Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
O'zbekiston Yangiliklari
BAXORDate: Yakshanba, 11/10/23, 7:22:32 AM | Message # 181
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:


Ўзбекистон
Каримов Клинтон билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Ўзбекистонга икки кунлик амалий ташрифи давом этмоқда. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 22 октябр куни Оқсаройда Ҳиллари Клинтонни қабул қилди.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари тарихига тўхталган Ислом Каримов икки давлат муносабатлари ривожига қўшиб келаётган катта ҳиссаси учун Клинтон хонимга миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон телевидениеси хабарига кўра, Ислом Каримов Ҳиллари Клинтоннинг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига туртки бўлишини урғулаган.

- Мен сизнинг ташрифингизга икки томонни қизиқтирган долзарб масалалар хусусида яна бир марта фикр алмашиш, энг асосийси, муносабатларимизнинг устувор йўналишларини аниқлаб олиш учун яхши имконият деб қарайман, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Мулоқот чоғида Давлат котиби Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши билан боғлиқ муаммоларига кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.

Ўз навбатида Ўзбекистон президенти либерализация ва демократик ислоҳотлар ўтказишда кўпроқ муваффақиятга эришишни ваъда қилган.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот хизмати эълон қилган маълумотга кўра, Каримов ва Клинтон ўртасидаги сўзлашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама қилинган.

Ҳиллари Клинтон хоним Афғонистондаги халқаро кучларга зарурий таъминот юклари Ўзбекистон орқали олиб ўтилиши, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклашда Ўзбекистон кўрсатаётган ёрдам учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди.

Мулоқот чоғида инвостиция ва иқтисодий ҳамкорликка оида бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўзбекистонга сафари давомида 23 октябр куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида тузилган “GM Uzbekistan қўшма” корхонаси учун замонавий ва экологик тоза автомобил двигателлари ишлаб чиқарадиган янги “GM Powertrain Uzbekistan” заводнинг тантанали равишда ишга туширилиши маросимида қатнашди.

Тадбирда иштирок этган "Эзгулик" жамияти вакили Абдураҳмон Ташановнинг Озодликка айтишича, Клинтон хоним инсон ҳуқуқлари ва демократия масаласи йўлга қўйилмаса, тараққиётга эришиш қийинлигини таъкидлаган.

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасига сафари доирасида Ливия, Афғонистон, Покистон ва Тожикистон пойтахтларида бўлиб, бу давлат раҳбарлари билан икки томонлама муносабатлар, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, наркотикларга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликлар билан боғлиқ масаларни муҳокама қилди.

Клинтон хоним якшанба куни Тошкентдан Вашингтонга жўнаб кетади.


 
BAXORDate: Yakshanba, 11/10/23, 7:29:17 AM | Message # 182
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Қозоқ-ўзбек давлат чегараси

Қозоғистон қозоқ-ўзбек давлат чегарасидаги ўтказиш пунклари ҳақидаги протоколни ратификация қилди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “2001 йил 16 ноябрда қабул қилинган қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтказувчи пунктлар ҳақида Қозоғистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати орасида келишув протоколи ратификацияси ҳақида” ги Қозоғистон Республикаси Қонунига имзо чекди.
Қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтказувчи пунктлар ҳақида Қозоғистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати орасида келишув протоколи 2006 йилнинг 4 сентябрида имзоланган эди.
Протокол қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари иш тартиби, статуси ва рўйхатини белгилаб беради.
Протоколни амалга ошириш, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси орасида халқаро муносабатларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб, қозоқ-ўзбек чегарасидан транспорт воситалари, юклар, товарлар ва жонзотлар олиб ўтилиши тартибини мукаммаллаштиради.
Протокол иловасига мувофиқ, қозоқ-ўзбек чегарасида 12 ўтказиш пункти, жумладан – 2 темир йўл ва 10 автомобиль йўллари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, йўлга қўйиладиган бўлди. (uzdaily.uz)
Бу кўрилаётган тадбирлар Ўзбекистонни Божхона Иттифоқига жалб қилиш мақсадида бўлаётган ё бўлмаётганлиги ҳақида очиқ хабар берилмади.

ААТ Матбуот бўлими


 
OSIYODate: Seshanba, 11/11/08, 2:56:57 PM | Message # 183
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
'Алп Жамол банк'нинг Тошкентдаги мулки кимошди савдосига қўйилди

Uzdaily.uz веб-сайти хабар қилишича, 'Алп Жамол банк'ни тугатиш комиссияси банкка тегишли "Версал" ресторани ва "Саёҳат" меҳмонхонасини кимошди савдоси орқали сотишга қарор қилган.

Ўзбекистон Давлат Мулки қўмитасининг кўчмас мулкка ихтисослашган идораси илк аукционни 7 декабрга белгилаган.

Мабодо ўша куни сотилмаса, декабр охирида, иккинчи марта ҳам сотилмаса, яқингача ҳам Тошкентдаги энг бадавлат одамларники деб кўрилган меҳмонхона ва ресторанни 2012 йил бошида савдога қўйиш режаланган.

2010 йил мартида Тошкентда овозали ҳибсга олишлар бўлган, "Узметроном" Интернет нашри бу ҳибсларни "Ўзбекистонда олигархларни синф сифатида тугатиш кампанияси" деб атаган.

"Кампания" Президент Ислом Каримовнинг 2009 йил 8 декабрида Тошкентда Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан қилган расмий чиқиши ортидан бошлангани, ҳибсга олинган бой-бадавлат кишиларга тегишли уйлар ва корхоналар болалар боғчаси ёда санаторийларга айлантирилгани" ҳақида хабар қилган "Узметроном".

Ўшанда Ўзбекистоннинг Марказий банки "Алп Жамол банк"нинг банк фаолияти билан шуғулланишига изн берадиган лицензиясини қайтариб олган.

"Алп Жамол банк"нинг мамлакат банк қонунчилигини бузгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Банк раҳбари Муҳиддин Асомиддиновнинг Ўзбекистондан қочиб кетишга мажбур бўлгани хабар қилинган.

Фаолияти тугатилган пайтда "Алп Жамол банк"нинг активи 118 миллиард Ўзбек сўми ёки қарийб 67 миллион АҚШ долларига тенг бўлгани, мижозлари сони 115 мингни ташкил этгани айтилган.

"Алп Жамол банк"нинг маблағлари Халқ банкига ўтказилган.

Шу йилнинг июн ойида эса Тошкентнинг Олмазор туман маҳкамаси банкнинг қолган барча мол-мулкини давлат фойдасига ўтказиш ҳақида ҳукм чиқарган.

2010 йил бошида муваффақиятли тадбиркорларга қарши бошланган таъқиблар Ўзбекистоннинг бизнес юритиш учун ишончсиз мамлакат деган мавқеини янада мустаҳкамлаган.

Тижорат доираларидаги умидсизлик руҳи жуда кучли" - деган ўз номини ошкор этишни истамаган бир сармоядор -"Маҳаллий бизнес ва банкларга қарши бошланган ҳужумлар вазиятни янада ёмонлаштиради. Хорижий сармоядорлар Ўзбекистонга келишмайди, ичкаридаги ишбилармонлар эса бор мулк ва маблағларини бошқа мамлакатларга кўчириш тадоригига тушадилар".

BBC
 
OSIYODate: Payshanba, 11/11/10, 5:36:08 AM | Message # 184
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Палма ёғидан Ўзбекистонда фойдаланиш

2 ноябр куни шаҳримиздаги Interkontinental меҳмонхонасининг конфренциялар залида “Палма ёғидан Ўзбекистонда фойдаланиш” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Унда Малайзия Пальма ёғининг фойдали хусусиятлари, унинг ёрдамида ишлаб чиқарилаётган озиқ – овқат турлари, пальма ёғини етиштириш, жаҳон бозоридаги ўрни ва бошқа ёғ олиш мумкин бўлган маҳсулотлардан фарқлари борасида қатор фикрлар билдирилди.

Фаисал Иқбол, Марказий Осиё ва Покистонинг ҳудудий менежери:

— Пальма ёғи бугунги кунда жаҳон бозорининг энг сара маҳсулотларидан бирига айланмоқда. У бошқа ёғларга қараганда сифатли ва арзон. Қарийб 85 фоизидан озиқ – овқат ишлаб чиқаришда фойаланиладиган бу ёғнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари кўп. Бу семинарни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон аҳолисига энг аввало пальма ёғи ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш. Етиштирилидан тортиб, савдо расталари пештоқларида пайдо бўлгунигача босиб ўтадиган машаққатли йўли ҳақида батафсил тасаввур беришдир.
 
OSIYODate: Dushanba, 11/11/14, 4:56:48 AM | Message # 185
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистонлик аёл Норвегиядан депортация қилинди


10 ноябр куни Норвегиядан қочқинлик мақомини сўраган Зарифа Юсупова икки нафар фарзанди билан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган Ўзбекистон-Норвегия маданий маркази фаоли Алишер Обидовнинг Зарифанинг яқинларига таяниб айтишича, Ўзбекистонга юборилган бу аёл Тошкентда хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилган.

- Бу оила Норвегияда қочқинлик сўраган эди. Музаффар Сафаров ва унинг хотини Зарифа Юсупова. Музаффар оғайнисининг уйига кетган эди меҳмонга. 8 ноябр куни эрталаб полиция келиб, хотини, икки боласини олиб ҳужжатсиз Киевга депорт қилиб юборган. Улар ҳужжатларсиз Тошкент аэропортига келган.

Озодлик: Киевдан улар ҳужжатсиз қандай чиқиб кетган?

- Мен ўзим ҳайронман шунга! Бу ерда уларга на ҳужжат, на кийимларни олишга рухсат берилмаган. Телефон қилишга ҳам рухсат бермасдан аэропортга олиб бориб чиқариб юборган. Булар оилавий, болалари Жумаева Муяссар ва Жумаев Фирдавс билан бу ерга келган. Бири 2002 йилда, иккинчиси 2000 йилда туғилган.

Озодлик: Улар нима учун Норвегияга келган?

- Улар Норвегияга бошпана сўраб келган, чунки хотинини 2009 йилда ҳижоб кийгани ва Ислом урф-одатларига риоя қилгани учун Ўзбекистон милицияси назоратга олган. Эри эса қурилиш билан шуғулланган Москвада масжидларга ёрдам берган. Шу сабабли уни устидан жиноий иш сохталаштирилган. Улар халқаро қидирувга берилганми-йўқми билмадиму , улар Норвегияга келиб бошпана сўраган. Оқибатда хотини иккита боласи билан Тошкент аэропортида 5 соат ушлаб турилган. Болалари қариндошларига бериб юборилган, хотинини эса транспортний прокуратура ва СНБ 10 соат ушлаб қанақадир пирожковозга ўткизиб номаълум жойга олиб кетилган.

Озодлик: Болалари ким билан ҳозир?

- Болалари қариндошлари биландир, аниқ билмадим. Эри билан алоқадаман, лекин эри ҳам қўрқиб Норвегрия полицияси олиб кетиб қолмасин, деб беркиниб юрибди.

Озодлик: Депортация қилишдан олдин қандайдир амалиётлар ўтказилмайдими?

- Бу ерда ҳеч нарса ўтказилгани йўқ. Ҳозирда Норвегияда қочқинларнинг иши ҳам кўрилмаяпти. Масалан, менинг шахсий ишим бўйича улар менинг ўзбеклигимга ишонишмаяпти. Бундай ҳолатлар Норвегия полицияси томонидан охирги пайтларда жуда кўп бўлмоқда, - дейди Ўзбекистон-Норвегия маданий маркази фаоли Алишер Обидов.
 
OSIYODate: Seshanba, 11/11/15, 3:12:43 PM | Message # 186
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Президент тавсияси билан куйганёрликларнинг уйи бузилди


Андижон вилоятининг Куйганёр шаҳарчасида бузилган юзга яқин уй ўрнида намунали коттеж қуриладиган бўлди.

Бундан бир ой муқаддам Андижон вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов тавсияси билан Андижон туманининг Куйганёр шаҳарчасида аҳолига тегишли 100 га яқин уй бузилмоқда.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/11/17, 6:24:15 AM | Message # 187
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ўзбекистоннинг 7 вилоятида пахта билан боғлиқ вазиятни видеокамера билан кузатган ҳуқуқ фаоллари мамлакатда болалар меҳнати билан боғлиқ вазият ўзгармаганлигини кўришди.
Терамиз пахта¸
Ëтамиз захда.
Қорнимиз оч¸
Домлалар дер:
"Пахтани тер".
Қорайиб юравер¸
Пахтазор Африка.

Бу қўшиқни 2011 йили ўқиш ўрнига пахтага юборилган ўқувчилар куйлашди.

Бу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бу йил пахтага борилмайди, деб умид қилишган эди.

​​

Аммо Ўзбекистоннинг 7 вилоятидаги пахта билан боғлиқ вазиятни видеокамера билан кузатган инсон ҳуқуқлари фаоллари болалар меҳнати билан боғлиқ вазият ўзгармаганлигини кўришди.

2011 йилнинг сентябри.

Бу ўқув йилида ҳам ўзбекистондаги минглаб талаба ва ўқувчилар пахтага юборилди. Болалар ўқиш ўрнига Ўзбекистон ҳукумати учун пахта теришди.

Видеокамерага мунгли қараб турган бу боланинг исми Отабек. У 10 ëшда. У бу йил мактабга чиқмади. Отабек ўзи каби минглаб болалар қатори ўқиш ўрнига пахта терди.

Тасвирга олиш мосламалари билан қуролланган кузатувчилар 2011 йилги пахта мавсумининг ўтган йиллардан фарқи йўқлигини кўришди.

Мактаб¸ коллеж ва лицейлар ҳукуматнинг оғзаки буйруғи билан ëпилиб¸ болалар пахта далаларига ҳайдалди.

Аввалига билим юртлари талабалари, икки ҳафта ўтиб эса мактаб болалари этак тақиб, далага чиқишди.

15 сентябрдан мактабларнинг 5-синфидан бошлаб ҳаммани пахтага жўнатишди.

Бу болалар "нормани бажараман" деб, кунига 8-9 соат пахта теришди. Норма эса ëшига қараб кунига 30 килодан 70 килогача. Уларнинг терган пахтаси учун килосига 3-4 цент пул тўланди.

Ўзбекистон 2008 йилда мажбурий болалар меҳнатиини чекловчи конвенцияга қўшилган бўлса-да, вазият 2011 йил ҳам ўзгармагани кузатилди.

Ўзбекистан аввалгидай барча мактабларни ëпиб, болаларни пахтага чиқарадиган дунëдаги ягона давлат сифатида кўрилмоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистонда пахта теришга лойиқ катталар ва механизация йўқлиги билан эмас¸ балки ҳукуматнинг пахтадан келаëтган ва ҳеч ким назорат қилмайдиган улкан фойдани тезроқ қўлга киритиш истаги билан изоҳланади.

Болалар мехнати ўзбек ҳукуматдорлари учун қўшимча даромад манбаига айланиб бўлгани айтилади.

Ўзбек болалари эса пахта тугаганига севиниб қўшиқнинг сўнги нақоратини куйлашмоқда.

Пахта тугади, ҳей-ҳей...
 
OSIYODate: Juma, 11/11/18, 3:29:34 AM | Message # 188
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Ирода Исмоилова турмушга чиқди



Ўзининг “Товус” рақси билан халққа танилган “Ниҳол” мукофоти совриндори, ҳозирда “Офарин" рақс театри яккахон раққосаси Ирода Исмоилова турмушга чиққанидан кўпчиликнинг хабари йўқ...

Раққоса 27 октябр куни никоҳ тўйини нишонлади. Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ботир Қодиров сингари эл суйган санъаткорлар хизматда бўлишди. Қизиқ, энди Ирода Исмоилова рақсдаги фаолиятини давом эттирармикан?

Ирода Исмоилова: — Рости, шу пайтгача ички дунёимга мос йигит учрамаётгани учун турмушга чиқишни ортга сураётгандим. Апрел ойидаги тасодифий учрашув эса ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Самимий кулгиси билан эътиборимни қозонган турмуш ўртоғим Муроджон Эшмуҳамедов (Телефон компаниясида мутахассис) билан бир-биримизни сўзсиз тушунамиз. У киши ижодимни ҳурмат қилади. Демакки, ҳам оилани, ҳам санъатни бирдек уддалашга астойдил ҳаракат қиламан. Тўйим бўлганидан мухлислар бехабар қолганининг боиси эса буни оммага эълон қилишни ўзимга эп кўрмадим.
 
OSIYODate: Yakshanba, 11/12/11, 6:34:45 AM | Message # 189
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Амнистия хақидаги қарор эълон қилинди!

O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilinganligining o‘n to‘qqiz yilligi munosabati bilan amnistiya to‘g‘risida

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Qarori

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining o‘n to‘qqiz yilligi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining taqdimnomasiga muvofiq, insonparvarlik tamoyiliga amal qilib, O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 80-moddasi 10-bandiga va 93-moddasi 23-bandiga asosan O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati qaror qiladi:

1. Quyidagi mahkumlar jazodan ozod qilinsin (ushbu Qarorning 8-bandida ko‘rsatilgan cheklashlarni hisobga olgan holda):

a) ayollar;

b) jinoyat sodir etgan vaqtda 18 yoshga to‘lmagan shaxslar;

v) 60 yoshdan oshgan erkaklar;

g) chet davlat fuqarolari.

2. Ehtiyotsizlik orqasida jinoyat sodir etgan shaxslar, shuningdek ijtimoiy xavfi katta bo‘lmagan yoki uncha og‘ir bo‘lmagan jinoyat sodir etganligi uchun birinchi marta hukm qilingan shaxslar jazodan ozod qilinsin.

3. Birinchi va ikkinchi guruh nogironlari, shuningdek ushbu Qaror kuchga kirgunga qadar bir yildan oshmagan muddat ichida qonunda belgilangan tartibda jazoni o‘tashga to‘sqinlik qiladigan og‘ir kasallikka chalingan deb topilgan shaxslar (javobgarlikni og‘irlashtiradigan holatlarda qasddan odam o‘ldirish jinoyatini sodir etganlar bundan mustasno) jazodan ozod qilinsin.

4. Ozodlikdan mahrum qilish jazosiga hukm qilinib, o‘talmay qolgan jazo muddati ikki yildan ko‘p bo‘lmagan, hukmi ushbu Qaror e’lon qilingan kunga qadar qonuniy kuchga kirgan mahkumlar (javobgarlikni og‘irlashtiradigan holatlarda qasddan odam o‘ldirish jinoyatini sodir etganlar bundan mustasno) jazodan ozod qilinsin.

5. Taqiqlangan tashkilotlar faoliyatidagi ishtiroki, ular tarkibida tinchlik va xavfsizlikka qarshi yoki jamoat xavfsizligiga qarshi jinoyatlar sodir etganligi uchun birinchi marta ozodlikdan mahrum qilishga hukm etilib, tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan shaxslar jazodan ozod qilinsin.

6. Ozodlikdan mahrum qilish jazosiga hukm qilinib, ushbu Qaror e’lon qilingan kunga o‘talmay qolgan jazo muddati uch yildan kam bo‘lgan shaxslar manzil-koloniyaga o‘tkazilsin.

7. Ushbu Qarorning 1 va 2-bandlarida qayd etilgan shaxslar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar to‘g‘risidagi barcha ishlar tugatilsin.

8. Tatbiq etilmasin:

a) ushbu Qarorning amal qilishi – uzoq muddatga yoki umrbod ozodlikdan mahrum qilish jazosiga hukm qilingan; o‘ta xavfli retsidivist deb topilgan; jinoiy uyushma tarkibida jinoyat sodir etgan; jazoni o‘tash tartibini muntazam ravishda buzayotgan shaxslarga; shuningdek o‘lim jazosi afv etish tartibida ozodlikdan mahrum qilish jazosiga almashtirilgan shaxslarga;

b) ushbu Qaror 1-bandining amal qilishi – o‘ta og‘ir jinoyat sodir etgan shaxslarga;

v) ushbu Qaror 1-4, 6 va 7-bandlarining amal qilishi – taqiqlangan tashkilotlar faoliyatidagi ishtiroki, ular tarkibida tinchlik va xavfsizlikka qarshi yoki jamoat xavfsizligiga qarshi jinoyatlar sodir etganligi uchun sudlangan shaxslarga;

g) ushbu Qaror 4-6-bandlarining amal qilishi – muqaddam amnistiya bo‘yicha jazodan ozod bo‘lgan va yana qasddan jinoyat sodir etgan shaxslarga.

9. Senatning tegishli qo‘mita va komissiyalari ushbu amnistiya akti qo‘llanilishi tartib-taomillarida jamoatchilik nazorati va ochiq-oshkoralik amalga oshirilishida deputatlar korpusining bevosita ishtirokini ta’minlasin.

10. Ushbu Qaror amalga oshirilishi yuzasidan mas’ullik O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi zimmasiga yuklatilsin.

11. Ushbu Qaror e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi va uch oy mobaynida ijro etilishi lozim.

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Raisi I.Sobirov

Toshkent shahri, 2011 yil 5 dekabr.
 
OSIYODate: Dushanba, 11/12/12, 8:54:50 AM | Message # 190
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
«ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» ЯНА БИТТА А320 ОЛДИ


Шу билан миллий авиакомпаниямизнинг паркидаги А320 русумидаги самолётлар сони ўнтага етди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2007 йилда Airbus корсорциуми билан олтита ўрта масофага учувчи А320 самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. 2008 йилда эса яна битта шартнома тузилиб, буюртма қилинган лайнерлар сони ўнтага етказилди. Улардан биринчиси ўтган йилнинг июлида Тошкентга келиб қўнган эди. А320 самолётларидан ҳам маҳаллий, ҳам халқаро йўналишларда фойдаланилади.
Маълумотларга кўра, 2016 йилга қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тўртта Boeing-767-300ER (2012-2013 йилларда етказиб берилади) ва иккита Boeing-787 Dreamliner (2014-2016) сотиб олади.

 
OSIYODate: Payshanba, 11/12/22, 5:21:23 PM | Message # 191
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
МЕВА-САБЗАВОТЛАР ЭКСПОРТИ КЎПАЙМОҚДА




Йил бошидан буён Ўзбекистондан 550 минг тонна мева ҳамда сабзавотлар экспорт қилинди, дея хабар беради Олам.уз.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, авваллари юртимизда етиштирилган бундай маҳсулотлар асосан Россия ва Қозоғистонга юкспорт қилинган бўлса, эндиликда уларни кўпгина Европа ва Осиё давлатларида ҳам харид қилиш мумкин. Масалан, Германиядаги Marap Handels GmbH савдо тармоғи экологик жиҳатдан тоза бўлгани учун айнан Ўзбекистонда етиштирилган меваларни импорт қилмоқда.
Жорий йилда Норвегия, Польша, Афғонистон, Бельгия, Эрон, Тайланд, Туркманистон ва Беларусь ҳисобига экспорт жуғрофияси янада кенгайди. Ёзда Сурхондарёнинг машҳур анорлари илк маротаба Жанубий Кореяга юборилди.
– Ўзбекистонда йилига 8 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етишитирилади, шунинг 20 фоизини хориж давлатларига уримаган ҳолатда етказиб берса бўлади, – дейди Қозоғистонда жойлашган «Каражал» мустақил марктинг агентлиги эксперти Руслан Махсаталиев. – Биз ўтказган тадқиқотдан маълум бўлдики, Қозоғистондаги савдо-воситачи компанияларнинг 80 фоизи айнан Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни афзал кўради. Чунки бу маҳсулотлар сифати билан ажралиб туради, қолаверса, Ўзбекистон бизнинг қўшнимиз.
 
OSIYODate: Dushanba, 11/12/26, 5:49:45 PM | Message # 192
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ЗАМОНАВИЙ КОМПЬЮТЕРЛАР БОЛАЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Ўзбекистон – ҳаммамизники. Унда яшаётган фуқаролар миллати, келиб чиқишидан қатъи назар, ватандошларимиздир. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Йик ота» қишлоқ фуқаролари йиғинида асосан корейс миллатига мансуб ҳамюртларимиз истиқомат қилишади. 15 декабр куни Йик отадаги кореялик юртдошларимиз учун ҳақиқий байрам бўлди.

Йик отада жойлашган таълим маркази қошида «Ахборот технологиялари маркази» ташкил этилгани маҳаллий аҳоли, айниқса, болалар учун ажойиб совға бўлди. Энди улар марказда инглиз, ўзбек тили, математика курсларини ўрганиш билан бир қаторда компьютер, интернет сабоқларини ҳам олишлари мумкин. Бундан ўн йил аввал маҳалла қариялари учун дам олиш маскани сифатида ташкил этилган бино кейинчалик болаларнинг мактабдан ташқари таълим олишлари учун ҳам фаолият кўрсата бошлади. Бугунги кунда ушбу таълим марказида Йик отада истиқомат қилувчи ўттиздан ошиқ болалар ўзлари қизиққан йўналишларда таҳсил олиб келмоқдалар.



Ахборот технологиялари марказининг ташкил этилишида ташаббус кўрсатган ва марказ учун ўнта замонавий компьютерларни тақдим этган “Самсунг” компанияси вакиллари очилиш маросими муносабати билан куй-қўшиқлар ҳамроҳлигида байрам дастурхонини тузадилар. Корейс миллий қўшиқлари, ёши улуғ момолар эгнидаги миллий либослар маҳаллий аҳолига бир муддат тарахий ватанларини эслатган, юракларига таскин, қувонч улашган бўлса, ажаб эмас.


Маълумот. «Samsung Electronics Co. LTD» ўримўтказгичлар, телекоммуникация жиҳозлари ва рақамли конвергенция соҳасида етакчи ҳисобланади. «Samsung Electronics»нинг 68 мамлакатда жойлашган 206 та офисида 190 500 киши меҳнат қилади. «Samsung Electronics» компанияси рақамли телевизорлар, хотира карталари, мобиль телефонлар ва TFT-LCD мониторлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг тез ривожланаётган брендлардан биридир.
7x7

 
OSIYODate: Seshanba, 11/12/27, 4:51:38 AM | Message # 193
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ҲИНДИСТОН ҚУРОЛ-ЯРОҒ ИМПОРТИДА БИРИНЧИ

Дунё қурол савдоси таҳлили маркази (ДҚСТМ, Россия) тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон 2011 йилда ҳам қурол-яроғ импорти бўйича етакчиликни қўлдан бермади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ҳиндистон қурол-яроғ ва ҳарбий техника импорти учун 6,61 миллиард доллар сарфлади. Маълумотларга қараганда, мазкур давлат бу борада 2006 йилдан бери етакчи бўлиб келмоқда.
Дунё бўйича эса қурол импорти ҳажми 70,2 миллиард долларга етди, бу «совуқ уруш» давридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Шунингдек, жорий йилда БАА 6,14 миллиард долларлик, Австралия эса 5,23 миллиар долларлик қурол сотиб олган. ДҚСТМ фикрича, етакчи қурол-яроғ импортчилари орасида Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ироқ, Венесуэла, Туркия ва Покистан ҳам бор.
 
BAXORDate: Shanba, 12/01/14, 4:49:48 AM | Message # 194
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:


Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири этиб тайинландиХабарларга кўра, кўп йиллар бу лавозимни эгаллаб келган Абдулазиз Комилов яна ўз жойига қайтарилган. Бундан аввал Элёр Ғаниевнинг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қайтарилганини ташқи ишлар вазирлигидаги манба Озодликка тасдиқлаган эди.

Абдулазиз Комиловнинг 13 январ куни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганини Uzemtronom нашри хабар қилди.

64 ёшли Абдулазиз Комилов 1994-2003 йилларда ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

2010 йилда ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар эса, 6 йил давомида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлган.

Унинг тайинлангани ҳақидаги хабарни Озодлик мустақил манбадан тасдиқлаганича йўқ.

Абдулазиз Комилов АҚШ ва Ғарб давлатлари билан муносабатларда тажрибали дипломат ҳисобланади ва унинг тайинлангани ҳақидаги хабар рост бўлса, бу Ўзбекистон ўз ташқи сиёсати векторини Ғарб томон бургани аломати сифатида баҳоланиши мумкин.

Мустақил Ўзбекистон тарихида ташқи ишлар вазири лавозимида энг узоқ ишлаган дипломат Абдулазиз Комилов ўз дипломатик фаолиятини собиқ иттифоқ даврида бошлаган.

1970 йиллардан мустақилликкача собиқ СССР Ташқи ишлар вазирлиги ходими бўлган.

Мустақилликдан кейин қисқа вақт давомида 1992-1994 йилларда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Расмий матбуотда вазирлар алмашинувига оид президент фармони ҳам эълон қилинмаган.


 
OSIYODate: Chorshanba, 12/02/01, 5:49:44 AM | Message # 195
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
писта, ҳар хил ёнғоқ, қурут савдосига чек қўйилади


Куни кеча Республика эпидемияга қарши фавқулодда комиссиясининг йиғилиб бўлиб ўтди, унда шаҳар кўчаларида озиқ-овқат маҳсулотларини, хусусан писта, пирожки, қурт ва бошқаларни пала-партиш сотиш мавзуси муҳокама қилинди.

Йиғилишда бундай сотувчилар хизматидан фойдаланаётган харидорлар маҳсулот билан бирга ўз саломатлиги учун хавфли микроб ва вирусларни ҳам сотиб олаётгани ҳақида, афсуски, доим ҳам ўйлайвермаслиги қайд этилди. Қуруқ ерга тахланган ва чанг босган писта, шўрданак, қурут қандай шароитда тайёрланган ва сақланган? Очиқ сигарета қутисига қанча ювилмаган қўллар теккан? Ҳаммага битта стаканда қуйиб берилаётган яхна ичимлик таркибида нималар бор? Ҳамма ҳам бу ҳақда ўйлаб ўтирмайди. Бироқ кўпчилик шифокор қабулига борганида, юқумли инфекция менга қаердан ёпишди, деб ҳайрон бўлади.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар санитария талабларига мутлақо жавоб бермайдиган шароитда сотилади. Мазкур иш билан шуғулланадиган кимсаларда эса истеъмол маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш ҳуқуқини берадиган на тиббиёт дафтарчаси, на лицензия, на маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган сертификат бўлади.

Доналаб сотиладиган сигареталар орқали ҳам микроблар юқиши мумкин. Уларнинг ноқонуний савдоси 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонуни билан тақиқланган. Мазкур қонун жорий йилнинг апрелидан кучга киради.

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳрида бундай пала-партиш, тартибсиз савдо нуқталарида сотилаётган маҳсулотлар санитар текширувидан ўтказилди.Пойтахтимизнинг турли ҳудудларидан 50 маҳсулот намунаси олинди. Лаборатория таҳлиллари шуни кўрсатдики, уларнинг деярли барчаси саломатлик учун хавфли экан. Ушбу маҳсулотлар таркибида ҳар хил микроблардан ташқари, моғорли замбуруғлар, кадмий, қўрғошин ва инсон ҳаёти учун ўта зарарли бошқа моддалар борлиги ҳам аниқланди.

Ушбу соҳада тартиб ўрнатиш учун маҳаллий ҳокимият, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, солиқ хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлинмалари, "Ўзстандарт” агентлиги, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур.

Бу йўналишдаги амалий ишларга киришилди. Жумладан, ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма рейдлар ўтказилмоқда. Чакана савдодаги писта ва бошқа маҳсулотларни йиғиш, сақлаш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналарнинг техник ва санитария талабларга риоя қилиши текширилмоқда. Маҳалла, таълим муассасаларида тушунтириш ишлари, оммавий ахборот воситалари орқали эпидемиологлар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларнинг чиқишлари ташкил этилмоқда, дея хабар беради УзА агентлиги.

Бу писта, ҳар хил ёнғоқ, қурут каби маҳсулотлар бутунлай истеъмолдан чиқиб кетади, дегани эмас, албатта. Бу ўринда гап санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш лозимлиги ҳақида кетмоқда. Вазиятдан чиқишнинг йўли – ана шу маҳсулотларни тегишли тартиб ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тайёрлаш ва сотишни йўлга қўйишдадир. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилгани бунга етарлича имкон беради.
 
Search: