Shotlandiyalik olimlar qora choy qandli diabetga chalingan bemorlarga ijobiy ta’sir qilishini aniqladi. Bunday choyning tarkibidagi polifenol moddasi insulin o‘rnini bosar ekan. Shifokor Endryu Keysning aytishicha, muntazam qora choy iste’mol qilish inson organizmida qandli diabet xastaligi rivojlanishiga qarshi immunitet hosil qiladi.
Sistit qanday kasallik? Sistit qovuq shilliq qavatining yallig`lanishidir. Statistika shuni ko`rsatadiki, 20% ayollar sistitning u yoki bu turiga yo`liqqanlar, 10% esa surunkali sistit bilan og`riydilar. Sistitda nimalar bezovta qiladi? · Qorinning past qismidagi og`riq.
· Tez-tez hojatxonaga borish · Siydikning oz miqdorda chiqishi
· Jinsiy a’zolardagi achishish Davolash Tekshiruv o`tkazgandan so`ng shifokor-urolog antebakterial va yallig`lanishni yo`qotuvchi dori-darmonlar bilan bemorni davolaydi. Bundan tashqari qovuqdagi qonning mikrosurkulyasiyasini yaxshilaydigan preparatlar va fizioterapevtik muolajalar ham foyda beradi. Noto`g`ri davolash yoki kasallikni o`tkazib yuborish sistitning surunkali formaga o`tishiga sabab bo`lishi mumkin. Bu holda og`riq va yoqimsiz hissiyotlar kamayadi yoki umuman yo`qoladi, lekin yallig`lanish prosesi davom etaveradi, natijada keyinchalik kasallik yanada o`tkir ko`rinishda namoyon bo`lib, uni davolash ancha qiyinlashadi. Sistitga nima sabab bo`ladi? 80% holatda sistitga ichak bakteriyalari sabab bo`lib, ular qovuqqa uretra orqali tashqi muhitdan kiradi. Bunga asosiy sabab ayollar jinsiy va siydik yo`li organlarining o`ziga hos anatomik tuzilishga ega ekanligidir: · Qisqa (2-5 sm) va keng uretradan mikroorganizmlar qiyinchiliksiz o`ta oladilar. · Jinsiy a’zo va yo`g`on ichak uretraga yaqin joylashgandir. Shaxsiy gigiena qoidalariga amal qilmaslik yoki jinsiy yaqinlik oqibatida mikroblar uretraga, u yerdan esa qovuqqa o`tishi mumkin. · Shuningdek, mikroorganizmlar qovuqqa organizmdagi boshqa surunkali yallig`lanish o`choqlaridan qon va limfa suyuqligi bilan kelishi mumkin. · Mikroorganizmlar buyrakdan siydik bilan kelishi mumkin. Bundan tashqari allergik sistitlar, toksik va infeksion bo`lmagan komponentlardan kelib chiqqan sistitlar ham ma’lumdir, lekin ular nisbatan kam uchraydi. Mikroorganizmlarning qovuqqa tushishining o`zi kasallikka olib kelmaydi. Qovuqning ichki tomonidagi qoplama mikroblarning shilliq qavatga yopishishiga to`sqinlik qiladi. Sovuq o`tishi, vitamin yetishmovchiligi, toliqish tufayli yuz beradigan immunitet pasayishi himoya qoplamasining yemirilishiga olib keladi. Natijada bakteriyalar qovuq shilliq qavatining hujayralariga yopishib yallig`lanishni keltirib chiqaradi. Bundan tashqari yallig’lanishga ko`p o`tirish yoki o`ta tor kiyim kiyish natijasida qovuq va kichik tosda qon aylanishining buzilishi ham sabab bo`lishi mumkin. Sistit tashxisi Sistit o`ta noxush kasallikdir. U qorinnig past qismida og`riq paydo bo`lishi bilan boshlanadi. Og`riq qovuqning to`lib borishi sayin yanada zo`rayadi. Siydik chiqarish paytida kuchli og`riq, tashqi jinsiy a’zolarda achishish kuzatiladi. Qovuqda oz miqdorda siydik to`planishi ham hojatxonaga boorish ishtiyoqini keltirib chiqaradi. Hattoki bemor har 15-20 minutda hojatga qatnaydi. Bu hol nafaqat kunduzi, balki kechasi ham takrorlanaveradi. Siydikning rangi xiralashib, ba`zan qontalash tusga kiradi.Sistit profilaktikasi: · Surunkali stress, uyqusizlik, sovuq qotishdan himoyalanish. · Parhezga e’tibor berish: meva va sabzavot iste’mol qilishni ko`paytirib, achchiq, yog`li, qovurilgan va dudlangan yeguliklardan tiyilish. · Kuniga 2-2,5 litr suyuqlik ichish. · Qovuqda uzoq vaqt siydik to`plamaslik
· Shaxsiy gigienaga amal qilish (jinsiy a’zolarni yuqoridan pastga emas, pastdan yuqoriga yuvish maqasadga muvofiqdir, bunda bakteriyalarning siydik yo`liga o`tishining oldi olinadi).
Инсон ҳаёт оқимида кема мисол сузар экан, турли тўлқинларга, қояларга, тўқнашувларга дуч келади. Булар эса инсонни асабийлашишга мажбур қилади. Агар кундалик кун мисолида олсак, кунига турли сабабларга кўра камида 4-5 марта асабийлашмайдиган инсон бўлмаса керак назаримда. Лекин, асаб толалари қайта тикланмайди. Асабийлашмаслик учун нималар қилиш керак?
Асабийлашмаслик ва асабийлашганда тинчланиш учун 30 усул: 1. 10 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилинг. Бунда хотиржам тортиб, ўзингизни енгил ҳис қиласиз.
3. Очиқ ҳавода бирор юмуш билан шуғулланинг. Масалан, гулларни тагини юмшатинг ёки ҳовлида бирор юмуш бажаринг.
4. Доим ўтмишингиз ҳақида гапиришни бас қилинг. Агар бундай қилиш қўлингиздан келмаса ва одат бўлиб қолган бўлса, мутахассис психологга мурожаат қилинг, ҳамда ўтмишингиз ҳақида унутинг. Доим ҳаётдан орқада қолмасликка ҳаракат қилинг ва бугунги кун билан яшашга интилинг.
5. Сокин нафас олинг. Бундай қилиш билан ўзингиздаги оғир руҳий зўриқишни бироз чиқариб ташлаш мумкин.
6. 10 гача сананг. Бундай қилиш, айниқса муҳим қарор қабул қилишда ва баъзи муҳим ишларни бажаришда жуда асқотади. Чунки, 10 гача санагунча хаёлингизни бир жойга жамлаб оласиз ва аниқ фикрга келасиз. Бундан ташқари, асабийлашганда 10 гача санаб, енгил нафас олиб, бироз тинчланиш мумкин.
7. Ўзингизга ўзингиз тинчлантирувчи ва кайфиятни кўтарувчи сўзларни овоз чиқармай ичингизда айтинг. (лекин бундай ишга жуда берилиб кетмаслик керак) Бу ҳам бироз тинчлантиради. Масалан, "мен жуда хотиржамман”ёки "шунга ҳам асабийлашаманми, асабийлашишга арзимайди”, "мен жуда босиқ одамман, бундай майда гапларга асабийлашмайман” каби.
8. Ўзингизни асранг! Ҳеч қачон ўзингизни айблаб, ўзингизни койиманг! Бундай қилиш асабни ишдан чиқаради.
9. Асабийлашганда ётиб дам олиш ёки ухлаш ҳам ёрдам беради. Чунки, инсон кўп толиқса, асабийлашади.
10. Бирор бир дўстингиз билан суҳбатлашинг, телефонда бўлса ҳам. Энг муҳими, у сизни тинглай оладиган ва сизни яхши кўриб, ҳурмат қиладиган инсон бўлсин. Негаки, бундай пайтда суҳбатдош сизни тинглай олиши, тушуниши керак.
11. Асабийлашганда аччиқ қора чой, кофе каби таркибида кофеин мавжуд ичимликларни ичманг. Булар янада асабийлаштиради.
12. Массаж олинг. Тана зўриқишидан ҳам асабийлашиш мумкин, шунда массаж ёрдам беради.
14. Ҳеч қачон шошилманг. Бу ёмон одат. Бундай одат, стрессга ҳам олиб келиши мумкин.
15. Жуда ҳам кўп, яъни узлуксиз ишлаш ҳам соғлиққа тўғри келмайди. Вақтингизни тўғри тақсимланг. Дам олиш ва оилангиз учун ҳам вақт ажратинг. Чунки, дам олмай ишласангиз бу асабга ҳам таъсир қилади.
17. Баъзи пайтларда ҳазил ҳам фойдали. Дўстлар ва яқинлар билан ҳазиллашиб туриш керак.
18. Бугунги кун билан яшаб, эртага режалар тузинг. Ўзингизни ўзингиз ташвишга солманг. Ишларга жиддий қаранг, лекин ўзингизни ўша ишларни қилишим керак, қила олмасам нима бўлади – деб қўрқитманг.
19. Ўзингизни қийнаётган муаммони қоғозга ёзинг. Кейин ўша қоғозни ёки йиртиб ташлаб юборинг, ёки ёқиб юборинг. Хаёлан муаммолар ҳам шундай йўқ бўлишига ўзингизни руҳан тайёрлаган бўласиз.
20. Доим табассум қилинг ва жилмайинг. Яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кулгили комедик фильмлар томоша қилинг.
21. Бургутлар ҳеч қачон пашша билан озиқланишмайди. Сиз ҳам майда нарсаларни асаб бузишга арзимайди деб ҳисоблашни ўрганинг. Масалан, озгина пулингизни йўқотиб қўйсангиз, ёки бирор нарсани бирор ерда унутиб қолдирсангиз, бирортаси сиз ҳақингизда ёмон гап гапирса ва шу каби ҳолатларда, буларни барчасини "асабийлашишга арзимайди” деб ҳисобланг! Кимдир ҳар хил гаплар билан асабингизни бузмоқчими? Эътибор қилманг! Орқангизга ўгирилиб қараманг! Буларни барчаси "асабийлашишга арзимайди!”
22. Уйингизни йиғиштириб, тозаланг. Тартиб интизом бу стрессни олдини олишни яна бир усули. Уйингизда ўзингизни қулай ҳис этсангиз, асабийлашмайсиз.
24. Идеал бўлишга уринманг! Ҳеч ким бу оламда идеал эмас. Камчиликсиз инсон йўқлигини тан олинг. Агар ҳаддан ортиқ идеалликка уринсангиз, бу стрессга олиб келади.
25. Ҳамма нарсани ўз назоратингизга олмоқчи бўлишни бас қилинг! Ўзингизни бўш қўйинг ва қўлингиздан келадиган ишни қилинг. Балки ниманидир назорат қила оларсиз, лекин ҳамма нарсани эмас. Буни тан олинг. Аниқ мақсадингизни белгилаб олинг ва хотиржам ҳаракат қилинг. 26. Жуда ҳам асабийлашсангиз, бир стакан муздек минерал сув ёки ўзингиз ёқтирган шарбатдан ичинг. Бу ҳам тинчлантиради. Бир пиёла муздек ширин кўк чой ҳам фойдали. 27. Асабийлашган вақтингизда бир зум жим бўлинг. Фикрингизни бир ерга жамлаб, бир нуқтага тикилиб туринг. Бу ҳам тинчланишга ёрдам беради. (иложи бўлса ўтириб олинг)
28. Агар асабийлашганингизда иссиқ жойда бўлсангиз, дарҳол вентилятор қаршисига бироз туриб олинг ёки совуқроқ хонага ўтинг. Чунки, иссиқдан асабийлашаётган ҳам бўлишингиз мумкин. 29. Агар биров асабингизни бузса, ўйлаб кўринг ўша инсон сиздан юқорими ва асабийлашишнгиз учун арзийдими? Сиз уни ўрнида бўлсангиз, ҳаётдан хурсанд бўлармидингиз? Шундай экан, яхшиси ўзингиз эришган муваффақиятларни кўз олдингизга келтиринг ва кайфиятингизни бузманг. 30. Жуда ҳам асабийлашсангиз ёки кайфиятингиз бўлмаса, севган инсонингиз ҳақида ўйланг. Уни табассумини кўз олдингизга келтиринг. Қарабсиз-ки, кайфиятингиз кўтарилади.
АГАР БУ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАСАНГИЗ
ЁКИ АСАБИЙЛАШИШ СИЗГА ОДАТ БЎЛИБ ҚОЛГАН БЎЛСА,
УНДА 1 ДАҚИҚАДА АСАБНИ ТИНЧЛАНТИРИШНИНГ 3 УСУЛИ СИЗ УЧУН: 1. Хаёлингизни бир ерга жамланг ва хаёлда визуал образ яратинг. Яъни, асабийлашганда биринчи навбатда ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйинг. Сокин нафас олиб, кўзларингизни юминг. Кўз олдингизга оппоқ тиниқ сувни келтиринг. Совуқ эмас, илик ва ёқимли оппоқ сув ҳақида ўйланг. Тасаввур қилинг, хона ўша сув билан тўла, сув кўпайиб, сизни бутунлай ўз оғушига олмоқда. Аввал, тиззангизгача, кейин елкагача, бўйингача. Сиз ўша сувда дам оляпсиз. 30 секундча шундай хаёл суринг. Кейин эса, тасаввур қилинг, сув полдаги тешикдан чиқиб кетяпти ва камайиб йўқ бўлиб кетмоқда. Ўша сув билан сизни ҳамма муаммоларингиз ва асабийлашишингиз ҳам йўқолиб кетмоқда. Сув сўнгги томчисигача йўқ бўлиб кетди деб ҳисобланг. Чуқур нафас олинг ва кўзларингизни очинг. 2. Бир неча дақиқага ёлғиз қолинг. (Агар ювиниш хонасига кириб олсангиз янада яхши) Қўлларингизни муздек сувга чайиб, сўнг бўйнингизни секин силаб массаж қилинг. 40 секунд давомида массаж тезлигини ва қаттиқлигини тезлаштиринг. Сўнг яна секинлаштиринг. Массаж охирида яна бир марта қўлингизни музда сувда чайиб, бўйнингизни силаб, массажни тугатинг. 3. Чуқур нафас олинг ва қўлингизга бирор қаттиқроқ мато олинг. (Қуруқ мато бўлиши керак) Бу дағал сочиқ ҳам бўлиши мумкин. Бор кучингиз билан сочиқни маҳкам сиқиб ушланг. Яхшилаб ғижимланг. Бураб айлантиринг. Кўзларингизни юминг (бу ишларни қаттиқ зўриқиш билан бажаринг) кейин эса дарҳол кафтларингизни очинг ва сочиқни ерга тушириб юборинг. Дарҳол ўзингизни бўш қўйинг. Хаёлингизда бор муаммолар ва ташвишларни шу сочиқ каби ерга ташлаб юбордим деб ҳисобланг. Ўзингизни бўш қўйиб, сокин нафас олинг ва кўзингизни очинг.
Нима бўлганда ҳам ҳаётдаги ташвишлар ўткинчи. Сиз ўзингизни бахтли инсонлар сафидаман деб ҳисобланг. Асабийлашманг ва асабингизни асранг!
Qon guruhlari yohud Qon guruhida yashirilgan sirlar... Azal-azaldan odamlar boshqalarning a'lomatlariga qarab ularning fe'l-atvorini xatosiz aniqlashga xarakat qilib keladilar. Qosh, ko'z, quloqning inson xislati bilan bog'liqlik tomonini topishga haligacha urinishadi. Yaqinda g'arb shifokorlari qon guruxiga qarab ham odamning ichki dunyosini bilish mumkin, degan fikrga keldilar. Bu qanchalik to'g'ri ekanligini quyida tekshirib ko'ring Birinchi qon guruhi: Bu guruhga mansub kishilar muhabbatda ham, ishqiy o'yinlarda ham yetakchilik qilishni istashadi. Shu bilan birga, ular noo'rin, kuniga 24 soat o'zi bilan o'zi ovora bo'lib, yaqinlarining kayfiyati, his-tuyg'ulariga e'tibor bermaydilar. Shunday bo'lsa-da, ular orasida vafodorlari ham ko'p uchraydi. Ikkinchi qon guruhi: Ikkinchi qon guruhidagilar haqiqiy konservatorlar hisoblanishadi. Biroq buni bildirmaslikka harakat qilishadi. Ishqiy o'yinlarga yangilik kiritishni istashmaydi. Oltinchi tuyg'usi boshqalarnikidan ko'proq rivojlangan bo'ladi. Ular xiyonatni darhol sezishadi. Shu bilan birga, o'zlari ham vafodor bo'lishmaydi. Tez-tez sevib qolishadi. Hislari uzoq cho'zilmasada, kuchli bo'ladi. Uchinchi qon guruhi: Biroz g'alati bo'lishadi. Ular niyatiga erishish uchun barchasiga tayyor turishadi. Ishqiy o'yinlarda faqat o'zini o'ylashadi. Biror kishini sevib qolsa, uni qo'lga kiritmaguncha tinchishmaydi. Hayratda qoldirish uchun hech nimadan toyishmaydi. Ular juda ehtirosli jazmanlardir. Erkalashlariga o'rganib qolgan odam boshqani seva olmaydi va uning o'yinchog'iga aylanib qoladi. To'rtinchi qon guruxi: Bu qon guruhi egalari nisbatan kam uchraydi. Ular ko'pincha g'amgin, jiddiy, yolg'iz bo'lishni yaxshi ko'rishadi, boshqalar bilan kelishishi qiyin. Bunday kishining ishonchini qozonsangiz, juda samimiy odamning do'stiga aylanasiz. Bir qator faylasuflar to'rtinchi qon guruhi sohiblarini juda ishchan, deb bilishadi. To'satda tortinchoqligi yo'qoladi. Juda vafodor bo'lishadi. Biroq uning ehtirosini uyg'otish bir muncha qiyin kechadi. Baxt formulasi: Muhabbatda farqli qon guruhi egalari bir-birlariga unchalik to'g'ri kelmaydi, Juftliklarni o'rgangan bir guruh tadqiqotchilarning fikricha, birinchi qon guruhi ikkinchi yoki uchinchi guruh egalari bilangina baxtlarini topishlari mumkin ekan. Bunday oshiqlar bir-biriga juda mos kelishadi. Barcha munosabatlarda! Olimlarning fikricha, ikkinchi qon guruhidagilar uchinchi qon guruhi egalari bilan turmush qurishmagani ma'qul ekan. Munosabatlar faqat qisqa vaqt davom etadi. Asosiysi, ular vaqtida bir-birini tark etishlari kerak. Aks holda, ularning hayoti dramaga aylanish ehtimoli bor. To'rtinchi qon guruhi egalari birinchi qon guruhi sohiblari bilan umuman kelisholmaydi. Bunday juftlik birbirini «yeb qo'yishi» ham mumkin. Shifokorlarning fikricha, to'rtinchi qon guruhi sohiblari ikkinchi va uchinchi qon guruhi egalari bilan baxtli bo'lishadi. Ular bir-birini to'ldirib turadi, barcha munosabatlarda uyg'unlikka erishadi. Ikkinchi qon guruhining xushchaqchaqligi to'rtinchi qon guruhi g'amginligini yo'qotadi. Bunday juftlik munosabatlari o'zaro ishonch va samimiylikka asoslaydi
Касалмисиз? Сув ичинг! Агар кайфиятингиз тушкун ва иштаҳангиз бўлмаса, еманг, балки сув ичинг. Ёки аксинча, ўзингизни яхши ҳис қилаётганингизда ҳам сув ичинг. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар куни камида бир ярим литр сув ичиб туриш керак. Қуйида доктор Малаховнинг тавсиясини келтирамиз... ПРОТИЙЛИ Эмал ёки шиша идишга сув солиб, музлаткичга қўйинг. Идиш четида музлар пайдо бўлгач, уни музхонадан оласиз. Ичидаги сувини эса бошқа идишга солиб, яна музлаткичга қўясиз. Олдинги идишда қолган музни эса ташлаб юбориш мумкин. Энди идишдаги сувнинг ярми музлагунича кутишингиз керак бўлади. Бу жараён юз бергач, идиш ичидаги музлаб улгурмаган сув тўкиб юборилади. Қолган муз эса протийли сув! Унинг организмга фойдаси катта бўлиб, хилтлардан тозалайди. МАГНИТЛИ Магнитланган сувни танамиз жуда яхши қабул қилади. Бундай суюқлик организмни турли хилт ва тиқилмалардан яхши тозалайди ва танамизнинг намлик билан меъёрида таъминланишига ёрдам беради.
Бунинг учун воронка (асбоб) олиб, унинг икки томонига бир-бири билан тортишадиган оҳанрабони маҳкамлайсиз. Асбоб тайёр. Энди ундан сувни ўтказиш керак. Бундай сувни ичиб кўриб, одатдагидан мазалироқ эканини дарров ҳис қиласиз. У организмни тозалайди.
Рўза ва саломатлик Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида гап кетар экан, унинг инсон саломатлигига нисбатан ўта фойдали эканлиги энг кўп гапириладиган мавзуълардан бирига айланиб қолганини айтиб ўтмоқ лозим. Ҳа, бу ҳақда бугун бутун дунё гапирмоқда. Бундан аввал ҳам гапирган. Фақат худосиз коммунистларгина рўза киши саломатлиги учун зарарли, дейишар эди. Ўзларига илм нисбатини берган бу жоҳиллар яқин-яқингача одамларга рўза соғликни бузувчи энг катта омил эканини уқтирмоқчи бўлиб келдилар. Рўза яқинлашиши билан коммунистик ахборот воситалари унга қарши ташвиқот ишлари бошлар эди. Ҳамма жойларда "Билим жамияти" деб номланган жаҳолат марказларининг гумашталари одамларга рўзанинг зарарлари ҳақида маъруза ўқишни бошлар эдилар. Табиб номига доғ туширувчи оқ кийимли кишилар эса, асосан тиб номидан қора ишларни қилиб, рўзани инсон соғлигига зарар, деб сафсата сотишар эдилар. Ишхона, ўқув юртларида рўзадорларга қарши кўрилган жазо чораларини гапиришнинг ўзи инсоният учун ор-номус. Лекин шу билан бир вақтда, Исломдан, Қуръондан, шариатдан умуман бехабар халқ ва юртлар вакиллари улардаги билим ва тиб хизматлари рўзанинг инсониятга, хусусан соғлик соҳасида қанчалик фойдали эканлиги ҳақида кашфиётлар қилишар, тажрибалар ўтказишар, илмий асарлар ёзишар эдилар. Энг қизиғи ўша рўзанинг, ихтиёрий оч қолишнинг фойдаси ҳақида гап кўтарганларнинг кўзга кўринганлари биздаги худосизларнинг катта оғалари ўрислар ичида эди. Кейинроқ бошқа тараққий этган давлатларда бу борада анча ишлар қилинганлиги аниқ бўлди. Жумладан, Англия, Франса, Олмония ва АҚШдаги олимлар кишиларни очлик билан даволаш ҳақида сезиларли натижаларга эришдилар. Рус профессори Николаев ва шерикларини очлик билан даволашлари ҳақида юқорида тўхталиб ўтдик. Америкалик мутахассис Пол Брегг бўлса ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ "Мўъжизакор очлик" деб аталган китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб, рўза инсон соғлиги учун энг зарур омил эканлигини ташвиқотчисига айланди. Инсон соғ-саломат бўлай деса рўза тутиши зарур экан. Бу эса Имом Табароний ўзларининг "ал-Авсат" китобида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган: "Рўза тутинглар саломат бўласизлар", деган ҳадиси шарифнинг илмий тасдиғидир. Энг ажабланарлиси, рўза билан даволовчилар киши соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси 30 кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан 15 аср илгари фарз ибодати қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз Шайхур раис Ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган. Ҳозирги кунимизда Сурия бош муфтийси Шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш бобида анча шуҳрат қозонганлар. Айниқса у кишининг ҳузурларида машҳур спортчи, асримиз бокс тарихи афсонасига айланиб қолган жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг шифо топиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Баъзи аъзолари қалтирайдиган касалга мубтало бўлган Муҳаммад Али шифо излаб бормаган жойи қолмаган эди. У ўзини даволатиш учун 30 милион доллор сарфлаган, аммо бирор натижага эришмаган эди. Аллоҳ унга йигирма кунлик очликдан сўнг шифо берди. Яқинда, очлик билан саратон-рак касалидан шифо топган одамлар ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Ана шунда фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
O’z qomadingizni saqlash yoki semirib ketmaslik uchun nima qilish kerak?
1Qanchalik shininlik yoki shokoladni yaxshi ko’rmay yemaslika va o’zingizdan yiroq tutishga harakat qiling...
2.Shirinlikni o’rniga sabzovotlardan foydalaning...Karam,sabzi, bodring, va sholg’om deyarli barcha sabzovotlarni yeyishni kanda qilmang...
3.Yog’li bo’lgan ovqatlarni yanada yog’siz qilib yeyishni va tayorlashni o’rganing...Yog’li bo’lgan yani (qo’y go’shtini ko’p yeyish ham tafsiya etilmaydi).Salatlarga yog’ mahsulotlarni kamroq soling..Yoki bo’lmasa salatga yog’ o’rniga boshqa mahsulotlardan foydalaning..
4.Ko’p suv istemol qiling ...Ovqat yeyishdan oldin ham 2 stakan suv ichib oling...Ovqat hazm bo’lishida yordam beradi, va odam organizimida yog’ ko’payib semirishni oldini oladi. Shunday ekan kuningiz mobaynida odaiy suvdan ichib turing..
5.Iloji bo’lsa ichayotkan suvingizga yoki sharbatingizga muz qo’shib iching.
6.Kechki ovqat yoki abetga go’shtli va yog’li ovqatlarni istemol qilmay qaytatilgan sabzovotlardan yeng...Mevalar odam organizimi uchun juda foydali. Iloji bo’lsa meva yiyishni kanda qilmang...kuniga 2tadan ko’p har xil mevalardan yeng.
7.Har bir yeyotkan ovqatingizga etibor bering.Tog’ri ovqatlanishga harakat qiling . Yeyotkan ovqatingiz foydalimi yoki faqatgina ortiqcha vazn bera oladimi sizga? Shular to’g’risida uylab ko’ring....
1Qanchalik shininlik yoki shokoladni yaxshi ko’rmay yemaslika va o’zingizdan yiroq tutishga harakat qiling...
2.Shirinlikni o’rniga sabzovotlardan foydalaning...Karam,sabzi, bodring, va sholg’om deyarli barcha sabzovotlarni yeyishni kanda qilmang...
3.Yog’li bo’lgan ovqatlarni yanada yog’siz qilib yeyishni va tayorlashni o’rganing...Yog’li bo’lgan yani (qo’y go’shtini ko’p yeyish ham tafsiya etilmaydi).Salatlarga yog’ mahsulotlarni kamroq soling..Yoki bo’lmasa salatga yog’ o’rniga boshqa mahsulotlardan foydalaning..
4.Ko’p suv istemol qiling ...Ovqat yeyishdan oldin ham 2 stakan suv ichib oling...Ovqat hazm bo’lishida yordam beradi, va odam organizimida yog’ ko’payib semirishni oldini oladi. Shunday ekan kuningiz mobaynida odaiy suvdan ichib turing..
5.Iloji bo’lsa ichayotkan suvingizga yoki sharbatingizga muz qo’shib iching.
6.Kechki ovqat yoki abetga go’shtli va yog’li ovqatlarni istemol qilmay qaytatilgan sabzovotlardan yeng...Mevalar odam organizimi uchun juda foydali. Iloji bo’lsa meva yiyishni kanda qilmang...kuniga 2tadan ko’p har xil mevalardan yeng.
7.Har bir yeyotkan ovqatingizga etibor bering.Tog’ri ovqatlanishga harakat qiling . Yeyotkan ovqatingiz foydalimi yoki faqatgina ortiqcha vazn bera oladimi sizga? Shular to’g’risida uylab ko’ring....
TUMOV KASALI dunyoda eng keng tarqalgan kasalliklardan biri bo'lib, asosan kech kuzda, qishda va erta bahorda paydo bo'ladi. Buning sababi shu davrda jismoniy ish qilish faoliyati pasayadi, piyoda kam yuriladi, odam badani zaiflashadi, sovuq havoda nafas olish tezlashadi. Ob-havoni hisobga olmay kiyinish tufayli odamning ba'zi a'zolari sovuq qotadi. Shuningdek, ovqatlanish ham muhim rol o'ynaydi: sovuq tufayli odamlar kuchli ovqatlarni, chunonchi, qovurilgan ovqatlar, tuxum, kabob, sut va ayniqsa shirinlikni ko'p iste'mol qilishadi, natijada kuchsizlangan badanda muvozanat buziladi. O'zbek xalqida "chillada sovuq suv ham issiqlik" degan ajoyib bir maqol bor. Shuning uchun ham kuzdan boshlab to bahorgacha sholg'om sho'rva ichish, sholg'om va turp iste'mol qilish qadim zamonlardan beri tavsiya qilinadi. Tumov yilning boshqa fasllarida ham uchrab turadi, ya'ni, shart-sharoit yaratilsa paydo bo'lishi mumkin. Bemorlarda kasallik mizoj va mizoj darajasiga bog'liq holda bir xilda kechmaydi. Ayniqsa, nafas yo'li kasal odamlar uchun tumovdan tuzalish juda og'ir. O'rta asr tabiblari tumovni bir nechta turlarga ega bo'lgan o'ziga xos kasallik ekanini ta'kidlaydilar. Abu Bakr ar-Roziy (865-926) tumovning davosi haqida gapirib, bemorning boshidan issiq suvni to uni miyasi yaxshi sezmaguncha jildiratib, oz miqdordan quyib turilishini tavsiya qiladi. Yoki bir parcha zig'ir lattani olovga tutib, qizdirib, taxlab turib, boshni qoq o'rtasiga qo'yib, qizdirilishi shartligini yozadi. Issiqdan bo'lsa, boshga sovuq suv quyishni, sovuqdan bo'lsa, issiq suv quyishni aytadi. Butun dunyo tan olgan mashhur tabib Abu Ali inb Sino (980-1037) tumov bo'lgan odamni to'yib ovqat emasligini va doim boshni issiq saqlashni tavsiya qiladi. O'rta asr tabiblaridan Bobur Mirzoning xos tabibi Yusufiy ibn Muhammad (XVI-asr) kasallikni ikkiga bo'ladi - sovuqdan va issiqdan. 1. Issiq tumovda miyadan suv tomoqqa yoki burunga oqadi, u zo'kam deb ataladi. Uni davolash uchun nilufar sharbatini ichishni, arpadan, ovqat tayyorlab iste'mol qilinishini aytadi. 2. Sovuqdan bo'lgan tumovda burundan tushadigan suv sovuq bo'ladi, bosh va yuzda og'riq seziladi. Uni davolash uchun zufo sharbatidan ichish kerakligini va no'xot sho'rva iste'mol qilishni buyuradi. Tabib Yusufiy aytgan sharbatlarni tayyorlash bugungi kunda juda qiyin ish. Biz bu kasalni izohlashda va davolashda hozirgi zamon xalq tabobatini ko'zi va bilimi bilan ish ko'rishimiz kerak. Quyida esa tumov tekkanda tezda oyoqqa turishingizga yordam beradigan bir nechta muhim qoidalarni keltirib o'tamiz. Birinchi qoida: S vitaminini ko'proq iste'mol qiling - Oqsillarga boy ozuqalarni ko'proq iste'mol qilish maqsadga muvofiqdir. Kuzgi mavsumda har qanday parhez yoki ochlik bilan davolanishni chetga surib turish lozim. Sabab, bu davrda organizm oqsillar, ya'ni go'sht, baliq, sut va qatiq mahsulotlariga ehtiyoj sezadi. Atrofda aksariyat odamlar aksa urib turganida tumovni yuqtirib olmaslik uchun kun davomida: (strelka) Fitonstid va S vitamilariga boy oziq-ov?atlar: - stitrus mevalar, - malina va qulupnay (murabbo ko'rinishida choy bilan yoki tabiiy holicha), - piyoz, sarimsoq, turp(xomligicha), qaynatilgan namatak sharbatini iste'mol qilish tavsiya etiladi. Ikkinchi qoida: Qon aylanishini yaxshilang! - Shamollash mavsumida(aslida har kuni) ko'proq badantarbiya qilish lozim. Oddiy harakatlar ham qon aylanishini yaxshilaydi, organizmingiz keraksiz bakteriyalardan tozalanadi. Kechqurun agar sovuq suvda chayinishga qo'rqsangiz, avval sovuq suvda namlangan sochiq bilan, so'ngra to badaningiz qizarguncha quruq sochiq bilan artinish tavsiya etiladi. Asosiysi, "bu yil kuzda shamollamayman" deb o'z-o'zingizga so'z bering! Uchinchi qoida: Uzoq yotmang! - Tumovni yengishning eng yaxshi usuli bu faollikdir! Kuniga hech bo'lmasa bir marta toza havoda sayr qilib turish kerak. Lekin aylanishga ertalab yoki kechqurun chiqqaningiz ma'qul. Chunki serqatnov ko'chada tumovga chalinganlar soni ham ko'proq bo'lishi tabiiy hol. Aytgancha, ofis ham eng ko'p infekstiya to'planadigan joylarga kiradi. Agar tumovni yuqtirib olishga ulgurgan bo'lsangiz, bu holda harakatsizlik, ya'ni o'rindan turmay yotish siz uchun katta ziyon. Chunki uzoq vaqt to'shakda mixlanib yotish o'pka va nafas yo'li ventilyastiyasini sustlashtiradi. Bronxit va o'pka yallig'lanishi harakatsizlikni ya'ni yotishni yaxshi ko'radigan insonlarda ko'proq kuzatiladi. Grippga chalingan insonga "uy qamog'i"ning o'zi kifoya. Elvizakdan esa ehtiyot bo'lmoq shart. Agar shamollashga ulgurgan bo'lsangiz... - Hech qachon kasallikni tik oyog'da yurib o'tkazmang. Shamollashga qarshi dori ichib kasallik simptomlarini yo'qotdim, bo'ldi deb o'ylasangiz, katta xato qilgan bo'lasiz. Chunki kelgusi safar kasallik sizda uzoqroq va jiddiyroq kechishi mumkin. - Temperaturangiz 38,5 dan past bo'lsa uni tushirishga harakat qilmang. Organizmda issiqlik ko'tarilsa kasallik viruslari o'ladi, xujayralar - infekstiya himoyachilari ishlab chiqarilishi faollashadi. Badanni spirt eritmasi bilan artish mumkin. - 12 yoshgacha bo'lgan bolalar temperaturasini aspirin yordamida tushirish kerak emas. Chunki bunda jigarga va nerv sistemasiga shikast etib - Reye sindromi avj olishi mumkin. Temperaturasi 38,5 ga chiqqan bolakayga parastetomol dorisini berish mumkin. Keyin zudlik bilan "Tez tibbiy yordam xizmati"ni chaqiring. - Shamollashning ilk belgilari paydo bo'lishi bilan (sutkasiga 2 grammadan) S vitaminini hamda viruslarga qarshi preparatlarni ichish tavsiya etiladi.
Me'da kasalliklari ko'pchilik insonlarda uchraydi. Ko'p kasalliklarning sababi noto'g'ri ovqatlanish tartibidir. Me'da kasalliklari ham shu sabab kelib chiqadi. Xozirda e'tiboringizga me'da kasalliklarini davolash uchun ayrim tavsiyalarni keltiramiz. Anjirning yangi uzilgan va yaxshi pishgan mevasi ichni yumshatadi, me'da va ichaklardagi to'siqlar, begona moddalar (shlaklar)ni tozalaydi, ovqat hazmini yaxshilaydi.
* * * O'rikning suvda qaynatilganini yoki turshakni suvda ivitib ichilsa, me'da haroratini pasaytirib, kekirish va jig'ildon qaynashini daf etadi.
* * * Na'matak mevasining qurug'idan 4-6 donasini bir istakon qaynoq suvga solib qo'yib, suvini har kuni uch mahaldan taomdan so'ng ichsangiz, oshqozon kasalliklarida davo bo'ladi.
* * * Shirin olma eyish me'da boshiga quvvat bag'ishlaydi, ovqat hazmini yaxshilaydi, me'dada safro xilti bo'lsa, o'zi ham darhol safroga aylanadi.
* * * Uzum g'o'rasini esangiz, me'dada paydo bo'lgan balg'amni tilka-pora qiladi, begona moddalarning me'daga tushishiga yo'l qo'ymaydi. Uzum g'o'rasini suvda qaynatib suvi ichilsa, me'da qizishini daf qilib, uning haroratini pasaytiradi.
* * * Me'da va ichaklarga badanning boshqa joylaridan zararli moddalarning oqib kelishini bartaraf etish, undagi foydali moddalarni buzilish va hidlanishdan saqlash uchun omila (hindistonda o'sadigan daraxt mevasi, attorlarda bo'ladi) eyiladi. Bu ichni yaxshilashga ham yordam beradi. Ich ketishi orqali badandagi savdo va suyuq balg'amni haydaydi, me'da ichidagi a'zolarni quvvatlantirib, me'da faoliyatini yaxshilaydi.
* * * Olma qoqisini tuyib, anor suvi bilan iste'mol qilinsa, me'dani kuchli qilib, safroli ich ketishini to'xtatadi, qayt qilishni ham bartaraf etadi.
* * * Kofe mevasini yanchib, asal bilan aralashtirasiz va hosil bo'lgan xamirni bot-bot yalab turasiz, bu me'da sustligi va qurushqoqligini zararli rutubatlarni haydash bilan avvalgi holatiga keltiradi va me'dadagi begona bug'larning miyaga chiqib borishiga yo'l qo'ymaydi.
* * * Me'da va jigar oralig'ida qattiqlik va ozg'inlik bo'lsa arpa suvi foydali, uning miqdorini kun sayin ko'paytirib 300 grammgacha etkazish mumkin.
Qattiq qo'rqish, jiddiy xafa bo'lish, ruhiy zo'riqish (stress) va asabning buzilishi boshqa ko'pgina kasalliklar "tug'ilishi"ga sabab bo'ladi. Psixomatik xastaliklarning kelib chiqishiga asosan yuqoridagi holatlar turtki bo'ladi. Mutaxassislar oshqozon yarasi, nafas qisishi (astma), teri kasalliklari, allergik xastaliklarning kelib chiqishi odam ruhiyatiga va asabiga bog'liq ekanini aniqlashgan. Lekin asabingiz joyiga tushsa, xafalik o'rnini xursandchilik egallasa ham bu kasalliklar o'z-o'zidan tuzalib qolmaydi. Qadimgi tabiblarning maqolida aytilganiday, "Xudo gunohlarimizni kechiradi, ammo asab tizimimiz hech qachon kechirmaydi". Agar kasallik chuqur ildiz otishga ulgurgan bo'lsa, xush kayfiyatning o'zi uni mag'lub etolmaydi. Oshqozon yarasi xursandchilikdan tuzalib qolmaydi. Shuning uchun salomat yurishni istagan kishi bo'lar-bo'lmas narsalarga jig'ibiyron bo'lavermasligi, arzimas holatlar deb asabini buzavermasligi, ruhiyatini qahshatavermasligi zarur. Ayniqsa birov bilan, xususan oila a'zolari va yaqinlar bilan qattiq g'ijillashish, ovozni ko'tarib, qizarib-bo'zarib dahanaki "jang"lar qilish, o'zgalarning dilini og'ritish hech qachon asoratsiz ketmaydi. Zamonaviy tibbiyot olimlari yalangoyoq yurishning asab-muskul jaryonlarini faollashtirish, qon bosimini mo''tadillash va barqaror qilish, vujuddagi modda almashinuv jarayonlarini yaxshilash, xususan to'qimalarni kislorod bilan to'yintirishda katta yordam berishini aniqlashgan. Poyabzalsiz yurishni afzal ko'ruvchilar hamisha yaxshi kayfiyatda bo'lishadi, lablaridan tabassum arimaydi, butun tanalarida ko'tarinkilik doimiy hamroh bo'ladi. Vaqtinchaga poyabzalni tark etish ijobiy hissiyotlarni uyg'otib, buning natijasida stenokardiya, gipertoniya va boshqa asr kasalliklarining oldini olishda katta samara beradi. Asalari zahari bod (revmatizm), nevrit va nevralgiya kabi asab tizimi xastaliklari, ko'zning ba'zi kasalliklarini davolash, qon bosimini mo''tadillashtirishda samarali ishlatilmoqda.
20-25 gr. shirinmiya ildizi po'stini shilib tashlab, bir kecha-kunduz suvda ivitib ichilsa, asab kasalliklariga davodir. * * * Murch, shakar, mosh yeb yurilsa, asab xastaliklarini davolaydi. * * * Har kuni 3-4 gr. daraxt po'kini yelakdan o'tkazib, aloe bilan eyilsa, asab kasalliklariga shifo bo'ladi. * * * 5 gr. xina gulini yanchib choy yoki suv bilan ichilsa, asab xastaliklaridan forig' bo'lasiz. Uni yanchib, bosh va peshonaga bog'lash ham mumkin. * * * Chuvalchangni yanchib, uzilgan asablarga bog'lansa, ularni payvand qiladi (uch kun bog'liq holda turishi shart). * * * Kunjutni tuyib yo'g'onlashgan asablarga bog'lansa, asablarni davolaydi. * * * Kungaboqar guli suvidan 7-8 gr. ichilsa, asab illatlariga shifodir. * * * Bodom mag'zini yanchib, shakar yoki asalga aralashtirib muntazam iste'mol qilib yurish asabning davosi, miyani quvvatlantiruvchi, aqlni ziyodalashtirib, fikrni tiniqlashtiruvchi vositadir. * * * Semizo't, sunbul, qoqigul damlamasi asab xastaliklarini, uyqusizlik va g'am-tashvishni ketkazadi. * * * Yong'oq bargini qaynatib, uning suvidan bir piyolasini badaniga surtgan bemor asab kasalliklaridan qutiladi.
Muhtaram do'stlar uncha qiyin bo'lmaga,ammo samarali bo'lgan ushbu mashqlarni sizga ham tafsiya etaman. Mashqlarni divanda yoki taxta karavotda,boshingizni tanangizdan 20-30 daraja burchak ostida yuqoriga bo'lgan holatda bajarish maqsadga muvofiqdir. O'zingizni bo'sh qo'ying. Ko'zingizni yumub 30-40 marta chuqur nafas olib,nafas chiqaring.
1: Ko'zlaringizni yumub,qorachig'ini soat millari bo'yicha aylantiring. 2: Xuddi shu mashqni soat millariga teskari tomonga bajaring. 3: Ko'zlarni yumub,yuqoriga (peshona tomonga),keyin esa pastga (iyakka) qarang. 4: Ko'zlaringizni yumub chapga va o'ngga (chap va o'ng quloqga) qarang. 5: Ko'zlaringizni yumub, ikki (bosh va o'rta) barmoq bilan asta bosib turib qorachiqlaringizni soat millari tomon aylantiring.
6: Xuddi shu mashqni soat millariga teskari tomonga bajaring. 7: Kaftingiz bilan ko'zlaringizni qattiq bosing. 8: kaftlaringiz bilan ko'zingiz aralsh yuzingizga tez-tez shapatilab uring. 9: Ko'zingizni tez va keskin chirt yuming. 10: Ko'zingizni tez-tez pirpirating. Keyin esa mashqlar boshida bajargan nafas olish gimnastikasini takrorlang. O'zingizni bo'sh qo'ying. 30-40 marta chuqur nafas oling va chiqaring. Ushbu mashqlarni kunning istalgan vaqtida (faqat uxlashdan 3 soat avval) yoshda, kassalikning darajasidan qatti nazar bajarish tafsiya etiladi. Yuqoridagi qayd etilgan 10 mashqning bir seansi 10-15 marotabadan iborat.(yani10-15 kun bajariladi) Barcha mashqlar ketma-ket va to'liq amalga oshirilishi kerak.
Quyida biz sizlarga qulaylik yaratish maqsadida vitaminlar jadvalini keltiramiz. Ushbu jadvalda vitaminlarning nomlanishi va ularning qaysi mahsulotlarda mavjudligi ko'rsatilgan.
Vitamin A jigar, baliq, saryog', tuxum sarig'i, qaymoq va baliq yog'i, sabzi, o'rik, petrushka, shpinat, qovoq Vitamin D ushbu vitamin asosan jonivorlardan kelib chiqqan mahsulotlarda mavjud bo'lib, inson tanasida ul'trafiolet nurlarining ta'siri ostida paydo bo'ladi. baliq yog'i, sardina, sel'd, lasos', tunes, sut va sut mahsulotlari
Vitamin E o'simlik yog'lari, jonivorlar jigari, tuxum, suli, bug'doy, arpa, javdar, so'k, fasol', no'xat, bryussel' karami, brokkoli, shipovnik, oblepixa, sabzavotlarning yashil barglarida, gilos, ryabina, olma va nokning urug'larida mavjuddir. Ko'p miqdorda kungaboqar, yer yong'oq va bodomda mavjud.
Vitamin K yashil bargli sabzavotlar, qovoq, ko'k no'xat, tuxum sarig'i, baliq yog'i, jigar, soya yog'i
Vitamin B1 quruq drojji, non, no'xat, yormalar, yong'oq, yer yong'og'i, jigar, yurak, tuxum sarig'i, sut, kepak (otrubi)
Vitamin B2 tuxum, go'sht, jigar, buyrak, baliq, sutli mahsulotlar, pishloq, yashil bargli sabzavotlarda (brokkoli karami, shpinat) va drojji Vitamin B3 jigar, buyrak, go'sht, yurak, tuxum, yashil sabzavotlar, drojji, pista, yong'oqlar Vitamin B6 tuxum, jigar, buyrak, yurak, mol go'shti, sut, yashil qalampir, karam, sabzi va qovun Vitamin B12 buyrak, yurak, pishloq, dengiz mahsulotlari (krab, losos', sardina), go'sht va tuxum
Vitamin C limon, apel'sin, greypfrut, ko'katlar (shavel', rovoch), shipovnik, oblepixa, qora smorodina, qizil bulg'or qalampiri Vitamin PP javdar unidan tayyorlangan non mahsulotlari, jigar, yog'siz go'sht, buyrak, parranda go'shti, baliq, tuxum, pishloq, quritilgan qo'ziqorin, kunjut, kartoshka, pista, xurmo, qora olxo'ri, fasol'
Фарзандингиз тупроқ ейдими? Баъзида оналар тарафидан: “Болам деворларни чўқилаб кесак еб ўтиради”, каби шикоятлар эшитамиз. Ёки тиш пастасини яхши кўрувчи болалар ҳақида ҳам эшитиб турамиз. Хўш, аслида боланинг тупроқ ейишга бўлган иштиёқининг сабаби нима? Тиш пастаси ейишнингчи? Бола организмида темир моддаси камлиги, овқатланиш рационининг нотўғрилиги оқибатида камқонлик келиб чиқади. Бунинг оқибатида болада тупроқ ейиш истаги пайдо бўлади. Докторлар, болаларда камқонликнинг асосий сабаби бу темир моддаси етишмаслигидир, деган хулосага келишган. Нотўғри овқат рационида оқибатида бола организмига етарли даражада темир моддаси тушмайди. “Болага ўсиш жараёнида темир моддаси муҳим. Агар темир моддаси етарли даражада бўлмаса, болада камқонлик келиб чиқади. Камқонликнинг яна бир сабабларидан бири қон йўқотиш ва паразитлардир”, дейди шифокорлар. Камқонлик белгилари: Камқонликнинг бир қанча белгилари бор. Ҳолсизлик, болани ўқишда қийналиши, тез чарчаш, ўтириш ёки юришда кеч қолиш, тез касалланиши каби ҳолатларда болани қон анализи топшириб кўриш керак. Даволаш йўллари Боланинг келажак ҳаётда камқонлик билан оғришининг олдини олишнинг бир йўли болани ҳеч бўлмаганда 6 ойга қадар она сути билан эмизишдир. 6 ойдан сўнгра бола рационига олма, сабзи соки, турли карамлар, қизил гўшт, тухум, балиқ, ловия (дуккакли ўсимликлар), тўршак, анжир, ёнғоқ кабиларни қўшиб бориш зарур. Апельсин суви с витаминига бой бўлиб, темир моддасини ҳам кўтаради. Уйда ҳозирланган тоза мевалардан кисель ва компотлар ҳам болалар учун фойдали. Чой ва кофе эса темир моддасининг камайишига ва шу билан бирга кальцийнинг танадан ювилиб кетишига олиб келади. Шу сабабдан болаларга чой ва кофе берилмаслиги лозим. Болада бўр ейишни ҳам кузатиш мумкин. Бу ҳам организмда ё темир моддасининг ёки цинкнинг етишмаслигига далолат. Белгилари: - Боланинг ўсишда орқада қолиши;
- Хотиранинг ёмонлиги; - Тез асабийлашиш; - Яра-чақаларнинг секин битиши; - Соч тўкилиши; - Иштаҳа йўқолиши; Танада цинк камайиб кетганда тирноқда оқ доғлар – лейконихия пайдо бўлади. Бу касалликларга қарши тананинг курашиши пасайиши, аллергия, тез чарчаш каби ҳолатлар билан бирга кузатилади. Даволаш йўли Энг биринчи цинк моддасига бой овқатлар истеъмол қилиш. Дуккакли ўсимликлар, арпа, буғдой, ошқовоқ ва кунгабоқар уруғлари; Мол, товуқ гўштларида; Тухум сариғи, ёнғоқлар, қуён гўшти, кепакли ун; Пиёз, саримсоқ; Турли сабзавотлар, балиқ, сут;
Балиқ ва мол гўштидаги цинк организмда енгил ҳазм бўлади. Фарзандингиз тиш пастаси ейишни яхши кўрса, бу унинг танасида кальций етишмаслигига далолат. Танада кальцийнинг ҳазм бўлиши учун витамин Д лозим. Витамин Д бу қуёш нурлари орқали келадиган витамин. Фарзандингизни эрталабки соат 11 қадар бўлган қуёш нурларида сайр қилишни канда қилманг. Ва шу билан бирга кальцийга бой йогурт, сыр ва сутли маҳсулотларини овқат рационига қўшинг.
Hush kelibsiz saytimizga! Qanday yordam kerak? iltimos ayni saytdagi muammo yoki tushunmovchilik haqida habar yo'llang.Aks holda jiddiy bo'lmaga har qanday savol etiborsiz qoldirilishi mumkin! Yoki pastdagi savollardan tanlashingiz mumki!