RAMAZON SIRLARI
|
|
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:40 | Message # 31 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Шунингдек, нафл ва муайян назр ҳам тўғри бўлади. Фақатгина охирги ҳолатда бўлмайди. Яъни, худди Рамазон рўзаси каби нафл ва муайян назр рўзани ҳам шаръий кундузнинг ярмидан аввалги ният ва нафл ҳамда мутлақ рўза нияти ила тутса бўлади. Фақатгина нафл ва муайян назр рўзани бошқа вожиб рўза нияти ила тутиб бўлмайди. Чунки рўза тутувчи ўзига вожиб бўлган нарсани ўзи бекор қила олмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:40 | Message # 32 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Қазо, каффорот ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси таъйин қилиб ният қилиш шарт қилинган. Чунки мазкур турлардаги рўзалар учун ажратилган таъйинли вақт йўқ. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини таъйин қилиш вожиб бўлади. Нафл рўза учун ке-часи ният қилиш шарт эмас. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Йўқ», дедик. «Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:41 | Message # 33 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Шак куни нафл рўза тутмоқ одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар ва хос кишилар учун афзалдир. Улардан бошқалар кундузнинг яр-мидан кейин оғизларини очадилар. Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни қечқурун қуёш ботаётганда Рамазоннинг ҳилоли кўринмаса ва ҳаво булутли бўлса, ўттизинчи кун шак куни бўлади. Чунки ўша куннинг Шаъбоннинг ўттизинчи куними ёки Рамазоннинг биринчи куними эканида шак бўлади. Агар ҳаво очиқ бўлса ҳам ой кўринмаса шак бўлмайди. Бир киши маълум кунларнинг, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларининг рўзасини тутишни одат қилган бўлса ва ўша куни шак кунига тўғри келиб қолса, рўзасини Рамазондан бир кун демасдан тутса бўлади. Шунингдек, Шаъбоннинг охирги уч кунини тутса ҳам жоиз. Аммо охирги бир ёки икки кунни алоҳида тутиб бўлмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг бир ёки икки куннинг рўзасини ту-тиб кутиб олманглар. Илло бир кишининг тутиб юрадиган рўзаси бўлса, майли», дедилар». Олти саҳиҳ китобнинг соҳиблари ривоят қилган. Муфтий ва қози каби хос кишилар ҳам шак кунининг рўзасини тутишлари жоиз. Рамазондан олдинги куннинг рўзасини тутишга одатланилса, бир кун зиёда тутиш шарт экан деган гумон пайдо бўлиши хавфи бор. Шунинг учун, шак куни шаръий кундузнинг ярими ўтгунча ҳам ўша кун Рамазоннинг биринчи куни эканлиги аён бўлмаса, одатдаги нафл рўзасини тутаётганлар ва муфтий ва қози каби илмли кишилардан бошқалар шаръий кундузнинг ярмидан кейин оғизларини очадилар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:41 | Message # 34 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Шак куни Рамазондан бошқа вожиб рўзани ният қилиш макруҳдир. Агар ўша кун Рамазондан бўлиб чиқса нияти борлиги учун рўзаси тўғри бўлади. Агар ўша кун Шаъбондан бўлиб чиқса, Рамазонни ният қилган бўлса ҳам нафл рўза ўрнига ўтади. Агар оғзини очиб юборса, қазосини тутмайди. Чунки у гумон билан рўза тутгандир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:42 | Message # 35 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Агар эртага Рамазон бўлса, рўза тутдим, бўлмаса йўқ деб ният қилса, рўзаси рўза бўлмайди. Чунки бу ҳолда жазм ила ният қилмаган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:42 | Message # 36 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Рамазон рўзаси ва ундан бошқа рўза ниятида тараддудга тушиш макруҳдир. Агар эртасига Рамазонлиги аён бўлса, рўза Рамазон рўзаси ўрнига ўтади. Бўлмаса, нафл бўлади. Бунда агар эртага Рамазон бўлса, унинг фарз рўзасини ният қилдим. Агар эртага Шаъбон бўлса, нафл рўза ният қилдим деган бўлади. Энди Рамазон ойининг бошланишини аниқлаш учун янги ой, ҳилол кўришга оид масалаларни баён қилиш бошланади. Маълумки, Рамазондан олдинги Шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботиши пайтида унга қараб турилади. Агар ой янгирган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртасига биринчи Рамазон бўлади. Агар янги ой кўринмаса, Шаъбонни ўттиз кунлик қилиб индинига рўза тутиш бошланади. Аммо ойни кўришга боғлиқ бир қанча ҳолатлар бор. Ўшаларнинг баъзилари ҳақида «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни ўрганамиз.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:43 | Message # 37 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ким рўза тутиш ёки очиш ҳилолини ёлғиз ўзи кўрса ва унинг гапи рад қилинса ҳам рўза тутади. Бир юртда фақат биргина киши Рамазон киргани ёки чиққанининг аломати бўлган ҳилолни кўрди. Келиб қози ҳузурида гувоҳлик берганда қози гувоҳлигини қабул қилмаса икки ҳолатда ҳам рўза тутади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:43 | Message # 38 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Агар тутмаса, қазосини тутади. Унга каффорот вожиб бўлмайди. Чунки каффорот шубҳа ила собит бўлмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:46 | Message # 39 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Булутли кунда адолатли бир кишининг агар у қул ёки аёл бўлса ҳам рўзани бошлаш ҳақидаги гувоҳлиги қабул қилинади. Чунки бу диний хабар бўлиб унинг қабул бўлиши учун фақат адолат шарт бўлади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:46 | Message # 40 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Рўзадан чиқиш ҳақидаги гувоҳликка агар кун булутли бўлса, гувоҳликнинг нисоби, лафзи ва адолат шарт бўлади. Даъвода шарт бўлмайди. Рамазоннинг йигирма тўққизинчи куни рўза тугаганини билиш учун ой кўрилганда кун булутли бўлиб турса гувоҳларнинг сони камида шариатда талаб қилинган икки эр киши ёки бир эр, икки хотин киши бўлиши шарт. Шунингдек, гувоҳлик берувчи киши шаҳодат лафзини ҳам айтмоғи шарт. Бунинг устига гувоҳлик берувчилар адолатли бўлишлари, ҳур, тўҳматчилиги учун дарра урилмаган шахслар бўлиши шарт. Рўзани очиш ҳақидаги гувоҳликка шартларнинг оғир қўйилишининг сабаби бу иш бандаларга манфаат берувчи, оғизларини очишга омил бўлувчи бўлганлигидандир. Биров ёки бир неча киши ойни кўрмай туриб бугун Рамазон кирган ёки чиққан бўлса керак деган даъвони қилсалар мазкур даъво ўтмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:47 | Message # 41 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Кун булутсиз бўлса, икки ҳолатда ҳам кўп кишиларнинг гувоҳлиги шартдир. Яъни, рўзани бошлаш ёки тугатиш ҳақидаги ҳилол кўришда кун булутсиз, очиқ бўлса, кўп сонли кишиларнинг гувоҳлик беришлар шарт. Кўпнинг миқдори қанча деганда баъзилар, бир маҳалла одамлари деса, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи эллик киши деганлар. Умуман раҳбар одам тўлиқ ишонч ҳосил қиладиган даражада кўп одам бўлиши лозим.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:47 | Message # 42 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўттиз кун рўза тутилгандан кейин икки одил кишининг ойни кўрганлик ҳақидаги гувоҳлиги билан оғизни очиш ҳалол бўлади. Бир одил кишининг гувоҳлиги билан эмас. Бир қавм ҳаво булутли бўлиб тургандан икки адолатли кишининг гувоҳлиги асосида Рамазон рўзасини тутишни бошладилар. Аммо ўттиз кун рўза тутсалар ҳам Шавволнинг ҳилоли кўринмади. Шунда бир адолатли киши мен Шавволнинг ҳилолини кўрдим деб гувоҳлик берса, етмайди. Икки одил киши гувоҳлик берсагина рўзани тугатиб ҳайит қилинади. Бу маънодаги масалаларда мусулмон оламининг бир тарафида ҳилолнинг кўриш шаръий асосда собит бўлса, бошқа ўлкаларнинг одамлари ҳам унга амал қилишлари лозимлигини жумҳури уламолар таъкидлаганлар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:48 | Message # 43 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Қурбон ҳайитини белгилаш ҳам рўзаникига ўхшаш бўлади. Яъни, қурбон ҳайити ҳилолининг собит бўлиши ҳақидаги ҳукм ҳам худди рўза ҳайит ҳилолининг собит бўлиши кабидир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:48 | Message # 44 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| РЎЗАНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади. Биринчиси – қазо ва каффоротни вожиб қиладиган ҳолатлар. Иккинчиси – фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:48 | Message # 45 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ҚАЗО ВА КАФФОРОТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йўлидан бирига яқинлик қилинса рўзаси бузилади. Бунда манийнинг нозил бўлиши ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ. Эркаклик олатининг бош қисми иккинчи тарафнинг олди ёки орқа йўлига кирса бўлди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:49 | Message # 46 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Қасддан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Албатта, мазкур еб ичишлар Рамазон кундузида содир бўлса.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:49 | Message # 47 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор қилувчи каби каффоротни адо қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳалок бўлдим, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Сени нима ҳалок қилди?» дедилар. «Рамазонда хотинимнинг устига чиқдим», деди. «Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Олтмиш мискинга таом беришга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. Сўнгра кутиб ўтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга): «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биздан кўра фақирроққами? Аллоҳга қасамки, у(Мадина)нинг икки четининг орасида биздан кўра муҳтожроқ аҳли байт йўқ», деди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Бор! Уни аҳлиннга таом қилиб бер», дедилар. Бешовлари ривоят қилган. Рўзасини бузган рўзадор каффорот беришлиги вожиблиги шу ҳадисдан олинган. Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун. Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Жумҳур уламолари, жинсий алоқада қатнашагани учун аёл киши ҳам каффорот беради, деганлар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:50 | Message # 48 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Каффоротни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасддан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди. Агар Рамазоннинг қазосини ёки бошқа рўзаларни қасддан бузса ҳам каффорот вожиб бўлмайди. Каффорот Рамазоннинг ҳурматини оёқ ости қилгани учун вожиб бўлади. Агар рўзадор одам Рамазон рўзаси фарзини адо қилишни ният қилиб тутганда уни ўз ихтиёри ила мажбур-лашсиз ва шаръий узрсиз қасддан очиб юборса ҳам қазосини тутади ва ҳам каффоротни адо этади. Бу нарса қуйидаги ҳолатларда юз беради; Рўзани бузадиган ва ҳам қазо тутишни, ҳам каффоротни вожиб қиладиган нарсалар: 1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, попирос, сигара, афюн, на-ша ва шунга ўхшаш нарсалар ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш, олтмиш кун кетма кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади. 2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ёт-ганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин рўзам очилиб кетди деган ўй билан қасддан еб ичиб юборса ҳам қазо ту-тиб, ҳам каффорот адо қилади. (Фақиҳ рўзанг очилибди деб фатво берса, бундан мус-тасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорот вожиб бўлмайди). 3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг туфуткиси-ни лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади. 4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳо тортадиган одам жинсининг олди ёки орасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам. 5.Аёл киши кичик ёшдаги болани ёки мажнунни ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каф-форот вожиб бўлади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:51 | Message # 49 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ҚАЗО ТУТИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб – ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади. Биров рўзани ният қилиб уни очиш қасди бўлмай туриб хато оқибатида оғзини очиб юборса, рўзасининг қазо қилиб тутиши вожиб бўлади. Рўзадорни бошқа бир тараф мажбурлаб оғзини очириб юборса ҳам қазосини тутиш вожиб бўлади. Бир одам ҳали саҳарликнинг вақти чиққани йўқ деган гумон билан еб – ичишни давом этдира бориб қараса вақт чиқиб кетганлиги аён бўлса, рўзанинг қазосини тутиб бе-ради. Шунингдек, ифтор вақти бўлди деган гумон билан оғзини очиб юборса-ю, кейин вақт кирмагани маълум бўлса ҳам қазосини тутади. Ҳанафий мазҳабида барча далил ва ҳужжатларни ба-тафсил ўрганиб чиқилгандан кейин бу масалада қуйидаги нарсаларни алоҳида зикр қилинган. Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар: 1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаш-тирилмаган ун каби нарсаларни емоғи. 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради. 3. Пишмаган мевани еса ҳам. 4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса. 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам. 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарса-ларни ютиб юборса ҳам. 7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам. 8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам. 9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди. 10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак киши-нинг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ. 11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди. 12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради. 13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади. 14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам. 15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам. 16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам. 16. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди деб кейин яна таом эса ёки жин-сий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади. 17. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак деган шубҳа билан таом еворса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади. 18. Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 19. Биров қуёш ботган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади. 20. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади. 21. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади. 22. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади. 23. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади. 24. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсалар-ни томизса ҳам. 25. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам. 26. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 27. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам. 28. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:51 | Message # 50 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| РЎЗАНИ БУЗМАЙДИГАН НАРСАЛАР
Агар қай рўзадордан ғолиб келса ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний нозил қилса, томоғига чанг, тутун ёки паша кирса, қазо тутмайди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди; Қон олдириш, қай қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар». Имом Термизий ривоят қилган. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг суврати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир. Томоғига чанг, тутун ёки паша кирса рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:52 | Message # 51 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпиш ёки ушлаш орқали маний нозил қилса, қазо қилади, каффорот йўқ. Чунки бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:52 | Message # 52 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Агар тиши орасига кириб қолган нўхотдан кичикроқ нарсани еса рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб кейин еса, рўзаси бузилади. Чунки одатда доимо озгина таом оғизнинг ичида, тишларнинг орасида қолиши бор. Ўшандоқ оз нарса туфутки-нинг ўрнида бўлади. Аммо нўхот донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:52 | Message # 53 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди. Чунки уни чайнаганда майдаланиб тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунлайича ютиб юборса, рўзаси очилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:53 | Message # 54 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Қайта қусиш, агар кўп бўлса, рўзани бузади. Бу имом Абу Юсуфнинг гаплари. Аммо имом Муҳаммад бузмайди деганлар ва шу гап амал учун қабул қилинган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:53 | Message # 55 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади. Чунки бунда рўзадорнинг ўз амали бор. Хулоса; 1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига туши-ши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан аж-раши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бу-зилади. 2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди. 3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди. 4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди. 5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди. 6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўза очилмайди. 7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди. 8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди. 9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади. 10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди. 11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби иш-ларни қилмаган маъқул. 12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди. 13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди. 14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди. 15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди. 16. Мускулга, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:54 | Message # 56 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| РЎЗАДОРГА МАКРУҲ БЎЛГАН НАРСАЛАР
Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина ёш болага овқат чайнаб бериш зарурат юзасидан бундан мустасно. Бу ҳолатлардаги нарсалар ичкарига кетиб қолиб рўзани бузиши хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўрса рўза тутмаган экан деган туҳматга қолинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:54 | Message # 57 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўпиш агар ортидан бирор нарса бўлиш хавфи бўлса, макруҳдир. Мазкур хавф ўпишдан кейин бўладиган жинсий яқинлик ва маний тушишидан иборатдир.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:55 | Message # 58 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.
Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам-ни рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб-саноғига, ҳисоблаб-ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». Бухорий, Абу Довуд, ва Термизий ривоят қилган. Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаганлар. Шу билан бирга баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушку анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши, дейишади. Чунки рўзадор оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Кўзим оғриб қолди. Рўзадор ҳолимда сурма қўйсам бўладими?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйдилар». Ибн Можа ривоят қилган.
«Анас розияллоҳу анҳу рўзадор ҳоларида сурма қўяр эдилар».
Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳи: «Асҳобларимиздан бирортасининг рўзадор ҳолда сурма қўйишни ёқтирмаганини кўрмадим», деди. Икки ривоятни ҳам Абу Довуд келтирган. Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган ишларни бошқаларини ҳам санаб ўтганлар: 1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин. 2. Сақич чайнаш. Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар. 3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар. 4. Қасд ила туфуткини оғзида тўплаш ва уни ютиш. 5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олди-риш каби ишларни қилиш. Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар: 1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш. 2. Сурма қўйиш. 3. Заифлаштирмаса, қон олдириш. 4. Эрталаб мисвок қилиш. 5. Оғиз ва бурунни чаймоқ. 6. Ғусл қилиш. 7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:56 | Message # 59 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни Рўзанинг мустаҳаблар сифатида қайд этганлар: 1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ. 2. Қуёш ботиши билан тезда, Шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал. 3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ. 4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ. 5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай тонг отишдан олдин қилиб олмоқ. 6. Ортиқча гап сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тиймоқ. 7. Рўзани бузмайдиган аммо ҳузурбахш бўлган нарса-ларни тарк қилмоқ. 8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш. 9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловот-ларни кўпайтириш.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 31-Iyul-2011, 05:57 | Message # 60 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| РЎЗА ТУТМАСЛИККА РУХСАТЛИЛАР
Ўта қари шахс рўза тутишдан ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейин рўза тутишга қодир бўлиб қолса, қазосини тутади. Ҳомиладор эмузукли аёл ўзи ва боласига зарар етишидан қўрқса, бемор хасталиги зиёда бўлишидан қўрқса, мусофир оғизларини очадилар ва фидяси қазо қиладилар. Зарар қилмаса, сафарда рўза тутган афзал.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ва у(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш» ояти қари чол ва қари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. Ҳомиладор ва эмизукли аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар». Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят қилган. Бухорийнинг лафзида: «Ибн Аббос: «Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган. Маълумки, Исломда инсонни тоқатидан ташқари ишга таклиф қилиш йўқ. Жумладан, рўза масаласида ҳам. Шу маънода Аллоҳ таоло ўта қариб қолганлари туфайли рўза тутса қийналиб қоладиган чол ва кампирларга рўза тутмасликка рухсат берган. Бу ҳақда «Бақара» сурасида оятлар келган. Биз ўрганаётган ривоятда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ана шу ояти кариманинг ҳукмини тушунтириб бермоқдалар. Мазкур оятга кўра ўта қари чол-кампирларга рўза тутмасликка рухсат бор ва рўзаси тутилмаган ҳар бир кун эва-зига бир мискинга таом берсалар мумкин. Баъзи бир кишилар ўзлари соғ бўлсалар ҳам ёшлари катталиги туфайли рўза тутсалар қийналадиган бўлиб қоладилар. Ана ўшандай кишилар ҳам рўза тутмасалар мумкин. Рўзанинг ўрнига фидя берадилар. Фидянинг луғавий маъноси, фидо қилиш бўлиб, шари-атда маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш, дейилади. Қариликлари туфайли рўза тута олмайдиганлар учун фидя беришнинг жорий қилиниши бежиз эмас. Унда мискинларнинг манфаати билан бирга ўша рўза тута олмаган кишиларнинг ибодатни адо эта олмаганлари учун афсус-надоматларини енгиллатиш ҳам бор. Бу ривоятда қари чол ва кампирлар ҳукмига ҳомиладор ва эмизукли аёллар ҳам қўшилиши, агар улар ўз ёш бола-лари соғлигига зарар етишидан қўрқсалар, оғизларини очиб юришлари мумкинлиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Ҳомиладор ва эмизуклик аёллар ўзлари ва болаларига зарар етишидан қўрқсалар рўзани очиб юборишларига рух-сат бор. Бунга ҳамма бир овоздан иттифоқ қилган. Аммо мазкур тоифадаги аёллар ҳанафий мазҳаби бўйича рўзанинг қазосини тутадилар. Бу мазҳаб уламола-рининг ўзларига яраша ҳужжат ва далиллари бор. Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишла-рига рухсат этилгани уларнинг кейинчалик ҳам рўза ту-толмасликлари эътиборидандир. Чунки улар борган сари қариб заифлашиб бораверадилар. Уларнинг қайтиб ёша-риб, рўза тутишларидан умид йўқ. Ҳомиладор ва эмизуклик аёллар эса, вақтинчалик бе-морга ўхшайдилар. Ҳомилани туғиб, болани кўкракдан аж-ратгандан сўнг яна рўзани тутиш имконига эга бўладилар. Бир йилда бир келадиган рўзани қазо қилиб тутиш осон-дир. Бемор ва мусофирларнинг рухсатлари Қуръони Карим оятларида зикр қилинган. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Сиздан ким шу ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ким бемор бўлса ёки сафарда бўлса, бас, ўша (тутилмаган кунлар) ададича бошқа кунлар (тутур). Аллоҳ сизга енгилликни ирода қилур. Аллоҳ сизга оғирликни ирода қилмас», деган (Бақара: 185). Тузалишидан умид бор бемор киши Рамазон кунлари бемор бўлса ёки бир киши Рамазон кунлари сафарга чиққан бўлса, ўша кунлари рўза тутмай, кейин тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутишига асосий далил мана шу ояти каримадир. Шунинг учун, бемор киши, агар рўза тутса беморлиги зиёда бўлиб кетадиган ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юриши мумкин. Аллоҳ таоло беморлиги туфайли унга рухсат берган. Шунингдек, Рамазони шариф кунлари сафарга чиққан одам ҳам рўза тутмаслиги мумкин. Сафардан қайтгандан кейин Рамазоннинг қолган кунлари бўлса, уларни тутаве-ради. Рамазондан кейин эса, сафарда неча кун тутмаган бўлса, ўшанча кун қазосини тутиб беради. Мусофир учун, сафарда ортиқча қийинчилик бўлмаса, рўза тутгани тутмаганидан кўра афзалдир. Чунки Аллоҳ таоло мусофирларга рўза тутмаслик ҳақида рухсат берган оятнинг охирида «рўза тутмоғларинингиз сизлар учун яхшироқдир», деган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рўза тутишга узрли бўлганлар қуйидагилар;
1. Ўта қари кишилар. 2. Ҳомиладор аёллар. 3. Эмизукли аёллар. 4. Мусофирлар. 5. Беморлар.
Уламоларимиз яна қуйидаги тоифаларни ҳам узрлиларга қўшганлар;
6. Очлик ва чанқоқ оқибатида ҳолдан тойганлар. Ўта қаттиқ очлик ёки чанқоқ оқибатида ҳалок бўлиш даражасига келган, ақлига ёки бирор аъзоси кетиши хави туғилган киши ҳам рўза тутишдан узрли ҳисобланади. У ҳам кейин қазосини тутиб беради. Чунки Аллоҳ таоло «Ва ўзингизни қўлингиз ила ҳалокатга отманг», деган. 7. Мажбурланган шахс. Бировни ўлдириш ёки аъзоларидан бирини ишдан чиқариш ила таҳдид солиб рўзасини очишга мажбурланса у ҳам узрли ҳисобланади. Қазосини кейин тутиб беради. Аёл кишини зўрлик ила номусига тегилса ҳам қазосини тутиб беради.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган. Бир одамни бошқалар куч билан мажбуран гуноҳ ишни қилдирса, мажбур қолган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса гуноҳкори азим бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айтдириш ва бошқалар, шунга киради. Шу билан бирга, мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Бундан паст даражадаги мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши хавфигина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади. 8. Машаққатли касб эгаси. Агар касбини тарк қилса куни ўтмайдиган бўлса ва рўза тутса касбини қила олмай қолса узрли ҳисобланади. Бу тоифага нонвой, темирчи ва кон ишчилари кабилар киради. Улар саҳарликни қилиб рўзани ният қиладилар. Иш давомида ҳоллари чатоқ бўлиб қолса рўзани очиб, кейин қазосини тутадилар.
|
|
| |