|
O'zbekiston Yangiliklari
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/07/18, 4:44:51 PM | Message # 76 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| “Қора ниқобли”лар кимлар?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг турли жойларидаги савдо шаҳобчаларига уюштирилган рейдларнинг асосий ижрочиси қора ниқобли шахслар бўлмоқда. Қора ниқобли "сирли кучларнинг" сўнгги рейди Урганч шаҳридаги савдо уйига бўлди.
Тайёр кийим-кечак, пойабзал ва заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи, марказий аҳоли тилида “ЦУМ” деб аталувчи савдо уйи 16 июль куни эрталаб соат ўнда милиция ходимлари томонидан қуршаб олинди. Воқеа гувоҳларидан бирига кўра, қуролланган қора ниқоблилар бир зумда савдо уйига бостириб кирган:
- Кеча ЦУМ магазинида “олтинчи”ларни (заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар - таҳр.) босишади. Соат 8 эрталаб ниқоб кийган кишилар бориб, штурмоват қилиб, соат 6 гача халқни ўша ерга қамаб, ҳеч нарса едирмайди. Икки қиз ёмон бўлиб, касалхонага тушиб қолади. Ҳозир шу икки одам ёмон бўлиб, болницада оғир аҳволда ётибди. У қизлар “террористлар келиб, босди” деб қўрқиб, ёмон бўлиб қолади. Бу Ўзбекистон органларининг қилган иши,- дейди урганчлик суҳбатдош.
Шу йилнинг 2 март куни Тошкентда қора ниқоблилар Божхона, Солиқ қўмитаси¸ Ўзстандарт агентлиги билан бирга, "Туркуаз" ширкатига қарашли дўконлар жойлашган савдо уйини босган эди. Тошкентлик Абдулла Хошимовнинг қизи ўша дўконлардан бирида ишлаган:
- Авваламбор маскачилар кирган экан автоматларда. Одамларни бир чеккага қўйишган. Нарсаларни тахлашган коробкаларга. Маскачилар нима хоҳлашса, шуни қилишган. У ерда кўп аëллар бўлган-ку. 80-90 фоизи аëллар бўлган у ерда. Улар қўрққан-да. Кўрмаган-ку бунақа нарсани. Кинода бўладиган нарса буларнинг ўнгида бўлган,- дейди Абдулла Хошимов.
Янгийўллик Парпи Соҳибов ҳам қора ниқоблилар 16-17 июн кунлари шаҳардаги ресторанлар ва буюм бозорини босганини айтади:
- Кечаси қора "Жип" машиналарида келишган. Кечаси булар ресторан-кафеларни "бомбит" қилишни бошлаган. Менинг укам бозор олдида туради-да. Бозордан 50-60 метр. Булар "спецназмиз" деб, маскада, юзи танимайдиган ҳолатда, толко кўзи кўринади, кундузи эрталабдан бозорда уюштириб, ҳамма бозорни ташлаб қочиб, магазинларга кириб уриб, шунақа ишлар бўлган,- дейди янгийўллик Парпи Соҳибов.
Қора ниқобли махсус гуруҳлардан вилоятларда тадбиркорларнинг норозилик акцияларини бостириш учун ҳам фойдаланилаяпти.
23 июнь куни Самарқанд вилояти Ургут шаҳар буюм бозоридаги тадбиркорларнинг ўзларининг янги бозорга кўчирилишига қарши билдирган норозилиги ҳам қора ниқобли махсус кучларнинг ёрдами билан бостирилган эди.
Қора ниқобли махсус гуруҳларнинг қайси куч ишлатар идорасига қарашли экани сир бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматидан бу ҳақда маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Лекин мустақил кузатувчиларнинг бу борада бир неча тахминлари бор.
Тошкентлик тадбиркор Жаҳонгир Шосалимов фикрича, қора ниқобли махсус гуруҳлар миллий хавфсизлик хизматига тегишли:
- Бу одамларнинг кимлиги миллий хавфсизликка бориб тақалади. Мен чинни бозорни босганда ўша ердаги ўзимга энг яқим одамлардан билдим. Улар асосан вилоят хавфсизлик бошқармасининг махсус бўлимларини айтишган. Мен мана шу гаплардан келиб чиқиб айтаманки, Урганчда Хоразм вилояти МХХнинг махсус қўшинлари, Тошкент шаҳрида бозорларда ҳам миллий хавфсизликнинг махсус қўшинлари қилаяпти деган фикрга тўла асосим бор,- дейди Жаҳонгир Шосалимов.
2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Ички ишлар вазирлиги таркибидаги ички қўшинлар Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфига ўтказилгани тадбиркорнинг тахминларида жон бор дейишга асос бўла олади.
Бироқ Ўзбекистон Экспертлар ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов бу тахминларга қўшилмайди. Ҳуқуқшуносга кўра, бу гуруҳлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг махсус отрядлари бўлиб, улар Бош прокуратуранинг Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш бўлими бошқаруви остида фаолият олиб боради:
- Бу ерда асосий бўйсуниш прокуратура органларига тегишли бўлади. Прокуратура органлари шу ҳаракатларни бошқариб туришади. Қора маскадаги гуруҳлар булар ИИВга тегишли гуруҳлар ҳисобланади,- дейди Суҳроб Исмоилов.
Ҳуқуқшунос қора ниқобли гуруҳлар ўтказаётган амалиётлар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини поймол қилмоқда дейди:
- Буни битта нарса билан боғласа бўлади. Ўзбекистонда бошқа кўпгина собиқ СССР мамлакатларидаги каби жиноят ҳуқуқи ва жиноят ишлари доирасидаги ҳамма ҳаракатлар битта қонун билан бошқарилади. Бу ҳам бўлса Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекслари. Мана шу кодексларда ҳаракатлар қанақа амалга оширилиши, хусусан гумонланувчининг объекти ëки уйида турли хил ҳаракатларни олиб бориш, ундан ташқари, қидурув ишларини олиб бориш ҳаракатлари ҳам етарлича ëритилган.
Агар мана шу ҳолатларда маска кийган гуруҳлар билан босиб олиб, куч ҳам ишлатиб, мажбурлаб ушлаб турилиш ҳолатлари бўлаëтган бўлса, биз уни бемалол қонунчиликка, хусусан, жиноят-процессуал қонунчилигига қарши бўлаëтган ҳаракатлар, деб ҳисоблашимиз мумкин. Чунки бу ердаги энг асосий принциплардан бири - ҳар қанақа куч ишлатиш пропорционал равишда амалга оширилиши керак. Агар маска билан қуролланган шахслар орқали ушлашни таъминлаш пропорционал ҳисобланмаса, демак, бу қонунларда белгиланган меъëрларнинг бузилишига бемалол киритилиши мумкин.
Шунинг учун биз ҳозир Урганчда, Янгийўлда бўлган ҳолатларни назарда тутсак, ўша объектларга боғлиқ шахслар, тадбиркорларни барибир жиноятчи, ўта хавфли жиноятчи эмаслигини орган ходимлари ҳам яхши билишади. Албатта меъëрдан ортиқ куч ишлатаëтган бўлса, демак, Ўзбекистонда ўрнатилган қонунлар бузилаяпти, деб хулоса қилишимиз мумкин,- дейди Ўзбекистон Экспертлар ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиlov Ozodlik.org
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Seshanba, 11/07/19, 2:57:49 AM | Message # 77 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| ЎЗБЕКИСТОН Светлана Ортиқова: "Олий мажлис аъзолари Бош вазир ҳисоботларига танқидий ёндошишга ҳамда уни сўроққа тутишга тайёр"
Светлана Ортиқова Сенатнинг нуфузли қўмитасига раислик қилади 18.07.2011
15 июл куни Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис аъзолари қаторида бош вазир Шавкат Мирзиёв ҳисоботини тинглаган сенатор Светлана Ортиқова Озодлик радиосига шундай баёнот берди.
2010 йил 12 ноябр куни президент Ислом Каримов эълон қилган концепция асосида 2011 йилда Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритилиб, унда Бош вазирнинг парламент олдида ҳисобот бериши муҳрлаб қўйилди.
Светлана Ортиқова Бош вазир ҳисоботи тингланган илк мажлисда депутатлар Мирзиёев билан “буюртма” асосида эмас, балки ўз ташаббусларига кўра мунозарага киришганини айтди.
Олий Мажлис сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, сенатор Светлана Ортиқова Озодлик билан Ўзбекистон парламентининг сўнгги ялпи мажлиси борасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Светлана Ортиқова: Ҳақиқатан ҳам 2011 йил 15 июл куни Ўзбекистон учун, Ўзбекистон давлатчилиги учун, Ўзбекистон парламентаризми учун, умуман, Ўзбекистоннинг жамият ва давлати учун жуда катта муҳим тарихий воқеа бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиëтни либераллаштириш борасида, ҳукумат томонидан амалга оширилаëтган чора-тадбирлар дастури, шунингдек “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастури ижросининг бориши тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Мен ҳозир сизга кун тартибини сўзма сўз ўқиб бердим.
Мана шу масала юзасидан Ўзбекистон республикаси Бош вазири Мирзиëев ҳисобот билан сўзга чиққан. Бош вазири ҳисоботи, умуман, Ўзбекистоннинг давлатчилигини ривожлантириш доирасида биринчи ҳисобот, депутат ва сенаторлар эшитди. Шу ҳисобот ўзини ўзи танқидий нуқтаи назардан нима ишлар қилинган мана шу дастурларни бажариш асносида, ҳозир ҳукумат нима қилаяпти ва кейинчалик ҳукумат томонидан нима ишлар қилиш керак, деган саволларга Мирзиëев ҳисоботида жавоб топилишига ҳаракат қилинган. Албатта, музокарага чиққан сенатор ва депутатлар ўзининг мунсоабатини билдирган. Қонунчилик масаласида, иқтисодни ривожлантириш масаласида, давлат дастурларини бажариш масаласида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган муносабат ва, албатта, сенатор ва депутатлар ўзининг назорат таҳлил фаолиятидан келиб чиқиб, чунки мана ҳар бир депутат, ҳар бир сенатор ўзининг фаолиятида у ëки бу қонуннинг ижросини ўрганади.
Мана сиëсий партиялар, депутатлар, фракциялар ўзининг электоратининг манфаатини ҳисобга олиб савол берган бўлса, сенаторлар албатта минтақа манфаатини ҳисобга олиб ва умуман давлат манфаатини ҳисобга олиб, минтақа ва умумдавлат манфаати ўртасидаги баланс рўëбга чиқариш борасида саволлар берган ва шу саволларга батафсил, очиқ, шаффоф жавоблар олинган.
Озодлик: Илгари бундай ҳисоботлар монолог тарзида кетиларди. Ҳозир сиз айтаяпсизки, ўртада баҳс шаклида ...
Светлана Ортиқова: Албатта. Ҳеч қанақа монолог бўлгани йўқ. Бу ерда икки томонлама очиқ, шаффоф, танқидий нуқтаи назардан мулоқот олиб борилган.
Озодлик: Депутатлар шунга журъат қилишдими? Мен эшитишимча, депутатлардан биттаси Шавкат Мирзиëевнинг ҳисоботидаги рақамлардан бир-иккитасини шубҳа остига олган. Шунга депутатларнинг ўзлари журъат қилаяптими ëки кимдир "заказ" бераяптими?
Светлана Ортиқова: Мана шу савол ҳамиша ҳар қанақа давлат арбобини, ҳар қандай фуқарони хафа қилади. Яна бир марта мени сенатор сифатида, Ўзбекистоннинг фуқароси сифатида, очиқ фуқаролик жамиятини қураëтган аëл сифатида сиз мени хафа қилдингиз.
Озодлик: Хафа қилган бўлсам, мен узр. Давлатнинг ижрочи ҳокимияти раҳбари ва оддий депутат ўртасидаги мунозарани биз кўрмаганмиз. Биз учун янгилик. Шунинг учун шундай шубҳалар пайдо бўлаяпти. Интернет саҳифаларида ëзилаяпти бу. Шуни сизга савол қилиб бераяпман.
Светлана Ортиқова: Тўғри, тўғри. Шунақа шубҳаларга ҳеч қанақа асос йўқ. Ҳақиқатан биз учун ҳам бу янгилик воқеа бўлди, тарихий воқеа бўлди. Лекин сенаторлар ва депутатлар Бош вазирнинг ҳисоботини эшитишга, шу ҳисоботга танқидий нуқтаи назардан қарашларни намоëн этишга ва саволларни беришга тайëр. Жамият ва давлат, парламент бунга тайëр. Агарда жамият ва давлат, ҳар бир фуқаро мана шунақа янгиликларни қабул қилишга тайëр бўлмаганда президентимиз концепцияни эълон қилмаган бўлардилар ва парламент мана шу қонунни қабул қилмасди. Лекин бу нарса борку. Ким буни инкор эта олади? Жамият ва давлат, сенатор ва депутатлар, умуман парламент бунга тайëр.
Озодлик: Бу депутатлар учун янгилик бўлди деяпсиз. Бу Бош вазир учун ҳам янгилик бўлди. Ўзини қандай тутди Бош вазир?
Светлана Ортиқова: Мисол учун менга маъқул бўлган. Давлат дастурларини бажариш нуқтаи назаридан, ҳукуматнинг қилинган иши билан биргаликда танқидий нуқтаи назардан ўзининг фаолиятига ҳам танқид қилинган. Ҳар битта саволга сенатор бўладими, депутат бўладими саволни берганда батафсил жавоб беришга ҳукуматимиз тайëр. Ҳукуматимиз тушунади. Мана Бош вазир ўз ҳисоботида ва савол-жавоб ўтказилган жараëнда ҳукумат тайëр мана шунақа саволларга жавоб беришга. Ҳукумат ўз ишини такомиллаштиришга, самарадорлигини оширишга тайëр. Ҳукумат ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини тушунади ва шунга ҳукумат тайëр. ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/07/19, 9:22:46 AM | Message # 78 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Олтин рекордларни урмоқда - Тошкентнинг ошиғи олчи Душанба куни жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражадаги 1600 АҚШ доллари чегарасидан ошди. Жаҳон молиявий инқирози туфайли олтин кейинги уч йил ичида икки баробардан кўпроққа қимматлади. Ўзбекистон дуёнинг етакчи олтин ишлаб чиқарувчи давлатларидан бири экани ҳисобга олинса, шу кунларда давом этаётган Британиянинг Oxus Gold ширкатининг мамлакатдан ҳайдалиши билан боғлиқ жанжал ортидаги сабаблар ҳақидаги манзарани чизиб олса бўлади.
Олтин нархи одатда қоғоз пулга бўлган ишончнинг камайиши туфайли қимматлайди. 2008 йилда авж олган молиявий бўҳрон оқибатида дунё иқтисодининг икки асосий пул бирлиги – АҚШ доллари ва евро ўзининг путури кета бошлаган нуфузини ҳамон тиклай олгани йўқ.
Олтин нархининг жума кунги кўрсатгичдан 12 доллардан кўпроққа қимматлашишига Америка давлат қарзи миқдори ва Европада давом этаётган иқтисодий муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу билан жорий йилда олтин 12 фоизга қимматлади.
Ўзбекистон жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг ўнлигига киради ва баъзи тахминларга кўра мамлакатдаги конлардан йилига 84 тонна ёки қарийб 3 миллион унция соф олтин қазиб олинади.
Жаҳон молиявий бўҳронидан аввал олтин нархи 750 АҚШ доллари атрофида бўлгани инобатга олинса, бугунги вазият Ўзбекистон учун анчайин фойдали эканини тахмин қилиш қийин эмас. Иқтисодичилар фикрича бугун Ўзбекистон ички ялпи махсулотининг салмоқли қисми ҳам нархи ошиб бораётган олтинга тўғри келади.
Бу вазият шунингдек Ўзбекистон ҳукумати кейинги ойларда олтин билан боғлиқ жанжалга аралашганини ҳам эслашни тақазо қилади. Бу жанжал Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланиб келган Британиянинг Oxus Gold ширкати мамлакатдан ҳайдалиб, унинг мулкини давлат ҳисобига мусодара қилингани билан боғлиқ.
Ўзбекистон ҳукумати билан тузган “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонаси фаолияти доирасида мамлакат иқтисодига ётқизган 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармояси таҳлика остида Oxus Gold ширкати аввал расмий Тошкентни Халқаро арбитраж судига берди. Сўнгги чора ўлароқ, инглиз ширкати шу ой бошида бедодликдан шикоят қилиб, президент Ислом Каримовга очиқ хат йўллади.
Бу тортишувларда Oxus Gold манфаатларини ҳимоя қилаётган Amsterdam&Peroff адвокатлик фирмаси хўжайини Роберт Амстердам Озодлик билан суҳбатда, президент Каримовга йўлланган мактуб хусусида буларни айтди.
- Ҳамма нарса президент идорасидан туриб назорат этиладиган Ўзбекистондаги каби шароитда, Каримов идорасининг халқаро сармоядор билан боғлиқ бу жанжалдан хабардор эканини бир-икки эмас, балки уч марталаб тасдиқлатиб олиш жуда зарурдир. Зотан бу хориж сармояси билан боғлиқ йирик халқаро жанжалларнинг навбатдагиси ва бу жанжалда Ўзбекистон обрў-эътибори қартага тикилган.
Oxus Gold ширкати бедодликлардан шикоят қилиб, презиент Кримовга очиқ хат йўллашгача борди. Менинг мижозим миллионлаб доллар сармоя ëтқизиб, юзлаб ўзбекистонликларни иш билан таъминлаб келган йирик ва жиддий сармоядор ва унга нисбатан Ўзбекистонда ҳар қандай қонунларга зид тарзда муомала қилинмоқда. Ўзбекистон давлат тизимларининг ўзига нисбатан қилаëтган ҳақсизлиги оқибатида Oxus Gold оз эмас, кўп эмас 400 миллион АҚШ долларига куйиб ўтирибди. Бу мактубдан сўнг Ўзбекистон президенти идораси халқаро судда “бу жанжалдан хабаримиз йўқ”, дея олмайди, дея таъкидлади Oxus Gold ширкати адвокати Роберт Амстердам.
Мамлакатга 400 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя қилган Oxus Gold ширкати мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг йирик хорижий сармоядор ҳамдир.
Британия ширкати жиғибийрон бўлаётганига нафақт 400 миллион долларлик сармоя, балки Ўзбекистоннинг Марказий Қизилқумдаги конларини ўзлаштириш учун сарфланган 10 йил ва йўлга қўйилган инфратузилма ва ўрнатилган ускуналар ҳам ҳисса қўшмоқда.
Акциялари Лондондаги қимматбаҳо биржасида айланадиган бу ширкат Ўзбекистонда 10 йилдан ошиқ конларни ўзлаштириш ва олтин қазиб олиш билан шуғулланиб келган. Бундан ташқари Ўзбекистон ҳукумати 2006 йилда “Amantaytau Goldfields” қўшма корхонасидаги инглиз ҳамкорини солиқдан бўйин товлаганлик айби билан судга берган эди. Ўшанда амлакатда қолиш учун
Зеромакс билан мажбурий шерикчиликка борган Oxus Gold Глунроа Каримовга тегишли экани айтилган ширкат ёпилгач қийин аҳволда қолди. Ўшанда Oxus Gold мамлакатда қолиш учун президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага тегишли экани айтилган собиқ Зеромакс ширкатига 16 фоиз акцияларни хатлаб беришга мажбур бўлган эди.
Орадан беш йил ўтиб, ширкат бутунлай мамлакатдан чиқариб юборилди.
2010 йилда Oxus Gold Марказий Қизилқумдаги конларни ўзлаштириш бўйича амалга оширган лойиҳалар туфайли Ўзбекистонда қазиб олинадиган олтиннинг умумий миқдори ҳозирги 3 миллион унциядан 7 миллион унцияга, яъни қарийб 218 тоннага ошиши кутилаётган эди.
Бу амалга ошса, Ўзбекистон олтин қазиб олувчи давлатлар рўйхатининг 10-поғонасидан иккинчи ёки учинчи ўринга кўтарилиши мумкин.
Қимматбаҳо қоғозлар жаҳон бозорида вазият таҳликали бўлиб қолаётгани боис, 1600 АҚШ доллари қимматбаҳо металл учун ҳозирча абсолют марра эмаслигини ҳам тахмин қилиш мумкин.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/07/19, 10:18:39 AM | Message # 79 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| “Дадамизни тўла оқлаб беринг!” Ўтган ҳафта ҳибсдан озод қилинган Би-би-си мухбири Ўринбой Усмоновнинг яқинлари Тожикистон президентига мурожаатнома билан чиқди.
- Турмуш ўртоғимни айбсиз айбдор қилиб юборишди. Энди болаларимнинг ҳаётидан ҳам доим хавфсираб яшайман мен. Чунки ҳаммасининг иши давлат иши билан боғлиқ. Шунинг учун президентимиздан Ўринбой акамни одиллик билан тўла оқлаб, келажакда ижод қилишларига, тинч яшашларига таъсир ўтказишларини сўраймиз ва умид қиламиз,- дейди Усмоновнинг рафиқаси Малоҳат Абдуазимова Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга мурожаатдан мақсадни шарҳлар экан.
Малоҳатхон опа турмуш ўртоғи озодликка чиқишига сабаб бўлган давлат раҳбаридан миннатдор эканини ҳам қўшимча қилди.
Эслатсак, Миллий хавфсизлик хизмати Би-би-си Жаҳон хизмати мухбири Ўринбой Усмоновни Ҳизб ут-Таҳрир экстремистик ташкилоти аъзоликда айблаб, 13 июн куни Хўжандда ҳибсга олган эди.
Ўринбой Усмоновнинг ён қўшниси Илҳомжон Тошматов маҳалла кўй журналистнинг айбсизлигига қаттиқ ишонганини айтади.
- Ўринбой аканинг Ҳизб ут-Таҳрир деган ташкилотга умуман алоқалари йўқ. Маҳалладагилар ҳам ҳайрон шу иш бўлганига, ҳамма ҳайрон бўлиб қолди. Биз ўйлаймизки, бу ерда албатта англашилмовчилик юз берган. Биз яна ишонамизки, жаноби олийлари Имомали Раҳмон Ўринбой акани албатта қўллаб-қувватлаб, оқлаб чиқариб юборади,- дейди Ўринбой Усмоновнинг ён қўшниси, 49 ёшли Илҳомжон Тошматов.
Стратегик тадқиқотлар марказ раиси Суҳроб Шарипов 14 июн куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув чоғида “хориж матбуоти ходимининг асоссиз далиллар билан ҳибсда қолаётгани Тожикистоннинг халқаро ҳамжамият олдидаги обрўсига салбий таъсир қилаётгани”дан ташвиш билдирганди.
Шарипов жанобларининг ўша баёноти ортидан мамлакат Бош прокурори президент Имомали Раҳмон буйруғи асосида Ўринбой Усмоновни озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Гарчи бир ойлик тергов давомида Ўринбой Усмоновга нисбатан аввал эълон қилинган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айби ўз исботини топмаган бўлса-да, журналистга нисбатан тергов давом этмоқда.
Хавфсизлик масъуллари Ўринбой Усмоновини "ҳизбчилар" фаолияти тўғрисида давлат идораларига хабар бермаганликда айбламоқда.
Тожикистон Жиноят кодексининг 306- ва 307-моддалари билан айбланаётган Усмонов иши, тожик расмийларига кўра, Сўғд вилоят маҳкамасида кўриб чиқилади. Яъни, оддий тил билан айтганда, Би-би-си мухбири ўз манбаларини давлат идораларига ошкор қилмагани учун судланади.
Тожикистон шимолида катта аудиторияга эга бўлган “Вароруд” рўзномаси бош муҳаррири Бобожон Икромов Ўринбой Усмоновга нисбатан айблов “мантиқсиз ва жуда кулгили” эканини таъкидлайди.
- Бу ўта мантиқсиз бир айблов. Ахир биз журналистлар давлат идоралари учун ишламаймиз-ку. Бошқа томондан, агар журналист ўз манбасини давлатга сотаверса, унда кимга ва нимага таяниб хабар тайёрлайди. Қонунчилигимиз журналистнинг ўз манбасини ошкор қилмасликка ҳаққи бор, деб белгилаб қўйган-ку. Ўйлайманки, ҳуқуқ идоралари масъулларининг бундан яхши хабари бор. Лекин Усмонов ишидан кимлардир манфаатдор. Кимгадир янги лавозим ёки юқорироқ унвон зарур бўлиб қолган, - дея мулоҳаза билдиради “Вароруд” мустақил нашр масъули Бобожон Икромов.
Жаноб Икромов фикрича, Тожикистон ҳукумат масъуллари Би-би-си мухбири Ўринбой Усмонов ишида ҳар вақтдагидан ҳам ҳушёрроқ бўлиши ва тўғри хулоса чиқариши лозим. Акс ҳолда, Тожикистоннинг халқаро ҳамжамият олдидаги обрў-эътибори йўқолади.
Бироқ Тожикистон ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ўз давлати обрў-эътибор ортидан қувиб қонунни оёқости қилмаслиги лозимлигини таъкидлайди.
- Тожикистон мустақил, дунёвий ва демократик давлат. Бу давлатда қонун амал қилади. Кимда ким қонунга зид иш қилса, у қайси миллат вакили, қаерда ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар, қонун олдида жавоб бериши шарт. Биз халқаро миқёсдаги обрўмизни ўйлаб, қонунимизни топтасак, бундан ҳам хунукроқ иш бўлади, - деди 18 июл кунги матбуот анжуманида Ўринбой Усмонов иши юзасидан журналистлар саволига жавоб берган ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий. ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/07/19, 6:24:40 PM | Message # 80 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Ўзбекистонда зилзила рўй берди 20.07.2011
19 июль куни Тошкент, Фарғона водийси вилоятларида кучли ер силкиниши рўй берди.
АҚШ Геология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри қўшни Қирғизистонда бўлган.
Фарғонадаги тингловчиларимиздан бирининг айтишича, зилзила камида 10-12 секунд давом этган.
Баъзи маълумотларга кўра водийда ер силкиниши кучи 7 баллни ташкил қилган.
Ўзбекистон сейсмология маркази зилзила ҳақида маълумот тарқатганича йўқ. ozodlik.org
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Chorshanba, 11/07/20, 5:18:16 AM | Message # 81 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| ЎЗБЕКИСТОН Зилзила оқибатида Фарғонада бир неча киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
"Тошкент" сейсмология станцияси маълумотига кўра зилзила ўчоғи қўшни Қирғизистонда бўлган, ва унинг кучи 7 баллни ташкил этган. 20.07.2011 Фарғонада чоршанбага ўтар кечаси, соат 0:35 да рўй берган зилзилада қурбонлар бўлгани айтилмоқда.
Риштонлик ҳуқуқ фаоли Баҳодир Элибоев туман марказий шифохонасидан олинган маълумотга таяниб, биргина Риштон туманида зилзила қурбонлари сони камида 5 киши эканини маълум қилди. Унинг айтишича, шифохонага 40 қа яқин жароҳатланганлар олиб келинган.
Фарғона вилоят вафқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчиси Озодлик билан суҳбатда қурбонлар ҳақидаги маълумотни инкор қилди, лекин турар жой ва бошқа биноларга зарар етганини маълум қилди.
Айни пайтда Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза хизматидаги манба, кечаси Фарғона тумани ва вилоятнинг бошқа тоғли минтақаларидан бир неча кишининг жасади ўликхонага олиб келинганини маълум қилди. Талафотлар ҳақидаги хабарни Фарғонадаги маҳалла қўмитаси фаолларидан бири ҳам тасдиқлади.
Фарғона шаҳри аҳли зилзиладан кейин саросимага тушиб, тунни кўчада ўтказгани ҳам айтилмоқда. Фарғоналикликлардан бирининг айтишича, кучли зилзила камида 10-12 секунд давом этиб турган.
"Тошкент" сейсмология станцияси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 0:35 да рўй берган зилзила ўчоғи қўшни Қирғизистонда бўлган ва унинг кучи 7 баллни ташкил этган. Ўзбекистон пойтахтида "зилзила кучи 5 баллни ташкил этди", дея маълум қилди сейсмолог. Зилзила кучи бошқа вилоятларгача ҳам етиб борган.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, водийда кечаси юз берган зилзила эпицентри Фарғона шаҳридан 40 километрча жануб-ғарбда жойлашган ва 6,2 баллик силкинишни эпицентрдан анча узоқдаги шаҳар ва районлар аҳолиси ҳам ҳис қилган.
20 июл тонгда Озодлик қирғиз хизмати боғланган Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги¸ зилзила кучининг АҚШ да қайд қилинганидан кучлироқ, 7-8 балл атрофида бўлганини билдирди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 11/07/20, 2:51:09 PM | Message # 82 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Зилзила қурбонлари 13 киши, ярадорлар 100га яқин
Фарғонада чоршанбага ўтар кечаси, соат 0:35 да рўй берган зилзилада камида 13 киши ҳалок бўлганини Ўзбекистон расмийлари тасдиқлади.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги чорашнбага ўтар кечаси рўй берган зилзилада 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
ЎзА агентлигининг вазирликка таяниб берган хабарига кўра, кечаси маҳаллий соат 0:35 да рўй берган ер силкиниши оқибатида Фарғона вилоятининг Риштон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етган. Бунинг оқибатида 86 нафар фуқаро жароҳатланган, улардан 35 нафари шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг Фарғона вилояти бўлими фаоли Баҳодир Элбоев туман марказий шифохонасидан олинган маълумотга таяниб, биргина Риштон туманида зилзила қурбонлари сони камида 5 киши эканини маълум қилди. Унинг айтишича, шифохонага 47 нафар жароҳатланганлар олиб келинган:
- Риштон туманининг Тўда, Қипчоқ, Зоҳидон, Амиробод қишлоқларида вайронгарчиликлар кўпроқ содир бўлган. Риштон марказида эса дарз кетмаган уй қолмаган. Энг янги уйларни ҳам шувоқлари кўчиб, ғиштлари ҳам тушиб кетган жойлари бор,- деди Баҳодир Элбоев.
Баҳодир Элбоев олган маълумотларга кўра, бир ёш бола касалхонанинг ўзида, бошига ғишт тушиши оқибатида ҳалок бўлган, ярадор бўлганларнинг сони эса ортиб бормоқда:
- Зилзила пайтида касалхонадан ҳамма ташқарига қочган, битта касал бола ҳам кўп қатори қочаётган пайтида бошига ғишт тушиб йиқилиб қолган, тўполонда уч қаватдан қочаётган одамлар қоронғуда уни босиб, тепкилаб ўтиб кетган. Ўша бола ўша ерда ҳалок бўлган,- деди Баҳодир Элбоев.
Риштон туманида зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус штаб тузилди. Бу штабнинг ўзини таништирмаган мулозимларидан бири, Озодлик билан суҳбатда, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари, ҳарбийлар ва ҳокимият вакиллари биалн биргаликда жойларга сафарбар этилганлигини айтар экан, қурбон бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.
Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчиси ҳам Озодлик билан суҳбатда қурбонлар ҳақидаги маълумотни инкор қилди, лекин турар жой ва бошқа биноларга зарар етганини маълум қилди.
Айни пайтда Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза хизматидаги манба, кечаси Фарғона тумани ва вилоятнинг бошқа тоғли минтақаларидан бир неча кишининг жасади ўликхонага олиб келинганини маълум қилди. Талафотлар ҳақидаги хабарни Фарғонадаги маҳалла қўмитаси фаолларидан бири ҳам тасдиқлади.
Фарғона шаҳри аҳли зилзиладан кейин саросимага тушиб, тунни кўчада ўтказгани ҳам айтилмоқда. Фарғоналикликлардан бирининг айтишича, кучли зилзила камида 10-12 секунд давом этиб турган.
Тошкентлик Абдуқаҳҳор Мусаевнинг айтишича, зилзила кучли бўлган, юқори қаватлардаги одамлар югуриб кўчага чиққан, баъзилар тонгни кўчада оттирган. Бироқ шаҳарда бузилишлар бўлмаган.
Зилзила ўчоғи ва қўшнилар
"Тошкент" сейсмология станцияси маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 0:35 да рўй берган зилзила ўчоғи қўшни Қирғизистонда бўлган ва унинг кучи 7 баллни ташкил этган. Ўзбекистон пойтахтида "зилзила кучи 5 баллни ташкил этди", дея маълум қилди сейсмолог. Зилзила кучи бошқа вилоятларгача ҳам етиб борган.
Зилзила уч қўшни давлат чегаралари яқинида содир бўлгани учун, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам кучли ер силкиниши кузатилди.
Озодлик радиосининг тожик хизмати хабарига кўра, Хўжанд шаҳрида истиқомат қиладиган 43 яшар Абдулло Ашрапов ер қимирлаётган пайтда саросимага тушиб, иккинчи қаватдан ўзини ташлаган ва боши билан бетонга тушиб ҳалок бўлган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Боткент вилоятининг бир қанча қишлоқларидаги аҳоли уйларига шикаст етган, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Фарғона шаҳрида ҳам бир киши ваҳимадан ўзини бешинчи қаватдан ташлаб юборгани ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилади.
АҚШ Геология хизматининг билдиришича, водийда кечаси юз берган зилзила эпицентри Фарғона шаҳридан 40 километрча жануб-ғарбда жойлашган ва 6,2 баллик силкинишни эпицентрдан анча узоқдаги шаҳар ва районлар аҳолиси ҳам ҳис қилган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/07/23, 6:48:09 PM | Message # 83 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Истанбулда ушланган оила Ўзбекистонга қайтарилмайди Бу ҳақда Туркиядаги "Mazlumder" ташкилотининг Итанбулдаги вакили Гулдан Сўнмаз Озодликка маълум қилди.
Ўзбекистонда диний мотивлар асосида айбланган асли қўқонлик Ғозиевлар оиласи Истанбулдаги халқаро аэропортда ҳибсга олинган эди.
21 июл куни кечки пайт Қирғизистондан Туркияга учиб борган оила аэропортда қўлга олинди ва Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкуин деган ҳавотир ўртага чиққан эди.
Воқеани Озодлик мухбиридан эшитган Туркиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулдан Сўнмаз ҳибсда қолаëтган Ғозиевлар оиласи билан боғланди.
Гулдан Сўнмазга кўра, айни пайтда "Mazlumder" ташкилоти адвокатлари Ғозиевлар оиласини ҳимояга олган. БМТ қочқинлар идораси ва Туркия миграция хизматига керакли ҳужжатларни "Mazlumder" адвокатлари расмийлаштирмоқда, деди Гулдан Сўнмаз Озодлик билан суҳбатда.
"Mazlumder" ташкилоти ЎИҲ фаоли мархум Зайниддин Асқаровни Ўзбекистонга бериб юборгани учун Туркия ҳукуматини судга бериб ютиб чиққан эди.
Туркия ҳукумати Асқаров оиласига товон тўлаш мажбуриятида қолган эди.
Айни суд ҳукми боис Ғозиевлар оиласи ҳам Ўзбекистонга қайтарилмайди, дейди Сўнмаз ҳоним.
Асли қўқонлик ва диний мотивларда айбланиб қидирувга берилгани айтилган Шавкат Ғозиев, рафиқаси ва уч фарзанди билан айни пайтда Истамбулдаги Ота Турк аэропортида ушлаб турилибди.
Шавкат Ғозиевнинг тўнғич қизи Дурдона Ғозиевага кўра, ҳибсга олиш чоғида туркиялик полициячилар бу оилага нисбатан қўполлик қилган ва куч қўллагани айтилади.
Дурдона Ғозиева, дастлаб, Туркия полицияси отаси Шавкат Ғозиевни муқаддам бу давлатга келганлик ва депортация бўлганликда гумон қилиб, ҳибсга олганини айтди.
Кейинчалик эса бу оила қидирувга берилгани айтилиб, яқин фурсат ичида уларни аввал Қирғизистон, у ердан эса Ўзбекистонга юборишга ҳозирлик кўрилаётгани маълум қилинган.
Шу ўринда қўшимча қилиш мумкин, Озодлик таҳририятига Истамбулдаги аэропортда сақланаётган Шавкат Ғозиев номидан битилган мактуб ҳам келиб тушди.
Ушбу мактубда айтилишича, Шавкат Ғозиев илк бор 1996 йилда Ўзбекистонни тарк этган акаси – Қўқон Жомеъ масжидида мударрислик қилган Акмал Ғозиев ваҳҳобийлик оқимига алоқадорликда айбланиб, қидирувга берилгани ортидан ҳибсга олинган.
Акасининг қаерда эканини билмагани боис ўзининг қийноққа солингани ва охир-оқибатда, 1999 йилнинг октябр ойида 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинганини ёзган Ғозиев, 1 йил турмада ўтирганини ҳамда катта пора эвазига қамоқдан чиқиб, Ўзбекистонни тарк этганини билдирган.
Чимкентда 7 йил яшаган Шавкат Ғозиевга кейинчалик оиласи ҳам келиб бирлашган ва яқинда ўзбекистонлик 29 қочқин Ўзбекистонга бериб юборилганидан сўнг бу оила Туркияга кўчиб ўтишга мажбур бўлганини айтмоқда. ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/24, 10:32:40 AM | Message # 84 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| 24 миллион мижоз ёки "ўлик" сим карталар Ўзбекистонда уяли алоқа хизмати мижозлари сони “ўлик” сим карталар ҳисобига ошиб бормоқда. Сурхондарёлик 20 ёшли Абдулло икки уяли компаниянинг абоненти ҳисобланади:
- МТС Ўзбекистон учун қулай. Билайн билан четга телефон қиламан, шунга қулай. Яна у орқали Россияга телефон қилиш қулай, - дейди Абдулло.
У айрим ўзбекистонликларда иккитадан ҳам кўп сим карта борлигини айтади.
- Битта одамда тўртта-бешта ҳам бор. Масалан, қарзга чиқса, сим картани отиб юборади. МТС яқинда битта сим карта қарзга чиқса, бошқаларини ишлатмайдиган қилиб қўйди, - дейди 20 ёшли Абдулло.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, Ўзбекистон уяли алоқа компанияларида фақат фуқаролик паспортига асосан мобил рақамлар берилса-да, буни айланиб ўтиш йўллари ҳам бор.
- Компаниянинг ўзидан олиб бўлмайди, лекин Пайнетга ўхшаган жойлардан оламиз, - дейди уддабурон Абдулло.
Ўзбекистондаги йирик уяли компанияларидан бирига қўнғироқ қилиб, бир фуқаро ўзининг фуқаролик паспортига нечта рақам олиши мумкинлигини сўрадик:
- Бешта, олтита олишингиз мумкин. Абонентларда ҳар хил шароит бўлади. Фақат паспорт билан олиш керак, - деди Ўзбекистоннинг МТС компанияси мутахассиси.
Унга кўра, фуқаролик паспортига олинган рақамни мобил компанияга бориб, ўчириб ташлаш имкони бор. Бироқ бу рақамнинг ўчирилишига бир ойдан бир неча ойгача вақт керак бўлар экан.
Бироқ Фарғона водийсидан бўлган пайнетчилардан бири мобил компаниялар ходимлари ишлатилмай қолган ёки унинг таъбири билан айтганда, “ўлик” сим карталарни ҳисобдан чиқариб ташлаш илтимосларини эътиборсиз қолдираётганини айтди.
- Ўликларни рўйхатдан чиқариб ташлашга илтимос қилдим, компания чиқариб ҳам ташламади. Билишимча, улар аъзоларнинг кўпчилик бўлишига манфаатдор, - дейди исми ошкор қилинишини истамаган фарғоналик пайнетчи.
Буни тасдиқлаган бухоролик суҳбатдошларимиздан бири эса ўтган йили сўнгги сим картасини харид қилганида МТС компанияси базасида 2006 йилдан буён харид қилган ва турли сабабларга кўра алмаштирилган тўрт сим картаси ҳали ҳам унинг номида актив бўлиб турганини кўрганини айтади.
Бу маълумотлар қабатида Ўзбекистонда уяли телефондан фойдаланувчилар сони 24 миллиондан ошгани ҳақидаги хабар шубҳали кўрина бошлайди.
23 июл куни “Регнум” ахборот агентлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига таянган ҳолда мамлакатда уяли алоқа мижозлари сони қарийб 24,3 миллионга етгани ҳақида хабар қилди.
Тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев фикрича, Ўзбекистондаги уяли алоқа хизмати мижозлари сонининг ошириб кўрсатилиши мутасаддиларнинг мамлакатда мобил алоқа соҳасида сезиларли даражада олға силжиш бўлаётганини кўрсатиш истаги билан изоҳланади.
- Улар шундай дейиши мумкин, тепадаги статистик ташкилотлар ҳам “бу ундай эмас, бошқача бўлиши керак” деб юрмайди. Ҳамманинг ҳам қулоғига ёқаверади. “Одам кўп экан, шунча телефонизация бўлиб кетибди”, дейишади. Яъни бу кўрсаткичлар етарлича қаттиқ талаб билан сўралмайди, - дер экан тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиев бундай кўзбўямачилик билан мобил алоқа соҳаси ривожланиб қолмаслигини таъкидлайди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/07/25, 1:13:29 PM | Message # 85 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Тадбиркорлар яна зўрланмоқда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида мамалкат бўйлаб эълон қилинган “Намунали маҳалла” танловида бу унвон учун курашаётган маҳаллаларни ободонлаштириш ишларига тадбиркорлар мажбурий тарзда ҳомийлик қилмоқда.
Тадбиркорлар ҳомийлиги тўғрисида қарор
Бу ҳақдаги хабарни Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳи тарқатди. Ташкилот раҳбари Суҳроб Исмоилов тарқатган пресс-релизга кўра, танлов доирасида Тошкент шаҳрида 22 маҳаллани “намунали маҳалла” даражасига етказиш учун, у ерда “ободонлаштириш” ишларини амалга ошириш тўғрисида пойтахт ҳокими шу йилнинг 29 март куни 175-сонли қарор қабул қилинган.
Бу қарорга биноан, туман ҳокимликларига “Намунали маҳалла” лойиҳасини амалга ошириш чораларига оид режаларни ишлаб чиқиш топширилган.
Айни режалар эса, пойтахтлик тадбиркорларга босим ўтказиб, улардан пул ундириш орқали амалга тадбиқ этиляпти, дея маълум қилади эксперт ишчи гуруҳи.
Бунда ҳомийлик қилишга зўрланганлар асосан оддий тадбиркорлар бўлиб, орқасида нуфузли амалдорлар турган ёки бизнеси давлат мулозимларига алоқадор тадбиркорлар “намунали маҳаллалар”га ҳомийлик қилиш мажбуриятидан озод этилмоқда, дейилади “Намунали маҳалла – тадбиркорлар учун мажбурий хайрия” номли хабарномада.
Республика Маҳалла жамғармаси мутассадилари Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида “Энг обод ва намунали маҳалла” танлови ўтказилаётганини тасдиқлашди, лекин Эксперт ишчи гуруҳи эълон қилган хабарни изоҳлашдан бош тортишди.
Вилоятларда ҳам "наъмунали маҳаллалар" бор
Айни пайтда, маълум бўлишича, “Намунали маҳалла” лойиҳаси доирасида нафақат Тошкент, балки бошқа вилоятларда ҳам айрим аҳоли пунктлари тадбиркорлар ҳисобидан ободонлаштирилмоқда. Исмини келтирмасликни маъқул кўрганимиз, вилоят марказларидан биридаги маҳалла фаолининг айтишича, “Намунали маҳалла” танлови доирасида уларнинг маҳалласи ҳам ободонлаштирилмоқда.
“Ҳар бир байрам олдидан ҳокимиятда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. Шунда фалон, фалон маҳаллада, фалон иш қилинсин дейилади. Бу сафар ҳам “Намунали маҳалла” танлови учун маҳалламизда болалар майдончаси, спорт майдончаси, ҳовуз қурилиши ва дарахтлар экилиши айтилди. Шундан кейин ҳокимият берган топшириқ бўйича маҳалламиз ҳудудидаги йирик тадбиркорлар бирма-бир маҳалла қўмитасига чақиртирилиб, бундан хабардор қилинди. Улар кейин қилинадиган ишлар учун маҳалла ҳисобига пул ўтказиб бердилар”, дейди суҳбатдошимиз.
Унинг айтишича, нафақат мустақиллик, балки Наврўз каби байрамда ҳам маҳаллий тадбиркорлардан “ҳомийлик” қилиб бериш илтимос қилинади. “Ўтган Наврўз байрамида ҳам маҳалламиз ҳудудидаги дўконлар хўжайинларига байрам дастурхонини бекаму-кўст безаб бериш топширилган эди”, дейди маҳалла фаоли.
Фарғоналик 25 ёшли тадбиркор Абдулазиз ҳозирча “ҳомийлик”ка мажбурланмаган. Лекин зўрланмаган тадбиркорлардан ҳам, йўқ деганда байрам кунлари ўз дўкони айвонига “мустақиллик”ни улуғловчи шиорларни осиб қўйиши кутилади, дейди тадбиркор.
Маълум бўлишича, мустақиллик олдидан ўзбекистонлик тадбиркорларга таклиф қилинаётган ва асосан президентдан иқтибос келтирилган шиорларнинг энг арзони 200-250 минг сўмдан пулланмоқда.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/07/25, 2:53:23 PM | Message # 86 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Самарқандда хитойлик тадбиркор ўлдирилгани айтилмоқда 19 июл куни Самарқандда хитойлик тадбиркорларга уюштирилган ҳужум оқибатида улардан бири ўлган, яна бири шифохонага ётқизилган.
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали навбатчиси Озодликка 19 июл куни ярим тунда Шов Хуан Мин ва Хуан Том Туюн исмли икки хорижлик фуқаро шифохонага келтирилганини маълум қилди.
- 19 июл куни Шов Хуан Мин, Хуан Том Туюн исмли иккита киши бизга мурожаат қилган. Биттасига бош мия ташҳиси қўйилган, иккинчисини травматолог кўрган. Лекин улар ўша куннинг ўзида кетишган. Бизни шифохонага ётқизилмаган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатилган,- деди Тез тиббий илмий марказининг навбатчиси.
20 июлга ўтар кечаси Самарқанд марказидаги “Мирсаид Барака” кўчасида хорижлик тадбиркорларга ҳужум қилинганини Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими тасдиқлади.
Uzmetronom.com сайти Самарқандда жанубий-кореяликлар ҳужумга учрагани, улардан бири олган кўплаб тан жароҳатлари оқибатида 24 июл куни Самарқанддаги шифохонада оламдан ўтганини хабар қилди. Қуролли ҳужум нишони бўлган иккинчи тадбиркор, айтилишича, Самарқанд касалхонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Сайтнинг ёзишича, Ўзбекистонда бир неча йилдан бери ишлаб келаëтган кореялик иккала тадбиркор 20 июлга ўтар кечаси уюштирилган ҳужум қурбони бўлган.
Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлими ходимига кўра, ҳужумга учраган тадбиркорлар жанубий-кореялик эмас, балки хитойликлардир.
Бу ходиса бўйича жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ички ишлар ходими.
- Воқеа Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлимининг олтинчи бўлимига қарашли ҳудудда “Мирсаид Барака” кўчасида содир бўлган. Шунинг учун дастлаб олтинчи бўлим ходимлари бу иш бўйича шуғулланди. Ҳозирда иш Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлимининг ўзида ўрганилмоқда,- деди Самарқанд ИИБнинг ўзини таништирмаган ходими.
У хорижликларга қурол билан ҳужум қилингани ҳақидаги хабарни инкор қилди. Унга кўра, хитойлик тадбиркорлар калтакланган холос.
Тадбиркорлардан бири ўлгани ҳақидаги саволимизга Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлими ходими айни ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани боис, воқеага оид қўшимча маълумотлар бера олмаслигини айтиш билан чекланди.
Шунингдек, Озодлик хорижлик тадбиркорларнинг иккинчиси Самарқанднинг қайси касалхонасида даволанаётганини аниқлашга муваффақ бўлмади.
Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда, элчихона Самарқандда хитойлик тадбиркорлар калтаклангани борасида маълумотга эга эмаслигини айтди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/07/25, 7:04:39 PM | Message # 87 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Тошкент бозорларида қовун тарвуз сотишни тақиқлашди Полиз махсулотлари Тошкентнинг Фарход бозори ташқарисидаги йўл чеккасига чиқарилди
Тошкент бозорларида қовун тарвуз сотишни тақиқлашди Ўзбекистон пойтахтида бозор ва одам гавжум жойларда полиз махсулотлари сотишга тушунарсиз тақиқ жорий этилди.
Сотувчиларнинг сўзларига кўра, қовун тарвуз савдосига бўлган тақиқ тахминан бир ой аввал - мева чева мавсуми олдидан жорий этилган.
Шаҳар рахбариятининг саъй ҳаракати билан, эндиликда полиз экинлари озиқ овқат дўконларидан узоқда, ёки Тошкент халқа йўли атрофларида сотилиши керак.
Ушбу тақиққача, Тошкент бозорлари қовун, тарвуз ва қовоқларнинг турфа навлари билан машҳур эди.
Қовун тарвуз савдоси авж олган кичик бозорчаларнинг кўплиги ҳаридорлар учун, айниқса қариялар учун қулай эди.
Жазирама ёз давом этаётган шу кунларда Тошкентнинг аксарият бозорларида қовун тарвуз ё умуман сотилмаяпди, ёки нолегал тарзда сотувга қўйилмоқда.
Масалан Тошкентнинг энг гавжум Чорсу бозорида на тарвуз, на қовун бор. Илгари қовун тарвуз сотилган расталари бўм бўш.
Олой бозорида ҳам полиз экинлари савдоси тўхтаган, бироқ деярли бўм бўш савдо растасининг охирида ора сира, бозор рахбариятининг рахнамолиги остида қовун тарвуз билан тўлдирилган аравача пайдо бўлиб қолади.
Миробод бозорида эса қовун тарвузнинг ҳидиниям сезмайсиз. «Тақиқланган», - дея қисқа тушунтиришади полиз савдогарлари.
Юнусобод бозорида ва шунингдек унинг атрофида ҳам қонун, тарвуз мутлақо йўқ. Бироқ бозордан нарида йўл чеккаларида савдогарларга уларни сотиш имкони берилган.
Айни манзара пойтахтнинг бошқа бозорларида ҳам кузатилмоқда.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Seshanba, 11/07/26, 4:16:26 AM | Message # 88 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status: 
|
ЎЗБЕКИСТОН Болаларга биометрик паспорт 5 йил муддатга бериладиган бўлди
2011 йилнинг июл ойида ҳам янги паспорт олаëтган Ўзбекистон фуқароларига эски тартибдаги паспортлар берилмоқда. 26.07.2011 Тошкент биометрик паспорт бериш жараëнига оид яна бир ҳужжат қабул қилди, аммо ҳозирча биометрик паспортнинг ўзидан дарак йўқ. Ўзбекистон ҳукумати фуқаролиги йўқ шахслар ва 16 ëшга тўлмаганларга саëҳат ҳужжатлари ва биометрик паспорт бериш қоидалари тўғрисидаги Низомни маъқуллади.
Uzdaily.uz расмий интернет нашрида эълон қилинган янги Низомга кўра¸ 16 ëшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар хорижга чиқмоқчи бўлса¸ уларнинг ота-оналари¸ васийлари ҳамда уларни хорижга юбориш ваколатидаги ташкилот ва муассасалар доимий прописка манзили бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга кўра¸ Ўзбекистон фуқароларидан кириш визаси сўралмайдиган МДҲ давлатларига сафар қилиш учун чиқиш визаси ҳам талаб қилинмайди.
Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ëхуд вақтинчалик консуллик ҳисобидан ўтган фуқаролар ëки фуқаролиги йўқ шахслар янги биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизматига мурожаат қилишлари мумкин. Вояга етмаганлар ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна улар номидан ота-оналари¸ васийлари ëхуд улар мансуб ташкилот мурожаат қилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вояга етмаганлар учун паспорт ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг саëҳат ҳужжатлари бу ҳақдаги ариза Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат персонификация марказига юборилганидан сўнг 10 иш куни ичида¸ хорижда эса¸ 15 иш куни ичида берилиши лозим.
Бундай паспорт ëки саëҳат ҳужжати йўқотилган тақдирда бу ҳақдаги ариза тегишли идораларга юборилганидан бир ой ичида янгиси берилади. 16 ëшга тўлмаганлар учун ҳозирланадиган биометрик паспорт ва саëҳат ҳужжатлари бир ëшгача бўлган болалар учун икки йил муддатга¸ бир ëшга тўлганлар учун беш йил муддатга берилади¸ дейилади янги Низомда.
Агар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросининг ëши хорижга чиқиш арафасида 15 дан каттароқ бўлса¸ бундай ҳолларда истисно тарзида паспортнинг амал қилиш муддати 10 йилгача белгиланиши мумкин.
Жорий йилнинг 5 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” деб аталган фармонга имзо чеккан эди. Президент 2009 йилнинг 23 июн куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ – 4117-сонли фармонга қўшимча сифатида қабул қилинган бу ҳужжатда мамлакатда шахс ҳақида биометрик маълумотларга эга паспорт тизими жорий қилишга фармойиш берилган эди.
2011 йилнинг 5 январ кунги президент фармони биометрик паспорт тизимига ўтиш жараëни бошлангани ифодасидир¸ деган эди 6 январ куни Озодлик боғланган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш¸кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мутасаддиси:
- Бундан буëн фуқароларга биометрик паспортлар беришни бошлаймиз¸ зотан президент фармони эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади. Эндиликда Ўзбекистондан хорижга янги паспорт олиб чиқадиганлар қўлида¸ албатта¸ биометрик паспорт бўлиши лозим¸ акс ҳолда хориж аэропортлари эски паспортларни қабул қилмай қўяди. Президент фармони эълон қилинган кундан бошлаб мамлакатда янги биометрик паспортга ўтиш жараëни бошланди дейиш мумкин¸ деган эди Ички ишлар вазирлигининг номи келтирилишини истамаган мутасаддиси.
Аммо президент фармонидан етти ой муддат ўтиб ҳам¸ унда белгиланган тартибда биометрик паспорт олишга ҳақли фуқароларга ҳамон эски тартибдаги паспортлар берилмоқда.
Дастлабки режага кўра¸ 2010 йилнинг 1 январидан бошланиши белгиланиб¸ сўнгра бир йилга кечиктирилган биометрик паспорт бериш жараëнининг яна кечикаëтгани ҳақида Ўзбекистон расмийлари ҳозирга қадар жамоатчиликка бирор изоҳ бермадилар.
Норасмий манбалар эса¸ Ўзбекистонда биометрик паспорт жорий қилиш учун давлат маблағининг йўқлиги¸ бу жараëн учун зарур техник ҳозирликнинг йўлга қўйилмаганини кечикиш сабаблари сифатида тахмин қилмоқдалар.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Seshanba, 11/07/26, 4:41:12 AM | Message # 89 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status: 
|
Тошкент-Душанбе: ўзаро эътирозлар давом этмоқда
26.07.2011 Тожикистонлик бангфурушлар Россияга героин ташишда поездлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Куни кеча ўзбек чегарачилари томонидан Кўлоб-Москва йўналишидаги поезднинг тожикистонлик йўловчисидан 1,2 килограмм героин мусодара қилиниб, ҳозирда бу ҳолат бўйича тергов ўтказилаётганини қайд этган агентлик манбаси сўнгги пайтларда Тожикистондан келаётган поездлардан беш марта банг моддалари топилганини таъкидлаган.
19 июл куни ўзбек чегарачилари 329-сонли Кўлоб-Москва поездидан 6 кг героин топилгани ҳақида маълумот тарқатгандилар. Аввалроқ мазкур йўловчи ташувчи поезд ва Тожикистонга қарашли 3601-сонли юк поезди цистернасидан умумий миқдорда 18 кг героин топилгани ҳақида хабар қилинганди.
Аснода Ўзбекистон-Тожикистон темир йўл баҳсида Душанбе ҳам Тошкентга ўз эътирозларини билдиришда давом этмоқда.
Тожик темирйўлчиларининг Ўзбекистон Тожикистонга қарашли юк вагонларини тўхтатиб қолаётгани тўғрисида аввалги йилларда билдириб келган эътирозлари шу йил 20 апрелида Ўзбекистон қўшни мамлакатга ўтказилажак транзит юклар учун ҳақни оширганидан кейин янада кучайганди.
Тарифлар ошиши ортидан Тожикистон миллионлаб доллар зарар кўришини таъкидлаган темирйўлчилар мамлакат маркази ва жанубини боғловчи ички темир йўл қурилиши учун 2011 йилда 170 миллион АҚШ доллари ажратилганини қайд этмоқдалар.
“Тожикистон темир йўллари” бош директори Амонулло Ҳукумовга кўра, бу маблағдан 129 миллион доллари пойтахт Душанбе билан Хатлон вилояти маркази бўлган Қўрғонтепа шаҳрини боғлайдиган темир йўл қурилиши учун сарфланиши мўлжалланган.
- Кейинги йилда мазкур линия фойдаланишга топширилади, бу эса республика маркази билан жануби ўртасида юк ташилишини осонлаштиради, - деди Амонулло Ҳукумов.
Мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан Хатлон вилоятига темир йўл орқали юк ташишда тожикистонликлар Ўзбекистон темир йўлларидан фойдаланиб келардилар. Юк транзити учун ҳақ ошганидан кейин, маълумотларга кўра, Хатлон вилоятига юк ташишда автотранспортдан фойдаланиш кўпайган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/07/26, 10:31:55 AM | Message # 90 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| ТАЛКО Ўзбекистон Экологик ҳаракати даъвосини инкор қилди
ТАЛКО матбуот котиби Игор Саттаров. 26.07.2011
Тожикистон алюминий ширкати давлат унитар корхонаси расмийси Игор Саттаров ўзбек экологлари ТАЛКОни халқаро судга бериш ваколатига эга эмас, деб ҳисобламоқда.
Бунга қадар Ўзбекистон Экологик ҳаракати ТАЛКО устидан халқаро судга ариза ҳозирлаётганини маълум қилган эди.
- Биз, гўёки, Ўзбекистон ҳудудидаги атроф-муҳитга зарар етказаётган эканмиз, у ҳолда улар бизни судга беришидан олдин бизнинг биргаликдаги текширувга оид таклифимизни қабул қилиши керак, - деди ТАЛКО расмийси Озодлик мухбири билан суҳбатда.
ТАЛКО вакилига кўра, Тожикистон томони ўзбекистонликларни ҳар икки давлат ҳудудида атроф-муҳитни биргаликда текширувдан ўтказишга бир неча марта чорлаган, аммо қўшни мамлакат вакиллари бу каби чақириқларни эътиборсиз қолдирган.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тожикистондаги алюминий заводи атмосферага 22 минг тоннадан ортиқ зарарли модда чиқармоқда, деган даъво билан ТАЛКО ни ҳам Ўзбекистон¸ ҳам Тожикистон фуқаролари учун товон пули тўлашга масъул, демоқда.
|
| |
|
|