|
O'zbekiston Yangiliklari
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/30, 11:18:46 PM | Message # 136 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Сиëсий маҳбусларга ҳайит табриклари
Аксар мусулмонлар Рамазон ҳайитини нишонлаган 30 август куни Озодликка сим қоққанлар таъқибдагиларни дуо қилишди.
Рамазон табриклари
Ҳайит намозида виждон тутқунларининг озод бўлишини ният қилдим, дейди ўзбекистонлик ўқитувчи.
- Мана бугун биз ҳам мустақиллик байрамини, ҳам Ҳайит байрамини нишонлаяпмиз. Мана шу фурсатдан фойдаланиб, мен Озодлик радиоси ходимларини байрам билан табрикламоқчиман. Уларга битмас туганмас соғлик-саломатлик, ўзбек миллатининг, қолаверса Марказий Осиë халқларининг озодлиги, эркинлиги, бахт-саодати учун ҳақ сўзларни доимий равишда айтишларини тилаб қоламан.
Қирғизистондан Элмурод ва Шерзод Юсуфларга, Тожикистондан Гулнора Равшанга, Москвадан Умидбекка, қолаверса Прагада эшиттириш бераëтган журналистларимизга катта бахт, соғлик-саломатлик тилайман. Мана шундай ажойиб эшиттириш беришда доимий равишда давом этишларини истаб қоламан.
Озодлик радиосига баъзи бир тингловчилар “Озодлик Ўзбекистонни танқид қилади. Ўзбекистоннинг ижобий ютуқларини айтишмайди” деган таъналарни айтишади. Лекин уларнинг бу гапларига қўшилиб бўлмайди. Чунки токи Ўзбекистон қамоқхоналарида юзлаб эътиқод маҳбуслари, сиëсий маҳбуслар ўтирар экан, Ўзбекистондан миллионлаб одамлар мардикорлик қилиб чет элларда юрар экан, демак улар мана шу гапларини доимий айтиши керак деб ҳисоблайман, дейди ўзбекистонлик ўқитувчи.
Ўзбекистондан ташқаридаги қочқинларнинг ватанга қайтишини ният қилдим, дейди Австралиядаги андижонлик қочқин Равшанбек Ваҳобов.
- Ассалому алайкум аҳли мусулмон. Кириб келган Ийди рамазон Ҳайити билан ўзбекистондагиларни, бутун дунëдаги ўзбекларни, Австралиядаги ўзбеклар номидан табриклаб Ваҳобов Равшанбек. Ўтган ойда қилган ибодатларимиз Оллоҳ наздида қабул бўлсин илойим. Билиб билмай қилган гуноҳларимизни кечирсин. Ҳаммамизни оиламиз билан бирга қилсин Оллоҳим. Илойим ҳеч қачон бир-биримиздан узоқ қилмасин. Ҳамиша бирлаштирсин илойим. Ҳаммага эзгу тилакларимни билдириб, ҳаммага фақат яхшилик, омонлик, хонадонига тинчлик, файз барака тилаб қоламиз. Бу табрик Австралиядаги ўзбеклар номидан, дейди Австралиядаги андижонлик қочқин Равшанбек Ваҳобов.
Қамоқдаги сиёсий маҳбусларга амнистия эълон қилинишини ният қилдим, дейди қозоғистонлик тингловчи Шоҳруҳ.
- Мен Ўзбекистондаги, Ўзбекистондан ташқарида яшаëтган барча юртдошларимизни Ҳайит байрамлари билан табриклайман. Янаги Ҳайитларгача эсон-омон етишларини тилайман. Айниқса қамоқхонадаги маҳбусларимизга, сиëсий маҳбусларимизга Ҳайит байрамлари муборак бўлсин. Булар Худо хоҳласа янаги йил, мана бу йил амнистия қўлланса амнистияга илиниб чиқиб кетишсин илойим. Шунинг тилакдошиман. Янаги Ҳайитларда жамиятда ҳам ўзгариш бўлиб қолар балки. Шунга умид қиламиз биз, дейди қозоғистонлик суҳбатдош Шоҳруҳ.
Ўзбекистондан ташқаридаги меҳнат муҳожирларига тинчлик ва тотувлик тиладим, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири Рустам.
- Мен Ўзбекистонданман. Муҳожирлардан бўламан. Россиянинг Доғистонидаман. Бугун бизларда Ҳайит намози ўқилди. Байрам билан табриклаб қўймоқчи эдим. Сизларга омад ишларингизга. Ҳайитларингиз билан табриклайман. Узоқ умр, соғлик сқломатлик.
Озодлик: Раҳмат. Бизга мана табрик. Ўзларингга нима тиладиларинг Ҳайитда?
- Ишларимизга омад тиладик. Аҳли оиламизга тинчлик, хотиржамлик тиладик, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири Рустам. ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/09/01, 11:26:10 AM | Message # 137 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Андижон ҳокими халқни қишда газ бўлмаслигидан огоҳлантирди
Махсус йиғинда вилоят ҳокими¸ аҳоли қишдан чиқиш учун кўмир-тезак ғамини вақтида йиғиши лозимлигини уқтирган.
Ҳоким халқни огоҳлантирди
Андижонликлар бу йил табиий газдан умид қилмаса ҳам бўлади. Бу ҳақда 4 августда ўтказилган селектор йиғилишида вилоят ҳокимининг ўзи маҳаллий ҳокимлар ва қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғини раисларини огоҳлантирган. Вилоят ҳокими аҳолига қишда совқотиб қолмаслик учун кўмир, ўтин ғарам қилишни маслаҳат берган.
Андижон шаҳрининг Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Аҳмаджон аканинг айтишича, маҳалла оқсоқоллари бу ҳақда аҳолини огоҳлантираяпти:
- Газ бўлмас экан. Одамларга “кўмир олинглар” дебди. Ҳокимиятдан айтишибди, дейди Аҳмаджон ака.
Андижон вилоятидаги маҳаллалардан бири раисаси ҳам вилоят ҳокими томонидан шундай фармойиш бўлганини тасдиқлади. Хавфсизлигидан чўчиб исмини ошкор этмаган суҳбатдошга кўра, айни пайтда аҳоли орасида газнинг бўлмаслиги ва қиш мавсумига ҳар кимнинг ўз тайёргарлигини вақтида кўриши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилаяпти:
- Ўзингнинг нимангни ўзинг ғамла дейилган. Тушунтириб борилаяптида газ бўлмаслиги, бошқаси.
Озодлик: Одамларга айтаяпсизларми, тушунтираяпсизларми?
- Ҳар битта борган жойимизга тушунтириб ўтиб кетаяпмиз.
Озодлик: Одамлар оладиган кўмир борми?
- Кўпчилик баллонли газдан ҳам фойдаланаяпти. 30 фоиз аҳолида газ баллонлари бор.
Озодлик: Нимага энди газ таъминоти қишда қийин бўлиб қолаяпти?
- Қарздорлик ҳам борда. Аҳолининг қарздорлигини ҳам ҳисобга олиш керакда. Аҳоли вақтида тўламаганку. Шунинг эвазига қисқартирилганда. Бу ҳақдаги кўрсатма 4 август куни бўлган. Селектор бўлганда.
Озодлик: Вилоят ҳокими шунақа топшириқ берганми?
- Ҳа, топшириқ берган. Қарздорликни тўлдиришга ва қишга тайëргарлик. Ҳар битта фуқарога тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз,- дейди андижонлик маҳалла фуқаролар йиғини раисаси.
"Кўмирга қурбим етмайди, тезак ёқамиз"
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи пенсионер Садирохун Сўфиев учун бундай огоҳлантирув янгилик эмас. Отахонга кўра, ҳар йили маҳалла оқсоқоллари аҳолини газдан умид қилмасдан “қиш тайёргарлигини ёзда кўриб қўйиш” ҳақида огоҳлантириб келади:
- Бу тадбир доимо бўлиб келади. Раҳбарлар ўзларини масъулиятдан олиб қочиб¸ “Сизларни огоҳлантирганмиз. Кўмир ғамла, тезак ғамла, ўтин ғамла деганмиз. Газ бўлмайдида мана. Биз сизларга айтганмиз” деб шунақа хат ëзишиб қўяди маҳалла комитетларига, фуқароларга. Огоҳлантиришади. Бу тадбирни раҳбарлар ўзларини масъулиятдан олиб чиқиш учун қилишади¸ холос. Тўполон бўлса, “Биз сизларга айтганмиз. Кўмир йиғ, ўтин йиғ, тезак йиғ деганмиз” деб, доимо шунақа деб келишади. Бунга одамлар ҳам ишонмай қўйган. Бугун мен бир-иккита маҳалла комитети билан гаплашдим. Улар “Бу йилнинг ўзида хат келгани йўғу, лекин доим шунақа қилиб огоҳлантирадида булар” деб ўз муносабатларини билдиришди, дейди Садирохун Сўфиев.
Пенсионер суҳбатдошга кўра, маҳалла оқсоқоллари аҳолига кўмир сотиб олишни тавсия қилаëтган бир пайтда¸ аксарият қишлоқ аҳолисининг ўтин, кўмир сотиб олишга қурби етмайди:
- Энди Худодан сўрашадида, қаердан йиғиштиради, қаердан ўтин топади? Кесаман деган билан ҳеч нарса йўқ. Кестирмайди фермерлар ҳам. Ернинг тагидан кўмир кавлаб олай деса, иложи йўқ. Пули борлар кўмир сотиб олиши мумкин. Пули йўқлар қаердан кўмир сотиб олади? Кўмирнинг тоннаси 250-300 минг бўлаяпти. Масалан¸ мен мустақилликнинг бу ëғига кўмир сотиб олганим йўқ. Чунки қувватим етмайди. Қўйларим бор. Уларнинг тагида қуриб қолган тезакни қирқиб, қуритиб, қиши билан ëқиб чиқаман. Бошқа иложи йўқ энди, дейди Садирохун Сўфиев.
"Мустақилликда сўнди газимиз"
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Холдевонбек маҳалласида яшовчи 80 ёшли Жамолиддин отанинг айтишича, уларнинг маҳалласидан табиий газнинг узилиб қолганига 19 йил бўлган. Ўзбекистон собиқ иттифоқнинг мустамлакаси бўлган¸ "Газни Уралга бериб¸ таппи ëққан ўзбегим" деган сатрлар халқ оғзида юрган даврда гуркираб ёнган “зангори олов” мустақиллик йилларига келиб бутунлай сўниб қолди¸ дейди бу кекса суҳбатдош:
- Газлар ëнган. 5-6 йил яхши ëнган. 1988 йилда ëнган бўлса, 1992-1993 йилларгача ëнган. Аҳоли тўлови кейин секин-секин газнинг бошлиғи, электрнинг бошлиқларининг чўнтагига тушиб кетаяпти. Уни биров назорат қилмайди-да. Газдан энди умидни узса бўлаверади, доллар бўлиб чўнтакка тушгандан кейин. Қолаверса Ўзбекистон бошқа давлатлар билан, Корея билан ҳам договор қилаяптию. Ўзбек халқи газдан умид қилмаса ҳам бўлаверади. 19 йил бўлди ўчганига, яна 19 йилдан кейин ëниши мумкин. Бунақа кетишда бўлса, бизнинг авлодлар ҳам газ ëқа олмаса керак. Электр масаласи ҳам эртадан кейин тушиб кетади. Газдан умидни узса бўлаверади, дейди шаҳрихонлик Жамолиддин ота.
Расмийлар қиш пайтида Ўзбекистон вилоятларида газ бўлмаслиги¸ боринин гҳам чўғи жуда пасайишини аҳолининг катта миқдордаги қарздорлиги билан изоҳлашмоқда.
Ҳолвани ҳоким ейди, калтакни етим
Озодлик манбаларининг билдиришича¸ август ойида вилоят ҳокимининг қарори билан Андижонда газ ва электрдан қарздорларнинг мол-мулки мусодара қилиш бошланган. Қарздорлардан ҳақни ундириш мақсадида ташкил қилинган ўн кишилик “хатлов гуруҳлари” уйма-уй юриб, қарздор хонадонларни газ тармоғидан узиб қўймоқда.
Андижонликлар эса, ўзларидан мажбурлаб ундирилаётган пулга яраша газ ишлатмаганликларидан шикоят қиладилар. Уларнинг айтишларича, газнинг босими паст бўлганлиги боис, ҳисоблагич газни ўтказмайди ва одамлар ҳисоблагичларни ўзлари олиб ташлашга мажбур бўлган.
Андижонлик кузатувчи Жаҳонгир Қосимов расмий идоралар Андижондаги истеъмолчилар табиий газ учун 182 миллиард сўм қарздор эканини даъво қилиши¸ бироқ бундай қарзнинг қаердан пайдо бўлгани қоронғу эканини айтади:
- Истеъмол қилинмаган электр энергия ҳам, газ ҳам аҳоли ҳисобига ҳисобланаверган. Ўғирликча ëқилаëтган газ ëки етиб келмаган газ учун ҳам аҳоли жон бошига нисбатан ҳисобланаяпти. Газ ҳисоблагич орқали эмасда. Қишки мавсумда газ нархи бир киши учун 16 минг сўм экан. Ҳатто бунинг устига сигир, товуқлар ҳам қўшилар экан. Сигир, товуқлар учун 2000 сўмдан. Шунинг учун қарздорлик ошиб кетаяпти ëқилмаган, истеъмол қилинмаган газ ҳисобига жон бошига сочиб қўйгани учун. Газ бўладими, бўлмайдими, ëнадими, ëнмайдими фарқи йўқ, дейди Жаҳонгир Қосимов.
Андижонликларнинг айтишларича, вилоятдаги қарздорлик аҳоли фойдаланган газдан эмас, балки ўғирланган газ ҳисобига пайдо бўлган.
Исмини ошкор этмаган, газ соҳасида ишлайдиган мутахассислардан бирининг микрофонсиз суҳбатда айтишича, вилоятдаги ғишт заводлари, оҳак пишириш цехлари, иссиқхона ва бошқа ташкилот раҳбарлари газ таъминоти раҳбарлари билан келишган ҳолда ярим нархида газ сотиб оладилар ва бу “йўқолиб қолган” газлар суммаси ҳисоблагичсиз газдан фодаланаётган аҳоли зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги газ ишлаб чиқарувчи ва уни экспорт қилувчи қудратли давлатлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг Газпром¸ қолаверса Хитой ва Жанубий Корея ширкатлари билан ўзбек газини экспорт қилиш юзасидан кўплаб миллиард долларлик шартнома имзолаган. ozodlik.org
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Shanba, 11/09/03, 1:57:48 AM | Message # 138 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|
Ўзбекистон жанубида пахта терими бошланди
Озодлик манбаларига кўра¸ расмийлар пахта теримига оммавий сафарбарликнинг 5 сентябрдан бошланишини билдирган. Сурхондарё вилоятининг Денов туманида пахта терими 29 августдан бошланган эди, дейди деновлик коллеж талабаси Абдулла.
Унга кўра, одамларнинг ўзлари, кўпроқ мактаб ўқувчилари пахта теримига "қизиқиш" билдирган. Абдулла бу ҳолат болаларнинг озроқ бўлса ҳам пул топиш ва мактабга кийим-кечак ва ўқув қуроллари сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш эҳтиëжи билан боғлиқ эканини айтади:
- Баъзи бир жойларда пахта бошланди. 29 августдан бошланган эди. Мактаб ўқувчиларининг деярли ҳаммаси чиқиб кетган уже. Сабаби¸ мактабга кийим, китоб, дафтар олиш учун, ўзлари пул ишлаш учун чиққан. Ўзлари чиққан. Мактаб, коллежлар 5 сентябрдан мажбур чиқар экан. Энди эълон қилинди. Айтилган ўқитувчиларга, шифокорларга. Туманларга ëрдамга кетаркан пахтага, дейди Абдулла.
Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи Ўрол аканинг айтишича, 3 сентябрдан бошлаб туманда пахтага оммавий сафарбарлик бошланади:
- Эртадан бошлаб пахта ҳамма ерда. Бугун туманда мажлис бўлаяпти. Шу тўғрисида мажлис бўлаяпти. Маҳалла комитетлари, мен ўзим ҳам ишлайманда шу ерда, уйма уй кириб юрибди. Имконияти бор киши пахтага чиқсин¸ деяпти. Эртадан бошлаб ҳаммага пахта. 5 сентябрдан мактаблар ҳам чиқса керак. 5 сентябрдан кейин мактаб, коллежлар чиқади деяпти. Ҳозирча қишлоқдаги одамлар, имконияти бор кишиларни жалб қилаяпти, дейди Ўрол ака.
Исмини ошкор этмаган сурхонларёлик ўқитувчининг айтишича, Сурхондарë вилоят ҳокими 5 сентябрдан пахта теримига оммавий сафарбарлик бошлаш ҳақида кўрсатма берган:
- Пахта 5 сентябрдан деяпти. Бугун мактаблар очилди. 5 сентябрдан бошлаб оммавий ҳамма нарса ëпилиб мактаб ўқувчилари чиқади. Биринчи мартасида 3-4-синфларгача қолдирадида. Ҳозир пахта кўпку. Ҳозирча каттароқ синфларни ëпадида. Пахта тугаб қолиб, топилмай қоладику, ундан кейин ҳаммани массовий мобилизация қилади. 5 сентябрдан кейин бутун студент, ташкилот ҳаммасини мобилизоват қилаяпти. Жойларни тайëрлаб қўйган ҳамма нарсани, дейди сурхондарёлик ўқитувчи.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида истиқомат қиладиган Абдусаттор Аҳмадалиев ҳам туманда пахта теримига жиддий тайёргарлик кўрилаётганини айтади.
- Бошланиш арафасида бўлиб турибди. 5 сентябрлардан массовий кетса керак пахтага. Коллеж, лицей, мактабнинг тўртинчими, бешинчими синфдан юқорилари ëтоқ¸ деган гап бўлаяпти, лекин ҳали гувоҳ эмасман, дейди Абдусаттор Аҳмадалиев.
Озодлик манбаларига кўра, бу йил ҳам пахта теримига асосан мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва олийгоҳлар талабалари мажбуран жалб қилинади. Ўқитувчи, шифокор ва бюджетдан маош олиб ишлайдиган бошқа хизматчиларнинг ҳам 10-15 кунлаб ётоғи билан теримга жўнатилиши кутилмоқда. Бироқ, деновлик Абдуллага кўра, пахта теримига бормасликнинг йўллари бор:
- Қолиш ҳам мумкин. Қолишнинг ҳам йўли борда. Биринчи йўли 50-60 минг атрофида пул берилади ëки ўрнига бирорта одам юборилади. Ўқитувчи ë шифокор ўрнига ўғлини ëки жиянини юборадида пахта тердиргани, дейди Абдулла.
Ўзбекистонда бу йил бир килограмм қўлда терилган пахта нархи 150 сўм қилиб белгиланди. Озодлик манбаларига кўра, бу қишлоқ шароитида яшаётган аҳоли учун яхшигина пул ҳисобланади ва шунинг учун ҳам биринчи теримида аҳоли ўз хоҳиши билан далага чиқмоқда.
Инсон ҳуқуқи ҳимояси билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар пахта теримида болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланаëтган Ўзбекистон ҳукуматини йиллардан бери танқид қилиб келмоқда. Бироқ Ўзбекистон расмийлари болалар меҳнати муаммосига бағишланган халқаро йиғинларда ўзбек болалари пахта йиғим-теримига мажбуран эмас, балки кўнгилли равишда, ота-оналарига ёрдам бериш мақсадида чиқишларини таъкидлаб келмоқда.
Сўнгги йиллардда бир қатор Ғарб ширкатлари, жумладан "Tesco", "Marks & Spenсer", "Gymboree" каби йирик ширкатлар ҳам мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланилгани боис ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.
Пахта экспорти бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Ўзбекистон ҳукуматининг пахта савдосидан йилига бир миллиард АҚШ долларидан ортиқ фойда олиши тахмин қилинади.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Shanba, 11/09/03, 1:59:49 AM | Message # 139 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|
Ўзбекистон мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди
2011-1012 ўқув йилида мактаб остонасини илк бор хатлаган ўқувчилар сонининг кўп экани айтилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги ўрта мактаблардан бири раҳбари тонгги соат 8: 00 да бошланган биринчи қўнғироқ тадбирининг жуда кўтаринки руҳда ўтганини айтди.
- Тадбир бўлди. Жуда яхши ўтди. Соат 8 да бошладик. 90 та ўқувчи қабул қилганмиз 1-синфга. Учта синф очаяпмиз. Учта синфга бўламиз. Битта рус синфи, иккита ўзбек синфи, деди Самарқанд шаҳридаги ўрта таълим мактабларидан бири раҳбари.
Суҳбатдошга кўра, 3 синфга 30 нафардан бўлиниб ўқиш бошлайдиган болаларга бу йил ҳам президент совғаси - ичига 12 турдаги ўқув қуроллари солинган мактаб папкаси тарқатилган.
- Дафтар, ручка, қалам, ўчирғич, чизғич, краска, расм дафтари, она тили дафтари, математика дафтари, мана шулар ва сумканинг ўзи. Фақат китоб йўқ у ерда, дейди мактаб раҳбари.
Айрим маориф ходимларига кўра¸ янги ўқув йили арафасида бу мактабни республика мактабларининг аксариятига хос бўлган бир муаммо – дасрлик муаммоси ўйлантириб турибди. Бу мақтабда рус тилидаги дарсликлар етишмас экан.
- Фақат ҳозир рус синфлар бизларда бироз муаммо бўлиб турибди. Дарслик жуда қийин бўлаяпти. Халқ таълимидан беради, ажратади кутубхона бўлими. Кутубхоначимиз бориб олиб келади, дейди Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бири раҳбари.
Дарслик муаммоси¸ Озодлик манбаларининг айтишича¸ жуда кўпчилик мактабларга хос. Нафақат рус тилидаги, балки ўзбек тилидаги, айниқса, юқори синфлар учун мўлжалланган дарсликлар борасида кўп мактабларда етишмовчиликлар бор.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги мактаблардан бирининг жамоаси ҳам шундай муаммо борлиги, аммо улар учун бундан ҳам йирик муаммо – синфлардаги ўқувчилар сонининг кўплиги эканини айтади.
- Бу йил ҳам мактабимизга 207 нафар ўқувчини қабул қилдик. Бу ўқувчилар 5 синфга бўлиниб, ўқийди. Ҳар бир синфга 40 нафардан тушади ва бу кўп, албатта. Ҳозир белгиланган меъёрга кўра, бир синфдаги ўқувчиларнинг сони 36 нафардан ошмаслиги керак, дейди чирчиқлик ўқитувчилардан бири.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмий сайтидан олинган маълумотга кўра, ҳозир республикада жами 9 779 та умумий таълим мактаби бор. Жами ўқувчилар сони эса 4¸5 миллиондан ортиқроқ.
Аҳолиси зичроқ бўлган ва бундай ҳудудларда алоҳида йўналишлар бўйича, масалан, рус мактаблари, чуқурлаштирилган ёки алоҳида фанларга ихтисослашган мактаблар етишмагани боис¸ кўп ҳолларда синфларда ўқувчилар сонининг меъёрдан ошиб кетиши кузатилади.
Бундай ҳолларда мактаб жамоаларининг синфлар сонини ошириш ёки янги бино ҳақидаги сўровлари эса, одатан, қондирилмайди.
Жумладан, Чирчиқ шаҳридаги мактаб жамоаси ҳам йиллар давомида бу масалада шаҳар ва вилоят Халқ таълими бўлимларига мурожаат қилингани, аммо муаммо ечимсиз қолаётганини айтади.
- Синфларимизнинг ўта зичлиги муаммосини еча олмаяпмиз. Аммо, шунга қарамай шу мактбада ўқийман, деб келган болаларни барибир қабул қилишга мажбур бўлаяпмиз. Ахир ўқиш ёшига тўлган болалар кўп, уларни қайтара олмайсизку! Бизнинг ҳамма синфларимизда ўзи 40 га яқин ёки сал ошиқ бола ўқийди, дейди Чирчиқдаги умумий ўрта таълим мактабларидан бири маъмурияти вакили.
Бола сони кўп бўлган мактабларда эса шунга кўра бошқа муаммолар ҳам бўлади - яна ўша дасрлик масаласи, синфхоналар, ўқув дастгоҳлари, мактабларни иситиш, спорт заллари ва анжомлари ва ҳоказо¸ дейди Озодлик суҳбатлашган маориф ходимлари..
Андижоннинг Марҳамат туманидаги мактаблардан бирининг Озодликка микрофонсиз сўзлаган ўқитувчиси, баъзан, оддийгина бўр ҳам етишмай қолишини айтади.
- Бизнинг мактабга бу йил 60 йил тўлди. Янги ўқув йили олдидан муаммоларимиз кўп. Синфхоналаридаги парталаримиз эски, дераза ромлари эскиб кетган. Қишда мактаб ўзи аранг исийди ёки исимайди ҳам. Дераза ва эшик тирқишидан кирган совуққаёқ болаларнинг оёқлари қотиб қолади. Хуллас, дасрлик ё бошқа муаммолардан ҳам аввал болалар совуқда қолмайдиган қилиб мактабларни иситиб беришса, яхши эди, - дейди андижонлик ўқитувчилардан бири.
Ўқитувчилар билан гаплашганимиз сари уларни ўйлантириб юрган бошқа масалалар ҳам чиқиб келаверди.
Янги ўқув йили олдидан яна бир орзусини тилга олган чирчиқлик ўқитувчи компютер синфлари ҳақида гап очди.
- Шу компютер синфлари сонини ошириб беришса ёки ҳеч бўлмаса, комплектларини кўпайтириб берса яхши эди. 1 600 дан ортиқ ўқувчи бор - атига биттагина компютер синфи. Жуда озда бу, дейди чирчиқлик ўқитувчилардан бири.
2 сенябр куни 2011-2012 ўқув йили анъанавий орзу-ниятлар¸ анъанавий муаммолар билан бошланди.
Шаҳарлик тенгқурларидан фарқли¸ Ўзбекистон қишлоқларида ёзги таътилдан қайтган ўқувчилар олдида, айрим, маҳаллий амалдорлар тили билан айтганда “ватан келажаги учун” бажарилиши керак бўлган “шонли” вазифа турибди¸ у ҳам бўлса пахтани қорли¸ қировли кунларга қолдирмай¸ давлатга йиғиб бериш.
Ўзбекистон ҳукумати муттасил равишда буни инкор қилиб келаётган бўлса-да, ҳар йили ўқув йили бошланиши биланоқ аксар вилоятларда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ҳам ёппасига пахта даласига ҳайдалади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/09/05, 9:37:08 AM | Message # 140 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Хоразмдаги "Нажот" инсон ҳуқуқлари гуруҳи Ўзбекистон милицияси ва чегарачиларини одам савдосига алоқадорликда айблаган.
Ташкилот эълон қилган янги ҳисоботда айтилишича, нуфузли амалдорлар хорижда фоҳишаликка мажбурланаётган аёлларнинг "ҳужжатларини сохталаштиришади, уларни чегарадан ўтказиб қўядилар ва йўл хавфсизлигини таъминлайдилар".
"Нажот" сўнгги олти ойда ўнлаб хоразмлик аёлларнинг хорижда фоҳишаликка мажбурлангани ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларнинг қамоқхоналарига ташланганини айтган.
Ташкилот раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Би-би-сига айтишича, қурбонлар ўзларига ҳужжат тайёрлашда ёрдам берган мулозимларнинг исм-шарифларини беришдан қўрқишади.
"Улар Қозоғистон билан чегарада тўпланиб, олиб кетилган. Бундан уюшган жиноятчиликнинг ҳиди келаяпти", дейди инсон ҳуқуқлари фаоли.
Унинг сўзларига кўра, хориждаги Ўзбекистон консулликлари жинсий трафик қурбонлари бўлган аёлларга ёрдам кўрсатмайди, улар ватанларига қайтганларидан кейин эса терговга юз тутадилар.
Хоразмда кечган маҳкамада Дубайдаги меҳмонхоналардан бирида фоҳишаликка мажбурланган аёл ўзини сотиб юборган қорақалпоғистонлик шахсдан 27 минг доллар иш ҳақини ундириб беришни талаб қилган.
Аммо Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, маҳкама жабрланувчининг ўзини айбламоқда.
Инсон ҳуқуқлари фаолига кўра, Ўзбекистонда одам савдоси қурбонлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда ва бунинг асосий сабаблари ишсизлик ва коррупциядир.
"Ҳамма яхши яшашни истайди. Кимдир уй, кимдир машина олгиси келади. Ва одамлар бир-бирларидан ўрганиб, йўл топиб, хорижга ишлашга кетишмоқда ва қулликка тушишаяпти", дейди Ҳайитбой Ёқубов.
АҚШ Давлат департаментига кўра, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Туркия ва Исроил каби давлатларга қизлар ва аёллар трафигининг манбаъларидан ҳисобланади. BBC
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 11/09/07, 8:47:22 AM | Message # 141 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Ўзбекистон экологик ҳаракати ТАЛКОнинг Ўзбекистон аҳолиси саломатлигига ва атроф -муҳитга етказаётган салбий таъсири ҳақида жамоатчилик норозилиги акс этган мурожаатномани БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига топширди. Ўзбекистон экологик ҳаракатининг БМТга йўллаган мурожаатномасига Сурхондарё вилоятининг Тожикистонга туташ туманларида истиқомат қилувчи туманларда яшовчи аҳолининг 757 минг 359 нафари имзо чеккани айтилади.
“Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонаси йилига атмосферага 22 минг тоннага яқин заҳарли модда, шу жумладан, инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун ўта хавфли ва зарарли ҳисобланган 120 тонна фторли водород чиқаради. Зарарли моддаларнинг салбий таъсири оқибатида аёллар орасида боласи тушиб қолаётганлар, ўлик бола туғаётганлар кўпаймоқда. Фторли бирикмаларнинг юқори даражада тўпланишининг заҳарли таъсири инсоннинг таянч-ҳаракат нуқталари патологияси шаклланишига, айниқса, аёлларнинг тос-бел бўғинларида калций миқдорининг ошишига сабаб бўлмоқдаки, бу ўз навбатида уларнинг туғиш даврида турли даражадаги асоратларни юзага келтирмоқда.
Бунинг натижасида чақалоқлар жароҳатланган мия билан, мия шоли касаллиги билан, турли хил бел-мия чурраси билан, юқори ва пастки жағдаги нуқсонлар ва бошқа жароҳатли касалликлар билан дунёга келаётир. 6 ёшдаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болаларнинг 36,5 фоизи жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолаётганлигини кўрсатди”, - дейилади мурожаатномада.
Мурожаатнома муааллифлари зудлик билан завод фаолияти тўхтатилиши, халқаро экологик экспертиза ўтказилиши ва корхона тўлиқ модернизация қилинишини талаб қилади. Шунингдек, Тожикистон томонига бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон аҳолиси саломатлигига етказилган зарар ҳам тўла қоплаш мажбурияти ҳам қўйилган.
Бироқ Тожикистон алюминий заводи матбуот хизмати раҳбари Игорь Сатторов Озодлик радиосига берган интервюсида ўзбек экологларининг даъволарини асоссиз, деб ҳисоблашини айтди:
- Ўзбек экологлари айтаётган зарарни ҳисоблаб чиқиш учун биз улар билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Халқаро практикага биноан икки қўшни мамлакат мутахассислари биргаликда бу зарарларни ҳисоблаб, аниқлаб чиқиш керак. Афсуски, бунга ўзбек экологлари рози бўлмаяптилар. Собиқ иттифоқ пайтида Ўзбекистон ҳудудида заҳарли газларни ўлчайдиган махсус лабораториялар бор эди. Бироқ негадир улар тамоман йўқ қилинди. Биз ўзбек экологларининг бу мурожаатини професионал даражадаги мурожаат, деб ҳисобламаймиз, - дейди Игорь Сатторов.
Игорь Сатторов ўзбек экологларининг бу мурожаатини сиёсийлашган мурожаат, деб ҳисоблашини қўшимча қилди. ozodlik. org
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Chorshanba, 11/09/07, 12:07:31 PM | Message # 142 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|
Yangi "Chevrolet Captiva” taqdimoti
Mamlakatimiz avtomobilsozlari Vatanimiz davlat mustaqilligining 20 yilligiga munosib sovg‘a hozirladilar. Toshkentdagi Turin politexnika universitetida 6 sentabr kuni "GM Uzbekistan” qo‘shma korxonasida ishlab chiqarilgan, yangilangan "Chevrolet Captiva” avtomobilining taqdimoti bo‘lib o‘tdi. Tadbirda "O‘zavtosanoat” aksiyadorlik kompaniyasi tarkibiga kiruvchi korxonalar, "General Motors” kompaniyasi va ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirok etdi. Marosimda Prezidentimiz Islom Karimov tashabbusi va rahnamoligida yurtimizda avtomobilsozlik sanoatiga asos solinishi xalqimizning mustaqillik yillarida erishgan eng katta yutuqlaridan biri bo‘lgani alohida ta’kidlandi. Bugungi kunda yurtimizda avtomobilsozlik iqtisodiyotning jadal rivojlanayotgan sohalaridan biriga aylandi. "O‘zavtosanoat” aksiyadorlik kompaniyasi tarkibida qariyb 40 kompaniya, shu jumladan Janubiy Koreya, Turkiya, Italiya, Germaniya, Gollandiya, AQSH kabi davlatlar kapitali va texnologiyasi ishtirokidagi korxonalar faoliyat yuritmoqda. Avtomobilsozlarimiz faoliyati asosan yengil avtomobillar, avtobuslar, yuk avtomobillari va butlovchi qismlar ishlab chiqarishga qaratilgan. Soha korxonalarida 16 mingdan ziyod kishi mehnat qilmoqda. Asaka avtomobil zavodida zamonaviy standartlarga javob beradigan, qulay, xavfsiz, ishonchli va tejamkor yengil avtomobillar ishlab chiqarilmoqda. Korxonada dastlab "Damas”, "Tico”, "Nexia” avtomobillari ishlab chiqarilgan bo‘lsa, keyinchalik "Matiz”, "Epica”, "Captiva”, "Lacetti” avtomobillarini ishlab chiqarish o‘zlashtirildi. 2010 yilning avgust oyida "Spark” avtomobili jamoatchilik e’tiboriga havola etildi. O‘zbekiston avtomobillari nafaqat yurtimiz, balki xorij bozorlaridan ham munosib o‘rin egallab, boshqa mamlakatlarda xaridorlar ishonchini qozonmoqda. Avtomobilsozlarimiz iste’molchilarning talab va takliflarini inobatga olib, yangilangan "Chevrolet Captiva” avtomobilini ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘ydi. Ushbu yangi rusum o‘ziga xos dizayni, yuksak darajadagi uskunalardan foydalanilgani, yangi dvigatel va uzatmalari bilan ajralib turadi. Avtomobilning old tomoni ko‘rinishi ham o‘zgargan – "Chevrolet Captiva” yangi asosiy yoritgichlar turkumiga ega bo‘ldi, bamperi va unda uyg‘unlashgan tumanga qarshi chiroqlarining shakli o‘zgartirilgan. Avtomobil ichki va tashqi ko‘rinishi hamohang bo‘lishi uchun eng kichik detallarga qadar e’tibor qaratilgan. Haydovchi va yo‘lovchilar qulay va bemalol joylashishi uchun yangi "Captiva”ning saloni keng va shinam ishlangan. Orqa tomondagi ikkinchi va uchinchi qator o‘rindiqlarni yig‘ish imkoniyati yaratilgani tufayli yetti kishini sig‘dira oladigan "Captiva” yuk tashiy oladigan ulovga aylanishi ham mumkin. Avtomobilda parktronik, CD/MP3-pleyer, Bluetooth, sensor ekranli navigator, avariya stop-signali mavjud, boshqaruv chambaragiga harorat nazorati pulti o‘rnatilgan. Passiv xavfsizlik tizimi tarkibida oltita xavfsizlik yostiqchasi mavjudligi haydovchi va salonning barcha qismidagi yo‘lovchilar xavfsizligini ta’minlashga xizmat qiladi. "Captiva”ning oldingi modeliga 5 bosqichli avtomat uzatma va 3,2 litr hajmdagi 230 ot kuchiga ega dvigatel o‘rnatilgan bo‘lsa, yangilangan rusum 6 bosqichli avtomat uzatma, 3 litr hajmli 258 ot kuchi quvvatiga ega dvigatel bilan jihozlangan. Yangi avtomat uzatmalari avtomobilning texnik tasnifi va tejamkorligini yanada oshirish imkonini beradi. Joriy yilning sentabr oyidan boshlab sotuvga qo‘yiladigan "Chevrolet Captiva” yurtdoshlarimizning yana bir sevimli avtomobiliga aylanishiga shubha yo‘q. Taqdimot marosimida O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining o‘rinbosari U.Rozuqulov ishtirok etdi. O'zA
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Chorshanba, 11/09/07, 12:09:39 PM | Message # 143 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| Ўзбек-Рус сиёсатидаги қалтисликлар
Американинг Gallup ижтимоий фикрни ўрганувчи марказининг сўнгги сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81%и ҳозирги Россия ҳукумати сиёсатини қўллайди, 4%и қўлламайди ва 15%и бу масалада бирон бир қатъий фикрга келмаган.
Бундай хос саволларнинг ўтказилишидан мақсад, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, халқлардан қайси бири Россияни дўстона қабул қилаётганини аниқлашдир.
Натижада, шимолий қўшнига энг кўп хайрихоҳлик билдираётганлар сони Тожикистонда (94%), кейин Қирғизистонда (84%), Ўзбекистонда (81%) ва Арменияда (75%). Грузия эса Кремль сиёсатидан норозилик бўйича рекордчи бўлиб турибди.
Бугунги, Ҳамдўстлик раҳбарларининг Душанбедаги учрашуви чоғида – кўплаб экспетрлар таъкидлаётганларидек – МДҲ ичида ўта кўп ечилиши қийин қарама-қаршиликлар йиғилиб қолди. Россиянинг эса Ўрта Осиёда анча жиддий муаммоларга дуч келаётгани кўриниб турибди. Forex Academy ва Masterforex-V биржа савдоси таҳлилчилари: “Региондаги йирик мамлакат – Ўзбекистон билан Москва ўртасидаги муносабат қандай ҳолатда турибди; бу давлат нимаси билан инвесторлар диққатини тортади?” – саволларга ечим излашмоқда.
Оддий бўлмаган сиёсий ҳамкорликнинг асосий босқичлари.
Forex Academy ва Masterforex-V биржа савдоси экспертлари 90-йилларда Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида прагматизм асосларини тутишга ҳаракат қилганлигини белгилаб ўтишди. Мамлакат асосий сиёсий ҳамкорларидан бири Россия ҳисоблангани равшан. 1992 йилнинг майи Тошкент шаҳрида Коллектив хавфсизлиги ҳақидаги шартнома ҳамда бундан ташқари, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида асосий давлатлараро муносабатлар борасида дўстлик, ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.
1994 йили ҳам бир қатор муҳим иккитарафлама ҳужжатларга қўл қўйилишлигига эришилди. Улар ичида Саноатнинг мудофаа соҳасидаги муассасалар ишлаб чиқариш ва илмий-техник кооперациялари ҳақидаги шартнома, Ҳарбий кучларни ўзаро техник ва моддий таъминоти принциплари ҳақидаги шартномалар бор. Бироқ, бир пайтнинг ўзида, Ўзбекистон Турциянинг иқтисодий ва таълим моделини қўллади:
1. Ғарбга оғиш. 90-йилларнинг ўрталаридаёқ Тошкент Россия ва МДҲидан аста-секин узоқлашган ҳолда, очиқдан-очиқ Ғарб томонига оға бошлади. 1996 йили Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги товар обороти бир йил ичида 16 мартага ортиб, 717 миллион долларни ташкил қилаётган эди. 1999 йили Ўзбекистон Коллектив хавфсизлиги шартномасидан чиқиб кетди. 2000 йили Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигини (ЕврАзЭС) назар-писанд қилмади. АҚШ Афғонистонда контртеррористик операцияларини бошлаганида биринчилардан бўлиб америкаликларга ўз еридан ҳарбий базага жой таклиф қилди. Оқибатда, 2001 йили Хонобод шаҳрида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари базаси ишлай бошлади, Термизда эса немис базаси пайдо бўлди. Кейинроқ Ўзбекистон Россияга қарши ГУУАМ ҳамкорлигига аъзо бўлди. Москвага собиқ совет республикасининг ғашга тегадиган бу қилиғи тегиб кетгани шубҳасиз, аммо ўша пайтда у воқелар ривожига жиддий таъсирини ўтказа олмас эди.
2. Дўстликнинг тугаши. Мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги туб бурилиш, 2005 йилги Андижон воқеларидан кейин бошланди. Ўша пайтда ҳукумат оммавий норозиликларни қақшатгич равишда бостирган эди. Ғарб мухолифат ислом шиорлари билан чиққан бўлишига қарамай, расмий Тошкент сиёсатини қоралабгина қолмасдан, мамлакатга қарши санкция жорий қилди. Ахийри, Ўзбекистон бирйўлакайига ҳам АҚШ, ҳам Евро иттифоқ билан алоқаларини йўқотди.
3. 180 градусга бурилиш. 2006 йили Ўзбекистон президенти Ислом Каримов давлатни ЕврАзЭСга киритишга қарор қилди. Тез орада АҚШ ҲҲКларининг Хонободдаги базаси ёпилди. Ўша йилнинг августида Ўзбекистон КХШТга аъзоликни тиклади. Тошкент ГУУАМ ташкилотидан чиқиб, у билан тузган шартномаларини бекор қилди. Москва билан қисқа рекорд муддатда алоқалар тикланди. Газпром билан ўзбек газини узоқ муддатли етказиб бериш ҳақидаги шартномаси бунга мисол бўлади.
4. Ўзини тийиш позицияси. МДҲ даги ўз сафдошларига қайтгач, Тошкент кўп масалаларда ўзининг фикрини жирракиларча сақлаб турди. У барча проект ва иш дебочаларига сўзсиз киришиб кетишга шошилмади. Шундай қилиб Ўзбекистон Россиянинг ЕврАзЭС асосида Божхона иттифоқи тузиш таклифини қабул қилмади. 2008 йили мамлакат бу иттифоқни самарасиз дея тарк этди. Бундан бироз олдин Ўзбекистон экспорт ва импорт солиқларини бекор қилишга қарши чиқиб, Эркин савдо зонаси ҳақидаги имзоланган шартномаларни ёпиб қўйди. 2010 йили Ўзбекистон яна Россиянинг тезкор ҳаракат коллектив кучлари тузиш режасига путур етказди.
5. Яна Ғарбга йўналиш. АҚШ ва ЕИда ўзларининг Ўрта Осиёдаги иттифоқчилари зиёнига қизишиб кетганликларини тушуниб қолишиб, вазиятни юмшатишга шошилдилар. 2008 йили Евро иттифоқи Ўзбекистонга қарши қўллаган барча санкцияларини бекор қилди. Европа ҳукуматдаги биринчи шахсларнинг чиқишига, қурол киритилишига рухсат бўлди. 2009 йили сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва ривожланиш ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш каби ишлардаги ҳамкорлик режаси қабул қилинди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистон президенти И.Каримов АҚШ ва ЕИ сиёсатчилари билан бир неча учрашувлар ўтказди: 2010 йил декабрида АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон хоним билан, 2011 йил январида эса, Еврокомиссия бошлиғи Жозе Мануэл Баррозу билан, энергетика соҳасида ЕИ комиссари Гюнтер Эттингер билан ва НАТО генсеки Андерс Фог Расмуссен билан. 2011 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистон президенти Япония, Хитой ва Ҳиндистон каби Осиё давлатларига қатор ташрифлар уюштирди.
Инвесторларга: иқтисодий алоқалардаги манфаатлар қарама-қаршилиги
ICM Brokers компанияси таҳлилчилари Россия ва Ўзбекистон алоқаларидаги бир неча ютуқ ва муаммоли масалаларни келтирдилар:
Ютуқлар:
а) ўзбек-рус товар обороти тинмай ўсмоқда: 2009 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон товар оборотининг бешдан бирига яқинини ташкил этиб, 2 млрд.долларга чиқиши. 2010 йили икки давлат орасидаги савдо 6,4 млрд.долларга етиши. Жорий йилда товар обороти ўтган йилгидагидан 572,6 млн.долларга кўпайиб, 3 млрд. 144,4 млн. Долларга етиши. Бу Россия товар оборотининг 26,1% ташкил этганлиги. Рўйхатда Россиядан кейин Швейцария (12,3%), Хитой (11,1%), Украина (7,5%), Қозоғистон (6,9%), Корея Республикаси (4,7%), Афғонистон (3,2%), Эрон (8%), Туркия (2,4%), Германия (2,3%), Тожикистон (1,2%), АҚШ (1,2%) ва Франция (1,1%) туради;
б) нефьт-газ соҳасидаги муносабатлар шиддатли ривожланмоқда (қидирув ва углеводород маконларини ўзлаштириш). Республикада “Лукойл”, “Газпром” ва бошқа йирик компаниялар фаолият юргизмоқда. “Лукойл” Қандимдаги газ конини ўзлаштириш бўйича ҳамкор муассаса сифатида иштирок этади. У яқин 7 йил ичида ушбу проектни 5 млрд.доллар маблағ билан таъминлаб туради. “Газпром” очиқ ҳиссадорлик жамияти “Шохпахта” газ-конденсат кони шакллантиршда фаол иштирок этади.
в) Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий саноат соҳасидаги ҳамкорлк ҳеч қачон тўхтаб қолган эмас. Республика Чирчиқ авиация механик таъмирлаш заводида Ми-8 ва Ми-24 вертолётларини таъмирловчи “ЎзРосАвиа” пункти ишлаб турибди. Чкалов номидаги Тошкент авиация бирлашмаси Россиянинг Самолётсозлик корпорация уюшмаси таркибида бўлиб, ИЛ-114 самолёти ишлаб чиқарадилар.
г) Россияда Ўзбекистоннинг 2 миллион аҳолиси яшаб, ишлаб юрибди (бу Тожикистон ва Қирғизистондан келганларга нисбатан кўпроқ дегани). Мигрантлар бир йилда ўз ватанларига 2 миллиард доллар юбормоқдалар.
Муаммолар:
а) Ўзбекистон Россияга 700млн.доллар қарз. Ҳар хил сабабларга кўра қарзлар вақтида тўланмаётгани туфайли, Москва бу давлатга янги қарзларни бера олмаяпти;
б) Ўзбекистонда экспорт-импортга акциз солиқлари ва божхона тўловлари юқори;
в) Ўзбекистонда Россия банклари ваколатларининг йўқлиги пул маблағлари конвертациясини қийинлаштиради. Миллий банклар маҳаллий валюта ҳисобига тушаётган маблағлари билан маошларни конвертация қилиш ҳуқуқига эга эмаслар;
г) газ соҳасида Россияга рақобатчилар пайдо бўлди. Тошкент “Ўрта Осий – Форс қўлтиғи” транспорт коридорини очиш ҳақида Туркманистон, Эрон, Оман ва Қатар билан шартномага қўл қўйиб бўлди;
д) уран қазиб олишдек муҳим соҳага Россия умуман киритилмаган. Бу соҳада Ўзбекистон америкалик, япониялик, кореялик ва хитойликлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Хитой россиядан анча илгарилаган ҳолатда Ўзбекистон иқтисодининг энг йирик инвестори бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб хулоса қиладиган бўлсак, ушбу геополитик майдонда “ўйновчи” Россия манфаатлари билан Ўзбекистон манфаатлари сўзсиз тўқнаш келади. Тошкент билиб-билмай Тожикистон ва Қирғизистон каби қўшни давлатларга таъсир ўтказишда на фақат Москва билан, балки бу майдондаги янги “ўйинчилар” – АҚШ ва Хитой билан курашга чиқиб олди. Бундай қудратли кучлар ўртасида мувозанатни фақат моҳир ва тажрибали сиёсатчи ушлаб тура олади, холос.
“Биржа лидери” (“Биржевой лидер”) журнали таҳририяти Forex Academy ва Masterforex-V биржа савдоси экспертлари билан ҳамкорликда Forex форумида сўров уюштирган:
Сиз Россия-Ўзбекистон муносабатлари келажаги ҳақида нима дейсиз?
• фақат яхшиланиб кетади;
• ёмонлашиш тенденциясига эга бўлади;
• ноаниқлигича қолади.
(profi-forex.org – рус тилидан таржима)
ААТ Матбуот бўлими
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Chorshanba, 11/09/07, 12:16:27 PM | Message # 144 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|
Ўзбекистонда умуминсоний қадриятлар топталиши авж олмоқда.
Ҳар бир халк, миллат ўз инсоний қадриятларига эга. Урф-одатлар, анъаналар, диний эътиқод, тил, маънавий мерос – умуминсоний қадриятлар жумласидандир. Инсон табиатида қадриятларга амал қилиш, уни сақлаш ва ўзидан сўнг фарзандларига мерос қилиб қолдириш хилқати бор. Қадриятлар халқ ичида асрлар оша шаклланиб, давом этиб келишлиги билан аҳамиятлидир. Аёлларнинг рўмол ўрашлиги каби миллий қадриятимизга Ўзбекистон ҳукумати бир неча йиллардан бери ноқонуний тарзда қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу йилнинг ёзи охирида Ўзекистонда нишонланган Рамазон ҳайити ва Мустақиллик байрами кунлари бўлиб ўтган воқеа бунга ёрқин мисол бўла олади. Вилоятларда миллий боғларга кириш эшиклари олдига милиция ходимлари қўйилган. Улар боққа байрам кайфиятида кириб келаётган рўмолли қиз ва аёллардан бош кийимларини ечишни талаб килган: “Рўмолларингизни ечасизлар! Кейин боққа киришингиз мумкин!” Ўзбекистондаги туманларнинг бирида содир бўлган воқеа эса мамлакат ичкарисида аёллар ҳуқуқлари поймол ўлаётганининг яна бир далилидир: Ички ишлар бошқармаси паспорт бўлими олдида навбат кутиб турган аёл (исми ҳавфсизлик юзасидан сир тутилади) ёнига номаълум шахслар келиб, ҳеч қандай тушунтиришсиз суратга ола бошлашган. Бир оздан сўнг бу аёлни мажбуран туман Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлимига олиб келишган. Олиб келинишига унинг узун кўйлаги ва бошига жағидан ўраган рўмоли сабаб эканлигини айтишган. МХХ ходимлари аёлдан рўмолини ечишликни талаб килиб, дўқ-пўписа қилишган, ёмон сўзлар билан ҳақоратлашган, таҳқирлашган, узоқ муддат ушлаб туришган ва кечга яқин қўйиб юборишган. Эртасига вилоят судига бориши кераклигини айтишган. Аёл жамоат жойида ҳижоб кийишликда айбланиб, жарима тўлашга мажбур қилинган. Устига устак турмуш ўртоғи нохақ айбланиб турмада ўтирганлиги, муддати етиб келса ҳам, озодликка чиқарилмаётгани хўрланишига хўрлик қўшди. Юқорида келтириб ўтган мисолларимиздагидек, инсон қадриятлари ватанимиз Ўзбекистонда бу қадар оёқ ости қилинаётганлиги ҳамда халқдан тортиб олинаётганлиги каби, ўта золимлик ва қонунбузарликларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Собиқ Коммунистик тузум ҳам халқимиз барча қадриятларини буткул йўқотмоқчи бўлди. Ҳатто бутун дунёга ўз таъсирини ўтказган, 70 йил ҳукм сурган бўлишига қарамай, Коммунистик режим ҳам динимиз, урф – одатларимиз, маданиятимиз, тилимиз, маънавий меросларимизни йўқ қила олмади, ўзгартира олмади.
Лекин Ўзбекистон ҳукмати бугунги кунда бундай ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ўрнига бу ҳолатларни баттар авж олишига шароит яратиб, уларга кўз юмиб келмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати муболағали тарзда: «Динимизга катта йул очиб бердик! Биз Имом Бухорий, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Нақшбандий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобуршоҳ фарзандлари ва меросхўрларимиз» – деб бонг уриб келмоқда. Амалда эса ҳаммаси бунинг аксидир. Қамоқларда асосан диндорлар, зиёлилар ноҳақ қийноқларга солинмоқда. Уларнинг инсоний ҳақ -ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда. Оила аъзолари жамиятнинг ҳар бир ўринларида хўрланмоқда, тазйиқларга учрамоқда. Юқорида келтирилган ва бундан ташқари Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми бошига солинаётган бу каби воқеаларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган фуқаролар хуқуқ ва эркинликлари ўта қўпол равишда бузилаётганлигини кўрамиз. Масалан: 1) Виждон ва эътиқод эркинлиги Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. (31-модда) 2) Диний камситишлар Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. (18-модда) Халқимиз сабрли ва бардошли эканлигида шубҳа йўк. Лекин ўз қадриятларининг бу қадар бузилишига қараб туролмайди. Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган юқоридаги ўз фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиш ва уни амалда жорий бўлишига эришишлик вақти етиб келди. AAT Ҳуқуқ бўлими.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 11/09/07, 6:33:20 PM | Message # 145 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Абдулазиз Карим Ўзбекистондан чиқиб кетди
Айни пайтда Қозоғистонда юрган хонанда ўзига нисбатан босимлар Салим Абдувалиевга бағишлаб қўшиқ айтганидан сўнг бошланганини айтади. Ўзбекистонлик таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим кўпчилик жиноят оламига алоқадор деб биладиган Салим Абдувалиев ҳақида қўшиқ айтгани учун қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилгани, ўзи Қозоғистонга чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Озодлик билан суҳбатда Абдулазиз Карим Ўзбекистонда Давлат телевидениеси, “Ўзбекнаво”, Маданият вазирлигидаги баъзи мулозимлар қўшиқчилар олдига тўсиқлар қўйиш билан шуғулланишини айтиб, уларни порахўрликда айблади.
Аммо хонанда Ўзбекистон ҳукуматидаги айнан қайси расмийларни айблаётганини айтмади.
- Салим Абдувалиевга бағишлаб қўшиқ айтган эдим-да мен. Қўшиқ 2005 йилда ëзилган бўлса, ўғлининг тўйида ижро этганман шу қўшиқни. Русчасини ҳам илтимос қилишган. Кейин русчасини ëзганман. Ўзбекчасининг сўзини Бобур Бобомурод ëзган. Профессионал шоир ëзган-да. Қўшиқ яхши чиққан ҳақиқатан. Биринчидан, ëмон томони йўқ қўшиқнинг. Иккинчидан, Салим Абдувалиев наинки республикага, балки жуда кўп етим-есирларга ëрдам берадиган одам. Буни кўпчилик билади. Ўшандан кейин давлат тадбирларидан олиб ташлашди мени. Мустақиллик, Наврўзларга чиқа олмадим. Клипларимни қўйишмади.
Озодлик: “Ўзбекнаво”дагилар сизга Салим Абдувалиев ҳақида қўшиқ айтганингиз учун шундай тақиқ бўлганини очиқ айтишдими?
- Ҳа. “Ўзбекнаво”дагилар ҳам, лицензия берадиганлар ҳам, Маданият вазирлигидан ҳам. Пантерра студиясининг рекламний директори бор - Муҳаммаджон Розимуҳаммедов. Ўшалар ҳам “Нима қиласан Салимга ашула айтиб? Жиннимисан сен? Мафиозникмисан”, дейди. “Ҳўв, барака топгур, ўзимдан ўзим айтганим йўқ у ашулани. Улар заказ қилишган буни. Тўйларига чиройли қилиб айтиб бер. Сенинг овозингни ëқтиради у одам дейишган”, дедим. Мен уни реклама қилмадим, клип қилиб айлантирмадим. Ўша инсон учун просто совға бу. Любой жойда шунақа қилади. Мана Россияда Черкизовский бозор бошлиғи Телман Исмоиловга Иван Ургантлару Маликовларгача қўшиқ айтишган. Нимага уларни запрет қилмайди? Нимага уларнинг лицензиясини олиб қўймайди?
Олти йилдан бери мени хор қилишди. Юбилейга қўшиқ тайëрладим Муҳаммад Юсуф сўзи билан. Қўшиқни олиб боришдан олдин “Ягонасан, муқаддас ватан” деган кўрик-танловда қатнашдим. Районда, шаҳарда биринчи ўринни олиб республика миқëсига чиқдим. Финал куни саҳнадан олиб ташлашди мени. Чунки у концертни президент ҳам кўради, жуда кўпчилик кўради, жонли олиб кўрсатилади.
“Нимага мени олиб ташладинглар?” десам, “Билмайман, йўқсиз концертда”, дейишди. “Мен районда қатнашганман, шаҳарда қатнашганман. Республикада чиқишим керак. Нимага мени олиб ташлайсизлар?” десам, “Билмаймиз”, деди. Кейин биттаси келди-да, “Озодбек Назарбеков биринчи ўринни олиши керак. Гулсанам Мамазоитова иккинчи ўринни олиши керак. Шунинг учун, укам, дамингни ол” деб, мана шунақа гапириб қўйди. "Майли, хўп, гап йўқ", дедим.
Озодлик: Салим Абдувалиев ўртага тушмадими сизни ҳимоя қилиб?
- Мен ҳеч қачон у одамнинг олдига бориб, “Менга ëрдам беринг, илтимос, ака”, дея олмайман. Унинг ҳам ўзининг муаммолари роса кўп ҳозир. Банкларини ëпишган, бизнесининг у ëқ-бу ëқ муаммолари бор. У етмагандай, ҳозир мен бориб ўзимнинг ўлигимни ташлай олмаймамн. Бир неча марта кирмоқчи бўлдим, ҳаракат қилдим. Олдидаги одамлар “кайфияти йўқ” дегандан кейин, мен кирмадим.
Озодлик: Абдулазиз ака, нимага бу ҳақда ҳозир гапираяпсиз? Ўша пайтда нимага гапирмагансиз?
- Ўша пайтда, биринчидан, мен Тошкентда яшаганман. Иккинчидан, ўша пайтда инсоннинг қалбида қанақадир умид бўлади "Эртага яхши бўлиб қолар, индинга ўхшаб қолар" деб. “Қилавер, ëрдам берамиз” деб, бир хил одамлар умидвор қилиб қўйгани учун “яхши бўлиб қолар” деб юрганман ўша пайтда, - дейди Абдулазиз Карим. OZODLIK.ORG
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/09/09, 4:49:27 PM | Message # 146 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| ЎЗБЕКИСТОН Террор таҳдиди битдими, битмадими?
АҚШдаги Жаҳон Савдо маркази биносини қулатган ҳужумдан кўрилган террор таҳдиди, аксар экспертлар тахминича, сўнгги 10 йил ичида йўқолмади, аксинча хафвлироқ тус олди. 09.09.2011 Барно Анвар Экспертлар террор таҳдиди битмагани, аксинча, Ўзбекистон учун янада кучайганини тахмин қилмоқда.
Бундан 10 йил муқаддам - 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШнинг Ню Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо маркази биносига бориб урилган самолёт акс этган видео тасвир бутун дунё бўйлаб тарқалган ва кишилар онгига "террор таҳдиди", деган тушунчанинг ўта даҳшатли экани ҳақидаги хавотирни ёйган эди.
Бу хавотир ортидан кейинчалик халқаро сиёсатда "террорга қарши кураш", деган ибора кун тартибига чиқди.
9/11 террор хуружи ва унда берилган қарийб 3 минг одам ўлими учун масъулиятни ўз зиммасига олган "Ал-Қойда" ҳамда унинг эндиликда марҳум етакчиси Усама бин Ладин дунё ҳукуматларининг биринчи рақамли душманига айланган эди.
Бу воқеа, Озодлик суҳбатлашган экспертлар фикрича, умумиятла Ўзбекистон ҳукуматининг 2001 йилга қадар халқаро минбарларда бот-бот такрорлаб келаётган хавотирини тўла оқлаган воқеа бўлган.
Чунки, 1995 - 1999 - 2000 йиллар оралиғида Ўзбекистондан сиқиб чиқарилган ва аввалига қўшни Тожикистонда, 1999 йиллар охири ва 2000 йиллар бошидан эса Афғонистонга бориб ерлашган Ўзбекистон Исломий ҳаракати 2001 йилга келиб, Ўзбекистон ва унга қўшни минтақа давлатлари учун биринчи рақамли душманга айланган эди.
1999 йилнинг ёзида, кейин эса 2000 йилнинг баҳорида ЎИҲнинг Қирғизистондаги Боткен вилоятига хуружи Марказий Осиё ҳукуматларини қаттиқ хавотирга солиб қўйган эди.
2001 йил сентябр воқеаларидан сўнг расмий Вашингтон ва Тошкентнинг хавотирлари уйғун келди ҳамда Афғонистонда марказлашган "террор таҳдидига қарши кураш" йўлида сиёсий манфаатлар бирлашди.
2001 йилнинг 7 октябрида НАТО қўшинлари Афғонистонга киритилди ва Ўзбекистон НАТО қўшинларига таъминот юкларининг етказилишидаги муҳим давлатлардан бирига айланди.
"2001 йилдан бери террор таҳдиди сусайди, холос"
Ташқи алоқалар бўйича Германия Кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассиси Штефан Мэйстр 10 йил ортга назар ташлар экан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 11 сентябр воқеаларидан бир йил муқаддам БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқидаги хавотирларини эсга олди.
Таҳлилчига кўра, бир тарафдан, террор таҳдиди бор эди ва у кучайиб бораётган эди.
- Ўзбекистон ҳукумати учун ўша кезда Афғонистонда ҳокимияти кучайиб бораётган Толибонга барҳам берилиши ва шу орқали Толибон қаноти остига йиғилаётган исломий радикал гуруҳлар, жумладан, Ўзбекистон Исломий ҳаракатига барҳам берилиши жуда жиддий масала бўлиб турган эди, - дейди Штефан Мэйстр.
Бошқа бир тарафдан, деб ҳисоблайди таҳлилчи, бунга қадар ҳам шу таҳдидни сабаб қилган президент Каримов режими ўз сиёсий мухолифлари билан адолатсиз курашни бошлаб қўйган эди.
- Гарчи бироз эриш туюлса-да айтиш мумкинки, 9/11 воқеаси содир бўлиши билан президент Каримов режими учун омад кулиб боқди. Ўйлашимча, у ҳануз "исломий терроризм" таҳдидини ўз давлатидаги мухолиф гуруҳлар, айниқса, диндор гуруҳларга нисбатан босим ўтказишда қўллаб келмоқда, - дейди ғарблик таҳлилчи.
Штефан Мэйстрга кўра, расмий Тошкент ҳамда ўша вақтда "террорга қарши кураш"ни биринчи планга қўйиб, Каримов режими билан ҳамкорликни кучайтирган Вашингтон 10 йил олдин ўз олдига қўйган мақсадга қисмангина эришди.
Хусусан Ўзбекистонга келинса, Исломий радикал гуруҳлар таҳдиди ёҳуд диндорларнинг радикаллашуви хавфи йўқолгани йўқ.
- Аксинча, бу режимнинг сиёсати диндор гуруҳларни янада радикаллашишига олиб келди. Муаммо шундаки, ҳозирга келиб президент Каримов ҳукумати бу гуруҳларни жамиятнинг бошқа қатлами билан интеграциялаштира олмайди ва айни кезда, бу диний гуруҳларни мўътадиллаштира ҳам олмайди. Шу боис, Ўзбекистон ҳукумати ҳануз бундай гуруҳлар устидан репрессиясини давом эттирмоқда ва бу сиёсат, эҳтимол, мамлакатда мавжуд бўлмаган радикаллашувни эртами-кечми яратиши тайин эди, - дейди германиялик таҳлилчи.
Яъни унинг хулосасига кўра, бундан 10 йил муқаддам расмий Тошкент важ қилиб келтирган радикал исломий гуруҳлар таҳдиди айнан Тошкент сиёсати боис кучайган ва муқаддам Афғонистонда бўлган бу таҳдид эндиликда мамлакат ичида улғаяётган бўлса, ажабмас.
Вашингтон манфаатлари нуқтаи-назаридан олинганда эса, 10 йил аввал АҚШ раҳбариятию халқини ўта карахт бир аҳволга солган террор таҳдиди фақатгина сусайган холос, деб ҳисоблайди Штефан Мэйстр.
Яъни, Толибларга барҳам беришга эришилгани йўқ.
- Улар НАТО қўшинлари амалиётлари натижасида сусайди. Аммо, Покистондаги вазиятни инобатга оладиган бўлса, Толибон таҳдиди ҳануз мавжуд эканини кўрамиз. Бундан ташқари, НАТО қўшинлари олиб чиқилган тақдирда Кобул ҳукуматининг террорга қарши курашда устунликни ушлаб тура олишига ҳам ишончим комил эмас, тўғриси. Шу боис, менимча бу минтақадан дунёга ва хусусан, Ўзбекистонга келаётган таҳдид ҳануз мавжуд ва ҳатто, улкан таҳдид мавжуд, - дейди Ташқи алоқалар бўйича Германия Кенгашининг Россия ва Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича мутахассиси Штефан Мэйстр 9/11 воқеаларидан кейин кечган 10 йиллик даврга назар ташлар экан.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/09/09, 4:52:45 PM | Message # 147 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Davomi
"Ўзбекистон-Россия-АҚШ учлигидаги хавфли ўйин"
Ўзбекистондаги Демократик ташаббуслар маркази директори Искандар Худойберганов 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг Ўзбекистон-АҚШ-Россия учлиги ўртасида ўта мураккаб сиёсий муносабатлар бошланганини эслайди.
Искандар Худойбергановга кўра, ўша кезда Ғарб давлатларининг БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига асосланиб, НАТО кучларини Афғонистонга йўллаши ва бу амалиётларда Ўзбекистон ҳамда қўшни минтақа давлатларининг иштироки муқаррар эди.
Аммо, аввалига бу амалиётларни қувватлаган Марказий Осиё республикаларига Москва норозилик билдира бошлаган ва унинг норозилиги кўпроқ зимдан олиб борилган сиёсатда акс этган эди, деб ҳисоблайди Искандар Худойберганов.
- Ўзбекистоннинг қўшни Тожикистон ва Қирғизистон билан муносабатлар аста-секин оғирлашган. Бунинг ўртасида ниҳоятда хунук ҳаракат Россия томонидан қилинмоқда. Буни очиқдан-очиқ айтиб бўлмайди, аммо Марказий Осиё давлатлари ўртасини бузишда Россиянинг ҳаракати аниқ кўриниб туради, - дейди Искандар Худойберганов.
Унинг фикрича, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг кечган бир- бир ярим йил оралиғида АҚШ билан муносабатларини изчил кучайтириб борган Ўзбекистон кейинчалик унинг қўшнилари билан муносабатларини совуқлаштираётган Москванинг зимдан қаршилигига учраган ва Ўзбекистон-Ғарб бирлашувига нисбатан бундай қаршилик ҳануз бор.
- Ўзбекистон ўртага тушиб қолган эди ўша пайтда. Ғарб билан ҳақиқатда яқинлашаман, деса ҳақиқатан демократик реформалар қилиши керак. Яқинлашмаса, бу ёғдан янги угрозалар чиқиб келаяпти. Бу Ўшдаги каби воқеага ўхшаган угроза эди.
Бултур Ўшда бўлган воқеалар исталган пайтда такрорланиши мумкин. Ўзбекистоннинг ичида бунақа воқеа бўлиши қийин, чунки, Ўзбекистонда жуда кучли полициявий тизим бор. Лекин, қўшнилари билан шунақа муаммо бўлиши мумкин. Ўшдаги воқеалар тинчигани йўқ, менимча. Ҳозир шунчаки тинчигандай кўринаяпти холос, - дейди Искандар Худойберганов.
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонни қанчадир муддат АҚШ ва Россия ўртасидаги мураккаб геосиёсий манфаатлари тўқнашуви марказига айлантирган 11 сентябр воқеаларидан кейинги таранг вазият сақланиб қолди, деб ҳисоблайди ўзбекистонлик таҳлилчи.
Унга кўра, бу тарангликнинг Россиядаги манбаи Владимир Путин президентлиги вақтида бошлаб қўйилган ва ҳануз давом этаётган сиёсатдир.
- Россия ҳамиша Марказий Осиёда демократик ўзгаришлар бўлишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Демократик ўзгаришлар, деганда эса биз кўпроқ ғарбнинг таъсирини тушунамиз ва ҳақиқатда ҳам шундай. Иккинчидан, Россия Марказий Осиёга нисбатан "Бу бизнинг манфаатларимиз ҳудудидир", деган сиёсатни юргизиб келмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари давлатлари ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиш учун ниҳоят даражада биргаликда ҳамкорлик қилиши керак. Интеграцион ҳаракатлар бўлиши керак. Лекин қараб турсангиз, Ўзбекистоннинг қўшнилари билан аҳволи жуда оғир ва бунда Россиянинг жуда катта роли бор, - дейди Ўзбекистондаги Демократик ташаббуслар маркази директори Искандар Худойберганов.
Унинг фикрича, бундан 10 йил олдин Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун Афғонистондан келган таҳдид йўқолмаган ва эндиликда унга қўшимча равишда, 11 сентябр воқеаларидан кейин Тошкент-Вашингтон-Москва ўртасида шаклланган мураккаб геополитик сиёсат Ўзбекистон учун митнақавий хавфсизлик билан боғлиқ янги муаммоларга замин тайёрлаган.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Juma, 11/09/09, 4:54:47 PM | Message # 148 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| "Генераллар ортидан савдогарлар келмаса, ютуқ бўлмайди"
9/11 воқеаларидан кейин Ўзбекистоннинг ғарб ҳукуматлари, хусусан, АҚШ билан иқтисодий муносабатларига назар ташлаган иқтисодчи Саодат Нишонова расмий Тошкент 10 йил муқаддам тақдир тақозоси билан ўзига туҳфа ўлароқ берилган имкониятлардан аввалига тўла фойдалана олди, деган хулосада.
- Афғонистон йўналишида тараққиёт ижобий омил эди ва бундан Ўзбекистон сиёсатчилари тўлақонли фойдалана олди. Шундан сўнг бир неча йирик лойиҳалар амалга оширилди. Афғонистонга чўзилган темир йўл ўз-ўзидан қурилмас эди. Бу жуда катта ва қиммат турадиган лойиҳа.
Бундан ташқари, яна битта янги лойиҳа тайёр турибди. Яъни, Афғонистондаги НАТО қўшинлари учун озиқ-овқатни Ўзбекистонда етказиб бериш лойиҳаси. Бу Ўзбекистон иқтисодининг ўсиши учун жуда кучли стимул, яъни қўшимча талаб бу.
Ва энг муҳими, Ўзбекистонга қўшимча валюта кириб келаяпти. Бундан эса конвертация учун имкониятлар кенгаймоқда, - деб ҳисоблайди Саодат Нишонова.
Аммо, 11 сентябр воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга берилган ва ҳануз сақланиб турган бу имкониятни тўла ишга солиш учун Ўзбекистон бир неча жиддий сиёсий ислоҳотларни ўтказиш зарурати қаршисида қолмоқда.
- Ўзбекистоннинг муаммоси шундаки, ички иқтисодда талаб сунъий равишда кучайтирилмоқда. Бунинг натижасида пул массаси давлат ўрнатган курсда хорижий валютани конвертация қилиш мумкин бўлмаган даражада кўпайиб кетган. Ҳозир асосий муаммо шу. Бу ҳолда ички талабни қисқартириш лозим ёки валютани девальвация қилиш керак, - деб ҳисоблайди Саодат Нишонова.
Аммо унга кўра, айни кезда Ўзбекистон ҳукумати ҳар икки чорани қўллашга қодир эмас.
Девальвация қилинган тақдирда, иқтисодчига кўра, бюжетда давлат қарзи улуши ошиб кетади ва импорт маҳсулотларига талаб камаяди, чунки бундай маҳсулотларнинг нархи кўтарилиб кетади.
- Бошқа тарафдан, девальвация қилишга тўсқинлик қилувчи субъектив омиллар ҳам бор. Мисол учун, валюта нархи расмий курсда 1 минг 800 сўм, қора бозорда эса 1 АҚШ доллари 2 минг 500 сўм ва бу бозорда ишлаб турган одамлар бир кунда камида 1 минг 400 АҚШ доллари ишлаб олиши мумкин. Бу жуда жиддий омил ва унинг аҳамияти сиёсатда ҳам муҳим. Шу боис, девальвация қилишга қарор бериша олмаса керак, - дейди Саодат Нишонова.
Лекин пулга ички талабни қисқартириш учун қўлланаётган чора - пластик карточкалар сиёсати ҳам муаммони сунъий равишда бўғиб туриш холос, деб таъкидлаган Саодат Нишоновага кўра, бу ҳолат мамлакатнинг молиявий соҳаси ривожига тўсиқ бўлмоқда ва демакки, иқтисодий ўсиш бўлмаяпти.
- Менинг назаримда, келгусидаги воқеалар ривожи қандай бўлишини айтиш жуда қийин. Аммо, келгусида Ўзбекистонга бир неча ғарб ҳарбий базалари жойлаштирилиши мумкин, деб тахмин қилаётган таҳлилчилардан бирининг фикрида жон бор. Яъни, Ўзбекистоннинг гоеграфик ўрни геополитик нуқтаи назардан жуда қулай давлат экани факт.
Бундан ташқари, ўтган йили НАТО самитида НАТО қўшинларининг Афғонистонга киритилишидан энг кўп манфаат кўрган давлат Хитой бўлгани ҳақида айтилган эди. Яъни, Хитой вазиятдан фойдаланиб, секинлик билан бир неча йирик савдо-ҳамкорлик шартномаларини амалга оширган.
Шунинг учун, ҳозир қулай бир имкон билан тўқнаш турган Ўзбекистон ҳукумати зудлик билан савдо-ҳамкорлик алоқаларига муҳит яратиши лозим аслида. Айтишадику: "Генераллар ортидан савдогарлар келмаса, ютуқ бўлмайди".
Яъни, сармоядорларга йўлни очиш шарт. Бунинг учун эса ички сиёсатни ўзгартириш керак. Ҳимояси кафолатланмас экан, сармоядорлар Ўзбекистонга бормайди. Шунинг учун, келгусида Афғонистон йўналишидаги халқаро сиёсатнинг муҳим бўлаги бўлиб қолса-да, Ўзбекистон ички сиёсатини ўзгартирмас экан, бундан катта фойда ололмайди, - дея хулоса қилади иқтисодчи Саодат Нишонова.
Аксинча, иқтисодчи кўра, воқеалар ундай ривожланган ҳолда Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсий аҳволи янада мураккаблашиб, бунинг устига Хитой ва Россия билан зиддиятга кириб қолиши мумкин.
"Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлмаган"
9/11 воқеалари содир бўлган кезда Искандар Худойберганов етакчилигидаги Ўзбекистондаги Демократик ташаббуслар маркази инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан фаол шуғулланар эди.
Искандар Худойберганов воқеалардан сўнг АҚШ билан муносабатларини яхшилаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида баъзи ижобий қадамларни ташлашга мажбур бўлган эди, деб эслайди.
Унга кўра, сентябр воқеаларига қадар Ўзбекистонда 1999 йилги 16 феврал портлашларидан сўнг диндорлар ва сиёсий мухолифларга қарши ошкора олиб борилаётган таъқиб ва тазйиқлар, қамоқхоналардаги қийноқлар авжига чиққан эди.
- 11 сентябрдан кейин бу масала кўтарилгандан кейин Ўзбекистон раҳбарияти қийноқлар борлигини Женевада тан олган эди. Акмал Саидов Женевада қийноқларни тан олган эди. Ўзбекистонда Фридом Хаус, Хюман Райтс Уотч каби ташкилотлар қаттиқ ишлаган. БМТ маърузачиси Тео Ван Бовен келган эди ва Ўзбекистон билан қийноқларни тугатиш бўйича миллий дастур имзоланганини ҳам Акмал Саидов маълум қилган эди, - дейди Искандар Худойберганов.
Унга кўра, ўша кезда қисқа муддатга қамоқхоналарнинг эшиклари ҳам очилган. Аммо, ўшанда ҳам аксарият маҳаллий ҳуқуқ фаолларига қамоқхонага кириш имкони берилмаган.
Худойберганов Жазони ижро этиш бош бошқармасига қилган такрорий мурожаатлари жавобсиз қолдирилганини яхши эслайди.
Орадан 10 йил ўтиб бу воқеаларни таҳлил қилар экан, Искандар Худойберганов, 11 сентябр воқеаларидан кейин инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги соҳасида қилинган ижобий ўзгаришларнинг ҳаммаси ғарбнинг босими остида ва Тошкентнинг ғарбдан келадиган сиёсий-молиявий кўмагига таъма ортидан босилган намойишкорона қадамлар эди холос, дейди.
2005 йилда Андижон воқеалари содир бўлди ва бу ўша намойишкорона қадамларни тТошкентга яхшигина баҳона бўлди.
- Шу воқеа фақат баҳона бўлди. Аслида аҳвол ўзгармаган ўша пайтда. Ўзбекистон қийноқлар, репрессиядан сал орқага тисланган, арзимаган вақт ўтгандан кейин яна кучайиб кетган. Аслида Ўзбекистондаги каби режимлар учун бу табиий ҳол эди. Чунки, ташқаридан бўладиган ҳар қанақа босим узоқ давом эта олмайди. Босим бир кучаяди, бир сусаяди, - дер экан Искандар Худойберганов Ўзбекистонда ҳанузга қадар инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани, буни ҳимоя қилишга урниган фуқаролик жамиятига мутлақо барҳам берилгани, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар эса қувиб солинганини хулосасига далил ўлароқ келтирди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/09/10, 4:52:19 AM | Message # 149 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Гулнора Каримова Ню Йоркдаги кўргазмадан воз кечди
Бунга Ню Йоркда Гулнорага қарши ўтказилган норозилик намойишлари ва АҚШ матбуотидаги мақолалар сабаб бўлди. Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Ню Йоркда 9 сентябр куни очилган Мода ҳафталигида иштирок этиши бекор қилинди.
Шу ҳақда хабар берган UzMetronom мустақил интернет нашрига кўра, бунга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид танқидий фикрлари Америка матбуотида чоп этилгани сабаб бўлган. Ню Йоркда Гулнора Каримованинг Мода ҳафталигида иштирок этишига қарши намойиш.
Жумладан, "Ню Йорк пост" газетасида "Қотил диктаторнинг қизи мода кўрсатмоқда" деган танқидий мақола чоп этилган.Мазкур мақолада мода ҳафталигининг Гулнора Каримова тамсил қилинадиган куни, яъни 15 сентябрда Меҳнаткашларни ҳимоя қилувчи халқаро форум катта намойиш ўтказишни режалаётгани хабар қилинган.
Ҳюман Райтс Вотч халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти эса Ню Йоркдаги нуфузли мода ҳафталигида Гулнора Каримованинг иштирок этишига рухсат берилишини "шармандали ҳолат" сифатида талқин этган.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ва болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ню Йоркда Гулнора Каримованинг Мода ҳафталигида қатнашаётганига қарши намойиш ҳам ўтказган эди.
Мерсесец-Бенц модалар ҳафтаси деб ëзилган бино олдида ўтказилган пикет қатнашчилари: “Эй Гулнора, 4 йил олдин сен мен терган пахта ҳақини бермовдинг”, “Бола меҳнатидан фойдаланиш тўхтатилсин!” каби шиорларни кўтариб чиққан.
Ню Йоркдаги Мода ҳафталиги (IMG Fashion Week) доирасида 15 сентябр куни Гулнора Каримова ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этиши режаланган эди. ozidlik.org
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Yakshanba, 11/09/11, 1:48:16 AM | Message # 150 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status: 
| Ўзбек сўмидаги ёзувлар нима дейди?
Ўзбек сўмида бундан ҳам қизиқроқ ёзувларни ўқиш мумкин. 10.09.2011 Басира Ўзбек сўмидан айримлар "ёндафтарча", айримлар эса севги изҳор қилиш воситаси сифатида фойдаланади. Фарғоналик Озодлик суҳбатдоши Гулнора опа Ўзбекистон миллий валютаси ўзбек сўмдан тўлов воситаси сифатидагина эмас, балки “ёндафтарча” сифатида ҳам фойдаланишини айтади:
-Мен, масалан шундай қиламан. Шошилиб турган бўлсам қоғоз топа олмасам пулга ёзишим мумкин.Шошилганимда тўғри келганига ёзавераман.Эсдан чиқмасин деб ёзилган-да. Телефон номерми, керакли нарсами, зарур нарсами ёзаман, -дейди фарғоналик суҳбатдош.
Бу 500 сўмликда "Давлатнинг қарзи 1000 сўм" деган ёзувни ўқий оласиз.
Ўзбекистонликлар орасида ҳамма фуқаролар ҳам миллий валютадан ёндафтарча сифатида фойдаланмайди. Улардан бири Сатторали ака Усмонов.
-Йўқ, мен ёзмайман пулга. Лекин ойлик олганимизда ёзувларни кўриб қоламан. Кейин ишлатиб юбораман, эътибор бериб ўтирмайман ёзувига. Одамларнинг номи ёзилади, цифралар кўпинча учрайди, -дейди Сатторали Усмонов.
Бир неча йил савдо ходими бўлиб ишлаган иқтисодчи Маъруфжон Абдураҳмоновда ҳам ўзбек сўмига белги қўйиш одати бор.
-Агар 10-20та минг сўмлик пул бўладиган бўлса ҳар 10-20-кўпюрада белги қўйиб қўяман.Нимага? Ўнтасини олиб ишлатсам, демак 90таси қолади. “90минг қолибди” дейман. Ўзим ҳисобини билишим учун қиламан, -дейди у.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, пулга бундай "менсимай муносабатда бўлиш, сўмнинг қадрсизлигидандир".
- Пулни қадри зўр бўлмаганидан бўлса керак-да. Одамларни исмларини ёзиб қўйиб, телефонларини ёзиб қўйиши. Пулни қадри юқори бўладиган бўлса унга ким ёзади? Масалан, мен долларга ёзилган фақат бир ҳолатни биламан холос. У мени чўнтагимда юради. 1 долларлик купюранинг атрофига инглиз тилида бир нима ёзилган. Ўғилларим таржима қилиб берса “Ким шу 1 долларни эгаси бўлса унинг омади ҳар доим чопади, чўнтагида доим пул бўлади” деб ёзган экан.Лекин бошқа бирор марта долларга қалам ёки ручка билан ёзилганини кўрган эмасман.Чунки унинг қадри юқори, - дейди Маъруфжон ака.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонда АҚШ валютасига бирор чизиқ бўлса уни сўмга алмаштириб бермайди.
Суҳбатдошимиз Маъруфжон ака биз билан сўзлашиб туриб, чўнтагидаги ўзбек сўмидаги ёзувларни ўқиб берди:
Мана бу минг сўмлик эса тўйга таклифнома вазифасини бажарганга ўхшайди.
- 200 сўмликка “3 минг сўм” деб ёзибди. Мана бу купюрага эса ручкасининг ёзишини синаб кўрмоқчи бўлибдими, ажи-бужи чизибди, “№2” деб қўйибди. Яна биттасига қалам билан “13” ёзибди, яна бирига “Рашид” деб ёзибди. “Ўзбекистон республикаси марказий банки” деб ёзилганини тагига “4 минг сўм” деб сиёҳ билан ёзиб қўйибди. Хуллас, мени қўлимда 20-30 та купюра турибди, жуда кўп ёзув.
Ҳозир 200 сўмлик қадрсиз бўлиб қолди-да. 100 сўмлик ҳам ишлайди, кам ишлайди. Ёзувлар энди ҳаммасида бор, 1000 сўмликда ҳам, 500 сўмликда ҳам учрайди. Кейин бирлари масхара қилгандек “Зуҳрахон”, “Лайлохон” деб бир-бирларига нома жўнатишадимией. Сўрасам “Яна ўзимга пул қайтиб келадими деб ёздим” дейди. Денгизга япроқни ташлаб кутгандек гапда бу, мисол учун, -дейди собиқ савдо ходими.
“Насимовдан янгиликлар” номли интернет блогида тошкентлик блог фойдаланувчиси ўзбек сўмидаги турли ёзувлар суратини чоп этди. “Нон”, “пиво”, “чойнак”, “шампун”, “сабзи”, “кўкат” каби миллий валютадаги битиклар орасида севги номаларига ҳам кўзингиз тушади.
Масалан, минг сўмлик купюрага битилган қизнинг севги номасида "Холмуродов Алишер, мен сизни севаман. Илтимос, ёнимга қайтинг. Мен сизни кутаман ва севаман" деган ёзувни ўқиш мумкин. ozodlik.org
|
| |
|
|