A resized and cropped image
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Olamda nimagap!
BAXORDate: Juma, 11/11/04, 2:42:19 AM | Message # 166
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
АТАМБАЕВ – ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ



30.10.2011 kuni Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида бош вазир, Социал-демократик партия етакчиси Алмазбек Атамбаев ютиб чиқди.
Бюллетенларнинг 99,96 фоизи санаб чиқилганда, А.Атамбаевга сайловчиларнинг 63,24 фоизи овоз берганлиги маълум бўлди. Унинг рақиблари – «Яхлит Қирғизистон» партияси раҳбари Адахан Мадумаров 14,76 фоиз, «Ота юрт» патияси раҳбари Қамчибек Ташиев эса 14,33 овоз тўплади.
Ушбу сайловда оз эмас-кўп эмас, нақ 16 та номзод президентликка даъвогарлик қилган эди.
Алмазбек Атамбаев мағлубиятга учраган рақобатчиларига юқори лавозимларни таклиф этишга тайёрлигини билдирди. Йиқилган курашга тўймас, деганларидек, мағлублар сайлов натижаларидан мамнун эмас. Жумладан, Қамчибек Ташиев сайловда овозларни сотиб олиш, сайлов рўйхатларини аламаштириш ҳамда сайловчиларга пўписа қилиш каби кўплаб қонунбузарликлар аниқланганини таъкидлаган.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Туйғунали Абдураимов ҳам овоз бериш жараёнида қонун бузилишлари қайд этилганини, бироқ улар овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмаслигини айтган.


 
BAXORDate: Juma, 11/11/04, 2:46:50 AM | Message # 167
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4086
Status:
ФАЛАСТИН ЮНЕСКО АЪЗОСИ БЎЛДИ




Фаластин мухторияти БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича органи – ЮНЕСКОга қабул қилинди.
ЮНЕСКОнинг 36-сессиясида 107 мамлакат Фаластиннинг мазкур ташкилотга қабул қилинишини ёқлаб овоз берди. Улар орасида Россия, Франция, Норвегия, Люксембург, Испания, Греция, Финляндия ва Туркия бор. Франция Фаластинни қўллаб-қувватлаб овоз бериши кутилмаган ҳол бўлди, чунки расмий Париж бир неча бор мухториянинг ЮНЕСКОга қабул қилинишига ҳали вақт бор деб айтган эди. Овоз бериш жараёнида 14 давлат, жумладан, Швеция, Чехия, Германия, Австралия, Канада, АҚШ ва Исроил вакиллари қарши чиқишди.
Айтиш мумкинки, ЮНЕСКОнинг бу дадил қарори унга қимматга тушиши мумкин. Чунки АҚШ агар Фаластин ЮНЕСКОга қабул қилингудек бўлса, ташкилотни молиялаштиришни тўхтатишини билдирган эди. Бу эса ташкилот бюлжетининг 22 фоизи демакдир. Исроил ҳукумати ҳам худди шундай баёнот билан чиққан.
ЮНЕСКО Фаластинни тан олган БМТнинг илк органи бўлди. Ҳали мустақил бўлмаган давлатнинг мазкур халқаро ташкилотга қабул қилиниши эса Исроилга ёқмади ва буни илмий фантастика деб атади. «ЮНЕСКО сиёсий масалалар билан шуғулланишга киришди, ваҳоланки, бу унинг ваколатига кирмайди, – деди Исроилнинг ЮНЕСКОдаги вакили Нимрон Барак. – Ушбу ташкилот илм билан машғул бўлиши керак, илмий фантанстика билан эмас».
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 сентябрида Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ бош котиби Пан Ги Мунга Фаластин мустақиллиги тан олинишини сўраб, ариза топширган.


 
OSIYODate: Seshanba, 11/11/08, 2:10:16 PM | Message # 168
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Дунё аҳолиси 7 миллиардга етади

Аҳолишуносларнинг маълумотларига кўра, 1804 йилда Ер юзи аҳолиси 1 миллиардга етган...

Орадан 123 йил ўтиб, дунё аҳолиси — 2 млрд.га, 1959 йилда эса 3 млрд.га етган. 1974 йилда 4 млрд., 1987 йилда 5 млрд. ва 1998 йилда 6 млрд.лик довонлар забт этилди. БМТ маълумотларига кўра, 31 октябр куни бу кўрсаткич 7 миллиардни ташкил этади. Хитой ва Ҳиндистонда аҳоли кўпайишини чеклаш сиёсати олиб борилаётган бўлса, Африкада кўпайиш рекорд даражада ошиб бормоқда. Ҳозир 900 миллион аҳолига эга қора қитъа аҳолиси сони 40 йил ичида 2 миллиардга етиши тахмин қилинмоқда.
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/11/09, 1:06:05 PM | Message # 169
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
MAKKADA KA’BA ATROFIDA MILLIONLARCHA HOJI HAYIT NAMOZINI O’QIDI
Namoz va vaazdan so’ng qo’l ochib birgalikda duo qildilar.


Butun dunyoda musulmonlar qurbon hayit bayramini katta hayajon bilan kutib oldi.

Makkada ka’ba atrofida millionlarcha hoji bayram namozini o’qidi.

Namoz va vaazdan so’ng qo’l ochib birgalikda duo qildilar.

Dunyoning ko’plab davlatlarida qahraton sovuq va yomg’irga qaramasdan musulmonlar masjitlarga oshiqdi.

İndoneziyaning poytaxti Jakartada musulmonlar masjitlardan tashqari oshiq maydonlarda bayram namozini o’qidi.

Filippinning poytaxti Manilada esa kuchli yog’ingarchilikka qaramasdan masjit va jomeylar to’lib toshdi va masjitlarga sig’magan xalq ko’chalarda namoz o’qidi.
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/11/09, 1:30:48 PM | Message # 170
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Танкнинг «ўғли»



“Howe and Howe Technologies” ширкати дунёдаги энг митти зирҳли машинани яратди. “PAV1 Badger” деб номланган ушбу машинанинг эни атиги 1 метр. У деворни йиқита оладиган даражада кучли, аммо лифтга бемалол сиғади. “Танкнинг ўғли” Калифорния ҳарбий бўлинмаси буюртмасига кўра ишланган
.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/11/10, 5:33:34 AM | Message # 171
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Футболкалар ичида йўқолиб қолди



Кунлар совий бошлаши билан одамлар қават-қават кийина бошлашади. Бельгиялик шоввоз Жеф Ван Дик эса устма-уст энг кўп кийим кийиш бўйича рекорд ўрнатишга қарор қилди. Буни қарангки, у 227 та футболкани устма-уст кийиб, рекорд ўрнатди.

darakchi
 
OSIYODate: Juma, 11/11/11, 1:27:27 PM | Message # 172
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Давлат мукофотига кучук лойиқ кўрилди

Франциянинг Бордо шаҳрида полиция ити гиёҳвандликка қарши курашдаги қаҳрамонликлари учун давлат томонидан махсус медал билан тақдирланди...

Бордо полиция бошқармасининг гиёҳвандликка қарши кураш бўлимида 2006 йилдан буён фаолият юритиб келган Алдо лақабли ит шу пайтгача 700 дан ортиқ гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятни очишда асосий ролни ўйнаган. Бу хизматлари учун у махсус мукофот билан тақдирланди. Бельгия чўпон кучуги жинсидан бўлган Алдо якка ўзи 475 та жиноятни очган.
 
OSIYODate: Juma, 11/11/11, 5:48:01 PM | Message # 173
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Вьетнамда юз берган сув тошқинларида 100 киши ҳалок бўлди, ярим миллион киши эса бошпанасиз қолди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолди.
Тинимсиз ёмғинлар туфайли Вьетнамдаги дарёлар ўзанидан тошиб, мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудлари сув остида қолди. Ёғин миқдори кунига 200-300 мм.ни ташкил этимоқда.
БМТ маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг 65 нафари 16 ёшдан кичик болалардир.
Қурбонларнинг аксарияти мамлакат жанубидаги Меконг дельтаси яқинидаги ҳудудларга тўғри келадди. «Одамлар Меконг дарёси соҳилларида бирнеча асрлардан бери истиқомат қилади, – дейди БМТ Болалар жамғармаси вакили Жан Дюпраз. – Лекин кўпгина болалар сузишни билишмайди, кучли сув оқими бир неча дақиқада уларни ғарқ қилиб юборади».
Шунингдек, кучли сув тошқинлари Тайланд ва Камбожада ҳам давом этмоқда.
 
OSIYODate: Juma, 11/11/11, 6:16:28 PM | Message # 174
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Бир неча кунда 50 йилга кексайди



Вьетнамда бир неча кун ичида 50 йилга кексайган аёл шифокорларни ҳайратга солди. "Дейли Телеграф” газетасининг хабар беришича, айни вақтда 70 ёшли кампир кўринишида бўлган Нгуен Ти Пуонг аслида эндигина 26 ёшга кирган. Ўзи истеъмол қилган қандайдир денгиз маҳсулоти аллергия бергани оқибатида Пуонг кампирга айланиб қолди…

Жамоат жойларида юзини одамлардан яшириш учун ниқоб кийиб юрган Пуонгнинг аччиқ қисмати шифокорларни беэътибор қолдиргани йўқ, албатта.. Бу қиз узоқ вақтдан буён денгиз маҳсулотларига аллергияси борлигидан нолирди. У ҳатто ухлаб ётган пайтида ҳам юзларини қашишга одатланган. Жуда ночор аҳволда яшайдиган Пуонг шифокорга бормай, дорихоналардан дори харид қилиб, қашинишдан халос бўлган, аммо юз териси тириша бошлаган. Баъзи шифокорларнинг фикрича, тананинг устки қатламидаги ёғлар эриши оқибатида бундай ҳолат юзага келган бўлиши мумкин.
 
OSIYODate: Shanba, 11/11/12, 11:17:28 AM | Message # 175
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Марсда темирйўл топилди


Инсониятни узоқ йиллардан бери қизиқтириб келаётган Қизил сайёрадан олинган сўнгги фото суратлар чоп қилинди. АҚШлик машҳур тадқиқотчи ва археолог Жозеф Скиппер Марсдан олинган янги суратлар билан боғлиқ антиқа тахминларни билдирди...

Унинг фикрича, суратларнинг бирида очиқ ойдин поезд рельслари, станция ва рельсларнинг устида поездни эслатадиган объект кўринганлигини баён этди. Россиянинг “Правда” газетаси хабарига кўра, жуда сифатли “Google Mars” суратлари устида олиб борган тадқиқотлари билан танилган Скиппер темирйўл кашф қилганлигини таъкидлади. Суратларга эътибор қаратсангиз, темирйўлни эслатадиган йўлни кўришингиз мумкин. Бу йўл Гале кратеридан 900 километрга чўзилган. NASA бу ҳудудга махсус телескоп юборишни мўлжалламоқда.

darakchi
 
OSIYODate: Shanba, 11/11/12, 11:21:00 AM | Message # 176
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Каркидонлар кўкда “учмоқда”


Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (WWF) Жанубий Африка Республикасидаги олтиндан ҳам қиммат шохлари учун овланаётган каркидонларни асраб қолиш мақсадида янги усул қўлламоқда...

Яъни ҳимоясиз қолган каркидонлар вертолётлар ёрдамида хавфсиз жойларга кўчирила бошланди. Каркидонларни олдин ухлатилиб, оёқларини боғлаган ҳолда ташишмоқда. Чунки бир каркидоннинг вазни 1 тонна 400 килограмм келади. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўзида 341 та каркидон айнан шохи сабаб қурбон бўлган.
 
OSIYODate: Dushanba, 11/11/14, 4:28:20 AM | Message # 177
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Фильмдаги воқеа чин бўлди


8 та йўналишда “Оскар” мукофотини қўлга киритган, “2008 йилнинг энг яхши фильми” деб топилган “Харобадан чиққан миллионе” фильмидаги воқеалар реал ҳаётда, яна айнан Ҳиндистонда юз берди...

Мамлакатнинг қашшоқ штатлардан бири Биҳарда яшовчи 27 ёшли Сушил Қумар “Ким миллионер бўлишни истайди?” теле-шоуда 1 миллион долларлик мукофотни ютган илк ҳиндистонлик инсонга айланди. Қизиғи шоу бошловчиси ҳам кино оламига бегона эмас, машҳур киноюлдуз Амитабх Баччан эди. 5 ой олдин уйланган Сушил Қумарнинг касби компьютер оператори бўлиб, ойлик маоши 150 доллар экан. Асосий ютуққача барча саволга тўғри жавоб қайтарган Сушил бундай шарафга тинимсиз радио эшитиш орқали эришганига урғу берди.

darakchi
 
OSIYODate: Dushanba, 11/11/14, 8:05:59 AM | Message # 178
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Arab Ligasi Suriyani chorshanba kuni qatoridan chiqarishi mumkin



Bugun Suriya poytaxti Damashq va boshqa yirik shaharlarda prezident Bashar al-Assadni qo'llab-quvvatlab, mana ikkinchi kundirki, o'n minglab odamlar ko'chaga chiqqan. Ular Arab Ligasining Suriyani a'zolikdan ayirish qaroriga norozilik bildirmoqda.

Suriya hukumati chorshanba kungacha zo'ravonliklarni bas qilmasa, chorshanba kundan boshlab ligadan chiqariladi. Kecha tashkilot a'zolari ovoz berib, shunga kelishgan.

Arab Ligasi prezident Assadni muxolifat bilan muloqot boshlashga ham chaqirmoqda. Tashkilot qaroridan norozi suriyaliklar Damashqda Saudiya Arabistoni va Qatar elchixonalariga hujum qilgan. Bu ikki davlatdan tashqari yana 16 mamlakat Suriyani 22-a'zolik ligadan chetlatishga ovoz bergan.

Saudiya Arabistoni o'z elchixonasiga hujumni qoralamoqda.
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/11/16, 12:55:52 PM | Message # 179
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:
Янги орол вужудга келмоқда

Атлантика океанида жойлашган Канар оролларига боғлиқ Эль Йерро ороли яқинида осмонга қараб сув ва тош пуркалишни бошлади...

Маҳаллий аҳоли “океан тубидаги маҳлуқ уйғоняпти” дейишаётган бўлса-да, мутахассисларнинг фикрича океан тубида вулқон уйғонмоқда. Ушбу вулқон сўнганидан сўнг яна бир орол вужудга келиши кутилмоқда. Олимлар ҳам Эль Йерродаги сувости вулқонларнинг юқорига қараб тош ва сув отаётганини кузатишди. Вулқонлар пуркиган тошлар натижасида ҳатто океанда тоғлар вужудга кела бошлаган. Геологлар янги пайдо бўлажак орол учун ном излашга тушишди


darakchi
 
OSIYODate: Juma, 11/11/18, 6:37:27 PM | Message # 180
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7146
Status:


БМТ мутахассислари туғилиш ва ўлиш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиб, аҳолиси қирилиб кетадиган мамлакатлар рўйхатини тузишди.



Мазкур прогноз қиз болалар туғилишига асосланган, яъни қайси мамлакатда янги авлодларни дунёга келтирадиган қиз болалар туғилиши камаймаса, унинг аҳолиси хавотирланмаса бўлаверади.



Энг биринчи қирилиб кетадиган давлатлар ўнталигидан Макао, Гонконг, Босния ва Герцеговина, Россия, Мальта, Словакия, Сингапур, Руминия, Венгрия, Македония ўрин олган. Албатта, бу мамлакатлар аҳолиси эрта-индин қирииб тугамайди. Масалан, Россия аҳолиси 800 йилдан кейин тугар экан.
АҚШ, Виргин ороллари, Сент-Люсия, Тунис, Франция, Жанубий Корея, Озарбайжон, Австралия, Антиль ороллари ва Норвегия аҳолиси эса энг узоқ яшайди.



120 та давлат аҳолиси умуман тугамас экан. Африка қитъасидагилар, Яқин Шарқ (Эрондан ташқари), Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари шулар жумласидан. Афғонистан, Покистон, Ҳиндистон, Мўғулистон, Индонезия, Филиппин, шунингдек, Лотин Америкаси мамлакатлари ҳам (Бразилия ва Чилидан ташқари) аҳолисиз қолиб кетмайди.
 
Search: