Sahobalar hayoti
|
|
|
|
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:15 | Message # 1 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Xushbo'y hidlar hamma yoqni tutib, ufurib yotgan go'zal bog'da sayr etganmisiz? Bo'gda o'sgan turli gullarni hidlab, mayin nasim olib kelayotgan burun qitiqlovchi gullar iforiga mast bo'lib, gullarning qay birini birinchi bo'lib hidlashni bilolmay, o'rtada lolu hayron bo'lganmisiz? Bog' aro shildirab, simobdek tovlanib oqayotgan kumish yanglig' sof va musaffo suvlaridan simirganmisiz? Bog'dagi qandu asal anvoi nozu ne'matlardan tatib ko'rib, tami og'zingizda qolib, necha kunlar o'sha tam kelarmikin, deb tamshanib, yutunib qo'ygan paytlaringiz bo'lganmi?
Butun olam Xojasi tomonidan yuborilgan payg'ambarlar sarvari va sardori bo'lmish hazrat Muhammad Mustafo atrofidagi ixlosda tengi yo'q, fidoyilikda barchaga o'rnak bo'lgan, shijoatu matonatda o'zgalarni lol qoldirgan, ehsonu saxovatda tillarda doston bo'lgan, qo'yingki, barcha ezgu amallarda o'zgalarga o'rnak bo'lgan ulug' sahobalarning har birining hayoti ham yuqorida vasfi kelgandek tovlanayotgan gulshandir, balki undanda go'zaldir..
O'sha gulshanlarda sayr etib, qandu novvotdan shirin mevalaridan tanovul qilib, zilol suvlaridan simirmoqchi, gullar iforiga mast bo'lmoqchi bo'lsangiz, payg'ambar izdoshlari bo'lgan, saodat asrida yashab o'tgan sahobalar hayot gulshanlari bo'ylab sayrga chiqing.. Aminmanki, aql ne'matidan Olloh taolo in'om etgan ekan, siz ham ushbu sayr davomida zinhor bebahra qolmaysiz.. Darhaqiqat, sahobalarning nulri hayotidan iqtibos olib, hayotiga ko'chirgan inson juda baxtli insondir...
Parvardigor barchamizni o'sha namunali hayotlardan ibrat olishga, go'zal siyratlardan o'rnak olishga muvaffaq qilsin..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 07:26 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:25 | Message # 2 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Салмон форсий розияллоҳу анҳу Ҳақиқат излаб Xolid Muhammad Xolid Arabchadan erkin tarjima Бу сафар қаҳрамон форс диёридан келади.. Форс диёридан кейинчалик кўпгина кишилар мусулмон бўлиб, иймонда, илмда, дину дунёда етиб бўлмас юксакликларга кўтарилдилар.. Лекин биз ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган қаҳрамонимиз қиссаси ўзгача.. Ҳақиқат излашда ўзгаларга намуна бўлиб кўрсатишга арзийдиган қисса бу.. Мана, Мадоин шаҳридаги қуюқ дарахтлар соясида ўтирганча ҳамсуҳбатларига ўзининг ҳақни излашдаги катта саргузаштларини, ўз қавмининг дини бўлмиш оташпарастликдан қандай қилиб насронийликка, кейин қандай исломга ўтганини, руҳини, ақлини озод этиш йўлида отасининг ортиқ молу давлатини ташлаб ўзини камбағаллик, йўқчилик гирдобига ташлаганини, ҳақиқатни излар экан, қул бозорида қай ҳолда сотилганини, қандай қилиб Росулуллоҳ билан учрашиб, иймонга келганини, барча-барчасини ҳикоя қилиб бериб ўтирибди.. Келинг, у кишининг шукуҳли ўтиришига қўшилайлик.. айтаётган ажойиб ҳикоясини тинглайлик...
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 07:33 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:31 | Message # 3 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Исфаҳоннинг Жай номли қишлоғидан бўламан. Отам амлокдор киши бўлиб, мени жуда яхши кўрар эди.. Мажусийлик-оташпарастликда анча тиришиб, ўт ёқувчи вазифасини олиш шарафига ноил бўлдим, динимизда бу ўтни ҳеч ўчирмасдан доим ёниқ ҳолда тутиб туриш керак бўларди.. Отамнинг далада ерлари бўлиб, унда турли нарсалар экар эди.. Бир куни ўша жойга мени жўнатди.. Мен кетар эканман, йўлда насронийларнинг бир каниса-черкови олдидан ўтиб қолдим.. Уларнинг ибодат қилаётганлиги қулоғимга чалиниб, нима қилаётганликларини кўриш учун черковга кирдим.. Қилаётган ибодатлари менга жуда ёқиб қолди.. Ўзимга ўзим: бизнинг динимизга қараганда бу яхши экан, дедим.. Шу аҳволда кун ботгунча қолиб кетибман.. На отам ерига бордим, на уйга қайтдим.. Отам хавотир олиб ортимдан одам жўнатибди.. Менга насронийларнинг бу ишлари, ибодатлари ёқиб қолгач, ушбу дин асли қаерда деб сўрадим, улар: Шомда деб жавоб беришди.. Уйга қайтгач, отамга: Мен йўлда баъзи кишиларни кўрдим, черковларида ибодат қилишар экан, менга жуда ёқиб қолди, бизнинг диндан уларники яхши экан, дедим.. Отам мен билан тортишиб, тортишиб, охири, фикримдан қайтара олмагач, оёғимга кишан солиб, қамаб қўйди.. Бироқ ақлимга, эътиқодимга кишан урмоқнинг иложи йўқ эди.. Шунда бир иложини қилиб ҳалиги насронийларга мен уларнинг динига кирганимни, уларга Шомдан карвон келиб қолса менга албатта хабар беришларини сўраб одам жўнатдим.. Карвоннинг кетар вақти етгач кишанлардан бир амаллаб қутулиб, уларга қўшилиб олдим ва Шомга жўнаб кетдим.. У ерга боргач, энг олим кишиси ҳақида суриштирдим.. Улар: черков каттаси анави поп дейишди, мен унинг олдига бориб, ўз муддаомни билдирдим, унинг ёнида хизмат хизмат қилиб, ибодат қилиб, динни ўргана бошладим.. Бу поп динига амал қилмайдиган ёмон одам эди.. Одамлардан садақаларни тарқатиш учун йиғиб олардида, кейин ўзи бир четга босиб сақлаб қўярди.. У ўлгач, ўрнига бошқа бирини олиб келиб қўйишди, мен динига содиқликда бунчалик кишини кўрмадим, у бутунлай таркидунёчиликка берилган, фақат охират ғамида бўлган киши бўлиб, вақтини ибодат билан ўтказар эди.. Мен уни шундай яхши кўриб қолдимки, илгари бирор кишини унчалик яхши кўрганимни билмайман.. Тақдир тақозоси ила куни битгач, унга: Мана, кўриб турибсиз, бошингизга Оллоҳ тақдири билан шу иш тушиб турибди, энди нимага буюрасиз, кимга васият қиласиз? дедим. У: эй ўғлим, менинг йўлимдаги каби инсонлардан ҳеч кимни билмайман, фақат Мавсил (Ироқ шимолида жойлашган шаҳар)да бир киши бор.. деди. Қазо қилгач, Мавсиллик ёнига келиб, бўлган воқеани айтиб, унинг олдида яшай бошладим.. Вақти келиб унинг ҳам ўз омонатини топшириш фурсати етди, мен ўша саволни унга ҳам бердим, у Рум (Византия) мамлакатига қарашли Аммурийя шаҳрида бир кишига бориб, унинг этагини тутишимни васият қилди.. Унга бориб, ёнида яшай бошладим, яшашим учун баъзи мол-қўйлар қилиб олдим.. Йиллар ўтиб, унинг ҳам бу дунёдан ўтиш вақти келганда: мени кимга васият қиласиз, дедим. У: эй ўғлим, ушбу йўлда қолган, "ёнига бор" деб айта оладиган бирор кишини билмайман, лекин Иброҳим алайҳиссалом дини бирла пайғамбар қилиб жўнатиладиган кишининг замони яқинлашиб қолди.. Икки томони қора тошлоқдан иборат хурмозор ерга ҳижрат қилади у пайғамбар.. Агар иложини топиб, ўша кишини топа олсанг, шу ишни қил, деди.. Кейин гапини давом этдириб: Унинг махфий бўлмаган белгилари бор, садақа емайди, ҳадяни эса қабул қилади, икки кураги ўртасида пайғамбарлик муҳри бор, кўрсанг танийсан, деди.. Ўшандан бошлаб фикру зикрим ўша хурмозор ерларга қандай қилиб етиш бўлиб қолди.. Кунлардан бир кун олдимдан бир карвон ўтиб қолди, юртларини сўрасам, Арабистон томондан, дейишди.. Мен уларга: ушбу молу қўйларимни берай, эвазига мени ўша жойларга еткизиб қўйинглар, дедим. Майли, дейишди.. Мени ўзлари билан олиб кетишди, Водил Қуро деган ерга етганимизда, менга зулм қилишиб, яҳудийлардан бир кишига сотиб юборишди.. Мен ўша жойларда кўп хурмозорни кўриб, менга васф этилган жой шу ер бўлишини, пайғамбарнинг шу ерларга кўчиб, ҳижрат қилиб келишини умид қилдим.. Лекин у жойлар эмасди.. Мени сотиб олган киши қўлида қул бўлиб турдим, бир куни Бани Қурайза қабиласидан яна бир яҳудий келиб, ундан мени сотиб олди, кейин мени Мадинага олиб келди.. Оллоҳга қасамки, мен Мадинани кўришимдаёқ менга васф этилган шаҳар эканлигига аниқ ишонган эдим!
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:33 | Message # 4 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Унинг қўлида Бани Қурайзадаги хурмозорда ишлаб юравердим.. Бу орада Оллоҳ таоло ўз пайғамбарини юбориб, у киши орадан ўн йил ўтгач Мадинага келиб тушибдилар, Қубодаги бани Амр ибн Авф қабиласига келиб қўноқ бўлибдилар.. Бир куни мен хурмо устида ишлаб турар, хўжайиним хурмо тагида сояда дам олиб ўтирар эди, тўсатдан амакиваччаларидан бири келиб қолдида, унга қараб: Эээ ўлиб кетсин шу Бани Қайла (ансорийларни яҳудлар шу ном билан атар эдилар), ҳозир улар Маккадан келиб, ўзини пайғамбар деб атаётган кишининг атрофига аридек ёпишиб олишган, деб қолса бўладими! Худо ҳақи, шу гапни тугатмасданоқ бирдан баданимда титроқ турди, хурмо дарахти ҳам қалқиб кетгандек бўлди, хўжайиним устига гупиллаб тушишимга бир баҳя қолди! Хурмодан тезда тушар эканман, ҳалиги амакиваччасига қараб: Нима дединг? Нима гап? дедим шоша-пиша. Хўжайиним аччиғи чиқиб кетиб қўлини кўтардида, қарсиллатиб тарсак тортивориб: Сенинг нима ишинг бор?! Бор, ишингга қараее!! деб жеркиб берди. Ночор ишимга кетдим.. Кеч киргач, ўзимдаги бор таомни йиғиштириб Қубога, Росулуллоҳ олдига бордим.. Кирсам, атрофида бир нечта издошлари-асҳоблари ўтирган экан.. Унга қараб: Сизлар эҳтиёжманд, мусофир одамсизлар, менда садақа учун атаб қўйган таом бор эди, менга сизларнинг келганингиз айтиб берилганда бу таомга сизлардан кўра ҳақлироқ кишини топмай, шу ерга олиб келдим, дедимда, таомни қўйдим.. Росулуллоҳ асҳобларга: Бисмиллаҳ, олинглар, дедилар, ўзлари қўл узатмадилар.. Шунда ўзимга ўзим дедим: Мана биттаси! Садақа емайди! Кейин қайтиб келдим, эртаси куни яна қўлимга таом кўтариб Росулуллоҳ ҳузурига кириб бордим, у зотга: Сизнинг кеча садақа емаслигингизни кўрдим.. Бугун ҳурматингизга ушбу таомни ҳадя сифатида олиб келувдим, дея олдиларига қўйдим. Асҳобларига қараб: Келинглар, бисмиллаҳ, дедиларда, ўзлари ҳам таомга қўл чўздилар. Мен ўзимга ўзим: Мана иккинчиси! Ҳадяни ейди! дедим. Кейин қайтиб кетдим.. Орадан бир неча кун ўтди.. Фурсат топиб яна қайтиб бордим, қарасам, Росулуллоҳ атрофида асҳоблари билан бир жаноза ортидан бориб Бақеъ қабристонига киришган экан, эгнига икки матони кийим қилиб, бирини елкадан ошириб ридо, иккинчисини эса пастга ўраб, изор қилиб олган эдилар. Бориб салом бердимда, бурилиб елкаларидаги муҳри нубувватни (пайғамбарлик муҳрини) кўриш учун орқаларига ўтдим.. Менинг нима хоҳлаётганимни билиб, ридоларини елкаларидан пастга эндирдилар.. Қарасам, соҳибим менга васф этган айни муҳр кураклари ўртасида турар эди!! Мен йиғлаганча ўзимни отиб, ўпа бошладим.. Росулуллоҳ мени чақириб, рўпараларига ўтирғиздилар, ҳол-аҳвол сўрдилар, ҳозир сизларга ҳикоя қилиб бергандек у кишига ҳам бошдан кечирганларимни айтиб бердим. Кейин Мусулмон бўлдим.. Қуллик менинг Бадр ва Уҳуд ғазотида қатнашишимга тўғаноқ бўлди.. У муборак жангларда қатнашолмадим.. Кунлардан бир куни Росулуллоҳ : хўжайинингга бор, ўзингни сотиб олишга у билан келиш, дедилар. У билан ўзимни қудуқ суви ёрдамида уч юз хурмо дарахти ўстириб бериш ва 40 уқийя (1 уқийя қарийб 40 грамм) тилла эвазига озод қилиб олишга келишдим. Росулуллоҳ асҳобларига: биродарларингга ёрдам беринглар, деб буюрдилар. Улар баъзилари 30 кўчат, баъзилари 20, баъзилари 15тадан олиб келиб бердилар, жами 300 кўчат тўпладик. Шунда Росулуллоҳ : Салмон, бор, кўчатларни экишга ер ковла, ковлаб бўлгач, олдимга кел, кўчатларни ўзим ўтқазаман, дедилар. Мен 300 туп кўчатга ер ковлаб бўлиб, олдиларига келдим.. Бирга чиқдик, мен у кишига кўчат узатиб турдим, муборак қўллари ила ўтқазавердилар. Салмон жони қўлида бўлган Зотга қасамки, ўша 300 тупдан биттаси ҳам қуриб қолмади!! Ҳаммаси кўкариб кетди.. Энди мен хурмодан қутулган, бўйнимда тиллалар қолган эди.. Бир куни Росулуллоҳ га баъзи ғазавотлардан товуқ тухумидек тилла ўлжага тушди.. Шунда у зот: хўжайидан ўзини сотиб олишга келишган форсий қани? Дебдилар.. Мени чақиришди. Бордим, менга: мана буни олиб, бўйнингдаги тиллангни уз, дедилар. Мен: Эй Росулуллоҳ, бўйнимдаги тиллалар олдида бу нима бўларди, дедим.. У киши: Ол, Оллоҳ шу билан бўйнингдагини узади, дедилар. Олдим. Уларга ушбу тилладан 40 уқийяни тортиб бердим!! Ҳамда озод бўлдим, хандақ ғазотида Росулуллоҳ билан бирга озод ҳолда қатнашдим. Шундан сўнг бирор ғазотдан қолмадим. ***
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:37 | Message # 5 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Ушбу жозибадор, нурли калималар ила Салмон Форсий ўзини Оллоҳга боғлагувчи, унга ҳаёт йўлини чизиб берувчи ҳақиқатни излаш йўлидаги саргузаштларини гапириб берди.. Саргузаштларига қулоқ тутар экансиз, беихтиёр хаёлга чўмасиз.. Нақадар ҳиммати кўкда бўлган, интилувчан киши бўлган экана! Ичида сақлаётган руҳи бунчалар пок, бунчалар беғубор бўлмаса.. Тоғларни майда-майда этувчи, кескир олмосларданда ўткир, метин иродаси бунчалар мустаҳкам, бунчалар қатъий бўлмаса.! Ҳақиқатга бунчалар берилган, бунчалар содиқ бўлмаса.. Ҳали ҳаётга тўйиб улгурмасданоқ ўз оила-аъзоларидан, отасининг беҳисоб молу давлатидан, сўлим боғ-роғлару кумуш янглиғ товланиб оқаётган ширин сувлардан воз кечиб, ҳақиқат йўлида ўзини қийинчиликларга тўла, машаққатлардан ўзга ҳеч нарсаси кўринмайдиган мажҳул ҳаётга топшириб, бир юртдан иккинчи юртга кўчиб юришнинг ўзи бўладими!! Лекин, интилганга толе ёр, деб бекорга айтмайдилар! Салмон ҳам ўткир зеҳни ила, ҳақни излаган беғубор, синчков қалби орқали кишилар ҳаётини, йўлларини ўрганиб, ўзининг ҳақ йўлидаги қатъий иродаси орқали, ҳаётдаги барча қийинчиликларга сабру бардош қилиб, ҳатто энг азиз мулки бўлмиш ҳуррияти, озодлигидан ҳам ажралиб, қул бўлиб сотилсада, излаган нарсасига охири етди.. Оллоҳ уни дунё сарвари, пайғамбарлар сардори ила жамлади.. Шундан сўнг Оллоҳ унга яна умр бериб, ҳақ байроқлари турли ерларда ҳилпираб, олий бўлганлигини кўришни насиб қилди!! Оллоҳнинг мусулмон бандалари бутун ер юзида башарият тарихида мисли кўрилмаган адолат низомини ўрнатиб, яшнатиб юрганлигининг гувоҳи ҳам бўлди..!! Ўшандай низом ўрнатилишига ўзининг салмоқли ҳиссани ҳам қўшди!!
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 06:38 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:40 | Message # 6 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Унинг ўша салмоқли ҳиссаларидан бири Хандақ ғазотида бўлган.. Бу воқеа ҳижратнинг бешинчи йилида бўлиб ўтган эди.. Ўшанда Мадина атрофида яшовчи яҳудийлар бошчиларидан бир нечтаси Макка мушриклари олдига бориб уларни Оллоҳ пайғамбари ҳамда мусулмонларга қарши гиж-гижлаган, Макка атрофидаги бошқа қабилаларни ҳам бу ишга даъват этишган, ўзлари ҳам бу янги динни таг-томири билан суғуриб ташлашда қўл қовуштириб турмасликларини, баҳодирларча жангга кириб, кўмак беришларини айтиб мақтанишган, ваъдалар қилишган эди.. Эндигина тетапоя бўлиб, оёққа туриб келаётган Исломга қарши қилинган бу мудҳиш тил бириктирув режаси қуйидагича амалга оширилиши керак эди.. Қурайш билан Ғатафон қабиласи аскарлари Мадинага ташқаридан ҳужум бошлаганда Бану Қурайза (яҳудий қабилалардан бири) ичкаридан, мусулмонлар ортидан оёққа турар, натижада мусулмонлар икки томондан зарба еб, тегирмоннинг икки тоши буғдойни қандай янчиб ташласа, мусулмонлар шундай янчилиши, уларга барҳам берилиши керак эди.. Мусулмонлар Исломга қарши қилинган бу фитнадан ҳали бехабар, яҳудийлар билан қўшничилик ришталари ила боғланиб, улардан бирор ёмонлик содир бўлишини хаёлларига келтирмай яшамоқда эдилар.. Бир куни ўша вақтдаги энг зўр, энг кучли қуроллар ила жиҳозланган минглаб аскарлардан иборат қўшин Мадина томон отланаётганини эшитиб қолдилар.. Мусулмонлар тўсатдан келмоқда бўлган бу қўшиндан жуда саросимага тушиб, уларни анча ваҳима эгаллаб олган эди.. Қуръон уларнинг ўша вақтдаги ҳолатини тасвирлаб, шундай дейди: "Қўшинлар сизларга устингиздан ҳам, остингиздан ҳам келган вақтни эсланг, ўшанда кўзлар олайиб, юраклар ҳалқумга келиб қолган, Оллоҳга турли гумонларни қила бошлаган эдингиз"!! Абу Суфён ва Уяйна ибн Ҳисн (Макка атрофидан қўшилган аъроб қабилаларига бошчилик қилган киши) қўмондонлигида 24 000 аскар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг асҳобларини чилпарчин қилиб ташлаш учун Мадинага яқинлашмоқда эдилар. Ушбу армия юқорида ишора этилганидек, фақат Қурайш аскарларидан ташкил топган бўлмай, балки Исломни ўзига хатар деб билган барча қабилалар аскарлари мажмуи эди.. Аҳоли кам бўлган ўша вақтларда бунчалик аскарларнинг тўпланиши анча қийин, тўпланганда эса кишиларни қўрқув ва ваҳимага солмай қўймасди.. Пайғамбар душмани бўлган шахслар, жамоалар, қабилалар, барча-барчасининг ўз манфаатлари йўлида қилган жиддий энг сўнгги уриниши эди бу. Мусулмонлар ниҳоятда танг аҳволда қолиб, пайғамбар уларни маслаҳатга йиғдилар. Табиийки, улар мудофаага, ҳимояга туришга бир овоздан келишдилар.. Лекин ҳимоя қай тарзда бўлади? Шунда бўйлари узун, сочлари қуюқ, пайғамбар суядиган, эҳтиром этадиган бир киши олдинга ўтди.. Салмон Форсий олдинга ўтиб, бир тепаликка чиқдида, Мадинага синчковлик билан қараб, унинг ҳар томондан тоғлар ва тошлар билан ўралганини кўрди.. Бироқ унинг бир томонида анчагина кенг, очиқ ер бўлиб, қўшин худди шу томондангина бостириб кира олар эди..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:42 | Message # 7 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Салмон Форс диёрида кузатган уруш услубларидан бирида ҳимоя учун хандақ қазиш ҳам бор эди.. Росулуллоҳ га яқинлашиб, арабларда ҳали учрамаган шу услубни қўллашни маслаҳат берди.. Ўша очиқ ерга хандақ қазиб, душман ўтиб кетолмаслигини таъминлаш кераклигини айтди.. Агар ўша хандақ қазилмаганида, Оллоҳ билади, воқеа нималар билан якунланар эди.. Бир ой Мадина ташқарисида қамал қилиб, кира олмагач, охирда Оллоҳ томонидан совуқ ва кучли довул туриб, уларнинг чодирларию қозон-ўчоқларини учириб кетган, ночор қолган Абу Суфён қайтишга буйруқ чиқарган эди.. Ўша ғазотда мусулмонлар хандақ қазир эканлар, барча қатори Салмон ҳам қазишда иштирок этди.. Росулуллоҳ улар билан елкама-елка туриб, қазишга ёрдам бердилар. Салмон қўлида чўқмор (керки) ила тошларни майдалар экан, олдидан бир қаттиқ, темирдек харсангтош чиқиб қолди.. Салмон паҳлавонкелбат, бели бақувват, кучли киши эди.. Йўлида учраётган тошларни майдалаб келар, уни бирор тош тўса олмаган эди.. Лекин бу харсанг қанчалик бошига зарба тушмасин, жойидан қимирламас, бирон ери кўчмас эди.. Бошқалар ҳам уриниб, қайсар тош олдида ожиз қолишгач, Салмон Росулуллоҳ қазиётган ерга бориб, қаттиқ тош борлигини айтиб, қазиш йўлини сал ўзгартириб, тошни айланиб ўтишга рухсат сўради.. Росулуллоҳ Салмон билан ўша тошни ўзлари кўргали келдилар, кўрганларида, керкини олиб, асҳобларига узоқроқ туришни буюрдилар. Кейин муборак икки қўлларини осмонга кўтариб "Бисмиллоҳ" деганларича, чўқморни маҳкам тутган ҳолда харсангга урдилар.. Шунда шу пайтгача зарбаларга парво қилмаган харсанг ушбу зарбадан дарз еди, атроф ёришиб кетгандек бўлди.. харсангнинг учдан бири майдаланиб кетди.. Росулуллоҳ : Оллоҳу акбар! Форс калитлари берилди менга.. Ҳийра қасрлари, Кисро (Хисрав) шаҳарлари кўринди, умматим уларга ғолиб бўлажак, дедилар. Кейин иккичи бор кўтариб, яна бир зарба урдилар.. Ўша ҳолат такрорланиб, харсангнинг яна бир қисм майдаланиб кетди.. Росулуллоҳ нинг юзлари ёришиб кетиб: Оллоҳу акбар.. Энди Шом калитлари ҳам берилди.. Менга уларнинг қизил қасрлари ёришиб кўринди.. Умматим улар устиданда ғолиб бўлажак, дедилар.. Учинчи бор уриб, қолганини майдаладиларда: Оллоҳу акбар, менга Яман калитлари берилди.. Санъо қасрларини кўряпман, дедилар.. Оллоҳ ва пайғамбари рост сўзлади!!
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:42 | Message # 8 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Шундай қилиб, Салмон Хандақ қазиш маслаҳатини берган, ғайб асрорларидан баъзилари Оллоҳ томонидан пайғамбарига берилишига сабаб бўлган ўша харсангтошга ҳам биринчи бор дуч келган киши бўлдилар. Пайғамбар ушбу мўъжизани айтаётганида ёнида турган, унга узоқ умр берилиб, ўша мўъжизаларнинг ҳаётда, кўз ўнгида амалга ошганини кўрган эди.. Форс ва Шом шаҳарлари очилганини кўрди.. Санъо, Сурия, Миср, Ироқ қасрларининг гувоҳи бўлди.. Салмон турли ерларнинг кўкка бўй чўзган мезаналардан таралган муборак ҳайқириқлар ила тўлган, ҳидоят, эзгулик, нурга бой бўлганини кўриш шарафига муяссар бўлди.. Ҳиммати кўкда бўлган, сидқу ихлос ила ҳаёт кечирган бу буюк инсон ўз тақволарида, заковатларида ҳам Умар ибн Хаттобга ўхшаб кетар эдилар. Муохот – пайғамбар илк Мадинага келганларида асҳобларини бир-бирига икковора (иккита-иккитадан) қиёматлик дўст қилиб қўйганларида Абуд Дардо билан дўстлашган эди.. Абуд Дардо кечалари қиёмда туриб, намоз ўқиб, кундузлари рўза тутиб юрар эди.. Унинг бундай таркидунёчилигини кўриб, аёли ҳам ўзига қарамай қўйган эди.. Бир куни унинг нафл рўзага бўлган қатъиятидан қайтармоқчи бўлиб сўз очганида унга Абуд Дардо ўгитнамо: Раббимга рўза тутишдан қайтармоқчимисиз, деб қолди.. Шунда Салмон: Устингизда Раббингизнинг ҳам, ўзингизнинг ҳам, аёлингизнинг ҳам ҳақи бор, ҳар бирининг ҳақини ўзига еткизинг, рўза ҳам тутинг, оғизни очиб ҳам юринг.. Кечалари намоз ҳам ўқинг, ухланг ҳам.. Ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беринг, деди.. Бу сўз Росулуллоҳ га етиб борганида: Салмон илмга тўла, дедилар. Росулуллоҳ унинг ўткир заковатини, илмини қадрлар, ахлоқини ҳам мақтар эдилар.. Ўша хандақ кунида ансорлар: Салмон бизлардан, дейишса, муҳожирлар улар қаршисида туриб: йўқ, Салмон биздан бўлади, деб талашиб қолишди.. Шунда узоқдан қараб турган Росулуллоҳ уларга қараб: Салмон биздан, аҳли байтдан (пайғамбар хонадонидан)" дедилар..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:44 | Message # 9 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Албатта, у бундай шарафга лойиқдир.. Али ибн Абу толиб р.а. уни Луқмони Ҳаким деб номлар эди.. Вафотидан сўнг унга у ҳақда савол беришганида: "У биздан, аҳли байтдан эди, Луқмони ҳакимдек киши яна берилармикин, аввалгилар илмидан, кейингилар илмидан олган эди, олдинги ва кейинги китобларни ўқиди, туганмас бир денги эди", деди.. Саҳобалар ичида жуда баланд мартабага эришган бўлиб, уни барчаси ардоқлар эдилар.. Умар р.а. халифалик қилиб турган даврда Мадинага зиёрат қилиб келдилар.. Умар шунда ҳеч кимга кўрсатмаган илтифотини кўрсатиб, ёнларидаги аъёнларни тўпладиларда: Юринглар, пешвоз чиқиб Салмонни кутиб олайлик, дедилар.. Мадина четига чиқиб, Салмон келишини кутиб турдилар. Салмон Росулуллоҳ га учраб иймон келтиргандан бошлаб мужоҳид, обид бўлиб яшадилар, халифалари Абу Бакр, Умар даврларида ҳам шу тахлит ҳаёт кечирдилар.. Усмон халифалигида ҳам яшаб, халифалик ўрталарида омонатларини топширдилар.. Ўша йилларга келиб Ислом байроқлари барча уфқларда ҳилпирар, хазиналар ва мол-дунёлар Ислом мамлакатига ёғилмоқда эди.. Бу вақтларда Салмон қаерда эди? Ўша дунё ёғилган, роҳат-фароғат фурсатлари етиб келган пайтда Салмонни қаердан топсак экан...
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:47 | Message # 10 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Диққат билан назар ташланг.. Ҳў анави соя тагида, хурмо баргларини (хурмо барглари узун-узун бўлади) ўриб, эшиб, саватлар, турли идишлар тўқиб ўтирган салобатли кексани кўряпсизми? Ўша киши Салмон бўладилар.. Калталигидан тиззаларигача очилай деб қолган яктакда, кексалик маҳобати, айни вақтда соддагина кийими билан қўр тўкиб ўтирибди.. Унга бериладиган тортиқ (пенсия) жуда ортиқ даражада, йилига 4 минг- 6минг орасида бўлсада, уларнинг барчасини тарқатиб берар, ундан бир дирҳам бўлсада олиб қолишдан бош тортар эдилар.. "Бир дирҳамга хурмо барглари сотиб олиб, кейин идишлар ясаб, 3 дирҳамга сотаман, бир дирҳамни яна барглар олишга олиб қўйиб, бир дирҳамни оиламга ишлатаман, яна бирини садақа қиламан.. Агар Умар ибн Хаттоб келиб бундан қайтарсада, қайтмайман", дер эдилар.. Эй Муҳаммад издошлари! Эй улуғ саҳобалар!! Эй, барча асрлар бўйи бутун инсониятга шараф бўлган зотлар!!! Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Абу Зарр Ғифорий сингари саҳобаларнинг ҳаёт лаззатларидан воз кечганлари, тақволари ҳақида эшитганимизда, "Ҳа энди бу зотлар Арабистон оролининг қийин, оғир табиатида ўсган кишиларда.." дер эдик.. Бу не ҳолки, бугун рўбарўмизда роҳат-фароғат, тўкин-сочинлик, дунёнинг ривожланган ери бўлмиш Форс Империясидан келган, камбағалларидан эмас, форсларнинг энг кўзга кўринган бойларидан бўлган киши ўзига ёғилиб келаётган ойликларни, моҳоналарни олмасдан ўз қўли ила тўқиган саватлар орқали келган 3 дирҳамдан биргина дирҳамига қаноат қилиб ўтирибди.. Нега энди шу қадар кенглик ва фаровонликда ўсган бул зот бу ҳолни ихтиёр этди? Нечун ўзига берилаётган бошчилик, амирликлардан қочиб, рад этганча: "Таом ўрнига тупроқ есангда, икки киши устидан бошлиқ бўлмаслик уҳдасидан чиқа олсанг, омадинг чопибди.." дейдида, барча мансаблардан, амирликлардан қочиб, жиҳодга кетаётган бўлинма бўлсагина, ёки ўзидан бошқа амирликка яроқли киши топилмай қолгандагина, чор-ночор қабул этиб, бу вазифани уддалаш учун титраб, йиғлаган ҳолда ишга тушадиган бўлиб қолди..? Устига мажбурлаб юклатилган вазифаси эвазига келаётган ҳалол иш ҳақини олишдан нега бош тортади..?? Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасан Басрийдан ушбуларни ҳикоя қилади: "Салмоннинг иш ҳақи 5 000 эди, қўл остидаги 30 000 кишига хутба қилар экан, унинг биргина тўни бўлиб, у ҳам кийим, ҳам тўшак вазифасини ўтар эди.. Моҳонаси чиққанида шундайича ўтказиб юборар, қўл меҳнати орқасидан кун кўрар эди..".
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:48 | Message # 11 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Неъмат қўйнида ўсган, маданият шаробидан симирган бу форсий киши нега бу қадар таркидунёликка берилди, дунёдан этак силкди? Келинг, жавобни унинг ўзидан олайлик, беғубор, улуғвор руҳи Буюк, Меҳрибон Парвардигори томон йўл олиш вақти етиб, ўлим тўшагида ётган вақтида айтган сўзларини эшитайлик.. Саъд ибн Абу Ваққос уни кўргали келди.. Салмон Саъдга кўзи тушар экан кўзлари жиққа ёшга тўлди.. - Нега йиғлайсиз, Абу Абдуллоҳ, Росулуллоҳ сиздан рози бўлиб кетган бўлсалар.. - Худо ҳақи, ўлимдан қўрқиб ё дунёга ачиниб йиғламаяпман, лекин Росулуллоҳ кетаётганларида: "Дунёдан оладиган улушларинг мусофир-қўноқникидек бўлсин", деган эдилар.. Менчи.. мен шунча нарса ичида ётибман... Саъд: атрофига назар ташлаб, бир товоқ, обдастадан бошқа ҳеч нарса кўрмадим, дейди.. - Абу Абдуллоҳ, бизга насиҳат қилиб кетинг.. - Эй Саъд.. Бирор ишга уринганингда ҳам, бирор ҳукмни қилганингда ҳам, бирор молни тақсимлаганингда ҳам Оллоҳни ёдда тут... Ҳаа.. Унинг нафсини тўқ қилган, дунёнинг молларию мансабларию мартабаларидан қўл силташга олиб келган "Дунё сизларни эгаллаб қўймасин, дунёдан оладиган насибангиз мусофир оладиган насиба миқдорида бўлсин" деган Росулуллоҳ нинг марҳаматлари экан.. Салмон бу муборак сўзларга пайравликни қиёмига келтириб, аҳдида тура олган бўлсада, покиза руҳи сафарга отланар экан, "ростдан ҳам аҳдда тура олдимми, чегарадан ўтиб кетмадимми" деган ваҳимада эди.. Ён-верида эса таом ейдиган товоғию сув ичиб, таҳорат оладиган обдастаси бор эди, холос..!! Шундай бўлсада, ўзини дунёга кўмилган, деб ўйлаётибди.. Сизга: "У Умарга жуда ўхшайди", демаганмидим! Мадоин ноҳиясига амирлик қилиб юрган вақтида ҳам аҳволи ўзгармади.. Юқорида айтиб ўтилганидек, амирлик моянасини олишдан бош тортди, сават тўқиб кун кечириб юрди.. Кўйлаги билан тўни эса камсуқумликда бири биридан ўзар эди.. Бир куни йўлда келар экан, бир киши Шом тарафдан анжир, хурмо кўтарганича келиб қолди.. Юк уни анча эзиб қўйган эди.. Олдидан шаҳар аҳлининг оддий кишилари киядиган юпунгина кийинган кишининг ўтаётганини кўргач, "кел, шунга кўтартирай, мен ҳам дам олиб оламан, у ҳам баҳонада бир-икки мирилик бўлиб қолади", деган ўйда уни имлаб чақирди.. У келгач, "кел, буни кўтар", деди.. Йўлда уни олдига солиб, юкини кўтартириб келар экан, рўпараларидан бир тўп одамлар чиқиб қолдилар... Юк кўтариб кетаётган киши уларга салом берди.. Улар тавозеъ билан "Амиримизга ҳам салом бўлсин" дедилар.. Йўловчи ҳайрон.. "Амиримизга салом бўлсин"..?? Қайси амир?? У шу ўйга келар экан, таажжубга тушган, гаранг ҳолда қолган эди.. Ўша тўп ичидан бир нечтаси югуриб чиқиб "Амир ҳазратлари, келинг менга беринг, уят бўлади.." деб қолгани эса уни янада тонг қолдириб, оғзини ланг очириб қўйди.. Ўша юпун кийинган киши кимсан Мадоин амири Салмони Форсий эканлигини билиб довдираб қолди, югуриб келиб минг узр-ла юкни қайтиб олмоқчи бўлди.. Салмон эса "Йўқ, жойингизга етказиб бермагунимча бермайман", деб бош чайқар эди...
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:49 | Message # 12 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Бир куни ундан: Нега бунчалик амирликни суймайсиз? деб сўрадилар. У "тотиб кўриши тотлию, ундан чиқиб кетиш аччиқ, қийинда", дедилар. Кунларнинг бирида дўсти унинг уйига кириб қолиб, хамир қораётганини кўриб сўради: - Хизматчи қани? - Бир ишга юборган эдим, бирйўла икки хизматни буюргим келмади.. "Уйига" деган сўзни эшитган муҳтарамлар унинг уйи қандай эканлигини ҳам билганлари яхши.. Ўша "уй" деб аталмиш кулбани қурмоқчи бўлганда қурувчидан: "уйни қандай қилиб қурмоқчисан", деб сўради.. Қурувчи Салмоннинг зоҳидлигини, тақвосини биладиган заковатли, ақлли киши эди.. Унга жавоб берар экан: "қўрқмасинлар, бор-йўғи ёзнинг жазирамасидан, қишнинг аёзидан сақлайдиган, турсангиз бошингиз шифтига, ётсангиз оёғингиз четига етадиган қилиб қуриб берамиз", деди.. У киши хотиржам бош силкди: "Шундай бўлсин". Унинг ушбу дунёда ардоқлайдиган, кўз қорачиғидек сақлайдиган биргина нарсаси бўлиб, аёлига уни жуда махфий жойга бекитиб қўйишини буюрган, ҳеч ким воқиф бўлмаслигини тайинлаган эди.. Ўлим шарпаси келиб, дунёдан кетиш маҳали яқинлашганини сезгач, хотинига: "Ҳалиги мен яшириб қўй, деган нарсани опкелинг", деди.. Олиб келди.. "Жалуло" ғазоти куни улушига тушган мушк (хушбўй атир кукуни) эди.. Ўлганимда сепилади, деб олиб қўйган экан.. Бир пиёла сув олиб келтириб, унга мушкни солар экан, аралаштариб аёлига деди: - Теварагимга сепиб қўйинг, ҳозир олдимга таом емайдиган, хушбуй ҳидларни хуш кўрадиганлар келади.. Аёли айтганини бажариб бўлгач: - Эшикни маҳкам ёпиб ташқарига чиқинг, деб буюрди.. Аёли чиқиб кетди.. Бир муддат ташқарида қолиб, қайтиб кирганида муборак руҳи жасадидан, дунёдан ажралиб, кўкка чиқиб кетган, улуғ жамоат томон завқу шавқ қанотлари ила парвоз қилмоқда эди.. Зеро, у ерда кўришишга пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, икки ўртоғи Абу Бакр ва Умар билан, дунёни ёғду ва эзгуликка тўлдирган шаҳидлар, покиза танлар билан ваъдалашган эди.. Неча йиллаб Салмонни қадрдонларига бўлган чанқоқ иштиёқ томоғини қақратиб келган эди... Мана энди бемалол, симирса, қонса бўладиган кун ҳам етиб келди..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 06:51 | Message # 13 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Аллох рози булсин. Салмон Ал Форсий радиаллаху анхунинг хакикатни топиш йулида дастлабки куйган кадамлари хакида укир эканмиз Аллох таолонинг куйидаги ояти накадар хак эканлигинига яна бир бор амин буламиз: "Бизнинг (йулимиз)да жидду жахд килганларни, албатта, Уз йулларимизга хидоят килурмиз. Албатта, Аллох эzгу иш килувчилар билан биргадир!" (Анкобут сураси,29:69) __________________
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 07:00 |
|
| |
Mars | Date: Dushanba, 26-May-2008, 13:38 | Message # 14 |
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Messages: 10
Status:
| Abdulloh, Sizdan ham Alloh rozi bo'lsin rahmat
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 15:33 | Message # 15 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| ***********************Билол ибн Рабоҳ**************************** Сизларни бу улкан кишилар ҳаёти билан бақадриҳол таништиришда давом этар эканмиз, энди ўша "Саҳобалар ҳаёти" номли боғнинг яна бир гулшани ила, ўша улуғ, муборак карвоннинг, иймон, садоқат, фидойилик, шижоат, матонат, барча эзгу амаллар ортилган карвоннинг яна бир тенги йўқ фарди ила таништиришга ҳаракат қиламиз.. Умар ибн Хаттоб р.а. уни эслаганда "Абу Бакр бизнинг саййидимиз, саййидимизни озод қилган.." дер эдилар.. Кимсан ҳазрати Умардек киши "саййидимиз" деб турган зот жуда улуғ бўлишида шубҳа йўқ.. Лекин, ровийлар сифатлагандек "қоп-қора, ориқ, ўта узун бўйли, майиздек сочлари бошига ёпишиб ётган, сийраксоқол бу киши ўзларига қаратилган мақтов, олқишларни эшитишлари билан юзларини хам қилиб, кўзларини ерга қадар, ёноқларидан ёшлар думалаб: "Кечагина қул бўлган ҳабашман, холос", дейишдан бошқа гап айтмасди.. Кечагина қул бўлган бу ҳабаш ким бўлди экан? Пайқагандирсиз, гап ҳазрати Билол ибн Рабоҳ ҳақида кетмоқда.. Бутларга қирон келтирган Ислом муаззини ҳақида кетмоқда… Бу одам иймон ва садоқат, фидойилик мўъжизаларидан бири.. Улуғ Ислом мўъжизаларидан биридир.. Ислом тетапоя бўлиб бошлагандан ҳозирга довур, балки қиёматгача мусулмон болалардан хоҳлаганингизни чақириб сўранг, ўша заҳоти жавоб беришади, худди Исломдаги улуғ икки халифа Абу Бакр ва Умарни билганидек.. Хоҳ Мисрда бўлсин, хоҳ Покистон, хоҳ Малайзия, хоҳ Хитой.. Ёки Америкада бўлсин, ёки Европа, ёки Россия.. Ироқ, Сурия, Туркия, Эрон, Судан.. Тунис, Жазоир, Мағриб… Африка чангалзорлари ичида бўлсин, ё Осиё тепаликлари устида… Хуллас мусулмонлар яшаётган қайси диёрга бориб, хоҳлаган болани чақириб ўша юқоридаги саволни берсангиз: "Болакай, менга қара, Билол ким? Биласанми?" десангиз, "Ҳа, пайғамбаримиз муаззини, динингдан қайтасан, деб эгаси қайноқ тош билан азоблаганда "Аҳад, Аҳад" деб турган қора кишида", деб жавоб беради.. Ислом ато этган бу инъомнинг кўрсангиз, номининг тилларда достон, асрлар узра тарқалиб, азон исми билан унинг исми қоришиб кетганини кўрсангиз, билингки, худди шу Билол Исломдан илгари бир ҳовуч хурмо эвазига эгасининг туясини боқиб юрадиган қулдан бошқа ҳеч ким эмасди..! Ислом бўлмаганида шу зайлда беқадр ҳаёт кечириб, гумномлигича ўлиб кетган, номидан асар қолмаган бошқа миллионлаб қуллар сингари бунданда ному нишон қолмаган бўлур эди.. Лекин Иймон туфайли унда жўш урган фидойилиги, иймон келтирган улуғ Дини туфайли Ислом улуғлари, улкан, покиза зотлари ичида баланд мартабага эга бўлди.. Дунёда қанчадан қанча мартаба, бойлик, мансаб эгаси бўлганлар ўша ҳабаш қул эришган улуғ, ўчмас номнинг ўндан бирига, балки юздан бирига ҳам эришолмадилар…! Оддий кишиларни қўятурайлик, тарих қаҳрамонларидан аталмиш кўпчилик машҳурлари Билол эришган шуҳратни қўлга киритолгани йўқ.. Одамлар ўша вақтларда, ҳозирги жоҳилият тарқалган кўп ерларда ҳам, Африканинг қаеригадир мансуб бўлган, Билолга ўхшаган, ҳатто ўзининг ҳаётига ўзи ҳукмрон бўла олмайдиган, сотиб олган эгасининг бир моли ҳисобланмиш бир қул, эгасининг мол-қўй, чорвалари ичида кун кечирадиган бир қарол бирор нарсага қодир эмас, ҳеч нарса қила олмайди, деган ўйда эдилар.. Бу киши эса ўша ўй-хаёлларни тўзғитиб юбориб шундай иймонга эришдики, бошқалар бундай иймонга эришиши амри маҳол эди.. Устига устак мусулмон бўлиб, пайғамбарга эргашган барча қурайш зодагонлари орзу қиладиган "пайғамбар ва Исломнинг илк муаззини" деган шарафли номга эга бўлди.. Билол… ибн… Рабоҳ… Келинг, бу учтагина калима ўзида жамлаган улуғ саҳобанинг ҳаётига бирров назар ташлаб ўтайлик.. (davomi keyingi betda)
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 15:42 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 15:39 | Message # 16 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| (Билол ибн Рабоҳ r.a. hayoti haqidagi hikoyamizning davomi)********************************************************************* У қоралар уммати ҳисобланмиш ҳабаш диёридан.. Фалакнинг гардиши билан Маккадаги Қурайш зодагонларидан ҳисобланмиш Бани Жумаҳ қабиласидаги чўрилардан биридан дунёга келди.. Кунлари бошқа қуллар куни каби кўримсиз, бесамара ўтар, на бугунида бир нарса қила олар, на эртасига умид билан қарарди.. Одамлар Маккада "Муҳаммад хабари"ни қўлма-қўл қилиб, оғиздан оғизга кўча бошлаган пайтда унинг ҳам қулоғига бу янги хабар чалинган, эгаларининг, уларникига келадиган меҳмонларнинг гаплари орқали, айниқса, унинг ва ўша қабиланинг бошқа қулларининг хожаларидан бири бўлган Бани Жумаҳ саййидларидан бири бўлмиш Умайя ибн Халаф оғзидан анчагина нарса эшитган эди.. Умайянинг бу янги пайғамбар ҳақида ғазаб, нафрат билан дўстларига, қабиладошларига гапираётганлигининг кўпинча гувоҳи бўлар, бир йўсин, бир ритмда кетаётган ҳаётига бу хабарнинг янгилик бўлаётганини қалби сезиб турар, уларнинг ғазаб, таҳдид, адоватга тўла гаплари орасида Муҳаммаднинг ростгўй, покиза, амонатлилигини гапиришиб, ҳайрон бўлган ҳолда: "Муҳаммад бирор ёлғон ҳам сўйламаган киши эди, сеҳргар десак, сеҳргар эмас, жинни дейлик десак, жиннига ўхшамайди, нима бўлганда ҳам бу олиб келган нарсасига ҳеч ҳам йўл қўйиб бўлмайди, одамларни бу динга киришдан қайтариш керак", дейишаётганини кўриб юраги ҳаприқиб қўярди.. Ҳа.. Мушриклар у зот ҳақида, амонат, вафоси, мардлиги, ахлоқи, покизалиги, ақлли киши эканлиги ҳақида сўзлашар, нега бу даражада адоват қилишаётганини яширмас ҳам эдилар.. Ота-боболарининг динлари, шунча асрлар бўйи бу орқали тўпланган, ибодат, расм-русумлар маркази бўлган диний пешволик мартабаси кетиб қолишидан қўрқишар, устига устак, "нега айнан Бани Ҳошимдан пайғамбар чиқаркан" деган ҳасад уларни қамраб олган эди.. * * * Бу воқеалар, ҳолатларни яқиндан кўриб юрган Билолга бир куни Оллоҳ нури етиб, покиза қалби, беғубор руҳига тараладида, Росулуллоҳ :saws: га бориб ўзининг иймонини эълон қилиб, мусулмон бўлади.. Унинг мусулмон бўлгани бир пасда барча ерга тарқаб, эгаларининг, хожаларининг ҳам қулоқларига етмай қолмайди.. Бу хабардан уларнинг кибру ҳаво билан шишган бошлари гир айланиб, ғуруру менсимаслик ила осмонга кўтарилган бурун катаклари кенгайиб кетади! Кимсан Бани Умайя қабиласининг арзимас, бир пулга қиммат қоравой қулларидан бирининг мусулмон бўлиши уларнинг оппоқ юзларига қоп-қора оёғини қўйиш билан тенг бўлиб, шармандаю шармисорлик эди!! Чексиз ғазабга минган Умайя ёрилиб кетмаслик учун тишини тишига босганча: "Майли… Бугун кун ботиши билан бу нонкўр қулнинг исломи ҳам ботади.." деб хириллар эди.. Лекин ҳеч қачон Билолнинг ислом қуёши ботмади, балки бир кун келиб, барча Қурайш бутлари ботиб кетди, бутпарастлар ҳомийлари ботиб кетди.!
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 15:47 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 15:50 | Message # 17 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| * * * Билол эса, фақат Исломгагина эмас, бутун башарият учун шараф бўладиган ишни қилди.. Буюк киши сифатида, улуғлар қаторида энг қаттиқ, мудҳиш азобларга дош берди. Бу билан гўё Оллоҳ таоло "башаранинг қора бўлиши тананинг қул бўлиши ўз иймонини топган, Раббига маҳкам боғланган, ўз ҳақини ҳимоя қилган Руҳ иродасини ҳеч ҳам бука олмайди, унинг азаматини йиқа олмайди" деётгандек эди.. Билол бу матонати билан замонасидаги, балки барча замондаги кишиларга "виждон эркинлиги, қалб ҳокимиятини олтин тўла ерга ҳам, азоб тўла ерга ҳам алишиб бўлмайди" деган дарсни ўтаётган эди.. Динидан қайтиш учун, қаноатини ўзгартириш учун қайноқ чўғ устига қўйилсада, бош тортди… Дарҳақиқат, тенги йўқ тарбиячи бўлмиш Муҳаммад а.с. ҳамда улуғ Ислом - эгасига қул бўлган бу нотавон ҳабашдан қалб дахлсизлиги, виждон эркинлигини ҳимоя қилиш борасида бутун башариятга узтоз бўлса арзийдиган бир кишини етиштирдилар.. Саҳро темирдек, ҳаво мисдек қизиб, жаҳаннамга айланган вақтда Билолни олиб чиқиб, кийимларини ечган ҳолда чўғдай қизиб турган қайноқ тошлар устига ётқизишар, кейин бир неча киши бир бўлишиб ёниб турган бир харсангни кўтариб келишиб, кўкрагига босиб қўйишар эди.. Бу азоб ҳар куни такрорланар, узоқдан гувоҳ бўлганларнинг раҳмлари келиб юраклари сувдек оқиб турар, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмас эди.. Азобнинг қаттиқлигидан уни азоблаб турганларнинг баъзи бирлари ҳам таъсирланиб кетган эди.. Охирда улар олиҳаларини бир мартагина яхши сўзлар билан тилга олса қўйиб юборишларини айтиб, ялинишга тушишди.. Улар шундайича қўйиб юборишса, Қурайш зодагонларидан "ээ ўла, қулидан енгилипти" деган иснодга қолишдан қўрқар эдилар.. Лекин шу биргина, оғиз четидан чиқиб кетадиган сўзни ҳам Билол айтишдан бош тортар, ўрнига ўзининг кейинчалик мангуликка айланган машҳур сўзини такрорлар эди: Аҳад… Аҳад.. Жаллодлари бир ўдағайлашар, бир ялинишар, "Лот билан Уззониям айт" дейишар, у: "Аҳад.. Аҳад…" дейишдан нарига ўтмас эди.. Улар тағин зуғум била: "Биз айтгандек айт" дейишса, ажойиб киноя билан, чақиб олувчи истеҳзо ила: Тилим айланмайди, дер эди!!
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 15:52 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 15:56 | Message # 18 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| * * * Росулуллоҳ :saws: ва мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилишиб, у ерда жойлашганларидан сўнг, пайғамбар :saws: намозга азон айтишга буюрадилар.. Ҳар куни беш маҳал намозга чақириб, уфқлар оша такбирларию таҳлиллари тарқаладиган бахтли киши ким бўлса экан...? Бу киши ҳазрати Билол бўладилар.. Ҳа.. Ўн уч йил илгари қийноқда қолиб қайноқ тошда азоб тортар экан: "Аҳад.. Аҳад.. Аллоҳ яккадир.." деб нола қилган зот бугун ўша Аллоҳ яккадир деб айтган ноласини "Аллоҳу акбар", "Аллоҳ Буюкдир" ҳайқириғига улайдиган киши бўладилар.. Унга пайғамбар :saws: назари тушиб, ушбу муҳим вазифага лойиқ деб топилган эди.. У ўзининг соф, жарангдор, ёқимли, ширали овози билан юракларни иймонга тўлдириб, қулоқларга ажиб бир оҳанг инъом бағишлар эди: Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк) Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк) Ашҳаду ал лаа илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман) Ашҳаду ал лаа илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман) Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ.. (Муҳаммад унинг пайғамбари деб гувоҳлик бераман) Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ.. (Муҳаммад унинг пайғамбари деб гувоҳлик бераман) Ҳайя алас солааҳ.. (Намозга келинглар) Ҳайя алас солааҳ.. (Намозга келинглар) Ҳайя алал фалааҳ.. (Нажотга келинглар) Ҳайя алал фалааҳ.. (Нажотга келинглар) Аллоҳу Акбар.. Аллоҳу Акбар.. (Аллоҳ барчадан буюк) Ла илааҳа иллаллоҳ.. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ)
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 15:57 | Message # 19 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Мусулмонлар билан Қурайш ўртасида уруш оёққа туради... Бўлиб ҳам анча кескин, ўша давр урушларига мос, бошлар сапчадек узиладиган, қўллар кесилиб, оёқлар қирқиладиган аёвсиз жанг бошланади.. Ўша жангда, Исломнинг аввалги ғазоти бўлмиш бадр жангида Билол ҳам қатнашиб, қаҳрамонларча жанг қилади.. Ушбу урушда Қурайш ўзининг энг аслзодаларини, жигарбандаларини урушга ташлаган, барча зодагонлар ўз ҳалокатли чоҳларига ўзлари қадам қўйган, ўз қабрлари томон ўзлари қадам босиб келган эдилар. Билол хожаси бўлган, уни ваҳшийларча азоблаган Умайя ибн Халаф урушдан қолмоқчи бўлган, лекин уни бир воқеа урушга чор-ночор чиқишга мажбур қилган эди: Яқин дўсти бўлган Уқба ибн Абу Муъайт унинг уришдан қолмоқчи бўлаётганини эшитиб қолиб қўлига атир-упалардан бири (аёллар ишлатадиган пардозлардан бири) ни олиб келиб, уни ва атрофида ўтирган қавмини ҳайрон қолдирганича Умайя олдига тап этиб ташладида: - Ўўв Абу Али, мана шуни ишлатавер, энди сени эркак эмас, хотин десак ҳам бўлаверади, деди!!! Умайянинг ўз қавми олдида қандай аҳволга тушганини сўрамай қўяверинг.. У аччиқ ва уятдан бир оқарган, бир кўкарган, бир қизарган, охирда қорайиб қулоғи шанғиллаб, тили ҳам калимага айланмай қолган эди.. Ва ниҳоят, бироз ўзига келиб: - Олиб келган нарсанг ҳам қуриб кетсин... Ўзинг ҳам қуриб кет..!! дея олган эди.. Шундай қилиб оёғи тортмасада андиша ва уятнинг зўридан ночор урушга чиқди.. Тақдирнинг ажиб ўйинлари, сир-асрорлари, баланд-пастликлари борда... Уқба ибн Абу Муъайтнинг ўзи Умайяни Билол ва Билол сингари бечораларни азоблашга ундар эди.. Бугун эса айнан шу Уқба Умайянинг ҳалокати бўладиган, ўзининг ҳаб қабристони ҳисобланмиш Бадрга чиқишга ундаб ўтирибди.. Уни юқоридагидек тезламаганда Умайя урушга бормаслиги турган гап эди.. Лекин.. Ҳикматли зот Аллоҳ амрини қилиб бўлган... Умайя чиқсин.. Зеро, у билан Оллоҳ бандаларидан бири орасида ҳали тугалланмаган бир масала бор.. Орани очиқ қилиш вақти етди.. Жазо бергувчи ҳаргиз ўлмагай.. Қандай нарса қилган бўлсанг ўшандай жавоб оласан.. Экканингни ўрасан..!! Кечагина бегуноҳ бандаларни, ҳимоячиси йўқ бечораларни аёвсиз калтаклаб, қамчи ўйнатган Умайя бугун ўша бечоралардан бири қўлида, одам ўрнида кўрмайдиган бир киши зарбаси остида жон беради... Билол қўлида ўлим топади.. Яқиндагина ўша қўлларни занжирда тутиб, суғурилиб кетгунча судраган, қўл соҳибини мисли кўрилмаган азоблар билан қийноққа солган эди.. Уруш бошланиб қиличлар, камонлар, найзалар ишга кирган, атрофни қичқириқлару чанг тўзон тутиб кетган, кимлар ўлиб, кимлар ярадор бўлган эди.. Умайя ҳам қолган мушриклардан қолишмай мусулмонларга иложи борича кўпроқ талафот етказишга интилар, ҳаёт ширинлигини ҳар лаҳзада ёдлаб жон ҳолда қилич сермар эди.. Шу зайлда урушнинг ниҳоясини кута бошлади.. Уруш дами пасайиб бошлаган вақтда пайғамбар :saws: издошларидан бири, Умайяни яхши танийдиган, Умайя ҳам яхши биладиган Абдураҳмон ибн Авфни кўриб қолдию қувониб кетди.. Урушнинг мусулмонлар фойдасига ҳал бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб турган Умайя жонини сақлаб қолиш умидида Абдураҳмоннинг қўлига асир бўлиб тушишни таклиф қилиб ундан илтимос қилди.. Абдураҳмон ҳам унинг бу ҳийласидан хабари йўқ "майли" деб кўнди.. Уруш ҳали давом этар, аввалги шиддатида бўлмаса ҳам, қиличлар ярқираши, камон ўқлари визиллаши, найзалар шувиллаши эшитилиб турар эди.. Йўлда кетишар экан, Умайяни Билол илғаб қолдида: - Куфр боши Умайя ибн Халафми?!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай.. деганча қичқириб келиб, қилич сермаб доим кибр ва мақтанчоқлик ила бурни осмонда бўлган бошни сапчадек узиб ташламоқчи бўлди.. Шунда уни Абдураҳмон тўхтатар экан: - Билол, ахир бу менинг асирим, деди. Асир? Қанақасига асир бўлсин? Уруш ҳали тугагани йўқку.. Қанақасига асир бўлсин ахир.. Ҳозиргина мусулмонлар жасадларини тилка қилган қиличидан қон томиб турибдику.. Йўқ.. Бу Билол назарида мусулмонлар устидан, уларнинг ақллари устидан безбетларча кулиш эди.. Умайя Маккада етарлича кулиб, етарлича масхара қилиб олди..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:01 | Message # 20 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Шунчалик кулдики, бугунги кун учун, ҳозирги аянчли ҳоли учун кулиш қолмади, кулиш планини бажариб бўлди..! Билол дўсти Абдурраҳмон ибн Авф ҳимоясини бир ўзи ёриб ўтолмаслигини кўриб бор овозида бақирди: - Эй Оллоҳ ансорлари!! Куфр боши Умайя ибн Халаф!! Шу қутуладиган бўлса мен яшамай..!! Шунда бир гуруҳ мусулмонлар қилич яланғочлаб, Умайя ва унинг ўғлини – ўғли ҳам қурайш кофирлари сафида эди – ўраб олдилар, ўлим гирдоби уларни ўз оғушига олган эди.. Абдураҳмон ҳеч нарса қила олмай қолди.. * * * Ушбу мақомда Билолдаги раҳмдиллик, шафқат сифатларини излашга ҳақимиз йўқ бўлса керак деб ўйлайман.. Бордию Билол билан Умайя ўртасидаги учрашув ўзгача шароит, ўзгача ҳолатда рўй берганида балки Билолдан раҳм-шафқатни сўрашимиз дуруст бўлар эди.. Иймонида, тақвосида бунчалик бўлган киши бахиллик қилмаган бўлар эди.. Лекин улар уруш ичида кўришдилар, бир-бирларини йўқ қилиш учун келган майдонда учрашдилар.. Қиличлар ўйнаётган, ўликлар тутдек тўкилаётган, одамлар бошида ўлим шарпаси айланиб юрган вақт эди.. Шунда шундоққина рўпарасида бир маҳаллар баданида бир энлик ҳам жой қолдирмасдан азоб берган Умайя чиқиб қолади.. Ўзиям қаерда ва қай ҳолда учратиб қолади? Уруш майдонида, қаршисида учраган мусулмон бошини сапчадек узиб турган ерда учратди, бордию Билол ҳам учраганда унинг ҳам бошини танасидан жудо қилишга киришган бўлар эди.. Ана шундай пайтда учрашиб қолган Билолдан: кечириб қўяверсангиз бўлармиди, деб сўрашимиз адолатдан, мантиқдан бўлмаса керак..
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 16:02 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:03 | Message # 21 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Кунлар ўтиб, Макка фатҳ қилинадиган пайт ҳам етиб келади.. Росулуллоҳ 10 000 мусулмон ичида Оллоҳга шукроналар қилиб, такбир айтган ҳолда кириб келадилар, тўғри Каъба томон йўл оладилар... Қурайш йил кунлари сонича бутларни тиқиб ташлаган ушбу покиза маконга етиб келадилар.. Ҳа... Ҳақ келиб, ботил гум бўладиган вақт етиб келган эди.. Бугундан бошлаб энди Уззо ҳам, Лот ҳам, Ҳубал ҳам бўлмайди.. Бугундан бошлаб инсон ўзининг мағрур бошини тошга ҳам, ҳайкалга ҳам эгмайди.. Энди инсонлар бутун қалблари билан фақат Оллоҳга, ўхшаши йўқ бўлган, яккаю ягона, энг буюк, энг олий зотгагина ибодат қиладилар... Пайғамбар Каъбага ўзлари билан бирга Билолни ҳам бошлаб кирадилар.. Киришлари билан чўплар орқали фол очиб турган шаклдаги араблар Иброҳим алайҳиссалом рамзи деб атайдиган бутга рўпара келиб, ғазабга миндиларда: "Ўлиб кетишсин.. Бобомиз фол очмас эдилар.. Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам эмас, балки ҳаққа мойил мусулмон эди, мушриклардан эмасди" дейдилар.. Билолга масжид томига чиқиб азон айтишни буюрадилар.. Билол азон айта бошлайди.. Бу ширин азон энг муқаддас макон, улуғ бир пайтда, ажойиб бир муносабатда айтилмоқда эди.. Азонни эшитиб Маккада ҳаёт гўё ҳаракатдан тўхтаган эди.. Минглаб мусулмонлар азонни Билол кетидан хушуъ билан пичирлаганча тин олган эдилар.. Мушриклар эса уйларида ишонгилари келмас: Кечагина бу ерлардан ҳайдаб юборилган Муҳаммад ва унинг қашшоқ издошлари шулармия..?? Ўн минг кишини эргаштириб келгани ростмия... Қувиб, ҳайдаб, уруш қилиб, энг азиз ва қадрдон кишисини ўлдирганимиз Муҳаммад шуми.. Ўша вақтда Каъба ҳовлисига яқин ерда қурайш зодагонларидан учтаси ўтирар, булар эндигина мусулмон бўлган Абу Суфён, ҳали мусулмон бўлмаган Аттоб ибн Усайд ҳамда Ҳорис ибн Ҳишом эди... Аттоб азон айтаётган Билолдан кўзини узмай: - Бу кўргуликларни кўрмай кетган Усайднинг (ўлиб кетган отасини назарда тутмоқда) омади бор экан... деди.. Ҳорис эса: - Мен эса, Худо ҳақи, Муҳаммаднинг ҳақлигини билганимда эргашган бўлардим, деб қўйди.. Абу Суфён бўлса: Мен ҳеч нарса демайман, гапирсам мана шу майда тош еткизса керак!! деди. Пайғамбар Каъбадан келар экан уларни кўриб, юзларига бирров назар ташлаб, кўзлари Оллоҳ нури ҳамда ғалаба нашидаси ила порлар экан: - Айтган нарсаларингизни билдим.. дедилар, ораларида бўлган суҳбатни айтиб бердилар. Шунда Ҳорис билан Аттоб йиғию зори қилганича: - Оллоҳнинг пайғамбари эканлигингизга гувоҳлик берамиз, Худо ҳақи, атрофимизда бирор киши йўқ эдики, сизга хабар берди, деб ўйласак!! дейишди.. Энди улар Билолни бошқача, янги қалблар ила қаршилар эканлар, салгина илгарироқ, пайғамбар Маккага кирган вақтда айтган муборак сўзлар акс-садоси қулоқларида янграр эди: - Эй Қурайш жамоаси... Оллоҳ таоло сизлардан жоҳилият кибрини, ота-боболар билан гердайишни кеткизди... Инсонлар барчаси Одам (а.с)дан... Одам эса тупроқдан эди...
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:06 | Message # 22 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Билол Росулуллоҳ билан барча ғазавотларда қатнашиб, намозларда азон айтиб, уни зулматдан нурга олиб чиққан, қулликдан озодлик сари элтган ушбу буюк динга ҳар томондан ёрдам бериб, ҳимоя қилиб яшади.. Яшар экан, Ислом шаъни улуғланиб, мусулмонлар шони ўсиб борди.. Ўз амаллари ила Росулуллоҳ қалбига қанчалик яқин бўлиб, у зотдан олқиш, "жаннат аҳлларидан бири" деган улуғ сўзни эшитишига қарамай, ўша ўша Билол бўлиб, кишилар учун ҳеч нарсани аямайдиган, камсуқум Билол бўлиб қолаверди, ўзини "кечагина қул бўлиб юрган одам" дейишдан нарига ўтмади.. * * * Росулуллоҳ Оллоҳ ҳузурига барча нарсадан кўнгиллари тўқ, хурсанд ҳолда йўл олдилар, омонатларини топширдилар.. Ортидан мусулмонлар ишини халифалари – ўринбосарлари Абу Бакр бошқара бошлади.. Бир куни Билол пайғамбар халифаси олдига кириб: - Эй пайғамбар халифаси, мен Росулуллоҳнинг "Мўмин амалининг энг афзали жиҳоддир" деётганларини эшитдим, деди. - Нима истайсиз, эй Билол? - Ўлгунимга қадар Оллоҳ йўлида рибот* қилмоқни хоҳладим.. - Бизга ким азон айтиб туради? Шунда Билол кўзи жикка ёшга тўлиб, юзига оқар экан, деди: - Росулуллоҳдан кейин ҳеч кимга азон айтиб бермоқчи эмасман.. - Қолинг, биз учун ҳам айтиб туринг.. - Сизники бўлишим учун мени озод қилган бўлсангиз, майли, сиз айтгандай бўлсин... Лекин Оллоҳ учун озод қилган бўлсангиз, менинг ўзимга қўйиб беринг... - Балки, Оллоҳ учун озод қилганман, эй Билол... Шу ерда ровийлардан икки хил ривоят келган... Баъзилар Билол Шомга сафар қилиб, ўша ерда жиҳодда, риботда қолган дейишса, баъзилар Абу Бакр илтимосига кўра охири Мадинада қолишга рози бўлган, Абу Бакр вафотидан кейин Умар халифаликка ўтирганда рухсат сўраб, Шомга жўнаб кетган, дейишади... Нима бўлганда ҳам, Билол қолган умрини Ислом ҳудудларидан бирида жанговар ҳимояда туриш учун ўтказишга азм қилган, Оллоҳ ва Расулига улар хуш кўрадиган энг яхши амал билан рўпара бўлишга қатъий қарор қилган эди.. Энди у ўзининг ширин, ширали, салобатли овозини кўтариб азон айтишдан тўхтаган эди.. Чунки азонида "ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ" – "Муҳаммад Оллоҳ пайғамбари, деб гувоҳлик бераман" ни айта бошлаши билан томоғига бир нарса келиб тиқилар, бурунги хотиралар қўзғалиб кетиб, ич-ичидан келган ҳиқиллаш олдида овози қирқилиб қолар, сўзлар давомини кўзидан селдек оқаётган кўз ёшлари айтар эди... Унинг охирги азони амирул муъминин Умар Шом диёрига борганида бўлган эди.. Ўшанда Умарга ялинишиб, Билолнинг бир мартагина азон айтиб беришини сўраб беришини илтимос қилишган эди.. Намоз вақти етиб келгач, амирул муъминин Билолни чақириб ундан азон айтиб беришни илтимос қилди.. Билол чиқиб азон айтди... Ўзи ҳам йиғлади, саҳобаларни ҳам, Росулуллоҳ вақтида Билол азонини эшитиб юрган саҳобаларни ҳам йиғлатди.. Тўлиб-тошиб, сел бўлиб йиғладилар... Умар ҳаммадан кўра кўпроқ йиғлар эди.. * * * Билол ўзи хоҳлаганидек, Шомда, Оллоҳ йўлида риботда турган ҳолда вафот этди.. Ҳозирда, Дамашқ тупроғи тагида эътиқод ва виждон эркинлигини ҳимоя қилган, башарият улуғларидан бирининг жасади ётибди.. ================= * Ribot - Ислом ва мусулмонларни ҳимоя қилиш учун жанговор ҳолда қўриқчиликда туриш.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 16:07 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:13 | Message # 23 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Bilol ibn Raboh Davomi... Ўшанда Умарга ялинишиб, Билолнинг бир мартагина азон айтиб беришини сўраб беришини илтимос қилишган эди.. Намоз вақти етиб келгач, амирул муъминин Билолни чақириб ундан азон айтиб беришни илтимос қилди.. Билол чиқиб азон айтди... Ўзи ҳам йиғлади, саҳобаларни ҳам, Росулуллоҳ вақтида Билол азонини эшитиб юрган саҳобаларни ҳам йиғлатди.. Тўлиб-тошиб, сел бўлиб йиғладилар... Умар ҳаммадан кўра кўпроқ йиғлар эди.. * * *
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Dushanba, 26-May-2008, 16:41 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:22 | Message # 24 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Бу қисса хар замонда такрор айтилса хам зериктирмайди.. У кишининг сехирли аъзонларига хеч ким тўймасди.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Seshanba, 27-May-2008, 18:01 |
|
| |
Abdulloh | Date: Dushanba, 26-May-2008, 16:38 | Message # 25 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Assalomu alaykum hurmatli forumdoshlar. Sahobalar hayoti haqidagi ruknimizni davom etar ekanmiz, tarixda zabardas insonlar o'tganliklariga, ularning hayotdagi qiyinciliklar bilan sabot bilan kurashganlariga, go'zal fazilatlarga ega bo'lganliklariga , o'zlari ushlagan sof aqidagsiga naqadar sodiq bo'lganliklariga yana bir bor guvoh bo'lamiz. Hammalarimizga o'z vaqtlarimizdan unumli foydalanishni tilab qolaman.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Seshanba, 27-May-2008, 18:07 |
|
| |
Abdulloh | Date: Seshanba, 27-May-2008, 18:12 | Message # 26 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Сайид ибн Омир “Йиртиқ кийим остидаги буюклик” Айтингчи қай биримиз бу исм билан таниш , ёки қай биримиз илгари бу ҳақида эшитганмиз? Шубҳасиз кўпчилигимиз, эҳтимол ҳаммамиз ҳам бу исм ҳақида ҳеч нарса билмаслигимиз мумкин . Гўёки мен ҳам сизлар билан биргаликда бу инсонни ўрганиб туриб, бир-биримизга : “Сайид ибн Омир ким ўзи ?”- деб савол қилаётгандаймиз . Албатта бироз ўтиб бу зот ким эканлигини билиб оламиз ...!!! Гарчи унинг исми бошқа улуғ асҳоби икромларнинг исмларига ўхшаб жарангдор ва ҳаммага таниш бўлмасада , у Росул Акром САВнинг улуғ саҳобийлардан бири бўлган эди . У буюк тақводорларнинг бири ҳисобланади … Барча саҳобийлар каби у ҳам Пайғамбар АС дан бирор бир ғазот ёки маросимда ажралмас эди . Ахир мўмин киши учун, на уруш ва тинчлик даврида Росулулллоҳдан ортда қолиш дуруст эмаску . Сайид Хайбар фатхидан аввал иймон келтирди. Исломнинг қучоғига кириб, Пайғамбар САВга байъат берганидан бошлаб , бутун ҳаёти , вужуди ва такдирини шу йўлга бағишлади . Тоат , зухд , олийжаноблик , тавозуъ , тақво ва бошқа буюк фазилатларнинг барчаси , мана шу покиза ва гўзал инсонда топилар эди . Қачонки бу инсоннинг буюк жиҳатларини кўришга интилганимизда , биздан чуқур таффакур талаб этилади . Оломон ичида кўзимиз Сайидга тушса , бошқалардан ҳеч алоҳида хусусиятларга эга эмаслигини кўрамиз . Сочлари тўзиган. На кийимида , на ташқи кўринишида, уни фақир мусулмонлардан ажратадиган сифатлари йўқлигини биламиз . Агарда биз киймини ва ташқи кўринишига эътибор қилиб, у инсоннинг ҳақиқатини билмоқчи бўлсак , ҳеч нарсани пайқай олмаймиз . Негаки бу зотнинг буюклиги аслида унинг ташқи кўринишида эмас эди . Унинг улуғлиги оддий ва соддалиги остида яширинарди . Ҳудди чиғаноқ ўз ичига дуру-гавҳарни яшириб олганини биласизми ? У инсон худди шу каби эди . Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб р.а. Муовияни Шом вилояти ҳокимлигидан озод этгач , унинг ўрнига кимни тайин қилишни ҳаёл қилиб , ён-атрофига назар ташлади . Умар р.а нинг ҳоким ва волий тайинлаш услуби , ғоятда чуқур эҳтиётликни ва дақиқликни ўзида мужассамлантирарди . Сабаби узоқ вилоятдаги у тайин этган ҳоким бирор-бир хато ёки гуноҳ қилса , тез кунда Аллоҳ Таъло бу хусусда икки кишидан , яъни энг аввало Умар р.а дан, сўнгра хато эгаси бўлган волийдан сўрашига иймон келтирган эди . Шом ўша кунларда энг ката шаҳарлардан бири бўлиб , Ислом келмасидан илгари асрлар давомида бир-бирига мос келадиган турли маданиятлар ичида яшаган эди . Шу билан биргаликда Шом тижорат маркази ва неъматлар диёри ҳам бўлганди . Шунинг учун бу диёрда инсон дунёга мухаббат қўйиб , тезда мафтун бўлиши мумкин эди . Умарнинг фикрича бу диёрга шайтоний хирс ва ҳою-ҳавасдан ўзини олиб қочадиган зоҳид , Аллоҳга кўп ибодат қилувчи ва кўп тавба айтувчи покиза инсонгина раҳбарлик қилишга ҳақли эди (davomi bor)
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
Message edited by Abdulloh - Seshanba, 27-May-2008, 18:17 |
|
| |
Abdulloh | Date: Yakshanba, 01-Iyun-2008, 12:49 | Message # 27 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Умар анчагина фикрлаб , ҳаёл сургач, бирдан : “Топдим .. Менинг олдимга Сайид ибн Омирни чорланг ” - деб қичқириб юборди . Бироздан сўнг мўминлар амирининг ҳузурига Сайид ибн Омир етиб келгач ,Умар р.а унга Химс шаҳрининг ҳокимлигини топширмоқчи эканлигини билдирди . Бироқ Сайид узр сўраб деди : “ Йа амирал мўминин , мени фитнага солмагин ” Умар деди : “Аллоҳга қасам, сени тинч қўймайман . Халифаликни ва бутун масъулятни мени зиммамга юклаб , ўзларинг четга қочяпсизларми ? ” Умар р.а нинг бу таъсирчан сўзларини эшитган заҳотиёқ , Сайид рози бўлди .Албатта чиндан ҳам халифалик ва омонатларни Умарнинг устига юклаб, сўнгра ёлғиз ўзини ташлаб қўйиш адолатдан эмасди. Агар ҳокимлик масъулиятидан Сайид ибн Омир каби инсонлар бош тортсалар Умар р.а. бундай қийин ишларни кимнинг ёрдамида ҳал эта олади?. Шундай қилиб Сайид “Химс” шаҳри томон йўл олди. У билан бирга эндигина уйланган жуфти ҳалоли ҳам йўлга чиқди. Унинг аёли ниҳоят даражада гўзал эди. Умар р.а. уларга бир қанча мол-мулк ва зеб-зийнатни ҳадя этди. Сайид билан аҳли аёли Химсга келиб ўрнашиб олгач, аёли Умар р.а. уларнинг икковларига ҳадя қилган мол-мулкдан ўз улушини талаб қила бошлади. Бу пулларга у кийим-бош, асбоб-анжом ва уй жиҳозларини сотиб олиб, қолган маблағларни эса сақлаб қўйишини билдирди.Сайид аёлига деди: “Сенга бундан ҳам яхшироқ нарсани айтайми?…Биз тижорати фойда келтирадиган, бозорлари гавжум шаҳарда яшаяпмиз. Кел, мана бу мол-мулкни биз учун тижорат қилиб, уни кўпайтириб берадиган инсонларга берайлик.” Аёли деди: “Борди-ю унинг тижорати касодга учраса-чи?” Сайид: “Биз ундан кафолат талаб қиламиз”-деди. Аёли хурсанд бўлиб деди: “Ундай бўлса.жуда соз”. Сайид кўчага чиқиб, ўзининг фақир ҳаёти учун лозим бўлган баъзи заруратларни сотиб олгач, қолган маблағ ва мол-мулкни фақир ва муҳтожларга тарқатиб юборди. Орадан бир қанча кунлар ўтди…Вақти-вақти билан Сайиднинг аёли эридан тижоратлари хусусида ва фойдалари қай даражага етганлиги ҳақида сўраб турарди. Сайид эса унга жавобан: “Дархақиқат бу фойдали тижорат экан. Ундан келаётган фойда кун-сайин ўсиб, кўпайиб бормоқда” - дер эди. Бир куни аёли мана шу саволни бу воқеадан хабардор, ўзлари учун яқин бўлган кишининг ёнида сўради. Ҳалиги киши аввалига табассум қилиб, сўнгра Сайиднинг аёлини қалбига шак ва гумон солувчи қаттиқ кулги билан кулиб юборди. Буни кўрган аёл бояги кишидан нима бўлаётганини тушунтириб беришини талаб қилди. У киши Сайиднинг аёлига: ”Турмуш ўртоғинг барча молларни ўша куниёқ садақа қилиб юборган” - деди. Бирдан Сайиднинг завжаси йиғлаб юборди. У ўша молдан фойдаланмай, ўзи ҳоҳлаган нарсани сотиб олмасдан ва ҳамда мол-давлатдан бирор чақа ҳам олиб қолмаганидан қаттиқ афсус чека бошлади. Сайид унга назар солса, афсус чекиб кўзидан оқаётган кўз ёшлари унинг ҳусни-жамолини янада зиёда қилганди. Нафсида заифликни топиб, фитналаниб қолмасдан илгари ҳаёлини жаннат тарафга буриб, у ерда ўзидан илгари ўтган биродарларини кўриб деди: «Дарҳақиқат, Аллоҳга мендан илгари етишган дўстларим бор...Гарчи қўлимда дунё ва ундаги тамомий нарсалар бўлсада. Улар тутган йўлдан қилча ҳам четга чиқишни суймайман...!!! Сайид аҳли аёли ўзининг гўзаллигини унга рўкач қилмоқчилигини пайқаб, яна деди: «Албатта, сен билсан-ки, жаннатда ҳуру-айн ва гўзал яхшиликлар бор. Бордию ўша ҳурларнинг бири ер юзида пайдо бўлиб қолса, бутун ер юзи нурга тўлиб кетарди. Уларнинг нури қуёш ва ойнинг биргаликда бўлган нуридан ҳам устунроқдир... Менга улар туфайли сендан воз кечиш, сен туфайли улардан воз кечишдан кўра яхшироқдир». Сайид сўзининг охирини жилмайиб, хотиржам ва бошлагани каби секингина тугатди. Аҳли аёли тинчланиб, Сайид тутган йўлдан юриб зуҳди ва тақвода унга тақлид қилишдан афзалроқ йўл йўқлигини тушуниб етди.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Yakshanba, 01-Iyun-2008, 12:51 | Message # 28 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| №3. Ўша кунларда Химс шаҳри “Иккинчи Кўфа “ деб васф қилинарди. Бунинг сабаби, у ернинг аҳолиси ҳокимларидан норози бўлиб, улар билан жуда кўп ихтилоф қилишларида эди. Кўфа Ироқдаги энг кўп норозиликларнинг макони бўлса, Шомда Химс шаҳри ҳам унга ўхшаш эди.Юқорида айтганимиз Химс аҳли норозиликларга муҳаббат беришганига қарамай, Аллоҳ Таоло уларнинг қалбларини ўзининг солиҳ бандаси Сайид ибн Омир тарафига буриб қўйди. Натижада улар Сайидни севиб унга итоат қила бошладилар. Бир куни Умар р.а. Сайиддан сўради: «Шом аҳли сени суйяптими?» Сайид шундай жавоб қилди: “Ха. Чунки мен уларга кўмакдош ва ҳамдардман” Аммо Химс аҳлининг Сайидга нисбатан бўлган муҳаббати ҳар қанча бўлмасин, у баъзи норозилик ва шикоятлардан қутила олмади...Ҳеч бўлмаганда Химс аҳли Ироқнинг Кўфа шаҳрига муносиб «рақиб» эканлигини исбот қилиши керакку? Бир куни мўъминлар амири Умар р.а. Химсни зиёрат қилиш учун келди. Одамларни тўплаб, улардан сўради: «Ҳокимингиз Сайид ҳақида нима дея оласиз!?» Баъзи одамлар туриб ундан шикоят қила бошладилар. Умар р.а. шикоят қилаётганлардан Сайиднинг камчиликларини бирма-бир санаб беришларини талаб қилди. Бир киши ўрнидан туриб, бутун жамоат номидан сўзлай бошлади.У: ”Биз Сайиддан уч нарса хусусида шикоят қиламиз: Биринчидан, у то чошгоҳгача ҳузуримизга чиқмайди. Иккинчидан, у бирор кишига тунда жавоб бермайди. Учинчидан,бир ойда икки кун бизнинг ёнимизга чиқмайди ва биз уни кўрмаймиз. Тўртинчидан, унинг учун бунда ҳеч қандай ҳийла бўлмаса-да, бироқ бизга ноқулайликларни пайдо қилади. Бу ҳол унинг вақти-вақти билан йиқилиб ҳушидан кетишидир” - деб жойига ўтирди. Умар р.а. узоқ муддат сукут сақлаб, сўнгра Аллоҳга пичирлаб дуо қила кетди.: “Аллоҳим мен уни сенинг энг яхши бандаларингдан деб биламан…Эй Аллоҳим менинг у ҳақидаги гумонимни ўзгартирмагин.” Умар р.а. ўзини оқлаш учун Сайидга сўз берди. Сайид эса бу шикоятларга жавобан деди: ”То чошгоҳгача бизнинг ҳузуримизга чиқмайди “ - деган сўзларига келсак. Аллоҳга қасамки, унинг сабабини айтишни хуш кўрмасам-да айтишга мажбурман. Менинг аҳли аёлимни хизматчиси йўқ, шунинг учун мен ўзим хамир қориб, сўнгра уни ошириб, нон пиширгач, Зуҳо намозига таҳорат олиб, кейин уларнинг қошига чиқаман”. Умарнинг юзи чарақлаб кетиб, деди: “Алҳамдулиллаҳ...иккинчисичи?” Сайид сўзини давом эттирди: “Тунда биронтанмизга жавоб бермайди” - деган сўзларига келсак,бунинг сабабини айтишни хуш кўрмасамда , айтишга мажбурман. Мен кундузни улар учун, тунни эса роббим учун ажратганман”. “Бир ойда икки кун бизнинг қошимизга чиқмайди” - деган сўзларига келсак, менинг кийимимни ювадиган ходимим ҳам, алмаштириб кийишим учун бошқа кийимим ҳам йўқ. Бас, мен ўзим кийимимни ювиб, то қуригунча кутаман. Сўнгра куннинг охирида уларнинг ҳузурига чиқаман.” “Вақти-вақти билан ҳушимдан кетиб йиқилиб қолишимга келсак, Хубайб ал Ансорийнинг Маккада қандай ўлим топаётганлигининг гувоҳи бўлган эдим. Қурайш мушриклари уни хурмо шохларига боғлагач, танасини бирма-бир кесиб дедилар : ”Муҳаммад сенинг ўрнингда бўлиб, сен эса соғ-омон бўлишни истармидинг?” У мушрикларга жавобан: “Аллоҳга қасам, дунёнинг офияти ва неъматлари мен билан бўлиб ,ўзим аҳлим ва фарзандларим орасида соғ-омон бўла туриб, Росулуллоҳ САВ бир тикан билан азобланишларини ҳам ҳоҳламайман” – деди. Ҳар қачон мана шу ўзим гувоҳи бўлган воқеани эсласам, мен ҳам мушриклардан бўла туриб, Ҳубайбга ўша кунда ёрдам бермаганим туфайли, ичимдан азобланиб, мени титроқ босади ва ҳушимдан кетиб қоламан” Покиза кўз ёшлари билан лаблари ҳўлланган ҳолда Сайид сўзини ниҳоясига етказди. Умар р.а. хурсандлик ва шодликнинг зиёдалигидан ўзини бошқара олмай қичқириб юборди: «Сайид ҳақидаги гумонимни ўзгартирмаган Аллоҳ Таълога ҳамду-санолар бўлсин»!!! Сўнгра Умар Сайидни маҳкам қучоқлаб, нурли пешонасидан ўпиб қўйди.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abdulloh | Date: Yakshanba, 01-Iyun-2008, 12:53 | Message # 29 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:
| Бу инсонлар Аллоҳнинг ҳидоятидан қандай ҳам улкан улуш ола билишган? Росулуллоҳ САВ қандай ҳам улуғ мураббий ва устоз эканлар? Аллоҳнинг китоби қандай порлоқ нур экан? Ислом дини қандай буюк мадраса экан? Замин бу каби инсонларнинг жуда ҳам кўпчилигини ўз бағрида кўтариб юришга қодирми? Агарда шундай бўлганида бу ер юзи эмас, балки Фирдавс жаннатига айланиб қолган бўлар эди... Ҳа, ваъда қилинган жаннатга айланиб қолган бўларди. Бироқ Фирдавснинг вақти ҳали етиб келмаган. Бу ҳаётга келиб, ер юзида яшаб ўтадиган улуғ ва буюк инсонлар доимо озчиликни ташкил қиладилар. Саид ибн Омир эса ўша инсонлар сирасидандир. Амалининг ва вазифасининг юксаклигига кўра, унинг маоши жуда кўп эди. Лекин у мана шу маблағлардан ўзи ва аҳлига кифоя қиладиган миқдорини олиб, қолганини фақир хонадонларга тарқатарди. Бир куни унга : “Мана бу ортиқча маблағни олиб аҳлинг ва яқинларингга сарф қил”- дейилди. У эса : ”Нима учун аҳлим ва яқинларимга? Йўқ , Аллоҳга қасам, мен Аллоҳнинг розилигини қариндошларим орқали сотиб олгувчи эмасман” - деб жавоб берди. Кўпинча унга: “Ўзинг ва аҳли оилангга кўпроқ ҳаражат қилиб, ҳаётнинг яхшиликларидан фойдалангин” - дейилса, у рад жавобини бериб, доим мана бу буюк калималарни қайтарар эди: “Мен сира ҳам Исломга аввалда кирган инсонлардан ортда қолмайман, чунки Росулуллоҳ САВ дан : ”Аллоҳ Таъло инсонларни ҳисоб-китоб учун тўплайди. Фақир мўминлар худди каптардек тез учиб келадилар. Уларга: ”Ҳисоб-китоб учун тўхтанглар”- дейилса, улар: ”Бизларда ҳеч нарса йўқки унга кўра ҳисоб қилинсак” –дейишади... Аллоҳ таъло айтади: ”Бандаларим рост сўзладилар” .Бас улар барча инсонлардан аввал жаннатга кирадилар” - деганларини эшитганман». Сайид ибн Омир йигирманчи хижрий санада саҳифаларини поклаган, қалбини тақвога тўлдирган ва сийратини гуллаб-яшнатган ҳолда роббисига йўлиқди. Аввалги пешқадам мусулмонлар гуруҳига етишиш учун унинг шавқи ниҳоятда чексиз эди. Ўз аҳдини ҳимоя қилиб, уларга етишишлик учун ҳаётини назр қилди. Ҳа...Унинг устози ва мураббийси бўлмиш Росулуллоҳ САВ га ва у зотнинг пок дўстларига етишишга бўлган шавқи чексиз эди. Бугунги кунда юки енгил, нафси хотиржам, кўзлари қувонган ҳолда уларга йўлиқиб турибди. На у билан бирга, ва на унинг ортида дунё юк ва матолари йўқки, унинг елкасини оғир қилса. Фақатгина у билан зуҳди-тақвоси, нафсининг ва танлаган йўлининг буюклиги бор эди холос. Гўзал фазилатлар мезонни оғир қилади, охират юкини эмас!!! Дунёни ғурур эмас, балки Сайид ибн Омирнинг мана шу фазилатлари титратди. Сайид ибн Омирга саломлар бўлсин. Унга ҳаёти ва охиратида саломлар бўлсин. Унинг сийрати ва хотираларига саломлар бўлсин. Росулуллоҳ САВ асҳоблари бўлмиш улуғ инсонларга саломлар бўлсин.
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
|
|
| |
Abubakr | Date: Yakshanba, 01-Iyun-2008, 20:37 | Message # 30 |
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
| Мехрибон ва Раҳмли Аллох номи билан (бошлайман) МУАЗ ИБН ЖАБАЛ «Умматимда халол ва харомни яхши билувчироқ Муаз ибн Жабалдир» (Мухаммад (саллаллоху алайхи ва саллам)дан) Жазирама араб ўлкасида хақ хидоят нури хаммаёққа ёйилганида, Ясриблик бола Муаз ибн Жабал (родияллоху анху) ўзининг ёшлик чоғларини бу порловчи йўлга бағишлади. Ўзининг тенгдошлари орасида у ўткир зехин ва кучли сўз омонлиги, фикрини ёрқинлиги билан ажралиб турарди. Унинг устига келишган, қора кўзли, жингалак соч ва қирра юзли, ёқимтой бола эди. Муаз ибн Жабал (родияллоху анху) ёшлик чоғлариданоқ исломни Маккалик Мусъаб ибн Умайр (родияллоху анху)нинг даъватини эшитиб, унинг қўлида исломни қабул қилдилар. Ақаба кечаларида у ўзининг қўли билан Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам)нинг қўлларини ушлаб исломга содиқлигига байъат берди.. .. Муаз (родияллоху анху) етмиш икки кишининг бирларидир, қайси-ки Маккага бориб Расулуллох (саллаллоху алайхи ва саллам) билан кўришиб байъат берганлардан, бу тарих сахифаларида битилиб қолган ёрқин битиклардир.. .
Assalomu alaykum birodarlar
|
|
| |