ЖАННАТ ВАСФИ
|
|
Rider | Дата: Payshanba, 22-Apr-2010, 20:08 | Сообщение # 1 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ ВАСФИ
МУҚАДДИМА
Ер юзида хайрли, эзгу ишларни амалга оширадиганлар учун жаннатларни шай этиб қўйган парвардигоримиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Инсониятни эзгуликка бош-лаб, ул абадий неъматлар диёри сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога (с.а.в.) саловот ва саломлар ёғилсин. Дунёни яхшиликка буркаб, жаннат эшиги томон шошган, яхшиликда мусобақалашган саҳобаи киромлар ва бошқа солиҳларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин. Жумладан, жаннат васфини китобат этиб, қалбларда у ёққа нисбатан шавқ уйғотган Имом Қуртубий ҳазратларини Аллоҳ раҳматига ғарқ этсин. Азиз ўкувчи, ушбу мўъжаз рисола Ислом оламининг қадрли илмий меросларидан саналмиш "Ат-тазкирату фий аҳвалил мавта ва умурил ахирот" — "Жон бериш ҳолатлари ва охират ишларидан эслатма" китобидан бир бобдир (Аллоҳ насиб этса, яқин ойлар ичида қолган боблар ҳам қўлингизга етиб бориши устида камарбастамиз). Имом Қуртубий Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Абу Бакр ибн Фарҳ (вафотлари 671 ҳижрий, шаввол) Андалуснинг Қуртуба шаҳрида таваллуд топганлар ("Қуртубий" деган тахаллус олишлари ватанларига нисбатандир). Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан, ориф уламо, тақводор, зоҳид, муфассир, насиҳатгўй эдилар. "Ал-жамеъу лиаҳкамил Қуръан" номли тафсирлари Ислом оламида жуда машҳурдир.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 22-Apr-2010, 20:10 | Сообщение # 2 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Ушбу жаннат ҳақидаги бобда муаллиф жаннат ҳақидаги оятларни батафсил тафсир этганлар, муфассирларнинг мўътабар сўзларини келтирганлар, саҳиҳ-ҳасан ҳадисларни, саҳобаи киромлар ва бошқа улуғларнинг васфларини баён қилганлар, пировардда, жаннат хусусида шундай "гулдаста" бунёд этганларки, ўқиган киши беихтиёр димоғида ажиб ҳидларни, балки, жаннат бўйларини туяди. Албатта, жаннат улуғ маскан, барча мўминлар кўз тиккан макон. Қолаверса, у ердаги неъматлару ҳурлар, қушлару-булоқлар ҳам ўз эгаларига интизор турибди. Жаннат васфини ўқир экансиз, қалбингизда ажойиб ҳислар уйғонади, унга нисбатан соғинч пайдо бўлади, умидингиз кучайиб, тоқатсизлик ҳам туғилса, ажаб эмас. Аммо бир нарсани унутмаслигимиз керак. Жаннатни ҳар қанча соғинмайлик, шунинг ўзи у ерга кириш учун кифоя эмас. Унинг маҳри шу дунёдир. Унинг қиймати шу дунёда тўланади. "Биз бу дунёни яхши кўрамиз, чунки у дунёни (яъни, жаннатни) мана шу дунёда топамиз", деган эдилар Ҳазрати Али. Жаннатни соғинмоқ бу дунёдан кечмоқ, дегани ҳам эмас. "Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират диёрини (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин", дейилгандир Қасас сурасининг 77-оятида. Пайғамбаримиз(с.а.в.) ҳам бу дунёсини деб, у дунёсидан, у дунёсини деб, бу дунёсидан кечганлар мўмин эмаслигини айтганлар. Демак, мўмин киши икки тарафни ҳам бирдай тутади, у дунёсининг ғамини мана шудунёда ейди. Аллоҳ таоло инсонни ер юзига инсон ўлароқ жўнатган экан, вазифасини уддалаганлар учунгина жаннат ҳозирлаб қўйилганини унутмаслик керак. "Жаннат..."га сайрингиз хайрли бўлсин, шавқингиз тошсин, Аллоҳнинг ўзи уни муяссар айласин, омийн, ё Раббил оламийн.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 22-Apr-2010, 20:11 | Сообщение # 3 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| [c]ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ, СИФАТЛАРИ ВА У ҲАҚИДА КЕЛГАН ХАБАРЛАР[/c]
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида жаннатни кишида шубҳа қолдирмайдиган даражада, сифатлаб берди. Айниқса, "Раҳмон", "Воқеа", "Ғошия" ва "Инсон" сураларида батафсил баёнлар келган. Шунингдек, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жаннатни очиқ-равшан ҳужжатлар билан васф қилганлар. Бу васфларнинг "саҳиҳ" ва "ҳасан"ларини ҳамда салафи солиҳлардан ворид бўлган хабарларни ўқувчиларимизга тортиқ этамиз. Аллоҳ таоло бизларни у зотлар билан бирга қилсин. Омийн. Ибн Ваҳб ривоят қилади: "Бизга Ибн Зайд ушбу ҳадисни айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлма-ган вақт-муддат ҳам келгандир" (Инсон сураси, 1), оятини ўқиётган эдилар. Бу сура нозил бўлаётганда, ҳузурларида бир қора танли одам бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир нарсаларни сўрарди. Умар ибн Хаттоб унга: "Бас қил! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга халақит берма", дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қўявер, эй Ибн Хаттоб", дедилар. Сура иниб бўлгач, ҳалиги кишига ўқиб бердилар. Оятларда баён қилинган жаннат васфларини эшитиб, унинг нафаси бир сиқилди-ю жони узилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунда: "Жаннатга бўлган шавқ биродарла-рингизнинг жонини чиқарди", дедилар".
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 22-Apr-2010, 20:14 | Сообщение # 4 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ
Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор: "Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик" (Ват-тур, 26). Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган: "Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14)". Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.
|
|
| |
Rider | Дата: Juma, 23-Apr-2010, 22:42 | Сообщение # 5 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТЛАРНИНГ БИР-БИРИДАН АФЗАЛЛИГИ БОРМИ?
Аллоҳ таоло айтади: "Парвардигори (ҳузурида) туришдан (яъни, Парвардигори олдида туриб, ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришидан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир" (Раҳмон, 46). Сўнгра: "У икки (жаннатдан) қуйироқда яна икки жаннат бордир" (Раҳмон, 62), деди. Абдуллоҳ ибн Аббос "Парвардигори (ҳузурида) туришдан қўрққан киши учун икки жаннат бордир", ояти ҳақида: "Фарзларни (Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларини) адо қилганлар учун икки жаннат бўлади", деганлар. Баъзи муфассирлар: "Аллоҳдан қўрққан ҳар бир банда учун иккитадан жаннат бор", деса, баъзилари: "Ҳамма Аллоҳдан қўрққан бандалар учун икки жаннат бор", дейдилар. Аллоҳдан қўрққан ҳар бир банда учун иккитадан жаннат бор, деган сўз кучлироқ. Муҳаммад ибн Али Термизий айтади: "Жаннатнинг бири Аллоҳдан қўрққани ва буйруқларини бажаргани, иккинчиси қайтариқларидан қайтгани учун". Албатта, Аллоҳ ҳар бир жонни амали устида кузатиб турувчи зотдир. Мужоҳид ва Нахаъий Аллоҳ ҳузурида туришдан қўрққан инсон ҳақида дейдилар: "У шундай кишики, бир гуноҳ ишни қилмоқчи бўлади, ёдига Аллоҳ тушади, шу заҳоти Аллоҳдан қўрқиб, у ишни тарк этади". Икки жаннат ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Абдуллоҳ ибн Аббос Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: "Икки жаннат — жаннат кенгли-гидаги икки боғ-бўстон. Ҳар бир бўстоннинг кенглиги юз йиллик масофадир. Ҳар бир бўстоннинг ўртасида устма-уст нур ёғилиб турадиган ҳовли бор, ундаги ҳар бир нарса неъмат ва кўкаламзордан иборат. Унинг туриши абадий ва дарахтлари ўсувчидир" (Буни Ҳаравий ва Саълабийлар Абу Ҳурайрадан ҳам ривоят қилишган). Баъзилар: "Икки жаннатнинг бири қасрларнинг қуйи қисми, иккинчиси юқориси"; дейдилар. Муқотил: "У икки жаннат "жаннатун-наъим"дир", деган. "У икки (жаннатдан) қуйироқда яна икки жаннат бордир", ояти хусусида ҳам турли фикрлар билдирилган. Ибн Аббос айтадилар: "Аввалги икки жаннатдан даражаси пастроқ яна икки жаннат бор. Бу жаннатлар Аллоҳдан қўрққан бандалар учун. Аввалги икки жаннатда хурмо ва мевали дарахтлар ўсади. Кейинги икки жаннатда эса экинзор ва набототлар, ёйилиб тўшалган нарсалар бор". Мавридий: "Эҳтимол, қуйироқдаги икки жаннат — жаннат эгаларидан мартабаси пастроқ бўлган мангу ёш хизматкор болалар учундир. Шунда эркак ва аёл хизматчилар алоҳида бўладилар", дейди. Ибн Журайж: "Юқоридаги икки жаннат пешқадам, муқарраб бандалар учун, у ерда ҳар бир мевадан икки нав бор ва остларидан булоқлар оқиб туради. Қуйидаги икки жаннат ўнг томон эгалари учун, у ерда мева, хурмо, анорлар ва отилиб турувчи булоқлар бор", дейди. Ибн Зайд айтади: "Юқоридаги икки жаннат олтиндан бўлиб, муқарраб бандалар учун, қуйидаги икки жаннат кумушдан бўлиб, ўнг томон эгалари учун". Саид ибн Жубайр ҳам Абдуллоҳ ибн Аббосдан шунга ўхшаш фикрни ривоят қилган, Абу Мусо Ашъарий ҳам шу фикрда. Аллоҳ таоло бу тўрт жаннатни сифатлагач, улар ўртасидаги фарққа ҳам ишора қилган. Аввалги иккиси ҳақида: "У иккисида икки оқар чашма бордир" (Раҳмон, 50) деган; кейинги иккиси ҳақида: "У иккисида тинмай отилиб турувчи икки чашма бордир" (Раҳмон, 66), дейди. Отилиш оқиб туришдан пастроқдир. Яна аввалгиси ҳақида: "У иккисида барча мевадан икки нав бордир" (Раҳмон, 52), дейди, яъни, биз билган ва билмаган ёки ҳўл ва қуруқ. Буни Аллоҳ умумий тарзда айтди, хослагани йўқ. Иккинчиси ҳақида: "У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир" (Раҳмон, 68), деган. "Барча мевадан" деб умумий қилмасдан, хослаб айтди. Яна аввалги иккиси ҳақида айтади: "(Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар)" (Раҳмон, 54). Иккинчиси ҳақида: "(Жаннат аҳли ужаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар)" (Раҳмон, 76), дейди. Аниқки, ипак-шойи кўрпачалар гиламдан яхшироқ.
|
|
| |
Rider | Дата: Juma, 23-Apr-2010, 22:44 | Сообщение # 6 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Аввалги иккисидаги ҳурлар ҳақида: "Улар гўёки ёқут ва маржондирлар" (Раҳмон, 58), деб; иккинчисидаги ҳурлар ҳақида: "У (жаннат)ларда хушҳулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир" (Раҳмон, 70), дейди. Ҳар қандай гўзаллик ёқут ва маржоннинг гўзаллиги каби эмас. Аввалги иккиси ҳақида: "(У икки жаннат сон-саноқсиз) шох-новдалар эгасидирлар (яъни, сермева ва соя-салқиндирлар)" (Раҳмон, 48), дейди. Пастдаги икки жаннат ҳақида: "(Улар серсув ва серяпроқликдан) қорамтирдирлар" (Раҳмон, 64), деб айтади. Бу изоҳлар, аввалги икки жаннатнинг даражаси юқори, деган инсонларнинг нисбий қарашлари. Аслида пастдаги жаннат ҳам кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган неъматларга эга. Балки Аллоҳ таоло зикр қилмаган фарқлари яна ҳам кўпрокдир. "Нима учун аввалги икки жаннат эгаларининг сифатлари келтирилди-ю кейинги иккитасиники келтирилмади?" дейилса, "Жаннатларнинг умумий сони тўртта, Аллоҳдан қўрқувчи инсонларнинг даражалари ҳам ҳар хил. Аввалги иккиси кўпроқ қўрқувчи тақводорларга, кейинги иккиси улардан пастроқ даражадаги инсонларга", деб жавоб қилинади. Аслида бу гаплар ҳам муфассирларнинг фикрлари, лекин бу ерда бошқа бир фикр ҳам бор, у "кейин зикр қилинган икки жаннат аввалги зикр қилинган икки жаннатдан олий ва афзал", деган фикрдир. Заҳҳок ҳам шуни маъқуллаган. Чунки аввалги икки жаннат олтин ва кумушдан, кейинги икки жаннат ёқут ва зумраддандир. "У икки жаннатдан қуйироқда яна икки жаннат бор", оятига келсак, "қуйироқда" сўзи араб тилида "дуун" калимаси билан ифодаланган. Бу сўз "олдида, яқинида, олд тарафида", деган маъноларни ҳам беради. Худди шу маънони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизий ихтиёр қилиб, "Наводирул усул" китобида айтади: "У икки жаннатнинг олд тарафида аршга яқинроқда яна икки жаннат бор". Муқотил: "Аввалги икки жаннат "Адн" ва "Наъим" жаннатлари, кейинги иккитаси "Фирдавс" ва "Маъво" жаннатлари", деган. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Агар сўрсангиз, Фирдавс жаннатини сўрангиз..." деган ҳадислари далолат қилади. Бу ҳақда ҳали сўз келади, иншааллоҳ. Кейинги икки жаннатни аввалги иккитасидан афзалроқ, деб тушунган муфассир уламолар, жумладан, Термизий айтади: "Кейинги икки жаннат ҳақида: "У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир" (Раҳмон, 66), дейилган. У ҳар хил мушк, анбар, кофур каби хуш бўйлар билан Аллоҳнинг дўстларига сачраб-отилиб туради. Отилиш оқишдан ях-широқ". Абдуллоҳ ибн Аббос: "Бу сув билан отилиб турувчи фавворадир"; Саид ибн Жубайр: "Сув ва мевалар билан отилиб туради", деганлар. Кейинги жаннатлар ҳақида: "У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир" (Раҳмон, 68), дейилди. Баъзи уламолар, хурмо билан анор мева эмас, чунки меваларни зикр қилиб, яна алоҳида хурмо ва анорни зикр қилди, дейдилар. Бу зоҳир каломдир. Жумҳур уламо, у иккиси ҳам мевалар туркумидан, иккисининг алоҳида зикр қилиниши эса, бошқа мевалардан афзаллиги учун, бу ҳол Аллоҳ таолонинг: "Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) сақланглар — ўз вақтларида адо қилинглар!" (Бақара, 238); яна: "Ким Аллоҳга ва Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, албатта, Аллоҳ (бундай) кофирларга душмандир" (Бақара, 98), деб айтганига ўхшайди, дейишади. Баъзилар: "Хурмо билан анорнинг алоҳида зикр қилинишига сабаб улар худди бизлардаги нок, гуруч каби одатий таом, хурмони ,қорин тўйдириш учун, анорни мева сифатида истеъмол қилар эдилар. Бошқа мевалар эса, улар учун ажиб ва қизиқарли эди. Шунинг учун турфа хил мевалар айтилиб, сўнгидан ўзларингиз еб юрган хурмо ва анорлар ҳам бор, деган маънода алоҳида зикр қилинди", дейди.
|
|
| |
Rider | Дата: Juma, 23-Apr-2010, 22:45 | Сообщение # 7 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Кейинги икки жаннатдаги ҳурлар “хойроотун ҳисан” калимаси билан сифатланган. Термизии айтади: “Хойротун”дан “Аллоҳ ихтиёр қилган, танлаган", деган маъно чиқади. Аллоҳ ўзи танлаб, ўзи яратди, Аллоҳнинг танлови одамлар танлаганига ўхшамайди. Сўнг “ҳисанун” (гўзал) деб васф қилди. Нарсани яратган зот гўзал деб сифатлаганидан кейин ҳақиқатда гўзал бўлади-да! Яна бир фарқ: аввалги икки жаннатдаги ҳурлар ҳақида "бегона эркакларга қарашдан кўзларини тийгувчи, гўё ёқут ва маржон каби", дейилади. Бу сифатга эга бўлганлар афзал-ми ёки Аллоҳ танлаганими? Албатта, Аллоҳнинг танлагани. Шунингдек, иккинчиси ҳақида: "(Улар) чодирларда асралган ҳурлардир", дейилди, аввалгисида: "(бегона эркакларга қарашдан) кўзларини тийгувчи (қиз)лар бор", дейилди. Чодирларда асралгани кўзларини тийгувчилардан олийроқ ва афзалроқдир". Ривоятларда келадики: "Аршнинг остида турган булут ёмғир ёғади ва унинг раҳмат томчиларидан ҳурлар яралади, сўнг анҳор бўйида уларнинг ҳар бирига кенглиги қирқ мил бўлган чодир тикилади, унда бирорта эшик бўлмайди. Аллоҳнинг дўсти, яъни, у ҳурларнинг эгаси келиб, чодирни ечади. Бу нарса у ҳурларга фаришта ва хизматчилардан бирор жонзотнинг кўзи тушмаганини билдириш учун қилинади. Улар махлуқларнинг кўзларидан асралганлиги учун ҳам, "чодирларда асралган ҳурлар", дейилди". Аллоҳ билгувчироқ. Сўнгра кейинги иккинчи икки жаннат ҳақида: "(Жаннат аҳли у жаннатларда) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўтирурлар)" (Раҳмон, 76), дейилди. "Болиш" араб тилида "рофрофун" калимасида келган. Унинг маъноси ҳақида ҳам турли фикрлар билдирилган. Баъзилар, чодирнинг ёпинчиғи ва кийимларнинг этагигача осилиб турадиган қисми, дейди. Баъзилар, у бешик (арғамчи) каби ўнгга, чапга, тепага, пастга тебранади ва унга жуфтлари билан чиққан киши роҳат олади, қушнинг ҳавода қанот қоқиши ҳам "раффа" дейилади, дейишган. Ҳаким Термизий айтади: "Тебранувчи болиш (рафраф) шойи астарли кўрпачадан афзал. Аввалги икки жаннат ҳақида: "Аҳли жаннат астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар)"; кейингиси ҳақида: "(Улар) яшил болишлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар)", дейилди. Яшил болиш шундай нарсаки, Аллоҳнинг дўсти унга ўрнашса, худди арғимчоқ каби у ёқ-бу ёққа, хоҳлаган тарафига тебраниб учади". Меърож ҳақидаги ҳадисда келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Сидратул мунтаҳо"га етгач, Рафраф келиб, у зотни Жаброилдан қабул қилиб олди ва Аршнинг остонасига учиб олиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У мен билан бир тепага, бир пастга учди, ҳатто мени Аллоҳ таолонинг ҳузурига олиб борди", деганлар. Сўнг қайтиш вақти етгач, яна Рафраф у зотнинг қўлларидан тутиб, бир юқорига, бир пастга учиб, Жаброилга топширди. Шунда Жаброил алайҳиссалом овозларини баланд кўтариб, Аллоҳга ҳамд айтиб йиғлади". Демак, Рафраф Аллоҳ таолонинг хизматчиларидан. Унга энг мўътабар ва хос ишлар топширилган. Худди Бароқ пайғамбарларга улов бўлгани каби. У ҳам махсус вазифадир. Кейинги икки жаннат аҳлига берилган "рафраф" эса уларнинг болиш ва суянчиқларидир. У эгаларини хоҳлаган тарафга — анҳор бўйларига, қирғоқлар, боғу-роғлар ва ҳурларнинг чодирларига учириб олиб боради. Сўнг: "...гўзал гилам устида", деди. Аллоҳ таоло уни гўзал деб таърифлаяптими, демак, ҳақиқатда гўзал. Нақадар гўзал эканини биз тасаввур қила олмаймиз. Аллоҳ таоло бу икки жуфт жаннатни бир-биридан фарқ қилувчи сифатлар бйлан сифатладими, демак, улар фарқли экан. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: "Парвардигори (ҳузурида) туришдан (яъни, Парвардигори олдида туриб, ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришдан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир", деди, сўнг: "У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир", деди.
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:39 | Сообщение # 8 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ВА ЖАННАТ АҲЛИГА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИНГ СИФАТИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ азза ва жалла: "Солиҳ бандаларим учун уларга берган нарсаларимдан ташқари заҳира қилиб, кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирорта инсоннинг хаёлига ҳам келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман", деяпти, дедилар, сўнг ушбу оятни ўқидилар: "Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот бўлсин, деб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирор жон билмас" (Сажда, 17) (Муслим ривояти). Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар, тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз, эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..." (Ибн Можа ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳдан (с.а.в.): "Махлуқлар нимадан яратилган?" деб сўрадим. "Сувдан", дедилар. Сўнг: "Жаннат нимадан бино бўлган?" дедим. "Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)", дедилар" (Термизий ривояти). Иброҳим ибн Муовия Саид Тоийдан ривоят қилади: "Менга уммул мўмининнинг озод этган қули Абул Мудалла Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини айтди: "Эй Расулуллоҳ, (с.а.в.): нима учун сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда қалбларимиз юмшаб, охиратни ўйлаб қоламиз. Қачон сизнинг олдингиздан кетиб, бола-чақамиз олдига борсак, дунёга машғул бўлиб кетамиз", дедик". Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар сизлар мени тарк қилган чоғингизда ҳам, ҳузуримда бўлганингиз каби ҳолатда турганингизда, фаришталар сизлар билан, албатта, қўл бериб сўрашар, сизларни зиёрат қилиш учун уйларингазга келишар эди. Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган қавмни келтирган бўлур эди, сўнг у қавм истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўрар ва Аллоҳ уларни кечирар эди", дедилар. Биз: "Эй Расулуллоҳ, (с.а.в.) жаннат ҳақида хабар беринг, у нимадан бино бўлган", дедик. "Олтин ва кумуш ғиштдан. Унинг лойи хушбўй мушк, майда тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфа-рондир. Унга ким кирса, боқийдир, умидсиз бўлмайди, абадийдир, ўлмайди, кийими ҳам эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди", дедилар" (Абу Довуд Таёлисий чиқарган). Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Сайёдга: "Жаннатнинг тупроғи нимадан?" деб савол қилдилар. У: "Оппоқ мушкдан бўлган тупроқ, эй Абул Қосим!" деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): "Тўғри айтдинг", дедилар (Муслим ривояти). Имом Муслимнинг яна бир ривоятида келишича, Ибн Сайёд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннатнинг тупроғи ҳақида сўраган. У зот: "Соф мушкдан бўлган оппоқ тупроқ", деб жавоб берганлар.
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 25-Apr-2010, 21:41 | Сообщение # 9 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ АНҲОРЛАРИ ВА ТОҒЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ БИР ПАРЧАСИ ДУНЁДА МАВЖУДЛИГИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло дейди: "Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли- сифати (бу): Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир" (Муҳаммад, 15). Ривоят қилинишича, у дарёлар ўзансиз оқади. Бу иш ҳам Аллоҳнинг қудратидандир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам айтадилар: “Жаннатдаги анҳордар мушкдан бўлган тепаликлар (ёки тоғлар) остидан оқиб чиқади” (Уқайлий ривояти). Исмоил ибн Исҳоқ айтади: Бизга Исмоил ибн Абу Идрис Касир ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Авфдан, у отасидан, у бобосидан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўртта тоғ жаннат тоғларидан, тўртта дарё жаннат дарёларидан, тўртта майдон жаннат майдонларидандир". "Қайси тоғлар?" дейишди. У зот: "Уҳуд тоғи, у бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз; Тур тоғи ҳам жаннат тоғларидан. Лубий ва Жудий тоғлари ҳам жаннат тоғлари- дандир. Жаннат анҳорлари — Нил, Фурот, Сайҳон ва Жайҳон. Майдонлари - Бадр, Уҳуд, Хандақ ва Хайбар", дедилар. Ҳаким ибн Муовия отасидан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда сув денгизи, сут денгизи, асал денгизи ва шароб денгизи бор. Сўнг ундан кейин дарёлар оқади" (Термизий ривояти). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Сайҳон, Жайҳон, Нил,.. Фурот, барчаси жаннат дарёларидандир" (Муслим ривояти). Каъб айтади: "Дажла — жаннат боғ дарёси, Фурот — сут дарёси, Миср (яъни, Нил) — шароб дарёси, Сайҳон — асал дарёси. Бу тўртала дарё Кавсардан оқиб чиқади". Бухорий Исро ва Меърож ҳақидаги Анас розийаллоҳу ан ҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай зихр этади: "У зот дунё осмонига етганиларида, оқиб турган икки дарёни кўрдилар ва: "Эй Жаброил, бу иккиси нима?" деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: "Нил билан Фуротнинг унсури", деди. Сўнгра кейинги осмонга чиқдилар. Унда бошқа бир дарёни кўрдилар. Унда дур ва забаржаддан бўлган қаср бор эди. Қўллари билан урган эдилар, у хушбўй мушк экан. "Бу нима, Жаброил?" деб сўрадилар. "Аллоҳ сизга беркитиб қўйган Кавсар", деди Жаброил".
|
|
| |
Rider | Дата: Dushanba, 26-Apr-2010, 22:08 | Сообщение # 10 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЯЪЖУЖ МАЪЖУЖ ЧИҚИБ ЗАМОН ОХИРЛАШГАНДА, БУ ДАВРЛАРНИНГ ЙЎҚОЛИШИ, ҚУРЪОН ВА ИЛМНИНГ КЎТАРИЛИШИ ҲАҚИДА
Абу Жаъфар Нуҳас Ибн Аббосдан ҳадис айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ азза ва жалла ер юзига бешта дарёни туширди: Ҳинд дарёси Сайҳунни, Балх дарёси Жайҳунни, Ироқ дарёлари Дажла билан Фуротни ва Миср дарёсй Нилни. Аллоҳ уларни энг қуйи жаннатдаги булоқдан Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари билан нозил қилди. Уларни тоғларга ўрнатиб, ер юзига оқизди ва инсонлар учун фойдали қилди. Бу иш Аллоҳ таолонинг ушбу: "Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик" (Мўминун, 18), деган сўзининг исботидир. Қачон Яъжуж-Маъжуж чиқиш пайти келса, Аллоҳ Қуръонни, илмни ва ушбу бешта дарёни кўтариш учун Жаброил алайҳиссаломни юборади. Сўнг бу нарсалар осмонга кўтарилади. Бу иш Аллоҳ таолонинг ушбу: "Шак- шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирмиз", деган сўзидир (Мўминун, 18). Бас, қачон бу нарсалар ер юзидан кўтарилса, одамлар дунё ва дин яхшиликларини йўқотади". Қуръоннинг Яъжуж-Маъжуж чиқиш пайтида кўтарилиши хусусида турлича қарашлар бор. Масъудийдан ривоят қилинади: "Ибн Масъуд даврларида Фурот дарёси тошди. Бу ҳол инсонларга ёқмади. Шунда Ибн Масъуд: "Унинг тошишини ёмон кўрманглар! Ҳали шундай замон келадики, бир тоғора сув қидирилади-ю, топилмайди. Бу ҳодиса ҳамма сув ўз унсурига қайтганда бўлади. У пайтда сув ва булоқ қолдиқлари фақат Шомда қолади", дедилар.
|
|
| |
Rider | Дата: Seshanba, 27-Apr-2010, 22:33 | Сообщение # 11 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ ДАРЁЛАРИ ҚАЕРДАН ОҚИБ ЧИҚАДИ?
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай) туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар. Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ,(с.а.в.) инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. У зот айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанииг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади" (Бухорий ривояти). Қатода айтади: "Фирдавс — жаннатнинг энг олийи, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир". Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг ав-валида мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг: "Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деған. Яна Маъориж сурасида худди шундай сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.
|
|
| |
Rider | Дата: Seshanba, 27-Apr-2010, 22:34 | Сообщение # 12 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ХАМР ЖАННАТ ЭГАЛАРИНИНГ ШАРОБИ ЭКАНИ, КИМ УНИ ДУНЁДА ИЧСА, ОХИРАТДА ИЧМАСЛИГИ, ЖАННАТ ЭГАЛАРИНИНГ ЛИБОС ВА ИДИШЛАРИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким дунёда ипак кийса, охиратда киймайди, ким дунёда хамр ичса, охиратда ичмайди, ким тилла ва кумуш идишларда ичса, охиратда тилла ва кумушда ичмайди", дедилар. Сўнг: "Улар жаннат эгаларининг либослари, жаннат эгаларининг шароблари ва жаннат эгаларининг идишларидир", дедилар (Насоий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу учта нарсанинг охират неъматларидан экани, ким бу дунёда ундан тавба қилмаса, жаннатга кирган тақдирда ҳам, у нарсалардан маҳрум бўлишини баён этдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ким дунёда хамр ичса, сўнг тавба қилмаса, охиратда ундан маҳрум бўлади". Бу ҳадисни Имом Молик ривоят қилганлар. Ипак мато киювчи ҳам, олтин ва кумуш идишда ичувчи ҳам худди шундай. Чунки банда Аллоҳ таоло учун охиратга олиб қўйган нарсани шошиб, бу дунёда кийди, Аллох, бу дунёда ҳаром нарсани истоьмол қилди. Абу Довуд Таёлисий "Муснад"ида ривоят қилади: "Бизга Ҳишом Қатодадан, у Довуд Сирождан, у Абу Саид Худрийдан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким дунёда ипак кийса, охиратда киймайди. Агар жаннатга кирса, жаннат эгалари киядилар, аммо у киймайди". Ушбу саҳиҳ санадли ҳадис сўзимизга очиқ ҳужжатдир.
|
|
| |
Rider | Дата: Chorshanba, 28-Apr-2010, 21:08 | Сообщение # 13 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ ДАРАХТЛАРИ, УЛАРНИНГ МЕВАЛАРИ ВА ДУНЁДАГИ МЕВАЛАРГА ЎХШАШЛАРИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Мен солиҳ бандаларим учун кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир ин-соннинг хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйдим", деяпти. Агар хоҳласангиз: "Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, жаннат.неъматларини олдиндан) бирор жон билмас", оятини ўқингиз. Жаннатда бир дарахт борки, суворий унинг соясида юз йил юрса. ҳам, кесиб ўта олмайди. Агар хоҳласангиз: "(Улар) ёйилган соя (ости)да..." (Воқеа, 30) оятини ўқингиз. Жаннатдаги қамчидек жой дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшидир. Атар хоҳласангиз: "Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт- саодатга) эришгай. Бу дунё ҳаёти эса алдагувчи матодир" (Оли Имрон, 185), оятини ўқингиз" (Термизий ривояти). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда бир дарахт бор, суворий унинг соясида етмиш (ёки юз йил) юради. У "хулд" (абадият) дарахтидир" (Ибн Муборак ривояти). Ибн Муборак айтади: "Бизга Ибн Абу Халда Бани Махзум озод этган Зайёддан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб айтди: "Жаннатда бир дарахт бор, чопар унинг соясида юз йил юради. Агар хоҳласангиз: "(Улар) ёйилган соя (ости)да..." оятини ўқингиз", дедилар. Бу гап Каъбга етиб боргач, у айтди: "Тўғри, Мусо ибн Имронга Тавротни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръонни нозил қилган Зотга қасамки, агар бир киши туяга миниб, бу дарахтнинг тубини айланса, туя чарчокдан ўтиради-ю, айланиб чиқа олмайди. Албатта, Аллоҳ таоло уни эқди ва руҳидан унга пуфлади. Унинг шохлари жаннат сўриларининг орқасида. Жаннатнинг ҳамма дарёлари шу дарахтнинг тагидан оқиб чиқади". Асмо бинти Абу Бакр айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сидратул мунтаҳо"ни зикр қилиб, дедилар: "Суворий унинг битта шохи соясида юз йил сайр қилади (ровийлардан Яҳё: "Ё, юзта суворий унинг соясида дам олади, дедилар", дейди), у ерда олтин тўшаклар бор, мевалари кўзадай" (Термизий ривояти). Абдураззоқ зикр этади: Маъмар Қатодадан, у Анасдан хабар қилди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Менга еттинчи осмонда "Сидратул мунтаҳо" дарахти кўрса-тилди. Ўнинг мевалари Ҳажрнинг кўзаларидай, япроқлари филнинг қулоғидай. Унинг тагидан иккита зоҳирий (яъни, кўриниб турган) ва иккита ботиний (яъни, кўринмайдиган) дарё оқиб чиқади. "Булар нима?" деб Жаброилдан сўраганимда, "Иккита ботинийи жаннатда, иккита зоҳирийи эса, Нил билан Фуротдир", деди". Бухорий Молик ибн Саъсоъадан ҳадис айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Менга "Сидратул мунтаҳо" кўрсатилди. Унинг меваси Ҳажрнинг кўзаларидек, барглари филнинг қулоқларидек эди. Унинг аслидан тўртта дарё оқар, иккитаси ошкора ва иккитаси махфий эди...".Юқоридаги ҳадисни тўла зикр қилинган.
|
|
| |
Rider | Дата: Chorshanba, 28-Apr-2010, 21:09 | Сообщение # 14 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Ибн Масъуднинг ҳадисида "Сидратул мунтаҳо" жаннатнинг энг юқориси, дейилган. Ибн Муборак айтади: Сафвон Салим ибн Омирдан ривоят қилди: Саҳобалар: "Аъробийлар ва уларнинг асл масалалари бизларга жуда фойда берди", дейишарди. (Чунки улар кўп савол беришарди.) Бир куни бир аъробий келиб: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), дарҳақиқат, Аллоҳ Қуръонда азият берувчи дарахтни зикр қилди, ваҳоланки, мен жаннатда азият берувчи дарахт бўлмаса керак, деб ўйлаган эдим?" деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "У нима экан?" деб сўрадилар. Аъробий: "Сидр (луғавий маъноси "бута"), унда азият етказувчи тиканлар бўлади", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Тикансиз бутазорларда..." (Воқеа, 28) демаганми? Аллоҳ таоло ҳар бир тиканининг ўрнига биттадан мева қилди. У мева бўлиб ўсади. Ҳар бир мева етмиш икки рангда товланади, таъми бир-бирига ўхшамайди", дедилар". Абдураззоқ зикр қилади: "Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдларига келиб, жаннат хусусида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳовуз ҳақида гапирдилар. У: "Жаннатда мевалар борми?" деди. "Ҳа, у ерда Тубо деган дарахт бор", дедилар. У: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ердаги қайси дарахт унга ўхшайди?" деб сўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сенинг ерингда унга ўхшайдиган дарахт йўқ. Шомга борганмисан? У ерда Жавзо деган дарахт бор, новдалари пастидан ўсиб, юқорисида қуюқ бўлиб ёйилган", дедилар. Аъробий: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), унинг (яъни, жаннатдаги Тубо дарахтининг) қалинлиги қандай?" деди. Айтдилар: "Агар беш ёшли бақувват туя уни айланиш учун юрса, охирига етмай, чарчокдан силласи қурийди". Кейин: "У ерда узум борми?" деб сўради. У зот: "Ҳа", дедилар. У: "Бир бош узумнинг катталиги қандай?" деди. Набий (с.а.в.) айтдилар: "Учқур чавандознинг тинмай юрадиган бир ойлик масофасича". Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган кусуф (қуёш тутилиши) тўғрисидаги ҳадисда шундай келади: Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), биз сизни турган жойингизда бир нарсани олгандек қўл узатганингизни, сўнг яна орқага чекинганингизни кўрдик", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен жаннатни кўрдим ва ундан узум олмоқчи бўлдим, агар олганимда, дунё тургунча ундан ер эдинглар", дедилар (Муслим ривояти). Абу Убайда айтадилар: "Жаннатнинг хурмоси танасидан шох-шаббаларигача (яъни, тагидан учигача) устма-уст терилгандир. Ҳар меваси кўзадай. Ундан бир дона узиб олинса, ўрнига яна бошқаси пайдо бўлади. Жаннатнинг сувлари ўзансиз оқади, унинг узумлари ўн икки зироъ келади" (Ибн Му-борак ривояти). Ибн Ваҳб Шаҳр ибн Ҳавшадан, у Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилади: "Тубо жаннатдаги дарахтдир. Бирорта ҳовли йўқки, унинг шохи етган бўлмаса, бирорта чиройли қуш йўқки, унинг шохида бўлмаса, бирорта мева йўқки, унинг шохида пишмаса". Молик ибн Анас айтади: "Банандан бошқа бирорта мева жаннат меваларига ўхшамайди. Чунки Аллоҳ таоло жаннат мевалари ва сояларини доимий деган (Раъд, 34). Фақат банангина қишин-ёзин пишиб ётади". Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир лаган анжир ҳадя этилди. Ундан едилар, сўнг асҳобга: "Олинглар, енглар! Агар осмондан мева нозил бўлган десам, шу мевани айтган бўлар эдим. Чунки жаннат мевалари данаксиз бўлади. Бундан енглар, у бавосилни кесади ва бўғимлар оғришида фойда беради", дедилар (Саълабий Авзо-ийдан ривоят қилган).
|
|
| |
Rider | Дата: Chorshanba, 28-Apr-2010, 21:11 | Сообщение # 15 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЖАННАТ ЛИБОСЛАРИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло дейди: "(Улар жаннатларда) ипак шойилардан бўлган, яшнаб турувчи либослар кийиб..." (Қаҳф, 31); "Либослари эса ҳарир (ипак бўлур)" (Ҳаж, 23). Барро ибн Озиб айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир ҳарир кийим ҳадя қилинди. Асҳоб қўлма-қўл томоша қила бошлади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Шундан ажабланяпсизларми?" дедилар. Улар: "Ҳа", дейишди. У зот: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхшидир", дедилар. Саъд ибн Муоз айтади: "Аторад ибн Ҳожибга Кисро ипак кийим кийгизган эди, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадя қилди. Шунда одамлар тўпланиб, у кийимни ушлаб кўриб ҳайратланишди ва: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), сизга бу осмондан нозил бўлдими?" дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ажабланманглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги дастрўмоли бундан яхширокдир", дедилар".
|
|
| |