RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Olamda nimagap!
BAXORDate: Yakshanba, 15-Yan-2012, 16:18 | Message # 211
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Шотландия мустақил бўлмоқчи

Буюк Британия ҳукумати Бирлашган Қиролликнинг ажралиб кетишидан хавфсирамоқда. Хусусан, қироллик таркибидаги шотландлар мана бир неча йилдирки мустақил бўлишга харакат қилиб келишмоқда. Шу боис, инглиз ҳукумати мазкур масала юзасидан махсус референдум ўтказилишига сўз берди. Бош вазири Давид Кэмероннинг сўзларига кўра, овоз бериш жараёни яқин 18 ой ичида бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ шотландлар сайлов муддатини мустақил ўзлари белиглашларини билдиришган. Шотландия узоқ йиллар давомида Бирлашган Қироллик таркибида бўлганлигига урғу берган Кэмерон “Шотландиянинг биздан ажралиб чиқиши қайғули. Шу боис унинг қироллик сафида қолиши учун қўлимдан кеган барча ишни қиламан. Бу икки давлат фойдаси учун ҳам яхши бўлади” – деб вазиятга ўз фикрини билдириб ўтди. 2014 йилда шотландлар 1314 йилда бўлиб ўтган Баннокберн жангининг 700 йиллигини кенг нишонлашади. Ўша жангда инглизлар устидан зафар қучган Шотландия ушбу тарихий санада яна бир тархий воқеага гувоҳ бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Уэльс ва Шимолий Ирландияда ҳам миллий ҳаракатлар ҳозирда анча фаоллашиб қолган.


 
OSIYODate: Seshanba, 17-Yan-2012, 13:16 | Message # 212
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
МИЯСИГА ЭЛЕКТРОД ЎРНАТИЛДИ


Британиялик шифокорлар Робби Оуэнстоун исмли боланинг миясига иккита электрод, қорнига эса батарейка ўрнатишди.
Робби марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши оқибатида юра олмай қолган эди. Уч ёшида унда мия ва мушаклар ўртасидаги алоқа узилишига оид белгилар пайдо бўлиб, ўнг қўлини ҳадеб боши томон кўтарар, юрганда эса йиқилиб тушаверарди.
2009 йил бошига келиб умуман оёқдан қолди, мустақил кийиниш ва овқатланиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Аввалига шифокорлар бошқача даво усулларидан фойдаланиб кўришди, лекин охир-оқибат қалтис операциядан бошқа иложлари қолмади. Боланинг миясига ўрнатилган электродлар мия импульсларини тутиб, мушакларга узатиш вазифасини бажаради.
Олти соат давом этган операция муваффақиятли якунланди: Робби энди яна юра олади.
 
OSIYODate: Payshanba, 19-Yan-2012, 06:13 | Message # 213
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
АҚШДА ДЕЛЬФИНЛАР СУИҚАСДИ



Охирги бир неча кун ичида АҚШнинг Массачусетс штатида 60 дан ортиқ дельфин уммон соҳилига ўзини отиб, ҳалок бўлди.
Жониворларни ҳимоя қилувчи халқаро жамғарма вакилларининг билдиришича, ўзини соҳилга отган дельфинларнинг фақат 19 таси қутқариб қолинган. Керакли ёрдам кўрсатилиб, махсус белги қўйилгач, улар уммонга қўйиб юборилган.
Айни пайтда қутқарувчилар ва 300 га яқин кўнгиллилар Кейп-Код пляжида навбатчилик қилиб, яна дельфинлар ўзини соҳилга отадиган бўлса, ёрдам кўрсатишга тайёр туришибди.
Январ ойи бошида шунга ўхшаш ҳолат Янги Зеландияда ҳам кузатилган эди.
Олимлар дельфинлар ва бошқа денгиз жониворларининг жамоавий тарзда ўз жонига қасд қилиш сабабини билишмайди. Тахминларга кўра, бунга ҳарбий гидролокаторлар сабаб бўлиши мумкин. Гидролокаторлар таъсирида жониворлар эшитмай
қолади ва оқибатда йўлидан адашиб кетади.
 
OSIYODate: Juma, 20-Yan-2012, 20:18 | Message # 214
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ГРЕЦИЯ: ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ



Грецияда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз қандай қилиб бўлса-да даромад манбаларини излашга мажбур қилмоқда. Энди бу ерда тарихий ёдгорликлар ижарага берилиши мумкин. Масалан, машҳур Акрополни кунига 1600 евродан ижарага олса бўлади.
Қадимий обидаларни ижарага бериш ғояси «Янги демократия» консерватив партияси депутати Герамисо Гиакоуматосга тегишли. «Ҳукумат маошларни қисқартириш ўрнига тарихий ёрдгорликларни ижарага бериши мумкин, – деган эди у ўтган йилнинг ноябрида. – Бу чора ижтимоий тангликни бартараф этиш ва намойишларни тўхтатишга ёрдам беради».
Бу фикр, юмшоқ қилиб айтганда, грекларга ёқмади. «Этник греклар олий кенгаши» бирлашмаси уни «аҳмоқлик» ва «шармандалик» деб атаб, Гиакоуматосдан узр сўрашини талаб қилди. Лекин археологлар ва тарихчилар депутатни қўллаб-қувватлашди.
Орадан атаги бир ярим ой ўтиб Маданият вазирлиги мамлакатнинг асосий меъморчилик обидаларининг ижарага берилишини расман тасдиқлади. Бундан ташқари, нархлар аввал режалаштирилганидан бир неча баравар пасайтирилди. Ижарага биринчи бўлиб Акрополь қўйилди.
Аввалига фильм суратга олиш учун бир кунлик ижара ҳақи 4000 евро эди, охирида эса 1600 еврода қилиб белгиланди. Фотографлар учун эса 300 дан 200 еврога туширилди.
Яқин орада бошқа обидалар учун ҳам ижара ҳақлари эълон қилинади.
 
OSIYODate: Juma, 20-Yan-2012, 20:22 | Message # 215
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
БУЮК БРИТАНИЯ «ЖОСУСЛИК ТОШИ»НИ ТАН ОЛДИ


Буюк Британия 2006 йил январида Москвада топилган тош жосуслик операциялари учун мўлжалланган бўлганини тан олди.
У кўринишидан оддий тошга ўхшаса-да, аслида маълумот қабул қилувчи ва узатувчи аппарат бўлган. Бу ҳақда собиқ бош вазир Тони Блэр девонхонаси бошлиғи Жонатан Пауэлл ҳужжатли фильм учун интервьюсида маълум қилган.
Шу пайтгача расмий Лондон жосуслик техникасига оид алоқасини инкор қилиб, русларни иғво тарқатишда айблаб келаётган эди.
Ичига узаткич ўрнатилган «жосуслик тоши»ни тўққизинчи қаватдан ташлаб юборилса ҳам, сувга ташланса ҳам узоқ вақт ишлайверади, чунки бир неча даражали ҳимояга эга.
Москвадаги хиёбонлардан бирига ўрнатилган бу тошга инглизлар ёллаган Россия фуқаросининг компьютеридаги разведка маълумотлари ўтказилган. Шундан кейин Британия элчихонаси ходимлари тош яқинига келиб маълумотларни юклаб олишган. Маълумотларни 20 метр узоқликдан ҳам юклаш мумкин бўлган.
 
BAXORDate: Dushanba, 23-Yan-2012, 03:48 | Message # 216
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
15 кунда 30 қаватли уйни тугатишди

Хитойлик қурувчилар бутун дунёни лол қолдиришди. Атиги 360 соат ичида, яъни 15 кунда 30 қаватли меҳмонхонани қуриб битказишди. Хунань вилоятидаги иншоот фирмаси фабрикада махсус тайёрланган моделларни қурилиш биносига олиб келиб, пўлат дастаклар билан бириктириб, шундай рекорд ўрнатишди. Мутахассисларнинг билдиришича, бино жуда тез қурилган бўлишига қарамай, шунақанги мустаҳкамки, 9 баллик зилзилага ҳам бемалол дош бера олади.


 
BAXORDate: Dushanba, 23-Yan-2012, 03:50 | Message # 217
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Космонавтика тарихида янги саҳифа

Феврал ойида Американинг SpaceX компанияси халқаро космик станцияга учувчисиз бошқариладиган юк кемасини учирган биринчи хусусий корхонага айланиши мумкин. Ўтган йили эса Хитой ҳукумати ҳам "Шэньчжоу-8" аппаратини тажрибадан ўтказилаётган "Тяньгун-1" станциясига учирган ва туташув муваффақиятли амалга оширилган эди.

2012 йилда энди худди шу вазифа космонавтлар ёрдамида бажарилади.


 
BAXORDate: Dushanba, 23-Yan-2012, 03:54 | Message # 218
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:



ЭНГ ҚИММАТ КИТОБ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ
.

Дунёдаги энг қиммат китоблардан бири ҳисобланувчи «Америка қушлари» 20.01.2012 йилда «Кристис» аукцион уйида сотувга қўйилди.
Бу Шимолий Америка қушлари ҳақида чоп этилган илк нашр ҳисобланади, унинг муаллифи америкалик таниқли натуралист Жон Жеймс Одбюрондир. Китоб XIX асрнинг биринчи ярмида қисмларга бўлинган ҳолда Лондон ва Эдингбургда чоп этилган. «Америка қушлари» атиги 100 нусхадан сал кўпроқ чиққан, холос.
«Кристис» аукцион уйи китобнинг нархини 7-10 миллион доллар қилиб белгилаган. 2010 йилда китобнинг сақланиб қолган 120 нусхасидан биттаси «Сотбис» аукцион уйида 11,5 миллион долларга сотилган эди.


 
OSIYODate: Dushanba, 23-Yan-2012, 08:37 | Message # 219
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
БАРАК ОБАМА СУДГА ЧАҚИРИЛДИ

АҚШдаги сайлов олди кампанияси шов-шувларига яна бири қўшилди: Барак Обама судга чақирилди.
Пайшанба куни мамлакат президенти Атланта судида чиндан ҳам АҚШда туғилганини исботлаб бериши керак. Обаманинг сайлов олди штаби суднинг бу чақируви хато бўлганини ва бекор қилиниши кераклигини айтганди.
2008 йилги сайлов олдидан ҳам Барак Обаманинг туғилган жойи ҳақидаги масала кўтарилган.
Яқинда ўтказилган сўровномада аниқланишича, кўпгина америкаликлар Барак Обама АҚШда туғилмаган ва шунинг учун ҳам президент бўлолмайди, деб ҳисоблар экан. Хусусан, президенликка сайланмоқчи бўлган миллиардер Дональд Трамп ҳам бу фикрни қизғин қўллаб-қувватлайди.
Ўтган йилнинг баҳорида Оқ уй Барак Обаманинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини оммага намойиш этган эди. Унга кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Гавайи штатида таваллуд топган. Лекин бу гувоҳноманинг ҳақиқийлигига ишонмайдиганлар талайгина, шекилли, Обама устидан судга мурожаат қилувчилар ҳалиям тинмаяпти.
 
BAXORDate: Seshanba, 24-Yan-2012, 03:20 | Message # 220
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Латиш халқи хавф остида, сўнгги 10 йилда мамлакат аҳолиси 13 фоизга камайган.

Болтиқбўйи давлатларидан бири бўлган Латвияда вазият жиддий тус олган. Статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, мамлакат аҳолиси сони сўнгги 10 йил ичида 13 фоизга камайиб, 2 миллион 70 мингга тушиб кетган. Статистика маълумотларига кўра, пойтахт Рига шаҳрида камайиш 14 фоизни, мамлакатнинг шарқида жойлашган Латгалияда 21 фоизни ташкил қилган. Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мамлакат аҳолиси 1989-2000 йллар оралиғида ҳам 11 фоизга камайган эди.


 
BAXORDate: Seshanba, 24-Yan-2012, 03:22 | Message # 221
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Либериянинг собиқ президенти Чарльз Тейлор АҚШ разведка бошқармаси (CIA) жосуси эканлиги маълум бўлди.

CIA га тегишли ахборот агентлиги Тейлор билан узоқ йиллар давомида алоқада бўлганини таъкидлади. Чарльз Тейлор 1948 йилда Либериянинг пойтахти Монровияда туғилган. 1972 йилда таълим олиш учун АҚШга кетган. Массачусетс штатида тансоқчи, ҳайдовчи а механик бўлиб ишлаган. У 1985 йилда АҚШдаги қамоқхонадан қочиб, ўз давлатига қайтади. 1997 йилда прездентликка сайланади ва 2003 йилгача давлатни бошқаради. Бу орада АҚШ разведка бошқармаси учун жосус сифатида ҳам фаолият юритган. Либерия адолат девони ҳозир уни фуқаролар урушига сабабчи бўлганлик айби билан суд қилмоқда.


 
OSIYODate: Shanba, 28-Yan-2012, 12:57 | Message # 222
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
NOKIA БИР ЧОРАКДА БИР МИЛЛИАРД ЕВРО ЙЎҚОТДИ

Nokia компанияси 2011 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 1,07 миллиард евро зарар кўрди.
Ўтган йилнинг сўнгги чорагида компания 10 миллард евро фойда олган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кам демакдир. 2011 йил давомида Nokia 36,6 миллиард евро ишлаб топди, соф зарари эса 1,2 миллард еврони ташкил этди.
Охирги чоракда компания 19,6 миллион дона смартфон ва 93,9 миллион дона мобиль телефон сотишга эришди. Аввалги йил билан солиштирилса, телефонлар сотуви 1 фоизга, смартфонлар сотуви эса 31 фоизга камайгани аён бўлади.
Шунга қарамай, компания раҳбари Стивен Илопнинг айтишича, 2011 йилда Nokia «тўғри йўналишдан борди», охирги чорак эса компаниянинг қайта ташкиллашувида муҳим палла бўлди. 2011 йилда Nokia Microsoft билан WP7 смартфонини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган. Маълумотларга қараганда, Microsoft WP7га ўтиши учун Nokiaга 180 миллион евро тўлаган.
WP7 платформасида ишловчи илк смартфонлар – Lumia 800 ва Lumia 710 ноябрь ойида сотувга чиқарилди.
 
OSIYODate: Dushanba, 30-Yan-2012, 13:28 | Message # 223
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ШВЕЙЦАРИЯ: ХОТИРАСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР ҚИШЛОҒИ

Швейцарияда Альцгеймер касаллигига чалиниб, хотирасидан қисман айрилган кексалар учун махсус қишлоқ қуришга қарор қилинди.
Қишлоқда қариялар ёш бўлган пайт – ўтган асрнинг 50-йилларидаги муҳит яратилади. Сўнгги вақтдаги воқеаларни эслолмайдиган, лекин ёшлигини унутмаган беморлар учун бу айни муддао бўлиши турган гап. Қишлоқдаги қаҳвахона, дўконлар, хуллас, ҳамма нарса эскича услубда бўлади. Беморларнинг бу ерни тарк этишлари мумкин эмас, лекин шифокорларнинг айтишича, уларда бундай истак туғилмаслиги аниқ.
Альцеймер касаллигига чалинган 150 та бемор яшайдиган қишлоқда 500 нафар ходим – боғбон, сартарош, официант, почтачи ва ҳоказолар ишлайдиган бўлади.
Беморлар бундай муҳитда ҳаётининг сўнгги йилларини бахтли ўтказишларига врачларнинг ишончи комил.
Қишлоқ қурилиши 20 миллион еврога тушиши айтилмоқда, лекин беморларнинг қанча тўлаши ҳозирча аниқ эмас.
 
OSIYODate: Payshanba, 02-Fev-2012, 06:42 | Message # 224
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ПОКИСТОН: БОШ ВАЗИРГА КУЙДИРГИ ЖЎНАТИЛДИ


Покистон полицияси вакили Ҳаким Хонннг маълум қилишича, январ ойи бошида мамлакат бош вазири Юсуф Ризо Гилоний қароргоҳига куйдирги споралари бор жўнатма келган.
«Жўнатманинг ичидаги кукунда куйдирги касаллигининг споралари бор экан. Лабораторияда ўтказилган текширувда ифекциянинг мавжудлиги тасдиқланди ва бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди», – деди Ҳаким Хон. Бош вазир қароргоҳига куйдиргини ким жўнатгани ҳозирча аниқлангани йўқ.
Маълумки, куйдирги ўта хавфли юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Одамга касалланган ҳайвон, унинг териси ёки жуни орқали ўтади.

 
OSIYODate: Juma, 03-Fev-2012, 10:16 | Message # 225
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

ҚИЗАЛОҚҚА ОЛТИТА АЪЗО КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛДИ

9 ёшли америкалик қизда олтита аъзо трансплантацияси ўтказилди.
Жарроҳлар унинг ошқозони, жигари, талоғи, ичак ва ошқозон ости безини алмаштиришди.
Аллана Шевенелл 5 ёшлигида саркоманинг оғир кўринишига чалинган эди. Ўтказилган кимётерапия муолажаси фойда бермади. Шундан кейин шифокорлар жарроҳлик усулини таклиф этишди, аммо муолажанинг самараси атаги 50 фоиз бўлиши мумкинлигини айтишди. Айни пайтда Аллана реабилитация даврини ўтаяпти, у кунига ўнлаб ҳаб дориларни қабул қилиши керак.
«У деярли иммунитетдан мосуво. Лекин биз бу кунни бир йилдан ортиқ кутдик ва ҳаммаси хайрли тугаганидан хурсандмиз», – дейди қизалоқнинг бувиси Деби Сколас.
9 ёшли америкалик қизда олтита аъзо трансплантацияси ўтказилди.
Жарроҳлар унинг ошқозони, жигари, талоғи, ичак ва ошқозон ости безини алмаштиришди.
Аллана Шевенелл 5 ёшлигида саркоманинг оғир кўринишига чалинган эди. Ўтказилган кимётерапия муолажаси фойда бермади. Шундан кейин шифокорлар жарроҳлик усулини таклиф этишди, аммо муолажанинг самараси атаги 50 фоиз бўлиши мумкинлигини айтишди. Айни пайтда Аллана реабилитация даврини ўтаяпти, у кунига ўнлаб ҳаб дориларни қабул қилиши керак.
«У деярли иммунитетдан мосуво. Лекин биз бу кунни бир йилдан ортиқ кутдик ва ҳаммаси хайрли тугаганидан хурсандмиз», – дейди қизалоқнинг бувиси Деби Сколас.
 
OSIYODate: Dushanba, 06-Fev-2012, 13:54 | Message # 226
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
МАЙАМИ – БАХТСИЗЛАР ШАҲРИ

Forbes журнали «АҚШдаги энг бахтсиз шаҳарлар» рўйхатини тузди ва кўпчиликни ҳайрон қолдирган кўйи биринчиликни Майамига раво кўрди.
Рўйхатни тузган мутахассисларнинг таъкидлашича, серқуёш Майами ўзининг ҳамашатли виллалари, меҳмонхоналари ва чиройли пляжлари билан бир қарашда «жаннатнинг бир бўлаги»га ўхшаб кетади, лекин аслида ундай эмас. Ушбу шаҳарда жиноятчилик юқори даражада, қолаверса, сўнгги йилларда бунга яна бир жиддий муаммо – турар жой инқирози ҳам қўшилди. «Майами аҳолисининг атиги 1 фоизи ҳаётини эртакларга ўхшатади, – дейди Forbes муҳаррири Курт Баденхаузен. – Қолганлар эса турмуш қийинликларидан шикоят қилади». Жаноб Баденхаузен шаҳарда камбағаллар ва бойлар ўртасидаги фарқ йилдан-йилга катталашиб бораётганини айтади.
АҚШнинг собиқ автомобиль пойтахти Детройт «Бахтсиз шаҳарлар» рўйхатининг иккинчи ўрнидан жой олди, бу шаҳар жиноятчилик бўйича биринчи ўринда. General Motors компаниясининг асосий ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган Флинт шаҳри эса учинчиликни «эгаллади».
Рўйхатнинг илк ўнталигида, шунингдек, қуйидаги шаҳарлар ҳам бор: Уэст-Палм-Бич (Флорида штати), Сакраменто (Калифорния), Чикаго (Иллинойс), Форт-Лодердейл (Флорида), Толидо (Огайо), Рокфорд (Иллинойс) ва Уоррен (Мичиган).
 
OSIYODate: Seshanba, 07-Fev-2012, 05:04 | Message # 227
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ойнинг қоронғу томони ҳам тасвирга олинди

Биз фақат Ойнинг бир томонини кўра оламиз. Ойнинг иккинчи ярми қандайлиги асрлар давомида инсониятни қизиқтириб келаётган масалалардан бири. АҚШ халқаро космик станцияси (NASA) Ойнинг Ердан кўринмайдиган тарафини энг қулай ҳолатда суратга олди. NASA Ой юзасини яқиндан тадқиқ қилиш мақсадида ўтган йили сентябр ойида “Ebb” ва “Flow” номли эгизак космик кемаларини учирган эди. GRAIL Ebb and Flow 19 январ куни Ойнинг нариги томонини тасвирга олди. Куни кеча NASA Ойнинг сирли тарафи ҳақидаги 30 сониялик лавҳани намойиш этди. Лавҳада 3 миллиард йиллик тарихга эга, катталиги 900 километр бўлган ҳудуд тасвирланган. Ойнинг қоронғу томони илк бор 1959 йилда “Луна-3” фазо кемаси ёрдамида суратга олинган эди. 1968 йилда “Apollo 8” фазо кемаси фазогирлари уни оддий кўз билан кўришга муваффақ бўлишган.
 
OSIYODate: Chorshanba, 08-Fev-2012, 03:42 | Message # 228
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ғайриоддий уй

Кўрганлар ҳайратга тушиши аниқ. Англиялик Лонглар оиласи антиқа жойда уй бунёд қилишди. Уй худди Жеймс Бонд фильмларида салбий образларни жонлантирадиган, етиб бориш имконисиз жойга бунёд қилишди. Яъни, соҳилда жойлашган тепаликнинг устига қруилди. Уй ердан 27 метр баландликда. Эр-хонит уйга элтувчи 30 метр узунликдаги кўприк ҳам қуришди. Хуллас, қурилиш ишларига жами 25 минг фунт-стерлинг сарфланди
 
OSIYODate: Chorshanba, 08-Fev-2012, 03:47 | Message # 229
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Покистоннинг Карачи шаҳри соҳилларида ўлик ҳолда топилган 12 метр узунликдаги ва вазни 7 тонна келадиган улкан кит акуласини сувдан чиқариш катта муаммо бўлди.

Синд штатининг Карачи шаҳри соҳилларидан 150 километр узоқликда 11 кун олдин топилган улкан акула кимошди савдосида 1,7 миллион рупий, яъни 15 минг долларга сотилди. Лекин уни харид қилганларга денгиздан акулани қирғоққа чиқариш осон бўлмади. Анча меҳнат ва анча ёқилғи сарфланди.

Аввалига 2 та кран келтирилди. Лекин улар 7 тонналик акулани жойида ҳам силжита олишмади. Қўшимча 3 та кран келгач, марра заб этилди. Акуланинг ушбу турлари жуда улкан бўлиши боис уларга кит акуласи дейишади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 08-Fev-2012, 11:42 | Message # 230
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Обаманинг бувиси автоҳалокатга учради

АҚШ президенти Барак Обаманинг Кенияда яшовчи ўгай бувиси Сара Обама автоҳалокатга учради ва енгил тарзда жароҳат олди. Воқеа Сара бувининг мамлакат ғарбидаги Когало қишлоғига кетаётганидан юз берган. Автоҳалокт Обаманинг номи ошкор қлинмаган қариндошининг хатоси туфайли содир бўлган. Ҳайдовчи Кисуму аэропорти яқинида юк машинасини қувиб ўтишга уринган ва ушбу кўнгилсизликни келтириб чиқарган. Сара Обама АҚШ президентининг бобосининг иккинчи хотини. Барак Обама “Отамдан хаёллар” китобида Сараба Обамадан “бувим” деб сўз юритган.
 
OSIYODate: Payshanba, 09-Fev-2012, 06:57 | Message # 231
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
SAMSUNG ва LG ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Жанубий Корея Антимонополия хизмати Samsung Electronics ва LG Electronics компанияларини кир ювиш машиналари, телевизор ва ноутбукларга келишиб нарх белгилашганлари учун жаримага тортди. Хабар қилинишича, Samsung Electronics 25,81 миллиард вон (22,3 миллион АҚШ доллари), LG Electronics esa 18,83 миллиард вон (16 миллион АҚШ доллари) тўлайдиган бўлди.
Таъкидланишича, компаниялар 2008-2009 йилларда махфий равишда ўзаро арзон моделларни ишлаб чиқаришни тугатиш ҳамда дўкон савдогарлари учун чегирмаларни қисқартиришни келишишган. Антимонополия идорасига кўра, истеъмолчилар бунинг оқибатида зарар кўришган.
Agence France-Presse хабар қилишича, бу билан боғлиқ материалларни Антимонополия хизматига LG Electronics кўнгилли равишда тақдим этган. Шунинг учун унга нисбатан жарима бекор қилиниши мумкин. Samsung Electronicsнинг жаримаси ҳам махсус давлат дастурига асосан икки баравар камайтирилиши мумкин.
2010 йилда Жанубий Корея ҳукумати LG ва Samsungни давлат идораларига сотилган кондиционер ва телевизорларнинг нархини ўзаро келишиб олгани учун 20 миллиард вонга жаримага тортганди.
Мазкур компаниялар мамлакатда ишлаб чиқариладиган кир ювиш машиналар ва ясси мониторли телевизорлар бозорининг 90 фоизини, ноутбуклар бозорининг 58 фоизини эгаллаган.
 
OSIYODate: Payshanba, 09-Fev-2012, 17:30 | Message # 232
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ўлик кит акуласи $19 мингга сотилди

Арабистон денгизида Покистон қирғоқлари яқинида 12 метр келадиган кит акуласининг жасади топилди. Акуланинг ушбу тури ер юзидаги энг катта балиқ ҳисобланиб, инсон учун мутлақо хавфсиз, чунки у фақат планктон билан озиқланади. Кит акуласини овлаш расман тақиқланган, шу боис ўлик гигантни маҳаллий балиқ дилери бажонидил сотиб олди.

Чарай балиқчилиқ фермаси соҳиби Маҳмуд Хон журналистларга жон бераётган кит акуласини ўн кун олдин денгизда балиқчилик ҳавзасидан 150 км узоқликда кўришганлигини айтиб берди. Сешанба куни Маҳмуд Хоннинг одамлари акулани ўлик ҳолда топишган.

Ушбу гигантнинг ўлчами бўйига 40 футни (12 метрдан ортиқ), энига 6 футни (1,8 метр) ташкил этди. Ушбу улкан балиқни кўтариш учун олдинига иккита кўтарма кранни олиб келишди, аммо улар етарли бўлмади, шу боис яна бир нечта крандан фойдаланишга тўғри келди.

Денгиз биологи Муазам Хоннинг сўзларига кўра, охирги етти йил ичида Покитон қирғоқлари яқинида ўттизга яқин кит акулаларининг ўлиги топилган.

7 тонна келадиган акула 4 соат давомида кўтарилди.

Ўлик акула балиқ савдоси билан шуғулланадиган Қосим Ниёбийга сотилди. Битим суммаси 1,7 млн.рупийни, яъни 18,5 минг долларни ташкил этди.

Кит акуласи анъанага кўра Арабистон денгизида ҳинд ва покистонлик балиқчилар овлайдиган балиқлар сирасига киради. Покистоннинг қирғоқ ҳудудларида кит акуласининг гўшти янги овланган ёки тузланган ҳолда овқатга ишлатилади, жигари эса балиқчилик кемаларига сингдиришда ишлатиладиган ёғни олишда фойдаланилади.

Ушбу балиқ тури йўқолиб кетиш арафасида бўлганлиги боис уни овлаш тақиқланган.
 
OSIYODate: Juma, 10-Fev-2012, 05:26 | Message # 233
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
“Mitsubishi” ўз заводини 1 еврога сотади

Япониянинг машҳур автомобил ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири “Mitsubishi” Голландиядаги заводини атиги 1 еврога сотувга қўйди. Лекин бир шарти бор, харидор завод ишчилари маошини тўлаб қўйиши шарт.

Компания заводда автомобил ишлаб чиқаришни кеча тугатишини маълум қилган эди. Заводнинг минглаб ишчилари заводни ёпишга қаршилигини ўз норозилик намойишлари орқали билдиришмоқда. Бу заводда 1500 нафар ишчи ишлайди. “Mitsubishi” президенти Осаму Масуконинг матбуот ходими агар кимда ким ўша 1500 нафар ишчининг маошини тўлашга кафолат берса, заводни 1 еврога сотилишини маълум қилди.
 
OSIYODate: Shanba, 11-Fev-2012, 09:48 | Message # 234
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Американинг машҳур телебошловчиси Жимми Фэллонни бир қатор синовларга дучор қилди.

Ўзининг чиройли қомати ва яхши жисмоний тайёргарлиги билан таниқли бўлган президентнинг рафиқаси шоуменни болаларни тўғри овқатланиш ва фаол ҳаёт тарзини юритишга чақирувчи “Келинг ҳаракат қиламиз!” акциясини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган спорт мусобақасига таклиф қилди.

Обама ва Фэллон Оқ уйда ўзаро ким тезроқ, ким юқорироқ ва кучлироқ мусобақасини ўтказишди.


 
OSIYODate: Seshanba, 14-Fev-2012, 04:44 | Message # 235
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Табиатда бир-бирига ашаддий душман бўлган мушук ва жўжа Россияда бутунлай тескари манзарага юзага келтиришди.

Москва шаҳрида яшовчи 5 ёшли Мария Федеров исмли қизалоқ кўчада очликдан ўлай деган мушукча ва жўжани уйига олиб келиб, парваришлай бошлади.

Буни қарангки, жўжа ва мушукча тез орада иноқ дўстга айланишди. Худди мультфильмлардагидек улар бир-биридан ажралишмайди. “Жўжа ва мушук жуда аҳил дўст бўлишди, бирга овқатланишади, бирга ухлашади” дейди Мария.
 
OSIYODate: Seshanba, 14-Fev-2012, 04:58 | Message # 236
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
АҚШнинг Майами штатида илк бор “Учар помидор” фестивали ўтказилди. Фестивалда қатнашчилар 25 минг дона помидорни бир-бирига отишиб, кўнгилхушлик қилишди.

Испаниядаги машҳур “Помидор” фестивалидан илҳом олган майамиликлар “Учар ва эзилган помидорлар” номли кўнгилочар фестивални ташкиллаштиришди. Фестивал бўладиган жйога 25 мингдан зиёд помидор келтирилди. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан минглаб қатнашчилар илк помидорни олиш учун баҳс олиб боришди. Кейин бари бир-бирига помидор ота бошлашди. Майдон қип-қизил тусга кирди. Фестивал ташкилотчилари бу фестивални доимий ўтказишга қарор қилишди.
 
OSIYODate: Seshanba, 14-Fev-2012, 12:56 | Message # 237
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Тожикистон пойтахтидаги ҳайвонот боғида боқилган ягона бегемот юрак ҳуружидан нобуд бўлди. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, “Турсунбой” деб исм қўйилган бегемот Тожикистонда атиги етти ой яшаган.

Душанбе ҳайвонот боғи бегемотни иккита оқ бошли қумой қуши ва иккита бургутга алмаштириб, 2011 йил июль ойида Қозоғистондан олиб келган эди.

"Турсунбой" деб эркалаб чақириладиган бегемот ярим йил ичида Душанбе ҳайвонот боғига келадиган нафақат болаларнинг, балки катталарнинг ҳам севимли ҳайвонига айланди.

Эндигина етти ёшга кириб, ўлган "Турсунбой"нинг ўрнига қачон бошқа бегемот келтирилишини ҳеч ким билмайди.

Душанбе ҳайвонот боғининг ташкил топганига 42 йил бўлди. Тожикистонда кечган беш йиллик фуқаролар уруши даврида ҳайвонот боғи қаровсиз аҳволга келиб қолганди.

Расмий маълумотларга кўра боғдаги жониворларнинг 90 фоиздан ортиғи айнан қаровсизлик, очлик боис ўлган, қолганлари бошқа ҳайвонот боғларига бериб юборилганди.

 
BAXORDate: Shanba, 25-Fev-2012, 06:38 | Message # 238
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:




Қора танли она 3 нафар оқ танли фарзандни дунёга келтирди, олимлар ҳам лол.

Роземере Фернандес ва унинг эри Жоао афро-бразилиялик жуфтлик. Иккаласи ҳам қора танли, лекин фарзандларининг икки нафари қора танли, уч нафари эса оқ танли. Пернамбуко университетининг генетика фанлари бўйича профессори Валдир Балбинонинг фикрича, икки қора танли инсоннинг оқ танли фарзанд дунёга келтириш жуда камдан-кам ҳолларда бўлишини таъкидлаган.


 
BAXORDate: Shanba, 25-Fev-2012, 06:42 | Message # 239
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Олимлар ҳам ҳайратда. 83 ёшли ҳинд йогасини шифокорлар бир неча бор алоҳида хонага жойлаштириб, текшириб кўришган.

Чунки бу одам на овқат ейди, на сув ичади. Унинг нимадан қувват олишини шифокорлар ўрганишмоқчи. Гужарат штати маҳалли халқининг айтишича, 1928 йилда туғилган Прахлад Жани исмли бу чол 8 ёшлик пайтида маъбудлар дуосини олиб, шундай хислатга эга бўлган экан. Бу одамни илк бор 2003 йилда Аҳмадабод шаҳридаги шифохоналардан бирида 10 кун давомида текшириб кўришган. Махсус камера ёрдамида шу пайт мобайнида тасвирга олинди, лекин у ҳеч нарса емади, ҳатто сув ҳам ичмади. Хуллас, унинг нимадан қувват олиши ҳалигача аниқланмади.


 
OSIYODate: Shanba, 25-Fev-2012, 17:14 | Message # 240
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
ДУБАЙ МЕТРОСИНИНГ РЕКОРДИ

Дубай метроси автоматлашитирилган тизимга эга дунёдаги энг узум метрополитен сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
Дубай шаҳрида метро 2009 йилнинг 9 сентябрида ишга туширилган. Уннда фақат битта – Қизил линия бўлиб, унинг узунлиги 52 километрга тенг эди. Яшил линиянинг ишга туширилиши билан эса метронинг умумий узунлиги 74,695 километрга етди.
Айни пайтда иккита линияда жами 47 та бекат бор, уларнинг баъзилари ер устида, баъзилари эса ер остида жойлашган. Метро поезди соатига ўртача 110 километр тезликда юради, Қизил линиянинг бир бошидан иккинчисига бориш учун 60-63 дақиқа вақт кетади.
Шунингдек, Дубай метросида дунёдаги энг катта ер ости бекати ҳам бор. Холид бин Ал-Валид номли бекатнинг катталиги 25 минг кв. м.га тенг.
 
Search: