O'zbekiston Yangiliklari
|
|
OSIYO | Date: Seshanba, 26-Iyul-2011, 19:45 | Message # 91 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбек муҳожири Обамага таҳдид қилганликда айбланмоқда
26 июл куни АҚШ федерал маҳкамаси ўзбекистонлик Улуғбек Қодировга 7 бандлик расмий айблов эълон қилди.
Ўзбекистонлик 21 яшар Улуғбек Қодиров 9¸10¸11 ва 13 июл кунлари АҚШ президенти ҳаëтига таҳдид қилиш билан боғлиқ тўрт жиноятда¸ шунингдек ўточар қуролига эга ноқонуний муҳожирлик¸ ноқонуний равишда тўла автоматик қуролга эгалик қилиш¸ ҳамда 13 июл куни қайддан ўтмаган гранатага эга бўлишлик каби жами етти жиноятда айбланди.
АҚШ прокурори Joyce White Vance томонидан ўқиб эшиттирилган расмий айбловга кўра¸ АҚШ федерал ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари президентга нисбатан таҳдидни бартараф қилиш жараëнини самарали мувофиқлаштирганлари натижасида Қодиров ҳибсга олинган. Ихтиëрида гранаталар ва М15 русумидаги автоматик қурол бўлган Қодиров бир неча бор АҚШ президентини ўлдириш билан таҳдид қилган.
“Мен Федерал тергов бюроси¸ Махфий хизмат¸ Муҳожират ва Божхона идораси¸ Алкогол¸ тамаки¸ ўточар қуроллар ва портловчи моддалар билан ишлаш бюроси¸ Лидс ва Пелҳам полиция бўлинмалари¸ Шелби район шерифи идораси ва Алабама шимолий ҳудудларидаги террорчиликка қарши қўшма махсус комиссия аъзоларининг қойилмақом ишига юксак баҳо бераман"¸ деган 26 июл кунги маҳкамада прокурор Ванс хоним.
АҚШ махсус хизматлари биргаликда амалга оширган махфий амалиëт натижасида қўлга олингани айтилаëтган Улуғбек Қодиров 2009 йилнинг июн ойида студент визаси билан Америкага келган. Маҳкамага тақдим этилган ҳужжатларга кўра¸ АҚШда бирор бир мактабга ўқишга жойлаша олмагач¸ 2010 йилнинг 1 апрел куни Қодировнинг студент визаси бекор қилинган.
Пелҳам шаҳридаги мотелда яшаб келган Қодиров 13 июл куни Лид шаҳридаги мотеллардан бирида АҚШ махфий хизмати жосусидан автомат сотиб олаëтган пайтида қамоққа олинган.
Ҳозирча Қодировнинг қачон¸ қаерда¸ қай шаклда АҚШ президенти Барак Обамага таҳдид қилганига оид маълумот жамоатчиликка эълон қилингани йўқ.
Агар ўзига қўйилаëтган айблар тасдиғини топса¸ ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир президент ҳаëтига таҳдид қилиш билан боғлиқ тўрт банднинг ҳар бири учун 5 йилдан¸ ноқонуний қуролга эгалик бўйича қўйилаëтган учала банднинг ҳар бири учун 10 йилдан¸ жами 50 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
Ҳозирча Улуғбек Қодировга адвокатлик хизмати кўрсатилаëтганига оид ҳам маълумот йўқ.
26 июл куни маслаҳатчилар иштирокидаги маҳкамада Қодировга фақат расмий айблов эълон қилинди. АҚШ матбуотининг жамоатчиликка таъкидлашича¸ прокурорлар бу айбларни тасдиқловчи далил-исботни маҳкамага тақдим қилмагунига қадар¸ айбсизлик презумпциясига кўра Улуғбек Қодиров айбсиз саналади. ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:00 | Message # 92 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Чиқиш визасини олиш чеклови қонунийлаштирилди Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси мамлакат фуқароларининг чиқиш визасини олиш тартибига ўзгартиш киритди. Шу йилнинг 7 июлида Вазирлар маҳкамаси томонидан чиқарилган 200-сонли қарорга мувофиқ, эндиликда чет элга чиқиш ҳуқуқи саккизта банд асосида чекланиши мумкин.
Дейлик, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлигида фуқаро хорижда юрган пайтида ўша давлат қонунини бузганлиги ҳақида тегишли идоралар маълумоти бўлса, уларга чиқиш визаси берилмайди. Ёки чет элга чиқиши "мақсадга мувофиқ бўлмаган" фуқаролар ҳам бу визани ололмайди.
Фарғона вилояти фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг исмини айтмаган ходими бу ҳақдаги қарор энди ёйинланган бўлса-да, аслида бундай тартибга анчадан буён риоя қилинаётганини айтади.
- Бу эскидан бор нарса, янгилик эмас бу. Олдин бу нарсалар фуқароларга айтилмас эди, - деди суҳбатдошимиз.
Фарғона вилояти фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходими “хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ бўлмаган фуқаро” бирикмасига ҳам изоҳ бериб ўтди.
- Сиз ана у оқ дўппи-қора дўппиларга аралашиб қолган бўлишингиз мумкин. Қайсидир ҳолатда қонунларга тўғри келмайдиган ҳаракат бўлиб қолган бўлса, ана шунда вақтинчалик рухсат бериш тўхтатиб турилади. Сизга нисбатан жиноий иши қўзғатилган бўлса, давлатдан қарздорлигингиз, қисқаси давлат билан аралашиб қолган ҳолатда “дум”ингиз бўлса, судланган бўлсангиз, фоизга кесиб қўйган бўлса, мана шу ҳолатлар ҳали якунланмаган бўлса, шуни “мақсадга мувофиқ эмас”, деб беришади. Агар судлангандан сўнг, ҳукм чиқиб, “давлатга алоқаси йўқ, қарзи йўқ” дея хулосаланса, унда чиқиш визаси берилади, - деди Фарғона вилояти фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходими.
Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов Вазирлар маҳкамаси қарорини “расмийларнинг фуқаролар устидан назоратни кучайтириш истаги” билан боғлайди.
- Ўша истакларни кейинги пайтда қонунлаштириш иши бошланди. Яъни, ҳуқуқ-муҳофаза қилиш органларининг манфаатларини ҳукумат даражасида қонунлаштириш, уларни ҳукумат қарорлари билан мустаҳкамлаш, ҳатто бу бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқарилиб, тасдиқлаш йўли билан бориш бошланди. Вазирлар маҳкамаси қарори билан киритилган ўзгартишлар, бир томондан, ижобий ўзгаришга ўхшайди, иккинчи томондан, фуқароларнинг чет элга чиқиши ва киришини чеклашга қаратилган қоидаларнинг қонунлаштириши бу жуда ҳам ёмон нарса, - дейди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
7 июл куни чиқарилган Вазирлар маҳкамаси қарорида чет элга чиқиши “мақсадга мувофиқ бўлмаган” дея топилган фуқаролар мазкур чеклов юзасидан “шикоят қилиши ҳам мумкин эмас”лиги ҳам қайд этиб қўйилган. Ҳуқуқ фаоли Ташанов фикрича, бу Ўзбекистон фуқароларининг конституцияда белгиланган ҳуқуқлари поймол этилаётганидан далолатдир.
У ўзи ишлаётган ташкилотга ўтган йиллар давомида чет элга чиқиш визасини ололмаётган фуқаролардан бир қанча аризалар тушганини айтади.
- Буларнинг аксарияти диндорлар, сиёсий жараёнларга аралашиб қолган шахслар, ундан ташқари, фуқаролик жамиятининг вакилларидир, - дейди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Ўзбекистон Марказий Осиёда фуқаролари чет элга чиқиш учун махсус рухсатнома олиши лозим бўлган ягона давлат ҳисобланади.
Икки йилга хорижга чиқиши рухсат этилувчи ҳужжатни журналист Абдумалик Бобоев, Елена Бондарь, ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов қонун доирасида белгилангандан бир неча ой ортиқ кутганларидан кейингина қўлга киритишга муваффақ бўлгандилар.
Хусусан, ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов чиқиш визасини олти ой давомида ололмаганидан сўнг Тошкент вилоят хорижга чиқиш, кириш ва қайддан ўтиш бошқармасини судга берган эди. Суд маҳкамасида у ютиб чиқмади, бироқ матбуотда унинг муаммоси ёритилганидан сўнг Тихонов икки йиллик рухсатномани олишга муваффақ бўлди. Унинг айтишича, яқинда киритилган ўзгартишлардан кейин чиқиш визаси ололмаган фуқароларда бу борада судга мурожаат қилиш имконияти ҳам йўқ бўлди.
- Энди деярли ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Илгари мен ҳужжат топшириб, судлашган пайтим бундай банд йўқ эди. Ҳозир ОВИР бошқармаси, оддий қилиб айтганда, фуқароларга жавоб бериб ўтириш масъулиятидан ўзини соқит қилди. Энди “Қарорда изоҳ бериш шартлиги қайд этилмаган, судга ҳам бера олмайсиз”, дея осонгина қутилишади. Илгари ҳеч бўлмаганда, судлашиб, матбуотда ёритиш мумкин эди, - дейди ангренлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 28-Iyul-2011, 04:09 | Message # 93 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Тошкентда биометрик паспортлар бериш бошланади Ўзбекистон фуқароси эски паспортининг кўриниши 28.07.11 00:00 Тошкентда биометрик паспортлар бериш бошланади 1 августдан бошлаб Тошкентнинг аҳоли зич жойлашган Мирзо Улуғбек, Ҳамза, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида биоетрик паспортнинг тажриба намунасини чиқаришни бошлашади.
Янги паспортлар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ишлаб чиқарилишига қарор қилинган.
У ерда чет элдан махсус олиб келинган ускуна ўрнатилган ва махсус ўқишни тугатган мутахассислар ишлашади, дея маълумот берди Uznews.netга Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (ХКЧФРБ) ходимларидан бири.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир юқорида номи тилга олинган туманларда аҳоли орасида биометрик маълумотларни (паспорт маълумотлари, сурат, бармоқ излари ва ҳоказо) йиғиш бўйича иш кетаяпти ва улар қилинадиган ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасига киритилмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўзбек нашрчилари ва ХКЧФРБ ходимлари учун таниш бўлмаган бу иш катта асаббузарликларга олиб келмоқда. Бутун жараëн жуда ҳам қийин ва масъулиятли.
ХКЧФРБ ходимлари иш жараëнида профессионал мутахассислар ëки тергов-қидирув органлари аралашиши лозим бўладиган кутилмаган муаммолар пайдо бўлиб қолиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти.
Уларнинг фикрича, Тошкент шаҳрига бошқа жойларда истимоат қилувчилар учун вақтинчалик прописканинг очилганлиги қандайдир маънода фуқароларнинг биометрик маълумотларини аниқлаш иши билан боғлиқ.
Йил охиригача мамлакат бўйича биометрик маълумотларни йиғадиган ва Давлар персонализация марказига паспорт тайëрлаш учун ариза ҳозирлайдиган 215та пункт очилиши режалаштирилмоқда.
Яна чет элдаги элчихона ва консуллик ëнида 40та пункт очилади.
Олдин ҳозирги паспортни биометрик паспортга алмаштириш 2010 йил 1 январдан белгиланган эди. Кейин у бир йилга кечиктирилди, аммо амалда энди ҳаракат бошланди холос.
Биометрик маълумотларга эга паспортлар фармонда айтилганидек, “халқаро фуқаро аэронавигацияси хавфсизлигини таъминлаш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг қалбакилаштиришга қарши ҳимоя даражасини ошириш, Давлат чегарасидан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификациялаш механизмларини такомиллаштириш, халқаро авиаташишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этиолмоқда”. Uznews.net
|
|
| |
BAXOR | Date: Payshanba, 28-Iyul-2011, 12:14 | Message # 94 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
|
Ўзбекистон Президент қарори мусулмонларга мурувват?
Одиий мусулмонлар президент қарордан кўра, Рамазон ойида мусулмонларга енгиллик берса, мақсадга мувофиқ бўларди, деган фикрда.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сешанба куни “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” қарор эълон қилди. Каримов “Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамитяини эътиборга олган ҳолда ... ва миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида”, Ўзбекистонда Рамазон ойини миллий анъана ва урф-одатларга мос равишда ўтказиш билан боғлиқ чора тадбирларни амалга оширишни буюрди. Ўзбекистон расмий диний идораси буни президентнинг мусулмонларга муруввати, деб атаётган бўлса, расмийлар кўз-қарашидан мустақил диний уламо ва оддий мусулмонлар бу каби қарор мазмун жиҳатидан мурувват бўла олмаслиги, аксинча шубҳа ва хавотир уйғотишини айтмоқда.
Президент муруввати
“Мазкур тадбирларни ўтказишда муқаддас Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, яхшилик, маънавий поклик фазилатларини эъзозлаш, юртимизда дину диноятимизни тиклаш, виждон эркинлигини таъминлаш”га алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланган президент қарори Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур фикрича, мамлакат раҳбарининг мусулмонларга ғамхўрлиги ва Ислом қадриятларига алоҳида эътиборининг ифодасидир.
- Бунинг аҳамияти мана ўша икки Ҳайит мустақиллик шарофати билан миллий байрамлар қаторига қўшилди. Бизнинг миллий-диний байрамларимиз ҳисобга олинмас эди. Наврўз ҳам, Ҳайитлар ҳам олинмас эди ҳисобга олдин. Мана ëрдам берсин жамоатчилик ташкилотлари деб қарорда чиқдики, демак бу байрамларга давлат раҳбарининг ҳам аҳамият бериши, миллий байрам сифатида нишонланишини ҳар томонлама таъминланиши тўғрисидаги ғамхўрлик деб билиш керак буни, дейди диний идора мулозими.
Ҳукуматлар, айниқса, мусулмон давлатларида Рамазон ойида фуқароларга енгилликлар, рўзани иложи борича қийналмасдан тутишлари учун шароитлар яратиб беради. Масалан, ҳатто мусулмонлар аҳолисининг бир фоизидан камроғини ташкил қиладиган Америкада ҳам рўза тутганларнинг иш тартиби ифтор вақтини инобатга олган ҳолда белгиланади ёки қамоқхоналардаги маҳбуслар учун махсус саҳарлик ва ифторлик ташкил қилиб берилади.
Мусулмонларни чалғитиш
Ўзбекистонлик таниқли диний уламо, ҳозирда муҳожиратда яшаётган Обидхон Қори Назаров президент қарорида ҳам ўзбекистонлик мусулмонларга ҳеч бўлмаганда шу каби енгилликлар назарда тутилганида уни олқишлашга арзир эди, дейди. Лекин, қори домла фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг мусулмонларга қарши репрессиялари йилдан йилга кучайиб боарётгани инобатга олинса, “Рамазон ойини миллий анъана ва урф-одатларга мос тарзда ўтказиш” қабилидаги гап-сўзлардан мусулмонлар учун бирор наф чиқиши амри маҳолдир.
- Ўзбекистон ҳукумати Исломга қарши хуружлари билан, мусулмонларга нисбатан нафрати ва адовати билан танилган. Мана шундан келиб чиққан ҳолда бу тадбирларга қўйилаëтган бундай белгилаш ëки мана шундай шартлар албатта яхшилик мақсадида қилинмайди деган хулоса бериш мумкин. Бу қаророда миллий урф-одатларга мослаштириш деганда албатта яхши нарсаларни тушуниш қийин. Балки мана шундай даъво остида бизнинг миллатимизга, урф-одатимизга тўғри келмайди деб Рамазон ойида бўладиган ибодатлар ëки баъзи тадбирларни, исломий маросимларни чеклашга қаратилган бўлса эҳтимол,- дейди дин уламоси Обидхон Қори Назаров.
Тошкентлик оддий мусулмон 32 ёшли Абдуллоҳ президентнинг қарорисиз ҳам мусулмонлар рўза амалларини рисоладагидек бажаради, бу каби қарорлар эса, Ўзбекистон шароитида, мусулмонларда шубҳа ва ташвишларни уйғотади, дейди.
- Бу нарса енгиллик эмас. Бу нарса мусулмонларни чалғитиш, фитнага ўхшаяпти бу нарса. Рамазон ойи ўз номи билан рамазон ойи. Унга ҳеч қанақа қўшимча янгилик, урф-одат қўшишнинг ҳеч кераги йўқ. Чунки Оллоҳнинг фарзларидан биттаси. Қўшилмайман бу нарсага,- дейди Абдуллоҳ.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муовини Абдулазиз Мансур президент қарори нафақат ҳукуматнинг Исломий қадриятларга алоҳида эътибори рамзидир, балки мусулмонлар тарбиясида ҳам муҳим аҳамият касб этади, деган фикрни илгари суради.
- Албатта, Рамазонда ўзи бутун ифторликларда, кейин жумаларда, ифторлик маросимларида, ахборот воситалари, телевидение орқали махсус дастурлар бериладики, рўзадан мақсад ўзи ахлоқни тузатиш. Қуръонда “тақволи бўлишларинг учун” деган. Тақво сўзи диний истилоҳда инсоннинг гуноҳлардан ўзини поклаб савобли ишларни кўпроқ қилиб, шунга ҳаракат қилиш маъносини беради. Шунинг учун бу ойда ўзи инсон ахлоқини, нафсини поклаш ойи дейиладида. Шунинг учун рўзанинг ўзи ҳам, Ҳайити ҳам албатта жуда аҳамиятга эга,- дейди Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муовини Абдулазиз Мансур.
Ҳақиқатан президент Каримов Рамазон ойини миллий анаъаналарга мос равишда ўтказишни топшириш билангина чекланиб қолмай, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа матбуот воситаларига муборак ойни “ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритишни” тавсия қилиб, қарор ижросини назорат қилишни шахсан бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юклади.
Қамоқдаги мусулмонлар енгилликка муҳтож
Тошкетнлик мусулмон Абдуллоҳ ҳукумат Рамазон ойида мусулмонларга холис яхшилик қилиш ниятида бўлса, қамоқларда азоб чекаётган минглаб мусулмонларга енгиллик берсин, дейди.
- Энди бир нарсаки, мисол учун агар мусулмонларга яхшилик қилиш нияти бўлганда, мен билардимки қанча мўмин мусулмон, муслималар зиндонда қийналиб ëтишибди. Мана шу Рамазон ойига амнистия қўлланиб қўйиб юборилса бўларди. Энг яхши яхшилик, улар томонидан бўладиган енгиллик деб билардик бизлар агар улар яхшилик қилмоқчи бўлса. Энди буни яхшилик дейиш жуда қийин, дейди 32 яшар ўзбекистонлик Абдуллоҳ.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 29-Iyul-2011, 13:57 | Message # 95 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбекистон қозоқ алпинистларини давлат чегарасини бузишда айбламоқда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қозоғистонлик алпинистларни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва қурол олиб киришда айблашмоқда, деб айтди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Иляс Омаров Би-би-си билан суҳбатда.
Унинг бу шарҳи Қозоғистон ҳукумати қозоқ-ўзбек чегара ҳудудида Ўзбекистон чегарачилари томонидан ҳибсга олинган 12 қозоғистонлик алпинистни озод этиш ҳаракатларини кучайтирган бир пайтга тўғри келмоқда.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга нота йўллаб, 12 Қозоғистон фуқаросининг ҳибсга олиниши юзасидан изоҳ талаб қилган.
Қозоғистон сай-ҳаракатларини мамлакат Бош вазири Карим Масимовнинг шахсан ўзи назорат этмоқда.
Шу ойнинг 10-сида Чимкент шаҳрида истиқомат қиладиган алпинистлар гуруҳи Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига яқин Сайрам чўққисига чиқишга қарор қилиб, йўлга тушадилар.
Яқинларига кўра, гуруҳда ёши 9 дан 15 гача бўлган 9 ўспирин бўлган ва уларга уч киши етакчилик қилган.
Улар 20 июл куни ортга қайтиш режаси билан кетганлар.
Бироқ, алпинистлар белгиланган пайтда қайтмагач, яқинлари талаби билан Қозоғистон жанубида қидирув ишлари ишлари бошланган.
Кейинчалик Қозоғистон фуқароларининг Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари томонидан 14-июлда ушлангани маълум бўлган.
Ҳозирда, хабарларга кўра, ёши катталар Тошкент вилоятининг Қибрай шаҳри вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб турилибди, болаларни эса айни вилоятнинг Янгийўл шаҳридаги балоғатган етмаганлар учун махсус қабулхонада сақланмоқда.
Жанубий Қозоғистон бўйича Фавқулодда ҳолатлар департаменти матбуот хизмати бош мутахассиси Армон Асибековнинг Би-би-сига айтишича, Қозоғистон фуқаролари тоғли сўқмоқларда адашиб, Ўзбекистон ҳудудига кириб қолган бўлишлари мумкин.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати котиби Иляс Омаров Би-би-сига қозоғистонликлардан бирида ов милтиғи бўлганини тасдиқлади.
Қурол эгасида, Иляс Омаровнинг айтишича, қонуний олиб юришга изн берувчи ҳужжатлар бўлган.
Матбуот котибига кўра, балоғатга етмаган тўққиз болакай 30 июл куни озод этилиши кутилмоқда.
У болалар ота-оналари улар билан кеча учрашишганини тасдиқлади. BBC
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:15 | Message # 96 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбек жамиятида ажралишлар кўпаймоқда Ўзбекистонда оилаларнинг бузилиши нафақат ота-оналарни, балки расмийларни ҳам ташвишлантираётганга ўхшайди. Тошкент шаҳар Миробод туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг исми сир тутилишини истаган ходими мазкур туманда ажралишлар сони кўпайганини айтади:
- Олти ойда 278 та никоҳ, 96 та ажралиш қайд этилган. Ажралиш олдинги йилга нисбатан кўпроқ, чунки илгари бизда ўзаро розилик асосида ажрим бўлар эди. Суд орқали ажратиладиганлар суд маҳкамаси томонидан ажратилиб, паспортига муҳр босилади. Ҳозир бизга қайтариб беришди. Биз ҳозир суд қарорига асосан расмийлаштириб, гувоҳнома бераяпмиз. Шу учун ўтган йилгига нисбатан ажралиш кўпайган, - дер экан Миробод туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходими аввал судда ажрашган шахслар бўйича маълумот Адлия вазирлигига келиб тушмагани учун ажрашган оилалар сони нисбатан камроқ кўрсатилганини қайд этади.
Айни пайтда суҳбатдошимиз суд қарорига кўра ажрашганлар нима сабабдан ЗАГС идораларига юборилаётганига ҳам изоҳ берди.
- МДҲ давлатларида бизнинг суд қарорларимизни тан олишмаяпти. Уларда гувоҳнома берилади. Бизда ўн йил ичида фақат суд қарорлари бўлган. Энди тан олишни бошлаган эди, яна қонунга ўзгартиш киритилди, яна гувоҳнома бериш бошланди. Энди эски қарорлар кучда қолмаяпти. Кўпчилик яна қийналаяпти. Мисол учун, Россияга кетганлар қўлидаги суд қарорини кўрсатса тан олинмаяпти, гувоҳнома талаб қилинаяпти. Улар келиб яна бизга мурожаат қилишаяпти, - дейди Миробод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходими.
Бироқ бу ҳолат ўзбек жамиятида ажрашишлар кўп бўлаётганини янада яққолроқ кўрсатиб қўймоқда. Ажрашишлар сабаблари эса турли-туман…
- Икки-уч йилга бормасдан, баъзида бир йилда, 5-6 ойда оиланинг бузилиши жуда кўп бўлаяпти. Менинг назаримда, ажрашишнинг асосий сабабларидан бири моддий шароитнинг ёмонлиги. Масалан, бир оилани биламан - уч хонали уйда қайнота, қайнона, бир қизи билан яшайди. Шу уч хонали уйига иккита келин ҳам туширишган. Яна бир оилада уч хонали уйга учта келин тушган. Тасаввур қилинг, у ерда қанча келишмовчилик, қандай ноқулайликлар бўлиши мумкин. Бу ҳам ажрашиш сабабларидан биридир, - дейди тошкентлик Дилором Исҳоқова.
Дилором опанинг айтишича, илгари “ажрашган” деган сўз аёлларга нисбатан салбий маънода ишлатилган бўлса, ҳозирда бу сўз одатдаги ишдек қабул қилинмоқда.
- Жуда кўп қизи бор аёллар: “ажрашсам, қизимни турмушга олишмайди” деган гапларини эшитганман. Ажрашиш жуда ҳам кам бўлар эди, - дея эслайди Дилором опа.
Аёллар мавзусини фото ва видеосуратларда ёритиб келаётган сураткаш Умида Аҳмедова эса оилаларнинг ажрашиб кетаётганига яна бир сабаб ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурмаган ёш қизларнинг эрта турмушга бериб юборилаётганида, деб билади.
- “Қизларимиз ўтириб қолмасин” деб дабдурустдан ота-оналар тезроқ эрга бериб юбориш пайида бўлишади. Бир-бирини яхши билмаган, ҳали ҳаётни яхши билмаган ёшлар арзимаган нарсага ажрашади. Кўпинча, улар оила қуришга тайёр эмас, - дейди сураткаш Умида Аҳмедова.
Аснода ўзбек жамиятида ажрашишлар сонининг кўпаётгани мамлакат расмийларини ҳам ташвишга солиб қўйган кўринади. Шу йил июл ойи ўрталарида Ўзбекистон олий суди пленуми томонидан судяларга ижроси юклатилган янги қарор қабул қилиниши ҳам ана шундан далолат беради.
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” деб номланган қарорга мувофиқ, эндиликда эр ёки хотин ажрашиши учун маҳалла қўмитаси вакиллари судга жиддий сабаблар тақдим этишлари лозим бўлади.
Мазкур қарор кучга кириши билан, расмийлар эътирофича, оилавий ажрашиш жараёни қийинлашади. Маҳаллий таҳлилчиларга кўра, бу ўринда расмийлар маҳалла фаолларининг “судга жиддий сабаб тақдим этиш”дек машмашадан ўзини фориғ қилиш учун ажрашмоқчи бўлган эр-хотинларни имкон қадар яраштиришга ҳаракат қилишларига умид боғлаётибдилар.
Бироқ суҳбатдошимиз Дилором Исҳоқова эр-хотин ажрашишига маҳалла аралашуви ҳам бу муаммони ҳал қилолмайди, деган ишончда.
- Уч ой олдин дугонамнинг фарзанди ажарашаётган эди. Бордик, маҳаллада икки томонни чақиришди, насиҳат қилишди. Лекин мен шу насиҳатларнинг бирор-бир натижасини кўрганим йўқ. Ажрашишга қарор қилдими, қаттиқ туриб олади. Ярашиб кетганлар ҳам бўлади, - дейди Дилором Исҳоқова. ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 07:30 | Message # 97 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбекистонда бензин нархи ошди 1 августдан Ўзбекистонда бензин нархи 10 фоизга қимматлади. Бензин нархининг ошиши мамлакатда шу йилнинг ўзида иккинчи марта кузатилаётир. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи Шуҳрат ака бозор-ўчар учун шаҳарга тушиб туради. Бугун ҳам бозорга тушмоқчи бўлган Шуҳрат ака йўлкира ошганлигига гувоҳ бўлди: - Булунғурдан Самарқандгача 30 км. Самарқандга бугун бориб келдим. Шу пайтгача такси машиналар 2 минг сўм эди, бугундан 2500 сўм бўлибди. 500 сўмга ортгани ҳам оғирлик қилади. Ўзи ҳисоб-китоб билан чиқамиз уйдан, - дер экан булунғурлик Шуҳрат ака маҳаллий таксичилар йўлкиранинг ошишини бензин нархи ошиши билан изоҳлаётганларини айтади. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ, 1 августдан бошлаб аввал 1435 сўмдан сотилган Аи-80 русумидаги бензиннинг бир литри 1580 сўмдан, Аи-91 бензини 1745 сўмдан, Аи-95 бензини эса 1930 сўмдан қилиб белгиланди. Энг қиммат Premium Euro-95 русумидаги бензиннинг бир литри эса 3 минг 200 сўм бўлди. Мазкур бензин бугунгача 3000 сўмдан сотилаётганди. Тошкент ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ходимлари Озодлик билан суҳбатда сотувда ҳозирча бензиннинг икки маркаси борлигини билдиришди: - Бензин бор. 95-, 80-маркали бензин бор. Нархи ҳамма ерда бир хид, Ўзбекистон бўйича ошди, - деди Тошкентдаги ёнилғи қуйиш шаҳобчалари ходимларидан бири. Ўтган йилдан буён бензин танқислиги сезилаётган Қарши шаҳрида ҳам 1 август куни бензинни топса бўлар эди, фақат ёнилғи шаҳобчасидан эмас. - Кўчаларда икки минг сўмдан сотишаяпти. Заправкаларда бензин йўқ, - дейди исми ошкор этилишини истамаган қаршилик ҳайдовчи. Ўзбекистонда бензин нархи шу йилнинг январ ойида 30 сўмга кўтарилган эди. Ўшанда бу ҳолат бензин олувчи жисмоний шахсларга нисбатан солиқ миқдорининг ошгани билан боғлиқлиги айтилган эди.
Ўтган 2010 йил ичида бензин нархи уч бора оширилиб, жами 30 фоизга қимматлаган эди. Тошкентлик иқтисодий таҳлилчи Дмитрий Поваров, расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ёқилғи бозоридаги бензин ва дизел ёқилғисининг 40 фоизини, норасмий манбаларга кўра эса, 60 фоизини хориждан импорт қилинган маҳсулотлар ташкил этишини айтади. - Табиийки, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сотиб олиш доллар, еврода бўлгани боис нарх корректировкаси бўлаяпти. Йил давомида долларнинг расмий курси 4,5 - 5 фоизга кўтарилди. Бозордаги курс эса 12-13%га кўтарилди. Айтиш мумкинки, бензиннинг 10 фоизга қимматлашиши охиргиси эмас. Балки йил охирида яна кўтарилар. Агар умумий бозор нархи, валюта қиймати кўтарилмаса, бензин нархи қимматламаслиги ҳам мумкин. Ҳаммаси валюта курсига боғлиқ, - деди иқтисодий таҳлилчи Дмитрий Поваров. Унинг фикрича, Ўзбекистон бензин импортига эҳтиёж сезган давлатлар қаторида бўлмаганида ёнилғи нархи йил давомида бу қадар кўтарилмас эди.
Поваровга кўра, Ўзбекистондаги нефт заҳиралари камайиб бормоқда, шу боис тайёр ёнилғи маҳсулотлари импорти мамлакатда юқори фоизни ташкил этаяпти. - Шунинг учун биз ҳозир Ўзбекистонда газ-мотор ёнилғиси ривожланаётганлигини кўраяпмиз. Аксарият машина ҳайдовчилари газ ёнилғисига ўтаётганлиги ҳам бензин танқислигидан чиқиш йўлидир, дея хукумат томонидан урғуланмоқда, - дейди таҳлилчи Дмитрий Поваров. ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 02-Avg-2011, 00:17 | Message # 98 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбекистон савдогарлари янги қопқон қаршисида қолди Шу кунларда солиқ инспекторлари савдогарлар қўлига аввал кўрилмаган янги огоҳлантириш талабномаси тутқизмоқда.
Озодликка Тошкент шаҳрида импорт моллари савдоси билан фаолият юрғизаëтган хусусий савдогарлардан етиб келган маълумотга кўра¸ жорий йилнинг июл ойи давомида туман солиқ инспекциялари томонидан савдогарлар қўлига “Огоҳлантириш талабномаси” деган расмий қоғоз тутқазилган.
Одатда солиқ тўловларини ўз вақтида тўламаганлик учун юбориладиган талабномадан фарқли¸ бу ҳужжатда савдогарлар Ўзбекистон президентнинг 2010 йил 26 апрелда қабул қилган “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли қарорининг 2011 йил 1 июлидан бошлаб кучга кирганидан огоҳлантирилганлар.
Туман солиқ инспекцияси бошлиқлари имзо чеккан бу ҳужжатда Ўзбекистонга “божхона тўловлари тўланиши фактини тасдиқлайдиган божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач тайëр импорт истеъмол товарлари сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига йўл қўйилмаслиги ва ушбу товарлар туркуми реализация қилиниши савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланиши тўғрисида огоҳлантирамиз”¸ деб ëзиб қўйилган.
Содда қилиб айтганда¸ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганидан бир йил ўтган маҳсулотни сотиш товарларни ҳужжатларсиз реализация қилиш деб белгиланади.
Президент имзо чеккан қарор иловасида бир йил ичида сотиб тугатилиши лозим импорт маҳсулотлари рўйхати берилган. Бу рўйхатга импорт қилинган тикув маҳсулотлари¸ устки трикотаж¸ ички трикотаж¸ спорт кийимлари¸ пайпоқ маҳсулотлари¸ кўрпа-тўшак маҳсулотлари¸ пардалик матолар¸ сочиқ ва халатлар¸ чарм пойафзал¸ телевизор¸ музлатгич¸ кондиционер ва электрдазмоллар киритилган.
Бозор¸ савдо комплекси ëхуд алоҳида олинган хусусий дўконда савдо қилишидан қатъий назар¸ солиқ инспекторлари бу молларни савдодан олиб ташлаш лозимлигидан огоҳлантирмоқдалар¸ акс ҳолда....
"Энг қизиғи¸ ана шу акс ҳолда нима бўлишини бизга ҳеч ким айтмаëтир"¸ дейди шундай огоҳлантирув олган Тошкентдаги хусусий дўкон эгаларидан бири.
- Ҳали бу қарор ижроси бошланганича йўқ. Менимча, мустақилликкача ҳозир ҳеч кимга тегманглар¸ деб айтишган шекилли. Лекин қанақа ишлашини ўзлари билишмайди. “Сен менга огоҳлантириш бераяпсан. Сен менга огоҳлантириш берганингдан кейин сен ўзинг жавоб беришинг керакку” десам, “Биласизку жавоб йўқ” дейди.
Шу билан бизларни қўрқитиб қўйишди. Нима дейди¸ ҳалиги бомба медленного задействия дейдику. Шунақа нарса ташлаб қўйишди бизларга. Ҳаммани огоҳлантириб, ҳаммани чақириб ҳаммага мана шунақа қўл қўйдиришган. Кимнинг хусусий дўконлари бўлса, каттароқ тадбиркорларнинг ҳаммасини чақириб ҳаммасига шунақа огоҳлантириш беришган¸ дейди Озодлик билан суҳбатда ўзига қарши босим кучайишидан чўчигани боис исми ошкор қилинмаслигини сўраган хусусий тадбиркорлардан бири.
Бу савдогар Озодлик билан суҳбатда ўзи каби тадбиркорларни қийнаëтган қатор саволларни тилга олди ва уларга Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси расмийларидан жавоб олишда кўмаклашишни сўради.
Бу сўров ортидан Озодлик Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг¸ ўзини мазкур “фармон ижроси бўйича мутахассис” деб таништирган маъсули билан боғланди. “Тошкентдаги савдогарларга огоҳлантириш талабномаси топширилди¸ энди нима қилиш керак улар?” деган саволга:
- Товарингизни олиб қўясиз савдодан. Билмадим, бир йил ичида сотиш керак қарор бўйича. Ëзиб қўйибдику божхона декларациясидан бир йил ўтган товар ҳужжатсиз деб ҳисобланади¸ деб жавоб берди.
Савдога қўйилган маҳсулотнинг импорт қилинганига 12 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса¸ солиқ инспекторлари бу молларни давлат ҳисобига мусодара қиладими ëхуд жарима соладими¸ деган саволга эса:
- Мусодара қилса керак, бу энди текширган одамга боғлиқ. Қарор чиққаннинг ўзида берилганку. Демак, у товар олиб қўйилади¸ дея мужмал жавоб қилди.
Бугун Ўзбекистондаги аксар хусусий савдогарлар импорт молларини “Абу Саҳий” ширкатидан олади. Бундай олди-бердида “Абу Саҳий” тадбиркорга ҳисоб-фактурадан бошқа ҳужжат бермайди. “Абу Саҳий”дан Ўзбекистон ичкарисида сотиб олинган мол ҳам импорт ҳисобланадими ва бунинг мамлакат ичига кирган муддати қандай аниқланади?”деган саволга жавобан:
- Сизга нима ҳужжатлар беради Абу Саҳий? Божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат борми? У нарса қарорда кўрсатилмаган. Қарорда кўрсатилган божхонадан кирганидан кейин бир йилдан кейин, ëзма мурожаат қилсангиз, ëзма жавобини оласиз. Президент қарори чиқишидан олдин кирганми¸ кейин¸ фарқи йўқ¸ Ўзбекистонга импорт қилинган маҳсулотлар 12 ой ичида реализация қилинмаса¸ ҳужжатсиз мол ҳисобланади ва мусодара қилинади¸ дейилган разрешение келган Кабминдан. Ëзма мурожаат қилинг, ëзма жавобини оласиз¸ дея мавзу ëпилганини англатди Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мутахассиси.
Озодлик суҳбатлашган хусусий тадбиркор эса¸ Ўзбекистон қонунчилигида савдо қоидаларини бузиш учун маҳсулотни мусодара қилиш ҳақида жазо йўқлигини таъкидлай туриб¸ ўз манбаларидан бошқача жавоб олганини билдиради.
- Мусодара қилмас экан. Мен хўжалик судидан сўрадим. “Булар молни нима қилади?” десам, “Неча пуллик молингиз бўлса, ўшанча пул штраф тўлайсиз. Кейин яна молингизни ўзингиз сотаверасиз” дейди. Булар ҳозир байрамни ўтказади. Байрамга кетган харажатларни қаердандир чиқариш керак бўлади тўғрими? Булар байрамдан кейин ëппасига киришади. Ҳамма деҳқон бозори, савдо-сотиқ мажмуаси бўлса, ҳаммасига яна ëпишадида, қанча ортиқча молингиз бўлса, ўша ортиқча молингизнинг ҳисобидан сиздан штраф олишади. Неча пуллик молингиз ортича бўлса, ҳужжатдан ташқари бўлса. Абу Саҳийнинг ҳужжатидан ташқари бўлса¸ дейди айни кунларда ўз дўконини бир йиллик эски моллардан тозалашга киришган дўкондорлардан бири.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 07:20 | Message # 99 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Жарқўрғонлик болафуруш қўлга олинди Ўзбекистонда кейинги пайтларда болафурушлик билан боғлиқ жиноий ишлар кўпайгани кузатиляпти. 03.08.2011 Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Оққўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи эр-хотин Шарофат Рўзиева ва Музаффар Ҳазратқулов бировнинг фарзандини сотишга уринганликда айбланиб маҳкамага тортилди. Икковлон ўтган ойда ҳибсга олингани айтилмоқда.
Бу ҳақда Озодликка билдирган Жарқўрғон туман прокуратураси ходими Абдиев Илҳомга кўра, Музаффар Ҳазратқулов ўзига тегишли ошхонадаги дастëр қиз Азизанинг никоҳсиз туғилган боласини сотишга уринган.
Жарқўрғон прокуратураси ходимига кўра, бола сотиш жиноятини М. Ҳазратқулов турмуш ўртоғи Шарофат Рўзиева билан биргаликда амалга оширишга уринган.
Тергов материалларига кўра, Жарқўрғондаги кафеда ишловчи Азиза Мелибоева никоҳсиз фарзанд кўрган. Аввалига кафе соҳиблари Азизани бу болани бировларга “Эҳсон” қилишга ундашган.
Азиза кўнмагач, болани ўғирлаб беш миллион сўм ва бир қўчқор эвазига бир бефарзандга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Айни пайтда бу жиноят Жарқўрғон туман суди маҳкамасида кўрилмоқда.
Жарқўрғон туман прокуратураси ходими Илҳом Абдиев бола ўғирлаш жиноятлари туманда биринчи марта бўлаëтгани йўқ, дея маълум қилди.
Бола ўғирлаш билан боғлиқ жиноятлар республиканинг Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ҳам содир қилингани ҳақидаги ҳабарлар матбуотга сизган.
Ўтган ой Тошкент шаҳар жиноят ишлари суди бола сотиш билан шуғулланган 12 кишилик гуруҳнинг 6 аъзосини 7 йилдан 10 йилгача бўлган муддатларга шартли равишда озодликдан маҳрум қилган эди.
Бу ҳақда маълум қилган Регнум агентлигига кўра, МХХ фош қилган жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
Регнумнинг ёзишича, бола сотиш билан шуғулланган гуруҳни бир неча туғруқхонанинг ҳуқуқшуноси бўлиб ишлаган 63 яшар Иқборхон Ҳакимова бошқарган.
Гуруҳ туғруқхоналар ва бошқа даволаш муассасаларида ишлайдиган ҳамширалар ҳамда турли техник ходимлардан иборат бўлган.
Жиноий гуруҳ асосан, никоҳсиз туққан аёллар билан хуфя савдолашиб уларнинг болаларини “бозорга” чиқарган.
Тергов материалларига кўра ҳар бир соғлом чақалоқ 1500 доллардан 3000 долларгача баҳоланган.
Айтилишича, бу гуруҳ "савдога қўйган" 70 чақалоқнинг тўрт нафари чет элга сотилган.
Россиядаги ўзбек мардикор аëлларнинг бола сотгани билан боғлиқ жиноятлардан камида учтаси судга оширилган.
Ўзбекистондаги бола сотиш билан шуғулланган гуруҳнинг қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазога тортилгани эътирозларга сабаб бўлди.
Россиядаги “Права ребенка” бола ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Борис Алтшулер Озодлик билан суҳбатда болалар тижорати гумашталари энг қаттиқ жазога лойиқ жиноятчилар эканини таъкидлади. ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 07:25 | Message # 100 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ЧИҚИШ (жон чиқариш) ВИЗАСИ
Ўзбекистонда “чиқиш визаси” ололмайдиганлар сафи кенгайиши мумкин. Янги рўйхатга чет элларда юриб қонун бузаётганлар киритиладиган бўлди.
Ички ёки Ташқи Ишлар Вазирлиги органларига фуқаронинг чет элда юриб қонун бузганлиги ҳақида ахборот етиб келиб қолса, ўша инсонга “чиқиш визаси” берилмайди ва бундан ташқари, ундан шикоят аризаси ҳам қабул қилинмайди.
“Ўзбекистон республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш қоидалари”га 2011 йилнинг июль ойида 200‑сонли қарор билан ушбу қўшимча киритилди.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов гапига қараганда, бу моддага биноан ҳар қанақанги ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналист сохта айбловлвр билан “чиқиш визаси” ололмаслиги мумкин. (Uznews.net)
Ўзбекистондан чиқаётган мардикорларнинг 60% дан кўпроғини ташкил қиладиган россиялик меҳнат муҳожирлари кунига бир неча маротаба қонун бузар воқеларга тушиб туради. Оғир жиноят содир этаётганлари ОАВ орқали ёритилиб борилади. Аксари ҳолларда гастарбайтерлар оғзаки равишда маъмурий жавобгарликка тортилади, холос.
Гастарбайтерлар энг кўп огоҳлантиришга Москва областида рўбарў келишади. Арзон ишчи кучига муҳтож бўлган бошқа регионларда, жазо тури “пул шилиш” кўринишида кетади.
Ҳар қандай давлат ўз фуқаросини ўзга юртларда ҳам бузғунчилик қилишдан тўсади. Бунга унинг тўлиқ ҳаққи бор. Шу билан бирга, давлат элчихоналари воситасида хориждаги фуқароларини ҳимоя қилишдек бурчи ҳам бор.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ариза кўтариб келаётган ўзбекистонликларни эшикдан киритмаётганлиги ҳақида халқ орасида жуда кўплар айтишмоқда. Бу амали билан Ўзбекистон ҳукумати омма ишончидан чиққан.
“Ўзбекистон посолига мурожаат қиладиган фуқаролар кам. Бори ҳам бу жойга мурожаат килмайди, чунки муаммоси ҳал бўлишига кўзи етмайди. Гастербайтерлардан иборат аксарият фуқаролар мурожаат қилишни ҳам билмайди. Масалан бирор ҳужжатингизни йўқотиб қўйдингиз, фарзандли бўлдингиз ва ҳоказо ҳолатларда Ўзбек диаспораларига мурожаат қилишингизга тўғри келади, чунки ҳар қандай муаммони ечишда шу диаспоралар орқали киришиш осон ва қулай. Ўзбекистон посоли ва диаспоралар орасида эса ўзаро ҳамжихатлик йўқ. Бошка давлат, миллатлар эса баҳамжиҳат муаммоларни ечиб келишаётганига гувоҳ бўляпмиз” – дейди Россияда юрган ўзбекистонлик Умарали ака.
“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг ҳуқуқий ишлар бўйича раис ўринбосари Искандарбек Усмонов гапларига қараганда, Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси эшиги ўзбекисонликлар учун доимо берк. “Муаммо билан мурожаат қилаётган ўзбекистонликлар ичкарига киритилмайди ва ҳатто айрим пайтларда ровот яқинига ҳам йўлатилмайди. Ҳозирда бундай бепарволикларга дуч келавериш оқибатида аксари муҳожирлар элчиҳонага ишонмай қўйганлар. Ўзбекистон элчиси ўзбекистонликларнинг ҳар қанақанги муаммосига ечим излаши шарт. Ҳеч бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Фуқаро Паспортида келтирилган иловага биноан ўз бурчини бажариши керак”, – дейди Искандарбек Усмонов.
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб Пўлатхўжаев Зиёдулло Саъдуллаевич ишлайди.
Расмий сайти: http://www.uzembassy.ru/ambassador.htm
Телефон: (499) 230-00-76, 230-00-78; Факс: (499) 238-89-18
Манзил: 119017, Россия Федерацияси, Москва шаҳри, Погорельский тор кўчаси, 12
E-mail: info@uzembassy.ru
“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти Матбуот бўлими
|
|
| |
BAXOR | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 10:51 | Message # 101 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
|
Бошланғич таълим тўловдан бошланади!
Чоршанба, Август 3, 2011 at 03:46 | By Deutsch-Admin | 26 Ўқилди
Ўзбекистон Олий ўқув юртларига 2 август куни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. (anons.uz)
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, мамлакат ОЎЮларига кириш учун 418724та ариза тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 33мингтага кўп. Аризалар тушиш сонига қараб биринчи ўринда Термиз ДУ турибди – 20159 ариза, кейин Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети – 17357 ариза. Самарқанд ДУда – 16369 ариза, Андижон ДУ – 15949 ариза, Фарғона ДУ – 15668 ариза рўйхатдан ўтди.
Институт ва университетлар ҳамда махсус таълим даргоҳларида 2011-2012 ўқув йили учун талабалар сони аниқ бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, мактабларга бошланғич синф ўқувчиларини йиғиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов иш қоғозларидан олинган маълумотга кўра, 2011 йил кузида республика бўйича 1 миллион 865 минг 200 ўқувчи биринчи синфда ўқишни бошлайди.
Жажжи болажонлардан тахминан 146200 нафар олти ёшли ўқувчи Қорақалпоғистон Республикасида, 145800 та Андижон вилоятида, Бухоро – 104400 нафар, Жиззах – 103400 та, Қашқадарё – 221000, Навоий – 71600, Наманган – 126000, Самарқанд – 239600, Сурхондарё – 164400, Сирдарё – 60200, Тошкент вилояти – 164800, Фарғона – 172800, Хоразм – 95000 нафар кичкинтойлар таълим олишни бошлайди. Тошкент шаҳри бўйича кўрсаткич тахминан 50000 нафар қилиб белгиланяпти.
Жойлардан олинган хабарга қараганда, биринчи синфга кириш учун маҳаллий мактаблар ота-оталардан 50000 сўмдан (қора бозор нархи бўйича 20$) талаб қилишган. Ота-оналар кимнинг буйруғи эканлигини сўрашганида, юқоридан, биз ҳам аниқ билмаймиз, каби жавобларни олишган. Пул топа олмаётган оилаларга ёрдам тариқасида, улардан бор-йўғи 40000 сўмлик тоза, сифатли бўёқ олинган.
Бу – ижодкори сир бўлиб қолаётган – солиқ миқдори бир қарашда унча кўпга ўхшамайди. Севимли фарзанд учун бунақа пул нима дегани? Бироқ бу миқдорни ўқувчи сони энг оз бўлган Тошкент шаҳри кўламида ҳисобланса, 2500000000 = икки миллиард беш юз миллион сўм (қора бозорда миллион = 1000000$) ва ўқувчи сони энг кўп Самарқанд вилоятида 11980000000 = ўн бир миллиард тўққиз юз саксон миллион сўм (қора бозорда тўрт миллион етти юз тўқсон икки минг = 4792000$) экани кўринади.
Ўзбекистонда таълим ва тарбия масалалари билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги шуғулланади. Ушбу вазирлик Президент қошидаги Вазирлар маҳкамасига бўйсунади. Вазирлар маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги фуқаро, раҳбар ходим, корхона, ташкилот, бирлашма ва барча органлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарор ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар маҳкамаси Президентга бўйсунади. Ўзбекистон Республикасининг президенти эса ўз навбатида Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ҳозирча биринчи синфга фарзандларини кузатаётган ота-оналарга бош оғритар, юрак сиқар солиқни солган одам номаълум.
“Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти Матбуот бўлими
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 04-Avg-2011, 07:55 | Message # 102 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Бўкада диндорлар ҳибсга олиняпти 04.08.2011 Сўнгги ўн кун ичида Тошкент вилоятининг Бўка туманида беш диндор ҳисбга олинди.
Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи Тошкент вилояти Бўка туманида диндорларни ҳибсга олиш бошлангани ҳақида маълумот тарқатди.
Ташкилот Шокирова Раъно исмли бўкалик аёл сўзларига таяниб, бу ҳақда хабар қилди.
Беш фарзанднинг онаси Шокирова 35 яшар турмуш ўртоғи Холмурод Шокировни 25 июл куни милиционерлар асоссиз ҳибсга олишгани ва ҳеч бир гувоҳларсиз унга тақиқланган ташкилотга аъзолик айбловларини қўйишгани ҳақда сўзлаб берган.
Ўтган ой бошларида 35 яшар Зайнобиддин Маматов ҳам диний мотивлар бўйича ҳисбга олинган эди.
Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, Тошкентдаги Ислом университети битирувчиси, тадбиркор Маматов МХХ тергов изоляторида сақланмоқда.
Ташкилот, шунингдек, 2 август куни яна уч диндор хибсга олингани ҳақда билдирди.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 04-Avg-2011, 22:41 | Message # 103 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбек ўқитувчилари таътилни далада ўтказмоқда 04.08.2011 Меҳрибон Ўзбекистонда қишлоқ мактаблари, коллеж ва лицейлари ўқитувчилари ёзги таътил мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилинаяптилар.
Ўқитувчилар таътилда ҳам бекор эмас
Ўзбекистоннинг қишлоқ мактаблари, коллеж ва лицейлари ўқитувчилари ёзги таътил давомида дала ишларидан чопиқ, ягана, чеканка ишларига ҳамда ариқ-зовурларни, йўл бўйларини тозалаш, қурилиш ишлари ва мактабларни таъмирлаш ишларига мажбурий равишда жалб қилинмоқдалар.
Бу ҳақда мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи ўқитувчилар Озодлик билан суҳбатда маълум қилдилар.
Намангандаги қишлоқ коллежларидан бирининг исмини ошкор қилишни истамаган ўқитувчисига кўра, айни кунларда у ва унинг ҳамкасблари дала ва қурилиш ишларига жалб қилинганлар.
- Биз ўзимиз янги коттежлар атрофида чим босишга чиқдик. Қишлоқ хўжалик ишларидан чопиққа чиқдик, яганага чиқдик. Энг асосийси йўлкира ўзимиздан. Яхши фермерга тушиб қолсак, у обедни кўтаради. Тушмасак, обедни ëнимиздан қилишимиз керак. Меҳнат ҳаққи берилмайди. Бу мутлақо текин,- дейди наманганлик коллеж ўқитувчиси.
Жиззахнинг Зарбдор туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси Зиёдулло Раззоқов Жиззахда ҳам мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга чиқарилмоқда, дейди.
- Ўқитувчилар дам олиш таътилларида жамоат ишларида, асосан қишлоқ хўжалик ишларига оид бўлган пахта чеканкалари, йўл четларини тозалаш, ҳар хил бегона ўтлардан тозалаш билан овора. Мана бугунги кунда мактаб ҳовлисидагина эмас ҳаттоки катта йўл атрофидаги ҳар хил бегона ўтларни ҳам тозалашаяпти,- дейди Зиёдулло Раззоқов.
Бу каби ҳолатларни Фарғона, Андижон, Хоразм ва Сирдарёнинг айрим қишлоқларидаги манбалар ҳам тасдиқлашди.
Интизомга риоя қил!
Суҳбатдошимиз наманганлик коллеж ўқитувчисига кўра, мажбурий меҳнатга чиқишни хоҳламаган ўқитувчилар ишдан ҳайдалиш ва дарс соатларини қисқартириш каби таҳдидлар орқали қўрқитилади.
- “Ишлаяпсанми, интизомга риоя қил. Коллектив чиқадими, ишлайдими, сен ҳам чиқасан”, деган тартибда. Асосий негизида нима ëтибди? Навбатдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш деган қўрқув ëтибди. Яъни ўша билан ўқитувчи албатта огоҳлантирилади. “Ўйланиб кўр. Чиқмасанг, меҳнат шартномасини бекор қиламиз”, деган қўрқитишлар ëтади. Огоҳлантирилади. Бу норасмий огоҳлантирилади,- дейди наманганлик ўқитувчи.
Ўқитувчиларнинг дала ва қурилиш ишларига таҳдид билан олиб чиқилаётганини жиззахлик ўқитувчи Зиёддулло Раззоқов ҳам тасдиқлади.
- Агар чиқмайман деса, унга албатта дарс тақсимотлари, иш тақсимотлари пайтида босим қилинади. Ўқитувчи режалаган ишидан тўлиқ ололмайди. Бир ставка иш билан таъминланиши керак бўлган жойда ярим ставка иш билан чегараланиб қолади холос,- дейди Зиёдулло Раззоқов.
Маълум бўлишича, мажбурий меҳнатдан бош тортган айрим ўқитувчиларнинг ишдан ҳайдалиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Бироқ Озодликда бу борада аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Биз ўқитувчиларнинг ёзги таътилда мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳолати бўйича, Ўзбекистон халқ таълими вазирлигига мурожаат қилдик. Вазирликнинг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш борасида бирор бир ёзма ҳужжат мавжуд эмаслиги, бироқ маҳаллий хокимликлар ташаббуси билан ўқитувчилар ихтиёрий равишда жамоат ишларига жалб қилиниши мумкинлигини айтди.
Сўнгги йилларда ўзбек ўқитувчиларининг нафақат ёзда балки йилнинг барча мавсумларида турли хил жамоат ишларига жалб қилиниши кузатилади.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 04-Avg-2011, 22:51 | Message # 104 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| ЎЗБЕКИСТОН Авиачипта учун валюта талаб қилинади
04.08.2011 Басира Ўзбекистон ҳукуматининг авиачипталарни сотиб олишга доир қарори миллий валютани камситмоқда.
5 августда кучга кирадиган Вазирлар маҳкамасининг қарори Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча авиаширкатларга чипталарнинг маълум қисмини "хорижий валюта"да сотиш талабини жорий этди.
Қарорда хориж валютада сотилиши талаб этилган авиачипталар Ўзбекистонда Ўзбекистон миллий валютаси сўмга сотса, авиакомпаниялар жаримага тортилади.
Қарор матнидаги "хорижий валюталар" айнан қайси давлат валюталари экани ноаниқ қолмоқда.
Аммо бир қатор интернет сайтларида АҚШ доллари, Евро ва Япония иенаси тилга олинган.
Вазирлар маҳкамаси қарорида Ўзбекистон фуқароларининг хорижий валютани қаердан сотиб олиши мумкинлиги ҳам айтилмаган. Маълумки, Ўзбекистондаги расмий валюта алмаштириш шаҳобчаларида хориж валютаси расмий қийматда фақат хос одамларгагина сотилади. Қолган одамлар эса валютани қора бозордан ҳарид қилади.
Вазирлар маҳкамасининг “Авиаташиш хизматларини тартибга солиш меъёрлари тўғрисида”ги 224-сонли қарори 1 август куни қабул қилган.
Қарорнинг Ўзбекистон қонунларига зид эмаслигини исботлаб бериши учун Озодлик радиосининг Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасига қилган сўрови жавобсиз қолди.
Тошкент-Москва сўмда... Москва - Тошкент долларда...?
Тошкент аэропорти ахборот хизматининг ўзини таништиришни истамаган ходими эртадан кучга киридиган қарорни изоҳлашга уринган.
- Эртадан фақат валютада сотилади. Бошқа давлатдан Ўзбекистонга учиб келаётганлар фақат хорижий валютада тўлашади. Агар Тошкент аэропортидан чет элга учишга тўғри келса, унда Ўзбекистон сўмида тўлов амалга оширилади,- деди Тошкент аэропорти ахборот хизмати ходими.
Мазкур қарор эндиликда нафақат хорижий фуқароларни, балки Ўзбекистон фуқароларини ҳам хорижий валютада авиачипта сотиб олишини қонунийлаштиради. Бунинг учун сафар нуқтаси Ўзбекистондан ташқарида бўлиши лозим.
Қорор матнига кўра, дейлик, сиз Ўзбекистон фуқароси бўлсангизу, мамлакатнинг исталган бурчагида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкатидан Москва-Тошкент-Москва йўналиши бўйича чипта харид қилаётган бўлсангиз, Тошкент-Москва авиачиптаси учун сўм, Москва-Тошкент авиачиптаси учун эса хорижий валюта тўлашингиз шарт бўлади.
Ўзбекистон резидентлари бўлмаган фуқаролар, яъни Ўзбекистонга сафар қилаётган ёки мамлакатда яшаётган хориж фуқаролари барча авиачипталар, жумладан мамлакат ичидаги рейслар учун ҳам билетларни валютага сотиб олади.
224-сонли қарорнинг 3-бандига кўра, қарорнинг 1- ва 2-бандларидаги ҳолат, яъни авиаташув бошланиш пункти Ўзбекистонда ташқарида бўлган рейсларга чипталарни Ўзбекистон миллий валютасига сотган авиаширкатларга амалга оширилган тўловнинг 100 фоиз миқдорида жарима солинади.
Шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида авиачипталар ўзбек сўмига сотиб келинаётган эди.
50-80 долларлик туйнук ёпилди?
Тошкентлик иқтисодий таҳлилчи Дмитрий Поваров авиачипталарнинг маълум қисми хорижий валютада сотилишига изоҳ бераркан, бу билан ҳукумат ўзбекистонликлар нафланаётган бир имкониятни йўқ қилишга уринганини айтади:
- Гап шундаки, Ўзбекистонда хорижий валютанинг расмий ва бозор курси орасида фарқ анчагина бўлгани боис Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги қариндошлари мамлакат ичкарисидан авиачипта сотиб олиб беришини сўрар эди. Бу билан хориждагилар ўртача 50-80 доллар тежар эди. Агар Москвада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг бўлимида чипта нархи юқори бўлса, қариндоши Тошкентда ўша билетни арзонроқ олиши мумкин эди. Мана шу фарқни кўриб, бу кичкина туйнукни ҳукумат ёпишга қарор қилди. Бу жараён Ўзбекистон иқтисодиётига, транспорт бўлимига валюта оқимининг тушишида муаммолар борлигини ҳам кўрсатади. Шу боисдан бу ҳаракатлар хорижий валюта хажмининг ошишига қаратилган, деса бўлади,- дейди таҳлилчи Дмитрий Поваров.
Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида барча тўловлар миллий валютада амалга оширилиши керак.
Таҳлилчи Дмитрий Поваров фикрича, хукуматнинг янги қарори бу моддани бузаётгани йўқ.
- Агар Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ҳудудидан бошқа давлатга учаётган авиарейсга чиптани ўзбек сўмида олиш таъқиқланганида эди, бу қонун бузилиш бўлар эди. Ҳозирча бундай ҳолат йўқ,- деди Поваров.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг матбуот хизмати айни пайтда бу қарор молия департаменти томонидан ўрганилаётганини билдириб, тўлиқ маълумот бера олмасликларини билдиришди.
Лекин 5 августда кучга кирадиган бу қарор ўзбекистонлик йўловчилар учун авиабилетлар нархи ошади деганидир. Чунки АҚШ доллар ёки еврога сотиладиган чипта нархи расмий курс билан белгиланади. Валюта айирбошлаш шохобчасида хориж валютасини сотиб олиш имкони йўқлиги ва унинг қора бозордаги нархи расмий курсадан 50 фоизга қимматроқлиги (1 АҚШ доллари расмий курс бўйича 1727 сўм, қора бозорда 2500 сўмга тенг-таҳр.) инобатга олинса, билет нархи ҳам камида 50 фоизга қимматроққа тушиши ҳисобини чиқариш қийин эмас.
Айниқса, Россия ва бошқа давлатларда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар миллионларни ташкил қилиниши инобатга олинса ҳам миллий валютани обрўйси путур етказувчи бу қарор кимнинг фойдасини кўзлаб чиқарилганини ҳам фаҳмлаш қийин эмас.
Сўм биринчи марта камситилаётгани йўқ
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётлари дунёдаги 40 дан ортиқ шаҳарга парвоз қилади.
Ўзбекистон ҳукумати миллий валюта тўғрисидаги қонунни бекор қилувчи қарорни биринчи марта қабул қилаётгани йўқ. Масалан, GM-Ўзбекистон қўшма корхонаси чиқараётган автомобилларнинг баъзилари ҳам АҚШ долларига сотилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда, хусусан, пойтахт Тошкентда вақтинчалик рўйхатдан ўтишни истовчи хорижликлар ёки фуқаролиги йўқ шахслардан давлат йиғимини АҚШ долларида тўлаш талаб қилинади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 06-Avg-2011, 06:51 | Message # 105 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| "Қишлоғимни айтишга қўрқаман, лекин ўлимга тайёрман"
Тингловчиларимиздан бири газ йўқ қишлоғи номини айтишга қўрқишини, аммо мухолифат лидерларидан бири учун ўлимга тайёрлигини айтди.
Жанубий Кореяда ишлаётган самарқандлик йигит кечагина оиласи билан гаплашгани, яқинлари қишлоқда газ ҳам, электр энергияси ҳам йўқ эканлиги тўғрисида айтиб берганини айтди.
"Яқинларингиздан эшитганларинингизни айтиб беринг, зора туман ҳокими қишлоғингиздаги аҳволга эътибор бериб қўйса", дедик.
"Қишлоғимнинг номини айтишдан қўрқаман, яқинларимга гап тегиб қолади", деди.
Майли унда, дедик.
Қишлоғининг номини айтишга қўрққан самарқандлик тингловчимиз ўзбек мухолифати лидерларидан бири учун ўлимга ҳам тайёр эканлиги тўғрисида баёнот қилмоқчи эканлигини, баёнотини Эркин микрофонда эшиттириб қўйишимизни сўради.
- Бундай баёнотни бермаймиз, -дедик. -Ўзига айтинг,- дедик.
"Қишлоғингизда газ йўқлигини айтишга қўрққан одам қандай қилиб ўлимга тайёрман, деябсиз", деб ҳайрон бўлдик.
"Обид қори ёмон эмас"
Тошкентлик бир тингловчимизни Эркин микрофонга мурожаат қилишга Обидхон қори Назаров билан радиомиз ўтказаётган видеосуҳбатлар ундабди.
Озодлик: Ўзингизни таништирасизми?
- Йўқ.
Озодлик: Марҳамат, нима демоқчисиз?
- Аввало сизларни Рамазон ойи келгани билан табриклайман. Сизларга омад тилайман. Радиода Обид қори ака билан маърузани йўлга қўйибсизлар. Хурсанд бўлдим. Айтмоқчи бўлганим, Обид қорини Ўзбекистон ичида жуда ëмон қилиб кўрсатишади. Лекин Обид қори ëмон эмас. Шу эшиттиришни йўлга қўйиб яхши қилибсизлар деб айтмоқчи эдим.
Озодлик: Нима деб сифатлашади Обид қори акани Ўзбекистон телевидениесида?
- Террорист, экстремист, энди телевизорда Обид қори тўғрисида бераëтган нарсаларни кўрсангиз, ундан ëмон одам йўқ дейсиз-да.
Озодлик: Сиз қори аканинг қавми бўлганмисиз?
- Йўқ, мен Обид қорининг маърузаларини эшитганман.
Озодлик: Тўхтабойвачча мачитида-а?
- Йўқ, менга бир-иккита танишларим беришган. Обид қори ака маъруза қилган пайтларида мен ëш бола бўлганман. Худога шукур қўлимизга тушди, шу аканинг маърузаларини эшитиб одам жуда ўзига керак нарсаларни олади демоқчиман. Шунга иложи бўлса, кўп-кўп суҳбатлашсанглар. Биз ҳам савол берсак. Кўп маърузалар қилса демоқчи эдим, - дейди тошкентлик суҳбатдошимиз.
"Мулкимни талашди"
2010 йил июнида Ўшда юз берган фожеа хабарларга қараганда, ҳануз давом этмоқда.
Эркин микрофонга қўнғироқ қилган яна бир тингловчимиз Ўш вилоятининг Новқат туманидан.
Мана эшитинг.
- Мен Дадажонов Ғофуржон. Ўш вилояти, Новқат шаҳриданман. Мен телефон қилганимнинг сабаби ўтган йили бизда ўзбек-қирғиз миллати ўртасида жанжал чиққанлиги сабабидан менинг шахсий мулким бўлган ерни қирғиз миллатидаги одамлар эгаллаб, шу кунгача менинг бор мулкимни ўғирлаб, талаб чиқиб кетишди.
Озодлик: Новқатда бўлмаган эдику унақа воқеалар.
- Менинг нимамда бўлди.
Озодлик: Улар эгаллаб олган мулк қанақа мулк?
- Улар эгаллаган мулкни 10 йил олдин бир ташкилотдан олди-сотди шартномаси асосида сотилган 3 гектар 10 сотих ер.
Озодлик: Фермермисиз? Деҳқончилик қилармидингиз?
- Мен олган ер ташландиқ, хароб эди. Мен уни турдириб, шахсий жамғармадан сарф қилиб, у ерда меҳнат қилиб боғ яратган эдим. Шу ер кўзга кўриниб, чиройли боғ бўлиб, энди ҳосил беришни бошлаганда, ўтган йил миллий низодан фойдаланишиб, қирғиз миллатидаги одамлар кириб, ўша ердаги бор мол-мулкимни ўғирлаб чиқиб кетишди. Шу кунда мен солган уйда иккита хўжалик яшаб турибди. Мен бу ҳақда кўп марта ҳуқуқ-тартибот ходимларига мурожаат қилдим. Аввалига менинг аризамни қабул ҳам қилишмади ўзбеклигим учун. Кейин қабул қилдию, аммо ҳеч қанақа амалий ëрдам кўрсатилмаяпти.
Озодлик: Сиз ўзингиз “менинг уйимни бўшатиб қўй” деб бордингизми?
- Мен жуда кўп бордим. Мен борсам, у ерда менга нисбатан “Сени ўлдириб юборамиз. Сенинг бу ерда яшашга ҳаққинг йўқ. Бу энди сенинг боғинг эмас. Ҳатто яшаб турган уйингда ҳам яшашга ҳаққинг йўқ. Сени ўлдириб юборамиз. Сен Ўзбекистонда яшашинг керак” деган гапларни қилишаяпти.
Озодлик: Ҳуқуқ-тартибот органлари бир ëзма жавоб бердими сизга?
- “Сизнинг ишингиз ҳозир судда кетаяпти. Суд охирига етгандан кейин судга бериб келтирилган зиëнни ундириб олишингиз мумкин” деб томоша қилганга ўхшаяпти-да.
Озодлик: Ҳазиллашганга ўхшаб денг.
- Шунақа қилишаяпти, -дейди новқатлик Дадажонов Ғофуржон.
"Қишлоғимизни Россия боқаяпти"
Яна бир тингловчимиз Қашқадарёдан қўнғироқ қилди. Нодир деган чўпон йигит экан. "Қишлоғимизни Россия боқаяпти", деди. Гап нимадалигини дарров тушундик. Қишлоқдошлари Россияда мардикорликда юрганини айтаяптида. Кўпга келган тўй, дедик. Янги гап эмас, дедик.
Қашқадарёда бу йил қурғоқчилик, чўпон экансиз, чорвангиз омонми, деб сўрадик.
Нодирбек озуқанинг қимматлаб кетганидан бошлади гапни.
- Қурғоқчилик бўлди. Бир кило сариқ ем 1200 сўмга чиқиб кетди.
Озодлик: Ўтган йил неча пул эди?
- 300 сўм эди. Уч баробар кўтарилиб кетди.
Озодлик: Сиз кимнинг чорвасини боқасиз?
- Битта бойники.
Озодлик: Қанча қўй-мол боқасиз?
- 100та қўй боқаман, - дейди қашқадарëлик чўпон Нодирбек.
Вилоят бўйлаб чорвага қирон келган йилда Нодирбек чўпоннинг қўйлари омон қолди. Чунки қўйларнинг эгаси бой одам. Ем-хашакнинг қимматлигига қарамай чорвасини сақлаб қолишга ҳаракат қилаяпти.
"Президентнинг қарорларига амал қилинглар"
Гулистон шаҳридан Эркин микрофонга қўнғироқ қилган тингловчимиз куни кеча сиз тингловчи эътиборига ҳавола қилинган Бўка туманида ҳибсга олинган диндорлар тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди.
- Мен Гулистон шаҳридан Маҳмуд акаман. Бўкадаги диний нима билан қамалган бештасига муносабат билдирмоқчи эдим. Ҳозирги бизнинг давлатимизнинг сиëсатига қараганда маҳалла оқосоқллари, маҳалла раислари ўзининг фуқароларини ҳимоя қилсин деган президент қарори бор. Шунга ўшаларнинг қариндош-уруғлари, оғайнилари, ҳамқишлоқларига мурожаат қилмоқчиман. Президентимизнинг шу қарорларига амал қилишиб, қишлоқ аҳли шуларни қутқариб олса. Улар ваҳҳобий бўлмаса, Ҳизб ут-Таҳрир бўлмаса, ўшаларни қутқариш керак. Аҳоли чиқсин. Ëрдам берсин ўшаларга. Милициялар энди званиесини ошиириш учун любой одамни олиб бориб қамайверади-да.
Озодлик: Сиз Бўкада қамалганларни маҳалла оқсоқоллари бориб, чиқариб олсин, озодликка чиқарсин деяпсиз. Шу бугунги шароитда шунинг имкони борми йўқми? Сиз Австралиядан ëки Африкадан телефон қилаëтганингиз йўқ. Сиз мана Гулистонданман деяпсиз. Сиз айтган ишнинг имкони борми йўқми?
- Албатта борда. Қонун борку. Халқнинг ўзи қаттиқ турса, эришса бўлади. Қонунни талаб қилиш керак. Халқимиз содда халқ, ўз ҳақ-ҳуқуқини умуман билмайди. Одам куйиб кетасан аëлларнинг йиғлаганларини эшитиб. Қаттиқ туриш керак-да. Жамоа бўлиб, қариндош-уруғ бўлиб чиқиш керак.
Озодлик: Сизнинг қўшнингизни ваҳҳобий деб олиб бориб қамаб қўйса, сизнинг кучингиз етадими бўшатиб чиқаришга?
- Нега етмас экан? Мен шу даражада ўз ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қиламанки, агар қонун билан бўлмаса кучим билан ҳал эта оламан любой ишни.
Озодлик: Ўзингиз ҳақингизда қўшимча маълумот бера оласизми?
- Мен ишсизман-да. Бекорчиман.
Озодлик: Ëшингиз нечада?
- 57да, -дейди гулистонлик Маҳмуд ака.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 06-Avg-2011, 06:55 | Message # 106 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ишсиз қолган ўзбек Россияда ўз жонига қасд қилди
Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган 34 ёшли меҳнат муҳожири иш топа олмагач, депрессияга тушиб ўз жонига қасд қилган.
"Konkretno.ru" сайти маълумотига кўра, фарғоналик мардикор қон томирларини кесган ва кўкрак қисмини ҳам бир қанча жойини кесиб ташлаган.
Сайт ёзишича, фарғоналик эркакни унинг қариндоши қутқариб қолган ва шифохонага етказган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 06-Avg-2011, 06:59 | Message # 107 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Олий ўқув юртларига квота – порахўрлик учун сабаб кўпайди 2 август куни Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Президент қарорига кўра бу йил олий ўқув юртларига 60 мингдан ортиқ талаба қабул қилинади. Коллеж ва лицейни битирувчилар сони эса миллионга яқинлашмоқда.
Талаба бўлиш қанча туради?
Олий ўқув юртларида ўринларнинг сунъий камайтирилиши муносабати билан 2 август куни ўтказилган давлат имтиҳонлари сал бўлмаса порани “қонунлаштириш” тенденциясини келтириб чиқарди, дейди анонимлик шарти билан Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ходими.
Унинг сўзларига кўра, бу йил имтиҳон пуллари олий ўқув юртининг ëки унинг факултетининг статусига қараб 10 минг долларни ташкил этган. Кириш 3000-5000 АҚШ доллари бўлган Тошкент жисмоний тарбия институтига ўхшаган “арзон” олий ўқув юртлари эса республикада саноқли.
Қиëслаш учун гувоҳларнинг айтишларига кўра баъзи бир пойтахт олий ўқув юртларига кириш учун пора миқдори: Низомий номидаги педагогика университети, Тошкент енгил саноат ва тўқимачилик институти – 8-15 минг доллар, Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Давлат консерваторияси ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 15-20 минг доллар.
Юридик институт, Тиббиëт академияси, Тошкентдаги Вестминистр ва Турин
Олий ўқув юртларида ўринларнинг сунъий камайтирилиши муносабати билан 2 август куни ўтказилган давлат имтиҳонлари сал бўлмаса порани “қонунлаштириш” тенденциясини келтириб чиқарди" аноним Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ходими
университетлари филиалларига кириш,
Олий ўқув юртларида ўринларнинг сунъий камайтирилиши муносабати билан 2 август куни ўтказилган давлат имтиҳонлари сал бўлмаса порани “қонунлаштириш” тенденциясини келтириб чиқарди" аноним Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ходими
булар чет эл университетлари филиали бўлишига қарамасдан, 30-40 минг доллар ва ҳаттоки ундан ҳам юқори.
Кириш имтиҳонлари қандай ўтди
Воқеа гувоҳларига кўра, кириш имтиҳонлари куни абитуриентларни текшириш циркни эслатган. Аммо энг қизиқ текшириб киргазиш Тошкент педиатрия институтида (собиқ СаМПИ) бўлган.
Манбаларга кўра, “ички иштонларга қадар ечинтириш” бўлганлии учун (учта кириш жойида қўлида детекторлар билан турган куч ишлатар ходимлар қўлидан 400 ўрин учун 4200 абитуриент ўтган) имтиҳонни анча кеч бошлашга тўғри келган.
Олий ўқув юрти раҳбарияти билан олдиндан гаплашиб қўйганларни яхшилаб текшириш чеклаб ўтди, дейди кузатувчилардан бири. Бу “элита” гуруҳи имтиҳон бўлаëтган бино яқинида жойлашган мактаб ëки лицейда умумий абитуриентлардан алоҳида тарзда имтиҳон топширган.
Унинг қулоғига етиб келганларга кўра, бу гуруҳдагилар 12-15 минг доллардан беришган ва бу бўлажак тиббиëт ходимларига тайëр жавоблари бўлган варақалар келтирилган. Уларга кузатувчи сифатида қўйилган бир неча куч ишлатар тизимлари ходимлари ўзларини худди ҳеч нарсани кўрмагандай тутишган ва уларнинг ҳар бирига миннатдорчилик сифатида 20 доллардан берилган.
Олий таълим вазирлиги рад қилганига қарамасдан
Керакли жойларда одамлари ва ота-онасининг миллионлари бўлмаган абитуриентларнинг кайфияти эса албатта яхши эмас. Улар пулнинг билимдан устун туришини, тест жараëнининг талаб қилинганидан анча фарқ қилишини ва олий ўқув юртларидаги ўринлар аллақачон “ким ошди савдоси” иштирокчилари ўртасида тақсим қилинганини яхши билишади.
Олий таълим вазирлиги ходимининг таъкидлашича, кўздан йироқдаги бу нарсаларни Олий ўқув юрти ходимлари ҳам, текширувчилар ҳам, ўзларини давлат имтиҳонларига қонун доирасида тайëрлангандай қилиб кўрсатадиган хавфсизлик ходимлари ҳам билишади.
“Тестнинг тоза ўтишини таъминлаш учун Олий ўқув юрти ҳудудига келтирилган милиция ëки имтиҳон пайтида мобил интернетнинг ўчириб қўйилиши фақатгина ҳисоб-китоб учун расмий қоғоздан бошқа нарса эмас”, дейди Uznews.net суҳбатдоши.
Тахминлар
Статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон фоиз ҳисобида олий маълумотлилар бўйича МДҲ давлатлари орасида энг пастки қаторлардан бирида.
Шундан келиб чиқсак, ҳозир диплом олиш олдингидай билимли каллага эмас ота-оналар кармонининг қанчалик бақувват эканлигига боғлиқ.
Ветеран педагоглар олдин ҳам пулга кириш мумкин бўлганлигини инкор қилишмайди, аммо кириш имтиҳонларининг тестга айлантирилиши порахўрликнинг янада кучайиб кетишига сабаб бўлганига уларнинг ишончи комил.
17 йил олдин киритилган тест лойиҳасининг муаллифлари олий ўқув юртларига кириш пайтида фирибгарлик ва коррупциядан қочишга ëрдам беришини айтишди. Улар бунга аргумент сифатида тест варақаларини одам эмас машина текширини келтиришди.
Аммо тажриба бунинг тескарисини кўрсатмоқда.
Агар бу шундай давом этса, яқин 10-20 йил ичида олий ўқув юртлари фақат пора билан қабул қилади. Мамлакатда мутахассислар, айниқса узоқроқ туриш керак бўлган тиббиëт мутахассислари кўпайиб кетади...
Uznews.net
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 08-Avg-2011, 08:09 | Message # 108 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Наманган ҳокими гўшт нархини туширмоқчи бўлди 08.08.2011
Наманган ҳокими Баҳодир Юсупов ўтган хафта вилоятдаги 600га яқин қассопни йиғиб, уларга гўшт нархини туширишни, бозорда 17-20 минг сўмдан сотилаётган мол гўштини 12-14 минг сўмга сотишни тавсия қилди.
Наманган вилояти ҳокимиятининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича масъулларидан бири шундай учрашув бўлганини тасдиқлади.
Лекин, ҳокимият расмийсига кўра, гўшт нархини тушириш ташаббуси қассобларнинг ўзларидан чиққан.
“Беш-ўнта катта-катта қассоплар ҳамкасбларига мурожаат шундай қилишди, нарх-навони меъёрида ушлаб туриш бўйича. Байрамга ўз ҳиссасмизни қўшайлик, деб бозордан холис нархда мол олиб, сўйиб кўришди.
Нархи ўртача 14 мингдан тушди. Қўй гўштини ҳам ўртача нархини келишиб, аҳдлашишди-да. Ҳозир энди шаҳарда шу нархларда сотяпти, бир-икки ғаламуслар кўтаривормаган бўлса”, - дейди Наманган ҳокимлиги расмийси.
Лекин бунга қарамасдан, бозор барибир бозор, ҳоким қандай буйруқ бермасин талаб ва эҳтиёж нархни белгилайди.
Наманганлик журналист Носир Зокирнинг айтишича, бозорда гўшт ҳали ҳам 17-21 минг сўм атрофида сотиляпти.
“Ҳеч қачон қассопларни улуғ айём кунида гўштни нархини туширайлик деганини кўрмаганман.Фалон нарсани фалон нархда сотгин деб бўлмайди.Бу бозор, бозор буни ҳал қилади. Мана ҳозиргина келиним бозорга тушди, мол гўшти суяклиси 17 минг, лаҳм гўшт 21 минг сўм”, -дейди наманганлик журналист. Ўзбекистон гўшт нархида ҳатто Европа давлатларини ҳам ортда қолдирди.
Масалан, Чехия пойтахти Прагада бугун супермаркетларда бир килограмм суяксиз гўшт нархи 7,5-8 доллар, шариат қоидалари бўйича махсус дўконларда сўйилган мол гўштнинг ўртача нархи эса 10 АҚШ долларга тўғри келади.
Прагадаги шундай дўконларда қассоплик қиладиган андижонлик Рустамжон Ўзбекистонда гўшт нархи ошгани сабабларини шундай изоҳлайди.
“Оддий деҳқончилик, фермерлик хўжаликлар бугунги кунда қисқариб кетган. Мана мен Чехияда юрган бўлсам бу ерда битта ҳайвонга 1-10 гектар ер ажратилади. Биздачи десангиз, ҳозир пахта эк, у қил бу қил деб, ҳайвонларни етиштириш учун имконларни етарли бермаган. Шуни ҳайвонлар бугунги кунда қимматлаб кетган. Ҳайвон қиммат бўлса, қассоп нима қилсин. Аслида қассоплар устига кўп қўймайди, нари борса икки минг қўяди”, - дейди Рустамжон.
Бир пайтлар Андижонда қассоплик қилган Рустамжон вилоят раҳбарлари томонидан гўшт нархини мажбурий тартибда туширишга уринишлар авваллари ҳам бўлгани, аммо бир неча кун ўтар-ўтмас нарх-наво илгаригидек юқори даражасига чиққанини эслайди.
"Махсус ярмарка қилиб арзон гўшт келтириб сотган, бизни клиентларни ўлдириш учун. Лекин буни бир кун қилади, икки кун қилади, таги бўлмаса яна нарх кўтарилади-да", - дейди Рустамжон.
Наманганликларнинг айтишларича, бир неча кун илгари Наманган шаҳрида гўшт дўконларида ҳатто гўшт йўқолиб қолган. Маҳаллий қассобларга кўра, бўрдоқи қорамол нархининг баландлигидан молни сўйиб, гўштини ҳоким белгилаган нархда сотишдан зарар кўришлари мумкин бўлган, шунинг учун мол сўйилмаган.
Жорий йилнинг май-июл ойларида гўшт нархи республика бўйича кескин кўтарилди. Пойтахт бозорларида бир килограмм гўштнинг нархи 20-22 минг сўмдан, супермаркетларда эса 25 минг сўмдан сотиляпти.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 09-Avg-2011, 21:32 | Message # 109 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбекистонлик ҳакам котиби билан қочиб кетди
09.08.2011 Меҳрибон Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаровий суди раиси Холмуҳаммад Отахоновнинг қочиб кетгани айтилмоқда.
Судья қамоққа тушмаслик учун қочишни маъқул топди
Озодлик манбаларига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаровий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Холмуҳаммад Отахонов пора олганликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилиш ва қамоққа олинишдан қочиб, яширинган.
Ушбу ҳолатни ўрганаётган Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловга кўра, Отахонов пора олаётган пайти қўлга тушган.
- Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек фуқаровий ишлар бўйича суди раиси Отахонов ўзининг эркак киши бўлган котиби орқали фуқаролик ишларидан бирида пора талаб қилиб пора олаëтганида қўлга тушиш ҳолати бўлгани учун қочиб кетган. Биз эшитганимиз сабаби шу. Суд котиби ҳам, суд раисининг ўзи ҳам қочиб кетганининг сабаби мана шу пора олиш билан боғлиқ бўлган, уларга хавф солаëтган жиноят иши, дейди ҳуқуқ фаоли.
Суҳроб Исмоиловга кўра, тафсилотлар очиқланмаётгани учун пора олаётган пайти ушланган Холмуҳаммад Отахонов қандай қилиб, қочишга муваффақ бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Судья Отахоновнинг котиби билан биргаликда қочиб кетгани ҳақида ўз манбаларига таяниб хабар тарқатган Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, Холмуҳаммад Отахонов иқтисодий жиноят содир этган бир шахснинг давлат фойдасига мусодара қилинган қимматбаҳо хориж машинасинини қайд этиш рўйхатидан ўчириш эвазига пора олгани учун жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа тушишдан қочиб, яширинган.
Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаровий судининг навбатчи ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда, айни пайтда суд раиси лавозими бўш тургани ва Отахонов ишдан бўшатилганини тасдиқлади. Бироқ у қўшимча тафсилотларга тўхталишни хоҳламади.
Мирзо Улуғбек туман прокуратурасининг навбатчи ходимига кўра, судья Отахонов иши билан прокуратура эмас, балки суднинг юқори идоралари шуғулланмоқда. Бироқ айнан қайси суд идораси бу ишни ўрганаётгани маълум қилинмади.
Судья Отахонов билан боғлиқ воқеадан хабардор манбанинг айтишича, Холмуҳаммад Отахонов аввал Ўзбекистон Олий судида ишлаган ва бир ой олдин Мирзо Улуғбек туманларо суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган бўлган.
Отахонов раислигида ўтиши керак бўлган суд мажлисларидан бирида адвокатлик қилаётган, исми ошкор қилинишини истамаган ҳимоячига кўра, 9 август куни Холмуҳаммедов раислигидаги суд мажлислари ҳеч бир изоҳсиз номаълум муддатга қолдирилган.
Айни пайтда судья Отахоновнинг ўз котиби билан Ўзбекистон ичкарисида яширинганми ёки мамлакатни тарк этгани ҳам номаълум қилмоқда.
"Порахўрлар"га қарши сайланма кураш бошланди
Кейинги ойларда мансабдор шахслар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг пора билан ушланиш ҳолатлари кўпаётгани кузатилмоқда.
Ҳуқуқ фаоли Шоира Содиқбековага кўра, Тошкентнинг биргина Учтепа туманида кейинги бир неча ой давомида шу каби ҳолатлардан бир қанчаси содир бўлган.
- Учтепа туман судида адвокат бор эди Ғайрат Аҳмедов деган. Шуни 10 минг доллар пора олаëтган жойда ушлашибди. Ҳозир қамоқда экан. Икки ҳафта бўлибди Учтепа туман РОВДсида жиноят қидирув бўлимининг учта ходимини ушлашибди пора билан. Уларнинг иккитасини ушлаб олиб кетишибди, учинчиси қочиб кетибди. Уч ой олдин ҳам Учтепа туман Ички ишлар бўлимининг ходими бор эди. Уголовний розискдан у ҳам валютчиклардан пора олаëтган пайтда қўлга тушибди, уни ҳам қамаб қўйишган. Ҳозир қамоқда, дейди ҳуқуқ фаоли Шоира Содиқбекова.
"Порахўрларни ушлаш статистика учун қилинаяпти" Ҳуқуқ фаоли Суҳроб Исмоиловга кўра, кейинги пайтда пора билан ушлаш ҳолатлари “Коррупцияга қарши кураш миллий дастури” доирасида амалга оширилмоқда.
- Охирги 6-7 ой ичида Ўзбекистонда жуда кўп мансабдор шахсларга нисбатан, судлар, прокуратура ходимлари, ҳокимият вакилларига нисбатан айнан порахўрлик бўйича ушла-ушлалар кўпайиб кетган. Кўпроқ туман ва шаҳар даражаларида шунақа ишлар кўпайиб кетган. Биз ўйлаймизки, бу ҳозир амалга оширилаëтган “Коррупцияга қарши курашиш милий дастури” бўйича кўрсаткичларни кўпайтириш борасида қилинаëтган ишлар бўлса керак.
Бу дастурнинг натижаси коррупциянинг энг катта шаклларига, кучли элитага тегишли бўлган коррупция ишларини қўзғатиш, жамоатчилик диққат-эътиборига олиб келишга ҳозирча бу дастурнинг кучи етади¸ деб ўйламаймиз. Ҳозирча қуйи ва ўрта поғонага шунақа ҳужум кучайтирилган. Биз ўйлаймиз¸ асосий сабабларидан бири бу давлат системасига сигнал жўнатиш, коррупция ҳолатларига ҳушëрлик кучайтирилганлиги тўғрисида. Албатта¸ мана шу дастурнинг яхши бажарилганини эълон қилиш учун оммавий ахборот воситаларида ва давлат бошлиғи олдида статистик кўрсаткичларни кўпайтириш мақсадида қилинаяпти бу ишлар, дейди Cуҳроб Исмоилов.
Сўнгги ойларда пора билан айбланганлардан айримлари рўйхати: Яқинда Тошкент шаҳар Яккасарой туман фуқаровий ишлар бўйича суди судьяси 25 ёшли Дониёр Пўлатов 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Жорий йилнинг майида Қўқон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Рашид Нурматов пора олганликда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Май ойининг бошида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари Оқдарё туман прокурори Талъат Абдуҳолиқзодани 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда ҳибсга олган эди.
Жорий йилнинг апрел ойида Жиззах вилоят Солиқ бошқармасининг транспорт бўлими бошлиғи Ширин Абдураҳмонов ва солиқ инспектори Дилшод Маҳкамовлар ҳам пора олганликда айбдор деб топилиб, 12 ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ўтган йил декабрида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2011 йилда коррупцияга қарши кураш кучайтирилишидан огоҳлантирган эди.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 09-Avg-2011, 21:35 | Message # 110 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Чироқчида куëв куёвнавкарлар қўлида вафот этди
09.08.2011 Барно Анвар Қашқадарёдаги тўйда куёвни гўшанга остонасида осмонга отиб қутлаган куёвнавкарлар уни қўлдан тушириб юборган.
Чироқчи туманининг Чиғана қишлоғидаги хонадонлардан бирида бир неча кун муқаддам бўлиб ўтган тўй кечаси якунига яқинлаган кезда куёвнавкарлар маҳаллий одатга мувофиқ куёвни гўшангага кузатишдан олдин осмонга отиб қутлаш маросимига киришган пайтда фожиа юз берди¸ деб ëзди “Harakat.net” нашри.
Бу тўйда меҳмон бўлган кекса чиғаналик буванинг сўзларига таяниб, чироқчилик Эшмурод аканинг Озодликка айтишича, базми-жамшидда ичиб маст бўлиб қолган куёвнавкарларнинг қалтис ҳаракати 20 ёшлар атрофидаги куёв боланинг гўшанга остонасидаги фожиали вафотига сабаб бўлган.
- Йигитлар куëвни кўтариб, осмонга отиб тушираëтган экан¸ ерга тушиб ўлиб қолибди йигит, дейди. Қишлоқдош бир чол кўрган экан, айтиб қолди. Салкам 70 га яқинлаган чол гапириб бериб ҳам йиғлаб юборди, шўрлик. Фарзандни тарбиялаб, 20-25 ëшга олиб боргунча одам қанча яхши кунларни, қанча ëмон кунларни бошдан ўтказади, ахир. Шундоқ тўйи кунида қўлдан бериш қанчалик оғир, дейди чироқчилик Эшмурод ака.
Унга кўра, кейинги пайтларда тумандаги тўй маросимларда одам ҳаётига хавф туғдирувчи одатлар кўпайиб бормоқда.
- Ҳозир бу мода тусига кираяпти, урф бўлиб қолаяпти. Куëвни кўтариш, отиб ўйнаш. Яна ЗАГС деган нарса бало-қазодай ëпирилиб келди ҳозир. Машинада кетаëтган йигитлар нариги машинадаги йигитлар билан 70-80-90 километр тезликда ëнма-ëн бориб, бир-бирини шампан билан сийлаб, ароқ ичишлар бор, шундай катта тезликда кетаëтган ҳолатда, дейди қашқадарёлик суҳбатдош.
20 ёшли куёвнинг ўз тўйи оқшомида яқин дўстлари ҳазилидан вафот этишидек фожиа юз берган Чиғана қишлоғи, суҳбатдошларимизнинг айтишича, Чироқчининг чўлида жойлашган, ичимлик суви, алоқа ва электр таъминоти ўта аянчли аҳволда бўлган бир ҳудуддир.
Бу қишлоқ билан телефон алоқаси ҳам ўта оғир бўлгани боис бу қишлоқдаги ягона мактаб ва қишлоқ амбулатория пунктига кун давомида ҳам боғланишнинг имкони бўлмади.
Тўй базми якунига яқинлаган кезда келин-куёвни даврадан кузатиш олдидан куёв болани осмонга отиш маросими нафақат Қашқадарë, балки қўшни вилоятларда ҳам кузатилади.
Бу маросимнинг қандай кечишини сўзлаб берган қашқадарёлик шифокор Тоҳир Давлатов бунинг киши саломатлиги учун жуда хавфли экани, чунки одатан куёвнавкарларнинг деярли ҳамма ҳолатларда маст бўлишини хавотир билан таъкидлайди.
- Кечки базмда куëвжўралар куëвни кўтариб осмонга отиб, илиб олади ерга туширмай. 2,5-3,5 метр тахминий баландликда ҳамма ўртоқлари ўртага олиб туриб осмонга отади-да. Бу ўн мартагача ҳам давом этиши мумкин. Менимча, шундай пайтда тушиб кетганда. Елакаси билан тушган бўлса, бирор жойи узилиб кетган бўлиши мумкин. 2-3 метр баландликдан чалқанча қаттиқ ерга тушгандан кейин узилиб кетадида, дейди қашқадарёлик шифокор Тоҳир Давлатов.
Бу суҳбатдош ўз ҳаёти давомида бунақа маросимларга кўп гувоҳ бўлганини айтар экан, куёв боланинг яқин дўстлари қўлидан тушиб кетиб, ўлиб қолгани ҳақида биринчи бор эшитишини қўшимча қилади.
Қашқадарёлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов бу хабарни Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасидаги манбалардан олганини ва Чиғанадаги шу воқеа ортидан бутун вилоят бўйлаб ички ишлар бўлимлари профилактика чора-тадбирларига сафарбар қилинганини айтади.
Журналист ўзи гувоҳ бўлган ҳолатлардан бирини ҳам қўшимча қилди.
Унга кўра, бир гал ширакайф куёвнавкарлар куёв болага аталган телевизорни унинг қўлига ирғитиб бермоқчи бўлган ва совғани бундай тақдимотидан шошиб қолган куёв бола илиб ололмагани боис, телевизор ерга тушиб синган.
- Телевизорнинг чил-чил синган экрани овозидан яқин-атрофда турган томошаталаб аёлларнинг ўтакаси ёрилиб, қий-чув бўлиб кетган эди, деб эслайди журналист.
Шу кунларда тўй-ҳашамлардаги турли-туман томошалар Тошкент шаҳрида ҳам кўпайётгани тилга олган журналист, айниқса, ЗАГСдан ўтиб келаётган келин-куёв машинаси билан куёвжўраларнинг шаҳар кўчаларидаги автопойгаси жуда хавфли бўлиб бораётганини айтади.
- Жуда кўпчилик ЗАГСга бораëтганларда йўлларни тўсиб қўйиб, ЗАГС машиналари ҳаракатларга халақит берган ҳолатлари бўлади. Ўзбекистон телевиденисининг "Ëшлар" каналида бунга махсус кўрсатув ҳам бўлди. Кўрсатувда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси тўйларни ўтказадиган кортежларни махсус огоҳлантиргани айтилган. Ўзига хос чақириқлар эълон қилинди, дея қўшимча қилади ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташанов
ozodlik.org
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 10-Avg-2011, 21:23 | Message # 111 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ëлғон санъати: Каримовнинг янги китоби нашрдан чиқди
Бу Ислом Каримовнинг мустақилликдан бери чоп этилаëтган ўнлаб китобларининг навбатдагисидир. 10.08.2011 Сарвар Усмон Бу китобда Ислом Каримов ўзини Ўзбекистон мустақиллигининг бош мафкурачиси ва асосчиси қилиб кўрсатишга уринди.
Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг янги китоби нашрдан чиқди.
ЎзА ахборот агентлиги хабарида айтилишича, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида мамлакат мустақиллиги арафасида ва мустқилликнинг дастлабки даврида китоб муаллифининг “олиб борган жўшқин ва серқирра сиёсий-ижтимоий фаолиятини акс эттирадиган маъруза ва нутқлар, суҳбат, мақола ва интервьюлар ўрин олган”.
Янги китоб муқоваси. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини варақлаб кўришнинг ҳозирча имкони бўлмади.
Бироқ ЎзА агентлигининг мазкур китоб тўғрисидаги хабар-тақризидан китоб мундарижаси тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Лекин хабар-тақриз мазмунидан китобда 20 йил олдинги воқеа-ҳодисалар, юмшоқроқ айтганда, тўла ёритилган, деган фикр келиб чиқмайди.
Агентлик Ислом Каримовнинг янги китобини ўзбек халқининг “сиёсий тафаккур хазинасига қўшилган бебаҳо ҳисса”, деб таърифлади.
“Китобга киритилган нутқ ва маърузаларда ўша даврдаги ўта драматик воқеалар, тарихий ўзгаришлар қандай мураккаб вазиятларда юз бергани, уларнинг тафсилоти, сабаб ва оқибатлари атрофлича ёритиб берилади”, деб ёзди ЎзА президентнинг навбатдаги китоби тўғрисида.
Тақризда айтилишича, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида Ислом Каримовнинг роли ҳал қилувчи бўлган. Бу фикрни ўз ўқувчисига уқтирар экан, ЎзА бундай ёзади: “...оғир бир шароитда Юртбошимиз томонидан халқимиз қалбидаги асрий орзу – истиқлол ғояси улкан жасорат билан илгари сурилиб, уни амалга ошириш учун тарихий қадамлар қўйилгани китобнинг асосий мавзуини ташкил этади”.
Бу фикр президент китобида мамлакат энг янги тарихи холис ёритилганига шубҳа пайдо қилади. Чунки 20 йил олдинги воқеаларнинг бевосита иштирокчилари ҳали тирик ва улар мамлакат мустақиллиги ғоясига китоб муаллифининг 20 йил олдинги муносабатини жуда яхши эслайди.
Расмий Тошкент ҳисобича, Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганига бу йил 20 йил тўлади.
Ўзбекистон парламентининг экс-депутати Жаҳонгир Маматовнинг ҳисоби бошқачароқ.
- Аслида мустақиллик эълон қилинганига 21 йил бўлди. 1990 йил 20 июнда эълон қилинган, лекин Ислом Каримов уни тан олмаган. Чунки ўша пайтда Ислом Каримов Москва билан бевосита ишлар эди. Бу “Мустақиллик декларацияси”ни бир парча қоғоз деб аташган, дейди Жаҳонгир Маматов.
“Бу йил нишонланадиган 20 йиллик Ислом Каримовнинг ўзини қутқарганининг 20 йиллигидир”, деди Жаҳонгир Маматов.
Хўш, Каримов ўзини нимадан қутқарган эди?
Бу савол жавобига ўтиш олдидан ЎзАнинг китобга ёзган тақризидан яна бир парчани ўқиймиз: “...1991 йил 17-19 август кунлари - Ислом Каримов Ҳиндистон Республикасида расмий сафарда бўлган пайтда юз берган воқеаларни келтириш мумкин. Мамлакат раҳбарининг Ўзбекистонда эмаслигидан фойдаланиб, юртимиздаги айрим раҳбарлар ГКЧПнинг ноқонуний қарорларини қўллаб-қувватлайди...”
Демак, Ислом Каримов ГКЧПга қарши чиққан, боз устига унинг тарафдорлари бўлган “сиёсий авантюристларнинг” таъзирини бериб қўйган.
Лекин, Ўзбекистонда кўпчилик бошқа ҳақиқатни билади. Жаҳонгир Маматов Ҳиндистон сафаридан қайтаётган Каримовнинг ГКЧПга табрик йўллаганини эслайди.
- Мен ўша пйтда президентнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Шаҳобиддин Зиëмов билан бевосита гаплашганман. Шунинг ўзи келгандан кейин айтдики, “Биз самолëт бортидан табрикнома йўлладик” деди, дейди Жаҳонгир Маматов.
Демак, Ислом Каримов ГКЧПни шахсан қўллаб-қувватлаган. Китобида эса, бунинг акси ёзилмоқда.
Қўлимизда яна бир ҳужжат. Россияда чиқадиган Коммерсантъ-Власть ҳафталигининг 1991 йил, 26 августида чиққан сонида босилган мақола.
Ўзбекистон раҳбарини ГКЧПни қўллаб-қувватлаган коллаборационистлар сафига қўшган нашр мана бундай хабар қилган эди: “Совет жамиятининг демократик қайта туғилишига умид туғдирган Қайта қуриш боши берк кўчага кириб қолди”,- Ислом Каримов ўзининг 19 август куни кечқурун партия-хўжалик фаоллари билан Тошкентда ўтказган учрашувини шу сўзлар билан бошлади.
ГКЧПнинг тақдири бир-икки куннинг ичида ҳал бўлди ва Жаҳонгир Маматовнинг эслашича, Москвада Каримовни ҳам ГКЧП аъзолари қаторида жавобгарликка тортиш масаласи кун тартибига чиқди.
- СССР халқ депутатлари мажлисида кўтарилди бу масала. Каримовни қўшиш керак бунга, деб улар қарор қилди ўша ерда ва бу иш ўрганишга бошланди. Мана шундан кейин Тошкентда миш-мишлар бошланиб кетди. “Каримовни бугун олиб кетади, эртага олиб кетади, индинга олиб кетади” деган гаплар бўлиб кетди. Шу пайтда бирданига 31 август куни Каримов минбарга чиқиб мустақилликни эълон қилганда битта одам қарсак чалган эмас. Битта депутат қарсак чалмади ўшанда, дейди Жаҳонгир Маматов.
“Мустақилликни эълон қилиши Каримовни ўзини қутқариш учун қилган ҳаракати эди”, деб қўшимча қилди Жаҳонгир Маматов.
ozodlik.org
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 10-Avg-2011, 21:28 | Message # 112 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Олмалиқ собиқ ҳокими қотиллик қурбони бўлди
10.08.2011 Меҳрибон 1 август куни Олмалиқ шаҳар собиқ хокими Абдурашид Зокиров мурдаси Бўстонлиқдаги кўприк тагидан топилди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан бири ҳудудидан Олмалиқ шаҳрининг собиқ хокими, 42 ёшли Абдурашид Зокировнинг ёқиб юборилган жасади сувдан топилди.
Бу маълумотни Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам тасдиқлади.
Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбанинг исми-шарифи ошкор бўлмаслик шарти билан Озодликка айтишича, қотиллик жорий йилнинг 1 август куни Бўстонлиқ тумани Қушқўрғон қишлоғи ҳудудида содир этилган.
- 1 август куни бўлган бу қотиллик. Абдурашид Абдусатторович Зокировнинг жасади 1 август куни тахминан соат 12.40ларда Бўстонлиқ тумани Қушқўрғон қишлоғи ҳудудидан ўтган Чорвоқ-Тошкент йўлининг 15-16-чақиримида жойлашган катта ариқ кўприги тагидан топилган. Унинг жасадида жуда кўплаб қотиллик аломатлари топилган. Тергов жараёнида аниқланишича, у аввал бўғиб ўлдирилган. Кейин оёқ-қўлини арқон билан боғлаб, устига бензин қуйиб ёқиб юборишган. Ёқилган мурдани эса сувга ташлашган, деди Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манба.
Абдурашид Зокировнинг ўлими юзасидан очилган жиноий ишни Тошкент вилоят прокуратураси ходимлари ўрганаяпти. Ушбу идорадан қотиллик мотивлари борасида бирор бир маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, собиқ ҳокимнинг ўлимига унинг қиморга ишқибозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
“Айрим маълумотларга кўра, марҳум шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган пайтларидаёқ қимор ўйинларига ишқибозлиги билан танилган. У Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларидаги қиморхоналарга тез-тез бориб турган" деб ёзади Uzmetronom.com сайт.
Сайтнинг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Абдурашид Зокировнинг қиморга бой берган пулни вақтида қайтармагани қотилликка сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни пайтда Абдурашид Зокиров ҳайдовчисининг қотилликда гумонланиб ҳибсга олингани айтилмоқда.
Олмалиқ шахар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, Абдурашид Зокиров икки йил аввал шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
Асли Бўстонлиқ туманидан бўлган Абдурашид Зокировнинг кейинги пайтда қаерда ишлагани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 11-Avg-2011, 07:08 | Message # 113 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Қўқонлик аёл зўравонлар жазоланишини сўрамоқда
11.08.2011 Басира Тошкент вилоятидаги аёллар колониясида икки йилдан кўпроқ ўтирган қўқонлик Муҳайё Одилова тергов чоғида ўзини зўрлаган кишилар жазоланишига умид қилаяпти. Муҳайё опага кўра, уни беш йил олдин Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ертўласида зўрлашган.
- УИ-64/7 га етти ҳафталик ҳомила билан келганман. Бола тушиб, ўлиб қолай деганман. Оиламни ҳам бузиб юборишди, ўзимни ҳам қаматишди. Ҳозир нотўғри даволагани оқибатида трубалар ҳам бекилиб кетган. Изоляторда уч ойга яқин ўтирдим. Кўнглим айниб, ёмон бўлганимда дўхтир олиб келишди. У кўриб, ҳомиладор эканлигимни айтди. Кейин ГУИН ўзи 200 минг сўм пул ажратиб, даволашди. Даволаб ҳам фақат қон кетишини тўхтатишди, - дейди Муҳайё Одилова.
Саккиз ой ҳибсда сақланганида зўрланганлиги оқибатида ҳомиладор бўлиб қолган қўқонлик аёл айни пайтда бепушт бўлиб қолганлигини, мутасадди ташкилотларга ёзган хатлари эса жавобсиз қолаётганидан шикоят қилади:
- 2 йилу 3 ойда қамоқдан чиқиб, ёзмаган жойим қолмади. Ҳомиладорлик ҳақида оғиз ҳам очишмайди. Мен ёзсам, менга бошқача жавоб ёзишади. Мана шу ёзганларим учун Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими яна жиноий иш қўзғатган. Борсам, “жим юр, ҳомиладор бўлганинг ҳақида умуман гапирма”, дейди. Қандай гапирмайман? Оилам бузилиб кетди, ўзим туғмас аёлга айландим, - дейди қўқонлик Муҳайё Одилова.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходими Озодликка Муҳайё Одилованинг жинсий тажовуз қурбони бўлганлигини на инкор этди, на-да тасдиқлади:
- Бу бўйича сиз расман хат билан келиб, раҳбариятга учрайсиз. Биз бу бўйича бирор нима дея олмаймиз. Раҳбарият суҳбатлашади, - деди Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлимининг ўзини таништирмаган ходими.
Муҳайё Одилова мурожаат қилган Қўқон шаҳар ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Гулнозахон Ҳамидова эса унинг номидан аризалар қўмитага ҳам келганлигини тасдиқлади:
- Аризалар билан мурожаат қилишган, аризаларга мутасаддилар жавоб берган. Ҳокимиятга кирсам, сизга айтаман, бир соатда телефон қилинг, - деди Қўқон шаҳар хокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари Гулнозахон Ҳамидова.
Аммо Гулнозахон билан бир соатдан сўнг ҳам, бир неча соатдан сўнг ҳам боғлана олмадик.
Муҳайё Одилова мурожаатини халқаро ташкилотларга етказган “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алянси” раҳбари Елена Урлаева мамлакат тергов изоляторларида аёлларнинг номусига тегиш ҳолатлари бўлса-да, ўзбек жамиятида бундай воқеалар кўпинча ошкор қилинмаслигини қайд этади:
- Кўпчилик аёллар номусига теккани ҳақида айтишга ор қилади. Мусулмон аёл унга кишанлар тақишиб, яланғоч қилиб қўйиб, номусига текканларини айтавермайди. Аммо бу ҳолатлар ҳақида гапирилмаса, жинсий тажовузни тўхтатиб бўлмайди. Бундай ҳолатлар кўп, - дейди ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева.
Ўтган йили Эзгулик инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбек қамоқхоналарида жинсий зўрлаш ҳолатларининг кўпайгани, терговчилар, қамоқхона нозирлари ва бошқа масъул ходимларнинг маҳкумаларни зўрлагани оқибатида туғилган чақалоқлар сони ортгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Мазкур хабарда Зангиота аёллар қамоқхонасида уч нафар маҳкума жинсий зўравонлик қурбони бўлгани айтилган эди.
“Эзгулик”нинг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов зўрланиш ҳолатлари бўйича расмийлар бирор чора кўрмаганини сўзлайди:
- Тоштурмада ва бошқа тергов изоляторларида зўрлангани, ундан ташқари, Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида зўрлангани ва ҳомиладор бўлиб, туққани ҳақида маълумотларни биз ўтган йили эълон қилган эдик. Афсуски, буларнинг бирортасига расмий тус берилгани йўқ. Жазони ижро этиш, прокуратура масъуллари бу бўйича жиноий иш очиб, кимнидир жавобгарликка тортгани ёки прокурорлик чораларини белгилагани ҳақида бизда маълумот йўқ, - дейди ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Ўзбекистон ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида номусига тажовуз қилинган Райҳон Соатова, Дилфуза Норматова, Насиба Жуманиёзова, Шоҳиста Махсумова ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.
Эслатамиз, Райҳон Соатовани зўрлаганликда гумонланган милиция ходимлари ДНК текширувидан сўнг оқлаб юборилганди.
Шоҳиста Махсумованинг отаси Азамат Махсумов Озодликка қизининг иши бугунги кунда Ўзбекистон Олий судида кўрилаётганини маълум қилди.
Дилфуза Норматова ва Насиба Жуманиёзоваларнинг кейинги тақдири ҳақида эса ҳозирча маълумот олишнинг имкони бўлмаётир.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 11-Avg-2011, 07:10 | Message # 114 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ўзбекистонда туғилиш камайди
11.08.2011 Ўзбекистонда 2011 йилнинг биринчи ярмида туғилиш коэффициенти 18,8 промиллени ташкил қилди. Бу ўтган йилдагига қараганда 1,6 промиллега камдир. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда хабар тарқатдилар.
Маълумотларга кўра, 2010 йилнинг январ-июн ойларида туғилиш коэффициенти 20,4 промиллени ташкил қилган.
Расмий статистика маълумотларига мувофиқ, 2011 йилнинг 1 июлигача бўлган ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 28,639 миллион кишига етган.
Улардан 14,697 миллиони ёки 51,3 фоизи шаҳарларда яшайди.
Ўтган ярим йилликда Ўзбекистонда туғилиш камайибгина қолмай, ўлим ҳолати ошгани ҳам айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2011 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида ўлим коэффициенти 4,8 промиллени ташкил қилган. Бу ўтган йил шу даврига нисбатан ўлим коэффициенти 0,2 промиллега ошганини англатади (2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўлим коэффициенти, расмий маълумотларга кўра, 4,6 промиллени ташкил этган).
Ўлим ҳолатлари ҳақида сўз бораркан, ҳаёт билан видолашганларнинг 66,9 фоизи қон айланиш тизимига алоқадор иллатлар, 7,5 фоизи турли ўсимталар, 6,2 фоизи нафас олиш органлари касалликлари, 6,2 фоизи ошқозон-ичак касалликлари, 4,5 фоизи эса бахтсиз ҳодисалар, заҳарланганлик ва жароҳат олганлик туфайли ўлгани айтилади.
Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда болалар ўлими 1,0 промиллега камайгани хабар қилинмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида болалар ўлими коэффициенти 11,0 промиллени ташкил қилган бўлса, бу йилнинг январ-июн ойларида бу кўрсаткич 10,0 промиллени ташкил қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2011 йилнинг биринчи ярмида 1 ёшгача бўлган чақалоқларда 3,1 минги ўлган. Уларнинг 49 фоизи ҳомила чоғида юзага келган ҳолатлар, 34,6 фоизи нафас олиш органлари касалликлари, 6,5 фоизи туғма иллатлар, 4,7 фоизи эса юқумли касалликлар туфайли яшаб қололмаган.
Шунингдек, расмий статистика маълумотларида Ўзбекистонда никоҳдан ўтиш ўтган йилдагига қараганда кўпайгани, ажралишлар эса камайгани қайд этилади. Хусусан, 2011 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ЗАГС) 113,6 жуфтликни никоҳдан ўтказган, 9 минг оила эса ажрашган. Бошқачароқ қилиб айтганда, ўтган олти ой ичида Ўзбекистонда ҳар минг кишига 8 никоҳ ва 0,6 ажралиш тўғри келган. Ўтган йилнинг шу даврида никоҳ бўйича мазкур кўрсаткич 7,9 ни, ажралиш бўйича кўрсаткич эса 0,7 ни ташкил қиларди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 13-Avg-2011, 04:52 | Message # 115 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ислом Каримов КХШТ саммитига яна бормади Таҳлилчилар фикрича, президент Каримов Остона саммитига келмай, МДҲ доирасидаги ташкилотларга совуқ муносабатини билдирди. 12-13 август кунлари Остонада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити бўлиб ўтмоқда.
Унга Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Қозоғистон президентлари ташриф буюрган.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса норасмий саммитда иштирок этишдан бош тортган. Бу ҳақда мухбирларга ташкилот Бош котиби Николай Бордюжа маълум қилди.
“У бир муддат аввал мажлисда иштирок этишга розилигини берган эди, лекин бир неча кун олдин бундан бош тортди”, деди Бордюжа.
Айни пайтда ўзбек расмий ахборот воситалари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва президентнинг шахсий порталида КХШТ саммити борасида бирор маълумот берилмаган.
Ваҳоланки, саммитда Шимолий Африка, Яқин Шарқ, шунингдек, Қирғизистондаги вазият тўғрисида Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг маърузаси муҳокама этилди.
Йиғинда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари Афғонистон ва Покистондаги толиб жанггариларининг Марказий Осиёдаги вазиятга таъсири тўғрисида фикрлашдилар.
Москвадаги Миллий стратегиялар институтининг халқаро лойиҳалар бўйича директори Юрий Солозобов "Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасида амалда етакчиликни қўлга киритгани Ислом Каримовнинг КХШТга нисбатан “алоҳида муносабат”ини юзага келтирди", деган фикрда.
- Бу вазият, аниқроғи Остона ва Москванинг яқиндан ҳамкорлиги Ислом Каримовни жуда асаблантирмоқда. Чунки у ўзини Марказий Осиё лидери ва Россиянинг минтақадаги ягона ҳамкори, деган ҳаёллар билан юрган.Ўзбекистон ва МДҲ доирасидаги бошқа интеграция тизимларининг ўзаро муносабатларини олиб қарасак, “Мен бу ерда иштирок этаман, бу ерда иштирок этмайман”, деган ҳолатлар кўплигини кўрасиз. Москва Каримовни ишончли стратегик ҳамкор сифатида кўрмаслигини ҳисобга олиб, бу чиқишларни нисбатан босиқлик билан қабул қилиб келмоқда, - дейди Юрий Солозобов.
Сиёсий шарҳловчи Юрий Солозобов фикрига кўра, Беларус, Россия ва Қозоғистон иқтисодий интеграциясининг кучайиши ва Бож Иттифоқининг тузилиши Ўзбекистон президентининг МДҲ доирасидаги КХШТ ва бошқа тузилмаларига бўлган совуқ муносабатини янада оширди.
- Самарадорлиги нуқтаи назаридан бироз оқсаётганлигига қарамасдан, КХШТ МДҲ доирасида жуда зарурий ҳарбий тузилма ва Ўзбекистон президентисиз ҳам ўз фаолиятини бемалол давом эттиришга қурби етади,- дея қўшимча қилди Юрий Солозобов.
Ҳарбий таҳлилчи Алексадр Голц эса Ўзбекистон президентининг навбатдаги саммитни ҳам назарга илмагани КХШТнинг ҳарбий иттифоқ сифатида мутлақо самарасиз тузилмага айланиб бораётганидан дарак эканини айтади.
- КХШТнинг энг катта муаммоси шундаки, бу ҳарбий ттифоқ эмас, балки Россия ва алоҳида давлатлар ўртасида механик тарзда сунъий яратилган. Бу тузилмага аъзо давлатларнинг манфаатлари ва муносабатлари ҳам турлича. Масалан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ўзаро муносабатлари таранг ҳолатда, уларга НАТОга ўхшаш иттифоқ эмас, балки бир-биридан хавфсизликни таъминлаб берувчи ЕХҲТ каби тузилма даркор.
Айни пайтда, КХШТ Россия учун айрим ҳолларда жуда фойда келтириши мумкин. Мисол тариқасида, Америка ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Россия хавфсизлиги катта муаммоларга юз тутиши мумкин, - дейди ҳарбий таҳлилчи Алексадр Голц.
Ислом Каримов кейинги пайтларда Ўзбекистон 2006 йил августида қайта қўшилган ташкилот саммитларида иштирок этмай келади.
Ўзбекистондан ташқари КХШТга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо бўлган.
Мазкур ҳарбий-сиёсий иттифоқ МДҲ давлатлари ўртасида 1992 йилда имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномаси асосида тузилган.
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 14-Avg-2011, 08:57 | Message # 116 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| “Бу йил толкачларнинг ошиғи олчи бўлди”
Бугун ҳам Ўзбекистон олийгоҳлари чор-атрофи худди тест (2 август) куни каби гавжум бўлди. 14.08.2011 Басира 14 август куни Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул имтиҳонларини топширган тест натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонлик абитуриент Сардорбек 2 август куни олийгоҳга тест имтиҳони топширган эди.
- 145 балл билан география факултетига бюджетга кирдим. Бешинчи ўринда кирдим, - дейди эндиликда талаба бўлган Сардорбек.
У 14 август куни олийгоҳга бориб, ўша ерда тест натижаларини билганини айтади.
Айни пайтда кузатувчи бўлган жиззахлик Жасурбекнинг айтишича, аксарият абитуриентлар SMS орқали қабул имтиҳон натижаларини аниқлашган.
- Бу йил асосан SMS орқали тест натижасини билишаяпти. 5151 рақамига абитуриент номерини жўнатасиз. Компаниядан сизга неча балл тўплаганингиз ҳақида батафсил маълумот келади. Узоқдан келиб топширганлар SMS жўнатиб, натижасини билишаяпти, шаҳарнинг ўзида турадиганлар бориб кўришаяпти, - дейди Жасурбек.
Давлат тест маркази сайтида ёзилишича, SMS орқали тест натижасини билиш абитуриентларга 0.75 центга тушган.
Жиззахлик Жасурбек бу йил олийгоҳларга топширган абитуриентлар орасида “толкач” усулидан кенг фойдаланилганини айтади:
- Энди бу йил республика институтларига ҳужжатларни 30 мингта бола кўп топширган эди. Шуни бошида тушунмаган эдим. 30 мингта одам кўп топширгани бу одамлар “толкач” экан. “Толкач” дегани сиз имтиҳонга кирганингизда, сизга жавобларни ишлаб берувчи одам. Бу йил кўпчилик “толкач” олиб кирган. Тошкентда “толкач” олиб кирганларнинг ҳаммаси, 100 фоиз ўқишга кирибди. Улар асосан контракт кирган. Вилоятдаги политехника, педагогика институтларига кириш учун “толкач” олиб кирганлар ҳаммаси 100 фоиз грантга кирибди. Аниқ билишимнинг сабаби - “толкач” олиб кирган ўртоқларим телефон қилишди, улар ҳаммаси бюджет кирди. Адашиб кира олмай қолгани ҳам йўқ, - дейди кузатувчи Жасурбек.
Унинг айтишича, “толкач”лар тест имтиҳонларига абитуриент билан бирга имтиҳон топширгани кирган ўқитувчилардир.
- “Толкач”лар талабалар эмас, балки ўқитувчилар, репетиторлар. Улар ҳам сиз билан бирга имтиҳонга тест топширади. Тест топширганидан кейин сиз билан бирга ўтиради, сизнинг тест варағингизни ечиб беради ва сиз ўқишга кириб кетасиз. “Толкач”нинг нархи политехника институтига 3 миллион сўм, педагогика институтига 4 миллион сўм, деб эшитдим. Асосий иккита фанни ечиб беради. Чунки улар ҳам баллни унчалик кўтариб юбормасликни билишади. Асосан 120-100 балл атрофида бўлади, - дейди жиззахлик Жасурбек.
Андижонлик Жаҳонгир бу йил 6 та абитуриентни олийгоҳларга кириш учун давлат тест имтиҳонларига тайёрлаган. Шулардан 5 нафари олийгоҳ талабалари бўлибди.
- Учтаси бюджетга кирди, иккитаси контрактга, - дейди Жаҳонгир.
Суҳбатдошимиз Жаҳонгир ҳам бу йил “толкач” усули иш берганини айтиб ўтди:
- Давлат грантининг 90 фоизини шу “толкач”лар эгаллаган. Бу ўзи аввалдан бор, 1999- 2000 йилларда пайдо бўлган. Ҳозир жуда оммалашган. Ҳатто қўлга тушганлар бўлган. Жиноий иш очилганлар ҳам бор. Кеча Жиззахга келаётганимизда тахминан 14 та домла тергов ишларига жалб қилинганини айтишди, - дейди Жаҳонгир.
2 август куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган тест синовларида 400 мингдан зиёд абитуриент 62 минг талаба ўрни учун имтиҳон топширган эди.
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул жараёни 1992 йилдан бошлаб тест синови асосида амалга оширилмоқда.
Синов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Ўзбекистонда олий таълим тизими энг коррупциялашган тизимлардан саналади ва абитурентларни яширин йўллар билан, пора эвазига олий ўқув юртларига киритиш тизимлари шаклланган анъана экани айтилади.
ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 17-Avg-2011, 04:31 | Message # 117 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Халққа қанақа байрам? "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган мухлисларимиз бугун гаплашиб олдими, ҳаммаси турмуш қийинчиликларидан шикоят қилди. “Ҳаммаёқ дабдала бўлди” дейди Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидан қўнғироқ қилган Неъматжон ака. Тингловчи туман бозорларида нарх-навонинг кўтарилиб бораётгани ва ижтимоий муаммолар ҳақида гапирди.
- Нарх-наво умуман осмонда. Гўштлар 15-20 минг, супермаркетларда 25 минг. Пиëз 1500 сўм, картошка 800-900 сўм. Экинлар қуриб ëтибди. Аҳвол вообше ëмон. Сув йўқ. Бу йил шундай аҳволга тушаяпти. Сув омборлари сувни бермай қўяяпти, уже. Одамлар қийналиб ëтибди. Ҳеч ким қарамайди.
Озодлик: Одамларнинг қийналиш даражасини қандай билса бўлади?
- Пахтада ғўзапоя учун ишлайдиганлар бор. Озгина буғдой беради. Буғдой ҳам бу йил хуржун бўлдию. Документда тўлди. Ўзи фактический йўқ.
Озодлик: Ғўзапоя учун ишлаяпти деганингизни қандай тушунса бўлади?
- Бир гектар ернинг ғўзапоясини олсам, тандирга ëқсам, қозон қайнатиб олсам дейди. Қишлоқларда шу аҳвол оғир умуман. Газ бермайди. Шералининг қўшиғи бор газини Уралга бериб тезак ëққан ўзбегим деган. Худди ўшалар қайтарилаяпти. Свет йўқ.
Озодлик: Сизларда энди одамлар жуда зич яшайди. Одамлар иш топиб ишлаяптими ëки Россияга кетганми?
- Россияга кетаяпти, Қозоғистонга кетаяпти, у ëқларга бориб ўлиги келаяпти. Алдаб олиб бориб, ишлатиб пулини бермасдан бир бало қилиб депортация қилиб жўнатиб дабдала бўлиб ëтибди ҳамма ëқ.
Озодлик: Мана мустақилликнинг 20 йиллик байрами бўлаяпти. Одамларда кайфият қандай?
- Байрам йўқ. Раҳбарларга байрам. Халққа қанақа байрам? Мустақил деган нарсани тушунмаймиз биз ўзи. Байрам бизда йўқ,- дейди андижонлик Неъмат ака.
“Қорақалпоқда ҳам ҳаёт оғир бўлиб боряпти” дейди Қозоғистонда ишлаётган қорақалпоғистонлик меҳнат муҳожири Жолғаш.
- Мен Қорақалпоғистонданман. Қозоғистонда ишлаяпмиз. Қорақалпоқда аҳвол жуда оғир. Сув йўқ. Пенсия пластикда. Пластикка магазинларда нарса йўқ. У ҳам фоизга ўтиб кетган. Халққа умуман оғирда. Сизларнинг радиони тинглаймиз. Яхши передачангиз. Бўлади, молодец. Бизлар ҳам телефон қилиб аҳволимизни айтайлик дедикда. Раҳмат сизга ҳам.
Озодлик: Қозоғистонда иш борми?
- Иш бор. Шунинг орқасидан кун кўриб турибмиз. Қишлоқда иш йўқ.
Озодлик: Қорақалпоғистоннинг қайси районида яшайсизлар?
- Чимбойда. Заводларимизнинг ҳаммасини тўхтатиб ташлади. Ҳаëт оғир. Иш йўқ. Халқнинг келажакда ҳаëт кўриши қандай бўлади сув бермаса, иш бўлмаса, дейди чимбойлик суҳбатдош.
“Ўзбек ўзбекни талаяпти” дейди Россиядаги наманганлик меҳнат муҳожири. Тингловчи ўзбекларнинг бир-бирига қайишиш ўрнига, бир-бирларини талаётганидан куйиниб гапиради.
- Мен Наманганданман. Исмим Аҳрор. Россияга келдим. Нима деса бўлади, одамга алам қиладида. Поездда келаяпмиз. Қозоғистонда турдик. Қозоқлар билан бирпас тортишдим. Битта ўзбек милиция келиб туриб “ҳей ўзбек” деяптида. Одамга алам қиладида. Қирғизистонда бўлдику уруш. "Нимага ўзбеклар ëрдамга келмайди? Ўзбексанку" дейди. “Ўзбек” деб қўяди менга. Жаҳлингиз чиқадида шунақаларни кўрганингизда. Бизнинг ўзбекларда бирлик йўқда. Шунга жоним чиқиб кетди. Ëрдам беришнинг ўрнига пул сўраяптида. Ўзбек бўлиб туриб пул сўраяпти. Мен бермадим пул. Мени поезддан тушириб қолишди. Мен ўзбекка бергандан кўра деб битта қозоққа пул бериб қайтадан ўтирдим поездга. Мени эшитаяпти ўша қозоғистонлик акалар, укалар. Органда ишлайдиган акалар борда. Акалар, бу нималар ўткинчи. Бизлар ўтиб кетаверамиз у ердан. Қозоқдан, нимадан қўрқадиган жойим йўқ. Асабингизни бузадида. Ўзингизники бўлиб туриб ўзингиздан пул сўраяпти. Тожик тожикни кўриб қолса Россияда, ëрдам беради. Бизникилар кўриб қолса, қаерликсан, қозоғистонлик ўзбекман, қаерликсан қирғизистонлик ўзбекман. Тавба қилдим. Ҳамманг бир миллатсанку. Жаҳлингиз чиқадида тўғрими ака, дейди Россиядаги наманганлик меҳнат муҳожири.
“Ўзбекни сўрайдиган борми?” Қозоғистонда пулини миграция ходимларига олдириб, ўзи депортация бўлган самарқандлик Элнор Темиров, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси диққатини ўз ватандошларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратади.
- Қозоғистонга ишга борган эдик. Ишни тамом қилиб келаëтганимизда, миграционнийга тушдикда. Пулимизни ҳам олиб қўйди, депорт ҳам қилди. Олмаотада Карасайский районда Қорабоев Мақсад деган бола.
Озодлик: Сизлар ноқонуний тургансизларда-а?
- Бир ойликка қўйдирган эдик. Срогимиз тугагани ҳам йўқ эди. Разрешение работа йўқ эдида. Шундай бўлганда ҳам бизнинг пулимизни олиб қўйиш мумкин эмаску. Бизлар умумий уч киши эдик. Менда 300 доллар бор эди, танга билан 14 минг танга бор эди. Йўл пулига 100 долларни танга қилиб олган эдим. Олиб қўйди. Бир сўм қолдирмади. Бир опа бор экан посредник. Автобуслари бор экан. Тошкентда ишлаб бердик унга. 90 минг билан Олмаотадан Собир Раҳимовга келдикда. Шунга бир қизиқиб кўришнинг иложи борми? Пулимиз майли кетди Худо йўлига. 20 кун, бир ойдан бери ëтган ўзбеклар бор экан. Чиқишимиздан икки соат олдин шуларга овқат тарқатдикда бизлар. Биттаси 10 кун бўлди дейди, биттаси 22 кун бўлди дейди. Уларни ҳеч ким сўрамайдими, дейди самарқандлик Элнор Темиров.
“Қори акага раҳмат” дейди шаҳрисабзлик тингловчи Аҳмад ака, дин уламоси Обидхон Назаровнинг Озодлик тингловчилари саволларига жавоб бергани учун.
- Ҳурматли Обидхон ака Назаров бир отахоннинг саволига жавоб бердилар. Қуръонда, шариатда мана 7, 40, йил маросимлари умуман динда кўрсатилмаганда. Мана шуни тўғри ўгит бериб, халққа тўғри тушунтирганлари учун Обидхон ака Назаровдан жуда миннатдормиз. Тани жонларини Оллоҳ доимо сиҳат қилсин. Минг афсуски, мана шундай олимлар ҳозир бизнинг ватанимиздан йироқда, дейди шаҳрисабзлик Аҳмад ака.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 18-Avg-2011, 01:30 | Message # 118 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Озодбек Назарбеков Швецияда концерт беради
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Швецияда яшаётган ўзбеклар таклифига кўра, жорий йилнинг 4 сентябр куни Стокҳолм шаҳрида концерт беради.
Швецияда яшаётган беш мингга яқин ўзбеклар орасида Озодбек Назарбековнинг мухлислари анчагина, улар таклифига кўра хонанда концерт бериш учун Стокҳолмга келади.
Концерт ташкилотчиси, Швецияда яшаётган асли ўзбекистонлик Ҳанифа Мирзаевага кўра, Озодбек Назарбековнинг концертига ҳатто европаликлар ҳам қизиқиш билдираяпти.
- Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерти бўлиб ўтади. Концерт Стокҳолмда 4 сентябр куни соат 17.00да Colosseum ресторанида бўлиб ўтади.
Озодлик: Бу концерт ким томонидан ташкил қилинди?
- Концертни мен ўзим ташкил қилдим. Мен Европада ҳам Ўзбекистонни танишларини хоҳлаб, яхши ният билан ташкил қилдим.
Озодлик: Мухлислари кўпми Швецияда Озодбек Назарбековнинг?
- Мухлислари кўп. Худо хоҳласа, яхши бўлади деб умид қиламан. Бу ерда ўзбеклардан жуда ҳам кўп таниш-билишлар бор. Ўзимизнинг борди-келди дўстларимиз бор. Мен уларнинг маслаҳатларини олиб, таклифларига кўра, одам кўп бўлади деган мақсадда концертни ташкил қилдим. Бу ерда жуда кўп ўзбек яшайди. Менинг суриштирганим статистика бўйича ҳозир 5000 фуқаро бор экан Швецияда. Қанчаси легал нолегал эканлигини билмайман. Лекин 5000 нафари рўйхатдан ўтганлигини биламан. Улар орасида Озодбек Назарбековнинг мухлислари анчагина.
Озодлик: Швециялик маҳаллий аҳоли ҳам концертга иштиёқ билдираяптими?
- Билдиришаяпти. Кўпроқ Туркия давлатидан фуқаролар телефон қилиб қизиқишаяпти,- деди Ҳанифа Мирзаева. ozodlik.org
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 18-Avg-2011, 01:37 | Message # 119 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўзбекистон: сармоялар ҳажми ошмоқда, аҳоли даромадлари-чи?
Ўзбекистон ҳукумати жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодига киритилган сармоялар ҳажми ўтган йилгидан қарийб саккиз фоизга ошганини айтган.
Ҳукумат хабар агентликларининг Давлат Статистика Қўмитасидан иқтибос келтиришича, сармояларнинг умумий ҳажми 5 миллиард долларга яқинлашган.
Уларнинг ярмидан кўпроғини Ўзбекистондаги корхоналар ҳамда аҳоли маблағлари ташкил этади.
24 фоизга яқини эса хорижий сармоя ва қарзлар.
Иқтисодий шарҳловчи Анвар Ҳусайиновга кўра, Ўзбекистон иқтисодининг кўлами ва аҳоли сони ҳисобга олинса, бу рақамлар ҳақиқатдан узоқ бўлмаслиги мумкин.
Унинг айтишича, Россия ва Хитой ширкатлари Ўзбекистоннинг табиий бойликларига сармоялар киритишда давом этмоқда.
Унга кўра, Британиянинг Oxus Gold ширкати билан юз берган можаро хорижий сармоядорлар учун рискларни кўрсатиши мумкин, аммо бу алоҳида холат.
"Мен шу кеча-кундузда Ўзбекистонга сармоя олиб кираётган жуда кўп хориж ширкатларини биламан. Уларнинг кўпчилиги ҳукуматнинг кафолатлари остида ва яхши имтиёзлар билан фаолият олиб бораяпти", - дейди шарҳловчи.
Унинг фикрича, Давлат Статистика Қўмитаси берган аҳоли сармояларида хорижда ишлаётган ва камида 2 миллион деб ишониладиган меҳнат муҳожирларининг улуши катта бўлиши мумкин.
"Жойларда баланд-баланд иморатлар, уй-жойлар, қишлоқ худудларида йирик-йирик савдо мажмулари барпо этилмоқда. Уларнинг атрофида эса инфратузилма юзага келаяпти. Ҳақиқатан ҳам буларни кўрмаслик мумкин эмас", - дейди Анвар Ҳусайинов.
Аммо шу билан бирга у меҳнат муҳожирлари топган маблағларнинг ҳаммаси уй-жой ва савдо иншоотлари қурилишига сарфланаётганидан афсус билдиради.
"Улар узоқ муддатда фойда келтирмайди. Ҳукумат бу маблағларни тўғри соҳаларга йўналтирганида, улар жуда катта фойда келтириши мумкин эди", - дейди шарҳловчи.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 18-Avg-2011, 06:29 | Message # 120 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Наманганда Елена Урлаева ушланди
Ўзбекистон расмийлари назарида "номақбул ишлар"га аралашиб турадиган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева (ўртада) тез-тез ҳуқуқ-тартибот идоралари назарига тушиб туради. 18.08.2011 Басира 18 август куни Наманган шаҳрида тошкентлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева маҳаллий милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу маълумотни Урлаеванинг ҳамкасби, тошкентлик мустақил ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов тасдиқлади:
- Урлаева телефон қилиб, йиғламсираб гапира бошлади. “Мени шаҳар ИИБга олиб кетишди”, деди. У ерда навбатчи билан қолган экан, телефон қилмоқчи бўлганида, навбатчи телефонини олиб қўймоқчи бўлиб, бир-икки марта юзидан урган, - дейди ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов.
Маълум бўлишича, 18 август куни Наманган жиноят ишлари бўйича шаҳар судида “ШарқТВ” телекомпаниясининг ходими Шоира Тўхтабоева ва унинг икки ҳамкасби Дилрабо Йўлдошева ва Баҳром Бадалшоевларнинг жиноят иши кўрилиши керак эди. Бу телекомпания ходимлари товламачиликда айбланаётгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди. Елена Урлаева мазкур суд жараёнини кузатиш учун Наманган шаҳрига борган.
- Суд ёпиқ тарзда ўтказиладиган бўлган, шу учун уни киргизишмаган. Елена ўша ерда пикет уюштиришга ҳаракат қилган, - дейди мустақил ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов.
Баҳодир Намозов пикет уюштирмоқчи бўлган ҳуқуқ фаолини Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳужжат текшириш баҳонасида ушлаб кетишганлигини қўшимча қилди.
Наманган шаҳар ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими 18 август куни эрталаб тошкентлик ҳуқуқ фаоли ушланганини тасдиқлади. Бироқ Озодлик билан тушдан кейин суҳбатлашган наманганлик милиционерга кўра, Елена Урлаева тез орада қўйиб юборилган. Шунингдек, Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси ходими ҳуқуқ фаолига нисбатан куч ишлатилганига оид маълумотни ҳам инкор этди.
- Нимага уради, опа? Аёл кишини ҳам урадими? Эркак бўлса ҳам майли эди. Ходимлар шу ерда ярим соат, йигирма минутча гаплашди. “Нима қилиб юрган эдингиз? Нима мақсадда келдингиз?” деб сўраган эди. Бақир-чақир қилиб, шаллақилик қилди. Кейин бошлиқ ўзи гаплашди. “Боринг, рухсат, кетинг” деди. У чиқиб кетди. Телефонини ҳақиқатдан бу ерда ходимлар суҳбатлашаётганида, олиб ўчириб қўйган эди, - деди Наманган шаҳар ички ишлар бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими.
Наманганлик милиционер билан суҳбатлашаётган пайтимизда Елена Урлаеванинг мобил телефони ўчирилган эди.
Ўзбекистон вақти билан соат 14.00 дан кейин ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов билан боғланганимизда Елена Урлаеванинг ҳақиқатан Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармасидан қўйиб юборилгани маълум бўлди.
- Еленани (Наманган) шаҳар ички ишлар бошқармасидан қўйиб юборишган. Полковник Раҳматуллаев деган одам билан мулоқотда бўлган. Қайтиб келаётганида Намангандан чиқиш жойидаги Чинор деган блок пост бор. Ўша ерда паспортини олиб қўйишибди. Чинор блокпостида катта машиналар, одамлар тўпланиб туришган экан. Еленанинг айтишича, бир ярим километрлик затор. Иссиқда ҳушидан кетган одамлар ҳам бор эмиш. Шуни расмга олган. Унинг расмга олганини кўриб қолишибди, - деди мустақил ҳуқуқ фаоли Баҳодир Намозов.
Айни пайтда Елена Урлаеванинг ўзи билан боғланишга уринишларимиз ҳали-ҳануз самара бермаяпти.
Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
ozodlik.org
|
|
| |