|
Olamda nimagap!
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/09/18, 9:23:46 AM | Message # 136 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Болливуд афсонаси Амитабх Баччан Ҳолливудга текинга кинога тушиб бермоқчи Аён бўлишича, Болливуд афсонаси Амитабх Баччан ўзининг Ҳолливуддаги илк дебюти учун бир тийин ҳам олмасликка қарор қилибди.
У Ҳолливуд юлдузларидан Леонардо ди Каприо бош ролни ижро этажак "Буюк Гэтсби" бадиий фильмининг янгича талқинида суратга тушмоқда.
Бутунбошли фильмда бор-йўғи бир бор кўриниш берсам, шунга ҳам ҳақ олиб ўтираманми, дебди Амитабх Баччан.
Ўзининг Ҳолливуддаги илк фильмида Болливуд юлдузи яҳудий Мейер Вольфсхайм ролини ижро этади.
Фильм америкалик таниқли ёзувчи Скотт Фицжералднинг "Буюк Гэтсби" романи асосида суратга олинмоқда.
126 миллион АҚШ долларига тушиши айтилаётган фильмга австралиялик Баз Лурман режиссёрлик қилаётир.
Жорий пайтда Австралияда тасвирга олиш ишлари ҳам бошланиб кетган.
68 ёшли жаноб Баччан фильмдаги иштироки режиссёр Баз Лурманга "дўстона эҳсон" эканини билдирган.
Болливуд юлдузи Австралияга бориб, фильм сценарийси билан танишган ва либосларини ҳам кийиб кўрган.
Фильмда Буюк Депрессиядан аввал 1920 йилларда Америкада кузатилган "олтин" аср давридаги олий табақанинг ҳаёти акс этган.
Беҳад мамнунлик
Режиссёр Баз Лурман, "Амитабх Баччан каби жаҳон киноси афсонаси ўз фильмида суратга тушаётганидан беҳад мамнун" эканини баён қилган.
"Амитабх иштирокидаги фильмлар ўзим ва фаолиятимга жуда кучли таъсир қилган. Унинг "Қасос ва қонун" фильмидан эса, ҳинд кинематографияси билан илк танишувим бошланган", дейди Баз Лурман.
Режиссёр ҳинд киносига бўлган ҳавасини ҳеч қачон яширмаган ва ўзининг "Мулен Руж" мюзиклида машҳур Болливуд қўшиқларидан бирини ҳам ишлатганди.
Ёши етмишларни қоралаб қолганига қарамай, Амитабх Баччан эса, ҳали ҳам Болливуд саҳнасини тарк этиш хаёлида эмас.
Дейлик, шу йилнинг январ ойида унинг иштирокидаги "Учта карта" фильми экран юзини кўрди.
Амитабх Баччан неча ўн йилларки ҳинд киносининг энг машҳур актёри сифатида қолмоқда ва 1999 йилда Би-би-си томонидан ўтказилган сўровда мингйилликнинг энг таниқли кино юлдузи, деб топилганди.
"Буюк Гетсби" романи шу пайтгача тўрт бор суратга олинган бўлса, уларнинг ичида энг машҳури Роберт Редфорд ва Мии Фэрроу иштирокида 1974 йилда суратга олингани бўлган.
BBC
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/09/18, 9:33:01 AM | Message # 137 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Кўрсатув пайти россиялик миллиардерлар муштлашди
Россиянинг НТВ телеканалида бугун эфирга бериладиган “НТВшники” кўрсатувини ёзиб олиш пайти студия меҳмонлари бўлган россиялик миллиардерлар Александр Лебедев ва Сергей Полонский муштлашиб кетди.
Жаҳон молиявий бўхрони кўрсатув мавзуси эди. Кўрсатув ёзиб олинаётганида, уни иштирокчилари саволларига жавоб бераётган маҳал Полонский кимнингдир башарасига мушт туширгиси борлигини айтади.
Шу пайт уни ёнида ўтирган Лебедев ўрнидан туриб¸ "мабодо менинг башарамга эмасми", дейди.
Кейин жойига ўтирган Лебедев кутилмаганда Полонский юзига мушт туширади. Полонский курсисидан ағдарилиб кетади.
Ҳар икки бизнесмен турли йилларда Forbes журнали бойлари рўйхатида бўлиб келган.
Хабарларга кўра, Сергей Полонский Лебедевни судга бериш ниятида.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/09/18, 7:19:01 PM | Message # 138 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Оврўпо давлатларида силга қарши кураш режаси ишлаб чиқилди
Оврўпонинг 53 мамлакатида силнинг дори таъсир қилмайдиган турига қарши кураш режаси ишлаб чиқилди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бу муаммони "хавотирга солувчи", дея таърифлаган.
Шарқий Оврўпо давлатларида дорига чидамли сил инфекцияси тарқаши даржаси энг юқори бўлиб, Ғарбий Оврўпо давлатлари пойтахт шаҳарлари орасида Лондон бу соҳада етакчилик қилар экан.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, Оврўпо давлатларида йилига 81 минг киши силга йўлиқади.
Ташкилот томонидан ишлаб чиқилган режага кўра, касалликни аниқлаш ва даъволаш чораларини кенгайтирилиш кўзда тутилади.
Россия, Украина ва Озарбайжон силга йўлиққанлар сони жиҳатидан энг юқори ўринда бўлган мамлакатлардир.
Буюк Британияда эса касаллик асосан йирик шаҳарларда тарқалган бўлиб, Лондоннинг ўзида йилига 3 ярим минг киши силга мубтало бўлади.
2009 йили Буюк Британияда силнинг дори таъсир қилмайдиган тури 58 кишида аниқланган.
Мутахассиларга кўра, бу кўрсаткич кичик бўлса ҳам, касалликнинг бу турига йўлиқаётганлар сони ортиб бормоқда.
BBC
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/09/19, 3:19:40 AM | Message # 139 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Жаҳондаги етакчи кийим-кечак брэндлари ўзбек пахтасини бойкот қилмоқда Британиянинг нуфузли The Daily Telegraph газетаси 18 сентябр кунги сонида ана шундай сарлавҳа остидаги мақола эълон қилинди.
The Daily Telegraph газетасининг Олмаотадаги мухбири Жэймс Килнернинг мақоласи мазмунини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон ҳукумати пайтха етиштиришда болаларни меҳнатга мажбурлаши хусусидаги иддаолар боис жаҳоннинг 60 дан ортиқ етакчи кийим-кечак ширкатлари, жумладан Burberry ва Levi ўзбек пахтасига бойкот эълон қилишини билдирди.
Швециянинг машҳур H&M ширкати, Adidas ва Puma каби спорт кийимлари компаниялари Марказий Осиёдаги собиқ Совет мамлакатидан болалар тергани аниқ бўлган пахтани сотиб олмасликка сўз берган брэндалар орасидадир.
Бу ширкатлар бойкот ташаббусчиси АҚШда жойлашган “As You Sow” (Нимани эксанг, шуни ўрасан маъносида – таҳр.) инсон ҳуқуқлари гуруҳи амалга ошираётган Responsible Sourcing Network (Ҳом ашё сотиб олишда масъулиятли бўлиш маъносида – таҳр.) лойиҳаси доирасида эълон қилинган баёнот остига имзо чекди.
H&M ширкати жамоатчилик алоқалари бўлими бошлиғи Ҳенрик Лампа “Биз кўплаб ширкатлар каби пахтанинг йирик истеъмолчисимз ва қайси мамлакат бўлишидан қатъий назар болалар меҳнатига қарши аниқ позициямиз бор”, дея таъкидлади.
800 ширкатни ўз ичига олувчи АҚШнинг American Apparel and Footwear Association (Америка кийим ва пойафзал уюшмаси) саноат гуруҳи бундай баёнотни аввал ҳам имзолаган, лекин "As You Sow" ташкилоти бош ижрочи директори Эндрю Беҳарнинг айтишича, бунга оид янги мажбурият қўшимча аҳамиятга эгадир.
“Бу ҳолислик ва шаффолик нуқтаи назаридан муҳимдир. Ҳар бир ширкат алоҳида қўл қўйиб, ўз логотипини бунга илова қилиши муҳим аҳамиятга эга”, деди у.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу хусусда изоҳ бермади.
Мазкур қадам инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг жорий ойда Ўзбекистон режими устидан иккинчи ғалабасини англатади.
9 сентябр куни Нью Йорк модалар ҳафталиги ташкилотчилари, матбуот ва ҳуқуқ ташкилотлари босими остида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи либослар томошасини бекор қилди.
Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонни 1991 йил Совет Иттифоқидан мустақил бўлганидан бери бошқариб келаётган 73 ёшли жаноб Каримовни демократияни топтаётганлик, қийноқлар ва қотилликларда айблаб келади. Жаноб Каримов ва Ўзбекистон ҳукумати иснон ҳуқуқларини бузаётганлари ва болалар меҳнатига оид айбловларни инкор қилиб келади.
Марказий Осиё юрагида жойлашган ва 27,5 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон минтақанинг иқтисодий маркази бўлиши керак, лекин ҳукумат бу мамлакатни ташқи дунёдан узиб қўйган.
Газ ва олтин билан биргаликда пахта бу мамлакат элитаси учун энг қимматбаҳо экспорт маҳсулотидир.
Фаоллар ва ҳуқуқ гуруҳлари минглаб мактаб болалари ҳар йили синфларни тарк этиб, далаларга йўл олиши ва кунлар давомида пахта териб тер тўкиши хусусида ҳужжатларни тўплаб келади.
Ўзбекистон унивеситетлари талабалари белгиланган миқдорда пахта териб бермаса, имтиҳонларда ўтказилмасликларини айтиб келадилар.
Нью Йоркдаги International Labor Rights Forum (Халқаро меҳнат ҳуқуқлари форуми) гуруҳи директори Тим Ньюманнинг айтишича, жорий йилда 13 ёшли болаларнинг пахта теримига сафарбар қилингани ҳақида хабарлар келмоқда.
“Баъзи ҳисоб китобларга кўра, пахта мавсуми икки миллионга яқини болага таъсир қилади”, дейди у.
“Болаларга маълум миқдорда пахта териб бериш белгиланади ва улар кун бўйи пахта теришга мажбур бўлади”, дея қўшимча қилади жаноб Ньюман.
Ташкилотга кўра, Ўзбекистон бу борада ўзгачадир. Чунки болалар меҳнати кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муаммо ҳисобланса-да, Ўзбекистонда бу ҳолат ташкилотчиси ва ҳомийси давлатдир. Бу муаммо систематик тус олган.
Жаноб Ньюманнинг айтишича, Ўзбекистондан пахта сотиб олмаслик мажбурияти ва Нью Йорк мода ҳафталигида Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримова томошасининг бекор қилингани мода (кийим-кечак) саноатида ўз махсулотлари тайёрланадиган хом ашё қаердан сотиб олинаётганига эътибор кучаяётганидан даракдир.
Нью Йорк мода ҳафталиги ташкилотчиларига ўлчакишиб Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси лавозимини ҳам эгаллайдиган Каримова хоним ўзининг Гули номли кийим-кечак коллекцияси томошасини пайшанба куни Нью Йоркдаги ҳашаматли ресторанларидан бирида ўтказди. Томошада унинг ўзи қатнашмади.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/09/19, 7:45:20 AM | Message # 140 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Россия ҳарбийлари ўз вазиридан норози
19.09.2011 Якшанба куни Россияда минглаб зобитлар мудофаа вазири Анатолий Сердюков ислоҳотларига қарши норозилик акцияси ўтказди. “Армия Сердюковга қарши” номли бутунроссия акциясини Ҳарбийлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамоатчилик кенгаши уюштирган. Уларнинг асосий талаби мудофаа вазирининг истеъфога кетишидир.
Ҳарбийлар Сердюковни Россия армияси ва мудофаа буюртмасини барбод қилишда, етарли миқдорда пул ололмаётган ҳарбий пенсионерлар геноцидида айбламоқдалар.
- Асосий эътироз бу 200 минг зобит оиласининг қонунга мувофиқ равишда уй-жой билан таъминланмагани бўйичадир. Давлат ваъда қилган, давлат кафолатлаган, давлат бунинг учун тўлалигича масъул, аммо давлат буларни бажариш у ёқда турсин, ҳатто ҳарбийлар билан қандайдир мулоқот олиб боришдан ҳам бош тортмоқда. 22 май куни биз Пушкин майдонида (Москва шаҳрида – таҳр.) митинг ўтказгандик. Ўшанда бизнинг олдимизга Мудофаа вазирлигининг уй-жой билан таъминлаш департаменти бошлиғи келиб, узр сўраган, ҳарбийлар масаласини ҳал қилишга ёрдам беришни ваъда қилганди, бироқ бу ҳеч қандай натижа бермади. Шунинг учун бу акция янада қаттиқроқ талаблар билан бўлади. Сердюков истеъфоси билан бирга биз Хавфсизлик кенгаши тўғрисида ва Парламент назорати тўғрисида қатор қонунлар қабул қилинишини ҳам талаб қиламиз. Агар ҳозир Сердюков Пупкин, Иванов ёки бошқа бирор киши билан алмаштирилган тақдирда ҳам уларнинг нима билан машғул бўлишини англашимиз лозим, - деди ҳарбийлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамоатчилик кенгаши аъзоси, "Справедливая Россия” партияси ёшлар қаноти раҳбари Дмитрий Гудков.
У тадбирда фақат ҳарбийлар ва уларнинг оиласигина эмас, балки Россия Ҳарбий денгизчилар уюшмаси ва Десантчилар уюшмаси вакиллари ҳам қатнашишини айтди.
“Комсомольская правда” газетаси шарҳловчиси Виктор Баранецга кўра, Россияда айни пайтда ҳарбийларнинг кўчага чиқиши учун анча сабаблар бор.
– Армияни шунчаки аҳмоқ қилаяптилар, ўйин қоидаларини мунтазам равишда ўзгартириб бораяптилар. Бу ерда жуда жиддий жиҳатни – ҳарбийлар маълум гуруҳларга уюша бошлаганини кузатиш мумкин. Ҳукумат бунга эътибор қаратиши лозим, бироқ у қайсарлик билан бу ишни қилгиси келмаяпти. Менда “ё улар Сердюковни танқид қилишга қўрқаяптилар, ёки ҳарбий ислоҳот муваффақиятсизликка учраганини очиқ тан олишдан чўчимоқдалар” деган таассурот пайдо бўлди. Намойишга чиққан ва Сердюковнинг ислоҳот ўтказиш усулларидан норози бўлган кишилар пировардида қандайдир қарорга келиниши учун Кремл, ҳукумат, давлат, Давлат думаси эшигини қоқмоқдалар, - деди Виктор Баранец.
Шарҳловчи армия ислоҳотининг шу шаклда давом эттирилиши унинг бутунлай барбод бўлишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йил кузида Россия армиясининг янги шамойилини яратиш бўйича иш бошлангани эълон қилинганди. Ҳарбий ислоҳот ҳарбий тузилмани тўрт бўғинли (ҳарбий округ - армия - дивизия - полк) тизим бошқарувидан (округ – тезкор қўмондонлик - бригада) уч бўғинли тизим бошқарувига ўтказишни, марказий ҳарбий бошқарув органларини қайта ташкил этишни, зобитлар таркибини қисқартиришни, прапоршчиклар ва мичманлар институтининг тугатилишини ва бошқа чора-тадбирларни кўзда тутади.
Мазкур ислоҳот доирасида қатор ҳарбий бўлинмалар ва олий ўқув юртларини тарқатиш, ҳарбий кучларни эса 1,13 миллион кишидан 1 миллион кишигача қисқартириш, ҳарбий муассаса марказий аппаратини 2,5 баробар, яъни 8,5 минг кишигача қисқартириш, армия ва флотдаги зобитлик лавозимларини эса 355 мингдан 150 минггача камайтириш режаланган.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/09/20, 7:05:58 AM | Message # 141 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Афғон журналисти ўзига нисбатан таҳдид бўлганини айтмоқда Набил Мискинёр асли афғонистонлик Америка фуқароси. У Калифорниядаги сателит-телеканалларидан бирида ишлайди ва кўпинча ўз дастурларида Афғонистон ҳукуматини танқид қилиб келади. Яқинда Мискинёр Кобулдаги телеканаллардан бирида чиқиш қилиб, сиёсатчиларга айланган баъзи собиқ дала қўмондонлари ҳақида айтган гаплари учун узр сўради. Журналистнинг айтишича, уни бунга тўппонча ўқталиб мажбурлашган.
60 ёшдан ошган Набил Мискинёр теле-эфирда тез-тез чиқиб туради. Лекин ўтган ҳафта Афғонистон телевидениесида қилган чиқиши аввалгиларига ўхшамади.
Асли афғонистонлик Америка фуқароси бўлган журналист қароргоҳи Калифорнияда жойлашган Ариана телеканалида бир нечта эшиттиришларни олиб боради ва одатда Афғонистоннинг бугунги аҳволи ва сиёсий ўтмиши ҳақида фикр юритади.
Дари тилида олиб борадиган ва ҳам афғон диаспораси, ҳам Афғонистон ичида ўз мухлисларига эга кўрсатувларида Мискинёр Афғонистоннинг бугунги сиёсатчилари, жумладан нуфузли сиёсий шахсларни танқид остига олади.
Яқинда Кобулга қилган сафари чоғида Мискинёр ўз чиқишлари ҳаммага ҳам ёқмаслигини билиб олди.
Журналистнинг иддао қилишича, 12 сентябр куни уни тўрт киши бирга тушлик қиламиз деб олиб кетишган. Улар орасида Кобулдаги “Имруз” хусусий телеканали хўжайини Нажибуллоҳ Кобулий ҳам бўлган. Икки журналист аввалроқ бир танишлари орақали ҳамкорлик ҳақида гаплашиб олиш учун учрашишга келишиб олишган.
Мискинёрнинг айтишича, зиёфатдан кейин унг тўппонча ўқталиб, “Имруз” канали мухбири Фаҳим Кўҳдаманий билан суҳбатлашишга мажбурлашган.
- У менга “ўз кўрсатувларингизда сиз миллий қаршилик етакчиларини ҳар доим танқид қиласиз”, деб айтди. У Бурҳониддин Раббоний, Аҳмад Шоҳ Маъсуд, Абдул Рад Расул Сайаф, доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Аҳмад Зиё Маъсуд, Аҳмад Вали Маъсуд ва Муҳаммад Қосим Фаҳимларни назарда тутиб гапирди. Мен интервью чоғида “агар мен бу одамларга нисбатан нотўғри ёки ёлғон гапларни гапирган бўлсам, афғон халқидан узр сўрайман”, дедим.
16 сентябр куни эълон қилган ёзма баёнотида Мискинёр ундан ўзининг Америка жосуси, покистон-параст ва аксил-эрончи эканига иқрор бўлишини талаб қилишганини иддао қилди.
Унинг айтишича, бу гапларни гапираётганга унга иккита тўппончани ўқталиб туришган.
“Кўҳдаманий менга агар талабларни бажармасан шу ерда ўлишим ва бутун оилам ўлдирилишини уқтириб турди”, деб ёзди журналист ўз баёнотида. “Босим ва ҳаётим учун қўрқув остида, мен улар истаган нарсаларни гапирдим ва бу “интервью” видеога ёзиб олинди.”
Мискинёр интервьюдан сўнг ўзини етти соат давомида ушлаб туришгани ва кейин кўзини боғлаб Коблудаги кўчалардан бирига ташлаб кетишганини айтади. “Худога шукр оилам олдига қайтиб кела олдим ва мамлакатни тарк этдим”, дейди журналист.
Интервью чоғида Мискинёрнинг ўз сиёсий қарашлари ва кўрсатувлари пайтида билдирган фикрлари ҳақида кескин сўроққа тутилгани кўриниб туради.
“Имруз” хусусий телеканали хўжайини Нажибуллоҳ Кобулий Мискинёрнинг айбловларини рад этмоқда. Кобулийнинг иддао қилишича, унинг ўзи Эроннинг клерикал режимини танқид қилиб келади ва Мискинёрдан Эрон ҳукуматини мақташни талаб қилиши куракда турмайдиган гапдир.
- Менимча, у бу ерга ўзи танқид қилиб келган сиёсатчилардан пул олгани келган. Улар билан пул берсаларинг келгусида сизларни танқид қилмайман қабилида келишиб олган чоғи. Шунинг учун менинг телеканалим орқали иқрор интервьюсини беришни ният қилган. Кейин унинг интервьюси сиёсатчиларни қониқтирмаган бўлса, улар унга пул беришмаган. Шундан кейин яна бирор нарсалик бўлиб қолиш учун ёки озгина ном чиқриш мақсадида мени айблай бошлади. Менимча, буни шундай тушунтириш мумкин холос, дейди “Имруз” телеканали хўжайини Кобулий.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/09/20, 7:08:13 AM | Message # 142 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Ҳимолайдаги зилзила қурбонлари сони 79 га етди
20.09.2011 Ҳимолай тоғининг Ҳиндистон, Непал ва Хитойга қарашли минтақаларида рўй берган зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 79 кишига етди.
Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, якшанба куни Ҳиндистоннинг Сикким штатида содир бўлган 6,9 баллик силкиниш оқибатида 50 киши нобуд бўлган.
Айни пайтда, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штати, Непал ва Хитойнинг Тибет ўлкаларида табиий офатдан 29 киши ҳалок бўлган.
Ҳозир зилзила юз берган минтақаларда қутқариш ишлари давом этмоқда.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/09/20, 7:09:40 AM | Message # 143 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Туркия пойтахтида портлаш рўй берди
20.09.2011 Туркия пойтахти Анқара марказида юз берган портлаш оқибатида камида икки киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди.
Портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас.
Бироқ портлашнинг автомобил ичи ёки яқинида содир бўлгани айтилмоқда.
Туркиядаги телеканаллар намойиш қилган лавҳада ўт ўчирувчилар портлаш оқибатида ёнаётган автомобилларни ўчираётгани тасвирланган.
Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч расмийлар бомба автомобилга жойлаштирилганини тахмин қилаётганларини айтди.
Жорий йил феврал ойи бошида Анқарадаги Остим саноат мавзесидаги Остим марказида ҳам портлаш юз берган эди.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 11/09/29, 7:25:01 AM | Message # 144 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| "АҚШ Ўзбекистонга ёрдам дастурларини қайта тикламасин!"
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар, турли ширкатлар, касаба уюшмалар ҳамда сармоядорлар иборат 20 та ташкилот АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга шундай талаб билан мактуб йўллади.
Мактубга имзо чеккан гуруҳлар орасида Халқаро Амнистия, Озодлик уйи, Ҳюман райтс уотч, Очиқ жамият институти, Халқаро бўҳронлар гуруҳи, Ўзбекистон-Германия форуми, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари, Ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари халқаро форуми каби ташкилотлар бор.
Мактуб муаллифлари жаҳондаги энг репрессив мамлакатлардан бири бўлган Ўзбекистонга ёрдам дастурларига қўйилган чеклов олиб ташланиши юзасидан хавотир изҳор этишди.
21 сентябр куни АҚШ Сенати қўмитаси Ўзбекистонга ҳарбий ҳамда молиявий ёрдамлар учун йўл очувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Бу эса халқаро ташкилотлар эътирозига сабаб бўлди.
Уларга кўра, Каримов ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасида бирон ижобий қадам қўймасидан туриб, бу каби ёрдамнинг маъқулланиши "диктаторни тақдирлаш"дан бошқа нарса эмас.
“Ўзбекистонда фуқаровий жамият фаоллари, мустақил журналистлар ва мухолифат аъзолари қатағон қилинаётган, сўз ва дин эркинлиги ўта абгор бўлган, болалар меҳнати кўламли тарзда суиистеъмол этилаётган бир пайтда расмий Тошкент билан олди-бердиларни тиклаш ноўрин”, деб билдирилади Ҳиллари Клинтонга йўлланган мактубда.
АҚШ Сенати қўмитаси маъқуллаган қонун лойиҳасини ҳали мамлакат Конгрессининг қуйи палатаси ҳам тасдиқлаши керак. Лекин, Конгрессга яқин манбаларга кўра, бунга тўсиқ қўйилиши эҳтимоли кам.
Ўзбекистонга инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш шарти билан 2004 йилда жорий этилган чекловларни Қўшма Штатлар муайян сабабларга кўра олиб ташламоқда.
Покистондаги беқарорликлар сабаб Вашингтон шу кунларда Афғонистонга Ўзбекистондан ўтувчи Шимолий таъминот йўлига қизиқиш билдирмоқда.
2009 йилдан буён Ўзбекистон АҚШ таъминот юкларининг Афғонистонга олиб ўтилишида муҳим рол ўйнаб келади.
- Қўшма Штатлар Афғонистонга транзит йўналишларни кенгайтиришдан манфаатдор, лекин бу йўлда инсон ҳуқуқлари қадриятларини қурбон қилмаслиги керак, - деб билдирган Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Хю Уилямсон.
АҚШ 2002-2004 йиллар оралиғида стратегик ҳарбий ҳамкорликка оид битим доирасида Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериб келган.
Расмий Тошкент бу давр мобайнида АҚШдан қарийб ярим миллиард доллар ёрдам олишга муваффақ бўлган.
2004 йилда АҚШ Конгресси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи борасидаги хавотирлар ортидан бу давлатга кўмак бериш учун чеклов жорий этди.
Бу чекловни бекор этилиши учун қўйилган талаблар эса инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш, кучли очиқ жамият ва чинакам кўппартиявий тизимни барпо этиш, адолатли ва эркин сайловларни таъминлаш, сиёсий плюрализм, матбуот эркинлиги учун йўл очиш кабилар эди.
- Ўтган етти йил ичида Ўзбекистон ҳукумати бу йўналишда ҳеч иш қилгани йўқ. Кузатганимиз ҳол фақат репрессия ва қаттолликлар, холос, - деди Хю Уилямсон.
Ҳюман райтс уотч маълумотларига кўра, Ўзбекистонда камида 13 нафар ҳуқуқ фаоли ва бир қатор журналист ҳамда мухолифат аъзолари қамоқда азоб чекмоқда. Уларнинг айримлари қамоқда қийноқ ва таҳқирлашлар билан юзма-юз келган.
Ўзбекистон ҳукумати қатор халқаро ноҳукумат ташкилотлари, жумладан, Ҳюман райтс уотчга ҳам мамлакат ичида фаолият юритишига рухсат бермай келаётир.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ ҳаракати АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўйилган чекловларни бекор қилиши Каримов ҳукуматини янги қатағонларга рағбатлантириши мумкин, деган хавотирли баёнот билан чиққанди.
“Америкага керакли эканини ҳис эта бошлаган диктатор Каримов режим мухолифлари, хусусан, диндорларга нисбатан қатағонларни кучайтириб юборди”, дейилади баёнотда.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, сўнгги ой мобайнида ўнлаб намозхон ноқонуний диний ташкилотларга аъзолик гумони билан ҳибсга олинган.
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчлилиги боис АҚШ Конгресси 2004 йил охирида бу мамлакатга, вазият яхшилангунга қадар, ҳар қандай ҳарбий-хавфсизлик ëрдами беришни таъқиқлаган эди.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/09/30, 5:15:50 AM | Message # 145 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| АҚШ ва ЕХҲТ интернетнинг назорат қилинишига қарши Қўшма Штатлар ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Интернет устидан назорат ўрнатиш уринишлари юзасидан хавотир изҳор қилди. ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович 28 сентябр куни “бу каби ташаббуслар фикр эркинлигини хавф остига қўяди”, дея баёнот берди. Унинг фикрича, интернетни назорат қилиш “ахборот оқими йўлида янги тўсиқ”қа айланади.
12 сентябр куни Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг БМТдаги вакиллари ахборот жабҳаси ва киберфазодаги халқаро тартиб ва аҳлоқ мезонлари масаласини БМТ доирасида муҳокама қилиш учун Бош котиб Бан Ки Мунга мурожаат қилгандилар.
Улар мазкур мурожаатномани БМТ Бош ассамблеяси 66-сессиясида расмий ҳужжат ўлароқ тарқатилишини сўрагандилар.
Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари тақдим қилган аҳлоқ кодексидан мақсад ахборот-коммуникацион технологиялар ва Интернет халқларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва фаровонлигигина хизмат қилиши ҳамда халқаро барқарорлик ва хавфсизлик учун мамлакатларнинг ахборот фазосидаги ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, уларнинг конструктив ва масъулиятли бўлишига кўмаклашиш ҳамда ахборот фазосидаги умумий хавф-хатар билан курашда улар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш экани айтилган.
Кодексни ихтиёрий равишда имзолаган давлатлардан халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун хатар туғдириш, душманона ёки тажовузкорона хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун ахборот-коммуникацион технологияларни, жумладан, интернетни қўлламаслик, қурол-аслаҳа ва унга оид технологиялар билан боғлиқ ахборотни тарқатмаслик сўралади.
Шунингдек, кодекс давлатларни ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланаётган жиноий ва террористик фаолиятга қарши курашда ҳамкорлик қилишга, ахборот фазосидаги ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилишга, Интернет устидан кўптомонлама, шаффоф ва демократик бошқарув ўрнатилишига кўмаклашишга чақиради.
ЕХҲТ вакили Дуня Митович дунё давлатлари ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақли эканини, бироқ бу инсонларни фундаментал ҳуқуқларидан маҳрум қилиш эвазига амалга оширилмаслиги лозимлигини қайд этади.
- Давлатларнинг ўз барқарорлиги ва турли жиноятлардан ҳимояланишни таъминлашга қонуний ҳақлари бор, бироқ ЕХҲТнинг тамойиллари – эркинлик ва хавфсизлик бир-бири билан чамбарчас боғлангандир, - деди Дуня Митович.
Америкада чиқадиган Huffington Post газетаси ҳам АҚШ давлат департаменти масъули Мишел Маркофф сўзларига таянган ҳолда Қўшма Штатлар Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ташаббусини “интернетдаги эркинликни чеклаш” ўлароқ баҳолаётганини ёзди.
- Улар ўз давлатлари хавфсизлигини таъминлаш баҳонаси билан Интернет-ресурслар ва сўз эркинлиги устидан ҳукумат назорати ўрнатилишини оқлашга уринмоқдалар, - дея иқтибос келтиради Маркофф сўзларидан Huffington Post газетаси.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/10/01, 5:49:22 AM | Message # 146 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| ЭНГ ТЕЗКОР ЛИФТ ШАНХАЙДА!
Mitsubishi Electric компанияси Хитойнинг Шанхай шаҳрида дунёдаги энг тезкор лифтларни ўрнатишга буюртма олди. Бир сонияда 18 метр масофани босиб ўтадиган учта лифт айни пайтда қурилаётган «Шанхай минораси» деб аталувчи осмонўпар бинода ўрнатилади. Бу лифтлар бинонинг ер остки қаватидан кузатув майдончаси жойлашган 119-қаватига қадар олиб чиқади. Бундан ташқари, Mitsubishi Electric «Шанхай минораси»да яна 106 та лифт ўрнатади. Бўйи 632 метрга етадиган мазкур мажмуада офислар, меҳмонхоналар, савдо майдонлари, кўргазма заллари ва ресторанлар жойлашиши назарда тутилган. Маълумотларга қараганда, Хитойнинг энг баланд биноси бўлиши кутилаётган «Шанхай минораси»нинг қурилиши 2014 йилда ниҳоясига етади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/10/03, 4:17:03 AM | Message # 147 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Yaqin Sharq bir kun ichida. 2-oktabr tafsilotlari YAMAN
Yaman xavfsizlik xizmati rasmiylarining bildirishicha, janubdagi Abiyan viloyatida hukumatga qarashli samolyot adashib tashlandiq maktabni bombardimon qilgan. Ammo bu payt Zinjibar shahridagi maktabda zobitlar bo'lgani ma'lum bo'ldi. Natijada bir necha askar nobud bo'lgan. Sal o'tmay esa jangarilar ham maktabga hujum qilib, yana bir nechtasini o'ldirgan. Jami 25 harbiy halok bo'lgan.
LIVIYA
Liviyada muvaqqat hukumat Muammar Qaddafiyga sodiq kuchlar nazorati ostidagi Sirta shahri qarshiligini yengishga harakat qilar ekan, shaharni tark etayotgan oila ikki tomon hujumi qurboni bo'lgan. Ular ketayotgan mashinaga snaryad tushgan.
Bu o'rtada Xalqaro Qizil Xoch Qo'mitasi qamaldagi Sirtaga shanba kuni kirishga muvaffaq bo'lgan. Ular gumanitar ahvolni o'rganmoqda. Tashkilot vakilining bildirishicha, ayrim kasalxonalarda tibbiy anjomlar yetishmayapti, shaharda ichimlik suvi, gigiyena predmetlari va oziq-ovqat tanqis.
SURIYA
Suriya muxolifati prezident Bashar al-Assad hukumatiga qarshi kurashish uchun Turkiyaning Istanbul shahrida milliy kengash tuzgan. Unga barcha muxolif guruhlarni taklif qilish ko'zda tutilgan. Suriyaning Rastan shahrida esa bir necha kunlik to'qnashuvlardan so'ng bugun ahvol ancha tinch. Hukumat qo'shinlari jangarilar va armiyadan qochib ularga qo'shilgan askarlarga qarshi jang qilib, shaharni qayta ishg'ol qilgan. Assad hukumatiga qarshi olti oylik g'alayonlar va ularning bostirilishi oqibatida mamlakat bo'ylab BMT hisobiga ko'ra, salkam 2700 odam o'lgan.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Payshanba, 11/10/06, 7:56:46 AM | Message # 148 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status: 
|
Грецияда ҳукуматнинг инқирозга қарши қатъий чораларидан норози ишчи-ходимлар 24 соатлик иш ташлаш эълон қилишди. Мамлакатда давлат муассасалари, жумладан, мактаблар, судлар ва сайёҳлик объектлари ишламаяпти. Agence France-Presse маълумотига кўра, иш ташлаганларнинг умумий сони ўн мингга яқин. Иш ташлаш туфайли поездлар ва паромлар қатнови тўхтаб қолган, Афина аэропорти 400 га яқин ички ва халқаро авиарейсларни бекор қилди. Пойтахт марказида бир неча минг киши норозилик акциясини ўтказмоқда. Полиция уларни тинчлантириш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Мазкур иш ташлаш Греция ҳукумати давлат секторида хизмат қилувчи 30 минг ишчи-ходимни бўшатишни эълон қилганидан кейин илк бор ўтказилмоқда. Ҳукумат қарз мажбуриятлари бўйича дефолтнинг олдини олиш учун шундай йўл тутишига тўғри келмоқда. Грецияга молиявий ёрдам кўрсатишга рози халқаро ташкилотлар давлат секторидаги хизматчилар сонини қисқартиришни талаб қилган. Айни пайтда Грециянинг давлат қарзи 350 миллиард еврони ташкил этади. Ўтган йили Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта фонди ушбу мамлакатга 110 миллиард евро молиявий ёрдам кўрсатган эди, шу йилнинг июлида эса 109 миллиард евролик кредит линияси ажратилиши эълон қилинди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/10/07, 5:03:19 AM | Message # 149 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| 4600 тордан бир хил куй
Тайванда 170 мактабнинг мусиқага қобилиятли ўқувчилари дунё рекордини ўрнатиш мақсадида бир жойга тўпланишди...
Чангхуадаги марказий ўйингоҳга тўпланган 4600 нафар ўқувчи бир вақтнинг ўзида скрипка чалди. “Гиннеснинг рекордлар китоби” вакиллари ҳам иштирок этган тадбирда 86 йилдан буён мувафаққиятсизликка учраб келган рекорд ўрнатилганлиги баён қилинди. Минглаб сикрипкалар бир хил куйни чалишди ва ўйингоҳ бетакрор мусиқадан ларзага келди.
Манба: darakchi.uz
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/10/07, 5:09:26 AM | Message # 150 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| APPLE АСОСЧИСИ ВАФОТ ЭТДИ
Apple компаниясининг собиқ раҳбари Стив Жобс кеча 56 ёшида вафот этди. Стив Жобс Apple компаниясига 1976 йилда Стив Возняк и Рональд Уэйн билан бирга асос солган. Шу йилнинг августида у узоқ таътилдан кейин истеъфога чиққан эди. Жобс Apple ходимларига йўллаган мактубида шундай деган эди: «Мен бош директор сифатида ўз вазифамни уддалай олмайдиган кун келишини ва бу ҳақда биринчи бўлиб ўзим хабар беришимни ҳар доим айтиб келганман. Афсуски, ўша кун келди». На Apple, на Жобснинг ўзи истеъфо сабабини айтишмаган бўлса-да, журналистлар тахминича, бу бош директорнинг саломатлиги ёмонлашгани билан боғлиқ эди. Стив Жобсни бир неча йиллардан бери соғлик муаммолари қийнарди. 2003 йилда у ошқозон ости бези саратонига чалингани маълум бўлди, 2004 йилда жарроҳлик амалиётини ўтказди. 2009 йилда Жобсга жигар кўчириб ўтказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Apple дунёдаги энг йирик IT-компания бўлиб, бозор капитализацияси 300 миллиард доллардан ортиқ.
|
| |
|
|