Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
O'zbekiston Yangiliklari
OSIYODate: Seshanba, 11/09/20, 7:12:47 AM | Message # 166
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистонда коллеж ва лицей талабалари ортидан мактаб ўқувчиларини ҳам пахтага олиб чиқиш бошланган.


Жойлардан 6-синф ўқувчилари ёки 12 яшар болаларнинг оммавий равишда пахта далаларига ҳайдалаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Ота-оналар ва таълим ходимлари пахта йиғим-теримига сафарбарлик борасида ҳокимиятнинг босим ва таҳдидлари остида қолишган.

Янгийўллик уй бекаси Комила Ҳалимованинг турмуш ўртоғи диний эътиқоди учун қамалган.

Би-би-си билан суҳбатда у боқувчиси йўқлиги сабабли коллеждаги ўғлини пул тўлаб, пахтадан олиб қолгани, аммо ҳозирда коллеж маъмурияти келишувни бузганиин айтади.

"Ўғлимнинг ўрнига 70 минг сўм пул бериб, ишчи ёлладим. 700 кило пахта учун. Договор шунақа бўлдики, у ҳам 70 мингни олади ва ҳам ўғлимнинг ўрнига терган пахтаси учун пул олади. Аммо коллеж директори договорни бузиб, 70 мингни овқати учун олиб қоламиз, пахтани ўзи келиб терсин", деб айтибди", - дейди янгийўллик она.

У пахта мавсуми бошида ўғлини даладан олиб келгани ва озиқ-овқат учун қарзлари йўқлигини айтади.

Комила Ҳалимованинг сўзларига кўра, унинг Янгийўл туманидаги Фурқат номли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қизи беш кундан буён пахта даласида.

"Эрталаб 8 да чиқиб кетиб, шомда келади. Пиёда бориб, пиёда келишади", - дейди у.

Онанинг сўзларига кўра, қизи бўқоқ касалига чалинган ва қуёшдан ва чангдан сақланиши керак, аммо уни пахтадан олиб қолишга уриниш бефойда.

"Докторлардан справка олиш вақтинчалик, 2-3 кундан кейин ўқитувчилари эшигимни тақиллатиб келишади. Ўтган йили шундай бўлган", - дейди у.

Ўзбекистон ҳукумати пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланаётганини рад этиб келади.

Ўтган ҳафта болалар меҳнатини ҳужжатлаштиришга уринган қашқадарёлик икки ҳуқуқ фаоли милиция томонидан ҳибсга олинган.

Гулшан Қораева ва Нодир Аҳатовлар бир неча соат мобайнида Косон туман ички ишлар бўлимида ушлаб турилган.


BBC
 
DURDONDate: Dushanba, 11/09/26, 11:35:31 PM | Message # 167
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status:
Тошкент UNICEFга болалар меҳнатини мониторинг қилишни таклиф этди

27.09.2011
Тошкент расмийлари БМТнинг UNICEF болалар жамғармаси мутахассисларни Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилиши ҳақдаги иддаоларни текшириш учун мамлакатга таклиф қилган.

UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Жан-Мишел Делмот Ўзбекистон ҳукуматидан шундай таклиф бўлгани ҳақда Регнум агентлигига маълум қилган.

Жаноб Делмотнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукуматидаги расмийлар ташкилот ходимларига мамлакатда болалар меҳнати муаммоси юзасидан мониторинг ўтказишларига кўмак беришни ваъда қилган.

Ўзбекистонда пахта терими ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига болаларнинг мажбурий жалб этилиши ҳоллари ҳар йили кузатилади.

Аммо, Тошкент ҳукумати Ўзбекистон пахта териш даврида мониторинг ўтказиш учун Халқаро меҳнат ташкилотининг мустақил мониторинг гуруҳини мамлакатга таклиф қилиш чақириқларини рад этиб келаётир.

Шунингдек, мамлакат ичкарисидаги ҳуқуқ фаолларига ҳам бу борада тўсқинлик қилинади.

Шу ой ўрталарида қашқадарёлик фаоллар Косон туманида болаларни пахта теримига сафарбарлиги оид мониторинг ўтказишаётган пайтда милиция томонидан ушлаб олиб кетилган эди.

Аввалроқ, Wikileaks интернет саҳифаси орқали ошкор этилган янги махфий дипломатик ҳужжатларда UNICEF Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо кўламини пасайтириб кўрсатишга урингани фош этилган эди.

“Афтидан, ташкилот Ўзбекистон ҳукумати билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун шундай қадамга борган”, - деб ёзган эди бу ҳақда хабар қилган Eurasianet нашри.

Wikileaks очиқлаган ҳужжатларга UNICEF ташкилотидан муносабат билдирилмади.

Кўплаб халқаро ширкатлар Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатидан фойдаланишда айблаб келади.

Сўнгги йилларда ўнлаб ғарб ширкатлари Ўзбекистон ҳукуматини болалар меҳнатидан воз кечишга кўндириш мақсадида ўзбек пахтасини сотиб олишдан бош тортмоқда.

Wal-Mart, Marks&Spencer, Gap, TESCO, Gymbory сингари кийим-кечак билан савдо қилувчи дунёдаги етакчи ширкатлар Ўзбекистонда етиштирилган пахтани бойкот қилганлар.

Ўзбек расмийлари дала ишларида болалар меҳнатидан фойдаланилишини рад этиб келади.


 
OSIYODate: Payshanba, 11/09/29, 7:23:28 AM | Message # 168
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбек мухолифати Тошкент режимини қотилликда айбламоқда

ЎХҲ Фуад Рустамхўжаев ўлимини қоралаб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги олдида пикет ўтказди.

29 сентябр куни мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари ва Туркиядаги инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ЎХҲнинг Россиядаги фаоли Фуад Рустамхўжаевнинг ўлимини қоралаб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Ҳаракат аъзолари Ф. Рустамхўжаев ўлимида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини айбламоқда.

ЎХҲ муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин бу жиноятда Ўзбекистон режимининг қўли борлигига шубҳа йўқ ва пикетни ўтказишдан мақсад Каримов режимига босим ўтказишдир дейди.

- Бизнинг Русиядаги вакилимиз Фуад Шокирий (Рустамхўжаев) отиб ўлдирилди. Бизнинг фикримизча, бу Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг ўз халқига қарши ўтказиб келаëтган золимона диктатор сиëсатининг бир парчасидир. Бу содир бўлган ўлим воқеаси Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейинги биринчи воқеа эмас. Ислом Каримов режими ўтган 20 йил ичида, бунинг аниқ сонини фақат Оллоҳ субҳоноҳу ва таоло билади, мингларча кишини ҳеч қандай айбсиз, гуноҳсиз қатл қилди. Бунинг далили аввало Андижон воқеалари. Ўзбекистон халқ ҳаракатининг мақсади шу диктатура режими ўрнига эркин, адолатли, ҳуқуқий фуқаролик жамияти қуришдир. Биз тинчлик билан бу ҳукуматга ислоҳотларни амалга оширишни таклиф қилган эдик. Биз бу режимга қарши қурол олиш у ëқда турсин ҳатто бирор-бир қўпол сўз айтганимиз йўқ. Лекин режим ўзининг аянчли, ваҳший башарасини кўрсатиб, бирор гуноҳи бўлмаган бир биродаримизни отиб ўлдириш орқали ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатди. Бугунги бизнинг тадбиримиз шу қотилликка қарши норозилик тадбиридир,- деди Намоз Нормўмин.

Истанбулдаги пикетда Туркиядаги "Адолат платформа" ташкилоти фаоллари ҳам иштирок этди.

Ушбу ташкилотнинг раҳбари Одам Чевикка кўра, тадбир иштирокчилари Ф. Рустамхўжаев ўлимини қоралаш билан биргаликда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг истеъфосини ҳам талаб қилаяптилар.

- Каримов ҳукумати Андижонда қатлиом қилди. Қатлиом ва инсониятга қарши жиноят қилганлиги учун унинг халқаро маҳкамага тортилишини, истеъфо беришини истаймиз. Чунки Ўзбекистон конституциясига кўра, президент икки марта сайланиши мумкин. У эса тўрт мартадан бери президент. Диктатура ўрнатиб, халққа зулм ўтказаяпти. 20 мингга яқин одам қамоқда ўтирибди. 5 миллион одам мамлакатдан ташқарида. Халқаро ташкилотлар томонидан кузатиб турилган ҳолда тезда сайлов ўтказилишини, диктаторнинг эса сайловда иштирок этмасдан истеъфо беришини истаймиз. Шунинг учун бу пикетни ўтказаяпмиз. Мана Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Россиядаги етакчиси, имом Фуад Шокирийни ўлдириб кетишди. Бу нечанчи қотиллик? Олдин Ўзбекистонни асоратдан қутқариш, озод қилиш учун курашганларни, ëзувчи ва шоирларни ўлдирди. Шунинг учун унинг истеъфо беришини ва халқаро маҳкамага тортилишини истаймиз,- деди Одам Чевик.

28 сентябр куни Вашингтонда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаоллари америкалик ҳқуқ фаоллари билан биргаликда АҚШ-Ўзбекистон Савдо ва саноат палатаси ҳомийлигидаги Бизнес форум ўтказилган бино олдида норозилик намойиши ўтказди. Бизнес форумини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг очиб бериши кутилаётган эди. Лекин сўнгги маълумотларга кўра, Э. Ғаниев тадбир бошланишига келмаган.

АҚШдаги фаоллар 8-15 сентябр кунлари Ню Йоркда бўлиб ўтган Мода ҳафталигида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли Guli брэнди либослари томошасининг кўрсатилишига қарши қатор норозилик тадбирлари уюштирган эдилар.

Мазкур пикетлар ва АҚШ матбуотидаги кескин чиқишлар ортидан Мода ҳафталиги ташкилотчилари Гулнора Каримова томошасини бекор қилган ва Guli брэнди либослари кўргазмаси хусусий ресторанда ими-жимида ўтказилган эди.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Juma, 11/09/30, 5:12:53 AM | Message # 169
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзб. турмаларида Андижондаги 2005й.13 Май Намойиш қатнашчиларини жисмонан йўқ қилиш давом этмоқда

Мустақил Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳига келиб тушган маълумотларга қараганда 21 сентябрда яна бир Андижон Намойиши қатнашчиси Равшан Отабоевнинг жасади Тоштурманинг Сангородидан уйига келтирилган. Уни тўпка сили касали ва қийноқлардан жон таслим қилгани айтилмоқда.

У 13 Май Андижондааги намойиш ўқ еб Андижон касаалхонасига тушган ва шундан сўнг 5 декабрга келиб уни “Қотиллик”, “Терроризм”, Ўзб.Конституциясига таҳдид қилиш” каби уйдирма айблар билан айблаб Тошкент вилояти суди томонидан 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишган эди. Хабарларга қараганда ўша машъум қатағондан сўнг 465 одам қамоққа олинган. Тергов ишлари МХХ, ИИВ ва прокуратура томонидан Тошкент вилоятида , ёпиқ шаклда олиб борилган. У ерда қай даражада қийноқлар қўлланилган ва 465 одамни қанчалик таҳқирлаганланини тасаввур қилиш жуда ҳам оғир. Аммо уларни қаттиқ қойноқларга солингани аниқдир.

Уларга қарши турли туман 12дан ортиқ оғир жиноий ишлар очилган ва ҳаммалари 12 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоларига ҳукм қилинган эдилар. Бу бегуноҳ инсонларнинг қанчалари ҳозир ҳаётда эканлигини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.Аммо ҳар йили улардан 20..30таси жон таслим қилаётгани, 230дан ошиқ Андижон маҳбуслари оғир касалликларга мубтало қилингани аниқланган.

Бу жиноятлари учун Ислом Каримов режими ва унинг жаллод малайлари албатта жавоб беражаклар!


Сурат Икрамов
 
DURDONDate: Dushanba, 11/10/03, 8:57:47 PM | Message # 170
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status:

Ўзбек имомлари ҳам пахта теримига жалб қилинди

Ўзбекистон расмийлари, аҳолининг катта қисми далада бўлса, имомлар бўш қолган масжидларда бекорчилик қилмасин, деган кўринади.
03.10.2011
Меҳрибон
Имомлар далада пахта териш билан биргаликда, теримга чиқмаган ўқувчиларни далага чиқишга даъват ҳам қилмоқда.

Ҳамма имом пахтада!

Бу йилги пахта мавсумида Ўзбекистон имомлари илк бор пахта теримига жалб қилиндилар.

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг жойлардаги бўлимларидан олинган маълумотга кўра, пахта мавсумида имомлар зиммасига бирданига тўртта масъулиятли вазифа юклатилган.

Биринчидан, имомлар далада пахта териб, Ўзбекистоннинг кўп тонналик хирмонига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Иккинчидан, пахта теримига чиқмаган ўқувчи-талабалар, ишчи-хизматчилар, маҳалла аҳли орасида тушунтириш ишлари олиб бориб, уларни пахта теримига даъват қиладилар.

Учинчидан, имомлар дала бошида ўтириб олиб, қуръон тиловат қилиб, Олоҳдан мўл ҳосил сўрайдилар.

Тўртинчи шарафли вазифа ўлароқ эса, кам таъминланган оилалардан бўлган теримчиларни моддий рағбатлантириш ҳам маҳаллий имомлар зиммасига юклатилди.

Озодлик Ўзбекистонинг турли ҳудудларидаги масжидлар билан боғланганида, барчасидан бир хил - ҳамма пахтада деган жавобни олди.

Имомлар - теримчи!

Жиззахдаги Қўшчинор масжиди имомларидан бири кўрага - тақсир исмини ошкор қилмади - вилоятдаги 171 та масжиднинг имомлари ва масжидда фаолият кўрсатувчи бошқа диндорлар бир кунда ўртача 20 тоннадан пахта тераяптилар.

- Вилоят бўйича 171 та масжидимиз бўлса, ҳаммаси ҳар кунига 40-50 та одам чиқараяпти. Ҳар битта туман ўртача 5-6 тонна бераяпти. Масалан, Жиззах туманида кўп. Бошқа туманларда камроқ. Ўшанга ўртача қилиб айтадиган бўлсам, тахминан 15-16-20 тоннагача тераяпти бир кунда. Ўзимиз ҳам кеча чиқиб келдик.Мен ўзим 35 кило тердим. Норма берилмаган. Ёши ўтган, қарироқ имомларимиз 20-30 атрофида тераяпти,- деди Қўшчинор масжиди имоми.

Имомлар - даъватчи!

Турли вилоятлардаги масжидлардан олинган маълумотларга кўра, пахта мавсумида имомлардан кўпроқ ташвиқот-тарғибот ишларида фойдаланилмоқда.

Қўшчинор масжиди имомига кўра, имомларнинг сўзларига одамлар орасида ишонч кучли бўлгани учун, улар пахтага чиқмаётганларни теримга давъат қилиш ишларига жалб қилинган.

- Мактаб, коллежларнинг чиқмаган болалари борку. Ўшаларнинг уйига бориб чиқишга жалб этаяпмиз. Тушунтириш ишлари олиб бораяпмиз. Иложини қилган жойимизда, пахтага чиқаяпти мактаб болалари ҳам. Мен ўзим, ëрдамчиларимиз билан ҳар куни чиқиб, маҳалларда уйма-уй кириб пахтага чиқмаганларни чиқариб кейин ишга келаяпмиз,- деди Қўшчинор масжиди имоми.

Имомлар - тиловатчи!

Навоийдаги "Қосим шайҳ" масжиди имомларидан бири, бу киши ҳам ўзларини таништирмадилар, вилоят имомлари кўпроқ пахта терими пайтида тиловат ва дуо ўқиш билан машғул бўляпти, деди.

- Диний идорадан кўрсатма беришди, ҳашарчилардан хабар олиб, пахтани ҳосилнинг ҳақларига, деҳқонлар, фермерларнинг ҳақларига дуолар қилинглар, деб топширди. Доимий биздан талаб қилинаëтгани йўқ. Шунча теринглар, нимага термадинглар, деган гап бизларга бўлгани йўқ. Борамиз, ëши улуғ отахон, ҳожи боболар билан бирга фермер хўжаликларига бораяпмиз. Ҳожи боболар 2-3 та қовун-тарвуз олиб бериб, фермерларнинг далалари бошида тиловат қилиб, дуолар қилиб, ҳосилнинг ҳаққига барака тилаяпмиз. “Хизмат қилаëтганларнинг боши омонда бўлсин. Офат шикаст етмасин” деб дуолар қилиб қайтаяпмиз,- деди "Қосим шайҳ" масжиди имоми.

Имомлар - рағбатлантирувчи!

Жорий йил пахта мавсумида имомлар ўзларининг саҳоватпешалигини ҳам намойиш қилмоқдалар.

Жиззахдаги Қўшчинор масжиди имомига кўра, улар илғор теримчиларни моддий рағбатлантириш билан ҳам шуғулланмоқдалар.

- Ҳар битта яхши терган теримчилар ëки кам таъминланган теримчиларга гилам ва шунга ўхшаган қимматбаҳо совғалар берилаяпти. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Жиззахдаги вакиллиги ташаббуси билан бўлаяпти бу. Вакиллик томонидан айтаяпмиз туманларга. Совғалар бўйича Жиззах тумани, бошқа туманларнинг ҳисоботларини берганмиз ҳокимиятга, бошқа жойга,- деди Қўшчинор масжиди имоми.

Бу йилги пахта мавсумида, дарҳақиқат жамиятнинг барча қатламлари бир ёқадан бош чиқариб, аниқроғи, бошлари бир ёқадан чиқарилиб, "оқ олтинни" нест-нобуд қилмасдан териб олишга аҳд қилинган кўринади.


 
OSIYODate: Juma, 11/10/07, 5:17:40 AM | Message # 171
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистон: янги қонун маҳбусларнинг аҳволини яхшилайдими?

Президент Ислом Каримов маҳбуслар ва гумондорларнинг ҳуқуқларига доир янги қонунни имзолаган.

Қонун ҳар қандай қийноқ ва бошқа турдаги ноинсоний муомалани тақиқлайди ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини батафсил баён қилади.

Шу йилнинг июлида парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинган қонун 26 август куни Сенат тарафидан маъқулланган эди.

Янги қонунда, шунингдек, ҳибсда ушлаб турилган шахс, унинг жиноят содир этгани қонунда белгиланган тартибда исботланмагунича ва маҳкама ҳукми билан тасдиқланмагунича, айбсиз ҳисобланиши таъкидланади.

Диний ва сиёсий маҳбусларга қарши қийноқлар энг юқори даражада маъқулланган

Сурат Икромов, ҳуқуқ ҳимоячиси

Ўзбекистон дунёдаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи энг аянчли бўлган давлатлардан бири.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳамда БМТнинг махсус маърузачиси милиция ва хавфсизлик кучлари маҳбуслар ва маҳкумларни мунтазам қийноққа тутишини айтишган.
Қоғоздаги ва амалдаги ҳуқуқлар

Янги қонунда маҳбусларнинг ҳуқуқлари батафсил баён қилинган.

Жумладан, маҳбус ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳибсхона тартиби, ушлаб туриш қоидалари ва шикоят, аризалар ёзиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ҳибсхона нозирлари ва бошқа мулозимларининг шахсий қабулига кириш, ёзишмалар олиб бориш, шахсий хавфсизлик, ҳимоячи ва яқинлари билан кўришиш, бепул озиқ-овқат ва дори-дармонлар олиш, кунда саккиз соатлик уйқу ва камида бир соат сайр, қамоқхона ходимлари томонидан яхши муомала, адабиётлар, жумладан, диний адабиётлар ва ибодатларни адо этиш сингари ҳуқуқлар.

Ўзбекистон қонунчилигида маҳбусларнинг ҳуқуқларига биринчи марта эътибор қаратилаётгани йўқ.

Ўзбекистон Қийноқларга қарши БМТ Конвенциясини имзолаган ва бу борада махсус дастур ҳам қабул қилган.

Бундан ташқари, Жиноий Процессуал Кодекс қийноқ ва бошқа турдаги ноинсоний муомалани тақиқлайди ва руҳий ёки жисмоний босим остида олинган далилларни кучга эга эмас, деб ҳисоблайди.

Норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовнинг айтишича, муаммо қонунларнинг ижросида.

"Ҳар бир маҳкаманинг очилишида судя айбланувчидан қийноққа тутилиб-тутилмаганини сўрайди. Ҳатто сўрамаган ҳолатларда ҳам айбланувчилар кўпинча қийноққа солинганликларини айтишади ва баъзилари баданларидаги қийноқ изларини ҳам кўрсатадилар. Аммо на судя ва на прокурор буни инобатга олмайди", - дейди Сурат Икромов.

"Бунга ўхшаган қонунларнинг қабул қилинаётганига қарамай, қийноқлар натижасида вафот этганларнинг сони камаймаяпти", - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Унинг ишонишича, муаммонинг илдизи Ўзбекистонда қарор топган тизимда.

"Бу сиёсий масала. Диний ва сиёсий маҳбусларга қарши қийноқлар энг юқори даражада маъқулланган",


- дейди Сурат Икромов.
 
SaodatDate: Juma, 11/10/07, 6:39:48 PM | Message # 172
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:


Бундан 20 йил муқаддам Ўзбекистон Олий Кенгаши сессиясида президент Каримовни кескин танқид қилган собиқ депутат Шуҳрат Нусратов ўтган ҳафтанинг охрида ҳибсга олинган.

Собиқ иттифоқ даврида Тошкент шаҳридаги Куйбишев тумани партия комитетининг биринчи котиби лавозимида ишлаган Шуҳрат Нусратовнинг қайси айбловлар билан қамоққа олингани ҳозирча маълум эмас.

Норасмий манбаларга кўра, Шуҳрат Нусратов сиёсатдан узоқлашганидан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланган. Унинг ҳибсга олинишига бизнесидаги фаолияти ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шуҳрат Нусратов Куйбишев туман партия қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган пайтда у билан бирга ишлаган ва уни яқиндан билган манбанинг Озодликка айтишича, собиқ депутатнинг қамоққа олинишига президент Каримовнинг унга нисбатан сақлаган кин-адовати ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

- Хорижий радиоларда ва интернет сайтларида мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан бундан 20 йил аввал бўлиб ўтган воқеалар кенг ёритилди. Жумладан Шуҳрат Нусратовнинг 1991 йил Ўзбекистон Олий Кенгашининг 11-чақириқ навбатдан ташқари 7-сессиясида президент Каримовнинг диктатурасига қарши айтган гаплари ҳам берилди. Назаримда бу гаплар президентга етиб борган бўлса керак ва унинг эски адовати қўзғаб, бу ҳали ҳам тирик юрибдими, деб бу хабарни етказганларга столни муштлаб гапирган бўлса керак,- дейди исми сир сақланишини сўраган манба.

Суҳбатдошимизга кўра, ўша йилларда Шуҳрат Нусратов Ўзбекистон Министрлар Советининг раиси Шукрулло Мирсаидов командасида бўлган.

Шуҳрат Нусратов 1991 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашининг 7-сессиясида Миллий хавфсизлик хизматини шахсан президентга бўйсундириш ҳақидаги Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил қилиш тўғрисида” ги фармонига қарши гапирган эди:

- Биринчиси - Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 сентябр кунги “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони¸ хусусан бу хизматни Олий кенгашни четлаб ўтиб, шахсан президентга бўйсундириш ҳақидаги қисмини халққа қарши, демократияга қарши¸ конституцияга қарши¸ диктатурага элтувчи фармон сифатида бекор қилиш. Бу фармонннинг иккинчи моддасини ўқиб бераман: “Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилсин ва унинг фаолияти президентга бўйсундирилсин”. Бунақа қоида дунëнинг бирор демократик давлатида йўқ¸ ҳатто дунëнинг бирор тоталитар ва бирор диктатор мамлакатида ҳам хавфсизлик хизмати расман, қоғозда битта одамга бўйсундирилган эмас!

Ўртоқлар, бу фармон билан мамлакатнинг разведка, контрразведка идоралари барча техник асослари ва барча эски ишлари билан бирга олий халқ вакиллик идораси назоратидан чиқарилиб, фақат бир одам қўлига топширилмоқда! Бу ақл бовар қилмас иш! Бунга йўл қўйиб бўлмайди, ўртоқлар! Бунга йўл қўйсак, бизни 37-йиллар тақдири кутмоқда, бунинг узоқ муддатли оқибатларини бугун ҳатто башорат қилиш ҳам мумкин эмас. Айниқса, президентимизнинг бошвоқсиз табиатини инобатга олсак, бунинг оқибатларини тасаввур қилиш ҳам қийин!”- деган эди Шуҳрат Нусратов.

Шуҳрат Нусратовни яқиндан билган Тошкентдаги бошқа бир манбанинг айтишича, айни пайтда унинг қўл телефони ва уй телефонлари ўчирилган. Унинг яқинлари билан алоқага киришиш имкони бўлмаяпти. Манбага кўра, Шуҳрат Нусратов Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган бўлиши мумкин.

ozodlik.org


Message edited by Saodat - Juma, 11/10/07, 6:40:32 PM
 
SaodatDate: Dushanba, 11/10/10, 9:26:06 AM | Message # 173
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
Чироқчилик 7-синф ўқувчиси Баҳодир Пардаев пахта теримидан қайтаётиб автоҳалокатга учраб, 13 кундан буён ҳушсиз ётибди.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 24-мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 13 ёшли Баҳодир Пардаев 24 сентябр куни пахта теримидан қайтаётиб, автоҳалокатга учради.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Баҳодирнинг отаси Адҳам Пардаевга кўра, ўғли 13 кундан буён ҳушсиз ётибди.

- Пахтага ўқитувчилари олиб чиққан. Ноқонуний олиб чиққан. Директор, селсоветнинг раислари келиб айтиб, пахтага олиб чиққан. Мактаб директорига келиб, приказ қилиб олиб чиққан. Шахсий машинасида олиб чиқиб, буларни пахта тердириб, обедда қўйиб юборган. Катта централний йўлда болалар кетаëтганда орқасидан машина келиб урган. Матиз машинаси. Фақат бизнинг ўғил Баҳодирни уриб кетган машина. Кейин булар болницага олиб борган. 24 сентябрда бўлган бу воқеа. Шундан бери бола ўзини билмайди. Мияда қон қотган деб айтишаяпти. Баҳодирнинг соғлиғи ёмон. Болницага ëтгандан бери шу аҳвол. Ўзгариш йўқ. Комада ëтибди,- деди Адҳам Пардаев.

24 мактаб директори Гўзал Мустафоева Озодлик билан суҳбатда Баҳодирнинг айнан пахтадан қайтаётган пайти автоҳалокатга учраганини тасдиқлади.

Лекин мактаб директори Баҳодир бахтсиз тасодиф қурбони бўлган, деб ҳисоблайди. Унга кўра, ўша куни мактаб ўқувчилари ҳашар учун фақат бир кунга пахтага олиб чиқилган.

- Бу бахтсиз тасодиф. Бундай бўлишини ҳеч ким хоҳлагани йўқ. Масалан, мен ҳам хоҳлаганим йўқ. Бизларда йиғилишларда “ëрдам беринглар, ўқитувчи, ўқувчилар ҳашарчи сифатида ëрдам беринглар” дегани учун бизлар ҳашар сифатида олиб чиққан эдик. Бир кун ҳашарга деб олиб чиққан эдик биз. Шанба, якшанба куни теримчиларга ëрдамчи сифатида олиб чиққан эдик. Ҳеч ким мажбурлагани йўқ пахтага чиқинглар деб. Об-ҳаво ўзгариб кетаëтганлиги сабабли қор-ëмғирга қолмасин, йиғиштириб олайлик деб ëрдам беришга чиққан эдик. Пахта ҳаммамизнинг бойлигимизку,- деди мактаб директори Гўзал Мустафоева.

Бу воқеани ўрганаётган қаршилик ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева эса, 13 ёшли Баҳодир давлатнинг пахта сиёсати қурбони бўлган деб ҳисоблайди.

- Мени ҳозир Пардаевнинг ота-онаси билан биргаликда болницага бордим. Баҳодир ётган 9-палатасига кирдим. Болани кўрдим. Бола жуда ҳам аҳволи оғир, комада ëтибди. Нима учун бизларнинг болалар пахта учун қурбон бўлиб, ногирон бўлиб қолиши керак? Нима учун болалар пахтага чиқарилади? Ҳозир бу боланинг комадан чиқиши, 100 фоиз аввалги ҳолатига келиши номаълум. Бундайлар сони минглаб бўлиши мумкин. Болаларни умуман пахтага чиқармаслик керак. Мана ҳозир суриштирув олиб бораяпман. 5-синфдан юқори, бир хил туманларда 7-синфдан юқорилар чиқаяпти. Бунақа кетишда кўза кунда эмас кунида синиши мумкин. Нима учун одамларнинг соғлом боласи пахта учун ногирон бўлиши керак. Ҳукуматнинг ўзи ҳам бир ўйлаб кўриши керак,- дейди Гулшан Қораева.

ozodlik.org
 
SaodatDate: Seshanba, 11/10/11, 7:30:40 AM | Message # 174
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
Таниқли киноактёр Фаррух Соипов озод бўлди

Киноактёрни диний-радикал гуруҳга алоқадор шахснинг кўрсатмасига биноан сўроққа чақиришгани айтилмоқда.

27 ёшли Фаррух Соипов куни кеча озод бўлди ва актёрга яқин манбаларнинг Озодликка маълум қилишича, унинг 10 октябрга белгиланган тўйи 17 октябрга кўчирилган.

Ёш киноактёрнинг ҳибсга олингани ҳақида бир ҳафта муқаддам ўзбек шоу бизнеси ҳақида хабарларни бериб борувчи веб-сайтлар хабар тарқатган эди.

Хабарларда актёрнинг нега ҳибсга олингани айтилмаган эди.

Хусусан, Uznews.com сайти актёрнинг "Ўзбеккино" миллий агентлиги биносида ҳибсга олингани ҳақида ёзган эди.

Агентлик ходимлари бу ахборотни рад этди, аммо Соиповнинг куни кеча ҳибсдан озод қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлар экан, ходимлардан бири ҳибс сабаблари уларга номаълум эканини айтди.

- Сабабини билмайман. Кечамикин, ўтган куникимин озод қилинди, менимча. Ҳамма бизга қўнғироқ қилиб, сизлардан олиб кетишибди, деб сўраяпти. Мен айтдим уларга, интернетда ҳар хил нарсаларни ёзаверишадида, бўлмаган гап, деб, - деди агентликнинг ўзини таништирмаган ходими.

Бироқ, Фаррух Соипов билан ҳамкорликда ишлайдиган ёш ижодкорлардан бирининг микрофонсиз суҳбатда Озодликка айтишича, ҳибсга олиш сабаби тушунмовчилик билан боғлиқдир.

- Шу кимдир, анув радикал гуруҳлардан бўлган биттаси "шу Фаррухниям танийман", деган экан шекилли. Энди Фаррух таниқли одам, уни танимайдиган одамнинг ўзи йўқ. Шунга кўра уни чақиришди. Лекин ҳурматини қилиб чақиришди, гаплашишди ва ҳаммаси ҳал бўлди. Бугун ҳам кўришдим, яхши юрибди, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка сўзлаган ижодкорлардан бири.

Бир неча вебсайтларда Соиповнинг бир ҳафтага ҳибс қилингани айтилган эди. Суҳбатдошимиз бу хабарни инкор қилди.

- Эээ, унақа бир ҳафта ушлади, деган гаплар ёлғон. Энди машҳур одам ҳақида ҳар хил нарсаларни гапиришаверадида. Шу чақиришди, сўроқ қилишди.

Озодлик: Қанчадир муддат ушлаб туришдими ҳибсда?

- Ҳеч қанча ушлашгани йўқ. Ҳурматини жойига қўйиб гаплашишди ва қўйворишди. Бу ерда ортиқча гапларга ҳожат йўқ, - дейди ёш киноижодкорлардан бири.

Фаррух Соиповга яқин ижодкор кузатувларига кўра, Фаррухнинг ҳеч қандай диний ёки радикал оқимлар ва умуман, мутаассиб тоифаларга алоқаси йўқ.

27 ёшга кирган актёр Фаррух Соиповнинг шу йил 10 октябрга тўйи белгилангани ва шу воқеа сабаб тўйи қолдирилгани айтилган эди.

Соиповга ҳамкор ижодкорнинг Озодликка айтишича, тўй 17 октябрга кўчирилган.

- Ҳозир Фаррух тўй ҳаракати билан юрибди. Тўйи қолдирилгани йўқ. 17 октябр куни бўлиб ўтади. Ҳаммаси жойида, унинг кайфияти ҳам жуда яхши, - дейди ўзбекистонлик киноижодкор.

Шу йил октбяр ойида Фаррух Сиоповнинг ўзи режиссёрлик қилган "Нафс" филмининг премераси бўлиб ўтиши кутилаётган эди.

- Премера ҳам бўлади. Фаррух истеъдодли йигит. Бу бўлган воқеалар унинг ижодига асло таъсир қилгани йўқ, - деди актёр билан ҳамкорликда ишлайдиган таниқли ижодкорлардан бири исми сир қолиши шарти билан Озодликка.

Тошкентда туғилган Фаррух Соиповнинг асл касби ҳуқуқшуносдир. У 2005 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

Аммо, 2003 йилдан бошлаб кинофилмларда суратга тушишни бошлаган эди. Унинг 2007 йилда Ню Йорк киноакадемиясини тамомлагани ҳам айтилади.

Ҳозирга келиб Фаррух Соипов Ўзбекистондаги таниқли ёш актёрлардан бирига айланган.

Шунингдек, у диний-радикал мотивларда айбланган шахсларга алоқадорликда гумон қилиниб, сўроққа чақирилган илк ёш акётлардан бири бўлмоқда.

ozodlik.org


Message edited by Saodat - Seshanba, 11/10/11, 7:31:09 AM
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/10/12, 3:02:00 AM | Message # 175
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ҳоким фермерларни калтаклаяпти

Бу гапни айтган мингбулоқлик суҳбатдошимиз зўравон амалдорларга нисбатан ҳеч ким чора кўрмаётганидан шикоят қилди.

“Фермерларни уриш, планни бажармаганларни қамаш бўлаяпти”

дейди Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидан қўнғироқ қилиб, исми сир қолишини сўраган тингловчи. У давлат ташкилотларидан бирида ишлашини айтар экан, ҳокимнинг фермерларни калтаклаганига ўзи гувоҳ бўлганини таъкидлайди.

- Бозорларнинг ҳаммасини бекитиб ташлаган. Магазинлар, ташкилотлар ҳаммасини пахтага қувган. Фермерларни уриш, планни бажармаганларни қамаш бўлаяпти-да.

Озодлик: Мисоллар билан айта оласизми? Кўзингиз билан кўрганмисиз?

- Ҳа, битта ўзини эмас, 200-300 та одамнинг олдида ҳоким уради. Биз, масалан, танимаймиз-да. Фермернинг номини айтади, чиқади, уради.

Озодлик: Ҳоким урадими?

- Ҳа.

Озодлик: Қандай қилиб уради? Бетига урадими, тепадими?

- Хоҳлагандай қилиб уради. Ҳеч ким қўл кўтара олмайди. Бир нарса қиладиган бўлса, ревизия қилиб, қаматиб юборади-да.

Озодлик: Фермерларни уриш, ҳақорат қилиш ҳозир ҳам давом этаяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Мажлисларда иштирок этаман, деяпсиз. Сиз ҳам фермермисиз?

- Фермермасман, битта ташкилотда ишлайман. Ташкилотларни ҳайдаб ташлаган-ку пахтага. Иложи йўқ борамиз. Шунақа аҳволда энди, - дейди мингбулоқлик суҳбатдош.

“Тракторчига ҳам иш йўқ”

дейди Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан қўнғироқ қилган 32 ёшли Аслиддин Ўзбекистондаги ишсизлик муаммоси ҳақида гапирар экан.

- “Хорижга чиқмасдан ишласа бўлади” деганга ўзимнинг фикримни билдирмоқчи эдим. Ўзбекистонда иш топса бўлади, лекин арзимаган маошга топса бўлади. Мана хорижда юрганлар деб 6 миллиондан кишидан ортиқ маълумот бор-да. Агар 6 миллиондан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтиб келадиган бўлса, сирдарëлик акамизми-укамизнинг мотопиласини ишлатишга умуман ҳожат қолмайди. Унинг ўрнига қўлида болта билан ўтинни қилиб берадиганлар чиқади. Иш кучи умуман арзон бўлиб кетади. Шуларни ўйламасдан гапирди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда моддий томондан таъминлаш қийин аҳволга тушиб қолаяпти. Озиқ-овқат етишмаслиги юзага келади.

Озодлик: Мана ўтган шанба куни яна бир тингловчимиз айтдики, “Биздан кетганлар бекор Ўзбекистонни ëмонлайвермасин. Бизда иш бор. Мана мен деҳқонман. Деҳқончилик қилиб, яхши яшаяпман” деди. Деҳқончилик қилиб яшаш мумкинми?

- Энди кимлардир яшаяпти. Тўғри, бор унақалар ҳам. Деҳқончилик қилаëтганларнинг кўпчилиги ночор барибир.

Озодлик: Сиз ҳам қишлоқда яшасангиз, атрофингизда мана фермер хўжаликлари бор. Деҳқон бўлиб, оддий фермерга ишчи бўлиб ëлланиб яхши яшаш мумкинми?

- Яшаш мумкин, лекин ўшанда ҳам қандайдир қинғир йўллар билан яшаш мумкин-да. Давлатга топшириладиган маҳсулотнинг ўрнига бошқа маҳсулот экиб туриб, шунинг орқасидан бойиш мумкин.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

- Тракторчи эдим. Ҳозир бекорчиман.

Озодлик: Тракторчиларга иш йўқми?

- Трактор йўқ-да.

Озодлик: Ҳожибой “тракторчилар ўқитувчилардан зўр бўлиб кетди” деган эдию.

- Ҳаммасиям эмас. Кимда техника бўлса, ўшалар бир нав, - дейди Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан қўнғироқ қилган 32 ёшли Аслиддин.

“Хориждаги пенсионерлар аҳволини кўриб ҳавас қилдим”

дейди исмини ошкор қилмаган фарғоналик тингловчи, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига ўзгартишлар киритилишига муносабат билдирар экан.

- Ўтган йил Европада дам олганимда, люксембурглик иккита қарияни кўриб қолдим гостиницада. Эски рус иммигрантларидан бири экан. Русчани чала-чулпа гаплашишаяптию, лекин гаплашишаяпти. Кампир 60 дан ўтган, эри 70 дан ўтган. Улар нафақаси бўйича нолимади. Ижарага машина олишибди. Бир йилда икки марта дам олишар экан. Нафақалари ўзларига етаркан. Ҳатто невараларига ҳам ëрдам беришаркан. Ҳалиги чол-кампирга ҳавас қилдим. Бардам-бақувват, соғлиқлари яхши. Бизда ҳам шундай бўлишини хоҳлардим-да. Энг кам пенсия нафақаси 111 минг сўм экан. Ҳар бир давлатда ўзининг пули муомалага чиқарилган. Ҳар бир давлатнинг энг катта купюрасига қассобхонада маълум миқдорда гўшт беради. Европа мамлакатларида 25-30 кило гўшт беради, масалан. Ўзбекистоннинг энг катта купюраси 1000 сўмлик. Қассобхонага боринг. 160 грамм гўшт оласиз, - дейди фарғоналик суҳбатдош.

“Украинада ҳам айғоқчилар кўп”

дейди диний таъқиб боис Ўзбекистондан Киевга қочиб келган Абдураҳмон.

- Ўзбекистонга бериш хавфи бор, дейди. Бу ерда ҳақиқатан Ўзбекистоннинг айғоқчилари кўп. Ўзимиз ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Лекин ҳозирча бергани йўқ. Мачитга борсак ҳам кўп гаплар эшитаяпмиз. Ҳақиқатан айғоқчиси кўп.

Озодлик: Сиз айғоқчилар кўп, деяпсиз. Қанақа қилиб биласиз уни?

- Чунки келади-да “Сиз фалочаев фалонча, фалон ерда турасиз” дейди. Очиқчасига биз ҳақимизда маълумотни кўп билади. Мисол учун, иккита ўзбек гаплашиб ўтирса масжидда, ëнига келиб, гап пойлашга ҳаракат қилади. Эҳтиëткорлик қилиб таҳоратхон залига чиқса, таҳорат олгандай қилиб таҳоратхонага кираяпти. Таҳорат оладиган бўлса, ҳеч бўлмаса, беш минутча кетиши керак-да. Таҳоратхонага кириб орқасидан борганини кўриб, таҳоратхонадан қайтиб келса, орадан икки минут ўтмай, яна келиб туриб гап пойлашга ҳаракат қилади.

Озодлик: Сиз қачондан бери Украинадасиз?

- Бир йилу икки ой бўлди.

Озодлик: Бирор статус олдингизми?

- Ҳалигача ҳеч қанақа статус олмадик. Ҳатто ҳали УВКБ ООНга интервьюга чақирмади.

Озодлик: Нима қиласиз энди? Украинада қолмоқчимисиз?

- Украинада қолишлик бизлар учун катта хавф туғдириб турибди. Бизларни қидирувга бериб юборган.

Озодлик: Қўпол савол берайми? Террористмисизлар?

- (кулиб) Террорист бу нима дегани? Террорист деб оладиган бўлсак, жамиятда бузғунчилик қиладиган жуда ëмон одамлар тушунилади. Ислом дини унақа нарсага буюрмайди ҳеч қачон. Улар Ўзбекистоннинг сиëсатига тўғри келмайдиган нарсаларни эшитганингиз учун ëки китобларни ўқиганингиз учун сизни қидирувга беради. Ўзи Ўзбекистон сиëсати шундай-ку. Ислом динига жуда қаттиқ. Мана, мисол учун, Абдували қори акани танийсизлар. 1995 йил ўғирланган киши. Мана шу кишининг барча маърузаси эмас, битта маърузаси билан ушласа ҳам қамалади одам. 6-7 йилга қамаб юбораверади. То пайғамбар алайҳиссаломдан ҳақ гапни гапириб келганлар зиëн кўрган одамлар тарафидан. Қиëматгача шундай бўлади, - дейди Ўзбекистондан Киевга қочиб келган Абдураҳмон.

“Москва полицияси жуда бездириб юборди”

дейди Москвадан скайп орқали боғланган қирғизистонлик Фарҳод Усмонов.

- Мен ўзим Қирғизистонданман. Россия фуқаролигини олганман. Тожикистонлик, ўзбекистонлик болалар билан яшаймиз. Москва шаҳри Митише районида ишлайман. Ëнимдаги болаларни милициялар умуман безитиб юборди-да. Эрта билан ишга кетаяптими - ушлайди. Олиб бориб ишлатади. Соат 7 дан 8 гача йўлда туради. Документ бўлса-бўлмаса ушлайди. Масалан, буларни ишлаëтган жойида ушласа, иш берувчисига жалоба қилса бўлади, тўғрими? Кўчада кетаëтган оддий одамни ушлаб туриб, пропискаси бўлса, иш жойини сўрайди. Унга, масалан, ҳаққи йўқ. Тўхтатиб, “патентинг қани, разрешение на работу қани?” дейди. Мен билан бирга кетаëтган болаларни ушлаганида “Қанақа разрешение на работу? Сен буни ишлаëтган жойида ушламаган бўлсанг, сен қаердан биласан?” десам, “Йўқ, олиб кетаман, акт тузаман, протокол қиламан” дейди. Олиб бориб, милицияхонасини тозалатади, ишлатади, пули бўлса пулини олади, - дейди Фарҳод Усмонов.

ozodlik.org
 
SaodatDate: Payshanba, 11/10/13, 6:29:01 AM | Message # 176
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
Рўмол ўраган аëл судга тортилди



“Сирдарëда рўмол ўраган аëл суд томонидан жазоланди” деб хабар тарқатди 12 октябр куни “Эзгулик” жамияти.

“Эзгулик” баëнотида айтилишича¸ Сирдарё вилояти Бахт шаҳар Ғалаба кўчаси 14/2-уйда рўйхатдан ўтган Манзура Каттахўжаева оқ рўмолни томоғининг тагидан боғлаб юргани учун Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди томонидан энг кам маош миқдорининг 4 баравари – 286 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилган.

“Шу йилнинг 7 октябрида ҳарбий дала судларига хос тезкорлик билан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-моддаси 1-қисми билан малакаланган - фуқаро жамоат жойларида ибодат либосларида юргани учун жазоланган”¸ дейилади баëнотда.

“Мен 10 йилдан бери ҳам саломатлигим боис¸ ҳам ўзбек анъаналаридан келиб чиқиб¸ оқ¸ мовий ëки сариқ кичик рўмолларни томоғим билан қўшиб¸ қаттиқ боғлаб юраман. Кўпинча шим кийиб¸ устидан қора плаш кийиб юраман¸ мени кўрсангиз устимдагининг ибодат кийими эмаслигига ўзингиз ҳам ишонасиз”¸ дейди Озодлик билан суҳбатлашган Манзура Каттахўжаева.

Ўзбекистонда аëлларнинг рўмолни бу шаклда ўрашига¸ ҳозирча расмий рухсат бор....
​​- Маҳалладан сўради¸ маҳалла шундай ëзиб берди, деган гапни қилишди. Кейин телефон орқали чақиришди. Мен тўғрима- тўғри кириб боравердим милицияхонасига рўмолимда. “Бу юришингиз тўғри келмайди” дейишди. Суд биносига чақиртиришди. Судя чақириб, бурчакка турғиздириб, “Энди бошяланг юринг. Ўраманг иложи бўлса. Нима керак сизга шунақа муаммолар?” деб гапирди. Мен юра олмайман. Томоқдан бўғиб ўраяпман. Агар бетларимни тўсиб олсам, катта рўмолларни осилтириб олсам, “Нимага сиз халқдан ажралиб турибсиз?” деса бўлар эди. Ўзбек аëллари доимий рўмолда юрганку. Оналаримиз, момоларимиз юрганку!дейди Озодлик билан суҳбатда сирдарëлик 40 яшар аëл.

Тўрт боламни ўзим ниҳоятда қийинчилик билан катта қилаяпман¸ топганим уларнинг усти-бошига етмайди¸ энди кичик бир рўмолим учун шунча жарима тўлашим керакми¸ деб эзилади сирдарëлик касалаванд аëл.

- Бўйнимга шунча пулни қўйишди. “Шароитим етмайди. Ҳозир тўлай олмайман” десам, “10 куннинг ичида тўланг¸ барибир тўлашингиз керак. Биз ҳеч нарсани билмаймиз. Давлатнинг қонуни ¸ бажаришингиз керак”¸ деб айтди¸ дейди Манзура Каттахўжаева.

Рўмолни бундай ўрашга эса¸ рухсат йўқ.
​​“Эзгулик” жамияти фаоллари¸ қолаверса Ўзбекистондаги бошқа ҳуқуқ фаоллари ва мусулмон аëллари бир неча йилдан бери ҳукумат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-моддаси 1-қисмига биноан¸ рўмолни бўйни билан қўшиб ўраган аëлларга босим қилаëтгани ҳақида гапириб келаяпти. Аммо Манзура Каттахўжаева ҳозирча рўмол ўрагани учун суд қилиниб¸ жавобгарликка тортилган аëлларнинг Озодликка маълум бўлган биринчисидир.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1841-моддасида белгиланишича:” Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.

Франция ва Белгия каби мусулмон бўлмаган жамиятларда хотин-қизларнинг юзни бутунлай тўсиб юрувчи ниқоб кийишни тақиқлагани халқаро майдонда катта шов-шувга сабаб бўлган ҳолда¸ 90 фоиздан кўпроқ аҳолиси ислом динига мансуб бўлган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг анъанавий рўмол ўрашининг ҳам тақиқланиши жамият томонидан очиқ қаршиликка учрамади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1841-моддаси бўйича жазоланадиган “ибодат либоси”га аниқ расмий изоҳ берилмагани эса эндиликда исталган расмийнинг рўмол ўраган исталган аëл жавобгарликка тортиши¸ ундан расмий ëхуд норасмий асос билан пул ундиришига эшик очмоқда.

Мусулмонлар жамияти учун жамоатчилик олдига чиқиш мумкин бўлмаган ибодат либосининг қандайлиги ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими раҳбари шайх Абдулазиз Мансурнинг 2010 йил ëзида Озодликка билдиришича¸ хеч қандай фатво берилмаган:

- Қуръони Каримда ҳам шундай оят бор - Нур сурасининг 31-оятида Оллоҳ таоло айтадики¸ “Бошларингиздаги рўмолингиз билан кўкрагингизни ҳам тўсиб олинг” деган маънода оят бор. Шу оятнинг шарҳида ўша пайтдаги араб аëллари бошида рўмол бўлса ҳам кўкраклари очиқ юрган экан. Кўкраги кенг бўлиб аврат жойлари кўринганлиги учун ўша рўмолларингизни фақат бошингизда эмас кўкрагингизни ҳам ëпиб олинг деган оят бор. Бу деган сўз¸ кўкракни ëпиш¸ албатта¸ бошдаги рўмол билан бўлиши шарт эмас. Кўйлак билан¸ эркакларнинг кўйлагига ўхшаган нима билан ҳам кўкракни томоққача ëпиш мумкин. Шунинг учун рўмолини бошидан олиб келиб пастга тушириб¸ қулоғини ҳам ëпиб туриб орқага ўраса ва томоқ томони кўйлак билан ëпилса¸ мана шу ҳам ҳижобга ҳам ўтаверади¸ миллий кийимга ҳам ўтаверади. Шариатимизда “ëпилсин¸ ëпиб юрсин” деган жойини ëпган бўлади. Аëл киши аврат жойларини ëпиб юриши буюрилган, деган эди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими бошлиғи шайх Абдулазиз Мансур 2010 йилнинг 23 июл куни Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Диний қўмита бундай фатвони ҳозирга қадар чиқармаган¸ расмийлар ҳам диний либоснинг аниқ тушунчасини белгилаб бермаган бир кезда¸ сирдарëлик Манзуда Каттахўжаева каби минглаб мусулмон аëллар нима қилишини билмай¸ қўрқув ва хавотирда яшамоқда:

-Судя энди менга қарор чиқариб “Иккинчи марта яна рўмол ўрасангиз, сизни жиноий жавобгарликка тортаман” дегандан кейин қўрқувга тушиб қолдим. Ўрамасам ҳам касал бўлиб кетаман, ҳам ўзим ўргандим, шуни ўрайман. “Ўраб чиқсам, эртага мен ушлаб олса, яна олиб кетса, кейин яна штраф, яна мени қамаб қўйса нима қиламан” деган қўрқув билан қўрқаяпман. Мен бир жиноятчи эмасман. Менинг қўрқувим “Яна рўмол ўрабсан деб сизни босамиз. Сизни жиноий жавобгарликка тортамиз. Сиз кўзингизни очинг” деяпти¸ дейди сирдаëлик аëл.

Манзура Каттахўжаеванинг 12 октябр куни Озодликка билдиришича¸ Сирдарë туман суди ҳозирга қадар суд ҳукмини унинг қўлига ëзма равишда топширмаган. “Улар менга на қўл қўйилган на ва муҳр босилмаган қоғозни кўрсатиб¸ тезда жарима тўлашимни талаб қилмоқда”¸ дейди рўмол ўрагани учун суд қилинган бу аëл.

“Эзгулик” жамияти Сирдарë туман суди ҳукми Каттахўжаевага топширилганидан сўнг¸ ундан шикоят қилиб юқори инстанция судига мурожаат қилиш лозимлигини таъкидламоқда.
 
BAXORDate: Seshanba, 11/10/18, 6:00:24 PM | Message # 177
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Тошкент шаҳрида немис кино кунлари бўлиб ўтади



10 октябрдан бошлаб 12-декабргача Пойтахтимизнинг кинотеатрларида немис филмларнинг намойиши бўлиб ўтади.

Мазкур лойиха "Жизнь других" фильмидан старт олди. Ушбу фильм 2005 йилда суратга олинган. Режиссер- Флорианон Хенкель фон Доннерсмарк


 
DURDONDate: Seshanba, 11/10/18, 8:40:12 PM | Message # 178
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status:
Термизда ҳарбий-спорт оромгоҳи очилди

Аксар ҳолларда тарбияси оғир болаларнинг борар манзили колониялар бўлади.
18.10.2011
Меҳрибон
Ўзбекистон тарбияси оғир болаларни совет педагоги Макаренко услубида тарбиялашни режалаштирмоқда.

Тарбияси оғир болалар учун махсус оромгоҳ

Сурхондарёнинг Термиз туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида милиция ҳисобида турувчи вояга етмаган ёшлар учун ҳарбий-спорт оромгоҳи фаолият бошлади.

Оромгоҳ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, “Маҳалла” ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Сурхондарё вилоят “Маҳалла” жамғармаси ходимига кўра, тарбияси оғир болаларни оромгоҳга жалб қилиш орқали ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш режалаштирилган.

- Термиз шаҳрида 7 кун мобайнида тарбияси оғир болаларга ўқув лагери ташкил қилинди. Энди китобий тилда айтадиган бўлсак, ватанпарварлик руҳидаги ҳар хил спорт мусобақалари бўлиб ўтиши кўзда тутилганда. Мақсад¸ шуларни тўғри йўлга бошқаришда имкон даражасида. Ҳар сафар 100 бола. Масалан¸ 14 та туман бўлса, ҳар бир тумандан еттитадан бола. Термиз шаҳрининг ўзидан тўққизта. Жами 100 киши. Тарбияси бузуқ болаларнинг сонини ҳозир аниқ билмайману, лекин шуларнинг ҳаммаси билан профилактика ишларини олиб бориш керакда. Улар ҳам орқасида кимдир борлигини, кимгадир суяниши мумкинлигини билиши керак. Уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайдида, дейди “Маҳалла” жамғармаси ходими.

Суҳбатдошга кўра, оромгоҳда ўсмирлар ҳарбий интизом бўйича ўқув семинарлар ва турли хилдаги спорт мусобақаларида иштирок этадилар.

Тадбирларда фаол иштирок этган болаларни ички ишлар бўлимларининг профилактик ҳисобидан чиқариш режалаштирилган.

Ўзбек болаларини Макаренко услубида тарбиялаш

Термиздаги ушбу оромгоҳ Совет педагоги Антон Семёнович Макаренко мактабини ёдга солади.

1920 йилда Макаренко ёш жиноятчилар, қонунбузар болалар учун махсус колония ташкил қилиб, олти йил давомида 400 болани тарбиялаган эди.

Макаренко тарбиясини олган болаларнинг интизомли, меҳнатни севадиган, намунали хулқли инсонлар бўлиб етишгани айтилади.

Узоқ йиллар таълим соҳасида фаолият кўрсатган собиқ ўқитувчи Абдулла Абдураззоқов Ўзбекистонда тарбияси оғир болаларни Макаренко усулида тарбиялаш режасини самарасиз¸ деб ҳисоблайди.

- Макаренко услубига салбий фикрдаман. Тарбияси оғир болаларни ахлоқ тузатиш колонияси, қамоқда тузатамиз¸ дейди. У ерда фақат тажриба алмашишга боради ўғрилар, тарбияси оғир болалар. Тажрибаси ортиб чиққанда ундан баттар бўлса бўладики, 100тадан биттаси тузалган бўлиши мумкин. 99таси тарбияси бузилиб, ахлоқи янаям оғирлашиб чиққанига мисоллар кўп. Бу нарса фақат тескари натижа беради¸ деган фикрдаман. Шу маънода имкон қадар уларни бир жойга йиғиш эмас, уларни бошқалардан ибрат оладиган одамлар орасида таъсирчан йўлларини ўйлаб кўриш керак, дейди Абдулла Абдураззоқов.

"Жиноятчини ҳам тарбияласа бўлади"

Сурхондарёлик ўқитувчи Ёдгор Рашид ўқувчилари орасида милиция ҳисобида турган болалар йўқ. Лекин Ёдгор Рашид тартибсиз ва билим олишни хоҳламайдиган ўқувчилари характеридан келиб чиқиб, тарбияси оғир болаларни тарбиялаш мумкин¸ деб ҳисоблайди.

- Бу ишни бир ҳафтада нима қилиб бўлмайди. Менинг фикримча, милиция рўйхатида турган ўқувчиларни, 10та бордир, 15та бордир, қайси соҳага қизиқса, шу бўйича тарбияласа, бўлади. Бир ҳафта жуда кам, камида икки йил тарбияласа натижа бўлиши мумкин. Масалан¸ адабиëт, тарихга қизиқмагани билан бола техниканинг у томонидан кириб бу томонидан чиқиб кетиши мумкин. Қизиққан соҳасига қизиқтирса, барибир яхши одам бўлади. Масалан¸ ўғрига ўғирлик ëмонлигини тушунтирсада техникага қизиқадими, чорвагами, спортгами, санъат соҳасигами шунга йўналтириб шароит яратиб берса, шу йўлдан кетади у. Буни ўқувчиларим мисолида кўп бора гувоҳи бўлганман, дейди Ёдгор Рашид.

"Тарбияси оғир болалар кўпаймоқда"

Бугунги кунда Ўзбекистонда милиция бўлимларида махсус ҳисобда турган вояга етмаганларнинг аниқ сони маълум эмас.

Тошкентдаги ҳуқуқ тартиботларидан бирида ишловчи манбага кўра, кейинги пайтда тарбияси оғир болалар сонида ўсиш кузатилаяпти.

Бу ҳолатни ўрганган Тошкентдаги “Веритас” ёшлар ташкилоти раҳбари Санжар Саидовга кўра, бунинг сабаблари ижтимоий-иқтисодий муаммолардир.

- Биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистондан кўпчилик чет элда меҳнат муҳожири сифатида ишлаëтган бўлса, шунақа оилалар борки ҳатто онаси ҳам, отаси ҳам кетган, уйида фақат фарзандлари қолган. Ëки бўлмаса фарзандларини бобо-бувиларига ташлаб кетиб, ўзлари икки-уч йиллаб Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ишлаб юрган ота-оналар бор. Бу шароитда бевосита ота-она тарбиясидан узоқда қолган болалар назоратсизлик асосида ëки бўлмаса атроф-муҳитнинг ëмон таъсири натиажсида ëмон йўлларга кириб кетаётган ҳолатлари бор.

Иккинчи масала, бу ҳам ижтимоий-иқтисодий муаммога бориб тақалади. Вояга етмаганларни бугунги кунда меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари¸ яъни оиласида етишмовчилик сабабли шу болалар мактабда ўқиш давомида ишлашга мажбур бўлаëтганлиги, айрим ҳолларда ўқишга умуман бормасдан пул топиш мақсадида ишга жалб қилинаëтгани ҳолатлари кўп. Бундай болалар тарбиядан узилиб қолгандан кейин ҳар хил йўлларга кириб кетган ҳолатлари ҳам мавжуд, дейди Санжар Саидов.

“Веритас” раҳбари вояга етмаган болалар орасида жиноятчилик ҳолатларининг кўпаётганига учинчи сабабни ҳам келтирди.

Санжар Саидовга кўра, айрим ота-оналар болаларини молиявий таъминлаш етарли деб ҳисоблаб, уларнинг тарбиясига эътибор қаратмаётгани оқибатида болаларнинг жиноят кўчасига кириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.


 
BAXORDate: Chorshanba, 11/10/19, 5:10:29 AM | Message # 179
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Ўзбекистон қўл қўймади

Рус ахборот хизмати хабар беришича, Эркин савдо зонаси шартномасига Ҳамдўстлик давлатларининг барчаси ҳам имзо чеккани йўқ.
Бу ҳақда Владимир Путин баён қилди. Унинг айтишича, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Туркманистон йилнинг охиригача бу ишни қилсалар керак.
Россия Бош вазири Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукумат раҳбарлари Кенгаши мажлисини очар экан, ушбу ҳужжатга рози бўлинаётгани ҳақида айтиб ўтди. Яна у мажлис охиригача бу иш бўлиб ўтишини эслатди.
“Узоқ давом этган, жиддий мунозараларга бой, лекин ҳарқалай, конструктив музокаралардан сўнг, биз асосий масала ечимига кела олдик”,- деб қўшимча қилди Владимир Путин.
Бош вазир мажлисда келтирган ҳисоботларга қараганда, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида МДҲ давлатлари орасидаги товар айланиши 48 фоизга ортиб, 134 миллиард доллардан зиёд миқдорни кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Эркин савдо зонаси ҳақидаги шартнома 1994 йил имзоланган бўлиб, ҳозиргача МДҲ давлатларининг ҳаммаси ҳам уни ратификация қилганлари йўқ. Янги ҳужжат устида 10 йил иш олиб борилди. Шартномада давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини соддалаштириб бериш ва бундан ташқари, кўпмазмунли ҳужжатларнинг бир қанчасини алмаштириш назарда тутилган.

Манба: РСН
ААТ Матбуот бўлими


 
OSIYODate: Shanba, 11/10/22, 11:23:58 AM | Message # 180
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ҳиллари Клинтон Тошкентга халқаро ташкилотларни қайтармоқчи

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Тошкентда халқаро ташкилотлар ваколатхоналарини Ўзбекистонга киртиш масаласини муҳокама қилмоқчи.
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 23 октябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашувида 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатдан қувилган хорижий ахборот воситалари, жумладан, Озодлик ва Би-би-си радиоси ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича бир қатор ташкилотларнинг Тошкентда фаолият юритиши масаласини кўтармоқчи. АҚШ расмийси бу ҳақда 22 октябр куни Душанбеда фуқаровий жамият вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилди.

- Аммо Ўзбекистонда бу масалада яқин келажакда бирор ўзгариш бўлишига ваъда бера олмайман. Лекин ҳар ҳолда мен бу масаласини кўтараман. Мен аввал ҳам Ўзбекистон билан музокараларда бу масалага эътибор қаратганман, - деди АҚШ расмийси Клинтон хоним, мухбирингизнинг бу борадаги саволига жавоб берар экан.

Икки кунлик сафар билан Тожикистонга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, шунингдек, ўз давлати Андижонда бўлиб ўтган воқеаларни қоралаганини эслатиб: “Биз ҳар қандай зўравонликларга қаршимиз”, дея қўшимча қилди.

Бугун куннинг биринчи қисмида Душанбе шаҳрида фуқаровий жамият вакиллари билан учрашган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтондан Роғун лойиҳаси атрофида Ўзбекистон билан можараларга муносабати ҳақида ҳам сўралди.

АҚШ Давлат котиби Клинтон хоним Тожикистон бу йирик лойиҳани амалга оширишда, албатта, Жаҳон банки экспертлари хулосасини кутиши лозимлигини тавсия қилди.

- Роғун СССРнинг 70 - йиллардаги йирик лойиҳаси эканидан хабарим бор. Лекин 70 - йилларда оммавий бўлган лойиҳалар бугун унчалик оммавий бўлмаслиги мумкинлигини унутмайлик. Сизларнинг (тожикистонликлар назарда тутилмоқда,таҳр,.) қишда электрсиз қийналаётганингизни ҳис қиламан. Лекин ҳар ҳолда бундай йирик лойиҳани амалга ошириш учун, менимча, албатта Жаҳон банки экспертлари хулосасини кутиш лозимдир, - деди АҚШ мулозими Клинтон хоним.

Афғонистон ва Покистон сафарларидан сўнг Тожикистонга келган Клинтон хоним Тожикистон АҚШнинг яхши дўст бўлишини исташини таъкидлади.

Клинтон хоним АҚШ 1992 йилдан шу кунгача Тожикистонда 1 миллиард доллар миқдоридаги турли дастурларни амалга оширганини билдирди. У Америка Тожикистонга ёрдам беришда давом этишини айтди.

АҚШ мулозими Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига ҳам тўхталар экан, ўз давлати тинчлик тарафдори бўлган жангариларни ҳам бу жараёнга жалб этажагини маълум қилди.

АҚШнинг Душанбедаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Тожикистондан сўнг Ўзбекистонга сафар қилади.

Айтилишича, у Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва республика Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан музокара қилиши режалаштирилган.

Шунингдек, элчихона маълумотларига кўра, Ҳиллари Клинтон Тошкентдаги General Motors ширкатида бўлиши кутилмоқда.

ozodlik.org
 
Search: