|
Peshqadam
Guruh:
Ishonchli
Xabarlar:
7162
Holati:
|
Рўза: саломатлик ва таомнома
Рўза - руҳий тарбия ва жисмоний ибодат сифатида қадимдан мавжуд. Рўза тутиш эс-ҳуши бутун, саломатлиги яхши, балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарз қилинади. Қуйидагилар рўза тутмасликнинг узрли сабабларидан ҳисобланади: инсон касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг кечикишидан қўрқса, сафарда бўлса, ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзи ёки гўдагига зиён етишидан хавф қилса, кексалар рўза тутишга қодир бўлмасалар, сурункали дардга мубтало бўлиб, йилнинг 12 ойида рўза тутиш саломатлигига тўғри келмаса.
ЧАНҚОҚНИ БОСИШ
Сут билан пиширилган таомлар кишини чанқатмайди. Шунинг учун саҳарликда сутли бўтқалар, ширгуруч ҳамда қуртова каби овқатларни истеъмол қилиш керак. Булар биринчи галда инсонни чанқашдан асрайди. Ифторлик таомлари ҳам кун бўйи оч бўлган ошқозон учун оғир бўлмаслиги лозим. Булар унчалик ёғли бўлмаган суюқ ҳамда сутли ва қатиқли овқатлар (ширгуруч, қайла ош, ширхўрда), ҳўл ва қуритилган мевалардан, сабзавот ва кўкатлардан иборатдир.Саҳарликда кўп овқат ейиш, айниқса, кун бўйи оч юриб, кечқурун ифторликда бирданига кўп овқат ейиш кони зарар. Шунинг учун саҳарликда ҳам, ифторлик қилганда ҳам овқатланишдан 20 дақиқа олдин бир пиёла сув, турли хил ҳўл мева ва сабзавот, ҳазм қилиниши енгил бўлган ва витаминларга, минерал моддаларга, микроэлементларга бой хилма-хил таомлардан оз-оздан еб туриш яхши бўлади. Агар юқорида айтилганларга амал қилиб рўза тутилса, айрим хасталиклар тузалиб кетиши аниқ.
ИФТОРЛИКДА
Ёзда мевалар сероб бўлади, ифторликка улардан турли хил компот ёки шарбатлар тайёрлаш мумкин. Рўзадор одам учун ифторлик чоғига шарбат ёки компот тайёрлаб қўйилса, хуш кўриб ичиши тайин. Шарбатлар инсон организми учун керакли бўлган барча витаминларни етказиб берувчи энг самарали воситадир.
Мева ва сабзавотлардаги минераллар ва витаминлар айнан шарбат тарзида қонга тез сўрилади ва тезда хазм бўлади. Ичилган шарбат йўғон ичакдаги занжир реакциясини тезлаштиради, ичак фаолиятини нормаллаштириб, ошқозонни тозалайди. Шарбатлар организмдаги токсинни камайтиради.
Сабзавот ва меваларни аралаш тарзда ичиш мумкин.
Юрак касаллиги - ўрик ва шафтоли шарбати
Жигар касаллиги - қизил лавлаги шарбати
Кўриш қобилияти сусайганда - сабзи шарбати ичилади.
Ошкозон ва ичка касалликларига—ананас, апельсин, анор шарбати
Қони кам, яъни анемия бўлган кишилар албатта лавлагидан тайёрланган шарбатдан бир стакан истеъмол қилиши лозим. Лавлагининг ич сурадиган хусусияти бўлгани учун ҳам, унга тенг миқдорда қизил сабзи шарбати аралаштирилгани маъқул.
Ифторликда биринчи сузмадан тайёрланган овқатлар (гўжа, айрон, сузмали угра каби) истеъмол қилинса, кишининг иштаҳаси очилади, бошқа таомларни бемалол тановул қила олади. Чунки баъзилар ўша пайтда овқат ея олмасликларидан қийналишини айтишади.
Мевалар таом истеъмол қилинганидан сўнг бир соат ўтгач тановул қилиниши керак. Овқатдан олдин кўп мева ейилса, иштаҳа бўғилади. Кечаси овқатга тўйиб олмаслик, саҳарликда ҳам ортиқча емаслик лозим..
НИШОЛДА ФОЙДАЛИ
Нишолда аслида ширинлик тури ҳисобланиб, айнан рўза даврида тайёраланади. Чунки у инсон организми учун фойдали ҳисобланади. Нишолдага солинадиган етмак ўсимлигининг илдизидан кўпиртириш учун фойдаланилса-да, у инсон организмини мустаҳкамлашда фойдалидир. Етмак илдизининг таркибида сапонин, галактоза, рамноза, фуроза ва арабиноза каби моддалар бор. Тиббиётда ҳам ундан турли хил дори воситаларини тайёрлашда фойдаланилади.
Қувватни оширувчи масаллиқлар
Рўзадорлар саҳарликда енгил, тўйимли, қувватни оширишда ёрдам берадиган таомларни истеъмол қилганлари маъқул. Жумладан, шакар ҳамда ёнғоқ мағзи туйилган нон, буғдой, тариқ ва гуруч талқони, лочира нон, туршак, асал, сариёғ ёки қайноқ қатиқли ва сутли овқатлар, буғда пиширилган таомлар. Рўза бошидаги уч кун мобайнида тестостерон даражаси камаяди. Сўнгра кўтарилиб, табиий меъёрга етади.
— Биринчи ўринда балиқ. Чунки у организмга жуда фойдали бўлиб, тестостерон ишлаб чиқишга мойил моддаларни ўзида сақлайди.
— Ҳўл мева ва сабзавотлар. Сариқ, қизил, зарғалдоқ ва яшил рангли мева ва сабзавотлар. Уларда гормон ишлаб чиқарувчи лютеинлар мавжуд. Ўрик, қовун, сабзи, лимон, манго, шафтоли, нок, ананас, қовоқ, авокадо, апельсин, гулкарам, хурмо, бақлажон, олма, гилос, малина, олча, қизил узум.
— Янги кўкатлар. Кўкатлар қувват берувчи моддаларни ўзида сақлайди. Сельдерей, петрушка, хантал, пиёз, кинза, исмалоқ шулар жумласига киради.
— Майиз ва ёнғоққа тенг келадигани йўқ. Иккаласини туйиб олган ҳолда биргаликда истеъмол қилиш керак.
— Бўтқалар. Арпа ёрмаси, маржумак (гречка)ли ва буғдойли бўтқалар қон айланишини яхшилайди.
— Зираворлар ташқи фитогормонларни ўлдиради. Булар сирасига карбамон, қизил қалампир, саримсоқпиёз.
— Ёғлар: Асосан зайтун, кунжут ёғи
Талқон
Талқон истъемол қилиш киши соғлиги учун фойдали. Айниқса талқон саҳарликда истеъмол қилинса, кишини тўқ тутади. Талқон тайёрлаш унчалик ҳам мураккаб эмас.
Керакли маҳсулотлар: нон, шакар (таъбга кўра), таъбга кўра ёнғоқ, бодом ёки бошқаларнинг мағизларидан ҳам қўшиши мумкин. Баъзилар талқонни сариёғ билан ейишни лозим топишади, бу ҳам организм учун фойдадан холи эмас.
ИММУНИТЕТНИ ОШИРИШ Организмни мустаҳкамлаш ва иммунитетни ошириш учун ҳар куни ифторликдан сўнг қуйидаги халқ табобатидан фойдаланилган усулни қўллашингиз мумкин.
Бунинг учун 3-4 лимон, 1-2 стакан ёнғоқ, 300 грамм туршак, 300 грамм майиз, 3-4 ош қошиқ асал керак. Ёнғоқ, туршак ва майизни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал аралаштирамиз.
Масаллиқлар:
1,5 стакан асал
1 стакан туршак
1 стакан ёнғоқ
1 стакан майиз
2 дона лимон
Бу аралашмани 1 ошқошиқда овқатдан аввал истеъмол қилиш керак.
|