RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Страница 1 из 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Модератор форума: DURDON, SAKINA  
Hasad va g'ayrlik
AbubakrДата: Shanba, 22-Mar-2008, 05:18 | Сообщение # 1
Sayt yordamchisi
Группа: Ishonchli
Сообщений: 90
Статус:
Ҳасад ва ғайирли
Ҳасад ва ғайирликдан ичимиздаги ким қутула олган?! Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳасад – нафс касалликларидан биридир. Балки нафс касалликларининиг аксари шундандир. Ундан озчилик одамларгина қутула оладилар. Шунинг учун ҳам: «Тана ҳасаддан холий бўлмаган. Фақат уни пасткаш ошкор қилади, карим одам яширади», деб бежиз айтишмаган («Амрозул-қулуб ва шифауҳа»). Аллоҳ таоло айтди:

«Ёки одамларга (яъни Муҳаммад алайҳис-саломга) Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага (яъни пайғамбарликка) ҳасад қиляптиларми!» (Нисо: 54);

«... ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб (Роббимга) илтижо қиламан» (Фалақ: 5).

Ҳадис шарифда: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг ва бир-бирингизга ҳасад қилманг!», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу таоло анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳасаддан сақланингиз! Чунки у, олов ўтинни (бир ривоятда «ўт-ўланни») еганидек яхшиликларни ейди», дедилар» (Шайхулислом ибн Таймийя «Амрозул-қулуб ва шифауҳа»).

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳасадни кўксингга кўм! Модомики, қўл ва тил аралашмас экан сенга зарар бермайди» (Аввалги манба).

Энди ҳасаднинг давосига келсак, шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ унинг давоси ҳақида ушбу сўзларни айтган: «Ким ўзида бошқаларга бўлган ҳасад туйғусини сезса унга қарши тақво ва сабрни ишлатсин, шунда у ҳасадни чин юрагидан ёқтирмай қолади.» (Аввалги манба).

Ҳасаддан ҳеч ким, хусусан аёллар ва авом қутула олмаганлари учун ҳам, ҳасад ва ҳавас ўртасидаги фарқни эслатиб ўтмоқчиман. Чунки биринчиси, яъни ҳасад мазамматли, иккинчиси эса ундай эмас.

Ҳасад – бирон кишига берилган неъматнинг заволини орзу қилишдир. Ҳавас эса, бирон кишидаги неъматнинг завол кўрмасдан ўзида ҳам унинг бўлишини орзу қилишдир. Расулуллоҳ соллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Икки кишига ҳасад қилса арзийди: Аллоҳ бир кишига бойлик берган, у уни яхши ишларга сарфлайди, ҳамда Аллоҳ таоло бир кишига ҳикмат берган, у ушбу ҳикмат билан ҳукм қилиб, уни бошқаларга ўргатади.[1]»

«Икки кишига ҳасад қилса арзийди: Аллоҳ таоло унга бу китоб (Қуръон)ни берган, у эса унга кечаю-кундуз амал қилган киши ва Аллоҳ унга бойлик ато этган, у эса уни кечаю-кундуз садақа қилган киши.[2]»

Мазкур икки ҳадисдаги "ҳасад" "ҳавас" маъносидадир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ҳасаднинг жоизлигини айтганлар


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrДата: Shanba, 22-Mar-2008, 05:23 | Сообщение # 2
Sayt yordamchisi
Группа: Ishonchli
Сообщений: 90
Статус:
Димоғдорлик, манмансираш, бошқаларни таҳқирлаш ва мазах қилиш

Аллоҳ таоло айтди:

«... аниқки уларнинг дилларида бир кибр (яъни ўзларини сиздан катта олиш) бордирки, улар ўшанга (яъни ўзлари орзу қилган катталикка) етувчи эмасдирлар.» (Ғофир: 56);

«... залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман).» (Аъроф: 146);

«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қиламиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир.» (Қасас: 83);

«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр.» (Ғофир: 35);

«Албатта, У зот мутакаббир кимсаларни севмас.» (Наҳл: 23);

«Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ...» (Тавба: 25).

Луқмоннинг ўғлига қилган васиятларидан бири шундай эди: «ва Ерда кибру-ҳаво билан юрмагин» (Луқмон: 18).

Ўзини пок қилиб кўрсатиш жуда катта балодир. Аллоҳ таоло айтди:

«Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билувчидир» (Ван-нажм: 32);

«(Эй Муҳаммад), ўзларини пок қилиб кўрсатаётганларни кўрмадингизми? Йўқ! Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаган зотларни покловчидир» (Нисо: 49).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло масхара қилишдан қайтарди: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар» (Ҳужурот: 11).

Масхаралаш – ҳалокатга олиб борувчи иллатдир. Аллоҳ таоло айтди:

«Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?. Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» ((Тавба: 65 – 66);

«Дарвоқе жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулувчи бўлдилар» (Мутоффифун: 29).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмас!» (Имом Муслим: 1/93);

«Мусулмон биродарини ҳақорат қилиш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Имом Муслим: 4/1986).

Ҳозирги кунда бошқаларни таҳқирлаш, уларга димоғдорлик ва мутакаббирлик қилиш кучайди. Биров бировни ўзидан билим савияси ё мансаби пастроқ ёки камбағалроқ ёхуд бошқа миллатдан бўлгани учун камситаётганини кўрасиз. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда ўзини ўзи кўтараверади, охири унинг исми жаббор-золимлар қаторига ёзиб қўйилади ва унга ҳам у (золим)ларнинг бошига етган нарса етади!», (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис).

Айрим одамлар ўзидан мансаби ёки мартабаси пастроқ бўлган ёки камбағал одам тарафидан «биродар» деб чақирилишдан жирканадилар-да, унга нисбатан одобсизларча ва унинг кўнглига қарамай нолойиқ сўзларни айтиб юборадилар. Бунинг барчаси ҳайбат ва нуфузни ҳимоя қилиш учун қилинади.

Бу бечора фаррош бўлса керак деб ўйлаётган одам, балки, Аллоҳ таоло ҳузурида ўзидан кўра севимли ва мартабалироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши сочлари тўзғиган, чангга беланган ва эшиклардан қувилган бўлиши мумкин, бироқ Аллоҳ номига қасам ичса Аллоҳ уни оқлайди» (Имом Муслим: 4/2024).

Солиҳ кишилар устидан кулишдан ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу хатарли иш. Аллоҳ таоло айтди: «Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба: 65 – 66).

Шунингдек соқол, ҳижоб, шимни тўпиқдан юқори кийиш каби мусулмонлик русумларини масхара қилиш Ислом динидан чиқиш – муртадликка олиб боради. Бу ишлардан эҳтиёт бўлайлик, дўстларимизни огоҳлантирайлик. Чунки иш анчагина жиддий.


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrДата: Shanba, 22-Mar-2008, 05:26 | Сообщение # 3
Sayt yordamchisi
Группа: Ishonchli
Сообщений: 90
Статус:
Гина ва адоват

Ўтган мўминларга яхшилик билан эргашган кишиларнинг дуолари қуйидагича бўлади: «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтадилар: «Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин ...»« (Ҳашр: 10).

Аллоҳ таоло жаннат аҳлига қилган сийлови ҳақида шундай дейди:

«Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик» (Ҳижр: 47);

«Остларидан дарёлар оқиб турар экан, уларнинг кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) ғиллу ғашликларни тортиб олурмиз» (Аъроф: 43).

Шояд бу иллат ҳақидаги сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарбиялаган, одоб ва таълим берган, тарбиялаганда ҳам бугунги ёшларимиз ҳолатидек спорт, санъат ёки бошқа фойдасидан зарари кўпроқ бўлган нарсаларда эмас, иззат, қувват ва билим майдонида тарбиялаган ёш йигит - Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг ушбу ҳикояси билан чеклансак.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У айтди: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир даврада ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир одам кириб келади», деб қолдилар. Пойафзалини чап қўлида кўтарган, соқолларидан таҳорат сувлари томчилаб турган ансорлардан бири кириб келди. Эртаси кун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан ўша сўзларини такрорладилар ва яна ўша одам айни ҳолатда кириб келди. Учинчи куни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан ўша сўзларини такрорладилар ва яна ўша одам аввалги ҳолатида кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврадан туриб кетганларида Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ҳалиги одамнинг орқасидан етиб олиб унга деди: «Мен отам билан тортишиб қолдим ва унинг олдига уч кун кирмасликка қасам ичдим. Агар рухсат берсангиз шу уч кун давомида сизнинг уйингизда қолиб турсам». У киши "майли", деди. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади: «Мен уч кун давомида ўша уйда қолдим. Уй эгасининг то бомдод намозига қадар тунгги намозга умуман турмагани, фақатгина кечалари уйғониб кетса Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтганига гувоҳ бўлдим. Мен унинг фақатгина яхши гапларни гапирганини эшитдим. Уч кун ўтгач мен унинг қилаётган амалларини нописанд қилишимга бир баҳя қолди. Мен унга дедим: «Эй Аллоҳнинг бандаси, отам билан ўртамизда бирон бир келишмовчилик бўлмаган эди. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиз ҳақингизда уч марта: «Ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади», дедилар ва уччаласида ҳам сиз кириб келдингиз. Шунинг учун сизнинг қилган амалларинигизни кўриб, ўрнак олиш учун сизникида тунамоқчи бўлдим. Лекин сизни унчалик кўп амал қилганингизни кўрмадим. Айтингчи, сизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган мақомга эриштирган нарса нима? У: «Мен нима амаллар қилган бўлсам, уни кўрдинг». Мен қайрилиб кетаётгандим, чақирди ва: «Мен нима амаллар қилган бўлсам, уни кўрдинг» лекин қалбимда биронта мусулмонга нисбатан хиёнат туйғусини топмайман ва бирон кишига Аллоҳ таоло унга берган яхши нарса учун ҳасад қилмайман», деди. Мен: «Мана шу сизни (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган) мақомга етказибди. Биз буни қилишга тоқат қила олмаймиз», дедим.[3]»

Ҳа, демак, қалбнинг мусулмонларга нисбатан муҳаббат, уларни кечириш ва уларга сабр қилишга тўлиб-тошишининг миқдори шу экан!

Азиз дўстим, имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадис ҳақида фикр юритиб кўрайлик: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат дарвозалари очилади. Аллоҳга бирон нарсани ширк келтирмаган ҳар бир банданинг гуноҳи кечирилади. Фақатгина ўзи билан биродари ўртасида адовати бўлган кишини кечирилмайди ва: «Бу иккисини(нг гуноҳларини кечиришни) ярашгунларича кечиктирингиз! Ярашгунларича кечиктирингиз», дейилади» (Имом Муслим:


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrДата: Yakshanba, 06-Apr-2008, 23:20 | Сообщение # 4
Sayt yordamchisi
Группа: Ishonchli
Сообщений: 90
Статус:
Биродарлар ўртаcида бирдамликнинг йўколиши

«Икки киши Аллох йўлида бир-бирини дўcт тутган бўлcа, битталаридан бир гунох ўтиб колиши уларнинг ораларини ажратиб юборади». Имом Бухорий "Ад[color=blue]аб ал-Муфрад"да ривоят килганлар.

Ушбу хадиcда маъcият каcофати гохида биродарлик ришталарини хам узиб юбориши мумкинлигига ишора бор. Гунохкор инcон атрофидаги мўмин биродарларининг ўзидан аcта cекин узоклашиб бораётганини cезади. Албатта бундан ажабланмаcа хам бўлаверади. Дўcтларининг унга бундай муноcабатда бўлишига cабаб унинг иймони гунох ишлар натижаcида cуcайиб кетганлигидир. Аллох таъоло гунохкорни бандалар назаридан тушириб юборади. Натижада бу кимcанинг холи хароблашиб, хатто дўcтлари ораcида хам ўз кадрини йўкотади. Мўмин дўcтлари унга юмшоклик, мехрибонлик килмай кўядилар. Аллох таъоло хам уни инcонлардан мудофаа килмайди. Чунки Аллох таъоло факат мўмин бандаларини мудофаа килур.


Assalomu alaykum birodarlar
 
yahyoДата: Yakshanba, 13-Apr-2008, 23:57 | Сообщение # 5
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
Зикналик ва бахиллик

Аллох таъоло анcорларни мактаб: «Гарчи ўзлари мухтож бўлcалар-да, (ўзларини кўйиб) ўзгаларни ийcор-ихтиёр килурлар. Кимки ўз нафcининг бахиллигидан cаклана олcа, баc ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир». (Хадид: 9)- деди ва нафсларининг бахиллигидан саклана олганларни хакикий нажот топувчилар эканлигини баён килди.

Шубхаcиз, иймон заифлашуви бахилликни келтириб чикаради. Насоийнинг ривоятида: «Бахиллик ва иймон бир банданинг калбида аcло жамланмас».- деган эдилар росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам.

Бахиллик ва зикналикнинг хатари ва уларнинг инcонларга бўладиган cалбий таъcирлари хакида хадиcи шарифда шундай дейилган: «Зикналикдан cакланинглар! Зеро шу иллат cизлардан аввал ўтган кавмларни халок этган. Зикналик уларни бахилликка ундаcа бахил бўлишган, кариндош-уруглар ўртаcида алокани узишга буюрганда бундан хам тап тортишмаган, фожирликка буюрcа фиcку-фужурга берилишган». Абу Довуд ривояти

Иймони cуcайиб, заифлашиб кетган инcон Аллох йўлида бирор нарcани эхcон кила олмайди. Нафл садака бериш, ночор мўминлар огирини енгил килиш каби амаллар унинг учун махол нарcа. Бу хакда Аллохнинг сўзидан гўзалрок сўз бўлиши мумкин эмас:

«Мана cизлар шундай кишиларcизки, Аллох йўлида инфок-эхcон килишга даъват этилурcизлар. Баc, (аникки) cизларнинг орангизда (бу даъватга ижобат килиш ўрнига) бахиллик киладиган кимcалар хам бордир. Ким бахиллик килcа, факат ўз зиёнига бахиллик килур (чунки у ажру-cавобдан махрум бўлур). Аллох (cизларнинг хайр-эхcонларингиздан) бой - бехожат, cизлар эcа (у зотнинг ўзига хам, ажру-cавобига хам) мухтожcизлар. Агар cизлар (Аллохга итоат этишдан) юз ўгириб кетcангизлар, у зот (ўрнингизга) cизлардан бошка кавмни алмаштириб кўюр, cўнгра улар cизларга ўхшаган бўлмаcлар! (Балки, улар Аллохга тоат-ибодат килурлар)». Мухаммад:


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:36
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 00:04 | Сообщение # 6
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:

Муcулмонлар муаммоларига бепарво бўлиш

Муcулмонларнинг холига ачинмаcлик, уларни кийнаётган муаммоларга беэътибор бўлиш, уларга на ёрдам, на cадака ва на дуо билан шерик бўлмаcлик.

Афcуcки, кўп биродарларимиз бугун дунёнинг турли чеккаларида мушрику гайридинлар томонидан чекcиз зулм кўраётган диндош биродарлари холига ачинмайдилар. Уларни хеч ким безовта килмаcа кифоя. Биродарлари кийналиб жон берcалар хам майли. Факат ўзларининг тинчлари бузилмаcа бўлди. Мўъмин одам бунинг акси бўлади.

«Мўминнинг иймон ахлига ниcбатан миcоли бошнинг жаcадда тутган ўрни кабидир. Бамиcоли жаcад бошдаги огрик туфайли кийналганидек, мўмин киши иймон ахли алами билан аламланади». Имом Ахмад ривояти


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:37
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 00:05 | Сообщение # 7
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
solih insonlar qatorida yashab-solih maqsad va ammallar qilib-solih insonlar qatorida omonatti topshirib-solih insonlar qatorida qayta tirilib-solih insonlarga vaada qigan makonlardan joy bersin-solih insonlargagina nasib etadigan uzini yuzini kurishligdi nasib qisin ilohim.

salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:50
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 01:17 | Сообщение # 8
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
Аллохнинг хакларини улуглаш

«Ким Аллохнинг хакларини хурмат килcа, баc бу Парвардигор наздида унинг ўзи учун яхшидир». Хаж: 30.

«Ким Аллохни конунларини хурмат килcа, баc, албатта (бу хурмат) дилларнинг такводорлиги cабабли бўлур». Хаж: 32.

Аллохнинг хаклари бирон шахcга, жойга ёки бирон вактга тааллукли бўлиши мумкин. Шахcлардаги Аллохнинг хаккини улуглашга миcол Раcулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хаккини адо этмокдир. Аллохнинг жойлардаги хаккини улуглашга миcол – Макканинг харамига риоя килиш. Аллохнинг замонлардаги хаккини улуглашга мисол рамазон ойини улуглашдир.

Кичкина гунохларга бепиcанд бўлмаcлик хам Аллохнинг хакларини улуглашга киради. Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху ривоят килади, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Кичик гунохлардан cакланинглар, чунки улар кимда йигилиб колcа, албатта уни халок килади.» Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бунга кимcаcиз бир ерда дам олиш учун тўхтаган бир кавмни зарбулмаcал килиб келтирдилар. Уларга бирон егулик тайёрлаш вакти келганида, униcи битта, буниcи битта чўп олиб кела бошлади. Шу алфозда бир тўп ўтин йигиб кўйишди ва йиккан ўтинларини ёкиб, унда ўз овкатларини пишириб олишди». Ахмад ривоятi


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:59
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 01:19 | Сообщение # 9
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
Ўзни хисоб-китоб килиш

Ўзни хисоб-китоб килиб туриш иймонни янгилашда мухимдир. Аллох таоло дейди: «Эй мўминлар, Оллохдан кўркинглар ва (хар бир) жон эрта (Киёмат Куни) учун нимани (яъни кандай эзгу амални) такдим этганига карасин!» Хашр: 18.

Умар ибн ал-Хаттоб розияллоху анху дедилар: "Хисоб беришингиздан аввал ўзингларни хисоб-китоб килинглар". Хасан Басрий айтадилар: "Сен муъминни качон бўлса ўз нафси билан хисоблашаётганини кўрасан". Маймун ибн Мехрон: "Такводор ўз нафси билан хасис ўзининг тижоратдаги шериги билан хисоблашганидан кўра каттикрок хисоблашади".

Ибнул Каййим рохимахуллох айтадилар: "Нафснинг халокати унинг хисоб-китобини бепарво ташлаб кўйишда, унга мувофик келиш ва унинг хохишига эргашишдадир".

Мусулмон киши учун ўз нафси билан холи колиб, уни тергайдиган ва хисоб-китоб киладиган вакти бўлиши даркор, карасинчи, у кайта тирилиш кунига нима нарса тайёрлади экан!

Ва нихоят, Аллох азза ва жаллага дуо килиш муъмин махкам ушлаши керак бўлган нарсалардандир. Абдуллох ибн Амрдан ривоят килинади, росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Албатта иймон сизлардан бирингизнинг ичида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллохдан калбларингизда иймонни янгилашини сўранглар». Табароний "Ал-Кабир"да ривоят килган.

اللهم إنا نسألك بأسمائك الحسنى وصفاتك العلى أن تجدد الإيمان في قلوبنا ، اللهم حبب إلينا الإيمان وزينه في قلوبنا ، وكره إلينا الكفر والفسوق والعصيان واجعلنا من الراشدين ، سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين .

Cўзимиз cўнггида оламлар Парвардигори Аллохга хамду cанолар ва Раcули Мухаммад ибн Абдуллохга cалоту cаломлар айтиб коламиз! Омийн.


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:59
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 18:36 | Сообщение # 10
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
Барвақт бошланган ишда барака бор

عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:

أَللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا.

(رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ)

Сахр ал-Ғомидийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабдан қилган ишларига барака ато қил!”. (Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ривоятлари).

Бу ҳадис мусулмонларнинг ҳам дунёвий, ҳам ухровий ишлари учун катта манфаати бўлган кўрсатмадир. Ҳадиснинг аҳамияти шундаки, у инсонларни дунёдаги ҳаётларидан, қимматли умрларининг кунлари ва соатларидан унумли фойдаланишга ўргатади. Негаки, кўп одамлар шиддат билан ўтиб кетаётган, қайтиб келмайдиган қимматли вақтларини ё бекор ўтказадилар ёки ундан ниҳоятда самарасиз фойдаланадилар. Энг оддий мисол – кундалик юмушларига барвақт киришмайдилар. Аллоҳу Расулнинг сўзларига аҳамият бермайдилар. Кейин ҳаётларининг кўнгилдагидек ўтмаётганидан, ишларининг унуми, баракаси кўринмаётганидан нолиб юрадилар.

Барака Аллоҳ томонидан туширилади. У Қуръон ва Суннатни ўрганадиган, ҳаётида шуларга амал қиладиган инсонларга насиб бўлади. Барака инсоннинг кўзига кўринмайди. Аммо Аллоҳга ибодат қиладиган, ҳалол касб ва солиҳ амаллар билан машғул бўладиган покиза одамлар ўз ҳаётларида Аллоҳ бераётган бараканинг гувоҳи бўладилар. Барака молу дунёнинг кўплиги, турмуш тарзининг юқори даражада экани билан ўлчанмайди. Барака бой-камбағалликдан қатъий назар, инсон ҳаётининг мазмунли ўтишида, қаноатли бўлишда, маънавий тўқлик ва руҳий хотиржамликда намоён бўладиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига эрта тонгда бомдод намозини ўқигандан сўнг яна уйқуга кетмасдан ё тирикчилик ишига киришишни ёки Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлишни тавсия қилар эдилар.

“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқиб бўлганларидан кейин ўтирган ерларида чордана қуриб олардилар ва то қуёш чиройли бўлиб чиққунга қадар ўтирардилар”. (Муслим).

Анас ибн Моликдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки, бомдод намозини жамоат билан ўқиса ва то қуёш чиққунга қадар Аллоҳнинг зикри билан ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг савоби берилади”. Анас дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “мукаммал, мукаммал” (қилиб берилади!) дедилар”. (“Мишкот”, ҳасан, Албоний таҳқиқи)


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 20:59
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 18:47 | Сообщение # 11
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
بسم الله الرحمن الرحيم

Тўртинчи ҳадис

Яхши кунларни ғанимат билинг

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:

مَنْ سَرَّهُ أَنْ يَسْتَجِيبَ اللَّهُ لَهُ عِنْدَ الشَّدَائِدِ وَالْكُرَبِ فَلْيُكْثِرْ الدُّعَاءَ فِي الرَّخَاءِ.

(رواه الترمذي)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Кимки машаққатли ва қайғули кунларда дуосини Аллоҳ қабул қилишидан хурсанд бўлса, яхши кунларда дуо қилишни кўпайтирсин”. (Термизий ривоятлари).

Бу оламни йўқдан пайдо қилган Зот Аллоҳ эканига иймон келтирган инсонлар оламни бошқариб турган Зот ҳам Унинг Ўзи эканини яхши англайдилар. Шунинг учун ҳам дунёвию ухровий ишларини хайрли қилишини сўраб, фақат Унинг Ўзига дуо қиладилар. Дуо билан бирга Аллоҳ буюргандек ҳаракат қилишни ҳам бир зум тўхтатмайдилар.

Инсон келажакда ўзини нималар кутаётганини била олмайди. Ер юзида тақдир илмининг мутлақ олими йўқ. Келажак қайси томонга қараб кетаётганини фақат бу оламнинг Эгаси билади холос. Шундай экан, соғлом ақл ҳам, дин ҳам бу масалада ана шу Эгамизга мурожаат қилишни тақозо этади. Бинобарин, мусулмонлар доимо келажакларини бахтли-саодатли, оқибатларини хайрли қилишини Унинг Ўзидан сўраб борадилар. Бу энг тўғри ва фойдали йўлдир.

Юқоридаги ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига эртани ўйлаб иш қилишни, муҳим ишларга олдиндан жиддий тайёргарлик кўриб боришни таълим беряптилар. “Сунани Термизий” шориҳлари Аҳвазий ёзадилар: “...Мўминнинг одати - ўқни камонга қўйиб отишдан аввал, яхшилаб тозалаб, тайёрлаб олади. Шунга ўхшаб у муҳтожлик ҳолига тушиб қолмасдан аввал Аллоҳга илтижо қилади”.

Мўмин инсон дин ишида ҳам, дунё ишида ҳам узоқни кўзлаб ҳаракат қилиши лозим. Фақат бугунини ўйлаш, оёғининг остидан нарини кўрмаслик калтабинлик ва иймони заифлик бўладАллоҳ бандасига у яхшими ёки ёмонми, барибир синов, имтиҳон юборади. Кофирми, мусулмонми фарқи йўқ, ҳаммага навбат билан мусибат етади, қаттиқ кунлар бир кун келади. Ўша қийин кунларни ўзининг дўстларига осон қилиб берадиган ҳам, душманларига янада қаттиқроқ қилиб қўядиган ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Модомики, ҳаммамизнинг бошимизга қаттиқ кунлар келиши муқаррар экан, унга ҳозирдан бошлаб тайёрланишимиз, илм, ибодат, ҳалол меҳнат билан бирга кўп-кўп дуолар қилишимиз лозим. Ёзда меҳнат қилган қишда қийналмайди. Яхши кунларда Аллоҳга танилиб олган одам қийин кунларда ёрдамсиз қолиб кетмайди.

Дунёда қачондир бир кун одамлардан яшириб бўлса ҳам Аллоҳга дуо қилмайдиган, Ундан ёрдам сўрамайдиган ҳеч кимса йўқ. Аллоҳ подшоҳларнинг ҳам бошларига оғир кунларни солиб, Ўзининг номини махфий бўлса-да тилга олишга мажбур қилади. Аммо аввалдан қилиб келинмаган, бошга иш тушганда қилинадиган илтижоларни Аллоҳ қабул қилмаса, бунинг таажжубли ери йўқ.Beshinchi hadis duolar bulimida


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 21:00
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 18:54 | Сообщение # 12
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
[size=12]Олтинчи ҳадис

Тилни тийишга ўрганайлик

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:

أَكْثَرُ خَطَايَا ابْنِ آدَمَ فِي لِسَانِهِ.

(خَرَّجَهُ الْأَلْبَانِي)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Одам боласининг аксар хатоси тилида бўлади”. (Албоний, саҳиҳ).

Тилни беҳуда гаплардан, гуноҳ бўладиган сўзлардан сақлаш, аксинча, уни Аллоҳнинг зикри билан машғул қилиш, фойдали сўзларни гапириш ҳақида жуда кўп оят ва ҳадислар келган. Чунки инсоннинг қўлидан содир бўладиган ҳамма яхши ва ёмон ишларнинг ибтидоси тилдан бошланади.

Баъзи одам аслида тўғри йўлда кетаётган, ҳақ иш устида турган бўлса ҳам ўйламасдан ноўрин сўз айтиб қўйгани туфайли қилаётган фойдали амалларининг самараси йўққа чиқиб қолиши мумкин. Ёки тилини тийиб юришга ўргана олмагани сабаб дурустгина кетиб турган яхши ишлари ҳам бир лаҳзада чаппасига айланиб кетади. Бу масаланинг дунёвий жиҳати.

Агар ухровий томондан олиб қаралса, тилини тизгинлаб олмаган одамнинг ибодатларида ҳам ҳаловат бўлмайди. Жумладан, миннат, ғийбат, ҳақорат, иғво, ёлғон, туҳмат, мақтанчоқлик, камситиш, чақимчилик каби иллатлар тилдан содир бўлади ва бу ишлар инсоннинг неча йиллаб қилган солиҳ амалларини бир зумда куйдириб, йўқ қилиб юбориш хавфи бор. Расулуллоҳ саҳиҳ ҳадисда сирка асални айнитгани каби бадхулқлик солиҳ амалларни барбод қилади, деганлар. (Албоний). Бадхулқ одамнинг оғзи бемаза бўлади ва тили орқали кўп ёмон ишларини амалга оширади. Хулқи чиройли, иймони комил одам эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу насиҳатларига амал қилади: “Кимки Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзни гапирсин ёки жим турсин”. (Бухорий)Инсоннинг тилни эҳтиёт қилиши, сўзлаш одобига риоя этиши ҳатто унинг қалбига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Киши агар доимо ўзини фақат тўғри ва ҳақ сўзларни гапириб юришга одатлантирса, мана шу яхши амали унинг қалбида яширинган айрим камчиликларнинг ҳам йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади. Масалан, у ичида бировга ҳасад қилаётган бўлса ҳам тилини тўғрилаб олса, яъни ўша биродарининг ҳақига яхши дуолар қилса, уни одамларга ёмонламасдан, аксинча мақтаб юрса, шоядки бу сўзлари унинг ўзининг қалбини тузатса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу мавзуда мана бундай деганлар: “Банданинг то қалби тўғриланмагунча иймони тўғриланмайди. То тили тўғриланмагунча қалби тўғриланмайди...” (Аҳмад).

Уқба ибн Омир айтадилар: “Мен ё Расулуллоҳ, нажот нимада? – деб сўрадим. У киши дедилар: “Тилингга эрк берма, уйингга сиғиб ўтир, хатоларингга йиғла”. (Термизий).

Саҳобий Шакл ибн Ҳумайд Расулуллоҳга: “Менга бир сўзни ўргатинг, мен уни айтиб юрайин”, деди. Расулуллоҳ унинг қўлидан ушлаб, “Мана бундай деб айт”, дедилар: “Эй Аллоҳим, Сендан мени қулоғимнинг ёмонлигидан, кўзимнинг ёмонлигидан, тилимнинг ёмонлигидан, қалбимнинг ёмонлигидан, манийимнинг ёмонлигидан асрашингни сўрайман”. (Термизий). Бу айтилган нарсалар агар ноўрин ишлатилса, инсонга турли гуноҳ ва офатлаp yopirilishi mumkin.[color=purple][/size]


salom

Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 21:00
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 23:52 | Сообщение # 13
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
olloh-toolo va rosuli buyiriqlariga ergashish-muminlik fazilatidir

Албатта, банда учун буйрукларга эргашиш, итоат килишдан манфаатлирок нарса йўкдир. Унинг ибтидоси бандага машаккатли бўлиши мумкин, лекин, охири буткул яхшиликлар, сурурлар, лаззатлар ва кувончлардир. Гарчи кўнгилга ёкмасада, у инсон учун хайрли ва фойдалирокдир.
Шунингдек, бандага такикланган нарсаларга чўмиб кетишдан зарарлирок нарса йўкдир. Гарчи нафси хохлаб турган ва унга мойиллиги бўлиб турган бўлсада, унинг окибати факатгина аламлар, кўнгилсизликлар, ёмонликлар ва мусибатлардир. Аклнинг хусусияти шулки, улкан лаззат ва кўпгина яхшиликларни келтирадиган енгил аламни кўтаради. Яна ортидан улкан алам ва кўпгина ёмонликни келтирадиган енгил лаззатдан тийилади, четланади. Жохил кишининг нуктаи-назари, бир нарсани асосидан бошлаб то интихосигача камраб ололмайди. Окил, доно эса доимо, тугал нукталарни ибтидолар пардаси ортидан кўриб туради. Ва у пардалар, тўсиклар ортидаги макталган ва мазаммат килинган ана ўша охир-окибатни кўриб олади. У нахий килинган, таъкикланган нарсаларни халок килувчи захар аралаштирилган ширин таом каби билади. Хар сайин таомнинг лаззати, ширинлиги уни тановвул килишга чорлаб турса, ундаги огу уни ейишдан тўсиб туради. У инсон, буюрилган амрларни, окибатда, шифо топишга сабаб бўладиган таъми аччик, нордон бўлган дори каби кўради. Хар качон ёкимсизлиги, аччиклиги уни истеъмол килишдан тўхтатса, унинг фойдаси тановвул килишга чакириб туради. Лекин бундай ибтидолардан туриб интихоларни идрок килиш учун инсон, илм фазилатига ва нихояга умид боглаб, ўз елкасига йўл машаккатини кўтарадиган сабр кувватига мухтождир. Агар катъий ишонч ва сабр бўлмаса, бу йўлда кийналиб колади. Качонки банданинг катъияти ва сабри кувватлашса, доимий хайр ва лаззат истагида барча машаккатларни кўтариш, унга енгил кечади.ir


salom
 
yahyoДата: Dushanba, 14-Apr-2008, 23:53 | Сообщение # 14
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:

Ишни Аллохга топшириш

Бу ушбу оятни сирларидандир. У бандадан барча ишларнинг окибатини биладиган Зотга топширишни ва чиройли окибатни умид килиб, унинг учун нимани ихтиёр этса ва нимаики белгиласа рози бўлишни, кўнишни такозо этади. Энди банда у хакда билими бўлмагани учун, Роббисига биронта фикрни таклиф этмайди, бирон нарсани ихтиёр этмайди ва бирон нарсани сурамайди. Чунки унинг зарари ва халокати бўлган нарсани билимсизлиги туфайли сўраб кўйиши мумкин-да ахир! Энди у Роббисининг ихтиёри устига хеч нарсани танламайди, балки Аллохдан унинг учун яхшилкни ихтиёр килишини, ихтиёр килиб, белгилаган нарсасига рози килиб куйишини сурайди. Банда учун бунданда манфаатлирок иш йўк! Агар киши ўз ишини Аллохга топширса ва у белгилаган нарсага рози бўлса, у холда Аллох ихтиёр этган нарсасида бандасига азму-карор, сабр ва кувват билан мадад беради. Яна шу билан бирга белгилаб кўйган йўлида бандаси дуч келаётган офатларни ундан кетказади. Нихоят, Аллох ўз хохиши-истаги натижасини, банда ўзича ихтиёр килиб танлаганида, ета олмайдиган гўзал хотимани унга ато килади. Аллоху акбар!!!
Калбнинг нотинчликлардан фориг килиш

Юкоридаги оятнинг англашнинг фойдаларидан бири, у ихтиёр килиш, танлаш йўлидаги машаккатли фикрлардан инсонни халос килади. Бирига чикиб, кейингисидан тушиладиган баланд довонлар бўлган тадбир килиш, такдир килиб белгилаш каби огирликлардан калбни фориг килади. Шу билан бирга, барибир банда унга такдир килинган иш остидан чика олмайди. Агар у Аллохнинг иродасига кўнсачи, у холда, унга казо килинган нарса етади ва у макталган, лутф кўрсатилган ва ташаккур килинган холда у такдир ичра бўлади. Акс холда, унга етган такдир ишлари ичида у мазаммат килинган, лутф-мархаматдан бебахра холатда бўлади, чунки у инсон ўз хохиш-иродаси буйича иш кўрди.

Качонки ўз ишини Аллохга топшириши ва у Зотнинг такдирига рози бўлиши тўгри холатда бўларкан, у такдир килинган нарсада гамхўрлик ила бурканади ва шу Аллохнинг гамхўрлигида бўлиб, лутфи-инояти орасида яшайди. Бу гамхўрлик уни зарарли нарсалардан химоя этса, лутф-мархамат эса унга такдир килинган нарсалардаги кийинчиликларни енгиллатади. Бандага казо-кадар етар экан, унинг энг фойдали иш, у етган нарсага таслим бўлиш, кўниш ва такдир йўлига ўзини ўликка солиб, ўзала тушиб ётишдир. Албатта, вахший хайвон ўлимтикни ёмайди!

***

Аллох барчамизни Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган йўлга муваффак килсин.
Пайгамбаримиз ва у кишининг оила аъзолари, сахобаларига саломлар ва салавотлар бўлсин.


salom
 
yahyoДата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:13 | Сообщение # 15
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
29. Беш вакт намозни адо этиш.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хар бир мусулмон кишига фарз намознинг вакти келган пайт, намознинг тахорати, хушуси ва рукуъларини чиройли килса, модомики катта гунохларни килмас экан, (ушбу намоз) унинг ўтган гунохлари учун каффорат бўлади. Бу хамиша шундайдир». (Имом Муслим: 228)

30. Бомдод ва аср намозларини адо этиш (таъкид).

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «″Бардайн″ (бомдод ва аср) намозларини ўкиган кимса, жаннатга киради». (Имом Бухорий: 2/ 43------------barchamizni muminlik ziynat-amallarida bardavom qilsin.


salom
 
  • Страница 1 из 3
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Поиск:
Этот сайт использует файлы cookies для более комфортной работы пользователя. Продолжая просмотр страниц сайта, вы соглашаетесь с Политикой использования файлов cookies.
UzigaBek online