсиз», дедилар.
Уларга ҳамён қисcасини сўзлаб берган эдим. Такбир, таҳлил айтиб
қичқириб юборишди. Ҳатто бутун оролча аҳли қулоғига етиб
борди.
― Сизларга нима бўлди, дедим.
― Сендан ҳамённи қайтариб олган киши бу етим қизнинг отаси
эди. Бу дунёда шу ҳамённи қайтариб берган одамдек ҳалол
мусулмонни топмадим, дер. Аллоҳим, у билан мени яна учраштир
қизимни никоҳлаб берай, дея дуо қиларди. Мана энди унинг
дуолари ижобат бўлди.
У билан бир муддат яшаб, икки фарзандлик бўлдим. Сўнг у вафот
этди. Ҳамён мен ва болаларимга мерос қолди. Кейин иккала
фарзандим ҳам вафот этди. Ҳамён менга қолди.Уни юз минг
динорга сотдим. Бу мендаги мол-мулк ўша молдан қолгани.


 
DURDONDate: Yakshanba, 30-Iyun-2013, 11:42 | Message # 163
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
MEN SENING NAMOZLARINGMAN!

Buvisining so’zlari hamon qulog’i ostida jaranglaydi: "O’g’lim, namozni shunchalik ham kechiktirib bo’larkanmi?"

Yetmishni qoralagan edi buvisi. Azon ovozini eshitishi bilanoq yoshiga xos bo’lmagan tarzda chaqqonlik bilan o’rnidan turar, tahorat olib, namoz o’qirdi.

U esa… nafsini hech yengolmaydi. Namozlarini nuqul ortga surgani-surgan, odatda shoshilib-shoshilib o’qiydi.

Ana shular xayolidan o’tib, soatga qaradi. Shom kirishiga o’n besh daqiqa qolibdi. "Yana kechiktiribman namozni", dedi o’ziga-o’zi. Tezgina tahorat olib, yuz-qo’lini artmasdan xonasiga yugurdi. Yana shunday tezlik bilan ibodatini ado etdi. Tasbeh o’girib o’tirarkan, xayolidan buvisi ketmasdi. "Bu holimni ko’rganlarida urishib bergan bo’lardilar. Qanday namoz o’qirdilar-a buvim…"

Duo qilib bo’lgach, ustini qandaydir yuk bosayotganini his qildi va astagina sajdaga uzandi. Ko’zlari yumilib ketayotgan edi. "Rosa charchabman bugun" deb o’yladi. Shu tarzda uxlab qolganini sezmay qoldi…

Qiyomat qoyim… Mahshargohda odam qaynaydi. Kimdir tong qotib qolgan, nima qilishini bilmay harakatsiz turar, kimlardir esa har qayoqqa chopgan, yana kimdir boshini ikki qo’lining orasiga olgancha tiz cho’kkan…

Uning yuragi qinidan chiqib ketguday urar, vujudidan muzdek ter oqardi. Hayotligida qiyomat, savol-javob, tarozi haqida o’qigan, bilgan edi. Biroq Mahsharning bunchalik vahimali bo’lishini hech o’ylamagandi.

Hisob-kitob davom etmoqda. Bir payt uning ismi o’qildi. Hayrat ichida bir o’ngga, bir chap tomonga qaradi. "Mening ismim o’qildimi?" deya titradi lablari. Shu dam olomon ikkiga bo’lindiyu ro’parasida uzun yo’l paydo bo’ldi. Ikki farishta ikki qo’ltig’idan olib, oldinga surgalay boshladilar. Tarozibonning huzuriga yetganlarida farishtalar g’oyib bo’lishgandi.

Butun hayoti ko’z o’ngidan bir-bir o’tayotgan edi. "Shukurlar bo’lsin, – dedi o’ziga o’zi. – Umrim davomida faqat din yo’lida xizmat qilganlar bilan birga bo’ldim. Otam mol-davlatini Islom uchun sarf qildi. Uyda amri-ma’ruflar o’tkazardi, onam esa kelgan mehmonlarni kutib olar, dasturxon tuzardi. Men ham odamlarga xizmat qildim, ularga Allohning dinini tushuntirdim. Namoz o’qidim, ro’za tutdim, nimaiki farz bo’lsa, hammasini bajardim. Haromdan qochdim".

Ko’zlaridan duv-duv yosh to’kilarkan, "Rabbimni sevaman, Rabbimni sevaman", deya takrorlardi. "Nima qilgan bo’lsam, jannatga kirishim uchun yetarli emas, umidim faqat Allohdan".

Hisob-kitob cho’zilgandan-cho’zildi. Uning esa butun vujudi titrar, terlar, xayolida turli fikrlar g’ujg’on o’ynardi. Bir mahal qo’lida qog’oz tutgan farishta olomonga o’girilib, hukmni o’qishga kirishdi. Eng avval uning ismi o’qildi. Oyoqlari tamomila majolsiz edi, yiqiliay-yiqilay deb turibdi, ammo jon qulo’gi bilan farishtaning og’ziga ko’z tikkan.

Olomon bir qalqib tushdi: u jahannamga mahkum etilibdi!

Nima?.. Quloqlariga ishonmadi.

"Bo’lishi mumkin emas!.." baqirdi bor ovozi bilan. Telbalarcha har tomonga yugura boshladi. "Qanaqasiga jahannamiy bo’larkanman? Axir butun umr dinimga xizmat qildimku?!"

Farishtalar yana ikki qo’ltig’idan olishdi. Oyoqlarini yerga tekkizmay olovi osmonga o’rlagan jahannam tomon sudrab ketishdi. U esa tinmay chirpanardi. Lablaridan yarim-yorti so’zlar chiqardi: "Xizmatlarim… Tutgan ro’zalarim… Qur’on o’qiganlarim… Namozlarim… Hech biri qutqarib qololmaydimi meni?"

Baqirib-chaqirib, yolvorishga tushdi. Qani endi farishtalar qulos solsa. Jahannamga juda yaqin kelib qoldilar, hatto olovining tafti sezila boshladi.

Payg’aymbar alayhissalom "Uyining oldidan oqib o’tadigan suvda kuniga besh marta yuvingan odam qanday tozalansa, kuniga besh mahal o’qilgan namoz ham odamni xuddi shunday gunohlardan poklaydi" degan edilar. "Unday bo’lsa, namozlarim meni qutqarib qolmaydimi?" deya o’yladi. "Namozlarim… namozlarim… namozlarim…"

Farishtalar uning yolvorishlariga mutlaqo beparvo edilar. Jahannam o’rasining boshiga kelishdi. Undan chiqayotgan olov tafti yuzlarini yondirib yuborgudek darajada edi. U umid to’la ko’zlari bilan ortiga o’girilib qaradi: yo’q, hech qanday najot yo’q!.. Qo’llaridan tutib turgan panjalar bo’shaldi… va uni jahannam tomonga itarib yubordi…

Xuddi shu mahal kimdir uni qo’lidan tutib qoldi. Boshini ko’tarib yuqoriga qaradi. Oppoq soqolli nuroniy bir chol uni jahannam o’rasidan tortib olayotgan edi.

– Siz kimsiz? – so’radi u dahshat makonidan uzoqlasharkan.

Nuroniy chol kulimsiradi:

– Men sening namozlaringman!


 
DURDONDate: Yakshanba, 30-Iyun-2013, 11:44 | Message # 164
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Solih va taqvolik bir yigit bor edi. Uning iymoniga va taqvosiga ko'p musulmonlar
havas qilishardi. U yigit juda aqlli bo'lib, diniy ilmlar bilan dunyoviy bilimlarni ham teng olib ketishga harakat qilardi. Vaqtlar kelib yigitni onasi uni uylantirmoqchi bo'ldi va o'g'li orzu qilgan qizlarni
qidira boshladi. Nomzodlar topildi ham lekin ular onaizorga rad javobini berishardi.
Sabab:
--- Sizni o'g'lingizni juda yaxshi bilamiz va havas qilamiz. Lekin dunyoviy sabablar chiqib qoldi.
--- Ayting hammasini qo'ldan kelgancha bajaramiz.
--- Bilasizmi... haligi....

Ularni ko'rsatayotgan sabablarida jon bor edi.
Yigit otasiz o'sgan, yolg'iz onasi unga parvona edi.
--- Bizni qizimiz keng hovlilarda o'sgan qiz, "dom" da siqilib qoladi, agar hovli olsangizlar
albatta qizimizni beramiz deyishdi hamma sabablarni bitta qilishib.
Bu gaplardan yigit va onasini ko'ngli og'rirdi lekin na iloj.
Yana bir soliha, oilasi ham islomiy (huddi yigit orzu qilganday) qiz topildi.
Ular xursand bo'lib sovchilikka otlanishdi, qalblarida bir dunyo orzu havaslar.
Lekin bir ma'lumot ularni yana o'ylantirib, joylarida tek qotib qoldilar.
Bu qiz ham avvalgilardan ham keng hovlilarda katta bo'lgan va badavlatroq katta oilani farzandi edi.
Yigitni oilasi buni aksi bo'lib ko'pchilik shu sababdan qizlarini bergisi kelmayotgan edi.
Sovchilar avvaliga rosa ikkilanishdi:
--- Borsakmikin yoki bormay qo'ya qolsakmikin. Tavakkal qilamiz inshaAlloh.
Borishdi, qiz ham otasiz o'sgan edi. Onasi juda oqila ayol edi. Sovchilarga yigit bilan ko'rishib gaplashmoqchiligini aytdi. Yigit bo'lg'usi qaynona bilan suxbatlashish uchun tashrif buyurdi.
Savol-javob boshlandi, uzoq va mazmunli suxbat qurildi.
Ertasiga sovchilar natijani bilish uchun yana kelishdi:
--- O'g'limizni ko'rdingizmi, sizlarga yoqdimi?
--- Ha albatta, agar sizlarga ham meni qizim yoqqan bo'lsa men to'yga roziman.
--- Haligi... eshitgan bo'lsangiz kerak o'g'limni otasiz katta qilganman...
--- Ha eshitdim, meni ham qizim otasiz katta bo'lgan, inshaAlloh ularga ikkalamiz ham ota ham ona bo'lamiz.
--- Keyin biz dom da yashaymiz, buni ham avvaldan aytganmiz.
--- Eh qudajon, buni menga hecham qizig'i yo'q, agarda o'g'lingiz kapada (palatkada) yashaydigan bo'lganda ham men qizimni albatta bergan bo'lardim. Dunyo mollari o'tkinchi, hali inshaAlloh kattakon hovlilarda yashaysizlar.
To'y kuni belgilandi. Qizni onasi shunday kuyov nasib qilganiga judayam xursand edi. Tinmay farzandlari uchun solih va soliha juftlar so'rab qilgan duolari ijobat bo'lganiga Robbisiga bexisob shukronalar aytardi.
Kuyov taraf ham bundan juda mamnun edilar.
---- Onajon, nega shuncha sovchilarga rozilik bermasdan bu yigitga birdan rozilik berib yubordiz- dedi qiz tortinibgina onasiga.
---- Qizim, o'zimni nuridiydam, avvalo sendan ruxsat so'ramaganim uchun uzr so'rayman lekin iymonim komilki
bu yigit huddi sen orzu qilganingdek. Ya'ni seni Robbisini jannati tomon etaklaydigan yigit. Men u bilan suxbat qurganimda bunga guvox bo'ldim va o'sha kuni kechasi tush ko'ribman. Tushimda sen, men va o'sha yigit juda go'zal va yorug' bo'lgan yo'lda gaplashib birga ketayotgan emishmiz. Bu inshaAlloh yaxshilik alomati.
Qiz onasiga to'liq ishonardi va shuning uchun to'liq ixtiyorini topshirib qo'ygandi.
--- Onajon, men sizni yaxshi ko'raman, siz meni va akalarimni yolg'iz katta qildiz. Siz hech qachon bizga yomonlik ravo ko'rmaysiz. Agar siz bu nikoxga rozi bo'lsangiz men ham roziman.

Nikox o'qilyapti, ikkala tarafdan guvoxlar va kelin bilan kuyov. Nikohni bir olim kishi o'qimoqda.
Maxr so'raladigan fursat kelganida kelin past ovozda:
--- Men Zavjim bo'lmishni ilmlarini va hamisha meni ham o'zini ham to'g'ri yo'ldan adashmasdan olib ketishini maxr sifatida so'rayman.
--- InshaAllohu Robbil A'lamiyn!!! bu kuyovni javobi edi.


 
DURDONDate: Yakshanba, 14-Iyul-2013, 02:23 | Message # 165
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Daryo bo’yida joylashgan go’zal qishloqlarning birida bir otaxon yashar ekan. Uning kichik nabirasi bor ekan. Otaxon har kuni erta saharlab joynamozga o’tirib olib Qur’on tilovat qilar ekan. Nabirasi ham buvasiga taqlid qilib aytganlarini takrorlab o’tirar ekan. Bir kun nabira buvasidan so’radi: - Buvajon, men sizga o’xshab Qur’on o’qishga harakat qilamanu lekin hech narsa tushunmayman. Qur’on o’qishdan foyda nima?” Otaxon qo’lidagi ko’mirni pechkaga solib sekingina nabirasiga qarab shunday dedi: - Qani borib daryodan mana shu ko’mir savatiga suv to’ldirib kelingchi.” Bola buvasini aytganini qildi, lekin uyga qaytib kelgunicha suvning hammasi to’kilib bo’lgan edi. Buni ko’rgan otaxon kulib,: - Tezroq harakat qilish kerakda, bo’tam “ dedi va yana daryoga yubordi. Bu safar bola tezroq yugurdi, lekin savat yana bo’sh qaytdi. - Savatga suv to’ldirishning foydasi yo’q, buva, chelakka to’ldirib kelaqolay,” dedi bola nafasi o’pkasiga tiqilib. - Yo’q, menga bir chelak suv emas, bir savat suv kerak,- dedi buvasi - Tez yugurmayapsiz chog’i, bo’tam,-deb ko’chaga nabirasini kuzatgani chiqdi otaxon. Bola bu safar ham daryoga qarab ketdi. Savatda suv keltirishning iloji yo’qligini bilsa-da buvasiga qanchalik tez yugurmasin buning befoydaligini isbotlamoqchi bo’ldi. Savat yana bo’sh qaytdi. - Ko’rdingizmi, buvajon, foydasi yo’q demadimmi? - Foydasi yo’q deb oylaysizmi, savatga bir qarangchi, Bola savatga qaradi. Haqiqatda ham savat oldingidan boshqacha tusga kirgan edi. Qop-qora ko’mir savatining ichi ham tashi ham top-toza edi. -O’g’lim, Qur’on o’qiganingizda ham huddi shunday bo’ladi. Qur’on so’zlarini tushunmasligingiz, eslab qolmasligingiz mumkin, lekin uni o’qiganingiz sari ichingizu tashingiz o’zgarib poklanadi. Bu Allohning qudratidir. Ibrat izlaganga ibratdir dunyo!

 
SAKINADate: Dushanba, 15-Iyul-2013, 06:41 | Message # 166
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
"ШАХОДАТ КАЛИМАСИ".

Боку шахар касалхоналаридан бирига ута касал бир бемор йигитни олиб келишди. Бу йигит умрини сунги дамларини яшаётганди. Уни бир хонага олиб киришди. У хонада бир- иккита беморлар хам бор эди.уларни орасида бир такводор йигир хам бор эди. У йигит янги келган беморни касали жиддийлигини,умрини охирги дамларини яшаётганини эшитдию .у касални ёнига келиб хол - ахвол суради... Сунг унга шаходат калимасини айтишини таклиф килди.ва кимники охирги калимаси ушбу шаходат калималари булса у инсон албатта Жаннатга киради деб Расулимиз айтганлар деб кушиб куйди. Касал эса хеч нарса демай кузларини мултиратиб йигитга термилиб ётаверди.йигит эса биродар шу калимани ман билан бирга кайтаргин илтимос деб калимани айта бошлади." АШХАДУ АН ЛАА ИЛААХА ИЛЛАЛЛОХУ ВА АШХАДУ АННА МУХАММАДАН АБДУХУ ВА РОСУУЛУХУ "Деди... Касал эса анча маюс холда бошларини йук дегандай кимирлатди.. Йигит булса канчалар хайрон булса хам касалга; шу калимани кайтаргин деб ялинаверди. Ва нихоя касал йигит "АШХАДУ АН ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХУ ВА АШХАДУ АННА МУХАММАДАН АБДУХУУ ВА РОСУЛУХУ" дедию жони узилди ва тезда бу хабар атрофдагиларга таркалди...хонага йигитни онаси кириб углини куриб анча куп сабр ила йиглай бошлади. Ва ёнида яна бир йигит хам унга кушилиб йиглаётганини курдию ; углим сен нега йиглаяпсан нима углимни танирмидинг деб сура .. Йигит булса; йук танимас эдим, аммо углингиз хозир тугри Жаннатга кетди деб йигисида давом этди.. Она ; сен каердан биласан углимни Жаннатга кетганини деб суради. Йигит; ахир углингиз шаходат калимасини айтиб кетди. Пайгамбаримиз с.а.в. Кимни сунги сузи "шаходат калимаси" булса шак- шубхасиз у банда Жаннатга киради деганлар деди... Она ута хайрон булиб дод солиб йиглаб; ахир углим тугилганидан буён соков эдию, умри мобайнида умуман гапирмаган эдию деди...
 
SAKINADate: Shanba, 03-Avg-2013, 16:55 | Message # 167
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Musibatga sabr

Er-xotin yolg’iz o’glimizni soliha bir qizga uylantirdik. O’g’limiz juda e’tiqodli, odob ahliqli edi. Bir o’g’limga, bir kelinimga qarb quvonar, bunday ne’matlarni ato etgan Yaratganga shukronalar qilardim. Lekin xursandchiligimiz uzoqqa cho’zilmadi. Oradan bir yil o’tar o’tmas, og’limiz og’ir kasallikka chalindi. Bu orada ular farzand ko’rishdi. O’g’lim ayoliga bolani “Taborak” surasini o’qib emizishni buyurdi. Jigarbandining kasali kundan-kunga zo’rayib, yorug’ dunyo ko’zimizga qorong’u bo’lib ketar, kecha-kunduz Allohga yolvorib iltijolar qilardik. Bolam ikki yil davomida qattiq azob chekishga qaramasdan, biror marta ham namozini qazo qilmadi. Gohida tahorat, gohida tayammum bilan ibodatda bardavom bo’ldi. Og’riq kuchaygan pauytlarda “Alloh, Alloh, o’zing shifo ber” deya nola qilar, buni eshitib battar ezilar, go’yoki hayot men uchun tugagan edi. Bu musibatdan hech qachon nolimas, ayni vaqtda menga: “Bu dardni nega berding, deb Allohga nolimang. Aks holda ibodatlar bekor ketib qolishi mumkin”, derdi. Kasallik borgan sari kuchayib, oshqozonga borib yetdi, natijada u ovqat yeyolmay qoldi. Madori yoqligidan unga tayammum qildirib qo’yar edim, o’g’lim qo’lini ko’tarib, namozga imo qilardi. Faqat ibodatini ko’ngildagidek ado qila olmayotganligidangina nolirdi, xolos. Jigarbandim, ko’zimning oqu qorasi so’nggi kunlarini boshidan kechirar, gapirgani holi ham yoq edi. Ovozi chiqmasa-da, og’zi qimirlab, tili bilan “La ilaha illalloh” deganini eshitganimda uni bag’rimga bosib: “Bergan sutimga roziman, bolam!” deya yurak-yuragimdan unsiz yig’ladim. Alloh, yolg’izgina bolamni- yodgorimni qaytarib oldi. Tilimga faqat bir duo kelardi: “Allohim, menga sabr ato et!” O’ksik qalbimga birgina narsa malham bo’la olardi.: “O’g’lim iymon bilan, ibodat bilan ketdi! Bolaginam sendan roziman. “Sabr qiling”, der eding. Sabr ila seni jannatda ko’rmoqni tunu kun so’rayman. Menga sabr va jannat ber, Allohim!”

Ona maktubini oqqa ko’chiruvchi Habibaxon, Quva shahri.
Musulmonlar taqvim kitobi 2006 yil II chorak
 
DURDONDate: Dushanba, 12-Avg-2013, 00:30 | Message # 168
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Bani Isroil qavmida bir yigit uylanish uchun to'qson to'qqiz xil odam bilan maslahatlashib, hech kimdan jo'yali gap chiqmagandan keyin, o'ziga-o'zi:
-Ertaga tong otganda birinchi uchragan odamdan maslahat olaman, usha birinchi uchargan odam nima desa bo'ldi deb qasam ichdi.
Ertalab tong otgandan keyin ko'chaga chiqsa, yo'lda bir devona sifat odam qamishni ot qilib yetaklab, "cho'h-cho'h" deb ketardi. Obbo' bu devona sifat odam bo'ldiku endi nima qilsam deb yigit hayron bo'ldi va tavakkal man ALLOHga qasam ichganman nima bo'lsa bo'ldi shu odamdan so'rayman deb yoniga yaqinlashdi.
-Qoch otim tepib ketadi dedi haligi odam.
-To'xta, men uylanmoqchiman, o'zimga ertalab yo'limda kim birinchi uchrasa ushandan maslahat olib uylanaman deb ALLOH nomiga qasam ichganman, nima maslahat berasan, kimga uylansam bo'ladi dedi.
-Ayollarni toifasi ko'p birinchi toifa ayolga uylansang, seni foydang, ikkinchi toifa ayolga uylansang, zararing, uchinchi toifa ayolga uylansang, nomalum dedida yo'lida davom etdi.
Yigit hayron bo'lib haligi odamni orqasidan bordi.
-Tushuntiribroq gapir, gapirgan gapingga umuman tushunmadim dedi.
-Birinchi toifa bokira qiz. Hali turmush qurmagan, go'shangaga kirib, ko'z ochib ko'rgani, vujudi bilan senga moil, nima desang o'shanga ko'nib, birinchi nikoh kechasida seni ko'rgan seni bilgan qiz bu seni foydang. Ikkinchi toifa, bu eri o'lib tul qolgan beva ayolga uylanish seni zararing. Avvalgi eridan, hulqda, topish tutishda yaxshi bo'lsang, avvalgi erini unutib, senga ko'nikishi mumkin, lekin qaysi bir jihatda, avvalgi eridan, kamroq bo'lsang, keyingi turmush kiyimga solingan yamoqdek bo'ladi degan gapni yuzingga solishligi mumkin. Bu sening zararingdir. Uchinchi toifa turmush qurganu bola tug'magan ayol, teggandan keyin farzand ko'rishi ma'lum yoki nomalum. Tug'sa seni foydang, tug'masa zararing. Manashu narsalarni senga maslahat qildim, u yog'ini o'zing o'ylab ko'r deya yo'lida davom etdi.
Qarasalar jinniga o'xshamaydi. Orqalaridan darrov yetib olib,
-Menga qarang, siz jinniga o'xshamaysiz, devona odamdan bunday gap chiqmaydi deganlarida,
-Men jinni emasma, odamlar meni katta bir shaharga qozi qilib tayinlashmoqchi bo'lganlarida, notog'ri fatvodan, poraga aralashib qolishdan qo'rqib, o'zimi qozilikdan olib qochish uchun o'zimni jinnilikka solib shahardan chiqib ketganman degan javobni bergan ekanlar.


Qobiljon qori ma'ruzasidan.


 
DURDONDate: Dushanba, 12-Avg-2013, 01:47 | Message # 169
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:
—Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!
Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:
—Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? — дедилар. — Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёда-ку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.


 
DURDONDate: Yakshanba, 18-Avg-2013, 01:35 | Message # 170
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Bir musulmon yigit o'qishi va ishi sabab nasroniylar oilasida yashaydi. Oila unga do'stona munosabatda, yigitning e'tiqodini hurmat qilishadi. Har kuni 3 mahal birga ovqatlanishadi. Lekin oila islom haqida keyingi paytlarda musulmon diyorlarda tez-tez sodir bo'layotgan notinchliklar sabab ko'plab boshqa nasroniylar kabi noto'g'ri tushunchaga kelib qolgan. Yigit va oila a'zolari o'rtasida ba'zan bahsli suhbatlar bo'lib o'tadi. Yigit ularning ko'z quloqlari berk bo'lishi, islom va uning sifatlari haqida qancha gapirilmasin, ular qalblari berkligi sababli baribir tushuna olmasligini yaxshi biladi va odatda ''buni sizlar tushunmaysizlar'' deya bahsga nuqta qo'yar edi. Ana shunday suhbatlarning oxirgi 2tasida oila Saudia Arabistonida ayollar erkinligi yo'qligi, ularga jamiyatda ko'plab ta'qiqlar mavjudligi qabilida fikr yuritishdi, va shu yo'l bilan islomda ayolga past nazar bilan qaraldi degan xulosani bildirishdi. Yigit odatdagiday, "unday emas, gazeta va televideniya ko'rgan hamma ma'lumotlaringizga ishonmang" bahsni cho'zmadi. Ko'p o'tmay oilaviy tushlik paytida suhbat iqtisodiyot, boy davlatlar, neft masalalaridan kelib yana Saudiyagi xolatlarga borib qadaldi. Oila a'zolari yana eski mavzuni ko'tardilar, kulgu bo'ldi. Yigit bu safar bahsn oxirigacha olib bordi:
- sizlar inson huquqlari, erkinliklari haqida gapiryapsizlar. Keling sizlar o'ylaganingizcha bo'la qolsin, aytaylik aksariyat saudiyalik erkaklar, ayollarini asosan uyda bo'lib uy ishlari farzand tarbiyasi bilan shug'ullanishini xoxlaydilar, va siz buni jamiyatda ayollarning roli past degan xulosa qilayapsizlar. Kechirasizlar, men Yevropada, sizning jamiyatingizda ayollarning qiymatini bir yashik pivoga tenglashtirib beraymi?" Oila a'zolari jiddiylashib qoldilar? "Bo'lishi mumkin emas"
- Hop yaxshi, tasavvur qilaylik, men shu yerlik oddiy bir yigitman. Kunlarning birida do'stlarim bilan kecha uyushtirdik. Kechaga men aroq, viskiy, sharbatlar va 2 yashik pivo sotib oldim. Do'stlarim bilan musiqa tinglab, ichib rohatlandik, lekin baribir nimadir yetishmayapti, telefonni qo'lga olaman va mahalliy gazetadagi e'lonlar orqali 2 - 3 ta ayollar yollayman. Ular kelib hojatimizni chiqarib ketganidan keyin xizmat haqqini beraman, ya'ni o'sha kecha uchun men ularni sotib olaman. Ertasiga ular ketishadi. O'sha kuni men bo'shagan pivo shishalarini yig'ishtib do'konga qaytaraman. Qani menga aytingchi shu kechada 2 yashik pivo bilan anavi ayollarning farqi nimada?
Biroz sukunatdan so'ng, oila a'zolari:
- Ular "normal ayollar emas"
- Lekin ular ham ayollarmi?
- Ular bu ishni o'zlari hohlab qiladi va fohishabozlik hamma yerda uchraydi.
- Albatta, fohishabozlik hamma joyda topiladi, lekin sizning jamiyatingiz ushbu xizmatga qonuniy ruhsat beradi. Ya'ni ayollarning qiymati pivochalik bo'lishiga. Siz esa ayollar eng muhim hazina hisoblanadigan jamiyat ustidan kulayapsiz. Inson huquqlari, erkinlik, ayollar o'rni, aytingchi qayerda insonning qiymati balandroq? Yevropadami, Saudiyadami...?
Oila bu mavzuda yigit bilan boshqa tortishmadi...


 
SAKINADate: Seshanba, 20-Avg-2013, 02:35 | Message # 171
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Haj ibodatiga borgan bir musofir kishi ko‘chadan yigirma besh ming AQSh dollari miqdoridagi pulni topib olibdi. Pul egasini topish maqsadida, OAVga e`lon beribdi, tanishlardan so‘rab- surishtiribdi, lekin harchand urinmasin uyiga qaytgunicha ham pulning egasi topilmabdi. Yurtiga qaytgach ham so‘rab- surishtirishda davom etibdi. Internet tarmog‘i orqali e'lonlar beribdi, ammo bu ham foyda bermabdi. Oradan bir yil o‘tgach topilgan pulni o‘zi uchun sarflashni harom deb bilgan bu kishi, rafiqasi bilan maslaxatlashib, pulning hammasini beva-bechora va kambag‘allarga tarqatib yuboribdi. Oradan ko‘p o‘tmay uyiga ikki yigit kelib, topib olingan yigirma besh ming AQSh dollarning egasi ekanliklarini aytishibdi va pulni qaytarishini so‘rashibdi. Buni eshitgan haligi kishi nima qilishini bilmay, to‘g‘risini aytsa ular ishonmasliklaridan qo‘rqib, Allohga tavakkal qilib, ertaga kelishlarini iltimos qilibdi. O‘sha kuni tuni bilan ibodat qilib, Allohdan uni bu hijolatli holatdan qutqarishini so‘rab, yig‘lab duolar qilibdi. Tonga yaqin charchab, ko‘zi uyquga ketib qolibdi. Tush ko‘ribdi. Tushida Rasululloh sollallohu alayhi vasallam unga qarab: - “Xafa bo‘lma ey ummatim, sen qo‘shni shahardagi Abdulloh ismli kishini top va undan yordam so‘ra. U sahovatli boylardan, senga albatta yordam beradi va yana unga shuni aytgin-ki, u mening chin ummatimdir, u menga har kuni tongda yuz marotaba salovat aytishni o‘ziga odat qilib olgan”, debdilar. Tongda turib, qo‘shni shaharga borib, Rasulluloh sollallohu alayhi vasallam aytgan manzildan Abdullohning xonadonini topib, uni chaqiribdi va ichkariga kirishga izn so‘rabdi. Ichkariga kirgach, u bilan salomlashib: - “Meni sizning oldingizga Rasululloh sollallohu alayhi vasallam jo‘natdilar”, - deb, bo‘lgan voqeaning hammasini aytib beribdi. - “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar, siz u zotning chin ummati ekansiz va har tongda u zotga yuz marotaba salovat aytar ekansiz” debdi. Buni eshitgan Abdulloh xo‘ng-xo‘ng yig‘lab: - “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytgan odam siz ekansiz-da, kecha mening ham tushimga kirib, sizning kelishingizni aytgan edilar, sizni kutib turgan edim”, debdi. Ikkalalari bir-birlarini quchoqlab, bo‘lib o‘tgan voqeadan ta'sirlanib, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatlari qalblarida jo‘sh urib, xo‘ng-xo‘ng yig‘labdilar. So‘ng Abdulloh uyidan ellik ming AQSh dollari olib chiqib: - “Mana shu pulni hammasini oling. Pulning yarmini topib olgan pulingizni qaytarish uchun, yarmi esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatingiz uchun sizga hadya”, debdi. Haligi kishi pulni olib uyiga qaytibdi. Kelishilganidek pulning egalari kelishibdi. U kishi pulni qaytara turib, yig‘lab-yig‘lab ularga bo‘lgan voqeani aytib beribdi. Ular ham bo‘lgan voqeadan ta'sirlanib, pulni olishdan voz kechishibdi. Ular ham Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatingiz uchun deb, pulni u kishiga hadya qilib yuborishibdi.
 
ToxirjonDate: Seshanba, 20-Avg-2013, 11:01 | Message # 172
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1424
Status:
raxmat kata Sakina iloxim shunday odamlar kupayaversin

ollox xamalarimizni uz panoxida asrasin.amin
 
SAKINADate: Payshanba, 22-Avg-2013, 10:16 | Message # 173
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Россия. Бир мусулмон ярим тунда кўчадан уйи томон қайтарди. Кўчада икки рус йигити бир-бири билан жанжаллашишарди. Бу жанжал муштлашувга айланиб кетди. Мусулмон ўз эътиқоди талабларига кўра уларни ажратиб қўйишга ошиқди. Айни шу вақтда жанжаллашаётганлардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйди. У пичоқни нима қилишни билмай қолган мусулмоннинг қўлига тутқазиб, ўзи қочиб қолди. Тез орада милиция етиб келди. Йигитни қотилликда айблаб хибсга олишди. Қотил эмаслигини аниқ далиллар билан исботлай олмагани, гувохларнинг йўқлиги сабаб уни 6 йилга қамашди. Қамоқхона Сибирда жойлашган эди ва хаддан ташқари совуқ эди. Энг ёмони эса, қамоқхонадаги махбусларнинг қалблари Сибир хавосиданда совуқроқ эди. Йигит хар куни 5 вақт намозни канда қилмасди. Ўз фарзларини астойдил адо этарди. Лекин унинг намоз ўқиши қамоқхонадаги ходимларга ёқмасди. Қахратон январ кунларининг бирида, харорат - 45 даража совуқлигига қарамай бир бадфеъл ходим мусулмонни енгил кийимида кўча калоннасига улоқтирди. Ташқари шу қадар совуқ эдики, мусулмон қилич билан танасини кесиб ташлашаётгандек хис қиларди Ўзини совуқдан кўзларини очишга қийналарди. Қоронғу тушгач, совуқ баттар кучайди. У тинмай Оллохга ёлворарди: Мени бу азобдан қутқар, Тангрим! Охири танаси бутунлай музлаб қолди. Секин хушидан кета бошлади. Шу пайтда бир ёруғлик пайдо бўлди ва аста- секин унга яқинлаша бошлади. Бу бир оқ айиқ бўлиб, унинг танаси жуда ката эди. Оқ айиқ мусулмонни бағрига олди. Унинг танаси шу қадар иссиқ эдики, йигит ухлаб қолди. Айиқ хам қилт этмай ётарди. Эртасига эрталаб қамоқхонада шов-шув тарқалди: тунги навбатчиликда турган икки нафар совуқдан музлаб қолган кишининг жасади топилди. Сал ўтмай яна бир шов- шув кўтарилди: кеча кўча қамоғида ётган мусулмон йигити устида бир дона кўйлаги билан қамоқхонага тирик ва тетик холда кириб келди! Оллох хеч қачон унга илтижо қилган бандасини ёлғиз ташлаб қўймайди! Эътиқодимиз мустахкам бўлсин . . . ! ! !
 
SAKINADate: Payshanba, 22-Avg-2013, 10:30 | Message # 174
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Бир хонадонда ёши бир жойга бориб қоган аёл билан ўғил бўлган экан. Улар ночорликда яшар она пенсияда ўғил бекорчи экан. Бир куни ўғил сув бойида "Аллох, нега бизани ночор камбағал қиб яратдинг бошқалардан не кам жойимиз бор. Мен хали уйланишим керак, онам қариб қолганлар онамдан айрилсам қайси пулимга марака ўтқизаман? Эй Аллох, шунчали хам бешавқат бўласанми? Мени хам бой бадавлат қилиб қўй" деб Яратганга нола қилиб ўтирган экан. Олдига бир бой бадавлат сўнги русумдиги машинада бир одам келиб "Нега бир ўзинг сув бўйида ўзинг билан ўзинг гаплашиб ўтирибсан нима бўлди" деб сўрабди. Шунда ўғил мен дардими сувга айтиб дардимга малхам топиб ўтирибман ночорлигимни камбағалигимни айтиб бераётган эдим дебди. Шунда халиги бадавлат одам ўғилни олдига бир чемадон пулни олдига қўйиб "Эй Аллох,ни бандаси мана сенга пул бу пулни хамма маракангга етади яхшлигинга ишлат деб кетибди. Бола хурсанд бўлиб уйга қайтибди. Уйга кириб қарасаки муштипар она олдида бутун умр етадиган пуллари олдида хаётдан кўз юмибди. Бола эсанкираб она дебдида тўйиб-тўйиб йиглабди. Онани маракаларидан холиган ўғил азгина бўлса хам ўйлаб олай деб уйқуга кетибди. Уйқисида бир туш кўрибди. Тушида Аллох, билан гаплашаётган эмиш. Ўғил Аллох,га "Эй Аллох, мен сендан онамни жонларини ол деб нола қилмадим мени бой бадавлат қил деб нола қилгандим" дебди. Аллох, болага шундай жавоб берибди: "Сен мендан муштипар онангни маракасига тўй хашамга бойлик сўрадинг мен бердим. Нега сени оқ ювиб, оқ тараган волиданга узоқ умр кўришини сўрамадинг" дебди . . . ! ! ! Азиз биродарлар Аллох,дан бор вужудимиз билан бойлик эмас балки мунис Онажонларимизга кўп умр кўришларини сўрайлик пул ўз йўлига, кейин Онани топиб бўлмайди лекин бойликни топса бўлади . . . ! ! !
 
DURDONDate: Dushanba, 02-Sen-2013, 01:10 | Message # 175
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
IBRATLI MUHABBAT…

Haj ibodatiga borgan bir musofir kishi ko‘chadan yigirma besh ming AQSh dollari miqdoridagi pulni topib olibdi. Pul egasini topish maqsadida, OAVga e`lon beribdi, tanishlardan so‘rab-surishtiribdi, lekin harchand urinmasin uyiga qaytgunicha ham pulning egasi topilmabdi.
Yurtiga qaytgach ham so‘rab-surishtirishda davom etibdi. Internet tarmog‘i orqali e'lonlar beribdi, ammo bu ham foyda bermabdi. Oradan bir yil o‘tgach topilgan pulni o‘zi uchun sarflashni harom deb bilgan bu kishi, rafiqasi bilan maslaxatlashib, pulning hammasini beva-bechora va kambag‘allarga tarqatib yuboribdi.
Oradan ko‘p o‘tmay uyiga ikki yigit kelib, topib olingan yigirma besh ming AQSh dollarning egasi ekanliklarini aytishibdi va pulni qaytarishini so‘rashibdi. Buni eshitgan haligi kishi nima qilishini bilmay, to‘g‘risini aytsa ular ishonmasliklaridan qo‘rqib, Allohga tavakkal qilib, ertaga kelishlarini iltimos qilibdi.
O‘sha kuni tuni bilan ibodat qilib, Allohdan uni bu hijolatli holatdan qutqarishini so‘rab, yig‘lab duolar qilibdi. Tonga yaqin charchab, ko‘zi uyquga ketib qolibdi. Tush ko‘ribdi. Tushida Rasululloh sollallohu alayhi vasallam unga qarab:
- “Xafa bo‘lma ey ummatim, sen qo‘shni shahardagi Abdulloh ismli kishini top va undan yordam so‘ra. U sahovatli boylardan, senga albatta yordam beradi va yana unga shuni aytgin-ki, u mening chin ummatimdir, u menga har kuni tongda yuz marotaba salovat aytishni o‘ziga odat qilib olgan”, debdilar.
Tongda turib, qo‘shni shaharga borib, Rasulluloh sollallohu alayhi vasallam aytgan manzildan Abdullohning xonadonini topib, uni chaqiribdi va ichkariga kirishga izn so‘rabdi. Ichkariga kirgach, u bilan salomlashib:
- “Meni sizning oldingizga Rasululloh sollallohu alayhi vasallam jo‘natdilar”, - deb, bo‘lgan voqeaning hammasini aytib beribdi.
- “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar, siz u zotning chin ummati ekansiz va har tongda u zotga yuz marotaba salovat aytar ekansiz” debdi.
Buni eshitgan Abdulloh xo‘ng-xo‘ng yig‘lab:
- “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytgan odam siz ekansiz-da, kecha mening ham tushimga kirib, sizning kelishingizni aytgan edilar, sizni kutib turgan edim”, debdi.
Ikkalalari bir-birlarini quchoqlab, bo‘lib o‘tgan voqeadan ta'sirlanib, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatlari qalblarida jo‘sh urib, xo‘ng-xo‘ng yig‘labdilar. So‘ng Abdulloh uyidan ellik ming AQSh dollari olib chiqib:
- “Mana shu pulni hammasini oling. Pulning yarmini topib olgan pulingizni qaytarish uchun, yarmi esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatingiz uchun sizga hadya”, debdi.
Haligi kishi pulni olib uyiga qaytibdi. Kelishilganidek pulning egalari kelishibdi. U kishi pulni qaytara turib, yig‘lab-yig‘lab ularga bo‘lgan voqeani aytib beribdi. Ular ham bo‘lgan voqeadan ta'sirlanib, pulni olishdan voz kechishibdi. Ular ham Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga bo‘lgan muhabbatingiz uchun deb, pulni u kishiga hadya qilib yuborishibdi..


 
SAKINADate: Payshanba, 05-Sen-2013, 14:11 | Message # 176
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Aбу Aбдуллoҳ шундай ҳикоя қилади:
«Сизга ушбу воқеани қандай ҳикоя қилиб беришни ҳам билмайман…
Бу воқеа – менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборган. Бу хақиқатни очишга хеч ботинолмай юрардим…

Лекин Аллоҳ олдидаги масъулият ҳисси мени ҳикоя қилишга ундади. Токи Роббисига осий бўлиб юрган йигитлар ва ясама, пуч хаёлларни «севги» номи билан атаб юрган қизларга бир огохлантириш, ибрат бўлсин.

Биз – енгилтак ва манман уч дуст эдик. Йўқ, тўртта эдик... Тўртинчимиз шайтон эди…

Биз содда қизларни ўзимизнинг мулойим, ширин сўзларимиз билан алдаб-сулдаб чекка далаховлиларга олиб чиқардик… У ерда эса биз тўсатдан йиртқич бўриларга айланар, уларни ялиниб ёлборишларига ҳам парво қилмасдик… Чунки бизнинг қалбларимиз, ҳисларимиз ўлган эди…

То унутилмас ўша кун келгунча, бизнинг куну-тунларимиз мана шу тарзда, далаларда, чодирларда, денгиз қирғокларида машиналарда ўтиб борарди…

Бир куни одатимиз бўйича, далаховлига чиқдик… Ҳамма нарса хозир эди…
Хар биримизда биттадан «нихол», лаънати ичкилик ҳам етарли... Лекин егулик олиш ёдимиздан чиқибди…
Бироздан cўнг ичимиздан биттамиз кечки овқат олиб келиш учун ўз машинасида кетди. Соат тахминан кечки еттилар эди.

Негадир, орадан бир неча соат ўтса-да ундан дарак бўлавермади...
Безовта бўла бошладим ва соат ўнларда машинамда уни ахтаришга тушдим…
Бир вакт, не кўз билан кўрайки, йўлда…
Етиб борганимда дўстимнинг машинаси бир ёнга ағдарилган кўйи алангага бурканиб ёниб ётарди…Эсим оғиб қолаёзган алфозда, югуриб, машина ичидан дўстимни чиқаришга харакат килдим… Деярли танасининг ярми кўмир каби қорайиб, куйиб кетган дўстимни кўрганимда, бир муддат қотиб колдим…
Ҳали хаёт аломати билиниб турган танани кўтариб, ерга ётқиздим…
Бир неча дақиқалардан cўнг кўзини очди ва: «Олов! Олов!» дея алаҳсирай бошлади.

Машинамга ётқизиб, касалхонага олиб боришга ахд қилдим, лекин у: «Фойдаси йўқ…Барибир етиб бормайман…» деди инграган овоз билан.
Кўз олдимда жон бераётган дўстимга караб турарканман, кўз ёшларим сел каби оқарди…

Бирдан у бақира бошлади: «Энди нима дейман Унга…Нима дейман Унга?»
Дахшат билан қарадим ва: «Ким У?» деб cўрадим.
Чуқур қудуқ қаъридан келаётгандай бир овоз билан: «Алло-о-о-ҳ» деди.

Чақмоқ ургандек сесканиб кетдим…. Кутилмаганда дўстим охирги нафасларини жамлаб, бир қичқирди-да, сўнг, бўшашиб қолди…

*****

Кунлар ўтсада, ёдимдан ёнаётган олов ва вафот этган дўстимнинг: «Энди нима дейман Унга… Нима дейман?» деб қичқираётган манзараси чиқмас, қайта-қайта хаёлимга қуйилиб келаверарди.

Ўз-ўзимга савол бера бошладим: «Мен нима дейман Унга?»
Кўзимдан ёшлар қуйилди…

Шу вақт муаззиннинг бомдод намозига айтаётган азони янгради: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар… Ҳайя ъалас солаҳ…
Бу нидо хоссатан мен учун, мени нур ва ҳидоят йўлига чақириш учун деб хис қилдим….
Ғусл қилиб ювиндим ва таҳорат олдим. Йиллар давомида тўпланиб қолган разилликлардан жисмимни покладим… Намозни адо этдим...
Ўша кундан бошлаб фарзларни қолдирмай адо қила бошладим. Аллоҳга ҳамд айтаман, чунки, Ундан бошқаси ҳамдга лойиқ эмас…

Мен бошқа инсонга айландим… Ахволларни ўзгартирувчи Зот нақадар пок!
Аллоҳ изни билан умрага тайёрланаяпман…Иншааллох, хажга ҳам ният бор,
яна қайдам, ахир умрлар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг измида-ку».
 
DURDONDate: Yakshanba, 08-Sen-2013, 03:12 | Message # 177
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ayanchli ölim
Hashamatli restaranlarning birida töy marosimi bölib ötayotgan edi. Chaqirilgan mehmonlarning ichida bir ayol kechaning boshidan har bir qöshiqqa raqsga tusha boshladi. Yenglari yöq, tanasini ma'lum qisminigina berkitib turgan bazm libosida (ayol al-kasiyat al-a'riyatlardan edi), bir necha soat raqsga tushishni davom ettirdi. Axiri xushidan ketib sahnaga yiqildi. Qatnashchilar suv sepgan, elpigandek bölishdi, foyda bermadi. Shunda ayolning dugonasi kelib: men uni qanday öziga keltirishni bilaman, uni quloqlari atrofida musiqani janranglarib qöyish kerak va u hushiga keladi, dedi. Bir necha daqiqa musiqani ayolning quloqlari ostida yangratishdi. Foydasi bölmadi. Tomirini tekshirishdi. Ayol ölgan edi. U tanasi ochiq huddi yalang'och holatda yotgandek edi. Mehmonlar jasad ustini yopishga shoshilishdi. Lekin hech kim hali duch kelmagan tasodif röy berdi. Qanchalik ustini yopishga urinishmasin jussa ochilib qolaverardi. Uning ustidagi bir bölak kiymi ham qolmadi. Mato esa qanchalik yopishga urinishmasin chetga uchib tushardi. Har yopganlarida bir boshi, bir kökragi, bir sonlari, bir ikki oyog'i ochilib qolaverdi. Mehmonlarning hayajoni tobora bu holatdan ortib borar edi. Shu asnoda ayolning turmush örtog'iga xabar yuborildi. Eri tezda yetib keldi. Uning taklifi bn törtta odam tört tarafdan yopinchig'ni mahkam ushlab g'usl va dafn qilish uchun olib chiqishdi. Ikkinchi ajablanarli holat bu g'usldan keyin kafanlash asnosida sodir bdi. Har gal kafanni ustiga yopganlarida tushib, ochilib ketaverardi. Bir necha marta qilingan harakat samarasiz chiqqandan söng, g'assolalarga aytildi: qandoq bölsa shunday dafn qilinadi. Dunyoda oriya (yalang'och) bölib yashadi va oriya holatida hayotni tark etdi. Amal xotimasiga köradi. Uning nasibasi shu. Dunyoda uning kasb qilib topgani shudir (Allohdan bunaqa holatlardan panoh söraymiz). Hodisani rivoyat qilgan ayol, sözining söngida dedi: barchadan bu qissadan va'z va nasihat (ibrat) olishlarini, dunyoning yomonligi va ziynatlaridan ogohlanishliklarini sörayman. Allohim, biz Sendan husni xotimani söraymiz!


 
DURDONDate: Dushanba, 09-Sen-2013, 00:04 | Message # 178
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Bir qiz onasi bilan haj ibodatini ado etish uchun ka'ba tamonga yo'l olibdi. Allohning baytini tavof etib, islom ruknlaridan birini ado etish arafasida qalbi quvonchga to'la bo'lgan bu qizning ko'zi ojiz edi. Allohning yaratgan mo'jizalarini ko'zlari bilan ko'ra olmasada qalban his qilar, Allohga bo'lgan iymoni juda ham kuchli, chin ixlosli bir qiz edi..
U onasi bilan haj ibodatini ado etar ekan, onasi ka'batullohni tavof eta turib yig'lab yig'lab duo qilardi: Yo Robbim, ey qodir egam, jigarbandim, dilbandimning ko'zlariga O'zing nur ato et, u ham boshqalar kabi bu yorug' olamni ko'rsin..
Qiz ham shu onda Allohga duo qilardi: Yo Robbim, onamning duolarini ijobat qilmagin, men ko'rligimcha qolishni xoxlayman...

Chunki men Jannatda ilk bor ko'zimni ochsamu birinchi bo'lib Sening beparda jamolingni ko'rsam deyman...

Ey Robbim, bizlarni jannatda sening beparda jamolingni ko'rishlikdan bebahra qilma..


 
DURDONDate: Dushanba, 09-Sen-2013, 00:27 | Message # 179
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ҳасан Басрий ва насроний қўшни

Ҳасан Басрийнинг насроний қўшниси бор эди. Унинг ҳовлисида ҳожатхона бўлиб, у ўша ҳожатхонадан ер ости йўли қазиб қўйган эди. Ундан Ҳасан Басрийнинг ҳовлисига нажосат оқиб кирарди. Ҳасан Басрий ўша нажосат кирадиган жойга бир идиш қўйиб қўйди. Кечқурунлари тўлган идишни тўкиб, яна жойига қўйиб қўярди. Мана шу ҳол 20 йил давом этди.

Бир куни Ҳасан Басрий касал бўлиб қолди. Насроний қўшни у кишини кўргани чиқди. Чиққач, ҳалиги идишга кўзи тушди ва буюк тобеиндан: “Менинг сизга бераётган бу азиятимга неча йилдан бери чидаб келяпсиз?” деб сўради. Ҳасан Басрий:

“Йигирма йилдан бери” деб жавоб бердилар. Буни эшитган насроний қўшни шу заҳоти белидаги зуннорини ечиб ташлади ва исломни қабул қилди.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.


 
DURDONDate: Juma, 13-Sen-2013, 02:04 | Message # 180
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Бану Исроилдан бир киши бошқасидан минг дийнор қарзга пул сўраб борса, «Менга бу ишга гувоҳ бўладиган гувоҳларни келтир» ,деб талаб қилибди. «Аллоҳнинг гувоҳлиги етади!» ,дебди қарз сўраётган. «Ундай бўлса,бирорта кафил келтир» ,дебди соҳиби. «Аллоҳнинг бу ишга кафолати кифоядир!» ,деса,қарз берувчи: «Ҳаққи-рост сўзладинг!» ,деб минг дийнорни маълум муддатга бериб юборибди.Қарз олган киши денгизга кетиб,режалаган ишларини бажарибди.Қарзни қайтариш вақти яқинлашгач,соҳибини олдига қайтмоққа денгиздан ўтиш учун кема қидирибди.Лекин бирорта кема тополмагач,бир тўнкани олиб,ичини ўйибди.Минг дийнор билан соҳибига ёзилган хатни тўнка ичига жойлаб,ёриқни яхшилаб беркитибдида,денгиз бўйига келибди.
«Эй Аллоҳим,ўзинг биласан,мен фалончидан қарзга минг дийнор сўрадим,у мендан кафил талаб қилди.Мен: » «Аллоҳнинг бу ишга кафолати кифоядир!» ,десам, у Сенинг кафолатингга рози бўлди.Мендан гувоҳ талаб қилди,мен: «Аллоҳнинг гувоҳлиги кифоядир!» ,десам,у Сенинг шоҳидлигингга рози бўлди.Мен унинг ҳаққини жўнатай,деб бирорта кема қидирдим, лекин топа олмадим.Энди мен бу пулни Сенга топширдим!» ,деб ёғочни денгизга отибди.Ёғоч денгиз ичига кириб кетгач,қарздор ўзини юртига қайтиш учун яна кема қидириб кетибди.
Қарз берган киши эса денгиз бўйига чиқиб,берган қарзим бирон кемада келгандир,деб қараб турса,сувда турган ўша минг дийнор солинган тўнкани кўриб қолибди.Уйга обориб,ўтин қилиб ишлатарман,деб тўнкани кўтариб олиб кетибди.Тўнкани ёрса,ичидан минг дийнор пул билан соҳибининг унга ёзган хати чиқибди.
Бир муддат ўтиб қарздор минг дийнорни кўтариб кебқолди.»Аллоҳга қасамки,сенга пулингни келтирай,деб роса кема изладим,лекин шу миниб келганимдан аввал бирорта кема тополмадим!» ,деса,қарз берган: «Менга аввал ҳеч нарса жўнатмаган эдингми?!» ,деб сўрабди.Қарздор эса: «Шу миниб келган кемадан олдин ҳеч бир кема тополмадим,деяпману сенга!» ,деб жавоб берибди.Қарз эгаси унга: «Дарҳақиқат Аллоҳ сени тўнка ичида жўнатган молингни сени номингдан етказиб адо қилиб қўйди!!Мана бу минг дийнорингни олиб эсон-омон кетавер!» ,деган экан».


Имом Бухорий ва имом Ахмад «Муснад»да ривоят қилишган.


 
Search: