RAMAZON SIRLARI
|
|
DURDON | Date: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:51 | Message # 91 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Davomi..
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда барака бордир», дедилар. Бешовларидан фақат Имом Абу Довуд ривоят қилмаганлар. Шарҳ: Демак, саҳарлик қилиш фазилатли иш. Шунинг учун баъзи бир ривоятларда айтилганидек, бир қултим сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш керак. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз ила аҳли китобларнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик емагидадир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар. Шарҳ: Бу ҳадис рўзада саҳарлик қилиш зарурлиги аҳамиятини яна ҳам оширади. Чунки саҳарлик қилмай, аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун ҳам уриниш керак бўлади. Ушбу ҳадисларга амал қилароқ, эринмасдан доимо саҳарлик қилиб, рўза тутишга одатланишимиз лозим. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик. Сўнгра у зот намозга турдилар», деди. «Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим. «Эллик оят миқдорича», деди». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган. Насаий ва Абу Довуд ривоятларида: «Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган. Абу Довуднинг бир ривоятида: «Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган. Шарҳ: Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар: 1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги. 2. Саҳарликни бомдод азонидан олдин тугатиш яхшилиги. 3. Саҳарлик билан бомдод азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги. 4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги. 5. Саҳарлик емакда барака борлиги. 6. Иложи бўлганида саҳарликда хурмо ейилса, яхши эканлиги. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳар таомидан наҳор рўзасига, қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар», дедилар». Ибн Можа, ҳоким ва Табароний ривоят қилишган. Шарҳ: Саҳарлик қилишдан мақсад кундузи тутадиган рўза учун тайёргарлик кўриб, бақувват бўлиб олмоқдир. Агар саҳарлик қилинмаса, киши наҳорнинг рўзасини тутишга қийналади. Шунингдек, кундузи ухлаб олмаса, кечаси бедор бўлиб, ибодат қилишга қийналади. Ким кечаси ибодат қилмоқчи бўлса, кундузининг ўртасида ухлаб олиши керак. Кундузнинг ўртасида ухлашни арабчада «қайлула» дейилади. Кўриниб турибдики, Ислом жорий қилган ибодатларни адо этиш учун ўзини қийнаш шарт эмас. Балки тадбир ила, ҳеч қийналмасдан ибодат қилиш керак.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:58 | Message # 92 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Davomi..
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар», дедилар. Бешовлари ривоят қилишган. Абу Довуд лафзида: «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган. Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди» дейилган. Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилиш тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда. 1. Кишиларнинг хайрликда бардавом бўлишлари. 2. Ислом динининг устун бўлиши. 3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлишлик. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз керак. Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб: «Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан икки киши, икковлари ҳам яхшиликка бўш келмайдилар. Бирлари ифтор билан (шом) намозни тезлатади. Бошқаси эса, ифтор билан (шом) намозни ортга суради», дедик. «Икковларидан қай бири ифторни ва намозни тезлатур?» деди. «Абдуллоҳ ибн Масъуд», дедик. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилур эдилар», деди. Бошқаси Абу Мусо эди». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Тобеинлардан Абу Атийя ва Масруқ розияллоҳу анҳулар икки катта саҳобийларнинг ифторни тез қилиш ва шом намозини эрта ўқиш бўйича икки хил иш қилаётганларини мулоҳаза қилганлар. Шу билан бирга, икковларидан қай бирларининг тутаётган иши суннатга мувофиқ, тўғри эканини билмоқчи бўлганлар. Бунинг учун эса, Оиша онамизга мурожаат қилганлар. Оқибатда, ифторни вақти кириши билан қилиш ва шом намозини ҳам эртароқ ўқиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экани маълум бўлган. Шунинг учун биз ҳам ўз ҳаётимизда шунга одатланишимиз лозим. Вақт кириши билан оғизни очиб, нафсни бир оз қондиргандан кейин дар¬ҳол шом намозини ўқиб олмоғимиз даркор. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачонки бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган. Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийи Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик: Салмон ибн Омир ибн Авс ибн ҳажар ибн Амр ибн ҳорис аз-Забий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиб, бир неча ҳадислар ривоят қилганлар. Бу кишидан Муҳаммад ибн Сийрин, Абдуллоҳ ибн Башир ва бошқалар ривоят қилишди. Дўлобий бу зот 100 йил умр кўриб, «Жамал» уруши куни вафот этдилар, дейди. Кун бўйи рўза тутиб юрган инсон жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан. Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Бу борада илмий тажрибалар ўтказган олимларнинг кўплари мусулмон бўлмаганлари, хурмоли минтақадан эмасликлари учун, асосан сув билан оғиз очиш яхши эканини таъкидламоқдалар. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилароқ хурмо ёки сув ила оғизни очишга одатланмоғимиз лозим.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 15-Avg-2011, 09:59 | Message # 93 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар». Термизийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган. Шарҳ: Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши экани ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар экани таъкидланмоқда. Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар: 1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ. 2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал. 3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ. 4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ. 5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишдан олдин қилиб олмоқ. 6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва тана аъзоларни тиймоқ. 7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ. 8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш. 9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:27 | Message # 94 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| RAMAZON NASIHATLARI Рамазон-ганимат дамлар
Рамазон ойини ажр ва фойдаларга эришадиган мавсум килган зот-Аллохга хамдлар, нажот ва хидоят элчиси бўлган пайгамбаримизга салавот ва салом бўлсин. Ва у кишининг оилаларига, асхобларига ва уларга шоду-хуррамлик Кунигача яхшилик билан эргашган зотларга хам саломлар бўлсин.
Бу сўзимни сизга бир дўст сифатида, сизга факат яхшиликни илиниб такдим этаман ва сизга муваффакият ва зафар ёр бўлишини умид этаман. Бу сўзларимни бир насихат деб кабул килгайсиз. Сўзларимни диккат билан тингланг ва калималарим учун калбингизни очинг. Сизга насихат килаётганни айбу нуксонларига бокманг, балки, нимага чакириб насихат этаётганига бокинг. Агар хайрли бўлса кабул килинг, агар ундок бўлмаса, мен сизга вакил, кўрикчи эмасман.
Суюкли дўстим, ўзингиз учун Рамазон ойига кандай тайёргарлик кўрдингиз? Бу шундай улуг ойки, унда жаннат эшиклари очилади, жаханам эшиклари кулфланади, шайтонлар кишанланади ва мана шу кутлуг ойда Аллох таоло солих бандаларини дўзахдан озод этади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:31 | Message # 95 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 1. Рамазон рўзаси-одат эмас ибодатдир:
Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки Рамазон рўзасини (унинг фарзлигига) иймон билан, унга бериладиган савобни умид килиб тутса, ўтган гунохлари кечирилади» деб мархамат килганлар. (муттафакун алайх; яъни Бухорий ва Муслим ривоятлари) Бу хадисдаги «Савобни умид килган холида» нинг маъноси эса, «Аллохдангина савоб умид этиб, риё ва сумъадан холи, мол-дунё максадида бўлмаган холда» демакдир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:32 | Message # 96 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 2. Рамазон-шукри адо килиниши лозим бўлган неъматдир.
Дўстим Рамазон келишидан илгари ўлим етган инсонлар хакида ўйлаб кўринг. Уларнинг амаллари тўхтади, сахифалари ёпилди. Энди улар оз бўлсада хасанот ёки хайрли иш кила олмайдилар. Сиз эса, Аллох умрингизни узайтириб, бу улуг ойга етиб келдингизми, энди мана бу савоб ва ажрларни жамлашга харакат килинг. Булар –Аллохга касамки, етказгани учун Аллохга хамду сано айтиш керак бўлган ва шукр килишлик вожиб бўлган улкан неъматдир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:32 | Message # 97 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 3. Уйку ва бедорлик.
Дўстим, агар сиз Рамазон кундузларини уйку, кечаларини бедорлик ва ўйин-кулгу билан ўтказадиган бўлсангиз у холда, рўзадорлик ва ибодатларда коим бўлганлик савобидан махрум бўлиб коласиз ва бу ойдан кўлларингиз бўш холда чикасиз. Аллохга касам, бу ой санокли кунлар ва фазилатли кечалардир. Бу кунларда, Аллох сизни рахм килур, эртага лаззат ва неъматларга элтувчи бўлган тоат-ибодатларда тиришинг. Бу ой кириб келсада, гафлатда юришдан сакланинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Рамазонга кириб, ундан гунохлари магфират килинмасдан чиккан кишининг бурни ерга ишкалсин» дедилар. (Термизий ва Хокимлар ривояти)
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Message # 98 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 4. Рамазон –Куръон тиловати ойи.
Рамазон-Куръон ойи. Салафлар Рамазон кириши билан Куръон тиловатига каттик берилишар, уни бошка барча ибодатлардан кўра аввалги ўринга кўяр эдилар. Ривоят килинишича, уларнинг баъзилари бу ойда хар куни Куръонни хатм килиб, ўкиб чикар эдилар. Сиз хам бу ойда тиловат коидаларига имкон кадар риоя килиб, тадаббур, тартил ва хушуъ билан Куръон тиловатига бел богланг.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Message # 99 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 5. Киёми лайл-тунги ибодат
Тунги намозларни адо килиш Рамазондан бошка ойларда суннати муаккада бўлиб, Рамазонда эса янада таъкидлангандир. Бу масжидларда адо килинадиган таровех намозлари бўлиб, унга диккат килмок ва имом билан бирга охирига етказмок лозимдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Кимки имоми билан то у намозини тугатгунича намозда бирга коим бўлса, бу намоз унга киёми лайл –тунги намоз сифатида ёзилади» деб мархамат килганлар. (Сунан сохиблари ривоят килганлар. Термизий сахих санаганлар).
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:33 | Message # 100 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 6. Садака
Рамазонда садака килиш бошка ойлардан кўра фазилати ва савоби кўпрокдир. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам Рамазон кирса жуда хам кўп садакалар килар, янада сахий, мурувватли бўлиб кетар эдилар. Бу ойда садакалар килишга, ўзингизда бор нарсалардан бошкаларга инфок- эхсон килишга каттик интилинг.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Message # 101 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 7. Рўзадорларни таомлантириш
Шунингдек, рўзадорларни таомлантириш, факир ва мискинларга ифторликлар бериш каби ишларга харис бўлинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам: «Ким рўзадорни таомлантирса, унинг топган ажри мисоличалик ажру-савобга эришади» деб мархамат килдилар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Message # 102 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 8. Масжидларга катнаш
Ер юзидаги энг яхши жойлар масжидлардир. Намозларни масжидда жамоат билан адо килишга харакат килинг. Намозларни адо килгандан сўнг, масжидда колиб кейинги намозларни кутинг. Нафл ибодатлардан бирортасини колдирмай адо килишга интилинг. Чунки нафл ибодатлар, фарз амаллардаги камчиликларни тўлдиради ва Аллохнинг мухаббатига эриштиради. Аллох таоло хадиси кудсийда мархамат килади: «Бандам менга нафл ибодатлар ила курбат–якинлик хосил килиб борар экан, Мен уни яхши кўриб коламан.» (Бухорий ривояти)
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Message # 103 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 9. Охирги ўн кунлик
Азиз дўстим, охирги ўн кунликда ибодатлардаги тиришкоклигингиз ўтган кунлардан кўра кучлирок бўлишига харакат килинг. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунлик бошланса, ўзлари кечалари ибодатлар билан бедор бўлар ва ахли-оилаларини хам шунга таргиб килиб уйготар эдилар. (Муттафакун алайхи)
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:34 | Message # 104 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 10. Лайлатулкадр-кадр кечаси
Кадр кечасини Рамазоннинг охирги кунларидан изланг. Хусусан, охирги ток кунлардан кидиринг. У тунларни намозда коимлик, Куръон тиловати, зикр, дуо ва бундан бошка ибодатлар ила ўтказинг. Чунки у кечада килинган ибодатнинг савоби, кадр кечаси бўлмаган минг ойда килинган ибодатнинг савобидан яхши.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:35 | Message # 105 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 11. Кўзни тийиш
Аллох таоло харом килган нарсаларга карашдан кўзни саклаш, кам амал килинадиган ибодатдир. Нима учун бу улкан ибодатни тирилтириб, амалга оширишга харакат килмайсиз?
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:35 | Message # 106 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 12. Зикр
Барча холатларингизда Аллохни эсловчи зокир бўлинг. Аллохни зикр этувчилар шак-шубхасиз дунёю охиратда нажот топувчи кишилардир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:35 | Message # 107 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 13. Дуо
Дуо ибодатдир. Бу банданинг Роббисига барча холатларида доимо мухтожлиги ва факирлигига далилдир. Аллох таоло ушбу оятда дуони ибодат деб номлаган: «(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо килинглар! Мен сизларга (килган дуо-илтижоларингизни) мустажоб килурман. Албатта менга ибодат килишдан кибр-хаво килган кимсалар якинда бўйинларини эгган холларида жаханннамга кирурлар», деди» (Гофир:60) Сиз хам дўстим, дуо ибодатидан гофил колманг.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:36 | Message # 108 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 14. Эътикоф
Эътикоф масжидда хозир бўлиб, Аллох ибодатида хилватда бўлишдир. Эътикоф кунларингизни лагв, сафсата, бехуда сўзлар билан зое килиб куйиб, кайтанга сиздан кўра эътикофда бўлмаган одам яхши бўлиб колмасин.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:36 | Message # 109 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 15. Ейиш ва ичиш
Кўп ейиш ва ичишдан ўзингизни тийинг. Чунки у ибодатларда дангасалик, эринчоклик ва бўшашишликка олиб келади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 24-Avg-2011, 20:38 | Message # 110 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 16. Четланиш керак бўлган мункар ишлар:
*Рамазон ойида, кундузлари чекишдан ўзингизни тийиб юришингиз сизнинг катъиятингиз, ирода кувватингизни далилидир. Шундай экан нима учун кечасию кундузи ўзингизни ундан тийишга харакат килмайсиз?
*Мусика эшитишдан ўзингизни эхтиёт килинг. Чунки у калбни бузади ва гайратни сўндиради.
*Рамазон ойини телевизордаги турли сериаллар, филмлар ва турли телешоуларни кўришдан халос бўлиш мавсуми килинг.
*Кўп кулиш ва латифабозликдан ўзингизни тийинг. Чунки бу нарсалар калбнинг каттиклашиши ва Аллох зикридан гофил бўлиш, чалгишни келтириб чикаради.
*Бекорчи, ёмон инсонлар билан бирга бўлманг. Агар улар билан бўлсангиз сиз хам ўшалардан бири бўлиб коласиз.
*Дунёдаги энг ёмон жойлардан бири бозорлардир. Зарурат бўлмаса у ерларда камрок бўлганингиз маъкул.
*Эркак-аёллар аралаш бўладиган ўринлар ёки хилватда ёлгиз эркак билан аёлнинг колиши фасод, ёмонликлар ва оммавий укубатларнинг катта сабабларидандир. Бу нарсалардан эхтиёт бўлинг!
*Тил билан содир килинадиган гунохлардан сакланинг. Чунки бу рўзани савобини кетказиб кўядиган нарсадир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам: «Кимки ёлгон гувохлик бериш, унга амал килиш ва жохилликдан тийилмас экан, уни ейиш, ичишдан тийилишини Аллохга хожати йукдир» деб мархамат этганлар. (Бухорий ривояти)
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 09-Noya-2011, 12:48 | Message # 111 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Рўза: саломатлик ва таомнома
Рўза - руҳий тарбия ва жисмоний ибодат сифатида қадимдан мавжуд. Рўза тутиш эс-ҳуши бутун, саломатлиги яхши, балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарз қилинади. Қуйидагилар рўза тутмасликнинг узрли сабабларидан ҳисобланади: инсон касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг кечикишидан қўрқса, сафарда бўлса, ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзи ёки гўдагига зиён етишидан хавф қилса, кексалар рўза тутишга қодир бўлмасалар, сурункали дардга мубтало бўлиб, йилнинг 12 ойида рўза тутиш саломатлигига тўғри келмаса.
ЧАНҚОҚНИ БОСИШ
Сут билан пиширилган таомлар кишини чанқатмайди. Шунинг учун саҳарликда сутли бўтқалар, ширгуруч ҳамда қуртова каби овқатларни истеъмол қилиш керак. Булар биринчи галда инсонни чанқашдан асрайди. Ифторлик таомлари ҳам кун бўйи оч бўлган ошқозон учун оғир бўлмаслиги лозим. Булар унчалик ёғли бўлмаган суюқ ҳамда сутли ва қатиқли овқатлар (ширгуруч, қайла ош, ширхўрда), ҳўл ва қуритилган мевалардан, сабзавот ва кўкатлардан иборатдир.Саҳарликда кўп овқат ейиш, айниқса, кун бўйи оч юриб, кечқурун ифторликда бирданига кўп овқат ейиш кони зарар. Шунинг учун саҳарликда ҳам, ифторлик қилганда ҳам овқатланишдан 20 дақиқа олдин бир пиёла сув, турли хил ҳўл мева ва сабзавот, ҳазм қилиниши енгил бўлган ва витаминларга, минерал моддаларга, микроэлементларга бой хилма-хил таомлардан оз-оздан еб туриш яхши бўлади. Агар юқорида айтилганларга амал қилиб рўза тутилса, айрим хасталиклар тузалиб кетиши аниқ.
ИФТОРЛИКДА
Ёзда мевалар сероб бўлади, ифторликка улардан турли хил компот ёки шарбатлар тайёрлаш мумкин. Рўзадор одам учун ифторлик чоғига шарбат ёки компот тайёрлаб қўйилса, хуш кўриб ичиши тайин. Шарбатлар инсон организми учун керакли бўлган барча витаминларни етказиб берувчи энг самарали воситадир.
Мева ва сабзавотлардаги минераллар ва витаминлар айнан шарбат тарзида қонга тез сўрилади ва тезда хазм бўлади. Ичилган шарбат йўғон ичакдаги занжир реакциясини тезлаштиради, ичак фаолиятини нормаллаштириб, ошқозонни тозалайди. Шарбатлар организмдаги токсинни камайтиради.
Сабзавот ва меваларни аралаш тарзда ичиш мумкин.
Юрак касаллиги - ўрик ва шафтоли шарбати
Жигар касаллиги - қизил лавлаги шарбати
Кўриш қобилияти сусайганда - сабзи шарбати ичилади.
Ошкозон ва ичка касалликларига—ананас, апельсин, анор шарбати
Қони кам, яъни анемия бўлган кишилар албатта лавлагидан тайёрланган шарбатдан бир стакан истеъмол қилиши лозим. Лавлагининг ич сурадиган хусусияти бўлгани учун ҳам, унга тенг миқдорда қизил сабзи шарбати аралаштирилгани маъқул.
Ифторликда биринчи сузмадан тайёрланган овқатлар (гўжа, айрон, сузмали угра каби) истеъмол қилинса, кишининг иштаҳаси очилади, бошқа таомларни бемалол тановул қила олади. Чунки баъзилар ўша пайтда овқат ея олмасликларидан қийналишини айтишади.
Мевалар таом истеъмол қилинганидан сўнг бир соат ўтгач тановул қилиниши керак. Овқатдан олдин кўп мева ейилса, иштаҳа бўғилади. Кечаси овқатга тўйиб олмаслик, саҳарликда ҳам ортиқча емаслик лозим..
НИШОЛДА ФОЙДАЛИ
Нишолда аслида ширинлик тури ҳисобланиб, айнан рўза даврида тайёраланади. Чунки у инсон организми учун фойдали ҳисобланади. Нишолдага солинадиган етмак ўсимлигининг илдизидан кўпиртириш учун фойдаланилса-да, у инсон организмини мустаҳкамлашда фойдалидир. Етмак илдизининг таркибида сапонин, галактоза, рамноза, фуроза ва арабиноза каби моддалар бор. Тиббиётда ҳам ундан турли хил дори воситаларини тайёрлашда фойдаланилади.
Қувватни оширувчи масаллиқлар
Рўзадорлар саҳарликда енгил, тўйимли, қувватни оширишда ёрдам берадиган таомларни истеъмол қилганлари маъқул. Жумладан, шакар ҳамда ёнғоқ мағзи туйилган нон, буғдой, тариқ ва гуруч талқони, лочира нон, туршак, асал, сариёғ ёки қайноқ қатиқли ва сутли овқатлар, буғда пиширилган таомлар. Рўза бошидаги уч кун мобайнида тестостерон даражаси камаяди. Сўнгра кўтарилиб, табиий меъёрга етади.
— Биринчи ўринда балиқ. Чунки у организмга жуда фойдали бўлиб, тестостерон ишлаб чиқишга мойил моддаларни ўзида сақлайди.
— Ҳўл мева ва сабзавотлар. Сариқ, қизил, зарғалдоқ ва яшил рангли мева ва сабзавотлар. Уларда гормон ишлаб чиқарувчи лютеинлар мавжуд. Ўрик, қовун, сабзи, лимон, манго, шафтоли, нок, ананас, қовоқ, авокадо, апельсин, гулкарам, хурмо, бақлажон, олма, гилос, малина, олча, қизил узум.
— Янги кўкатлар. Кўкатлар қувват берувчи моддаларни ўзида сақлайди. Сельдерей, петрушка, хантал, пиёз, кинза, исмалоқ шулар жумласига киради.
— Майиз ва ёнғоққа тенг келадигани йўқ. Иккаласини туйиб олган ҳолда биргаликда истеъмол қилиш керак.
— Бўтқалар. Арпа ёрмаси, маржумак (гречка)ли ва буғдойли бўтқалар қон айланишини яхшилайди.
— Зираворлар ташқи фитогормонларни ўлдиради. Булар сирасига карбамон, қизил қалампир, саримсоқпиёз.
— Ёғлар: Асосан зайтун, кунжут ёғи
Талқон
Талқон истъемол қилиш киши соғлиги учун фойдали. Айниқса талқон саҳарликда истеъмол қилинса, кишини тўқ тутади. Талқон тайёрлаш унчалик ҳам мураккаб эмас.
Керакли маҳсулотлар: нон, шакар (таъбга кўра), таъбга кўра ёнғоқ, бодом ёки бошқаларнинг мағизларидан ҳам қўшиши мумкин. Баъзилар талқонни сариёғ билан ейишни лозим топишади, бу ҳам организм учун фойдадан холи эмас.
ИММУНИТЕТНИ ОШИРИШ Организмни мустаҳкамлаш ва иммунитетни ошириш учун ҳар куни ифторликдан сўнг қуйидаги халқ табобатидан фойдаланилган усулни қўллашингиз мумкин.
Бунинг учун 3-4 лимон, 1-2 стакан ёнғоқ, 300 грамм туршак, 300 грамм майиз, 3-4 ош қошиқ асал керак. Ёнғоқ, туршак ва майизни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал аралаштирамиз.
Масаллиқлар:
1,5 стакан асал
1 стакан туршак
1 стакан ёнғоқ
1 стакан майиз
2 дона лимон
Бу аралашмани 1 ошқошиқда овқатдан аввал истеъмол қилиш керак.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 09-Noya-2011, 12:49 | Message # 112 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ОЛМАЛИ МУЗҚАЙМОҚ
Баъзилар чанқоқни босиш учун ифторлик чоғида музқаймоқ ейишни хуш кўришади. Уй шароитида фойдали музқаймоқ қилиш усули.
Масаллиқлар: 200 мл. кефир, 200 гр. творог, 150 гр. сметана, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 2 ош қошиқ асал, 100 гр. туйилган бодом, 200 гр. олма.
* Каттароқ идишга творог ва сметана солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Кейин кефирни қошиқлаб солиб, аралаштиришда давом этасиз.
* Сув ҳаммомида суюлтирилган асал, лимон шарбати ва бодомни ҳам қўшинг.
* Олмани қирғичдан ўтказиб қўясиз.
* Тайёр меваларни творогли массага аралаштириб, идишларга соласиз ва оғзини бекитиб, 2-3 соат музлаткичга қўясиз.
ОҒИЗДАН ҲИД КЕЛГАНДА...
Оғиздан нохуш ҳид келиши, баъзида кишини ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин. Лекин ундан қутулишнинг осон йўли бор. Эман пўстлоғи қайнатмаси кучли ҳид йўқотувчи ва йирингга қарши восита ҳисобланади. Ошқозон-ичак касалликлари кўпинча ичакларда газ ҳосил қилади. Бу оғиздан ҳид келишини янада кучайтиради. Шунингдек, доривор ўсимликлар, жумладан, мойчечак (ромашка) дамламаси билан чайиш бунда ёрдам беради. Бугунги кун тиббиётида овқатдан кейин битта сабзи ейиш тавсия этилади. Бу ҳам табиий тиш тозалаш воситасидир.
Организмни қандай тозалаш мумкин?
Доимий ёғли овқатлар истеъмол қилиниши организм учун салбий таъсир ўтказади. Айни рўза тутилган пайтида қуйидагиларга амал қилинса, организм тозаланади:
— Болалигингиздан бўтқани ёмон кўрсангиз-да, маълум пайт уни истеъмол қилишингизга тўғри келади. Масалан, сўли ёрмасидан тайёрланган бўтқа ичак деворларига ижобий таъсир кўрсатиб, уни шилимшиқ парда ва шлаклардан тозалайди. Бундан ташқари у кальций, темир моддаси, В гуруҳи витаминларига бой бўлиб, калорияси ҳам кам.
— Маржумак (гречка) организмимизни аминокислота, минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтиради. Ҳеч бўлмаганда икки кунда бир бўтқа ейиш лозим. Бу ҳам ичакларингизга, ҳам бутун организмингизга ёрдам беради.
— Кўк чой антиоксидантлар, минерал моддалар ва витаминлар ёрдамида организмни тозалашга кўмаклашади.
— Танадаги холестерин миқдорини саримсоқпиёз ёрдамида камайтириш мумкин. Унинг ҳидини кўплар ёқтирмайди. Бироқ бунинг бир йўли бор. 5-6 та саримсоқ бўлагини олиб эзинг ва ярим литр сутга солинг. Аралашмани оловга қўйинг, қайнай деганда қозон тагини ўчиринг. Уни бир соат дамлагандан сўнг, ичишингиз мумкин. Саримсоқнинг ёқимсиз ҳидидан эса хавотирланмасангиз ҳам бўлади.
Барча касалликлар теридан билинади
Ички органларимизнинг қай бири касал эканини аниқлашга 15 та аломат ёрдам беради.
1— терининг сарғайиши: жигар ва ўт пуфагини шифокорга текширтиринг;
2 — терининг ҳаддан ташқари оқариши: камқонлик, темир моддаси танқислиги ёки ўпка ва бронхлар касаллигидан далолат бериши мумкин;
3 — тери оқариб бироз кўкариши (айниқса бурун ва юқори лаб орасидаги учбурчакда): юрак билан боғлиқ муаммога ишора;
4 — “мармар” тери: қон томирлари хасталигидан далолат;
5 — шалвираган, қуришган тери: сурункали тизимли мадорсизлик;
6 — терининг ялтираши: асаб тизимидаги муаммолар;
7 — ёғли тери: ёғ алмашинуви бузилганидан далолат;
8 — юз ва бўйин терисида қизғиш доғлар: овқат ёки дорига аллергия аломати;
9 — қизил ва катта ҳуснбузарлар: ошқозон-ичак касаллиги;
10 — тирсак терисининг қуриши: иммунитетнинг кучсизланиши ва авитаминозга ишора;
11 — “товуқ эти”: дори, кир ювиш воситаси ёки косметикага аллергиядан далолат;
12 — болдир ва юз териси бироз оқарган, солиққан: буйрак муаммосидан дарак;
13— терининг қуриши: сурункали гастрит, ошқозон яраси аломати бўлиши мумкин;
14 — кул ранг, тупроқ рангидаги тери: буйрак етишмовчилиги;
15 — ғудда-ғудда тери, юз терисининг ранги бир маромда бўлмаслиги: организмда шлаклар ва заҳарли моддалар кўплигидан далолат бериши мумкин.
Маълумотлар:
— Англия, Франция, Германия ва АҚШдаги олимлар кишиларни очлик билан даволаш ҳақида сезиларли натижаларга эришишди. Америкалик мутахассис Пол Брегг эса ўзининг эллик йиллик шахсий тажрибаси маҳсули бўлган «Мўъжизакор очлик» номли китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб, рўза инсон соғлиги учун энг зарур омил эканлигининг ташвиқотчисига айланди.
— Инсон соғ-саломат бўлай деса, рўза тутиши зарур экан. Бу эса Имом Табароний ўзларининг «ал-Авсат» китобида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган: «Рўза тутинглар, саломат бўласизлар», деган ҳадиси шарифнинг илмий тасдиғидир. Рўза 15 асрдан буён мусулмонларга фарз ибодати қилиб қилинган.Тиббиётнинг отаси Ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган.
— Жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг шифо топиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Баъзи аъзолари қалтирайдиган касалга мубтало бўлган Муҳаммад Али шифо излаб бормаган жойи қолмаган эди. У ўзини даволатиш учун 30 миллион доллар сарфлаган, аммо бирор натижага эришмаган эди. Йигирма кунлик очликдан сўнг у шифо топган.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 23-Iyul-2013, 14:27 | Message # 113 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Рўза – гунохлар ва жаханнам оловидан химоя киладиган калкондир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Рўза калкондир...» (Имом Ахмад, имом Муслим ва имом Насоий ривоятлари). Рўза – киёмат куни рўзадор учун шафоатгўйдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рўза ва Куръон киёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликлардан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Куръон: «Мен уни тунлари уйкудан тўсдим, менинг у хакидаги шафоатимни кабул кил!»- дейди. Шундан сўнг уларнинг шафоатлари кабул килинади» (Имом Ахмад ривояти). Рўза – банданинг жаханнамдан узок бўлишига сабабдир Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох жаханнамни Аллох йўлида бир кун рўза тутган банданинг юзидан етмиш аср (лик масофага) узок килади» (Имом Абу Довуддан бошка барча ишончли мухаддислар ривоят килдилар). Рўза сабабли рўзадор огзидаги хид (бўй) Аллох учун мушку анбардан кўра хушбўйрокдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Мухаммаднинг жони кўлида бўлган зотга касам ичиб айтаманки, рўзадор огзининг хиди киёмат кунида Аллох хузурида мушку-анбардан кўра хушбўйрок бўлади» (Имом Бухорий ва имом Абу Довуд ривоятлари). Рўзадорлар жаннатга Райён давозасидан кирадилар Расулуллох солаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Жаннатнинг Райён номли дарвозаси бор. Киёмат куни: «Рўзадорлар каерда?» дейилади ва улар кирганларидан сўнг Райён дарвозаси ёпилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Рўза хукм нуктаи назаридан фарз ва мустахаб бўлиб, фарз бўлган рўза уч кисмга бўлинади: Рамазон ойи, каффорот ва назр рўзалари. Рамазон ойида рўза тутиш Куръон Карим, суннат ва мусулмонлар ижмоси билан фарздир. Куръон Каримдаги рўзанинг фарзлигига далиллар: Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, сизларга сизлардан аввалгиларга фарз килинганидек рўза тутиш фарз килинди. Шояд такволи бўлсангиз» (Бакара: 183) «(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят ва хидоят ва фуркон (хак билан ботилни ажратувчи)нинг очик оятлари бўлибкуръон нозил килинган. Бас, сизлардан ким бу ойга хозир бўлса, рўза тутсин» (Бакара: 185). Суннатдаги рўзанинг фарзлигига далиллар: Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ислом беш нарсага асосланган: «Аллохдан ўзга (хакикий) илох йўк ва Мухаммад Аллохнинг элчисидир» деб гувохлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Каъбани хаж килиш». Талха ибн Убайдуллох деди: «Бир киши келиб: «Ё расулуллох, Аллохнинг менга фарз килган рўзасидан хабар беринг»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Рамазон рўзаси»- дедилар...». Ислом Уммати хам рамазон рўзасинин тутиш фарз экани, унинг Исломдан экани маълум бўлган ва инкор этган одам кофир бўладиган рукни эканига ижмо килдилар. Рамазон ойининг рўзаси хижрий иккинчи йилнинг шаъбон ойининг иккинчи куни Аллох таъоло тарафидан фарз килинган. Рамазон ойи качон бошланади ва качон тугайди? Рамазон ойи рамазон ойининг бошланишида хилолни кўриш билан бошланади ва шаввол ойининг хилолини кўриш билан тугайди. Абдуллох ибн Умар разияллоху анху деди: «Мен расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг: «(Рамазон ойининг) хилол(ини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ойининг) хилол(ини) кўриб огзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар)!»- деб айтганларини эшитганман» (Имом Муслим ривояти). Агар хаво булутли бўлса уларни ўттиз кун килиб, тўла килинади ва кейинги кун хайит бўлади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «... Агар сизларга булутли бўлса, (ойни) ўттиз кун килинглар!» (Имом Муслим ривояти). Хилолни кўришга рамазон рўзасини кайд килингани учун, камарий ой хилолларини ойлар охирида кузатиш керак. Чунки камарий ойлар ўттиз ёки йигирма тўккиз кун бўлиши мумкин. Рамазон ойидаги ибодатлар Аллох таъоло рамазон ойини муборакли килгани, юкорида келтирилган оятда очик намоён бўлмокда. «Барака» сўзини баъзи одамлар моддий жихатидангина тушунадилар. Гарчи бу хам бир хакикат бўлса-да, бирок, рамазон ойидаги барака инсон учун маънавийликни ўз ичига олади. Банданинг бу ойда килаётган ибодатлари бошка ойлардагидан кўра савоблирок бўлади. Буни хатто банданинг ўзи хам хис килгандек бўлади. Натижада банда савоб ишларни килишдан чарчамайди. Банда шахсий тарбияси ва муомалаларига жиддий эътибор беради. У гийбат, тухмат, хиёнат, бидъат, соткинлик, хаёсизлик, товламачилик, фирибгарлик, каллоблик, ўгирлик ва шу каби Аллох ва одамлар тарафидан ёмон кўрилган ва улар учун шариатда жазолар белгиланган ишларни килмайди. Рамазон рўзаси сахарлик килиш билан бошланади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сахарлик килинглар, чунки сахарликда барака бордир» (Имом Муслим ривояти). Рўза ниятсиз бўлмас ва кечки уйкуга кетишдан аввал мен сахарликда туриб сахарлик килиб сўнгра рўза тутаман деб ният килишга одатланиш керак. Эрта тонг – субхи содикдан то Куёш ботгунига кадар тоат-ибодат билан машгул бўлиш калбларга даводир. Ой давомида кундузлари Куръон тиловати, садака бериш, таълим-тарбия ишлари билан шугулланиш, намозларни жамоат билан ўкиш максадга мувофикдир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Куръонни хар ойда ўки!» (Имом Муслим ривояти). Рамазон ойи кириши билан кўплаб салаф олимлари Куръон тиловат килишга киришар ва бу ойни ганимат билар эдилар. Имом Шофиий рахимахуллох рамазон ойида Куръонни олтмиш марта хатм килар ва буларнинг барчасини намоздан ташкари ўкир эди. Ифтор Куёш ботиши биланок килиниши керак. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Куёш ботса рўзадор ифтор килади» (Имом Муслим ривояти).
|
|
| |