O'zbekiston Yangiliklari
|
|
OSIYO | Дата: Dushanba, 26-Mar-2012, 07:43 | Сообщение # 211 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Ўзбекистонлик ошпазлар Киевдаги пазандалик танловида маҳоратларини кўрсатишди
Ўзбекистонлик ошпазлар 2012 йилнинг 14-20 март кунлари Украинанинг Киев шаҳрида ўтказилган 8-Ҳалкаро Ёшлар пазандалик мусобақасида зафар қучдилар.
Ўзбекистон жамоаси бу мусобақага 5 нафар пазанда билан қатнашиб, уларга бош ошпаз Сомодов Абдусаттор бошчилик қилди.
Ғолиблар 10 та медаль, дипломлар ва “Гран - При” номинациясидаги ютуқлар билан бирга Киев савдо-иқтисодиёт Университетига кириш учун имтиёзли сертификатларга ҳам эга бўлишди, дея хабар беради ўзбек таомлари ҳақидаги сайт асосчиси Бахриддин Чустий.
Пазандалардан:
1. Илҳом Турғунов – Хамир таомлари номинациясида – олтин медалга эга бўлди. 2. Хусан Мирзаев – Товуқ гўштли таом ва карвинг санъати номинациясида – олтин медалга эга бўлди. 3. Бобур Қаюмов – Товуқ гўштли таом, ва Балиқ таоми номинациясида – бронза. 4. Мирумар Худойберганов – Карвинг санъати номинациясида – бронза медали. 5. Файзуллох Абдуллаев – Қўй гўштидан таом номинациясида – бронза медали.
“Гран - При” номинациясида:
Хусан Мирзаев Бобур Қаюмов Мирумар Худойберганов – бронза медаль ва кубок билан тақдирландилар.
Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси раиси А.Х. Умаров ва Бош ошпаз Сомодов А.Р. “Ёш мутахассисларни тайёрлагани учун” 1 даражали медал билан тақдирланди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Payshanba, 29-Mar-2012, 15:05 | Сообщение # 212 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4085
Статус: 
| Япония Қарши-Термиз темирйўлини электрлаштиришга $221 млн.маблағ ажратди.
Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖАЙКА) вице-президенти Киёши Кодеранинг ташрифи давомида ЖАЙКА ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида “Ривожланишга расмий ёрдам” япон ҳукуматининг дастури доирасида заём битими имзоланди.
“Қарши-Термиз темирйўл участкасини электрлаштириш” лойиҳасига 30 йил муддатга имтиёзли фоиз ставкаси остига 221 млн. АҚШ долларига эквивалент миқдорда қарз ажратилади.
Мазкур лойиҳа доирасида узунлиги 325 км бўлган темирйўл участкасини электрлаштириш, телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, электровозларни таъмирлаш бўйича ускуналарни янгилаш, машиналар ва механизмларни сотиб олиш кўзда тутилган. Буларнинг барчаси фойдаланилаётган темирйўл участкасининг самарадорлигини ошириш, энергия захираларига бўладиган сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради.
Қайд этиб ўтамиз, 2012 йилнинг 16 февралида ОТБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида узунлиги 140,8 км бўлган “Мароқанд-Қарши” темирйўл участкасини электрлаштириш бўйича қиймати 100 млн.долларлик заём битими имзоланган эди.
Ушбу иккита лойиҳанинг параллель тарзда амалга оширилиши узунлиги 831,5 км ни ташкил этувчи Тошкет-Термиз йўналиши бўйича тўлиқ электрлаштирилган темирйўл участкасини фойдаланишга топшириш имконини беради.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 02-Apr-2012, 04:36 | Сообщение # 213 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| "Аэрофлот” аэробуси Тошкентга қўниш чоғида қушлар галаси билан тўқнашди Москвадан учиб келаётган йўловчи аэробуси Тошкентга қўниш чоғида қушлар гала билан тўқнашди.
"Тошкент аэропортида қўниш чоғида Москвадан учиб келаётган А 330 аэробуси қушлар галасига урилди, бироқ бу воқеа парвознинг хавфсизлигига таъсир қилмади, самолёт бешикаст Ўзбекистон пойтахти аэропортига қўнди”, - дея хабар беради “Аэрофлот”даги манба.
У берган маълумотга кўра, лайнер бортида 160 киши бўлган. Самолёт қўнганидан кейин уни авиатехниклар кўрикдан ўтказиб, аэробус қанотида ва двигателларининг бирида қушларнинг самолётга урилиш изларини кўришган.
"Айни пайтда самолёт рейларни амалга оширишдан четлаштирилди", — дейди манба "Интерфакс"га
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 20-Avg-2012, 08:28 | Сообщение # 214 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Бойсунда физика ва мантиқ қонунларига зид ҳолат кузатиляпти: мотори ўчиқ машиналар юқорига қараб ҳаракатланяпти, дея хабар беради «Мир» телеканали. Тепага қараб юраётган машиналар ҳатто тезлигини оширяпти ҳам. Бу ҳолат Бойсун қўриқхонасидаги 50 метрли участкада кузатилади, холос. Мазкур ҳудудда сув ҳам пастга эмас, тепага қараб оқади. Маҳаллий аҳоли буни мўъжиза деб атаса, олимларнинг фикрича, бу оптик алдовдан бошқа нарса эмас. Шунга ўхшаш участкалар Жанубий Корея, Молдова, Исроил ва Хитойда ҳам бор.
<iframe width="480" height="360" src="http://www.youtube.com/embed/CIwyt8ZA1Cc" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>
Сообщение отредактировал Osiyo11 - Dushanba, 20-Avg-2012, 08:40 |
|
| |
OSIYO | Дата: Payshanba, 20-Sen-2012, 11:51 | Сообщение # 215 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Непалга етакчи ўзбек альпинистлари жамоаси етиб келди. Унга таниқли альпинист халқаро синфдаги спорт устаси Илёс Тухватуллин бошчилик қилмоқда.
Жамоа чўққи синфида альпинизм бўйича биринчи жаҳон чемпионатида қатнашади, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликка Альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси президенти в.б., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анатолий Шабанов.
Ўзбекистон терма жамоаси бошқа жамоалар билан бир қаторда жаҳон чемпионатида қатнашади. Улар баландлиги саккиз минг метр бўлган Аннапурна чўққисини (8047 м) забт этишлари керак.
Экспедициямиз таркибига 8 та энг кучли альпинист кирган. Булар: И.Тухватуллин, Сергей Ильясов, Иван Лобанов, Григорий Юдин, Андрей Куций, Александр Биков, Юрий Егоров ва жамоа шифокори Дмитрий Серебряков. Экспедициянинг барча қатнашчилари Помир, Тянь-Шань тоғларининг етти минг метр келадиган чўққиларига чиқиш ва дунёнинг баланд тоғли ҳудудларида мураккаб техник йўналишларини босиб ўтиш каби ноёб тажрибага эга.
Ўзбекистон альпинистлари ўз чиқишларини мамлакат Конституциясининг 20 йиллигига бағишламоқда.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 19-Noya-2012, 15:12 | Сообщение # 216 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Словениянинг Марибор шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони шарафли номига сазовор бўлди.
Мусобақанинг энг ёш иштирокчилари гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган умидли спортчимиз 11 имкониятдан 10 очко жамғариб, (9 партияда ғалаба қозонган ва икки матчда дуранггга имзо чекди) 8 ёшида жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 09-Dek-2012, 05:57 | Сообщение # 217 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
|
2013 йил Ўзбекистонда "Обод турмуш йили" деб эълон қилинди Пойтахтимизда Конституциянинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги – 2013 йилни мамлакатимизда “Обод турмуш йили” деб эълон қилишни таклиф этди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 15-Dek-2012, 05:03 | Сообщение # 218 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| боғи қурилмоқда
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида архитектор ва ҳайкалтарош Ботир Кулиевнинг лойиҳаси асосида янги болалар боғи барпо қилинмоқда. Эътиборли томони ушбу боққа бошқалардан фарқли равишда турли ҳайкаллар ўрнатилади, деб ёзади UT.uz. Ана шулардан бири динозавр ҳайкали. Ҳайкаллар кўп функцияли бўлиб, улар нафақат шунчаки экспонат балки хизмат кўрсатиш объекти вазифасини ҳам ўтайди. Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, бундай ҳайкаллар шаҳар кўркига кўрк қўшиб қолмасдан, тадбиркорлар учун яхши бизнес юритиш имкониятини ҳам яратади. Зеро, ноанъанавий савдо шаҳобчалари мижозларни жалб қилишнинг замонавий усулларидан бири ҳисобланади. Буни яхши англаган ишбилармонлар ҳам ғоя муаллифни қўллаб-қувватлашмоқда. Мисол учун суратдаги динозавр ҳайкали айни пайтда болалар қахвахонаси вазифасини ўтайди. Динозавр "ичида" ёзнинг иссиқ кунларида музқаймоқ истемол қилиш болалар учун айниқса қизиқ туюлиши шубҳасиз. Ваҳоланки, динозавр бўлажак болалар боғининг бир қисми холос. У тўлиқ қуриб бўлингандан кейин бу ерда мўжизавий манзара хосил бўлади. Айни пайтда қурилиш ишлари тўхтатилган. Ботир Кулиев иссиқ кунлар келгандан кейин ишни давом эттиришни режалаштирган. - Бу катта лойиҳа, унинг ҳар бир детали ҳақида анча гапириш мумкин, — дейди муаллиф. "Масалан ўша динозаврни олайлик, у ҳали битмаган. Қорин бўшлиғида қилинадиган ишлар кўп, бу ерда қаҳвахона зали жойлашади, деворларига эса қадимги дунёни эслатиб турувчи турли иллюстрациялар жойлаштирилади".
|
|
| |
SAKINA | Дата: Chorshanba, 19-Dek-2012, 09:00 | Сообщение # 219 |

Группа: IJODKOR
Сообщений: 2601
Статус: 
|
ЎЗБЕКИСТОНДА ХУСУСИЙ БАНКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ
Ўзбекистонда давлат тузилмаларига хусусий банклар фаолиятига аралашиш тақиқланди. Ўзбекистон Президенти бу борадаги қонунни имзолади.
“Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятини кафолатлаш тўғрисида”, деб номланган қонунга биноан, давлат тузилмалари хусусий банклар томонидан қонунбузарлик содир этилган ҳолатдагина чора кўриш мақсадида ҳаракат қила оладилар.
Қолган пайтда давлат тузилмаларининг молия институтлари ишига аралашуви тақиқланади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 23-Dek-2012, 04:48 | Сообщение # 220 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
|
Мустақиллик майдонида Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари якунланмоқда. Мамлакатнинг бош арчаси ўрнатилиб, минглаб чироқлар билан порлади, майдон атрофидаги бинолар, дарахтлар, йўллар рангли фонусчалар билан безатилган. Ҳозирча майдонга ўтишнинг иложи йўқ, у ерда ишлар қизғин олиб бориляпти, ён томонлардан ўтиш жойлари эса милиционерлар томонидан қўриқланяпти.
Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ ишлар деярли якунланганини кўриш мумкин – янги йил ярмаркаси ўтказиладиган палаткалар, уйчалар ўрнатиб бўлинди.
|
|
| |
LOLA | Дата: Yakshanba, 23-Dek-2012, 13:56 | Сообщение # 221 |
 Peshqadam
Группа: Muslima
Сообщений: 1547
Статус: 
| O'zbekistonda xususiy banklar ishiga davlat aralasha olmasa, bu yaxshi yangilik emas. Butun dunyo xususiy banklarning chegarasiz, o'zboshimcha ishlari tufayli iqtisodiy krizisdan iqtisodiy krizisga chiqib-kirib yurgan paytda, bu yashshamagur xususiy banklar uchun O'zbekistonda ham bunaqa qulaylik tug'dirilishi, o'lkamizning ham xususiy banklar qo'li ostiga tushib qolganini bildiradi.
|
|
| |
LOLA | Дата: Yakshanba, 23-Dek-2012, 13:59 | Сообщение # 222 |
 Peshqadam
Группа: Muslima
Сообщений: 1547
Статус: 
| Umuman olganda, banklar harom ish bo'lmish "riba", ya'ni foizli qarz berish, olish bilan shug'ullanadi. Unaqa joylarda ishlab oylik olish musulmonga to'g'ri kelmasa kerak. Kreditga hech qachon yaqinlashmanglar, gunoh!
|
|
| |
OSIYO | Дата: Payshanba, 10-Yan-2013, 10:02 | Сообщение # 223 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Ўзбекистонда бир кун интернет ишламайди
Ўзбекистонда UZONLINE хизматларидан фойдаланувчилар 12 январдан 13 январга ўтар кечаси Интернет хизматидан фойдалан олмайдилар. Бунинг сабаби, "Ўзбектелеком" компанияси шу вақт оралиғида серверларнинг маълумотлар базасида профилактика ишларини ўтказади. “Ўзбектелеком” компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, UZONLINE Интернет хизматидан фойдаланувчилар, оператор ва провайдерлар 13 январ тунги соат 01:00 дан эрталабки 07:00 гача интернет хизматидан фойдалана олмайдилар. Компаниядан таъкидлашларича, бундан кўзланган мақсад серверлар маълумот базасини янада оптималлаштириш борасида ишлар олиб борилишидир. Мазкур чекловлар бошқа интернет провайдер фойдаланувчиларга мутлақо таъсир қилмайди. Эслатиб ўтамиз, "Ўзбектелеком" –Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланиб, у ўз тармоғи билан бутун мамлакат худудини қамраб олган. Компания давлат ва республика идораларига телекоммуникацион хизматлар етказиб берувчи асосий таъминотчи ҳисобланади. Компания таркибида 22 та филиал, жумладан 14 та минтақавий, шунингдек 8 та махсус ва 3 та шўба корхона мавжуд.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 19-Yan-2013, 07:21 | Сообщение # 224 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
|
Янги йил арафасида АҚШда инглиз тилидаги “Ўзбек ҳикоялари тўплами” китоби нашрдан чиқди. ушбу китобдан инглиз тилига ўгирилган ўнта ўзбек ҳикоялари ўрин олган. Танланган ҳикояларда ўзбек миллий маданияти, мамлакат ижтимоий - сиёсий ҳаёти ҳақида сўз боради. Тўпламга Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад ва Ҳайриддин Султонов каби машҳур ёзувчиларнинг ҳикоялари киритилган. Тўплам муаллифи эндигига 22 ёшга тўлган Маҳмуда Сайдумаровадир. У 1990 йилда Фарғона вилоятининг Марғилион шаҳрида таваллуд топган. Бошланғич таълимни Тошкентдаги 243-умумтаълим мактабида олган Маҳмуда 1996 йил оиласи билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ва ўқишни чет элда давом эттирган. Мазкур тўплам унинг адабиётдаги илк иши ҳисобланади. Ўзбек ҳикояларини инглиз тилига таржима қилишга аҳд қилган Маҳмуда китоб орқали ўзбек миллий маданияти, урф-одатлари ҳамда жамияти билан дунё халқаларини таништиришни мақсад қилган.
|
|
| |
LOLA | Дата: Juma, 01-Fev-2013, 13:42 | Сообщение # 225 |
 Peshqadam
Группа: Muslima
Сообщений: 1547
Статус: 
| В Узбекистане могут запретить иностранную валюту
С 1 февраля в Узбекистане банкам будет запрещено продавать наличную иностранную валюту физическим лицам Об этом сообщает портал Bank.uz. По сведениям ресурса, новые правила будут утверждены постановлением президента и положением Центробанка республики. Запрет, как отмечается, будет распространяться на физических лиц-резидентов Узбекистана. В соответствии с новыми правилами, покупать в банках иностранную валюту они смогут только в безналичной форме. Для этого им нужно будет завести международную пластиковую карту, а также иметь банковскую карту со средствами в национальной валюте — сумах. Снять зачисленные на эту карту деньги можно будет только с их конвертацией в национальную валюту. Новые правила, как утверждается, разработаны ради упорядочения сферы обращения наличной иностранной валюты и укрепления статуса национальной валюты как единственного законного платежного средства на территории страны.
|
|
| |