|
RAMAZON SIRLARI
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 6:57:43 AM | Message # 61 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Агар бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин бир муддат яшаб ўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Агар оз яшаб ўлса, соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун васият шартдир. Бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин рухсат билан тутмаган рўзасини тутиши керак эди. Аммо кейинроқ тутарман деган хаёл билан юриб, уни тутишидан олдин ўлиб қолди. Агар унинг яшаган кунлари рўзани қазо қилган кунларича ёки ундан кўп бўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Аммо у қазо қилган кунла-ридан оз яшаб туриб ўлган бўлса, меросхўри унинг соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Меросхўр мазкур фидяни бериши учун маййит ўлишидан олдин бу ҳақда васият қилган бўлиши шарт. Агар васият қилмаса, меросхўрга фидя бериш лозим бўлмайди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 6:58:14 AM | Message # 62 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Васиятга амал қилиш учдан бирдан бўлади. Яъни, мазкур шахс ўлаётиб тута олмаган рўзамнинг фи-дясини берилсин деган васиятни қилган бўлса, у меросга қолдирган молнинг учдан биридан берилади. Агар фидянинг миқдори мероснинг учдан биридан кўп бўлса, ортганини меросхўрлар бермасликка ҳақлилар.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:09:08 AM | Message # 63 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдорича. Киши ўзимидан олдинги беморлигида баъзи намозларини ўқий олмаган бўлса, ўша қазо қилинган намозларга ҳам меросхўрлари фидя беришлари мумкин. Ана ўшанда қазо қилинган бир вақт намоз учун бир кунлик рўзага берилган фидя миқдорида фидя берилади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:09:53 AM | Message # 64 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Бировнинг ўрнига бошқанинг қилган ибодати ўтмайди. Яъни, ўлган кишининг қазо намоз ва рўзалари ўрнига унинг меросхўрлари намоз ўқиб, рўза тутишлари жоиз эмас.
Имом Насаий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бир киши бошқа бир кишининг ўрнига рўза тутмайди. Бир киши бошқа кишининг ўрнига намоз ўқимайди. Лекин унинг номидан ҳар бир кун ўрнига буғдойдан таом беради», деган.
Абдурраззоқ келтирган ривоятжа Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Биров ҳеч қачон бировнинг ўрнига намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди. Аммо қиладиган бўлсанг, садақа қилгин ёки ҳадия қилгин», деган.
Имом Термизий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қазо рўзаси бўла туриб вафот этган киши ҳақида: «Унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берилсин», деганлар. Нафл рўзани бошлагандан кейин охиригача тутиш лозим бўлади. Фақат рўза тутиш ман қилинган кунлар бундан мустасно. Шунинг учун нафл рўзани очиб юборган одам унинг қазосини тутиши вожиб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Менга ва Ҳафсага таом ҳадя қилинди. Икковимиз рўзадор эдик. Бас, оғзимизни очиб юбордик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар ва биз у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинувди. Иштаҳамиз келиб оғзимизни очиб юбордик», дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икковингизга ҳеч нарса бўлмайди. Унинг ўрнига бошқа куни рўза тутиб қўйинглар», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Молик ривоят қилган. Рўза тутиш ман қилинган кунлар – рўза ҳайити куни, қурбон ҳайти куни ва ундан кейинги уч кун, ҳаммаси бўлиб беш кун. Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Шунинг учун, у кунларда тутилган рўзани ҳам очиб юбориш керак бўлади. Бинобарин ўша очиб юборилган нафл рўзанинг қазоси тутилмайди.
Мазкур кунларда назр рўза тутса бўлади. Лекин уни очиб юбриб кейин қазосини тутади. Агар тутаверса рўзаси рўза бўлади. Назр рўза тутиш мазкур кунларда рўза тутмаслик ҳақидаги наҳийлардан истисно қилингандир.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:10:36 AM | Message # 65 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Кейин қазосини тутади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Йўқ», дедик. «Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар. Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик. «Қани, мега кўрсатчи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:11:05 AM | Message # 66 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Мусофир муқим бўлган, ҳайзли аёл пок бўлган, ёш бола балоғатга етган ва кофир мусулмон бўлган куни куннинг қолган вақтида ўзини тияди. Охирги иккиси қазо тутмайди. Яъни, Рамазонда куннинг бир бўлаги ўтгандан сўнг му-софир сафардан қайтиб келса, ҳайз кўриб турган аёлнинг ҳайзи тўхтаса, ёш бола балоғатга етса ёки кофир исломни қабул қилса, буларнинг ҳаммаси куннинг қолган қисмида худди рўзадордек бўлиб, емай – ичмай юради. Балоғатга етган ёш бола ва янги мусулмон бўлган одам-га ўша куннинг қазосини тутиш лозим бўлмайди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:11:27 AM | Message # 67 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Муқим сафарга чиқса ўша куннинг рўзасини охи-рига етказади. Агар очиб юборса, унга каффорот лозим бўлмайди. Ўз юртида яшаб турган шахс рўза тутиб олиб куннинг маълум қисми ўтганидан кейин сафарга чиқса, рўзасини сафарда бўлса ҳам охирига етказади. Мабодо мусофир бўлдим дея ўша куннинг рўзасини очиб юборса, қазосини тутади. Аммо каффорот бермайди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/07/31, 7:11:55 AM | Message # 68 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Ойнинг ҳаммасида мажнун бўлишлик рўзани соқит қилади. Баъзисида эмас. Бир Рамазон ойи тўлиқ мажнун бўлса, унга рўза тутиш фпрз бўлмайди. Аммо Рамазон ойининг баъзи кунлари мажнун бўлиб, қолган кунлари соғайиб қолса, соғ кунлари-нинг адосини, жинни бўлган кунларининг қазосини тутади. Агар бир неча кун хушидан кетиб ётган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутади. Фақат ниятини қилган кунни тутмайди
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Dushanba, 11/08/08, 8:48:24 AM | Message # 69 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Ro‘za sabrning yarmidir. Uning savobi chamalash va hisob qonuniyatlaridan o‘tib ketgan. Uning fazilatini bilishga Rasulullohning (s.a.v.) ushbu so‘zlari yetarlidir: «Jonim qo‘lida bo‘lgan Zotga qasamki, ro‘zador og‘zining hidi Alloh nazdida mushk hididan xushbo‘yroqdir. Alloh azza va jalla aytadi:«Shahvatingni, taomingni va sharobingni Mening uchun tark et. Ro‘za Men uchun va uning mukofotini O’zim beraman»(Buxoriy)
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:08:29 AM | Message # 70 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рўзанинг фарз бўлиши
 Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилгандир. Бу улкан ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида фарз қилган. Қуръони Каримнинг "Бақара" сурасидаги: "Эй, иймон келтирганлар, сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди", ояти ила фарз бўлган. Рўза сўзи араб тилидаги "савм" сўзи ўрнига ишлатилади. "Савм" сўзи эса, луғатда ҳар бир нарсадан ўзини тийиб туришни англатади. Шариатда эса, рамазон ойида тонг отгандан, қуёш ботгунча ният билан ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳватдан тийиб туришга айтилади. Рамазон ойининг кириши эса, унинг янги Ойни кўриш билан собит бўлади. Шунингдек, бу ойнинг тамом бўлиши ҳам шаввол ойининг янги Ойини кўриш билан бўлади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида: "Ойни кўриб (рўза) тутинглар ва ойни кўриб (рўзани) очинглар", деганлар. Бунинг учун рамазондан олдинги шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни Қуёшга ботиш пайтида қаралса, янги Ой бироз кўринади. Ким кўрса, гувоҳлик беради ва эртасидан рўза тутиш бошланади. Агар у куни кўрилмаса, шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб, кейинги кунидан рўза тутиш бошланади. Шунингдек, рамазон ойи йигирма тўққиз кун бўлганида, шаввол ойининг бошланишини билиши учун Ойга қаралади. Қуёш ботиши пайтида янги Ой кўрилса, эртасига ҳайит эълон қилинади. Кўрилмаса, ўттизинчи кунни ҳам тутилиб, кейин ҳайит бўлади. Ана шунда пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига амал қилинган бўлинади. Ойни ўлчов қилишда катта ҳикматлар борлигидан шундоқ қилинган. Аввало Ой борлиқдаги энг катта аломатларидан бири ҳисобланади. Уни кўриб рўзани бошлаш ва яна кўриб тугатиш дегани, бу ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлсин, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф ўзгартириш кирита олмасин деганидир. Қамарий сананинг, шамсий-қуёш йилидан кунлари оз бўлади. Шунинг учун ҳар йили рўза аввалгисидан ўн икки кун олдин тутилади ва ўттиз уч йил деганда, бир айланиб, сананинг ҳар бир кунида рўза тутилади. Узоқ ва қисқа, иссиқ-совуқ ёки мўътадил кунларда ҳамма Ойга қараб тутаверади. Бир минтақада осон, бошқасида қийин бўлиб, бир хил вақтида ўзгармас бўлиб қолмайди. Ойни кўриш билан рўза тутиш ёки уни тугатиш барча мусулмонларга баробар ҳукм бўлиб, бу уларнинг бирликлари рамзи ҳамдир. Рўза тутишга айнан Рамазон ойининг ихтиёр қилиниши ҳам катта ҳикматларга молик ишдир. Аввало бу ой муборак ой. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг охирги китоби, илоҳий мўъжизаси Қуръони Каримни туширишга муносиб вақт деб худди шу ойни ихтиёр қилган эди. Бу ой Ислом даъвати бошланган ой. Бу улкан ҳодисани ҳар қанча эсланса, ёдга олиб байрам қилишга арзийди. Айнан ушбу ойни Исломнинг рукнларидан бири бўлмиш рўзани тутиш муддати, деб ихтиёр қилиниши бу ойнинг фазлига фазл, улуғлигига улуғлик қўшади. Рамазон ойи мўминларнинг савоб касб қилишларига энг қулай фурсат ҳисобланади. Бу ойнинг рўзасини тутганларга улкан ажр савоблар, икки дунёнинг бахт-саодати ваъда қилинган. Рамазон ойида қилинадиган яхши амалларнинг савоби ҳам шу ойнинг ҳурматидан кўпайтириб берилади.Буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг имомлари Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Рамазон рўзасини иймон ила савоб тилаб тутса, унинг олдинги барча гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар. Бошқа бир ҳадисда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон кирса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирланади", деганлар. Бунга ўхшаш, рўза тутувчиларга ажр, савоб ва охират даражаларини ваъда қилувчи ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин рўза тутишнинг фойдаси шу билан чегараланиб қолмайди. Балки, рўза тутишда бугунги кунда инсон ҳаётига улкан фойдалар кўп. Рўза уни тутувчининг фақат ўзига эмас, балки оиласи, жамияти, бутун инсоният ва қолаверса, барча мавжудотга фойда келтиради. Ўз ихтиёри билан, Аллоҳдан савоб умид қилиб, бир ой давомида, кундуз кунлар емоқ-ичмоқдан, шаҳватдан ўзини тўхтатиб юрган инсон улкан фойдалар топади. Аввало рўза инсонга ўз хоҳиш ва истакларини жилов- лашни ўргатади. Агар инсонларда бу сифат бўлмаса, дунё тезда ҳалокатга учраши мумкин. Рўза сабр мадрасаси ҳамдир. Фақат ҳақиўий рўзадорларгина ҳақиўий сабр даражасига эришадилар. Ўз ихтиёрлари ила рўза тутиб, очлик, чанўоўларга чидаган инсон ғоятда мустаҳкам иродали бўлиб етишади. Бугунги кунда рўзанинг фойдасини нафақат мусулмонлар, балки Исломдан, Қуръондан хабари йўқ кишилар ҳам тушуниб етдилар. Турли тараққий этган ўлкаларда оч қолдириб даволаш шифохоналари ишлаб турибди. Турли қитъаларда яшовчи олимлар илмий тажрибалар ўтказиб, ихтиёрий оч қолиш тани сиҳатлик учун зарур омил эканини таъкидламоқдалар. Жумладан, рус олимлари бу борада катта ютуқларга эришдилар. Профессор Николаев ўз ҳамкорлари билан эълон қилган "Оддий ҳақиқатлар" номли китобининг "Соғлик учун оч-наҳор юриш" деб номланган бобини рўзанинг фойдаларини янги илмнинг тасдиқлаши, десак бўлади. Унда айтилишича, ихтиёрий очлик билан мажбурий очликнинг фарқи бор. Мажбурий очлик, қароқчининг пичоғидек зарарга, балки ҳалокатга сабаб бўлса, ихтиёрий очлик табибнинг пичоғидек шифога сабаб бўлади. Бу илмий ишнинг натижасида рўза ҳозирги энг кўп тарқалган 29та дардга даво эканлиги, киши доим соғ юрай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолиши зарурлиги таъкидланган. Сиз билан биз -мусулмонларга бу фойдали ишни 1400 йил аввал ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаммамизнинг тутадиган рўзаларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:10:26 AM | Message # 71 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рўзанинг моҳияти Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилингани ҳақидаги ояти каримада:"Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", дейди. Ушбу оятни ўқиган одам, мусулмонлар,улардан аввалгиларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинибди, деб кетавериши мумкин. Лекин, тузикроқ таъаммул қилинса, оятга тегишли маълумотлар, тафсирлар ўрганилса ўта аҳамиятли ҳақиқатлар юзага чиқади. Ушбу ояти каримани ўқиганимда, мўмин- мусулмонларга маъносини айтиб берганимда, ваъзларда шарҳлаганимда, "Ҳилол" тафсирида тафсир қилганимда доимо бир нарса хаёлимдан ўтади. Болаликда Совет мактабида, Рамазон пайтида бир ўқитувчи (агар ўшандай одамни ўқитувчи деб аташ мумкин бўлса), рўзани арабистонлик Муҳаммад деган одам ўйлаб чиқарган. Арабистонда иссиқ бўлади. Бир кун сасиб қолган гўштни еб одамлар заҳарланиб қолган. Ўшанда Муҳаммад одамларга овқат емасликни буюрган. Кейинчалик одат тусига кириб қолган, деган эди. Ўшанда кичкинтой ўқувчилар рўзанинг моҳиятини тушунмасалар ҳам, ўқитувчи деган шахс ёлғон гапирганини яхши англаган эдилар. Ушбу оятда эса, рўзани Муҳаммад исмли одам эмас, балки Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам исмли одамнинг ва барча одамларнинг Роббиси амр этганини билдирилмоқда. Рўза ибодати фақат Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига эмас, ўтган барча умматларга ҳам фарз қилинганини билдирмоқда. Чунки, барча умматларнинг Роббиси бир, барча пайғамбарларнинг юборувчиси бир, барча китобларнинг тушурувчиси бир, барча шариатларни жорий қилувчиси бир-Аллоҳ таолонинг ўзидир. Юқоридаги ояти кариманинг тафсирида кўплаб тафсирчи олимларимиз, дунёдаги барча динларда, ҳатто самовий эмас, одамлар ўзлари ўйлаб чиқарган динлар, мазҳабларда ҳам рўза борлигини тарихчиларга асосланиб таъкидлайдилар. Чунки, рўза тутиш инсон ҳаётининг тақозасидир. Рўзанинг инсон учун зурур нарса эканлигини инкор этиш учун ёки инсонлик табиатидан чиқиш керак ёки коммунист бўлиш керак. Бошқалар ҳаммаси у ёки бу шаклда рўзани ихтиёр қилганлар ва қилиб келмоқда. Агар инсон соғлигини саўлаш учун ҳаракат қилаётган мутахассисларга ўқйиб берилса, айнан исломий рўзани бутун дунёдаги одамларга фарз қилишларида шубҳа қолмади. Чунки, бошқа самовий динларда ҳам рўза моҳияти замон ўтиши билан кишилар томонидан бузилиб юборилган. Мисол учун ҳозирда энг кўп тарқалган динлардан бирида рўза ҳайвон маҳсулотлари яъни, гўшт, сут, тухум каби маҳсулотларни танаввул қилишни тўхтатишни англатади. Яна буни маънавий жасорат, деб атайдилар. Бунда Аллоҳнинг амрини бузишнинг бир кўриниши борлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бу ишда охират, илоҳий амрларга тегишли ишлар беҳуда кетганлигида шубҳа йўқ, аммо, бу дунёга ҳам фойда йўқлигини табиблар ва овқатланиш мутахассислари ҳам таъкидламоқдалар. Уларнинг таъкидлашларича исломий рўзадаги каби мутлақо еб-ичишнинг ҳамма турларини тарк этмагунча очлик фойда бериб, соғликни ўнгламайди. Баъзи овқатларни тарк этиш эса, овқат парҳези бўлиб зарарли экан. Ушбу фикрлар кишини мусулмонларнинг рўзага бугунги кунда бўлаётган муносабатларига тортади. Ҳамма, эмас-ку, баъзи кишилар рўзанинг моҳиятини англаб ета олмайдилар. Ҳар йили рўзага бир икки ой қолганда ўзини Ислом давлати деб номлаётган юртларда ахборот воситалари зўр бериб, Муборак Рамазонни муносиб кутиб олиш учун чет эллардан қўшимча гўшт-ёғ, ҳайвонлар, турли озиў-овқат маҳсулотлари олиб келинаётгани ҳақида гапира бошлайдилар. Одамлар ҳам жон-жаҳди билан озиқ-овқат ғамлашга ўтадилар. Бозорларда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилиб кетади. Натижада Рамазондан киссалари бўшаб, қоринлари тўлиб, бир неча кило семириб чиқадилар. Рамазондан кўзланган асосий мақсад, тақводорлик ҳисси, сабр, меҳр-шафқат, бирдамлик руҳи каби олий мақом инсоний фазилатларни нима бўлганини Аллоҳнинг ўзи билади. Баъзи бир осий, фосиқ-фожирларга Аллоҳнинг амрига бўйсин, рўза тут, десанг, сенинг ишинг бўлмасин, ўзим биламан, дейди. Агар, рўза тут озийсан, соғлигинг яхши бўлади, десанг, ундай бўлса тутсак бўлар экан, дейди. Қачон ҳаммамиз рўзанинг моҳиятини тушуниб етамиз? Қачон Аллоҳнинг амрини сўзсиз адо этадиган бўламиз? Қачон дунёдан, охиратни устун қўядиган бўламиз?! Аллоҳ таоло ўзи тўғри йўлга бошласин! Омин!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:12:14 AM | Message # 72 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рўза ибодати бандалар учун аллоҳнинг раҳматидир Биз, мўмин мусулмонлар бутун дунёни ва ундаги ҳамма нарсаларни Аллоҳ яратганига иймон келтирамиз. Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонни ушбу борлиқда азизу мукаррам ва ўзининг ер юзидаги халифаси бўлиши учун яратганига ҳам иймон келтирамиз. Аллоҳ яратган инсон, Аллоҳ яратган борлиқда фақат Аллоҳнинг кўрсатмаси, динига амал қилиб яшамоғи лозим эканлигига, ҳам иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло ўзи яратган борлиқда ўзи яратган инсон қандай қилиб яшаса икки дунё бахту саодатига эришишини энг яхши биладиган зотдир. Ана шу билими асосида инсониятни узоқ тарих давомида аста тарбиялаб келиб, инсоният камолига етганда ўзининг баркамол ва боқий дини Исломни юборди. Ислом шариатининг ҳар бир ҳукми инсон бахти-саодатига қаратилгандир. Унинг ҳеч бир ҳукми ҳикматдан холи эмас. Фақатгина Аллоҳнинг чексиз ҳикмати олдида ожиз инсон бу ҳикматларни ўз вақтида, тўлалигича тушуна олмайди. Шариат ҳукмларини фақат ўз фойдасига эканлигини инсон кераклигича тушунганида ўзи учун битмас туганмас хайру-баракотни тушунган бўлар эди. Минг афсуски кўпчилик буни тушуна олмайди. Аллоҳ таоло бандаларнинг ибодатига, шариатига амал қилишларига муҳтож эмас, ривоят қилинган ҳадиси қудусийлардан бирида Аллоҳ таоло: "Бандаларимнинг ҳаммаси-оқию қораси, арабию ажами дунёдаги энг тақводор одам қалбига эга бўлиб менга ибодат қилганларида, менга заррача фойда қилмас, шунингдек бандаларимнинг ҳаммаси-оқию қораси, арабию ажами дунёдаги энг фожир одам қалбига эга бўлиб менга исён қилганларида, менга заррача зиён бўлмас", деган. Ҳа, кишиларнинг шариатга амал қилишларида фақат ўзларига фойда бор, Аллоҳга ҳам, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга ҳам, даъватчиларга ҳам фойда йўқ. Лекин, Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон бўлганидан, уларга лутфу марҳамат кўрсатиб, саодатнинг энг тўғри ва энг осон йўлини кўрсатиб бергандир. Аслида, Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга кўз, қулоқ, тил, ва бошқа ҳис қилиш аъзолари ато қилиб, ақл берганидан кейин "Шу берган неъматларим билан мени топ, менга ибодат қил", деса ҳаққи бор эди, айни адолат бўлар эди. Аммо, Аллоҳ таоло бундай қилмади. Ўз бандаларига бу ишни осонлаштириш учун пайғамбар юборди, Қуръон туширди, ҳидоят йўлини ўзи кўрсатиб берди. Инсон учун фақат илоҳий кўрсатмаларга амал қилиш қолди холос. Ана шунда у икки дунё саодатига эришиши турган гап. Мисол учун Рамазони шариф рўзасини тутишни олайлик. Бу ибодатни адо қилишда Аллоҳ таолога ҳеч бир фойда йўқ. Ҳамма фойда рўза тутувчи инсон учун бўлади. Аввало, Аллоҳ таоло рўзани фарз қилиш билан бандаларга улкан бахт-саодат эшигини очиб қўйганини айтиш лозим. Агар Аллоҳ таоло мусулмонларга рўза тутишни фарз қилмаганида кўплаб яхшиликлардан, бу дунёю охират манфаатларидан маҳрум бўлар эдилар. Рўза ибодатидан рўзадор мўмин-мусулмонларга келадиган яхшиликлар, манфаатлар ҳақида рўза фарз бўлганидан буён гапириб келинмоқда, замон ўтиши билан эса, рўзанинг янгидан янги фойдалари намоён бўлмоқда. Келинг, Роббимиз сиз билан биз мусулмон бандаларга фарз қилган ибодат-рўза тутиш ибодатининг ҳикматлари, фойдалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик. Аввало, рўза ибодати бандага Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, унинг розилигини топиш, кўпроқ савоб топиб, жаннатга кириш учун керакли зоди роҳила топиш имконини беради. Рўза тутган кишидек Аллоҳга яқинлаша олган одам бўлиши қийин. Чунки, рўза тутган инсон фақат Аллоҳ учун, унинг розилигига эришиш учун оч қолади, чанқайди, ташна бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудисийлардан бирида: "Одам боласининг ҳамма иши ўзи учун, илло рўза мен учун, унинг савобини Ўзим билиб бераман", деди. Аллоҳ таоло бошқа ибодатларга қанчалик савоб бериши тайинли. Аммо, рўзаники ҳаддан ташқари кўплигидан, уни тайин қилмай, ўзим бераман демоқда. Дарҳақиқат, рўзадан бошқа ибодатларда ибодат қилувчи хоҳласа-ю хоҳламаса, бир оз хўжакўрсинлик бўлади. Намоз ўқиса бировлар кўради, намозхон экан, деган фикрга келадилар. Намозхоннинг ўзида ҳам одамлар кўриб турганининг эътибори бўлади. Закот берса ҳеч бўлмаса закотни қабул қилиб олган одам билади, ташаккур айтади, ҳаққига дуо қилади. Ҳаж бўлса, айниқса бизнинг шароитимизда дабдабага айланиб кетади. Рўза тутувчи эса кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кун бўйи бошқалардан ҳеч фарқи бўлмаган ҳолда юради, фақат Аллоҳдан қўрққани учун рўзасини очмай охирига етказади. Ана шунинг учун ҳам, Аллоҳ "Рўзани бандам мен учун тутади", демоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида "Рўзадорга икки хурсандчилик бор: ифтор пайтидаги хурсандчилик ва Роббисига мулоқот бўлган пайтдаги хурсандчилик", деганлар. Бошқа ибодатларга бунга ўхшаш ваъдалар қилинмаган. Банда учун энг юқори мукофот Роббил оламийннинг жамолига мушарраф бўлишдир. Машҳур зоҳидларнинг асл мақсадлари ҳам ушбу мақомга эга бўлиш бўлган. Аллоҳ таоло айнан ушбу мақомни рўзадор бандаларига ваъда қилмоқда. Ҳадиси шарифда жаннатнинг "Раёён" исмли эшиги бўлиб, ундан фақат рўзадорлар кириши таъкидлаб айтилган. Рўзанинг бу каби охиратга таалуқли фазилатларини айтиб охирига етказиш қийин. Уламоларимиз бу ҳақда алоҳида китоблар ёзганлар. Рўзанинг рўзадор шахсига ўтказадиган таъсирлари ҳам жуда кўп. Рўза айниқса кишиларда кўпгина фазилатларини мужассам бўлишида катта хизмат қилади. Аллоҳ таоло Рамазон шарифнинг рўзасини фарз этиб туширган дастлабки беш оят "Бақара" сурасидадир. Ўша беш оятнинг биринчиси: "Эй, иймон келтирганлар, сизларга ўзингиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", оятидир. Ушбу оятда, шояд одамлар тақводор бўлсалар, деб рўза фарз қилингани очиқ айтилмоқда. Иккинчи оят эса: "Агар билсангиз, рўза тутмоғлигингиз сиз учун яхшиликдир", деб тамом бўлади. Демак, кишиларга яхшилик бўлсин, деб рўза фарз қилинган. Учинчи оят эса: "Шоядки, шукр қилсангиз", деб тугатилади. Демак, кишилар Аллоҳга шукр қилсин, деб рўза фарз қилинган. Тўртинчи оят: "Шоядки рушди ҳидоят топсалар", деб тугатилади. Демак, кишилар руҳда ҳидоят топсинлар, деб рўза фарз қилинган. Бешинчи оят: "Шоядки тақво қилсалар", деб тугатилади. Демак, рўза кишилар тақводор бўлсалар, деб фарз қилинган. Эътибор берадиган бўлсак, ушбу оятлар мажмуаси тақво билан бошланиб, тақво билан тугатилмоқда. Шундан, рўзанинг асосий ҳикматларидан бири кишиларда тақводорлик малакасини оширишдир, дея оламиз. Ҳа, рўза тутган одамда тақводорлик ҳисси ортади. Ҳақиқий, рўза тутган одамни тақвоси ортишидан, бошқача рўза тутганлардан ажратиб олса бўлади. Инсоният тарихида ўтган барча пайғамбарлар, азиз авлиёлар, буюк мутафаккирлар, улуғ доҳийлар ҳаммалари рўза тутиб улуғ мақомга эришганлар. Фақат Аллоҳни рози қилиш маўсадида чин ихлос билан рўза тутган одам, ҳар лаҳзада Роббисининг назарини ҳис қилиб туради ва унда тақводорлик ҳисси ортади. Бу Қуръоний ҳақиқатни ўн беш асрдан сўнг, Исломдан, Қуръондан умуман хабари йўқ турли миллатларга мансуб, илмий ходимлар тасдиқламоқдалар. Тақводорлик эса, ҳар бир инсон учун икки дунё саодатига эришиш йўлидаги энг муҳим сифатдир. Мусулмонлар учун ўн беш аср аввал бу сифатни касб қилиш йўлини ибодат қилиб ўўйган меҳрибон Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Омин!
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:13:29 AM | Message # 73 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рўзанинг фойдалари Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр сифати ҳақида гапирмай ўтиб бўлмайди. Рўзадор кишида сабр- матонат сифати пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ҳатто рўзага душман бўлганлар ҳам рад қила олмаганлар. Инсон ўз ихтиёри билан оч қолиши, ташна бўлиши, шаҳватдан ўзини тийишини ва бу ҳолат бир ой давом этиши инсонда сабрли бўлиш сифатини кучайтиради. Ҳозирги кунимизда эса бу жуда ҳам керакли сифатдир. Агар тузикроқ мулоҳаза қиладиган бўлсак, бугунги кунимизда одамлар бошига тушаётган кўпгина мусибатлар айни сабрсизликдан бўлмоқда. Айниқса кишиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан, турли ичимликлардан ўзларини тия олмасликларидан келиб чиқмоқда. Эркак ва аёлларнинг ўз шаҳвоний ҳисларини тия олмасликлари оқибатида келиб чиқаётган бало-офатлар ҳамманинг кўз ўнгида яққол кўриниб турибди. Ана шундан, рўза орўали топадиган ва сайқалланадиган шахсий сифатларга ҳар лаҳзада муҳтож эканлигимизни билиб оламиз. Бунинг устига инсон умри давомида турли фавқулодда ҳолатларга тушиб туришини ҳам қўшсак мазкур фойдаларнинг аҳамияти яна ҳам ортади. Шарқ адабий меросимизда бунга кўплаб мисоллар келтирилган. Ана ўша мисолларидан бирида икки киши зиндонга солингани улардан бири семиз ва баўувват, иккинчиси озғин ва кучсиз кўрингани, овқатсиз қолишганидан сўнг семиз одам ҳалок бўлиб, озғин одам тирик қолгани, суриштириб кўрилса озғин рўза тутишга одатланган одам эканлиги ҳақидаги қисса ҳам бор. Бунга ўхшаш ҳолатлар инсон ҳаётида доимо такрорланиб туришини эсласак, рўза ҳар бир киши учун зурурлиги ишончимиз яна ҳам ортади. Рўзадан ҳосил бўладиган шахсий сифатлардан яна бири раҳм-шафқатли бўлиш сифатидир. Рамазони шариф ойининг биринчи ўн кунлигини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам раҳмат ўн кунлиги деб эълон қилганлар. Бу нафақат Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, балки бандаларнинг бир-бирларига раҳмли-шафқатли бўлишини ҳам ўз ичига олади. Рўза тутган одам биров билан сўкишмаслиги, урушмаслиги қаттиқ тайинланишидан мақсад ҳам шу. Ўз ихтиёри билан оч қолган, ташна бўлган одамда ўз-ўзидан раҳм-шафқат ҳислари уйғонади. Ўзгаларга яхшилик қилиш туйғулари кучаяди. Буни рўза тутган ҳар бир одам дарҳол мулоҳаза қилади. Айниқса очлик ва ташналикни ўз танасида синаб кўрган шахс, турли сабабларга кўра доимо оч қолганларга раҳм-шафқат қилиш лозимлигини тўла тушуниб етади. Шунинг учун ҳам, рўзадорлардан оч-ялонғоч, бева-бечора, камбағал-мискинлар фойдасига хайр-садақа қилиш кўпаяди. Бугунги кунда меҳр шафқатга, раҳмдилликка ва хайри эҳсонга муҳтож кишилар қанчалик кўп эканликларини ҳисобга оладиган бўлсак, рўзанинг аҳамияти яна ҳам ортади. Бунинг устига рўза туфайли мусулмонлар ичида ўзаро тенглик, биродарлик, меҳрибонлик алоқаларини яна ҳам ортади. Бой-бадавлат кишилар, подшоҳ ва ҳокимларнинг саройлари-ю қасрларида ҳам, камбағал, бева бечораларнинг кулбаларида ҳам бир хил ҳолат, бир хил руҳоният ҳукм суради. Балки, сарой ва қасрларнинг эшиклари очилиб, камбағаллар ичкарига таклиф этилиб, азиз ва мўътабар меҳмонларга айланадилар. Ёки аксинча бўлиб бойлар, амирлар, ҳокимлар бошларини эгиб, камбағал, бева-бечораларнинг кулбаларига ифторлик, хайр-садақа, закотларини кўтариб бориб, Аллоҳ учун қабул қилишларини сўрайдилар. Камбағалларнинг қорнини тўйдириши, устини бут қилиш, келажакка жамғарма тўплаб олиш ишларига ёрдам берадилар. Рамазон шарафида ўта сахий бўлиш Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидир. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам энг сахий одам эдилар. У кишининг энг сахий бўлишлари Рамазонда бўлар эди", дейилган. Биз Рамазоннинг фойдалари ҳақида денгиздан бир томчисини айтиб ўтдик холос. Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг ҳамма фойдаларидан манфаатланишга насиб этсин.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:16:14 AM | Message # 74 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рўза ва саломатлик Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида гап кетар экан, унинг инсон саломатлигига нисбатан ўта фойдали эканлиги энг кўп гапириладиган мавзуълардан бирига айланиб қолганини айтиб ўтмоқ лозим. Ҳа, бу ҳақда бугун бутун дунё гапирмоқда. Бундан аввал ҳам гапирган. Фақат худосиз коммунистларгина рўза киши саломатлиги учун зарарли, дейишар эди. Ўзларига илм нисбатини берган бу жоҳиллар яқин-яқингача одамларга рўза соғликни бузувчи энг катта омил эканини уқтирмоқчи бўлиб келдилар. Рўза яқинлашиши билан коммунистик ахборот воситалари унга қарши ташвиқот ишлари бошлар эди. Ҳамма жойларда "Билим жамияти" деб номланган жаҳолат марказларининг гумашталари одамларга рўзанинг зарарлари ҳақида маъруза ўқишни бошлар эдилар. Табиб номига доғ туширувчи оқ кийимли кишилар эса, асосан тиб номидан қора ишларни қилиб, рўзани инсон соғлигига зарар, деб сафсата сотишар эдилар. Ишхона, ўқув юртларида рўзадорларга қарши кўрилган жазо чораларини гапиришнинг ўзи инсоният учун ор-номус. Лекин шу билан бир вақтда, Исломдан, Қуръондан, шариатдан умуман бехабар халқ ва юртлар вакиллари улардаги билим ва тиб хизматлари рўзанинг инсониятга, хусусан соғлик соҳасида қанчалик фойдали эканлиги ҳақида кашфиётлар қилишар, тажрибалар ўтказишар, илмий асарлар ёзишар эдилар. Энг қизиғи ўша рўзанинг, ихтиёрий оч қолишнинг фойдаси ҳақида гап кўтарганларнинг кўзга кўринганлари биздаги худосизларнинг катта оғалари ўрислар ичида эди. Кейинроқ бошқа тараққий этган давлатларда бу борада анча ишлар қилинганлиги аниқ бўлди. Жумладан, Англия, Франса, Олмония ва АҚШдаги олимлар кишиларни очлик билан даволаш ҳақида сезиларли натижаларга эришдилар. Рус профессори Николаев ва шерикларини очлик билан даволашлари ҳақида юқорида тўхталиб ўтдик. Америкалик мутахассис Пол Брегг бўлса ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ "Мўъжизакор очлик" деб аталган китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб, рўза инсон соғлиги учун энг зарур омил эканлигини ташвиқотчисига айланди. Инсон соғ-саломат бўлай деса рўза тутиши зарур экан. Бу эса Имом Табароний ўзларининг "ал-Авсат" китобида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган: "Рўза тутинглар саломат бўласизлар", деган ҳадиси шарифнинг илмий тасдиғидир. Энг ажабланарлиси, рўза билан даволовчилар киши соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси 30 кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан 15 аср илгари фарз ибодати қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз Шайхур раис Ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган. Ҳозирги кунимизда Сурия бош муфтийси Шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш бобида анча шуҳрат қозонганлар. Айниқса у кишининг ҳузурларида машҳур спортчи, асримиз бокс тарихи афсонасига айланиб қолган жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг шифо топиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Баъзи аъзолари қалтирайдиган касалга мубтало бўлган Муҳаммад Али шифо излаб бормаган жойи қолмаган эди. У ўзини даволатиш учун 30 милион доллор сарфлаган, аммо бирор натижага эришмаган эди. Аллоҳ унга йигирма кунлик очликдан сўнг шифо берди. Яқинда, очлик билан саратон-рак касалидан шифо топган одамлар ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Ана шунда фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 11:26:26 AM | Message # 75 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Аёлларга Рамазон насиҳатлари
...Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади. Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин. Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таъолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.
|
| |
|
|