A resized and cropped image
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
O'zbekiston Yangiliklari
OSIYODate: Seshanba, 11/07/05, 11:00:48 AM | Message # 61
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Ўзтрансгаз собиқ раҳбари 11 йилга қамалди

05.07.2011

Айрим Россия ахборот агентликларининг билдиришича¸ Ўзтрансгаз ҳиссадорлик ширкати собиқ Бош директори Эркин Вагапов суд қарори билан 11 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2010 йил сенябр ойида ҳибсга олинган Вагапов хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик натижасида давлатга катта миқдорда иқтисодий зарар етказганлик ва пора олганликда айбдор деб топилган.

Озодлик боғланган Ўзтрансгаз расмийлари бу хабарни на тасдиқлади ва на инкор қилди.

Ўзбекистон Президенти фармонига кўра, Тўлаган Жўраев Вагапов ўрнига Ўзтрансгаз Бош директори этиб тайинланган. Унгача Жўраев Шўртангазкимё мажмуасида бош муҳандис бўлиб ишлаган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзтрансгаз Бош директори лавозимига Тўлаган Жўраев номзодини Бош вазир Шавкат Мирзиёев тавсия қилган.
 
OSIYODate: Seshanba, 11/07/05, 12:26:13 PM | Message # 62
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
05.07.2011
Меҳрибон
Буғдой пишиқчилигида буғдой қимматлади
Ҳосил йиғилаëтган айни кунларда Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробарга қимматлади.

Озодлик суҳбатлашган оддий ўзбекистонликларга кўра¸ ҳар йили буғдой ўрими пайтида мамлакат бозорларидаги буғдой нархи 50 фоизгача арзонлаб кетар эди. Бироқ бу йил бунинг акси кузатилаяпти.

5 июл куни Ўзбекистоннинг барча вилоятига қўнғироқ қилиб вазиятни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, айни кунларда мамлакатнинг барча ҳудудларида буғдой нархи баландлигича қолаяпти.

- Уннинг бир килоси 1500 сўм, буғдойнинг бир килоси 1000 сўмдан баланд,- дейди бухоролик Жалолиддин ака.

- Халқ қийналиб кетди. Буғдой йўқ, бозорда 1200 сўмгача. Шу нархда ҳам топиш қийин,- дейди сурхондарёлик Олим ака.

- Магазинда ун йўқ. Пул бор, ун йўқ. Тегирмондаги унлар 1300-1400 сўм. Буғдойнинг таги йўқ. Энди қанақа қилиб яшаб бўлади? Магазинда бир ойга киши бошига 1 кило 200 грамм ун бераяпти. Ўша ҳам вақтида бермаяпти,- дейди наманганлик Исоҳжон ака.

- Тоза буғдой 1000 сўм, сал ифлосроғи 800 сўм. Ўтган йили арзон эди. Бу йил уч баробарга қимматлаб кетди. Ўтган йили тоза буғдой 350 сўм, ифлосроғи 250 сўм эди,- дейди қашқадарёлик Жўра Муродов.

- Ҳозир бозорда буғдойнинг бир килоси 900 сўм, 950 сўмгача. Самарқанднинг Оқдарё туманида, кеча бозор шундай нархда бўлди. Тегирмоннинг уни 1300сўмгача,- дейди самарқандлик Мухтор ака.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоийда бир кило буғдой нархи бозорда 1000 сўмдан сотилаяпти. Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ҳам бир кило буғдой нархи 950-1000 сўм атрофида баҳоланмоқда.

Жиззахлик Азимжон акага кўра, ун ва буғдой нархининг кўтарилиши буханка ва тандир нонларига ҳам таъсир қилаяпти.

- Жиззахда бир буханка нон 700 сўм, тандир нон 600 сўмга кўтарилди,- дейди жиззахлик Азимжон ака.

Наманганлик Исмоил акага кўра, буғдойнинг қимматлиги маҳаллий бозорда Қозоғистон унининг нархи кўтарилишига ҳам сабаб бўлаяпти.

- Дўконларда Қозоғистон унини топиш мумкин. Улар ҳам қимматлаяпти. Бир қоп қозоқ уни 96 минг сўмдан сотилаяпти. Бу жуда қиммат,- дейди Исмоил ака.

Озодлик мухбири суҳбатлашганлар буғдой қимматлиги бошқа маҳсулотларнинг ҳам нархи кўтарилишига сабаб бўлаётганини айтишди.

Масалан, деярли ўн кун аввал 1000-2800 сўмдан сотилаётган сомоннинг прессланган бир тойи нархи шу кунларда Сурхондарёда 6000 сўмгача кўтарилган.

Наманганлик Исмоил ака сўнгги кунларда гўшт нархи ошганини айтиб, буни ҳам буғдой қимматлиги билан боғлайди.

- Буғдой тақчил бўлгани учун нарх-наво қимматлаб кетаяпти. Гўштнинг нархига ҳам таъсир қилаяпти. Бир кило қўй гўшти 16 минг сўм, мол гўшти 14 мингга чиқди,- дейди наманганлик Исмоил ака.

Буғдой қимматлиги бу йил мамлакатнинг жануб вилоятларида қурғоқчилик бўлиб, ёғингарчилик бўлмагани боис буғдой ҳосили кам бўлгани билан изоҳланмоқда.

Қашқадарёлик фермер Жўра Муродовга кўра, бу йил аксар фермерлар буғдой бўйича белгиланган режани бажара олмадилар.

- Бу йил сувсиз, лалмикор ерларда буғдой бўлмади. Сувли жойларда яхши бўлди. Бу йил ёғингарчилик бўлмагани, қурғоқчилик бўлгани учун ҳосил яхши бўлмади. Фермерлар буғдой шартномасини бажара олмади. Бу ҳеч кимнинг айби эмас. Об-ҳавонинг таъсирида шундай бўлди,- дейди Жўра Муродов.

Жиззахдаги “Марҳабо” фермер хўжалиги бу йил буғдой режасини 103 фоизга бажарди. Фермер хўжалиги раҳбари Меҳри Эрматовага кўра, об-ҳаво ёмонлиги фермерларнинг баҳонаси холос.

Фермер аёл мамлакатдаги аксар фермерларнинг буғдой экиш технологияларини яхши билмаслиги ортидан жорий йилда буғдойдан кам ҳосил олинди деган фикрда.

- Буғдой ўзи кўп сув талаб қилмайди. Биринчи навбатда¸ ғаллани яхши кўкартириб олиш керак, иккинчидан вегетация пайтида яхшилаб суғориш керак¸ офтоб урмаслиги учун. Ким буғдойни эккани замоноқ ҳаракат қилиб, суғориб қараган бўлса, буғдойи яхши бўлди. Ким эътибор бермаган бўлса, буғдой ололмади, - дейди фермер аёл Меҳри Эрматова.

Қашқадарёлик фермер Жўра Муродов жиззахлик ҳамкасби фикрларини қўллайди ва буғдой ҳосилининг яхши бўлмаганига ўтган йилги ерларни оптималлаштириш амаллари ҳам сабаб бўлганини айтади.

- Буғдойнинг яхши бўлмаганига оптималлаштириш ҳам салбий таъсир кўрсатди. Оптималлаштириш жараёнида масалан, дейлик менинг ерим бошқага қўшилган бўлса, у ёқда у ишлади, бу ёқда мен ишладим. Уруғни мен олганман. Ва еримни қайтиб олиш ҳаракатида экишни тўхтатиб турдим¸ еримни ажратиб оламан деган мақсадда. У ёқ- бу ёқда ҳужжат қиламан деб юриб, икки ўртада ер қаровсиз қолиб кетди. Бу ерда фермерларнинг ҳам айби кўп бўлди,- дейди қашқадарёлик фермер.

Жўра Муродов бу йил буғдой ҳосили яхши бўлмаганига яна бир сабабни келтиради. Унга кўра, кейинги бир-икки йил ичида буғдой далаларида пайдо бўлган оқбош номли бегона ўт буғдой ҳосилининг чўғи пасайишига сабаб бўлаяпти.

- Оқбош деган бегона ўт бор, у ҳам бошоқли экин ҳисобланади. Ўша ниҳоятда кўпайиб кетди. У чиримайди ҳам. Бир йилдан кейин шудгор тагида қолиб кетса ҳам, яна ўсиб чиқаверади. Унга қарши кураш чоралари ҳам бўлаяпти. Йўқотадиган дори бераяпти. Уни сепган билан фойдаси бўлмаяпти. Оқбош бошида билинмай туради. Арпа буғдойга ишлов бериб, озиқлантирилганидан кейин арпа билан буғдой оқбошнинг тагида қолиб кетади. Оқбош уларни сиқиб қўяди. Ўнта бўри битта қўйга ҳужум қилганидай гап. Собиқ СССР даврида уруғчиликка катта аҳамият берилар эди. Агар бирорта бегона ўт пайдо бўлса, карантин қилиб, қайта комиссия келиб текшириб, қайтадан назоратга олиб, уни кейин яна текшириб сифати назорат қилинар эди. Ҳар бир маҳсулотнинг сифат белгиси тамғаси бўларди. Шу нарса ҳозир деярли йўқ. Улар “назоратдан ўтди” дейди билмадим. Лекин мени ўзим ҳам буғдой уруғи олганман. Уруғ жуда расво эди,- дейди Жўра Муродов.

Ўзбекистон Дон маҳсулотлари ҳиссадорлик компанияси расмийси Комил Пиримов Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ўзбекистонда буғдой ҳосили камлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.

- Ҳосилдорлик яхши, ёмон эмас. Ишлагани меҳнат қилгани ҳосилини олаяпти,- деди Комил Пиримов.

Озодлик Комил Пиримов билан боғланган пайтида, у Қашқадарёда хизмат сафарида бўлиб, буғдой ўрими вазиятини ўрганаётган экан.

Ундан Қашқадарёдаги буғдой мавсуми борасида сўраганимизда, “Режа бажарилади” деган қисқа жавоб берди, холос.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/07/07, 6:00:10 AM | Message # 63
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:

Ўзбек пахтасини бойкот қилган ширкатлар кўпаймоқда

07.07.2011

АҚШдаги қатор йирик ширкатлар Ўзбекистонда етиштирилган пахтани бойкот қилиш акциясига қўшилди.
АҚШдаги нуфузли WWD интернет нашрининг хабар қилишича, болаларни эксплуатация қилиш ҳисобига етиштирилаётган Ўзбекистон пахтасини бойкот қилиш тадбирига АҚШдаги Walmart, Macy's Eileen Fisher, Nautica, Liz Claiborne ва Nike каби йирик ширкатлар қўшилган.

“Ўзбекистон ҳукумати пахтадан юқори ҳосил олишга 2 миллион бола кучи билан эришмоқда. Уларнинг кўпини етти ёшдан катта бўлмаган болалар ташкил қилади”, деб ёзар экан WWD пахта териш мавсумида ўзбекистонлик ўқувчилар икки ой ўқишдан маҳрум этилишини қўшимча қилади.

Ўзбек пахтасини бойкот қилаётган америкаликлар пахта теримида иштирок этаётган болаларнинг зарарли кимёвий моддалардан заҳарланаётгани, уларга пахта териш бўйича кунлик меъёр белгилаб қўйилгани, нормани бажармаган ўқувчилар мактабдан ҳайдалиши ва ҳатто жисмоний жазога тортилиши кабиларга эътибор қаратадилар.

Шу йилнинг май ойи охирида АҚШнинг болалар кийими ишлаб чиқарувчи "Gymboree" ширкати ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечганини эълон қилди.

”АҚШ ва Канадада 600 дан ортиқ дўконга эга ширкат бу қарордан мақсад Ўзбекистон ҳукуматини пахта ҳосилини йиғиб олишда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланмасликка кўндиришдир”, дейилганди ширкат вэб-саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Ўзбекистон пахта далаларидаги болаларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ муаммо 21 июн куни Европа Парламентида ҳам муҳокама этилганди. Бу масала қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Қулликка қарши кураш халқаро ташкилот ҳамда Берлиндаги Ўзбек-Немис форуми шикоятлари ортидан Европарламент муҳокамасига қўйилганди.

Сўнгги йилларда бир қатор Ғарб ширкатлари, жумладан, "Tesco", "Marks & Spenсer" каби йирик ширкатлар ҳам мажбурий бола меҳнатидан фойдаланилгани боис ўзбек пахтасини бойкот қилиб келишади.

Ўзбекистонда ҳар куз балоғатга етмаган болалар мажбурий пахта йиғим-теримига жалб этилади. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати пахта терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланаётганини рад этиб келади.

Пахта экспорти бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Ўзбекистон пахта савдосидан йилига бир миллиард АҚШ долларидан ортиқ фойда олиши тахмин қилинади.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Payshanba, 11/07/07, 6:01:59 AM | Message # 64
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Воҳидова: Усмоновнинг ҳибсда қолиши ноқонуний

07.07.2011
Гулнора Равшан

Ҳимоячи Файзинисо Воҳидова фикрича, Би-би-си мухбири қамоқда ноқонуний сақланмоқда.
6 июл куни Тожикистон тегишли идораларига ёзган расмий мактубида Воҳидова хоним “қамоқда ноқонуний сақланаётган Ўринбой Усмонов қўйиб юборилиши”ни талаб қилган.

- Тожикистон жиноий-процессуал кодексида гумонланувчи айби ишончли далиллар асосида исботлаб берилиши терговчи зиммасига юклатилган. Бироқ ўтган яқин бир ой давомида терговчи Саид Саймиддинов Усмоновга эълон қилинган айбни исботлаб беролгани йўқ. Шу важдан менинг таклифим инобатга олиниб, яқин кунларда Усмонов озод этилишига умид қиламиз, - деди ҳимоячи Воҳидова Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Би-би-си радиосининг Сўғд вилояти бўйича мухбири Ўринбой Усмонов шу йилнинг 13 июн куни дараксиз кетганидан бир кун ўтгач, “Ҳизб ут- Таҳрир”га аъзоликда гумонланиб, хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олингани маълум қилинганди.

Шундан бери Би-би-си Жаҳон хизмати жамоаси, дунёдаги қатор нуфузли ташкилотлар Тожикистон ҳукуматидан Ўринбой Усмоновни зудлик билан озод этишни талаб қилиб, унга қўйилаётган айбловлар асоссизлигини таъкидлаб келдилар.

Маҳбус журналистнинг яқинлари ва қишлоқдошлари ҳам Ўринбой Усмонов ҳизбчи эмаслигига шубҳа йўқлигини кўп марта такрорладилар.

Ниҳоят 28 июн куни Усмоновга нисбатан аввал эълон қилинган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айби олиб ташланди.

Шундай бўлса-да, Ўринбой Усмонов озод этилмади, аксинча унга бошқа айблов, яъни Тожикистонда фаолияти таъқиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" фаоллари ҳақида расмий идораларига хабар бермаганлик юкланди.

Жорий ҳафта давомида айрим нашрлар Ўринбой Усмоновнинг тергови тўхтатилгани ҳақида ёздилар. Хабарларга кўра, бунга маҳбус журналистнинг терговчиси бошлиқларига олти ойлик ҳисобот бериш учун Душанбега келгани сабаб бўлган.

Аммо ҳимоячи Воҳидова хоним мухбирингиз билан суҳбатда бу маълумотларни рад этди.

- Аксинча Усмонов иши бўйича тергов давом этаяпти. Терговчи етарли маълумотлар тўплаш учун Душанбе шаҳридаги ҳибсхоналарда сақланаётган ҳизбчиларни тергов қилиш учун у ёққа боргани айтилди, -дея билдирди Файзинисо Воҳидова.

Айни пайтда Ўринбой Усмоновга нисбатан аввал эълон қилинган айблов исботланмаганига қарамай, журналист ҳамон ҳибсда қолаётганидан бонг уриб, баёнот тарқатаётган халқаро ташкилотлар сони тобора ортмоқда. Баъзи ташкилотлар эса Усмонов озодлигини талаб қилиб қайта баёнот тарқатмоқда.

Кузатувчиларга кўра, Усмонов ҳибсга олинишига халқаро ҳамжамият томонидан бундай муносабат тожик расмийларини шошириб қўйган.

Баъзи норасмий маълумотларга кўра, Ўринбой Усмоновни тергаган хавфсизлик ходими Саид Саймиддиновни пойтахтга бошлиқлар чақиртириб олган.

Аввалроқ ҳимоячи Воҳидова хоним терговчи Саид Саймиддинов Сўғд вилоят ҳокими қабулига чақиртирилиб, “Усмонов ишини тузукроқ кўриш” борасида огоҳлантирилганини айтганди.

Шу ўринда айтиб ўтсак, Тожикистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилиб, фаолияти таъқиқлаб қўйилган ўтган ўн йил бадалида бу ташкилотга аъзоликда гумонланган фуқароларга нисбатан ҳали бирор марта оқлов ҳукми чиқарилган эмас.

Аммо, мустақил таҳлилчи Хуршед Атоуллоевга кўра, Ўринбой Усмонов юзлаб маҳбуслардан фарқли равишда оқланишига умид кучли.

- Чунки Ўринбой Усмоновнинг озод этилишини талаб қилиб, қайта-қайта баёнот тарқатаётганларнинг аксарияти Тожикистонга қарз берувчи ташкилотлардир. Одатда, қарздорнинг қарз берувчи олдида тили қисиқ бўлади. Халқаро баёнотларга кўмилиб қолган Тожикистон ҳукумати “ўт билан” ўйнашаётганини англаб етмоқда. Расмийлар Усмоновни қамаб қўйса, оғзидаги нонидан айрилиб қолишини яхши тушунади, - дейди мустақил таҳлилчи Хуршед Атоуллоев.

Айтиб ўтсак, Усмонов ҳимоясига баёнотлар билан чиққан Европа Иттифоқи дунёдаги энг йирик донор ташкилоти ҳисобланади.

Расмий маълумотларда кўрсатилишича, бу ташкилот 1992 йилдан буён Тожикистонга кўрсатган ёрдам миқдори 500 миллион еврони ташкил қилган.

Аснода бошқа бир гуруҳ таҳлилчилар миллий хавфсизлик масъуллари бирор енгилроқ жазо, масалан жарима солиш билан Усмонов озод этилиши мумкинлигини қайд этмоқдалар.

Айни пайтда Ўринбой Усмоновнинг яқинлари халқаро баёнотлар ва хориждаги журналистларнинг норозилик намойишлари Усмоновга нисбатан муносабатни анча юмшатганини айтаяптилар.

Ҳимоячи Файзинисо Воҳидованинг гапига қараганда, Тожикистон Жиноят кодексида гумонланувчига қўйилган айбни исботлай олмаган масъуллар жиноий жавобгарликка тортилиши айтилган.

- Эълон қилинган айблов исботланмай, гумонланувчига оқлаш ҳукми чиқарилса, у ҳолда ноқонуний жиноий иш очган ҳамда вақтинчалик ҳибсхонада ноқонуний ушлаб турган масъулларга нисбатан жиноий иш очилиши қонунда белгиланган. Фуқаролик кодексимизда эса, оқланган кишига етказилган моддий ва маънавий зарар учун товон давлат томонидан тўланиши айтилган. Бордию ҳимоямдаги Усмоновга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилса, биз ана шу ҳуқуқларимиздан фойдаланамиз, - деди Воҳидова хоним.

Бироқ шу ўринда ҳимоячи Воҳидова Тожикистонда судлар мустақил эмаслигини назарга олган ҳолда, хавфсизлик масъуллари “сувдан қуруқ чиқиш”га уриниши мумкинлигига ҳам шубҳа қилмаслигини қўшимча қилди.

ozodlik.org
 
DURDONDate: Yakshanba, 11/07/10, 0:37:51 AM | Message # 65
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status:
ЎЗБЕКИСТОН
Қурғоқчилик даври таклифи: минг қўйимнинг ярми сизники....

Маҳаллий аҳолининг айтишича¸ бугун Қашқадарë ва Сурхондарë тоғ ва адирларида ҳам йилт этган яшилликни топиш амри-маҳол бўлиб қолган.
08.07.2011
Садриддин Ашур
Чорвадорларга кўра¸Ўзбекистон жанубий вилоятларида қурғоқчилик боис оч қолган қўйлар ошқозонига қум тиқилиб ўлмоқда.

Ўзбекистондаги қурғоқчилик жанубий вилоятлардаги чорвани оғир аҳволга солиб қўйди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятининг мол бозорлари чорвага тўлиб кетди, сотувчи кўп, олувчи йўқ. Сабаб - чорвага ем-хашак топиш амри маҳол бўлиб қолган.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида истиқомат қилувчи 55 яшар чорвадор Эргаш Йўлдошев¸ ўз умри мобайнида бундай қурғоқчиликни кўрмаганини айтади:

- Сўраманг. Сиз сўраманг¸ мен айтмай. Қурғоқчиликдан дабдаласи чиқиб ëтибди ҳамма ëқнинг. Чорва роса қийналди. Менинг ҳам иккита сигирим бор эди. Қаерда боқишни ҳам билмайсан, ем-хашак Тошкентдан, водийдан келаяпти. Битта сомон пресс ҳозир 6500-7000га чиқиб кетди. Бир тележка буғдой сомон 370 минг. Ўтган бозор 280-300 минг эди. Ҳар чоршанба бозор бўлади-да. Ўша ердан кеча 370 мингдан иккита тележка олиб келишди. Йигитлар энди ҳаракат қилишаяпти Хоразмда арзон экан, Хоразмдан олиб келамиз деб, - дейди суҳбатдош.

"Аҳолининг тоғдаги яйловларга ҳайдаган чорваси ошқозонига қум тиқилиб ўла бошлади"¸ деб давом этади чироқчилик Эргаш Йўлдошев.

- Бизлар ҳам қўйларни тоққа бергандик. Чигиртка босиб кетиб, қўйлар касалланиб, ошқозони қумга тўлиб қолиб ўлиш бошланди. Чунки ем-хашак йўқлигидан қумни капалаб қўйиб молнинг ошқозони қумга тўлиб қолиб, ўшандан ўлиш бошланди.

Озодлик: Кўп бўлдими шунақа ҳолат?

- Ҳа, кўп бўлди. Жуда кўп. Мени ҳам бешта қўйим қум тиқилиб ўлди. Мол оч бўлгандан кейин тили билан паст ўтни чимдиб еяверганидан кейин қумни иложи йўқлигидан капалаб юборади-да. Ўшандан кейин қум тўлиб қолади-да. Қум оғирлик қилади-да, ошқозон таги қотгандан кейин ўлмай иложи йўқ. Уни ҳеч қандай қутқариб олишнинг иложи йўқ. Кўпчиликнинг моллари шунақа бўлиб ўлиб кетди бизда. Ҳамма молини тоғлардан қайтариб келишди. Минглаб чорва нобуд бўлди, - дейди Эргаш Йўлдошев.

Озодлик манбалари берган хабарга кўра, қўй-қўзилари кўп бўлган қашқадарёлик чорвадорлар Навоий, Жиззах ва Сурхондарё вилоятининг тоғли яйловларидаги чўпонларга яримга ярим шартнома асосида сурувларни топширмоқда. Бу хабарни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи Ўрол ака ҳам тасдиқлайди:

- Тўппа-тўғри. Бойсун томонда оғайнилар бор. Божалар яшайди. Бойсун томонларда 500-1000та қўйи борлари борда. Шуларга олиб бориб тенг шерикками, ярим шерикками бераяпти, боқиб берасан деб. Яримга яримда. Менинг бир қайним ҳам чўпон-да, шундай деди, - дейди Ўрол ака.

Сурхондарёлик пенсионер Ангор бобо ҳам бу йил чорва учун жуда оғир келганини айтар экан, Қашқадарёдан келтирилган моллар билан бозорлар тўлиб кетганини таъкидлайди:

- Ўзингизга маълум¸ мана Қашқадарëда ҳеч нарса йўқ. 280-350-380ларга оладиган қўйларни 160-180, нари борса 200 минг сўмдан олиб келиб ўзимизнинг бозорга олибсотар болалар сотаяпти. Қашқадарëда ўт йўқ. Бизда ҳам бир той сомон 6000га чиқиб кетди, - дейди Ангор бобо.

Бироқ бозорда мол кўп ва арзон бўлгани билан гўштнинг нархи тушгани йўқ, аксинча кўтарилиб бормоқда¸ дер экан Эргаш Йўлдошев бунинг сабабини бозорда сотилаётган аксарият қўй ва молларнинг гўштбоп эмаслиги билан изоҳлайди:

- Қўй гўшти 17 минг, мол гўшти 15 минг. Бозорга молларни олиб чиқиб сотаяптию, лекин сотган билан пулига жавоб бермайди, иложи йўқ-да. Ем-хашак бунақа қиммат бўлгандан кейин, ҳозир ëзда шунақа қийинчилик бўлса, қишда қанақа бўлади? Одамлар битта молининг пулига иккита молга яраша ем ололмагандан кейин иложи йўқ-да, - дейди Эргаш Йўлдошев.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги котибияти мудири Жуманазар Тангиров Озодлик билан суҳбатда қурғоқчилик вилоят чорвадорларини оғир аҳволга солиб қўйганини эътироф этади:

- Қурғоқчилик сезилаяпти-да. Мана қоракўл қўйларини тоққа чиқарганмиз. Жиззахларга, Бухороларга, Навоийга жўнатганмиз. Одамлар энди зиëдини сотаяпти, керагини олиб қолаяпти. Чунки бу йил хашак жуда қийин бўлаяпти-да.

Озодлик: Неча йилдан бери шунақа бўлаяпти?

- Шу йил шундай бўлди. Бу йил баҳорда ëмғир кам бўлдию. Қоракўл хўжаликларимиз бор-да 20-30-40 минггагача қўйлари бор. Улар Жиззах, Бухоро, Навоийга олиб кетган. Ўзимизда қолганини тоққа чиқариб кетган. Ғалла ўрилаяпти, жой бўшаяпти, ишқилиб имконият яратилаяпти-да.

Озодлик: Давлатникига энди ғамхўрлик қилаяпсизлар. Аҳолига ҳам бир ëрдам бўлаяптими?

- Одамларга... Қашқадарëда ер кўпку. Сувга экиб олаяпти. Ғалланинг сомонини олаяпти йиғиштириб,- деди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги расмийси Жуманазар Тангиров.

Ҳозирча аҳолиси норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ 7 миллионга яқинлашиб қолган Ўзбекистон пойтахтини гўшт билан таъминлаб келаëтган Сурхондарë ва Қашқадарëда чорвачиликнинг танг ҳолда қолгани ва чорва туëғининг кескин қисқариши яқин келажакда қандай оқибатларга олиб келиши устида ҳукуматнинг бош қотираëтгани ëхуд воҳа чорвачилигини қутқариб қолиш учун махсус дастур бор-йўқлиги номаълум.

Ҳозирча каттаю кичик чорвадор ўз туëғини ўзи билганича қутқариш¸ бошга тушган бу "кўргулик"ни таниш-билишларию¸ қариндош-уруғи ëрдамида ҳал қилиш билан овора.

Аммо чорвани жанубдан олиб кетиш жараëнининг яқин ойлар ичида Ўзбекистон¸ хусусан пойтахт бозорларига ўз таъсирини кўрсатиши ва жанубдан келаëтган нисбатан арзон гўшт оқими камайгач¸ Тошкентда килоси аллақачон 20 минг сўмдан ошган гўшт нархининг янада қимматлашини тахмин қилиш қийин эмас.


ozodlik.org


 
OSIYODate: Yakshanba, 11/07/10, 8:20:07 AM | Message # 66
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Очлик давом этмоқда - расмийлар ҳамон жим


Очлик эълон қилганларидан икки ҳафта ўтгач, тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омоноваларнинг аҳволи ёмонлашди.
14 кундан буён очликни давом эттираётган журналист Саодат Омонова саволларимизга базўр жавоб берди:

- Бировнинг ёрдамисиз юра олмаяпмиз. Ошқозон, жигар хуружи безовта қилди. Кейин мажбур тез тиббий ёрдамга мурожаат қилдик. Келиб текширди. Яна қон босимим тушмаяпти. Малоҳат опани ҳам кўрди. Биласиз, ички заҳарли бўқоқ билан оғрийдилар. Шу сабабли юраклари тез ураяпти, - дейди ҳолсиз овоз билан Саодат Омонова.

Очликни давом эттираётган журналистлар айни пайтда дўстлари, яқинлари, ҳуқуқ фаолларидан очликни тўхтатиш ҳақида қўнғироқлар ва хатлар олишаётганини гапиришди.

- "Тўхтатинглар, кейинги асорати ёмон бўлиши мумкин, соғлигингизга зарар етказишингиз мумкин”, дейишаяпти. Лекин биз давом эттираяпмиз. Кучимиз бор-ку ҳозирча. Мақсадимизга эришмагунимизча қўймаяпмиз. Ваҳоланки, кўпчилик “сизларга ҳеч қандай реакция бўлмайди” дейишаяпти. Ҳозирча давом эттираяпмиз, - дейди Саодат Омонова.

Ўзбекистоннинг марказий телерадиокомпаниясидаги маҳаллийчилик, цензура, коррупцияни тўхтатиш бўйича бир йилдан буён курашиб келаётган икки тележурналистнинг очлик тадбири мамлакат ичида ёритилмаётир.

Ўз касбий байрами куни президент девони олдида давлат раҳбари қабулига кира олмай, очлик эълон қилган Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова 27 июн куни 3 миллион сўмлик жаримага тортилганди. Шундан сўнг икки тележурналист очлик акцияси бошлашга қарор қилгандилар.

Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонованинг жаримага тортилиши ва очлик акциясига ҳукуматнинг эътиборсизлиги маҳаллий ва хорижий ҳуқуқ фаолларини ўйлантирмоқда.

10 июл куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов журналистларни ҳолидан хабар олгани уларнинг уйига борган.

- Малоҳатда жуда билинган, бўшашиб қолган. Саодат билан ҳам озгина гаплашдик, аммо гаплашишга ҳам ҳоли йўқ. Иккови ҳам оғир аҳволда. Саодатнинг қўл-оёғида оғриқ бошланган, - дейди Суръат Икромов.

Ҳуқуқ фаоли журналистларнинг очлик акцияси бўйича Ўзбекистон расмийлари сукут сақлаётганидан таажжубга тушаётганини яширмайди.

- Бунга ҳукумат жавоб бериши керак. Лекин улар ҳеч нарсага жавоб бермаяпти-ку! Улар эътибор бериши керак. Шу аҳвол бошланди, бутун дунёга тарқалаяпти. Бундан уларнинг (расмийларининг - таҳр.) очликка муносабатини, башарасини кўриш мумкин. Нимага давлат томонидан ҳеч ким келмаяпти? Бу қандай давлат? Шунчалик президент қабулига кириш оғирми? Президентнинг ўзи қанақа? Ахир булар ҳам сайловчи бўлган-ку, шу президентни сайлаган. Хукумат ёки парламент одамлари уларнинг аҳволига қарамаяпти. Мен бундай ҳукуматдан нафратланаяпман.
Ҳар бир давлатда очлик эълон қилинганда, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқ фаоллари, бир неча кундан кейин хукуматнинг раҳбарлари, ходимлари шу вазиятни ўрганишга келади, сабабини сўрайди. Лекин шу нарса Ўзбекистонда бўлмаяпти. 14 кун бўлаяпти очлик акциясининг бошланганига. Уларни кўрсангиз эди озиб кетишганлигини. Мен бориб жуда ҳайрон бўлдим. одамга муносабат шундай ҳам бўладими? - дейди овози титраб тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов.

Айни пайтда икки журналистнинг очлигига Малоҳат Эшонқулованинг қизи Зарнигор ҳам қўшилган.

ozodlik.org
 
DURDONDate: Dushanba, 11/07/11, 3:28:33 AM | Message # 67
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status:


 
DURDONDate: Dushanba, 11/07/11, 4:42:33 AM | Message # 68
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status:
Ўзбекистон автовокзалларида видеокамералар ўрнатилади

11.07.2011
Бу тадбир Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги раҳбарияти қарорига кўра амалга оширилмоқда.
8 июлдан кучга кирган мазкур қарорга мувофиқ, мамлакатдаги барча автовокзаллар, автостанцияларда видеокузатув камералари ўрнатилади. Видеокузатув камералари автовокзалларнинг кутиш заллари, кассалари ва йўловчилар кўпроқ тўпланиб турадиган бошқа жойларга ўрнатилиши айтилмоқда.

Ўзбек расмийлари бу тадбирлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш зарурати туфайли юзага келган чоралар эканини айтмоқдалар.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги масъуллари қарорига кўра, ҳозирда автовокзалларнинг кириш жойларида текширув масканлари ташкил этилган бўлиб, у ерда йўловчилар ва уларнинг юклари металлодетектор ёрдамида текшириладиган бўлди. Ҳозиргача бундай тартиб Ўзбекистондаги йирик автовокзаллардагина амал қиларди.

Аввал хабар қилганимиздек, йил бошида Ўзбекистон аэропортлари ва Тошкент метрополитенида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилганди. Бунга шу йил январида Москвадаги Домодедово аэропортида, жорий йил апрелида эса Минск метросида содир этилган портлашлар сабаб бўлгани айтилганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда жамоат жойларида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маҳаллий кузатувчилар мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан олинаётган тадбир ўлароқ ҳам баҳоламоқдалар. Бошқа кузатувчиларга кўра эса бу тадбирлар Ўзбекистонда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий ғалаёнлар олдини олишга қаратилган чораларнинг бир қисми бўлиши мумкин.

ozodlik .org


 
OSIYODate: Dushanba, 11/07/11, 10:21:16 AM | Message # 69
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Ойлик 15 фоизга, нархлар эса камида 20 фоизга ошди


Ўзбекистонда "бюджетчи"лар ойлиги ҳали ошмай туриб¸ бозордаги нархлар 20 дан 50 фоизга қадар кўтарилиб улгурди.

Озодлик суҳбатлашган тошкентлик тадбиркорлардан бирига кўра¸ 1 августдан бошлаб ойликлар 15 фоизга ошиши ҳақида навбатдаги фармон чиққанидан кейин ўзи ишлайдиган қурилиш моллари ширкати ўз нархномасидаги рақамларни 20 фоизга кўтариб қўйган.

Ойликлар августа ошиши айтилса-да, нархлар июл ойида оширилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Республика аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш, фуқароларга ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида 2011 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ўрта ҳисобда 15 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонни 7 июл куни имзоланди.

Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юкланди.

Қарор матбуотда эълон қилинганидан кейин вилоятлар ва Тошкент шаҳрида нархлар кўтарилгани кузатилди.

Айниқса гўш нархи ошди, дейди тошкентлик оила бошлиғи.

- Гўштнинг нархи ошаяпти. Слишком тез ошаяпти. Масалан¸ бундан бир ярим ой олдин 12-13 минг эди. Ҳозир 16-17-18 мингда мол гўшти. Пиëзлар 1500 бўлиб кетди. Гуручнинг нархи ошаëтгани сезилаяпти, дейди тошкентлик суҳбатдош.

Суҳбатдош ойлик ошди¸ деган хабардан юрак олдириб қўйганини айтади.

- Кескин нархлар ошаяпти-да. Ойлик 15 фоиз ошадиган бўлса, нарсаларнинг нархи 50 фоизга ошади-да, дейди тошкентлик суҳбатдош.

Суҳбатдошимиз иморатларни ремонт қилиб тирикчилик қилади. Ремонт учун ишлатиладиган материалларнинг қимматлашгани боис мижозлар буюртмаси камайди, дейди суҳбатдош.

7 июлдан кейин қурилиш моллари бирданига 20 фоизга ошгани кузатилди.

Қурилиш моллари билан савдо қилувчи ширкат ходими бу фактни тасдиқлар экан¸ баъзи молларнинг нархи 20 фоиздан ҳам кўпроқ ошганини айтди.

- Ошади. Кўпроқ олиб келаверинг пулни¸ етмай қолиши мумкин.

Озодлик: Қанча ошади¸ масалан?

- 20 фоизга оширамиз.

Озодлик: Ойлик 15 фоизга ошган бўлса, нима учун сизлар 20 фоизга оширасизлар?

- Ойликка қарамайдику бу қурилиш моллари, дейди қурилиш моллари билан савдо қилувчи ширкат ходими.

7 июлда иш ҳақи оширилиши ҳақидаги қарор чиққанидан кейин нархлар ошиши занжир халқалари каби волоятларга ҳам ëйилди.

Гулистонда ҳам гўшт, ëғ ва пиëз қимматлади, дейди сирдарëлик Алишер исмли йигит.

- Гўштлар 12 минг эди, 15 мингга чиқди. Помидорларни 300-400дан олаëтган эдик. Ҳозир 1000-1500га чиқаяпти. Бодринглар 500-600 сўм. Пиëзлар 500 сўм эди, 1500 сўмга чиқди. Бир кило ун 1300-1500. Буғдой планни бир амаллаб тўлдиришди. Буғдойнинг килоси бозорда 1200дан сотилаяпти. Давлат нархи 250 сўм олинаяпти. Энг пишиқчилик пайти бу нарсалар ҳаддан ташқари ошиб кетаяпти ойлик ошиши муносабати билан. Шакарлар 3500 эди. Тошкентда ҳозир 3500. Бизда 5200-5500 сўм. Одамлар мураббо қилади, компот қилади. Уларнинг мушугини пишт дейдиган одам йўқ. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари бор. Улар томоша қилиб юрибди бозорда. Ўзимизга бўлса бўлди, бошқа билан ишимиз йўқ, деб айтади, дейди сирдарëлик Алишер.

Расмий маълумотларга кўра¸ августдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига 57 минг 200 сўмни, ёшга доир пенсиялар ойига 111 минг 875 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 111 минг 875 сўмни ташкил этади.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 68 минг 645 сўмни ташкил қилади.

Бу маълумот ҳам таҳрирталаб экани айтилмоқда. Гулистонлик йигит одамлар маоши расмий ҳужжатлардагидан камроқ эканини айтади.

- Энг кам ойлик 49 минг. Масалан¸ фаррошлар, секретарлар 49-50 минг ойлик олади. Лекин ўртача ойлик кўрсатилаяпти 300-400 минг деб. Ойлик ошгандан бизга нима наф? Бизга фойдаси йўқку. Ойлик ошмасдан шу даражага чиққандан кейин бу ëғи нима бўлади? Бу нарсанинг оддий аҳолига ҳеч қанақа нафи йўқ. Керак эмас бизга ойлик ошиши дейди улар, дейди гулистонлик йигит.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Dushanba, 11/07/11, 10:25:35 AM | Message # 70
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Сиёсий маҳбуслар тақдирини ҳал этишда мусиқанинг қудрати нимага етади?



Страсбургдаги олиймақом концерт иштирокчиларидан бирининг айтишича, сиёсий маҳбусларнинг тақдирини ҳал этишда "мусиқа ҳис-туйғунинг тили сифатида адвокат ёки прокурорнинг оддий нутқидан кўра кўпроқ нарсага қодир бўлади".

"Мусиқа озод этади" (Musica liberat) номли концерт Михаил Ходорковский дохил Россия қамоқхоналарида қолаётган ўнлаб сиёсий маҳбусларга бағишланган.

Мусиқий тадбирда дунёга таниқли мумтоз мусиқа ижрочилари - Гидон Кремер, Евгений Кисин, Миша Майский, Марта Аргерих ва бошқалар иштирок этишган.

Россиядаги сиёсий маҳбусларнинг тақдирлари, ҳатто, фортепианода ўзининг қойилмақом ижрочилик санъатини намойиш этган Литва собиқ Президенти Витаутас Ландсбергисни ҳам бефарқ қолдирмаган.

Гидон Кремернинг айтишича, "концерт - созандаларнинг Россиядаги озодлик, сўз эркинлиги ва шахс ҳимоясига қаратилган инсонпарварлик акциялари бўлган".

Созандаларнинг наздида мусиқа, умуман олганда, кураш воситаси бўлмаса ҳам, Шопен, Прокофьев ва Шостаковичларнинг тили ҳар қандай сиёсатчиникидан кўра бурророқдир.

Концерт иштирокчиларидан айримлари ўз вақтида қамоқ азобини ўз таналарида ҳис этиб кўришгани ва шу сабабдан ҳам, бугун Россияда ноҳақ ҳукм этилиб, қамоқхоналарга ташланган инсонларни ўз ижролари билан дастаклаш таклифидан ҳеч қачон воз кечмаган бўлишларини таъкидлашган.

Қаерда, қандай? - Ўзбекистон

Дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларига қаралса, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг сони ҳам озмунча эмас.

Аммо дунёнинг айрим давлатларида уюштирилаётган саноқли норозилик намойишларини инобатга олмаганда, уларнинг тақдирлари ҳалича бутун жаҳонга донғи кетган созанда ёки хонандалар иштирокидаги концертларга сабаб бўлмаган.

Сўз сиёсий маҳбусларнинг тақдири ҳақида кетганда, Ўзбек сиёсий қўшиқчилигига асос солган ўзбекистонлик бетакрор лирик хонанда Дадахон Ҳасанов ҳам мусиқанинг кучини инкор этмайди.

"Мусиқа ва қўшиқ инсонларнинг руҳига таъсир қилади, зарба беради ёки руҳни тарбиялайди. Шунинг учун ҳам, қўшиқ жуда қудратли нарса. Қўшиқ дунёни бузади, деган гап бор. Чунки қўшиқни ҳамма эшитади. Масалан, шеърни эшитмаслиги мумкин, ўқимаслиги мумкин, лекин қўшиқни тинглайди. Чунки қўшиқда мусиқа - оҳанг бор. Шу сабабдан ҳам, у дунёдаги ҳар қандай халққа ёқади", дейди ўзбекистонлик таниқли хонанда.

Дадахон Ҳасанов, ўз ўрнида, "озодлик бўлсин, озодлик берилсин, инсон озод яшасин", деган мазмундаги шеъру қўшиқларни ўзлари ҳам айтишлари, лекин улар қамоқхоналардаги маҳбусларнинг қулоқларига етиб бормаслиги, раҳбарлар эса, бу каби ижроларини эшитмасликлари ёки писанд қилмасликларини айтади.

Хонандага кўра, Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг тақдирларига бағишлаб, дейлик, Страсбург, Лондон ёки Парижда дунё миқёсида концертлар уюштирилган тақдирда ҳам, бу - бирор бир таъсирга эга бўлмайди.

"Мана, Орол денгизи ҳақида қанча қўшиқлар айтдик. Аммо тўлишнинг ўрнига, Орол қуриб кетдию. Бу ҳам шунга ўхшаган бир гап-да. Ҳеч қандай таъсирга эга бўлмайди. Улар ўзлари билган ишни қилишади, санъаткорлар ўзларининг ишларини қилишади. Унинг учун демократия бўлиши керак. Бутун омманинг эътибори қаратилиши керак. Шунақа концерт бўлаяпти, деб, ҳаммага ёйилиши керак. Кенг омма бундан бохабар бўлиши лозим. Бу каби концертлар бизнинг раҳбарларимизга ҳам таъсир қилиши керак, аммо бундай эмас-да", дейди у.

"Сиёсий маҳбус"

Халқаро ҳисоботчилар наздида Ўзбекистон қийноқлар изчил ва мунтазам равишда қўлланилувчи давлатлар сирасига киритилади.

Кўплаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи халқаро ташкилотлар эса, бу каби ҳолларга кўпроқ Ўзбекистон қамоқхоналаридаги диний ва сиёсий маҳбусларнинг дучор этилишларини таъкидлаб келишади.

Ўзбекистонлик таниқли диссидент шоир Юсуф Жума 2007 йилда президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказган намойишлари ортидан ҳибсга олиниб, 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган ва халқаро ҳамжамиятнинг босими остида яқинда озодликка чиқарилган.

Ҳозир АҚШда яшаётган шоирнинг айтишича, "Ўзбекистонда сиёсий маҳкум - ўлимга маҳкум этилган дегани"дир.

"Айниқса, уларнинг иши президент Каримовга алоқадор бўлса," дейди у.

Юсуф Жума ўз тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон қамоқхоналарида оддий ва сиёсий маҳбусларга нисбатан муносабат бир-биридан ниҳоятда фарқ қилишини таъкидлайди.

"Менга ўтказилган қийноқлардан, ҳатто, қамоқхонада узоқ йиллардан буён ётган диндорлар ҳам даҳшатга тушишган. Теримни устара билан тилиб, тилиб, устидан туз сепишган. Икки қўлимни тепага, панжарага кишанлаб қўйиб, эрталабгача калтаклашган. Кечки соат 11 дан тонг саҳар соат 3 гача навбат билан алмашиб, дубинка билан товонимга уриб чиқишарди. Сиз буни бир тасаввур қилиб кўринг. Ёзда, ҳаво ҳарорати 48 градус иссиқ бўлган бир пайтда, нон ёпиладиган, овқат пишириладиган печкаларнинг устига мени ташлаб қўйишарди. Мен уни "Бухенвальд", печкаси деб атардим. Яна қайси бирини айтай?.."

Ҳозир АҚШда шифокорларнинг текширувидан ўтаётган Юсуф Жуманинг айтишича, калтаклар оқибатида ўпкасининг ярми бутунлай ишдан чиққан, юраги жойидан силжиган, ўт пуфаги эзиб ташланган, бирор бир жойим соғ қолмаган. Марҳамат, истаган киши текшириб кўрсин, ҳатто, америкалик шифокорларнинг ўзлари ҳам аҳволимдан даҳшатга тушишяпти, дейди у.

Диссидент шоир, ўз ўрнида, ҳатто дунёнинг манаман деган юлдузлари иштирокида концерт уюштирилган тақдирда ҳам, бу - Ўзбекистон раҳбариятига таъсир қилмаслигини айтади.

"Мен ўз мисолимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ташқарида танқидлар, курашлар қанча кўп бўлса, ичкаридаги сиёсий маҳбусга шунча кўп азоб берилади. Масалан, менинг оилам ҳеч нарсадан қайтмай, қанчалик кўп курашса, мен шунчалик кўп азоб кўрардим. Лекин мен шунга рози эдим. Мени ўлдиришса ҳам, курашинглар, дедим. Барибир курашиш керак".

Дунёга машҳур созандалар эса, россиялик сиёсий маҳбусларнинг тақдирларига эътибор қаратиш учун бекорга Страсбург шаҳрини танлашмаган.

Чунки Франциянинг унчалик ҳам йирик бўлмаган бу шаҳрида Оврўподаги энг йирик уч халқаро ташкилот - Оврўпо Кенгаши, Оврўпо парламенти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Оврўпо маҳкамаси жойлашган.

BBC.
 
OSIYODate: Seshanba, 11/07/12, 7:58:53 AM | Message # 71
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
16 кундан сўнг Саодат Омонова очликни тўхтатди

Шифохонага тушган Саодат Омонова очликни мажбуран тўхтатди. Малоҳат Эшонқулова эса акцияни давом эттирмоқда.
Очликнинг 16-кунида қон босими кўтарилиб кетган ва мутлақ ҳолдан тойган Саодат Омонова тез ёрдамда шифохонага олиб кетилди.

У билан бирга шифохонага борган Малоҳат Эшонқулованинг ўспирин қизи Зарнигор Саодат Омонованинг бир неча шифокор кўригидан ўтказилгани ва шифокорлар унга ташҳис қўя олмаётганини айтди.

Унинг ёнида бўлган Саодат Омоновага ҳам икки оғиз савол бердик.

Озодлик: Саодат опа, аҳволингиз яхшими энди?

- Ҳа енгилман анча.

Озодлик: Нима бўлади энди, очлик акцияси тўхтадими опа?

- Ҳа, мажбурман тўхтатишга, - дейди Саодат Омонова.

16 кундирки Ўзбекистон телевидениесининг собиқ журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова уйида очлик акциясини давом эттираётган эди.

Эндиликда Малоҳат Эшонқулованинг ўзи акцияни давом эттирмоқда ва уни бу ҳаракатдан қайтаришга уринган Аваз ака – Малоҳат Эшонқулованинг турмуш ўртоғи сўнгги уч кун ичида аёлларнинг мутлақо мажолсиз қолгани ва бунга Ўзбекистондаги мутасадди идораларнинг мутлақо бепарволигидан куйиниб сўзлади.

- Менинг онам буларни эшитиб реанимацияга тушиб қолди. Келсам, қизим очлик эълон қилган экан, Зарнигорни тўхтатиб олдим. Буларга айтсам, “йўқ”, деб туриб олишди. “Бўлди қилинглар. Бу ëқда ҳеч кимнинг иши йўқ сизлар билан, нима қиласизлар?" дедим қайта-қайта, - дейди Аваз ака.

Аваз аканинг сўзларига кўра, икки журналист аввалига Ўзбекистон телевидениесидаги цензура, маҳаллийчилик ва коррупциядан, кейин эса ҳуқуқ-тартибот идораларининг уларга нисбатан ноқонуний муносабатларидан арз қилиб, мамлакатнинг ўнлаб мутасадди идораларига қилган мурожаатларига шу кунга қадар бирор жавоб берилмаган.

Учрашув талаб қилинаётган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов маъмуриятидан, ҳатто, бир бора телефон қўнғироғи бўлмаган.

Журналистлар ўзига расмий вакил этиб тайинлаган ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов, ҳатто, бу икки журналист расман мурожаат йўллаган хориж элчихоналари ва дипломатик корпусларидан бирор вакил келмаганидан таажжубда эканини айтди.

- АҚШ элчихонаси билан кеча гаплашганимда “Бориш ниятимиз бор. Хабаримиз бор”, деган эди. Мана шу кунларда боришни ваъда қилди. Германия, Англия элчихонаси билан гаплашдим. У ерда мана шу вазифани бажарадиган одамлар отпускада экан. Мана шунақа аҳвол. Гап фақат элчиларда эмас. Бу хабар дунëга ëйилиб бўлди. Лекин ҳукуматнинг бунақа аҳволга эътиборсизлик билан қараëтгани мени ҳайрон қолдираяпти охирги вақтда, - дейди Суръат Икромов.

Озодлик мухбири ҳам АҚШ ва Германиянинг Тошкентдаги элчихоналарига боғланди ва бу борада аниқ жавоб олишга муваффақ бўлмади.

Шу тариқа, гарчи журналистлардан бири шифохонага тушгани боис мажбуран очликни тўхтатган бўлсада, Ўзбекистондаги мутасадди идоралар ва расмий ташкилот, шунингдек, хорижий дипломатик корпус вакиллари сукут билан кузатаётган очлик акцияси 16 кундирки давом этмоқда.

Тиббиётчилар бу таҳлит тайёргарликсиз бошланган очликнинг 12 кунидан сўнг киши организмида тўхтатиб бўлмайдиган жараёнлар бошланиши ва одатан, бундай очликдан чиқиш чоғидаги эҳтиёсиз биргина қадам ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Агар президент билан учрашса, Ўзбекистон телевидениеси ва телерадиокомпанияга раҳбар ташкилотлардаги цензура, порахўрлик, маҳаллийчилик каби иллатлардан у кишини бохабар қилиш орзусида очлик акциясига қўл урган икки журналист аёл ҳақида акциянинг 16 кунига келиб Ғарбдаги етакчи нашрлардан бири саналган The Wall Street Journal мақола ёзди.

“Икки журналист ўзи муқаддам ишлаган ва цензура мавжудлиги учун айблаган давлат телевидениеси билан низоси ортидан қилган норозилик намойишлари боис ҳибсга олинди ҳамда жаримага тортилди”, деб ёзган The Wall Street Journal нашри президент Ислом Каримов билан учрашувни расман талаб қилиб, 27 июндан уйида очлик акциясини бошлаган журналистлар тақдирига ҳукуматнинг беэътиборлигини алоҳида қайд этган.

Айни мазмундаги мақола яна бир неча ғарб нашрларида чоп этилди.

Эслатамиз, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаб келган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар телевидениедаги қонунбузарликларга чек қўйилишини талаб қилиб, ўтган йили 6 декабр куни илк бор Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказганидан кейин 9 декабр куни ишдан ҳайдалган эди.

27 июн куни Ўзбекистон президенти девони олдида очлик акциясини ўтказа бошлагач, милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, уч миллион сўм жаримага тортилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова норозилик сифатида очлик акциясини бошлади ва мана энди журналистлардан бири айни талабда акция давом эттирмоқда.

Ozodlik.ort
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/07/13, 7:10:33 AM | Message # 72
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Владивостокда икки ўзбек ҳалок бўлди
13.07.2011

12 июл оқшомида Владивостокдаги "Снеговая падь" мавзесида снаряд портлаши оқибатида икки ўзбекистонлик нобуд бўлди.
Маҳаллий вақт билан соат 22.40 да юз берган портлашда яна икки ўзбекистонлик яралангани хабар қилинмоқда.

Қурилишда ишлаган бу ўзбекистонликлар ўз иш жойлари яқинидаги ўрмондан снаряд топиб олиб, уни металлоломга топшириш учун арралаётган пайтда портлаб кетгани айтилмоқда.

Портлашдан жабрланган ўзбекистонликларнинг исм-шарифлари ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, владивостоклик маҳаллий блоггерлардан бири ҳалок бўлганлар 48 ва 23 ёшли, жароҳат олганлар эса 20 ва 19 ёшли кишилар экани ҳақида ёзди.

Портлаш натижасида жароҳатланган икки ўзбекистонлик Владивосток шаҳар клиний шифохонасига етказилган, бироқ шифокорлар ҳозир касалхонанинг травматология бўлимида ётган бу кишилар ҳаёти учун хавф йўқлигини таъкидламоқдалар.

Қайд этиш жоизки, шу кунда ҳарбийлар учун қурилаётган "Снеговая падь” мавзеси ўрнида 2002 йилгача Тинч океани флотининг қўрхонаси (артиллерия омбори) бўлган. 2002 йилнинг октябр ойида у ерда кучли ёнғин юз берган ва кўплаб снарядлар портлаган эди. Ўша пайтда портлаган снаряд парчалари ҳамда портламаган снарядлар бир чақирим радиусда чор-артофга учиб кетгани ҳақида, портлашлар бир кеча-кундуз давом этгани хусусида айтилганди.

Маълумотларга кўра, жорий йил феврал ойида Россия Мудофаа вазирининг муовини Григорий Нагинский Бош вазир Владимир Путинга ҳарбийлар учун турар-жой мавзеи барпо қилиниши олдидан бу жой сапёрлар томонидан текширилгани ва у ердан бирорта ҳам снаряд топилмагани ҳақида ахборот берганди.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Payshanba, 11/07/14, 11:26:30 AM | Message # 73
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
'Оқ олтин'дан ўзбек деҳқони косаси қачон оқаради?


"Фермерлик қилиб ўтказган ўн йил умримга ачинаман. Эсиз, бекор кетди".

Жиззахлик Маъмур Азимов фермерлик қилган йилларини ана шу қисқа жумлада ифодалайди. Собиқ тадбиркор ва маҳалла фаоли Маъмур Азимов 90-йиллари фермер хўжаликлари тузилиши билан 10 гектар ер олиб, иш бошлаганди.

"Аммо йил сайин фермерлар учун чекловлар, улар устидан назорат кучая бошлади" - дейди суҳбатдошим -"Нима экишни, ҳосилни кимга ва қанчадан сотишни ҳам фермерлар ҳал қила олишмайди. Фақат пахта ва ғалла экилади. Бироқ пахта таннархи давлат сотиб оладиган баҳога мутаносиб эмас".

Фермер хўжаликларини йириклаштириш бошланиши билан, Маъмур Азимов ўз ерини топшириб, фермерликдан воз кечди. У ҳозир томорқасида иссиқхона тиклаб, помидор етиштирмоқда.

"Шу беш сотих ердан ярим йилда оладиган фойдани солиштирсам, 10 гектар ерда фермерлик қилиб топган бир йиллик даромадимга тенг экан. Бунинг устига эркинман" - деб айтади собиқ фермер - "Фермерлик ортидан фойда олмадим. Фақат қора қозонимиз қайнарди".

Ўзбекистонда биз гаплашган бошқа фермерлар ҳам жуда кам фойда кўришаётганини, нима экиш, кимга ва қанчадан сотишни фақат давлат ҳал қилишини айтадилар. Бироқ Жиззахга туташ Жанубий Қозоғистон фермерлари бошқача манзарани чизишади.

"Тўрт-беш нафар оғайни биргаликда фермерлик қиламиз. Пахта, беда экамиз. Аммо ҳеч ким бизга нима экасан, кимга сотасан ва ёки қанчадан сотасан, деб буйруқ бермайди. Эркинмиз" - деб айтади идорадаги тоза ишини фермерликка алмаштирган собиқ иқтисодчи Ҳайдарали Орипов - "Худога шукур, фермерлик қилиб, машина олдим, уйимни янгиладим".

Қозоғистонлик суҳбатдошимнинг таъкидлашича, бугун уларга имтиёзли кредитлар, ёқилғи ва ўғитлар учун катта фоизли чегирмалар берилади. Ҳозир Россия ва Беларус билан Қозоғистон ўртасида ягона бож тизими ишга тушаркан, эндиликда қовун экиб, ҳеч бир тўсиқсиз Беларус ва ё Россияга бозорларига олиб бориб, сотиш ниятида.

"Фермерлик эркин иш-да" - дейди қозоқ суҳбатдошим -"Бунинг устига нефт пуллари бўлгани учун Қозоғистон ҳукумати фермерларга ҳам субсидиялар ажратади".

Қўшни Ўзбекистон ҳам четга олтин, газ ва пахта сотади. Бироқ халқаро кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ этмаяпти, фермерларга эркинлик бермаган ва арзон ишчи кучи сифатида юз минглаб ёш болаларни пахта далаларида ишлатмоқда.

'Пахта ўрнига мева экиш керак'

"Ўзбекистон истаса, ўз қишлоқ хўжалигини ислоҳ эта олади. Тўғри, бу учун пул керак. Лекин четга пахта ва бошқа маҳсулотлар сотаётган Ўзбекистонда бундай маблағ бор" - деб айтади "Табиатга Адолат" халқаро ташкилотидан Стив Трент -"Пахтадан тушаётган даромаднинг жуда ҳам кам қисми Ўзбекистонда деҳқонлар ҳаётини яхшилаш ва ёки қишлоқ хўжалигини замонавийлаштиришга сарфланмоқда, холос".

"Афтидан, ҳокимиятда ўтирган одамлар ўз шахсий манфаатларини устун қўйиб, Ўзбекистон халқи келажагани ўйлаётганга ўхшамайди".

Деҳқончилик Ўзбекистон иқтисодида муҳим ўрин тутади. Лекин не боис бугун ҳукумат ўзи учун муҳим бўлган зироат соҳасини ислоҳ этмаяпти, деган савол ўртага чиқади.

Ўзбек фермерлари уларнинг бири икки бўлмаётганини, топганларини амал-тақал қилиб, озиқ-овқатга етказишаётганини айтадилар.

"Ўзбекистондаги мавжуд пахтачилик саноатидан уни етиштирган деҳқон ё фермер эмас, балки ҳокимиятда ўтирган бир ҳовуч элита фойда кўради" - дея бу саволга жавоб беради бир неча йил Ўзбекистонда ишлаган британиялик таҳлилчи Жон Маккарти - "Ҳозир ердан фойдаланиш қоидалари ўзгартирилса, у ҳолда Ўзбекистон аҳолиси, деҳқонлар фойда кўра бошлашади. Бироқ унда ҳокимиятдаги элита пахта савдосидан манфаат кўрмай қолади".

Аксар саҳродан иборат Ўзбекистонда унумдор ерлар кам қолмоқда, аҳоли сони эса катта. Мамлакатда саҳролашиш кучли, ер шўрланиши ҳам улкан муаммо. Бунинг устига, сувталаб пахта учун керакли сув, асосан, қўшни мамлакатлардан келади.

Ўзбекистонда ҳозир Совет давридаги пахтачилик миқёси сезиларли қисқарган. Аммо бу мамлакатда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кучайтириш учун пахтачиликни янада камайтириш зарур, деган фикрлар айтила бошланган.

"Пахтанинг нархи ҳозир бошқа мева-сабзавотга қараганда анча ерга урилган. Дейлик, узум ё кишмиш нархи пахтадан кўра қиммат" - деб айтади ишбилармон ва иқтисодий маслаҳатчи Анвар Ҳусайнов -"Жаҳондаги ўзгаришларга қараб, биз ҳам пахта майдонларини қисқартириб, ўрнига ўрик, шафтоли экишимиз, ёнғоқзор ва боғлар ташкил этишимиз керак".

Суҳбатдошимга кўра, пахта далалари ўрнида мевазор боғлар яратилса, бир неча баравар кам сув ишлатиб, кўпроқ ҳосил олиш мумкин.

"Уч-тўрт йил ичида мева-чева ортидан келадиган даромад пахтадан ҳам ошиб кетиши мумкин" - дейди Анвар Ҳусайнов - "Йилдан-йилга пахтага кетадиган меҳнат ва ўғитлар қимматлаб, пахта таннархи ошиб бормоқда. Лекин пахта толаси нархи бу тезликда ўсаётгани йўқ".

Уч йил олдин жаҳонда озиқ-овқат нархлари қимматлаб кетиши ортидан, Ўзбекистонда ҳам энди пахта эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга кўпроқ аҳамият берилса керак, деган умидлар пайдо бўлганди.

Лекин пахта бу мамлакатда ҳамон энг муҳим экин сифатида кўрилмоқда. Ўзбекистондаги озиқ-овқат нархлари эса баъзида бой ғарб ўлкаларига тенглашиб қолган. Натижада, кўплаб ўртаҳол ўзбекистонликлар мавсумдан ташқари оддий мева ё сабзавот сотиб олиб ейишга ҳам қийналадилар.
 
OSIYODate: Juma, 11/07/15, 4:02:21 PM | Message # 74
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Малоҳат Эшонқулова ҳам очликни тўхтатди
15 июл куни очлик акциясининг иккинчи иштирокчиси Малоҳат Эшонқулова ҳам 19 кунлик очликни тўхтатишга мажбур бўлди.

27 июндан бери Ўзбекистон телевидениесидаги қонунбузарликларга қарши норозилик сифатида очлик тутиб келган Малоҳат Эшонқулова соғлиги ва оилавий сабаби боис бу акцияни тўхтатишга қарор қилганини айтди:

- Ҳозир умумий ҳолсизлик. Эрталаб қон туфладим. Шундан қўрқиб кетдим. Мен ўйладим ошқозонимданмикин, деб. Ўзим ҳам билмай қолдим. Кейин жуда ҳам ҳолсизман, бошимни кўтара олмайман. Эрталаб менга олманинг, лимоннинг сувларини беришди. Шуни ичиб ўтирибман,- деди журналист малоҳат Эшонқулова.

Журналистга кўра¸ очликни тўхтатишига соғлиги ёмонлашгани бир сабаб бўлса, иккинчиси қайнонасининг комага тушиб, айни пайтда касалхонадан оғир аҳволда уйга олиб келинганидир.

Президент қабулига кириш мақсадида очлик эълон қилган Малоҳат Эшонқулова тез орада жамоатчиликка янги баёнот тарқатишларини билдирди:

- Очликни тўхтатганимиз ҳақида ўз баёнотимиз билан чиқиш ниятимиз бор. Озроқ кучга тўлсам, барча ҳамкасбларимизга, ҳуқуқ фаолларига, ҳалқаро ташкилотларга тарқатиш ниятимиз бор, деди 19 кун очлик акциясини давом эттирган журналист Малоҳат Эшонқулова.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаб келган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар телевидениедаги қонунбузарликларга чек қўйилишини талаб қилиб, ўтган йили 6 декабр куни илк бор Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказганидан кейин 9 декабр куни ишдан ҳайдалган эди.

27 июн куни Ўзбекистон президенти девони олдида очлик акциясини ўтказа бошлагач, милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, уч миллион сўм жаримага тортилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова норозилик сифатида очлик акциясини бошлаган эди.

Очлик акциясининг яна бир иштирокчиси журналист Саодат Омонова 12 июл куни қон босими ошиб кетгани боис, касалхонага олиб борилганидан сўнг тўхтатган эди. Саодат Омонова 16 кун очлик акциясини давом эттирган эди.
 
OSIYODate: Shanba, 11/07/16, 11:40:27 AM | Message # 75
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Ўзбекистонлик автоҳаваскор МДҲни кезадиган бўлди


Феврал ойидан буён дунёни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашинада кезишни режалаган автоҳаваскор орзуси ушаладиган бўлди.
Ҳасанбой Бурҳонов дунёни эмас, мустақил давлатлар ҳамдўстлигини кезадиган бўлди.

Асли наманганлик Ҳасанбой Бурҳоновнинг май ойида режалаган автомарафони 17 августда бошланадиган бўлди.

- Бир оз маршрут ўзгарди. Сабаби тайёргарлик борасида йиғиладиган маблағларни биз жалб қила олмадик. 17 август куни старт бўлади. Тошкент-Бишкек-Остона-Москва-Минск-Киев-Кишинёв ва яна Тошкент. Мақсад ўша-ўша – ногиронлар муаммосига жамоатчилик диққатини жалб қилиш. Нафақат Ўзбекистон жамиятини, жаҳон инсониятини шу муаммоларга жалб қилиш. Автомарафон Ўзбекистоннинг 20 йиллигига ҳам бағишланади, - дейди ўзбекистонлик автоҳаваскор Ҳасанбой Бурҳонов.

Унинг дунё бўйлаб автосаёҳати кечикканига Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи “GM Uzbekistan” автоконцернининг мазкур автосаёҳат учун машина ажрата олмагани сабаб бўлган эди

Жаҳонни “Тенг имкониятлар учун” шиори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Captivaда айланиб чиқишни мўлжаллаган Ҳасанбой ака эндиликда бу орзусини автоконцерннинг бошқа автомобил турида амалга оширадиган бўлди:

- Бир дўстимнинг “Дэу Матиз” автомашинаси бўладиган бўлди. Хозир тайёргарлик ишларини олиб бораяпмиз,- дейди ёшлигидан ногирон бўлган Ҳасанбой ака.

Автоҳаваскор автомарафонга уч ярим минг долларни Германиядаги ташкилотлардан бири ўтказганини, қолган қисмини эса Ўзбекистондаги айрим ташкилотлар ёрдамида йиға олганини айтди.

-Беш минг доллар йиғилди. Яна бир киши 3 минг доллар ёрдам беришини айтган. Ёрдам бермаса, шу маблағни бошқа бир дўстим қарзга беради. Шундай қилиб, бу лойиҳани 8 минг доллар билан амалга оширамиз, дейди ўзбекистонлик автомобил ишқибози.

Бир ярим ойга мўлжалланган мазкур автомарафонда суҳбатдошимиз якка ўзи сафар қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик автоҳаваскор Ҳасанбой Бурҳонов май ойида дунё бўйлаб автосаёҳатга чиқмоқчи эди. Бироқ унинг автомарафонига керакли бўлган автомашинани олишда, ҳамда маблағ тўплашда қийинчилик туғилгани боис шу йилнинг ёз ойларига қолдирилган эди.

ozodlik.org
 
Search: