Olamda nimagap!
|
|
OSIYO | Дата: Payshanba, 23-Iyun-2011, 06:14 | Сообщение # 31 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| 23.06.2011
Келаси 18 ой давомида АҚШ нинг Афғонистондаги қўшинлари учдан бирга қисқартирилади.
АҚШ 2012 йилнинг ёзигача 33 минг ҳарбийсини олиб чиқади.
Бу ҳақда баёнот берган АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ҳамда унинг иттифоқчилари Ал-Қоиданни мағлуб этиш режасини деярли адо этганини эълон қилди.
Президент Обамага кўра, АҚШ ҳарбийлари 2014 йилгача хавфсизлик масъулиятини тўлалигича Афғонистон кучларига топширади.
– Биз кўплаб жанглар бўлган жойда сиёсий муросага эришмасдан туриб, тинчлик ўрнатилмаслигини биламиз. Шунинг учун биз Афғонистон ҳукумати ва хавфсизлик хизматини иқтидорини кучайтираяпмиз. Америка Афғонистон ичидаги ўзаро ярашиш ташаббусини қўллайди, унга толиблар ҳам жалб қилиниши мумкин. Бизнинг позициямиз аниқ: бу жараён Афғонистон ҳукумати томонидан уюштирилиши керак, Афғонистонда тинчлик ўрнатилишини истаганлар Ал-Қоида билан, зўравонлик билан алоқани узиб, конституцияга риоя қилишлари лозим. Биз қўйган мақсадга эришса бўлади,- деди Барак Обама.
Обаманинг мазкур нутқини АҚШ нинг деярли барча каналлари ҳамда дунёнинг етакчи телевидениелари эфирга узатди.
Айни пайтда АҚШ жамоатчилиги президент Обамадан АҚШ нинг 10 йилга чўзилган энг узоқ муддатли урушини тўхтатишни талаб этмоқда. АҚШ конгресининг кўчилик аъзолари Афғонистондаги урушда ғалаба қозониш имконсиз деган фикрда. Боз устига урушни давом эттириш инқирозга шўнғиган АҚШ иқтисодиёти учун қимматга тушмоқда.
АҚШ қўшинлари уч йилдан сўнг Афғонистондаги ҳарбий миссиясини якунлар экан, бу муддат ичида Афғонистоннинг мутлақо хавфсиз мамлакатга айланишига ҳеч ким ишонаётган йўқ. Ҳатто Барак Обама ҳам ўз нутқида АҚШ нинг қўлидан келмайдиган ваъдаларни беришга шошилмади.
"Биз Афғонистонни зўр мамлакатгга айлантиришга уринмаймиз ҳам. Биз бу мамлакат кўчаларию тоғларини кезиб тинчлигини сақламаймиз. Бу ишларнинг ҳаммаси Афғон ҳукуматининг вазифасидир. Афғонистон ҳукумати ўз халқини ҳимоя қилиши ҳамда урушга асосланган иқтисодий моделидан тинчликка барпо этилган иқтисодиётга кўчириши керак."
Қўшма Штатларини Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш режасини икки босқичда амалга ошириш ниятида. Жорий йил ёзида 5000 нафар аскар уйига қайтарилса, яна 5 минг нафари йил охиригача Ватанига қайтарилади. Келаси йилда Афғонистондан қўшимча 23 минг аскар олиб чиқилади.
Пентагон президент Обаманинг бу режасини қўллаб-қувватламаётир. АҚШ нинг Афғонистондаги бош қўмондони Дэвид Петреус "қийинчилик билан эришилган қалтис муваффақиятни асраб қолиш учун" қўшинларни чиқариш жараёни секинроқ амалга оширилиши керак деб ҳисоблайди.
Шу кунда Афғонистонда АҚШнинг 100 минг нафар атрофида ҳарбий хизматчиси мавжуд. НАТО га аъзо давлатлар Афғонистонда 132 минглик қўшинларини жойлаштирган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Payshanba, 23-Iyun-2011, 06:27 | Сообщение # 32 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| 23.06.11 02:01 Европарламентда Ўзбекистондаги болалар меҳнати ҳақида гапирилди Uznews.net – Европа парламентининг савдо бўйича Комитетида 21 июн куни ўзбек пахтачилигида болалар меҳнатига бағишланган мажлис бўлиб ўтди, йиғилишда чиқиш қилган фаоллар Ўзбекистон текстилчиларини Европа савдо переференциясидан маҳрум этишни ЕИдан талаб қилишди.
Сешанба куни Европарламентда бўлиб ўтган йиғилиш ўзбек пахтасини етиштириш ва териб олинишида болалар меҳнатини эксплуатация қилинишига тўла бағишланган илк шундай воқеа бўлди.
Йиғилиш иштирокчиларидан бири Европарламентнинг ташқи алоқалар қўмитасидан Тери Джакоб (Thiery Jacob), йиғилишда ноҳукумат ташкилотлари ва бир қанча Европа парламенти қўмиталарининг вакиллари иштирок этганини айтди.
Дунё пахтачилигида миллионлаб болаларнинг қулларча меҳнати учун жавобгар бўлган Ўзбекистан, маълум бўлишича қимматли хомашёнинг Европада сотилиши учун алоҳида имтиёзларга эга ва бу амалиётга барҳам берилиши керак, дея Европа сиёсатдонларини ишонтиришга уринишди ННТ вакиллари.
Anti-Slavery International ташкилоти вакилининг таъкидича, ўзбек пахтачилигига катта миқёсда болалар меҳнатини жалб қилиш давлат даражасида бошқарилади ва назорат этилади.
Уни ташкил этилиши мактаблар, таълим муассасалари, маҳаллий ҳукумат ва ҳатто Ўзбекистон прокуратураси ва полицияси зиммасидадир.
Жумладан йиғилишда, мамлакат 2008 йил имзолаган Болалар меҳнатини эксплуатация қилишнинг энг ҳунук шаклларини бартараф этиш ва болаларни ҳимоя этиш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси, ҳеч қандай самара бермаганини таъкидлади, Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) вакили.
Шунингдек бошқа, жумладан ILO мониторини мамлакатга киритиш ҳақидаги шу каби ҳужжатлар қатори конвенцияни имзоларкан, Ўзбекистон ҳатто унинг бажарилиши ҳақида ўйлагани ҳам йўқ.
Бу йил ташкилот экспертлари пахта ҳосили терими даврида Ўзбекистонга боришмоқчи бўлишди, бироқ ўзбек расмийлари, зарур мониторингни ўзлари ташкил этишларини иддао этиб, уларга руҳсат беришмади.
Пахтачиликда катта масштабдаги болалар меҳнати ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилишларига қарамай, Ўзбекистон Европа иттифоқининг ЕИ томонидан қабул қилинган ривожланаётган давлатлар иқтисодини кўтариш соҳасидаги (GSP) “Умумий переференция тизими” имтиёзи билан тақдирланган.
1971 йилдан буён GSP ривожланаётган давлатлар экспортерларини Европага айрим ёки барча молларни киритиш ва сотишда анча камайтирилган солиқлар тўлаш имконини беради.
Ўзбек немис инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниязовага кўра, Ўзбекистонга бундай имтиёзнинг берилиши “ғазаблантирувчи” ҳолатдир.
Европарламентлдаги йиғилиш, унинг фикрига кўра, ЕИ томонидан Ўзбекистон ҳукуматини мукофотлаш амалиётига чек қўйилиши учун ташланган муҳим қадамларнинг биридир.
Бироқ, болалар ҳуқуқи учун фаол иштирокчи бўлган Ниязованинг сўзларига кўра, бирдан натижалар бўлишини кутиш керак эмас. Ханузгача ЕИ, инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан чеклов чораларини фақат икки мамлакат - Белоруссия ва Бирмага қарши қўллаган холос.
“Бироқ томчи ортидан томчи йиғилиб охир оқибат натижага эришилади, - дейди Ниёзова. - Бўлиб ўтган музокара шу йўналишдаги реал қадамдир”.
Тери Жакобнинг маълумотларига кўра, очиқланган муаммо юзасидан Европарламентнинг қарор қабул қилиши шу йилнинг октябр ноябр ойларида кутилади.
Даставвал бу ташқи алоқалар қўмитасида овозга қўйилади, кейин масала Европарламентнинг Пленар йиғилишига олиб чиқилади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 04:27 | Сообщение # 33 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| "Би-би-си мухбири Ўринбой Усмон 15 йиллик қамоқ жазосига юз тутмоқда" - Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси
Тожик ҳукумати ҳибсда ушлаб турилган Би-би-сининг Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмонга қарши барча сохта айбловларни бекор қилиши ва уни зудлик билан озод этиши керак, деб чиққан Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси. Бу ўн бир кундан бери Тожикистонда шимолида панжара ортида ушлаб турилган жаноб Усмоннинг озод этилиши талаби билан қилинган кўплаб халқаро чақириқларнинг охиргиси бўлмоқда. Қўмитанинг хавотирларига биноан, Ўринбой Усмон иши маҳкамага оширилса, у 15 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Айни дамда Ўринбой Усмоннинг ўғли Ойбекнинг билдиришича, пайшанба куни кечқурун отаси яна Миллий Хавфсизлик Қўмитасига сўроқ учун олиб кетилган ва соат 22:00ларгача сўроқ қилинган.
Ўринбой Усмон икки кун аввал Миллий Хавфсизлик Қўмитасидан Адлия вазирлигига қарашли тергов изоляторига кўчирилганди.
Бироқ, у ҳозирда яна Миллий Хавфсизлик Қўмитасида сақланмоқда ва сўроқ давом этмоқда.
Ҳимоячиси Файзинисо Воҳидова Би-би-сига сўроқ тугаши ортидан у яна тергов изоляторига қайтарилишини билдирди.
Унинг айтишича, ўз мижозининг хавфсизлик қўмитасига қайта олиб келинишига сабаб, у ерда Ўринбой Усмоннинг қўмита томонидан тортиб олинган компьютерлари очилган ва ундаги файллар текширилган.
Бу компьютер қўмитада сақлангани учун, Ўринбой Усмон сўроқ учун айнан шу ерга олиб келинган, дейди ҳимоячиси.
Душанба куни Ўринбой Усмоннинг ҳимоячиси Файзинисо Вохидова ўз мижозига қарши "Тожикистон конституцион тизимини куч билан ўзгартиришга оммавий чақириқлар" қилиш айби илгари сурилганини билдирган.
Бу айблов 15 йилгача бўлган қамоқ жазосини кўзда тутади.
Хўжанд вилояти миллий хавфсизлик қўмитаси Би-би-си мухбирини 13 июн куни ман этилган Ҳизбу Таҳрир Исломий ташкилотига аъзоликда гумон қилиб қўлга олган ва уни ўз радио хабарлари ҳамда интернет орқали Ҳизбу Таҳрир ғояларини тарғиб қилишда айблаган.
Ҳукуматга тегишли press.tj интернет саҳифаси Ўринбой Усмон билан суҳбат ўтказиб, у Ҳизбу Таҳрир ташкилотига аъзо экани борасидаги иддаоларни рад қилгани, бироқ ташкилот аъзолари билан учрашганини тан олганини хабар қилган.
Ўринбой Усмоннинг адвокати Файзинисо Вохидованинг Би-би-сига айтишича, Тожикистон қонунларига биноан мухбирлар жиноятчилар билан иш фаолиятлари учун учрашишлари ортидан маълумотни ҳукуматга ошкор этишлари шарт эмас.
"Биз тожик ҳукуматини Ўринбой Усмоновга қарши айбловларни зудлик билан бекор қилишга чақирамиз. У кечиктирилмасдан ҳозироқ озод этилиши керак", деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Оврўпо ва Марказий Осиё дастури мувофиқлаштирувчиси Нина Огнианова.
Қўмита Тожикистоннинг АҚШдаги элчихонасига мурожаат этган, бироқ элчихона маълумот озлигини айтиб шарҳ беришдан бош тортган.
Би-би-сининг ҳукумат ва хавфсизлик идораларидан шарх олиш ҳаракатлари ҳам жавобсиз қолмоқда.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 04:29 | Сообщение # 34 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Россияликлар Иккинчи Жаҳон Урушини қандай хотирлайдилар?
Шу кунларда Россия ва МДҲ мамлакатларида Олмония фашистларининг Совет Иттифоқига қарши уруш бошлагани 70 йиллиги хотирланмоқда.
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида энг қонли саҳифалар қаторидан ўрин олган.
Яқинда Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Улуғ Ватан урушида Совет Иттифоқидан 26 миллиондан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган. Улардан 8,5 миллиони жанг майдонларида ҳалок бўлган.
Иккинчи Жаҳон Уруш якун топганига 65 йил йил тўлган эса-да, урушга боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳануз сўнмаган.
Россияда Олмония фашистларининг ер билан яксон этилиши, асосан, Совет Иттифоқи саъй - ҳаракатлари натижаси деган фикр кенг тарқалган.
Москвалик Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, "Уруш фахрийлари Кенгаши" фаоли Василий Дементьевнинг фикрича, Ғарб давлатлари Ғалабани қўлга киритишда Совет Иттифоқи хизматларини кўрмасликка ҳаракат қилишади.
"Ғарб тарихчилари Ғалаба меъморлари инглиз ва америкаликлар бўлган дея дунё бўйлаб жар солишади. Лекин, бу нотўғри фикр. Чунки, Ғарб лидерлари иккинчи фронт очилишини бизга уч марта ваъда қилишди. 1942 йилда ҳам, 1943 йилда ҳам очилмади. Фақат 1944 йилнинг ёзида, Қизил Армия анча илгари сурилгандан сўнг иккинчи фронт очилди", - дейди Василий Дементьев.
Ўз навбатда тарихчи, профессор Андрей Зубовнинг айтишича, Олмония фашистларини мағлубиятга учратишда, Совет Иттифоқи қаҳрамонлигини улуғлаш, Шўролар ҳокимиятидан қолган мерос ҳисобланади.
"Шўролар давридан қолган Иккинчи Жаҳон Урушига доир эскича тушунча авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Мактабларда шундай ўқитилган. Ҳозирги Россия матбуотида ҳам урушга оид ёндошув ўзгармаган. Ота-боболаримиздан хато ўтгани, уларнинг айрим масалада хато гапирганларини очиқ айтиш бизда қабул қилинмаган. Бизга Ғалаба фақат Шўролар қаҳрамонлиги боис эришилгани кўпроқ урғуланади. Шўролар тузумидан қолган бундай янглиш билим ва тарбия ўзгариши лозим. Менимча, Ғарб ва Россия тарихчилари, ўқитувчи ва сиёсатчилари совуқ уруш оқибатларини бартараф этиш учун биргаликда фаолият юргизишлари лозим",- дейди профессор Андрей Зубов.
Бироқ, Россия раҳбарияти, Ғарб билан бўлган муносабатларни яхшилаш мақсадида урушга доир айрим тушунчаларга очиқ баҳо беришга интилмоқда деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Ўтган йили Россияда Ғалаба байрами арафасидаги чиқишида Президент Дмитрий Медведев Иосиф Сталиннинг ўз халқига нисбатан содир этган жиноятлари ҳеч гоҳ кечирилмаслигини урғулади.
Москва Қизил майдонида ўтган ҳарбий парадда эса илк маротиба АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Полша фахрийлари Россиялик ҳамкасблари билан биргаликда саф саф тортиб ўтишди.
Татаристонлик олим, адабиётшунос Нормуҳаммад Ҳисамовнинг фикрича, 9 май ҳарбий парадда иттифоқдош давлатлар раҳбарлари ва фахрийларининг ҳам даъват этилгани, Россия ҳокимиятида Иккинчи Жаҳон Урушига бўлган қарашнинг ўзгараётганининг бир нишонасидир.
"Олмония фашистларини енгишда бизга иттифоқдош - АҚШ ва Оврўпо давлатларининг ҳам хизматлари сингани борасида яқин йилларгача бирёқлама ёндошилди. Лекин, ҳозирда вазият яхши томонга ўзгармоқда. Ўтган йилги 9 май Москва Қизил майдонида ўтган Ғалаба байрами парадида АҚШ ва Ғарб давлатлари фахрийларининг қатнашгани бундай ўзгариш нишоналаридан биридир", - дейди Нормуҳаммад Ҳисамов.
Россия ҳокимияти Шўролар тарихи, жумладан, Улуғ Ватан уруши мавзуларини мамлакат ичариси ва хорижда қандай талқин этилишини диққат билан кузатиб боради.
Яқинда Президент Дмитрий Медведев ташабуси билан тарихни сохталаштиришга қарши Комиссия барпо этилди.
Ушбу ҳужжат Улуғ Ватан урушида Совет Иттифоқи ғалабасини инкор этган ҳамда бошқа тарихий воқеаларни сохталаштирган шахсларга нисбатан жиноий жазо қўллашни назарда тутади.
Кремль танқидчилари Россия раҳбарияти ташаббусини кескин қоралади. Экспертларга кўра, тарихни сохталаштиришга қарши Комиссия, Россия қонунлари, жумладан, сўз ва виждон эркинлигига зид ҳисобланади.
Ўз навбатда Қизил Армия Шарқий Оврўпо давлатларини фашизмдан озод этиш қатори, ушбу мамлакатларни озодликдан маҳрум этгани ва коммунистик тузум жорий этгани ҳам айтилади.
Айни дамда сўнги сўров натижалари россияликлар орасида Иккинчи жаҳон урушига оид маълумот йилдан-йилга сўниб бораётганини қайд этган.
Ўтган йил ёзида жамоатчилик фикрини ўрганувчи Умумроссия Маркази - ВЦИОМ ўтказган тадқиқот бўйича россияликларнинг қарийб 60 фоизи Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабани Россия тарихидаги энг буюк воқеа ҳисоблашларини тилга олишган.
Шу қаторда сўралганларнинг 40 фоизи Россия ёшлари орасида Иккинчи Жаҳон Уруши ҳақида маълумот йилдан-йилга сўниб бораётганини таъкидлашган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 05:46 | Сообщение # 35 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Суд Геерт Вилдерсни оқлади
24.06.2011
Пайшанба куни Ҳолландия суди мусулмонларга қарши адоват уйғотиш ва камситишда айбланган популист сиёсатчи Геерт Вилдерсни оқлади. Суд ҳукмига кўра, Вилдерснинг Исломга қарши баёнотлари кўплаб мусулмонлар учун таҳқиромуз бўлса-да, сиёсий баҳсларга оид қонунчиликка зид эмас деб топилди. Ҳолландия парламенти депутати Вилдерс ўзини оқловчи ҳукмни олқишлаб, уни “сўз эркинлиги йўлидаги катта ютуқ”, дея атади.
Ҳолландиялик сиёсатчи Геерт Вилдерс 23 июн куни Амстердамда ўтган судда унга қўйилган мусулмонларга қарши адоват уйғотиш ва камситиш айбловлари бўйича оқланди.
Ҳолландия парламентининг малласоч депутатига 2006-2008 йиллар оралиғида Исломга қарши чиқишлари ҳамда мунозараларга сабаб бўлган 17 дақиқалик фильм билан боғлиқ адоват уйғотиш ва камситишга оид бешта айблов қўйилаётган эди.
Амстердам минтақавий суди Вилдерснинг баёнотларини “қонун белгилаган доира ёқасида”, лекин “жамоатчилик баҳси контекстида мақбул”, деб топди. Чунки, дейилади суд ҳукмида, бу баёнотларни ҳолландиялик мусулмонларга нисбатан камситиш ҳолатлари билан бевосита боғлаб бўлмайди.
Вилдерс устидан судга шикоят қилган гуруҳлар 23 июн куни чиқарилган ҳукм юзасидан таассуф билдирди.
Лекин, суд залидан чиққан 47 ёшли популист сиёсатчи Вилдерс ўзининг оқланишини фикр эркинлигининг ғалабаси, дея олқишлади.
- Бу Ҳолландияда сўз эркинлиги учун катта ютуқдир ва мен Ҳолландия суди чиқарган бу ҳукмдан бошқа мамлакатлар ҳам сабоқ олишига умид қиламан, деди Вилдерс.
Суд ҳукми, деди у, Исломни жамоатчилик орасида танқид қилиш мумкинлигини англатади.
- Мен гапирганман, гапиряпман ва гапиришда давом этаман – энди эса, Исломни танқид қилиш қонунлаштирилгани хушхабар бўлди – Ислом ҳақида танқидий фикрларни очиқчасига айтиш қонунлаштирилди. Бу жуда муҳимдир, чунки жамиятларимизнинг исломлаштирилиши, менимча, катта муаммодир, деди Ҳолландия парламенти аъзоси.
Вилдерс устидан судга у газетада эълон қилган мақоласида Исломни нацизмга тенглаштиргани ҳамда у ишлаган фильм мунозараларга сабаб бўлгани туртки бўлган эди. “Фитна” деб номланган фильмда мусулмонлар Қуръони Каримни йиритшлари лозим, деган фикрлар билдирлади. Унинг Ҳолландияда иммигрантлар “цунамиси” кузатилатганига оид фикрлари ҳам жиддий баҳсларга сабаб бўлди.
Вилдерс ўз фикрлари мўъмин мусулмонларга эмас Исломга қарши қаратилганини айтиб келади.
Пайшанба кунги ҳукм икки йилдан ортиқ давом этган суд тотишувларига нуқта қўйди.
Вилдерсга нисбатан айбловлар дастлаб 2009 йилнинг январида эълон қилинган. 2010 йилнинг октябрида суд якунига яқинлашаётган пайтда Вилдерснинг адвокати судьялар ўз мижозига нисбатан ноҳолис ёндашаётгани важидан уларни алмаштиришни сўради.
2011 йил бошида бошланган янги маҳкама пайшанба куни якунланди.
Кутилмаганда, нафақат Вилдерснинг ҳимоячилари, балки бош прокуратура ҳам унинг оқланишини ёқлаб чиқди. Бунга иккала томоннинг парламент аъзосининг баёнотлари таҳқиромуз бўлиши мумкин, лекин уларда бир дин аҳли сифатида мусулмонлар эмас, балки дин сифатида Ислом танқид қилиниши ҳақидаги хулосалари сабаб бўлди.
Лекин аппеляцион суд мазкур иш юзасидан маҳкама давом этишини айтмоқда.
Вилдерс етакчилигидаги Озодлик партияси ҳукмдор коалицияга кирмаса-да, у сезиларли таянчга эга ва парламентдаги учинчи йирик партия ҳисобланади.
Коалиция келишувига кўра, Озодлик партияси парламнетда озчиликни ташкил қилувчи кучлар ҳукуматини қўллаб-қувватлаш эвазига иммиграцон қонун масаласида муайан ваъдаларни олган ва мусулмон аёлларнинг жамоат жойларида бурқа ёки ҳижоб кийишларини таъқиқловчи қонуннинг қабул қилинишига эришган.
16 миллион аҳолига эга Ҳолландияда бир миллионга яқин мусулмон яшайди, улардан 850 минг нафари мамлакат фуқароларидир.
|
|
| |
DURDON | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 05:57 | Сообщение # 36 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| Аляскада зилзила бўлди, цунами хавфи бор АҚШ Геология хизмати пайшанба куни кечқурун Алясканинг Алеут оролларида 7,2 балл куч билан ер қимирлаганини маълум қилди.
Аляска соҳилларидаги бир неча ҳудудлар цунами хавфидан огоҳлантирилди.
Талафотлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Алясканинг айни ҳудудидаги энг кучли зилзила 1964 йилнинг 28 мартида содир бўлган. Ўшанда 9,2 баллик зилзила ортидан 67 метр баландликдаги тўлқин кўтарилган эди.
|
|
| |
DURDON | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 06:05 | Сообщение # 37 |
 SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус: 
| АҚШ Сурия қўшинларининг Туркия чегараси томон ҳаракатидан хавотирда
Қўшма Штатлар Сурия қўшинлари Туркия чегараси томон юраётганидан хавотир билдирган. Америка Давлат Котибаси Ҳиллари Клинтон Сурия қўшинларининг ҳаракати 'ўта хавотирли' эканини айтаркан, минтақада қарама-қаршиликлар кучайиши эҳтимолидан огоҳлантиради.
Унга кўра, бу Туркия билан чегара тўқнашувларига етаклаши хавфини кучайтириши ва қочқинлар аҳволини мушкуллаштириши мумкин.
Сурия танклари ва снайперлари Хирбет ал - Жоуз қишлоғига кириб борган ва у ердаги аҳолини Туркияга қочишга мажбурлаган.
Март ойида бошланган аксилҳукумат норозиликларини бостириш жараёнида бир ярим мингга яқин одам ҳалок этилгани айтилади.
Мухолифат фаолларига кўра, мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.
Қатор Сурия шаҳарлари, жумладан, Ҳомс ва Ҳамада ҳафта бошларида хавфсизлик кучлари ва Президент Асад тарафдорлари билан тўқнашувдан сўнг иш ташлаш эълон қилинган.
'Ўз халқини террорга солиш'
"Шуниси ҳақиқатки, тажавузкор ҳаракат Суриядаги қочқинлар билан боғлиқ шундоқ ҳам беқарор вазиятни янада ёмонлаштиради", дейди Клинтон хоним.
"Токи, Сурия кучлари зудлик билан ўз ҳужумлари ва иғвогарона ҳаракатларига чек қўйишмаса, бу нафақат ўз фуқароларига таъсир қилмоқда, балки чегара тўқнашувлари эҳтимолини оширмоқда. Бунинг ортидан эса, минтақада қарама-қаршиликлар кучайишига гувоҳ бўлишимиз мумкин", дейди Клинтон хоним.
Ҳиллари Клинтон Вашингтоннинг Президент Асадга қаратилган - ислоҳотлар ваъдаси устидан чиқиш ва ё истеъфо беришга оид чақириқларини таъкидлаган.
Қлинтон хонимга кўра, бу Президент Асад тузуми Сурия халқининг қонуний хавотирларига ечим топиш учун ўз фуқаролари билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига уларни бостириш учун қанчалар узоққа бора олиши мумкинлигига яна бир мисолдир.
Сурия ҳукуматининг яқинда амалга оширган ҳарбий амалиётлари мамлакат шимолидан минглаб сурияликларнинг Туркия томон қочишларига сабаб бўлган.
Кўплар чегарани кесиб ўтишган, бироқ катта сонли қочқинлар чегаранинг Сурия тарафидаги жамлоқда қолишни маъқул кўришган.
Улардан бири Би-би-си Араб Хизматига гапираркан, ўзининг жамлоғидаги 2,130 киши Хирбет ал - Жоуздан армия ҳужумларидан қочиб келганини айтган.
"Бу халқни даҳшатга солишдир", дейди у.
Клинтон хоним минтақада қарама-қаршиликлар кучайиб кетиши эҳтимолидан огоҳлантиради
Расмий Дамашқ эса, минглаб сурияликларнинг Туркияга қочаётганига оид хабарларга зид гапирган. Ҳукуматга кўра, пайшанба куни 500дан ортиқ киши ўз уйларига қайтишгани ҳақида айтган.
Ҳукумат, шунингдек, уларни қуролли шахслар қочишга мажбур қилганини қайд этган.
Туркия мавқеи
Хирбет ал-Жоузга борган Би-би-си мухбири аҳоли армия ҳужумларини кутаркан, қишлоқ ҳувиллаб ётганини айтган.
Шоҳидларга кўра, қўшинлар қишлоққа пайшанба куни эрталаб етиб келишган.
Туркия тарафдаги маҳаллий аҳоли ва журналистлар чегаранинг нариги томонида ҳарбийлар ҳатти-ҳаракатларини кузатишга муваффақ бўлаётганларини айтишган. Уларга кўра, ҳарбийлар Туркия чегараси яқинидаги жамлоққа ошиқаётган одамларни йўлини тўсишни мақсад қилишган кўринади.
Ҳозирнинг ўзида Сурия чегарасида жойлашган Ҳатай вилоятида 11 мингга яқин суриялик Туркия Қизил Хоч ташкилоти ўрнатган чодирларда қўним топишган.
Айни пайтда Туркия кучлари ҳам чегара бўйлаб сафарбар қилинган.
Истанбулдаги Би-би-си мухбири Жонатан Хеднинг айтишича, Туркия ҳукумати Сурия қўшинлари ҳатти-ҳаракатларига қандай жавоб қилиши қоронғу қолмоқда. Ҳозиргача ҳукумат Сурияга нисбатан танқидий муносабат кўрсатиб келаётганди.
Пайшанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллаим Туркияга мурожаат қилиб, Анқара ҳар доим ўз иттифоқчилари бўлиб келганини урғулаган ва мавқеини ўзгартиришга чақирган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 12:11 | Сообщение # 38 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Қирғиз милиционерлар ўшлик ўзбекларни Ўзбекистонга ҳайдаяпти 24.06.2011 Шерзод
Ўшда ҳуқуқ - тартибот тузилмалари ходимлари томонидан ўзбекларни хўрлаш давом этмоқда. Шу йилнинг 19 июн куни жалолободлик Эъзозхон опа турмуш ўртоғи ва ўғли билан Ўшга бормоқчи бўлади. Ўзган-Ўш йўлидаги Шерали қишлоғида ўрнатилган блок постда уларни ГАИ ходимлари тўхтатади ва ҳужжатларини текширади.
Ҳужжатлари жойида бўлишига қарамай ГАИ ходимлари улардан пул талаб қилади. Эъзозхон опанинг айтишича, ўғли ГАИ ходимларига сўралган пулни бермагани учун улар опанинг ўғлини калтаклашади.
Жалолободлик Эъзозхон опа Шерали қишлоғида ўрнатилган блок постда ўғлини калтаклаган, ўзини ҳақоратлаган ГАИ ходимининг кўкрак белгиси номерини эслаб қолганини айтади:
- ГАИ формасида кўкрак нишони “ОБ 097” номерлик бир киши келиб: “Юр, мана бу ёққа” деб ўғлимни еталаб кетди. Қарасам, ўғлимни ГАИ постидан бошқа ерга олиб кетяпти. Йўлдан ўтиб, орқасидан бориб қарасам, боламни кўкракларига мушт билан ураётган экан, мени кўрди-ю тўхтади. “Ичкарига кираман”, десам милиция формасида қўлида автомати бор бола елкамга автомати билан туртиб: “Мана бу ёққа ўт, бу ерга кириш мумкин эмас” деди. “Мумкин бўлмаса нега боламни олиб кириб уряпти? Нима учун урасан?” десам мелиса формасидаги бола: “ Сенлар нима учун ҳали ҳам кўчиб кетмай юришибсан? Ўзбекистонга кўчиб кетишмайсанми, шунча хўрликлар сенга озми, йўқолиш бу ердан”, деди. Кейин значогини номерини эслаб қолишга ҳаракат қилиб қарадим. Қарасам значогини кўзимга тиққудек бўлиб: “Мана кўриб ол, қўлингдан нима келади? Кўчиб кетишсанг бўлмайдими бу ердан, бу ер сенларга Жалолобод эмас бу ер Ўш. Бу ер Ўзбекистон эмас, йўқолиш Ўзбекистонингга” деди, - дейди Эъзозхон опа.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, у 21 июн куни Ўзган туман Ички ишлар бошқармасига ўғлини калтаклаган ГАИ ходими устидан ариза ёзгани боради. Бироқ у ерда ҳам турли баҳоналар билан ариза олиш пайсалга солинади:
- Соат 12 да борган бўлсам соат беш яримда аризамни қабул қилишди. “Униси йўқ, буниси йўқ” деб ҳар хил бахоналарни қилишди, - дейди суҳбатдошимиз.
Эъзозхон опанинг айтишича, 23 июн кунидан бошлаб унинг қўл телефонига турли тахдидлар билан қўнғироқлар бўлмоқда:
- Кеча у ёқ бу ёқдан таҳдид қилишди. “Сенлар нима қилишяпсан? Ўзларинга душман оширмай тинч йўл билан ҳал қилишсанг бўлмайдими. Болаларингни ишлайдиган жойини ҳам биламиз, кўчада юриш туришини ҳам ўйлашгин, подставка қилиб қамаб қўямиз”, деб қўрқитишяпти.
Озодлик: Таҳдидлар ким томонидан бўляпти?
- “Мен терговчиман”, депти. Лекин менда терговчининг телефон рақами бор, бизга телефон қилган бошқа номер, - деди Эъзозхон опа.
24 июн куни Эъзозхон опанинг ўғли ГАИ ходимлари томонидан калтакланиши юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари борасида маълумот олиш учун Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати билан ҳам боғландик.
Матбуот хизмати ходимаси бизга суриштириб аниқ жавобини айтишга ваъда берди ва бир неча соатдан кейин телефон қилишимизни сўради.
Кейинроқ телефон қилганимизда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг ходимаси Назира Султанқулова: “Тергов ишлари кетаяпти экан”, деди ва тўлароқ маълумот олиш учун Ўзган туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Мирзабек Исмаилов ҳамда Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Батир Нишанов билан боғланишимизни маслаҳат берди.
Лекин Ўзган туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи жаноб Исмаилов телефон гўшагини кўтармагани ҳамда Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби жаноб Нишоновнинг қўл телефони ўчириб қўйилгани сабабли улар билан боғланишнинг иложи бўлмади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Juma, 24-Iyun-2011, 12:15 | Сообщение # 39 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Сурияда янги норозилик намойишлари бошланиб кетган
Норозилик чиқишлари март ойидан бери давом этмоқда
Сурия фаолларига кўра, бугун жума намозидан сўнг Президент Башар ал-Ассаднинг истеъфоси талаби билан яна минглаб одамлар норозилик намойишига чиқишган.
Хабарларга кўра, Сурия кучлари пойтахт Дамашқ атрофидаги ҳудудларда кўздан ёш сиздирувчи газ ва ўточар қуроллардан фойдаланишган. Суриянинг қатор йирик шаҳарларидан ҳам намойишлар кузатилган.
Сўнгги тасдиқланмаган хабарларда айтилишича, намойишларда бир неча киши қурбон бўлган. Кўплаб кишиларга тан жароҳати етган.
Оврўпо Иттифоқи эса, ўз фуқароларига қарши кескин зўравонликларга қўл ураётгани учун Сурияга ҳукуматига қарши жазо чораларини кенгайтирган.
Иттифоқ Эрон Инқилоб Қўриқчиларининг 3 аъзоси ва 4 сурияликни жазо чоралари эълон қилинганлар рўйхатига киритган.
Оврўпо Иттифоқининг расмий журналида Эрон Инқилоб Қўриқчиларидан 3 нафари Суриядаги тузумни мамлакатда давом этаётган норозиликларни бостиришда қўллаб-қувватлагани учун нишонга олинаётганини айтилади.
Шунингдек, иттифоқ "Сурия тузумининг ўз фуқароларига қаратилган қабул қилиб бўлмас ва даҳшатли зўравонликлари" қораланган махсус декларация лойиҳасини ҳам ишлаб чиққан.
Оврўпо Иттифоқи ушбу махсус декларация лойиҳасини тасдиқлашлари ҳам кутилмоқда.
Сурия фаоллари март ойида аксилҳукумат норозиликлари бошланиб кетганидан бери бир ярим мингга яқин одам ўлдирилганини айтишади. "У энди менинг президентим эмас"
Ўтган ҳафталарда бўлгани каби, фаоллар сурияликларни жума намозидан сўнг намойишларга чиқишга ундашган.
Facebook ижтимоий мулоқот сайтида чоп қилинган мурожаатда бу ҳафтанинг шиори "Башар энди менинг президентим эмас ва унинг ҳукумати энди менга вакиллик қилмайди" экани айтилади.
Дамашқнинг чеккасидаги Ирбин мавзесига, марказий Суриядаги Ҳомс ва Ҳама шаҳарлари, жанубдаги Дара, ҳамда шарқдаги Қамишли ва Дайр ал Зур шаҳарларига минглаб намойишчилар чиқишган.
Ҳомс яшовчилари Жаврат ал Арайис туманида бир намойишчи ҳалок бўлганини билдиришган.
Лондонда жойлашган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Расадхонаси Дамашқ жанубидаги Кисваҳ туманида бир киши ўлдирилгани ва тўққиз киши жароҳат олишганини билдирди.
Сурия чет эллик мухбирларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйгани туфайли намойишлар борасидаги хабарларни тасдиқлаш қийин.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 25-Iyun-2011, 04:48 | Сообщение # 40 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Ўзбекистон - Қирғизистон савдоси 50 фоизга қисқарди Ўзбекистон чегарасининг ёпиқлиги сабабли Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида қимматчилик ҳукм сурмоқда. Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини ўтган йилнинг апрел ойидан бошлаб ёпиб қўйган эди. Чегаранинг ёпиқ қолаётгани натижасида шу кунларда Қирғизистон жанубидаги Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида оғир иқтисодий вазият юзага келган.
Ўзбек – қирғиз чегарасининг ёпиб қўйилиши оқибатида Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2010 йилда 50 фоизга камайиб кетган. Бунинг роқибатида Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида қимматчилик ва ишсизлик кўпайган.
Бишкекдаги Марказий Осиё эркин бозори институти тарқатган маълумотда айтилишича, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2009 йилда 279,3 миллион долларни, жумладан, экспорт 167,6 млн, импорт 111,7 млн долларни ташкил қилган эди.
2010 йили эса, Қирғизистондан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 32,5 млн долларни ташкил қилган холос.
Бундай вазият Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини ёпиб қўйгани сабабли юзага келган.
Ўшдаги Халқаро тадбиркорлик кенгаши ижрочи директори Актилек Тункатаровнинг айтишича, чегаранинг ёпиқлиги оқибатида Ўзбекистондан озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик ва кимё саноати маҳсулотларининг олиб ўтилиши тўхтаб қолган. Натижада Қирғизистон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлаган.
- Биздаги нарх Ўзбекистонга солиштирганда 300-400 марта қиммат. Бундан қирғизистонлик фермерлар ҳам, тадбиркорлар ҳам, савдогарлар ҳам жуда катта зиён тортмоқда. Ўзбекистон билан савдо айланмаси эса 50 фоизга камайган. Албатта, бундай вазиятдан осонликча чиқиб бўлмайди. Лекин ҳукумат тез орада муаммони хал этиш йўлларини топмаса, иқтисодий вазият янада оғирлашуви мумкин, -дейди Актилек Тункатаров.
Қирғизистон расмийлари бундай вазиятдан чиқиш учун чегараолди ҳудудларида нейтрал бозор зоналари ташкил этиш таклифи билан чиқмоқда. Бироқ бу таклиф Ўзбекистон томонидан қандай қабул қилингани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бу борада Ўш вилоят губернатори ўринбосари Ахмаджон Маҳамадов гапириб берди:
- Халқнинг ўзи савдо-сотиқ йўлларини излаб топаяпти, бундан бизнинг хабаримиз бор. Лекин бу савдо-сотиқдан тадбиркор, фермер ёки савдогар эмас, кўпроқ коррупциялашган амалдорлар фойда топаяпти. Менимча, парламент чегараолди савдоси тўғрисида махсус қонун қабул қилиши лозим. Нейтрал бозор зоналари ташкил этилиб, бу жойга ўзбекистонлик ҳам, қирғизистонлик ҳам эркин кириш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бироқ бу бозорни кесиб ўтиб, иккинчи давлат ҳудудига ўтилмаслиги лозим. Бу бозорнинг ичида эркин савдо учун шароит яратилиши керак, -дейди Аҳмаджон Маҳамадов.
Мутахассисларнинг айтишларича, Ўзбекистон чегарани ёпиб қўйгани сабабли савдо айланмаси ва товар айрбошлаш расман кескин камайган, бироқ одамлар контрабанда йўли билан кийим-кечак ва хўжалик молларини чегарадан яширинча олиб ўтиш йўлларини топишган. Бунинг оқибатида эса Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари, божгирлари ўртасида коррупция кучайган.
- Чегара ёпиқ бўлгани билан турли йўллар орқали чегаранинг икки тарафига маҳсулотлар олиб ўтилаяпти. Чегарадан яширин йўл билан ўтиш учун бир одам 100 қирғиз сўми, яъни 2, 5 доллар, маҳсулот олиб ўтиш учун эса 300 сўм, яъни 7, 5 доллар пора берилади. Юк машиналарида маҳсулотлар олиб ўтувчилар, албатта, кўпроқ пул беришади. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг “Абу Саҳий” фирмаси Қирғизистон бозорларидан кийим-кечак ва хўжалик маҳсулотларни Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ташимоқда, -деди Актилек Тункатаров.
Халқаро тадбиркорлик кенгашининг ижрочи директори Актилек Тункатаров тилга олган “Абу Саҳий” ширкати Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизларидан бирига тегишли экани айтилади. Шу йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси тўғрисида Озодликка суҳбат берган Марказий Осиё эркин бозор институти тадқиқотчиси “Абу Саҳий” ширкати чегара ёпиқ бўлишига қарамай Қирғизистондан Ўзбекистонга кунига тонналаб маҳсулот олиб ўтаётганини билдирган эди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 26-Iyun-2011, 10:22 | Сообщение # 41 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Озарбайжонда катта ҳарбий парад ўтказилди
Бокуда мамлакат тарихида энг катта ҳарбий парад ўтказилди. 26.06.2011
Озарбайжон Республикаси мустақиллик кунининг 20 йиллиги муносабати билан Бокуда мамлакат тарихида энг катта ҳарбий парад ўтказилди.
Парадда олти мингдан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этди ва 400га яқин ҳарбий техника намойиш қилинди.
Президент Илҳом Алиев Озарбайжон армияси ҳар қандай ҳарбий вазифани, жумладан, мамлакат ҳудудий яхлитлигини қайта тиклаш вазифани бажара олишини таъкидлади.
Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича Россия воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон президентлари ўртасидаги 24 июн куни Қозон шаҳрида ўтказилган учрашув натижасиз тугади.
Бунинг учун томонлар бир-бирини айблади.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Yakshanba, 26-Iyun-2011, 10:23 | Сообщение # 42 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Хитойда кучли зилзила рўй берди 26.06.2011
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Тибетда 5 магнитудали зилзила рўй берди.
26 июн кунги табиий офат оқибатида зарар ёки талафот кўрилгани ҳақиди ҳозирча маълумот тарқатилмади.
Бир йил олдин айни минтақада 7,1 магнитудаги зилзила рўй бергани оқибатида 2,700 киши нобуд бўлган эди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 27-Iyun-2011, 01:34 | Сообщение # 43 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Қаддафийни қамоққа олиш масаласи Ҳаага маҳкамасида 27.06.2011
Ҳаагадаги Халқаро жиноятлар суди бугун Ливия лидери Муаммар Қаддафий ва унинг атрофидагиларни қамоққа олишга ордер бериш масаласини кўриб чиқади.
Халқаро суднинг бош прокурори Луис Морено-Окампога кўра¸ Муаммар Қаддафий ва унинг ўғли Сайфал Ислом¸ Ливия разведкаси бошлиғи Абдулла ас-Сенусийнинг инсониятга қарши жиноятлари юзасидан етарли исботлар мавжуд.
Гап шу йилнинг феврал ойида бошланган намойишларга қарши куч ишлатиш ҳақида бормоқда.
Ливия ҳукуматининг вакили Иброҳим Муса якшанба куни мамлакат қуролли тўқнашувларга саҳна қилинган бўлса-да, “Қаддафий Ливия халқининг тарихий танлови” бўлиб қолаëтганлигини ва уни ҳокимиятдан четлатиш мумкин эмаслигини таъкидлади
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 27-Iyun-2011, 01:35 | Сообщение # 44 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Ходорковскийни озод қилиш чақириқлари тобора баландроқ янграмоқда 27.06.2011
Якшанба куни Москвада Михаил Ходорковский ҳимоясига уюштирилган тадбир қатнашчиларидан 10 нафари ҳибсга олинди.
Россия ҳукуматининг тадбиркор¸ ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни қамоқда узоқ ушлаб туриш уринишларига норозилик билдирган бир неча ўн киши Москвадаги эски Арбат кўчаси бўйлаб юриш қилди.
26 июн куни Санкт-Петербургда ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский туғилган кунига бағишланган¸ рухсат берилган митинг бўлиб ўтди. Митингда 200 га яқин одам қатнашди.
Тадбир иштирокчилари “Сиëсий маҳбуслар озод қилинсин”¸ “Ходор озод бўлсин¸ Путин турмага борсин” деган шиорларни кўтаришди.
Айни кунда Лондондаги “Қаттиқроқ гапиринг” номли жамоат ҳаракати ҳам Михаил Ходорковский таваллудига бағишланган тадбир ўтказди.
Лондон марказидаги Трафалгар майдонида ўтган тадбир қатнашчилари “Ходорковскийга озодлик” дея ëзилган шиорларни кўтариб туришди.
Озодликнинг Лондондаги мухбирига кўра, ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский сурати туширилган 48 та ҳаво шари болаларга тарқатилган.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Dushanba, 27-Iyun-2011, 01:36 | Сообщение # 45 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус: 
| Фаластин ўз мустақиллиги масаласини БМТ кун тартибига қўймоқчи 27.06.2011
Фаластин мухторияти раҳбарлари якшанба куни мустақил Фаластин давлати сифатида дунë эътирофига эришиш режасини расман тасдиқлашди.
Фаластин маъмурияти БМТ Бош Ассамблеясининг сентябр ойидаги йиғилишида бу масалани кун тартибига қўйишмоқчи.
Кузатувчиларга кўра, бу иш амалга ошиб¸ БМТга аъзо давлатларнинг кўпчилиги қўлловига эга бўлса¸ бу фаластинликларнинг жиддий сиëсий ғалабаси бўлади.
Айни пайтда БМТга янги аъзо қабул қилишни БМТ хавфсизлик кенгаши ҳал қилади.
БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган АҚШ Фаластин мустақиллигига қарши эканини билдириб¸ аввал улар Исроил билан муаммоларини ҳал қилиб олишлари зарурлигини таъкидлади.
Шу йил бошида Эквадор¸ Бразилия, Аргентина ва Уругвай Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган эди. Исроил эса буни кескин қоралаган.
|
|
| |