RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Islomiy she`rlar
SAKINADate: Payshanba, 31-Yan-2013, 15:00 | Message # 91
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
OLLOHdan boshqa iloh yo'q degan ovaz bilan,
Qulog'i ochilganda chaqaloq kulgan ekan.
JANNAT xidi ufurib kulguvsi ila xonani,
To'ldirganda qalbiga mexr tushgan ONAning.
Asta sekin emaklab joyiga o'tirgandim,
Uydegilar o'rgatmush BISMULLOHni be kanda.
Oyoqqa turib oxiri ko'cha xatlagan kuni,
Bobosining ko'zida ko'rsang edi orzuni.
Bu orzular bir kun amalga oshmush yo RAB.
Bola yo'l olar edi balog'at yoshiga qarab,
Unda ham bir go'zal sir ajib bir sinoat bor.
Voadalix NAMOZi ham balog'atiga tayyor,
So'ng hayotning darslari ko'cha ko'yning dunyosi.
Shakillama boshlaydi iymon ilm hayosi,
Fitnagar dunyoning ishlarin qilar taxlil.
QURON voqealari eng katta ibrat tavsil.
Oila qurar go'zal ISLOMiy muxit ila,
Ushbu go'zal hayotga farzand bo'lar vasila.
Uning tarbiyasi ham ishngchlik qo'llardadir,
Fitratu sog'lom hayot ISLOMiy yo'llardadir.
Ul go'zal voqeani qancha qilmagin takror,
U o'z salovatini yoqotmagaytir zinxor.
Nega degan savolga javob istab ko'rgin bir,
Chunki asli yahshi narsaning takrori ham shirindir.
 
DURDONDate: Payshanba, 07-Fev-2013, 09:40 | Message # 92
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Жаннат Қизлари

Келинг дўстим, бахт нелигин қисса қилай,
Сизга шундай оқибат – фароғат тилай.
Жаннат шундай манзараки, айтиб бўлмас,
Абадият мухрланган асло ўлмас.
Хафалик йўқ, касаллик йўқ, бари даво,
Иссиқ ёз йўқ, совуқ қиш йўқ, ажиб хаво.
Яшил боғларнинг қуш овози кўп ёқар,
Бири асал, бири сутдан дарё оқар.
На уйқу бор, на машаққат, на маломат,
Инсон учун айни шу бахту саодат.
Эмак, ичимликлар хам мухайё – тайин,
Неъматлар зиёда бўлар кун сайин.
Жаннатга қари чол ва кампир кирмайди,
Йигит ва қиз бўлиб кирар, қаримайди.
Инъомларга мамнунликдан кўнгил тўлиб,
Асло тушмас бу кайфият ғамгин бўлиб.
Қалин боғлар остидан анхорлар оқар,
Юмшоқ ипак тўшакларда қизлар ётар.
Оху кўзли абадий бокира қизлар,
Дуо қилинг, насиб бўлса кўрасизлар.
Ёқут мисол гўё яширин маржон,
Боққанида инсонга бағишлайди жон,
Ястаниб ётишар карасангиз сўрига,
Ўткир нигоҳи боқса кирар қалб тўрига.
Либосининг чиройидан кўз қамашар,
Кийим ичра кўринар тан кўп ярашар.
Арчилган тухум каби оқ – нозик бадан,
Илиги хам кўринаркан болдиридан.
Фикрлаган айтар: “Гўё юмшоқ шиша!”
Кўрмагунча тушунмаймиз биз µамиша.
Бундай покизалик ақлга сиғмагай,
Кўз кўрса хурсанд бўлганидан йиғлагай.
Бахтли инсонлар уларга уйланаркан,
Ожиз тиллар таърифига қийналаркан.


 
LOLADate: Shanba, 09-Fev-2013, 03:26 | Message # 93
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:


Yilmaz Sarikaya - Aglaya Aglaya - Ilahi

Ağlaya Ağlaya


ağlaya ağlaya yollara düştüm,
şükür olsun muradıma eriştim.
Medine göründü yandım tutuştum,
ölüm ver Allahım verme ayrılık,
ölüm ver Allahım verme ayrılık.

Medine göründü yandım tutuştum,
ölüm ver Allahım verme ayrılık,
ölüm ver Allahım verme ayrılık.

Yeşil kubbe görününce gözüme,
boynum büküb elim koydum dizime.
Uyandımki Su serperler yüzüme,
aklımı başımdan aldın ayrılık,
aklımı başımdan aldın ayrılık.

Uyandımki Su serperler yüzüme,
aklımı başımdan aldın ayrılık,
aklımı başımdan aldın ayrılık.

Ferhat gibi canım yandı kavruldum,
Şirin gibi ciğerimden vuruldum.
İstemeden Medineden ayrıldım,
bir derdimi yüzbin ettin ayrılık,
bir derdimi yüzbin ettin ayrılık.

İstemeden Medineden ayrıldım,
bir derdimi yüzbin ettin ayrılık,
bir derdimi yüzbin ettin ayrılık.

Yeşil kubbe görününce gözüme,
boynum büküb elim koydum dizime,
Uyandımki Su serperler yüzüme,
aklımı başımdan aldın ayrılık,
aklımı başımdan aldın ayrılık.

Uyandımki Su serperler yüzüme,
aklımı başımdan aldın ayrılık,
aklımı başımdan aldın ayrılık.
 
LOLADate: Shanba, 09-Fev-2013, 03:29 | Message # 94
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:


Zülf-ü kâküllerin amber misali
Buy-u erguvan dan güzelsin güzel
Kızarmış gonca gül gibi yüzlerin
Şah-ı gülistan dan güzelsin güzel

Yüzünde yeşil ben aşikar olmuş
Çekilmiş kaşların zülfikâr olmuş
Gözlerin aleme hükümdar olmuş
Mihr-i süleyman dan güzelsin güzel

Kurulmuş göğsünde bahçe-i vahdet
Hatmolmuş kadrinle tûbayı hikmet
Cemalin seyreden istemez cennet
Sen huri gılman dan güzelsin güzel

Gözlerin velfecri benzer imrân e
Seni seven âşık olur divane
Yanakların şûle, vermiş cihana
Yüz mahı taban dan güzelsin güzel

Çiğ düşmüş çayıra benzer yüzlerin
Âşıkın öldürür şirin sözlerin
Mısrın hazinesi değer gözlerin
Zühre-i rahşan dan güzelsin güzel

Sıdkı der suretim hattın secdegâh
Cümle güzellere oldum pişegâh
Güzeller tacısın yüzün padişah
Yusuf-u kenandan güzelsin güzel
 
LOLADate: Shanba, 09-Fev-2013, 03:33 | Message # 95
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:




Buharada gul varmi?

Buharada gul varmi
Ya hu hu Mevlam
Bundan ala yol varmi
Hu hu hu Mevlam

Acil cennet kapisi
Ya hu hu Mevlam
Sofilere yer varmi
Hu hu hu Mevlam

Buharada var zambak
Ya hu hu Mevlam
Acilir tabak tabak
Hu hu hu Mevlam

Seydam nurlu yuzune
Ya hu hu Mevlam
Izin versede baksak
Hu hu hu Mevlam

Buharada nar tane
Ya hu hu Mevlam
Acilir tane tane
Hu hu hu Mevlam

Dunya dolu Pir olsa
Ya hu hu Mevlam
Seydam Sultan birtane
Hu hu hu Mevlam

Buharada gul kokar
Ya hu hu Mevlam
Nasib et bize didar
Hu hu hu Mevlam

Bu kapiya gelenler
Ya hu hu Mevlam
Allah aski ile aglar
Hu hu hu Mevlam
 
LOLADate: Shanba, 09-Fev-2013, 03:39 | Message # 96
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1546
Status:


abdurrahman onul(önül) , zikrli ilahi

Allah de kalbim


Seherlerde deryaya dalsam
Elini elime alsam
Nur cemalini bir kere görsem
Allah de kalbim Allah de

Seherlerde kalkmazmısın
Nur çıranı yakmazmısın
Sen Allahtan korkmazmısın
Allah de kalbim Allah de

Seherlerde kalkta otur
Sağ elini kalbine götür
Dilin ile salavat getir
Allah de kalbim Allah de

Seherlerde uyku haram
İnan kardeş dünya yalan
Malın mülkün olur talan
 
DURDONDate: Seshanba, 12-Fev-2013, 20:10 | Message # 97
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Муслима.

Муслимлар маконида сен ғурурсан, муслима.
Садоқат саройида соф сурурсан, муслима.
Сен мустақийм манзилга йўл қурурсан, муслима.
Ҳам бу йўлда толиқмай тик турурсан, муслима,
Ҳақ айтмиш ҳуш маконда ҳам юрурсан, муслима.

Шаънингга шеър битгали қалам тутдим қўлимга,
Аллоҳ файз ато этсун ҳар бир банд, ҳар бўлимга.
Ҳамиша ҳамроҳимсан тутган тўғри йўлимга.
Сен сабабдин нур ёғур ҳар дам ўнгу-сўлимга,
Нуринг туну кун тинмай таратурсан, муслима.

Айбдорман агар сенга таъриф беролмай толсам,
Ё ёвларинг қошида бошимни қуйи солсам.
Бахтлиман гар Аллоҳдан сен қўрққандай қўрқолсам,
Шоядки ул маконда сенла абадий қолсам,
Сен бу қайноқ қалбимга бир ҳузурсан, муcлима.

Сенга суюкли ислом оламин ҳар аркони.
Дилинг дунёда борки ҳалийм ҳисларнинг кони.
Сен ҳақийқий мўъминнинг орисан, дили, жони,
Соф сийнанг саноқсиз соф мақсадларнинг макони,
Икки дунё бахтининг қасрин қур сан, муслима.

Дунёда энг хуш суврат сенинг хушрўй жамолинг,
Иймон, тақво, садоқат бор бисот бойлик, молинг.
Ҳар икки оламда ҳам ҳавасга лойиқ ҳолинг,
Диннинг тирик тимсоли эрур сенинг тимсолинг,
Дунё ва охиратда шундай тур сан, муслима.

Ибодатдан на кундуз ё на тунда тинасан,
Фақат савоб истарсан савобнинг устина сан.
На ғараз биладурсан, на биласан гина сан,
Сен ҳақиқий муслима сен асл мўминасан,
Ҳаёт чоғинг ҳамиша шундай юр сан, муслима.

Олам узра кимлигинг таъриф қилсам қиёсан,
Сен ҳазрати Хадича, Фотима, Осиёсан.
Таърифинг топай қандоқ ё ҳур, малаксан ё сан,
Сен ислом оламида гўёки бир зиёсан,
Ҳа, бул бахт оламида порлоқ нурсан, муслима.

Кеча кундуз бетиним илм излашдур ишинг,
Дунё билан ишинг йўқ, дин ташвиши ташвишинг,
Шу ташвишла ўтгайдур баҳоринг, ёз, куз, қишинг.
Оҳ, бунчалар иболи қуйи қараб боқишинг,
Аллоҳ амр этгандек сен боқурсан, муслима.

Ҳақ ишқин ўзига жо қилмиш беғубор дилинг,
Эртаю кеч бетиним зикрдан толмас тилинг,
Гўзал эрур бунча ҳам тиловатда тартилинг,
Мукофотинг мунтазир яъни борар манзилинг,
Ул манзилга муҳаққақ лойиқдурсан, муслима.

Пок иймонли бир муслим ёрга суюкли ёрсан,
Ва ул муслим бахтига ҳамиша бўлгил бор сан,
Сен софликнинг саҳнида номуссан, ҳаё, орсан,
“Дунёда ҳақ дин” деган диёрда ифтиҳорсан,
Бул диёрда Зуҳродек бир зуҳурсан, муслима.

Бу борлиққа борлигинг яралгандек ярашар,
Фахр айласа арзигай сенинг-ла баний башар,
Чин шоирлар тўрт томон таърифингни тарашар,
Сенга ҳатто ҳавас-ла фаришталар қарашар,
Сабаб, сен сайёрада гўё ҳурсан, муслима.

Ҳаётинг асл аёл учун ибрат мактаби,
Қанийди борки аёл бўлсайди санинг каби,
Фақат латиф сўз айтмоқ учун очилса лаби,
Ҳақдан сенга саодат сўрмоқ бу қул матлаби,
Cўрмоқдин сабаб унга сен зарурсан, муслима.

Турмушингда тоййибат сенинг ризқу-рўзингдур,
Ҳаётда энг ҳалийм сўз сенинг сўзлар сўзингдур,
Борлиқда энг иболи кўз бу сенинг кўзингдур,
Аёлларнинг афзали муслима – бу ўзингдур,
Мурод – мудом муслимга бўл манзур сан, муслима.

Сен бир таянч тоғдурсан муслимга,чин мўминга,
Берганларинг беқиёс дунёдаги ҳақ динга,
Сен бир ёвқур ёвдурсан ҳар бир шайтон,ҳар жинга,
Алар сенинг ваҳмингдан ўзин урар ҳар инга,
Наздимда Нусайбасан, ҳа, жасурсан, муслима.

Бесамара... бошингга солинган турли чанглар,
Топтай олмас шарафинг беиймон дили санглар,
Афсусингга арзимас динин сотган сатанглар,
Шайтон шаклин олган ул сатанглар ҳоли танглар,
Аллоҳ файзи-исломда юр мағрур сан, муслима.

Шайтоннинг малайи ул – обрўйингга осилган,
Қурум босган қалбини куфр нимталаб тилган,
Ул ўткинчи мансабни иймондан аъло билган,
Анинг жазоси нардур ким Ҳаққа ёвлик қилган,
Ҳали алар ҳолини кузатурсан, муслима.

Рўмолинг жаҳаннамнинг оловига пардадур,
Ким олишга осилса охиратда нардадур,
Сенга ёвлар инсонму ё бошқа билмам надур,
Қадринг олдида ҳечдур ё марварид ё на дур,
Ахир ўзинг оламда олий дурсан, муслима.

Тирноққа тенгмас сенга маломат тош отганлар,
Иймони, иффатини, виждонини сотганлар,
Ҳар кун ҳар турли ифлос қўйинларда ётганлар,
Бўғзигача балолар ботқоғига ботганлар,
Салобатинг ила сен ғолибдурсан, муслима.

Ул ёвларнинг йўллари жирканч ва нопок йўллар,
Қадрингга қасдлар қилган ул қўллар қабиҳ қўллар,
Барчасин бир кун Босит жаҳаннам сари йўллар,
Сабр қил, синглим, сени Аллоҳнинг ўзи қўллар,
Соф иймон кўчасида юр масрур сан, муслима.

Ҳар ҳатти -ҳаракатнинг чегараси, чети бор,
Зарра миқдор ҳар ишнинг ҳисоби бор, кети бор,
Сенга кулган кофирнинг на ори, на бети бор,
Сен-чи ўз номусингга эмассан беэътибор,
Ҳар жиҳатдин жаҳонда сен тоҳурсан, муслима.

Истарам ҳеч оқмасин кўздан аламли ёшинг,
Ҳамиша омон бўлсин балолардан бу бошинг,
Омонда бўлсин ҳар дам ҳар бир диндош қардошинг,
Бу борлиқда беқиёс сенинг сабринг, бардошинг,
Бир кун боринг баралла сен айтурсан, муслима.

Бўл ҳамиша хоинлар фитнасидан холи сан,
Сен чин мўмин банданинг бахтисан, иқболисан,
Сен ислом оламида покликнинг тимсолисан,
Бокиралик боғининг борки бўйи, болисан,
Пок юзинг ҳамиша шул боққа бур сан, муслима.

Сен билан эй муслима файзлидир ислом боғи,
Чин муслим, муслима бор тетикдир ислом тоғи,
Бул тоғ узра ҳилпирар мудом ислом байроғи,
Ҳаққингга Ҳақдин савоб сўрагум дуо чоғи,
Ҳаққа айт ҳамд сано ва ташаккур сан, муслима.

Бул байтим бор мақтовнинг энг оддийси, энг ози,
Чунки фақат Ҳаққадир бор ҳамду сано сози,
Мисралардан мақсадим Рабб бўлсин сендан рози,
Сен сабаб сайқал топди бир Мирзонинг қоғози,
Сабаб сири недур, қил тафаккур сан, муслима.

Абдуғофир Собир Мирзо.


 
SAKINADate: Dushanba, 18-Fev-2013, 12:10 | Message # 98
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Do'stlar dunyo shunday sinovkor ekan,
Muslim bo'lmaganlar zinokor ekan.
So'zim iptidosi og'ir bo'lsa ham,
Ayturman ko'nglimda saqlamay alam.
Be parda dunyodan avratin yopgan,
Sahobiyalardan kelar bir darak.
Xaqiqiy hurlikni ISLOMda tapgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Musiqiy zarblardan qalbda paydo dars,
Faxshlar davrasida davad sizdan qarz.
Dunyoga tupurib farzni bilgan farz,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Go'zal amallarni aylab vasila,
Etiqot bog'imda qolmush asila.
Halovat izlagan mahramlar ila,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Erni rozi qilmoq uy ilinjida,
Hizmatin bajargan erta kechida.
NAMOZni o'qigan uyning ichida,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Farzandlar uyiga sig'masa kulgan,
Uni OLLOH yozgan taqdir deb bilgan.
Ummad ko'paymoqda debon shod bo'lgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Dunyo tashvishni yelkadan otgan,
Hijob NAMOZ deya qayg'uvga botgan.
ONAjonisini do'zoxdan tortgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Unutgan g'arazlik, adovat, kinna,
Garchi el ichida nom olsa jinni.
Singillariga ham ilingan dinni,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Biz bugun ochlikka chidaymiz yo RAB.
Bizni azobingdan qo'ysang bas o'rab.
Erini tergagan halolin so'rab,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Do'stlar dunyo shunday sinovkor ekan,
Muslim bo'lmaganlar zinokor ekan.
So'zim imtihosi takror bo'lsa ham,
Ayturman ko'nglimda saqlamay alam.
Asri saodatta saodat topgan,
Sahobiyalardan kelar bir darak.
Yetmushga kirsa ham avratin yopgan,
Munis ONAlarga JANNAT muborak!
 
SAKINADate: Dushanba, 18-Fev-2013, 12:13 | Message # 99
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Olim edi bir kun ul iblis bo'ldi,
Niyati odamni qilmoq be iymon.
Ammo odamlarga berildi imkon,
No umid degan nom shaytonga qoldi.
Inson degan so'zga qofiya isyon,
Va lekin oz bo'lsin bazida iymon.
Birgina kalima oxirgi zamon,
No umid degan nom shaytonga qoldi.
Odamlar tinmasdan xaddan oshdilar,
Iymondan chiqdilar har-yon qochdilar.
Xattoki osmonga toshlar otdilar,
Valekin no umid degan nom shaytonga qoldi.
Har kim turli tamon nigohin tikkan,
Umidli ko'zlarda OLLOH bir degan.
Kalima yangrasa kifoya ekan,
No umid degan nom shaytonga qoldi.
Bazan qalbimizga tushar tug'yonlar,
Bazan qarshi olsak og'ir to'fonlar.
Xaqni topib keldi ABU SUFYONlar,
No umid degan nom shaytonga qoldi.
Ko'pchilik bilmaydi iymon lazzatin,
Umidga ishonib yashamoq baxtin,
Asli bu eng aziz eng yahshi sokin.
No umid degan nom shaytonga qoldi.
Eng so'ngi manzilni tavba bilaylik,
OLLOHdan so'raylik unga yig'laylik.
So'ngi lag'zada ham umid qilaylik,
No umid degan nom shaytonga qoldi.
 
DURDONDate: Chorshanba, 20-Fev-2013, 13:29 | Message # 100
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Muslima tavbasi

Allohim kechirgin bor gunohimni,
Rabbim using avf etgin, menday gumrohni.
Yelkamga qo'yibsan ikki hamrohni,
Savob gunohimni yozguvchi ikki guvohni.

Boshimga o’ramay yoshlikdan hijob,
Kalomingni avvalroq qilmadim hitob.
Hech bo’lmasa o’qimadim Islomiy kitob,
Keyin bilsam bariga bor ekan hisob.

Qiyomat kunida yig’ilib barcha,
Mahshargohda navbatlarin kutarlar ancha.
Seni tanimagan bandang bor qancha,
Jahannam o’tida o’tindir parcha.

Asragin ey Robbim mushrik bo’lishdan,
Do’zahning o’tida kuyib yonishdan.
Seni bilib turib fosiq bo’lishdan,
Qabrimga kirganda azob ko’rishdan.

Qalbimga taratgin ziyo nurini,
Sifat qilib bergin hayo durini.
Hamroh qilib bergin Jannat hurini,
Adashtirmay ko’rsatgin Islom yo’lini.

Allohim gunohlarim kechirgin bu kech,
Sening zikringni aytib tildan qo’ymam hech


 
DURDONDate: Dushanba, 25-Fev-2013, 23:29 | Message # 101
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Dunyo nega bir kam...

Ko'nglim qoldi dildordan ham,yordan ham,
O'tkinchi bu dunyodan ham zardan ham,
Qo'msayman-u topolmayman hech yerdan,
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Gunohlarim dunyochadir boshim ham,
Vujudimni poklagan - dir anduh - g'am,
Sog'inaman yig'lab mudom ko'zda nam,
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Ma'siyatlar yuz bermoqda har qadam,
Gunohsiz-u,beozormas hech odam,
Izlab-izlab sabablarin so'rasam,
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Dunyo yolg'onlarga to'ldi ushbu dam,
Zulmatlarni yoritguvchi yo'qdir sham
Ummatlari qoldi bo'zlab ko'zda nam
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Siz bo'lganda bir kam dunyo to'lardi,
Ummatingiz hulqingizni ko'rardi,
Hech shubhasiz yo'lingizdan yurardi,
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Vorislarni saflaridan izlayman,
Hech olimni sizga o'hshatolmayman,
Hatto gardingizni topa olmayman,
Chunki oramizda Rasululloh kam.

Sog'ich ila, firoq ila yig'layman,
Chunki oramizda Rasululloh kam...



 
SAKINADate: Shanba, 02-Mar-2013, 14:29 | Message # 102
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Dunyo bormoqda o'tib qabr turmasdir kutib,
Besh kunlik tor dunyoda qolmang tag'in qon yutib.
Voh o'lim farishtasi kelsa yoqadan tutib,
Hotirjam bo'la oling topa oling halovat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat.
Guldek janonlar qani yer bilan bitta tani,
Jannat ediku axir insoniyat vatani.
Neki topsa molidan qolmush bugun kafani,
Borsa agar qabriga borar faqat tilovat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat.
Qasrlar bino topdi bo'lish uchun xoru-xast,
Bir cho'pon ham bilardi ziynat xaqqiy orzumas.
Dunyo asli MUSAMning (tufugiga) arzimas,
Ohiratni bezashga qilaveringiz g'ayrat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat.
Dunyo bizga tinmasdan suykalar kular ekan,
Biz unga yaqinlashsak uzoqroq bo'lar ekan.
Talhadan qolgan dunyo bizdan ham qolar ekan,
Shu aniq xaqiqatni anglasangiz be toqat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat.
Do'stlar rosti ko'rmak ne mag'zi yolg'on dunyo bu,
Ko'rayapmiz ko'pni ne ko'yga solgan dunyo bu.
UMARning etagidan tushib qolgan dunyo bu,
Sizga ko'p yaqinlashsa itaring be xijolat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat.
Ertan ahvoli xarob kim? bugun ko'krak kerur,
OLLOHdan olgan qarzin bir kun qaytarib berur.
She'riyat bo'stonida so'ngi so'zim shu erur,
Besh kunlik dunyo ichra istasangiz salovat.
OLLOHga sa'no ayting RASULiga salovat...

 
SAKINADate: Shanba, 02-Mar-2013, 14:32 | Message # 103
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Dunyo ustun deganlar
Ostini ham ko’rarlar.
Qilko’prikning boshida
Bo’yin egib turarlar

“Og’am” deganing qayda?
“Onam” deganing qayda?
Soyasiga sig’inib,
“Otam” deganing qayda?

Barisi ham ko’zda yosh
Biri-biridan yuvvosh?
Yer bag’irlab turarlar,
Yurakda qoyadek tosh:

“Evoh, qalbi ko’r bo’ldim,
Peshonasi sho’r bo’ldim.
Yaratganni bilmadim,
Shakkok bo’ldim – xo’r bo’ldim”.

Badanlaring yuvishar,
Oyoqlaring chalishar.
Sening kabi bandalar
Bir-bir pastga qulashar.

Oz bo’lsa-da vaqting bor,
Imon keltir, Alloh yor!
Oxirating ko’pmasin,
Keyin yig’lamagin zor.

Dunyo ustun deganlar
Ostini ham ko’rarlar.
Qilko’prikning boshida
Bo’yin egib turarlar.
 
SAKINADate: Shanba, 02-Mar-2013, 14:36 | Message # 104
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Do'stlar dunyo shunday sinovkor ekan,
Muslim bo'lmaganlar zinokor ekan.
So'zim iptidosi og'ir bo'lsa ham,
Ayturman ko'nglimda saqlamay alam.
Be parda dunyodan avratin yopgan,
Sahobiyalardan kelar bir darak.
Xaqiqiy hurlikni ISLOMda tapgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Musiqiy zarblardan qalbda paydo dars,
Faxshlar davrasida davad sizdan qarz.
Dunyoga tupurib farzni bilgan farz,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Go'zal amallarni aylab vasila,
Etiqot bog'imda qolmush asila.
Halovat izlagan mahramlar ila,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Erni rozi qilmoq uy ilinjida,
Hizmatin bajargan erta kechida.
NAMOZni o'qigan uyning ichida,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Farzandlar uyiga sig'masa kulgan,
Uni OLLOH yozgan taqdir deb bilgan.
Ummad ko'paymoqda debon shod bo'lgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Dunyo tashvishni yelkadan otgan,
Hijob NAMOZ deya qayg'uvga botgan.
ONAjonisini do'zoxdan tortgan,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Unutgan g'arazlik, adovat, kinna,
Garchi el ichida nom olsa jinni.
Singillariga ham ilingan dinni,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Biz bugun ochlikka chidaymiz yo RAB.
Bizni azobingdan qo'ysang bas o'rab.
Erini tergagan halolin so'rab,
Munis singillarga JANNAT muborak!
Do'stlar dunyo shunday sinovkor ekan,
Muslim bo'lmaganlar zinokor ekan.
So'zim imtihosi takror bo'lsa ham,
Ayturman ko'nglimda saqlamay alam.
Asri saodatta saodat topgan,
Sahobiyalardan kelar bir darak.
Yetmushga kirsa ham avratin yopgan,
Munis ONAlarga JANNAT muborak!
 
SAKINADate: Shanba, 02-Mar-2013, 14:43 | Message # 105
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
OLLOHdan boshqa iloh yo'q degan ovaz bilan,
Qulog'i ochilganda chaqaloq kulgan ekan.
JANNAT xidi ufurib kulguvsi ila xonani,
To'ldirganda qalbiga mexr tushgan ONAning.
Asta sekin emaklab joyiga o'tirgandim,
Uydegilar o'rgatmush BISMULLOHni be kanda.
Oyoqqa turib oxiri ko'cha xatlagan kuni,
Bobosining ko'zida ko'rsang edi orzuni.
Bu orzular bir kun amalga oshmush yo RAB.
Bola yo'l olar edi balog'at yoshiga qarab,
Unda ham bir go'zal sir ajib bir sinoat bor.
Vodarix NAMOZi ham balog'atiga tayyor,
So'ng hayotning darslari ko'cha ko'yning dunyosi.
Shakillana boshlaydi iymon ilm hayosi,
Fitnagar dunyoning ishlarin qilar taxlil.
QURON voqealari eng katta ibrat tavsil.
Oila qurar go'zal ISLOMiy muxit ila,
Ushbu go'zal hayotga farzand bo'lar vasila.
Uning tarbiyasi ham ishnchlik qo'llardadir,
Fitratu sog'lom hayot ISLOMiy yo'llardadir.
Ul go'zal voqeani qancha qilmagin takror,
U o'z salovatini yoqotmagaydir zinxor.
Nega degan savolga javob istab ko'rgin bir,
Chunki asli yahshi narsaning takrori ham shirindir.
 
DURDONDate: Juma, 05-Apr-2013, 10:40 | Message # 106
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Наҳот мен тузалмас дардга йўлиқдим,
Руҳим сувдан олиб, ўтларга тиқдим,
Нафсим-ла курашиб, роса толиқдим,
Наҳотки бу дарддан қутулолмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Сизлар шодон кулиб, тинч юрган маҳал,
Мен нафсим оғзига тутаман заҳар,
Тинмай курашаман ҳар шому-саҳар,
Сизлар каби шодон кула олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Руҳим азоб олар дил хиралардан,
Қачон озод бўлгум бу яралардан,
Айрилсайдим баъзи хотиралардан,
Бу дардни ўзимдан юла олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Лекин шукр қилгум, йўқ кам-кўстларим,
Бир ён яқинларим, бир ён дўстларим,
Ҳамма нарсам бутун, лек тақво ярим,
Наҳот тўлин ойдек тўла олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Танамда ҳеч дард йўқ, лек руҳим бемор,
Айбларим айтмоққа қиламан-да ор,
Айтинг, не қиламан, менда кўп айб бор,
Бу дарднинг давосин била олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Ҳисларимни айблаб, ўтда чўғлайман,
Ёлғизликда танҳо қалбим тиғлайман,
Хилватларга бориб, тинмай йиғлайман,
Нафсим ўзимга қул қила олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Қанийди бу дарддан бутунлай тонсам,
Майли туни бўйи азобда ёнсам,
Лекин пок руҳ ила қайта уйғонсам,
Наҳот соф қалб билан ўла олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?

Иброҳим Муҳаммад


 
DURDONDate: Payshanba, 11-Apr-2013, 10:59 | Message # 107
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Тирикларга йиғлаш

Бир инсоннинг бу дунёдан кетганда волидаси,
Асло кўз ёш тўкмабди у – қотганмикан дийдаси?
Лекин дўсти ароқ ичса, йиғлармиш уввос солиб,
Дўстига кўп йиғи қилмиш, ўлган онаси қолиб.
Одамлар ҳам айтар эмиш: “Бу – бир ахмоқ ё мажнун,
Ўлганга ҳеч йиғламас-у, тирикка йиғлар нечун?
Сенда номус борми ўзи, шуми оқибат, ҳайҳот,
Онанг ўлди, лекин дўстинг юрибди мана – ҳаёт”.
“Биродарлар, билсангизди онамнинг ҳаётини,
Бахт келганда шукрини-ю, дард келса саботини.
Ҳар қадамда билар эди ўзлигин ожиз банда,
Шул сабабдан ибодатни қиларди – қилмай канда.
Иншааллоҳ, обод бўлса онамнинг охирати,
Бундай буюк неъмат учун йўқ йиғининг ҳожати.
Лекин дўстим ўлиб бўпти тириклик чоғидаёқ,
Иймон кетар бу ҳолатга йиғламайин мен қандоқ?!”
Ҳа, азизлар, замонимас ўлганларга йиғлашнинг,
Тирилмайди, фойдаси йўқ – юрак бағир тиғлашнинг.
Асли, йиғлаш лозим бўлди тирик виждонсизларга,
Ҳам уларга, ҳам сизларга, ҳамда биз “азизлар”га!

Muallif: Ibrohim Muhammad


 
DURDONDate: Chorshanba, 24-Apr-2013, 16:29 | Message # 108
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Muslima tavbasi

Allohim kechirgin bor gunohimni,
Rabbim using avf etgin, menday gumrohni.
Yelkamga qo'yibsan ikki hamrohni,
Savob gunohimni yozguvchi ikki guvohni.

Boshimga o’ramay yoshlikdan hijob,
Kalomingni avvalroq qilmadim hitob.
Hech bo’lmasa o’qimadim Islomiy kitob,
Keyin bilsam bariga bor ekan hisob.

Qiyomat kunida yig’ilib barcha,
Mahshargohda navbatlarin kutarlar ancha.
Seni tanimagan bandang bor qancha,
Jahannam o’tida o’tindir parcha.

Asragin ey Robbim mushrik bo’lishdan,
Do’zahning o’tida kuyib yonishdan.
Seni bilib turib fosiq bo’lishdan,
Qabrimga kirganda azob ko’rishdan.

Qalbimga taratgin ziyo nurini,
Sifat qilib bergin hayo durini.
Hamroh qilib bergin Jannat hurini,
Adashtirmay ko’rsatgin Islom yo’lini.

Allohim gunohlarim kechirgin bu kech,
Sening zikringni aytib tildan qo’ymam hech


 
SAKINADate: Juma, 26-Apr-2013, 12:16 | Message # 109
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Suvda suzgan baliqlar,
O’sib chiqqan tariqlar,
Deydilar: “Alloh, Alloh!
O’zing ber bizga panoh”.

Suvda suzgan qunduzlar,
Osmon ichra yulduzlar,
Deydilar: “Alloh, Alloh!”
Har kechayu-kunduzlar.

Yerdagi o`t-o`lanlar,
Dalaga don ekkanlar,
Deydilar: “Alloh, Alloh!
O’zing ber bizga panoh”.

Uchib yurgan qushchalar,
Yoqqan qoru-parchalar,
Deydilar: “Alloh, Alloh!”
Har kuni har kechalar.
 
SAKINADate: Juma, 26-Apr-2013, 12:16 | Message # 110
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Allohim

Allohim, O’zingga bosh eggan banda
Boshqalar nazdida eng kuchli odam.
Allohim, islom-la ulg‘aygan tanda
Kibru-u riyo bo‘lmas zarra bo‘lsa ham.

Allohim, Sen uchun boshin egmagan
Har kim qarshisida yotganin ko‘rdik.
Allohim, lahzalik rohatni debon
Oqibat alamlar totganin ko‘rdik

Allohim, Qur’onga bo‘ysungan inson
Aziz-u mukarram yashadi, o‘ldi.
Allohim, eng so‘nggi nafas bermish on
Tug‘ilgan sof fitrat unga yor bo‘ldi.

Allohim, kaloming bilmagan banda
Oddiy sinovlarda yo‘lidan qaytmish.
Allohim, unga ham o‘lim kelganda
Otasin, bolasin ismini aytmish...

Allohim, iloh yo‘q Sendan bo‘lak, deb
O’tganning hayoti bo‘lmish mazmunli.
Allohim, eng so‘nggi go‘zal tilak deb,
Umrini o‘tkazmish g‘amli, mahzunli.

Allohim, Seni bir, demayin o‘tgan
O’ziga ilohlar yaratib olmish.
Allohim, tog‘lar ham uchib yurgan on
Ul bandang do‘zaxda abadiy qolmish.

Allohim, bu ikki bandang hikmati
Butun bir dunyoga o‘xshaydi bugun.
Allohim, Senga qo‘l cho‘zilgan payti
So‘rayman: hidoyat ber bizlar uchun
 
SAKINADate: Juma, 26-Apr-2013, 12:17 | Message # 111
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Savob
Avji saratonda hansirab, yonib,
Qovrilib olovli yo’llar taftida,
Muzdayin buloqdan suv ichgan qonib,
Hordiq olganmisan chinor tagida?

Ruhingni safoyu taningda mador,
Umidbahsh ko’shiqlar kuylaganmisan?
O’sha payt, o’sha on hech qursa bir bor
Chinorni kim ekkan – o’ylaganmisan?

Ro’baro’ kelding sen toshqin daryoga,
Qolding sohil uzra chorasiz, giryon,
Lekin yuliqqanday ajib ro’yoga,
Qarshingda bir ko’prik bo’ldi namoyon.

Bamisli uzala tushgan xor vujud,
Ko’targay u turfa insonlar korin.
O’tding sen daryodan salomat va but,
Lekin o’yladingmi ko’proq me’morin?

O’rmonlar bag’rida sayr etgan sayyoh,
Changalzor qo’ynida sargardon ovchi,
Mo’jaz boshpanani ko’rdingmi nogoh,
Uni qoldirmishdir qay bir yo’lovchi.

Qoldirmish u senga qaro kun uchun,
Bir chimdim tuz bilan juft chaqmoq tosh.
O’ylab ko’rganmisan, bu himmat nechun,
O’ylab ko’rganmisan, kimdir u g’amdosh?

Ha, inson umrining kechmishi ajab,
Goh, to’ng’ar, goho u yashnar qulf urib …
O, balki qaysi bir fidoyi sabab,
Yuribsan sen hayot nash’asin surib.

Ayt, axir o’zing ham to borsan sobit,
Kimsaha nasiba uzatganmisan?
Ko’changdan lapanglab o’tganda tobut,
Sen uni to’rt qadam kuzatganmisan?

Chorasiz bir inson uchragan damda,
Unsiz so’rog’iga qildingmi javob?
Ayt-chi, bilarmisan, yorug’ olamda
Bularning barchasi atalgay savob.

Yo’q, yo’q, o’zga erur bid’at va karam,
Himmatu saxovat tiriklarga xos.
Bobolar beta’ma qurgan dunyo ham
Asli savob uchun qolgan bir meros

Kimdir tuzar uni, kimdir buzadi,
KImdir borini ham qiladi barbod.
Kimdir ta’ma bilan dunyo kezadi,
Kimdir o’ksuk dilni etadi obod.

Savob deb ungraydi dunyomiz behold,
Zordir u najotbaxsh hislar sehriga.
Janglarda toliqqan majruh zot misol,
Suyanib yashar u inson mehriga.

To hayot ekanmiz savobga zormiz,
Yilt etgan shu’ladan dillar fayziyob.
Goh ga’mgin, goh esa umidga yormiz,
Yo’qolmasa deymiz dunyoda savob.

Axir uning bilan gullagay ochun,
Axir uning bilan umrlar shoyon.
Faqat savob borki, ajahon buc –butun,
Faqat savob borki, azizdir Inson!
 
DURDONDate: Juma, 24-May-2013, 03:16 | Message # 112
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Nafs qilar isyon, ojizdir iymon.
O'zin halokatga otmoqda inson.
Nima kutmoqda - achchiq pushaymon!
Kutmoqda Jahannam qizigan chunon.

Har lahza, har on, o'limdir mehmon,
Nega g'aflatdamiz bo'lib parishon?
Molu davlatimiz bo'lolmas qalqon,
Marhamat qilmasa bizlarga Rahmon!

Bir kun umrimiz ham topgaydir poyon.
Chunki amonatdir tanamizda jon.
Ohir topgaydirmiz qabrdan makon
Jismimiz tuproqqa bo’lgaydir pinhon,

Nega Jannatimiz sotyabmiz arzon?
Yo bog'dan afzalmi cho'lu biyobon?
Saodatdan ayrilsak qiliblar fig’on,
Bir kun bo’lmaydimi ohimiz osmon?

Mana Mashhargohda jamdir olomon,
Soya joy izlaydi boqib har tomon.
Soya joy ne qilsin bunda ey nodon,
Faqat ro’zadorlar bu Kunda omon

Tarozi keltirib qo’yilar shu on,
Avval namozingdan so’rar begumon.
Agar bo’lmay desang shu Kunda giryon,
G’aflat - ma’siyatdan vaqtida uyg’on.

Iltijo qilamiz Sendan so’rabon
Allohim bizlarni qilmagin sarson,
Jamoling bizlarga bo’lmasin armon.
Murodiga etsin har bir musulmon!



 
DURDONDate: Chorshanba, 29-May-2013, 06:10 | Message # 113
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Yig'lamang sinovlar yog'sa paydar-pay,
Yig'lamang dard sizni qiynasa tinmay,
Yig'lang, Shahodatsiz to'htasa zabon,
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.
***
Yig'lamang tuhmatlar boshingiz egsa,
Nomard otgan paykon nishonga tegsa,
Yig'lang, nafsni deya sotilsa vijdon,
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.
***
Yig'lamang, sevgan yor aylasa jafo,
Yig'lamang, dunyoni tark etsa vafo,
Yig'lang o'g'il otani bag'rin qilsa qon
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.
***
Yig'lamang, olamni suv bossa butkul,
Yig'lamang, shaharlar yonib bo'lsa kul,
Yig'lang, qabrni cho'g' aylasa makon,
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.
***
Yig'lamang, boy berib qo'yib mansabni,
Yig'lamang ey do'stim, asrang asabni,
Yig'lang, zalolatga yuz tutsa zamon,
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.
***
Yig'lang fahshu zino bo'lsa hukmron,
Yig'lang sajda qilish bo'lganda armon,
Yig'lang har ishda bosh bo'lsa sayton,
Yig'lang, ajal yetsayu kirmasa iymon.


 
DURDONDate: Dushanba, 10-Iyun-2013, 03:42 | Message # 114
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Парвона бўлганда дўсту-ёронлар—
Жисмимда фарахлик бўлганда ҳосил.
Қалбимни маст қилса бахтиёр онлар,
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Ҳиссиз дил, ҳиссиз руҳ, ҳиссиз таналар
Менга улфат бўлса нодон ва жоҳил.
Керакмас шуҳрату бу тантаналар,
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Бўғзимга тиқилган дамда ғам-алам,
Қайғулар юкидан эзилганда дил.
Мажруҳ дилгинамга айлагин малҳам,
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Синовлар заҳмати оғир келганда,
Бошимга фитналар келса хилма-хил..
Мен ғарибни ҳамма душман билганда,
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Ризқим бўлиб адо, ажал келган дам—
Мен учун бу дунё бўлганда ботил.
Руҳим бу танамдан ажралганда ҳам
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Тоғлар титилганда, ёрилиб само,
Шоҳона қасрлар бўлганда чил-чил.
Бирга қил аброрлар бирлан доимо...
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Маҳшарга тўплангач барча халойиқ,
Вужуд терга ботиб осилганда тил.
Соянгга мени ҳам айлагин лойиқ,
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Роббим жаннатингдан этма бенасиб—
Фирдавс боғларига айлагин дохил,
Жамолинг кўришга айла муносиб!
Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!

Абу Муҳаммад Бухори


 
DURDONDate: Seshanba, 11-Iyun-2013, 04:49 | Message # 115
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
FAQAT TAQVODORLAR YUTIB KETISHDI.

Hoqonu,sultonlar ko'kraklar kerib,
Dunyoni chang’itib o'tib ketishdi,
O’ýlasam, dunyoni ularga berib
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi.

Dunyo kimlargadir tuyuldi qafas
Ba'zilar qalbiga o'rnashdi havas
Qasrlar oshigí Firávn emas
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi

Boylikka ko’ngil qo’y ammo bir kecha
Ko’zing ochilmaydi yumgan holingcha
Garchi bu o’yinda turli natija,
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi.

Bi birini pul deya pichoqlaganlar
Ko’ngil mexvarini pachoqlaganlar
Qani bu dunyoni quchoqlaganlar
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi

Kuy qo’shiq ostida hofizlar qator,
Tashna ko’ngillardan tarqatib g’ubor
Vale o’zlariga tikibdilar dor
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi.

Dunyoni ortiqcha baxoladilar,
O’liklar qabrini daxoladilar.
Past nazar kimsalar xaxoladilar,
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi.

Bu millat bir erur, Rusmi you Dungan,
Yo Hitoy elida Uygúr tugílgan,
Dunyoning narhini to'g'ri tushungan,
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi.

Dunyo tarifing ko'p tinglab kulaman,
Gohida tushunmay gámgin bo'laman,
Ertaging ohirin ahir bilaman,
Faqat taqvodorlar yutib ketishdi!!!


 
DURDONDate: Payshanba, 13-Iyun-2013, 07:30 | Message # 116
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Hikmat yog'dusi

Ne tilaging bo‘lsa, Allohdan tila,
Yo‘qsa ishing to‘xtar, uzayar ohing.
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
“Bismillahir rohmanir rohim...”

Allohga hamd bo‘lsin, cheksiz beadad.
Uning hukmidadir osmonu zamin.
Maqtovga loyiq zot Allohdir faqat:
“Alhamdulillahi robbil ‘alamin...”

* * *

Borligiga keltir imon,
Tog‘u toshlar bunga shohid.
Alloh birdir, bunga inon:
“Innama ilahun vahid...”

Shafqat, marhamat-la yorlaqar bizni,
Maxluqotlar rizq-ro‘zin yetkazur doim.
Taqdir etgan Udir har ishimizni:
“Zalika taqdirul azizir-rohiim...”

U iroda etsa mutlaq bo‘ladir,
Unga pinhon emas har yon, har iqlim.
Hatto ko‘nglingdagi sirni biladir:
“Vahuva bikulli shay’in aliym...”

* * *

U qulni kechirgay, U rahm qilar,
Go‘zal ismlari Raufu Rohiym.
Tavba qilganlarni bilgin afv etar:
“Innahu huvat-tavvabur-rohiym...”

Alloh va’dasidir: yetkazar rizqing,
Shubhasiz, bu qulga buyuk marhamat.
Namoz o‘qi. Zakot ber qodir bo‘lsang:
“Va aqimus-solata va atuz-zakat...”

Inson tafakkurda, harakatda hur,
Amallarda sokin, xotirjam bo‘ling.
Alloh qilganingiz har ishni ko‘rur:
“Vallohu basiyrun bima ya’malun...”

Uning izmidadir zaminu samo,
Har ish amri ila bo‘ladi sodir.
U har ishga mohir, qodir doimo:
“Vallohu ‘ala kulli shay’in qodir...”

* * *

Alloh sabr aylagan qulni sevadi,
Mo‘min yuksaladi sabr etgan sayin.
Alloh sabrlilar bilan birgadir:
“Innalloha maas-sobiriyn...”

Allohga ko‘p shukr aytgan baxtiyor,
Zero, U har damda – sizdan xabardor.
U bilar chin shokir banda asli kim.
“Fainnalloha shakirun aliym...”

Uning oyatlari ko‘p,
Kofiy bunga ko‘k va suv.
Undan o‘zga Tangri yo‘q:
“La ilaha illa hu...”

* * *

Kim u o‘zin sanar juda quvvatli?
Axir hamma uchun hisob bor, hisob.
Allohning azobi, qattiq shiddatli:
“Va innalloha shadidul azab...”

U afv etguvchidir, kechirgay albat,
Nadomat chekib, chin tavba qilaylik.
Alloh gunohlaring aylar mag‘firat:
“Innalloha g‘ofurur rohiym...”

Yomonlikka yaxshilik qilsang ajr bor,
Yaxshilik, go‘zallik – shiori dinning.
Alloh ehson etgan qullarni sevar:
“Innalloha yuhibbul muhsiniyn...”

Fasod bir ilondir, boshin darhol ez,
Fasodchining ishi oxiri barbod.
Alloh fasodchini yomon ko‘radi:
“Vallohu la yuhibbul fasad...”

Insonlar barchasi bir asldandir,
Bo‘lsa ham biri oq, biri qoratan.
Bir millat bo‘lgani shundoq ayondir:
“Kanan – nasu ummatan vahidatan...”

Mumkinmi bir nima Undan yashirmoq?
U hammasin ko‘rar, bilar – qolmas sir.
Hamma ishimizni ko‘rmoqda Haq-rost:
“Innalloha bima ta’maluna basiyr...”

Eng to‘g‘ri qarorni Sen berasan, Sen,
Ey ulug‘ Allohim, ey ulug‘ Rabbim.
Har neni eshitib ham bilasan Sen:
“Innaka antas-sami’ul aliym...”

Musulmon hech kimni urmas va so‘kmas,
Qidirmas kimsani qiynamoq yo‘lin.
Shubha yo‘qdir, Alloh zolimni sevmas:
“Vallohu la yuhibbuz-zolimiyn...”

Sabr etgan doimo murodga yetar,
Ey mo‘minlar, siz ham murodga yeting.
Alloh ham sabrli qullarin sevar:
“Vallohu yuhibbus-sobiriyn...”

Turk tilidan Abdumurod Xolmurodov tarjimasi,
“Hikmat yog‘dulari”


 
DURDONDate: Dushanba, 17-Iyun-2013, 00:54 | Message # 117
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ўзим кечиролмас гуноҳларимни,
Кечиришни, сендан сўролмайман ҳақ.
Ўзим ёққан алам оловларини,
Ўчиришни, сендан сўролмайман ҳақ.

Тавба қилай десам, жойномозда чўғ,
Куяман, алифга айланмайди тил.
Аллоҳ сендан буюк, сендан улуғ йўқ,
Раҳмимни егин-у, ўзинг раҳм қил.

Нафс пардаси боғлаб қўйган кўзимни,
Адашиб кетганман сўқмоқлар аро.
Еб қўйгим келяпти ўзим-ўзимни,
Юрагим эзилар тўқмоқлар аро.

Қуръонга интилдим, ҳеч етиб бўлмас,
Ёнига йўлолмам, бўғзимда йиғим.
Ҳеч кайси амалинг менда тўкисмас,
Кўзимдан қон тилар, кипригим- тиғим.

Менга қиёматни кутиш шарт эмас,
Ислом ҳақ, Куръон ҳақ, биламан эгам.
Маҳшарда мен сендан олий бахт эмас,
Олий жазоимни кутаман эгам.

Тақдир китобимни ўзинг ёзгансан,
Ўзинг ёзгайдурсан, хотимани ҳам.
Сенинг ажрингга-ку жон садқа қилсам,
Раббим жазоинг ҳам мен учун карам.



 
DURDONDate: Dushanba, 17-Iyun-2013, 00:56 | Message # 118
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
MEN HAM SENGA YETARMANMI?

Ka’batulloh, Alloh uyi, men ham senga yetarmanmi?
Gunohlarim avfin so’rab, tavbam izhor etarmanmi?
Ki jon tanda omonatdur, ul joyda tong kutarmanmi?
Umidvorman bir bormoqqa, yo armonda ketarmanmi?

Sani tavof aylab kelgan, birodarlar ko’p maqtashur.
Suhbatlarin tinglaganda senga mehru ishqim oshur.
Gar bo’lsa zang ketar edi, bo’lur edi qalbimda nur.
Egam, karam etgil yoki qo’lda yo’q, deb o’tarmanmi?

Bir muslima ishonar qodir Egam qudratiga
Chin ixlos-la niyat qilib yetay men ham himmatiga.
“Labbaykani” aytish nasib etsin menday ummatiga,
Alloh uyi Ka’batulloh, men ham senga yetarmanmi !


 
DURDONDate: Yakshanba, 23-Iyun-2013, 17:02 | Message # 119
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Кофирларни зиндонлари
тўлди бугун мусулмондан,
Айби фақат иймонлари
бўлди афзал азиз жондан.

Катта-кичик ва ўғил-қиз ётар
зиндонлардаёлғиз,
Дуо қилинг биродарлар,
халоскори бўлайлик биз.

Биродарлар маҳзун ҳолда
халоскорин кутар доим,
Нусратингни бер Аллоҳим,
ижобат қилгин дуоим.

Ифлос, ахлат жойдан баттар,
совуқ зиндонларда ётар,
Қачонгача биродарим дарду
аламларин ютар.

Совқотган бармоқ билан
артар кўздаги ёшларин,
Хаёл суриб эгилганда
кўтармаслар бу бошларин.

Ҳижоб кийган муслималар
чиқа олмас зиндондалар,
Сақлай олмас номусларин....
йиғлар фақат бечоралар.

Биродарлар озиб қолган,
жасадда қувват йўқолган,
Ҳатто золим муттаҳамлар азоб
беришликдан толган.

Қалби тошдан баттар қотган,
виждонларин пулга сотган,
Бундан ортиқ ваҳший бўлмас,
азоблашдан лаззат топган.

Азобларни таърифласам,
тилим бормас айтай десам,
Қани ўша кофирларни мен
ҳам шундай азобласам.

Очлик билан кунлар ўтар,
йиғлаб бедор тунлар ўтар,
Аллоҳ ёди билан доим,
қалбдан дарду алам кетар.

Ғамгин бўлманг биродарлар,
насиб бўлса кўришармиз,
Сизни озод қилиш учун
жон чиққунча уришармиз.

Кўргим келар юзингизни,
ёшдан тўлган кўзингизни,
Бу Аллоҳни тақдиридир,
кўп қийнаманг ўзингизни.

Ҳатто ўтмас пичоқлар
ҳам чархлаганда ўткир бўлар,
Шунга ўхшаб иймонлар ҳам
мусибатдан нурга тўлар.

Ҳақда турса мусулмонлар
келар шундай имтиҳонлар,
Қийналади ширин жонлар,
кўп тўкилар азиз қонлар.

Гуноҳлари биргаликда
тўкилмоқда қонлар билан,
Раҳмон жаннат алмашмоқда
ширин-ширин жонлар билан.

Аллоҳ шаҳидларни бугун
ҳузурига танлаб олди,
Афсус ғариб Ислом,
бугун кофир зиндонида қолди.

Азобларни дўстларимга
роҳат қилгин, эй Аллоҳим!
Мазлумларни Сен Ўзингга
дўст деб билгин, эй Аллоҳим!



 
DURDONDate: Chorshanba, 26-Iyun-2013, 01:01 | Message # 120
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Азобга асирдир бечора кўнгил,
Равшанлик хоҳлайди зулматгоҳда дил,
Ўзинг менга энди бир марҳамат қил,
Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин.

Нафсим хоҳишини қайтара олай,
Тағин суруримни йўқотиб қўймай,
Шайтон алдовидан омонда бўлай,
Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин.

"Ота боболарим мўмин бўлган" деб,
Яшамай "Шунинг чун мусулмонман" деб,
Яшайин уларни сен учун севиб,
Қалбимни хақ йўлдан буриб қўймагин.


 
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: