RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Islomiy ibratli hikoyalar
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:17 | Message # 91
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (14-qism)

“Бир дона қум заррасининг сирини топганимизда эди

Бутун ер юзининг сирини топган бўлар эдик”

Эйнштейн

Лайло касалхонадан гиёҳвандликка қарши даволаниб чиқиб, яна ўша уйга, дугоналарининг олдига қайтиб келди.

Имкон топилди деганда Фотима билан суҳбатлашар эди. Лайлони Фотиманинг сўзларидан бошқа ҳеч қандай нарса даволай олмас эди.

Фотима ҳам шунақанги гўзал суҳбат қурар эдики... Исломга амал қилиниб яшалган уйдаги илмий суҳбатлар болаларга жуда қаттиқ таъсир қилар экан. Фотима Лайлога диний билимлар ўргатар экан, ўзини ҳам тарбияланаётганини сезиб ҳайратланар эди.

Эртасига Фотима иш хонада яна фалсафашунос Салим билан учрашди. Салим Фотимани кўриши билан деди:

- Сиз билан фалсафа ҳақида тортишиш жуда мароқли-да, Демет хоним. Яна бир тортишмаймизми?

- Мен билан суҳбатлашишнинг нимаси мароқли экан, ахир мен фалсафани умуман тушунмаслигимни айтгандим-ку сизга.

- Шуниси қизиқ-да, ҳам фалсафани тушунмайсиз, аммо тушунмаслигингизни ҳам биласиз. Бу яхши фазилат, баъзилар бор, ҳеч нарса тушунмаса ҳам ўзини билағон қилиб кўрсатади. Биласизми бугун сизга нима ўқиб бермоқчиман?

- Аввал сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим, ҳалиги эсини еган файласуфларинг бор эди-ку. Ўшанинг оти нима эди?

- Қайси бирининг?

- Ҳа айтганча, фалсафашуносларнинг орасида эси пастлари битта эмаски, дарров тушуниб олсангиз. Ҳалиги модда аслида йўқ дегани-чи?

- Беркелей, лекин у одам жуда ҳурматли кишилардан бўлган. Келинг у ҳақда бир нарса ўқиб берай.

- “...Қуёшга қараганимизда у бизга думалоқ ва қизил шаклда кўринади. Аммо илм эса қуёшнинг думалоқ ва қизил эмаслигини исботлайди. Шунинг учун илмга асосланиб, қуёшнинг баъзи хусусиятларини четлаб ўтишимиз лозим бўлади. Лекин қуёшнинг баъзи бир хусусиятларини четлаб ўтган пайтимизда, қуёшни умуман йўққа чиқара олмаймиз. Беркелей эса бундай хулосага келишда монелик кўрмаган...”

Фотима ҳеч нарсани тушуна олмаган эди:

- Охирги гапни тушуна олмадим. Нима демоқчи у ерда?

- Яъни Беркелей Қуёшнининг мавжуд эмаслигини уқтирмоқда.

- Ақлини еб қўйибди, фан билан исботланган бутун бошли кўриниб турган Қуёшни йўқ дея олса, демак қолган ахмоқларнинг кўринмайдиган Аллоҳни йўқ дейишларига ҳайратланмаса ҳам бўлар экан-да.

- Кечирасиз, Демет хоним. Ахмоқ деяётган бу одамининг фикрини материалист фалсафашунослар рад этган бўлса ҳам, қолган ҳамма фикрларидан барча файласуфлар фойдаланишган.

- Бундай ахмоқнинг фикрларидан қандай фойдаланишди экан? Ахмоқ одамдан фикр олишлари уларнинг ожиз эканликларини билдирмайдими? Бундан ташқари ўқиган гапларингизга қараганда қуёш ясси ва қизил кўринар эмиш-ку, илм-фан бундай эмаслигини исботлаганмиш. Бунга динимизнинг нима алоқаси бор? Нима қуёшнинг ясси ва қизил эканлигини динимиз уқтирган эканми?

- Ҳамма нарсани ўзингизга олаверасиз-а, дин айтган дейилмаган-ку.

- Дейилган, илм-фан кашф қилган ҳамма нарсанинг аксини дин айтганидек урғу берилган-ку. Қуёшнинг думалоқлигига келсак, уни йиллар ўтиб ҳам думалоқ дейишимиз мумкин. Рангини эса ким қизил кўрган экан, менга доим сариқ кўринган ёки сизга ҳам қизил кўринадими?

Салим уни ҳайрат ичида тинглаётган эди.

- Бир оғиз гапимга шунчаликми? Сал ўзингизни босинг.

- Айбга буюрманг, мавжудлиги аниқ кўриниб турган қуёшни йўқ деган файласуф мени ҳайрон қолдирди. Бундан кейин бирор файласуфга дуч келиб қолсам, сизлар кўринмаган Аллоҳ тугул кўриниб турган қуёшни ҳам инкор қиласиз-ку, дейман. Устига устак, бу файласуф деганлари, нега нуқул эски фикрларни намоён қилишади, нега янги файласуфлар чиқмайди? Нега икки минг, беш юз йил аввал яшаб ўтган кишиларнинг фикрларини қадрлашади-ку, аммо сўзи ҳар замонга тўғри келадиган Муҳаммад (с.а.в.) нинг сўзларини тингламайдилар. Сабаби ғоятда оддий. Динсизлик...

Салим жуда асабийлашиб кетганидан энди ўзини тутиб тура олмади.

- Сиз ҳам жуда қизиқ экансиз, худди ўзингиз динни тушунадигандай.

Фотима қаттиқ ранжиса ҳам сездирмасликка ҳаракат қилди:

- Албатта тушунаман. Амал қилмасам ҳам, ишончим бор.

- Ўзингизни алдаб нима қиласиз, Демет хоним. Майли шундай ҳам дейлик, лекин ишончингиздан келиб чиқиб қандай яшаган бўлардингиз?

- Шундоқ ҳам бахтли эмасман. Дадам доим Аллоҳга ишонишнинг фойдаси бўлади, дер эдилар. Ислом шундай дер эмиш. Агар сиз динсизликка ишонганчалик динга ишонгангингизда эди, қачонлардир айтилган гаплар билан вақтингизни зое этмаган бўлар эдингиз.

Кейин яна овозини пасайтириб гапида давом этди:

- Менга келсак, мен ҳам адашган диндорлар билан иймонсизларнинг қурбони бўлганман. Мени асло бу юришидан мамнун деб ўйламанг. Йўқ, мен аслида жуда жуда бахтсиз инсонман.

Салим Фотиманинг кўнглини оғритиб қўйганини фахмлади:

- Сизни хафа қилиб қўйдим. Аслида саволларимнинг барчасига фалсафа жавоб бермаган. Толстой айтганидек, “билим на саволларимга жавоб бера олди, на жавоб бера олмаслигини тан олди. Фақат мазах қилиб турди.”

- Унда нимани тортишиб ўтирибмиз? Дин тараф бўлсам, динга амал қилмаётганим учун айбланяпман. Агар дин аралашмаса фалсафа қандай ўлчовларни ўртага қўяди?

Бу орада Недим бей ҳам келиб қолди.

- Салом, иее, бу нимаси ҳалиям тортишяпсизларми?

Фотима олдин жавоб берди:

- Асти сўраманг, укангизга ҳечам ақл кирмаяпти. Кўриб турган қуёшини йўқ деган ахмоқларни ҳалиям инкор қилгани йўқ. Фалсафани илоҳийлаштириб олган, уни айбсиз деб билади.

Недим бей табассум билан деди:

- Ҳа, у ўзи шунақа. Аллоҳда айб топса топадики, фалсафада айб топмайди.

- Янглишяпсиз, фалсафанинг камчиликларини тан оламан. Бироқ ёрқин тушунчали фалсафашунослар ҳам бор. Масалан, Эйнштейн “бир дона қум заррасининг сирини оча олганимизда эди, бутун дунёнинг сирини англар эдик”- деган.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:18 | Message # 92
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Фотима бу гапни илк маротаба эшитган бўлгани учун деди:

- Демак, ҳали ҳам қум заррасининг сирини топа олишмаган экан-да. Албатта, топа олишмайди. Моддани Аллоҳ яратди, деган тушунчани сингдира олмас эканлар, ҳеч бир сирни англай олишмайди.

Салим минғирлаганча ўрнидан турди:

- Сиз ҳам ҳамма нарсага бир жавоб топиб турасиз, айб ўзимда фалсафани тушунмайдиган одамлар билан гаплашиб ўтирибман, - дея хонадан чиқиб кетди.

Шундай қилиб Недим бей учун ҳам Фотима билан гаплашиб олишга имкон туғилган эди.

- Демет, иккита чой айтиб юбор, сен билан гаплашадиган гапим бор.

Фотиманинг юраги тез ура бошлади:

- Қулоғим сизда, Недим бей, эшитаман, - деди.

Недим Фотиманинг юзига маъноли қараб туриб кейин сўради:

- Демет, исминг чиндан ҳам Деметми?

Фотима бу саволни ҳечам кутмаган эди:

- Йўқ, асл исмим Фотима, - деди.

Бирдан кўнгли таскин топганини ҳис этди. Бегона исм одамга қанчалик оғир юк бўлар экан-а, деб хаёлидан ўтказиб давом этди. – Исмимни ўзим ўзгартирганман.

- Нега, исминг эскича туюладими сенга?

- Йўқ, бошқа сабаби бор.

- Хўш, қандай сабаб экан, менга айта оласанми?

- Йўқ, айтолмайман.

- Қулоқ сол, бир куни бир харидоримиз бу ерга келди. Сени илгариги иш жойингдан билар экан, “исмини нега ўзгартирди?” – деб сўради. Эртага яна бошқаси келиб сен ҳақингда бошқа нарса деса, аралашмайман.

Фотима “Недим бей нега бу ишларга қизиқиб қолди экан?” – деб ўйланиб қолган эди, Недим бейнинг овози билан яна ўзига келди.

- Менга қара, Фотима. Менга тўғрисини айтгин, хўпми?

- Бу нарса қандай савол беришингизга боғлиқ, Недим бей.

- Нима, менга ёлғон гапирмоқчимисан?

- Йўқ, балки. Ҳа. Жавоб беришни истамаслигимни ҳам айтишим мумкин. Аллоҳ хоҳласа, мени хафа қиладиган гап айтмассиз.

- Сен уйингдан қочганмисан?

Фотима бошидан муздек сув қуйиб юборишгандай ҳис қилди ўзини. Бу одам қаердан билиб қолди экан. Энди нима қилади, нима дейди?

- Мендан яширма, гапир.

- Ҳа, афсуски шундай бўлди.

- Нега қочдинг?

- Шошиб қолдим, ўйламасданми, ахмоқлигимданми? Қочиб кетдим-да. Ёшлар уйларидан қочиб кетишлари учун шунақанги сабабларни тўқиб ташайдилар-ки... Мен ҳам айнан нима сабабли қочиб кетганимни айта олмайман.

- Пушаймонмисан?

Фотиманинг кўзлари ёшга тўлди.

- Жуда ҳам. Таърифлай олмайман. Бу шунақанги ҳиски, бошидан ўтказмаган тушуна олмайди.

- Унда нега қочдинг?

- Отамдан яширинча ҳижобимни ечиб, манекен бўлган эдим. Дадам иш жойимни топиб бориб, ҳаммасидан хабар топгач, уйга қайтиб бора олмадим.

- Ким сени бу йўлга бошлади?

- Отам ишхонамдаги қизлар деб ўйлайди, лекин аслида маҳалламиздаги қизларни сотиш билан шуғулланадиган Бетуш хола. Мени роса авради. Унинг қизларни олдинига манекен қилиб, кейин сотишини кейин билдим. Ўзи ҳам илк манекенлардан бўлган экан. Илгари ўзининг манекенлар агентлиги бўлиб, у қизларни эркакларнинг қаршисида ярим яланғоч юришга ўргатиб, кейин ўша оламга олиб кирар экан. Мени ҳам шу ният билан неча йиллар аввал қўлга ола бошлаган экан. Очиқ юришга бўлган иштиёқимни билган шекилли менга доим “қоматинг жуда чиройли, кўп пул топишинг мумкин” – дерди. Манекенлик курсига кетадиган харажатларимни ҳам у тўлаган эди. Ҳатто бўёқ анжомлари-ю беркитиб киядиган кийимимгача у сотиб олар эди. Аввалига мен ҳақимда қайғуради, дер эдим. Кейин билсам имом отамдан ҳам диндорлик қасосини олар, ҳам ўзига сармоя тайёрлар экан. Ўйинчоғи бўлдим-ку, бироқ сармояси бўлмадим у илоннинг.

- Одамларга ҳам ишонч қолмади, дегин.

- Аслида шунинг учун ҳайвонлар янаям ардоқланадиган бўлиб қолган.

- Гапни жуда топиб гапирасан-да, Демет. Кечирасан Фотима. Жуда маданиятлисан. Бунинг боиси нимада?

- Дадам бўлсалар керак. Жуда маданиятли эмасман-ку, бироқ жуда кўп диний романлар ўқир эдим. Ўзим билмаган ҳолда фойдаси экс этяпти.

- Яхшиям ростини айтинг. Ёлғон гапирганингда жуда ранжиган бўлар эдим. Сен ўзи дурустгина қизсан. Бу ҳаёт сени бузмасдан оилангга қайтишингни маслаҳат бераман, бироқ қайта олмасанг, шу ерда қол. Фақат дугоналарингдан хавотирдаман. Гиёҳвандлар, жинсини ўзгартирганлар...Уларнинг орасида бузилмагин.

- Уларнинг менга ҳеч қандай зарари йўқ. Ишонинг, уларни энг тозаларидан танлаганман. Йигитинг йўқ, деб устимдан куладиганлар бор. Ҳар ойда бир эркак алмаштирадиганлар, менга ҳам топиш ниятида юришган. Лекин булар унақа қизлардан эмас. Нежланинг ўзидан бошқа бировга зарари йўқ. Бону жинсини алмаштирган бўлишига қарамай, бир нечта номуслидан яхшироқ. У бечорани тўғри йўлга бошлайдиган бирортаси бўлса, жа олдинги ҳолатига қайта олмас-ку, аммо ўзини ёмон ишдан тийиб юради.

- Яхши, мана сен унинг қўлидан тут.

- Мен ўзимни қутқара олмаётган бир инсон бўлсам, уни қандай қутқараман?

Суҳбат давом этар экан. Недим Фотимага ҳайрати ошаверди. Қанчалик ақлли қиз эди-я, у. Бир марта адашган бўлишига қарамай кўрган қизлари ичида энг тозаси эди.

Фотима яна бир чуқур нафас олиб, хотиржам бўлган эди. Недим бей ҳақида хато ўйлаган эканман, деди. Сўнгра ўзининг хонасига ўтиб, столда Гунеш газетасини олиб ўқий бошлади. Саҳифаларни очар экан, газета эълон қилган гўзаллик танловига қатнашган қизлар расмларини кўриб чиқди. Юзлаб гўзал қизлар орасидан танланган ўнта қиз финалга чиққан эди. Бир саҳифа финалга чиққан қизларнинг бошдан оёқ тушган расмларига ажратилган бўлиб, улар орасида Ўзлем Суслер ҳам ўрин олган.

Қизларнинг ярим яланғоч расмига қараб қолгач, дадасининг гаплари яна ёдига тушди. Ростдан ҳам қизлар ич кийимда халқнинг қаршисига чиққан, бунга ўзгача ном беришган эди. Дарров газетани қўлига олиб, сотиш бўлимига, дугонаси Шерминнинг ёнига борди. Дугонаси бир харидорга янги моделни кийиб кўрсатаётган экан. Фотима ҳам юмшоқ курсиларнинг бирига ўтириб ишининг тугашини кутди.

Харидор Шерминни ҳар ҳолга солиб кўрар, айлантириб кўрарди. “Яна ўнгга бурилинг, энди орқага ўгирилиб юриб кўрсатинг”.

Ҳали турмуш қурмай туриб, эрига рад этишни ўрганаётган бу қизлар, бошқа эркакларнинг ҳар бир сўзини бекаму кўст бажаришар эди. Бу ҳам оила муҳитини йўқ қилишга бўлган ҳаракат натижаси эди.

Харидор Шерминни анча чарчатгач, бир қарорга келди:

- Кийим жуда чиройли, лекин ичидаги ундан ҳам чиройли. Қайси бирини олсам экан?

Харидор ҳазили эди бу. Ҳаммалари кулишишди. Сўнгра буюртмани қабул қилдилар:

- Юзта 38, юзта 40, юзта 42 ўлчамдагиларидан бўлсин. Бу модел ингичка қоматли аёлларга ёқади деб ўйлайман.

Фотима уларни томоша қилиб ўтирар эди. Харидор кетгач газетани Шерминга кўрсатди.

- Кўрдингми, Ўзлем финалга чиқибди.

Шермин аслида Ўзлемга жуда хасад қилар эди, лабини буриб жавоб берди:

- Ҳимм... Мен ҳам қатнашганимда финалга чиққан бўлардим. Ҳатто биринчи бўлардим.

- Унда нега қатнашмадинг?

- Билмадим, балки мусобақаларда кийиладиган кийимларни билганим учунми?

Фотима бу гапларга ишонмас эди. Чунки Ўзлемга хасад қилишини жуда яхши билар эди. Аслида бу оламда бир бирига хасад қиладиганлар шунчалик кўп эдики, хатто хасад қилмайдиган манекенларнинг ўзи жуда кам эди. Ораларида шунақангилари бор эдики, хасадлари туфайли мазаси қочганларини ҳам кўрган эди. Ким қаерда нима кийим кийган, сочини қандай турмаклатган, дея бир бирларини кузатадиганларни кўриб, ўзларини бахтсиз қилишларини томоша қиларди.

Қўлидаги газетага такрор қараб, унга ҳам “мусобақага қатнаш” деганларини эслади. Бирдан ўзини ўйлаб қолди. У ҳам ич кийимда газета саҳифасидан жой олган бўлар эди. Аллоҳим, ўзингга шукур, шайтонга бўйсундирмадинг, деди. Бўйсунганимда-чи. Отажоним расмни кўриб қолганида-чи? Бир марта адашиб чиқиб қолганида ҳам неча кунлаб дадам кўриб қолади, деб ухлай олмаган эди. Ўшанда укаси кўриб қолган эди.

Финалнинг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларини аниқлаш учун жюри аъзолари тўпланган куни Фотима ҳам борди.

Ўзлем Суслернинг онасини ҳам у ерда учратди. У ҳам ҳаяжон билан мусобақани кузатар эди. Орада фикрини билдириб қўяр:

- Қизим ҳаммасидан гўзал... Қизим ғолиб бўлиши аниқ. Қаранг, энг чиройлиси Ўзлем, - дер эди.

Ўзлемнинг онаси Семра эса ҳамма қизлардан ҳам гўзалроқ кўринар эди. Уни кўрганлар, “у ҳам қатнашса бўларкан” – деётган эди.

Аллоҳ берган гўзаллик Семра хонимга ўзгача кайфият берар эди-ку, бироқ у бахтлимиди? Ташқи кўринишидан ички олами билинмайдиган бошқалар каби унинг бахтли ёки бахтсизлиги билинмас эди.

Ҳали мусобақа бошланмасидан аввал ғолиб аниқ бўлиб бўлган, шивир-шивирлар қулоққа чалинар эди.

Семра хоним “бўлиши мумкин эмас” дер эди. “Жюри кўр эмас-ку, қизим ғолиб бўлади мана кўрасизлар”.

Аммо қизи ғолиб бўлмади. Фотима қизиқиб Семра хонимни кузатар эди. Семра хоним қизининг мағлубиятидан кўз ёшларини тута олмай, йиғлаб юборган эди.

- Қизимнинг хаққини ейишди. Ноҳақлик қилинди. Ноҳақлик...

Семра хоним ўша онларда асл хақсизликларни кўра олмас эди. Оҳ, Семра хоним-ей. Нималар учун кўз ёш тўкиб ўтирибди-я. Халқнинг хабари бўлмаган қанча нарсалар бор йиғлашга арзигулик...


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:22 | Message # 93
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (15-qism)

Мусобақадан сўнг ҳамма секин-аста уй-уйига тарқала бошлаган, қизлари ғолиб бўлганларнинг оналари бахтли, ютқизганлариники эса хафа ҳолда кетдилар. Уларнинг фикрича, бу мусобақада ғолиб бўлиш юксак мақом берадигандай гўё. Миллат хақиқий юксак даража нелигини аллақачон унутиб, сунъийлари билан овора эди.

Биринчи ўринни Арзу Инан, иккинчи ўринни Мерве Илдениз, учинчи ўринни Айше Мине олган эди.

Баъзи газеталар Ўзлемни учинчи ўрин соҳиби деб чоп этаётган бўлсалар ҳам бу ёлғон эди. Ҳақиқий манекенга хос хусусиятлари борлиги таърифланиб, ўша воқеадан сўнг Ўзлемнинг обрўси ошган эди. У энди айниқса чўмилиш кийимларини намойиш қиладиган манекенга айланди. Кунлар, ҳафталар, ойлар сувдай оқиб ўтди.

Баъзи газеталарда унинг бошдан оёқ расми чиқар, ўтмишдаги миш-мишларни унутиб, яна юқорироқ мавқега эришишга қарор қилган эди.

Шундай кунларнинг бирида Ўзлемнинг чўмилиш кийимида тушган сурати босилиб, тагига унинг жуда уялчанг қиз эканлиги ҳақида ёзилган эди.

Фотима бу хабарни ўқигач, устозининг сўзларини эслади: “Заррача иймони бўлган одамда уят ҳисси бўлади”. Бироқ Ўзлемни ҳеч тушуна олмас эди. Бу қизнинг диний ишончи бормиди, йўқмиди, шуни била олмай қийналар эди. Чунки у ҳам бамаъни қиз бўлиб, ҳам чўмилиш кийимларида оммага чиқар эди.

Фотима билан Ўзлем яна ўзлари ёлғиз қолишган, янги газеталарни кўздан кечира бошлашди. Ўзлем кутилмаганда бир саҳифанинг ярми ўзининг суратлари билан тўла эканлигини кўрди. Сарлавҳасини ўқиб, капалаги учиб кетди. Боши айланиб, ёзувни ўқий олмайдиган даражага тушган эди.

- Эй Аллоҳ, бундай дейишга қандай тиллари борди.

Буюкларимиз “Шухрат-офатдир” дейишган. Ўзлем машҳур бўлиб борар экан, баъзилар у ҳақда чиройли гаплар ёзса, баъзилар унинг машҳурлигидан фойдаланиб “ўзига хос” мақолалар ёзишга ҳаракат қилишар эди. Бу ишда ёлғондан бемалол фойдаланилар эди.

Гап унинг номуси ҳақида борар экан Ўзлем кўз ёшларини тута олмади:

- Мен юртимда демократия бор, деб мақтанар эдим. Демократия бошқалар ҳақида истаганини ёзиш деганими?

Ўзлем тинмай йиғлар, Фотима эса уни нима деб овутишни билмаётган эди. Бирдан Фотима қизиқиб сўради:

- Бу журналистни танийсанми?

- Ҳа, танийман. Неча кунлаб ортимдан қолмади. Мен ҳақимда мақола ёзмоқчи эканлигини айтди. Рози бўлмадим. Мен бирга овқатланган одамларгача “орасида бир гап бор”, деб бўхтон қилишгани учун рози бўлмаган эдим. У ҳам жаҳл билан миясига келганини ёзаверибди. Балки баъзилар янаям машҳурроқ бўлиш учун ошиқ-маъшуқ бўлиб юрар, лекин менга бунақа нарсалар ёқмайди. Ундан кейин менинг дардим шухрат эмас, мен пул топиш ниятида бу ишни қиламан.

Фотима дугонасининг ҳолатига жуда ачинаётган эди.

-Сени қандай юпатишни ҳам билмаяпман. Қўявер. Уйдагиларинг барибир жаҳли чиқмаса керак. ... Қайтангга янаям машҳур бўлиб кетасан. Ўзингга олма, Ўзлем.

Ўзлем кўз ёшларини артиб жавоб берди:

- Йўқ, дадам жуда хафа бўладилар, ойим ҳам, бошқа оила аъзоларим ҳам. Ўзим ҳам номимнинг бунақа булғанишини истамаган эдим. Мен касбим билан ўзимни исбот қилишим керак эди.

Ўзлемнинг кўнгли ёришай демас эди. Расми тез-тез газеталарда босилар, у эса ҳар куни эртасига у ҳақда нима деб ёзишлари мумкинлигини ўйлаб сиқилар эди.

Ҳайрати тугамас эди. Инсонни қоралашнинг ҳечам чек-чегараси йўқ эди. “Бу қандай эркинлик, бу қандай инсонийлик” – дея куйиб-пишарди.

Бу мусобақага қатнашиш учун Австралиядан келдим, бундай кунлар бошимдан ўтади деб ҳечам ўйламаган эдим, - дерди.

Суҳбат уйда давом этди.

Фотима университетида ўқишини чала ташлаб келган Ўзлемга ҳайрон қоларди. Сўрамай тура олмади:

- Ўзлем, тўғриси жуда ҳайрон қолдим. Университетни қандай ташлаб келдинг? Бунинг сабаби нима? Оиланг манекен бўлишингга қарши эмас эканлар.

- Ҳа, оилам тор фикрли эмас.

Фотима бу сўзни эшитиб муздек бўлиб кетди. Отасининг гаплари ёдига тушди: “Қизим, ҳозирги пайтда исломга амал қилиб яшайдиганларни тор фикрли дейишади. Бир кун келиб сенинг оиланг ҳақида ҳам шундай деб қолишса, билгинки атайин ёшларни оиласидан узоқлаштириш учун қилинади бу ишлар”.

Ўзлемга бу ҳақда ҳеч нима демай давом этди:

- Хўш, у ерлардан қандай келиб қолдинг?

- Асти сўрама. Бунинг тарихи жуда узун.

- Гапириб бер, мен дугоналаримнинг ҳаётларига жуда қизиқаман. Айниқса меникига ўхшагани бормикан деб.

- Яхши, ундай бўлса айтганим бўлсин.

- “Мен 22 мартда Истамбулда дунёга келганман. Ўн ойлигимдаёқ Австралияга кўчиб кетган эканмиз. Аввалига давлат меҳмонхонасида яшаб, кейинчалик бир турк оиласи билан бир уйда турган эканмиз.Ота-онам иккиси ҳам ишлар, отам кечаси ишласа, онам кундузи меҳнат қилар экан. Онам ишга кетганларида менга дадам қараб турар эканлар. Мен тўрт-беш ёшга кирганимда кундузи дадам билан ўйнагим келар экан-ку, лекин у жуда хорғин бўлгани учун уйқуси келар эмиш. Уни уйқусидан уйғотиб, мен билан тўп ўйнашга мажбур қилар эканман.

Бу орада икки қаватли уй қурдиришибди. Бир куни онам дастурхон тузашни унутибдилару, мен эса жуда очқолган эканман. Стол устида нок бор экан, стул устига чиқиб, нокларни олиб, чўпи билан қўшиб еб ташлабман. Мени кўрган отам йиғлаб юборибдилар. Воқеани онамга айтиб бериб, пулни деб болалариммизни қийнаб қўйдик, деб хафа бўлишибди. Кейин онам ишдан бўшабдилар. Сўнг отам тижорат билан шуғуллана бошлабдилар.

Кейинроқ эса Туркия ва Австралия ўртасида сарсон бўлдик. Баъзан онам бу ерда қолса, отам у ерда бўлар эди. Ёки аксинча. Болалигим жуда бахтсиз ўтган.

Унута олмаган жуда кўп оғир пайтларим бўлди. Айниқса Туркияда баъзи инсонлар отамнинг берган нонини еб туриб, у ҳақда ёмон гаплар гапиришди. Шунинг учун ўша одамлардан ҳам, Туркиядан ҳам нафратланиб қолганман.

Мактабга борар эдим. Туркчани билмас эдим. Шу сабабли дарсларимни дадамга қилдирар эдим. Ҳар куни кечаси йиғлар эканман. Айниқса она номли шеърлар қаттиқ таъсир қилар экан. Онамни жуда соғинар эканман.

Туркчани газета ўқиб ўрганар эдим. Жуда оғир кунлар эди. Яна Австралияга қайтадиган бўлдик. Лицейга кирадиган пайтим бўлган эди. Отам мени католик коллежига ўқишга берди. У ерда австралияликларга тақлид қилиб исмимни Рузлин дея атадим. Бундан ташқари улар Ўзлем исмини айта олишмас эди.

Ўша пайтларда дадамнинг томоғи роса оғрир эди. Бир куни ўқишдан келсам, дадам йиғлаяпти. Кўп сигарет чеккани сабабли эмиш.

“Болажоним, саратон касалига чалинибман, энди нима қиламан?” – деб йиғлар эди.

Ўша онлардаги ҳисларимни ҳечам сўз билан ифодалаб бера олмайман. Докторлар дадамга очиқдан-очиқ касалини айтишибди. У ердагилар шунақа дарров тўғридан-тўғри айтаверишади.

Отам касалхонага ётдилар. Ёдимга тушса ҳалиям юрагим эзилиб кетади. Дадамни кўришга тез-тез бора олмадим. Чунки уни у ҳолатда кўришга юрагим дов бермас эди.

Дадам касалхонадан чиққанида овози чиқмайдиган бўлиб қолди. Илк маротаба овознинг қанчалик буюк инъом эканлигини англадим. Дадамнинг овози чиқмагач, харидорлар билан мулоқот қила олмагани учун тижорат ишлари ҳам ниҳоясига етди. Инсон овознинг қанчалик муҳим эканлигини фақатгина уни йўқотганида англаб етади.

Бошимдан кўп нарса ўтди. Бир ўтиришда гапириб бериладиган нарсалар эмас.

Онам Истамбулда яшар эди. Мен ҳам орзуларга кўмилиб, ватанимни ўзгарган деб юрибман. Ватанимни соғина бошлаган эдим. Чунки орадан анча йиллар ўтган эди. Бундан ташқари чидаб бўлмас даражада қийинчилик ичида эдим. Шундай кунларнинг бирида Гунеш газетасининг гўзаллик танловини эълон қилганини ўқиб қолдим. Ҳеч бўлмаса битта енгил машина ютиб оларман, дея мусобақада қатнашишга қарор қилдим. Бу фикримни онамга айтсам, рози бўлди. Отам Австралияда, мен эса бу ерга келдим.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:23 | Message # 94
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

У ерда фалсафа, психология ва сиёсатшунослик фанларини ўрганаётган эдим. Мана келдим, сизлар билан танишдим. Расмларга тушиб, мусобақага қатнаша бошладим. Аввалига меҳмонхонада турдик. Биласиз қаерда бўлсак, газеталар биз ҳақимизда ёзар эди. Ҳар куни кечки пайт айланишга, дам олишга борар эдик. Қаерга борсак ҳам ҳурмат-эътибор кўрсатишди. Бирданига ҳаётим ўзгариб кетди. Мусобақада мен финалгача бориб, ундан юқори кўтарила олмадим. Ҳа, майли, у кунлар ҳам ўтиб кетди.

Сўнгра Флеш Форум Агентлигига ишга таклиф қилишди. Манекен бўлдим. Кейинроқ мени рекламаларда суратга тушишга таклиф қилишди. Ўзинг биласан бу ҳаётнинг шухрати, пули яхши бўлади, бироқ мен бу оламдан сиқилиб кетдим. Билмадим менимча яна 2-3 йил ишласам керак.”

Бу гапни гапирганидан кейин бир неча кун ўтиб, яна газетада расми чиқди. Расми босилишини билар эди-ку, бироқ нималар ёзилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Газетани олиб, Фотиманинг олдига келди-ю, исён тўла гапира бошлади.

- Манабуни ўқиб кўргин...

Фотима диққат билан ўқиб чиқиб деди:

- Нима қилибди? - деди.

- Нима қилибди эмиш, эркакларнинг юрагини ёндирган эмишман.

- Машинанинг устига чўмилиш кийимида манекен ўтказишларидан мақсад ҳам эркакларнинг юрагини ўйнатиш эмасми?

- Тушунмадим, бизнинг чўмилиш кийимини кийишимиздан мақсад эркакларга жозибали кўринишми?

- И-ее. Буни билмасмидинг?

- Мен ҳечам бундай деб ўйлаб кўрмаган эдим. Тўғрисини айтсам, жуда хафа бўлдим. Бошдан оёқ расмларим чиқди, лекин буни бу тарзда ўйламаган эдим. Мен на бунақанги шухрат, на пул хоҳлайман. Мен бу ишга санъат деб қараётган эдим.

- Ёки шундай деб уқтирилдинг. Сен эмас бошқа манекенлар ҳам эркаклар нафсига хизмат қилишини билмайди.

Ўзлем қарор қилди. Ўзини эркаклар хойи-ҳавасига отмас, бу ишдан кетар эди.

У чиндан ҳам сўзида туриб Австралияга қайтиши учун чиптасини ҳам тайёрлаб қўйди.

Дугоналари билан хайрлашар экан, айниқса Фотимага хат ёзишга сўз берди. Фотимага бу муносабат ёққан ва “ор-номусли бўлсанг, номусинг ўз вазифасини бажаради” – деб ўйлаб, унга оқ йўл тилади.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:26 | Message # 95
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (16-qism)

Будпарастларнинг янги

тангриси Фалсафа бўлдими?

Орадан бир неча ой ўтган, Фотима ҳали ҳам ўша жойда ишлар эди. Салим яна Фотимани тутиб олиб, унга фалсафанинг баъзи қоидаларини ўргатар эди.

- Қаранг, Демет хоним, материалист файласуфлар 3 қисмга ажралишади. Бир қисми юзаки, лабораториядагина файласуфлар бўлиб, амалда идеалистдирлар. Буларни қўрқоқ файласуфлар деб атаймиз. Бир қисми эса ҳақиқий материалистлар бўлиб, улар ҳеч қачон идеалист....

Фотима гапини бўлди:

- Сиз менга нега буларни тушунтиряпсиз? Мен фалсафага қизиқмасам.

- Сиз қанчалик ақлли эканлигингизни ўзингиз сезмаймиз.

Фотима уни ақлли деганларга доим бир хил жавоб берар эди:

- Қўйсангизчи, ошириб юборяпсиз. Ақлим бўлса ўзимга ҳам фойдаси тегар эди. Нима бўлганда ҳам мақтовингиз учун сизга раҳмат. Оббо, яна миямга савол ташлаб қўйдингиз. Нега баъзилар лабораторияда материалист бўлиб, аслида идеалист бўлар экан?

- Чунки лабораторияда модданинг шакли билан танишадилар.

- Майлику-я, лекин инсон ақлига модданининг шаклини кашф қиладиган даражада ақл берган. Билимни ҳам, динни ҳам қабул қилишса нимани ютқазишади? Киши бир гўзал уйни кўрса, бунинг ажойиб меъмори бор экан, дейди-ю, уй ичига кирса меъморни рад этадими? Йўқ, ундай бўлиши керак эмас. Қайтага меъморни янаям кўпроқ таҳсинга лойиқ кўриши керак. Тушунишимча материалист фалсафа модданинг ичини кўргач, унинг ўз-ўзидан юзага келган деган қарорга келади, шекилли. Идеалист фалсафа эса ҳам моддани, ҳамда меъморини англайди. Мукаммал даражада ишланган дизайнни тасодиф деб баҳоламайди. Менга материалистик фалсафа ҳечам ёқмади. Ўтган йили бир гап ўқиб қолган эдим:

Бир ақлдан озган киши: “Ким онаси билан жинсий муносабатга кириша олмас экан, демак юрагида ҳамон Тангрига ишончи бор экан ” – дейди. Нақадар даҳшат!!! Нақадар ваҳшийлик, тубанлик. Ўзлари бу ишни қилмаганларида бундай гапни айтмаган бўлар эди.

Бу гап Салимнинг ғашини келтирди:

- Тўғри, баъзилари оддий ҳақиқатлардан, чегаралардан ошиб ўтишни истайдилар. Мен унақаларга қўшилмайман.

- Демак, сизда ҳам бироз идеалистик руҳ бор дегани эмасми бу?

- Йў-ғе. Сиз нотўғри тушундингиз. Материалистик фалсафа жамият психологияси, урф-одатларига асосланади.

Фотима энди саволини жуда маккорона берди:

- Хўш, дейлик, жамият психологиясида бир кун келиб, яқинлар, оила аъзолар билан турмуш қурилиш ва жинсий муносабатда бўлиш ҳақида қарор қабул қилинса, у ҳолда материалистик фалсафанинг буларга қарши жавоби қандай бўлади? Масалан, ҳозирда луттибозларга оила қуришга изн берган динсиз мамлакатлар мавжуд. Динсизлик оила муҳитида ҳам давом этяпти. Жамиятни булғаётган тушунчалар ҳозирда ҳар ерда турли манзаралар акс этган. Бир киши айтган экан: “Аллоҳ бор бўлса ҳаромлар чегараси бордир ва табиийдир, Аллоҳ йўқ бўлса ҳамма нарса эркиндир..” Бу нима дегани?

- Тушунмадим, нима сиз материалистларнинг бундай разилликка қўл урганликларини уқтирмоқчимисиз?

- Йўқ. Чунки бу мамлакатда материалист файласуфларга ҳам сингган ахлоқ бор. Мен эса материалист фалсафанинг ўзи ҳақида сўзламоқдаман. Материалист фалсафада номус тушунчаси борми? Эътибор бераётган бўлсангиз, идеалист фалсафага эътирозим йўқ. Такроран айтяпман, бир шахс ҳам билимга таяниб, ҳам Аллоҳга ишониб диндор бўлиши мумкин. Муҳими модданинг келиб чиқишини Аллоҳга йўналтира олишсин. Ҳозирда олимлар ҳам дунёнинг кейинроқ, вақт ўтиши билан вужудга келганини исботладилар. Фақатгина йилларда келишмовчиликларга дуч келадилар. Кимдир ўн миллион йил аввал деса, кимлардир ўн икки миллион йил аввал дейди. Яъни, дунё азалдан бор бўлмаган. Фақат Аллоҳгина азалийдир. Бироқ сизлар дунёнинг аввалини англай олмасдан материалист фалсафага асосланиб барча нарсаларнинг келиб чиқишини моддага тақаяпсизлар.

- Эътибор беринг-а, ҳозирги гапларингизнинг ўзи ҳам бир фалсафа.

Бирдан Недим бейнинг овози эшитилди-ю, улар баҳсларини якунлашга мажбур бўлишди. Недим Фотимага ўгирилиб деди:

- Демет, узр Фотима, возе моделини кийиб чиқ. Иккита харидоримиз кўрмоқчи эди.

Фотима негадир тараддудланиб қолди:

- Ҳалиги, ўша моделни мен киймасам...

- Унда ким кияди, менми? Қани бўл, ўзингни тарозига солма.

- У модел...

Недим Фотимага ҳайрон бўлиб қаради:

- Хўш, нима қилибди у моделга?

- Уни кийишни хоҳламайман. Ҳаддан ташқари калта бўлиб кетибди.

- Нима қилибди? Сен авваллари ҳечам мини киймаганмисан?

- Кийганман-ку, бироқ минига ҳечам ўрганиб кета олмадим. Руҳан эзилиб кетаман. Бу нарсани атайин қилмайман, қўлимда эмас...

Недим бей секин-аста қизариб, жаҳли чиқаётгани сезила бошлади.

- Демет хоним, ишласан ишла... Ахир мен сен га чўмилиш кийимини кийдираётганим йўқ-ку. Қўлингдан келмаса, бориб бошқа жойда хизматкорлик қил.

Фотима ичида “ростдан ҳам, шундай қилсам-чи” деб кўнглидан ўтказди.

Недим асабийлашиб деди:

- Қани, бўлақол, кийин. Уларни куттиришимиз яхши эмас. Шермил келса сен шанелларни киясан.

Фотима кўйлакни базўр қўлига олиб, кийим алмаштириш хонасига ўтди. Истамаган ҳолда кўзидан икки томчи ёш тўкилди. Нега бу сафар мини кийиш унга бунчалик оғир бўлаётган эди?

Кечки пайт бўлиб ўтган воқеаларни Бонуга гапириб берар эди:

- Биласанми Бону, ўзимни бозорга солаётган қиздай ҳис қилдим. Харидорларнинг олдига чиқаётганимда қалбимдан кечаётганларни билганингда эди, ҳолимга ачиниб йиғлаган бўлар эдинг. Ўз ёғимга ўзим қоврулдим.

Бону Фотиманинг ҳолини яхши тушунар эди:

- Сени тушунаман. Мен ҳам бу азобларни чекканман. Айниқса илк маротаба сотилган кунимни ҳечам унута олмайман.

Бону давом эта олмай қолди. Бир он жимжитлик ҳукм сурди. Фотима тушунди. Бону ўзи сезмаган ҳолда билмай гапириб юборган эди.

- Хўш, кейин нима бўлди?

- Йўқ, бу хақда гапира олмайман.

- Гапир, гапир. Кўнглинг ёзилади.

- Сўрамагин, барибир гапирмайман.

- Майли, ўзинг биласан... Нежла билан Лайло шу пайтгача қаерда қолиб кетишди экан?

- Нежла қўнғироқ қилди. Бугун кечаси клубга боришармиш. Лайло келиб қолса керак.

- Сен ўзинг уйда нима қилдинг? Ишга бормадинг шекилли.

- Ҳа, бормадим. Бир ҳафтага рухсат сўрагандим.

- Тинчликми, бирор нима бўлдими?

- Мазам йўқ. Шунга рухсат сўрадим...

Бонунинг чиндан ҳам мазаси йўқ эди. Уйда қолиб Фотиманинг китобларини ўқир эди. Бир-бирларига қарама-қарши курсиларда ўтиришар экан, Бону Фотимага қараб деди:

- Биласанми, Демет. Касал бўлганимда онамни роса соғинаман. Кечгача уйда ётдим. Ҳеч ким ҳол-аҳвол сўрамади. Онам ёнимда бўлганида бундай бўлмас эди. Шўрва пишириб берар, лимон чой ва бошқа дамламалар тайёрлаб, мажбурлаб бўлса ҳам ичирар эди. Ҳозир эса ҳеч кимга керагим йўқ.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:28 | Message # 96
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Фотима сассиз йиғлар эди:

- Мен ўзим сенга дамлама тайёрлаб бераман, - дея ошхона тарафга ўтиб кетди. Бону эса орқасидан:

- Овора бўлма, барибир ичмайман, - деб қолди.

- Йўқ, мажбуран бўлса ҳам ичасан.

- Йўқ, ичмайман.

- Ичасан.

Бону йиғлар эди. Сас-садосиз томчиларди кўз ёшлари. Фотима дамламани қайнатиб Бонуга берганида унинг йиғлаганини пайқади.

- Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан, Бону?

- Ҳеч нима бўлгани йўқ.

- Ҳеч нима учун йиғлашмайди. Нима бўлди? Айтақолгин.

Бону баттар йиғлай бошлади:

- Нимага бўларди Демет. Аёл бўлганимдан бери бирор киши сен каби меҳрибончилик кўрсатиб одам ўрнида кўрмаган эди. Ёки шунчаки ўзларини меҳрибон қилиб кўрсатишарди. Айниқса диндор кишилар юзимга ҳам қарашмас эди. Сен эса онамдан кейин мен билан дилдан яқин бўлган одамсан.

- Лекин сенинг бир хусусиятинг бор. Сен у йўлдан қайтгансан.

- Ҳа, одамлардан жирканганим учун қайтдим. Одамлар, жамият мени ёқди, Демет, ёқди. Кейин эса юзимга ҳам қарашмади. Ҳар бир мусулмон бошқаларни Аллоҳга қайтишга чорлайди-ю, биздайларга эса... Одам ўрнида кўришмайди-ку, нега ҳам чорлашсин.

Фотима дамламани Бонуга бериб курсига ўтирди. Бонунинг гаплари уни таъсирлантирди. Қаршисидаги инсоннинг ҳоли нима бўлар эди? Чин дилдан тавба қилса ҳам энди эркак бўла олмас, аёл бўлиб оила ҳам қура олмас эди. Бир умр тубанликда қолиб кетадими? Ислом ҳар бир тавба қилган одамга чора тақдим этади. Қизиқ, энди Бонуга ҳеч бир чора топилмайдими?

Бир неча дақиқа фикрини бир жойга тўплаб, отаси бу ҳақда бирор нарса деган демаганини эслашга уринди. Ҳеч нарса эслай олмади. Яна Бонуга қаради. Бону тирноқларини еб ташлайдиган даражада тишлар, юзида эса ўтмиш акс этар эди. Фотима мавзуни ўзгартиришни истар, аммо Бонунинг гапи қулоқлари остида жаранглар эди: “Бошимдан ўтганларни телевизорга чиқиб гапирсам, дунё остин-устун бўлиб кетарди”. Энди эса “сотилган кунимни унута олмайман”, дея гапида давом эта олмаган эди.

“Кейин билиб оларман”, дея Бонуга қаради:

- Ҳалиям ичмадингми? – деб сўради.

- Хўп, майли. Онамга ўхшамагин, - жавоб берди у.

Фотима чуқур ўйга толгач:

- Хавотир олма. Ҳеч ким онанг ўрнини боса олмайди, - деди-ю, ошхонага кирди. Кўчада овқатланишмаганида уйда таом пиширилар эди. Бугун навбат Фотимага келган эди. Пиёз арчир экан, қўшиқ тинглар эди. Гўё ҳамма қўшиқлар унга аталган эди. Паришон бўлиб, деразадан ташқарига қараганида қизил кўйлакли йигитчани кўриб қолди: “Тасодифмикан?” дея ўйланиб қолди. Қаерга борса шу йигитни кўраётган эди. Уни таъқиб қилиб юрганмикин? Ёки Фотима у йигитчани ёқтиргани учун унга шундай туюляптимикан?

Бирдан йигитнинг деразага қараётганини пайқади. Бош илғаб Фотимага салом берди. Фотима ҳам жавоб берди.

Эртасига ишга кетаётганида йигитнинг уни кутиб турганини кўрди. Йигит сал хижолат тортиб Фотиманинг ёнига яқинлашиб, салом бергач:

- Салом, Демет хоним. Яхшимисиз? – деди.

Фотима ҳайрон бўлиб қолди. Исмимни қаердан билиб олди экан, - дея:

- Салом, - жавоб берди у ҳам.

- Гаплашиб кетсак, йўқ демайсизми?

- Ишхонам бу ердан узоқ эмас.

- Биламан. Бир неча ойлардан бери сизни кузатиб юраман. Сиз ҳақингизда ҳамма нарсани биламан.

Фотима бирдан ҳуркиб кетди:

- Нимамни биласиз?

- Ҳамма нарсангизни.

- Ҳеч ким ҳеч кимнинг ҳамма нарсасини била олмайди. Устига устак сиз билан бирор маротаба гаплашмаган бўлсак.

Йигит қатъий эди:

- Мен қиламан деган ишимни бажараман. Сизни жуда ёқтираман. Шунинг учун сиз билан дўст тутинсак, дегандим.

- Йўқ, бу таклифингизни қабул қила олмайман. Қиз билан йигит ўртасидаги дўстликдан яхшилик чиқади деб ўйламайман.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:30 | Message # 97
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

- Уйланмоқ-чи бўлсам-чи.

- Кўча-кўйда кўрган қизингизга уйланиб кетаверасизми?

- Нимага энди? Ундан кейин мен сизни кўчада эмас, иш жойингизда кўриб қолганман. Мен учун намойиш ҳам қилган эдингиз.

- Сиз бутикчи ёки модачимисиз?

- Йўқ, лекин сизни яқинроқ таниш мақсадида ўзимни шундай кўрсатган эдим.

- Демак, ёлғон гапирибсиз-да.

- Мажбуран ёлғон гапирдим. Ишонинг ниятим жиддий. Роппа-роса олти ойдан бери сизни кузатиб келаман, сиз эса мана яқиндан бери мени пайқай бошладингиз.

Фотима нима деб жавоб беришни ҳам билмай қолди:

- Ишхонамга ҳам яқинлашиб қолдик. Рухсатингиз билан...

У йигитга нисбатан илиқ туйғулари бўлса ҳам қўрқар эди. Ҳозирда бу каби йигитлар қизларга ўзларини рисоладагидек қилиб кўрсатиб, қизларни илинтиришади-да, кейин уларни сотишади. Бу йигитни ҳам ўшандайлардан эмас, деб ким кафолат бера олади?

Мияси алғов-далғов бўлиб ишхонасига етиб келди.

Ҳар кунгидай иш куни тугаб, уйга қайтар экан, йўлда кутилмаганда укаси Усоманинг келаётганини кўриб қолди. Кап-катта йигит бўлиб қолган эди. Усома ҳам уни кўрди. Опасига ўхшаган бу қизга ҳайрат билан яқинлаша бошлади.

Фотиманинг юраги тўхтаб қолай деди. Мана, укасини кўрмаганига ҳам бир неча йил бўлибди. Қанчалик ўзгариб кетибди-я. Ўша онлардагина уни қанчалик қаттиқ соғинганини ҳис қилди.

Лицей рўпарасига келишганида юзма-юз келишди. Сал қолса Фотима укасини қучоқлаб “Жоним укажоним”, - дея кўз ёш тўкар эди. Усома Фотиманинг ёнидан ўтаётганида унга пинҳона назар ташлаб, кейин ўтиб кетди.

Фотима орқасига ўгирилиб баланд бўйли укасининг ортидан бўлса ҳам қарашни истар эди. Лекин “у ҳам қараса, унда мен эканлигимни билиб қолади”, деб ўйлади. Кўз ёшларини тута олмади. На кўчада эканлиги унга ҳалал бера олди, на одамларнинг нигоҳи.

“Укажоним! Опангни бегона деб ўйладинг-а? Опангни соғинган эдинг, шундайми? Бу Аллоҳни балоси бўлган опангни соғинганмидинг?”

Ҳам йиғлар ҳам укаси билан ўзича суҳбат қурар эди:

- Сени мен ҳам жуда қаттиқ соғиндим, қанийди, сени қучоқлаб, тўйиб-тўйиб ўпа олсам. Укажоним, ягонам... Мени кечирма хўпми укажоним? Ўзимни ҳам, сизларни ҳам ўтга солдим. Бу ҳаёт сизларни соғиниб яшашимга арзирмиди?

Лицейдан қайрилар экан, ўзини тутиб тура олмади, ортига ўгирилиб қаради. Укаси Усома сал нарида туриб, елкалари чўккан ҳолда, паришон ҳолда опасига қараб турар эди. Қанчалар эзиларли бир ҳолат эди. Бу қарашлар Фотимани эзаётган эди. Бориб қучоқласаммикан? – деб ўйлади. Бунга жасорати етмас эди. Опасини бу шаклда ҳечам кўрмаган иймонли ука учун бу ҳолат оғир бўлар эди. Уни янаям кўпроқ қийнаган бўлар эдим. Ҳозир-ку, қаердалиги, кимлиги ноаниқ эди, агар билса хиёнат алангасида куяр эди.

Ҳамма унга қарар, у эса кўз ёшларини тўкканча уйига равона бўлди. Энди илгаригидай одамларга парво қилмас эди. Шу одамларга гўзал ва жозибали кўриниш учун оиласини фидо қилмаганмиди?

Уйга келганида ҳамма жамулжам эди. Бундан ташқари Бурчин ва Сема ҳам шу ерда эди. Фотимани кўрган захотлари унинг йиғлаганини англаб, оёққа туриб, барчалари савол устидан савол ёғдира бошлашди:

- Демет, сенга нима бўлди?

- Нима бўлди, нега йиғладинг?

- Гапирсанг-чи, Демет.

Фотима бирдан:

- Мени Демет деманглар, Менинг исмим Демет эмас, Фотима... Фотима... Тушуняпсизми, менинг исмим Фотима, - деди.

Бону ҳайратланиб сўради:

- Бир кунда Демет қаерга кетди? Сенинг исминг Демет эмасмиди?

- У сохта исм эди. Худди инсонийлигим каби. Энди билиб олдингиз, мен имомнинг қизи Фотимаман.

Бурчин бирдан ўрнидан туриб кетди:

- Бунча яхши. Ростдан ҳам имомнинг қизимисан?

- Ҳа... ҳа, минг маротаба ҳа. Имомнинг қизиман.

- Вой, бунча омадлисан-а. Бу гапни журналистлар эшитса борми, бир зумда машҳур бўлиб кетасан. Бир пайтлар имомнинг хотини бўлар эди. Журналистлар унга шунақанги катта эътибор кўрсатишди-ки, бирпаста машҳур бўлиб кетди.

Фотима сумкасини курсига отиб жавоб берди:

- Ҳа, катта эътибор беришади-да, чунки имомнинг хотини университетга эмас, казинога борар эди. Очилиб-сочилган эди. Шу шаклда имомлару, хотинларидан қасдларини олар эдилар. Аслида менинг ҳам имом қизи эканлигимни билишса бир кунда бўлмаса ҳам узоғи бир ҳафтада кўкка кўтаришар эди. Устига устак “жасур қиз экан, имом отасига қулоқ солмади” ёки “ диндорликдан сиқилиб кетган қиз манекен бўлди” – дея жар солишар эди. Бурнимни артганимни ҳам ёзишар эди. Шу шаклда халққа имомларнинг қай даражада зерикарли эканлигини кўрсатишар эди. Лекин мен отам билан у сургундан бу сургунга қийналиб кўчиб юрар эканман, бу ҳақда битта ҳарф ҳам ёзишмади. Тўкилиб ётган вайрона уйларда яшаётганимда “булар ҳам инсон-ку” дейишмади. Фақатгина имомнинг қизи ёки хотини бирор жойини очса ёки балчиққа булғанса қизиқиб қолишади. Лекин мен уларга бундай фурсатни бермайман.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:31 | Message # 98
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Бурчин севиниб кетиб деди:

- Мен дарров уларга етказаман.

Фотиманинг бирдан ранги ўчиб, кўзларида нафрат ўти чақнаб кетди. Бурчиннинг кўзларига кўзларини тикиб деди:

- Шундай қиладиган бўлсанг, сени ўлдираман. Қасам ичаман, сени ўлдираман.

Бурчин довдираб қолди:

- Бу қиз эсини еб қўйибди. Бирортасидан эшитиб барибир ёзишмайдими?

- Йўқ, шунча йил ўтди, ҳеч ким билмади. Бугундан кейин кимдир эшитса ҳам бунинг сабаби фақат ва фақат сен бўласан. Шундай қилсанг, ҳаётингни жаҳаннамга айлантираман.

- Тушунарли, тушунарли. Бу мавзуда қароринг қатъий экан. Лекин Бонуга ишонч йўқ. Бунақаларнинг оғзи бўш бўлади.

Бирдан Фотима ва Бонунинг кўзлари тўқнаш келди. Бону қаттиқ ранжиганидан, бошини ерга эгиб олди.

Фотима Бурчинга ўгирилиб қатъий оҳангда деди:

- Йўқ! У сен билган инсонлар тоифасидан эмас. У жинсини ўзгартирган бўлса, сен динингни ўзгартиргансан.

Бурчин бу гапга қаттиқ аччиқланиб кетди:

- Ўзинг кимсан? Оилангдан қочиб, ботқоқликларга ботиб юрмаяпсанми?

- Ҳечам-да. Мен ҳечам ботқоққа тушганим йўқ.

- Бугун тушмаган бўлсанг, эртага тушасан. Ўттиздан ўтганингдан кейин ким сени манекенликка ишга олар экан? Ҳеч ким! Ўшанда манекенлар ахлатига отишганда кўрамиз аҳволингни. Ўша ахлатхонага отилганлар ичида қутулиб чиққанлар, шунчалик озчиликки уларни санаш умуман қийинчилик туғдирмайди.

Фотима у ёқдан бу ёққа юрганча:

- Мен у ахлатга тушмайман, - деди.

- Сендакаларнинг кўпини кўрганмиз.

- Сен ўзинг қаерга тушасан?

- Менга фарқи йўқ. Ҳозир ҳам кимнинг чўнтаги қаппайган бўлса ўшаникиман.

Лайло ўзини тутиб тура олмади:

- Ҳалигинақалигинг билан мақтаняпсанми?

- Нима қилибди?

- Ўзи аслида сиздака манекенларни деб, номимиз ёмон отлиқ бўлган.

- Унда номингизни ўзингиз тозалаб олинг... Мен кетяпман.

Фотима эшик қаршисига туриб деди:

- Йўқ, ҳозир кетмайсан. Ўтир гаплашиб оламиз. Бу кетишинг бўлса, мени журналистларга сотиб берасан-да, иккаламизнинг ҳаётимизни ҳам зиндонга айлантирасан.

Бону ўрнидан турди:

- Сизларга чой олиб келаман. Ҳар ҳолда уйнинг энг кичик қизи менман.

Фотима Бонуга ачиниб қараб, “Сенинг ҳаётингни барбод қилганларни Ўзи жазоласин” дейишдан бошқа нарса дея олмас эди.

Ҳамма бироз бўлса ҳам тинчланди.

Нежла сўради:

- Бугун сенга нима бўлди, Демет?

- Демет эмас, Фотима.

- Хўп, Фотима. Сенга нима қилди бугун?

Фотиманинг кўзлари яна тўлиб кела бошлади:

- Бугун жонимни кўрдим. Ягона укажоним, Усомани кўриб қолдим. Эҳ, қанийди, бир қарорга кела олсайдим. Тез орада оиламга, дадажонимга, онажонимга, эски тахтали уйимга етиша олсам. Бўлмаяпти, бўлмаяпти. Иложини топа олмаяпман. Икки хил руҳ бир баданда яшай олмаяпти. Уларни жуда соғиняпман. Илтимос, мени айбламанглар. Қўлимда эмас, менга боғлиқ эмас, уларни қаттиқ соғиняпман. Мен қандай қилиб алданиб қолдим, билмаяпман. Алданиб қолдим, дўстларим.

Лайло бошини кўтариб жавоб берди:

- Қай биримиз алданмадик? Қай биримиз йиғламадик? Бироқ ҳали ҳам ақлимизни йиғиб ололмаяпмиз.

Бурчин сиқилиб кетган эди:

- Албатта, йиғлайсизлар-да. Бир “донишманд” айтган экан: “диндорлар охиратни ўйлаганлари учун истаганларини қила олишмайди, натижада эса бахтсиз бўлишади”. Ҳаммангиз нариги дунёга ишонганингиз учун бахтсизсиз.

Нежла бирдан деди:

- Менинг унақанги тушунчаларим йўқ.

Фотима ўзини тутиб тура олмади:

- Қанийди, ўша кишидан “рафиқангни биттаси севиб қолиб уни йўлдан урса яхши бўлармиди ёки охиратни ўйлаб рафиқанг бу истагидан воз кечса яхши бўлармиди?” – деб сўрашганда эди. Бундан ташқари охиратга ишонмайдиганлар бахтлироқми? Жавоб беринг, охиратга ишонмайдиганлар йиғламайдими? Уларнинг дарди бўлмайдими? Қайтага...

Нежла мавзуни ўзгартирди:

- Донишманд деганда нега хаёлингга дарров эркак киши келди?

- Аёл мутафаккирлар йўқ бўлгани учун. Аёлларга имкон берилмагани учун, “аёлларнинг фикри нима бўларди?” – дея аёллар ерга урилгани учун, уларнинг фикрларига аҳамият берилмагани учун. Дадам шундай дер эдилар. Шунинг учун нуқул эркак киши хаёлимга келади.

- Демак, аёллар ҳам арзийдиган нарса қилишмаган.

- Қилишган бўлса ҳам тарихга киритилмаган. Динсиз аёлларнинг хатти-ҳаракатлари катта эътибор торта бошлади. Бунинг сабаби ҳам дингга қарши чиқишлари бўлди. Биз мавзумизга қайтайлик. Ўша донишманднинг фикрига. Охират қўрқувини ҳис қилмайдиганлар, дейлик бу дунёда бахтли яшайдилар. Бир инсонннинг охират йўқ, деб бу дунёда бахтли яшаши фойдалироқми ёки охират бор, дея қисман бу дунёда ва тўлиқ у дунёда бахтли яшашими? Инсонларни диндан айиришнинг нима фойдаси бор? Такроран сўрайман, диндан чиққанлар шунчалик бахтли яшайдиларми? Ҳа, майли, мен хонамга кеттим. Овқат тайёр бўлса мени чақирарсизлар.

Хонасига кетар экан, ортига қайтиб, гапириш оҳангини тузатиш кераклигини сезиб:

- Чақириб юборинг, илтимос- демоқчи эдим.

Нежланинг овози билан яна ортига қайтди:

- Уйга шунақанги тарзда кириб келдинг-ки, гапимни унутиб қўйдим. Ўзлем Суслерден сенга хат келди. Столнинг устига қўйдим.

Фотима хонасига севинч билан кирар экан деди:

- Ҳақиқий дўст экан. Бизни унутмабди.

- Бизни эмас, сени унутмабди.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:34 | Message # 99
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (17-qism)

Ёмонликдан қайтишнинг эрта-кечи бўлмайди

Фотима Ўзлемдан келган хатни ҳаяжон билан очди. Анча узун, энли хат эди. Ётоғига чўзилиб ўқий бошлади:

“Аллоҳнинг саломи билан сўзларимни бошлайман.”

Фотима Ўзлем хатини Аллоҳнинг исми билан бошлашига ҳайратланиб ўқишда давом этди:

“Севимли дугонам, Демет, яхшимисан?

Сенга ёзадиган нарсаларим шунақанги кўпайиб кетдики, қай биридан бошлашни билмай қолдим. У ердан келгач, бошимдан нималар ўтганини эшитсанг, ишонмайсан.

Мен бир христиан йигит билан турмуш қуришга қарор қилган эдим. Кейин бўлажак фарзандларимиз ҳақида ўйлаб қолдим. Уларга қандай исм қўйиш, қайси динга кўра тарбиялаб ўстиришим керак эди? Бирдан даҳшатга тушдим. Ўша пайтгача ҳеч бир қоидасига амал қилмаган Ислом динимнинг энди болаларга исм қўйишда жуда муҳим эканлигини англадим.

Унаштирилган йигитимга вазиятни тушунтирдим. “Мусулмон бўламан, лекин сен аввал менга у ҳақда ўргат деди”. Ўзим ҳеч нарсани билмасам, унга нимани ҳам ўргатар эдим? Ўшанда ҳеч нарса билмаслигимни тушуниб етдим.

- Мен Исломни билмайман. Сенга китоб олиб бераман ўқийсан, дедим. Рози бўлди. Унга инглиз тилида исломий китоблар олиб бердим. Қарасам, ўқимаяпти, неча маротаба таъкидладим, барибир ўқимади. Бир куни менга “ўзинг ўқи, кейин гапириб берасан” – деди. Кейин ўзим ўқий бошладим. Тинмай, ҳар куни ўқир эдим. Бундай қарасам, мен умуман мусулмон эмас эканман. Ўз аҳволимга жуда ачиндим... Иймоним кучаяр экан, биринчи қилган ишим, намоз ўқиш бўлди... Онам роса қўрқди. Диндор бўлиб кетасан, деб менга қилмагани қолмади. Унинг назарида инсон замонавий бўлиши керакдики, бир инсоннинг ҳам замонавий ҳамда иймонлилардан бўлиши мумкинлигига ишонмас эди. Бир уйда икки душмандай яшадик. Айниқса ҳижобга кирганимда ҳайратланиб, ақлдай озгудей бўлди. Дадам эса хурсанд эди. Чунки у ҳам кўп ўтмай намоз ўқишни бошлади.

Болалигимда мени Қуръон курсига бермоқчи бўлганларида курснинг ўқитувчиси Отатуркни яхши кўрмас экан деб, бермаган экан.”

Фотима Ўзлемнинг гапларини эслади:

Ўша инсоннинг қизини Муҳаммад (с.а.в.)ни севмаган католик мактабига ўқишга беришини кўз олдидан ўтказди. Ўзлемнинг ўрангани ҳақидаги хабарни ҳам ҳайрат ичида ўқиди. Ўша қиз, ўша манекен Ўзлем қанақасига ўранди экан? Шунақанги севиниб кетди-ки, хатни тугатиб бўлмасиданоқ, меҳмонхонага югурди:

- Қизлар, суюнчи! Ўзлем Суслер Исломга қайтибди... Бундан ташқари намоз ўқиб, ҳижобга кирганмиш.

Бурчин тирноқларини текислар экан деди:

- Ахмоқ қиз, шундоқ ёшлигини барбод қилиб...

Фотима тутоқиб кетди:

- Ҳозирчи? У ҳали тирик, шундоғам ёшлигини яшайди-ку.

Лайло бу хабарни эшитиб севиниб кетди:

- Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Кўрамиз, Ўзлемнинг ҳар бир ҳаракатини ёзадиганлар, бу ишни ҳам ёзишармикан?

- Ёзишмасин, унинг бу қарорини эшитганлар сони Ўзлемга етиб ортади.

Бону ошхонада туриб гапларни эшитиб, югуриб келди:

- Унга роса ярашган бўлса керак ўраниш. Офарин. Жуда тўғри қарор қабул қилибди.

Фотима севинчдан бир жойда тура олмас эди. Яна хонасига кириб давомини ўқий бошлади:

“Энди эса худди шу инсон ўранганимга жуда севиняпти. Бироқ турмуш қурмоқчи бўлган инсонимга ҳижобга киришим умуман ёқмади. “Менга жазо бериш учун ўраняпсан” деди. Анча мунча нарсалардан кейин қарасам, бўлмайди. Ажралишдик. Исломга қайтишим сен учун жуда муҳим воқеа деб ўйлаб, аввалига шундан бошладим. Энди бошқа хабарларга келсак.

Университетни битирдим. Ўша пайтларда бўшлиққа ғарқ бўлган эдим. Японияга бориб, у ерда инглиз тилидан ўқитувчи бўлиб ишладим. Япон ёшлари мени шокка туширди. Кўпи динсиз. Қариялари эса Буддист. Моддапарастлар. Мен ҳам шундайлардан эдим. Кристиан Диор туфлилари, шанел кўзойнаклари... Худди ўзларини моддият билан исботлашар эди. (Албатта ҳамма японлар демоқчи эмасман, лекин кўпи шунақа.)

Япониядаги Ислом Маданият Марказига бордим. У ерда Исломни Японча ўргатишар экан, мен ҳам тингладим. Бироқ Япон тилини ўрганишни давом эттиришим керак эди. Бу эса у ерда қимматга тушгани учун кейин Англияга бордим. Лондонда Шарқшунослик факультетида япон тилини ўрнатишда давом этдим. Бундан ташқари Ислом Жамиятига қатнай бошладим. Исломий биродарликнинг қанчалик ширин туйғу эканлигини мен Лондонда Ислом Жамиятида ҳис қилдим. Шунақанги гўзал туйғу эдики, бу ҳисни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

Кейинроқ Малайзияга йўл олдим. Кейин Америкага, Лас Вегасга бордим. Ҳаромга тўла жой. Роса сайр қилдик, энг ҳашаматли меҳмонхоналарда тунадик. Лекин мен ўзимни бахтли ҳис қила олмаётган эдим. Намоз ўқир эдим. Аммо бошим очиқ эди. Чиндан ҳам одам бахтни қалбида, руҳида олиб юрар экан. Ҳозир жуда яхши мусулмон йигитга унаштирилганман. Ҳа, агар сен шу кунларда онамни кўрсанг, таний олмайсан. Унаштирилган йигитим унга жуда чиройли муомалада бўлди ва Исломни тушунтирди. Гўё исломга қарши бўлган онам ўрнига бошқа одам пайдо бўлиб қолгандай. Ишонмаслигинг мумкин, лекин сен билган ўша аёл ҳижобга кирди.

Ҳозир жуда бахтлиман. Мени кўрсанг ҳайратланиб қоласан. Ҳижобга шунчалик тез ўргандимки, баъзан нохуш воқеалар содир бўлса ҳам руҳим доимо енгил. Худди бахт менга қанот ҳадя этгандай, қўлларида кўтариб юргандай..

Хуллас, мендаги ўзгаришлар шулардан иборат...

Хўш, сенда нима гаплар? Қалбингда гўзаллик ҳалиям ҳукмронми ёки ўша қоронғу кўчаларда йўқ бўлиб кетдими? Менга ўзинг ҳақингда ёзиб юбор. Лайло... Нежла... Бону ҳақида ҳам...

Ватанимда қандай ўзгаришлар бўлди? Шуларни ҳам ёзишни унутма.

Сўзларимни якунлар эканман, кўзларингдан ўпиб, сенга (сизларга) икки дунё саодатини тилайман. Аллоҳнинг саломини қабул қиладиган ҳар кимга саломимни етказ.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:35 | Message # 100
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Беғубор дугонажоним менинг.

Ассалому алайкум.

Ўзлем Суслер.

Эслатма: Аллоҳ хоҳласа бир кун келиб, ишонаманки сен ҳам менга хуш хабарлар ёзиб юборасан.”

Фотиманинг туйғулари таърифлаб бўлмас даражада эди. Бир тарафдан нохушлик, бошқа тарафдан севинчни ичига сиғдира олмас эди.

Овқатини емасдан ётган, унсиз йиғлай-йиғлай уйқуга кетган эди.

Кўзларини очганида эса кеч қолганини пайқаб апил-тапил кийиниб, кўчага чиқди. Бирдан катта тезликда келаётган юк машинаси уни уриб юборди. Қон ичида қолган Фотима ерга йиқилди. Атрофдагилар уни касалхонага олиб бориш учун машинага олиб чиқишди.

Фотиманинг ҳуши ўзида эди. Ҳамма гап-сўзларни эшитиб борар эди.

- Юк машинаси бечора қизнинг оёқларини босиб ўтибди.

Фотима даҳшат билан оёқларини пайпаслади. Бармоқларини қимирлата олар эди-ку, бироқ оёқларини бир-бирига текказиб кўрмоқчи бўлганида улани қимирлата олмаётганини тушунди. Шу онда бирдан балконда ўтирадиган йигитнинг онаси айтган гаплар ёдига тушди: “Оёқларингнинг соғломлигига ишонма, Аллоҳ кўрсатмасин бир фалокат келса борми...” Ўша гап ҳақиқатга айландими? Фотима энди чўлоқ бўлиб қолдими?

Ўзини таърифлаб бўлмас даражада ночор ҳис этарди.

Бирдан бақира бошлади:

- Мен чўлоқ бўлиб қолдим. Фалаж бўлиб қолдим.

Бақириб кўзларини очганида аввал ўзини касалхонада деб ўйлаган, кейин эса туш кўрганини англади.

Қизлар унинг овозини эшитиб, дарров атрофига тўпланишган эди. Чироқни ёқиб, Фотимадан сўрашди:

- Демет, сенга нима бўлди?

Фотима кўзларини ишқалаганча жавоб берди:

- Даҳшатли туш кўрдим.

Нежла дарров сув олиб келди:

- Ол, дарров ичиб юбор.

Қизлар бироз муддат Фотиманинг ёнида ўтириб, кейин тарқалишди. Аслида Лайло Фотима билан бир хонада турар эди.

Ҳамма яна уйқуга кетган, Фотиманинг эса кўзига уйқу келмас эди. Соатга қаради. Тўрт бўлибди. Ўрнидан туриб, меҳмонхонага кирганида ҳалиям кўрган тушининг таъсирида эди. Балкондаги йигитни ўйлай бошлади:

“Унга нега шунчалик ёмон муомалада бўлган эканман? Чиндан ҳам одамгарчилигимни йўқотган эканман” – деди.

Сўнгра ўша йигитнинг гаплари ёдига тушди:

- Мен сенга эмас, ичимдаги Фотимага қараяпман. Бир марта эса “Сен кабилар мусулмон бўлолмайди. Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун юрак керак... Сенга ўхшаш бурни осмонда бўлганлар қаёқда-ю, мусулмонлик қаёқда?” – деган эди.

Ўшанда уни “бечора” деган эди. Ҳозир эса аслида ачинишга арзигулик одам ўзи эканлигини англади. Ўша йигитнинг аҳволи нима бўлди экан? - деб ўйлаб қолди. Ҳозир унинг қанчалик тарбияли ва босиқ йигит эканлигини англади.

Яна хаёлига Усамо келди. Кейин ота-онаси... Бўғзига бир нарса тиқилгандай бўлди. Бу шундай оғир дардки, ҳечам кўтара олмаётган эди.

Нонушта пайтида қизлардан сўради:

- Қизлар, “ўрнимга бошқа одам топинглар, мен кетаман” – десам нима қиласизлар?

Бону бундай гапни ҳечам кутмаган эди:

- Йўқ, бундай дейишинг мумкин эмас. Бизни ташлаб кета олмайсан. Кейин Фотимага хомуш нигоҳ билан боқиб: - Сен кетсанг, меним ҳолим нима бўлади, Демет? – деди.

- Демет эмас, Фотима.

- Ҳа, Фотима. Сен кетсанг, бу ерларда қандай яшайман? Сен борлигингда ўзимни ёлғиз ҳис қилмаётган эдим... Сенга ишонар эдим. Гўё сарвиқор тоғдай турар эдинг орқамда.

Лайло, Нежла ҳам қаттиқ ранжишган эди. Биринчи бўлиб Лайло сўради:

- Кетсанг, бизни унутасанми ?

- Асло унутмайман. Доим сизни кўргани келиб тураман. Сиз мени кўргани борасиз.

Фотиманинг кўз ўнгида бир неча йил олдинги ҳолат гавдаланди. У ўртоқларини уйига таклиф қилишдан уялар эди. Ҳозир эса у Фотимадан асар ҳам қолмаган. – Яна сизларни эски курсиларга ўтиргизар ва бундан ҳечам ор қилмас эдим.

Қизлар ҳайрон бўлиб бир-бирларига қарашди.

- Нима демоқчисан, Демет? Узр, Фотима.

- Ҳа, майли, эътибор берманг. Ўз-ўзимга айтадиганимни айтдим.

Бону ҳайрон бўлиб сўради:

- Биз шу ердалигимизда ҳам сен ўз-ўзинг билан гаплашяпсанми?

- Ҳа, баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.

Савол навбати Нежлага келган эди:

- Уйга қайтсанг, отанг уйга киргизадими? Сени ёмон йўлга кирган деб билади-ку.

Фотима чуқур ўйга толди. Пиёласидан бир хўплам чой ичиб жавоб берди:

- Мени шунақанги отам бор-ки, мени ўз кўзлари билан тубанликда кўрса ҳам қабул қилади. У доим “ёшларга хатосидан қайтишга имкон бериш лозим” – дерди. Мен эртага хаёлан уйга боришга жасорат топа олаётган бўлсам, бу - отамнинг тушуна олишига бўлган ишончимдандир. Отам даҳо экан-у, буни мен йиллар ўтиб англадим.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:37 | Message # 101
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (18-qism)

Фотима ишхонага етиб борганида қизил кўйлакли ўша йигитнинг Недим бей билан чой ичиб ўтирганини кўрди. Ҳайрон бўлиб қолганидан бир муддат нима дейишни ҳам билмай қолди. Недим йигитни Фотимага табассум ила таништирди:

- Фотима, таниш, бу менинг энг кичик укам Фехми.

Фотима умуман лол бўлиб қолди:

- Ростанми?.. Танишганимдан хурсанд бўлдим.

Йигит қўшиб қўйди:

- Ака, биз бир-биримизни таниймиз.

Недим Фотимага ўтиришга имо қилиб, деди:

- Сени Аллоҳнинг амри билан укамизга сўраймиз, Фотима.

Бу гапни олдинги Фотима эшитганида уятдан ерга кириб кетгудек бўлар эди. Нима бўлганда ҳам муҳит таъсири билан анча “замонавийлашиб” қолган эди. Шундай бўлса ҳам бу гапдан уялиб кетди:

- Бу гаплар бирпаста ҳал бўладиган ишлар эмас. Кейинроқ гаплашамиз. Ишдан кетишни ўйлаяпман. Ўзимни шунақанги ғалати ҳис қиляпманки, еру осмон менга торлик қиляпти.

- Қаерга кетасан кетсанг?

- Уйимга... Эски тахтали уйимга... Эски курсилари бўлган уйимга бораман албатта. Қани энди шундай қила олсам. Дадамни тўйиб-тўйиб қучоқлай олсам. Онам, укамни шунақанги соғинганманки, уларга берган азобларим етар деб ўйлаяпман. Ўзим ҳам бошқа сабр қила олмайман. Менимча Аллоҳни севадиган ва унга ишонадиган ҳеч қайси манекен бу ишни хотиржам кўнгил билан қила олмаса керак. Буни мен бошимдан ўтгач тушуниб етдим.

- Офарин, Фотима! Сенинг бебаҳо қиз эканлигингни билган эдим. Фехми укамиз ҳам дарров тушунибди. Сен уни Салимга ўхшатма. Қизил кўйлак кийиб олганига ҳам алданма, у орамизда энг диндоримиз. У доим атрофидагиларга фойдаси тегиб юрадиган инсон.

Орадан уч кун ўтди. Фотима эрталаб уйғонганида ҳамманинг ишга кетганини тушунди ва нонушта учун дўконга чиқиб нон олмоқчи бўлди. Нон сотиб олди-ку, қайтаётганида калитни ичкарида унутганини фахмлади. Бир муддат ўйланиб, дўконга қайтиб борди. Ишхонаси уйга энг яқин одам Нежла эди. Унга қўнғироқ қилса, Нежла дарров олиб чиқиб берар эди.

Телефон рақамини тергач, гўшакни Нежланинг раҳбари олди:

- Нежла бу ерда ишламаяпти, Демет хоним. Уч ой олдин бўшаб кетган.

- Қанақасига? Менга бу ҳақда ҳеч нарса айтмаган эди-ку.

- Айта олмайди ҳам. Сюзининг “учрашув” уйида ишлаётган эмиш. Менга манекенлар ахлатига отилишдан олдин ҳаётимни қуриб олишим керак деган эди. Ҳаётимни қуриб олай, деб ўзини баттар булғади.

Фотима Нежланинг бир неча йил олдин уни хақорат қилган йигитга берган жавобини эслади. Эркаклар билан учрашиб юришини билар эди-ку, иш бунчалик бўлиб кетганини хаёлига ҳам келтира олмас эди. Шунда ҳам, қаттиқ хафа бўлди. Нежла ўзи қинғир йўлда юрса ҳам, бошқаларни ёмон йўлга бошламас эди. “Аллоҳим, уни шу хусусияти учун ҳам тўғри йўлга бошла ”- деб дуо қилди. Кейин Лайлога қўнғироқ қилди. Юраги тез-тез ура бошлади. Лайло ҳам ўша ерга кетмадимикан?- деб ўйлади. Бу хаёллари билан экан, Лайло жавоб берди. У гўё шамолдай елиб, калитни олиб келиб берди ва:

- Биласанми, дугонажон, ўзгараётганингга ҳам хафа ҳам хурсанд бўляпман. Шайтон, сен ҳам бу ишни ташла,- деяпти.

Фотима кулиб жавоб берди:

- Шайтон бундай демайди. Бу гапни ичингдаги иймон айтяпти.

- Тўғри... Шайтон нимага ҳам бундай дерди.

Лайло калитни бериб ортига қайтар экан, орқадан бақириб қолди:

- Фотима, бугун кечки пайт Қуръон курсига бораман. Қўнғироқ қилиб таклиф қилишди. Уйга келмасам, хавотир олма, хўпми?

- Хўп, Аллоҳ ёрдам берсин.

Кеч бўлиб уйда Бону билан Фотима ёлғиз қолишган эди. Фотима пайтдан фойдаланиб сўради:

- Нежла нега уйга кеч қайтиб, кеч кетяпти, биласанми?

- Биламан, лекин айтолмайман.



 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:38 | Message # 102
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

- Ўзинг-чи, эски жойингда ишлаяпсанми ҳалиям?

- Ҳа, раҳбарим жуда сахий аёл. Унинг ўғли ҳам бир неча йил олдин уйдан қочиб, кейин орадан анча вақт ўтиб, бир аҳволда қайтиб келган экан... Виждонан меҳнат қилсанг, шу ерда бир умр ишлашинг мумкин болам, дейди.

- Ўша аёлга ва энг муҳими тавбангга хиёнат қилма, хўпми?

Бону яна махзун бўлиб қолди:

- Кетаётганга ўхшайсан. Мени ўйлаб нима қиласан?

- Сени ҳар доим ўйлайман. Қанийди, уйимга бора олсам, биринчи қиладиган ишим, сен ҳақингда отамга гапириб бериш бўлади. Исломга асосан сенга қандай чора борлигини сўрар эдим.

- Исломда менга ўрин бўлмаса, чора бўлмаса-чи?

- Исломда ижтиҳодга очиқ йўл берилган. Керак бўлса мен ўзим бутун дунё мужтаҳидларига сен ва сен каби хақиқатдан пушаймон бўлганлар учун ижтиҳод керак эканлигини эслатиб, бу мавзуда илмий ишлар олиб борар эдим. Аслида ижтиҳод замоннинг шу каби муаммолари учун амалга оширилади. Узр, ижтиҳод эмас, қиёс бўлади. - Агар сен чиндан ҳам тавба қилган бўлсанг, мен шундай деб ўйлайман, сени қўлингдан тутиб тўғри йўлга олиб чиқаман иншаАллоҳ. Бироқ баъзида шайтонга эргашиб қўядиганга ўхшайсан. Эсингдами ўша кеча? Нежла ва Бурчин билан кетганингда-чи... Ўша тунда...

Бону гапини бўлди:

- Қасам ичаман, ўшанда мен ичкилик ва рақс тушишдан бошқа иш қилганим йўқ.

- Бундан кейин ичкилик ҳам ичмасанг. Сенга бир маслаҳат берайми?

- Албатта, Фотима. Сенинг сўзларинг мен учун амирдир. Бутун бошли дунёдир, қулоғим сенда.

- Айтмоқчийдим-ки, намоз ўқишни ҳам бошласанг, нима йўқотасан?

Бону биринчи маротаба бундай таклифга дуч келган эди:

- Лекин мендакаларнинг намози қабул бўлмас экан-ку.

- У гап чиндан ҳам Аллоҳга қайтмаганларга тегишли. Ким бўлишидан қатъий назар, Аллоҳга қайтса, Калимаи шаходатнинг маъносини тушуниб, қабул қилса ва исломнинг ҳеч бир қонунини инкор этмаса, ўша қулнинг саждасини Аллоҳ қабул қилади, Бону. Бундан шубҳа қилма. Ягона Роббимизнинг яратган жинсиятини алмаштирдинг. Бу энг катта гуноҳлардан биридир. Шунинг учун, Аллоҳдан авф сўра. Ёшларга имкон бўлган захоти пушаймон эканлигингни айтгин-ки, улар орасида адашганлар бўлса, тўғри йўлга қайтсин. Баъзилар ҳам Аллоҳга қарши чиқиб, қилган ишидан фахрлангандай, ғалати гапларни гапириб, ёшларни ҳам йўлдан оздиряптилар. Сиси бу мавзуда телевизорга чиқиб нима деганига эътибор бер: “Бизни алдашди, жинсини алмаштирганларни янаям бахтли қилиб кўрсатишди. Бизни ботқоқликка итаришди”. Ҳамма Сиси каби очиқчасига гапира олсайди. Баъзилар ёшларга гўё захар улашишади. Бону, янаям тубанликка юз тутма. Кейин умуман чиқа олмайсан. Мен бу ерда яшаган пайтим жуда аянчли воқеалар шоҳиди бўлдим.

Бону гапини бўлди:

- Сен нимани ҳам кўрибсан, Демет? Кечирасан, Фотима. Менинг бошимдан кечганларни кўрганингда ақлдан озган бўлардинг, балки чидай олмай ўлардинг.

- Гапирмаган бўлсанг, қаердан ҳам билар эдим. Кел, мана бугун гапириб бер.

- Қаердан бошласам экан? Ҳаммаси мен ўн икки ёшлигимда бошланди. Дадам бошқа аёл сабабли онамни ва мени ташлаб кетди. Ўша бадбахт отамни жуда яхши кўрар эдим.

- Ундай дема, ахир у сенинг отанг.

- Бизга берган азобларини унутишимни сўраяпсанми? Менинг ҳаётим отамни деб остин-устун бўлиб кетди. Майли, сенинг ҳурматинг учун бу сўзни ишлатмайман.

“Хуллас, отам кетгач, онам билан ёлғиз қолдик. Бир куни мактабга кетаётсам, қўшним мени чақирди. Кейин... кейин ўша ерда мени зўрлади “агар чурқ этсанг, ўлдираман”, - деди. Қиз болага ўхшармишман. “Вақти-вақти билан келиб турсанг, кўп пул бераман”, деди. Умримда ўшанча пулни кўрмаган эдим.

Йиғлаб уйга қайтдим. Анча вақт кўчага чиқмадим, онамга билдирмай нуқул йиғлар эдим. Онам бўлса “боламни жин урди, шекилли” – деб мени домлаларга олиб бориб ўқита бошлади. У ҳам бўлмағур гапларни тўқиб ташлади. Нима эмиш, мен жин дастурхонини босиб ўтганмишман. Бунинг устига бу ёлғонлари учун онамдан анча-мунча пул ундириб олди.

Кейин яна уйга қайтдик. Орадан кунлар, ойлар ўтди. Мен ҳамма нарсани ичига ютадиган болага айландим. Отам йўқ. Овқат йўқ, нон йўқ. Онам нима қилишни билмай йиғлар эди. Иш қидирар, топа олмас эди. Ҳатто хизматкорликка ҳам топа олмади. Бизнинг ҳолимиздан қўни-қўшни хабар оладиган бўлиб қолди.

Уй эгаси эса нуқул ижара хаққини сўрар, ёки пулини тўланг ёки уйимни бўшатиб қўйинг. Мен шу уйнинг пули билан тирикчилик қиламан, - дер эди.

Онам йиғлай бошлади. Унга шунчалик раҳмим келди-ки, кейин ўша номуссизнинг уйига бордим. “Менга тирикчилик учун ва ижара хаққини тўлашга пул бер ва ўша ишни яна қил”, - дедим. Отам бўлганда ҳам, ўша воқеани унутишга ҳаракат қилар ёки тақдир деб яшашда давом этардим.

- Йўқ, бошимга мусибат тушди, дер эдинг.

- Нима бўлганда ҳам, пулни олиб онамга олиб бордим. Онам “қаердан топдинг?” деб сўради.

- Қийналиб қолганимизни эшитиб бир амаки берди, - дедим.

Онам бир неча кун дуо қилди. Мен эса онамдан беркитиб йиғлаб олар эдим. “Энди эркак бўлиб яшай олмайман. Менинг ҳаётим тугади”, дер эдим. Бир марта бошимга тушди, бир мартами юз мартаби нима фарқи бор, дебман. Холбуки, фарқи катта экан. Туппа-тузук эркак бўлиб яшашим мумкин экан, аммо билмабман. Руҳиятим ўзгариб, нозланиб юрадиган қилиб чиқардим. Ҳамма биладигандай, тушунадигандай туюларди. Бу ҳолат бир неча йил давом этди.



 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:39 | Message # 103
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

- Онанг пулни ким бергани билан ҳечам қизиқмадими?

- Қизиқди, лекин мен “онажон, у одам пулни сумкамга солиб қочиб кетяпти. Ким эканлигини билдиришни хоҳламаяпти” дедим. Онам жуда тўғри ва содда аёл эдилар.

- Қилган яхшилигини ҳеч ким билишини хоҳламаяпти, дегин, - дердилар.

Шу алфозда кунлар ўтар экан, ёшим ҳам катта бўлиб қолди. Кўча-кўйда кетаётганимда гап отишса, ростанам қиз болага ўхшарканман-да, деб миямга қуйиб олибман. Шу билан бирга ўша пайтлар телевизорларда нуқул жинсини алмаштирганларни кўрдим. Ҳаётларидан жуда мамнун эканликларини таъкидлар эдилар. Мен яна ўшанинг олдига бордим ва операцияга пул сўрадим. Аслида ундан жирканар эдим, лекин биринчи марта шу билан бўлган, деб сабр қилар эдим. Пулни олиб касалхонага бордим. Ниятимни айтдим. Шифокор ҳам мени умуман огоҳлантирмади, бу йўлдан қайтармади. Ўз ўғли ҳам операция қилдирмоқчи бўлса, индамай қараб турармиди? Йўқ, шундай эмасми? Ўғлини бу йўлдан қайтариш учун ҳамма нарсага тайёр бўлар эди. Ўша номуссиз шифокор ҳам ақли-фикри пулда эди. Мени дарров операция қилишини айтиб, бир ой кейинга тайинлади. Операция қилдирмоқчи бўлганлар шунчалик кўп эди-ки, менга навбат бир ойдан кейингина етиб келар эди. Эркаклиги кесилиб аёл бўлиш учун юзлаб эркак навбат кутар эди. Ёшларнинг ҳаётини захарлашди... Бахтга шу йўл билан эришишга ундашди. Жинсият ўзгартириш катта гуноҳ эканлигини билмас эдим. Билганимда ҳам, дин қариялар учун деган тамға қўйилгани учун унга бўйсунармидим, йўқми, билмайман.

Аслида ўшанда ҳеч кимни эшитмайдиган ҳолда эдим.

- Ҳа, худди аёллар бахтлидай, аёл бўлишга ишқибоз бўлиб қолибсан.

Бонунинг жаҳли чиқиб кетди:

- Сен гапларимни шунчадан бери эшитмаётган экансан-да. Мен фаҳш йўлига кириб бўлган эдим. Шифокор ҳам кейин айтди, менинг иккита жинсиятим бор экан. Бири ичкарида, бошқаси ташқарида. Операциям жуда осон ўтганини айтди. Кейин болалигимни эсладим, мен ҳам эркакларга ҳам аёлларга қизиқишим бор эди. Ўша пайтларнинг ўзида ҳам, мен бошқаларга ўхшамайман, деган фикр сингиб қолган эди.

- Жуда хавфли фикр. Болалигида кўпгина нормал инсонларда ҳам бу ҳолат кузатилиши мумкин экан. Ота-оналар шунинг учун, бу ҳақда болаларига инсонийликни тушунтириш учун етарли билимга эга бўлиши керак. Акс ҳолда бола нотўғри йўлга кириб қолади. Менинг бир дугонам бор эди. Беш ёшли бола унга ошиқ бўлиб қолган эди. Бундай пайтда, ота-она кераклича билимга эга бўлмаса, боланинг дунёси йиқилади. Ҳеч тасаввур қила оласанми? Беш ёшли бола ўттиз ёшли аёлни севиб қолишини. Майли, мавзумизга қайтайлик, кейин нима бўлди?

- Кейин операция бўлдим.

- Демак, жуфт узувлу экансан. Биласанми, буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Фиқхда сенга ўхшаганларни “хунса” дейишади. Қуръон курсида ўқиётганимда ўргатишганда, “Бизга буларнинг нима кераги бор”, деб жаҳлим чиққан эди. Мана, энди тушуниб етяпман. Ҳаётда бир менгина мавжуд эмасман-ки, фиқх фақат менга атаб ёзилса.

- Хўш, у ерда нима деб ёзилган эди?

- Жуфт узувлу бўлиб туғилганлар, кузатилади. Қайси тарафга мойиллиги кўпроқ бўлса, шунга мослаб даволанади. Сен, балки чиндан ҳам аёл киши эдинг.

Бонуга бу эҳтимолнинг ўзи ҳам севиниб ҳайқиришига етиб ортган эди:

- Аллоҳим, қани энди мен ҳам шундай бўлсам, бу руҳиятимдан, сиқилиш, эзилишлардан қутулиб, бошқалардай яшасам. Мен тўйиб кетдим, биласанми мен жирканаман. Ҳаётимдаги эркаклардан, Фахш ишлардан ҳам жирканаман, бундан кейин фоҳишалик билан шуғулланишни истамайман.

- Қўйсангчи, Бону. Хоҳламасанг, қилмайсан-да.

- Мажбурлашса-чи, зўрлашса-чи? Бону йиғлаб гапида давом эта бошлади. – Айтчи, зўрлашса нима қилган бўлар эдинг? Ота-бола дўконига қамаб олиб, зўрласа нима қиласан? “Сен барибир фохишасан, бу иш учун яратилгансан” , - деб машинага солиб олиб кетишса, нима қиласан? Бир киши эмас, бир қанча кишининг қўлидан ўтсанг, нима қиласан? Айт-чи, нима қилардинг? Ҳеч ким қўлингдан тутмаса, насиҳат қилмаса... Худди бизга тавба қилиш мумкин эмасдек ҳамма биздан юз ўгирса...

Бону энди ўрнидан туриб фарёд ура бошлади:

- Менга яхшилаб қарагин, Фотима. Аллоҳ яратганга ўхшамайманми? Кўзларим, қўлларим, бурним, тишларим Аллоҳнинг асари эмасми? Нега биз тавба қилсак ҳам, Аллоҳнинг қулидай қарашмайди? Номусимизни паймол қилганларнинг тавбаси қабул бўлармиш-ку, нега бизнинг тавбамиз қабул бўлмайди? Бизни ҳам Аллоҳ яратди, Аллоҳ...

- Лекин Аллоҳ уни танимайдиган, билмайдиган қулларининг ҳолини вой қилди. Тавба қилмайдиган жинсини ўзгартирганлар шундай фикрларга имкон бериб қўйишади-да.

Бону қичқириб-қичқириб, ҳўнграб-ҳўнграб йиғлар эди:

- Хато қилдик, биламан, фахшда давом этадиганларни Аллоҳ кечирмайди. Пушаймон бўлганларнинг ҳоли-чи? Нега биз ҳақимизда ҳеч нарса дейишмайди? Биз билан на домлаларнинг иши бор, на исломшунос олимларнинг. Қўрқишади-да, номларига доғ тушиб қолади, деб ўйлашади. Ёки улар бизнинг ҳам инсон эканлигимизни ва пушаймон бўлишимиз мумкинлигини ўйлашмайди, бизга чора топишмайди? Айт-чи менга, Демет, ҳалиги... Фотима. Қани Диёнат ишлари, қани диндор домлалар, ёзувчилар, қани давлат? Нега биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ?! Менга намоз ўқишни бошласанг нима йўқотасан, деганингда йиғладим. Умрим давомида биринчи маротаба Аллоҳ йўлига даъват қилиндим.

Фотима ҳам хомуш оҳангда деди:

- Мен ҳам йиғладим, ўзим қилмаётган ишга сени чорлаётганим учун уялдим. Бону, жуда тез гапиряпсан. Сенга ета олмаяпман. Айтдинг-ки, ростанам аёл киши бўлсам, бу эзилишлардан қутулар эдим. Ҳалиям бўлса қутуласан, Бону. Аллоҳга қайтасан. Кўзинг Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни кўрмаса, одамларнинг ҳар хил гап-сўзига ҳам эътибор бермайсан.

Бону яна асабийлашиб кетди:

- Сен мени эшитмаяпсанми? Мени мажбурлашади...

- Бутун вужудинг билан Аллоҳга топинсанг, сенда иффат виқори пайдо бўла бошлайди. Борадиган жойларингга эҳтиёт бўлиб борасан. Ёлғиз бормайсан. Керак бўлса қурол олиб юрасан... Яна асосий мавзудан четга чиқиб кетяпмиз. Хўш, кейин нима бўлди?

- Ҳозир нимани гапиряпман унда?

- Майли, майли... Операцияда қолган эдик. Кейин нима бўлди?

- Йўқ, жаҳлимни чиқардинг, бўлди гапирмайман.

- Жаҳлинг чиқмасин, Бону. Бу гапларни эшитиб, мен ҳам жуда хафа бўлиб кетдим. Чиндан ҳам жуда қийналган экансан.

- Ҳали нимани ҳам гапирибман. Булар қирқдан бири ҳам эмас-ку. Операциядан сўнг менга рухсат беришди. Биттаси ёнимга келиб: “Сенга иш беришимиз мумкин” – деди. “Нима иш экан?” – деб сўрадим. “Кўппакларни кўнглини хушлайсан, анча-мунча тўлаймиз”-дея мени аврашди... Аслида ундан олдинроқ ботқоққа ботиб бўлган эдим. “Ўша ишга кириб, кўп ўтмай бой-бадавлат яшайман”,- дедим. Борсам, менга ўхшаганлар ишлайдиган жой экан. Бир неча ой ўтиб, ўша ерда ишлай бошладим. Аммо кейин билсам, пул беришаётганда оз беришар, ўшаниям кўпи бошлиғимизга тегар эди. Эътироз қиладиган бўлсак, хақоратлашар, калтаклашар эди. Кўп азоб чекдим...

- Ўқиш нима бўлди?

- Қанақа ўқиш, мактабни ҳам зўрға битирдим. Асти сўрама... Вақт ўтиб ўша ишдан жирканиб, ҳозирги иш жойимни топдим. Бу ерда ҳам баъзи харидорлар гап отади, лекин мен ўрнига ўтирғизиб қўяман. Бир куни мени эски иш жойимдаги мижозлардан бири хотини ва ўғли билан ишхонамга кириб келди. Либослари, гаплашиши олий насаб қишиларга хос эди. Уни кўриб қотиб қолдим... Лекин у мени танимади. Демак, биринчи марта эмас эди. Кўзларига синовчан назар билан боқдим, юзида бир аломат сезмадим. Номуссизга шунақанги жаҳлим чиқдики, чидай олмай сўрадим:

- Мени танидингизми?



 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:40 | Message # 104
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

- Йўқ, сени қаердан танийман, деса бўладими?

Мен ҳам хотининг ёнида гапимда давом этдим:

- Танишингиз керак, сиз билан роса айш сурган эдик.

Хотини шок бўлди:

- Мени бировга ўхшатяпсиз, шекилли, деди.

- Йўқ. Мени олиб борган жойингизни ҳам айтишим мумкин, дедим.

У одам инкор қилиб туриб олди, лекин хотинини шубхага солиб қўйдим. Билсин. Бундай разиллар давлатнинг энг олий мақомларида ҳам ишлашади.

Ортиқ гапира олмайман. Буларнинг ҳаммаси гапириладиган нарсалар эмас. Неча йил белидан пастининг қурбонларига хизмат қилдим. Улардан жирканиб қилдим у ишни. Отам бизни оч ташлаб қўймаганда эди, бу ишлар бўлмас эди.

Бошқа ҳеч нарса гапира олмайман... Чой дамлай, телевизорни қўй-чи, нима бўляпти экан?

Фотима айвонга чиқиб, атрофга назар ташлади. Қор ёғишни бошлагани учун совуққотган эди. Ичкарига кириб курсисига ўтирди. Отаси қанчалик хақ гапни айтган эди: “Бу дунёни фақатгина Ислом қутқаради”. Одамлар исломнинг хақиқий нажоткор эканлигини тушуниб етсаларгина бу иш амалга ошади.

* * *

Фотима яна хонасига қайтиб, ўзининг қанчалик ёлғиз қолганини англади. Тўғри, у ёлғиз эмасди. Оиласи бор эди. Лекин у ўзини-ўзи ёлғизлик гирдобига отган эди.

Ойша Пахлавоннинг энг яхши кўрган шеърини ўқий бошлади. Шеърдаги ҳар бир сўз у ҳақида айтилган эди гўё.

Менинг

Қароқларим сўникиб кўзим тўла ёш бўлди

Йўлда менман адашган, ўзимни қидираман.

Нозик шу қўлларимни соғинч ила қучаман

Ахир ўзим яшайман сўнгагим орасида.

Ўз паришон ҳолимни кузатаман кўзгудан

Ойнадаги аксимга ўзим тасаллидошман.

Артмасам қуюлади кўзёшларим тизимга

Кўзларим ўзимники, ёшларимга сирдошман.

Тасалли бераётган бу овоз ўзимники

Мактуб-чун ҳозирланган бу зарфлар менга доҳил

Ўзини топганидан қувонган одам менман

Аммо хануз билмасман манзилим қайси соҳил.

Бўмбўш бўлган дунёда фикр менинг, сўз менинг

Ҳисларимни сўзлашга ожиздир қалам менинг.

Бу баҳайбат қоянинг омонат ёқасида

Титраб шавқатинг кутган ожиз бу вужуд менинг.


 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:42 | Message # 105
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Имомнинг манекен қизи (19-qism)

Шундай дардлар борки,

тасаллиси фақат иймондадир.

Фотима чойини ичиб, хонасига кирди. Кундалигини олиб, унга ичидагини тўкмоқчи бўлди. Лекин қўйган жойидан топа олмади. Ҳамма ёқни қидириб чиққач, Бонудан сўради:

- Кундалигимни кўрмадингми?

Бону бирдан ўзгариб кетди, Фотимага қўрқув аралаш қараб:

- Вой, энди нима бўлади-я, деди.

- Нима, нима бўлади?

- Айтсам, жаҳлинг чиқади.

- Жаҳлим чиқса ҳам айт, Бону.

- Уни мен олган эдим. Ўқиётиб, ухлаб қолибман, жойига қўйишни унутибман.

Фотиманинг жон-пони чиқиб кетди:

- Нима, сен менинг шахсий нарсаларимни ковладингми?! Ким сенга бундай ҳуқуқни берди?

- Хафа бўлма, ўрганиб қолибман, беихтиёр олиб ўқияпман. Биринчи марта бўлаётгани йўқ бу. Неча ойдан бери сен ёзяпсан, мен ўқияпман.

- Ҳамма ёзганларимни ўқиб чиқдингми?

- Кўзёшларим билан. Шунақанги тўлқинланиб кетаманки, улар худди илм булоғидай эди. Дунёқарашим ўзгарганини сезмадингми? Сенинг китобларинг ва кундалигингни ўқиб, одам бўляпман. “Фотиманинг кундалиги” номли китоб чиқарсанг, қанча одамга фойданг теккан бўлар эди.

- Жуда жаҳлимни чиқардинг, лекин агар фойдаси теккан бўлса, майли сени кечирдим... Уни қачон ўқир эдинг?

- Имкон бўлди дегунча, ҳар доим ўқир эдим. Сизлар меҳмонхонада ўтирганингизда, хонамга кириб олиб, эшикни ичкаридан қулфлар эдиму, ўқир эдим. Оилангни соғинганингни, ўрганганларингнинг сенга қанчалик фойдаси текканини, кўз ёшларингни... Ҳаммасини ўқидим. Мен ҳақимда ёзганларингни ҳам... Шунчалик гўзал ёзгансанки, сенинг ўрнингда бўлганимда ҳеч иккиланмай, уни китоб қилиб чиқарар эдим. Лекин охирги пайтлар қандайдир бошқача ёза бошладинг.

- Тўғри, чунки охирги пайтлар сабр косам тўлди. Ортиқ чидай олмайман. Энди кундалигимни бергинда, бугунги ҳисларимни ҳам ёзай. Кейинроқ уни ҳам ўқиб оласан. Фотима дераза қошидаги стулга ўтириб ёза бошлади:

“Ассалому алайкум, отажоним. Жоним онажоним ва укажоним.

Ҳозир соат тунги икки. Ташқарида қор ёғяпти. Ҳар бир қор парчаси менга худди “нега уйингга қайтмаяпсан?” – деётгандай туюляпти.

Уйга қайтгим келяпти, лекин уяляпман, дадажон. Сизларга жуда кўп азоб бердим, энди қайси юз билан борай? Юзингизга қандай қарайман? Мени деб оқарган сочларингизга, мени деб кўзёш тўккан кўзларингизга қандай қарайман? Онажоним, ўша нозли гулимнинг йиғлаган кўзларига қандай қарайман?

Сизларга нима дейман? Нега кетганимни сизларга қандай айтаман?”

Йиғлай-йиғлай зўрға ухлаб қолган эди. Бомдод намози азонини эшитиб, уйғониб кетди, кийиниб айвонга чиқди. Асли қоп-қора бўлган Истамбул ёришган эди. Ҳамма ёқни қор қоплаган. Азон овози ҳам барчани саждага чорлар эди.

Фотима совуққотаётган бўлса ҳам, ичкарига кирмас эди. Ўқиган романларининг қахрамонларига ўхшатти ўзини.

Ичкарига кириб, сумкасини қидирди. Кўз ёшлари билан тирноқларини олди. Кейин тирноқларидан бўёқни ўчириб, таҳорат қилди.

- Бу йўл тўғри эмас экан, кеч бўлса ҳам тушуниб етдим, Роббим. Аввало ўзингга, кейин ота-онам, оиламга қайтаман... Мени ўзинг кечир, Аллоҳим. Сенга қайтяпман, мени қабул қил, ё Раббим...

Кейин яна сажда қилар, бироқ саждадан бошини ҳечам кўтаргиси келмас эди. Гўё жойнамозга михланиб қолгандай эди. Анча вақт намоз ўқиди, лекин бу каби ҳиссётни ҳечам ҳис қилмаган, ўзини Аллоҳга бунчалик яқин сезмаган эди.

Рахминг истаб Рахмоним махзунман ҳузурингда

Лутфинг ила қабул эт, ожизангни сен қувма.

Оташлар орасида ёниб бўлдим, Аллоҳим,

Кулимни асра энди, елларингга совурма.

Сажданинг руҳидан лутфайла, карам айла,

Кечани қўй, қовуштир онгимиз кундузга.

Меҳрингни ҳис этмайин яшаяпмиз Сенингсиз

Қўлимдан тут, ташлама энди ўзимни ўзга!

Намоздан сўнг, такрор ётоғига ётган Фотима бу сафар мириқиб ухлаб соат 11 да уйғонди. Шанба куни эди. Лайло билан Нежла ҳам уйга энди келган пайт. Нонуштага ўтиришди. Фотима уларга қарорини билдирди:

- Қизлар, бугун кетяпман. Бу охирги нонуштамиз...

Бону Фотимага қараб мўлтираганча:

- Билгандим, яқинда кетишингни билган эдим. Ёзган гапларингдан буни англаш қийин эмас эди.

Лайло ҳам бу фикрга қўшилди:

- Ҳа, мен ҳам сезгандим. Сен учун жуда хурсанд бўлдим... Лекин энди биз ёлғиз қоляпмиз.

Нежланинг фикрлари эса ўзгача эди:

- Ҳали анча ёшсан, ҳаётингни суғурталай оладиган пулни йиғиб, кейин қайтсанг бўларди.

Фотима Нежла нима демоқчи эканлигини тушунган эди:

- Нежла, ҳаётимиз суғурталанмайди. Бир кун келиб тушуниб оларсан. Пулнинг муҳим эканлигини, лекин у ҳамма нарсани ҳал қила олмаслигини сен ҳам тушуниб етарсан. Бироқ бунда кеч қолмаслигингни тилайман.



 
DURDONDate: Payshanba, 19-Iyul-2012, 12:43 | Message # 106
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Бону нонуштасини ҳам ташлаб, деразадан ташқарига боққанча йиғлар эди:

- Бу дунёда доим ёлғиз эдим. Энди нима қиламан?

- Йўқ, бу гапни олдинроқ ҳам айтган эдим. Сизни ташлаб кетмайман. Кейин Нежлага қараб: - Агар сизларни тинч қўйишимни ўзингиз истамасангиз, - деди.

Нежла:

- Аслида мен ҳам яқинда кетаман. Сен кўп ўтмай, қўриқчидай ўраниб оласан, кўриша олмаймиз ҳам.

- Йўқ, қўриқчидай эмас, мусулмондай.

Хайрлашув пайти келган эди. Фотима барча нарсалари ва китобларини Бонуга қолдириб, деди:

- Буларни ўқи, хўпми? Тоза руҳингни булғашларига имкон берма... Отамга сен ҳақингда айтаман. Исломда сен учун албатта қутулиш чораси бордир. Ўша эшикни топиб очаману, “Бону мана бу ердан кир” дейман.

Бонунинг кўзёшлари ҳалиям тинмасди. Лайло ҳам кўзёшлари ялтиллаб:

- Сени роса яхши кўриб қолган эдик, Фотима, деди. Сени унутмайман, сен ҳам мени унутма хўпми, дугонажон? – деди кетар чоғи.

Фотима ташқарига чиққанида, Бону билан Лайло айвондан, Нежла эса деразадан қараб турар эди. Кетар экан, ортига ўгирилиб қарар, паға-паға қор остида уларга қўл силтарди. Фотима кўздан ғойиб бўлгунча унга қараб қолишди. Таксига ўтириб, тўғри кийим дўконига борди. Ўзига ҳижоб олмоқчи эди.

Дўкон соҳиби сўради:

- Кимга олмоқчисиз?

Фотима махжуб оҳангда:

- Ўзимга, деди.

- МашаАллоҳ, демак, очиқ юриб бирдан ўранишга қарор қилибсиз-да.

- Шундай деса ҳам бўлади.

- Аллоҳим қабул қилсин. Жуда яхши қиляпсиз. Қанчалик бахтлисиз-а. Шу замонга қарамай, исломий кийинишга ният қилибсиз.

Фотима Мустафа бейнинг севинганини кўриб, ўзи ғалати бўлиб кетди.

Кўк ранглисидан олиб, бошини ва елкаларини ўраб турадиган рўмол ҳам олганди. Кўзгуга қараб деди:

- Мана энди ичинг ва ташқи кўринишинг бирлашди Фотима.

* * *

Ўзи яшайдиган маҳаллага келганида ич-ичидан кўз ёш тўкар маҳалла кучукларини ҳам соғинганини сезаётган эди.

Ота-онасинининг уни кўрганларида нима қилишларини ўйлар, кейин эса бошқа ёққа сургун қилинишган бўлса нима қиламан, дер эди.

Орадан йиллар ўтиб қайтган эди. Шунча йил оиласини азоблаган эди...

Кўчаларига кириши билан биринчи кўзи тушган нарса бу масжид минораси бўлди. Минорасини жуда соғинган эди. Масжид деворларини кўрганида эса таърифлаб бўлмас туйғу қуршаб олганди уни.

Секин-секин қадам ташлар эди. Ҳаяжондан қалби тўхтаб қоладигандай эди. Нима деса экан? “Дадажоним, сизни жуда соғиндим, мени кечиринг десамикан?” Онасига-чи?

Бу хаёллар билан масжид эшигига яқинлашганида оломонни кўрди. Жаноза эди. Фотимани биринчи кўрган киши Аҳмад эди. У тўхтаб, одамларга қаради. Ахмад билан кўзлари тўқнашди.

- Аҳмад амаки, ким ўлди? – деб сўради.

- Ўлган... у сени отанг, Фотима.

Фотима қулоқларига ишонмасди.

- Ёлғон гапирманг, илтимос тўғрисини айтинг у ким?

Аҳмад йиғлаб жавоб берди:

- Қанийди, ёлғон бўлса эди. Ёқуб имомим... имом.

Фотима турган жойида қотиб қолган, ҳали ҳам ўзига кела олмаётган эди. Бир неча дақиқа тобутга қараб туриб, сўнг аста-секин тобут бошига келди-да, ҳўнграб йиғлаб юборди:

- Дадааааааа. Дадажон. Мен келдим... Мен хайрсиз қизингиз Фотима... қизингиз Фотимаман...

Бошини тобутга қўйганча, отасидан кечирим сўраётгандай йиғлар эди:

- Дада... Дадажон. Сиз ҳам ўлишингиз мумкин эканлигини ўйламабман. Кеч қолдим. Аввал мен сизни ёққан бўлсам, энди сиз мени ёндириб кетяпсиз. Лекин сиз ёқиб кетган олов ҳали бери сўнмайди. Йў-ў-ўқ, мен ўзимни кечира олмайман...

Ҳамма ҳайрон эди. Фотима телбаларча тобутни қучоқлар экан, Аҳмад бей яқинлашиб:

- Бўлди, ўзингни бос йиғлама, Фотима. Менимча, бу дарс сенга етарли. Аслида сени кўрганимда севинганимдан йиғлай бошлаган эдим. Лекин сендан қасос олмоқчи бўлдим. Тобутдаги отанг эмас, қўшнимиз Али амаки. Қара, даданг девор ёнида севинганидан карахт бўлиб, узоқдан сенга термулиб турибди.

-- Тамом --


 
DURDONDate: Shanba, 28-Iyul-2012, 07:15 | Message # 107
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
МЕН РЎЗАДОРМАН (ҳикоя)
— Маллим, Фазлиддин рўза тутибди, — деди Сарвигул синфга кириб келган синф раҳбарига.
— Рўза тутибди? Саккизинчи синф ўқувчиси - я? — деди раҳбар Қўчқоров. — Қосимов, доскага чиқ!
Фазлиддин индамай доска ёнига келиб турди.
— Шу гап ростми, — сўради раҳбар. — Ростдан рўза тутдингми?
— Ҳа, мен рўзадорман, муаллим, — деди Фазлиддин.
— Нима учун? Ким ўргатди? Балки феодал отанг мажбурлагандир?
— Мени ҳеч ким мажбур қилгани йўқ, — деди Фазлиддин раҳбарнинг кўзига тик қараб.
— Балки уйларингда егани овқат йўқлигидан рўза тутаётгандирсан?
— Уйда ҳамма нарса бор, — энди четга юз бурди Фазлиддин.
— Унда нега рўза тутдинг, — тутоқиб кетди раҳбар ва Фазлиддиннинг юзига тарсаки тортди.
— Мени нега урасиз, муаллим, — деди юзини ушлаб Фазлиддин. — Мен сизга нима қилдим?
— Ярамас! Ахир бутун мактабимизга доғ туширибсан - ку? Директор эшитса нима қиламан? РайОНО мудири, райондагилар эшитса нима бўлади? Уларга нима дейман?

— Ойижон, мени ҳам саҳарликка уйғотинг, мен ҳам сизлар билан рўза тутаман, — деди Фазлиддин онасига.
— Ҳали кичкинасан, қийналиб қоласан, — деди онаси. — Энди биринчи синфга бораяпсан - ку?
— Қийналмайман, ойижон, — деди Фазлиддин, — ана, Мулла тоғамнинг ўғли Акмалхон ҳам мен билан бирга ўқийди - ку? У “Эртага рўза бошланади, тутасанми, мен тутаман, ўтган йили ҳам тутувдим”, деди.
— Майли, уйғотамиз, — деди она - боланинг суҳбатига аралашган Собир ака. — Ойиси, Фазлиддин ўзи хоҳлаяптими, индаманг. Кеча, жума намозида мулла Абдураҳмон айтдики, ҳали балоғатга етмаган болалар рўза тутсалар савоби ота - онасига ёзилар экан.
— Майли, уйғотамиз, — деб ўғлини тинчлантириб ўрнига ётқизди Маърифат опа. — Биз билан бирга саҳарлик қилсин. Бир ухлаб туриб яна овқат еб кетаверади.
Аммо Фазлиддин саҳарликдан сўнг ухламади. У рўзанинг нималигини билмаса ҳам, унинг шартлари, амаллари нималигини билмаса ҳам рўза тутганидан, ота - онаси билан бирга камтарона бўлсада серфайз дастурхон атрофида ўтириб саҳарлик қилганидан шод ва масрур, кўнгли ифтихорга тўлган эди. Фазлиддин шу кўтаринки кайфиятда эртароқ мактабига йўл олди.
— Ухлаб қолмадингми, — савол билан кутиб олди Акмалхон. — Тутдингми?
— Ойим уйғотдилар, тутдим.
— Саҳарликка нима единглар?
— Ширчой ичдик. Асал, майиз, туршаклар ҳам бор эди, — деди Фазлиддин. — ¤зларинг - чи?
— Ойим ҳар йили Рамазонда саҳарликка атала пиширадилар. Қуйруқ солинган аталадан ярим коса ичсанг, кечгача очиқмайсан.
— Мен ҳам ойимга айтаман, атала пишириб берадилар.
Ҳар танаффусда икки дўст бир - биридан ўз сирлари бўлиб қолган рўзалари ҳақида “бузиб қўймадингми”, деб сўрашарди.
Фазлиддин бир кун ҳам рўзани бузмади. Қайтанга Акмал бир куни бузиб қўйишига сал қолди. Синфдошлари Жасурбек ҳовучига солган пистадан бир донасини Акмал энди оғзига солган эдики, Фазлиддин унинг қулоғига шивирлади:
— Биз рўзадормиз - ку!
— Ҳа - я, менинг тишим оғриб турувди, — деб Акмалжон писталарни Жўрабекка қайтариб берди.
Икки дўст бузмасдан рўзаларини тўлиқ тутишди.
Кейинги йил ҳам.
Кейинги йиллар ҳам.
— Ойи, дада, мен ҳам бугун кечқурун таробеҳ намозига, Абдураҳмон домланинг масжидига чиқаман, — деди мактабдан қайтган Фазлиддин.
— Ҳали ёшсан - ку, — деди отаси. — Ҳеч бўлмаса намоз ўқишни биласанми?
— Ёшим ўн иккига тўлди. Ўғил бола ўн бир ёшидан ўқиши керак экан. Бир йил кечикибман, — деди Фазлиддин. — Намозни Абдураҳмон домла ўргатар экан. Акмалхон ҳам бораяпти.


 
DURDONDate: Shanba, 28-Iyul-2012, 07:17 | Message # 108
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Ифторликдан сўнг Фазлиддин шоша— пиша дафтар— қалам кўтариб масжидга кетди.
— Ёмон кўздан асрасин, — кўзи ёшланди Собир аканинг. — Шу ўғлингдан умидим катта.
Фазлиддин намоз ўқишни тез ўрганди, укаси Аслиддинга, синглиси Ойшабонуга ҳам ўргатди. Собир аканинг хонадонида рўза тутмайдиган, намоз ўқимайдиган одам қолмади.
Шаҳарга тушиб жума намозини ўқиган Собир ака солиҳ ва солиҳа фарзандлар, уларнинг ота - онага охиратда асқотадиган савобли амаллари хусусида маъруза қилган қори домланинг сўзларидан қалби ҳалим бўлиб, ўзининг ҳам шундай фарзандлари борлигидан фахрланиб, шаҳар бозорига ўтди. Автобус чиптасига яраша пул олиб қолиб, қолган бор пулига хурмо, ҳолва, турли ширинликлар ва болаларига кийим - кечаклар харид қилди. Кечқурун тўкин дастурхон атрофида, бутун оила аъзолари билан бирга рўзасини очар экан, кўзда ёш билан дуо қилди:
— Парвардигорим, “Рўзасини очаётган бандамнинг дуосини тўхтовсиз қабул қиламан”, дегансан. Ваъдасига энг вафодор ҳам ўзингсан. Менинг ҳам фарзандларим ҳаққига қилаётган дуоларимни қабул эт. Фарзандларимнинг умрини узун, ризқини бутун қилгин! Иймон - эътиқодларини мустаҳкам қилу ўзинг уларни тўғри йўлдан адаштирма! Ҳаммамизга икки дунё саодатини бер! Раббона отина фи дуя ҳасанатан ва фил охирати ҳасанатан ва қина азабан нар. Бираҳматика ё арҳамар роҳамин!
Ўша йили таробеҳ намозининг бошидан охиригача Фазлиддин билан Акмалжон жўровоз бўлишиб, таробеҳ тасбиҳини айтишди. Рамазон сўнггида мулла Абдураҳмон бутун жамоадан шу икки ўсмир ҳаққига дуо олиб берди.
— Элнинг, юртнинг корига ярайдиган, динимизга хизмат қиладиган йигитлар бўлиб камол топишсин!
— Маллим, Фазлиддин рўза тутибди, — деди Сарвигул синфга кириб келган синф раҳбарига.
— Рўза тутибди? Саккизинчи синф ўқувчиси - я? — деди раҳбар Қўчқоров. — Қосимов, доскага чиқ!
Фазлиддин индамай доска ёнига келиб турди.
— Шу гап ростми, — сўради раҳбар. — Ростдан рўза тутдингми?
— Ҳа, мен рўзадорман, муаллим, — деди Фазлиддин.
— Нима учун? Ким ўргатди? Балки феодал отанг мажбурлагандир?
— Мени ҳеч ким мажбур қилгани йўқ, — деди Фазлиддин раҳбарнинг кўзига тик қараб.
— Балки уйларингда егани овқат йўқлигидан рўза тутаётгандирсан?
— Уйда ҳамма нарса бор, — энди четга юз бурди Фазлиддин.
— Унда нега рўза тутдинг, — тутоқиб кетди раҳбар ва Фазлиддиннинг юзига тарсаки тортди.
— Мени нега урасиз, муаллим, — деди юзини ушлаб Фазлиддин. — Мен сизга нима қилдим?
— Ярамас! Ахир бутун мактабимизга доғ туширибсан - ку? Директор эшитса нима қиламан? РайОНО мудири, райондагилар эшитса нима бўлади? Уларга нима дейман?
— Худонинг олдига борганда нима дейсиз, — кутилмаганда хотиржам сўзлади Фазлиддин. — Ахир Оллоҳ Таоло ўғил болаларга ўн бир ёшдан, қиз болаларга тўққиз ёшдан рўза тутишликни фарз қилганку?
Фазлиддин шу сўзларни айтиб Сарвигулга қараб қуйди. Сарвигул Фазлиддиннинг сирини очиб, катта иш қилган одамдай мағрур ўтирарди.
— Кимнинг сумкасида нон бор, — сўради раҳбар. Энди катта бўлиб қолган ўқувчилар сумкасига нон солиб келишни бас қилишганми, ё синфдошлари ҳурматигами бирор киши “Менда нон бор”, демади.
— Сарвигул, бориб сув олиб кел, ўқитувчилар хонасида графин бор, шуни тўлдириб кел, — деди раҳбар, — стакан ҳам олиб кел!
Сарвигул “қаҳрамонлиги”ни охиригача шараф билан адо қилди. Дарҳол бир графин сув ва стакан олиб келди.
— Ич, муллавачча, — ўшқирди раҳбар бир стакан сувни узатиб.
— Ичмайман, муаллим, — деди Фазлиддин.
— Ичасан! — раҳбар Фазлиддиннинг юзига яна тарсаки туширди. — Ичасан! Ичираман!
Раҳбар Фазлиддиннинг оғзини очиб, сувни унинг оғзига қуймоқчи бўлди. Фазлиддин ҳаргиз оғзини очмади. Раҳбар сувни унинг юзига сепиб юборди. Фазлиддин юзидаги сувни қўли билан сидириб четга ўгирилиб тупурди. Бу раҳбарни қутуртириб юборди.
Яна стаканни сувга тўлдирди. Чап қўли билан Фазлиддиннинг бўйнидан қисиб, ўнг қўли билан унинг бурнини қисиб оғзини очди ва синфга қараб ўшқирди:
— Чиқ, биттанг оғзига сувни қуй!
Ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади. Раҳбар бир неча боланинг исмини айтиб чақирди. Улар ўз исмини эшитиши билан ўринларидан “дик” этиб туришди, аммо келиб стаканни олиб ундаги сувни Фазлиддиннинг оғзига қуйишга қўллари бормади. Раҳбарнинг кунига яна Сарвигул яради. Сарвигул келиб сувни Фазлиддиннинг оғзига қуйди.
— Яна қуй! Яна бир стакан қуй!
Фазлиддин юлқиниб раҳбарнинг қўлидан чиқди. Унинг икки кўзи ёшга тўлган эди.
— Қўрқмас экансан - а, — деди унинг кўзидаги ёшни кўрган раҳбар, — қўрқасан. Ичираман дедимми - ичираман. Ҳали қараб тур, сени мактабдан ҳам ҳайдаттираман. Коммунизм қураётган шонли Совет давлатининг коммунистик мактабида сенга ўхшаган диний сарқитларга ўрин йўқ!
— Ҳайдамасангиз ҳам кетаман, — деди йиғлаб Фазлиддин. — Аммо сизга Худодан қайтмаса у дунёю бу дунё рози эмасман!
Фазлиддин синфдан чиқиб кетди. Шу билан мактабга қайтиб бормади. Бошқа мактабда ўқиб, ўрта маълумот олди.


 
DURDONDate: Shanba, 28-Iyul-2012, 07:18 | Message # 109
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

— Яқин орада Самарқандга бордингми, — сўради Акмалжон Фазлиддиндан.
— Йўқ, фирмамиз ишлари билан бўлиб, бу йил Самарқандга ўтолмадим, — деди Фазлиддин. — Аввал Аслиддин бошқараётган корхонани янги бинога кўчирдик, кейин Ойшабону билан куёвимиз германияликлар билан бирга очган кичик фабрикани ишга тушириш билан банд бўлдик. Аммо бу йил бир ниятим бор, фирма ишларига ўзинг бош - қош бўлиб турасан, бир ой қишлоққа кетмоқчиман.
— Баракалла, сўраганимнинг сабаби қишлоқдагилар, “Фазлиддин ҳожи қурдирган масжидда маза қилиб, эмин— эркин намозларни ўқияпмиз, отасига раҳмат, аммо ҳожининг ўзи келмай қўйди, уни соғиндик, дейишди. “Ҳожи ота билан Ҳожи онани ҳам соғиндик”, дейишди.
— Унда ота - онамни олиб бориб бир ой Рамазонда қишлоқда туриб келаман, — деди қатъий қилиб Фазлиддин.
Рамазон ойи арафасида Фазлиддин ота - онаси ва аҳли аёлини олиб қишлоққа жўнади. Бир ой қадрдон ота уйларида туриб, муборак ойнинг рўзасини тутдилар. Таробеҳ намозларини Фазлиддиннинг ўзи қурдирган жоме масжидида ўқидилар. Рамазон ойи жуда серфайз ўтди. Бир ойнинг бирор куни бўлмадики, меҳмонларсиз, қадрдонларсиз ўтган бўлса. Аввалига ёр— дўстлар буларни йўқлаб келишган бўлса кейин булар қавму - қариндошлариникида ифтор қилишиб дийдорлашишди. Рамазоннинг сўнгги куни Фазлиддин каттакон бир ҳўкизни сўйдириб, камдаромад оилаларга тарқатди. Қишлоқдаги ёрдамга муҳтож оилаларга “Фитри рўзамни олсангиз”, «Закотимни сизга бермоқчийдим», деб хайру эҳсонлар қилди. Рамазон ҳайити куни саҳарлаб Фазлиддин қишлоқ ошпазларига тайинлаб бир бўрдоқи қўчқорни сўйдириб, дошқозонда ош дамлатди. Ҳайит намозидан сўнг каттаю— кичикка ош сузилиб, ширинликлар улашилди. Ошдан сўнг Фазлиддиндан қишлоқдошлари дуосини олиб, пойтахта қайтадиган бўлди. Масжиддан чиқар экан, йўл четида тиланиб турган икки кўзи кўр одамга кўзи тушди. Овоз чиққан томонга қўл чўзиб турган одамнинг ҳовучига минг - икки минг сўм пулни ташлаб,машинасига ўтираётиб отасидан сўради:
— Ким бу шўрлик, дадажон, юзи танишдай, аммо танимадим?
— Наҳотки танимаган бўлсанг? Бу бечора Эшмат муаллим бўлади. Бир замонлар сенинг синф раҳбаринг эди.
— Йўғ - е! — Фазлиддин машинадан қайта тушиб тиланчига қаради. — Умуман ўхшамайди - ку?
— Машинангни юргиз, йўлда айтиб бераман, — деди Собир ака.
Машина катта йўлга чиққандан сўнг эшитганларини сўзлаб берди.
— Мен ҳам кеча эшитдим, жуда аҳволи ёмон бўлибди. Аёли ўлиб, ичкиликка берилиб қолган экан, мактабдан ҳайдашибди. Устига икки ўғли ҳам ноқобил чиқибди. «Пул топиб бер», деб отасини уришаркан, ярамаслар. Ҳалиги, наша деган балога ўрганишган экан. Муаллимнинг уйларини ҳам бузиб сотиб, чекиб бўлишибди. Катта ўғли чекиб ўлиб қолибди. Кичкинаси ўғирлик қилиб, қамалиб кетибди. Ана энди бу шўрликда на уй, на хотин, на бола - чақа, на даромад. Йиғлайвериб кейинги бир йил ичида кўр бўлиб қолибди. Вақтида бирор қариндошга меҳр - оқибат кўрсатмаган, устига оғзиям шалақроқ бўлган экан, қариндошлариям безор эмиш. Ҳалиям маҳалла куйнинг борига шукр, кўплашиб бузилиб, ёғоч - тахталари сотилиб кетган уйнинг бир хонасини ёпиб, таъмирлаб беришибди. Шу хонада ётиб турармиш. Ўзларининг қишлоғида тиланиб юраркан, бугун катта масжидга кўпчилик ҳайит намозига йиғилишини эшитган шекилли, бизнинг қишлоққа кепти.
Отасининг гапларини тинглаб бораркан Фазлиддиннинг ёдига болалиги, қишлоқдаги мактаблари бошланғич бўлганлиги учун Дўнгтепанинг мактабига бориб ўқиганлари, рўза тутгани учун Эшмат муаллим уни ургани, оғзини куч билан очиб сув ичиргани, мулла Абдураҳмон раҳматлик “Хафа бўлманг, мулла ўғлим, рўзангиз бузилгани йўқ, рўзангиз қасд қилиб ўзингиз сув ичсангиз бузилади, сизга худосиз Эшмат ичирибди, рўзани бузмай давом эттираверинг, Эшматни қўяверинг, ҳаммага “Худо йўқ, бўлса кўрсатинглар, мен бир кўрай, менга бир ўзини кўрсатсин”, деб юрган нодон - да у, бир куни Худо унга кўрсатади ўзини”, деганлари, шу муаллим сабаб олти чақирим узоқдаги қўшни тумандаги ўрта мактабга уч йил қатнаганлари келди. Уни азиз муаллимга чақиб берган синфдоши ёдига тушди. Ортига ўгирилиб онасидан сўради.
— Ойи, Сарвигул деган синфдошимиз бўларди, яхши яшаяптимикин?
— Бу муаллимни кўргач ўша синфдошингни ҳам сўрасанг керак, деб турувдим, — деди онаси. — Уям феълидан топибди, болам. Бир - иккимас, уч марта турмуш қурибди, аммо тинчмабди. Ҳозир бозор эшигида писта, сигарет, нос сотиб ўтирар эмиш. Қўй, уларни ўйлаб сиқилма, ўғлим. Оллоҳ ҳар кимнинг феълига, ниятига яраша беради.
Машина Тошкент йўлига чиққач, Фазлиддин йўл бўйидаги шинамгина бир чойхонада тўхтади. Ўғли ҳам иккинчи машинани шу ёққа бурди.
— Шу ерда Бир - икки соат дам оламиз, — деди Фазлиддин отасига. — Дилимга бир нима келди.
Фазлиддин чойхоначига чой - пой олиб келишини, бирор соатдан сўнг тайёр бўладиган қилиб димлама тайёрлаб беришини илтимос қилди. ¤зи “дарров келаман”, деб Самарқандга йўл олди.
Фазлиддин кетар чоғи ўғлини чақириб масжидга қайтиб боришини, Эшмат муаллимни топиб, ҳеч кимга билдирмай машинага миндириб келишини тайинлади. ¤зи шаҳарга тушиб Эшмат муаллим учун костюм, кўйлак, туфли, дўппи, жойнамоз ва тасбеҳ сотиб олди.
Фазлиддин энди қайтиб келган эди ҳамки, ўғли ҳам Эшмат муаллимни машинасига миндириб етиб келди.


 
DURDONDate: Shanba, 28-Iyul-2012, 07:19 | Message # 110
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

— Ҳеч ким кўрмадими, — сўради Фазлиддин.
— Бизнинг қишлоқдан чиқиб Дўнгсой томонга кетаяптилар экан. Ҳеч ким кўрмади. Аммо келгунча минг марта кимлигимни қаерга олиб кетаётганимни сўрадилар. “Уйингизга олиб бораман”, деб олиб келавердим.
— Тўғри қилибсан, — деди Фазлиддин. — Уйига олиб борамиз. Олдин бир муаллимни муаллимдай кийинтириб қўяйлик.
Фазлиддин чойхоначидан сўраб - суриштириб, чойхона ортида чойхоначининг уйи бор эканини, уйда ҳаммоми борлигини билди ва Эшмат муаллимни олиб бориб чўмилтириб, янги кийимларни кийдириб келди. Энди ҳеч ким уни гадой ё тиланчи демасди.
— Кимсизлар, менга бунча ғамхўрликни ким қилаяпти, — деб такрор - такрор сўрарди Эшмат муаллим. — Жаббор ўғлим, сен қайтиб келдингми?
— Ҳа, мен ҳам ўғлингиз қатори ўғлингизман, домла, — деди Фазлиддин. — Фазлиддинман. Аммо мени эслолмасангиз керак, саккизинчигача ўқитувдингиз.
— Қайси Фазлиддинсиз, ўғлим? Кимни ўғлисиз?
— Аввал тушлик қилиб олайлик, кейин ўзимни таништираман.
Фазлиддиннинг ишораси билан таом сузилди. Фазлиддиннинг ўзи Эшмат муаллимни овқатлантириб қўйди. Бир пиёла чой ҳам ичиргач, сўзлади:
— Отамни сўрадингиз, отам ёнингизда ўтирибдилар.
— Эшмат муаллим, мен Собирман. Қўштепалик уста Собир, эсладингизми, — деди Собир ака.
Эшмат муаллим бир қалқиб тушди.
— Ҳожи ака, сизмисиз? Эсладим, сизни ҳам эсладим Фазлиддин. Сизни бир кўрсаму кечирим сўрасам, деб юрар эдим. Мана, учрашдик. Афсус, мен сизни кўролмайман. Аммо эшитдим, улуғ мартабаларга эришибсиз. Завод, фабрикалар очибсиз. Ҳажга ота - онангизни олиб борибсиз. Оллоҳ зиёда қилсин! Оллоҳ, Оллоҳ! Эсингиздами, сизни ноҳақ ранжитувдим. Ёшгина бўла туриб “Сизга Худодан қайтмаса у дунёю бу дунё рози эмасман”, деб йиғлаб чиқиб кетувдингиз. Мана, шу дунёнинг ўзида қайтди. “Худо йўқ”, деб ўқитишган, биз шунга ишониб алданганмиз - да, ука. Худо борлигини кўрсатди, қудратиниям кўрсатди, ука. — Эшмат муаллим пиққиллаб йиғлашга тушди. — Мени кечиринг, Фазлиддинжон.
— Домла, йиғламанг, — деди Фазлиддин. — Бўлар иш бўлди. Мен сизни кечирдим. Энди хўп десангиз бир иш қиламиз, бир “Қариялар уйи” бор. Фирмамиз оталиққа олган. Эшитдим, ҳеч кимингиз қолмабди. Тиланиб юришингиз яхшимас. Ахир сиз бизнинг устозимисиз. Рози бўлсангиз сизни шу “Қариялар уйи”га жойлаштираман. Ҳамма шароитлари яхши. Ўзим ҳам тез - тез хабар олиб тураман. Нима дедингиз?
— Нима дердим, укажон, Худо зиёда қилсин! Мартабаларингиз бундан ҳам улуғ бўлсин! Аммо мени хижолат қилдингиз. Ўз боламдан кўрмаган мурувватни ўзим хорлаган ўқувчимдан кўрсам, э воҳ!
— Хижолат бўлманг, домла, ҳали насиб қилса операция қилиб, кўзингизни ҳам очамиз, — деди Фазлиддин ва отасига юзланди: — Дадажон, энди дуо қилинг, домламизни ҳам олиб йўлга чиқайлик!
— Илоҳи омин, — дуога қўл очди Собир ака. — Ҳеч кимни тўғри йўлдан адаштирмасин! Фарзандларимизнинг умри узун, ризқу насибаси бутун бўлсин! Юртимиздан меҳру - оқибат кўтарилмасин! Мурувват қалбларимизни тарк этмасин! Оллоҳу Акбар!

Каримберди ТЎРАМУРОДОВ


 
DURDONDate: Shanba, 25-Avg-2012, 10:49 | Message # 111
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.– Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси эплолмайди, рухсат йўқ, – деди хўжайин.– Йўқ, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея қатъийроқ гапирди хўжайин.– Нимага?– Диний вазифамни адо қилишим керак.– Илтимос, кейинроқ бор.– Ҳажга вақт тайинланган, ишдан ҳайдасангиз ҳам, ҳақларимни бермасангиз ҳам, боришим керак.– Муҳаммадга: «Хўжайиним Ҳанс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?– Бўлмайди, чунки ҳаж қилиш – Аллоҳнинг буйруғи.«Аллоҳнинг буйруғи», деган гапни эшитгач, хўжайин ўйланиб туриб деди:– Майли, сенга рухсат бераман.Йигит ҳажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини:– Муҳаммадга мендан салом айт, – деди....Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллоҳ!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар қилди. Шунда хўжайин Ҳанснинг саломи ёдига тушди. «Расулуллоҳга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истиҳола билан айтишга қарор қилди: «Эй Расулуллоҳ! Менинг бир бошлиғим бор, исми Ҳанс, миллати олмон, насроний динида сизга салом юборди. Бўйнимда қарз бўлиб қолмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»Шундай қилиб, йигит бошлиғининг саломини Пайғамбаримизга (с.а.в.) етказди. Маълумки, ким Набийга салом айтса, у зот, албатта, алик оладилар. Насроний Ҳанснинг саломига алик олганлари ҳам аниқ. Шу аликнинг баракотидан унинг қалбига иймон кирди. Йигит ҳали Туркиядалик пайтидаёқ Ҳанснинг мусулмон бўлганидан хабар топди ва ўша етказган саломи бошлиғининг ҳидоятига сабабчи бўлганини англади, Аллоҳга ҳамду санолар айтди.Бир насронийки, Пайғамбаримизга салом йўллаб, шундай улуғ неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга салом йўллашдан чарчайлик?!Аллоҳдан Муҳаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!

 
DURDONDate: Dushanba, 17-Sen-2012, 03:09 | Message # 112
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
BIR AYOL QISSASI (Bo'lgan voqea)
Bir kunim yo'qki yig'lamay o'tkizsam..
Xar kuni ko'p martalab o'zimni o'ldirish haqida o'ylab o'tkizaman..
Hayotim umuman meni qiziqtirmaydi.. Xar soatda o'limni orzu qilaman..
Qaniydi umuman tug'ulmaganimda va umuman bu dunyoni bilmaganimda..
Mening boshlanishim judayam kam bo'lgan dugonalarimdan biri bilan edi..
Bir kuni meni uyiga taklif qildi.. U internetdan ko'p foydalanuvchilardan edi.. Bu olamni bilishlikka rag'batimni oshirishlikda asar bo'ldi..
Menga qanday ishlatilishini o'rgatdi.. Va hamma narsa taqriban ikki oy davomida edi.. Uni ko'p ziyorat qiladigan bo'ldim..
Undan CHATning hamma shakllarini o'rgandim..
Undan yangi saytlar qidirish turlarini internet "varaqlash"ni o'rgandim..
Shu ikki oy ichida erim bilan judayam yaxshi muomalada bo'lar edim uyga internet kirigazishlik maqsadida..
U bu masalaga teskari edi.. Hatto judayam qattiq malollanishni sezayotganim bilan to'ydirib yubordim..Biz ahli oilamdan uzoqda yashaymiz..
Hamma dugonalarim internetdan foydalanishlarini aytib talashdim.. U orqali dugonalarim bilan gaplashishimni uni telfon abonentidan arzon ekanligini ro'kach qildim..
Erim rozi bo'ldi.. Qaniydi unday qilmasa..
Xar kuni dugonalarim bilan gaplshadigan bo'ldim..
Shundan so'ng erim mendan hech qanday talablar ham shikoyatlar ham eshitmaydigan bo'ldi..
Ta'n olaman u mening shikoyat-u bezovta qilishlarimning ko'pidan qutuldi..
Xar doim uydan chiqib ketishi bilan jinnidek ehtiros ila kompyuterga yuzlanadigan bo'ldim..
Uzun soatlarni o'tirib o'tkiza boshladim..
Ko'p vaqt uydan tashqarida bo'lishligini orzu qiladigan bo'lib qoldim.. Holbuki avvallari uydan chiqib ketganiga ozgina bo'lgan bo'lsa ham uni sog'inardim..
Men erimni hamma tomonlama yaxshi ko'raman.. U men uchun hech narsani ayamaydi.. Hattoki moddiy taraflama opa-singillarim dugonalarim kabi juda yaxshi bo'lmasa ham.. Mubolag'asiz u qanday yo'l bilan bo'lsa ham menga yordam qilishni istardi..
Kunlar o'tishi bilan internet menga ko'pdan ko'p yordam berayotganini ko'rdim.. Hattoki oila ahlimning oldiga borishga ham qiziqmay qo'ydim.. Avvallari har ikki haftada safar qilardik mening va uning oliasini ko'rish uchun..
Xar safar uyga kirganda birdaniga imkonim boricha tezlik bilan hamma narsani o'chirib qo'yishim uni meni kuzatishga chorladi..
U qarshi emasdi.. balki u meni internetda nima qilishimni ko'rishni istardi..
Balkim unda qiziqish bo'lgandir.. balki rashkdir.. bir kuni yashirishga ulgura olmay qolganim bir ovozli gaplashuvni ko'rgandi..
Shundan so'ng meni kuzatar va : "internet o'rganishlik uchun keng jurnal, vaqt ketkazish emas" derdi.
Kunlar o'tar meni chat orqali fitnalarni ko'paytirar edim..
Bolalar tarbiyasini xizmatchi ayolga topshirib qo'ygandim... Qachon qaytishini bilardim va qaytish vaqtidan ozgina oldin kompyuterni o'chirib qo'yardim..
Shu bilan birga unga judayam e'tiborsiz beparvo bo'lib qoldim.. Avvallari eng chiroyli shaklda bo'lardim.. Ishdan qaytishiga eng go'zal bo'lib ziynatlanardim..


 
DURDONDate: Dushanba, 17-Sen-2012, 03:25 | Message # 113
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Davomi

Internetda so'ng bu holat so'na boshladi hatto butunlay yo'qolib ketdi..
Internetga ehtiros bilan qattiq bog'lanib qolgandim... Xattoki uhlaganidan ozgina o'tiboq kompyuter oldiga ketar va turishidan ozgina oldin qaytar edim..
Balkim internetda qilayotganlarimning hammasi vaqtimni bekorchi sarflashdan boshqa narsa Kunlardan bir kun ovozimni eshitishlikni talab qildi.. Rad etdim.. Bu talabiga qamab oldi.. Meni tark etishi chat va e mailda nazar pisand qilmasligini aytib qo'rqitdi...
Bu talabga qarshilik qilishga ko'p harakat qildim qo'limdan kelmadi... Bilmadim nega... Hatto ba'zi shartlar bilan rozi bo'ldim.. Faqat bir martagina gaplashishlikni aytdim..
Ovozda gaplashishlik dasturidan foydalandik.. Bu dastur unchalik yaxshi emasdi.. Lekin uning ovozi judayam chiroyli gaplari judayam yoqimli edi..
Menga: "ovozing internet orqali aniq emas" .. telfon raqamingni ber" dedi.
Buni rad etdim.. Jasoratidan ajablandim.. Uzoq muddatgacha u bilan gaplashishga botinolmadim..
Alloh haqqi bilar edim shayton uning ovozini mening nafsim uchun chiroyli ko'rsatayotgan va iffat din va ahloqdan
menda nimalar qolgan bo'lsa shularni sochib yuborayotgan edi..
Hatto u bilan telefon orqali gaplashgan kunim kelgunicha..
Va shu yerdan hayotim chetga chiqa boshladi...
Judayam buzilib ketdim....
Huddi bir jasaddek bo'lib qoldik.. Ham telefon orqli gaplashib ham chatdan gaplashib o'tirardik...
Gapni ko'paytirmayman..
Bu qissamni kim o'qisa ham erim meni haqqimda umuman befarq.. yoki judayam ko'p vaqtini uydan tashqarida o'tkizadigan inson deb his etadi..
Lekin buning aksi.. To'g'risi u ishdan chiqib do'stlarinikiga ko'p ham boravermas edi meni va bolalrimni deb....
Kunlar o'tishi bilan internetga bog'langanimdan so'ng u bilan o'tkizadigan vaqtim 8 dan 12 soatgacha edi bir kunda.. Keyin uyda uni ko'rishlikni yomon ko'ra boshladim.. Buning uchun uni ko'p nadomat qila boshladim..
Hech qachon tugashni istamaydigan qarzlarimizdan qutulishimiz uchun uni kechqurunlari ishlashlikka chorladim....
Davomi bor inshaAlloh....


 
DURDONDate: Chorshanba, 26-Sen-2012, 12:33 | Message # 114
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Бир кун Ҳз. Исо боғ суғораётган бир навқиронга дуч келади. Йигит Ҳз.Исога: «Раббимдан менга бир
зарра севги сўраб бер», - деб арз қилади. Ҳз. Исо: «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам,
сен унга бардош беролмайсан», - деганида, йигит: «У ҳолда зарранинг ярмини берсин!» — деб
ялинади. Ҳз. Исо: «Ё Раббим, бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» —
дейди ва ўтиб кетади. Бир муддат кейин яна айни шу ерга келганда, у навқирон йигитни
суриштиради. Одамлар:
— У ақлдан озиб қолди ва тоққа чиқиб кетди, - дейишади.
Ҳз.Исо ўша ёшни ўзига кўрсатишини сўраб, Аллоҳга дуо ўқийди ва уни тоғда бир қоянинг
устида самога термилганча ўтирган ҳолда топади.Салом беради, лекин йигит саломга алик
олмайди. Шунда:
— Мен Исоман, - дея садо беради Исо алайҳиссалом.
Вале Аллоҳ ваҳий йўли билан Ҳз. Исога буюрадики:
— Эй Исо, қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини
қандай эшитсин?! Иззатим ва жалолим ҳаққи айтаман, агар бу йигитни арра билан арраласанг
ҳам сезмайди.
Ким уч нарсани даъво қилсаю, уч нарсадан ўзини покламаса, у алданган бўлади:
1)Аллоҳнинг ўртага қўйган ахлоқ асосларига риоя қилиш завқли эканидан лоф урсаю,
лекин дунё севгисидан воз кечмаса;
2)Амалларни ёлғиз Аллоҳ учун қилишни севишини айтсаю, лекин инсонларнинг унга таъзим
қилишидан мамнун бўлса;
3)Аллоҳни севаман десаю, лекин нафсини тарбия қилмаса, у кимса алданган бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар:
— Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севадилар, беш нарсани
унутадилар:
1. Дунёни севадилар, охиратни унутадилар.
2. Мол-мулкни севадилар, охирида ҳисоб беражакларини унутадилар.
3. Халқни севадилар, Ҳақни (Аллоҳни) унутадилар.
4. Гуноҳ қилишга бериладилар, ёмон феълларини яхши феълга айлантиришни ва тавба
қилишни унутадилар.
5. Саройларда, кўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар.
Мансур ибн Аммор (Мансур ибн Аммор - шайхларнинг ҳукамосидан ва бу тоифанинг
саййидларидан ва уламосидан эди. Хуросон ва Ирокда машҳур эди. Ҳижозга кетаркан бир ерда
вафот этгани, ўшанда шайх Абулҳасан уни тушида кўргани Фаридиддин Атторнинг «Тазкират-
ул авлиё»сида ҳикоя қилинади. Демак, У шайх Абулҳасан Розийдан олдинроқ яшатан) бир ёшга
ўгит бера туриб, шундай дейди:
— Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанча-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар; ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою-хавасга бериладилар;
ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон феълларимдан воз кечарман», -
дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда
ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Ортиқ у ерда унга на мол, на бола-чақа, на
хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ айтади:
У КУНда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза
дил билан келган кишиларгагина (фойда бўлур)» (Шуаро сураси, 88-89-оятлар)
Аллоҳим, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб
айла! Бизни ғафлатдан уйғот! Расулларнинғ энг хайрлиси Пайғамбаримиз Ҳз. Муҳаммад (с.а.в)
нинг шафоатига ноил айла!


 
ilyosbekDate: Shanba, 06-Okt-2012, 20:40 | Message # 115
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 2946
Status:
RAHMAT OLLOH ROZI BOLSIN!

 
DURDONDate: Shanba, 10-Noya-2012, 01:55 | Message # 116
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Bitta odam masjidga xufton namozini o'qishga ketib turgan ekan yo'lda toshga qoqilib yiqilib tushibti o'rnidan turib ALXAMDULILAX dib uyiga qaytib kiyimini almashtirib yana yo'lini davom etirib ketib tursa yana o'sha joyda yiqilib tushibti o'rnidan turib ALXAMDULILAX dib uyiga borib kiymini almashtirib yana yo'lida davom etibdi bu safar o'sha yiqilgan joyida bitta odam fanar ushlab turgan ekan yurin man sizi kuzatib qo'ye debti nimaga siz mani kuzatyapsiz desa yurorin dib masjidgacha kuzatib quyibti o'sha odam masjidga borib kuzatib kegan odamga yurin birga namoz o'qimiz desa o'sha kuzatib kegan yo' man o'qimiman man shaytonman sani birinchi yiqitganimda ALXAMDULILAX deganingda Allox bandam yiqilib tushsa ham manga shukr qilyabti dib xamma gunoxlaringni kechirvordi . Kegingisida xamma qarindosh urug'larini gunoxini kechirvordi . Agar yana shunaqa bo'lganida butun dunyoni gunoxini kechirilib ketardi o'shanga man sani kuzatib quydim debti. ( Xayotda nima bo'lsa ham shukr qiluvchilardan bo'lishimiz nasib etsin ilohim)

 
DURDONDate: Juma, 16-Noya-2012, 02:07 | Message # 117
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қизинг хотинингдан туғилган ...
Роҳиблардан бири мусулмон уламолардан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон устоз узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон устоз: Бу ─ ҳаром!,─ деди.
Роҳиб: Сиз мусулмонлар
дан ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди.
Мусулмон устоз: Сенинг хотининг борми?,─ деди.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди.
─ Қизинг борми?,─ деди устоз.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди.
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз.
Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.


 
DURDONDate: Shanba, 17-Noya-2012, 10:21 | Message # 118
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
OLOVDA KUYGAN QO'LLAR. Yong'in chiqib, butun mahallani egallab olibdi. Undan qo'rqqan bir boyning qizi uzoqqa qochib ketib, uyiga qaytadigan yo'lni yo'qotib qo'yibdi. Qorong'u tushib, qiz vahima ichida qolibdi. Bir oz yo'l yurib, qarasa, kichkina hujrada sham yonib turgan ekan. Derazadan qarasa, bir yigit kitob o'qimoqda ekan. Qo'rquv yigitning eshigini taqillatishga majbur qilibdi. - Yo'limdan adashib qoldim. Qorong'uda uyimizni topa olmayman. Ruhsat bersangiz tong otguncha shu yerda qolsam, - debdi qaltirab. Yigit uni ichkariga taklif qilibdi. Qiz shu yerda yotib qolibdi. Yigit darsini davom ettiribdi. Faqat la'nati shayton unga maslahat beribdi: "Nima, qilib o'tiribsan? Shunday qiz sening huzuringga keldi, uning go'zalligiga qara?" Yigit biroz ikkilanib, so'ng barmog'ini yonib turgan shamga tutibdi. Barmog'i kuyibdi. "Shu bir sham o'tiga chidash bermayapman, jahannam otashiga qanday chidayman?" debdi o'ziga-o'zi. Yigit tonggacha shayton va o'z nafsi bilan kurashib chiqibdi. Tong otgach, qiz uyg'onib, tashakkur aytib uyiga ketibdi. Ko'z yoshlarini to'kib, tashvishga botgan ota-onasi undan: - Nima bo'ldi qizim? Shu paytgacha qayerda qolding? - deb so'rashibdi hayajon bilan. - Xech narsa bo'lgani yo'q, - deb qiz bo'lgan voqeani aytib beribdi. Qizning otasi yigitning yoniga borib, unga tashakkur aytibdi va beihtiyor yigitning kuygan barmoqlariga ko'zi tushib qolibdi. Voqeadan ogoh bo'lgach, uning qo'lini o'pibdi va xurmatini o'rniga qo'yib, unga qizini nikohlab beribdi.

 
DURDONDate: Shanba, 17-Noya-2012, 10:35 | Message # 119
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Франциялик яҳудий қизларининг ҳижоби учун курашгани
Опа-сингиллар Исломга қизиқиб қолишди. Уларнинг оталари эса либерал қарашларга эга яҳудий бўлиб, қизларининг диндорлиги ва мактабдан ҳайдалиши билан юзма-юз бўлиб қолди.

Ашаддий либерал ва атеист Лоран Леви қизларидаги туб ўзгаришни кўрган, аммо бунга унчалик аҳамият бермаган эди. Тахминан икки йил олдин унинг қизлари чўчқа гўштни истеъмол қилишни тўхтатган эди.
-“Бу муаммо эмас”, - деган эди у.
Кейин эса қизлари оталарига мусулмонларнинг муборак Рамазон ойида рўза тутмоқчи эканлигини билдиришган.
Леви ўйладики, унинг қизлари дунёда табиий бўлган ишни қилишмоқчи.
Унинг қизлари 19 ёшлик Лила ва 16 ёшлик Алма бир ой давомида рўза тутмоқчи эканлигини билдиришганида, у қарши бўлмаган эди.
- “Ўзлари билишади, бу уларнинг ҳақлари”, -деган эди.
Яна бироз вақт ўтгач опа-сингиллар отасига кунда беш вақт намоз ўқимоқчимиз, дейишди.
Отаси намоз ўқиса нима қилибди, деб ўйлади.
Кейинчалик қизлар пляжларга бормайдиган бўлишди, чўмилиш либосларини тарк қилишди, ҳатто уйидаги бассейндан ҳам фойдаланмайдиган бўлишди. Қуръон сураларини ёдлаш билан кечаларини ўтказа бошлашди. Бу қувноқ қизларнинг ўзгариб бораётганидан қўшни ва ўртоқлари ажабланишди. Маълум вақт ўтгач қизлар ҳатто ёзда ҳам узун либос ва қалин пайпоқли иштон (колготки) киядиган бўлишди. Тахминан бир йил олдин уларнинг ўзгаришлари ўз якунига етди. Лила ва Алма сочларини рўмол билан ўрайдиган бўлишди. Кейинчалик эса рўмолни пешоналари ва жағларини ёпадиган қилиб ўрай бошладилар. Мактабда улар ўғил болалар билан алоқа қилишни чеклаб қўйишди ва ҳатто ўзаро ҳам паст овозда гаплашадиган бўлишди. Жисмоний тарбия дарсларидаги спорт либослари ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ бўлгани учун уни ҳам тарк қилишди. Кўп вақт ўтмай опа-сингил Левилар маҳаллада феноменга айланишди. Париж чети ҳисобланган Обервилда улардан кўпчилик ҳайратда қолишди.
Сўнгги йиллар ичида шаҳар атрофида Шимолий Африкадан кўчиб келган мусулмон муҳожирлари кўпайиб кетди. Жума кунлари маҳаллий аҳолининг аксари ўзларига дам олиш кунлари қилиб, ёшлар эса мактабларга бормай жума намозга боришади.


 
DURDONDate: Shanba, 17-Noya-2012, 10:37 | Message # 120
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Франциялик яҳудий қизларининг ҳижоби учун курашгани
Опа-сингиллар Исломга қизиқиб қолишди. Уларнинг оталари эса либерал қарашларга эга яҳудий бўлиб, қизларининг диндорлиги ва мактабдан ҳайдалиши билан юзма-юз бўлиб қолди.

Ашаддий либерал ва атеист Лоран Леви қизларидаги туб ўзгаришни кўрган, аммо бунга унчалик аҳамият бермаган эди. Тахминан икки йил олдин унинг қизлари чўчқа гўштни истеъмол қилишни тўхтатган эди.
-“Бу муаммо эмас”, - деган эди у.
Кейин эса қизлари оталарига мусулмонларнинг муборак Рамазон ойида рўза тутмоқчи эканлигини билдиришган.
Леви ўйладики, унинг қизлари дунёда табиий бўлган ишни қилишмоқчи.
Унинг қизлари 19 ёшлик Лила ва 16 ёшлик Алма бир ой давомида рўза тутмоқчи эканлигини билдиришганида, у қарши бўлмаган эди.
- “Ўзлари билишади, бу уларнинг ҳақлари”, -деган эди.
Яна бироз вақт ўтгач опа-сингиллар отасига кунда беш вақт намоз ўқимоқчимиз, дейишди.
Отаси намоз ўқиса нима қилибди, деб ўйлади.
Кейинчалик қизлар пляжларга бормайдиган бўлишди, чўмилиш либосларини тарк қилишди, ҳатто уйидаги бассейндан ҳам фойдаланмайдиган бўлишди. Қуръон сураларини ёдлаш билан кечаларини ўтказа бошлашди. Бу қувноқ қизларнинг ўзгариб бораётганидан қўшни ва ўртоқлари ажабланишди. Маълум вақт ўтгач қизлар ҳатто ёзда ҳам узун либос ва қалин пайпоқли иштон (колготки) киядиган бўлишди. Тахминан бир йил олдин уларнинг ўзгаришлари ўз якунига етди. Лила ва Алма сочларини рўмол билан ўрайдиган бўлишди. Кейинчалик эса рўмолни пешоналари ва жағларини ёпадиган қилиб ўрай бошладилар. Мактабда улар ўғил болалар билан алоқа қилишни чеклаб қўйишди ва ҳатто ўзаро ҳам паст овозда гаплашадиган бўлишди. Жисмоний тарбия дарсларидаги спорт либослари ҳаддан ташқари очиқ-сочиқ бўлгани учун уни ҳам тарк қилишди. Кўп вақт ўтмай опа-сингил Левилар маҳаллада феноменга айланишди. Париж чети ҳисобланган Обервилда улардан кўпчилик ҳайратда қолишди.
Сўнгги йиллар ичида шаҳар атрофида Шимолий Африкадан кўчиб келган мусулмон муҳожирлари кўпайиб кетди. Жума кунлари маҳаллий аҳолининг аксари ўзларига дам олиш кунлари қилиб, ёшлар эса мактабларга бормай жума намозга боришади.


 
Search: