Olamda nimagap!
|
|
MASTER | Дата: Shanba, 06-Sen-2008, 00:29 | Сообщение # 1 |
 Adminstrator
Группа: ADMINISTRATOR
Сообщений: 7547
Статус: 
| /www.voanews.com/uzbek/images/uzbek_kollektiv_xavfsizlik_.jpg Kollektiv Xavsizlik Shartnomasi Tashkilotining (KXShT) Moskvadagi sammitida ishtirok etgan Armaniston, Belarus, Rossiya, Tojikiston, Qozog’iston, Qirg'iziston va O`zbekiston rahbarlari Kavkazdagi urushni muhokama qildi. Kechagi uchrashuvda mudofaa vazirlari Rossiya pozitsiyasini qo’llab-quvvatlamagan edi.
4 sentyabr kuni Moskvada Kollektiv Xavfsizlik Shartnomasi Tashkilotiga a`zo davlatlar tashqi ishlar vazirlarining uchrashuvi bo`lib o`tgan edi. Rossiya matbuotiga ko’ra, bugun rahbarlar Rossiyaning Kavkazda tinchlik o'rnatish yo'lidagi harakatlarini qo`llovchi deklaratsiya imzolab, Gruziyaning harakatlarini salbiy baholagan.
Rosssiya-Gruziya urishidan bir oy o`tib shu paytgacha harbiy harakatlarga nisbatan MDH doirasida aniq bir munosabat shakllanmagan edi. Rossiya Janubiy Osetiya va Abxaziya mustaqilligini tan oldi, biroq boshqa davlatlar undan o’rnak olishga shoshmayapti.
Sharhlovchilarga ko`ra, Moskvada o`tayotgan Kollektiv Xavfsizlik Shartnomasi Tashkiloti sammiti Rossiya tomonidan Kavkaz bo`yicha ittifoqchilar topishdagi so`nggi urunish bo’ldi.
وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّ
|
|
| |
MASTER | Дата: Shanba, 06-Sen-2008, 00:31 | Сообщение # 2 |
 Adminstrator
Группа: ADMINISTRATOR
Сообщений: 7547
Статус: 
| Rossiya KXShTdan ancha yirik tashkilot bo`lgan Shanxay Hamkorlik Tashkiloti doirasida Kavkaz bo`yicha yakdillikka erisha olmadi. Sharhlovchilar nazarida bu Xitoy tutgan pozitsiya o`laroq amalga oshdi.
KXShTda Xitoy singari Rossiya bilan tenglashishi mumkin bo`lgan davlatning yo`qligi tufayli mintaqa davlatlari Rossiya pozitsiyasiga yon berishga moyil. Lekin Janubiy Osetiya va Abxaziya mustaqilligini tan olishgacha bormaydi, deydi tahlilchilar.
“Bu yig`ilish Rossiya kutgan natijaga olib kelmaydi. Xitoy bo`lmaganda edi, mintaqa davlatlariga Rossiya qattiq bosim o`tkazishi mumkin edi. Janubiy Osetiya va Gruziyani Rossiyadan boshqa hech kim tan olgani yo`q. Rossiya Xitoyga ishonayotgan edi, teskarisi b`oldi. Xitoy ayirmachilik harakatini yoqlamaydi”, - deydi sharhlovchi Iskandar Xudoyberganov.
Tahlilchilar fikriga ko`ra, sammit boshlanishidan avval Rossiya Bosh vaziri Vladimir Putinning O`zbekistonga tashrifida bu borada gaplashilgan.
Mustaqil davlatlar hamdo`stligi sobiq a`zosi Gruziyaning hududiy jihatdan bo’lingani ko’pchilikni og’ir ahvolda qo`ygan.
Bir tomondanm mustaqil davlatlarning har birida hududiy mojaralar mavjud, ikkinchi tomondan esa, Rossiya bosimiga uchrash xavfi mavjud. Mintaqa mustaqillikka erishgan bo’lsa-da, Rossiyaning kuchli ta`siri ostida.
“Ukraina, Gruziya kabi g`arb tomonda joylashgan davlatlardan farqli ravishda, mintaqadagi boshqa davlatlar NATOga qo`shilish imkoniyatiga ega emas. Bir tomondan, Rossiya, ikkinchi tomondan esa, Xitoy qurshovida. Biz o`z pozitsiyamizni ishlab chiqar ekanmiz, faqatgina Rossiya manfaatlarini hisobga olmasligimiz kerak. Hududiy yaxlitlik degan tushuncha quruq tushuncha emas, hali bu vaziyatga xalqaro jamoatchilik qanday baho beradi? Xalqaro me’yorlarga ko`ra qanday baholanadi? Shu tomonlarni ham inobatga olishimiz kerak”, - deydi siyosiy sharhlovchi Farhod Tolipov.
Xalqaro maydonda Rossiyaning izolyatsiyalanish xavfi kuchaygan bir paytda mintaqa davlatlarining Kavkaz bo`yicha pozitsiyalari qanday bo`lishi ancha muhim, deydi tahlilchilar.
Markaziy Osiyoni uzoq yillardan beri o'rganib kelayotgan amerikalik olim Frederik Starr fikricha mintaqa davlatlari uchun eng ma'qul yo'l - Kavkaz masalasida sukut saqlashdir.
وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّ
|
|
| |
Visola | Дата: Juma, 08-Yan-2010, 16:17 | Сообщение # 3 |
Eng tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 350
Статус: 
| A/H1N1 гриппи сабабли Саудия Арабистони ҳожиларнинг квотасини қисқатирмоқда
Ҳаж ишлари вазирлиги берган маълумотга кўра, бу йилги ҳаж мавсуми пайтида муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун Маккага келадиган ҳожилар сони янги чиққан A/H1N1 гриппи сабабли қисқартирилади.
Ноябрь ойида бошланадиган ҳаж ибодатига ташриф буюрган ҳожиларда ҳеч қандай сурункали касаллик йўқлигини тасдиқловчи маълумотномалар ҳам бўлиши шарт. Қариялар ва ёш болаларга мамлакатга кириб бориш умуман таъқиқланади. Бу ва бошқа қоидалар йил давомида бажарилаётган Умра ибодатига келганлар учун ҳам амал қилади.
Грипп туфайли кўплаб давлатларнинг аҳолиси ўзлари Ҳажга боришдан тийилади. Макка ва Мадинадаги меҳмохоналар ҳожиларнинг сони камайгани сабабли катта зарар кўришга тайёрланмоқдалар. Маҳаллий ҳукуматнинг хабарига кўра Макканинг 300га яқин меҳмонхоналари бор йўғи 60 фоизга тўлар экан.
Ҳожиларнинг аниқ сони сентябрь ойидагина маълум бўлади. Мутахассисларнинг хабар беришларича, мамлакат таҳминан 53 миллион доллар зарар кўриш эҳтимоли мавжуд.
Шунга қарамасдан, Мисрнинг 350та фуқароси ҳаж ибодатига таъқиқ қўйилганидан норози бўлиб Қоҳира аэропортига бостириб кирмоқчи бўлдилар. Ушбу норозилик ҳаракатини тўхтатиш учун полиция куч ишлатишга мажбур бўлди, деб хабар беради РИА "Новости".
Якшанба куни Мисрда Умра ибодатига борувчилар 25 ёшдан паст ва 65 ёшдан юқори бўлмаслиги керак деган қонун кучга кирди. Бундай қонун кўплаб мусулмонларни ҳайратда қолдирди. Мисрнинг бир аёл фуқароси Маккадан янги вирус гриппини юқтирган ҳолда қайтиб келди. Саудия Арабистонда ушбу гриппдан 9 киши ҳалок бўлди. Мисрда эса таҳминан 468 киши грипп билан касалланди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 40 йиллик фаолияти давомида илк дафъа 11 июнь куни грипп сабабли максимал даражадаги хавфни расмий эълон қилди. Ушбу ташкилот июль ойида Мисрда шошилинч йиғилиш ўтказиб, Макка ва Мадинага борувчилар сонини камайтиршни қарор қилди.
Бутун дунёда гриппдан ҳалок бўлганларнинг сони 2000га яқинлашди. Касал бўлганларнинг сони эса таҳминан 220 минг кишини ташкил этади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 04-Iyun-2011, 08:18 | Сообщение # 4 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| HRW: Тошкентдаги маҳкамада иштирок этишимиз шарт
Humаn Rights Watch Олий судда бўладиган маҳкамада ташкилот ходими иштирокига имкон берилишини сўрамоқда. HRWнинг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Стив Свердлоу Озодлик билан суҳбатда Адлия вазирлиги томонидан ташкилотга қарши киритилган даъво аризаси ҳақида HRWга узоқ муддат давомида расман хабар берилмаганини алоҳида таъкидлади.
- Бизнинг Тошкентдаги ваколатхонамизни рўйхатдан чиқариш тўғрисида Адлия вазирлиги Олий судга мурожаат қилганини биз вазирликнинг нуфузли ходими томонидан қилинган телефон қўнғироғи орқалигина билдик. Бу хабар март ойида берилди. Аммо, ишнинг ўзи ўтган йили декабр ойида менинг аккредитация бериш тўғрисидаги сўровим рад жавоби берилганидан бир неча кун ўтибоқ кўзғатилган экан, дейди Стив Свердлоу.
Шундан сўнг ташкилот ўзбекистонлик адвокат Сергей Майоровни ҳимоячи сифатида ёллаган.
Адвокатга ҳам Олий судда бўладиган мажлис ҳақида бир неча кун олдин хабар қилинганини айтар экан, Стив Свердлоу, Тошкентда бораётган маҳкамага оид тафсилотлар ташкилотга қоронғу қолаётганини айтади.
- Биз судда иштирок этиш учун ўзимизга вакил тайинладик. Аммо, ташкилот ходимининг суд мажлисларида иштирок этишга имконият берилмаган. Шу боис, бизга нисбатан бораётган суд ишига оид тўлиқ тафсилотларни сўраб, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига кўп бор мурожаат қилдик. Аммо, шу кунга қадар бизнинг мактубларимизга жавоб берилгани йўқ, дейди Стив Свердлоу.
Айни пайтда ташкилот вакили Тошкентда 13 июнга қолдирилган суд мажлисида адвокат билан бирга HRW ходими иштирок этишига рухсат берилиши расмий Тошкентдан сўралаётганини қўшимча қилди.
- Human Rights Watch ўзига нисбатан айбловларга жавоб бериш имконига эга бўлишни ва ўз қонуний вакилини Тошкентда бўладиган маҳкамага жўнатишни истайди. Ўзбекистон ҳукумати эса бунинг учун бизнинг вакилимизга виза бериши керак.
Аммо, ҳозир асосий масала бу эмас. Асосий масала Ўзбекистонда 1996 йилдан бери ишлаб келаётган халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаолиятига барҳам беришга уриниш бораётганидир. Биз бу нафақат бизнинг ташкилот фаолиятини тўхатишга уриниш, балки шу билан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакиллари фаолиятига барҳам бериш ҳаракати бораётганидан хавотирдамиз, дейди Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Стив Свердлоу.
Эслатамиз, Ўзбекистон Олий суди Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Тошкентдаги ваколтхонасини ëпишга оид 3 июнга белгиланган маҳкамани 13 июнга қолдирди.
Маҳкамада адвокат Сергей Майоров ташкилотни ҳимоя қилади.
3 июн куни Сергей Майоров Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watch доимо Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилиб келгани ва ташкилот вакилларига акредитация бермаслик йўли билан унинг фаолиятини фалаж қилган ўзбек расмийлари амалдаги қонунчиликни бузган, деб ҳисоблашини айтар экан, маҳкамадан адолатли ҳукм кутаëтганини қўшимча қилди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 04-Iyun-2011, 08:22 | Сообщение # 5 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Яман расмийлари: 'Президент Али Абдуллоҳ Солиҳ мамлакатни тарк этгани йўқ' Яман Ахборот вазири ўринбосари Президент Али Абдуллоҳ Солиҳ мамлакатни тарк этгани борасидаги хабарларни рад этган.
Аввалроқ, ҳукуматдаги айрим манбалар Би-би-сига Президент Солиҳ даволаниш учун Саудия Арабистонига кетганини айтишганди.
Жаноб Солиҳ жума кун президентлик саройига уюштирилган ракета ҳужумида енгил яралангани хабар қилинган. Президент ёрдамчилари унинг шифохонада муолижа олаётганини билдиришганди.
Давлат хабар агентлиги жаноб Солиҳ билан бир пайтда яраланган бир неча расмийлар Саудия Арабистонига даволаниш учун учиб кетганликларини айтган.
Али Абдуллоҳ Солиҳ ўшандан бери омма кўзига кўринмаган.
Ўтган тун радио орқали етказилган мурожаатида Али Абдуллоҳ Солиҳ ўзининг яхши эканини айтган, аммо Яманда унинг аҳволи борасида турли миш-мишлар тарқалганича қолмоқда.
Радиомурожаатида президент хаста овозда гапирган ва зўриқиб нафас олаётгани сезилган. Жаноб Солиҳ ҳужумда ўз қавми ичидан чиққан "жиноятчилар тўдаси"ни айблаган.
Аммо, бу айбловлар Ҳашид қавми федерацияси раҳбари Шайх Содиқ ал-Аҳмар томонидан рад этилган. Ўтган бир неча кунлар ичида қавм жангчилари хавфсизлик кучлари билан тўқнашишганди.
Президент Солиҳнинг мамлакатни тарк этгани борасидаги миш-мишлар шаҳарнинг, айниқса, унинг доирасидагилар тинчлиги бузди, дея хабар қилади Би-би-си мухбири.
Унга кўра, бугун пойтахт Сананинг ўзида осойишталик. Хавфсизлик кучлари аксар йўлларни тўсиб қўйишаётгани ва кўчаларда жуда кам сонли одамларни кўриш мумкинлиги айтилади.
Аммо, мухбиримизнинг хабар қилишича, ҳамма энди нима бўлади деган хавотирда. Агар Президент Солиҳнинг хавфсизлик хизматидаги ўғли ва жиянлари жавобий амалиётларга қўл уришадиган бўлишса, мамлакатда қарама-қаршиликлар кўлами янада каттариши эҳтимолидан қўрқувлар бор.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 04-Iyun-2011, 08:26 | Сообщение # 6 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Россия: Урал ғарбида жойлашган ҳарбий омборхонага ўт кетди Урал минтақаси ғарбида жойлашган Удмуртиянинг 102-қурол-яроқ омборхонасига ўт кетиши ва омборхонадаги ўқ-дориларнинг портлаши ортидан атроф ҳудудлардан 30 минг одам хавфсиз жойларга кўчирилган.
Удмуртия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган сўнгги маълумотга кўра, икки одам ҳалок бўлган.
Жабр кўрганларнинг умумий сони 45 одамни ташкил этган, улардан 18 нафари шифохонага ётқизилган.
Ёнғин натижасида юзлаб уйларнинг зарар кўргани хабар қилинади.
Россия телевидениеси виде лавҳасида қурол-яроқ омборхонасида юз берган портлаш ортидан ўт ичида қолган ҳарбий база намойиш этилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус бўлинмалари ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Қутқарувчилар учоқлар ва тикучарлардан фойдаланишмоқда
Ёнғин юз берган жойда икки робот ишламоқда: бири ёнғинни ўчириш, иккинчиси миналарни зарарсизлантириш билан шуғулланмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги ахборот департаменти бошлиғи сўзларига кўра, ҳозирга келиб, портлашлар суръати анча сустлашган.
Портлашлар туфайли темир ва автомобил йўллари беркитилган.
Ҳарбийлар сўзларига кўра, омборда идора этилмайдиган "Град" русумли ракета снарядлари ва ўқ-дорилар сақланган.
Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, омборхонадаги ракеталар зарарсизлантирилган.
Баъзи хабарларга кўра, ёнғин ташландиқ сигаретдан ўт олган бўлиши мумкин.
Россияда бир ҳафта ичида иккинчи ҳарбий қурол-яроқ омборига ўт кетмоқда.
Май ойи охирида Бошқиртистондаги ҳарбий базада порлаш юз берганди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 05-Iyun-2011, 21:47 | Сообщение # 7 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Яман президенти даволанишга кетди
Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ
Яман пойтахтида президент саройига уюштирилган ракета ҳужуми чоғида жароҳат олган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ даволаниш учун Саудия Арабистонига жўнади. Яманни 30 йилдан ортиқ вақтдан бери бошқариб келган Солиҳга қарши сўнгги ойларда аҳоли ва қабилалар норозилиги кучайиб бораётган эди.
Яман давлатлари орасида энг камбағали ҳисобланади. Мамлакат аҳолисининг салкам 40 фоизи кунига икки доллардан кам пулга яшайди.
Яқин Шарқ давлатларидаги халқ исёнлари Яманда ҳам ҳукуматга қарши норозиликлар кучайишига сабаб бўлди. Яманнинг айрим олис вилоятлари аллақачон президент Солиҳнинг назоратидан чиққан.
Кўрфаз давлатлари Солиҳ ва мухолифат ўртасида ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш ҳақида келишув ишлаб чиқишди, бироқ Солиҳ сўнгги дақиқаларда келишувдан воз кечди.
Шунга қарамай, яманликлар президент истеъфосини талаб қилиб намойишларни давом эттирди.
Президент Али Абдуллоҳ Солиҳ даволаниш учун Саудия Арабистонига кетгани муносабати билан пойтахт Санаанинг Тағийр майдонига одамлар йиғилди. Улар президент хорижга кетганидан мамнун эканликларни айтдилар.
- Мен президентнинг мамлакатдан чиқиб кетганидан хурсандман. Чунки у Таизда одамларни қатлиом қилди. У қотил. Бу унга жазо. У кетди. Энди мамлакат яхши бўлади, - деди Тағийр майдонига йиғилган яманликлардан бири.
Яманда сўнгги ҳафталар давомида қабила жангчилари анча фаоллашди. Мамлакатда рўй берган зўравонликлар пайтида кўплаб одам нобуд бўлди.
Айни пайтда таҳлилчилар 4 июн куни президент Солиҳнинг Яманни тарк этгани мамлакатдаги вазиятни янада беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Ҳозир Яманда Саудия воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилинмоқда. Шанба куни Яманда қуролли тўқнашувлар бўлгани тўғрисида хабарлар олинмади.
Аснода АҚШ президентининг террроризмга қарши кураш бўйича юқори лавозимли ёрдамчиси шанба куни Яманнинг вице президенти Абд-Раббу Мансур Ҳади билан суҳбатлашгани маълум қилинди. Бироқ Оқ Уй расмийлари сўзлашув тафсилотларини ошкор қилмадилар.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 05-Iyun-2011, 21:54 | Сообщение # 8 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Yман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ватанига қайтадими?
Жума намози пайти қароргоҳига отилган ракетадан жароҳатланиб, даволаниш учун Саудия Арабистонига борган Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ватанига қайтиш-қайтмаслиги борасида саволлар пайдо бўлган.
Саудия подшоси саройи вакилларига таяниб хабар тарқатган ахборот агентликлари Яман раҳбарининг Ар-Риёдга боргани тасдиқланганини маълум қилганлар.
Хабар қилинишича, Али Абдуллоҳ Солиҳ кўкрагидан яраланган, юзи ҳамда кўкраги куйган.
Гувоҳларга кўра, Ар-Риёддаги аэропортда жаноб Солиҳнинг ўзи учоқдан юриб тушиб келган, унинг юзи, боши ва бўйнидаги жароҳатларини кўриш мумкин бўлган.
Али Абдуллоҳ Солиҳ билан бирга унинг оиласи аъзоларидан айримлари ҳам мамлакатни тарк этишгани хабар қилинган.
Яраланганидан кейин Яман телевидениеси жаноб Солиҳнинг аудиомурожаатини эълон қилган, у ўзининг яхши эканини айтган.
Яманнинг муваққат президентлиги вице-президент Абд-Раббу Мансур Ҳадига ўтган, "Ал-Aрабия" телеканали хабар қилишича, Яман муваққат раҳбари ҳарбийлар ва жаноб Солиҳнинг ўғли иштирокида мажлис ўтказган.
Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ўғли Аҳмад Яманнинг Республика гвардиясини бошқаради, икки жияни Аммор ва Яҳё ҳарбий қўмондонлар ҳисобланади.
Жаноб Солиҳнинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги хабар пойтахт Санода хурсандчилик билан кутиб олинган, минглаб одамлар мамлакат байроғи ва шиорларни кўтариб кўчаларга чиққанлар.
бу ерга босинг Ямандаги сўнгги вазиятга бағишланган фотолавҳани томоша қилинг
Араб дунёсидаги энг камбағал ва нотинч мамлакатлардан бири бўлмиш Яман бир неча ойдан бери аксилҳукумат намойишларига саҳна бўлиб келмоқда.
Сўнгги 33 йил давомида Яманни бошқариб келаётган Президент Солиҳ эса ҳатто келажакда ўз дахлсизлигини таъминловчи истеъфо шартларини ҳам қабул қилмаган.
Охирги икки ҳафта мобайнида қуролланган Ҳашид қабиласи вакиллари ва Яман хавфсизлик кучлари ўртасида пойтахт Санода қақшатқич жанглар кечди.
Жанглар Президент Солиҳ қўшинларининг аксилҳукумат мавқеида бўлган Ҳашид қабиласи раҳбари Шайх Содиқ ал-Аҳмар қароргоҳига қараб юришидан сўнг бошланди.
Шайх Содиқ ал-Аҳмар Ямандаги икки йирик қабила уюшмасидан бири раҳбари, Аҳмарлар оиласи шиа ва улар сўнгги йиллар Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфога чиқишини талаб қилиб келишади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 10-Iyun-2011, 07:48 | Сообщение # 9 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Ҳуқуқ фаоллари Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасини пикет қилди
10 июн куни Ўш қирғинининг бир йиллиги муносабти билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасини пикет қилган 15 нафар инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ҳибсга олинди.
Ўш қирғинининг бир йиллиги муносабати билан “Эзгулик” жамияти ва Ўзбекистон экспертлар ишчи гуруҳи аъзолари Қирғизистон ҳукуматидан Ўш қирғини воқеаларига холисона баҳо беришни, айбдорлар жазоланишини талаб қилиб пикетга чиққан эдилар.
"Эзгулик" жамияти уюштирган пикетга “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!”, “Қирғизистондаги инсониятга қарши жиноятлар жазолансин!”, “Муваққат ҳукумат жавобгар!”, “Ўзбекдан қўлингни торт!!!” мазмунидаги плакатлар олиб чиқилди.
Шунингдек, пикет иштирокчилари плакатида “Азимжон Асқаровга озодлик!” деган ёзув ҳам бўлган. Қирғизистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Азимжон Асқаров Қирғизистон суди томонидан июнь воқеаларида иштирок этганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ бу ҳукм юзасидан шикоят қилинган аппеляция суди ҳали ниҳоясига етгани йўқ.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу мудҳиш кунни хотирлашни унутгани етмаганидай, яна пикет иштирокчиларига бундай муносабат қилаётгани хунук иш бўлди,- дейди пикет ташкилотчиси “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова:
- Албатта, ҳозир мана шу талабларимиз учун Ўзбекистон ҳукумати бизга кўрсатган муносабати жуда ноҳақ бўлди. Энди масалан Ўзбекистон президенти Қирғизистондан 200 минг одамнинг ҳаëтини сақлаб қолиб дарвозани очиб бергани нима бўлдию, биз ҳозир ўзбекларга нисбатан қирғинни тўхтатинг деб қилган талабимиз учун мана бизни милицияхонага олиб келиб ушлаб ўтиришлари нима бўлди. Шунинг учун мен ўйлайман бизнинг ҳаракатларимиз зое кетмайди.
Мана шу йилнинг 18-20 июлида Бишкекда аëллар симпозиуми бўлиб ўтади Роза Ўтунбаева ва Ҳиллари Клинтон иштирокида. Мен унга таклиф қилинганман. Бугунги элчи маслаҳатчисига берган баëнотларимиздан ташқари мен оғзаки яна бир мурожаат қилдимки, мен бугунги берган талабларимнинг жавобини 18 июлда Роза Ўтунбаева билан бўладиган учрашувда жавобини оламан деган умидимни билдирдим,- дейди “Эзгулик” жамияти раҳбари.
Унга кўра, яқин бир соат давом этган пикетни милиция ва хавфсизлик ходимлари кузатиб турган. Қирғизистон элчихонасидан вакил чиқиб, улардан икки кишини ичкарига таклиф этган. Васила Иноятова элчи маслаҳатчисига “Эзгулик” жамияти ва “Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг баёнотларини топширганини айтади:
- Қирғизистоннинг жанубий регионида бўлиб ўтган ўтган йилги ўзбек миллатига қарши бўлган қирғин шу бугунгача ўзининг холис баҳосини олгани йўқ. Ҳаттоки халқаро текширувлар ҳам берган хулосалар қабул қилинмади. Аксинча уларнинг вакиллари қувғин қилинди, Қирғизистон душмани деб эълон қилинди. Демак, биз бир йил олдин Қирғизистон ҳукумати мана шу қирғинни келтириб чиқарганларни қўллаб-қувватлаяпти, деган баҳоимиз тўғри бўлиб чиқди. Ва бу баҳо бундан кейинги бўладиган қирғинларни ҳам кафолатламайди. Чунки эртага яна шунақа аҳвол содир бўлиши мумкин.
Бизнинг бугунги талабимиз мана шу эртанги бўладиган қирғиннинг олдини олиш ва кечаги бўлган қирғиннинг сабабчилари ҳали-ҳануз шу пайтгача жавобгарликка тортилмаганига норозилик билдиришдир. Бугунги баëнотларимизда асосий гап ана шу ҳақда. Бундан ташқари ўзим Бирлик халқ ҳаракати партиясининг Бош котиби сифатида Бирлик партиясининг баëнотини бердим. У баëнотда ҳам Қирғизистонда қирғиз фашизмига чек қўйилсин дейилган талабни қўйганмиз,- дейди Васила Иноятова.
Шундан сўнг милиция ходимлари пикет иштирокчиларини аввалдан тайёрлаб қўйилган автобусга мажбуран миндириб, Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлимига олиб борган.
Айни пайтда, пикет иштирокчилари Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлимида ушлаб турилибди. Васила Иноятованинг Озодликка айтишича, уларга ёмон муносабат қилингани йўқ, лекин ҳибсга олинган фаолларнинг ҳар бири ўз яшаш жойилари бўйича туман судларига олиб борилиб, маъмурий жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
10 июн куни Ўш қирғинининг бир йиллиги муносабти билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасини пикет қилган 15 нафар инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ҳибсга олинди.
Ўш қирғинининг бир йиллиги муносабати билан “Эзгулик” жамияти ва Ўзбекистон экспертлар ишчи гуруҳи аъзолари Қирғизистон ҳукуматидан Ўш қирғини воқеаларига холисона баҳо беришни, айбдорлар жазоланишини талаб қилиб пикетга чиққан эдилар.
"Эзгулик" жамияти уюштирган пикетга “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!”, “Қирғизистондаги инсониятга қарши жиноятлар жазолансин!”, “Муваққат ҳукумат жавобгар!”, “Ўзбекдан қўлингни торт!!!” мазмунидаги плакатлар олиб чиқилди.
Шунингдек, пикет иштирокчилари плакатида “Азимжон Асқаровга озодлик!” деган ёзув ҳам бўлган. Қирғизистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Азимжон Асқаров Қирғизистон суди томонидан июнь воқеаларида иштирок этганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ бу ҳукм юзасидан шикоят қилинган аппеляция суди ҳали ниҳоясига етгани йўқ.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу мудҳиш кунни хотирлашни унутгани етмаганидай, яна пикет иштирокчиларига бундай муносабат қилаётгани хунук иш бўлди,- дейди пикет ташкилотчиси “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова:
- Албатта, ҳозир мана шу талабларимиз учун Ўзбекистон ҳукумати бизга кўрсатган муносабати жуда ноҳақ бўлди. Энди масалан Ўзбекистон президенти Қирғизистондан 200 минг одамнинг ҳаëтини сақлаб қолиб дарвозани очиб бергани нима бўлдию, биз ҳозир ўзбекларга нисбатан қирғинни тўхтатинг деб қилган талабимиз учун мана бизни милицияхонага олиб келиб ушлаб ўтиришлари нима бўлди. Шунинг учун мен ўйлайман бизнинг ҳаракатларимиз зое кетмайди.
Мана шу йилнинг 18-20 июлида Бишкекда аëллар симпозиуми бўлиб ўтади Роза Ўтунбаева ва Ҳиллари Клинтон иштирокида. Мен унга таклиф қилинганман. Бугунги элчи маслаҳатчисига берган баëнотларимиздан ташқари мен оғзаки яна бир мурожаат қилдимки, мен бугунги берган талабларимнинг жавобини 18 июлда Роза Ўтунбаева билан бўладиган учрашувда жавобини оламан деган умидимни билдирдим,- дейди “Эзгулик” жамияти раҳбари.
Унга кўра, яқин бир соат давом этган пикетни милиция ва хавфсизлик ходимлари кузатиб турган. Қирғизистон элчихонасидан вакил чиқиб, улардан икки кишини ичкарига таклиф этган. Васила Иноятова элчи маслаҳатчисига “Эзгулик” жамияти ва “Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг баёнотларини топширганини айтади:
- Қирғизистоннинг жанубий регионида бўлиб ўтган ўтган йилги ўзбек миллатига қарши бўлган қирғин шу бугунгача ўзининг холис баҳосини олгани йўқ. Ҳаттоки халқаро текширувлар ҳам берган хулосалар қабул қилинмади. Аксинча уларнинг вакиллари қувғин қилинди, Қирғизистон душмани деб эълон қилинди. Демак, биз бир йил олдин Қирғизистон ҳукумати мана шу қирғинни келтириб чиқарганларни қўллаб-қувватлаяпти, деган баҳоимиз тўғри бўлиб чиқди. Ва бу баҳо бундан кейинги бўладиган қирғинларни ҳам кафолатламайди. Чунки эртага яна шунақа аҳвол содир бўлиши мумкин.
Бизнинг бугунги талабимиз мана шу эртанги бўладиган қирғиннинг олдини олиш ва кечаги бўлган қирғиннинг сабабчилари ҳали-ҳануз шу пайтгача жавобгарликка тортилмаганига норозилик билдиришдир. Бугунги баëнотларимизда асосий гап ана шу ҳақда. Бундан ташқари ўзим Бирлик халқ ҳаракати партиясининг Бош котиби сифатида Бирлик партиясининг баëнотини бердим. У баëнотда ҳам Қирғизистонда қирғиз фашизмига чек қўйилсин дейилган талабни қўйганмиз,- дейди Васила Иноятова.
Шундан сўнг милиция ходимлари пикет иштирокчиларини аввалдан тайёрлаб қўйилган автобусга мажбуран миндириб, Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлимига олиб борган.
Айни пайтда, пикет иштирокчилари Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлимида ушлаб турилибди. Васила Иноятованинг Озодликка айтишича, уларга ёмон муносабат қилингани йўқ, лекин ҳибсга олинган фаолларнинг ҳар бири ўз яшаш жойилари бўйича туман судларига олиб борилиб, маъмурий жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 10-Iyun-2011, 20:00 | Сообщение # 10 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Москвада чечен қизини ўлдирган полковник Буданов отиб кетилди
Чеченистонда 18 ёшли қизни ўлдирган Россия армиясининг собиқ полковниги Юрий Буданов 10 иню куни Москва шаҳрида отиб кетилди.
Расмий хабарларга кўра, номаълум шахс Будановни бошидан отган ва автомобилда воқеа жойини тарк этган.
Юрий Буданов 18 ёшли чечен қизини бўғиб ўлдирганликда айбланиб, 2000 йилда қўлга олинган ва 2003 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2009 йилда эса муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган эди.
Озодлик мухбири билан суҳбатда ўлдирилган Элза Кунгаеванинг отаси бу қотиликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
- Агар мен бу ишни қилганимда: “Ҳа, буни мен қилдим, мана мениям 10 йилга қаманг”, деб айтган бўлардим. Бу ерда бошқа кимдир ўз разборкасини юритган, деди Юрий Буданов бўғиб ўлдирган 18 ёшли қизнинг отаси Виса Кунгаев.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Чеченистондаги уруш даврида инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаган кўплаб Россия ҳарбийлари орасида биргина Юрий Буданов жазога тортилган эди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 10-Iyun-2011, 20:01 | Сообщение # 11 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Сурия ҳарбийлари Жиср ал-Шуғур ишғолига ҳозирланмоқда
Суриянинг Жиср ал-Шуғур шаҳри яқинида ҳукумат қўшинлари танклар билан қуролланган ҳолда ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
Бу ҳақда Сурия расмий телевидениеси берган хабарга кўра, ҳукумат кучлари ўзининг 120 сафдошини ўлдирганликда айблаб, шаҳар ичкарисида қолаётган исёнчилар ҳаракатига тўла барҳам беришни ният қилган.
Айни кезда минглаб қочқин президент Башар ал-Ассадга қарши намойишлар ҳарбий қаршиликка айланиб кетиши мумкинлигидан қўрқиб, Туркияга ўтмоқда.
Қизил Ярим ой ташкилотининг Туркиядаги бўлими чегара яқинида қочқинлар учун яна битта лагер ташкил қилганини айтди.
Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довут ўғли шу кунга қадар 2 минг 400 қочқин чегарани кесиб ўтганини маълум қилди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 12-Iyun-2011, 12:02 | Сообщение # 12 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Эроннинг “Яшил ҳаракат”и 2009 йилдаги мунозарали президентлик сайловининг икки йиллиги муносабати билан 12 июн куни оммавий намойиш ўтказмоқчи.
Эронда икки йил олдин ўтказилган президентлик сайловида Маҳмуд Аҳмадийнажод президент этиб қайта сайланганидан кейин юз минглаб, балки миллионлаб эронлик Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари кўчаларида намойишлар ўтказган эди.
Ўшанда Эрон мухолифати сайлов натижалари сохталаштирилганини иддао қилган.
Яқин Шарқ минтақасидаги кўплаб мамлакатлар инқилоблар гирдобида қолаётган бир пайтда Эронда 12 июнга мўлжалланган намойиш эътибордан четда қолиши мумкинлиги айтилмоқда.
Президентлик сайловида мағлубиятга учраган Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубий етакчилигидаги мухолиф “Яшил ҳаракат” якшанба куни пойтахт Теҳроннинг Валиаср кўчасида “сукут намойиши” ўтказишга чақирганлар.
Мухолифат аъзолари ва тарафдорлари иштирок этадиган намойишнинг оммавий тус олиши кутилаётгани йўқ. Боиси жорий йил февралида оммани намойишга чиқишга чақирган Мусавий ва Каррубий ўша пайтдан бери уй қамоғида сақланмоқда.
Якшанба кунги намойишга чиқиш ҳақидаги чақириқни Мусавийнинг Париждаги матбуот вакили Амир Ардашер Аржманд эълон қилган.
Келиб чиқиши эронлик бўлган америкаликлар кенгаши раиси Ҳушанг Амираҳмад эронликлар мухолифат чақириғига эътибор қаратмаслиги мумкин, деган фикрда.
- Мен эронликлар ўзини кўрсатмайдиган одамлар чақириғига қулоқ солиб, намойишга чиқадиган гўл одамлар деб ўйламайман,- дейди Амираҳмад.
Бироқ Лондондаги Араб ва Эрон тадқиқот маркази таҳлилчиси Меҳрдад Хонсарий Амираҳмад билдирган фикрига қўшилмайди.
- Эрон ҳукумати ва мухолифат 12 июн кунига олдиндан тайёргарлик кўргани боис шу куни кенг миқёсда намойиш бўлмаслиги мумкин. Бироқ оммавий намойиш бошқа пайтда ўтказилиши эҳтимолдан ҳоли эмас,- дейди Хонсарий.
Эрондаги Инсон хуқуқлари халқаро кампанияси директори Хади Ғаемий фикрича, Сурия ва Ливиядан фарқли ўлароқ эронликларнинг намойишларга эътиборсизлик билан қараётгани сабаби норозилик ҳаракатларининг ҳукумат кучлари томонидан қонли бостирилгани ва одамлар зўравонликдан наф йўқлигига ишонишидадир.
- Репрессия катта куч билан амалга оширилмоқда. Фаолларнинг аксари қамоққа ташланган. Фаоллар ва оддий одамлар ўртасидаги алоқа узилган. Шунга қарамай, бизнингча, аҳолининг аксар қисми мухолифатдаги “Яшил ҳаракат”га хайрихоҳ. Улар репрессиялар сусайиши ва намойиш ўтказишга имконият пайдо бўлишини кутмоқда, - дейди Ҳади Ғаемий.
Келиб чиқиши эронлик бўлган америкаликлар кенгаши раиси Ҳушанг Амираҳмад Эронда ҳокимиятни ўзгартириш ғоясини амалга ошириш имконсиз, деган фикрда.
- Бу тизим ўзига кўрсатиладиган босим ёки кўча намойишларига ён босмайди ва унинг қулаши амримаҳол. Шу боис мен бу режим ташқи кучлар ўйлаганидан анча барқарор, деб ўйлайман. Ташқаридагиларнинг аксари бу режим қулашини хоҳлашади. Аммо бу амалга ошмайди, - дейди Ҳушанг Амираҳмад.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 12-Iyun-2011, 12:07 | Сообщение # 13 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| БМТ қирғиз жамиятидаги камситишлардан ташвишда
Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Руперт Колвилл шу йилнинг 10 июн куни Женевада билдирди.
БМТ расмийсига кўра, Қирғизистон жанубидаги миллатлараро тўқнашувлардан бир йил ўтиб, мамлакатда сиёсий вазият яхшиланган, бироқ миллий озчиликларга нисбатан дискриминациянинг хавфли амалиёти ҳали ҳам давом этмоқда.
Руперт Колвилл Қирғизистонда адолатли судлов соҳасида мавжуд бўлган муаммоларга эътибор қаратди ва бу муаммолар адолат ўрнатиш ҳамда ҳуқуқ устиворлигига нисбатан ишончни тиклаш йўлида жиддий тўсиқ бўлиб ҳисобланишини билдирди.
БМТ расмийси ўз идораси ўтган йил июн ойида одам ўлдирганларга нисбатан судловнинг амалга оширилиши бўйича барча босқичларни диққат билан кузатиб бораётганини, БМТда Қирғизистоннинг туман ва шаҳар судларидан тортиб Олий судигача бўлган барча инстанцияларидаги маҳкамалар ҳақида маълумот борлигини таъкидлади.
- Маҳкама жараёнларини кузатар эканмиз, биз ҳали ҳам суд тизимининг мустақиллиги, судланувчилар ва уларнинг адвокатлари хавфсизлиги масалаларидан ташвишланаяпмиз, - дея иқтибос келтиради Руперт Колвилл сўзларидан БМТ янгиликлар маркази сайти.
Жаноб Колвилл июн воқеаларини тергов қилиш жараёнида пора ундириш, қўлга олинганларга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлиш ва уларни қийноққа солиш кузатилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро низо чоғида, расмий маълумотларга кўра, 400 дан зиёд одам ҳалок бўлган.
БМТ расмийси Ўш ва Жалолободда этник озчиликларни камситиш тенденцияси шу йил кузда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида айниқса катта хатар касб этишини қайд этди.
- Биз (Қирғизистонда) дискриминация ва чидамсизлик тобора кучайиб бориши, ҳатто келажакда миллатлараро зўравонлик ва кенг кўламли зиддиятга айланиб кетиши мумкинлигидан хавотирдамиз, - деди Руперт Колвилл.
Ўш ва Жалолободда содир этилган хунрезликларнинг бир йиллиги арафасида Халқаро Амнистия ва Ҳюман райтс уотч каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам Қирғизистонда инсон ҳуқуқларига халқаро меъёрлар доирасида риоя қилинмаётганидан ташвиш билдиргандилар.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 12-Iyun-2011, 12:13 | Сообщение # 14 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Қирғизистонда миллатчиликка қарши турадиган бирорта ҳам сиёсатчи йўқ'
Миллий низолар бўйича Ғарбдаги етакчи экспертлардан бири Марказий Осиё ҳукуматлари ва жаҳон ҳамжамиятини 2010 йил июнида Қирғизистон жанубида юз берган қонли воқеалардан сабоқ чиқариш ҳақида огоҳлантирган. Стокголмдаги Халқаро Тинчлик Тадқиқотлари Институтининг Қуролли низолар ва зиддиятларни бошқариш дастури директори Нил Мелвинга кўра, Қирғизистонда миллатчилик кучайгандан кучайиб бормоқда ва биронта ҳам сиёсий раҳбар унга қарши туришни истаётгани йўқ. Доктор Мелвин ўтган йил июнидаги хунрезликлар ва ундан кейин авж олган миллатчилик илдизларини тадқиқ этган ва ўз тавсияларини ишлаб чиққан. Би-би-си доктор Мелвин билан боғланиб, аввалига нима учун бундай хулосага келганини сўраган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 13-Iyun-2011, 01:00 | Сообщение # 15 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Қобул Бердиев Озарбайжонга боради
Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев 13-16 июн кунлари Озарбайжонга сафар қилади. Ўзбекистондаги расмий манбага асосланиб Тренд.аз нашрининг хабар қилишича, Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжон ҳукуматининг қатор расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Қобул Бердиев Озарбайжон мудофаа вазири Сафар Абиев билан сўзлашув чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари масаласини муҳокама қилади.
Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжондаги ҳарбий қисмларни бориб кўриши, шунингдек, мамлакат ҳарбий саноат комплекси билан яқиндан танишишни режаланган.
Қобул Бердиев Озарбайжонга биринчи марта 2009 йилнинг март ойида сафар қилган.
Ташриф давомида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2009 йил ноябрида мазкур келишувни тасдиқлаган.
Озарбайжон мудофаа вазирининг 2010 йил ноябр ойи охирида Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида 2011 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида юздан ортиқ икки томонлама шартномалар имзоланган.
Қобул Бердиев Ўзбекистон президентининг 2008 йил 17 сентябр кунги фармонига мувофиқ Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.
Унгача Бердиев мудофаа вазири ўринбосари, айни пайтда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони лавозимида ишлаган.
|
|
| |