A resized and cropped image
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Olamda nimagap!
OSIYODate: Payshanba, 11/07/07, 6:07:39 AM | Message # 61
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Нижний Новгородда 23 ўзбекистонлик ҳибсга олинди
07.07.2011

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Ўзбекистоннинг 23 фуқароси расмий Тошкент сўровига кўра ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Би-Би-Сининг Мемориал Инсон ҳуқуқлари маркази фаоли Баҳром Ҳамроевга таяниб хабар қилишича, Россияда мардикорлик қилган 23 ўзбекистонликнинг барчаси Ўзбекистон Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Россияда Ўзбекистон фуқаролари расмий Тошкент сўровига кўра, аввал ҳам ҳисбга олинган.

Хусусан, 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин Иваново вилоятида 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган эди. Россия расмийлари 2006 йилнинг октябрида Инсон ҳуқуқлари Европа Суди ҳукмига кўра уларни озод этган ва баъзиларига товон пули тўлашга мажбур бўлган эди.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Juma, 11/07/08, 6:11:15 AM | Message # 62
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Сурия ички ишларига аралашгани учун АҚШни айблади


АҚШ элчиси Роберт Форд.
08.07.2011

Сурия ҳукумати ички ишларига аралашгани учун АҚШ раҳбариятини айблади.

Бу айблов АҚШнинг Суриядаги элчиси Ҳама шаҳри теграсидаги текширув пунктларига сафар қилганидан сўнг янгради.

Сурия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, элчи Роберт Форднинг бу сафари АҚШнинг Сурия ички ишларига аралашаётганига яққол далилдир.

Америка элчиси Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши чиқаётган намойишчилар ва ҳуқуқ фаолларининг ҳақлигини қувватлаш мақсадида Ҳамага сафар қилгани айтилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Ноландга кўра, элчи Роберт Форд сафар режаси ҳақида Сурия ҳукуматини хабардор қилганидан сўнггина Ҳамага сафар қилгани ва у ерда ўнлаб намойишчилар билан учрашган.

Департамент берган маълумотга кўра, элчи билан учрашув маҳаллий аҳоли томонидан олқишланган.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Juma, 11/07/08, 9:32:39 AM | Message # 63
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Булунғур туман ҳокими ҳибсга олинди


Озодлик манбаларига кўра¸Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокими Юсуф Абдумуродов МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Булунғур туман ҳокими Юсуф Абдумуродовнинг ҳибсга олинганини туман ҳокимиятининг ўзини таништирмаган ходими тасдиқлади:

- Энди бизларга сабаби айтилгани йўқ. Шундай олиб кетилган. Ҳали аниқ эмас.

Озодлик: Қаерга олиб кетилган?

- Шаҳарга.

Озодлик: Ким ҳибсга олган, прокуратурами?

- Йўқ, Миллий хавфсизлик хизмати ушлаган.

Озодлик: У кишига қандай айб қўйилаëтганини биласизми?

- Ҳозирча у тўғрисида бизларга маълумот берилгани йўқ. Нима учун олиб кетилгани, нима бўлгани айтилгани йўқ. Вақтинча вазифани бажарувчи қилиб биринчи ўринбосарни қўйиб кетганлар,- деди ҳокимият мулозими.

Ҳокимлик расмийсининг айтишича, айни пайтда ҳоким вазифасини вақтинчалик унинг ўринбосари Фахриддин Гадоев бажармоқда.

Булунғур туманидаги касалхонада ишлайдиган шифокор Норқўзи Ашуров, кейинги пайтларда туман ҳокимиятининг бир қанча амалдори ҳибсга олингани боис¸ ҳокимнинг қамалиши ҳам тасодиф эмас¸ деган фикрда:

- Булунғурда жуда катта гаплар бўлаяпти. Булунғурнинг ҳокимини қўлига кишан солиб олиб кетди, 1 июл куни. СЭСнинг главврачини, архитекторни ҳам олиб кетган. 200та одам қамалади¸ деб турибди. Жуда катта ишлар бўлаяпти, - дейди Норқўзи Ашуров.

Суҳбатдошга кўра, собиқ ҳоким ер олди-сотдиси билан боғлиқ иқтисодий жиноятларда айбланаяпти:

- 3000 гектар ерни ўзлаштириб юборган экан. Гаражнинг ерларигача сотиб юборган экан-да. Битта ҳоким эмас, архитектор ҳам аралаш, бизда кадастр деган нарса бор. Кадастр уже қамалиб ëтибди, - дейди Норқўзи Ашуров.

Булунғур туманида истиқомат қилувчи ва ўзини Салим деб таништирган суҳбатдошга кўра, Юсуф Абдумуродовнинг 8 йиллик ҳокимлик муддати даврида туманда кўплаб амалдорлар қамалган:

- Булунғурга ҳоким бўлиб келганига июн ойида 8 йил тўлган эди. Самарқанд вилояти, Оқдарë туманидан. 8 йил бўладиган бўлса, атрофидагиларининг йигирматачаси қамалиб кетди. Ҳокимиятда ўзининг ëнида ишлайдиган биттаси пора билан қамалди, Районо мудири қамалиб кетди пора билан тушиб. Пахтадан болаларни олиб қоламан деб ҳар битта мактаб ўқувчиларидан 10 мингдан 20 минггача пул йиққан. Тахминан¸ 18-20тача раҳбар қамалиб кетди, - дейди булунғурлик Салим.

Шифокор Норқўзи Ашуров фикрича, собиқ ҳоким даврида туманда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган¸ аксинча бор нарсалар ҳам бузиб сотиб юборилган:

- Саккиз йил бўлди бу ҳоким. 8 йилдан буëн бўлгани билан Булунғурга битта ўзгариш киритгани йўқда. Борини ҳам талон-тарож қилиб, гаражлар борми, бошқаси борми ҳаммасини бузиб сотиб, қуришнинг ўрнига йўқ қилди-да. Қўпол ҳам бўлса, ҳатто битта туалет ҳам қургани йўқ, - дейди Норқўзи Ашуров.

Озодлик манбалари собиқ ҳокимнинг ўзи туғилган қишлоқда, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ниҳоятда ҳашаматли уй қурганини айтадилар. Норқўзи Ашуровга кўра, ҳоким бу уйини ҳаммадан сир тутишга ҳаракат қилган, ҳатто ўзининг ҳайдовчисини ҳам ярим йўлдан қайтариб юборган:

- Ишонсангиз, шофëри борку, ҳатто ўша ҳам уйининг қаердалигини билмайди экан. Йўлда тушади экан-да, “бор кетавер” дер экан. Қаранг¸ бу қанақа ишлаган. Кўрганлар айтишди, у уйлар энди даҳшат қилиб қурилган экан-да,- дейди Норқўзи Ашуров.

Ўтган йил декабр ойида президент Ислом Каримов Самарқанд вилоят ҳокими Ўктам Барноевни ишдан бўшатган эди. Шундан сўнг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги бир қанча шахслар, жумладан Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори ва бир неча туман прокурорлари ҳам ишдан олинган эди. Жорий йилнинг феврал ойида Жомбой тумани ҳокими Баҳодир Нурмуҳаммедов ва унинг ўринбосари Фарҳод Муҳаммадиевлар ҳам порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Ozodlik.ort
 
DURDONDate: Yakshanba, 11/07/10, 0:44:57 AM | Message # 64
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status:
Қозоғистондаги отишмада бир полиция ходими нобуд бўлди

09.07.2011
Қозоғистон расмийлари шанбага ўтар кечаси мамлакат ғарбида қуролли гуруҳга қарши ўтказилган амалиёт пайтида полициянинг бир ходими ҳалок бўлгани, уч нафари яраланганини маълум қилди.

Актобе вилоят Ички ишлар бўлими матбуот котибига кўра, Темир туманида содир бўлган отишмада қуролли шахслардан тўққиз нафари ўлдирилган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг махсус кучлари минтақани қуролли жангарилардан тозалаш бўйича шу ой бошида бошлаган амалиётлари давом этмоқда.


 
OSIYODate: Dushanba, 11/07/11, 10:32:06 AM | Message # 65
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
АҚШ Покистонга 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдамни тўхтатади



Қўшма Штатлар Покистонга мўлжалланган 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдамини тўхтатишини маълум қилди.

Оқ Уй маъмурияти бошлиғи Билл Дэйлей Эй-би-си телевидениесига "Покистон бизни ёрдамларимизни тўхтатиб туришга ундаган баъзи қадамларни ташлади," деб айтди.

Унинг сўзларига кўра, май ойида Усама Бин Лодинни ўлдириш бўйича ўтказилган амалиёт икки мамлакат алоқаларига таъсир кўрсатган.

Аммо Билл Дэйлей ушбу муносабатлар "вақт ўтиши билан ўнгланади," деб ишонтирган.

800 миллион доллар ёрдам Қўшма Штатлар томонидан Покистон хавфсизлигини таъминлаш учун ҳар йили ажратиладиган маблағнинг тахминан учдан икки қисмига тенгдир, дейишади америкалик расмийлар.

Халқаро Валюта Жамғармасига ўтган йил кузида тақдим этилган рақамларга кўра, Покистоннинг 2010-2011 йилларда мудофаа соҳаси учун ажратажак маблағи 6,41 миллиард доллар деб кўрсатилган. Бу аввалги йилга нисбатан 1,27 миллиард доллар кўпроқдир.
"Қийинчиликлар"

Эй-би-си телевидениесининг "Шу Ҳафта" кўрсатувида гапирган жаноб Дэйлей Покистоннинг "терроризмга қарши урушда муҳим иттифоқчи" бўлганини эътироф этган.

"Улар кенг кўламли терроризм қурбони бўлишди," деб айтган Билл Дэйлей.

Унинг қўшимча қилишича: "Бу дунёнинг ўта қийин, мураккаб нуқтасидаги чигил муносабатлардир. Покистон сиёсий тизимида ҳалиям кўплаб оғриқли нуқталар борлиги аниқ".

"Ню Йорк Таймс" газетаси аввалроқ АҚШ юқори мулозимларига иқтибосан тўхтатилаётган ҳарбий ёрдамнинг Покистон хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШ томонидан ажратиладиган йиллик ёрдамнинг учдан бирига тенг эканини маълум қилганди.

Газетанинг айтишича, мазкур қадам билан Қўшма Штатлар ўз ҳарбий мутахассисларининг Покистондан чиқариб юборилишидан дарғазаб бўлганини кўрсатиб қўймоқчи ва жангариларга қарши амалиётларни кучайтириш талаби билан Покистонга босимларини кучайтирмоқчи.

"Ню Йорк Таймс"нинг айтишича, тўхталаётган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмига Покистонга ҳарбий тажҳизот юборилиши керак эди.

Вашингтондаги Би-би-си мухбири Ражеш Мирчанданининг айтишича, ҳарбий ёрдамнинг тўхтатилиши АҚШнинг Покистонга нисбатан сиёсати ўзгараётганига яққол мисол бўла олади.

Вашингтон ҳалиям Покистонни ал-Қоида ва Толибон жангчиларига қарши курашда муҳим мамлакат сифатида кўради.

Жангарилар Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош қабила минтақаларида бошпана топганлар.

Бироқ Бин Лодиннинг бир неча йил давомида Абботабад шаҳридаги Покистоннинг йирик ҳарбий базаси яқинида жон сақлагани аниқ бўлиши ортидан АҚШ Конгрессининг кўплаб вакиллари Покистонга берилаётган ҳарбий ёрдамлар кўламини савол остига олишди.

Исломободдаги Би-би-си мухбири Олим Мақбулга кўра, Покистондаги ҳарбий манбалар АҚШ ёрдамининг тўхтатилаётгани борасида ҳеч нарса эшитмаганини айтганлар.

Покистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси, Малиҳа Лўдҳий Би-би-сига АҚШ қадами акс самара бериши мумкинлигини айтди.

"Вашингтонда Покистон армияси ва халқи устидан ҳеч қандай таъсир кучи қолмайди, чунки Америка ҳатти-ҳаракатлари Покистонни жазолашга қаратилган амал сифатида баҳоланиши мумкин," деб айтди Малиҳа Лўдҳий.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/07/14, 11:23:44 AM | Message # 66
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Сўров: Сизга қай бир ҳукумат вазирининг фаолияти ёқмайди?

Россияда ўтказилган сўнгги сўров натижаларидан аён бўлишича, бирор бир вазир Россия аҳолисининг буткул ишончига лойиқ эмас.

Бу хусусдаги сўров Бутунроссия омма фикрини ўрганиш маркази томонидан олиб борилган.

Сўров иштирокчиларидан қай бир вазирнинг фаолиятини ижобий, қай бирининг фаолиятини салбий баҳолашлари сўралган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси таркибида ким ишлаш, ишламаслигидан бохабар эканликлари ёки йўқлиги билан ҳам қизиқилган.

Сўров натижаларидан аён бўлишича, Россия Маориф ва Илм-фан вазири Андрей Фурсенко одамлар фаолиятидан энг норози вазир бўлиб чиққан.

Россияликларнинг 50 фоизи унинг фаолиятидан қониқмасликларини айтишган.

Аҳоли фаолиятларидан мамнун эмасликларини билдирган вазирлар рўйхатида кейинги ўринларни Ижтимоий тараққиёт ва Соғлиқни сақлаш ҳамда Молия вазирлари бўлиб чиқишган.

Россиялик экспертларга кўра, сўнгги сўров натижалари мамлакат аҳолисининг бу уч вазир фаолиятидан буткул норози эканликларини кўрсатади.

Айни ўринда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, бирор бир вазир Россия аҳолисининг буткул ишончига лойиқ эмас.

Россияликлар фаолиятидан энг мамнун вазир бўлиб, 72 фоизлик кўрсаткич билан мамлакат Фавқулодда Ҳолатлар бўйича вазири Сергей Шойгу бўлиб чиққан.

Сўров натижаларидан россияликларнинг кўплаб ҳукумат вакилларининг ким эканликларидан бехабар эканликлари ҳам аён бўлган.

Мутахассисларга кўра, Оврўпо давлатларида ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган бу каби ҳолат ниҳоятда кулгулидир.

Сўровда жаъми 25 вазир ҳақида сўз борган. Аммо уларнинг сирасига Россия Бош вазири Владимир Путин киритилмаган.

Янги сўров Россиянинг 46 минтақасида олиб борилган.

Сўровнинг аҳамияти

Ўзбекистонлик эксперт Суҳроб Исмоилов, “бу каби сўровлар ҳаққоний ўтказилган бўлса, жамиятдаги ҳукмрон кайфиятлар ҳақида кўп нарсани айтиб бериши мумкин”, дейди.

“Ҳар қанақанги жамиятда ҳам – хоҳ у очиқ, хоҳ ёпиқ, нодемократик жамият бўлсин, барибир, ўша мамлакатни бошқаришнинг турли хил йўналишлари учун жавобгар бўлган шахсларнинг роли катта бўлади. Шунинг учун, бу каби сўров объектив тарзда ўтказиладиган бўлса, биз улар олиб борилган турли хил аҳоли гуруҳлари орасидаги бошқарувчи шахсларнинг ижтимоий рейтингини шу орқали билиб олишимиз мумкин”.

Унга кўра, бу каби сўровномаларнинг натижалари омма орасида қанчалик кенг тарқатилса, аҳолига ўзининг фикрларини норасмий йўл билан бўлса ҳам, ижтимоий рейтинг сифатида белгилаб беришга имконият берилади.

“Бу эса, аҳолининг орасида норозилик кайфиятларини анчагина пасайтиришга хизмат қилиши мумкин. Чунки бунинг натижасида аҳолида қониқиш ҳисси пайдо бўлади”, дейди эксперт.

Ўз ўрнида, Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, агар ҳукмдор шахсларда ана шу ижтимоий рейтингни ҳаққоний натижаларга олиб келувчи баҳо сифатида қабул қилиш иштиёқи бўлса, улар мана шунга қараб, ўзларининг фаолиятларидаги бирор бир камчиликни тузатиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. Ёки ҳеч бўлмаса, қайси бир тарафдан ижтимоий рейтинглари пасайиб кетаётганига эътибор қаратишади.

Нега бу каби сўровларнинг Ўзбекистонда деярли кўзга ташланмаслиги сабабини эса, “Эксперт” ишчи гуруҳи раҳбари мамлакатда ижтимоий фикрнинг ҳам давлат томонидан ғоятда кучли бошқарилиши кузатилиши билан изоҳлайди.

“Чунки ҳукумат ижтимоий фикр қаёққа бурилишига қараб, халқни шунчалик осон ёки қийинроқ бошқариш мумкинлигини яхшигина билади. Ва айни шу мақсадда ҳукумат томонидан молиялаштириладиган бир қанча ижтимоий фикрни шакллантирадиган марказлар ишлаяпти. Уларнинг ҳам асосий вазифаларидан бири – халқнинг орасида ҳукумат тепасидагиларга мос, уларни қониқтирадиган бир ижтимоий фикрни яратишга хизмат қилиш”.

Суҳроб Исмоиловга кўра, Ўзбекистонда ҳукумат бошқарилиши жуда марказлаштирилгани боис, давлатнинг у ёки бу дастурлари белгиланаётганида, айниқса, аҳолига тегишли ижтимоий, иқтисодий соҳадаги дастурлар ишлаб чиқилаётганида, аҳоли фикрининг инобатга олиниши жуда ҳам паст:

BBC.
 
OSIYODate: Juma, 11/07/15, 4:03:56 PM | Message # 67
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Аҳмад Вали Карзай таъзиясида портлаш юз берди
Пайшанба куни Қандаҳордаги масжидлардан бирида салласида портловчи мосламани олиб кирган худкуш уч кишини ўлдириб, 15 одамни жароҳатлади.

Масжидда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг яқинда ўлдирилган укаси Аҳмад Вали Карзай ҳаққига фотиҳа ўқилаётган эди.

Худкуш бомбачи, расмийларнинг айтишича, масжидга портловчи мосламани салласининг ичига яшириб олиб кирган. Ҳафта бошида ўз тансоқчиси томонидан отиб ўлдирилган Аҳмад Вали Карзайнинг ҳаққига дуои фотиҳа ўқилаётган пайтда худкуш портловчи мосламани ҳаракатга келтирди.

Қандаҳор вилоят расмийлари меҳроб ёнида рўй берган портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 15 одам жароҳатланганини айтмоқда. Улар орасида масжид имоми ва Қандаҳор мадрасаси бош мударриси Муалави Ҳикматуллоҳ Ҳикмат ҳам бор.

Қандаҳор вилоят ҳокими Тўрияли Веса ҳужумни қоралаб, бундай деди.

- Фотиҳа ўқилаётган пайтда кичик портлаш рўй берди. Бу Ислом ҳамда паштунлар ва қандаҳорликлар маданиятига тўғри келмайди. Оқибатда жамоатимиз бош уламоси, бир ўспирин бола ва яна бир маҳаллий йигит шаҳид кетдилар. Ўн беш киши тан жароҳати олди, деди вилоят ҳокими.

Пешин намози пайтида фотиҳа ўқилаётганда Қандаҳор жомеъ масжидида Афғонистон ҳукуматининг бир неча вакили ҳам бўлган. Лекин расмийларнинг айтишича, улардан ҳеч бирига зиён етмаган. Ҳукумат мулозимлари воқеа жойида вертолётда олиб кетилган.

Портлаш рўй берган пайтда масжидда бўлган қандаҳорликлардан бири Зоҳир Жон Озодлик радиосига буларни айтади.

- Масжид ичида ҳам худкушлик қиладими? Бу қанақа шаҳидлик бўлди? Масжидга келаётганлар намоз ўқигани келадику. Нега у ерни портлатиш керак?

Пайшанба кунги ҳужум Аҳмад Вали Карзай дафн ва фотиҳа маросимларида қатнашиш учун Қандаҳорга келаётган ҳукумат вакилларига қарши амалга оширилган бир нечта ҳуружларнинг навбатдагиси бўлди.

Қандаҳор вилоят кенгаши раиси, Афғонистон жанубидаги энг нуфузли ва мунозарали ҳукумат вакилларидан бири ҳисобланган Аҳмад Вали Карзай ўтган сешанба куни оиласига яқин кишилардан бири ва тансоқчиси томонидан отиб ўлдирлди. Унинг исми коррупция билан боғлиқ жанжалларда ҳам аралашган эди.

Толибон ҳаракати қотиллик учун маъсулиятни ўз зиммасига олиб, уни “эришилган энг катта ютуқ”, дея атади.

Пайшанба куни БМТ ҳисобот эълон қилиб, Афғонистонда жорий йилнинг биринчи ярмида тинч фуқаролар орасида талафотлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошганини маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, йил бошидан бери Афғонистонда 1462 нафар фуқаро ўлдирлиган. Бу кўрсаткич ўн йилдан бери давом этаётган урушда энг талафотли ҳисобланган 2010 йилни ҳам ортда қолдириши мумкин.

БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси хулосаларига кўра, ҳалок бўлган тинч фуқароларнинг аксари Толибон ҳаракати амалга оширган зўравонликлар қурбони бўлган.

БМТ маълумотларига кўра, жорий йилда тинч фуқаролар орасидаги ўлимларнинг 80 фоизи учун жанггарилар масъулдир.

Ҳисоботда шунингдек, жорий йилда Афғонистон ҳукуматининг 190 расмийси жанггарилар ҳужумида ҳалок бўлган.

БМТ вакили Жоржет Ганьон пайшанба куни Кобулда ҳиобсот хулосаларини журналистларга эълон қилди.
 
OSIYODate: Shanba, 11/07/16, 8:02:49 AM | Message # 68
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Пентагон кибер қароқчиларга уруш эълон қилди
АҚШ расмийлари март ойида Пентагонга кибер қароқчилар томонидан жуда қаттиқ зарба берилганини очиқлади.
АҚШ Мудофаа вазири Уилям Линннинг билдиришича, март ойида кибер қароқчилар “ўта аҳамиятли маълумотларни қўлга киритишига муваффақ бўлган”.

Мазкур ҳужум пайтида кибер қароқчилар Пентагон компютер тизимидан 24 мингта файлни ўғирлаган. Бу АҚШ тарихидаги энг катта кибер ҳужум сифатида баҳоланмоқда.

Уилям Линн кибер ҳужум бошқа бир мамлакат томонидан уюштирилган ва бу ҳужум ортида ким тургани Пентагонга маълум эканини билдирди.

Шу муносабат билан кибер макон ҳақидаги янги стратегия ишлаб чиқилди ва у эски стратегиядан катта фарқ қилади.

Янги стратегияга биноан кибер макон Пентагон учун ер, сув ва ҳаводаги каби ҳарбий ҳаракат ҳудудига айланади.

- Йигирма биринчи асрда биттлар ва байтлар ўқ ва бомбалар каби қўрқинчлидир. АҚШ қонунлари бўйича катта кибер ҳужумга нисбатан ҳарбий жавоб қайтариш ҳуқуқи сақланиб қолинган, - деди Линн.

Унинг айтишича, кибер макон юзасидан янги стратегия мудофаа йўналишига кўпроқ эътибор қаратади.

Пентагон кибер ҳужумни бошқа давлатлардангина эмас, террорчилардан ҳам кутиш мумкинлигини билдирди.

Эски стратегия Пентагонни хакерлар ҳужумидан қутқара олгани йўқ. Янги стратегияда эса Пентагон хакерларни дунё бўйича излайди ва уларга қарши курашади.

- Бизнинг кибер маконимиз оддий ҳаётимиздаги мудофаа тизимимизнинг кўзгуси бўлиши керак. Аниқроқ айтсам, бизнинг асосий мақсадимиз ҳужумга йўл қўймаслик. Ҳужум бўлмаслиги учун эса унинг олдини олишимиз керак, -деди Линн.

Пентагон 15 мингдан ортиқ компютер тизими билан алоқа қилади ва бу тизимга дунё бўйича 7 миллион компютер уланган.

Пентагон тармоғи кунига бир миллион марта ҳужумга учрайди ва охирги ўн йил ичида бу ҳужумлар натижасида бир терабайт маълумот ўғирланган. Мазкур ўғирликлар ракета ва назорат тизими, сателлит алоқаси, авиакосмос технологияларига таалуқли. Хакерлар ҳужуми оқибатида АҚШ иқтисоди 1 триллион доллар зиён кўрган.

АҚШ бундан аввал Россия ва Хитойни кибер ҳужумлар уюштирганликда айблаган эди.
 
OSIYODate: Seshanba, 11/07/19, 9:25:25 AM | Message # 69
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Жаҳон Уйғурлари Конгресси: Ҳўтандаги тўқнашувда 20 одам ҳалок бўлди
Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон бўлгасида полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда 20 одам ҳалок бўлган, дея хабар беради хориждаги уйғур гуруҳи.

Хитой матбуоти давлат мулозимига иқтибосан душанба куни юз берган тўқнашувни "террорчилик" ҳужуми дея атаган ҳамда оломоннинг Ҳўтан шаҳридаги полиция бўлинмасига ҳужум қилгани ва натижада бир полиция зобити дохил тўрт одам ҳалок бўлганини маълум қилган.

Бироқ уйғур фаоллари ҳодисани Хитой ҳукуматига нисбатан оддий уйғурлар нафратининг ошкора кўриниши деб атаганлар ва расмийларни қонли ҳодисага боғлиқ маълумотни беркитишга уринишда айблаганлар.

Маркази Олмонияда жойлашган Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг Шинжондаги ўз манбаларига иқтибосан хабар беришича, Хитой хавфсизлик кучлари тартибсизликлар чоғида 14 инсонни калтаклаб ўлдиришган ва яна олти кишини отиб ташлашган.

Шинжон бўлгаси пойтахти Урумчи 2009 йилда қонли этник зўравонликларга саҳна бўлганди.

Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, ханлар ва уйғурлар ўртасида юз берган мазкур тўқнашувларда 200 одам ҳалок бўлган ва 1700 киши яраланган эди.

Жаҳон Уйғурлари Конгрессининг сўзчиси Тўлқин Ойсарнинг Би-би-сига айтишича, Хитой полицияси сўнгги икки ҳафта давомида ҳибсга олинган яқинлари тақдирини билиш учун Ҳўтан марказий майдонига тўпланган юздан ортиқ уйғурларга нисбатан куч ишлатиши оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлган ва яна кўплар яраланган.

Хабарларга кўра, намойишчилар шаҳарнинг гавжум бозори яқинидаги полиция бўлинмасини ёқиб юборганлар.

Тўлқин Ойсарнинг айтишича, Ҳўтан шаҳрида вазият таранглигича қолмоқда: шаҳарга кириш ва чиқиш йўллари беркитилган; қўшимча полиция кучлари юборилган.

Франс-Пресс хабар агентлигига кўра, Ҳўтан ҳукумати шаҳардаги сўнгги вазият борасида маълумот беришдан бош тортган.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Seshanba, 11/07/19, 9:27:13 AM | Message # 70
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Туркман ҳуқуқбонлари веб саҳифаси кибер ҳужумига учради
Хориждаги туркман ҳуқуқбонларининг "Туркманистон хроникаси" номли веб саҳифаси кибер ҳужумга учраган.

Австрияда жойлашган "Туркманистон хроникаси" веб саҳифаси олти йилдан фаолият юритиб келади.

Саҳифа муаллифлари шубҳалари Туркманистон хавфсизлик хизматидан эканини айтганлар.

Улар чиқарган баёнотда таъкидланишича, туркман хавфсизлик хизмати ходимлари сўнгги кунларда ҳуқуқбонларнинг Туркманистондаги яқинларига нисбатан босимларни кучайтирганлар.

Ҳуқуқбонлар босимлар Абадон шаҳарчасидаги қурол-аслаҳа омборхонасида юз берган портлашлар ҳақида расмий талқинга акс маълумот бера бошлаганларидан бери давом этаётганини айтадилар.

"Туркманистон хроникаси" веб саҳифаси муаллифларининг даъво қилишларича, вебсаҳифага бузиб киришга муваффақ бўлган хакерлар истеҳзоли хабар қолдирганлар.

Уларнинг илова қилишича, кибер ҳужумчилар веб саҳифа обуначилари ҳақидаги маълумотларни ҳам ошкор этганлар.

Би-би-си саҳифа муаллифларидан бири, "Инсон ҳуқуқлари учун туркман ташббус гуруҳи" раҳбари Фарид Тухбатуллиндан кибер ҳужуми туркман хавфсизлик хизмати иши эканига оид қандай далиллари борлигини сўради.

Фарид Тухбатуллин: Австрияда кибер жиноятлар билан шуғулланадиган махсус полиция бўлинмаси бор. Биз уларга мурожаат қилиб, ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказишларини сўрамоқчимиз. Ана шу текширув асосида туркман хавфсизлик хизматларининг бунга алоқаси борлиги ҳақида кўпроқ ва аниқ далилларга эга бўла оламиз, деган умиддамиз. Мен шахсан бу амал уларнинг иштирокисиз бўлмаганига деярли ишончим комил.

Би-би-си: Демак, ҳозирча сизнинг қўлингизда бу туркман хавфсизлик хизмати иши эканлигига ишора этувчи бирорта далил йўқ?

Фарид Тухбатуллин: Улардан ташқари яна ким ҳозирги вақтда бизнинг веб саҳифамиз овози ўчишидан манфаатдор? Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги бир неча бор бизнинг вебсаҳифамизни нотўғри ахборот тарқатишда айблаб, баёнотлар билан чиқди. Бундан ташқари биз ўз матбуот баёнотимизда улар томонидан қилинаётган қатор амалларни келтириб ўтганмиз. Шунинг учун бизда бу иш туркман хавфсизлик хизмати ташаббуси билан қилинган, дея ҳисоблаш учун асос бор деб ўйлаймиз.

Би-би-си: Веб саҳифангизга бузиб кириш биринчи марта бўлаяптими?

Фарид Тухбатуллин: Йўқ, илк бор бу каби ҳодиса ўтган йили, Туркманистон президенти Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилиб, тўҳматчилар билан курашиш кералкигини айтганидан сўнг рўй берганди. Веб сайтимизга ҳужум қилишган, лекин у қадар жиддий зарар етказилмаганди, ярим кунча уриниб, яна ишга солиб юборгандик. Лекин бу гал зарар анчайин жиддий.

Би-би-си:Ўшанда бунга ким жавобгар эканлигини аниқлаганмисиз?

Фарид Тухбатуллин: ЙЎқ, ўшанда жуда банд эдик ва бу билан шуғулланишга вақтимиз йўқ эди. Фақатгина қилган ишимиз веб саҳифа серверини Россиядаги Оврўпога ўтказганимиз бўлди. Шундай қилсак, хавфсизроқ бўлади, деб ўйлагандик. Лекин мана кўриб турибмизки, бундай эмас экан.

Би-би-си: Ҳозирда Австрия полицияси веб сайтингизга ҳужум қилганлар аниқ кимлар эканини топишга не қадар эриша олади, деб ўйлайсиз?

Фарид Тухбатуллин: Эҳтимолки, уларда бунинг имкони бордир. Мен шахсан бу соҳада мутахассис эмасман. Бу гал гап нафақат веб саҳифамизга бузиб кирилгани, балки бу ишни қилган хакерлар саҳифамиз обуначилари ва фикр-мулоҳазалар изҳор этганлар ҳақидаги маълумот ва электрон почта адресларини ошкор қилишганидир. Бу одамларнинг розилигисиз шахсий маълумотларни ошкор қилиш ҳисобланади ва жавобгарликка тортилиши керак бўлган жиноятдир. Шунинг учун бу иш билан полиция шуғулланиши керак.

Би-би-си: Полиция бу иш ортида ким турганлигини аниқлади ҳам дейлик, лекин кибер ҳужумчилар Туркманистон ичкарисида бўлса, уларни жиноиий жавобгарликка тортиш эҳтимоли борми?

Фарид Тухбатуллин: ЙЎқ. Албаттаки, бундай эҳтимол жуда кичик. Лекин биз учун хакерларни топиб жазолаш асосий мақсад эмас, буларнинг ҳаммаси, ҳаттоки, хорижда фаолият кўрсатаётган ахборот воситалри сўз эркинлигини бўғиш йўлидаги ҳаракатлар эканини намоён қилиш. Ана шу нарса биз учун муҳимроқ.

BBC
 
DURDONDate: Chorshanba, 11/07/20, 6:32:21 AM | Message # 71
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status:
МАРКАЗИЙ ОСИË
Назарбоев Германияда операция қилинди


Нурсултон Назарбоев ҳам Ислом Каримов каби Марказий Осиё минтақасида узоқ йиллардан буён ҳокимият тепасида қолаётган лидерлардандир.
20.07.2011
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Германиянинг Ҳамбург шаҳрида жарроҳлик амалиётига ётқизилди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Германияда чиқадиган Bild таблоидига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Германия шимолидаги Ҳамбург-Эппендорф тиббиëт марказида Назарбоевнинг простата бези операция қилинган.

“Жарроҳлик амалиётидан сўнг Қозоғистон президенти ўзини яхши ҳис қилаётган”ини ёзган Bild нашри операция тафсилотлари ва бунинг нима учун зарур бўлиб қолганига аниқлик киритмаган.

Айни пайтда Ҳамбург-Эппендорф тиббиëт маркази матбуот котиби мижозлар тўғрисидаги ҳар қандай маълумот сир тутилишини айтиб, мухбирларнинг бу ҳақдаги саволларига жавоб беришдан бош тортган.

Сешанба куни қатор оммавий ахборот воситаларида Назарбоев Германиядаги энг яхши шифохоналардан бири экани, у қаттиқ қўриқланаётгани, Қозоғистон президенти хавфсизлигининг таъминланиши Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўтган ҳафта Қозоғистон расмийлари давлат раҳбарининг қисқа муддатли таътилга кетганини маълум қилгандилар. Газета.ру саволига кеча жавоб берган Қозоғистоннинг Германиядаги элчихонаси ходими эса "Нурсултон Назарбоев таътилда" эканини, шу боис "у дунёнинг исталган мамлакатида бўлиши мумкин"лигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Нурсултон Назарбоев 22 йилдан буён Қозоғистонни бошқариб келмоқда.

Ўз юртида Элбоши деб сийланадиган Назарбоев шу йилнинг 3 апрел куни муддатидан аввал ўтказилган сайловда¸ Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига кўра¸ 95 фоиздан кўпроқ овоз билан яна 7 йилга президентлик лавозимига қайта сайланган.

- Сайловда 90 фоиз сайловчининг иштирок этгани ва улардан 90 фоиздан ортиғининг менга овоз бергани Ғарб давлатлари учун сенсация бўлди, - деганди Нурсултон Назарбоев сайловнинг эртасига (4 апрел куни) сўзлаган нутқида.

ЕХҲТ расмийларига кўра, Қозоғистондаги сўнгги президентлик сайловлари давомида жиддий қонунбузарликлар кузатилган.


 
OSIYODate: Shanba, 11/07/23, 6:40:10 PM | Message # 72
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Norvegiya poytahti Osloda kuchli portlash roy berdi


 
OSIYODate: Dushanba, 11/07/25, 1:16:31 PM | Message # 73
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Бердимуҳамедов матбуот устидан назоратни кучайтирмоқчи
25.07.2011

Туркманистон президенти ўтган ҳафтада ўтказилган ҳукумат мажлисида оммавий ахборот воситалари ишидан қониқмаганини билдирган.
Бу ҳақда хабар қилган Turkmenistan.ru сайтининг ёзишича, Қурбанғули Бердимуҳаммедов бу борада бош вазир Майса Язмуҳаммедовага ҳам дашном бериб, уни танқид қилган.

Туркманистон президенти мамлакат матбуотида “ёзаётган мақоласи ҳақида жуда юзаки тасаввурга эга бўлган муаллифларнинг салоҳиятсизлиги ва нопрофессионаллиги кўриниб қолаётгани”ни қайд этган.

Қурбанғули Бердимуҳаммедов бош вазир ўринбосарига “оммавий ахборот воситалари ишини янада мукаммалроқ ташкиллаштириш”, газета ва журналларнинг муҳаррирларига эса “мақолалар сифатини янада амалийроқ назорат қилиш”ни топширган.

Туркманистон ҳудудида мустақил нашрлар мутлақо йўқ бўлиб, барча нашрлар давлатга тегишлидир.

Ҳукумат мажлисида Матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат сирларини қўриқлаш бўйича қўмита иши қаттиқ танқид қилиниб, унинг раиси Язмухаммет Язлиевга “ишда йўл қўйилган камчиликлар учун” хайфсан берилган.

Аснода Туркманистон президентининг бу аёвсиз танқиди Ободондаги портлашга оид тафсилотлар оммавий ахборот воситаларига сизиб чиқиб кетгани билан боғланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 7 июл оқшомида Туркманистоннинг Ободон шаҳридаги ҳарбий омборда портлаш рўй берганидан сўнг бу ҳақда турли нашрлар хабарлар чиқиб кетганди. Шундан кейин бу портлашлар оқибатида 13 фуқаро ва уч ҳарбий нобуд бўлганини тан олишга мажбур бўлгандилар.

Айни пайтда Туркманистон хорижидаги нашрлар норасмий манбаларга таянган ҳолда Ободондаги портлашда 200 га яқин киши ҳалок бўлгани, яна 200 га яқин киши тан жароҳати олганини ва уларнинг қирққа яқини ёш болалар бўлганини ёзгандилар.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижий матбуотда берилаётган Ободонда кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ва биноларга жиддий шикаст етганига оид хабарлар ҳақиқатни экс эттирмайди, дея баёнот берган.

Портлашлардан бир неча кун ўтгач, бу ҳақда биринчи бўлиб хабар тарқатган “Хроника Туркменистана” сайти хакерлар ҳужумига учраган. “Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббуси” ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига тегишли бу сайт, “Независимая газета”нинг ёзишича, Туркманистон махсус хизматлари томонидан ишдан чиқарилган.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Dushanba, 11/07/25, 6:58:28 PM | Message # 74
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
А.Брейвик устидан 35 дақиқалик маҳкама бўлиб ўтди
Осло суди жума кунги иккита террор ҳужумини амалга оширган Андерс Беринг Брейвик устидан илк маҳкама бўлиб ўтди.

35 дақиқат давом этган маҳкама полиция сўровига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Судя қарорида айтилишича, Брейвик ҳаракатларни тан олган, аммо ўзини айбдор, деб билмаслигини айтган.

Қораловчи томоннинг 8 ҳафталик муддат ичида Брейвикни ҳибсда сақлаш сўрови қондирилди.

Исломга қарши экстремист гуруҳлар аъзоси бўлган 32 ёшли Брейвик 76 кишини ўлдирганини тан олган, аммо бунинг учун ўзини айбдор, деб билмаслигини айтган.

Шунингдек, бугун Норвегия халқи бу террор хуружлари чоғида қурбон бўлган 70 дан ортиқ киши хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.

Норвегия Бош вазири Йес Столтенберг эса ҳаммани даҳшатга солганига қарамай, бу зўравонлик Норвегияни очиқ жамият бўлиб қолишдан қайтаролмаслигини айтди.

- Бу зўравонлик бизни даҳшатга солди. Берилган қурбонлардан қаттиқ қайғудамиз. Аммо, Норвегия ҳозир баҳамжиҳат ва бизнинг ниятимиз аниқ: бу зўравонликка қарамасдан Норвегия очиқ ва демократик жамият бўлиб қолади, - деди Норвегия Бош вазири.

ozodlik.org
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/07/27, 10:18:19 AM | Message # 75
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Қандаҳор шаҳар ҳокими ўлдирилди

27.07.2011

Чоршанба куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳар ҳокими худкуш бомбачи томонидан ўлдирлди. Ғулом Ҳайдар Ҳамидийга қилинган ҳужум Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳукуматидаги асосий шахсларга қарши уюштирилаётган суиқасдларнинг навбатдагиси бўлди.

Қандаҳор шаҳар ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий чоршанба куни ўз идораси олдида, портловчи мосламани салласи ичига яширган худкуш ҳужумининг қурбони бўлди.

Вилоят ҳокими матбуот вакили 27 июл куни Озодликка худкуш Қандаҳор шаҳар ҳокимлиги ховлисига қабилалар етакчилари иштирокидаги йиғин иштирокчиси сифатида кирган, дея маълум қилди. Оқсоқоллар шаҳар ҳокими билан ер билан боғлиқ тортишувлар хусусида гаплашаётган бўлган. Озодлик мухбири Содиқ Рештианий телефон орқали буларни хабар қилди.

- Бир неча дақиқа олдин шаҳар ҳокими ҳовлисида худкуш ҳужуми амалга оширилди. Ҳокимлик матбуот вакили шаҳар ҳокими Ғулом Ҳайдар Ҳамидий ва яна бир фуқаро ўлдирлиганини айтмоқда. Портловчи мосламани салласи ичига яишрган ҳужумчи қўриқчиларга ҳокимда гапим бор, деб ичкрига кирган,- дея хабар қилди Озодлик мухбири.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий телефон орқали тарқатган баёнотида ҳужумчининг Толибон жангчиси бўлганини маълум қилди. Аҳмадийнинг таъкидлашича, худкуш сешанба куни ер устида чиққан тортишувда ҳалок бўлган икки бола учун қасос олган.

Шу ҳафта бошида, марҳум ҳоким Қандаҳорда ноқонуний қурилгани важидан бир нечта уйларни бузиб ташлашни буюрган эди. Ўша воқеада битта оиладан икки бола ҳалок бўлгани ва бир аёл тан жароҳати олганини маҳаллий полиция тасдиқлаган эди. Улар бузилган уй вайроналарида қолиб кетгани айтилмоқда.

Ҳамидийнинг ўлимидан бир неча кун аввал НАТО Қандаҳордаги хавфсизлик учун масъулиятни маҳаллий кучларга топширган эди.

Ўшандан бери вилоятда президент Карзайга яқин расмийларга нисбатан ҳужумлар кўлами кескин кўпайгани кузатилмоқда.

Бир ой аввал Қандаҳор вилоят кенгаши раиси, президентнинг укаси Аҳмад Вали Карзай ўз уйида тан соқчиси томонидан отиб ўлдирлди. Толибон ҳаракати тан соқчини ўз томонига оғдириб олганини иддао қилиб, бу ҳужум учун ҳам масълуияни ўз зиммасига олган эди.

Укасининг ўлдирилиши президент Ҳамид Карзай учун катта зарба бўлди. Чунки Аҳмад Вали Карзай мамлакат жанубида Афғонистон ва НАТО кучлари Толибонга қарши олиб бораётган операциялар учун муҳим шахс ҳисобланарди.

Афғонистон жанубида энг нуфузли шахс ҳисобланган Аҳмад Вали Карзайнинг ўлими Қандаҳорда ҳокимият учун курашнинг авж олишига ва президентнинг бу мингтақадаги иқтидорига жиддий путур етказди. Бундан ташқари Қандаҳорда ҳокимият вакууми пайдо бўлгани ҳақидаги хавотирлар пайдо бўлди.

Президент Карзай туғилиб ўсган Қандаҳор Толибон ҳаракатининг истеҳкоми ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари Қандаҳор қабилалар ўртасидаги кураш саҳнаси ҳамдир.

Айни пайтда, Афғонистонда кўлами ошиб бораётган зўравонликлар фақатгина мамлакат жануби билан чекланиб қолгани йўқ.

Ўтган ҳафта жанггарилар Ўрузғон вилояти собиқ ҳокими Жон Муҳаммад Хоннинг Кобулдаги уйига бостириб кириб, уни ўлдирдилар. Собиқ ҳоким билан бирга Ўрузғондан сайланган парламент вакили Муҳамман Хошим Ватанвал ҳам отиб ўлдирилди.

Толибон ҳаракати Хоннинг ўлдирлиши учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, ундан НАТО кучларига кўмаклашгани учун қасос олинганини маълум қилди.

ozodlik.ort
 
Search: