RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Taom reseptlari
OSIYODate: Yakshanba, 27-Noya-2011, 03:19 | Message # 31
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Лаҳмажун

Масаллиқлар1 боғ кашнич (ёки ҳар қандай кўкат)

1 ст сут. 1 та тухум сариғи, 1 ош қошиқ хамиртуруш. 0.5 кг ун. 2та пиёз. 400 гр қийма. 1та қизил ва кўк булғор қалампири. 2та помидор. 50-60 гр сариёғ.

Тайёрлаш: 1 коса тўлар тўлмас сутга ёки сувга 1 чой қошиқ туз, 1.5 коса ун, 1 чой қошиқ хамиртуруш солиб юмшоқ хамир қорилади. Хамир 10-15 дақиқа тиндирилади.

Қиймага зираворлар сепилади, 2 ош қошиқ соя, 2 та қирғичдан чиқарилган пиёзни қийма билан яхшилаб аралаштирилади. Тинган хамир ёғланган товага ёйилади ва устига аралаштирилган қийма, майда кубик шаклида тўғралган булғор қалампири ва қирғичдан чиқарилган помидор, тўғралган кўкат ва охирида 50-60 гр сариёғ кесиб солинади. Хамирнинг четлари букланади ва устига тухум сариғи суртилиб, оқ кунжут сепилади. Ўрта оловда 20-30 дақиқа пиширилади. Духовка қизигунча лахманжун оловда 15-20 дақиқа тиндирилиб олинади.

Ошпазлик сирлари: Хамиртуруш солинган ҳар қандай хамир маҳсулотини пиширишдан олдин 15-20 минут атрофида илиқроқ жойда тиндирилиб олинади, ундан кейингина яхши қиздирилган оловда пиширилади...
 
OSIYODate: Yakshanba, 27-Noya-2011, 03:23 | Message # 32
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Украинча котлет

Масаллиқлар:

0,5 кг ёғсиз қийма

3 та пиёз

2 та қизил савзи

1/4 та буханка нон

3 та тухум

Ўсимлик ёғи

100 гр сир

2-3 ош қошиқ оқ кунжут

2 та картошка

0,5 боғ кўк пиёз

Ўсимлик ёғи

Чеснок, зираворлар



Тайёрланиши:

Қийма устига пиёз ва қизил савзини майда қирғичдан чиқариб ивиган буханкани 1 та тухум, зираворлар, табга кўра туз, чеснок солиб аралаштирамиз. Қиймани уриб-уриб пишитамиз. Кичкина олмадек зувалага бўлиб, орасига сир бўлагини солиб котлет қилиб ёғда қизартириб картошкаларни ҳам алоҳида ёғда қизартириб котлет устига териб, 0,5 ст сув солиб 25-30 мин газ устида димланади.
 
OSIYODate: Shanba, 03-Dek-2011, 06:10 | Message # 33
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Yaprak sarmasi



300 г қийма
1 ст гуруч
1 дн Помидор (Пўсти тозаланган)
1 тўп Кўкатлар (укроп, райҳон)
2 оқш Помидор пастаси
3 оқш зайтун ёғи

Тайёрланиши:

Қиймани товада бироз қовуриб оламиз, сўнгра гуруч солиб паст оловда димлаб қўямиз.
Cўнгра помидор пастаси қўшиб аралаштирамиз ва оловдан оламиз. Совигач, майда туғралган помидор, кўкатлар ва зайтун ёғи, таъбга кўра туз солиб аралаштирамиз.

Япроқларни сувда ювиб, устига қайнаб турган сув солиб 2 дақиқа ушлаймиз ва сўнг сувини тукиб ташлаймиз.
Сўнгра қиймани солиб чиқамиз.

Қиймани солгач, бемалол сиқиб уранг, чунки пишаётганда юмшаб очилиб кетиши мумкин. Туркларда ток бармоқ каби ингичка бўлса чиройли чиққан ҳисобланади.
Ўраб бўлгач, қозонга картошка, сазби териб устидан токларимизни терамиз ва чўккунга қадар сув солиб бир қайнаб чиқишини кутамиз, бироз қайнаб тургач, қозон қопқоғини ёпиб оловни пастлатиб димлаб қўямиз.
Гуручимиз ярим пишган бўлгани сабаб 20 дақиқалар атрофида таом тайёр бўлади.
 
OSIYODate: Yakshanba, 04-Dek-2011, 10:59 | Message # 34
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Балиқни бутунлигича пишириш.


Масаллиқлар:

1та сазан балиқ

1-2 та сабзи (қирғичдан чиқарилган)

2 та помидор (қирғичдан чиқарилган)

2 та пиёз

150 гр ёғ

Чиснок, туз, мурч, лимон.

Тайёрлаш: Балиқни ичини ва устини тозалаб, кесиб кесиб чиқамиз, сўнг ичини ва устини тузлаб, тузи сингишини кутамиз. Балиқни тузи сингунича ёғда помидор, пиёз, сабзини қовириб, маза киритиб оламиз.

Листга озгини ёғ суриб, балиқни қўйиб, устига майонез суриб, 40 дақиқага духофкага қўямиз.

Пишгач, устига сардани ёйиб, қуйиб майонезда безаб чиқамиз. Четларини лимон билан безатиб тортамиз.
 
OSIYODate: Yakshanba, 04-Dek-2011, 11:32 | Message # 35
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Лаззатли товуқ дўлма



Керакли маҳсулотлар:
Товуқ окорочкалари-4 дона.
Ун-2 ош қошиқ.
Тухум-2 дона.
Толқон-2-3 ош қошиқ.
Пишлоқ-100 гр.
Ўсимлик мойи-2 ош қошиқ.
Пиёз-1 дона.
Помидор-2-3 дона.
Туз.
Кўкатлар.
Мурч.
“Спагетти” макаронлари.

Тайёрланиши

Суяклардан ажратиб олинган товуқ гўштининг лаҳм қисми ювилиб, қуритилади. Тухум ва сут аралаштирилади. Гўшт тузланиб, аввал тухумли, кейин қирғичдан ўтказилган пишлоқ ҳамда толқоннинг аралашмасига беланиб олингач, қизиб турган ёғда икки тарафлама қовурилади. Қайнаётган тузли сувда “спагетти” макаронлари пиширилади ва сувдан олингач, ўсимлик мойи қўшилади. Пўстидан ажратилган помидорлар, шунингдек пиёз майда тўғралади. Товадаги оз миқдордаги қиздирилган ўсимлик мойига пиёз, бир неча дақиқадан сўнг помидор солиниб, қовурилади. Сабзавотлар обдон қовурилгач, 2 ош қошиқ совуқ сув қўшилади ҳамда икки-уч дақиқа давомида димлаб олингач, туз, мурч, майдаланган кўкат ҳамда саримсоқпиёз бўлакларидан қўшиш мумкин. Макарон устига сабзавотли қайла солиниб, товуқ гўштли лаззатли дўлмага гарнир сифатида тортилади. Ёқимли иштаҳа!
 
OSIYODate: Shanba, 10-Dek-2011, 18:58 | Message # 36
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
"Картошкали ин" таоми

Керакли маҳсулотлар:
Картошка – 4 дона.
Пишган тухум - 2 дона.
Петрушка бандлари.
Туз.
Мурч.
Крахмал- 2 ош қошиқ.
Ўсимлик мойи - қовуриш учун.
Тайёрланиши:

Картошка майда сомонча шаклида тўғралгач, крахмалга ботириб олинади ва чўмичга жойланиб, қошиқ ёрдамида ўртаси эзиб турилган ҳолатда қизиб турган мойга солиниб, қизғиш тус олгунга қадар пиширилади. Пишган картошка худди қуш инини ёдга солади.Петрушка бандлари ҳам оз миқдордаги мойда қовурилади. Дастурхонга тортишдан аввал ликопга картошкали "ин", сўнг унинг устига петрушка бандлари ва ниҳоят пишган тухумнинг ярми жойланади. Бу таом асосий овқатга гарнир сифатида тортилади.

 
OSIYODate: Dushanba, 12-Dek-2011, 16:39 | Message # 37
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ТЕЗ ВА МАЗАЛИ НОНУШТА
Картошка – 6 дона.
Тухум – 1та.
Ун – 2 ош қошиқ.
Пиёз – 1 дона.
Ўсимлик ёғи.
Туз ва мурч.
Картошка ювилади, тозаланади ва қирғичдан ўтказилади. Пиёз ҳам пўстидан тозаланади ва қирғичдан ўтказилади. Сўнг майдаланган картошка билан пиёз аралаштирилади. Аралашмага тухум, ун, туз ва мурчни қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз.
Ўсимлик ёғи товада қиздирилади. Қошиқ ёрдамида картошкали бўтқа ихчам нончалар шаклига келтирилиб, товага терилади. Бир томони қизариб пишганидан кейин, иккинчи томони ўгирилади. Ўрта ёниб турган оловни пасайтириб, тованинг қопқоғи ёпиб қўйилади. Картошкали нончалар 3-4 дақиқа димлаб пиширилади.
Дастурхонга иссиқ ҳолида қўйилади ва устига сметана қуйилади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 14-Dek-2011, 03:22 | Message # 38
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Қишки пицца

Керакли маҳсулотлар:
Сутда қорилган хамиртурушли хамир - 800 гр.
Пиёз - 1 дона.
Мол гўшти қиймаси - 150 гр.
Карам - 100-150 гр.
Пишлоқ - 200 гр.
Туз.
Мурч.
Кетчуп.
Ўсимлик мойи - 2 ош қошиқ.
Зираворлар.
Саримсоқпиёз бўлаклари - 1-2 дона.
Сут - (кичикроқ) 1 пиёлада.
Тухум - (ҳажми кичик бўлган) 1 дона.
Тайёрланиши:
Мол гўшти қиймасига озроқ ўсимлик мойи ҳамда зира, туз, мурч қўшилади. Карам сомонча шаклида, пиёз ярим айлана шаклида тўғралгач, ўсимлик мойида қовурилиб пиширилади. Карам етилгандан кейин янчилган саримсоқпиёз бўлаклари қўшилади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади. Хамир 0,5 см. қалинликда ёйилгач, ёғ суртилган товага жойланади ва кетчуп суртилиб, қийма, сўнг карамли аралашма терилиб, сут ҳамда тухум аралашмаси қуйилиб, 10-15 дақиқа давомида пиширилади. Сутли аралашма йўқолгандан кейин пиццага пишлоқ солиниб, яна 5-7 дақиқа давомида пиширилади.
 
OSIYODate: Payshanba, 15-Dek-2011, 08:09 | Message # 39
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Payshanba, 15-Dek-2011, 08:17 | Message # 40
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Bulgur pilavi

50 gr sariyog’+1 osh qoshiq o’simlik yog’i
• 1 ta piyoz (ko’k piyoz)
• 2 ta qalampir uzunchoq (yoki bolgar qalampiri)
• 1-2 tish sarimsoq
• 2 ta pomidor yoki tomat (pastasi)
• 2 st yirik bulgur
• 4 st qaynoq suv
• Tuz,(yalpiz)

• Qozonchada yog’ni eritib mayda tog’ralgan piyozni biroz qovuramiz
• To’gralgan qalampirni solamiz biroz qovurib
• Qirg’ichdan chiqarilgan pomidorni yoki 2 qoshiq tomat pastasini solamiz
• Keyin yahshilab yuvilgan bulgurni solib
• Ustidan qaynoq suv va tuz solamiz ,o’rta olovda suvini tortguncha pishiramiz
• Suvini tortib bugandan keyin juda past olovda 15 minutcha damlaymiz.
• Tayor bo’lgandan keyin mayda to’gralgan chesnokni va yalpiz solish mumkin hohishga ko’ra,agar chesnokni hidi yog’on bo’lmasin desangiz piyoz bilan qovurish mumkin boshda,man pishgandan keyin solib 5 minutcha qo’yaman..

Yoqimli ishtaha..

Sariyog' pilavga ajoyib,mazali ta'm beradi.
Pomidor solgandayam yonida ozgina tomat pasta solsa,rangi chiroyli qizil bo'lib chiqadi.
Bulgur pilavi go’shtli (tovuqli),qiymali ovqatlar yonida ajoyib garnir bo’ladi.
 
OSIYODate: Payshanba, 15-Dek-2011, 14:37 | Message # 41
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Исмалоқли котлетлар

Керакли маҳсулотлар:
Мол гўшти қиймаси-300 гр.
Пиёз-1 дона.
Исмалоқ-2 боғ.
Тухум-1 дона.
Пишлоқ-100 гр.
Ун ёки толқон.
Таъбга қараб зира, янчилган кашнич уруғи.
Қўй қуйруғи-100 гр.
Қовуриш учун ёғ.
Туз, мурч.
Тайёрланиши: Қуйруқ ҳам гўшт қиймалагичдан ўтказилгач, қийма билан аралаштирилади. Бундан ташқари майда тўғралган исмалоқ ҳамда пиёз, тухум, зираворлар, туз, мурч қўшилиб, обдон аралаштирилади. Сўнг бир неча бўлакларга ажратилиб, котлетлар ясалади. Котлетлар ясалаётганда орасига тўртбурчак шаклида тўғралган қаттиқ пишлоқ бўлаги жойланиб, “элипс” шаклидаги котлетлар ясалади. Одатдагидек котлетлар ун ёки толқонга ботирилгач, товага терилиб, баландроқ оловда (200 даража иссиқлик) 25 дақиқа давомида пиширилади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 21-Dek-2011, 14:45 | Message # 42
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
қаймоқли соус билан қўрда пиширилган товуқ




Лозим бўлган масаллиқлар:

( 4 кишига мўлжалланган)

1. Товуқ - 1.700 кг

2. Қаймоқ - 200 гр

3. Томат соуси - 75 гр

4. Укроп - ярим боғ

5. 8 дона йирик-йирик саримсоқ бўлаклари

6. Бир дона ўртача катталикдаги янги узилган гармдори (агар истасангиз)

7. Таъбга қараб, туз, зира ва мурч керак бўлади

8. Товуғимизни ўраш учун эни энлироқ бўлган зарқоғоз ҳам лозим

Энг аввало товуғимизни бутун ҳолича оқиб турган совуқ сув остида ювиб ташлаб, ошхона салфеткаси билан яхшилаб қуритамиз. Кейин ўткир пичоқ ёрдамида товуғимизнинг ҳар-ҳар ерида 2-3 см чуқурликдаги "чўнтакча"лар ясаб оламиз

Кейин "чўнтакча"ларимизнинг ичини ҳам унутмаган ҳолда товуғимизни таъбга қараб тузлаб, мурчлаб ва зиралаб оламиз

Сўнгра саримсоқ бўлакларини тозалаб, гармдори билан бирга паррак-паррак қилиб тўғраб, алоҳида ликопчага соламиз. Укропни ювиб, уни бир неча бўлакка бўлиб оламиз. Кейин оз-оздан саримсоқ, гармдори парраклари ва укроп бўлаклари билан ҳамма "чўнтакча"ларни тўлдириб чиқамиз

Газ духовкасини 200 градусга қилиб, қизитишга қўямиз. Чети баландроқ ва каттароқ духовка листига товуғимизни яхшилаб урашга имкон берадиган катталикда зарқоғоз тўшаймиз. Ўртасига товуқни қўйиб, устидан қаймоқ ва томат соусидан иборат аралашмани қуямиз. Сўнгра аралашмамиз сизиб чиқмайдиган қилиб, товуғимизни зарқоғоз билан тезгина ўраб оламиз ва духовкага соламиз. Орадан роппа-роса бир соат ўтгач, листни ташқарига олиб, зарқоғозни эҳтиёт бўлиб олиб ташлаймиз. Листнинг ичидаги соуси билан бирга товуқни яна духовкага солиб, яхшилаб қизариши учун яна 20 дақиқа қолдирамиз. Қарабсизки, қаймоқли соус остида пишган товуғимиз ҳам тайёр бўлади

Шундан сўнг товуқни ўзингиз истаган гарнир билан бирга дастурхонга тортишингиз мумкин. Мен димланган гуручни маъқул кўрдим. Ушбу таом ҳар қандай шодиёна дастурхонингизнинг кўркига кўрк қўшиши мумкин. Ёқимли иштаҳа.
 
OSIYODate: Yakshanba, 25-Dek-2011, 13:00 | Message # 43
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Шалтибарщай


МАСАЛЛИҚЛАР:
1 литр кефир
500 гр маринадланган ёки қайнатилган лавлаги
1-2 бодринг
кўк пиёз
укроп
қайнаган тухум(хар бир порцияга биттадан)
туз
8-10 редиска

ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Кефирни бир идишга солиб, туз қўшиб яхшилаб аралаштирамиз.

2. Қирғичдан чиқарилган лавлаги, бодринг ва кўкатларни кефирга қўшамиз. Агар редиска қўшишни истасангиз уни хам қирғични кичик тишларидан чиқариб кефирга қўшилади.

3. Яхшилаб аралаштириб совутгичга қўйиб қўйинг. Бу шўрва яхшилаб совутиб кейин дастурхонга тортилади.

4. Дастурхонга тортишдан аввал қайнаган тухумни иккигами, тўртгами бўлиб ёки паррак кесиб ҳар бир идишга алоҳидадан солиб чиқилади. Ва ҳар бир косага бир қошиқдан сметана солинади.

5. Литвада шўрва ёнига қайнаган картошкани иссиқлигича тортилади.
 
OSIYODate: Dushanba, 26-Dek-2011, 16:20 | Message # 44
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
''Sochli'' sosiska



Kerakli masalliqlar:
Sosiska
Spagetti






 
OSIYODate: Seshanba, 27-Dek-2011, 17:20 | Message # 45
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
nonushta uchun

Massaliqlari:

2ta uzun sosiska

2ta tuxum

tuz, murch

yog`

Kerak bo`ladigan narsalar:

2ta tish tozalagich

Recept:

Sosiskalarni o`rtasidan bo`lamiz, sosiska oxirida 2 smcha kesmasdan qoldiramiz. Sosiskalarni bir tarafini qovurib olamiz va boshqa tarafini qovuramiz. Boshqa tarafiga o`ntargandan keyin tuxum chaqib, tuz va tamiga qarab murch solamiz.






 
OSIYODate: Chorshanba, 28-Dek-2011, 20:03 | Message # 46
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
kotlet


Kerakli massaliqlar:

4ta o'rtacha kartoshka
100g brinza
2ta zubchik sarimsoq piyoz
4osh qoshiq un
4 osh qoshiq o'simlik yog'i
Ta'bga ko'ra tuz va ziravorlar

kotletlarni qanday tayyorlaymiz:

1. Kartoshkani tozalab, qaynatib olamiz va bo'lakchalarga kesamiz

2. Blenderda yo'ki qo'lda undan pyure tayyorlaymiz, sarimsoq piyoz va brinzani qo'shamiz. tuz va ziravorlar qo'shamiz.

3. Katta bo'lmagan kotletlarga shakl beramiz.

4. Kotletlarimizni ellangan unga botiramiz va uni qizarguncha qovurib olamiz.
 
SaodatDate: Juma, 13-Yan-2012, 06:29 | Message # 47
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
 
OSIYODate: Seshanba, 17-Yan-2012, 13:03 | Message # 48
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
КЎЗАЧАДА ПИШИРИЛГАН ГЎШТ

Масаллиқлар: 500 гр гўшт,
150 гр картошка, 3 ош қошиқ ёғ,
1 ст. товуқ бульони,
60 гр майиз, 1 та нок,
2 ош қошиқ томат пастаси,
2-3 бўлак саримсоқпиёз,
дафна япроғи ,
туз ва мурч керак бўлади.
Тайёрланиши: картошкани сувда қайнатиб, паррак шаклида тўғраймиз.
Сўнг қизиб турган ёғда қовурамиз. Гўштни ҳам тўғраб, ёғда яримчала қовурамиз.
Кўзачага навбатма-навбат гўшт, картошка, томат пастаси, туз, мурч, саримсоқпиёз, дафна япроғи ва товуқ бульонини соламиз.

Сўнг тўғралган нок ва майизни солиб, турли кўкатлар билан безатамиз. Уни газ печига қўйиб, паст оловда 40-45 дақиқа пишириб оламиз. Ушбу мазали таомни кўзача билан дастурхонга тортишингизни тавсия қиламиз.
 
OSIYODate: Dushanba, 23-Yan-2012, 08:59 | Message # 49
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Brokkoli, pishloq va tovuqli sendvich

Masalliqlar (1 dona sendvich uchun):

2 bo`lak non
1/2ta piyoz
brokkoli (xar-xil ranglaridan)
2ta tovuq ko`kragi
1/2 sarimsoq piyoz tishi
2 bo`lak pishloq
saryog`
tuz
tamiga qarab murch
Skovorodkada eritilgan saryog`da brokkolini va piyozni chala yarim
qilib pishiring. Olovdan tushirishdan 30 sekund oldin yupqa qilib
kesilgan tuvuqni brokkoliga qo`shib qovuring. Tuz, tamiga qarab
murch qo`shib yaxshilab aralashtiring.
Nonni ikki tarafiga xam saryog` surting. Oldin sendvichni pastgi qismini qovurib oling:
non - pishloq - brokkoli - pishloq.
Keyin esa sendvichni tepa qismini tilla rang bo`lgunicha qovuring.
Keyin esa ikkala qismni bir qiling
Sendvich tayyor.
 
DURDONDate: Juma, 27-Yan-2012, 12:55 | Message # 50
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Holodes (Liqqildoq)



Holodesni tayyorlash uchun kerakli mahsulotlar:

1.MOL tuyogi 1kg
2.Go'sht (mol yoki qo'y go'shti)
3.Ikki dona sabzi
4. 3 yoki 4 dona chistnok donachasi ( tabga ko'ra)
5.Zirik (zira) tabga ko'ra
6.Ozgina qora murch
7.Ukrop va tabga ko'ra tuz

TAYYORLASH:

Mol tyogini go'sht bilan kastrulkaga solib pishgunga qadar qaynatamiz
Pishib tayyor bo'lgach go'sht va tuyoqni suvdan olib maydalab to'rgaymiz
va yana o'sha suvga sabzi chistnok va ziravorlar bilan solip ozgina qaynatamiz (tahminan 10 minut)
Tayyor bolgan holodesni chuqurroq idishlarga quyib holodilnikka yoki sovuq joyga qoyamiz



YOQIMLI ISHTAHA !


 
OSIYODate: Shanba, 28-Yan-2012, 12:25 | Message # 51
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
rahmat durdon yana retseptlar kutamiz
 
OSIYODate: Shanba, 04-Fev-2012, 09:59 | Message # 52
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Tvorog va yogurtli banan




Kerakli masalliqlar:



1 dona laym 5 dona banan 200 gr tvorog



20 gr asal 100 gr yogurt 1 dona tuxum

Bananlarni tozalab kesamiz. Xoxlagan shaklingizda kesishingiz mumkin. Keyin bananlarga
laym sharbatini sepamiz.

Yogurt, tvorog, asal va tuxumni blender yordamida yaxshilab aralashtiramiz. Bananlarni listga
solamiz va krem bilan qoplaymiz. Duxovkani 180°Cgacha qizitamiz va 20-30 minut davomida pishiramiz.

YOQIMLI ISHTAXA!

 
OSIYODate: Shanba, 25-Fev-2012, 16:55 | Message # 53
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Pishloqda dimlangan baliq



Kerakli masalliqlar:
- 1 kg atrofida balaiq;
- 200 gr pishloq;
- mayonez (30%);
- tuz, qalampir;
- limon sharbati.

baliqni 1,5-2 sm qalinlikda bo`laklarga bo`lib olamiz. Xar 2 tarafidan
tuzlaymiz va biron bir ziravor yoki shunchaki qalampirlasangiz xam bo`ladi.

Listga fol`ga solamiz. Baliq bo`laklarini listga solishdan oldin, bir tarafini limon
sharbatiga belab olamiz, yoki shunchaki limon sharbati sepamiz. Sharbatga belangan
tarafi bilan taxlashni boshlaymiz.
Duxovkani esa baliq pishirishga tayyor bo`lgunicha 200 °C qizitib qo`yamiz.

Baliqni tepa qismiga esa mayonez surtamiz.

Pishloqni mayda qirg`ichdan o`tkizamiz. Pishloqni qattiqro navidan olishni
tafsiya qilaman.

Baliq ustini pishloq bilan qoplaymiz.

Duxovka xaroratini 180 °Cgacha pasaytirib 30-40 daqiqa davomida baliqni
pishiramiz. Baliq pishganini pishloq qizarganidan bilib olsangiz bo`ladi,
lekin baliq tayyor bo`lganini vilka yordamida tekshirishni maslaxat qilaman.


YOQIMLI ISHTAXA!
 
DURDONDate: Shanba, 25-Fev-2012, 17:04 | Message # 54
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Osiyo11, RAHMAT MEHNATLARIZ UCHUN KO'P NARSA ORGANVOLYAPPIZ

 
zilolaDate: Dushanba, 27-Fev-2012, 06:34 | Message # 55
Orta tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 41
Status:
rahmat oloh rozi bolsin

Assalomu Alaykum‏
 
ROBIYADate: Seshanba, 28-Avg-2012, 01:33 | Message # 56
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
osiyopa zor narsalar yozipti mashallah . durdonopa anu haladesni qancha qaynatishni aniq aytip berin kegin toghragandan kegin toridan tori chiniga solip coysa ozi yumaloq bolib qatip coladimi ?

chiroylik imzo coyaman yaqinda
 
SAKINADate: Shanba, 08-Sen-2012, 13:16 | Message # 57
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Rahmat hammsi ham bir biridan mazzaliga o'xshaydi allbatta tayyorlab ko'raman.
 
OSIYODate: Seshanba, 25-Sen-2012, 03:54 | Message # 58
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Масаллиқлар: 4-5 дона помидор, 200 гр қийма, 2 та пиёз ва картошка, 50-60 гр гуруч, ўсимлик ёғи, қаймоқ ва зираворлар.

Тайёрланиши: қиймага, майдаланган пиёз, гуруч ва зираворлар қўшиб, яхшилаб пишитиб оламиз. Помидорларнинг банд қисмини ўткир пичоқ ёрдамида ўйиб, ичини тозалаб оламиз. Сўнг помидорлар ичига аввалдан тайёрлаб олинган қиймани жойлаб, қасқонда 45-50 дақиқа пиширамиз. Дўлмалар пишгунига қадар шўрвани ҳам тайёрлаб оламиз. Аввал ўсимлик ёғида йирик сомонча шаклида тўғралган картошкани қизартириб қовурамиз. Уни қозондан олгач, унга пиёзни солиб, яхшилаб қовурамиз. Сўнг кубик шаклда тўғралган помидорни солиб, қовуришда давом этамиз. Пиёз пишгач, оловни ўчириб, ликобчанинг ярмига картошка ва помидор дўлмасини жойлаштирамиз. Устидан помидор шўрвасини қуйиб, қаймоқ ва кўкатлар билан безатамиз.
 
OSIYODate: Payshanba, 27-Sen-2012, 03:20 | Message # 59
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Пишлоқли чебурек



Масаллиқлар: хамир учун – 0,5 кг ун, 2 ст. сут ва таъбга кўра туз; қийма учун – 0,5 кг қаттиқ пишлоқ, 1-2 дона помидор (ёки томат пастаси) ва кўкатлар.

Тайёрланиши: ишни хамир қоришдан бошлаймиз. Хамир учун керакли барча масаллиқларни бир идишга солиб, ўртача қаттиқликдаги хамир қорамиз. Хамирни 30-40 дақиқа тиндирамиз. Бу вақтда эса пишлоқли начинкани тайёрлаб оламиз. Пишлоқни қирғичдан чиқариб, унга майда тўртбурчак шаклда тўғралган помидор ва кўкатларни соламиз. Тинган хамирни 10-15 та зувалачаларга бўлиб, уларни жува ёрдамида ёйиб чиқамиз. Орасига 1 ош қошиқдан қийма солиб, четларини махсус пичоқча ёрдамида кесиб оламиз. Ушбу чебурекларни қизиб турган ёғга солиб, пишириб оламиз. Хамир солгач, оловни пасайтиришни унутманг. Бўлмаса, хамир қизариб, ичи пишмай қолиши мумкин.
 
OSIYODate: Payshanba, 06-Dek-2012, 13:05 | Message # 60
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Зарур масаллиқлар: 1 та ғоз гўшти, 250 миллиграммдан нордон олма шарбати ва товуқ шўрваси (кубиклардан фойдалансангиз бўлади), 1 бош ўртача катталикдаги қизил карам, 3 та олма, 3 бош пиёз, 2 ош қошиқ ёғ, 1 ош қошиқ қуритилган райҳон барги, лавр япроғи, қалампирмунчоқ, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Ғоз гўштининг ҳамма жойига туз ва мурч суртинг. Йирик тўғралган 2 тадан олма ва пиёзни жамбил билан аралаштириб, товуқ ичини у билан тўлдиринг. Товага товуқнинг олди билан ётқизиб, 220 даражада қиздирилган газ печида ярим соат пиширинг. Кейин орқа томонини ўгириб, уни ҳам 30 дақиқа пиширинг. Газ печини 80° даражага пасайтириб, товуқни 7 соатга димланишга қолдиринг.

2. Қолган олма ва пиёзни майдалаб, эритилган сариёғда қизартириб қовуринг. Карамни тўғраб, туз билан аралаштиринг. Уни ҳам товага солиб, устидан реза мева шарбати ва зираворларни қўшинг. Ярим соат димланг.

3. Товуқни товадан олиб, ёғига шўрва солган ҳолда газ печида қайнатинг. Товуқни бўлаклаб, шўрвага қўшинг-да, яна 6 дақиқа пиширинг. Карам ва қайла билан дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 9 соат.
 
Search: