Date: Shanba, 11/09/03, 1:31:07 AM | Message # 121
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
Ukraina Rossiyaga iltifot ko’rsatdi
Ukraina Rossiya bilan gaz ta’minoti haqidagi tortishuvni hal qilishga yana bir urinib ko’rmoqchi. Kreml ko’nmasa, aybni o’zidan ko’rsin, deydi Ukraina Bosh vaziri Mikola Azarov.
Rossiya prezidenti Dmitriy Medvedev yaqinda Ukrainani ortiqcha talablar bilan chiqib, evaziga biror narsa taklif qilmayotganlikda ayblagan edi.
Rossiya gaz narxini pasaytirishga rozi, lekin unda Ukraina Rossiya boshliq va Qozog’iston hamda Belarus a’zo boj ittifoqiga kirsin, deydi Medvedev.
Bundan tashqari, deydi u, Ukraina davlat energetik kompaniyasi aksiyalari qisman Rossiyaga sotilishi kerak.
Gazni shu paytgacha asosan Rossiyadan olgan Ukraina bu tobelikda qutulmoqchi va uning hududi orqali Yevropaga uzatiladigan gaz quvurlari ijarasi uchun Rossiyadan ko’proq pul talab qilmoqda.
Date: Shanba, 11/09/03, 1:33:47 AM | Message # 122
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
Belarus prezidenti to’rt siyosiy mahbusni avf etdi
Belarus prezidenti Aleksandr Lukashenko o’tgan yilning dekabrida hukumatga qarshi namoyishlarda qatnashib, qamalgan to’rt faolni avf etgan.
2010-yilning oxirida prezident saylovlarida Lukashenko g’olib, deb e’lon qilingach, mamlakatda namoyishlar boshlangan, biroq birpasda kuch bilan bostirilgan edi.
Xalqaro hamjamiyat saylovni ham, yuzlab odamlar qamalganini ham tanqid qilib chiqqan edi.
Aleksandr Lukashenko Belarusni 1994 yildan beri boshqarib keladi.
Biroq mamlakatdagi iqtisodiy tanazzul va tobora oshib borayotgan aholi noroziligi bois u G’arb bilan murosa qilib, sanksiyalardan qutulishga harakat qilmoqda.
Date: Dushanba, 11/09/05, 9:38:56 AM | Message # 123
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Покистонда ҳукуматпараст қавмларни жазолаш учун 20дан ортиқ ўсмир ўғирлаб кетилган
Покистондаги Толибон ҳаракатига кўра, жангариларга қарши курашаётган ҳукуматпараст қавмларни жазолаш мақсадида 25 нафар ўғил бола ўғирлаб кетилган.
Мамунд қавмидан бўлган ўнлаб ушбу ўсмирлар пайшанба куни Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган Бажаур минтақасида сайрга чиққан пайтлари олиб қочилган.
Тутқундагиларни озод қилиш ҳаракатларига ҳозир уларнинг яқинлари ва қабила оқсоқоллари ҳам қўшилишган.
Мамунд қавми аъзолари чегаранинг ҳар икки томонида ҳам истиқомат қилишади.
'Оилалар қайғуда қолган'
Толибон воизи Эҳсонуллоҳ Эҳсоннинг айтишича, ушбу катта сондаги одам ўғирлаш режа асосида амалга оширилган ва жангарилар Рамазон ҳайити таътили пайти ўсмилар табиат қўйнига дам олишга чиқишларини аввалдан билишган.
Воизга кўра, болалар тақдирини Бажаурдаги Толибон кенгаши ҳал қилади.
У ўғирлаб кетилганларнинг аксари ёш болалар эканини рад этган.
Бироқ, жангарилар чангалидан қочишга муваффақ бўлган шоҳидлардан бири Воҳидуллоҳга кўра, ўғирланганларнинг аксари 18 ёшдан кичик бўлишган, улар орасида 10 яшарлари ҳам бор.
Толибонга кўра, улар ўсмирларни қўйиб юбориш эвазига Покистонда ушлаб турилган баъзи аъзоларини озод этишни талаб қилишмоқда. Аммо, бу даъволар Покистон расмийлари тарафидан тасдиқланмаган.
Ўтган бир неча йил асносида Мамунд қавми Покистон ҳарбийлиги билан ҳамкорлик қилиб келади.
Покистон ҳукуматига кўра, ушбу ҳамкорлик ҳудудни Толибон таъсиридан халос қилишга ёрдам берган.
Ҳукумат кўплаб жангарилар чегаранинг нариги томони-Афғонистон шарқидаги Кўнар вилоятида ин қуришгани ва улар ўша ердан туриб Покистон шимоли-ғарбига ҳужумларини амалга оширишларини айтади. BBC
Ўзбеклар Қозоғистон ва Қирғизистон пахтасини тераяпти
Шу кунларда қозоқ фермерлари Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона водийсига бориб, оммавий равишда ишчиларни Қозоғистонга пахта теримига олиб кетаяптилар. Қозоқ фермерлари, жумладан, Сурхондарёнинг Бандихон туманида уйма-уй юриб, фуқароларни пахта териш учун Қозоғистонга олиб кетаяпти.
Бу ҳақда Озодликка хабар қилган деновлик коллеж талабаси Шавкат мактубида айтилишича, Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ ҳақ ваъда қилаётган қозоқ фермерлари сўзига ишониб, сурхондарёликлар оммавий равишда Қозоғистон томон йўл олаяптилар.
Сурхондарёнинг Олтинсой туманидан бўлган Шерзод ака айни пайтда оиласи билан Жанубий Қозоғистоннинг Сариоғоч туманида пахта тераяпти.
Шерзод акага кўра, қозоқ фермерлари пахта териш мавсумига ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмини жуда яхши йўлга қўйган.
- Қозоғистоннинг одамлари бориб, Сурхондарёдан олиб келади теримчиларни. Пахтасини тердириб, кейин таможнядан ўтказиб қўяди. Ўзбекистоннинг таможняси - Қоплонбек, Майский бор, Черняевка бор - шу ерлардан ўзбек теримчиларини ўтказиш йўлга қўйилган. Пахтасини тердириб, бир ой терадими, 25 кунми, кейин яна тамножнядан ўтказиб қўяди. Агар "автобусда кетаман" деса, ипподромга, "поездда кетаман" деса, вокзалга олиб бориб қўяди. Ўзбекистондан хотин-қизлар келади, болалар келади, қари одамлар келади. Кўпинча аëллар, ëш қизлар келади, - деди Сариоғочда пахта тераётган олтинсойлик Шерзод ака.
Унинг айтишича, икки йилдирки, икки қизи, ўғли ва келини билан бирга Сариоғочда пахта мавсуми тугагунча пахта теради.
Шерзод аканинг таъкидлашича, оиласидаги 6 киши кунига ўртача 500 килограммдан пахта теради, ҳар пахта мавсумида унинг оиласи 1500 АҚШ долларидан зиёдроқ пул ишлайди.
Шерзод ака оиласи билан маҳаллий ўзбеклардан бирининг уйида ижарада туради. Кўпчилик ўзбекистонликлар эса дала шийпонларига жойлашади. Унга кўра, умумий ётоқхонага айланган бундай жойларда яшаш учун шароитлар умуман йўқ, деса ҳам бўлади. Айрим жойларда иш берувчиларнинг ўзи ўзбек теримчиларини турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлайди. Бундай ҳолатларда эса пахтага тўланадиган ҳақ нисбатан арзон бўлади.
Қибрайлик Ғофуржон ака Озодлик илтимосига кўра ўзбек-қозоқ чегарасида Қозоғистонга пахта теримига кетаётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни ўргангач, қуйидагиларни айтиб берди:
- “Яллама” деган пост бор. Ундан кейин “ПостГАИ” деган ҳам пост бор. Шунинг нариëқ тарафида бугун бўлаётган воқеа. Фермерлар тайëр бўлиб ўтиришибди. Бу ердан пахта теримига одамлар ўтаяпти. Қозоқ фермерларининг ўзи олиб кетар экан. Бир ойлик учëтга қўйиш, овқат фермерлардан. Бир ойдан кейин олиб келишиб, яна ўзи чегарадан чиқариб қўяркан. Бир ой туриш мумкин экан. Бир килосига 10 тангадан бераëтган экан. Бизларнинг пулда 160 сўм бўлади. Тошкентда 120 сўмдан тўлаëтган экан пахтага. Асосан, сурхондарёлик, қашқадарёлик, жиззахлик ва водийликлар пахта теришга ўтаяпти, - деди Ғофиржон ака.
Жанубий Қозоғистоннинг Сариоғоч туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда туман далаларида ўзбекистонликлар пахта тераётганини тасдиқлар экан, бунинг қонунга қарши ҳолат эмаслигини таъкидлади.
Қозоқ матбуоти маълумотига кўра, Жанубий Қозоғистоннинг Мақтаорол туманида ҳам ўзбекистонлик теримчилар бўлиб, улар сони 2500 дан зиёдни ташкил қилади.
Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар пахта мавсумида қўшни Қирғизистон пахтасини теришга ҳам кўмаклашар экан.
Бу борада мониторинг ўтказган ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатилла Раҳматуллаевга кўра, ҳар мавсумда юзлаб ўзбекистонликлар Қирғизистонга пахта теримига келади.
- Ягана, пахта терими мавсумида кўпроқ ўзбекистонлик аëллар, болалар бизнинг территорияда пахта теришади. Олинган ҳақи Ўзбекистонникидан анча юқори. Биз тадқиқот олиб борган пайтимизда Қорасув райони далаларида бўлдик. Битта далада 100 га яқин аëл, болалар пахта тераëтган эди. Уларнинг 80 фоизи Ўзбекистон фуқаролари. Бултур, бурунги йилги сезондаги баҳони оладиган бўлсак, 1-1,5 қирғиз сомидан пул тўлашган. Бу дегани ўртача 30 центдан ошиқроқ. Ўзбекистонда арзонроқ тўласа керак. Шунинг учун Ўзбекистон фуқаролари бизнинг территорияга чиқиб, пахта теришади, - деди ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатилла Раҳматиллаев.
Ўзбекистонда пахта теримига яроқли фуқаролар қўшни давлатларнинг пахта хирмонларини тиклашга кўмаклашаётган бир пайтда уларнинг далаларда бўшаб қолган ўрни яна мактаб ўқувчилари ва талабалар билан тўлдирилиши кутилмоқда. ozodlik org
Ўтган июн ойида Деҳлидаги худди шу маҳкама бинолари мажмуи ташқарисида машинага ўрнатилган бомба портлатилган, унда талофатлар берилмаганди.
Сўнгги портлаш бугун маҳаллий вақт билан 10:17ларда юз берган.
Ички ишлар вазири Чидамбарамга кўра, жосуслик хизмати ҳодиса ортида ким турганини аниқлаш учун Деҳли полицияси билан бирга ишлаётгани, аммо ҳозиргача бирон бир хулосага келинмаганини айтган.
Телевизион каналлар тез ёрдам машиналари кўринишидан оғир яраланган одамларни шифохоналарга олиб кетаётганларини кўрсатган.
Россия элчихонаси 2010 йилдан бери 1,5 минг ўзбекистонликка моддий ёрдам кўрсатди.
Тошкетдаги Россия элчихонаси 2010 йилдан бери оғир аҳволда қолган юртдошларига моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ИА REGNUM мухбирига Ўзбекистондаги Россия элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, бу тоифа инсонлар меҳнат фаолиятига яроқсиз, ва ўз-ўзидан ижтимоий кам таъминланган бўладилар. “Улар, биринчи навбатда, Улуғ Ватан уруши ветеранлари, меҳнат фронти да қатнашганлар, ногиронлардир. Бундан ташқари, тезкор моддий ёрдам дегани – пенсияга доим қўшиб бериладиган нарса эмас. Ёки Россия ва Ўзбекистоннинг давлат ва бошқа бир байрамлари муносабати билан қанақадир тўлов ҳам эмас. Ушбу Хориждаги ватандошлар иши бўйича давлат комиссияси (Правительственная комиссия по делам соотечественников за рубежом (ПКДСР)) программасини амалга ошириш учун элчихонага чекланган маблағ ажратилади. Тўлов фақат хусусий аризалар асосида бир борагина амалга оширилади, холос. Ҳозирги кунда унинг ўртача миқдори Ўзбекистон Марказий банкидаги курс бўйича 50 АҚШ долларига тенг”, – деб изоҳлади матбуот хизмати вакили. Унинг айтишича, Элчихона инсонпарварлик комиссияси томонидан ҳар бир аризани алоҳида қаноатлантириш ёки қайтариш ишлари олиб борилади. “2010 йили 900га яқин одам шунақанги моддий ёрдамни олган бўлса, жорий йилнинг бошидан бери эса 600дан ошди. Юқорида қайд этилган программа Ўзбекистонда ижро қилинаётганидан бери бир неча минг ҳамюртларга моддий ёрдам кўрсатилди. Тўғридан -тўғри моддий ёрдам кўрсатилишидан ташқари, ҳамюртларни қўллашнинг бошқа турларини ҳам Элчихона топмоқда. Мана масалан, 2010-2011-йиллар мобайнида 100 ортиқ Улуғ Ватан уруши ветеранлари ва Меҳнат фронти қатнашчилари ўзбек санатория ва курортларига даволанишга юборилди. Россия ҳамкорлиги вакиллиги ҳамда Ўзбекистоннинг рус ва бошқа маданий марказлари билан биргаликда Рус диаспораси учун узлуксиз турли оммавий маданий тадбирлар ўтказилиб келинади. Бундан ташқари, ҳар йили 1000дан ортиқ ҳамюртлар Ўзбекистондаги рус тилида чоп этиладиган газета ва журналларга обуна қилинади”, – деб сўзларини ниҳоялади агентлик суҳбатдоши.
Date: Payshanba, 11/09/08, 9:32:39 AM | Message # 127
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
08.09.2011 Россиянинг Ярослав вилоятида самолёт қулаши оқибатида 43 одам ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат натижасида икки киши тирик қолган. ЯК-42 русумидаги йўловчилар самолёти бортида 8 нафар экипаж аъзоси ва "Локомотив" хоккей клубининг 37 ўйинчиси бўлган.
Самолёт Ярослав яқинидаги "ТУношна" аэродромидан кўтарилиши ҳамон ҳалокатга учраган.
"Локомотив" хоккейчилари 8 сентябр куни Минскда "Динамо" клуби билан бўладиган ўйинга кетаётган бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида "Локомотив" клубида ўйнаётган Чехия, Словакия, Швеция фуқароси бўлган легионерлар ҳам бор.
Интерпол ҳокимиятдан ағдарилган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий, унинг ўғли Сайфул Ислом ва разведка хизмати бошлиғи Абдулла Ас-Сенуссини ҳибсга олиш ҳақида ордер берди.
Халқаро полиция идораси 188та аъзо давлатлар полиция хизматларига Қаддафий, Сайфул Ислом ва Ас-Сенуссини Халқаро жиноятлар суди прокурорлари сўровига мувофиқ қўлга олиб судга жўнатиш ҳақида сўров йўлланганини маълум қилди.
Июн ойида ушбу уч шахсни инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаган Халқаро жиноятлар суди уларни қўлга олишга ордер берган эди.
Айни пайтда, Ливияда Ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий тарафдорлари назорат қилаётган сўнгги шаҳарларни ўз тасарруфига олишга уринмоқда.
Суриядаги телеканал орқали пайшанба куни мурожаат қилган Муаммар Қаддафий ўз тарафдорларини исëнчиларга фаол қаршилик кўрсатишга чақирди.
2001 йил, 11 сентябр, Ню Йорк. 09.09.2011 Сарвар Усмон Яна бир неча кундан сўнг Америка тарихига энг қора саҳифа бўлиб кирган улкан фожеа юз берганига 10 йил тўлади. Жаҳон савдо марказининг эгизак биноларига алқаидачилар томонидан қилинган ҳужумдан 3000 дан зиёд киши кўз очиб юмгунча ҳаётдан ажраб қолган эди.
Икки осмонўпар бино вайроналари остида қолганлар орасида нафақат америкаликлар, балки жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор эди.
Машъум сана муносабати билан бугунги ҳамда олдинда турган кунлар давомида ҳавога узатиладиган эшиттиришларимизда шу мавзудаги мақолаларни тинглашингиз мумкин.
11 сентябр воқеаларига бағишланган эшиттиришларнинг бошламаси сифатида Озодликнинг Эркин микрофонига қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан тўрт нафари ўртасида ўтказганимиз мухтасар сўровни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
Тингловчиларимизга саволни жуда мавҳум, ўта умумий қилиб бердик: "Бундан 10 йил муқаддам, 11 сентябрда жаҳонда қандай воқеа юз берган эди?" деб сўрадик.
Тўрттала тингловчимизнинг ҳам фожеадан хабари бор экан.
Улардан биринчиси воқеанинг Америкада бўлганини билади, лекин ҳужумни ким амалга оширганини эслолмайди.
- Америкадаги осмонўпар биноларга террористик акт уюштирилган эди. Шу бўлса керакда.
Озодлик: Ким амалга оширган ўша террористик актни?
- Билмадим. Энди сизлар қатори матбуотда эшитганимни эшитганман. Мен ҳам энди қишлоқнинг одами. Қаердан биламан, - дейди биринчи тингловчи.
Иккинчи тингловчимизда 10 йил олдин юз берган фожеа тўғрисида информация сал кўпроқ бўлиб чиқди.
- Америкада бўлган. Мен олий маълумотлиман. Филолог.
Озодлик: Яна қанақа тафсилотларини биласиз ўша воқеанинг?
- Қўшалоқ бинога самолëт келиб урилган, қулаган. Бин Ладен, яна алламбалолар, - дейди иккинчи тингловчи.
Учинчи тингловчи саволимизни эшитгач бироз ўйланди ва бирдан эсига тушди.
- Ҳа, ҳа, 11 сентябр иккита дом қулаган кун-ку.
Озодлик: Қанақа домлар қулаган?
- Эна-бола домлар. Ҳозир аниқ эсимда йўқ, бир юзу неччи этажли домлар қулаган.
Озодлик: Нима учун қулаган?
- Телевизордан кўрганмиз энди ака. Самолëт қулатганми нима қулатгану ака 2001 йил 11 сентябрда, - дейди учинчи тингловчи.
Сўровимизда иштирок этган тўртинчи респондент эса, бундан 10 йил муқаддам амалга оширилган террор ҳужумига ўз баҳосини ҳам берди.
- Бундан 10 йил олдин Усома Бин Ладин бошчилигидаги гуруҳ Америкада теракт содир қилган эди. Тўғри 10 йил олдин шу воқеа бўлган эди.
Озодлик: Ўша воқеа тўғрисида яна нималар биласиз?
- Фақат қўшимча қиладиган нарсамки, ўша ишни қилганларни ва ўша ишни буюртма берганларни инсон деб бўлмайди. Бунга ҳуқуқи йўқ. Бу мумкин эмас. Шуни биламан ака,- дейди тўртинчи тингловчи.
Гулнора Каримованинг Нью-Йоркда бошланган “Модалар ҳафталиги”даги иштироки хатар остида қолди – ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида унинг ташкилотчилари уни олий шохсупага чиқармаслик учун баҳона излашмоқда.
Дизайнери Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ва БМТнинг Женевадаги ва Испаниядаги штаб квартирасида мамлакат элчиси бўлган Guliнинг “Баҳор-2012” коллекцияси, Нью Йоркдаги саҳнага қўйилмаслиги мумкин.
Нуфузли ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Human Rights Watch босими остида Нью Йоркдаги “Модалар ҳафталиги” IMG (International Management Group) ширкати Каримова билан тузилган шартноманинг бузилиши эҳтимоли остида ишламоқда.
“Тадбир [тақдимот]нинг бекор этилишига легал имконият қидирмоқда”, - деди New York Post газетасига IMG матбуот котиби.
Тадбир [тақдимот]нинг бекор этилишига легал имконият қидирмоқда" IMG матбуот котиби
Ральф Корен, Кельвин Кляйн, Наим Хан ва бошқалар билан бир қаторда тақдим этиши лозим эди.
Human Rights Watch ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари унинг “Модалар ҳафталиги”даги иштирокига йўл қўйиб бўлмайди дея ҳисоблашмоқда.
“Гулнора Каримова, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг жиддий ноҳақликлари билан танилган ўзбек режимининг асосий фигураларидан бири саналади, - деди Хью Уильямсон, HRW нинг Европа ва Марказий Осиёдаги ижрочи директори. - Бундай шахс “Модалар ҳафталиги” каби Нью Йоркдаги нуфузли бир платформада туришга нолойиқдир.
Каримованинг бу каби тадбирларда иштироки, Уильямсоннинг фикрига кўра, унга ўз шахсий имиджи ва у тақдим қилаётган давлат имиджини оқлашга ёрдам беради. “Бунга йўл қўйиб бўлмайди”, - дея қўшимча қилди у.
Унинг вакили New York Postга берган интервьюсида, IMG Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан “даҳшатда”, деди. У шунингдек HRW билан “Модалар ҳафталиги” давомида ва ундан кейин ҳам, ўзбек ҳукумдорларига қарши чиқиш ишларида бирга ишлаш истагини билдирди.
Гулнора Каримова - Ўзбекистоннинг Женевадаги ва Испаниядаги БМТ котиби; gulnarakarimova.com қувилиши якка тадбир эса балки бундай тадбирларнинг бошланишидир.
“Биз IMGни у ташкил этаётган “Модалар ҳафталиги”да бирор бир платформани унга [Гулнора Каримовага] бермасликка ундамоқдамиз, - деди Уильямсон.
- Умид қиламизки, бошланаётган кампания қор кўчкиси эффектини бериши, Каримовни кислороддан маҳрум қилиб ҳалқаро платформадан тўсиб қўйиши лозим”.
Агар Каримов коллекциялари тақдимоти бўладига тақдирда, унга келувчи меҳмонларнинг Линкольн марказига норозилик акцияси иштирокчилари орасидан ўтиб бориш лозим бўлади.
International Labour Rights Forum ҳуқуқ ҳимоячилари Каримова тақдимотини, ўзбек пахта плантацияларида қулларча болалар меҳнати акс этган майкуаларни кийию пикет қилишни мўлжаллаган.
Ўзбекистон Халқ ҳаракати аъзолари Ню Йоркда норозилик тадбири ўтказмоқда. 12.09.2011 Guli коллекцияси кўргазмасининг Ню Йорк Мода ҳафталиги дастуридан олиб ташланиши ортидан Ҳюман Райтс Уотч шунга умид қилмоқда. - Бундан кейин Ню Йорк Модалар ҳафталиги каби обрўли тадбирлар шоҳсупасида репрессив ҳукумат манояндаси бўлган дизайнерга ўрин берилмаганидан мамнунмиз, дейди Озодлик билан суҳбатда Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Ҳю Уилямсон.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи ўз коллекциясини Ню Йоркнинг Линколн марказида 15 сентябр куни дизайн оламининг Ралф Лорен, Келвин Клайн, Наим Хан каби номдорлари билан бир қаторда тақдим этишни режалаётган эди.
Аммо Мода ҳафталиги ташкилотчилари Ҳман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти босимлари, Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши норозилик намойишлари ҳамда Америка матбуотида босилган бир қатор мақолалар боис Каримова хоним либослари кўргазмасини бекор қилишга мажбур бўлди.
Ню Йорк Модалар ҳафталиги ташкилотчиси бўлган IMG (International Management Group) ширкати вакили Зак Эйкман: "Хавотирга сабаб бир неча масалалар кўтарилгани боис 15 сентябрга белгиланган “Guli” шоусини бекор қилдик", - деб билдирди матбуотга жумладан.
- Болаларни қул қилиб ишлатиш, диссидентларни қийноққа солиш ҳеч қачон безак бўлмаган. Мода ҳафталиги шоҳсупасида репрессив ҳукумат вакилига ўрин берилмагани бу режим учун тўғри мужда йўллайди, деб умид қиламиз”, дейди Ҳюман Райтс Уотч тадқиқотчиси Уилямсон Озодлик билан суҳбатда.
Ҳуқуқ фаоллари ҳамда журналистлар Мода ҳафталиги ташкилотчилари эътиборини Ўзбекистонда президент Ислом Каримов режими остида содир этилаётган жиддий қонунбузарликлар, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, болалар меҳнатидан воз кечилмаётганига қаратишди.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, ўзбек қамоқхоналарида бир қанча журналист, ҳуқуқ ва мухолифат фаоли азоб чекмоқда, мунтазам қийноққа солинмоқда.
Ҳар йили икки миллиондан ортиқ бола мактабда ўқиш ўрнига пахта даласига ҳайдалади¸ деб давом этади ташкилот расмийси.
- Гулнора Каримова, инсон ҳуқуқлари энг абгор бўлган ўзбек режимининг асосий намояндаларидан бири ҳисобланади. Бу каби тадбирлар унинг ўзи ва отаси бош бўлган ҳукумат имиджини оқлашга ёрдам беради. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, дейди Ҳю Уилямсон.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти баёнотлари ҳамда газетадаги чиқишлардан ташқари, Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоллари ҳам Мода ҳафталиги ўтаётган Линколн маркази қаршисида намойиш ўтказишди, ню йоркликларга варақалар тарқатишди.
Шиор ва варақаларда "Ўзбек болалари Гулнора Каримовани бойитиш учун қул каби пахта термоқда"¸ " Гулнора сен 4 йил олдин менинг ҳаққимни егансан!" деган мазмундаги ëзувлар бор эди.
Мода ҳафталиги ташкилотчиларидан бири шанба куни намойиш қатнашчилари олдига чиқиб, “Сизлар ғолиб бўлдингизлар, Гулноранинг томошасини бекор қилдик, у қатнашмайдиган бўлди”, деб айтган.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи сўнгги йилларда дунё аслзодалари давраларида саховатпеша аёл сифатида Шерон Стоун, Элтон Жонс ва ҳатто АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон қатнашган давраларда кўзга ташлана бошлаган эди.
Ўтган йили у ўзининг Guli бренди остидаги кийимлари ва тақинчоқлари билан Ню Йоркдаги Модалар ҳафталигида иштирок этган эди.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ню Йоркдаги Мода ҳафталиги ташкилотчилари ва ҳомийларига мактуб йўллаб, токи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланмас экан¸ Гулнора Каримовани бундан буён ҳам ўз тадбирларига таклиф этмасликни сўради ва бошқа ширкатларни ҳам шунга чақирди.
Икки йил аввал Гулнора Каримовани "Дунёнинг энг ёмон қизлари" рўйхатига киритган "Foreign Policy" журнали “Каримова хоним Европада хушбичим қоматли, саховатпеша аёл сифатида танилган, уни катта давраларда юлдузлар билан бирга кўриш мумкин, ватани Ўзбекистонда эса Каримова хоним қаттол диктатор отасининг вориси бўлишга тиришаётган ва йирик молия орттириш йўлида отасининг мавқеидан фойдаланаётган шахс" экани ҳақида ёзган эди.
Аввалроқ, бу рўйхатга Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ирнинг қизи Ким Жонг Нам, Хитой Президенти Ху Жинтао қизи Ху Найфенг, Бирманинг сўнгги бош вазири Не Виннинг қизи Сандар, Таиланд собиқ бош вазири Таксин Шинаватранинг қизи Пинхонгталар киритилган эди.
Гулнора Каримованинг Guli коллекцияси кўргазмасининг Ню Йоркдаги Мода ҳафталиги дастуридан олиб ташланиши ҳуқуқ ҳимоячиларининг навбатдаги ғалабаси ўлароқ кўрилмоқда.
Бундан олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг яна бир қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг Rue89 нашри устидан берган шикоят аризаси Париж судида қондирилмаган эди.
Суд президентнинг қизи ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили Каримовани "диктаторнинг қизи", Ўзбекистон президентини эса "диктатор", деб атаган француз журналисти Огустен Скалберт ўз мақолаларида билдирган фикрларни ҳақиқат деб тан олган эди.
Date: Yakshanba, 11/09/18, 9:21:24 AM | Message # 135
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Барак Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш режаси норозиликларга етаклаган
Президент Обаманинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш режаси халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ғазабига сабаб бўлмоқда.
Қатор нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шу ҳафта АҚШ сенатига мактуб йўллаб, Оқ Уйнинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш ҳақидаги сўровини рад этишга чақирганлар.
Хабарларга кўра, Президент Обама маъмурияти Афғонистондаги урушда муҳим таъминот йўлига айланаётгган Ўзбекистон билан алоқаларни яхшиламоқчи.
Ҳюман Райтс Уотч ва Халқаро Амнистия дохил 9та халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти имзо чеккан мактуб АҚШ Сенатининг хорижий амалиётлар тагқўмитаси аъзоси ва республикачиларнинг ташқи сиёсатдаги энг қудратли овозларидан бири сифатида билинган сенатор Линдсей Грэҳем номига йўлланган.
Мактуб муаллифлари "Ўзбекистон ҳукумати фуқаро жамияти фаоллари ва сиёсий мухолифларининг овозини бўғиш, фикр ва дин эркинлигини чеклаш ҳамда оммавий миқёсда болаларнинг мажбурий меҳнатини ташкиллаштиришда давом этаётган бир пайтда" америкалик солиқ тўловчиларнинг пули ҳарбий ёрдам сифатида ўзбек ҳукуматига берилишига қарши эканликларини билдиришган.
Уларга кўра, Ўзбекистоннинг "стратегик ҳамкор", деган мақоми бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи борасидаги хавотирларни босиб кетмаслиги керак.
Улар АҚШ Конгрессини Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалардан сабоқ чиқаришга ундаганлар. Мактуб муаллифлари Араб давлатларидаги халқ ғалаёнларига қадар ҳам, масалан, Ўзбекистонга қўшни Қирғизистонда халқнинг коррупция ва репрессиялардан норозилиги ҳукуматнинг ағдарилишига олиб келганини эслатишган.
Вашингтон 2002 -2004 йиллар орасида Ислом Каримова ҳукуматига ёрдам бериб келган. Бу кўмак Ўзбекистон АҚШ билан стратегик Ҳамкорлик Битимини имзолаши ортидан бошланган.
Хабарларга кўра, ана шу икки йил давомида Ўзбекистон АҚШдан қарийб ярим миллиард долларга яқин кўмак олган. Аммо 2004 йилда АҚШ Конгресси Ўзбекистон ҳукумати ушбу битимнинг сиёсий эркинликлар ва инсон ҳуқуқларининг аҳволини яхшилашга доир бандини бажармагани важидан мазкур ёрдамни тўхтатган эди.
Ўзбекистондаги инсонлар ҳуқуқларига оид аҳвол ҳали-ҳанўз ижобий тарафга ўзгармаган. Аммо Афғонистондаги хорижий кучлар учун зарур маҳслуотлар ўтадиган Покистондаги таъминот йўли сўнгги йиллар тез-тез исёнкорлар ҳужумларига тутилмоқда.
Шундай вазиятда Ўзбекистондан ўтувчи Термез-Ҳайратон йўли аҳамияти ортмоқда. Аллақачон Шимолий Таъминот йўли, деб аталаётган бу йўлга АҚШ тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.
Ўзбекистон Термезни Мозори Шариф билан боғловчи темир йўлнинг илк босқичини барпо этди. Бу эса мазкур йўлакнинг юк олиб ўтиш ҳажмини оширади в ашу асно унинг аҳамияти янада ортади.
Сўнгги бир ой ичида юқоридаги мактуб йўлланган сенатор Линдсей Грэҳем ҳамда Давлат Котиби ўринбосари Роберт Блэйк бошчилигидаги юқори мартабали ҳайъатларнинг Тошкентда Президент Каримов билан сиёсий музокара ва маслаҳатлашувларни ўтказгани буни яна бир марта таъкидлайди.