Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
O'zbekiston Yangiliklari
OSIYODate: Shanba, 12/02/04, 12:43:44 PM | Message # 196
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Тошкентда илк бор мушукни ўлдирганлар жавобгарликка тортилди


Ўзбекистон суд амалиётида илк бор мушукни отиб ўлдирган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди
 
OSIYODate: Chorshanba, 12/02/08, 4:34:05 AM | Message # 197
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистонда буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 571 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан шоирнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўпламининг замонавий матбаа талаблари асосида нашр қилиниши халқимизга муносиб совға бўлди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида улуғ шоир асарларининг янги 10 жилдлик нашрига бағишланган тақдимотда навоийшунос олимлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Айтиш жоизки, бундан олдин Алишер Навоийнинг асарлари 3, 15 ва 20 томлик шаклда нашр этилган эди. Янги тўпламда эса аввалги нашрлардаги камчиликлар бартараф этилган, сўз ва ибораларга шарҳлар берилган. Тўпламда ҳар бир ғазалнинг алоҳида саҳифада берилиши, “Алишер Навоий асарлари луғати”нинг илова қилиниши ўқувчиларга катта қулайлик яратади. Шунингдек, Миллий кутубхонада улуғ шоирнинг 20 жилдлик мукаммал асарлар тўпламининг электрон шакли ҳам яратилган.

Айни кунларда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 571 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий учрашувлар, навоийхонлик кечалари ўтказилмоқда.

Хусусан, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти кенгаши томонидан Зангиота туманидаги маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган ана шундай тадбирда тарихчи ва адабиётшунос олимлар, мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди, асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тошкент архитектура-қурилиш институтида ҳам “Навоий ва замон” мавзуида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда олимлар, шоир ва ёзувчилар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар иштирок этди.

Шунингдек Навоий таваллудига бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар, навоийхонлик кечалари мамлакат вилоятларида ҳам ўтказилмоқда

 
OSIYODate: Payshanba, 12/02/09, 6:27:18 PM | Message # 198
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистонга янги Боинг-767 олиб келинди



8 февраль куни “Боинг” компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига янги Boeing 767-300ER фуқаролик самолётини (учиш узоқлиги оширилган) етказиб берди. Ушбу сана авиакомпаниянинг 20 йиллик юбилейига тўғри келди.

Бу 2008 йили авиакомпания буюртма қилган тўртта Boeing 767-300ER самолётининг биринчисидир. Шунингдек “Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна иккита Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг етказиб берилишини ҳам кутмоқда.
 
OSIYODate: Shanba, 12/02/11, 10:07:52 AM | Message # 199
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:


Андижонда мактаб автобуслари ташкил этилди

Ҳар куни эрталаб соат 7:15 да Андижон шаҳрининг турли бурчакларидан бир пайтнинг ўзида “Болалар” деб ёзилган № 1 рақамли йўналиш автобуслари йўлга чиқади. Улар 45 дақиқа ичида охирги бекатга етиб келади. Худди шундай рейс соат 12:15 ҳам амалга оширилади.
 
BAXORDate: Shanba, 12/02/25, 7:44:30 AM | Message # 200
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Ташқи савдо кўрсаткичлари яхшиланди

2011 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2010 йил билан солиштирганда 15%га ўсиб, 25.537 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатимиз экспорт салоҳияти 2011 йилда 15,4% га ошиб, 15.027 млрд. долларга етган. Ўз навбатида импорт қилинадиган маҳсулотлар хажми ҳам 14,5%га ўсиб 10.51 млрд, долларни ташкил қилган. Ташқи савдонинг ижобий салдоси 4.517 млрд. долларни кўрсатди. Бу 2010 йил билан солиштирганда 272.6 млн. долларга ошиқ деганидир.


 
OSIYODate: Payshanba, 12/03/01, 5:48:08 AM | Message # 201
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Телефон рақамларида ўзгариш

"Билайн" ва "МТС" компаниялари яқинда “1” рақами билан бошланадиган баъзи телефон рақамларини алмаштирадиган бўлди.

Жумладан, “Билайн” компаниясининг 105, 106 ва 108 билан бошланадиган абонент рақамлари ҳудди шундай тартибда 805, 806, ва 808 рақамларига ўтказилади. Шунингдек, “МТС” компаниясининг 100, 101, 102, 103, 104, 107 билан бошланадиган Тошкент шаҳар абонентларининг телефон рақами шу тартибда 800, 801, 802, 803, 804, ва 807 рақамлари билан алмаштирилади. Мазкур ўзгартишлар мамлакатимизда ҳалқаро алоқа кодининг ўзгартирилиши билан боғлиқ.

"Ўзбектелеком" компаниясининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шаҳарлараро ва давлатлараро телефон сўзлашувлари учун “0” ва “00” халқаро кодлари қабул қилинмоқда. Яқин кунларда Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич бошқа шаҳарларда ҳам шаҳарлараро ва давлатлараро телефон сўзлашувлари “0” ва “00” кодлари орқали амалга оширилади. Шунинг учун, 100 дан 109 гача бўлган перефикс рақамлар бўшатилмоқда. Чунки бундан буён "01", "02", "03", "04", "09" ва бошқа тезкор хизматлар уяли алоқа абонентларидан бўшаган "101", "102" каби рақамларга ўтказилади.
 
BAXORDate: Payshanba, 12/03/01, 3:46:01 PM | Message # 202
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:


Yaponiyaning Xalqaro hamkorlik agentligi (JICA) Qarshi-Termiz temir yo‘l uchastkasini elektrlashtirish loyihasi uchun 18 milliard 76 million yyen, taxminan 225 million AQSh dollari miqdorida qarz ajratdi.

UzDaily.uz Internet nashri xabariga ko‘ra, O‘zbekiston hukumati va JICA rasmiylari shartnomani 27 fevral kuni Toshkentda imzolagan.

Loyihadan maqsad Qarshi-Termiz temir yo‘l uchastkasida tashish imkoniyatini oshirishdan iborat.

Qarshi-Termiz uchastkasi Yaponiyaning moliyaviy ko‘magida qurilgan Toshguzar-Qumqo‘rg‘on yangi temir yo‘l liniyasini ham o‘z ichiga oladi.

Mazkur liniya qurilishi uchun Yaponiya 2004 yilda O‘zbekistonga taxminan 150 million AQSh dollari miqdorida mablag‘ ajratgan.


 
OSIYODate: Juma, 12/03/02, 10:29:19 AM | Message # 203
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Наврўз арафасида Тошкентга 2 та янги чех трамвайи келади

21 мартга яқин Тошкентга Чехиянинг "Pragoimex a.s." компаниясида ишлаб чиқарилган иккита янги "Vario LF" туридаги трамвай келади.
Чехия компанияси билан шартнома доирасида пойтахт учун 20 та шундай вагон сотиб олиниши режалаштирилган. Трамвайларнинг умумий қиймати $19,8 млн.ни ташкил этади. Тошкент трамвай хўжалигини янгилаш учун маблағларни Ўзбекистон Тикланиш ва тараққийт жамғармаси тақдим этмоқда.
Бундан олдин "Pragoimex a.s." компанияси Тошкентга "Vario LF" маркасидаги иккита трамвайни етказиб берган эди, улар август ойи охиридан бошлаб 9 ва 13 йўналишлар бўйича қатнамоқда, дея хабар беради "Podrobno.uz" ЯА.

Экспертларининг фикрича, Чехия трамвайлари Европа андозаларига тўлиқ жавоб беради, улар замонавий дизайн ва юқори сифатга эга бўлиб, замонавий электрон бошқарув билан жиҳозланган, бу электр-энергиясини 30-40% гача тежаш имконини беради. Бунинг устига улар ҳар қандай об-ҳаво шароитида – 40 даражагача совуқ ва 70 даражагача иссиқда, кучланиш 400 дан 900 вольтгача кўтарилиб тушганида ҳам ишлаши мумкин.

Қайд этиб ўтамиз, шу йил бошида "Pragoimex a.s." компанияси Тошкентда ўзининг ваколатхонасини очди. Милан Томеш унинг раҳбари этиб тайинланди.
 
OSIYODate: Dushanba, 12/03/19, 10:46:58 AM | Message # 204
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Har tumanda 50 ta oilaga bittadan qoramol beriladi

Joriy yilda mamlakatdagi 12 ta viloyatning har bir tumaniga 50 tadan qoramol ajratiladi.

"Mustahkam oila yili"da qabul qilingan davlat dasturiga ko‘ra, bu qoramollar qishloqlarda yashovchi yosh oilalarga bepul beriladi.

Soliq.uz sayti ma‘lumotiga ko‘ra, shuningdek, ushbu dasturga ko‘ra, har bir tumanda 200 tadan yosh oila 20 tadan tovuqni bepul olish imkoniga ega bo‘ladi.
 
OSIYODate: Chorshanba, 12/03/21, 12:22:33 PM | Message # 205
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистон вакиласи илк бор “Дунё гўзали” танловида қатнашади

“Дунё гўзали 2012” номига номзодлар аниқланди, бу ҳақда танловнинг расмий сайтида маълум қилинади.

Олдинига 120 та мамлакатлар қизлар қатнашиши режалаштирилганди, аммо кейинроқ Норвегия танловда қатнашишдан бош тортди.

Айтиш жоизки, дунёнинг энг гўзал қизи номи учун Ўзбекистон вакиласи, шунингдек Руанда, Жанубий Судан ва Экваториал Гвинея вакилалари ҳам кураш олиб боради.

Афсуски, расмий сайтда ҳозирча ўзбекистонлик вакиланинг фотосурати жойлаштирилмаган. Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз ва янги маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ, уларни Порталимиз саҳифасига жойлаштирамиз.

Қайд этиб ўтамиз, “Дунё гўзали” 62-танлови 2012 йилнинг 18 августида Ордос, Ички Монголияда (Хитой) бўлиб ўтади. Танлов якунланганидан кейин унинг ҳозирги ғолибаси венесуэлалик Ивиан Саркос янги “Дунё гўзали”га тож кийдиради
 
OSIYODate: Dushanba, 12/03/26, 8:43:35 AM | Message # 206
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистонлик ошпазлар Киевдаги пазандалик танловида маҳоратларини кўрсатишди



Ўзбекистонлик ошпазлар 2012 йилнинг 14-20 март кунлари Украинанинг Киев шаҳрида ўтказилган 8-Ҳалкаро Ёшлар пазандалик мусобақасида зафар қучдилар.

Ўзбекистон жамоаси бу мусобақага 5 нафар пазанда билан қатнашиб, уларга бош ошпаз Сомодов Абдусаттор бошчилик қилди.

Ғолиблар 10 та медаль, дипломлар ва “Гран - При” номинациясидаги ютуқлар билан бирга Киев савдо-иқтисодиёт Университетига кириш учун имтиёзли сертификатларга ҳам эга бўлишди, дея хабар беради ўзбек таомлари ҳақидаги сайт асосчиси Бахриддин Чустий.

Пазандалардан:

1. Илҳом Турғунов – Хамир таомлари номинациясида – олтин медалга эга бўлди.
2. Хусан Мирзаев – Товуқ гўштли таом ва карвинг санъати номинациясида – олтин медалга эга бўлди.
3. Бобур Қаюмов – Товуқ гўштли таом, ва Балиқ таоми номинациясида – бронза.
4. Мирумар Худойберганов – Карвинг санъати номинациясида – бронза медали.
5. Файзуллох Абдуллаев – Қўй гўштидан таом номинациясида – бронза медали.

“Гран - При” номинациясида:

Хусан Мирзаев
Бобур Қаюмов
Мирумар Худойберганов – бронза медаль ва кубок билан тақдирландилар.

Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси раиси А.Х. Умаров ва Бош ошпаз Сомодов А.Р. “Ёш мутахассисларни тайёрлагани учун” 1 даражали медал билан тақдирланди.
 
BAXORDate: Payshanba, 12/03/29, 4:05:44 PM | Message # 207
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Япония Қарши-Термиз темирйўлини электрлаштиришга $221 млн.маблағ ажратди.

Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖАЙКА) вице-президенти Киёши Кодеранинг ташрифи давомида ЖАЙКА ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида “Ривожланишга расмий ёрдам” япон ҳукуматининг дастури доирасида заём битими имзоланди.

“Қарши-Термиз темирйўл участкасини электрлаштириш” лойиҳасига 30 йил муддатга имтиёзли фоиз ставкаси остига 221 млн. АҚШ долларига эквивалент миқдорда қарз ажратилади.

Мазкур лойиҳа доирасида узунлиги 325 км бўлган темирйўл участкасини электрлаштириш, телекоммуникация қурилмаларини модернизация қилиш, электровозларни таъмирлаш бўйича ускуналарни янгилаш, машиналар ва механизмларни сотиб олиш кўзда тутилган. Буларнинг барчаси фойдаланилаётган темирйўл участкасининг самарадорлигини ошириш, энергия захираларига бўладиган сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради.

Қайд этиб ўтамиз, 2012 йилнинг 16 февралида ОТБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида узунлиги 140,8 км бўлган “Мароқанд-Қарши” темирйўл участкасини электрлаштириш бўйича қиймати 100 млн.долларлик заём битими имзоланган эди.

Ушбу иккита лойиҳанинг параллель тарзда амалга оширилиши узунлиги 831,5 км ни ташкил этувчи Тошкет-Термиз йўналиши бўйича тўлиқ электрлаштирилган темирйўл участкасини фойдаланишга топшириш имконини беради.


 
OSIYODate: Dushanba, 12/04/02, 5:36:20 AM | Message # 208
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
"Аэрофлот” аэробуси Тошкентга қўниш чоғида қушлар галаси билан тўқнашди

Москвадан учиб келаётган йўловчи аэробуси Тошкентга қўниш чоғида қушлар гала билан тўқнашди.

"Тошкент аэропортида қўниш чоғида Москвадан учиб келаётган А 330 аэробуси қушлар галасига урилди, бироқ бу воқеа парвознинг хавфсизлигига таъсир қилмади, самолёт бешикаст Ўзбекистон пойтахти аэропортига қўнди”, - дея хабар беради “Аэрофлот”даги манба.

У берган маълумотга кўра, лайнер бортида 160 киши бўлган. Самолёт қўнганидан кейин уни авиатехниклар кўрикдан ўтказиб, аэробус қанотида ва двигателларининг бирида қушларнинг самолётга урилиш изларини кўришган.

"Айни пайтда самолёт рейларни амалга оширишдан четлаштирилди", — дейди манба "Интерфакс"га
 
OSIYODate: Dushanba, 12/08/20, 9:28:35 AM | Message # 209
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Бойсунда физика ва мантиқ қонунларига зид ҳолат кузатиляпти: мотори ўчиқ машиналар юқорига қараб ҳаракатланяпти, дея хабар беради «Мир» телеканали. Тепага қараб юраётган машиналар ҳатто тезлигини оширяпти ҳам. Бу ҳолат Бойсун қўриқхонасидаги 50 метрли участкада кузатилади, холос. Мазкур ҳудудда сув ҳам пастга эмас, тепага қараб оқади. Маҳаллий аҳоли буни мўъжиза деб атаса, олимларнинг фикрича, бу оптик алдовдан бошқа нарса эмас. Шунга ўхшаш участкалар Жанубий Корея, Молдова, Исроил ва Хитойда ҳам бор.

<iframe width="480" height="360" src="http://www.youtube.com/embed/CIwyt8ZA1Cc" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>


Message edited by Osiyo11 - Dushanba, 12/08/20, 9:40:23 AM
 
OSIYODate: Payshanba, 12/09/20, 12:51:42 PM | Message # 210
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Непалга етакчи ўзбек альпинистлари жамоаси етиб келди. Унга таниқли альпинист халқаро синфдаги спорт устаси Илёс Тухватуллин бошчилик қилмоқда.

Жамоа чўққи синфида альпинизм бўйича биринчи жаҳон чемпионатида қатнашади, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликка Альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси президенти в.б., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анатолий Шабанов.

Ўзбекистон терма жамоаси бошқа жамоалар билан бир қаторда жаҳон чемпионатида қатнашади. Улар баландлиги саккиз минг метр бўлган Аннапурна чўққисини (8047 м) забт этишлари керак.

Экспедициямиз таркибига 8 та энг кучли альпинист кирган. Булар: И.Тухватуллин, Сергей Ильясов, Иван Лобанов, Григорий Юдин, Андрей Куций, Александр Биков, Юрий Егоров ва жамоа шифокори Дмитрий Серебряков. Экспедициянинг барча қатнашчилари Помир, Тянь-Шань тоғларининг етти минг метр келадиган чўққиларига чиқиш ва дунёнинг баланд тоғли ҳудудларида мураккаб техник йўналишларини босиб ўтиш каби ноёб тажрибага эга.

Ўзбекистон альпинистлари ўз чиқишларини мамлакат Конституциясининг 20 йиллигига бағишламоқда.

 
Search: