Ихтиро муаллифлари орасида Ўзбекистон Фанлар академиясида узоқ йиллар ишлаган нанотехнологиялар билимдони Али Алиев ҳам бор. Кўринмас одам ёки одамни кўринмас қиладиган қалпоқ ёки ёмғирпўш ҳақида фақат эртакларда ўқиганмиз.
Америкада яшовчи ўзбекистонлик олим эртаклардаги бу ҳолатни реалликка айлантирди.
Далласдаги Техас университети тадқиқотчилари Али Алиев раҳбарлиги остида кўринмас матони ихтиро қилишди.
Сароб эффектини берувчи бу матоҳ углерод нанотрубкачалар асосига қурилган.
- У электр токи таъсирида тез қизийди ва тез иссиқлик ўтказувчанлиги ва юпқалиги билан сароб эффектини пайдо қилишга қодир. Бир қанча молекула қалинлигидаги бу матоҳ ўз оптик диапазонида жойлашган объектларни кўринмас ҳолга келтириши мумкин. Жуда юпқа плёнка, деярли кўринмайдиган плёнка бу. Уни бирон объектни олдига олиб келсангиз, у кўзга кўринмайдиган ҳолга келади. Атрофдаги нарсалар кўринади, уни ортидагилар кўринмас бўлиб қолади, - дейди кашфиёт муаллифи, Далласдаги Техас университети профессори Али Алиев Озодлик мухбири билан суҳбатда.
"Бу ихтиронинг моҳияти ва аҳамияти нимада ва қайси соҳаларда бундан фойдаланиш мумкин?" деб сўраймиз олимдан.
- Тадқиқотларни бошлаганимизда мақсадимиз оптик дефлекторлар, яъни лазер нурларини тез қайтара оладиган материални кашф этиш бўлган эди ўзи асли ва мана бунга эришдик, - дейди Алиев.
Техаслик олимлар яратган кўзга кўринмас матонинг қандай ишлашини Nanotechnology интернет журналидаги видеоматериалда кўриш мумкин.
Доктор Алиев саксонинчи йилларда Ўзбекистон фанлар академиясида ишлаган. Олим ўзбек тилида қийналса ҳам, гапира олади.
- Академияда, электроника институтида ишлаганман, кейин термо-физика институтида ҳам ишладим. Термо-физика институтида 25 йил ишладим. Жудаям ахши вақтлар эди. Хуллас, 2002 йилгача Тошкентда ишладим. Кейин Жанубий Кореяда тўрт йил ишлаб, АҚШга келдим. Ҳозир Далласдаги Техас университетидаман, - дейди Али Алиев.
Ҳозир 56 ёшда бўлган олим нанотехнологиялар борасида 60 дан ортиқ илмий изланиш ҳамда 10 га яқин патент муаллифи ҳисобланади. ozodlik.org
Message edited by Saodat - Yakshanba, 11/10/09, 5:30:45 PM
Date: Chorshanba, 11/10/12, 2:58:24 AM | Message # 153
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Коинот энди узоқ эмас
20 йил давом этган изланишлардан сўнг Чилидаги Атакама чўлида дунёдаги энг катта ALMA радио телескоплари бунёд қилинди. Европанинг бир қатор давлатлари, АҚШ, Япония ва Чили каби жами 20 давлат ҳамкорлигида бунёд қилинган ALMA телескопларидан 12 таси аллақачон ишга туширилди...
Илк кузатув Ердан 70 миллион ёруғлик йили узоқликда икки галактиканинг тўқнашуви бўлди. Бу телескоплар 2013 йилда тўлалигича фаолият юрита бошлайди, олимларнинг айтишича, шундан сўнг улар коинотнинг ярмини инсонлар кўз олдида намоён қилишади. Яъни, телескоплар ҳар уч дақиқада янги бир галакикани кашф қилишади.
Лойиҳанинг давоми сифатида бу ерда футбол стадиони катталигидаги улкан телескоп ҳам бунёд қилинади. Асосий биноси ердан 74 метр баландликда жойлашадиган ушбу телескоп ёрдамида олимлар 14 миллиард ёруғлик йили узоқликдаги самовий жисмларни ҳам кузата олиш имкониятига эга бўлишади. У машҳур “Хаббл” телескопидан ҳам 15 марта ёрқинроқ тасвирлар олишга қодир.
Date: Chorshanba, 11/10/12, 11:33:57 AM | Message # 154
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
КЛИНТОН КЕТМОҚЧИ
АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Барак Обаманинг президентлик муддати тугаши билан лавозимидан бўшашини маълум қилди. «Сиёсатдан кетишни интиқлик билан кутяпман, – деди дунёнинг энг нуфузли аёлларидан бири бўлмиш Х.Клинтон «Ассошиэйтед Пресс» агентлигига берган интервьюсида. – Давлат лавозимида ишлашга қизиқишим қолмади, ўзимни оиламга бағишламоқчиман». Давлат котибининг айтишича, 2012 йилга президетлик сайловида Барак Обама, албатта, ғолиб бўлади. Аввалроқ у Барак Обама қайта сайланса, ўз ўрнида қолиши мумкинлигини айтган эди. Шу йилнинг 26 октябрида Хиллари Клинтон 64 ёшга тўлади. 2008 йилда Б.Обама билан президентлик курсиси учун кураш олиб борган. Давлат раҳбарлиги Обамага насиб этгач, унга давлат котиби бўлиш таклиф этилди. Х.Клитон ушбу лавозимда 2009 йилнинг 21 январидан бери ишлаб келяпти. Шу йил Forbes журнали томонидан эълон қилинган дунёнинг энг нуфузли аёллар рўйхатида Хиллари Клинтон иккинчи ўринни эгаллади.
Қирғиз расмийларига кўра, ҳибсхоналарга видеокамера ўрнатиш қийноқларга қарши курашнинг бир усулидир. Шу йилнинг 9 август куни Бозорқўрғон туман милиция ходимлари томонидан калтаклангани оқибатида вафот этган Усмонжон Холмирзаевнинг ўлими Бозорқўрғон милиция бўлимида видеокамералар ўрнатилишига туртки бўлди. Бунинг учун октябр ойи бошларида туманда қийноқларга қарши курашга ҳисса қўшиш марафони ҳам ўтказилган:
- Милиция ургани, калтаклагани айтилаётган фуқаро Холмирзаевнинг ўлими бунга туртки бўлди. “Шу ерда марафон ўтказиб, қийноқларни йўқ қилишга ҳаракат қилайлик”, деган фикр пайдо бўлди. Видеокамералар ўрнатишга 10-15 минг доллар керак. Халқаро ташкилотлар ҳам “ёрдам берамиз”, дейишаяпти. Агар улар ҳам ёрдам берса, бу ишларни амалга оширишга катта имконият пайдо бўлади, -деди Жалолобод вилоят прокурори Нурлан Жээналиев
Йил бошидан бери Жалолобод вилоят прокуратураси томонидан қийноқлар бўйича 12 жиний иш қўзғалган. Улардан 8 таси судда кўрилмоқда, икки иш қисқартирилган ва яна икки жиноий иш тўхтатилган. Мазкур жиноят ишларининг 80 фоизи милиция ходимларига нисбатан очилган.
Жалолобод вилояти куч тизими расмийлари ўрнатилажак видеокамералар милиция томонидан маҳбусларга нисбатан қийноқ қўлланиш ҳолларини йўқ қилишини айтмоқда. Бироқ маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилар куч тизими расмийларининг бундай баёнотларига қўшилмайдилар.
“Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг Жалолобод вилоятидаги мувофиқлаштирувчиси Абдиназар Маматисламов маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллаш ҳоллари видеокамералар ўчирилганида ёки камералар ўрнатилмаган жойларда давом этиши мумкин деган фикрда:
- Камераларнинг ўрнатилиши билан муаммо бутунлай ҳал бўлади деган фикрдан йироқман. Негаки қийноққа солинганларнинг кўпчилиги бу борада очиқ баёнот беришдан қўрқишади, - деди Абдиназар Маматисламов.
Айтиш жоизки, Холмирзаевнинг ўлимида айбланган 4 та милиция ходимига нисбатан “Қийноқ қўллаш”, “Пора талаб қилиш” каби айбловлар билан жиноят иши очилган. Холмирзаев ўлими юзасидан айбланаётган милиционерлар устидан биринчи маҳкама 2 октябр куни Бишкек яқинидаги Сўқулуқ туман судида бўлиб ўтди.
Холмирзаев ўлимида айбланаётган милиционерларнинг яқинлари Чуй вилояти Сўқулуқ туман судида ўтаётган маҳкамани Жалолобод вилоятига кўчиришни ва судланувчиларни уй қамоғи ёки мамлакатдан чиқмаслик тўғрисидаги тилхат билан озод қилинишини талаб қилиб Жалолобод вилоятида митинг ўтказди ozodlik.org
Date: Yakshanba, 11/10/16, 1:18:34 AM | Message # 157
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Дунёнинг 950 шаҳрида бойларга қарши акция бўлади
Бугун бутун дунё бўйлаб иқтисодий тенгсизликка қарши норозилик намойишлари ўтказилди.
АҚШда бошланган йирик корпорацияларнинг очкўзлигига қарши жамоатчилик ҳаракатларидан илҳомланиб Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўтказилган намойишда тахминан беш минг киши иштирок этди.
Италиянинг Рим шаҳрида ҳам бир қанча минглаб киши намойишга чиқди.
Босния пойтахтида эса юзлаб киши бойлар очкўзлигига норозилик билдириб чиқдилар.
Россияда ҳам ижтимой тармоқ фаоллари Москва, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларда акциялар ташкил қилдилар.
Кун давомида Гонконг, Сеул, Манилда ҳам намойишлар ўтказилди. Айни кўринишдаги норозиликлар Осиё, Африка Европа, Латин Америкаси ва Шимолий Америка каби жами дунёдаги 82 давлатнинг 950 шаҳарида ўтказилиши режалаштирилган.
Бойлар очкўзлигига қарши намойиш дастлаб 17 сентябр куни “Уолл Стритни босиб ол” шиори остида Ню Йоркда нисбатан кичикроқ норозилик акцияларидан бошланган эди.
Date: Dushanba, 11/10/17, 11:47:51 AM | Message # 158
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Гиннес рекордлар 2012
15 сентябрда 2012 йил учун Гиннесснинг рекордлар китоби сотувга чиқди. Китоб АҚШ ва Канадада икки ҳафтадан бери сотиляпти, энди бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам янги рекордлар билан танишишлари мумкин. Гиннес-2012га кўра, дунёдаги энг узун тил эгаси калифорниялик Шанель Тэппердир. Унинг тили нақ 9,73 сантиметрга етади. Гиннесснинг рекордлар китоби вакилига берган интервьюсида Шанель тилининг анча узунлигини саккиз ёшида пайқаганини, ҳозир бунган кўникиб кетганини айтган. Британияда яшовчи Смоки лақабли мушук ҳам рекордчи саналади, унинг ҳуришидан чиққан шовқин 67,7 децибелга етади. Техаслик Тайсон Турк ва Крис Элиот 7 соат 46 дақиқа давомида бир-бирининг танасига жами 3900 та металл ҳалқачалар тақишган. Бундан мақсад Туркка тегишли пирсинг салонига эътиборни жалб этиш эди, бундан ташқари, улар рекорд ҳам ўрнатишди. Энг узун тирноқлар соҳибаси лас-вегаслик Кристин Уолтон экан. 45 ёшли ушбу аёлнинг чап қўлидаги тирноғи 3,1 метрга, ўнг қўлидагиси эса 2,92 метрга етган. Кристиннинг айтишича, уй ишлари билан шуғулланишни ёқтирмайди, аммо шуғулланишига тўғри келади. Бу борадаги аввалги рекорд Ли Редмондга тегишли эди. У деярли тўрт метрли тирноғини автофалокатда синдириб олган.
Date: Chorshanba, 11/10/19, 8:26:02 AM | Message # 159
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
БОЛЛИВУДДАН SHOV- SHUVLAR! 10 YIL DEGANDA...SHOXRUX XON "O`ZI KABI KULGULI" KITOB YOZDI! Болливудда хамма тан берган юлдуз Шохрух Хон хамиша гайритабиий янгиликлар билан миллионлаб инсонларни хайратга солиб келади. Актёр ими-жимида иш тутишни афзал билишини исбот этди. Сизнингча, у факат катта гонорарлар эвазига кинода суратга тушиб, машхурликнинг шохсупасидан жой эгаллаб келдими? Йук… Актёрнинг ошкор этишича, сунгги 10 йиллик мобайнида хаётида кечирган вокеаларни коралаб, бир китоб шаклига келтирибди! Мана сизга яна оламшумул янгилик ва мегаюлдуз учун янги бизнес! Тугри, Шох хакида бир неча муаллифлар томонидан китоблар чоп этилган. Бирок, бу галги автобиографик асарнинг ижодкори, «Кирол Хон»нинг узгинаси. -Китобим нашрга тайёр турибди. Бир нарсани аник айтишим мумкин, китобим хам узим каби жуда кулгули! – дейди, асар хакида тухталаркан, Хон. Айни пайтда инглиз ва хинд тилларида чоп этилиши кузланган асар, албатта,узбек тилида хам куп сонли китобхонларимиз хукмига хам хавола этилажак.
Date: Chorshanba, 11/10/19, 8:39:25 AM | Message # 160
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Буюк Хитой девори коинотдан кўринмайди
Баъзи олимлар Буюк Хитой деворини булутсиз очиқ ҳавода коинотдан ва ҳатто Ойдан ҳам кўриш мумкин, деган қарашни илгари суришарди...
Улар бу фикрларига деворнинг ниҳоятда узун масофада жойлашганлигини далил қилиб кўрсатишган. Аммо астронавт Алан Беннинг билдиришича, бу фараз нотўғри: “Бу фикр мутлақо хато. Чунки коинотан фақат гўзал Ер сайёраси, ундаги оппоқ булутлар, океанлар ва сарғиш тусдаги йирик саҳролар кўринади. Инсон қўли билан яратилган бирор бир иншоот ҳали коинотдан кўринмаган ва кўринмаса ҳам керак”.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, инсон қўли билан бунёд этилган ҳар қандай қурилма 482 км юқорига кўтарилгандан кейин кўздан йўқола бошлайди. Ердан Ойгача бўлган масофа эса 384 403 км ни ташкил этади.
МУЗ МАСЖИДГА МАРҲАМАТ! Швециянинг Юккасйерви шаҳарчасида муздан мажсид барпо этиладиган бўлди. Айни дамда бу ерда муздан бунёд бўлган меҳмонхона ва черков ишлаб турибди. Бундан мақсад мусулмон сайёҳларни жалб этишдир. «Бу ерга жуда кўп мусулмонлар келишади, – дейди меҳмонхона раҳбари Ингве Бергквист. – Шунинг учун ҳам муз масжид лойиҳаси бизга маъқул бўлди». Маҳаллий имом Маҳмуд Алдебенинг фикрича, муз масжид худди муз черков каби машҳур бўлиб кетади. Шунингдек, имом муз масжид тури маданиятлар вакиллари ўртасида динлараро мулоқотни йўлга қўйишга ёрдам беришига умид билдирди. Маълумотларга қараганда, ҳар йили 150 жуфтдан зиёд насроий ёшлар муз черковда никоҳдан ўтади. Муз масжид 2013 йилда фойдаланишга топширилади. Швецияда яшовчи 10 миллион аҳолидан 500 мингдан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади.
Яманда ўғирлик содир бўлди. У ҳақида илгарироқ Қозоғистоннинг Тенгриньс ахборот агентлиги хабар берган эди. Хабарда айтилишича, Яман Ал‑авамра қабиласи вакиллари Россия фуқароси Вахид Роф (Wahid Rof) ни ўғирлашган. Вахид Шабва провинциясидаги Ал‑Шифо касалхонасида врач бўлиб ишлар эди.
CA-NEWS (UZ) ахборот хизмати Яманда ўғирланиб кетилган одам россиялик эмас, балки Ўзбекистон фуқароси эканлигини маълум қилди.
Россиянинг Янгиликлар ахборот агентлиги – “РИА Новости” Яман пойтахти Санадаги Россия элчихонаси пресс‑атташеси Айдар Туйгуновга биноан маълумотни тасдиқлади.
“Мариб провинциясида врач ўғирлаб кетилган, ‑ дейди Туйгунов, ‑ лекин у Ўзбекистон фуқаросидир, россиялик эмас. У бу ерда шахсий шартнома асосида ишлаб юрган экан”.
Айдар Туйгунов яна, Россия элчихонаси номидан унинг озод қилинишига ҳамкорлик қилишини билдирди. Яманда Ўзбекистон элчихонаси мавжуд эмаслигини сабаб қилиб келтирган Туйгунов, ўғирлаб кетилган врачнинг фамилияси Воҳидов эканлигини айтди. (РИА Новости)
Демография ва аҳоли кўчиши билан шуғулланувчи мутахассислар фикрича, Воҳидов – Ўзбекистондан Яқин Шарққа иш излаб чиққан олий маълумотли меҳнат муҳожирларидан биридир. Яқин Шарққа Ўзбекистондан ишлагани кетаётган юқори квалификацияли инсонларнинг кўпи немис, француз ва инглиз тили билимдонлари ҳамдир.
Date: Yakshanba, 11/10/30, 5:27:56 AM | Message # 164
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
Қирғизистонликлар президент сайламоқда 30.10.2011
30 октябр куни Қирғизистон бўйлаб маҳаллий вақт билан соат 8 дан 19 гача қадар 2289 сайлов участкасида сайловчилар овоз бериши кутилмоқда. Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, президентлик сайловида иштирок этиш учун 3 032 681 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
Улар исмлари сайлов бюллетенларидан жой олган 16 номзоддан бирига ёки барча номзодларга қарши овоз бериш ҳуқуқига эгалар.
Эслатиб ўтамиз, президентлик сайловларига старт берилган пайтда дастлаб мамлакатдаги олий лавозимга 83 киши ўз номзодини кўрсатганди. Кейинчалик уларнинг айримлари ўз номзодларини олиб ташладилар, баъзилари давлат тили бўйича имтиҳондан ўтолмади, яна бошқалари 30 минг сайловчи имзосини тўплай олмади, айримлари эса 100 сўм (тақрибан 2200 АҚШ доллари) миқдоридаги бадал пулини тўлолмадилар. Марказий сайлов комиссияси рўйхатидан ўтган 23 номзоддан ҳам 7 нафари сайлов бюллетени формаси тасдиқланганидан кейин ўз номзодини олиб ташладилар, пировардида овоз берилажак номзодлар сони 16 нафарга тушди.
МСК маълумотларига кўра, соат 12 гача сайловчиларнинг 584 899 нафари ёки 19,29 фоизи овоз бериб бўлган. Ҳозирча Қирғизистон бўйича Чуй вилоятидан бўлган сайловчилар (27,11%) фаоллик кўрсатмоқда, Ўш шаҳри сайловчилари эса энг пассив иштирокчилар (13,63%) бўлиб қолаяпти.
Қирғизистонда президентлик сайловларини маҳаллий мустақил кузатувчилар, номзодлар ва оммавий ахборот воситалари кузатувчиларидан ташқари 47 халқаро ташкилотдан 56 мамлакатни тамсил этган 792 нафар хорижлик кузатувчи ҳамда 100 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситаси вакиллари кузатиб боради.
Date: Yakshanba, 11/10/30, 5:38:14 AM | Message # 165
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
Россия Транспорт вазирлиги Ўзбекистонни огоҳлантирди
«РИА Новости» Россия транспорт вазирлиги «Ўзбек авиалинияси»га учишлар сонини қисқартириш ҳақида таҳдид қилганлигини билдирди. Агар Ўзбекистон Россия авиакомпанияларига маҳаллий валюта бўлмиш ўзбек сўми ҳисобида сотилган билетлардан йиғилган пулни айирбошлаш имконини бермаса, РФ вазирлиги чиқарган қарор кучга киради. Транспорт вазирлиги Россия компаниялари Ўзбекистонда сотилган билатлардан тушган, 54,6 миллион долларга тенг суммани валютага алмаштириб олишолмаётганлигини маълум қилди. Бироқ, айнан қайси компаниялар пул алмаштиролмаётгани номаълум. Тошкент ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига Россиянинг кўплаб юк ташувчилари учади. Уларнинг ичида “Аэрофлот” ҳам бор, “Трансаэро” ҳам. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзбек сўми 2004 йилдан бери конвертизациялаштирилиб келинмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда доллар, евро ва бошқа валюталарни сотиб олиш мушкул. Бу валюталар қора бозорда бироз қимматроқ нархда сотилади. Шу ўринда эслаб ўтсак, 2011 йилнинг август ойидан бошлаб, Ўзбекистондаги авиабилетлар қатъиян хориж валютасига сотилиши ҳукумат томонидан қарорлаштириб қўйилган. Чунончи, чет элликларга маҳаллий сўмга билет сотилиши ман этилган. Учиб бораётган жойи Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўладиган бўлса, мамлакат аҳолисига ҳам ўзбек сўмига билет сотиш, қарорга биноан мумкин эмас. (tengrinews.kz) Бу муаммо Россия авиақатновиникими ёки Ўзбекистон ҳаво йўллари аввал Россияда бунга дуч келганми, каби саволларга ҳозирча расмий жавоб йўқ.