DUOLAR!!!
|
|
DURDON | Date: Juma, 26-Apr-2013, 02:22 | Message # 121 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Намозга уйғотишда ёрдам берувчи дуо
Аллоҳумма ла ту`минна макрока, вала тунсина зикрока, вала таҳтика ъанна сатрока, вала тажъална минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъасна фий аҳаббил авқоти илайка, ҳатта назкурока фатазкурона, ва нас`алака фа туътияна, ва надъувака фатастажийба лана ва настағфирока фа тағфиро лана. Маъноси: Аллоҳим, макрингдан бизни хотиржам қилиб қўйма. Зикрингни биздан унуттирма. Биздан сатр-пардангни очиб шарманда қилма. Бизларни ғофиллардан қилма. Аллоҳим, бизларни, Ўзингга энг маҳбуб бўлган вақтда уйғотгин, токи биз Сени эслаб зикр қилайлик, Сен ҳам бизни эслагин. Ва Сендан сўрайлик, уни бизга бергин. Сенга дуо қилайлик, дуоларимизни ижобат қил. Сенга истиғфор айтайлик, бизни мағфират қил.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 06-May-2013, 23:36 | Message # 122 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Усмон ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: "Менга шифо бермоқлигида Аллоҳ таолога дуо қилинг" деди. Шунда у зот: "Агар хоҳласанг кечиктираман ва мана шу (кўзингнинг ожизлигига сабр қилишинг) яхшидир. Агар хоҳласанг, дуо қиламан" дедилар. У киши: "Дуо қилинг",- деди. Шунда Расулуллоҳ у кишини чиройли таҳорат олиб, икки ракъат намоз ўқиб, қуйидаги дуо билан илтижо қилишга амр қилдилар: Аллоҳумма инний асъалука ва атаважжаҳу илайка би Муҳаммадин набийир ромати. (У киши) Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу ҳожатим раво бўлиши учун Роббимга сизни васила қилиб юзланиб: “Эй Аллоҳим, менинг ҳаққимдаги у (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг шафоатини қабул қилгин" (дедим) деди” (Ибн Можа ривояти). Маъноси: Аллоҳим, Ўзингга юзланаман ва раҳмат пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб Сендан сўрайман. Бу ўриндаги “Эй Муҳаммад, мен сизни васила қилиб роббимга юзландим” жумласи шахсни васила қилиш жоизлигига далилдир. Муҳаддисларнинг энг улуғлари ҳисобланмиш ҳофизлар бу ҳадисни саҳиҳ деб таъкидлаганлар.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 11-Iyun-2013, 07:42 | Message # 123 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Таҳорат қилишда айтиладиган саҳиҳ дуолар
Айрим манбаларда, жумладан, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китобларда таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда ўқиладиган дуолар зикр қилинган. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маънолари ёзилганини кўрамиз. Аслида, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан етиб келган кучли ва саҳиҳ ҳадисларда таҳорат олишда тўрттагина дуо калималарини айтиш келтирилган, холос.
1) بسم الله و الحمد لله – Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ! (Аллоҳ номи ила бошлайман, Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!). Бу Имом Табароний (р.ҳ.)нинг "ал-Мўъжам ал-авсат" асарида саҳоба Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган. Ушбу дуо таҳорат бошланишида айтилади.
2) أشهد ان لا اله الا الله وحده لا شريك له و أشهد ان محمدا عبده و رسوله اللهم إجعلنى من التوّابين و اجعلنى من المتطهرين – Ашҳаду алла илаҳа илаллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳумма ижъалний мин ат-таввабийн, важъалний мин ал-мутатоҳҳирийн! (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик келтираман. У шериги йўқ, ягона зотдир. Муҳаммад эса Унинг бандаси ва пайғамбари эканига ҳам гувоҳлик келтираман. Эй, Аллоҳим! Мени тавба қилувчилардан қилгин, мени таҳорат қилувчилардан қилгин!). Бу Имом Муслим (р.ҳ.) ва Имом Термизий (р.ҳ.) томонидан ривоят қилинган. Имом Муслим (р.ҳ.) ривоятида "Аллоҳумма..."дан бошланган дуо қайд қилинмаган, унда фақат шаҳодат калималари келтирилган. Умуман, ушбу дуоларни ҳар бир аъзони ювишда ва таҳорат тугаганидан сўнг ўқилиши керак бўлади.
3) اللهم إغفرلى ذنبى و وسّع لى فى دارى و بارك فى رزقى – Аллоҳумма иғфирлий занбий ва вассиъ лий фий дорий ва баарик фий ризқий! (Эй, Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил, ҳовлимда мен учун кенглик қил, ризқимда барака бер!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва Ибн ас-Сунний (р.ҳ.) томонларидан ривоят қилинган. Уни аъзоларни ювишда ўқилган.
4) سبحانك اللهم و بحمدك لا اله الا انت وحدك لا شريك لك أستغفرك و أتوب اليك – Субҳонака Аллоҳумма ва би-ҳамдика ла илаҳа илла анта ваҳдака ла шарийка лака астағфирука ва атубу илайка! (Эй, Аллоҳим, Сен пок зотсан! Сенинг ҳамдингни айтаман. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен ягонасан, сенинг шеригинг йўқ! Сенга истиғфор айтаман, сенга тавба қиламан!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва ал-Ҳайсамий томонларидан ривоят қилинган. Ушбу дуоларни ҳам аъзолар ювишда ўқиш мумкин.
Юқоридаги таҳоратда ўқиладиган тўртта дуодан ўзга дуоларни ҳам фақиҳлар томонидан айтилган бўлиб, бу борада ҳадиси шарифларни келтирган бўлишлари мумкин. Лекин, уларнинг собит бўлганини Имом Нававий (р.ҳ.) инкор қилади. Аслида, таҳоратда ўқиладиган бошқа дуолар ҳам бўлиб, ҳатто улардан айримларини Ибн Ҳиббон (р.ҳ.) каби муҳаддислар ҳам зикр қилганлар. Имом Суютий (р.ҳ.) фикрича, ушбу заиф ривоятларда келтирилган дуоларни ҳам ўқийвериш керак. Чунки, амалларнинг фазилатлари борасида заиф ҳадисларга ҳам амал қилинишини барча муҳаддислар бир овоздан таъкидлайдилар. Бинобарин, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китоблардаги таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда зикр этилган дуоларни ёдлаб, айтиб юрган авлороқ экан. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида деворларга ёзиб қўйилган ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маъноларини ҳам ўқиб юрган яхшироқ!
Ҳамидуллоҳ Беруний
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 23-Iyul-2013, 14:55 | Message # 124 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Shaddod ibn Avs roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam aytdilar: "Sayyidul istig'for budir: "Allohim, Sen mening Rabbimsan, Sendan o'zga iloh yo'qdir, meni O'zing yaratgansan, men Sening qulingman va qo'limdan kelganicha Senga bergan ahdu paymonim ustidaman. Qilgan ishlarimning yomonligidan O'zingdan panoh tilayman. Menga bergan ne'matlaringni e'tirof etaman. Qilgan gunohlarimni ham e'tirof etaman. O'zing meni mag'firat etgin. Albatta, Sendan o'zga gunohlarni kechiruvchi yo'qdir". Kim shu istig'forni ishonch-ixlos bilan kunduzida aytsa va kechga qolmay vafot etsa, u jannat ahlidan bo'ladi. Kim buni ishonch-ixlos bilan tunda aytsa va tongga qolmay vafot etsa, u jannat ahlidan bo'ladi" (Imom Buxoriy rivoyati
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 09-Sen-2013, 00:44 | Message # 125 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| اللهم انى اعوذ بك من الهم و الحزن واعوذ بك من العجز والكسل و اعوذ بك من غلبة الدين و قهر الرحال (و قهر الرجال) Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот: «Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар. «Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди. «Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар. Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди». Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман». Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 22-Dek-2013, 02:30 | Message # 126 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
|
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 30-Dek-2013, 09:16 | Message # 127 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Каъба девори остида бир тобеин дуо қилишга киришди, дуо қилиб бўлгач нарироқда дуо қилаётган бир одамни дуосига қулоқ тутди. Чунки у Аллохдан бир нарса сўрарди, Аллохим нафсимни ўзимга қул қилиб бер, нафсимни ўзимга бошқаришимга менга мадад бер, фақат ўз нафсини қул бўлишини сўраётган бу одам, бу дуосини жуда кўп такрорларди. Кейин тобеин халиги одам олдига бориб сўради, Кечирасиз мен сизни дуонгизни тинглаб қолдим, сиз шайтон хийласидан панох сўрамадиз, шайтон васвасасидан панох сўрамадиз.нуқул нафсим, нафсим дедиз нима учун. Ўзинг ўйла деди, дуо қилиб бўлгач халиги одам, Агар мен нафсим бошқара олсам, шайтон, бошқа фисқу-фужурлар нарсалар хохлаганича қувимайдими, барибир ета олишмайди, деб чикиб кетди, тобеин хайратини яширолмай шу яқин атрофдаги одамдан сўради, Бу ким, нима буни танимайсанми, ахир бу Пайғамбаримиз томонидан тириклигидаёқ жаннат башоратини берган Абдурахмон ибн Авфку, тобеин кулиб қўйди, ўзим хам ўйладима, бундай холис дуо Аллохнинг валийлари томонидан айтилади деб.. Абдурахмон ибн Авфдан Аллох розий бўлсин
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 05-Yan-2014, 03:36 | Message # 128 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шаҳр ибн Ҳувшабдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот Умму Саламага (р.а.) «Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг ҳузурингизда бўлганларида энг кўп қиладиган дуолари қайси эди?» деганларида, Умму Салама (р.а.): «Кўп дуолари:
يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَي دِيْنِكَ
«Йа муқаллибал қулууб саббит қолбий ъала дийник» эди», дедилар. (Маъноси : Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил.)
(Имом Термизий ривоятлари.)
|
|
| |