RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Страница 7 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • »
Модератор форума: DURDON, SAKINA  
RAMAZON SIRLARI
DURDONДата: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:51 | Сообщение # 91
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Davomi..

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар.
Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар.
Шарҳ: Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар.
Шарҳ: Бу ҳадис рўзада саҳарлик қилиш зарурлиги аҳамиятини яна ҳам оширади. Чунки саҳарлик қилмай, аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам уриниш керак бўлади.
Ушбу ҳадисларга амал қилароқ, эринмасдан доимо саҳарлик қилиб, рўза тутишга одатланишимиз лозим.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар», деди.
«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.
«Эллик оят миқдорича», деди».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Насаий ва Абу Довуд ривоятларида:
«Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган.
Абу Довуднинг бир ривоятида:
«Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:
1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги.
2. Саҳарликни бомдод азонидан олдин тугатиш яхшилиги.
3. Саҳарлик билан бомдод азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги.
4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги.
5. Саҳарлик емакда барака борлиги.
6. Иложи бўлганида саҳарликда хурмо ейилса, яхши эканлиги.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар», дедилар».
Ибн Можа, ҳоким ва Табароний ривоят қилишган.
Шарҳ: Саҳарлик қилишдан мақсад кундузи тутадиган рўза учун тайёргарлик кўриб, бақувват бўлиб олмоқдир. Агар саҳарлик қилинмаса, киши наҳорнинг рўзасини тутишга қийналади.
Шунингдек, кундузи ухлаб олмаса, кечаси бедор бўлиб, ибодат қилишга қийналади. Ким кечаси ибодат қилмоқчи бўлса, кундузининг ўртасида ухлаб олиши керак. Кундузнинг ўртасида ухлашни арабчада «қайлула» дейилади.
Кўриниб турибдики, Ислом жорий қилган ибодатларни адо этиш учун ўзини қийнаш шарт эмас. Балки тадбир ила, ҳеч қийналмасдан ибодат қил
иш керак.


 
DURDONДата: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:58 | Сообщение # 92
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Davomi..

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар.
Бешовлари ривоят қилишган.
Абу Довуд лафзида:
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.
Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилиш тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрликда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлишлик. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз керак.

Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб:
«Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дедик.
«Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд», дедик.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди. Бошқаси Абу Мусо эди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Тобеинлардан Абу Атийя ва Масруқ розияллоҳу анҳулар икки катта саҳобийларнинг ифторни тез қилиш ва шом намозини эрта ўқиш бўйича икки хил иш қилаётганларини мулоҳаза қилганлар. Шу билан бирга, икковларидан қай бирларининг тутаётган иши суннатга мувофиқ, тўғри эканини билмоқчи бўлганлар. Бунинг учун эса, Оиша онамизга мурожаат қилганлар. Оқибатда, ифторни вақти кириши билан қилиш ва шом намозини ҳам эртароқ ўқиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экани маълум бўлган.
Шунинг учун биз ҳам ўз ҳаётимизда шунга одатланишимиз лозим. Вақт кириши билан оғизни очиб, нафсни бир оз қондиргандан кейин дар¬ҳол шом намозини ўқиб олмоғимиз даркор.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийи Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Салмон ибн Омир ибн Авс ибн ҳажар ибн Амр ибн ҳорис аз-Забий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиб, бир неча ҳадислар ривоят қилганлар.
Бу кишидан Муҳаммад ибн Сийрин, Абдуллоҳ ибн Башир ва бошқалар ривоят қилишди. Дўлобий бу зот 100 йил умр кўриб, «Жамал» уруши куни вафот этдилар, дейди.
Кун бўйи рўза тутиб юрган инсон жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан.
Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Бу борада илмий тажрибалар ўтказган олимларнинг кўплари мусулмон бўлмаганлари, хурмоли минтақадан эмасликлари учун, асосан сув билан оғиз очиш яхши эканини таъкидламоқдалар.
Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилароқ хурмо ёки сув ила оғизни очишга одатланмоғимиз лозим.


 
DURDONДата: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:59 | Сообщение # 93
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».
Термизийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар экани таъкидланмоқда.
Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:
1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.
2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.
3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.
4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.
5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.
6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва тана аъзоларни тиймоқ.
7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.
8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.
9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.



 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:27 | Сообщение # 94
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
RAMAZON NASIHATLARI

Рамазон-ганимат дамлар

Рамазон ойини ажр ва фойдаларга эришадиган мавсум килган зот-Аллохга хамдлар, нажот ва хидоят элчиси бўлган пайгамбаримизга салавот ва салом бўлсин. Ва у кишининг оилаларига, асхобларига ва уларга шоду-хуррамлик Кунигача яхшилик билан эргашган зотларга хам саломлар бўлсин.

Бу сўзимни сизга бир дўст сифатида, сизга факат яхшиликни илиниб такдим этаман ва сизга муваффакият ва зафар ёр бўлишини умид этаман. Бу сўзларимни бир насихат деб кабул килгайсиз. Сўзларимни диккат билан тингланг ва калималарим учун калбингизни очинг. Сизга насихат килаётганни айбу нуксонларига бокманг, балки, нимага чакириб насихат этаётганига бокинг. Агар хайрли бўлса кабул килинг, агар ундок бўлмаса, мен сизга вакил, кўрикчи эмасман.

Суюкли дўстим, ўзингиз учун Рамазон ойига кандай тайёргарлик кўрдингиз? Бу шундай улуг ойки, унда жаннат эшиклари очилади, жаханам эшиклари кулфланади, шайтонлар кишанланади ва мана шу кутлуг ойда Аллох таоло солих бандаларини дўзахдан озод этади.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:31 | Сообщение # 95
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
1. Рамазон рўзаси-одат эмас ибодатдир:

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки Рамазон рўзасини (унинг фарзлигига) иймон билан, унга бериладиган савобни умид килиб тутса, ўтган гунохлари кечирилади» деб мархамат килганлар. (муттафакун алайх; яъни Бухорий ва Муслим ривоятлари) Бу хадисдаги «Савобни умид килган холида» нинг маъноси эса, «Аллохдангина савоб умид этиб, риё ва сумъадан холи, мол-дунё максадида бўлмаган холда» демакдир.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:32 | Сообщение # 96
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
2. Рамазон-шукри адо килиниши лозим бўлган неъматдир.

Дўстим Рамазон келишидан илгари ўлим етган инсонлар хакида ўйлаб кўринг. Уларнинг амаллари тўхтади, сахифалари ёпилди. Энди улар оз бўлсада хасанот ёки хайрли иш кила олмайдилар. Сиз эса, Аллох умрингизни узайтириб, бу улуг ойга етиб келдингизми, энди мана бу савоб ва ажрларни жамлашга харакат килинг. Булар –Аллохга касамки, етказгани учун Аллохга хамду сано айтиш керак бўлган ва шукр килишлик вожиб бўлган улкан неъматдир.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:32 | Сообщение # 97
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
3. Уйку ва бедорлик.

Дўстим, агар сиз Рамазон кундузларини уйку, кечаларини бедорлик ва ўйин-кулгу билан ўтказадиган бўлсангиз у холда, рўзадорлик ва ибодатларда коим бўлганлик савобидан махрум бўлиб коласиз ва бу ойдан кўлларингиз бўш холда чикасиз. Аллохга касам, бу ой санокли кунлар ва фазилатли кечалардир. Бу кунларда, Аллох сизни рахм килур, эртага лаззат ва неъматларга элтувчи бўлган тоат-ибодатларда тиришинг. Бу ой кириб келсада, гафлатда юришдан сакланинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Рамазонга кириб, ундан гунохлари магфират килинмасдан чиккан кишининг бурни ерга ишкалсин» дедилар. (Термизий ва Хокимлар ривояти)
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Сообщение # 98
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
4. Рамазон –Куръон тиловати ойи.

Рамазон-Куръон ойи. Салафлар Рамазон кириши билан Куръон тиловатига каттик берилишар, уни бошка барча ибодатлардан кўра аввалги ўринга кўяр эдилар. Ривоят килинишича, уларнинг баъзилари бу ойда хар куни Куръонни хатм килиб, ўкиб чикар эдилар. Сиз хам бу ойда тиловат коидаларига имкон кадар риоя килиб, тадаббур, тартил ва хушуъ билан Куръон тиловатига бел богланг.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Сообщение # 99
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
5. Киёми лайл-тунги ибодат

Тунги намозларни адо килиш Рамазондан бошка ойларда суннати муаккада бўлиб, Рамазонда эса янада таъкидлангандир. Бу масжидларда адо килинадиган таровех намозлари бўлиб, унга диккат килмок ва имом билан бирга охирига етказмок лозимдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки имоми билан то у намозини тугатгунича намозда бирга коим бўлса, бу намоз унга киёми лайл –тунги намоз сифатида ёзилади» деб мархамат килганлар. (Сунан сохиблари ривоят килганлар. Термизий сахих санаганлар).
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Сообщение # 100
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
6. Садака

Рамазонда садака килиш бошка ойлардан кўра фазилати ва савоби кўпрокдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам Рамазон кирса жуда хам кўп садакалар килар, янада сахий, мурувватли бўлиб кетар эдилар. Бу ойда садакалар килишга, ўзингизда бор нарсалардан бошкаларга инфок- эхсон килишга каттик интилинг.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Сообщение # 101
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
7. Рўзадорларни таомлантириш

Шунингдек, рўзадорларни таомлантириш, факир ва мискинларга ифторликлар бериш каби ишларга харис бўлинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ким рўзадорни таомлантирса, унинг топган ажри мисоличалик ажру-савобга эришади» деб мархамат килдилар.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Сообщение # 102
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
8. Масжидларга катнаш

Ер юзидаги энг яхши жойлар масжидлардир. Намозларни масжидда жамоат билан адо килишга харакат килинг. Намозларни адо килгандан сўнг, масжидда колиб кейинги намозларни кутинг. Нафл ибодатлардан бирортасини колдирмай адо килишга интилинг. Чунки нафл ибодатлар, фарз амаллардаги камчиликларни тўлдиради ва Аллохнинг мухаббатига эриштиради. Аллох таоло хадиси кудсийда мархамат килади: «Бандам менга нафл ибодатлар ила курбат–якинлик хосил килиб борар экан, Мен уни яхши кўриб коламан.» (Бухорий ривояти)
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Сообщение # 103
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
9. Охирги ўн кунлик

Азиз дўстим, охирги ўн кунликда ибодатлардаги тиришкоклигингиз ўтган кунлардан кўра кучлирок бўлишига харакат килинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунлик бошланса, ўзлари кечалари ибодатлар билан бедор бўлар ва ахли-оилаларини хам шунга таргиб килиб уйготар эдилар. (Муттафакун алайхи)
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Сообщение # 104
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
10. Лайлатулкадр-кадр кечаси

Кадр кечасини Рамазоннинг охирги кунларидан изланг. Хусусан, охирги ток кунлардан кидиринг. У тунларни намозда коимлик, Куръон тиловати, зикр, дуо ва бундан бошка ибодатлар ила ўтказинг. Чунки у кечада килинган ибодатнинг савоби, кадр кечаси бўлмаган минг ойда килинган ибодатнинг савобидан яхши.
 
OSIYOДата: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:35 | Сообщение # 105
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
11. Кўзни тийиш

Аллох таоло харом килган нарсаларга карашдан кўзни саклаш, кам амал килинадиган ибодатдир. Нима учун бу улкан ибодатни тирилтириб, амалга оширишга харакат килмайсиз?
 
  • Страница 7 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • »
Поиск:
Этот сайт использует файлы cookies для более комфортной работы пользователя. Продолжая просмотр страниц сайта, вы соглашаетесь с Политикой использования файлов cookies.
UzigaBek online