RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Foydali maslahatlar
SAKINADate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 03:33 | Message # 91
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Бор йуги 20 дона олча инсонни бош огригини кетказишда, бош огриги таблеткасидан колишмас экан хаттоки музлатилгани булса хам.



Таомланишдан бир оз олдин еки кегин бир иккита редиска истемол килинса, овкат хазм булиши тезлашади.


Памидор таркибида ликопин моддаси булиб, у инсондаги замбуруг касалликларига кирон келтиради, дермотитларнинг айрим турларини даволашда кул келади.


 
SAKINADate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 04:04 | Message # 92
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Янги узилган барра укроп бош огриги хамда томир касалликларини даволашга жуда мос келади.



Кук чой устида Олимларнинг олиб борган изланишлари натижасида маълум булдики, кук чой антиоксидантлик хусусиятига эга яъни саратон касалликларини айрим турларига шифо экан.

Кук чой дамлаш учун сувнинг энг муносиб харорати 80-85 градус булиши максадга муофик. Кайнаб турган сув булса кук чой таркибидаги купгина фойдали моддаларни нобуд килар экан.




Диетологларнинг гапларига караганда, бир неча дона хурмо ва бир пиела сут, одамнинг озик моддаларига булган талабини кондира олар экан. Хурмо таркибидаги 23 турдаги аминокислоталар бошка купгина меваларда мавжуд эмас экан.
 
SAKINADate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 04:07 | Message # 93
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Бир дона киви,бир суткалик С витамин эхтиежини кондиради.


 
SAKINADate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 04:11 | Message # 94
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:


Саримсок пиёз

Бу доривор ўсимликлар иммун тизимни стимуллаш ва бактериялар, вируслар ва замбуруғлар билан яхшигина кураша оладиган фойдали элеметнларга эга, гарчи бу элементлар усимлик таркибида худди дорилардагидек тоза, изоляцияланган холда бўлмаса хам. Кўп йиллик илмий изланишлар шифокорларга уларни инфекцион касалликлар профилактикаси учун қўллашга имкон беради. Уларнинг таъсири организмнинг ҳимоя кучларини стимуллаш, организм хужайраларини ўстириш ва патоген (касаллик чақирувчи) микроорганизмлар ўсишини тормозлаш, шамоллашни камайтириш ва эркин радикалларни йўқотиш хусусиятига асосланган. Бу табиий антибактериал воситалар яхши ўрганилган ва ўрганилмоқда, ва бундан ташқари кўп асрлик муваффақиятли қўлланиш тажрибасига эга. Замонавий тибииёт улар ҳақида нима билади?

Саримсоқ антибиотикларга турғун бўлган бактерияларга қарши самарали восита бўлиши мумкин ва лимфа тизимини стимуллайди ва бу билан организмни тозалайди. Дори воситаларига зид ўлароқ у ичакнинг фойдали микрофлорасини ўлдирмайди, бироқ патоген бактериялар ўсишини тўхтатади. Бу ўсимликнинг асосий компоненти бўлган алисиннинг 1 миллиграмми 15 ТБ пенициллинга тўғри келади Бу доривор восита жигарни токсик дорилардан ҳимоя қилади. Унинг эркин радикалларни боғлаб олиб чиқариб ташлаши мутахассиаларга унинг саратонга қарши хусусияти хақидла гапиришга имкон беради. У тана хужайраларининг ўсиши ва янгиланишини стимуллаш хусусиятига эга ва бу билан тўқималарни ёшартиради. Саримсоқ томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга ва қон босимини туширади. Унинг таркибида цинк, А ва С витамини ва селений мавжуд. Бундан ташқари саримсоқ қондаги холестерин ва ёғ кислоталарини камайтиради ва тромблар (тоир ичидаги тиқилмалар) хосил бўлиш хавфини камайтиради. Бу ўсимлик олимларни қарийб ўттиз йилдан бери ўзига жалб қилиб келмоқда ва уни ўрганиш давом этаяпти.

Эхинацея ўзининг иммун тизимга ижобий таъсири туфайли тиббиёт ходимлари диққатини эътиборини тортган ва бу 19 асрнинг охирларида содир бўлган. Бу ўсимликнинг ватани Шимолий Американинг шарқий худудларидир, ва аниқроғи АҚШда у шамоллаш ва гриппни даволашда асосий восита бўлган ва бўлиб келмоқда. Тахмин қилинишича, эхинацея касалланишни 60 фоизга камайтиради, касалланганларда эса касаллик холатини 1,5 кунга камайтиради. Кўпгина тажрибалар намойишига кўра, у патоген микроорганизлар олдида одам ҳимоя тизимларини бузувчи гиалуронидаза ферменти хосил бўлишининг олдини олади. Эхинацея оқ қон таначалари - лейкоцитларнинг ўсишини стимуллайди ва бу билан организмнинг инфекцияларга қарши туриш хусусиятини оширади ва лимфа тизимининг қондан захарларни тозалашдаги ишини яхшилайди. Бундан ташқари иммун тизимнинг мухим қисми бўлган айрисимон безни стимуллайди. Фармакология экспертлари унинг бу хусусиятини организмни тозалашнинг яхши усули дея бохалашади. У худди кортикостероидларга ўхшаш яллиғланишга қарши хусуситяга эга, ва яллиғланишли шишларда қўлланилиши мумкин. Эхинацея сурункали ва даволаш қийин бўлган инфекцион касаллик - кандидозларни даволашда муваффақиятли қўлланилган. Бошқа изланишларда эса унинг псориаз ва экземада ижобий таъсири аниқланган. Тиббиёт оламида унинг вирусли ва замбуруғли инфекциялар ва бўғим инфекцияларида самарадор ва организмнинг барча инфекцион ва септик жараёнларга қарши туриш қобилиятини оширади деб хисоблаш умум қабул қилинган
 
DURDONDate: Payshanba, 25-Apr-2013, 00:50 | Message # 95
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Бодомли сут – бу жуда хуштаъм ва соғлиқ учун жуда фойдали ичимлик бўлиб, у сизга ҳақиқий лаззат бахш этади ва кайфиятингизни кўтариб, бутун бир кунга сизни қувватлантиради. Уни тайёрлаш жуда осон, уни тайёрлаш учун керак бўладиган маҳсулотларни топиш эса қийин эмас. Бироқ унинг таъсир натижаси кутилгандан ҳам афзалроқ бўлиб чиқади, мани айтди дерсиз! Хўш, бир ўзингизни ва яқинларингиз қувонтиринг-чи!

Бодом сути таркибида исмалоқ ва сулиникига нисбатан анча кўп магний мавжуд. Бундан ташқари унинг таркибида кўп миқдорда фосфор, кальций, руҳ, фолий кислотаси, тўйинмаган ёғ кислоталари, Е витамини бор.

Озуқавийлиги жиҳатдан бодом донаги мағзи гўшт, сут, балиқ, кўпгина мева ва сабзовотлардан ҳам тўйимлироқ, чунки унинг таркибида ёғ (деярли 70 %), оқсил (деярли 34% ) ва углеводлар мавжуд.

Машҳур аллома Ибн Сино бодом донагини кўпгина касалликларга даво сифатида ишлатган. Бодом мағзи ва асал аралашмаси астма, зотилжам (плеврит), ичак ярасини даволайди, кўриш қобилиятини яхшилайди ва эркакларнинг жинсий қувватсизлиги, уйқусизлик, камқонликка қарши яхши восита ҳисобланади. Қадимги қўлёзмаларда ақлий толиқиш, бош оғриғи безовта қилган ҳолларда бодом донагини истеъмол қилиш тавсия этилган, шунда у кишига яна жон киради. Аччиқ бодом донаги буйрак ва сийдик пуфагини “шлак”лардан тозалайди, уларда тўпланиб қолган тошларни майдалайди, бачадондаги шишларни йўқ қилади ва буйрак оғриқларини секинлаштиради.

Хусусан бодомли сут ҳомиладор аёлларга тавсия этилади. У болалар учун сурги дори сифатида, каттаю кичикка иштаҳани очадиган восита, юрак хасталиги борларга тинчлантирувчи восита, зотилжам (пневмония), томоқ оғриғи, метеоризм, томир тортиши (судурги), қандли диабет, мигрень, бронхиал астма ва бош оғриқларига қарши восита сифатида тавсия этилади. Тиббиёт ходимлари бодом мағзи ошқозон ширасини пасайтиришини аниқлаганлар, шунинг учун бодом меъда ва 12-бармокли ичак яраси касаллиги билан касалланганларга тавсия этилади.

Бундан ташқари бодом донагидан А ва Е витаминларга бой бебаҳо бодом мойи олинади. Бодом мойи сурги дори (болаларга) ва ични юмшатувчи восита сифатида ишлатилилади. Бодом мойи тинчлантирувчи, дардни секинлантирувчи, тери шамоллашига қарши восита бўлиб, у ошқозон-ичак тракти фаолиятини тартибга солади, яраларни ва ётаверишдан эзилиб ва қотиб қолган жойларни тузатади.


 
DURDONDate: Yakshanba, 19-May-2013, 03:30 | Message # 96
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Нон
Буғдойнинг барча витамин, фермент ва микроэлементлари унинг муттик (ёки муртак)ида, қобиқ ва қобиқ остида тўплаган. Буғдой марказида эса фақатгина “чуқур уйқу ҳолидаги” крахмал бор.
Буғдой суғорилганда, сув унинг ферментларини эритиб, микроэлементларни ва витаминларни жонлантиради ва крахмалга оқизади. Ферментлар крахмални енгил шакарга айлантириб, муттик (ёки муртак - русча "зародыш")га юборади. муттик ҳаракатга ўтиб, бўй чиқаради ва ҳаётини бошлайди.
Ферментларнинг буғдой қобиғининг ичида қамалишининг ва крахмалнинг уйқу ҳолида тутилишининг ҳикмати буғдойнинг пайтидан аввал ўсиб кетмаслиги ва юз йиллаб бузилмасдан сақланиши учун. Бундан ташқари, буғдойдан ун килинганда, унинг қобиқлари (кепаги) эланиб, ажратилади, оғир ўлик крахмал ун қилинади. Бу жоҳилликдан бошқа нарса эмас.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бунга асло изн бермасдилар. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотларигача на оқ нон, ва на элак кўрдим”, деганлар.


 
DURDONDate: Seshanba, 11-Iyun-2013, 04:44 | Message # 97
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


Чиннигул (Қалампирмунжоқ)
Юрак, ошқозон, жигар ва кўз нурини қувватлантиради, геморройни кетказади. Ҳидланганида уйқуни келтиради, чайналса, оғиз ва тана ҳидини яхшилайди, оғиз яраларига, милк касалликларига ва яллиғланишга фойда беради. Хоҳишга кўра таом ёки ширинликларга чой, қаҳва, шарбат ва мурабболарга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.


 
DURDONDate: Dushanba, 05-Avg-2013, 06:29 | Message # 98
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


Корица мия фаолиятини яхшилайди ва диккатни жамлашга хамда хотирани мустахкамлашга ердам беради.Яна шамоллаш, иссикни пасайтириш юрак ва томир касалликлари, жигар ва буйрак касалликлари ва купгина бошка касалликларга фойдаси бор.


 
DURDONDate: Shanba, 17-Avg-2013, 03:10 | Message # 99
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Тозалик - барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай нарсалар борки, айнан уларга биз унчалик ҳам аҳамият бермаймиз. Бу қандай нарсалар экан деб қизиқаётгандирсиз? Ҳозир билиб оласиз. АҚШнинг Аризона университетининг Микробиология бўлими олимлари олиб борган тадқиқотлари натижасида, улар хонадонимиздаги энг микробли 10 та ашёни аниқлашди.
Улар қуйидагилар:
1. Ошхонамиздаги тахтакаш. Тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артишимиз лозим. Мутахассисларнинг тавсия этишларича, уйимизда камида 6 та тахтакаш ишлатишимиз лозим экан: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари учун, қайнатилган сабзавотлар учун, нон учун, мевалар учун алоҳида-алоҳида тахтакаш ишлатиш лозим.
2. Уй телефон гўшаги. Телефон гўшагини 2-3 кунда бир яхшилаб артиб туриш керак. Уни тозалаш учун, гўшакни аввал нам латтада, кейин қуруқ латта билан артиш керак бўлади.
3. Идиш-товоқ учун мочалка. Уни ҳар хафта янгилаб туриш маслаҳат этилади.
4. Ҳаммом пардаси. Ҳаммомингиздаги пардани ҳам ойда бир марта алмаштириб туриш керак. Акс ҳолда, у ўзида барча зарарли микробларни йиғиб ўтиради.
5. Ахлат челак. Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонадаги ахлат челакни бир ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш керак.
6. Кир ювиш машинаси. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш хусусиятига эга. Кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлагични ҳам 1 ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш лозим.
7. Пулт. Қўлдан қўлга ўтадиган пултни тозалаш учун қоғоз сочиқчадан фойдаланишингиз мумкин.
8. Эшик дастаги. Уй тозалаш вақтида аҳамиятсиздек туйилган эшик дастаги, микроблар учун аслида катта аҳамиятга эга. Эшик дастагини ҳар куни уй тозалагандан сўнг, антибактерияли нам сочиқда артиш керак.
9. Тиш чўткаси. Тиш чўткаси бизни ишимизни енгил қилиб, тишларимизни тозалаб беради, аммо аслида унинг ўзи ёрдамга муҳтож ҳисобланади. Уни тозалаш учун тиш пастасининг ўзи кифоя. Тиш пастаси билан уни иссиқ сувда ювишингиз керак.
10. Компютер клавятураси ва сичқонча. Уни тозалаш учун аввало компютерингизни токдан суғуришингиз керак, сўнгра чангютгичнинг юмшоқ чўткачи билан клавиатурангизни тозаланг. Аввал нам мато билан, сўнг қуруқ матода артинг.
ДИҚҚАТ!!! Нам ва илиқ нарсалар бактериялар ривожи учун ҳақиқий ўчоқлигини унутманг!


 
DURDONDate: Payshanba, 05-Sen-2013, 02:36 | Message # 100
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


 
DURDONDate: Shanba, 30-Noya-2013, 02:52 | Message # 101
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:

Саломатлик ва гўзаллик учун кўп нарса керак эмас. Шунчаки соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва яна бир неча муҳим қоидаларни билиб олсангиз бўлгани. Келинг, улар билан яқиндан танишамиз!


Карам


К витаминига бой бу сабзавотдан хомлигича салат тайёрлаш ёки таом сифатида истеъмол қилиш қон томирларининг "мустаҳкамланиши”ни таъминлайди. Соғлом қон-томирлар эса саломатлик гаровидир!


карамга сирка ва туз, шунингдек, ўсимлик ёғи каби маҳсулотларни камроқ қўшиб, кўпроқ унинг ўзини истеъмол қилган дуруст.


Балиқ гўшти


Гулмоҳи (форел) балиқ гўштини куз-қиш мавсумида истеъмол қилиш тери таранглигини таъминлайди. Шу билан бирга балиқ гўшти таркибидаги "Омега-3”ёғ кислотаси, В3 витамини ва фосфор моддаси организм учун фойдалидир.


Балиқ гўштининг ёғсиз турларини танласангиз, вазнингиз ҳам ортмайди.


Сабзи


Таркибида А витамини мавжудлиги сабаб, аъзолардаги тўқималар янгиланишига хизмат қилади, терида ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Шу билан бирга сабзининг хоми ёки шарбати жигарни тозаловчи хусусиятга эга.


Сабзи шарбатини наҳорда ичсангиз, сабзавотнинг ўзидан тушликка енгил салат (майонезсиз) тайёрлашингиз мумкин. Шунингдек, сабзига карам, олма ва қизил лавлаги қўшиб ҳам салат тайёрлаш мумкин.


Аччиқ шоколад


Асабларингизни тинчлантиришнинг энг синалган усули 2-3 бўлак аччиқ қора шоколад истеъмол қилишдир. Хотиржам асаб хасталанишнинг олдини олади.


Шоколадли "муолажа”ни фақат зарур ҳоллардагина қўлланг. Акс ҳолда "шоколад терапияси”га ўрганиб қолишингиз мумкин.


Олма


Кунига 2-3 та яшил олма истеъмол қилсангиз, чарчоқ ҳиссидан фориғ бўласиз. Тажрибани бугундан бошланг, натижаси 3-4 кунда сезила бошлайди.


Олманинг қизил ва сариқ навлилари мазали бўлса-да, саломатлик учун, асосан, яшил ранглиси фойдалидир.


Лимон шарбати


Юз ва бадан терисининг эластиклик хусусиятини мана шу мева шарбати билан ҳимоялаш мумкин. Наҳорда лимон шарбати аралаштирилган илиқ қайнаган сув ичиш мева таркибидаги С витамини ҳисобига коллаген юзага келишини таъминлайди.


Агар сизда ошқозон фаолияти билан боғлиқ муаммолар ёки ўн икки бармоқли ичак хасталиклари мавжуд бўлса, лимон шарбатини ичишда шифокор билан маслаҳатлашишингиз лозим.


Қорағат


Қариш жараёнининг олдини олишда етакчи маҳсулотлардан бири саналади. Бу мева минерал ва витаминлар комплексидан иборат, десак хато бўлмайди. Қорағат мевасидан шарбат, жем ёки кисель тайёрлаб ичиш организмни керакли озуқа билан тўйинтиради.


Қорағат мевасини наъматак, олча, туршак ва олма қоқиси билан алмаштириб, шарбат ёки қуруқ мевали чой сифатида ҳам ичиш мумкин!


Кулинг, умрингиз узаяди!


Бу айни ҳақиқат! Инсон организмида хурсандчилик ҳисси қанча кўп бўлса, стресс ҳолатларига чалиниш эҳтимоли шу қадар камдир. Демак, табассум қилишга эринмаслик ва кайфиятни кўтаринки руҳда ушлаш қаришнинг олдини олишдаги олтин қоидадир!


Муаммолардан руҳан халос бўлинг


Ҳаётий муаммоларга асабийлашиш соғлигингизга зиён. Яхшиси, мана бу усулни қўлланг: стаканни тўлдириб, унга муз бўлакларини солинг ва барча дард-аламларингиз, хафагарчиликларни овоз чиқариб сўзланг. Сўнг стакандаги ях эришини кутинг. Муз эриб бўлгач, гўё барча ташвишларингиз сув билан эриб кетгандай тасаввур қилиб, уни тўкиб юборинг.


Уйқудаги хотиржамлик

Маълумки, 7-8 соатлик уйқу организм зўриқмаслиги учун муҳимдир. Айнан мана шу тартибга амал қилиб, ўз вақтида дам олиш ёдингиздан кўтарилмасин. Дарвоқе, уйқуга ётишнинг ҳам шарти бор: хаёлингиздаги барча нохуш ўйларни хаёлан бир пуфакка тўплаб, ҳавога учириб юборинг. Ана шунда тунгги безовталиклардан халос бўласиз.


О, муҳаббат!


Аниқланишича, ижобий ҳис-туйғулар инсон умрини узайтирар экан. Жуфтингизни унинг барча ютуқ ва камчиликлари билан бирга севишни ўргана олсангиз, ҳаётингиз кўнгилдагидай ўтади. Бу эса ёшлик ва саломатликни асрашнинг энг муҳим омилидир. Қолаверса, муҳаббат жо бўлган қалблар қаримайди, дейишади.


Соянгизга яширинманг!


Ўзингизни борингизча севишни ўрганинг! Ўз сўзингиз, ўз ҳаётингиз ва аниқ мақсадларингизга амал қилиб, фақат олға боринг. Унутманг: ўзингиздан мамнун бўлсангиз, атрофдагилар учун ҳам қадрингиз баланд бўлади! Хаёлан баланд зинага кўтарилаётгандек тасаввур қилинг. Қанча баландласангиз, шунчалик ютуқларингиз кўпайишига қалбан ишонинг!


Спорт, спорт ва яна спорт!


Бадантарбия билан шуғулланиш ҳақида кўп гапирилса-да, шуғулланишга хафсала қилмаймиз. Ваҳоланки, жилла қурса, ярим соат енгил спорт машқларини канда қилмасак, организмда қон айланиши жараёни яхшиланиб, эрта қаримасликка эришишимиз мумкин.



 
DURDONDate: Shanba, 07-Dek-2013, 03:03 | Message # 102
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


АТИРГУЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

Атиргул хидланса дил қувват олар
Мияни куч билан урар ва ёпар.
Бироқ заифларда қўзғар аксириш,
Яна тумов-назла албатта кўпар.

Атиргул раъногулдошлар оиласига мансуб, буйи 60-125 см га етадиган бутасимон ўсимликдир.

Поялари бир нечта, шохланган, тиконли (шохлари хам тиконли). Барглари ток патли мураккаб бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Барглари беш-етти, тухумсимон ёки элипссимон ништарсимон, аррасимон қиррали қизил, тўқ қизил, пушти ёки ок рангли, йирик, хушбуй гуллари якка-якка ёки 2-3 тадан поя ва шохларида жойлашган. Гулкосача барги 5 та , гултож барглари кўп сонли, меваси гул ўрнида хосил булган ширали сохта мева.

Атиргул турлари ёввойи холда учрамайди. Қрим вилояти, Краснодар ўлкаси, Молдавия, Грузия, Озарбайжон, Тожикистоннинг айрим туманлари ва Ўзбекистоннинг барча туманларида эфир мойи олиш учун қизил атиргул билан Франция атиргулининг чатиштирилган тури ўстирилади. Кўп навлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Йилнинг иссиў фаслларида ховли, гулзор, кўча четларида турли рангда очилиб турган атиргулларга назар солган кишининг беихтиёр бахри-дили очилади. Агар шу онда унинг хушбуй ифоридан бахраманд бўлсангиз, аъзойи баданингиз яйраб кайфиятингиз кутарилади. Шу атиргулнинг шифобахш Хусусиятлари тўғрисида тўхталиб ўтсак: гул барги таркибида 0,09-0,24 фоиз эфир мойи бор. Эфир мойи 50-60 фоиз гераниол, 10 фоизгача нерол ва бошка терпеноидлардан ташкил топган. Аммо бу фусункор гулнинг доривор хусусиятлари хакида нималарни билишингиз хакида ўйлаб кўрганмисиз? Келинг яхшиси қуйидаги маълумотларга эътибор берайлик:

Аслида атиргулнинг ер юзида 250- 300 тури мавжуд бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизда унинг 19 дан ортик тури ўстирилади. Хушманзара ўсимлик сифатида ўстириладиган бу ўсимликнинг бир канча турлари умумий атиргул номи билан аталади. Ёввойи холда ўсадиган турлари эса раъно, наъматак, қирқ оғайни каби номлар билан юритилади. Ўзбекистонда атиргул апрель ойидан бошлаб ноябрь охиригача очилиб туради. Иссикхоналарда йил бўйи очилиб турганини кўриш мумкин.

Табобатда унинг гулбарги ва эфир мойларидан фойдаланилади. Ушбу мой жуда кимматбахо булиб, чорак кг атиргул мойи олиш учун бир миллионга якин гул япроги керак булади. Атиргул мойларининг шифобахш хусусиятлари хакида Ибн Сино хам асарларида тухталиб утган. Жумладан, «Тиб конунлари» китобида атиргулнинг куйидаги хусусиятларини кайд этган:

1. Атиргулнинг асал билан тайёрланган гул мураббоси меъда сусайишининг олдинилади, овкат хазм булишида самарали доривор хисобланади.
2. Доривор гулбаргларини қайнатиб, сиқиб ташламасдан шишларга боғланса, уларни қайтаради. У яна сарамаснинг тузалишига ёрдам беради.
3. Атиргул ва узум шарбати қайнатилиб милкларга суртилса, уларнинг мустахкамлиги ошади. Шу билан бирга қулоқ оғригига қўлланса хам яхши самара беради.

Ширасини кўзига томизса киши,
Қовоқдан кетади мижжалар шиши.
Бошингга боғласанг янгисин агар.
Бошингдан кетади бошинг оғриши.

Атиргул Шарк халклари табобатида кадим замонлардан кенг микёсда қўлланилиб келинган. Бу ўсимликнинг гулбаргидан тайёрланган мураббо ва гулқанддан хам кўплаб дардларга шифо сифатида фойдаланилган. Жумладан: офтоб уриши, дармонсизлик, сурункали ва ўткир йўтал, камконлик, ич кетиши каби касалликларда кони шифолиги исботланган.

Кизилгулдан олиб, кайнатиб агар,
Оғизни чайкасанг, фойдаси тегар.
Тишларинг мустахкам бўлади бешак,
Милклар дарди ундан бошини эгар.

ёки

Истеъмол килинса агар атиргул,
Юрагу ўпкага-ю жигаринг тугул.
Буйракка, ингичка тўғри ичакка
Яна қон туфлашга фойдадир буткул.

Кейинги пайтларда замонавий тиббиётда хам атиргул мойининг шифобахш хусусиятлари кенг кўламда ўрганилди. Унинг ўпка яллиғланиши, шамоллаш Билан боғлик йирингли хасталиклар яхши самара бериши аникланди. Бундан ташкари, у шиллик пардаларни ташки таъсирлардан, бронх мушакларини спазм, яъни буғилишдан хам сақлайди.

Кайнатма сувидан ичилса хар он,
Бу сувдан кетади танда хафакон.
Юрак заифлиги, кўнгил айниши,
Мазкур аъзолардан кетади равон.


 
DURDONDate: Shanba, 07-Dek-2013, 03:05 | Message # 103
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
davomi

Олимларнинг аниқлашича, қизил ва оқ атиргуллар айрим жихатлари билан бир-биридан ажралиб турар экан. Уларнинг фаркли томонлари куйидагиларда намоён бўлади:

Кизил атиргулнинг гулбаргларида катехин, кварц етин, цианин каби моддалар мавжуд булиб, булар ич кетишида, меъда-ичак йулларининг яллиғланишида ва шу каби ўпка касалликларида қўлланилади. Унинг мойидан томок оғриғи ва милкларни даволашда фойдаланилади. Милкларни даволашда қўлланиладиган дамламани уй шароитида хам қўллашингиз мумкин. Бунинг учун кизил атиргул гулбарглари эзилиб, суюк холга келтирилади. Тайёрланган беш-ун грамм суюклик устига икки юз грамм микдорда қайнок сув куйилади ва дамлаб қўйилади. Хосил булган дамлама ёш болаларга икки кунлик меъёр сифатида катталар учун бир кунлик меъёр хисобланади.
Ок атиргулнинг гулбарглари таркибидаги смола (катрон) ва шиллик моддалар ични юмшатувчи ва гижжа хайдовчи хусусиятга эга. Дори тайёрлаш саноатида атиргулнинг мойидан тайёрланган суюлик купгина дориворларнинг таъми ва хидини яхшилашда кулланилади.

Янги гулбаргидан олинган шира,
Агар куритилса сояда, кора.
Мижжа шиши, яна кон туфлашга-ю,
Меъда учун яхши даводир сара.

Эфир мойидан Болгарияда тайёрланган доривор препарати-роза нол спазмга карши таъсирга эга булиб, буйрак, ут пуфаги, ковук хамда сийдик йулларида учрайдиган тош касалликларини даволашда ишлатилади. «Малхам» Халк табобати маркази ходимлари йигирма йиллик тажрибаларига асосланиб беморларимизга атиргул баргларидан кушимча доривор гиёхлар кушиб ажойиб «Кувват дори» тайёрлаб келаётирлар. Бу дори инсонлардаги чарчокни олади, кайфиятини кутаради, жисмоний ва аклий иш кобилиятларини оширади.

Ушбу тайёрланган «кувват дори»ни кон босими баланд беморлар марказдаги шифокорларнинг тавсиялари билан истеъмол килсалар, максадга мувофик булади. Мурожат учун телефон ракамларимиз +998-91-611-0-611

А тиргул ёгидан ичса хар одам,
Меъдада яллиги берганда алам.
Ёки ичакларда яраси булса,
Ёхуд санчик булса, беради бар хам.

Тайёр гул ёгини тайёрлаб куйилса фойдаси каттадир. Айникса куйганда кадри билинади:

Гул ёгидан агар олсахар одам,
Тухумнинг окига ушиб уша дам.
Оловдан куйганга суртилса агар,
Ё охак текканга, фойдаси хам дам.

Бундан ташкари гул ёгидан куйидаги касалликларга ишлатиш мумкин:

Муракка кувватга эга гул ёги,
Кулокка томизса кетар огриги.
Огизга олиниб чайилса агар,
Тиш огриги тухтайди чайкалган чоги.

Хулоса килиб айтганда, табиат багрида усадиган хар бир гиёх инсонлар учун бекиёс неъмат хисобланади. Шунинг учун бу неъматларни асраб-авайлашимиз, турли таъсиротлар остида йук булиб кетишининг олдини олишимиз, хар хил турларини экиб парвариш килишимиз мухим.

Кувватлар бакувват булади доим,
Рухлар куч олиб, ишида коим.
Юракка хурсандлик бахшида айлар
Ва лекин ичингни килар мулойим.


Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халк табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.
Фойдаланилган адабиётлар;

А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов “Дардинга шифоман”.
Х.Зохидий “Шифо хазинаси”.
М.Хасаний “Садолардан чиккан даволар”.
М.Набиев, А.Иброхимов “Шифобахш неъматлар


 
DURDONDate: Yakshanba, 22-Dek-2013, 02:56 | Message # 104
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Foydali maslahatlar

• Dorilarni sovuq suv bilan ichmang
• Kech soat 5dan so’ng qiyin hazm bo’ladigan ovqatlar yemang
• Ertalablari ko’proq, kechqurunlar kamroq suv iching
• Uyqu uchun eng maqbul vaqt kechki soat 10dan ertalabki 4gacha
• Ovqatdan keyin darrov yotmang
• Telefon qo’ng’irogiga doim chap qulog’ingiz bilan javob qaytaring
• Telefon zaryadi kam qolgan bo’lsa javob bermang, bunda radiatsiya 1000 baravar ortadi


 
DURDONDate: Chorshanba, 01-Yan-2014, 10:51 | Message # 105
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Sedana yog'ining foydalari
Sedana yog'i sedana urug'idan sovuq siqish usulida olinadi. Uning tarkibida faol biologik moddalar, to'yingan va to'yinmagan yog' kislotalari, kal'tsiy, temir, rux, fosfor, tokoferol, provitaminlar A, V, R, va E, alkoloid nigellan, beta-karotin bor.
Quyidagi sedana yog'ining shifobaxsh xususiyatlarini sanab o'tamiz:
– sedana yog'i oshqozon-ichak faoliyatini yaxshilaydi;
– me'da-ichak trakti kasalliklari, jigar, bavosirning oldini oladi va davolaydi (Eslatib o'tamiz, jigar kasalliklarini davolashda sedana yog'i asalli suv, sharbat, kunjut yoki zaytun yog'i bilan iste'mol qilinishi kerak);
– qabziyatning oldini oladi, ovqat hazm qilishni yaxshilaydi;
– o'n ikki barmoq ichak yaralarini davolaydi;
– qorindagi damni yo'qotadi;
– o't qopi faoliyatini yaxshilaydi;
– safroni haydaydi;
– ishtahani ochadi;
– immunitetni oshiradi;
– nafas olish yo'llari, bronxit va astmani davolaydi;
– endokrinologik kasalliklar oldini oladi;
– yurak qon bosimini yaxshilaydi;
– asab kasalliklarida, bosh va tish og'riqlariga samarali davo bo'ladi;
– markaziy nerv sistemasi kasalliklarida tinchlantiruvchi xususiyatga ega;
– qand kasalligini tuzatadi;
– semirish va ozishni, moddalar almashinuvchini normallashtiradi;
– isitmani tushiradi;
– siydik yo'llarini tozalaydi;
– burundan qon oqishini to'xtatadi;
– qondagi xolestirin moddasini kamaytiradi;
– qondagi virus va mikroblarni o'ldiradi;
– teri kasalliklarini davolash va oldini olishda yordam beradi;
– jismoniy va erkaklik quvvatini oshiradi;
– bepushtlikni davolashda yordam beradi;
– a'zolarni o'stiradi;
– emizikli ayollar sutini ko'paytiradi;
– ish faoliyati buzilgan hayozni tartibga soladi, bachadondan qon ketishini to'xtatadi;
– ich ketishini to'xtatadi;
– ichakdagi qurt va lyamblyani tushiradi;
– kosmetologiyada dog'larni ketkazishda samarali ta'sirga ega;
– teri to'qimalarida regeneratsiyani yaxshilaydi, terini tetiklashtiradi;
– soch to'kilishi oldini oladi (Sochni parvarishlashda sedana va zaytun yog'larining aralashmasi surtilsa, maqsadga muvofiq bo'ladi.
Qo'llanilishi: bir kunda 1-2 mahal taomdan 30 daqiqa oldin bolalarga ½ choy qoshiqdan, kattalar uchun 1 choy qoshiqdan iste'mol qilinadi.
Qo'llash mumkin bo'lmagan holatlar: homilador ayollar sedana yog'ini iste'mol qilishlari mumkin emas.
Eslatma: sedana yog'ini muttasil iste'mol qilish tavsiya etilmaydi. Bu borada mutaxassis bilan maslahatlashib ish ko'rish maqsadga muvofiq.


 
DURDONDate: Chorshanba, 01-Yan-2014, 10:56 | Message # 106
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Xurmoning o'nta foydali xususiyati

Olmalarda mis va rux moddalari ko'p bo'lsa, xurmo o'z tarkibidagi natriy, kaliy, magniy, kaltsiy, temir moddalari bo'yicha birinchi o'rinda turadi. Shuningdek, unda oziq-ovqat tolalari olmaga qaraganda ko'proq. Pishgan xurmo mevalari oshqozon-ichak trakti, jigar faoliyati, ko'rish qobiliyatini yaxshilaydi, teri va jinsiy bezlar faoliyatini tartibga soladi.
1. Saratonga qarshi
Xurmo qovoq, kalendula, chakanda, o'rik va boshqa sariq-zarg'aldoq sabzavotlar va mevalar kabi yosh o'tishi bilan yuzaga keladigan o'simtalarning o'sishiga to'sqinlik qiladi. O'zining yorqin rangi tufayli xurmo mevasi tarkibida beta-karotin miqdori ko'p bo'lib, u hujayra tuzilmalarini shikastlovchi erkin radikallarga qarshi kurashishga qodir juda kuchli antioksidant hisoblanadi. U terining keksayish belgilariga qarshi kurashadi. Xurmodagi beta-karotin moddasi pomidor, qovoq va qizil bulg'or qalampiriga qaraganda juda ko'p.
2. Buyrakdagi toshlardan xalos etadi
Xurmo tarkibidagi magniy moddasi buyrakda toshlar hosil bo'lish ehtimolini kamaytiradi, organizmdan natriy tuzlari chiqishiga yordam beradi. Ushbu meva peshob haydash va tonusni ko'tarish xususiyatiga ham ega.
3. Yurak faoliyatini mustahkamlaydi
Xurmo yurakkasalliklariga ega kishilar uchun juda foydali, chunki unda kaliy moddasi ko'p
bo'lib, u bemalol valokordin preparatining o'rnini bosishi mumkin. Har kuni 2-3 dona xurmo mevasini iste'mol qilsangiz, yurak xastaliklari haqida uzoq vaqt eslamaysiz. Bundan tashqari, shotland olimlarining ta'kidlashicha, aterosklerozga qarshi kurashda xurmo hatto olmani ham ortda qoldirar ekan.
4. Tomirlar uchun.
S va R vitminlarigaboy xurmo mevasi qon tomirlariga ijobiy ta'sir ko'rsatadi, ularning mo'rtligini kamaytiradi. Shifokorlar ushbu mevani varikoz va milklar qonashidan aziyat chekuvchi kishilarga tavsiya etadi.
5. Stafilokokka qarshi.
Xurmo ichak tayoqchasi, oltingrang stafilokokka qarshi bakteritsid ta'sirga ega.
6. Diareyada foydali.
Xurmo sharbati surunkali diareyadan xalos bo'lishda yordam beradi. 6 ta pishgan mevani bo'laklarga kesing va ularni 3 stakan qaynab turgan suvga solib, 20 daqiqa davomida qopqog'i
yopiq holda ushlang. Qaynatmani dokada suzib oling va 0,5 litrdan har 4 soatda qabul qiling.
7. Gipertoniya va shishlarga qarshi.
Gipertoniya vashishlarda xurmo barglarini yuving, quriting va hovonchada maydalang. 5-7 kun
davomida har kuni 2 mahal ovqatdan keyin ¼ choy qoshiqdan qabul qiling.
8. Anemiyaga qarshi.
Xurmo mevasi temir moddasiga boy, shu bois uning sharbatini kuniga 2 mahal ovqatdan oldin 50-100 ml dan qabul qilish tavsiya etiladi. Bundan tashqari, u asab tizimini tinchlantiradi,
ish layoqatini oshiradi.
9. Yo'talga qarshi.
Tomoqni bir donapishgan xurmo mevasining sharbatiga 3,5 osh qoshiq iliq suv qo'shgan holda chayqash juda foydali.
10. Yuz uchun niqob!
Xurmo eti va tuxum sarig'idan tayyorlangan niqob husnbuzarlarga moyil teri uchun eng maqbul vosita hisoblanadi. Bundan tashqari, xurmo yuz terisining tonusini oshiradi va, hatto,
teridagi dastlabki keksayish alomatlariga qarshi kurashadi.
Yuz terisining tonusini oshirish uchun xurmo qirg'ichdan o'tkaziladi, hosil bo'lgan bo'tqa qaymoq yoki tuxum sarig'i bilan teng miqdorda aralashtiriladi, yuzga 15-20 daqiqaga surtiladi. Niqob iliq nam momiq bilan olib tashlanadi, keyin yuz sovuq suvga chayiladi. Bitta kurs 15-20 ta niqobdan iborat.
DIQQAT!
Xurmo tarkibida engil o'zlashtiriladigan qandlar miqdori ko'p bo'lgani bois, u semirish va qandli diabet kasalliklariga chalingan kishilarga tavsiya etilmaydi. Bundan tashqari,
mutaxassislar ushbu meva ayrim kishilar uchun zararli bo'lishi mumkinligi haqida ham ogohlantiradi. Agar yaxshi pishmagan xurmo mevasi ko'p iste'mol qilinsa, ichak o'tmasligi kasalligiga yo'liqish mumkin.
Xurmo nega qimizak ta'mga ega? Mevaning qimizak ta'mini xurmo pishayotgan davrda tarkibidagi tanin moddasining ko'pligi bilan izohlash mumkin. Ushbu modda meva to'liq pishganidan keyin yo'qoladi. Xurmoning yorqin zarg'aldoq rangi va jigarrang tusga kirgan bargchalari meva pishganligiga ishora qiladi. Pishgan mevalar etarlicha yumshoq bo'lishi kerak. Agar xurmoda qora nuqtalar va dog'lar paydo bo'lgan bo'lsa, dumak u ayniy boshlagan.
Xurmoni ehtiyotlik bilan, uning yuzasini shikastlamasdan saqlash zarur. Pishmagan mevalarning sovuqda qolishi zararli. Pishgan xurmo yoki uning etini sovutgichda bir necha kun saqlash hamda yarim yilga muzlatib qo'yish mumkin.

Manba: Darakchi.uz


 
Search: