|
Olamda nimagap!
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/07/30, 4:22:31 AM | Message # 76 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Мисрликлар иккинчи инқилобга ҳозирланмоқда Муборак кетгани билан¸ унинг режими қолганидан ҳафсаласи пир бўлган мисрликлар яна кўчаларга чиқмоқда.
Миллионлаб мисрликлар "Ҳусни Муборак ва унинг режими йўқолсин!" деган талаб билан кўчаларга чиққанидан бери орадан олти ой ўтди.
Бутун дунë¸ айниқса жаҳоннинг авторитар ҳудудларида яқиндан кузатилган Миср кўчаларидаги бу исëн қисман мақсадига эришди ҳам - 11 феврал куни намойишлар кўлами ва босимига дош бера олмаган Ҳусни Муборак 30 йиллик ҳокимиятдан воз кечишга мажбур бўлди.
Аксар Миср халқи Муборакнинг кетишини кўчаларда байрам қилди - мисрликлар ўз ҳаëтларида илк бор халқ қудратини кўрди ва эркинлик¸ фаровонлик ҳақидаги ўз талабларини баралла айтиб¸ улар ижросини кутди.
Аммо Қоҳиранинг Таҳрир майдонида кулминацияга етган исëн бошланганидан роппа-роса олти ой ўтиб¸ инқилобчи мисрликлар ўзларини алданган ҳис қилмоқдалар.
Шу кунларда улар яна Таҳрир майдонига қайтиб¸ иккинчи инқилобга ҳозирланмоқдалар. Нега?
Таҳрир майдонида қад ростлаган норозилар чодирларига бош суққан Озодлик мухбири 25 дан ошиқ сиëсий гуруҳни ўзида бирлаштирган "Халқ иродаси ва бирдамлик жумаси" деб номланган оммавий тадбир ташкилотчиларидан шу саволга жавоб излади.
- Режим ўзгаргандек бўлди¸ аммо бизнинг талабларимиз ўша-ўша бажарилмай қолди. Бу эса¸ режим¸ аниқроғи унинг айрим қисмигина ҳокимиятдан тушдию¸ моҳият ўзгаришсиз қолди¸ деганидир. Шунинг учун ҳам бугун биз яна Таҳрир майдонида чодир тикиб¸ норозилик тадбирларини қайта бошладик. Биз режимнинг бутунлай кетиши ва мамлакатимизда ҳақиқий ўзгаришлар бўлишини истаймиз¸ дейди оммавий норозилик намойиши ташаббусчиларидан бири Ҳана Муҳаммад.
Унинг айтишича¸ янги намойишларда қўйилаëтган талаблардан бири собиқ режим амалдорлари барининг маҳкамага тортилишидир.
- Талабларимиз жуда кўп. Уларнинг асосийлари¸ собиқ режимдагиларнинг барчасини маҳкамага тортиш ва адолат қарор топишини таъминлашдир. Нега Муборак ҳалиям уй қамоғида қолмоқда? Биз уни қамоқда кўришни истаймиз. Айрим режим амалдорлари айбсиз деб топилди ëки энг кўпи билан беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг аксарияти Миср пулларини ўғирлаб¸ хориж банкларига жойлаштирган. Биз халқ пулларининг ўзига қайтарилишини истаймиз. Биз 28 январ куни намойишчиларни отган полициячилар жазоланишини хоҳлаймиз¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Таҳрир майдонида чодир тикканлардан бири Ҳана Муҳаммад.
Иккинчи инқилобга ҳозирлик кўраëтган ëш намойишчилардан яна бири Ойша¸ Мисрни бошқаришни ўз назоратига олган Қуролли кучлар олий кенгаши ишидан қониқмаëтганини айтади.
- Инқилоб билан амалга ошган ягона иш - режим бошининг кетиши бўлди. Миср халқи сал бўлса-да эркинлик шамолини туйди. Бу инқилоб тажрибаси бизга намойишлар¸ кўча юришлари¸ тарғибот ва ташвиқот орқали ўз ҳаққимига эришиш мумкинлигини кўрсатди. Биз бундан сўнг овозимини ичимига ютиб¸ жим-жит юра олмаймиз¸ дейди Ойша.
Айни кунларда Мисрнинг Таҳрир майдонида куч йиғиб бораëтган норозилик ҳаракатини Шабаб-у-Саура номли гуруҳга уюшган ëшлар ташкил қилмоқда. Ҳозирда Таҳрир майдонидаги хавфсизлик учун назоратни ўз қўлига олган бу ëшлар¸ турли фитналар олдини олиш учун майдонга полиция ва қуролли кучларнинг яқинлашишига йўл бермаëтир.
Шабаб-у-Саура етакчиларидан бири Гамал Абдул Азим¸ намойишлар орқали Миср янги етакчиларини ҳақиқий ислоҳотларни бошлашга маъсул қилажакларини айтади.
- Биз эски режимни бутунлай улоқтиришни талаб қилмоқдамиз. Биз ҳақиқий ўзгаришлар¸ эркинлик ва адолат сўрамоқдамиз. Биз Муборак ва унинг режимдошлари маҳкамага тортилишини талаб қилаëтирмиз¸ дейди Озодлик мухбири билан суҳбатда ëш инқилобчилар етакчиси. ozodlik.org
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 11/07/30, 4:30:58 AM | Message # 77 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Афғонистон: Ҳелманддаги портлашда 18 инсон нобуд бўлди Полицияга кўра, Афғонистон жанубида жойлашган Ҳелманд вилоятидаги йўл четида юз берган портлаш камида 18 инсоннинг умрига зомин бўлган.
Вилоят маркази Лашкаргоҳга кетаётган кичик автобус Наҳр-и-Сараж минтақасида бомбага дуч келган.
Ҳаётдан кўз юмган йўловчилар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлгани хабар қилинади.
Йўл четида бомба кўмиб кетиш Толибоннинг НАТО етакчилигидаги кучларга қарши одатий кураш усулидир.
2011 йилнинг илк олти ойи Афғонистонда уруш бошланганидан буёнги энг ҳалокатли давр бўлгани айтилади.
'Полиция нишонга олган'
Полиция бошлиғи ўринбосари Камолиддин Шерзайга кўра, полиция ҳодиса жойига етиб борган.
"Биз портлаш саҳнасидан олган хабарларда автобусдаги барча 18 киши нобуд бўлганига ишора қилинди", дейди у.
"Ҳозиргача биз бир аёл ва 3 эркакнинг жасадини аниқлашга муваффақ бўлдик", дея қўшимча қилган полиция хизмати расмийси Камолиддин Шерзай.
Унинг айтишича, исёнкорлар ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимларига қарата ўқ узишган, аммо ҳеч ким яраланмаган.
Афғонистонда йиллар давомида бу кўламдаги инсоний талофатлар кузатилмаганди.
БМТ томонидан яқинда эълон қилинган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг январидан июнигача 1, 462 киши ҳаётдан кўз юмган.
Бу ўтган йилнинг худди шу давридагига нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Мухбирларга кўра, йўллар борган сари Афғонистон урушидаги жабҳа чизиғига айланиб бормоқда.
Ўтган йил 2, 400дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган. Йўл четида кўмилган бомбалар аксар ўлим ҳолларига сабаб бўлганди.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Yakshanba, 11/07/31, 1:28:22 PM | Message # 78 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Сурия ҳарбийлари Ҳама шаҳрини ишғол қилди
31 июл куни Сурия ҳарбийларининг танклар ёрдамида Ҳама шаҳрига қилган ҳужуми оқибатида камида 60 одам ҳалок бўлди.
Бир ой давомида қамалда бўлиб келган Ҳама шаҳри якшанба куни тонгда Сурия армияси томонидан ишғол қилинди.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Syrian Observatory for Human Rights) маҳаллий аҳоли ва шаҳар шифохоналаридан олинган маълумотларга таянган ҳолда Сурия ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида 60 одам ҳалок бўлганини маълум қилди.
Би-би-сининг хабар қилишича, Сурия армияси тонг отиши билан танклар ёрдамида Ҳамага ҳужум бошлаган. Ҳама аҳолиси ҳар тўрт дақиқада танк снарядлари отилаётганини айтишган.
Воқеа гувоҳларига кўра, намойишчилар учта полиция бўлимига ҳужум қилиб, биноларини ёқиб юборганлар. Айрим ҳудудларда ҳарбийлар танкларни ташлаб қочишга мажбур бўлгани ҳам айтилмоқда.
Сўнгги тўрт ой давомида президент Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилаётган намойишлар пайти Ҳама шаҳрида энг йирик норозилик чиқишлари кузатилди.
Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, 31 июл куни мамлакат шарқидаги Дейр ал-Зор шаҳрида ҳам Сурия ҳарбийлари томонидан олти намойишчи ўлдирилган.
Шунингдек, Дейр ал-Зор шаҳрида 57 ҳарбий, жумладан, икки лейтенант ва бир капитан намойишчилар томонига ўтгани айтилмоқда.
29 июл куни ўтказилган нарозилик намойишларида ўн минглаб одам иштирок этган эди.
Жума куни Дамашқ, Ҳама, Ҳомс, Латакия ва бошқа шаҳарларда ҳарбийлар билан тўқнашувлар оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Бугун Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг президент Башар ал-Ассадни намойишчиларга қарши қонли ҳужумларни тўхтатишга чақириб, муборак Рамазон ойи олдидан рўй бераётган зўравонликлардан "ҳайратга" тушганини баён қилди.
Тўрт ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари пайтида жами 1888 одам ҳалок бўлгани, улардан 1519 нафари намойишчилар ва 369 нафари ҳарбийлари экани айтилмоқда.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 11/08/01, 8:35:31 AM | Message # 79 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Сурия: Ҳамага ҳужум ортидан 'ўлганлар сони ортиб бормоқда' Ҳама ҳукумат назоратидан анчайин чиқиб кетган дейиш мумкин Суриядаги инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, армия мамлакат шимолидаги Ҳама шаҳрига танклар билан ҳужум қилган, оқибатда камида 80 инсон ҳаётдан кўз юмган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳар тўрт дақиқада снарядлар келиб тушаётганини айтишган ва шифохоналар ўлганлар ва яраланганлар билан тўлиб тошаётганидан огоҳлантиришган.
Ҳукумат эса, "қуролли гуруҳлар" полиция идораларига ўт қўйгани ва мол-мулкларга зиён етказганларини таъкидламоқда. Ҳама шаҳри қанчалар муҳим?
Ҳамани диссидентлар қалъаси дейиш мумкин. Шаҳар Сурия замонавий тарихида аҳамиятли ўрин тутиб келади.
Президент Башарнинг отаси Ҳафиз ал-Асад 1982 йил суннийлардан иборат Мусулмон Биродарлари қаршилигини синдириш учун Ҳамага қўшин жўнатганди. Ўшанда ўн минглаб одамлар ўлдирилган ва шаҳар том маънода ер билан яксон қилинган.
Амалиёт президентнинг укаси Рифъат тарафидан бошқарилган. Худди шундай, Президент Башар ал-Асад ҳам ҳозир Ҳамадаги нотинчликларни бостиришни ўз укаси Маҳерга юклаган.
Ҳамада 800, 000 аҳоли истиқомад қилади. Шаҳар 2011 йилги мамлакат бўйлаб кузатилаётган қўзғолонлар пайти ҳам энг йирик норозилик чиқишлари ва энг ёмон зўравонликларга саҳна бўлди. Ва ҳозир ҳукумат назоратидан анча чиқиб кетган ва исёнларнинг асосий марказига айланган.
Ой бошларида Қўшма Штатлар ва Франция элчилари намойишчиларга бирдамлик кўрсатиш учун дипломатик протоколни бузиб шаҳарга сафар қилишганди. Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған эса, "яна бир Ҳама", яъни яна бир қирғин бўлмаслигилиги кераклигини таъкидлади.
Ҳукуматнинг қўшимча қилишича, қуроллилар икки аскарни ҳам ўлдиришган.
Қўшма Штатлар тарафи ҳодисаларни Сурия ҳукуматининг ўз халқи билан "тўла уруш" ҳолати сифатида таърифлашган.
Американинг Дамашқдаги элчихонаси матбуот котиби Би-би-сига гапираркан, Ҳамадаги ҳужумлар Сурия ҳукуматининг мутлақ чорасизликдан қўл урган амали эканини айтган.
Би-би-сининг Дамашқдаги мухбири Лина Синжабнинг хабар қилишича, охирги ҳужум билан расмийлар Рамазон ойи олди йирик кўламдаги нотинчликларга тоқат қилинмаслиги юзасидан огоҳлантирмоқда. Унга кўра, ушбу ойда норозилик чиқишлари кучайиши кутилаётганди.
Бироқ, мухбиримиз Ҳама халқи ҳукуматга итоатсиз қолаётганини айтади. Айримлар ҳамон кўчаларга чиқиб: "Бизни яна бир бор ўлдиролмайдилар", дея қичқиришаётгани айтилади. Улар бу билан 1982 йилги қирғинни назарда тутишган. Ўшанда Президент Асаднинг отаси Ҳафиз ал Асад шаҳардаги Исломчилар исёнини бостириш учун қўшин йўллаган ва ўн минглаб инсонлар ўлдирилган.
Жорий пайтги норозилик чиқишларида демократик ислоҳотлар ва сиёсий эркинликлар талаб қилинган. Халқаро доирадаги қаттиқ танқидлар ва жазо чораларига қарамай, ҳукумат норозилик намойишларни қаттиққўллик билан бостиришга ҳаракат қилаётган эса-да, намойишлар кўлами пасаймаган.
Фаолларнинг айтишларича, Сурия бўйлаб март ойи ўрталарида бошланиб кетган норозиликларда 1, 500 мингдан ортиқ фуқаролар ва 350 нафар хавфсизлик ходимлари ўлдирилган.
Норозиликлар маркази
Мамлакат ичкарисидаги фаолларга кўра, қўшинлар ва танклар Ҳамага ҳужумларини тонг отиши билан бошлашган. Улар шаҳар марказига боришни олдини олиш учун маҳаллий одамлар томонидан ўрнатилган тўсиқларни босиб-янчиб ўтишган.
Ҳамадаги шифокорлардан бири телефон орқали матбуотга гапираркан, ўлганлар сони шиддат билан ўсиб бораётганини айтган.
Маҳаллий аҳолига кўра, электр ва сув таъминоит узиб қўйилган. Бу доим норозиликларни бостириш учун ҳарбийлик ҳужум қилишидан олдин қўлланиладиган усул экани айтилади.
Би-би-си мухбири Жим Муйрнинг қўшни Ливан пойтахти Байрутдан хабар қилишича, баланд иморатлар тепасида ҳам хавфсизлик кучлари ўрнашиб олишган.
Маҳаллий фаоллардан бирига кўра, шаҳар айрим қисмларида аскарлар танкларни ташлаб қочишган. Мухбиримизнинг айтишича эса, норози одамлар уч полиция станциясига ҳужум қилиб ёқиб юборишган. BBC
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/02, 1:23:42 AM | Message # 80 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Сурия ҳукумати Ҳамага аёвсиз ишғол учун қораланмоқда Ҳукумат қўшинларининг 31 июл кунги амалиёти давомида 140 дан ортиқ одам ўлдирилгани айтилмоқда.
Халқаро жамоатчилик 31 июл куни Сурия ҳарбийларининг Ҳама шаҳрига қилган аёвсиз ишғолини кескин қораламоқда.
Сурия ҳарбийларининг Ҳама ва бу шаҳарга яқин ҳудуддаги норозилик намойишлари давом этаётган нуқталарга қилган ишғоли давомида камида 140 одам ўлдирилгани айтилмоқда.
Германия ва Италия ҳукуматлари президент Башар ал-Ассад режимининг бу ҳаракатини кескин қоралаб, БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан вазиятни муҳокама қилишга чақирмоқда.
АҚШ Президенти Барак Обама ва Европа давлатлари етакчилари ҳам Сурия қўшинларининг муборак Рамазон ойи арафасида қилган рейдини қоралади.
Барак Обама суриялик намойишчиларни "жасур" дея атади ва Сурия ҳукуматининг ўз фуқароларига қарши зўравонлик билан қилган ҳаракатидан "даҳшатга тушгани"ни билдирди.
Буюк Британия Суриянинг турли шаҳарларида ҳукм сураётган бугунги вазиятни ўнглашга оид халқаро жамоатчилик босимини кучайтиришга чақирди.
Аммо, Ливиядаги вазиятни инобатга олиб, Британия Сурия мисолида БМТ ваколати остидаги ҳарбий аралашув имконсиз эканини таъкидлади.
Шунингдек, Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг Сурия ҳукуматига босим фақатгина Ғарб давлатларидан эмас, балки араб давлатлари ва Туркиядан ҳам кўрсатилиши кераклигини урғулади.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияга қаратилган йиғилиши тез орада бўлиши кутилмоқда. Бироқ, бу йиғилишда ҳам кенгаш аъзолари мунозарага кириб қолиши мумкинлиги кутилмоқда.
Шу вақтга қадар ҳам кенгаш Сурия президенти Башар ал-Ассад режими хусусида бир келишувга эришолмай келмоқда.
Британия, Франция, Германия, Португалия ва АҚШ ҳафталарки Суриядаги зўравонликларни қайсидир бир кўринишда қораловчи ҳужжат қабул қилинишини сўраб келмоқда.
Аммо, Ливияга ҳарбий интервенцияни қоралаган Россия, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва Бразилия Сурия режимига қарши, ҳаттоки, баёнотни қувватлашдан ҳам бош тортган.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий вакили бўлган Россия ва Хитой эса Ассад режимига қарши резолюцияга вето қўйишидан огоҳлантирган.
Суриядаги инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, 31 июл куни Ҳама шаҳри ва бошқа йирик ҳудудларда ҳукумат қўшинлари амалга оширган рейдлар чоғида камида 140 одам ўлдирилган.
Ўлдирилганларнинг 100 нафардан ортиғи Ҳама шаҳрига тўғри келмоқда ва бу норозиликлар бошланган март ойидан буён бу шаҳарга қилинган энг йирик ҳужум бўлди.
Сурия ҳарбийлари танк ва оғир қуроллар ёрдамида намойишчилар қўлбола қилиб қурган тўсиқларни вайрон қилгани, кўпчилик намойишчиларни эса ҳарбий снайперлар отиб ўлдиргани айтилмоқда.
Сурия ҳукумати хориж ахборот воситалари мухбирларига мамлакатга киришни тақиқлагани боис ҳуқуқ фаоллари бераётган хабарларга ва Youtube тармоғида пайдо бўлаётган видеотасвирларга ойдинлик киритиш имконсиз қолмоқда.
Мобил телефонларида олинган ва Youtube тармоғига қўйилаётган видеотасвирларда, жумладан, танкларнинг аҳоли уйлари, шаҳардаги биноларни ўққа тутаётгани, бир гуруҳ одамнинг жароҳатланганларга ёрдам беришга уринаётгани акс этган.
Айни пайтда бу тасвирлар фақат сунъий йўлдошга уланувчи телефонлар билангина дунёга узатилаётгани айтилмоқда.
Бундай имкони бўлмаганлар эса ҳимоясиз, дунёдан узилган ҳолда ҳукумат танклари босқини қаршисида ожиз қолаётгани айтилмоқда.
Буни эътироф этган ҳамалик қочқинлардан бири Туркиядаги лагердан туриб Ҳамадаги яқинларига боғлана олмаётганини айтади.
- Бугун менинг оилам аъзоларидан бири ўлдирилгани ҳақидаги хабарни эшитдим, лекин қайси бири ўлганини билмайман. У менинг онам, синглим ёки отам бўлиши мумкин. У ердан бирор ахборот ололмаяпмиз. Интернет, электр ва телефон тармоқлари узилган. Ҳамма сукутда қолган,- дейди ҳамалик қочқин Фирал Салғатам.
Сурия ҳукумати аввал бошданоқ Ҳамадаги зўравонликлар учун "бу шаҳарда қарор топган қуролли гуруҳлар"ни айблаб келмоқда.
Башар ал-Ассаднинг ўзи бу гуруҳларни мамлакатда ғалаён қўзғашга уринаётган "қутқучилар", деб қоралаган эди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/02, 9:36:10 AM | Message # 81 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Рамазоннинг илк кунида ҳам Сурияда қон тўкилди 02.08.2011 Инсон ҳақлари билан шуғулланувчи гуруҳларга кўра¸ муборак Рамазон ойининг илк кунида Сурияда хавфсизлик кучлари амалга оширган зўравонликлар оқибатида камида 24 одам ўлдирилган.
Маркази Лондонда жойлашган Суриядаги инсон ҳақларини кузатиш гуруҳининг билдиришича¸ қурбонларнинг аксар қисми якшанба кундан бери оғир ҳарбий амалиëтлар нишонига айланган Ҳама шаҳрида содир бўлган.
Якшанба куни¸ хабарларга кўра¸ бутун Сурия бўйлаб 100 дан ошиқ одам нобуд бўлди.
Душанба куни ëпиқ эшиклар ортида йиғилган БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Сурияда авж олиб бораëтган зўравонликларни муҳокама қилди. Дипломатларга кўра¸ Ғарб ҳукуматлари Сурия режимининг намойишларни қонга ботирганини қораловчи резолюция лойиҳасини кенгашга қайта тақдим этганлар.
Хавфсизлик кенгашининг вето ваколатига эга икки доимий аъзоси Россия ва Хитой бундай резолюцияга қаршилик кўрсатмоқда.
Айни пайтда душанба куни Россия ҳукумати Сурия режимини репрессияларни тўхтатишга чақирди.
Айни душанба куни Европа Иттифоқи яна беш Сурия расмийсига қарши санкция жорий қилди.
Иттифоқ санкцияларига тортилган жами 35 Сурия расмийси орасида президент Башар ал-Ассад ҳам бор.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 11/08/05, 4:03:23 AM | Message # 82 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукуматини қоралади БМТ Хавфсизлик кенгаши демократик ислоҳотлар талаб қилиб норозилик намойишларига чиққан фуқароларига қарши шафқатсиз чоралар кўраётган, натижада қон тўкилишига йўл қўяётган Сурия ҳукуматига босимларини кучайтирди.
Хавфсизлик Кенгаши уч кун давом этган муҳокамалардан сўнг чоршанба куни Сурия ҳукумати ҳаракатларини қоралади.
Кенгаш қабул қилган баёнотда ҳукумат кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллангани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши кераклиги таъкидланади. Бироқ Хавфсизлик кенгаши Ғарб давлатлари истаганидай кучлироқ резолюция қабул қила олмади.
Бунга Кенгашнинг вето қўйиш ҳуқуқига эга доимий аъзолари Россия ва Хитой қаршилик кўрсатди. Москва ва Пекиннинг фикрича, Сурия бўйича резолюция қабул қилиниши бу мамлакатга қарши Ливияга нисбатан қўлланилганидай ташқи ҳарбий интервенцияга йўл очиб бериши мумкин.
Хавфсизлик кенгаши баёнотида Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кўплаб кузатилгани, ҳукумат кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллагани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши лозимлиги таъкидланади.
Ҳужжат Сурия ҳукумати зўравонликларга чек қўйиш ва томонларни босиқликка чақиради. Баёнотда норозилик акциялари иштирокчилари ҳам давлат муассасаларига ҳужум қилишдан тийилишга ундалган.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда сўнгги кунларда намойишчиларга қарши қон тўкилишига олиб келган зўравонликлар тўғрисидаги хабарлардан хавотир билдириб, бундай деди:
- Мен Хавфсизлик кенгаши бугун қабул қилган баёнотни халқаро ҳамжамиятнинг очиқ муждаси сифатида олқишлайман. Дунё Сурияда тобора ёмонлашиб бораётган вазиятни чуқур ташвиш билан кузатиб турибди. Бироқ сўнгги кунлардаги воқеалар даҳшатлидир. Президент Ассад ва умуман Сурия расмийларига зўравонликни тўхтатишни сўраб яна бир бор мурожаат қилмоқчиман,- деди БМТ Бош котиби.
Оиласи Сурияни 40 йилдан бери бошқариб келаётган президент Ассадга қарши исён жорий йилда Миср ва Туниснинг узоқ йиллик ҳукмдорлари ағдариб ташланишига олиб келган воқеалардан кейин бошланиб кетган эди.
Бироқ Суриядаги намойишлар Араб давлатларида рўй берган бу каби воқеаларнинг энг қонлиси бўлди.
Суриядаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи нодавлат ташкилоти ҳисоб-китобича, мамлакатда 15 мартда аксил-ҳукумат акциялари бошланганидан бери 1600 дан зиёд фуқаро ҳамда хавфсизлик кучларининг тақрибан 370 ходими ўлдирилган.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Yakshanba, 11/08/07, 6:22:10 AM | Message # 83 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Европарламент: Тимошенко сиёсий мотивлар боис ҳибсга олинди 06.08.2011 Европарламент раиси Ежи Бузеки Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенконинг ҳибсга олиниши ортида фақат сиёсий мотивлар яширинганини айтди. Европарламент раиси Ежи Бузеки Киев судининг Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкони ҳибсда сақлаш тўғрисидаги қарорини сиёсийлаштирилган дея баҳолади.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон ва Еврокомиссиянинг Европа Иттифоқини кенгайтириш масаласига оид идораси бошлиғи Штефан Фюле қўшма баёнот чиқариб, Тимошенконинг ҳибсга олинишидан ташвиш билдирдилар.
АҚШ ҳам Тимошенконинг ҳибсга олиниши ортида сиёсий мотивлар яширган дея таъкидлади.
Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт ҳам Твиттир орқали хабар йўллаб, Тимошенконинг ҳибсга олинишини "улкан мамлакатнинг катта камчилиги" ўлароқ баҳолади.
Украина президентининг матбуот котиби Дарка Чепак матбуотга берган маълумотида президент Виктор Янукович собиқ Бош вазир Юлия Тимошенконинг ҳибс қилинишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва президент маҳкама жараёнига мутлақо аралашмаганини маълум қилди.
5 август куни Киев суди Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкони ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Суд ўз ҳукмида айбланувчи маҳкама чоғида гувоҳларнинг сўроқ қилинишига системали тарзда ҳалақит берганини сабаб қилиб келтирди.
Прокурор Лилия Фролова Тимошенконинг ҳибсга олинишини шундай изоҳлади.
- Судя Киреев уни жавобгар процессуал қоидаларга амал қилиши ҳақида кўп марта огоҳлантирди. Бу огоҳлантирувлар унга таъсир қилмади. У суд жараёнида ўзини жуда ёмон тутди. Суд ҳайъатига қарши таънали сўзлар гапириб келди,- деди Лилия Фролова.
5 август куни Украина Бош вазири Николай Азаров Тимошенкога қарши гувоҳ сифатида судда кўрсатма берган эди.
Тимошенко ҳибсга олинишидан аввал, суд танаффуси пайти журналистларга интервю бериб, айнан Азаровни ноўрин саволларга тутгани уни ҳибсга олинишига сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
- Чунки мен Азаровга RosUkrEnergo компаниясидаги коррупцияга оид ноўрин саволлар бердим. Шундан кейин прокурор дарров шаҳарни тарк этмаслик ҳақидаги тақиқни, ҳибсга олиш билан ўзгартирди,- деди Тимошенко.
6 август куни Украина мухолифати Тимошенконинг ҳибсга олингани ортидан Украина парламенти - Олий Раданинг навбатдан ташқари йиғилишига тўпланишни режалаштираётгани маълум қилинди.
Киевда эса 5 август куни Тимошенконинг ҳибсга олинишга норозилик сифатида бошланган муддатсиз норозилик акциялари давом этмоқда.
Тимошенкога қўйилаётган айблов 2009 йилда Россия билан газ сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолагани билан боғлиқ. Терговчилар шартномада кўрсатилган нарх ҳаддан ташқари қиммат бўлганини айтмоқда.
Тимошенко Украина давлат бюжетига 190 миллион АҚШ доллари миқодорида зарар етказганликда айбланган. Агар айблов тасдиқланса, Тимошенко 10 йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Шунингдек, агар айбдор топилса, Тимошенко кейинги йилдаги парламент сайловларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Тимошенко қонунга зид иш қилмагани, ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий мотивларга асослангани ва президент Виктор Янукович томонидан уюштирилганини таъкидлаб келмоқда.
ozodlik.org
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Yakshanba, 11/08/07, 6:31:31 AM | Message # 84 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Ўшлик ўзбек тадбиркори мулкини қайтариш учун курашмоқда
Ўшлик ўзбек тадбиркорлар ўзларига нисбатан босим давом этаётганини айтишади. 06.08.2011 Басира Ўш қирғинидан сўнг мол-мулки тортиб олинган ўзбек тадбиркорлари мулкни суд орқали қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда. Ўш вилояти Новқат туманида яшовчи Ғофуржон Дадажонов ўн йил олдин “Қурувчи” ҳиссадорлик жамиятидан 380 минг сўмга ташландиқ ерни сотиб олади. - Шу олган ерим ташландиқ , хароба ер эди. Ҳар хил тошлардан, ахлатлардан тозалаб, тупроқ олиб кириб, боғ қилиб меҳнат қилаётган эдим. 2010 йилдаги икки миллат ўртасидаги жанжалдан фойдаланиб, қирғиз миллатидаги одамлар бориб, шу ерни босиб олиб, ҳозирда бу боғда икки оила яшаяпмиз. Шу вақтнинг ўзида ҳуқуқ-тартибот идораларига арз қилсам, олдининга ўзбеклигим учун арзимни қабул қилмади. Кейин қабул қилишди, лекин амалий ёрдам бўлмаяпти, -дейди новқатлик Ғофуржон Дадажонов. Суҳбатдошимиз Қирғизистон Бош прокуратурасига, мамлакт президенти номига ҳам шикоятлар йўллаган. Бироқ бу аризалар яна Новқат туманига қайтарилган. Ўн йил ичида ташландиқ ердан 3 гектарлик боғ қилган Ғофуржон ака бир йилдан буён ерининг ҳосилини бошқалар териб олаётганини ачиниб гапиради: - Еримда минг тупдан ортиқ мевали дарахт бор. Хўжаликка керак бўладиган нарсаларим шу ерда эди. Бу нарсаларни ўғирлаб олиб чиқиб кетишди. Меваларни сотишиб, мол-қўйларига едиришиб юрибди, - дейди у. Айни пайтда Новқат туман прокуратураси қўлида ернинг эгаси эканлигини исботловчи ҳужжатлар борлигини айтаётган Ғофуржон Дадажоновни ерга ноқонуний эгалик қилаётганида айбламоқда. - Бизда текширув бўлган. Ер можароси суд тартибида ҳал қилинаяпти. Чунки бу ерни Ғофуржон Дадажонов ноқонуний сотиб олган. Бу ер ҳиссадорлик жамиятининг аъзоларига тегишли бўлган. Ҳиссадорлик жамияти раиси ноқонуний йўл билан сотган. Ҳозир унга нисбатан ҳам жиноий иш очилган, -деди Новқат туман прокурори Суюн Сатвалдиев. Новқат прокурори ерни эгаллаб олмоқчи бўлганлар айни пайтда қурилиш ишларини тўхтатишганини ва мазкур ер масаласи суд тартибида ҳал бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек, туман прокурори бу ҳолат юзасидан миллатчилик факти аниқланмаганини таъкидлади. Яна бир ўшлик тадбиркор Ғулом Бегалиев айни пайтда ўзига тегишли мулкни қайтара олмай юрганини айтади:
- Менда суратхона ва “Гули ”кафеси бор эди. Улар алоҳида-алоҳида жойда эди, - дейди ўшлик тадбиркор Ғулом ака. Ўш воқеаларидан сўнг мулкини сақлаб қолиш учун қирғиз дўстига ишонч қоғози ёзиб беради. - Унга ўтказиб қўйганимдан кейин, умуман мулкнинг яқинига келтирмай қўйди,- дейди Ғулом ака. Айни пайтда ўшлик тадбиркор ишонч қоғозини бекор қилганини, шунга қарамасдан кафе ва суратхонанинг янги эгаси расмийлаштиришга уринаётганини айтади. - Вице мэрни олдига кирсам, “икковингизга ҳам йўқ қиламиз” деяпти. Мен йўқ жойдан тикласам, мендан олган танишим билан тенг қилиб, йўқ қилса. Бу рейдерлик, босиб олиш бўлаяпти-да,- дейди ўшлик тадбиркор Ғулом Бегалиев. Ўшлик ҳуқуқ фаоли Равшан Гапировга кўра, Ўшда эгалланиб олинган кафе ва ресторанлар ортида маҳаллий хукумат вакиллари туришибди. - Агар улар бош бўлмаса, шаҳарда бўлаётган ишларни қандай билмай қолиши мумкин? Ўзбекларнинг ёнмаган, куймаган ресторанларининг хозирги эгалари бошқалар бўлди. Ҳаммасининг номини ўзгартиришди. Ўзларининг қирғиз одамларидан ишлатиб кўрди. Бўлмаганидан кейин яна ўзбекларни таклиф этишиб, ишсиз юрганлар ишлаб бераяпти, - дейди Равшан Гапиров. Айтиб ўтиш жоизки, Ўш воқеаларидан сўнг ўзбекларга тегишли бўлган кўп иншоотлар ва корхоналар тортиб олингани айтилиб келинади. “ЎшТВ” телекомпанияси эгаси Ҳалил Худойбердиев бир йил олдин унинг ширкати шахсан Ўш мэри Мелис Мирзақматов томонидан куч билан тортиб олинганини маълум қилган эди. Ўш мэри эса бу маълумотни рад этиб, "Ўш ТВ" қонуний равишда сотиб олинганини билдирган. Айни пайтда ўшлик депутат, тадбиркор Дилшод Мўминовга тегишли бўлган “Гулноза” ва “Қашқар” кафелари ҳам Ўш воқеаларидан сўнг титул миллат вакиллари қўлига ўтиб кетган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 11/08/07, 12:54:13 PM | Message # 85 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Сурия ҳарбийлари Дейр ал-Зор шаҳрини ишғол қилди
07.08.2011 7 август куни Сурия ҳарбийларининг танклар ёрдамида Дейр ал-Зор шаҳрига қилган ҳужуми оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлди.
Халқаро ҳамжамият президент Башар ал-Ассад режимидан зўравонликларни тўхтатишни талаб қилаётган бир пайтда Сурия қўшинлари мамлакат шарқидаги Дейр ал-Зор шаҳрини танклар ёрдамида ишғол қилди.
Воқеа гувоҳларига кўра, ҳукумат қўшинлари 7 август куни эрта тонгда тахминан 200 та танк ёрдамида шаҳарга бостириб кирган.
Маҳаллий ҳуқуқ фаолига кўра, ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг тўрт томонидан бирданига ҳужум қилган ва айни пайтда Сурия армияси шаҳарнинг саккизта туманини ўз назоратига олган.
Сурия қўшинлари Дейр ал-Зорнинг саккизта туманини ўз назоратига олди. 7 август куни президент Башар ал-Ассад муҳолифат назоратида бўлган иккита шаҳарда ҳукумат кучлари ўз назоратини ўрнатганини маълум қилди.
Бу ҳақда эълон қилган САНА давлат агентлиги хабарига кўра, Сурия раҳбари намойишчиларга қарши қатоғонни давом эттиришини таъкидлаган.
Ал-Ассад намойишчиларнинг ҳаракатлари "қонундан ташқари" эканини айтиб, ҳукумат "ўз фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш мажбурияти" йўлида курашни давом эттиришини айтган.
7 август куни Суриянинг турли шаҳарларида ҳукумат қўшинларининг зўравонликлари оқибатида жами 47 киши ҳалок бўлган. Ҳомс шаҳридаги намойишларни бостириш пайти тўққиз киши, жумладан, бир бола ҳам қурбон бўлган.
Сурия қўшинлари 31 июл куни ишғол қилган ва айни пайтда ташқи дунёдан бутунлай узиб қўйилган Ҳамадаги вазият ҳақида деярли маълумотлар йўқ.
Беш ойдирки сурияликлар Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб келмоқдалар. Ҳукумат қўшинларининг фаол ҳаракатига қарамасдан Суриянинг деярли барча шаҳарларида президент Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилаётган намойишлар давом этмоқда.
Сурия қўшинларининг Дейр ал-Зорни ишғол қилиши БМТнинг Башар ал-Ассад режимидан зўравонликларни тўхташини сўраган бир пайтга тўғри келди.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассад билан телефон орқали суҳбатлашиб, уни тинч аҳолига нисбатан куч ишлатишни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
БМТ матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Бан Ки Мун суҳбат давомида Суриядаги вазиятдан чуқур ташвишда эканлигини, зўравонликлар халқаро ҳамжамият хавотирига сабаб бўлаётганини билдирган.
Бан Ки Мун Башар ал-Ассаддан зўравонликларни зудлик билан тўхтатишни сўради. Бан Ки Мун сўнгги уч ой давомида Башар ал-Ассад билан сўзлашишга ҳаракат қилиб келгани, лекин Сурия раҳбари унинг илтимосларига жавоб бермасдан келгани айтилмоқда.
4 август куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукумати ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилган эди.
Мазкур ҳужжатда Сурия ҳукумати кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллангани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши кераклиги таъкидланган ва норозилик акциялари иштирокчилари ҳам давлат муассасаларига ҳужум қилишдан тийилишга ундалган.
7 август куни Туркия ҳукумати ҳам Суриядаги зўравонликларга жим турмаслигини эълон қилди.
Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқара Суриядаги зўравонликларга ортиқ томошабин бўлиб тура олмаслигини маълум қилди.
Эрдўғонга кўра, сешанба куни Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довут ўғли Дамашққа йўл олади ва Туркия қўшни мамлакатдаги зўравонликларнинг кучайиб кетаётганидан "сабр косаси тўлгани" ҳақидаги хабарни етказади.
Суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотига кўра, беш ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари пайтида жами 2000 га яқин одам ҳалок бўлган.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Dushanba, 11/08/08, 6:30:52 AM | Message # 86 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Жаҳон иқтисоди янги бўҳрон қаршисида?
Жаҳон биржаларидаги кўрсаткичлар бир ҳафтадан бери пасайишда давом этмоқда. 08.08.2011 Жаҳон иқтисоди янги синовларга юз тутди. Душанба куни Осиё қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги савдолар кўрсаткичларнинг тушиб кетиши билан бошланди. Бир томонда Қўшма Штатларнинг кредит рейтинги пасайгани, бошқа томондан Европада Италия ва Испаниянинг қарзлари билан боғлиқ вазият жаҳон иқтисоди яна инқирозга юз тутиши мумкин, деган хавотирларга сабаб бўлмоқда. Душанба куни Япония қимматбаҳо қоғозлар биржасининг асосий кўрсаткичи Nikkei кунни қарийб 1 фоизга арзонлашиш билан бошлади. Бунинг ортида Жанубий Кореяда Коспей индекси 1,5 фоиз, Австралия биржасида S&P/ASX-200 кўрсаткичи 2,2 фоиз ва All Ordinaries қоғозлари 2,3 фоизга пастга кетди.
Европа Марказий банки облигацияларни сотиб олиш дастурини “фаол амалга ошириш”га тайёрлиги эълон қилди. Бу баёнот еврозонага кирувчи давлатлар, айниқса қарз ботқоғида чиқа олмаётган Италия ва Испания иқтисодларига бўлган ишончни ошириш илинжида қилинди.
Душанба куни, Катта Еттиликка кирувчи давлатлар расмийлари душанба куни қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги вазиятни муҳокама қилишни давом эттиришади. Якшанба куни уюшмага аъзо давлатлар расмийлари маслаҳатлашувлар ўтказиб, “молиявий барқарорлик ва ўсишни таъминлаш учун барча чораларни кўришни” ваъда қилди.
АҚШ ва Европадаги иқтисодий бўҳронлар шундоқ ҳам жаҳон молиявий бозоридаги вазиятга салбий таъсир ўтказиб турган бир пайтда, шанба куни Standard & Poor's молиявий ширкати Қўшма Штатларнинг кредит рейтингини ААА даражасидан бир поғона пастроққа АА+ кўрсаткичига тушургани саросимани янада кучайтириб юборди.
Иқтисодчилар мисли кўрилмаган бу ходиса, жаҳон молиявий бозорида янги даврнинг бошланишини англатади, демоқда. Уларнинг фикрича, АҚШ кредит рейтинги пасайиши олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Seaport Securities молиявий ширкати таҳлилчиси Тэд Вайсберг “Биз бундай ҳодисани аввал бошдан кечирмаганмиз. Одамлар нимани кутиш кераклигини билмайди” деб ёзди ўз сайтида.
Айни пайтда CNNMoney ресурси “Ҳеч нарса рўй бермаслиги ҳам мумкин. Япония ўз рейтинги тушганида, бунинг узоқ муддатли оқибатлари бўлмаганига гувоҳ бўлган эдик. Кўпчилик АҚШдаги вазият ҳаммага яхши маълум бўлгани боис, рейтингнинг тушиши оқибатлари минимал бўлишини башорат қилмоқда”, дея ёзди.
Лекин баъзи таҳлилчилар фикрича, Standard & Poor's ширкатининг шунчаки рамзий, деб айтилаётган қарори АҚШ иқтисодига бўлган ишончга катта путур етказиши ва АҚШ долларини жаҳон валютаси мақомидан маҳрум қилиши мумкин.
Душанба куни Катта еттиликка кирувчи АҚШ, Германия, Британия, Япония, Франция, Канада ва Италия молия вазирлари телефон орқали вжудга келган вазиятни муҳокама қилишни давом эттиради.
Вафқулодда музокаралар давом этаркан ҳам Европа, ҳам Америка расмийлари вазиятни назорат остига олиш бўйича етарли ва тезкор чораларни кўрмаганликда танқид қилинмоқда.
Душанба куни Хитой матбуоти АҚШ Конгрессидаги Демократлар ва Республикачилар Америка кредит рейтинги пайсайтирилгани учун бир-бирини айблаш ўрнига муаммоларни ҳал этиш чорасини кўриши лозим, дея ёзди. Хитойнинг давлатга қарашли Xinhua агентлиги душанба куни эрталаб эълон қилган мақолада: “Афсуски, ўз хатолари устида бош қотириб, муаммоларни ҳал этиш чораларни қидириш ўрнига Демократлар ва Республикачилар рейтингни пасайтириш тўғрисидаги қарорни шубҳа остига олмоқда ва бир-бирини айбламоқда”, деган кескин фикрларни эълон қилди. “Вашингтондаги шўх йигитлар яна муаммо чиқрмасдан олдин хўроз урушини тўхтатишлари лозим”, дейилади яна мақолада.
Вашингтоннинг ўзи ҳам АҚШ Конгресси вақтида ҳаракат қилмаганини тан олмоқда. Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни Демократлар ва Республикачилар дефолтнинг олдини олиш мақсадида АҚШ давлат қарзи миқдорини ошириш муросаси устида узоқ баҳслашиб қолди, дея баён қилди.
Таҳлилчилар Европадаги бўҳрон юзасидан ҳам, ЕИга кирувчи давлатлар раҳбарлари узоқ вақт давомида бўҳрондан чиқиш йўлларини қидиришни пайсалга солиб келганини айтмоқда.
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Dushanba, 11/08/08, 6:32:22 AM | Message # 87 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Ўшда яна адвокатлар калтакланаяпти
Ўшдаги судларда калтакланган адвокатларнинг аксарияти ўзбекларнинг ҳимоячиси экани айтилмоқда. 08.08.2011 Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланаётган ўзбекларнинг адвокати Татяна Томина ўтган ҳафтада яна дўппосланди. Томинага кўра, воқеа 2 август куни Ўш шаҳар суди биносида содир бўлган.
- Бир аёл ёнимга яқинлашибоқ сумкаси билан уриб қолди. Кейин эса тепкилай бошлади. Унга яна уч аёл қўшилди. Ёнимда ҳамкасбим Таштемир уулу Алмаз бор эди. У мени ҳимоя қилишга уринди. Бошқа ҳеч ким мени ҳимоя қилгани йўқ. Суд котиблари ва уларнинг ёрдамчилари ўзларини ишлаганга солиб, бошларини эгиб ўтираверди, - дейди ўша куни ўз ҳимоясидаги Анвар Йўлдошев иши бўйича Ўш шаҳар суд биносига борган Татяна Томина.
Адвокатнинг айтишича, уни аёллар чангалидан соқчи милиционер қутқариб қолган.
- Биз суд биносини ичидан чиқолмай қолдик. Кейин улар тош кўтариб келишди. Суд котиблари чиқиб кетишди, йўлакда фақат ҳамкасбим иккимизгина қолдик. Улар бизга яна даф қилаётган пайтда маҳбусларга соқчилик қилувчи милиционер келиб қолди ва аёлларни бинодан қувиб чиқарди. Кейин мен милиция навбатчисига қўнғироқ қилдим ва улар мени у ердан олиб чиқиб кетишди, - дер экан Томина ўзини калтаклаган аёлларнинг жабрланувчиларга алоқаси йўқлигини, уларни кимдир ёллаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.
Томинанинг айтишича, адвокатга 3 август куни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасида ҳам даф қилишган. Адвокат бу куни жабрланувчи томон уни таҳқирлаб, қўрқитганини айтади.
Ўтган ҳафтадаги калтакланишлардан сўнг буйруги ва бели оғриётганидан шикоят қилган Томина бу воқеалар юзасидан прокуратурага ариза ёзган.
- Бугун урологга бориб кўрингандим. Шифокор мендан: “Ўзбекларни ҳимоя қилгандирсан-да?” дея ўсмоқчилаб сўради. Мен унга: “Сиз ўз ишингизни қилинг, яъни мени даволанг, кимни ҳимоя қилишни эса ўзимга қўйиб беринг” дедим, - дейди адвокат.
Татяна Томина ҳуқуқ-тартибот идоралари ва судларда адвокатларнинг ишлаши учун шароит яратиб берилмаётганидан ҳам шикоят қилади.
Аснода адвокат Томинанинг калтакланиши юзасидан Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш халқаро ташкилоти баёнот билан чиқди.
“Биз Татяна Томинанинг хавфсизлигидан ўта хавотирдамиз. Бу ҳужум ўтган йилги нохуш ҳодисалар ортидан содир бўлмоқда. Расмийларнинг бу воқеалар юзасидан текширув ўтказиб, айбдорларни топиб, уларни жазолай олмаётгани ҳужумчиларни янада ҳаволантираяпти”, дейилади Human Rights Watch баёнотида.
Маълумотларга кўра, ўтган 10 ой давомида июн воқеалари бўйича маҳкама жараёнларида этник ўзбеклар манфаатларини ҳимоя қилган Татяна Томинага 4 маротаба ҳужум қилинган.
Ўшда адвокатларни калтаклаш айниқса 2010 йил кузида авж олганди. Масалан, 30 сентябр куни адвокат Таир Асанов, 13 октябр куни Татяна Томина, Дилбар Турдиева, эртаси куни Динара Турдиматова каби неча адвокат жабрланувчилар томонидан калтакланганди.
Адвокатларга ҳужумнинг янги тўлқини шу йил июн ойида қайта бошланганди. Хусусан, адвокат Валерян Вахитовга16 июн куни Ўш шаҳар суди биносида жабрланувчи тарафнинг вакиллари ҳужум қилишган ва 2010 йилнинг июнидаги воқеаларда иштирок этганликда айбланиб қўлга олинган ўзбек йигитини ҳимоя қилишдан воз кечишини талаб этишганди.
22 июн куни эса Ўш шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтаётган суд жараёнида адвокатлар Татяна Томина ва Улуғбек Усмонов Ўш қирғинида қотиллик содир этганликда айбланаётган ўзбекларни ҳимоя қилаётгани учун номаълум аёллар таҳдид қилишган ва калтаклашмоқчи бўлишган. Татяна Томина ўшанда ўзини ва ҳамкасбини ҳарбий қисм аскарлари сақлаб қолганини, аскарлар адвокатларни яширин йўллар орқали ҳарбий қисмдан чиқариб юборишганини айтганди.
Қирғизистон Олий суди матбуот котиби Бақитбек Рисалиев маҳкама жараёнларида суд иштирокчиларини ҳимоя қилиш аслида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг вазифасига киришини урғулайди. Озодликнинг қирғиз шўъбасига берган суҳбатида Рисалиев “ҳозир адвокатларнигина эмас, ҳакамларни ҳам калтаклаб кетишлар бўлиб тургани”ни қайд этган.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбари Турсунбек Чалов ўтган йилнинг апрел ва июн воқеалари бўйича маҳкама жараёнларида хавфсизлик чоралари кўрилаётганини, шунга қарамай, маҳкама мажлисларида қонунбузарликлар камаймаётганини айтади.
- Бу қонунбузарликлар асосан жабрланувчилар томонидан содир этилмоқда. Уларни тушунса бўлади, яқинларини йўқотганлари учун аламдан шундай қилаётган бўлишлари мумкин, - дер экан Турсунбек Чалов бундай ҳужумларга жабрланувчиларнинг адвокатлар иши моҳиятини тушунмаганлик сабаб бўлаётганини қўшимча қилади.
Мутахассисларга кўра, Қирғизистонда адвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонунда адвокатлар дахлсизлиги ҳақида махсус модда бор, бироқ амалда бу қонун ишлаётгани йўқ.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 11/08/09, 7:45:57 PM | Message # 88 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Чироқчида куëв куёвнавкарлар қўлида вафот этди
Қашқадарёдаги тўйда куёвни гўшанга остонасида осмонга отиб қутлаган куёвнавкарлар уни қўлдан тушириб юборган.
Чироқчи туманининг Чиғана қишлоғидаги хонадонлардан бирида бир неча кун муқаддам бўлиб ўтган тўй кечаси якунига яқинлаган кезда куёвнавкарлар маҳаллий одатга мувофиқ куёвни гўшангага кузатишдан олдин осмонга отиб қутлаш маросимига киришган пайтда фожиа юз берди¸ деб ëзди “Harakat.net” нашри.
Бу тўйда меҳмон бўлган кекса чиғаналик буванинг сўзларига таяниб, чироқчилик Эшмурод аканинг Озодликка айтишича, базми-жамшидда ичиб маст бўлиб қолган куёвнавкарларнинг қалтис ҳаракати 20 ёшлар атрофидаги куёв боланинг гўшанга остонасидаги фожиали вафотига сабаб бўлган.
- Йигитлар куëвни кўтариб, осмонга отиб тушираëтган экан¸ ерга тушиб ўлиб қолибди йигит, дейди. Қишлоқдош бир чол кўрган экан, айтиб қолди. Салкам 70 га яқинлаган чол гапириб бериб ҳам йиғлаб юборди, шўрлик. Фарзандни тарбиялаб, 20-25 ëшга олиб боргунча одам қанча яхши кунларни, қанча ëмон кунларни бошдан ўтказади, ахир. Шундоқ тўйи кунида қўлдан бериш қанчалик оғир, дейди чироқчилик Эшмурод ака.
Унга кўра, кейинги пайтларда тумандаги тўй маросимларда одам ҳаётига хавф туғдирувчи одатлар кўпайиб бормоқда.
- Ҳозир бу мода тусига кираяпти, урф бўлиб қолаяпти. Куëвни кўтариш, отиб ўйнаш. Яна ЗАГС деган нарса бало-қазодай ëпирилиб келди ҳозир. Машинада кетаëтган йигитлар нариги машинадаги йигитлар билан 70-80-90 километр тезликда ëнма-ëн бориб, бир-бирини шампан билан сийлаб, ароқ ичишлар бор, шундай катта тезликда кетаëтган ҳолатда, дейди қашқадарёлик суҳбатдош.
20 ёшли куёвнинг ўз тўйи оқшомида яқин дўстлари ҳазилидан вафот этишидек фожиа юз берган Чиғана қишлоғи, суҳбатдошларимизнинг айтишича, Чироқчининг чўлида жойлашган, ичимлик суви, алоқа ва электр таъминоти ўта аянчли аҳволда бўлган бир ҳудуддир.
Бу қишлоқ билан телефон алоқаси ҳам ўта оғир бўлгани боис бу қишлоқдаги ягона мактаб ва қишлоқ амбулатория пунктига кун давомида ҳам боғланишнинг имкони бўлмади.
Тўй базми якунига яқинлаган кезда келин-куёвни даврадан кузатиш олдидан куёв болани осмонга отиш маросими нафақат Қашқадарë, балки қўшни вилоятларда ҳам кузатилади.
Бу маросимнинг қандай кечишини сўзлаб берган қашқадарёлик шифокор Тоҳир Давлатов бунинг киши саломатлиги учун жуда хавфли экани, чунки одатан куёвнавкарларнинг деярли ҳамма ҳолатларда маст бўлишини хавотир билан таъкидлайди.
- Кечки базмда куëвжўралар куëвни кўтариб осмонга отиб, илиб олади ерга туширмай. 2,5-3,5 метр тахминий баландликда ҳамма ўртоқлари ўртага олиб туриб осмонга отади-да. Бу ўн мартагача ҳам давом этиши мумкин. Менимча, шундай пайтда тушиб кетганда. Елакаси билан тушган бўлса, бирор жойи узилиб кетган бўлиши мумкин. 2-3 метр баландликдан чалқанча қаттиқ ерга тушгандан кейин узилиб кетадида, дейди қашқадарёлик шифокор Тоҳир Давлатов.
Бу суҳбатдош ўз ҳаёти давомида бунақа маросимларга кўп гувоҳ бўлганини айтар экан, куёв боланинг яқин дўстлари қўлидан тушиб кетиб, ўлиб қолгани ҳақида биринчи бор эшитишини қўшимча қилади.
Қашқадарёлик журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов бу хабарни Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасидаги манбалардан олганини ва Чиғанадаги шу воқеа ортидан бутун вилоят бўйлаб ички ишлар бўлимлари профилактика чора-тадбирларига сафарбар қилинганини айтади.
Журналист ўзи гувоҳ бўлган ҳолатлардан бирини ҳам қўшимча қилди.
Унга кўра, бир гал ширакайф куёвнавкарлар куёв болага аталган телевизорни унинг қўлига ирғитиб бермоқчи бўлган ва совғани бундай тақдимотидан шошиб қолган куёв бола илиб ололмагани боис, телевизор ерга тушиб синган.
- Телевизорнинг чил-чил синган экрани овозидан яқин-атрофда турган томошаталаб аёлларнинг ўтакаси ёрилиб, қий-чув бўлиб кетган эди, деб эслайди журналист.
Шу кунларда тўй-ҳашамлардаги турли-туман томошалар Тошкент шаҳрида ҳам кўпайётгани тилга олган журналист, айниқса, ЗАГСдан ўтиб келаётган келин-куёв машинаси билан куёвжўраларнинг шаҳар кўчаларидаги автопойгаси жуда хавфли бўлиб бораётганини айтади.
- Жуда кўпчилик ЗАГСга бораëтганларда йўлларни тўсиб қўйиб, ЗАГС машиналари ҳаракатларга халақит берган ҳолатлари бўлади. Ўзбекистон телевиденисининг "Ëшлар" каналида бунга махсус кўрсатув ҳам бўлди. Кўрсатувда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси тўйларни ўтказадиган кортежларни махсус огоҳлантиргани айтилган. Ўзига хос чақириқлар эълон қилинди, дея қўшимча қилади ўзбекистонлик журналист Абдураҳмон Ташанов ozodlik.org
|
| |
|
|
| DURDON | Date: Seshanba, 11/08/09, 10:40:52 PM | Message # 89 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Сешанба куни молия бозорлари учун нисбатан яхшироқ бўлди
Нью Йорк биржасидаги асосий кўрсаткичлар душанба куни йўқотган қимматининг катта қисмини қайтариб олди. 10.08.2011 АҚШ ва Европадаги молия бозорларида душанба кунги қийинчиликлардан кейин сешаба куни асосий кўрсаткичлар учун ижобий якунланди. Нью Йорк биржасидаги асосий индекслар 3 фоиздан кўпроққа кўтарилди. АҚШ Марказий банки устама фоиз даражасинини 2013 йилгача чорак фоиз миқдорида сақлаб қолишини эълон қилгани сармоядорлар ишончини бироз оширди. АҚШ ва Европада давлат қарзлари билан боғлиқ вазиятга доир хавотирларга қарамасдан, сешанба куни иккала қитъа молия бозорларида кўрсаткичларнинг ўсиши кузатилди.
Бир кун аввал акциялар кескин тушиб кетганидан кейин, АҚШнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланмиш Dow Jones учун сешанба кунги савдолар ижобий якунланди. Standard & Poor's 500 ва NASDAQ қоғозлари нархлари ҳам кўтарилди.
Dow Jones душанба куни йўқотган қимматининг катта қисмини тиклаб олди ва савдо кунини 400 пункт ютуқ билан якунлади.
АҚШ Марказий банки кредитлар учун белгиланган устама фоиз даражасини 2013 йилгача 0,25 фоиз даражасида ушлаб қолиш ниятини маълум қилгани сешанба кунги савдога бир мунча таъсир қилди. Кредитлар учун белгиланган бу ҳақ жаҳон молиявий бўҳрони авж олган пайтда, 2008 йилнинг декабрида жорий қилинган эди.
Бу қарор аввалдан кутилганига қарамасдан, акциялар нархининг ўсиши, АҚШ Федерал ғазнаси бу ҳақда эълон қилгачгина юқорилай бошлади. Ўтган жума куни Standard & Poor's молиявий ширкати Қўшма Штатларнинг кредит рейтингини ААА даражасидан бир поғона пастроққа АА+ кўрсаткичига туширгани жаҳон бўйлаб молиявий бозорларда саросимага сабаб бўлди.
Сешанба куни Нью Йорк биржасидаги савдолар ёпилишидан аввал Dow Jones бириктирган акцияларнинг ўртача қиймати 429,62 пункт, ёки қарийб 4 фоизга ошди.
Лондон ва Париждаги савдолар ҳам акцияларнинг кўтарилиши билан якунланди, бироқ Фаркнфурт биржасининг асосий индекси бироз пастлади.
Бироқ Осиё молия бозорларида ижобий ҳолат кузатилди, деб бўлмайди. Токио биржасидаги кўрсаткичлар ўртача ҳисобда 1,68 фоиз пастлади. Шанхай биржасидаги индекслар ҳам кунни мусбат натижа билан якунлади. Ҳонг Конгда акциялар 5,7 фоизга, Жанубий Кореяда 3,9 фоизга арзонлади.
АҚШ кредит рейтингининг пасайтирилиши еврозонадаги давлат қарзи билан боғлиқ бўҳрон Италия ва Испанияга ҳам ўтиши мумкин, деган хавотирлар кучайган пайтга тўғри келди.
Европа Марказий банки раиси Жан-Клод Тишет сешанба куни Франкфуртда кузатилган вазият ҳақида буларни айтади.
- Биз кузатаётган ҳодисанинг сабаблари фақатгина битта факторга боғлиқ, деб ҳисобламайман. Бу вазиятга жуда кўп факторлар ҳисса қўшмоқда, 2007 йил августидан бери давом этаётган ўта жиддий бўҳронга қарши кўрилаётган чоралар шулар жумладандир. Хуллас, бу, айниқса, Lehmann Brothers ширкатининг касодга учрагани Иккинчи Жаҳон урушидан бери энг катта бўҳрондир, деди Европа Марказий банки раиси.
Бозордаги саросимга ҳисса қўшаётган асосий омиллардан бири Европа ва Қўшма Штатларда ҳукуматлар давлат қарзи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олдими, деган хавотирларнинг кучаяётганидадир.
Душанба куни молия бозорларидаги мушкул вазият Россия бозорига ҳам ўз таъсирини ўткади. Россия рубли сешанба куни долларга нисбатан 3 фоизга арзонлаб, кейинги олти ой ичидаги энг паст даражага тушди.
АҚШ кредит рейтинги пасайганидан кейин нефт нархининг тушиб кетгани Россияда сармоядорларнинг қимматбаҳо қоғозларни шошилинч тарзда сотишларига туртки бўлди.
Иқтисодий ўсиш шубҳа остида қолаётгани боис, нефт арзонлашишда давом этди ва бир баррел хом нефт 80 АҚШ доллари кўрсаткичида пастроққа тушди.
Бу ўз навбатида, иқтисоди асосан нефт экспортига таянган Россия бозоридаги қўрқувни янада кучайтирди.
Россия Бош вазири Владимир Путин ҳукумат ва марказий банк вазиятни кузатаётгани ва тегишли чораларни кўришга шай турганини баён қилди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 11/08/10, 7:17:52 AM | Message # 90 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status: 
| Қирғизистон Ўзбекистондан ҳақ талаб қилмоқда
Бишкек Ўзбекистон 1270 гектар қирғиз еридан фойдаланганлик учун 15 миллион доллар миқдорида қарз эканини иддао қилаяпти. Боткен вилоят ҳокимияти 2011 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Қирғизистонга қарашли 1270 гектар ердан фойдалангани учун 600 миллион сўм ёки 15 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бўлиб қолгани тўғрисида баёнот тарқатди.
Мазкур баёнотда айтилишича, Ўзбекистон Боткен вилояти ҳудудида 184 гектар ерда нефт ва газ қазиб олиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳудуддаги конлар “Фарғонанефт” ширкати томонидан фойдаланилаяпти.
Бундан ташқари, Шимолий Сўх газ омбори 360 гектар майдонни эгаллаган. Ўзбекистон қазиб олинган газ ва нефтни мамлакат ичкарисига жўнатувчи қувурлар эса Боткен вилоятидаги 700 гектар ерни эгаллаган.
Айтиб ўтиш лозимки, Боткен вилоят ҳокимияти беш йилдан бери мазкур ерлар учун Ўзбекистондан ижара ҳақи тўлашни талаб қилиб келмоқда. Қирғизистон ҳукумати эса бу ҳудуддаги нефт ва газ конларини Ўзбекистондан Қирғизистон ихтиёрига ўтказиш учун 1996 йилдан буён уч марта ҳукуматлараро даражада музокаралар ўтказган.
- Ўзбекистон томони бизнинг бу борадаги таклифларимизни инобатга олмай келаётир. Ўзбек расмийлари: “Чегарада баҳсли ҳудудлар масаласида мунозаралар тугагани йўқ, олдин чегара масаласини ҳал қилайлик, шундан кейингина конларни ўтказиб беришимиз мумкин”, дейишмоқда, - деди Қирғизистон давлат мулкини бошқариш собиқ вазири Шерали Абдуллаев.
Расмийнинг айтишича, ўзбек томонининг бундай билдирувларига жавобан Қирғизистон ҳукумати ўз позициясини билдирган. Қирғиз расмийларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон томонидан фойдаланилаётган Шимолий Сўх ва Чўнгқара Қалча нефт-газ конлари 1955 йилда ишга туширилган. Ўша йили Москванинг буйруғи билан мазкур конлар Ўзбекистонга ижарага берилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева 2010 йилнинг 14 августида Шимолий Сўх ва Чўнгқара Қалча нефт-газ конларини Ўзбекистондан Қирғизистон балансига ўтказиш ҳақида ҳукуматга кўрсатма берган эди.
Аммо Қирғизистон давлат мулк вазирлиги расмийси Гулдана Жанибекованинг айтишича, ўтган бир йил давомида президент кўрсатмасини бажариш борасида деярли ҳеч қандай иш қилинмаган. Қирғизистон президенти маъмуриятидан эса бу борадаги саволимизга “Мазкур кўрсатманинг бажарилишини назорат қиладиган бўлимлар тугатилган ва шунинг учун бу кўрсатманинг бажарилишини ҳеч ким назорат қилган эмас” қабилида жавоб олдик.
Айни пайтда қирғизистонлик эксперт Саламат Аламанов президентнинг конларни қайтариб олиш тўғрисидаги кўрсатмасини “бугунги кунда бажариб бўлмайдиган буйруқ” қаторида баҳолайди.
- Бу ҳудуддаги чегара чизиғи ҳали аниқланмаган. Шунинг учун ҳам бу ҳудуд қайси давлатга қарашли экани ҳам аниқланмаган. Чегара аниқланиб олинмагунича конларни Қирғизистонга қайтариб олиш масаласи ҳал этилмайди, - дейди Саламат Аламанов
|
| |
|
|