Hasad va g'ayrlik
|
|
yahyo | Дата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:43 | Сообщение # 16 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин, У барча нарсага Қодирдир. Пайғамбаримиз, аҳли-оиласи ва асҳобларига салавот ва саломлар бўлсин. Дунёда қанчалик уммат, халқ ва қавм бўлмасин уларнинг қабул қилган ақида, фикр ва ишларини тартибга соладиган қонунлари бор, улар ушбу ақида, фикр ва қонунларга рози бўлиб, замонлар ўтиши билан уларга одатланиб қолишган. Улар ушбу ақида, фикр ва қонунларни ҳимоя қилишга доим тайёрдирлар, чунки бу нарсалар уларнинг ҳаётини бир қисмига айланиб қолган. Бу иш Аллоҳнинг бандаларидаги қонуни бўлиб, ҳамма уммат, халқ ва қавмлар бундан холи эмас. Шунинг учун қайси пайғамбар ёки элчи ўз қавмига янги ақида, фикр ва қонун билан келса, уни инкор қилишиб, ёлғончи дейишган ва унга азоб бериб ўзлари одатланиб қолган ақида, фикр ва қонунларини ҳимоя қилишган. Пайғамбар ва элчилар бир қанча азоб ва озорларни бошидан кечирдилар, биз бундай воқеъаларни Аллоҳнинг китобида бир неча ўринларда кўрамиз: «Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг (Пайғамбарларимни ўзим қўллайман) деган сўзларини ўзгартира олувчи бирор кимса йўқдир. Ахир сизга (эй Муҳаммад) ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку». (Анъом: 34) «Биз аввалгиларга ҳам қанча Пайғамбар юборганмиз. Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар». (Зухруф: 6,7) Пайғамбарларга эргашган кишилар уларнинг даъватларини давом эттиришган ва улар ҳам азоб ва озорларга дучор бўлишган. «(ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»ли олов – (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чоҳ эгалари лаънат қилинадилар. Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар». (Буруж: 4-7
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:44 | Сообщение # 17 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| davomi---- Ушбуга ўхшаган азоб Ҳаббоб ибн Арат ривоят қилган ҳадисда ҳам келган: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг соясида чакмонни ёзиб ётган эдилар, биз у кишига шикоят қилиб, «Бизга Аллоҳдан ёрдам сўрамайсизми? Аллоҳга биз учун дуо қилмайсизми?» деган эдик, у киши айтдиларки: «Сизлардан олдинги кишиларни ерга кўмиларди ва арра билан иккига бўлиб юборилар эди ва темир тароқлар билан гўштларини суякларидан ажратилар эди, лекин мана шу иш ҳам уларни динидан қайтара олмас эди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларига ҳам қурайш ва араб қабилалари томонидан жуда кўп азоблар бўлди. Ибн Касирнинг «Ал-бидаяту ван-ниҳоя» номли китобида келган нарса ушбу азобларга далилдир. Амр ибн Ос розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Каъбанинг олдида намоз ўқиётган эдилар, шу вақт Уқба ибн Абу Муийт келдида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тўни билан бўйинларидан қаттиқ бўғди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анху келиб уни елкасидан ушлаб тортиб, айтдиларки: «Роббим Аллоҳ деган кишини ўлдирасизларми? Ахир у сизларга Роббингиз томонидан аниқ ҳужжат келтирди-ку?!». Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:46 | Сообщение # 18 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| davomi---- «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламмнинг саҳобалари ўттиз саккиз кишига етган вақтда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга даъватни ошкора қилайлик деб қаттиқ туриб олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Эй Абу Бакр, биз озчиликмиз» дедилар, Абу Бакр эса қаттиқ тураверди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватни ошкор қилдилар. Мусулмонлар Масжид ал-Ҳаром атрофига тарқалдилар. Ҳар бир киши ўз оиласи билан эди, Абу Бакр туриб хутба қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ўтирар эдилар. Бу хутба Аллоҳ ва расули номи ила бўлган биринчи хутба эди. Шу вақт мушриклар Абу Бакр ва мусумонларга ташланиб уларга қаттиқ зарба бердилар. Уқба ибн Робия деган бир фосиқ Абу Бакрни қорнига миниб олиб ковуши билан унинг юзига ура кетди ҳатто унинг юзи таниб бўлмайдиган бўлиб кетди. Шунда Бану Тайм қабиласининг кишилари келиб Абу Бакрни мушриклардан ажратиб олишди ва уни чопонга солиб, кўтариб уйига олиб бориб қўйдилар. Улар Абу Бакрнинг ўлганлигига шубҳа қилмас эдилар. Лекин пайғамбар ва элчилар шунингдек уларга эргашган кишилар даъватни ёйиш ва шариатни еткизишдан тўхтаб қолмадилар. Балки улан ўзлари билан қавмлари орасида Аллоҳ ишни ҳал қилмагунча рўбарў келган нарсаларга сабр қилдилар. Уларнинг бирорталари ҳам азобланиб масхаралангандан кейин даъватни ташлаб қўймайдилар. Уммат, халқ ва қавмлар ўз ақидаларини ҳимоя қилишлари Аллоҳнинг бандалари ичидаги қонуни бўлганидек, элчилар, пайғамбарлар ва уларга эргашганлар ўзлари билан қавмлари орасидаги ишни Аллоҳ ҳал қилмагунча ва Аллоҳнинг нусрати келгунича азобларга сабр қилишлари Аллоҳнинг қонунидир. Юқорида келган: «Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг (Пайғамбарларимни ўзим қўллайман) деган сўзларини ўзгартира олувчи бирор кимса йўқдир. Ахир сизга (эй Муҳаммад) ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку». (Анъом: 34
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:47 | Сообщение # 19 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| davomi---- Оят бунга ёрқин далилдир. Азоб ва балоларга сабр қилиш Пайғамбаралр ва уларга эргашганлардаги ўзгармас қонун бўлиб, уларнинг бирортаси ҳам қавмлари томонидан етаётган азоблар ва қийинчиликларга рўбарў келган вақтларида даъватни ташлаб, қавмларининг талаб ҳоҳишига (лаббай деб) жавоб берган эмас, чунки агар шундай қилганларида бу Аллоҳнинг қонунини бузиш ва Унинг сўзларини ўзгартириш бўлар эди. Шунинг учун Хаққа чақирувчи Хақни еткизишнинг аввалги лаҳзалариданоқ халқи ва қавмининг қаршилигига дучор бўлишини билмоқлиги керак. Шундагина у озор ва қийинчиликларга дучор бўлса, уни сабр билан қабул қилади, чунки у бу азобларга ўз нафсини тайёрлаган бўлади, акс ҳолда у ўз даъватида содиқ бўла олмайди ва даъват ундан нимани талаб қилаётганини била олмайди, натижада йўл чеккасида тўкилиб қолиб кетади, йўлда эса содиқ кишилар ва даъват талабларига жавоб бераётганлар қолади. Бу ҳам Аллоҳнинг қонуни бўлиб. Уни ўзгартириб бўлмайди. «Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу жонлари билан) жиҳод қилувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб – юзага чиқаргунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз». (Муҳаммад: 31) «Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр – тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) тўғри йўлган бошлайдиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар». (Сажда: 24) «Ҳолбуки, Биз улардан аввлги (иймон келтирган, барча) кишиларни имтиҳон қилган эдик-ку! Бас, (шу имтиҳон воситасида) албатта Алоҳ («Иймон келтирдик», деб) рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билади». (Анкабут: 3)
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 15-Apr-2008, 00:50 | Сообщение # 20 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| [color=green][size=12]davomi---- Бало ва қийинчилик инсон ёмон кўрган нарса бўлса ҳам, лекин уни Аллоҳ таоло ўзининг яхши кўрган солиҳ бандаларига туширадики бу Аллоҳнинг бандалари ичидаги сирларидандир. Кимнинг Аллоҳни деб мартабаси тушса сабр қилгани учун Аллоҳ унинг мартабасини кўтаради. «(Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин». (Бақара: 216) Абу Ҳурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кишининг Аллоҳ олдида бир мартабаси бўлади, киши унга қилган амали билан ета олмайди, Аллоҳ уни ёмон кўрган нарсаси билан балолайди ўша сабабли у мартабасига етади». Абу Саиддан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким яхшилик сўраса, Аллоҳ таоло яхшилик берур. Ким сабр сўраса, сабрли қилур. Ким бойлик сўраса, бой қилиб қўюр. Сизларга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ туҳфа йўқдир». Аллоҳ таоло яхши кўрган бандасига бало туширганидек, ўша бандасига бало йўлиқиш учун сабрни ҳам беради. Ҳудди мана шу иккисини солиҳ ва холис бўлган мўминлар доимо ёдда тутишлари керак. Бирор бало етмаган ва динида енгиллик қилаётган киши балога ҳам сабр қила олмайди. Бу икки иш бири иккинчисига далолат қилади, яъни бало бўлмаган жойда сабр ҳам бўлмайди. Бундан ташқари ҳудди шу иккала иш ўз эгасини парвардигори олдидаги фазлига далолат қилади. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни шаҳидни олиб келинади ва ҳисоб-китоб қилинади. Садақа қилган кишини олиб келинади ва ҳисоб-китоб қилинади. Балога йўлиққан кишилар (олиб) келинади-да уларни амаллари учун тарози ҳам қўйилмайди, ҳисоб учун китоблари ҳам очилмайди, ўша заҳоти уларнинг устларига ажр-мукофот ёғдириб юборилади. Шунда балоланмаганлар Мавқифда турган ҳолларида Аллоҳнинг уларга берган савобларини кўриб ўзларининг жасадлари қайчилар билан қийма-қийма қилинган бўлишини орзу қиладилар». «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10) Юқоридагиларга қўшимча қилиб яна шуни айтамизки, кимга бир мусибат етса ва уни дунёда яхшиликка айлантирмоқчи бўлса, Умми Салама ривоят қилган ҳадисни яхши билиб олсин. Умми Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитганман: «Қайси бир мусулмонга мусибат етса ва у: «Иннаа Лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун» биз Аллоҳникимиз ва унга қайтувчилармиз. Парвардигоро! Мени чеккан мусибатимга яраша ажр бергин ва ўша мусибатдан кейин менга яхшиликни бергин деб айтса, Аллоҳ таоло унинг мусибатига яраша мукофот бериб, ўша мусибатланган нарсасидан кўра яхшироқ нарсани беради[/size][/color]ilohim chiroylik sabr egasi qilsin
salom
Сообщение отредактировал yahyo - Seshanba, 15-Apr-2008, 00:53 |
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:26 | Сообщение # 21 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Зулматларни ёритгувчи чироклар Бисмиллахир рохманир рохим Аллох таолога бехад хамду санолар бўлсин! Пайгамбаримиз хазрати Мухаммад, ахли байтлари, сахобалари ва тобиинларга Аллох субханаху томонидан бехисоб дуруду салавотлар бўлсин! Кейин... Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга учрашиб, у кишининг даъватларига ижобат этиб, иймон келтириб ва мана шу иймон билан дунёдан ўтган зотларни «сахобалар» дейилади. Ўша сахобалар пайгамбаримиздан накл килишган сўзларга ″хадис″ дейилади. Сахобаларнинг ўзларидан накл килинган сўзларга эса ″асар″, деб, айтилади. Пайгамбармиз соллаллоху алайхи ва салламнинг даъватларига ижобат этган, биринчи бўлиб имон келтирган улуг сахоба, биринчи халифа Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан накл килинган бир асарда, у зот айтадилар: «Зулматлар бешта, уларни ёритгувчи чироклар хам бештадир: 1 – Дунёга мухаббат кўйиш зулмат, унинг чироги эса, такводир. 2 – Гунох килмок зулмат, унинг чироги тавбадир. 3 – Кабр зулмат, Ла илаха иллаллох Мухаммадур-росулуллох унинг чирогидир. 4 – Охират зулмат, унинг чироги эса, солих амалдир. 5 – Сирот (жаханнам устига тортилган кўприк) зулматдир. Унинг чироги, якийн – шаксиз иймондир». (Мунаббихот: 55-сахифа) Биз куйидаги сахифаларда у зот розияллоху анхунинг ушбу сермазмун сўзларини бакадрихол шархлаб беришга харакат киламиз. Аллохнинг мадади ила максадга кўчиб айтамизки: Аллох таолонинг бу дунёдаги сирри-асрорларидан бири; хаётда карама-каршиликни яратишидир. Бу эса, хаётнинг бардавом бўлиши учун мухим сабаблардандир. Кеча билан бирга кундузни, куруклик билан денгизни, хаёт ва ўлимни, кучли ва кучсизни, газабнок ва халимни, узун ва кискани, хак ва ботилни, кўр ва кўрувчини ва хоказоларни яратганлиги юкоридаги сўзимизнинг ёркин намунасидир. Хаётда бирор нарса йўкки, унинг карама-каршиси – зидди бўлмаса. Демак, карама-каршилик хаёт конунларидан бири экан. Бинобарин, Аллох таоло хаётда зулмат(коронгулик)лар билан бирга нур(ёруглик, зиё)ларни хам яратди. Зулматлар икки хил: хакикий ва маънавий бўлади. Ушбу икки турдаги зулматларни ёритгувчи чироклар хам мавжуддир. Яъни, зулматлар хакикий ва маънавий бўлгани каби, нурлар хам ўз навбатида хакикий ва маънавий бўлади. Биз юкорида зикр килганимиз – Абу Бакр Сиддик розияллоху анхунинг сўзларида иккита маънавий – дунёни яхши кўриш ва гунохкорлик зулматлари ва учта хакикий – кабр, охират ва сирот(жаханнам устига ўрнатилган кўприк)даги зулматлар ва уларни ёритгувчи чироклар хакида сўз юритилади
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:27 | Сообщение # 22 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Биринчи зулмат: Дунёга мухаббат кўйиш. Аллох таоло хаёти дунёни ″Хадид″ сурасининг йигирманчи оятида мана бундай васф этади: «Билингларки, бу хаёти дунё факат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мактаниш ва мол-дунё хамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмгирга ўхшарки, унинг (ёгиши сабабли униб чиккан) ўт-ўлани дехконларни хайратга солиб (аклларини банд килиб кўюр). Сўнгра у курур, бас, уни саргайган холда кўрурсиз. Сўнгра у курук чўп бўлиб колур. (Хаёти дунёнинг холи хам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун) каттик азоб ва (иймон-эътикод билан ўтганлар учун) Аллох томонидан магфират ва ризолик бордир. Хаёти дунё эса факат алдагувчи матодир. Аллох таоло ушбу ояти каримада хаёти дунё нималардан иборат эканлиги ва банданинг ушбу хаёти дунёга машгул бўлиб колиши уни охратдан ва хаёти дунёдалик чогида бажариши лозим бўлган ибодатлардан тўсиб кўйишини баён килиб бермокда. Имом Шавконий ушбу оятнинг тафсирида мана бу сўзларни айтганлар: «Аллох таоло (аввалги оятда) иккинчи гурух кишилар (яъни, кофирлар) томонидан содир бўлган куфр, оятларни тасдик этмай, уларни ёлгонга чикариш каби ишларни зикр килди. Кейин эса, уларнинг бу кирдикорларига асосий сабаб дунёга мойилликлари ва унинг салбий таъсири бўлгани учун хам, бу дунёни охиратга ва ундаги неъматларга асло алиштириб бўлмайдиган хакир бир нарса эканлигини баён килиб берди. У Буюк Зот аввало хаёти дунёни ўйин-кулги деб атади. Ўйин-кулги инсонни барча хайрли ишлардан ман килиб, умрнинг бесамар кетишига бош сабабдир. Инсонни барча худа-бехуда ишлар билан банд килиб, ухровий ишларни амалга оширмогига тўсик бўлган омиллар барчаси ўйин-кулги каторига кўшилади. Охират учун амал килишни кўйиб, дунёнинг зеб-зинатига берилиб кетмогимиз инкор этиб бўлмайдиган хакикатдир. Шу боис Аллох таоло иккинчи навбатда хаёти дунёни зеб-зийнат – дунё матоси билан безаниш – деб номлади. Учинчи навбатда эса, уни (яъни, хаёти дунёни) ўрталарингиздаги ўзаро мактаниш деб айтди. Ушбу мактаниш турлича бўлади; баъзилар кадди комати, куч-куввати билан мактанса, баъзилар мол-дунёси билан, яна бировлар насл-насаби билан мактанади. Жохилийят даврида араблар мана шу насл-насаб билан мактанишар – фахрланишарди. Аллох таоло хаёти дунёга тўртинчи бора таъриф берганда уни: ″мол-дунё ва фарзандларни кўпайтиришдир″,- деб, зикр килди. Яъни, одамлар мол-дунё ва фарзандларни кўпайтириб, ўз гумонларича: бизлар бой, бехожат кишилар бўлиб колдик,- деб ўйлаб, уларнинг даражаларига етмаган факир кишиларга тахкир назари билан бокадилар. Кейин Аллох субханаху хаёти дунёга бошка бир ташбих билан мисол келтириб айтади: «...(У) худди бир ёмгирга ўхшарки, унинг (ёгиши сабабли униб чиккан) ўт-ўлани дехконларни хайратга солиб (аклларини банд килиб кўюр).... то оятнинг охиригача». Бу ўхшатишнинг лўнда маъноси: ″Албатта хаёти дунё бир экинзорга ўхшар. Ўзининг кўкламлиги ва кўркамлиги билан унга караган хар кандай кўзни кувонтирур. Кейин эса, кўп ўтмай куп-курук пичан, сомонга айланадики, гўё у асло, мавжуд эмас эди деб ўйлайсиз″. (Имом Шавконийнинг ″Фатхулкадир″ номли тафсиридан баъзи кискартишлар билан мазмунан олинди). Тўгри! Аллох таоло хаёти дунё ва ундаги ноз-неъматларнинг барчасини инсон учун яратган. Улар харом хам, макрух хам эмас. Бирок бу нарсалар охират йўлига гов бўлиб, инсонни Тўгри Йўлдан адаштирадиган бўлса, макрухлик ва харомлик томонга ўтиб колади. Окил киши эса, ушбу неъматлардан тўгри фойдаланади. Бу неъматлар уни яралишидан асл максад бўлган ″тоат-ибодат″дан ман килиб кўйишига асло йўл кўймайди. Балки, бу неъматларни у роббисига ибодат килишда, Унинг хузирида олий макомларга эришишда ўзига ёрдамчи килиб ишлатади.
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:28 | Сообщение # 23 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Сахобаларнинг хаёти дунёни кандай тушунганлари Сахобайи киром розияллоху анхумлар Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан таълим олган билимлари билан хаёти дунёнинг маъносини тўгри идрок этишди. Улар хаёти дунёни охиратга ўтиладиган бир йўлак деб тушинишиб, ундаги муомалаларини мана шу тушунча асосида юргизишди. Хаёти дунё уларнинг охират фикридан йироклашиб колишларига асло сабаб бўлмади. Улар дунё калбга ўрнашиб олиб, унга эгалик киладиган бўлса, бандани охират фикридан узоклаштириб юборишини яхши тушунишди. Чунки, у калбга хўжайин бўлиб олса, албатта уни охират йўлини кўра олмайдиган килиб кўйишини яхши англашди. Бу хакикатни яхши билган Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва сахобалари дунёни оркаларига улоктириб, калбларини бу дунёнинг кирлигидан пок тутишди. Улар бу дунёга кўнгил бермай, уни тарк этишди. Балки, уни коронгу бир зиндон деб хисоблашди. Шу боис улар бу дунёдан чинакамига юз ўгиришди. Агар улар хохлашса эди, хаёти дунёдаги рохат-фарогат ва кўнгилга маргуб нарсаларга эришишарди. Рахнамолари Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга дунё хазиналарининг калитлари рўбарў килинган пайтда хам, уни ўз ихтиёрлари билан рад килдилар. Сахобалар хам бу дунёнинг бойликлари куйилиб келган чогида, охиратдаги насибамиздан махрум бўлиб колмайлик деб, уни тарк этишди. Бир сўз билан айтганда улар бу дунёни карор топиб турадиган жой эмас, балки, у охиратга ўтиб кетиладиган бир йўлак, у шодланиб, хотиржам яшайдиган уй эмас, балки, у мусофир киши дам олиш учун бир кўниб ўтиб кетадиган жой, бошкача таъбир билан айтганда; ёз кунлари гохида бир кўриниб коладиган кейин тезда таркалиб кетадиган бир парча булут мисолида деб билишди. (Алфавоид/ Ибнулкаййим) Танбех: Кимки, бу дунёни ўткинчи бир нарса, карор топиб, шод-хуррам яшаб туриладиган жой эмас, мусофир бир кўниб ўтадиган манзилгина, холос деб билмай, уни ўзининг ўзгармас кароргихи деб билиб, ундаги ўйин-кулги, зеб-зийнат ва мактанишларга махлиё бўлиб ва унда мол-дунё ва фарзандларни кўпайтириб, унинг мастлигида камбагал бечораларни унутиб, охиратни ва унга тайёргарликни эсдан чикарса шубхасизки, ундай шахс коронгу-зулматга кириб колади. Бу каби коронгу-зулматга кириб колган кишининг хеч нарсани кўра олмаслиги маълумдир. Демак, у бу хаёти дунёда хеч нарсани кўра олмайдиган аъмо(кўр) киши каби яшайди. Ўзини охиратга олиб борадиган Тўгри Йўлни хам топа олмайди. Аллох таоло Киёмат куни уни оёгининиг остини хам кўра олмайдиган аъмо (кўр) килиб тирилтирган пайтда: «У: ″Парвардорим, нега мени кўр килиб тирилтирдинг, ахир мен кўрар эдим-ку″...» (Тоха: 125) деб колади. Шунда Аллох таоло унга, унинг бу холга тушиб колишига хаёти дунёда Аллохнинг оятларини унутганлиги сабаб бўлганлигини эслатиб: «...″Шундай. Сенга Бизнинг оят-муъжизаларимиз келганида уларни (″кўрмадинг″) – унутдинг. Бугун сен хам ана шундай ″унутилурсан″» (Тоха: 126) деб,— жавоб кайтаради. Аллох таоло айтади: «Кимки бу дунёда кўр-гумрох экан, бас, у Охиратда хам кўр ва бутунлай йўлдан озгувчидир». (Ал-Исро: 72) Азиз ўкувчи! Юкорида айтган сўзларимизга эътибор берган бўлсангиз, сизга Абу Бакр Сиддик розияллоху анхунинг ″Дунёга мухаббат кўйиш зулматдир″, деган сўзлари накадар тўгри эканлиги намоён бўлади. Ха! Хаёти дунёнинг нималардан иборат эканлигини тўгри идрок этган улуг сахоба Абу Бакр разияллоху анху унга мухаббат кўйиш зулмат эканлигини айтиб, кейин у зулматни ёритгувчи чирок нимадан иборат эканлигини хам, баён килиб: ″Бу зулматни ёритгувчи чирок такводир″,— дедилар.
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:29 | Сообщение # 24 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| (Давоми) Биринчи зулмат (дунёга мухаббат кўйиш)ни ёритгувчи чирок такво Дунёга мухаббат кўйиш, уни охиратдан афзал деб билиш сабабли вужудга келган ва бир куни бу дунёнинг эллик минг йилига баробар келадиган махшаргохда – милён-милён халклар жамланадиган охират кунида хакикий зулматга айланиб, ўша куни нурсиз колишликка сабаб бўладиган бу коронги-зулмат (яъни, дунёга мухаббат кўйишдан пайдо бўлган зулмат)ни факатгина ″Такво″дан зиё олган мунаввар чирроккина таркатиб юбора олади. Таквонинг лугавий маъноси: ″сакланиш, эхтиёткорлик, химояланиш, ўзни саклай билишдир″. Унинг шариатдаги маъноси эса: ″Инсон Киёмат куни ўзига зарар бўладиган нарсалардан каттик сакланишидир″. Яна бир маъноси: ″Инсон ўзини Аллохнинг ризоси ва савобига етказадиган фармонларни бажариб, ўзига Аллохнинг азоби ва икобини олиб келадиган манхий (ман килинган) ишлардан узок бўлмогидир
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:31 | Сообщение # 25 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Такво кучайишининг бош сабаби Такво ўзинг тўрт аркони билан биргаликда, инсон ўз нафсини хисоб-китоб килиб(тергаб) туриши билангина кучли бўлади. Чунки, инсоннинг нафси ёмонликка буюргувчидир. У ўз нафсидан хабардор бўлиб турмаса, нафси уни албатта Тўгри Йўлдан четга буриб юборади. Тўгри Йўлдан адашган киши зулматни ёритгувчи ″такво″га асло эга бўла олмайди ва у дунёга мухаббат кўйиш окибатида вужудга келган коронги зулмат ичида йўл топа олмай колиб кетади. Шунинг учун хам улуг тобиин Маймун ибн Михрон ўз ўзини хисоб китоб-килмаган, нафсидан бехабар шахсни такволи кишилар сирасига кўшмадилар. У зот рахимахуллоху айтадилар: ″Киши ўз нафсини тижоратдаги шеригини хисоб-китоб килишидан кўра каттикрок хисоб-китоб килмаса хамда еб-ичиши, уст-боши харом ёки халолдан келаётганлигини аник билмаса, такволи кишилар каторига асло кира олмайди″. (Сифатуссофва: 4/194) Демак, инсон ўз нафсидан хабардор бўлиб турса у кучли, нуроний таквога эга бўлади. Унинг калбига дунё мухаббатининг зулмати соя солган пайтда мана шу такво билан уни бартараф килишга муваффак бўлади
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:32 | Сообщение # 26 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Гунох килмок зулмат ва унинг чироги тавбадир Иккинчи зулмат – гунох зулмати Гохида гунох иш фойдали мехнат, чиройли машгулот бўлиб кўринади. Бирок, аслида у ўз сохибини ўраб олган зулматдир. Гунохкор шахс буни ўзи хам яхши хис килиб туради. Чунки, унинг ёмонликка фармон килувчи нафси ношаръий ишга чорлаган пайтда гунохнинг зулмати унинг чор атрофидан коплаб келаётгани, у мана шу гунох сабабли хакикий бахт-саодатдан махрум бўлиб колаётганлигини яхши билиб туради. У атрофдагиларга ўзини хар канча бахтли, хар-канча хурсанд килиб кўрсатишга уринмасин бари-бир ўзини гунохнинг тубсиз зулматида колиб кетаётганлигини жуда яхши сезиб туради. Хатто унинг калбини коплаб олган гунохнинг зулмати унинг юзида хам зохир бўлиб, озгина фаросатли киши билиб оладиган даражада сезилиб туради. Имом Ибн ал-Каййим рахматуллохи алайх ўзларининг ″Алжавабул-кафий″ номли китобларида гунохкорлик ва гунох ишларнинг асарлари нималардан иборат эканини баён килар эканлар, калбни зулмат коплаб колишини хам шулар жумласига киритдилар. У киши айтадилар: «…Гунохнинг салбий таъсирларидан яна бири; гунохкор шахс гунохнинг зулмати унинг калбини коплаб олганлигини аник билиб, худди коронги тушганини хис килгани каби хис этиб туришидир. Зеро, коронги кечанинг зулмати кўзнинг кўришига монелик килганидек, гунохнинг зулмати калбнинг хакикат нуридан бахра олишига монеълик килади. Чунки, тоат-ибдат нур, маъсият эса, коп-коронги зулматдир. Унинг зулмати ортгани сари кишининг ушбу зулматдаги хайрати ортиб бораверади. Натижада ўзи сезмаган холда бидъат-хурофот ва халок килувчи амалларга тушиб колади. У бамисоли коронги кечада ёлгиз колган аъмо киши каби бўлиб колади. Бориб-бориб ушбу зулмат кучайгандан кучайиб, аввал унинг кўзига, сўнгра юзига таъсир килади. Хатто унинг юзига голиб келган коралик хаммага ошкор кўринадиган бўлиб колади. Ибн Аббос розияллоху анху айтадилар: ″Хасана (чиройлик амал)да юзга нур, калбга зиё, ризк-рўзга фаровонлик, баданга кувват ва одамлар калбида хосил бўладиган мухаббат бордир. Саййиа (ёмон амал)да эса, юзга коралик, калбга зулмат, танга заифлик, ризки-рўзга танглик ва одамлар калбида пайдо бўладиган бугзу-адоват мавжуддир″». (Алжавабул-кафий) Ибн Аббос розияллоху анху айтганлари, гунохнинг зулмати сабабли калбда пайдо бўладиган иллатларнинг хаммаси эмас, буларни у зот мисол тарикасида келтирдилар. Улуг сахобалардан яна бирлари Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анху хам, гунохнинг зулмати сабабли вужудга келадиган бошка бир мудхиш нарса – хосил килинган илимни эсдан чикариш хакида хабар бериб шундай дейдилар: ″Мен, кишининг таълим олиб ўрганган билимини унитиб юборишига ўзининг килиб кўйган хато (гунох) иши сабабдир деб, хисоблайман″. (“Аззухд” Имом Ахмад) Ушбу зулмат гунохкор шахснинг калбида кучайиб бораверади. Агар уни бартараф килишга харакат килмаса, охир-окибат, хозиргина айтиб ўтилган Ибнул Каййимнинг сўзларидаги каби, унинг коралиги юзида хам зохир бўлиб, кўриниб колади. Ушбу маънони улуг, зохид тобиин Сулаймон ибн Тархон ат-Таймий хам таъкидлаганлар: ″Албатта инсон бир гунохни килса, унинг юзида гунохнинг касофати ошкор бўлади″. Гунохкор шахснинг юзида зохир бўлган бу касофат, унинг калбида гунох сабабли вужудга келган коронги-зулматдан пайдо бўлгандир. Бу зулматни эса, унинг калбидан факатгина, тавбанинг нурли чирогигина кетказа олади
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:33 | Сообщение # 27 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Иккинчи чирок – тавбанинг чироги Аллох субханаху ва таоло хаммани – хатто холис мўминларни хам, ушбу чирок (тавба чироги)ни ёкишга амр этади. Чунки, нажот сабаблари тавба чирогини ёкиб, унинг нури билан зулматда колган калбларни мунаввар этишда экани маълум ва машхурдир. Аллох таоло айтади: «...Барчаларингиз Аллохга тавба килинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар». (Нур: 31) Аллох таоло ушбу оятда нажотни яъни, охиратда козонилажак галабани тавбага боглик килиб кўйди. Аллох таоло макбул бўлажак тавба насух – холис бўлиши кераклигини баён килиб айтади: «Эй мўминлар, Аллохга холис тавба килинглар...» (Тахрим: 8) Демак насух – холис тавба барчамизга лозим амал экан. Барча гунохлари магфират этилган, маъсум зот пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи ва саллам хар куни тавба ва истигфорлар килишларини баён килиб айтадилар: ″Аллохга касамки, мен бир кунда Аллохга етмиш мартадан ортик истигфор айтиб, унга тавба киламан″. (Имом Бухорий ривоятлари). Имом Муслимнинг ривоятларида эса: ″Албатта, мен бир кунда юз марта тавба киламан″, деб – айтганлар. Демак, гунохлари магфират этилган, инсонларнинг энг афзали пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шу даражада тавба ва истигфорлар килиб турганларида хамда Аллох таоло Ўзининг китобида мўминларни холис тавба килишга фармон килиб турганда гунох амални килиб, унинг коронги-зулматига тушиб колган шахслар тавбанинг нурли чирогига бошкалардан кўра кўпрок мухтож эканликлари маълум бўлади. Чунки, ушбу чирок уларнинг калбларини забт этиб олган гунохнинг зулматини тор-мор этиб, уни илохий таълимотни кабул килишга ва бутун аъзолари билан солих амалларни сидки дилдан бажаришга шай килиб кўяди. Ушбу чирокнинг нури ўчиб колмаслиги учун уни ўз вактида ёнилги билан таъминлаб туриш лозим. Бу таъминлаш эса, талаби илм ва сабр килиш билан амалга ошади. Чунки, инсон илм билан савоб ва гунох ўртасини фарклашга эга бўлса, сабр билан ушбу йўлда йўликиши мумкин бўлган кийинчиликларга бардош бериб, гунох ишлардан йироклашишга муваффак бўлади. (Давоми бор)
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:34 | Сообщение # 28 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| (Давоми) Мана шу ўринда имом Нававий ўзларининг ″Риёзус-солихийн″ номли китобларида тавба ва унинг шартлари хакида айтган сўзларини келтиришни лозим топдик. У зот рахимахуллох айтадилар: «Уламолар дейдилар: ″Барча гунохлардан тавба килмок вожибдир. Агар килинган гунох Аллох билан банданинг ўртасида вокеъ бўладиган гунохлардан бўлса, тавба килишда уч нарса шарт килинади; 1 – Мана шу гунохдан буткул чикиш. 2 – Шу гунохни килганидан пушаймон бўлиш. 3 – Мана шу гунохга асло кайтмасликка азми-карор килиш. Агар ушбу шартлардан бирортаси амалга оширилмай колса, килинган тавба хисобга ўтмайди. Агар килинган маъсият-гунох инсон хухукига тааллукли бўлса, у холда тавбага тўрт нарса шарт килинади; аввал айтиб ўтганимиз учта шартга кўшиб тўртинчи шарт – хак эгасини рози килиш. Масалан: мол ва шу каби нарсани тортиб олган бўлса, уни эгасига кайтариш. Агар унинг хаккига бўхтон килган, ёки бирор маънавий зарар етказган бўлса, унга берилажак шаръий хукмга итоъат этиш ёки хак эгасидан афв этишини илтимос килиш. Агар бировни гийбат килган бўлса, гийбат килинган шахс хузурига бориб, килган хотосини этироф этиб, ундан узр сўраш. Агар килган гунохлари турлича бўлиб, уларнинг баъзиларидан тавба килиб, баъзиларидан килмаган бўлса, килган тавбаси ана шу тавба килинган гунохга нисбатан хисобга олинади, колган гунохларга килиниши вожиб бўлган тавба ундан сокит бўлмай туради. Тавбанинг вожиб эканига китобу суннат ва умматнинг ижмосидан етарлича далиллар мавжуд″». (Шу ерда имом Нававийнинг гапларидан иктибос тугади) Умар ибн ал-Хаттоб ″ат-тавбатун-насух – холис тавба″ни куйидагича сифатлаганлар: «″ат-тавбатун-насух – холис тавба″; ″банда бир гунох ишдан тавба килганидан кейин, согиб олинган сут елинга кайтиб кирмаганидек, у хам ўша гунох ишга кайтиб кадам босмаслигидир″». Биродарлар! Юкоридаги тавба хакида айтганларимиздан маълум бўладики, качонки нусух – холис тавба киладиган бўлсак, килган тавбамиз ўзининг зиёси билан нурли чирок каби калбимизни коплаб олган гунох ишларнинг зулматини таркатиб юборади. Аллох таоло хаммаларимизни ″насух – холис тавба″ килишга муваффак айласин
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 15:35 | Сообщение # 29 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| Инсон хаётлик чогида хайрли ишларни амалга ошириб, садакаи жориялар килиб кетган бўлса, уни ёдга олинишида шубха йўк. Бирок умрида мусулмонларга нафи тегмаган, на хаётлик чогида ва на ўлганидан кейин колганларга нафи етиб турадиган бирон хайрлик иш килмаган шахс эса, тезда унитиб юборилади. Уни бегоналаргина эмас, хатто ўзининг фарзандлари хам тезда эсдан чикариб юборурлар. Энди у, бу жойда зулмат ичра танхо ўзи колиб кетади. Агар у хаётини гунох билан ўтказганлардан бўлса, яна бир зулмат – гунохкорлик зулмати кўшимча бўлади. У мана шу икки зулмат ичида каттик кўркув билан турган бир пайтда, савол-жавоб килиш учун “Мункар ва Накир” деб аталмиш икки фаришта дахшатли бир суратда кириб келадилар. Бу эса, унинг кўркувини янада ошириб юборади. Кабрда унинг устига кат-кат копланиб колган мазкур коронги—зулматларни учинчи чирок – “Ла Илаха иллаллох Мухаммадур-росулуллох” чирогининг нуригина таркатиб юбориб, унинг кабрини нурга тўлдира олади. Учинчи чирок: Ла илаха иллаллох Мухаммадур-росулуллох Ушбу калима билан исломга кириб, шариатга мувофик хаёт кечирган ва бу дунёдан кетар чогида хам хаёти мана шу калима – Ла илах иллаллох Мухаммадур-росулуллох – билан хотима топган шахс энг бахтли кишидир. Аммо хаёти ушбу муборак калима билан якун топмай, балки, бу калиманинг зидди бўлган хар-хил калималар билан тугалланган шахс эса, энг бахтсиз кимсадир. У то рўзи киёмат ётадиган жойи – кабрдаги зулматларни ёритгувчи нурафшон чирок – “Ла илаха иллаллох Мухаммадур-росулуллох” калимаси –дан махрумдир. “Унинг олдига “Мункар ва Накир”, деб номланган икки фаришта келиб, ундан: “Роббинг ким”? — деб, сўрайдилар. Унинг эса, тили калимага келмай: “Хоох, хоох билмайман”— дейишдан нарига ўта олмайди. Улар: “Дининг нима?”—дейишади унга. У: “Хоох, хоох билмайман”—дейди. Улар: “Сизларнинг ораларингизга пайгамбар килиб юборилган киши хакида нима дейсан?”—дейдилар. У, пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг исмларини билолмайди. Унга, у зотнинг исмлари Мухаммад!— деб айтиб хам берилади. У эса: “Хоох, хоох билмадим, одамлар шундай дейишганини эшитгандим”— дейди. Пайгамбар саллоху алайхи ва саллам айтадилар: “Ўрганмадинг, ўкимадинг!”— дейилади унга. Шунда осмон тарафидан бир нидо килгувчи: “У, (Аллохни, динини ва росулини) инкор килди, унга оловдан тўшак солинглар ва (кабридан) унинг учун дўзах томонга бир дарча очинглар; унга дўзахнинг иссиги, гармселларидан келиб туради”—деб нидо килади ва кабрини торайтирилади, натижада ковургалари бир-бирига киришиб кетади...” (Абу Довуд ривоят килган узун хадиснинг бир бўлаги) Мана шу савол-жавобдан кейин у ўзининг дўзахдан олажак жойидан ўзга хеч нарсани кўрмайди, хасрат-надоматлар билан дод-фарёдлар килади. Унинг фарёдларини инс ва жинлардан бошка барча жондорлар эшитадилар. (Хадисда шундай дейилган) Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаха иллаллох” бўлса, жаннатга дохил бўлгай” (Имом Хоким ривояти) Умрининг охирги лахзаларида ушбу муборак калимани нутк этиш эса, хаёти давомида мана шу калима билан яшаган, унинг талабларига биноан амал килган, бировни яхши кўрса мана шу калима учун яхши кўрган, ёмон кўрса хам ўша учун ёмон кўрган – бир сўз билан айтганда мўъмин-мусулмон бўлиб хаёт кечирган кишигагина насиб этади. Аммо бу муборак калимадан юз ўгирган ва бу дунёнинг зеб-зинатларига машгул бўлган ва бу дунёда яшашдан максади факатгина еб-ичиш, ўйин-кулгидан иборат бўлган кимса эса, ўз ихтиёри билан юз ўгиргани “Ла илаха иллаллох” калимасини бу дунёдан кетар чогида асло нутк кила олмайди. Ха, азизлар! Юкорида айтиб ўтганларимизни яхши тааммул килиб кўрсангиз, албатта, гўр деб аталмиш жой коронги-зулмат коплаб олган мудхиш бир ўрин эканлиги ва ўша дахшатли коронги-зулматни таркатиб юбориб, кабрингизни нурга тулдиргучи нурли чирок “Ла илаха иллаллох Мухаммадур-росулуллох” калимаси эканлигин яхши англаб етгайсиз
salom
|
|
| |
yahyo | Дата: Seshanba, 22-Apr-2008, 16:10 | Сообщение # 30 |
 Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус: 
| 4 – Охират зулмат, унинг чироги эса, солих амалдир Тўртинчи зулмат: Охират зулмати Охиратда зулматлар кўп бўлади; кабрда бошланган зулмат махшаргохда бўладиган зулматга улашиб кетади. Ундан сўнг “Сирот – кўприк” узра бўладиган зулматга рўбарў келинади. Зулматларнинг охиргиси эса, дўзахдадир. Ушбу зулматлардан Аллох таоло Ўзи панох берсин! Куръони Каримнинг баъзи сураларида мана шу зулматларга ишорат этувчи оятлар мавжуд. Улардан бири “Хадид” сурасидаги Аллох таолонинг мана бу сўзидир: “У Кунда мунофик ва мунофикалар иймон келтирган зотларга: “Бизга караб туринглар, биз хам сизларнинг нурингиздан озгина олиб (фойдаланайлик), десалар, (уларга) “Ортингларга кайтиб нур истайверинглар”, дейилур. Сўнг улар (билан мўъминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида рахмат – жаннат, ташкарисида – олдида эса азоб – дўзах бўлур”. (Хадид сураси: 13) Табарий ушбу оятни ўз тафсирларида куйидагича шарх киладилар: “Ибн Аббос ва Абу Умомадан: “Киёмат кунида одамларни зулмат коплаб олади”-деб ривоят килинган. Мовардий айтадилар: “Мен ушбу зулмат хисоб-китоб килиниб, мухокама очикчасига адо этилгандан кейин вокеъ бўлади деб ўлайман, кейин эса, уларга бир нур ато эдилаки, унинг зиёсида юрадилар”. Муфассирлар айтадилар: “Киёмат куни Аллох таоло мўъминларга амалларининг микдорига яраша нур ато этади. Улар ўша нур билан “Сирот” устида юрадилар. Мунофикларни алдаш максадида уларга хам нур берилади. Бунга Аллох таолонинг ушбу сўзи далилдир: “….У (Зот) уларни алдагувчидир”. Калбий айтдилар: “Мунофикларнинг ўзларига нур берилмайди балки, улар мўъминларни нурларида юриб кетишаётган пайтда, Аллох таоло бир шамол ва зулматни юбориб мунофиклар фойдаланаётган нурни ўчириб кўяди. Шу пайтда Мўъминлар хам, ўз нурларидан мунофиклар каби махрум бўлиб колишларидан кўркиб: “Эй Роббимиз! Бизларга нуримизни тўла килиб бер!”— дейишади. Мунофиклар ўз оёкларининг остини хам кўра олмайдиган даражада зулмат ичра колиб кетишгач, мўъминлардан: “Бизга караб туринглар, биз хам сизларнинг нурингиздан озгина олиб (фойдаланайлик)”—деб сўрайдилар”. (Тафсири Табарий
salom
|
|
| |