RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
RAMAZON SIRLARI
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:57 | Message # 61
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Агар бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин бир муддат яшаб ўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Агар оз яшаб ўлса, соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради. Бунинг учун васият шартдир.
Бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин рухсат билан тутмаган рўзасини тутиши керак эди. Аммо кейинроқ тутарман деган хаёл билан юриб, уни тутишидан олдин ўлиб қолди. Агар унинг яшаган кунлари рўзани қазо қилган кунларича ёки ундан кўп бўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Аммо у қазо қилган кунла-ридан оз яшаб туриб ўлган бўлса, меросхўри унинг соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради.
Меросхўр мазкур фидяни бериши учун маййит ўлишидан олдин бу ҳақда васият қилган бўлиши шарт. Агар васият қилмаса, меросхўрга фидя бериш лозим бўлмайди.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:58 | Message # 62
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Васиятга амал қилиш учдан бирдан бўлади.
Яъни, мазкур шахс ўлаётиб тута олмаган рўзамнинг фи-дясини берилсин деган васиятни қилган бўлса, у меросга қолдирган молнинг учдан биридан берилади. Агар фидянинг миқдори мероснинг учдан биридан кўп бўлса, ортганини меросхўрлар бермасликка ҳақлилар.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:09 | Message # 63
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ҳар бир қазо қилинган намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидяси миқдорича.
Киши ўзимидан олдинги беморлигида баъзи намозларини ўқий олмаган бўлса, ўша қазо қилинган намозларга ҳам меросхўрлари фидя беришлари мумкин. Ана ўшанда қазо қилинган бир вақт намоз учун бир кунлик рўзага берилган фидя миқдорида фидя берилади.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:09 | Message # 64
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Бировнинг ўрнига бошқанинг қилган ибодати ўтмайди.
Яъни, ўлган кишининг қазо намоз ва рўзалари ўрнига унинг меросхўрлари намоз ўқиб, рўза тутишлари жоиз эмас.

Имом Насаий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бир киши бошқа бир кишининг ўрнига рўза тутмайди. Бир киши бошқа кишининг ўрнига намоз ўқимайди. Лекин унинг номидан ҳар бир кун ўрнига буғдойдан таом беради», деган.

Абдурраззоқ келтирган ривоятжа Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Биров ҳеч қачон бировнинг ўрнига намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди. Аммо қиладиган бўлсанг, садақа қилгин ёки ҳадия қилгин», деган.

Имом Термизий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қазо рўзаси бўла туриб вафот этган киши ҳақида: «Унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берилсин», деганлар.
Нафл рўзани бошлагандан кейин охиригача тутиш лозим бўлади. Фақат рўза тутиш ман қилинган кунлар бундан мустасно.
Шунинг учун нафл рўзани очиб юборган одам унинг қазосини тутиши вожиб бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Менга ва Ҳафсага таом ҳадя қилинди. Икковимиз рўзадор эдик. Бас, оғзимизни очиб юбордик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар ва биз у зотга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинувди. Иштаҳамиз келиб оғзимизни очиб юбордик», дедик.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икковингизга ҳеч нарса бўлмайди. Унинг ўрнига бошқа куни рўза тутиб қўйинглар», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Молик ривоят қилган.
Рўза тутиш ман қилинган кунлар – рўза ҳайити куни, қурбон ҳайти куни ва ундан кейинги уч кун, ҳаммаси бўлиб беш кун.
Мазкур кунларда рўза тутиш ман қилинган. Шунинг учун, у кунларда тутилган рўзани ҳам очиб юбориш керак бўлади. Бинобарин ўша очиб юборилган нафл рўзанинг қазоси тутилмайди.

Мазкур кунларда назр рўза тутса бўлади. Лекин уни очиб юбриб кейин қазосини тутади. Агар тутаверса рўзаси рўза бўлади.
Назр рўза тутиш мазкур кунларда рўза тутмаслик ҳақидаги наҳийлардан истисно қилингандир.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:10 | Message # 65
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Кейин қазосини тутади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар.
«Йўқ», дедик.
«Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар.
Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.
«Қани, мега кўрсатчи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:11 | Message # 66
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Мусофир муқим бўлган, ҳайзли аёл пок бўлган, ёш бола балоғатга етган ва кофир мусулмон бўлган куни куннинг қолган вақтида ўзини тияди. Охирги иккиси қазо тутмайди.
Яъни, Рамазонда куннинг бир бўлаги ўтгандан сўнг му-софир сафардан қайтиб келса, ҳайз кўриб турган аёлнинг ҳайзи тўхтаса, ёш бола балоғатга етса ёки кофир исломни қабул қилса, буларнинг ҳаммаси куннинг қолган қисмида худди рўзадордек бўлиб, емай – ичмай юради.
Балоғатга етган ёш бола ва янги мусулмон бўлган одам-га ўша куннинг қазосини тутиш лозим бўлмайди.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:11 | Message # 67
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муқим сафарга чиқса ўша куннинг рўзасини охи-рига етказади. Агар очиб юборса, унга каффорот лозим бўлмайди.
Ўз юртида яшаб турган шахс рўза тутиб олиб куннинг маълум қисми ўтганидан кейин сафарга чиқса, рўзасини сафарда бўлса ҳам охирига етказади. Мабодо мусофир бўлдим дея ўша куннинг рўзасини очиб юборса, қазосини тутади. Аммо каффорот бермайди.
 
OSIYODate: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 06:11 | Message # 68
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ойнинг ҳаммасида мажнун бўлишлик рўзани соқит қилади. Баъзисида эмас.
Бир Рамазон ойи тўлиқ мажнун бўлса, унга рўза тутиш фпрз бўлмайди. Аммо Рамазон ойининг баъзи кунлари мажнун бўлиб, қолган кунлари соғайиб қолса, соғ кунлари-нинг адосини, жинни бўлган кунларининг қазосини тутади.
Агар бир неча кун хушидан кетиб ётган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутади. Фақат ниятини қилган кунни тутмайди
 
DURDONDate: Dushanba, 08-Avg-2011, 07:48 | Message # 69
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ro‘za sabrning yarmidir. Uning savobi chamalash va hisob qonuniyatlaridan o‘tib ketgan. Uning fazilatini bilishga Rasulullohning (s.a.v.) ushbu so‘zlari yetarlidir: «Jonim qo‘lida bo‘lgan Zotga qasamki, ro‘zador og‘zining hidi Alloh nazdida mushk hididan xushbo‘yroqdir. Alloh azza va jalla aytadi:«Shahvatingni, taomingni va sharobingni Mening uchun tark et. Ro‘za Men uchun va uning mukofotini O’zim beraman»(Buxoriy)

 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:08 | Message # 70
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рўзанинг фарз бўлиши



Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир мусулмонга фарз қилгандир. Бу улкан ибодатни Аллоҳ таоло иккинчи ҳижрий сананинг шаъбон ойида фарз қилган. Қуръони Каримнинг "Бақара" сурасидаги: "Эй, иймон келтирганлар, сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди", ояти ила фарз бўлган. Рўза сўзи араб тилидаги "савм" сўзи ўрнига ишлатилади. "Савм" сўзи эса, луғатда ҳар бир нарсадан ўзини тийиб туришни англатади. Шариатда эса, рамазон ойида тонг отгандан, қуёш ботгунча ният билан ўзини емоқ-ичмоқ ва шаҳватдан тийиб туришга айтилади.
Рамазон ойининг кириши эса, унинг янги Ойни кўриш билан собит бўлади. Шунингдек, бу ойнинг тамом бўлиши ҳам шаввол ойининг янги Ойини кўриш билан бўлади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида: "Ойни кўриб (рўза) тутинглар ва ойни кўриб (рўзани) очинглар", деганлар. Бунинг учун рамазондан олдинги шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни Қуёшга ботиш пайтида қаралса, янги Ой бироз кўринади. Ким кўрса, гувоҳлик беради ва эртасидан рўза тутиш бошланади. Агар у куни кўрилмаса, шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаб, кейинги кунидан рўза тутиш бошланади. Шунингдек, рамазон ойи йигирма тўққиз кун бўлганида, шаввол ойининг бошланишини билиши учун Ойга қаралади. Қуёш ботиши пайтида янги Ой кўрилса, эртасига ҳайит эълон қилинади. Кўрилмаса, ўттизинчи кунни ҳам тутилиб, кейин ҳайит бўлади. Ана шунда пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига амал қилинган бўлинади. Ойни ўлчов қилишда катта ҳикматлар борлигидан шундоқ қилинган. Аввало Ой борлиқдаги энг катта аломатларидан бири ҳисобланади. Уни кўриб рўзани бошлаш ва яна кўриб тугатиш дегани, бу ишда ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлсин, ҳеч ким ва ҳеч қандай тараф ўзгартириш кирита олмасин деганидир. Қамарий сананинг, шамсий-қуёш йилидан кунлари оз бўлади. Шунинг учун ҳар йили рўза аввалгисидан ўн икки кун олдин тутилади ва ўттиз уч йил деганда, бир айланиб, сананинг ҳар бир кунида рўза тутилади. Узоқ ва қисқа, иссиқ-совуқ ёки мўътадил кунларда ҳамма Ойга қараб тутаверади. Бир минтақада осон, бошқасида қийин бўлиб, бир хил вақтида ўзгармас бўлиб қолмайди.
Ойни кўриш билан рўза тутиш ёки уни тугатиш барча мусулмонларга баробар ҳукм бўлиб, бу уларнинг бирликлари рамзи ҳамдир.
Рўза тутишга айнан Рамазон ойининг ихтиёр қилиниши ҳам катта ҳикматларга молик ишдир. Аввало бу ой муборак ой. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг охирги китоби, илоҳий мўъжизаси Қуръони Каримни туширишга муносиб вақт деб худди шу ойни ихтиёр қилган эди. Бу ой Ислом даъвати бошланган ой. Бу улкан ҳодисани ҳар қанча эсланса, ёдга олиб байрам қилишга арзийди. Айнан ушбу ойни Исломнинг рукнларидан бири бўлмиш рўзани тутиш муддати, деб ихтиёр қилиниши бу ойнинг фазлига фазл, улуғлигига улуғлик қўшади.
Рамазон ойи мўминларнинг савоб касб қилишларига энг қулай фурсат ҳисобланади. Бу ойнинг рўзасини тутганларга улкан ажр савоблар, икки дунёнинг бахт-саодати ваъда қилинган. Рамазон ойида қилинадиган яхши амалларнинг савоби ҳам шу ойнинг ҳурматидан кўпайтириб берилади.Буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг имомлари Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Рамазон рўзасини иймон ила савоб тилаб тутса, унинг олдинги барча гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар.
Бошқа бир ҳадисда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон кирса, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирланади", деганлар.
Бунга ўхшаш, рўза тутувчиларга ажр, савоб ва охират даражаларини ваъда қилувчи ҳадислар жуда ҳам кўп. Лекин рўза тутишнинг фойдаси шу билан чегараланиб қолмайди. Балки, рўза тутишда бугунги кунда инсон ҳаётига улкан фойдалар кўп.
Рўза уни тутувчининг фақат ўзига эмас, балки оиласи, жамияти, бутун инсоният ва қолаверса, барча мавжудотга фойда келтиради.
Ўз ихтиёри билан, Аллоҳдан савоб умид қилиб, бир ой давомида, кундуз кунлар емоқ-ичмоқдан, шаҳватдан ўзини тўхтатиб юрган инсон улкан фойдалар топади. Аввало рўза инсонга ўз хоҳиш ва истакларини жилов- лашни ўргатади. Агар инсонларда бу сифат бўлмаса, дунё тезда ҳалокатга учраши мумкин. Рўза сабр мадрасаси ҳамдир. Фақат ҳақиўий рўзадорларгина ҳақиўий сабр даражасига эришадилар. Ўз ихтиёрлари ила рўза тутиб, очлик, чанўоўларга чидаган инсон ғоятда мустаҳкам иродали бўлиб етишади.
Бугунги кунда рўзанинг фойдасини нафақат мусулмонлар, балки Исломдан, Қуръондан хабари йўқ кишилар ҳам тушуниб етдилар. Турли тараққий этган ўлкаларда оч қолдириб даволаш шифохоналари ишлаб турибди. Турли қитъаларда яшовчи олимлар илмий тажрибалар ўтказиб, ихтиёрий оч қолиш тани сиҳатлик учун зарур омил эканини таъкидламоқдалар. Жумладан, рус олимлари бу борада катта ютуқларга эришдилар. Профессор Николаев ўз ҳамкорлари билан эълон қилган "Оддий ҳақиқатлар" номли китобининг "Соғлик учун оч-наҳор юриш" деб номланган бобини рўзанинг фойдаларини янги илмнинг тасдиқлаши, десак бўлади. Унда айтилишича, ихтиёрий очлик билан мажбурий очликнинг фарқи бор. Мажбурий очлик, қароқчининг пичоғидек зарарга, балки ҳалокатга сабаб бўлса, ихтиёрий очлик табибнинг пичоғидек шифога сабаб бўлади. Бу илмий ишнинг натижасида рўза ҳозирги энг кўп тарқалган 29та дардга даво эканлиги, киши доим соғ юрай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолиши зарурлиги таъкидланган. Сиз билан биз -мусулмонларга бу фойдали ишни 1400 йил аввал ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаммамизнинг тутадиган рўзаларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:10 | Message # 71
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рўзанинг моҳияти

Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилингани ҳақидаги ояти каримада:"Эй иймон келтирганлар, сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", дейди. Ушбу оятни ўқиган одам, мусулмонлар,улардан аввалгиларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинибди, деб кетавериши мумкин. Лекин, тузикроқ таъаммул қилинса, оятга тегишли маълумотлар, тафсирлар ўрганилса ўта аҳамиятли ҳақиқатлар юзага чиқади. Ушбу ояти каримани ўқиганимда, мўмин- мусулмонларга маъносини айтиб берганимда, ваъзларда шарҳлаганимда, "Ҳилол" тафсирида тафсир қилганимда доимо бир нарса хаёлимдан ўтади. Болаликда Совет мактабида, Рамазон пайтида бир ўқитувчи (агар ўшандай одамни ўқитувчи деб аташ мумкин бўлса), рўзани арабистонлик Муҳаммад деган одам ўйлаб чиқарган. Арабистонда иссиқ бўлади. Бир кун сасиб қолган гўштни еб одамлар заҳарланиб қолган. Ўшанда Муҳаммад одамларга овқат емасликни буюрган. Кейинчалик одат тусига кириб қолган, деган эди. Ўшанда кичкинтой ўқувчилар рўзанинг моҳиятини тушунмасалар ҳам, ўқитувчи деган шахс ёлғон гапирганини яхши англаган эдилар. Ушбу оятда эса, рўзани Муҳаммад исмли одам эмас, балки Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам исмли одамнинг ва барча одамларнинг Роббиси амр этганини билдирилмоқда. Рўза ибодати фақат Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига эмас, ўтган барча умматларга ҳам фарз қилинганини билдирмоқда. Чунки, барча умматларнинг Роббиси бир, барча пайғамбарларнинг юборувчиси бир, барча китобларнинг тушурувчиси бир, барча шариатларни жорий қилувчиси бир-Аллоҳ таолонинг ўзидир.
Юқоридаги ояти кариманинг тафсирида кўплаб тафсирчи олимларимиз, дунёдаги барча динларда, ҳатто самовий эмас, одамлар ўзлари ўйлаб чиқарган динлар, мазҳабларда ҳам рўза борлигини тарихчиларга асосланиб таъкидлайдилар. Чунки, рўза тутиш инсон ҳаётининг тақозасидир. Рўзанинг инсон учун зурур нарса эканлигини инкор этиш учун ёки инсонлик табиатидан чиқиш керак ёки коммунист бўлиш керак. Бошқалар ҳаммаси у ёки бу шаклда рўзани ихтиёр қилганлар ва қилиб келмоқда. Агар инсон соғлигини саўлаш учун ҳаракат қилаётган мутахассисларга ўқйиб берилса, айнан исломий рўзани бутун дунёдаги одамларга фарз қилишларида шубҳа қолмади. Чунки, бошқа самовий динларда ҳам рўза моҳияти замон ўтиши билан кишилар томонидан бузилиб юборилган. Мисол учун ҳозирда энг кўп тарқалган динлардан бирида рўза ҳайвон маҳсулотлари яъни, гўшт, сут, тухум каби маҳсулотларни танаввул қилишни тўхтатишни англатади. Яна буни маънавий жасорат, деб атайдилар. Бунда Аллоҳнинг амрини бузишнинг бир кўриниши борлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бу ишда охират, илоҳий амрларга тегишли ишлар беҳуда кетганлигида шубҳа йўқ, аммо, бу дунёга ҳам фойда йўқлигини табиблар ва овқатланиш мутахассислари ҳам таъкидламоқдалар. Уларнинг таъкидлашларича исломий рўзадаги каби мутлақо еб-ичишнинг ҳамма турларини тарк этмагунча очлик фойда бериб, соғликни ўнгламайди. Баъзи овқатларни тарк этиш эса, овқат парҳези бўлиб зарарли экан.
Ушбу фикрлар кишини мусулмонларнинг рўзага бугунги кунда бўлаётган муносабатларига тортади. Ҳамма, эмас-ку, баъзи кишилар рўзанинг моҳиятини англаб ета олмайдилар. Ҳар йили рўзага бир икки ой қолганда ўзини Ислом давлати деб номлаётган юртларда ахборот воситалари зўр бериб, Муборак Рамазонни муносиб кутиб олиш учун чет эллардан қўшимча гўшт-ёғ, ҳайвонлар, турли озиў-овқат маҳсулотлари олиб келинаётгани ҳақида гапира бошлайдилар. Одамлар ҳам жон-жаҳди билан озиқ-овқат ғамлашга ўтадилар. Бозорларда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилиб кетади. Натижада Рамазондан киссалари бўшаб, қоринлари тўлиб, бир неча кило семириб чиқадилар. Рамазондан кўзланган асосий мақсад, тақводорлик ҳисси, сабр, меҳр-шафқат, бирдамлик руҳи каби олий мақом инсоний фазилатларни нима бўлганини Аллоҳнинг ўзи билади. Баъзи бир осий, фосиқ-фожирларга Аллоҳнинг амрига бўйсин, рўза тут, десанг, сенинг ишинг бўлмасин, ўзим биламан, дейди. Агар, рўза тут озийсан, соғлигинг яхши бўлади, десанг, ундай бўлса тутсак бўлар экан, дейди. Қачон ҳаммамиз рўзанинг моҳиятини тушуниб етамиз? Қачон Аллоҳнинг амрини сўзсиз адо этадиган бўламиз? Қачон дунёдан, охиратни устун қўядиган бўламиз?! Аллоҳ таоло ўзи тўғри йўлга бошласин! Омин!
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:12 | Message # 72
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рўза ибодати бандалар учун аллоҳнинг раҳматидир

Биз, мўмин мусулмонлар бутун дунёни ва ундаги ҳамма нарсаларни Аллоҳ яратганига иймон келтирамиз. Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонни ушбу борлиқда азизу мукаррам ва ўзининг ер юзидаги халифаси бўлиши учун яратганига ҳам иймон келтирамиз. Аллоҳ яратган инсон, Аллоҳ яратган борлиқда фақат Аллоҳнинг кўрсатмаси, динига амал қилиб яшамоғи лозим эканлигига, ҳам иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло ўзи яратган борлиқда ўзи яратган инсон қандай қилиб яшаса икки дунё бахту саодатига эришишини энг яхши биладиган зотдир. Ана шу билими асосида инсониятни узоқ тарих давомида аста тарбиялаб келиб, инсоният камолига етганда ўзининг баркамол ва боқий дини Исломни юборди. Ислом шариатининг ҳар бир ҳукми инсон бахти-саодатига қаратилгандир. Унинг ҳеч бир ҳукми ҳикматдан холи эмас. Фақатгина Аллоҳнинг чексиз ҳикмати олдида ожиз инсон бу ҳикматларни ўз вақтида, тўлалигича тушуна олмайди. Шариат ҳукмларини фақат ўз фойдасига эканлигини инсон кераклигича тушунганида ўзи учун битмас туганмас хайру-баракотни тушунган бўлар эди. Минг афсуски кўпчилик буни тушуна олмайди.
Аллоҳ таоло бандаларнинг ибодатига, шариатига амал қилишларига муҳтож эмас, ривоят қилинган ҳадиси қудусийлардан бирида Аллоҳ таоло: "Бандаларимнинг ҳаммаси-оқию қораси, арабию ажами дунёдаги энг тақводор одам қалбига эга бўлиб менга ибодат қилганларида, менга заррача фойда қилмас, шунингдек бандаларимнинг ҳаммаси-оқию қораси, арабию ажами дунёдаги энг фожир одам қалбига эга бўлиб менга исён қилганларида, менга заррача зиён бўлмас", деган. Ҳа, кишиларнинг шариатга амал қилишларида фақат ўзларига фойда бор, Аллоҳга ҳам, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга ҳам, даъватчиларга ҳам фойда йўқ. Лекин, Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон бўлганидан, уларга лутфу марҳамат кўрсатиб, саодатнинг энг тўғри ва энг осон йўлини кўрсатиб бергандир. Аслида, Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга кўз, қулоқ, тил, ва бошқа ҳис қилиш аъзолари ато қилиб, ақл берганидан кейин "Шу берган неъматларим билан мени топ, менга ибодат қил", деса ҳаққи бор эди, айни адолат бўлар эди. Аммо, Аллоҳ таоло бундай қилмади. Ўз бандаларига бу ишни осонлаштириш учун пайғамбар юборди, Қуръон туширди, ҳидоят йўлини ўзи кўрсатиб берди. Инсон учун фақат илоҳий кўрсатмаларга амал қилиш қолди холос. Ана шунда у икки дунё саодатига эришиши турган гап.
Мисол учун Рамазони шариф рўзасини тутишни олайлик. Бу ибодатни адо қилишда Аллоҳ таолога ҳеч бир фойда йўқ. Ҳамма фойда рўза тутувчи инсон учун бўлади.
Аввало, Аллоҳ таоло рўзани фарз қилиш билан бандаларга улкан бахт-саодат эшигини очиб қўйганини айтиш лозим. Агар Аллоҳ таоло мусулмонларга рўза тутишни фарз қилмаганида кўплаб яхшиликлардан, бу дунёю охират манфаатларидан маҳрум бўлар эдилар. Рўза ибодатидан рўзадор мўмин-мусулмонларга келадиган яхшиликлар, манфаатлар ҳақида рўза фарз бўлганидан буён гапириб келинмоқда, замон ўтиши билан эса, рўзанинг янгидан янги фойдалари намоён бўлмоқда. Келинг, Роббимиз сиз билан биз мусулмон бандаларга фарз қилган ибодат-рўза тутиш ибодатининг ҳикматлари, фойдалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик.
Аввало, рўза ибодати бандага Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, унинг розилигини топиш, кўпроқ савоб топиб, жаннатга кириш учун керакли зоди роҳила топиш имконини беради. Рўза тутган кишидек Аллоҳга яқинлаша олган одам бўлиши қийин. Чунки, рўза тутган инсон фақат Аллоҳ учун, унинг розилигига эришиш учун оч қолади, чанқайди, ташна бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудисийлардан бирида: "Одам боласининг ҳамма иши ўзи учун, илло рўза мен учун, унинг савобини Ўзим билиб бераман", деди. Аллоҳ таоло бошқа ибодатларга қанчалик савоб бериши тайинли. Аммо, рўзаники ҳаддан ташқари кўплигидан, уни тайин қилмай, ўзим бераман демоқда. Дарҳақиқат, рўзадан бошқа ибодатларда ибодат қилувчи хоҳласа-ю хоҳламаса, бир оз хўжакўрсинлик бўлади. Намоз ўқиса бировлар кўради, намозхон экан, деган фикрга келадилар. Намозхоннинг ўзида ҳам одамлар кўриб турганининг эътибори бўлади. Закот берса ҳеч бўлмаса закотни қабул қилиб олган одам билади, ташаккур айтади, ҳаққига дуо қилади. Ҳаж бўлса, айниқса бизнинг шароитимизда дабдабага айланиб кетади. Рўза тутувчи эса кечаси ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик қилади. Кун бўйи бошқалардан ҳеч фарқи бўлмаган ҳолда юради, фақат Аллоҳдан қўрққани учун рўзасини очмай охирига етказади. Ана шунинг учун ҳам, Аллоҳ "Рўзани бандам мен учун тутади", демоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида "Рўзадорга икки хурсандчилик бор: ифтор пайтидаги хурсандчилик ва Роббисига мулоқот бўлган пайтдаги хурсандчилик", деганлар. Бошқа ибодатларга бунга ўхшаш ваъдалар қилинмаган. Банда учун энг юқори мукофот Роббил оламийннинг жамолига мушарраф бўлишдир. Машҳур зоҳидларнинг асл мақсадлари ҳам ушбу мақомга эга бўлиш бўлган. Аллоҳ таоло айнан ушбу мақомни рўзадор бандаларига ваъда қилмоқда.
Ҳадиси шарифда жаннатнинг "Раёён" исмли эшиги бўлиб, ундан фақат рўзадорлар кириши таъкидлаб айтилган. Рўзанинг бу каби охиратга таалуқли фазилатларини айтиб охирига етказиш қийин. Уламоларимиз бу ҳақда алоҳида китоблар ёзганлар.
Рўзанинг рўзадор шахсига ўтказадиган таъсирлари ҳам жуда кўп. Рўза айниқса кишиларда кўпгина фазилатларини мужассам бўлишида катта хизмат қилади.
Аллоҳ таоло Рамазон шарифнинг рўзасини фарз этиб туширган дастлабки беш оят "Бақара" сурасидадир. Ўша беш оятнинг биринчиси: "Эй, иймон келтирганлар, сизларга ўзингиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз", оятидир.
Ушбу оятда, шояд одамлар тақводор бўлсалар, деб рўза фарз қилингани очиқ айтилмоқда.
Иккинчи оят эса: "Агар билсангиз, рўза тутмоғлигингиз сиз учун яхшиликдир", деб тамом бўлади. Демак, кишиларга яхшилик бўлсин, деб рўза фарз қилинган.
Учинчи оят эса: "Шоядки, шукр қилсангиз", деб тугатилади. Демак, кишилар Аллоҳга шукр қилсин, деб рўза фарз қилинган.
Тўртинчи оят: "Шоядки рушди ҳидоят топсалар", деб тугатилади. Демак, кишилар руҳда ҳидоят топсинлар, деб рўза фарз қилинган.
Бешинчи оят: "Шоядки тақво қилсалар", деб тугатилади. Демак, рўза кишилар тақводор бўлсалар, деб фарз қилинган. Эътибор берадиган бўлсак, ушбу оятлар мажмуаси тақво билан бошланиб, тақво билан тугатилмоқда. Шундан, рўзанинг асосий ҳикматларидан бири кишиларда тақводорлик малакасини оширишдир, дея оламиз. Ҳа, рўза тутган одамда тақводорлик ҳисси ортади. Ҳақиқий, рўза тутган одамни тақвоси ортишидан, бошқача рўза тутганлардан ажратиб олса бўлади. Инсоният тарихида ўтган барча пайғамбарлар, азиз авлиёлар, буюк мутафаккирлар, улуғ доҳийлар ҳаммалари рўза тутиб улуғ мақомга эришганлар.
Фақат Аллоҳни рози қилиш маўсадида чин ихлос билан рўза тутган одам, ҳар лаҳзада Роббисининг назарини ҳис қилиб туради ва унда тақводорлик ҳисси ортади.
Бу Қуръоний ҳақиқатни ўн беш асрдан сўнг, Исломдан, Қуръондан умуман хабари йўқ турли миллатларга мансуб, илмий ходимлар тасдиқламоқдалар. Тақводорлик эса, ҳар бир инсон учун икки дунё саодатига эришиш йўлидаги энг муҳим сифатдир. Мусулмонлар учун ўн беш аср аввал бу сифатни касб қилиш йўлини ибодат қилиб ўўйган меҳрибон Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Омин!
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:13 | Message # 73
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Рўзанинг фойдалари
Рўзанинг рўзадор шахсий сифатларига берадиган фойдалари ҳақида сўзлар эканмиз, сабр сифати ҳақида гапирмай ўтиб бўлмайди. Рўзадор кишида сабр- матонат сифати пайдо бўлиши, мустаҳкамланиши ҳатто рўзага душман бўлганлар ҳам рад қила олмаганлар. Инсон ўз ихтиёри билан оч қолиши, ташна бўлиши, шаҳватдан ўзини тийишини ва бу ҳолат бир ой давом этиши инсонда сабрли бўлиш сифатини кучайтиради. Ҳозирги кунимизда эса бу жуда ҳам керакли сифатдир. Агар тузикроқ мулоҳаза қиладиган бўлсак, бугунги кунимизда одамлар бошига тушаётган кўпгина мусибатлар айни сабрсизликдан бўлмоқда. Айниқса кишиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан, турли ичимликлардан ўзларини тия олмасликларидан келиб чиқмоқда. Эркак ва аёлларнинг ўз шаҳвоний ҳисларини тия олмасликлари оқибатида келиб чиқаётган бало-офатлар ҳамманинг кўз ўнгида яққол кўриниб турибди.
Ана шундан, рўза орўали топадиган ва сайқалланадиган шахсий сифатларга ҳар лаҳзада муҳтож эканлигимизни билиб оламиз. Бунинг устига инсон умри давомида турли фавқулодда ҳолатларга тушиб туришини ҳам қўшсак мазкур фойдаларнинг аҳамияти яна ҳам ортади. Шарқ адабий меросимизда бунга кўплаб мисоллар келтирилган. Ана ўша мисолларидан бирида икки киши зиндонга солингани улардан бири семиз ва баўувват, иккинчиси озғин ва кучсиз кўрингани, овқатсиз қолишганидан сўнг семиз одам ҳалок бўлиб, озғин одам тирик қолгани, суриштириб кўрилса озғин рўза тутишга одатланган одам эканлиги ҳақидаги қисса ҳам бор. Бунга ўхшаш ҳолатлар инсон ҳаётида доимо такрорланиб туришини эсласак, рўза ҳар бир киши учун зурурлиги ишончимиз яна ҳам ортади.
Рўзадан ҳосил бўладиган шахсий сифатлардан яна бири раҳм-шафқатли бўлиш сифатидир. Рамазони шариф ойининг биринчи ўн кунлигини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам раҳмат ўн кунлиги деб эълон қилганлар. Бу нафақат Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, балки бандаларнинг бир-бирларига раҳмли-шафқатли бўлишини ҳам ўз ичига олади.
Рўза тутган одам биров билан сўкишмаслиги, урушмаслиги қаттиқ тайинланишидан мақсад ҳам шу. Ўз ихтиёри билан оч қолган, ташна бўлган одамда ўз-ўзидан раҳм-шафқат ҳислари уйғонади. Ўзгаларга яхшилик қилиш туйғулари кучаяди. Буни рўза тутган ҳар бир одам дарҳол мулоҳаза қилади. Айниқса очлик ва ташналикни ўз танасида синаб кўрган шахс, турли сабабларга кўра доимо оч қолганларга раҳм-шафқат қилиш лозимлигини тўла тушуниб етади. Шунинг учун ҳам, рўзадорлардан оч-ялонғоч, бева-бечора, камбағал-мискинлар фойдасига хайр-садақа қилиш кўпаяди.
Бугунги кунда меҳр шафқатга, раҳмдилликка ва хайри эҳсонга муҳтож кишилар қанчалик кўп эканликларини ҳисобга оладиган бўлсак, рўзанинг аҳамияти яна ҳам ортади.
Бунинг устига рўза туфайли мусулмонлар ичида ўзаро тенглик, биродарлик, меҳрибонлик алоқаларини яна ҳам ортади. Бой-бадавлат кишилар, подшоҳ ва ҳокимларнинг саройлари-ю қасрларида ҳам, камбағал, бева бечораларнинг кулбаларида ҳам бир хил ҳолат, бир хил руҳоният ҳукм суради. Балки, сарой ва қасрларнинг эшиклари очилиб, камбағаллар ичкарига таклиф этилиб, азиз ва мўътабар меҳмонларга айланадилар. Ёки аксинча бўлиб бойлар, амирлар, ҳокимлар бошларини эгиб, камбағал, бева-бечораларнинг кулбаларига ифторлик, хайр-садақа, закотларини кўтариб бориб, Аллоҳ учун қабул қилишларини сўрайдилар. Камбағалларнинг қорнини тўйдириши, устини бут қилиш, келажакка жамғарма тўплаб олиш ишларига ёрдам берадилар. Рамазон шарафида ўта сахий бўлиш Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидир.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам энг сахий одам эдилар. У кишининг энг сахий бўлишлари Рамазонда бўлар эди", дейилган. Биз Рамазоннинг фойдалари ҳақида денгиздан бир томчисини айтиб ўтдик холос. Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг ҳамма фойдаларидан манфаатланишга насиб этсин.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:16 | Message # 74
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Рўза ва саломатлик

Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида гап кетар экан, унинг инсон саломатлигига нисбатан ўта фойдали эканлиги энг кўп гапириладиган мавзуълардан бирига айланиб қолганини айтиб ўтмоқ лозим. Ҳа, бу ҳақда бугун бутун дунё гапирмоқда. Бундан аввал ҳам гапирган. Фақат худосиз коммунистларгина рўза киши саломатлиги учун зарарли, дейишар эди. Ўзларига илм нисбатини берган бу жоҳиллар яқин-яқингача одамларга рўза соғликни бузувчи энг катта омил эканини уқтирмоқчи бўлиб келдилар. Рўза яқинлашиши билан коммунистик ахборот воситалари унга қарши ташвиқот ишлари бошлар эди. Ҳамма жойларда "Билим жамияти" деб номланган жаҳолат марказларининг гумашталари одамларга рўзанинг зарарлари ҳақида маъруза ўқишни бошлар эдилар. Табиб номига доғ туширувчи оқ кийимли кишилар эса, асосан тиб номидан қора ишларни қилиб, рўзани инсон соғлигига зарар, деб сафсата сотишар эдилар. Ишхона, ўқув юртларида рўзадорларга қарши кўрилган жазо чораларини гапиришнинг ўзи инсоният учун ор-номус. Лекин шу билан бир вақтда, Исломдан, Қуръондан, шариатдан умуман бехабар халқ ва юртлар вакиллари улардаги билим ва тиб хизматлари рўзанинг инсониятга, хусусан соғлик соҳасида қанчалик фойдали эканлиги ҳақида кашфиётлар қилишар, тажрибалар ўтказишар, илмий асарлар ёзишар эдилар. Энг қизиғи ўша рўзанинг, ихтиёрий оч қолишнинг фойдаси ҳақида гап кўтарганларнинг кўзга кўринганлари биздаги худосизларнинг катта оғалари ўрислар ичида эди. Кейинроқ бошқа тараққий этган давлатларда бу борада анча ишлар қилинганлиги аниқ бўлди. Жумладан, Англия, Франса, Олмония ва АҚШдаги олимлар кишиларни очлик билан даволаш ҳақида сезиларли натижаларга эришдилар.
Рус профессори Николаев ва шерикларини очлик билан даволашлари ҳақида юқорида тўхталиб ўтдик.
Америкалик мутахассис Пол Брегг бўлса ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ "Мўъжизакор очлик" деб аталган китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб, рўза инсон соғлиги учун энг зарур омил эканлигини ташвиқотчисига айланди. Инсон соғ-саломат бўлай деса рўза тутиши зарур экан. Бу эса Имом Табароний ўзларининг "ал-Авсат" китобида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган: "Рўза тутинглар саломат бўласизлар", деган ҳадиси шарифнинг илмий тасдиғидир.
Энг ажабланарлиси, рўза билан даволовчилар киши соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси 30 кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан 15 аср илгари фарз ибодати қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз Шайхур раис Ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган.
Ҳозирги кунимизда Сурия бош муфтийси Шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш бобида анча шуҳрат қозонганлар. Айниқса у кишининг ҳузурларида машҳур спортчи, асримиз бокс тарихи афсонасига айланиб қолган жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг шифо топиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Баъзи аъзолари қалтирайдиган касалга мубтало бўлган Муҳаммад Али шифо излаб бормаган жойи қолмаган эди. У ўзини даволатиш учун 30 милион доллор сарфлаган, аммо бирор натижага эришмаган эди. Аллоҳ унга йигирма кунлик очликдан сўнг шифо берди. Яқинда, очлик билан саратон-рак касалидан шифо топган одамлар ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Ана шунда фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:26 | Message # 75
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Аёлларга Рамазон насиҳатлари



...Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади.
Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.
Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таъолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:27 | Message # 76
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Биринчи насиҳат

Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир
Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидандир. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади.
Набий (с.а.в) айтдилар: «... Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади...». Муттафақун алайҳ.
«Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади». Муттафақун алайҳ.
Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофатини ҳам Ўзим бераман». Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинидиган бир дуоси бор». Аҳмад ривояти.
Яна бу ойда қадр кечаси ҳам бор.
«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир». «Қадр», 3.
Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллоҳнинг сизга берган неъматининг нечоғлик улуғлигини баён қилиб беради: Сизни бошқалардан афзал қилиб, Рамазон рўзаси ва қиёми учун тайёрлади. Ўтган Рамазонда биз билан бирга рўза тутган қанча кишилар ҳозир тупроқ остида, қабрларидалар. Бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг, уни гуноҳлар ва ёмонликлар билан қарши олманг. Акс ҳолда, бу неъмат завол топади.
Мана бу шоирнинг сўзи қандай ҳам яхши:

Шукр эт, Аллоҳнинг иноятига,
Токи гуноҳ сабаб топмасин завол.
Омонлик фақат Ҳақ ибодатида,
Ношукр бандага кўп оғир савол.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:27 | Message # 77
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Иккинчи насиҳат

Рамазонни қандай қаршилайсиз?
1. Ҳақиқий тавба қилишга шошиш билан...
«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар». «Нур», 31.
2. Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, бузуқлик, мусиқа, жоҳилият ясан-тусани, номаҳрамлар билан аралашиш каби барча гуноҳлардан халос бўлиш билан...
3. Рамазонни солиҳ амаллар билан барпо қилишга ҳамда қимматли вақтларни беҳуда сарфламасликка қатъий ният ва олий ҳиммат билан...
4. Зикр, дуо, истиғфор ва Қуръон тиловатини кўпайтириш билан.
5. Беш вақт намозни ўз вақтида, хотиржам ва хушуъ билан адо қилиш.
6. Фарзларни бажаргандан кейин нафл ибодатларни ҳам комил адо қилиш билан.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:28 | Message # 78
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Учинчи насиҳат

Муслима тутган рўзаси Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши учун рўзанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини ўрганиши лозим. Аёллар рўзасига тегишли бўлган ҳукмларни келтириб ўтамиз.
1. Балоғатга етган, оқила, муқим (мусофир эмас), қодир (касал эмас), ҳайз ва нифос каби ман қилувчилардан холи ҳар бир муслима аёлга рўза тутиш фарз бўлади.
2. Агар навниҳол қиз кундузи балоғатга етса, куннинг қолган қисмида (рўзани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга рўза фарз бўлди. Ойнинг ўтган қисмининг рўзасини қазо қилиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга рўза вожиб эмас эди.
3. Фарз рўзада қалб билан ният қилиш шарт. Тил билан талаффуз қилинмайди. Шунингдек қазо рўза ва каффорат рўзалари каби вожиб рўзаларда ҳам ният шарт.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтадилар: «Кечаси рўза (тутишни ният) қилмаган кишига рўза йўқ. (Яъни рўзаси саҳиҳ эмас)». Аҳмад ривояти.
Рўзани туннинг қайси қисмида ҳатто тонг киришидан бир лаҳза олдин бўлса ҳам ният қилсангиз, рўза дуруст бўлади.
4. Рўзани бузадиган нарсалар еттита;

а) Жимоъ
б) Қучоқлашганда, ўпганда эркак ёки аёлдан маний келиши
в) Емоқ, ичмоқ
г) Озиқлантирувчи укол каби қувват бўладиган нарсалар
д) Қон олдириш йўли билан қон чиқариш
е) Қасддан қайт қилиш
ж) Ҳайз ва нифос қонининг келиши

1. Ҳайз кўрган аёл оқ ипни (яъни ҳайз тугагандан кейин чиқадиган оқиш суюқлик.. Бу билан аёл покланганини билади) кўрса, кечаси рўзани ният қилиб, рўза тутади. Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ўхшаш нарса билан артинади. Тоза бўлса, рўза тутади. Ҳайз қони бўлса, рўза тутмайди.
2. Ҳайз кўрган аёл ўз табиатида қолиши афзал. Аллоҳ унга ёзиб қўйган нарсага рози бўлсин ва ҳайзни тўсадиган амалларни қилмасин. Чунки бу (ҳайз) Аллоҳ таъоло Одам алайҳис-салом қизларига ёзиб қўйган нарсадир.
3. Агар нифос кўрган аёл қирқ кун тўлмасдан покланса, рўза тутади ва намоз учун ғусл қилади. Агар нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, рўза ниятида ғусл қилади. Тўхтамаётган қонни истиҳоза деб эътиборга олади. Лекин одатий ҳайз вақтига тўғри келса, ҳайз ҳисобланади.
4. Истиҳоза қони рўзани бузмайди.
5. Ҳомиладор ва эмизикли аёл касалга қиёс қилинади. Оғиз очишлари жоиз. Улар қазосини тутиб беришади.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Аллоҳ мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кечди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлдан рўзани кечди». Термизий ривояти.
6. Рўзадор эҳтиёж туғилганда таомни татиб кўриши мумкин. Лекин ютиб юбормайди. Оғзига олган таомни туфлаб ташлаши рўзасини бузмайди.
7. Шом намозидан олдин ифторликни тезлаштириш ва саҳарликни кечиктириш мустаҳаб бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Инсонлар модомики ифторликни тезлаштирар эканлар, яхшиликда давом этадилар». Муттафақун алайҳ.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:29 | Message # 79
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Тўртинчи насиҳат

Рамазон рўза ойи, таом ойи эмас
Аллоҳ Рамазон рўзасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз қилган. Токи улар нафсларини ва шаҳватларини тийувчи, Роббиларига тақво қилувчи бўлсин.
«Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди». «Бақара», 183.
Салафларнинг биридан: «Рўза нима учун машруъ қилинган?»- деб сўралди. У жавоб берди: «Бой ҳам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбағални унутмайди».
Афсуски кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳм қилганлар бундан мустасно. Шунингдек аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади.
Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?
Муҳтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллоҳга итоат, ибодат қилмасдан беҳуда ўтказиб юборишдан эҳтиёт бўлинг. Дарҳақиқат Рамазонга етиб, гуноҳлари кечирилмаган кимса бадбахт бўлибди.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига гавдасини тутиб турадиган бир-икки луқма таом кифоя. Агар иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир». Аҳмад ва Термизий ривояти.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:29 | Message # 80
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Бешинчи насиҳат

Рамазон – Қуръон ойидир
Рамазон ойининг Қуръон билан ўзига хос боғлиқлиги бор.
«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва Фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган». «Бақара», 185.
Рамазон ва Қуръон бир-бирига боғлиқдир. Рамазон зикр қилинганда Қуръон ҳам зикр қилинади.
Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в) инсонларнинг энг қўли очиғи эдилар. Рамазонда Жаброил алайҳис-салом билан учрашган пайтларида яна ҳам сахийроқ бўлар эдилар. Жаброил Расулуллоҳ (с.а.в) ҳузурларига Рамазоннинг ҳар кечасида келарди ва Қуръондан таълим берарди. Расулуллоҳ (с.а.в) Жаброил (а.с) билан учрашган пайтларида ҳур шамолдан ҳам яхшиликни (улашувчи) сахийроқ бўлар эдилар». Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак Рамазон тунлари Қуръон тиловат қилиш ва Қуръондан дарс қилиш мустаҳаб экан. Чунки кечаси ташвишлар тин олади. Инсон бир хотиржамлик туяди.
«Албатта кечаси (ибодат учун бедор бўлиб) туриш (тун уйқу-ором вақти бўлгани сабабли) жуда оғир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани учун) энг тўғри сўздир». «Муззаммил», 6.
Салафлар Рамазонни Қуръон тиловати билан ўтказардилар. Баъзилари Рамазоннинг ҳар ўн кечасида қоим бўлиб Қуръонни хатм қилардилар. Қатода ҳар доим етти кунда хатм қиларди. Рамазонда эса уч кунда хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида ҳар кеча хатм қиларди.
Зуҳрий Рамазон ойи кирса, «Бу ой Қуръон тиловат қилиш ва таом бериш ойидир»- деб айтарди.
Ибн Абдулҳакам айтади: «Молик Рамазон ойи кирганида ҳадис ўқишни ва илм аҳли давраларини тарк қилиб, мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришар эди».
Абдураззоқ айтади: «Суфён Саврий Рамазон ойи кирганда барча ибодатларни тарк қилиб, Қуръон тиловатига киришарди».
Сиз ҳам Қуръон тиловатини одат қилиб олинг. Шунда қалбингиз уйғонади, нафсингиз покланади ва аъзоларингиз Аллоҳ ҳукмига бўйсунади. Иншааллоҳ Қиёмат куни Қуръоннинг шафоатига ноил бўласиз.
Набий (c.а.в) айтдилар: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандага шафоатчи бўлади. Рўза айтади: «Эй Роббим. Мен уни таомдан ва шаҳватдан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Қуръон айтади: «Мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Мени унга шафоатчи қилгин». Ҳар иккаласи шафоатчи қилинади». Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:30 | Message # 81
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Олтинчи насиҳат

Рамазон саховат ва эҳсон ойидир
Набий (с.а.в) аёлларни садақа қилишга чақириб, шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа қилинглар ва кўп истиғфор айтинглар. Жаҳаннам аҳлининг кўпчилиги сизлардан эканини кўрдим». Муслим ривояти.
«Эй аёллар! Тақинчоқларингдан бўлса ҳам, садақа қилинглар». Бухорий ривояти.
Оиша разияллоҳу анҳо онамиз бир куни юз минг садақа қилиб юбордилар. Ўша куни рўзадор эдилар. Хизматчиси айтди: «Инфоқ-эҳсон қилган нарсаларингиздан бир дирҳамига ифторлик қилишингиз учун гўшт сотиб олсангиз бўларди-ку?». Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар эслатганингда, шундай қилган бўлардим».
Рамазонда қилинган саховат бошқа ойда қилинган эҳсондан афзалдир. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в) Рамазонда ҳур эсадиган шамолдан ҳам яхшилик (улашувчи) сахийроқ бўлар эдилар. У кишининг сахийликлари саховатнинг барча турларини ўз ичига олар эди. Аллоҳнинг динини ғолиб қилишда ва бандаларни тўғри йўлга бошлашда Аллоҳ учун илмини, молини ва жонини сарфлар эдилар. Инсонларга кўп томонлама фойда етказар эдилар. Очларни таомлантирар, ваъз-насиҳат қилар, ҳожатларини раво этиб, оғирларини енгил қилар эдилар.
Рўзадорларга таом бериш Рамазондаги саховатлар жумласидандир.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридек ажр бўлади. Лекин (бу билан) рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди». Аҳмад ва Термизий ривояти.
Шунингдек мудом етиб турувчи садақага ҳам ҳарис бўлинг.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Одам боласи вафот этса, амали тўхтайди. Фақат уч нарса тўхтамасдан давом этиб туради; Жорий садақа, фойдаланиладиган илм ёки уни дуо қиладиган солиҳ фарзанд». Муслим ривояти.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:30 | Message # 82
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Еттинчи насиҳат

Рамазон – кечалари қоим бўлиш ойидир
«Расулуллоҳ (с.а.в) кечалари намоз ўқиб қоим турардилар. Ҳатто оёқлари шишиб кетарди. Саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в)га айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Сиз нимага бундай қиляпсиз, ваҳоланки сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилган-ку?». Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Шукр қилувчи банда бўлмайинми». Муттафақун алайҳ.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Ким иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади». Муттафақун алайҳ.
Аёл ҳам намоз учун масжидга чиқиши мумкин. Лекин уйда ўқиган намози афзал. Набий (с.а.в) айтдилар: «Аёлларингизни масжиддан тўсманглар. (Лекин) уйлари улар учун яхшироқдир». Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.
Ҳофиз ад-Димётий айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в) вақтларида аёллар намозга чиқсалар, кийимлари, ёпинчиқлари билан ўраниб чиқардилар. Ғира-ширада уларни таниб бўлмас эди. Расулуллоҳ (с.а.в) намоз ўқиб салом берсалар, эркакларга: «Аёллар кетгунларича жойларингда ўтиринглар!»- дер эдилар. Шундай бўлса ҳам Расулуллоҳ: «Уйларида ўқиган намозлари афзал»- деб айтдилар. Энди бўяниб, ясан-тусан қилиб,, «таннозхон» бўлиб кўчага чиқадиган аёллар хусусида нима дейсиз?!. Оиша разияллоҳу анҳо айтдилар: «Агар Расулуллоҳ (с.а.в) аёлларнинг у кишидан кейин нималар қилганларини билганларида, уларни масжидга чиқишдан тўсиб қўйган бўлар эдилар». Бу Оишанинг саҳобия аёллар хусусида гапирган сўзлари. Оиша разияллоҳу анҳо бизнинг замона аёлларини кўрганларида нима дер эдилар?».
Оқила аёл масжидга чиқмоқчи бўлса, салафларнинг аёллари каби ўраниб, мастура бўлиб чиқиши керак.
Аёлнинг нияти тўғри бўлсин. Яъни намозни адо қилиш учун ва Аллоҳнинг оятларини эшитиш учун боряпман, деб ният қилиб олсин. Бу уни хотиржамлик, виқор ва бошқаларнинг этиборини ўзига тортмасдан юришга чақиради.
Баъзи аёллар машинада ёлғиз ҳайдовчи билан масжидга борадилар. Натижада нафл ибодат қиламан деб ҳаром ишга қўл уришади. Бу жоҳиллик ва нодонликдан бошқа нарса эмас.
Аёл кишига уйидан чиқаётганида хушбўйлик сепиш мумкин эмас.
Набий (с.а.в) айтдилар: «Қайси аёл хушбўйлик сепса, биз билан бирга хуфтон намозига ҳозир бўлмасин». Муслим ривояти.
Аёллар агар ўз ҳолига ташлаб қўйилса йиғлаб, бақириб ёки масжиддаги нарсаларни ўйнаб, атрофдаги мусулмонлар хаёлини чалғитадиган ёш болаларни ўзлари билан бирга намозга олиб чиқмасинлар.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:31 | Message # 83
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Саккизинчи насиҳат

Тана аъзоларининг рўзаси
Муҳтарама опа-сингиллар! Рўзадор ўзининг аъзоларини гуноҳлардан тияди. Кўзлари ҳаромга қарашдан, қулоқлари ёлғон, ғийбат, чақимчилик, мусиқа каби ҳаром овозларни эшитишдан тийилади. Қўллари зулмдан, оёқлари ҳаромга боришдан, тили ғийбат, ёлғон, туҳмат ва бузуқ сўзлардан, қорни еб-ичишдан ҳамда фаржи қўшилишдан тийилади. Фақат фойдали ва яхши сўзларни сўзлайди. Рўзасига зарар етказадиган ёки бузиб юборадиган беҳаё, бузуқ сўзларни гапирмайди. Шунингдек мусулмонларнинг шаънига ёлғон, ғийбат, чақимчилик ва ҳасад тўқимайди.
Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: «Ким ёлғонни, унга амал қилишни ва жоҳилликни тарк қилмас экан, унинг емай-ичмай юришининг Аллоҳга бирор-бир ҳожати йўқ». Бухорий ривояти.
«Агар биронтангиз рўза тутса, бузуқ сўзни айтмасин, бақирмасин. Бирортаси уни ҳақорат қилса ёки уришса: «Мен рўзадорман»- деб айтсин». Муттафақун алайҳ.
Фақат еб-ичишдан тийилиб, мусулмонларнинг гўштлари ва обрўларига чангал солишдан тийилмаган кимсага Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ушбу сўзлари тааллуқлидир. «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзадан насибалари фақат очлик ва ташналик бўлади». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:31 | Message # 84
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Тўққизинчи насиҳат

Рамазон ойида вақтни беҳуда ўтказмаслик учун амалий қадамлар
Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг. Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг. Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг.
1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг.
2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин.
3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг.
4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир.
5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз.
6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради.
7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг.
8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзи бировлар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди?
9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин.
10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб-тараниб ойна олдида ўтказманг.
11. Вақтни телефонда гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Агар Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, дарс қилганларида, улар учун яхшироқ бўларди.
12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман»- деб айтинг.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 10:32 | Message # 85
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ўнинчи насиҳат

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
Муслима опа-сингиллар! Рамазон ойининг йигирма куни ортда қолди. Яна ўн кун фурсат бор. Агар ўтиб кетган кунларда сусткашлик қилган бўлсангиз, қолган ўн кунни ғанимат билинг. Чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.
«Расулуллоҳ (с.а.в) (охирги) ўн кунликда кечасини бедорлик билан ўтказардилар, оила аъзоларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар». Муттафақун алайҳ.
Бу саноқли кунларни баъзи инсонлар ғанимат билишади. Баъзилар эса ҳасратда қолишади.
Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг аёли кечаси унга шундай дерди: «Кеча ўтиб кетди. Йўл эса узоқ. Озуқамиз жуда оз. Солиҳларнинг карвони узоқлашиб бораяпти. Биз эса ортда қолиб кетдик».
Аллоҳ таъоло Ўз фазли билан «Қадр кечаси»ни охирги ўн куннинг бирида қилиб қўйди. Бу охирги ўн куннинг тоқ кунларида бўлади. Оиша разияллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ (с.а.в) айтардилар: «Қадр кечасини Рамазонда охирги ўн куннинг тоқ кунларидан қидиринглар». Муттафақун алайҳ.
Қадр кечаси улуғ кеча ва ғанимат фурсатдир. Унда қилинган ибодат минг ойлик ибодатдан яхшидир. Шунинг учун Набий (с.а.в) айтдилар: «Албатта бу ой келди. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким бу кечадан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина бебаҳра қолади». Ибн Можа ривояти.
Қадр кечасини талабида бедор бўлинг. Бу улуғ ажрдан маҳрум бўлманг. Агар сиз охирги ўн куннинг барча кечаларида қоим бўлсангиз ҳамда уни ибодат ва тоат билан ўтказсангиз, шубҳасиз қадр кечасига етасиз.
Қадр кечасида қилинадиган дуо. Оиша разияллоҳу анҳо Набий (с.а.в)дан сўрадилар: «Агар қадр кечасига етсам нима деб дуо қилай?». У киши дедилар: «Эй Аллоҳим! Сен авф этгувчисан. Авфни яхши кўрасан. Мени авф этгин». Аҳмад ва Термизий ривояти.
Муҳаммад (с.а.в)га, аҳли оилаларига ҳамда асҳобларига салоту саломлар бўлсин!
 
DURDONDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 08:20 | Message # 86
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ro‘zani ochib yuboruvchi zamonaviy omillar


Bismillahir rohmanir rohiym.
Allohga hamd va so‘ngidan payg‘ambar kelmaydigan zotga duo va salomlar bo‘lsin.
Ammo ba’d:

Olimlar ro‘zani quyidagi to‘rt narsa ochib yuborishligiga ijmo’ qilganlar:
1. yemoq
2. ichmoq
3. jinsiy aloqa
4. hayz va nifos

"Ro‘zani ochib yuboruvchi zamonaviy omillar" deyilganda esa, yangi paydo bo‘lgan narsalar tushunilib, ular quyidagilardir:

Birinchi omil: nafas qisishiga qarshi purkaluvchi dori:

Mazkur dori suyuq bo‘lib, uch unsurdan tarkib topgan: suv, kislorod va ba’zi tibbiy moddalar.
Ushbu dori ro‘zani ochadimi yo‘qmi?
Yangi asr olimlari bu borada turlicha fikr yuritadilar:
1.U ro‘zani ochmaydi. Bu ko‘pchilik olimlarning so‘zlari hamda doimiy fatvo qo‘mitasining fatvosidir.
a) chunki, ro‘zador uchun og‘iz va burun chayqash mumkin va bunga barcha ijmo’ qilgan. Ma’lumki, og‘iz chayqashdan so‘ng ma’lum miqdordagi suv og‘izda qolib ketadi va mazkur suv qoldig‘i so‘lakni yutish orqali oshqozonga kirib boradi.
b) huddi shu kabi nafasni qisishga qarshi purkagichdan sepilgan dori ham avval o‘pka so‘ng oshqozonga yetib boradi va bu juda ham oz miqdorni tashkil etadi. Shunga ko‘ra uni ham og‘iz chayqalgandan so‘ng qolib ketgan suvga qiyoslanadi.
Bunga sabab, bir kichik purkagich ichida 10 ml. suyuqlik bo‘lib, u 200 marta sepishga mo‘ljallangan bo‘ladi. Bir marta sepilganda esa, 05 ml. suyuqlik ajrab chiqadi va bu juda ham oz miqdorni tashkil etadi.
v) mazkur purkagichdan sepilgan dorining oshqozonga yetib borishi aniq emas balki unda gumon bor.
Shunga ko‘ra ro‘za buzilmaydi chunki fiqhiy qoidaga ko‘ra, aniq bor narsa gumon bilan yo‘q bo‘lmaydi
g) bu yeyish va ichishga kirmaydi balki tahlil uchun qon olish yoki quvvat bermaydigan ukol olishga o‘xshaydi
d) tabiblar misvokda sakkiz xil kimyoviy moddalar mavjudligini bayon qilganlar. Hol buki ro‘zadorga misvok ishlatish mutlaq ya’ni kunduzi ham joizdir va shaksiz misvokdagi kimyoviy moddalar oshqozonga yetib boradi. Demak, purkagichdan sepilgan dori misvokdan ajrab chiqqan moddalar kabi ro‘zaga zarar bermaydi.
Ikkinchi fikrga ko‘ra: ro‘zador mazkur dorini iste’mol etishi mumkin emas. Agar o‘ziga boshqa chora topolmasa ushbu dorini sepadi va keyinchalik sog‘ayib ketganidan keyin bir kuniga bir kundan qazo tutib beradi.
Mazkur fikr egalarining dalillari: ushbu purkagich ichidagi suyuqlik oshqozonga og‘iz orqali kirib boradi va bu ro‘zani ochadi.
Ikkinchi fikrga qarshi javob: agar mazkur suyuqlikni oshqozonga yetib borishiga taslim bo‘linsada, ushbu miqdor yuqorida ta’kidlaganimiz kabi juda ham kamdir va uning hukmi og‘iz chayqalgandan keyin qolib ketgan suvniki bilan bir xil bo‘ladi.
Shunga ko‘ra, birinchi fikrni olimlar ikkinchisidan ustun qo‘yganlar va ro‘zani ochilmasligiga hukm qilganlar.

Ikkinchi omil: til ostiga tashlanuvchi tabletkalar:

Ya’ni: yurak xurujini davolash uchun til ostiga tashlanuvchi tabletkalar bo‘lib, ular darhol so‘rilib ketadi va qon orqali yurakka yetib boradi natijada paydo bo‘lgan yurak xuruji to‘xtaydi.
Ushbu tabletkalarning hukmi: ro‘zador uchun ularni iste’mol qilish joiz, chunki ulardan biror narsa ham qorin bo‘shlig‘iga yetib bormaydi balki og‘izning o‘zida so‘rilib ketadi va shunga ko‘ra ular ro‘zani ochuvchi emasdirlar.

Uchinchi omil: oshqozonni ko‘ruvchi tibbiy ko‘zgu:

U tibbiy jihoz bo‘lib, og‘iz orqali avval halqum so‘ng o‘pka so‘ng oshqozonga kiradi.
Undan ko‘zlangan foida: mazkur jihoz oshqozondagi yarani ko‘rsatadi yoki u orqali oshqozonning ba’zi bo‘laklarida jarrohlik amaliyotini o‘tqaziladi va bulardan boshqa tibbiy maqsadlarda istifoda qilinadi.
Yuqoridagi olimlar bu haqida shunday deganlar:
Fiqhiy masalalar bayonida: ro‘zadorning qorin bo‘shlig‘iga ozuqadan bo‘lak narsalar masalan: mayda toshlar yoki temir bo‘laklari va shu kabi narsalar kirsa va tibbiy ko‘zgu ham shular jumlasidandir ro‘zani ochib yuboradimi?
Ilm ahlining ko‘pchilik qismiga ko‘ra: bu narsa ro‘zani ochib yuboradi. Ya’ni qorin bo‘shlig‘iga kirgan har bir narsa ro‘zani ochadi lekin hanafiy mazhabida qorin bo‘shlig‘iga kirgan narsa u yerda o‘rnashib qolsagina ro‘zani ochadi deb shart qilganlar, qolgan mazhab vakillari esa, bunday shart qo‘ymaganlar. Ya’ni hanafiy mazhabiga ko‘ra, bir narsani ipga bog‘lab so‘ng uni oshqozonga tushirsa va bir ozdan so‘ng uni qaytarib olsa ro‘zasi ochilmaydi.
Yuqoridagi olimlarning dalillari: Payg‘ambar s.a.v. ro‘zadorga surma qo‘yishdan saqlanishni buyurdilar.
Shunga ko‘ra, mazkur tibbiy ko‘zgu ko‘pchilik faqihlarning ra’ylarida ro‘zani ochib yuboradi. Hanafiy mazhabida esa, ochmaydi chunki u oshqozonda qolmay balki qaytib chiqadi.
Ikkinchi fikrga ko‘ra: bu kabi ozuqa bo‘lmaydigan narsalar ro‘zani ochmaydi masalan temir yoki tosh bo‘laklarini yutsa ro‘zasi ochilmaydi. Bu ba’zi hanbaliy va molikiy mazhab vakillari ixtiyor etgan narsadir.
Bunga sabab, kitob (qur’on) va sunnatdagi dalillarga binoan ro‘zani ozuqa bo‘luvchi narsalar ochib yuboradilar. Yuqoridagi surmadan saqlanish haqidagi hadis esa zaif hadisdir. Shunga ko‘ra, u ya’ni tibbiy ko‘zgu ro‘zani ochmaydi.
Ammo mazkur ko‘zguga uning oshqozonga kirishi oson bo‘lishi uchun ozuqaviy yog‘ surtilsa u holda hukm o‘zgaradi va bu xilda yutilgan tibbiy ko‘zgu ro‘zani ochadi.

To‘rtinchi omil: burunga tomiziluvchi dorilar bo‘lib, ular ro‘zani ochadimi?

Keyingi davr olimlari bu borada ikki xil fikr yuritadilar.
Birinchi fikrga ko‘ra: mazkur tomizish ro‘zani ochadi. Ularning dalillari: Laqit ibn Sabura zikr qilgan hadisda payg‘ambar s.a.v. unga "G‘usl qilayotganingda burningi ichiga to‘liq suv yetqazgin magar ro‘zador bo‘lsang unday qilma ya’ni suvni qattiq tortma" deganlar.
Demak, bu shuni ko‘rsatadiki: burun oshqozon uchun bir yo‘l. Shunga ko‘ra, burunga suv tomizishdan ham payg‘ambar s.a.v. qaytargan hisoblanadilar.
Yana payg‘ambarimiz s.a.v. ning burunga suvni qattiq tortishdan qaytarishlari zaminida boshqa har qanday narsaning ham oz bo‘lsada burunga kirgazishdan man’ etilganiga dalolat yotadi. Chunki, burunga suvni qattiq tortilganda kirgan suv miqdori ham ozni tashkil etadi.
Ikkinchi fikr egalari esa: mazkur tomizish ro‘zani ochmaydi deydilar. Ularning dalillari: yuqorida og‘iz chayqalgandan keyin qolgan suvga qiyosan burunga tomizilgan tomchidan oshqozonga yetib boradigani ham juda oz miqdorni tashkil etadi.
Chunki, bir tomchi suv= 0.06 sm. kubga tengdir.
Mazkur tomchi burunga kirar ekan undan o‘tib oshqozonga yetib borishi qiyin va borgani ham oz miqdorni tashkil qiladi. Shuning uchun mazkur miqdorni afv qilinadi.
Shuningdek, asl qoida ro‘zaning durustligidir. Uning bu yo‘l bilan ochilishi esa, shak-shubhalidir. Asl qoida esa, ro‘zani durust holda qolishi chunki aniq narsa gumon bilan yo‘q bo‘lmaydi.
Ushbu har ikkala fikr ham quvvatda tengdirlar.

Beshinchi omil: burunga purkaluvchi dori:

Bu boradagi bahs ham yuqorida og‘izga purkaluvchi doridagi kabi bo‘lib, burunga purkaluvchi dori ham ro‘zani ochmaydi.


 
DURDONDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 08:27 | Message # 87
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Oltinchi omil: Behush qilish (anesteziya)

U bir necha turga bo‘linadi:
1. burun orqali juz’iy ya’ni to‘liq kun davomida emas balki ma’lum bir soatlarga qadar va insonning barcha a’zolarini emas balki ma’lum bir qismini behush qilish.
Ya’ni bemor gazli moddani hidlaydi va bu uning asab tolalariga ta’sir o‘tqazadi, natijada behushlik sodir bo‘ladi. Bu esa, ro‘zani ochmaydi chunki, burunga kirayotgan gazli modda jism emas hamda ozuqaviy moddalarga ham ega emasdir.
2. Xitoyliklarga xos bo‘lgan juz’iy behush qilish:
Bu quruq ignani teri ostidagi sezgi markazlariga yuborish bilan amalga oshiriladi. Natijada, mazkur igna ichki sekretsiya bezlarini qo‘zg‘otadi va ular jism tarkibida mavjud tabiy morfiy moddasini ajratib beradilar va shu yo‘l bilan bemor sezish qudratini yo‘qotadi.
Bu modomiki badanning barchasini emas balki ma’lum bir qismini behush qilsa ro‘zani ochmaydi. Chunki, bu usul qo‘llanganda qorin bo‘shlig‘iga hech qanday modda kirib bormaydi.
Emlash (shprits) orqali juz’iy behush qilish:
Bu tez ta’sir qiluvchi dorini shprits orqali qon tomirga yuborish bilan amalga oshadi. Natijada, bemor sanoqli soniyalarga og‘riqni sezmay turadi. Bu ham modomiki juz’iy bo‘lib, qorin bo‘shlig‘iga yetib bormas ekan ro‘zani ochmaydi.
4: Kulliy ya’ni insonning butun tanasini behush qilish.
Bu borada ham olimlar turlicha fikrdadirlar. Qadimdagi olimlar behush bo‘lgan odamning ro‘zasi durust bo‘ladimi? Degan savol ustida bahs yuritganlar va bu ikki holatdan xoli emasdir.
1: ro‘zadorning kunduzining barcha qismida behush bo‘lmog‘i va kunning biror bo‘lagida ham o‘ziga kelmasligi bo‘lib, ko‘p qism olimlar mazkur kimsaning ro‘zasi durust deb hisoblanmaydi deganlar.
Bunga dalil: payg‘ambar s.a.v. hadisi qudsiy da "Odam bolasining barcha qilgan amallari o‘zi uchundir magar ro‘za chunki u men uchundir va men unga loyiq mukofotni o‘zim beraman. Chunki, bandam kun davomida men uchun ovqatlanish va shahvatini tark qilayabdi" dedilar. Mazkur hadisda ovqatlanish va jinsiy aloqadan tiyilishni ro‘zadorga nisbat berilmoqda. Behush kimsaga nisbatan bu ma’no to‘g‘ri kelmaydi. (ya’ni behush kimsa bu amallarni o‘z ixtiyoricha bajarmadi shuning uchun u ro‘za tutgan deb hisoblanmaydi).
2: kun davomida emas balki kunduzining ma’lum bir qismida behush bo‘lish. Bu esa, ayni ixtilof o‘rnidir.
U kunduzining bir qismida o‘ziga kelsa uning ro‘zasi durustdir. Bu Ahmad va Shofeiylarning so‘zlaridir. Imom Molikga ko‘ra: uning ro‘zasi mutlaq durust emas.
Abu Hanifa r.h. ga ko‘ra esa: behush odam zavol (peshin vaqti kirishidan sal oldin) o‘ziga kelsa qaytadan ro‘za tutishga niyat qiladi va uning mazkur ro‘zasi durust bo‘ladi. Chunki, ro‘zaga niyat qilish kunduzining zavoldan oldingi qismida paydo bo‘ldi. Shunga ko‘ra, tibbiy behush qilishdagi hukm ham tabiy behush bo‘lishga qiyoslanadi va har ikkisining hukmi bir xil bo‘ladi.

Yettinchi omil: quloqqa dori tomizish:

Ya’ni: tibbiy moddalardan iborat dorini quloqqa quyilsa, ro‘zani ochadimi yo‘qmi?
Muqaddam o‘tgan olimlar "ro‘zador qulog‘iga suv tomizib o‘zini davolashi" haqidagi masalada bahs yuritganlar.
Ularning ko‘plari: uning ro‘zasi ochiladi deganlar.
Hanbaliy mazhabida: quloqqa tomizilgan suv qachonki dimog‘ga yetib borsa ro‘zani ochadi deyilgan.
Ikkinchi fikrga ko‘ra: ro‘za ochilmaydi va bunga sabab: quloqqa tomizilgan narsa dimog‘ga yetib bormaydi, yetib borgan taqdirda ham to‘g‘ridan to‘g‘ri emas balki badandagi teshiklar orqali boradi.
Zamonaviy tibbiyotga ko‘ra: quloq bilan dimog‘ orasida suyuqlikni o‘tqazib yuboruvchi yo‘l yo‘q. Faqat bir holatdagina yo‘l bo‘lishi mumkin. Ya’ni quloq pardasida teshik paydo bo‘lsa, shu holdagina quloqqa tomizilgan suv dimog‘ga o‘tishi mumkin. Shunga ko‘ra, quloq pardasi butun bo‘lgan holatda unga biror dori tomizishlik ro‘zani ochmaydi.
Masala: quloq pardasida teshik bo‘lsa, unga dori quyishning hukmi burunga dori quyishning hukmi bilan bir xil bo‘ladi va bu yuqorida bayon etildi.

Sakkizinchi omil: quloqni yuvish:

Buning hukmi ham quloqqa dori tomizish bilan bir xildir. Ammo olimlar quloq pardasida teshik bo‘lsa va uni yuvilsa quloq ichiga kirajak suv miqdori ko‘p bo‘lgani uchun ro‘zani ochib yuboradi deganlar.
Demak, quloqni yuvish ikki qismga bo‘linadi:
1. parda mavjud bo‘lsa ro‘za ochilmaydi.
2. quloq pardasida teshiklar bo‘lsa ichkariga kirgan suv miqdori ko‘p bo‘lgani uchun ro‘za ochiladi.

To‘qqizinchi omil: ko‘zga dori quyish:

Bu borada ham keyingi davr olimlari turlicha fikr bildiradilar va bu yuqoridagi ixtilof sabablidir. Ya’ni ko‘zga surma qo‘yish masalasida u ro‘zani ochadimi yo‘qmi?
Birinchi fikrga ko‘ra: ro‘za ochilmaydi va bu hanafiy va shofeiy mazhabining so‘zidir. Bunga dalil: ko‘z bilan qorin bo‘shlig‘i orasida yo‘l bo‘lmaydi va shunga asosan ro‘zador ko‘ziga surma qo‘ysa uning ro‘zasi ochilmaydi.
Ikkinchi fikr egalari: ya’ni molikiy va hanbaliy mazhabidagilar esa: surma qo‘yish ro‘zani ochadi deydilr. Chunki ularga ko‘ra: ko‘z bilan qorin bo‘shlig‘i orasida yo‘l mavjuddir.
Shunga ko‘ra, keyingi davr olimlari ham ko‘zga dori tomizish masalasida ikkiga bo‘linadilar.
Birinchi fikr: ko‘zga dori quyish ro‘zani ochmaydi va bunga sabab: bir tomchi dori 1 sm.kubdan =0.06ga teng bo‘lib, bu miqdor hech qachon oshqozonga yetib bormaydi. Chunki, bu dori tomchisi ko‘z yosh yo‘lidan o‘tish paytida butunlay so‘rilib ketadi va tomoqqa yetib bormaydi.
Agar bordiyu uni oshqozonga yetib boradi deb tasavvur qilsakda, mazkur yetib borgan miqdor juda ozni tashkil qiladi va ushbu miqdorni afv etiladi va bu huddi og‘iz chayqashdan so‘ng qolgan suv miqdoriga qiyoslanadi. Shuningdek, ko‘zga dori tomizishdan qaytarilgan hech qanday shar’iy hujjat mavjud emas.
Ikkinchi fikrga ko‘ra: u surma kabi ro‘zani ochib yuboradi.
To‘g‘ri fikr esa: mazkur dori tomizish ro‘zani ochmaydi. Garchi tibbiyot ko‘z bilan qorin bo‘shlig‘i orasida burun orqali yo‘l mavjudligini isbot qilgan bo‘lsada, mazkur tomchi ko‘z yosh yo‘llaridan o‘tayotgan vaqtida so‘rilib ketadi va natijada u tomoqqa ham yetib bormaydi. Demak, oshqozonga aslo yetib bormaydi garchi yetib borganda ham juda oz miqdordagisi boradi va ushbu miqdorni og‘iz chayqashdan so‘ng og‘iz ichida qolib ketgan suv miqdoriga qiyosan afv etiladi.
Ammo ushbu tomchini surmaga qiyoslash noto‘g‘ridir.
1. chunki, surma qo‘yish ro‘zani ochishi haqida shar’iy dalil mavjud emas. Yuqorida bu borada keltirilgan hadis esa, zaif hadisdir.
2. ko‘zga dori tomizishni surma qo‘yishga qiyoslash hali hukmi sobit bo‘lmagan balki ixtilofli bo‘lgan narsaga qiyoslashdir va bu durust emas.
3. yuqorida bayon etilgan birinchi fikr egalarining dalillari surma ro‘zani ochmasligi uchun yetarlidir.

O‘ninchi omil: tibbiy emlash (in’ektsiya)

Bu quyidagi qismlarga bo‘linadi:
1. teri ostiga in’ektsiya qilish (dori yuborish).
2. mushaklarga dori yuborish.
3. qon tomirlarga dori yuborish.
Bular orasidan teri va mushaklarga insonga quvvat bermaydigan dorilarni shprits orqali yuborish yangi asr olimlariga ko‘ra ro‘zani ochmaydi. Bunga dalil: asl qoida ro‘zani durustligi bo‘lib, uni buzilishi uchun dalil kerak. Shuningdek, mazkur emlashlar yeyish-ichish yoki ularni ma’nosidagi narsa ya’ni ozuqa olish hisoblanmaydi. Ammo, qon tomirga insonga quvvat beruvchi dorilarni yuborish borasida olimlar orasida ixtilof mavjud.
Birinchi fikr: mazkur qon tomirga insonga quvvat beruvchi dorilarni yuborish ro‘zani ochib yuboradi. Bu Islom Fiqhi Akademiyasining qaroridir. Bunga sabab: ushbu dori yeb-ichishni ma’nosida ya’ni ozuqa olish hisoblanadi chunki, shunday dorini qabul qilgan shaxs odatda ovqatlanishga ehtiyoj sezmaydi.
Ikkinchi fikr: u ro‘zani ochmaydi. Chunki, ushbu dori odatdagi yo‘llar orqali qorin bo‘shlig‘iga kirmaydi. Kirgan taqdirda ham, teridagi teshiklar orqali boradi va bu qorin bo‘shlig‘iga kirmaydi va uning hukmini ham olmaydi.
Haqiqatga yaqin fikr: mazkur qon tomirga emlash ro‘zani ochadi chunki ro‘zani ochilishiga olib keluvchi shar’iy omil faqatgina qorin bo‘shlig‘iga biror narsani kirib borishi emas, balki badanning ozuqalanishidir va bu igna yo‘li bilan amalga oshirilmoqda.
Masala: Qandli diabet kasaliga mubtalo bo‘lgan bemorlar qabul qiladigan ukol dorilar ro‘zani ochmaydi.


 
DURDONDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 08:35 | Message # 88
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
O‘n birinchi omil: teri ustiga surtiluvchi moy, krem va malham dorilar:

Teri ostida qon tomirlari mavjud bo‘lib, ular teri ustiga surtilgan narsani tuk yo‘llari orqali so‘ra boshlaydi va bu jarayon juda sekin amalga oshadi.
Shunga ko‘ra, teri ustiga surtilgan narsa ro‘zani ochadimi?
Qadimdagi aksariyat faqihlar bu narsa ro‘zani ochmaydi deganlar. Islom Fiqhi Akademiyasining qarori ham shunday. Ba’zilar bugungi kundagi barcha yangi asr olimlari mazkur hukmga ya’ni teri ustiga surtilgan narsalar ro‘zani ochmasligiga ijmo’ qilganlar deb aytadilar.

O‘n ikkinchi omil: arteriya-qon tomirga kateter qo‘yish:

U qon tomirga kirgaziluvchi ingichka shlanka bo‘lib, uni dori quyish yoki ichkarini ko‘rish maqsadida kirg‘aziladi.
Islom Fiqhi Akademiyasi mazkur kateter ro‘zani ochmasligiga hukm qilgan. Chunki, u insonga hech qanday ozuqa bermaydi va ikkinchidan oshqozonga yetib bormaydi.

O‘n uchinchi omil: buyrakni yuvish:

U ikki xil yo‘l bilan amalga oshiriladi:
1. "Sun’iy buyrak" deb nomlanuvchi asbob yordamida yuvish. Bu inson tanasidagi barcha qonni mazkur asbobga tortib olib, so‘ng ushbu qonni zararli moddalardan tozalanadi so‘ng qonni qaytadan inson jismiga vena qon tomirlari orqali qaytariladi.
Gohida mazkur jarayon davomida qon tomirlardan insonga ozuqa beruvchi dorilarni yuborib turishga majbur bo‘linadi.
Ikkinchi uslub: qorin po‘sti orqali amalga oshiriladi:
Ya’ni: kindik ustidan qorin po‘stiga kichik kateter kirgaziladi so‘ng qorin ichiga odatda 2 litr miqdoridagi suyuqlik quyiladi. Mazkur suyuqlik tarkibi ko‘p miqdordagi qandli glyukozadan iboratdir. Yuborilgan suyuqlik ma’lum muddat o‘tgach, so‘rib olinadi va bu amal bir kunda bir necha bor takrorlanadi.
Yangi davr olimlari bu borada ixtilofga borganlar. Ya’ni ushbu holat ro‘zani ochadimi yo‘qmi?
Birinchi fikr: bu holat ro‘zani ochadi. Bu doimiy fatvo qo‘mitasining fatvosidir. Ularning dalillari: buyrakni yuvish inson qonini qo‘shimcha toza qon bilan ko‘paytiradi va gohida unga boshqa ozuqaviy moddalar ham yuboriladi. Demak, bu yerda ro‘zani ochishga bois bo‘lgan ikki omil birlashmoqda.
Ikkinchi fikr: bu holat ro‘zani ochmaydi. Dalil shuki: bu borada shar’iy hujjat sobit emasdir.
Ammo, haqiqatga yaqin fikr shuki ushbu holat ro‘zani ochadi.
Masala: qonni o‘zini tozalash ro‘zani ochmaydi lekin buyrakni yuvishda qonni filtrlash bilan birga unga qo‘shimcha tarzda tuzlar hamda ba’zi ozuqa bo‘luvchi moddalar ham yuboriladi. Shuning uchun bu holat ro‘zani ochib yuboradi.

O‘n to‘rtinchi omil: ayol kishining farji orqali quyuluvchi vositalar:

Masalan: bachadonni yuvish ro‘zani ochadimi?
Olimlar qadim va hozirgi davrimizda ham bu borada bahs yuritganlar:
Molikiy va hanbaliy hamda hanafiy olimlarning ba’zilariga ko‘ra: ayol kishi oldi farjidan suyuqlik tomizsa ro‘zasi ochilmaydi. Chunki, ayol farji bilan qorin bo‘shlig‘i orasida bog‘liqlik mavjud emas.
Ikkinchi fikr ba’zi hanafiy va shofeiylarga tegishli bo‘lib, unga ko‘ra: bu bilan ayolning ro‘zasi ochiladi. Ular o‘z so‘zlarini qovuq bilan farj orasida o‘zaro bog‘liqlik borligi bilan isbotlaydilar.
Zamonaviy tibbiyot ayol kishi bachadoni va uning qorin bo‘shlig‘i orasida hech qanday yo‘l yo‘qligini isbotladi. Shunga ko‘ra, bachadonga quyilgan suv yoki dorilar ro‘zani ochmaydi.

O‘n beshinchi omil: orqa peshob orqali amalga oshiriluvchi tibbiy amaliyotlar:

Bu bir qancha tibbiy maqsadlarda amalga oshiriladi. Jumladan: haroratni pasaytirish, bavosir (gemorroy) kabi kasalliklarni davolash va hokazolar.
Birinchi: orqa chiqish yo‘lini huqna (klizma) qilish: bu borada qadimdagi olimlar ya’ni to‘rt mazhab raislari huqna qilish ro‘zani ochib yuboradi chunki, u qorin bo‘shlig‘iga kirib boradi deganlar.
Ikkinchi fikr egalari Zohiriylar va hanbaliylarning ba’zilari bo‘lib, ularga ko‘ra: bu holat ro‘zani ochmaydi. Chunki, mazkur huqna hech qanday ozuqa bermaydi balki qorindagi bor narsani ham olib tushadi va bu dardni yengillashtiruvchi biror narsani hidlashga o‘xshaydi. Bundan tashqari mazkur suyuqlik oshqozonga yetib bormaydi.
Keyingi davr olimlari ham bu borada yuqoridagi ixtilofga asosan turlicha fikrlarga borganlar:
Orqa chiqish bilan oshqozon o‘rtasida o‘zaro bog‘liklik mavjudmi?
Ro‘zani ochadi deganlarga ko‘ra: bu yerda orqa peshob to‘g‘ri ichakka ulanadi va to‘g‘ri ichak yo‘g‘on ichakka ulangan bo‘ladi. Ovqatning so‘rilishi esa, ingichka ichaklar orqali amalga oshadi. Yo‘g‘on ichaklar orqali esa, ba’zan tuz va qandli moddalar ham so‘rilishi mumkin va shunga ko‘ra ro‘za ochiladi.


 
DURDONDate: Payshanba, 11-Avg-2011, 08:36 | Message # 89
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
O‘n oltinchi omil: orqa peshob ko‘zgusi:

Gohida tabib orqa peshob yo‘liga tibbiy ko‘zgu kirgazadi va bu orqali ichaklarni tekshirib ko‘radi. Bu boradagi shar’iy hukm oshqozonni tekshiruvchi tibbiy ko‘zgu bilan bir xildir.

O‘n yettinchi omil: inson tanasiga erkaklarning oldi olatlari yo‘lidan kiradigan ko‘zgu, eritma yoki dorilar:

Ushbular ro‘zani ochadimi?!
Qadimdagi olimlarning bu boradagi fikrlari:
Birinchi fikr egalari hanafiy, molikiy va hanbaliy mazhab imomlari bo‘lib, ularga ko‘ra: ihlil ya’ni zakar uchidan suv tomizish garchi qovuqqacha yetib borsada ro‘zani ochmaydi. Ularning dalillari: erkak zakari bilan qorin bo‘shlig‘i orasida yo‘l yo‘q.
Ikkinchi fikr: bu shofeiylarga tegishli bo‘lib, unga ko‘ra: ro‘za ochiladi chunki, qovuq bilan qorin bo‘shlig‘i orasida yo‘l mavjuddir.
Zamonaviy tibbiyot esa: siydik yo‘llari bilan oshqozon o‘rtasida hech qanday bog‘liqlik yo‘qligini isbotladi. Shunga ko‘ra: bu holat ro‘zani ochmaydi.

O‘n sakkizinchi omil: qon berish:

Bu qon oldirish masalasi bilan bog‘liq bo‘lib, ba’zilar qon oldirish ro‘zani ochadi deganlar. Ammo ko‘p qism olimlar shuningdek, hanafiy mazhabi vakillariga ko‘ra: qon oldirish ro‘zani ochmaydi. Aniqroq fikr ham shudir. Biroq ehtiyot yuzasidan ro‘zador kishi zaruratdan boshqa payt qon bermagani ma’qul.

O‘n to‘qqizinchi omil: tahlil uchun qon olish:

Bu ro‘zani ochmaydi chunki bu narsa qon oldirishga kirmaydi. Bunga sabab qon oldirish badanni zaiflashtiradi, tahlil uchun esa, ko‘p qon olinmaydi.

Yigirmanchi omil: tish pastasi:

Tish pastasi bilan tish yuvish ro‘zani ochmaydi chunki og‘iz tashqi a’zolar hisobida bo‘ladi. Biroq ro‘zador tish pastasini iftordan so‘ng ishlatgani ma’qul chunki u kuchli ta’sirga egadir. Ro‘zador pasta o‘rniga misvok yoki shyotkaning o‘zi bilan kifoyalanadi.
Eslatma: yuqorida bayon qilingan fatvolardan har bir mazhab vakillari o‘zlari uchun tegishli bo‘lganini olib amal qilaveradilar ammo haqiqatni bilish Allohgagina xosdir.

Arab tilidan Abduvohid Muhammadazim o‘g‘li tarjimasi
Toshkent Davlat Sharqshunoslik instituti tadqiqotchisi.


 
DURDONDate: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:43 | Message # 90
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким фажрдан олдин рўзани қасд қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», дедилар.
Сунан эгалари, Ибн Хузайма ва Ибн ҳиббон ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Кўпчилик уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб, фарз рўзаларда ниятни тонг отмасдан олдин қилиб олмаса бўлмайди, дейдилар. Айниқса, қазо рўзада қатъиян кечаси ният қилмоқ керак, дейдилар. Нафл рўзада эса, заволгача ният қилиб олса бўлади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича фарз рўза ниятини ҳам заволгача қилиб олса бўлаверади. Чунки Рамазон рўзасини тутиш ҳаммага фарз, ҳамма доимий ниятда бўлади. Ҳар кунги ниятни янгилаш заволгача бўлса ҳам бўлаверади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб:
«Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар.
«Йўқ», дедик.
«Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар.
Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.
«Қани, менга кўрсат-чи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: «ҳийс» арабларнинг хурмо, сариғёғ, қурут ёки унни аралаштириб тайёрлайдиган таомлари.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида егулик таом бўлмаслиги.
2. Аввал рўза тутиш ниятида бўлмаган одам кундузи рўзани бузувчи нарсани қилмай туриб, ният қилиб олса бўлавериши.
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига баъзи вақтларда таом ҳадя қилиниб турилиши.
4. Нафл рўза тутувчининг ихтиёри ўзида экани, хоҳласа, очиб юборавериши мумкинлиги.



 
Search: