ЖАННАТ ВАСФИ
|
|
Rider | Date: Juma, 07-May-2010, 23:40 | Message # 31 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Муҳожирларнинг фақирлари жаннатга бойларидан беш юз йил олдин киради" (Термизий ривоят). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Фақирлар жаннатга бойлардан беш юз йил олдин кирадилар, у ярим кундир". Ровийларнинг бошқа силсиласидан келган ҳадисда: "Мусулмонларнинг фақирлари жаннатга бойлардан ярим кун, яъни, беш юз йил олдин киради", дейилган (Ҳасан саҳиҳ). Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мусулмонларнинг фақирлари жаннатга бойларидан ярим кун олдин кира-ди", деганларини эшитдим. Шунда: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), ярим кун қанча?" деб сўрашди. У зот: "Беш юз йил", дедилар. "Бир йили неча ой?" дейишди. "Беш юз ой", дедилар: "Бир ой неча кун?" дейишди сўнг. "Беш юз кун", дедилар. "Бир куни қанча?" деб сўрашган эди, "Сизлар санайдиган кундан беш юзтаси", дедилар Расулуллоҳ". Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Мусулмонларнинг фақирлари бойларидан қирқ куз (яъни, қирқ йил) олдин жаннатга киради" (Ҳасан саҳиҳ). Ибн Амр айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Муҳожирларнинг фақирлари қиёмат куни жаннатга бойлардан қирқ куз олдин киради" (Муслим ривояти). Ҳадислардаги миқдорларнинг турли хиллиги фақирларнинг ҳолатлари турлилиги билан боғлиқ, шунингдек, бойларнинг ҳам. Шу билан бирга, фақирларнинг жаннатга биринчи кирганлари бойларнинг биринчи кирганларидан қирқ куз, яъни, қирқ йил, охирги кирганларидан беш юз йил олдин, дейиш ҳам мумкин. Бу бобда келган ҳадислардан фақирлик бойликдан афзал экани ҳам тушунилади. Аммо уламолар бу хусусда баҳс қилишган. Ҳатто китоблар, боблар битилиб, ҳар бир фикр эгаси ўзига яраша ҳужжатларни келтиришган. Абу Али Даққоқдан: "Қайси сифат афзал: бой-беҳожатликми ёки фақирлик?" деб сўрашди. У киши: "Бой-беҳожатлик, чунки у Аллоҳнинг сифати, фақирлик эса, банданинг. Аллоҳнинг сифати банданинг сифатидан афзал, Аллоҳ таоло: "Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзи (барча оламлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир" (Фотир, 15), деган", деди. Хуллас, фақир — Аллоҳнинг қули-бандаси. Гарчи унда мол кўп бўлса ҳам, у Аллоҳнинг қули. У бойдир, қачонки Аллоҳ таолога суянса ва Ундан бошқага қарамаса. Аксинча, бутун эътибори дунёга боғланиб қолса ва ўзини молга муҳтож билса, у ҳақиқатда молнинг қули бўлган фақирдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Динорнинг қули ночор бўпти", деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ва бошқалар келтирганлар. Банданинг шарафи эса, Аллоҳга муҳтожлиги, Уни улуғлаши, Унга бўйинсуниши биландир. Агар бўйин Аллоҳга тавозеъ билан эгилса, шу эгилиш унинг азизлигидир. Мол-давлатга боғланиб қолган, унга ҳарис ва рағбатли бўлган бой ҳақиқатда бечорадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бойлик мол-давлатнинг кўплиги билан эмас, балки нафснинг бойлиги биландир", деганлар (Муслим ривояти). Банда кифоя қиладиган нарсага қаноат этиши лозим. Чунки у тонг отгунча ёки кеч тушгунча борми, йўқми, билмайди. Бойлик ҳам, фақирлик ҳам мол-давлатнинг кўп ёки камлигида эмас. Бу ерда энг олий учинчи даража ҳам бор. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган "каффоф", яъни, инсонларга муҳтож бўлмайдиган даражадаги ўртача ризкдир. У зот: "Эй Аллоҳим, Муҳаммад оиласининг ризқини етарли қил", деб сўраганлар. Маълумки, Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамиша ҳолатларнинг афзалини, даража ва амалларнинг олийини сўраганлар. Шунингдек, ҳамма олимлар ўта фақирлик ҳам, туғёнга олиб борувчи бойлик ҳам ёмонлигига иттифоқ қилишган.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 07-May-2010, 23:41 | Message # 32 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| Ибн Можанинг "Сунан"ида Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қиёмат куни фақир ҳам, бой ҳам, дунёда менга етарли даражада ризқ берилганида эди, деб орзу қилиб қолади". Етарли ризқ эса, ночорлик билан беҳожатликнинг ўртасидир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ишларнинг яхшиси ўртачасидир", деганлар. Чунки ўртаҳоллик туғёнга олиб борувчи бойлик офатидан ҳам, Расулуллоҳ сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ сўраган ўта ночорликдан ҳам саломат бўлишдир. Соҳиби каффоф — ўртаҳол одам дунё неъматлари-ю шодликларида дабдаба қилмайди. Унинг ҳолати фақирникига яқин. Унга ҳам сабри учун фақирга бериладиган савоб берилади. Шунга кўра ўрта ҳол кишилар ҳам, иншааллоҳ, жаннатга фақирлар қаторида бойлардан беш юз йил олдин киради. Чунки улар ўртача ҳаёт кечирадилар, бой эмаслар. Ўртачалик эса, айни адолатдир. Аллоҳ таоло: "Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик" (Бақара, 143), деган. Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Умар розийаллоҳу анҳу: "Жобия деган жойда хутба қилиб деди: "Эй инсонлар, мен сизларнинг орангизда қоим бўлиб турибман, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг орамизда қоим бўлганларидек. У зот: "Сизларга асҳобимни ва улардан кейингиларни маҳкам тутишингизни васият қиламан. Сўнг ёлғон ёйилади, ҳатто қасам ичиш талаб қилинмаса ҳам, одамлар қасам ичади, гувоҳлик сўралмасада, гувоҳлик беради. Киши номаҳрам аёл билан холи қолмасин, агар қолса, учинчиси шайтон бўлади", деган эдилар. Жамоатни маҳкам тутинглар, фирқаланишдан сақланинглар, чунки шайтон ёлғиз одам биландир, икки кишидан эса, узоқдир. Ким жаннат неъматларини хоҳласа, жамоатни тутсин. Ким яхшиликлардан хурсанд бўлса ва ёмонликни ёмон кўрса, ана ўша мўминдир" (Термизий ривояти).
|
|
| |
Rider | Date: Shanba, 08-May-2010, 23:59 | Message # 33 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЖАННАТ АҲЛИНИНГ СИФАТИ, ДАРАЖАСИ, ЁШИ, БЎЙИ, ЁШЛИГИ, ТЕРИ, КИЙИМИ, ТАРОҒИ, ТУТАТҚИСИ, ЖУФТИ ВА ТИЛИ ҲАМДА ЖАННАТДА БЎЙДОҚ БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ (бошқа бир ривоятда: "Умматимнинг бир гуруҳи", дейилган) бадр кечасидаги тўлин ой янглиғ бўлади. Сўнг улардан кейингилари осмонда нур сочиб турган чарақлаган юлдуз каби бўлади. (Яна бир ривоятда: "Сўнг бундан кейин даражалар бўлади", дейилган.) Улар у ерда бавл қилмайдилар, ахлат чиқармайдилар, туфламайдилар, бурун қоқмайдилар. Тароқлари олтин, тупроқлари мушк, жуфтлари ҳурлардир (бошқа ривоятда: "Улардан ҳар бирининг иккитадан жуфти бор, гўзал-ликларидан болдирларининг илиги кўриниб туради. Улар ўртасида ихтилоф, бир-бирларини ёмон кўриш бўлмайди. Уларнинг қалблари бир қалбдек, эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтадилар", дейилган)" (Муслим ривояти). Бир ривоятда: "Уларнинг хулқлари бир кишининг хулқидек, бўйлари оталарининг бўйидек (яъни, Одам алайҳиссаломнинг бўйларидек)", дейилган. Яна бир ривоятда: "Оталарининг бўйидек олтмиш зироъ бўлади", дейилган. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан: "Жаннатда эркаклар кўпми ё аёллар?" деб сўрашганда: "Ҳар бир киши учун иккита аёл бўлади, уларнинг болдирлари суягидаги иликлари гўштининг устидан кўриниб туради. Жаннатда бўйдоқ одам бўлмайди", дедилар. Ибн Масъуддан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл (шунчалик гўзалки) болдирининг оқлиги етмишта зийнат ортидан ҳам билиниб туради, ҳатто илиги ҳам кўринади. Бу ҳол Аллоҳ таоло айтганидекдир:"Улар (яъни, ҳурлар софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржонлардир" (Раҳмон, 58). Чунки ёқут шундай тошки, агар унинг орасидан ип ўтказсанг, софлигидан у ип кўриниб туради" (Термизий ривояти). Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Агар жаннат аҳлидан бўлган бир аёл ер аҳлига кўринса, еру осмон ўртаси нурланиб, хуш бўйга тўлиб-тошади. Шубҳасиз, унинг бошидаги рўмоли дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир" (Бухорий ривояти). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли соқолсиз, кўзлари тим қора бўлади. Уларнинг ёшлиги кетмайди (яъни, қаримайдилар) ва кийимлари ҳам эскирмайди" (Термизий ривояти). Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга соқолсиз, кўзларига сурма суртилган ҳолда ёшлари ўттиз ёки ўттиз уч бўлиб киради". Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли соқолсиздир. Фақат Мусо ибн Имроннинггина киндигигача соқоли бўлади". Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоҳу анҳу айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Агар жаннатдаги тирноқчалик бир нарса дунёга кўринса, бутун еру осмон ўрта- сидаги нарсалар зийнатланиб, яшнаб кетади. Агар жаннат аҳлидан бир киши чиқиб, енгини кўрсатса, қуёшнинг нури йўқолади, худди юлдузнинг нурини қуёш йўқотганидек" (Тер-мизий ривояти). Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Киши ёш ўладими, қари ўладими, жаннатда ўттиз ёшда бўлади, ундан ошмайди, камаймайди ҳам. Дўзах аҳлиники ҳам шундай бўлади". Юқорида Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда жаннатда ҳар бир киши учун иккитадан аёл б-рилиши айтилди. Бу хабардан жаннатда аёллар эркаклардан кўп бўлиши тушунилади. Ваҳоланки, Имрон ибн Ҳусайн розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: "Аёллар жаннатда камчиликдир", деб уларнинг эркаклардан камлиги, аксинча, дўзахда кўпчиликни ташкил этиши айтилган. Бу ҳақда уламоларимиз турлича фикрлар билдиришган. Шулардан бири: мутлақ аёл зоти жаннатда эркаклардан кўп бўлади, бу тўғри. Аммо бу кўплик жаннатда яратилган ҳурларнинг ҳисобига кўра. Дунёда яшаб ўтган аёллар эса, жаннатда эркаклардан оз бўлади. Бу дунё аёллари дўзах аҳлининг кўпчилигидир. Жаннатда дунё аёлларининг камлиги ҳақидаги ҳадис аёллар дўзахдалик пайтлари назарда тутиб айтилган бўлса, ажабмас. Қачонки, дўзахдаги аёллар шафоат ва Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли дўзахдан чиқса, ҳатто "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деган бирорта аёл қолмасдан жаннатга кирса, ўшанда аёллар жаннатда эркаклардан кўп бўлиб, ҳар бир эркакка дунё аёлларидан иккитасидан берилади. Ҳурлар эса кўп-кўп ато этилади. Худди шу маънода Абу Саид Худрийдан ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси учун саксон мингта хизматчи ва етмиш иккита аёл (жуфт) бўлади" (Термизий ривояти).
|
|
| |
Rider | Date: Shanba, 08-May-2010, 23:59 | Message # 34 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| Яна шу маънодаги ҳадисни Абу Муҳаммад Доримий ҳам Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Тароқлари олтин, кумуш, тутатқилари хушбўй бўлади", деган сўз хусусида баъзиларда шундай фикр туғилиши мумкин: "Жаннатда соч тарашга не ҳожат, ваҳоланки, сочлари тўзимаса, кир бўлмаса; тутатқига не ҳожат, ўзларининг ҳидлари мушкданда хушбўйроқ бўлса?" Уларга шундай жавоб берилади: Жаннат аҳлига берилажак неъматлар, кийимлар уларнинг авратларини ёпишга муҳтожликлари учун эмас, уларнинг еб-ичиш, таомлари очликдан эмас, шароб, май кабилар чанқоқ сабабли эмас, хушбўй тутатқилар тутатилиши ҳам уларнинг ёқимсиз ҳидди бўлишидан эмас. Балки буларнинг ҳаммаси доимий лаззат, узлуксиз неъматдир. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга айтган сўзни эсланг: "Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам (иссиқдан қийналиб ҳам) қолмайсан" (Тоҳо, 118—119). Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло жаннат эгаларини жаннатда дунёда неъматлантирмаган неъматлар билан неъматлантиради ва уларга Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсаларни зиёда қилиб беради. Худди шундай фикр дўзах аҳли ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло: "Ўшанда (яъни, дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар" (Ғофир, 71); "Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб озор берувчи) олов-дўзах бордир" (Муззамил, 12), деган. Бас, Аллоҳ таоло уларни дунёда азобламаган азоблари билан азоблайди. Шаъбий айтади: "Аллоҳ таоло дўзахийларни қочиб кетмасин учун кишанлайди, деб ўйлайсанми? Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Улар кўтарилишни хоҳласалар, бу кишанлар уларга оғирлик қилиб, босади ва бўш ҳолатда азоблангандан кўра қаттиқроқ азобланади". Ибн Муборак айтадилар: "Бизга Саид ибн Абу Айюб Уқайл ибн Шиҳобдан ушбу ҳадисни айтди: "Жаннат аҳлининг тили арабча, қабрдан чиққанларида сурёний бўлади". Суфён айтади: "Бизларга етдики, инсонлар қиёмат куни жаннатга киришларидан олдин сурёний тилида гапиради. Жаннатга кирганларидан кейин араб тилида сўзлашадилар".
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 13-May-2010, 00:04 | Message # 35 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ҲУРЛАР, УЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ ВА ОДАМИЙ АЁЛЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ ҲАМДА ХЎЖАЙИНЛАРИ ҲАҚИДА
Жаннатда Одам алайҳиссалом қизлари бир хил ёшда бўлишлари ва аммо ҳурлар турлича экани, жаннат аҳлининг нафслари қандай хоҳласа, шундай — кичик ёки катта бўлишлари ҳақида хабарлар бор. Али розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Албатта, жаннатда ҳурлар йиғилиб, овозларини баланд кўтариб айтадилар — у овозга ўхшашини халойиқ эшитмаган: "Биз абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз, ҳузур-ҳаловатдамиз, маҳрум бўлмаймиз, рози бўлувчимиз, ғазабланмаймиз. У бизники ва биз уники бўлган кимса нақадар яхши!" дейдилар. Оиша розийаллоҳу анҳо айтадилар: "Қачон ҳурлар мана шу сўзларни айтсалар, дунё аҳлидан бўлган мўмина аёллар уларга: "Биз намоз ўқиганмиз, сизлар ўқимагансизлар, биз рўза тутганмиз, сизлар тутмагансизлар, биз таҳорат олганмиз, сизлар олмагансизлар, биз садақа қилганмиз, сизлар қилмагансизлар", деб жавоб қайтарадилар. Ва дунё аёллари улардан ғолиб келади". Аллоҳ билгувчироқ. Муҳаммад ибн Каъб Қуразий айтади: "Аллоҳга қасамки, агар ҳурлардан бири Аршдан ўз билакузугини кўрсатса, билакузугининг нури қуёш ва ойнинг нурини, албатта, ўчиради. Шундай экан, уни таққан ҳурнинг ўзи қандай бўлди?! Аллоҳ таоло ҳурга қандай кийим ва зийнатлар яратса, унинг эгасига ҳам шундайини яратади". Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтдилар: "Жаннатда "ийно" деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У: "Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар қаерда?" деб айланиб юради". Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Жаннатда "лаъба" деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига: "Ким мени хоҳласа, Парвардигоримга итоат қилсин", деб ёзиб қўйилган". Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Исро" кечасидаги ҳурларнинг васфини шундай келтирганлар: "Уларнинг бошида юзта соч ўрими, ҳар бир соч ўримининг орасида олтмиш мингта кокил бор, ҳар кокил тўлин ойдан ҳам нурлироқ, бошларига дур ва соф гавҳардан тож кийдирилган. Унинг пешонасига дуру гавҳар билан биринчи сатрда: "бисмиллаҳир роҳманир роҳим" деб, иккинчи сатрда: "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган. Жаброил алайҳиссалом менга: "Эй Муҳаммад(с.а.в.), бу ва бунга ўхшаганлар сенинг умматинг учун. Хурсанд бўл, эй Муҳаммад(с.а.в.), ва умматингга хушхабар бер ҳамда уларни ғайрат қилишга буюр", деди". Абулқосим Хаталий айтади: Ато Салмий Молиқ ибн Динорга: "Бизни шавклантиринг", деди. Молик: "Эй Ато, албатта, жаннатда бир ҳур бор, унинг гўзаллиги билан жаннат аҳли бир- бирларига фахрланадилар. Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ўлмасликни ёзмаганида (яъни, жаннатда ўлим бўлганида) унинг гўзаллигидан ҳамма ўлиб қолар эди", деди. Муҳаммад ибн Солиҳ дейди: "Ато Моликнинг бу сўзидан кейин (ўша ҳурнинг ишқида) қирқ йил маҳзун ҳолда юрди". Ибн Муборак айтади: Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу айтдилар: "Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида кўриниб тургандек кўриниб туради". Ҳаббон ибн Абу Жабала айтади: "Дунё аёлларидан жаннатга кирганлари дунёда қилган амаллари сабабли ҳурлардан афзал бўлади". Яна бир ривоятда: "Одам аёллари ҳурлардан етмиш минг баробар афзалроқдир", дейилган.
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 13-May-2010, 00:06 | Message # 36 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЯХШИ АМАЛЛАР ҲУРЛАРНИНГ МАҲРИ ЭКАНИ ҲАҚИДА
"Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, "илгари тотиб кўрган нарсамизку", дейишади. Зеро, уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар" (Бақара, 25). Ҳаким Термизий "Наводирул усул"да келтиради: АбуМасъ-уд Ғифорий айтди: "Аллоҳ таоло: "Чодирларда асралган ҳурлар", дея сифатлагани яхлит дурдан ўйиб ишланган чодирлардаги ҳурлардир. Улардан ҳар бирининг етмиш хил зийнати бор, у зийнатларнинг биридаги ранг бошқасида такрорланмайди. Уларга етмиш хил ҳид берилади, бир ҳид бошқасида такрорланмайди. Уларда ҳар бир аёл учун дур ва ёқутдан ўйилган етмишта сўри бўлади. Ҳар бир сўрида етмишта тўшак, ҳар бир тўшакда болишлар бор. Ҳар бир аёлга етмиш минг қиз ва бола хизмат қилади, уларнинг қўлида турли хил таомлар солинган олтин ликопчалар бор. Таомларнинг лаззати ҳам бир-бириникидан ўзгача. Унинг жуфтига ҳам шунинг мисли берилади. Қизил ёқутдан бўлган сўри устида ёқутдан ишлов берилган иккита билакузук бор. Бу неъматлар рамазон ойида тутилган рўзанинг ҳар бир куни учундир". Миқдам ибн Маъдикарибдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳнинг ҳузурида шаҳид учун олти хислат бор... Унга ҳурлардан етмиш иккитаси никоҳлаб берилади" (Термизий ривояти). Бу хабарлар Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдаги ҳар бир жаннатийга бериладиган иккита аёл дунё аёлларидан эканини қувватлайди. Яҳё ибн Муоз айтади: "Дунёни тарк қилиш қаттиқдир, лекин жаннатни йўқотиш унданда қаттиқ. Охиратнинг маҳри дунёни тарк қилишдир". Ҳури ийнларнинг маҳри масжидларни супириб-тозалаш экани ҳам айтилган. Бу ҳақда Анас розййаллоҳу анҳунинг ҳадисларида келади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-дилар: "Ҳурларнинг маҳри масжидларни супиришдир". Абу Қарсофа ҳам: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Масжиддан ахлатни чиқариб ташлаш ҳури ийнларнинг маҳридир", деганларини эшитдим", дейди. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ҳурларнинг маҳри бир неча ҳовуч хурмо ва бир неча бурда нондир" (Буни Саълабий ҳам зикр қилган). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: "Одам боласининг қизига жуда кўп мол эвазига уйланасизлар, ваҳолангки, ҳурларни бир луқма таом, бир дона хурмо ва битта кийим эвазига тарк қиласизлар (яъни, ҳурга эришиш учун садақа қилиб турмайсизлар)". Саҳнундан ривоят қилинади: "Мисрда Саид исмли киши бор эди. Унинг онаси обида аёл эди. Саид агар кечаси намозда қоим бўлса, онаси ҳам орқасидан турарди. Агар уйқуси келиб, мудроқ босса, онаси: "Эй Саид, дўзахдан қўрқадиган, гўзал ҳурларга уйланадиган инсон ухламайди", дер, шунда Саид яна тетик ҳолда ибодатини давом эттирар эди". Собитдан ривоят қилинади: "Отам ярим кечаси жуда кўп ибодат қиларди, айтардики: "Бир куни кечаси тушимда дунё аёлларига ўхшамайдиган ўта гўзал қизни кўрдим ва унга: "Сен кимсан?" дедим. У: "Ҳурман" деди. "Менга хотин бўл", дедим. У: "Аллоҳ томонидан мени ўзингга никоҳлаб ол ва маҳримни бер", деди. "Маҳринг нима?" деб сўрадим. У: "Кўп таҳажжуд", деди". Шоирлар: "Эй ҳурларга гўшангада никоҳланувчи, эй қадри баланд ҳурларни талаб қилувчи, бепарво бўлма, ғайратингни сусайтирма, унга етишишда сабрли бўл. Инсонларни тарк қил, улар билан алданиб қолма. Кечалари намозда қоим тур, кундузлари тонг отганда соим бўл, мана шулар ҳурларнинг маҳридир. Чунки агар кўзинг уларнинг кутиб олишини, кўкраклари-ю нозланиб қарашларини, дудоқлари-ю қоматларини кўрса, шубҳасиз, бу дунёдаги кўраётган барча хурсандлигу ўйин-кулгуларинг, роҳату фароғатларинг арзимас эканини билиб қоласан", деган маънода жуда чиройли шеърлар битишган. Қори Музар айтади: "Бир куни кечаси Қуръон ўқиётганимда мени уйқу босди. Сўнг ухлаб қолдим. Шунда тушимда бир жорияни кўрдим, унинг юзи тўлин ойдек гўзал, қўлида бир қоғоз бор эди. Менга: "Қуръон ўқияпсанми, эй шайх?" деди. "Ҳа", дедим. У: "Мана буни ўқи", деди. Қоғозни олиб очдим, унда нимадир ёзилган эди. Аллоҳга қасамки, шу заҳоти уйғониб кетдим, унда нима ёзилганини ҳеч эслай олмадим". Молик ибн Динор айтади: "Мен кечаси Қуръон ўқир эдим. Бир куни ўқиётиб, ухлаб қолдим ва тушимда ҳусну жамолда тенгсиз жорияни кўрдим. Унинг қўлида бир парча қоғоз бор эди. У менга: "Қуръон ўқишни яхши кўрасанми?" деди. Мен: "Ҳа", дедим. Шунда у менга ўша қоғозни берди. Унда ушбу байтлар битилган эди: "Уйқу сени жаннатдаги осойишталик ва гўзаллардан машғул қилиб қўйди. У ерда абадий яшайсан, ўлим йўқ ва чодирларда гўзаллар билан ўйин- кулгу қиласан. Уйқудан воз кеч, албатта, кечаси Қуръон ўқиш уйқудан яхшидир".
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 13-May-2010, 00:07 | Message # 37 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ҲУРЛАР НИМАДАН ЯРАЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳурлар нимадан яратилгани ҳақида сўрашди. Айтдилар: "Учта нарсадан: пастроқдагилари мушкдан, ўртадагилари анбардан, олийлари кофурдан. Сочлари ва қошларига нурдан бўлган қоралик чизилган" (Термизий ривояти). Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: "Аллоҳ таоло ҳури ийнларни оёқ бармоқларидан тиззасигача заъфарондан, тиззасидан кўкрагигача мушкдан, кўкрагидан бўйнигача анбардан, бўйнидан бошигача оқ кофурдан яратди. Уларнинг эгнида рионгул (жуда гўзал гул) каби етмиш минг безак бор. Агар қараса, юзидан худди қуёш дунё аҳлига нур сочганидек порлоқ нур таралади. Агар унга қаралса, кийимлари ва терисининг нозиклигидан жигари кўринади. Бошида хушбўй мушкдан бўлган етмиш минг кокил солланиб туради. Ҳар бир кокилнинг этагида бир хизматчи қиз кўтариб юради ва: "Аллоҳ-нинг дўстлари учун қилган амаллари эвазига мукофотдир", деб нидо қилади".
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 13-May-2010, 00:09 | Message # 38 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| КИШИ ДУНЁДА ҚАЙСИ ХОТИН БИЛАН БЎЛСА, ОХИРАТДА ҲАМ У БИЛАН БЎЛИШИ ҲАҚИДА
Ибн Ваҳб Моликдан зикр қилади: Абу Бакрнинг қизи Асмо эри Зубайр ибн Аввомга қарши чиқиб, гап талашиб қолишди. Эри унга ҳам, кундошларига ҳам ғазаб қилиб, сочларидан ушлаб олиб қаттиқ урди. Кундошлари қўрқар, Асмо эса унчалик ҳайиқмас эди. Зарб қаттиқ теккани сабабли отаси Абу Бакр розийаллоҳу анҳуга шикоят қилди. Шунда у зот: "Эй қизгинам, сабр қил! Зубайр яхши одам. Ва у жаннатда ҳам сенинг эринг бўлиши мумкин. Киши бир аёлни хотин тутса, жаннатда ҳам унга уйланишини эшитганмиз", дедилар. Агар аёллар бирдан ортиқ эр кўрган бўлса, охиргиси билан бўлади. Ҳузайфа розийаллоҳу анҳу аёлларига айтдилар: "Агар Аллоҳ таоло бизларни жаннатда жамласа, ким менинг хотиним бўлишни хоҳласа, мендан кейин эрга тегмасин. Чунки аёл дунёдаги охирги эри билан бўлади". Муовия ибн Абу Суфён Умму Дардога совчи қўйди. Умму Дардо бош тортиб айтдики: "Абу Дардо менга Расулуллоҳнинг(с.а.в.): "Аёл жаннатда охирги эри билан бўлади", деган ҳадисларини айтиб: "Агар жаннатда менинг хотиним бўлишни хоҳласанг, мендан кейин турмушга чиқма", деган". Абу Бакр Нажжод зикр қилади: Анас розийаллоҳу анҳу айтдилар: "Пайғамбар алайҳиссалом аёллари Умму Ҳабиба айтди: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), дунёда бир аёлнинг икки эри бўлган бўлса, вафот қилганларидан кейин Аллоҳ уларни жаннатда жамласа, қайси бирига бўлади: биринчисигами ё иккинчисига?" У зот: "Хулқи гўзалроғига", дедилар. Яна бошқа ривоятларда, аёлнинг эрлари кўп бўлган бўлса, танлайди, дейилган.
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 20-May-2010, 21:12 | Message # 39 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЖАННАТДА ЕЙИШ, ИЧИШ ВА НИКОҲ ХАҚИҚАТДА БОРЛИГИ, ИФЛОСЛИК, КАМЧИЛИК ВА УЙҚУНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қил-майди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?" деб сўрашди. У зот: "Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд ай-тишга илҳом берилади" (Бошқа ривоятда: "тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек", дейилган.) (Муслим ривояти). Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади", дедилар. "Эй Расу- луллоҳ(с.а.в.), бунга тоқати етадими?" дейишди. У зот: "Юзта қувват берилади", дедилар (Термизий ривояти). Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади". Шунда яҳудий бир киши: "Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради", деди. У зот: "Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди", де-дилар (Доримий ривояти). Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Биз: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми", дедик. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак- бокирага қўшилади", дедилар". Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган шу маънодаги ҳадисни Баззор ҳам "Муснад"ида келтирган: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), жаннатда аёлларимизга қўшиламизми?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бир киши бир кунда юзта келинга қўшилади", дедилар". Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади". Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади. Абу Қалоба: "Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берилади. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкданда хушбўйроқ тер оқиб чиқади", деди ва ушбу оятни ўқиди: "...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шаробла суғоргандир" (Инсон, 21). Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади" (Доримий ривояти). Ҳишом ибн Холид айтади: "Дўзах аҳлининг мерослари", деган гапдан дўзах аҳли дўзахга кириб, уларнинг жаннатга кирган аёллари жаннатийларга мерос бўлиши тушунилади. Худди Фиръавн дўзахга кириб, хотини Осиё жаннатга мерос бўлгани каби. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Жаннат аҳли аёлларини жимоъ қиладими?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, сусаймайдиган закар, бўшашмайдиган фарж ва кесилмайдиган шаҳват билан", дедилар. Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят.қилинади: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), жаннат аҳли ухлайдими?" дейишди. У зот: "Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ", дедилар (Доруқутий ривояти). Аллоҳ билгувчироқ.
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 20-May-2010, 21:15 | Message # 40 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЖАННАТДАГИ БАРЧА НАРСА АБАДИЙ, ЭСКИРМАЙДИ, БЎЛМАЙДИ, ТУГАМАЙДИ
Абу Саид ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Нидо қилгувчи: "Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз", деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: "Уларга: "Қилиб ўттан (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир", деб нидо қилинур" (Аъроф, 43)". Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди". Дарҳақиқат, ҳурларнинг: "Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз",' деган сўзлари юқорида ўтди.
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 20-May-2010, 21:17 | Message # 41 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЖАННАТДАГИ АЁЛ-ҲУРНИНГ ДУНЁДА ЮРГАН ЖУФТЛАРИНИ КЎРИШИ ҲАҚИДА
Ибн Зайд ҳадис айтади: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл осмондалик пайтида: "Дунё аҳлидан бўлган жуфтингни кўришни хоҳлайсанми?" дейилади. У: "Ҳа", дейди. Шунда парда кўта-рилиб, у билан жуфти ўртасидаги эшик очилади. У жуфтини кўради, уни танийди, унга қараш билан аҳдлашади, ҳатто унинг келишини сабрсизлик билан кутади, аёл анчадан бери кўрмаган эрига муштоқ бўлган каби, унга муштоқ бўлади. Агар жуфти билан дунёдаги аёли ўртасида низолар бўлса, яъни, гап талашса, уришса, натижада хотини эридан ғазабланса, бу нарса жаннатдаги ҳурга малол келади ва айтадики: "Ҳолингга вой бўлсин! Унга ёмонлик қилма. У сен билан жуда оз кеча бўлади (яъни, у тезда менга келади)", дейди. Термизий шу маънода Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Дунёда аёл қачон эрига озор берса, ҳурлардан бўлган хотини: "Аллоҳ жонингни олгур, унга озор бер-ма! У сенинг ҳузурингда мусофирдир. Яқинда сендан ажраб, менга келади", дейди".
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 27-May-2010, 21:56 | Message # 42 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ЖАННАТДАГИ ҚУШ, ОТ ВА ТУЯЛАР ҲАҚИДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Кавсар нима?" деб сўрашди. Айтдилар: "Аллоҳ таоло жаннатда менга берган дарёдир. У сутдан оқ, асалдан ширинроқ. Унда бўйинлари туянинг бўйнидай келадиган қушлар бор". Шунда Умар розийаллоҳу анҳу: "Шубҳасиз, бу ҳузур- ҳаловатку", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Уни ейиш ҳузур", дедилар (Термизий ривояти). Абу Дардодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда бўйни туянинг бўйнидек келадиган қушлар бор, эгасининг, яъни, Аллоҳнинг дўсти қўлида саф тортиб туради ва улардан бири: "Эй Аллоҳнинг дўсти, мен аршнинг остидаги жаннат яйловларида боқилганман, тасним булоқларидан ичганман. Мени егин", дея мақтанади, шунда кишининг хаёлига улардан бирини ейиш келади. Ва шу заҳоти қуш унинг олдида турли хил таом бўлиб қолади. Ундан хоҳлаганича ейди. Тўйганидан сўнг қушнинг суяклари жамланиб, жаннатнинг хоҳлаган жойида ўтлаш учун яна учиб кетади". Шунда Умар розийаллоҳу анҳу: "Эй Набийуллоҳ, шубҳасиз бу ҳақиқий неъмат", дедилар. У зот: "Ейимликлари ундан ҳам ҳузурлироқ" дедилар (Саълабий ривояти). Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Жаннатда от борми?" деб сўради. У зот: "Агар Аллоҳ сени жаннатга киргизса, у ерда қизил ёқутдан бўлган от бор, қаерга учиб боришни хоҳласанг, ўша заҳотиёқ муҳайё бўлади", дедилар. Яна бир киши: "Туячи, жаннатда туя ҳам борми?" деб сўради. У зот шеригига айтган сўзни айтмадилар, балки: "Агар сени Аллоҳ жаннатга киргизса, у ерда нафсинг нимани хоҳласа, кўзинг нимадан шодланса, шу нарса бўлади", дедилар" (Термизий ривояти). Абу Масъуд Ансорийдан ривоят қилинади: "Бир киши юганланган туя олиб келди ва: "Бу Аллоҳ йўлига", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қиёмат кунида бунинг эвазига сенга етти юзта туя берилади, ҳаммаси юганланган бўлади", дедилар" (Муслим ривояти).
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 27-May-2010, 21:57 | Message # 43 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| Ибн Ваҳб зикр қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда энг қуйи манзилдаги инсон ҳеч қаримайдиган минг-минглаб ёш хизматчилари ичида олтин қанотли қизил, ёқутдан бўлган отга минади. Агар хоҳласангиз: "У жойда қачон қарасангиз, ноз- неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз" (Инсон, 20), оятини ўқинглар". Ибн Муборак зикр қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Албатта, жаннат неъматларидан бири — жаннат эгалари зотдор ҳайвонлар устига миниб, бир-бирларини зиёрат қилишидир. Яна уларга жума кунида эгарланган, юганланган от берилади, у от бавл қилмайди, ахлат чиқармайди, унга минадилар ва Аллоҳ хохлаган жойда тўхтайдилар". Ибн Аббос жаннатдаги маркаб-уловлар ҳақида зикр қилдилар ва Аллоҳ таолонинг. "У жойда қачон қарасангиз, ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз", оятини ти-ловат қилдилар. Абдуллоҳ ибн Муборақдан ҳикоя қилинади: У киши бир куни ғазотга чиқди. Қараса, бир киши оти ўлиб, маҳзун турибди. Шунда унга: "Отингни менга тўрт юз дирҳамга сот", дедилар. Киши хурсанд бўлиб сотди. Кунлардан бир кун тушида ўша ўлган отини кўрди, гўё қиёмат бўлиб, оти жаннатда тирилиб, ортидан етти юзта отни эргаштириб юрганмиш. Уни олишни хоҳлаб олдига борган экан, "Тегма! У кеча сеники эди, энди эса, Ибн Муборакники", деб нидо қилинибди. Тонг отгач, Ибн Муборакнинг олдига келиб, савдони бузишни талаб қилди. Ибн Муборак: "Нега?" деб сўради. У тушида кўрган воқеани айтиб берди. Шунда у киши: "Бор, кет, тушингда кўрганингни ўнгимизда кўрамиз", деди. Бу ҳикоя саҳиҳдир. Чунки шу маънодаги ҳадис Муслимнинг "Саҳиҳ"ларида Абу Масъуддан ривоят қилинган.
|
|
| |
Rider | Date: Payshanba, 27-May-2010, 21:59 | Message # 44 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ҲИНО ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИНИНГ САЙЙИДИ ЭКАНИ ВА ЖАННАТ РАЙҲОНЛАР БИЛАН ЎРАЛГАНИ ҲАҚИДА
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят килинади: Расулулуллоҳ саллаллоҳу алаиҳи ва саллам айтдилар: "Ҳино жаннат хушбўйларининг саййидидир. Унда (жаннатда) ҳаяжонга соладиган даражада муаттарлик бор. Зотдор туялар устларига жаннат аҳлини миндириб юрадилар". Имом Термизий Абу Усмон Ҳиндийдан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Агар сизлардан бирортангизга райҳон беришса, уни қайтарманглар, албатта, у жаннатдан чиққандир".
|
|
| |
Rider | Date: Chorshanba, 02-Iyun-2010, 22:04 | Message # 45 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ҚЎЙ ВА ЭЧКИ ЖАННАТ ҲАЙВОНЛАРИДАН ЭКАНИ ҲАҚИДА
Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қўй жаннат ҳайвонларидандир" (Ибн Можа ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда: "Эчкига яхши қаранглар, унга озор берманглар, чунки у жаннат ҳайвонларидандир", дейилган (Базэор ривояти). Соффот сурасининг 107-оятида: "Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқорни) сўйишни эваз қилиб бердик (уни жаннатдан туширдик)", дейилган. "Катта" дейилишига сабаб, у жаннатда қирқ йил боқилган эди". Бу гап Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган.
|
|
| |