Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Olamda nimagap!
OSIYODate: Chorshanba, 12/02/08, 4:47:27 AM | Message # 226
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Покистоннинг Карачи шаҳри соҳилларида ўлик ҳолда топилган 12 метр узунликдаги ва вазни 7 тонна келадиган улкан кит акуласини сувдан чиқариш катта муаммо бўлди.

Синд штатининг Карачи шаҳри соҳилларидан 150 километр узоқликда 11 кун олдин топилган улкан акула кимошди савдосида 1,7 миллион рупий, яъни 15 минг долларга сотилди. Лекин уни харид қилганларга денгиздан акулани қирғоққа чиқариш осон бўлмади. Анча меҳнат ва анча ёқилғи сарфланди.

Аввалига 2 та кран келтирилди. Лекин улар 7 тонналик акулани жойида ҳам силжита олишмади. Қўшимча 3 та кран келгач, марра заб этилди. Акуланинг ушбу турлари жуда улкан бўлиши боис уларга кит акуласи дейишади.
 
OSIYODate: Chorshanba, 12/02/08, 12:42:09 PM | Message # 227
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Обаманинг бувиси автоҳалокатга учради

АҚШ президенти Барак Обаманинг Кенияда яшовчи ўгай бувиси Сара Обама автоҳалокатга учради ва енгил тарзда жароҳат олди. Воқеа Сара бувининг мамлакат ғарбидаги Когало қишлоғига кетаётганидан юз берган. Автоҳалокт Обаманинг номи ошкор қлинмаган қариндошининг хатоси туфайли содир бўлган. Ҳайдовчи Кисуму аэропорти яқинида юк машинасини қувиб ўтишга уринган ва ушбу кўнгилсизликни келтириб чиқарган. Сара Обама АҚШ президентининг бобосининг иккинчи хотини. Барак Обама “Отамдан хаёллар” китобида Сараба Обамадан “бувим” деб сўз юритган.
 
OSIYODate: Payshanba, 12/02/09, 7:57:10 AM | Message # 228
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
SAMSUNG ва LG ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Жанубий Корея Антимонополия хизмати Samsung Electronics ва LG Electronics компанияларини кир ювиш машиналари, телевизор ва ноутбукларга келишиб нарх белгилашганлари учун жаримага тортди. Хабар қилинишича, Samsung Electronics 25,81 миллиард вон (22,3 миллион АҚШ доллари), LG Electronics esa 18,83 миллиард вон (16 миллион АҚШ доллари) тўлайдиган бўлди.
Таъкидланишича, компаниялар 2008-2009 йилларда махфий равишда ўзаро арзон моделларни ишлаб чиқаришни тугатиш ҳамда дўкон савдогарлари учун чегирмаларни қисқартиришни келишишган. Антимонополия идорасига кўра, истеъмолчилар бунинг оқибатида зарар кўришган.
Agence France-Presse хабар қилишича, бу билан боғлиқ материалларни Антимонополия хизматига LG Electronics кўнгилли равишда тақдим этган. Шунинг учун унга нисбатан жарима бекор қилиниши мумкин. Samsung Electronicsнинг жаримаси ҳам махсус давлат дастурига асосан икки баравар камайтирилиши мумкин.
2010 йилда Жанубий Корея ҳукумати LG ва Samsungни давлат идораларига сотилган кондиционер ва телевизорларнинг нархини ўзаро келишиб олгани учун 20 миллиард вонга жаримага тортганди.
Мазкур компаниялар мамлакатда ишлаб чиқариладиган кир ювиш машиналар ва ясси мониторли телевизорлар бозорининг 90 фоизини, ноутбуклар бозорининг 58 фоизини эгаллаган.
 
OSIYODate: Payshanba, 12/02/09, 6:30:58 PM | Message # 229
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ўлик кит акуласи $19 мингга сотилди

Арабистон денгизида Покистон қирғоқлари яқинида 12 метр келадиган кит акуласининг жасади топилди. Акуланинг ушбу тури ер юзидаги энг катта балиқ ҳисобланиб, инсон учун мутлақо хавфсиз, чунки у фақат планктон билан озиқланади. Кит акуласини овлаш расман тақиқланган, шу боис ўлик гигантни маҳаллий балиқ дилери бажонидил сотиб олди.

Чарай балиқчилиқ фермаси соҳиби Маҳмуд Хон журналистларга жон бераётган кит акуласини ўн кун олдин денгизда балиқчилик ҳавзасидан 150 км узоқликда кўришганлигини айтиб берди. Сешанба куни Маҳмуд Хоннинг одамлари акулани ўлик ҳолда топишган.

Ушбу гигантнинг ўлчами бўйига 40 футни (12 метрдан ортиқ), энига 6 футни (1,8 метр) ташкил этди. Ушбу улкан балиқни кўтариш учун олдинига иккита кўтарма кранни олиб келишди, аммо улар етарли бўлмади, шу боис яна бир нечта крандан фойдаланишга тўғри келди.

Денгиз биологи Муазам Хоннинг сўзларига кўра, охирги етти йил ичида Покитон қирғоқлари яқинида ўттизга яқин кит акулаларининг ўлиги топилган.

7 тонна келадиган акула 4 соат давомида кўтарилди.

Ўлик акула балиқ савдоси билан шуғулланадиган Қосим Ниёбийга сотилди. Битим суммаси 1,7 млн.рупийни, яъни 18,5 минг долларни ташкил этди.

Кит акуласи анъанага кўра Арабистон денгизида ҳинд ва покистонлик балиқчилар овлайдиган балиқлар сирасига киради. Покистоннинг қирғоқ ҳудудларида кит акуласининг гўшти янги овланган ёки тузланган ҳолда овқатга ишлатилади, жигари эса балиқчилик кемаларига сингдиришда ишлатиладиган ёғни олишда фойдаланилади.

Ушбу балиқ тури йўқолиб кетиш арафасида бўлганлиги боис уни овлаш тақиқланган.
 
OSIYODate: Juma, 12/02/10, 6:26:33 AM | Message # 230
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
“Mitsubishi” ўз заводини 1 еврога сотади

Япониянинг машҳур автомобил ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири “Mitsubishi” Голландиядаги заводини атиги 1 еврога сотувга қўйди. Лекин бир шарти бор, харидор завод ишчилари маошини тўлаб қўйиши шарт.

Компания заводда автомобил ишлаб чиқаришни кеча тугатишини маълум қилган эди. Заводнинг минглаб ишчилари заводни ёпишга қаршилигини ўз норозилик намойишлари орқали билдиришмоқда. Бу заводда 1500 нафар ишчи ишлайди. “Mitsubishi” президенти Осаму Масуконинг матбуот ходими агар кимда ким ўша 1500 нафар ишчининг маошини тўлашга кафолат берса, заводни 1 еврога сотилишини маълум қилди.
 
OSIYODate: Shanba, 12/02/11, 10:48:41 AM | Message # 231
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Американинг машҳур телебошловчиси Жимми Фэллонни бир қатор синовларга дучор қилди.

Ўзининг чиройли қомати ва яхши жисмоний тайёргарлиги билан таниқли бўлган президентнинг рафиқаси шоуменни болаларни тўғри овқатланиш ва фаол ҳаёт тарзини юритишга чақирувчи “Келинг ҳаракат қиламиз!” акциясини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган спорт мусобақасига таклиф қилди.

Обама ва Фэллон Оқ уйда ўзаро ким тезроқ, ким юқорироқ ва кучлироқ мусобақасини ўтказишди.


 
OSIYODate: Seshanba, 12/02/14, 5:44:36 AM | Message # 232
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Табиатда бир-бирига ашаддий душман бўлган мушук ва жўжа Россияда бутунлай тескари манзарага юзага келтиришди.

Москва шаҳрида яшовчи 5 ёшли Мария Федеров исмли қизалоқ кўчада очликдан ўлай деган мушукча ва жўжани уйига олиб келиб, парваришлай бошлади.

Буни қарангки, жўжа ва мушукча тез орада иноқ дўстга айланишди. Худди мультфильмлардагидек улар бир-биридан ажралишмайди. “Жўжа ва мушук жуда аҳил дўст бўлишди, бирга овқатланишади, бирга ухлашади” дейди Мария.
 
OSIYODate: Seshanba, 12/02/14, 5:58:21 AM | Message # 233
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
АҚШнинг Майами штатида илк бор “Учар помидор” фестивали ўтказилди. Фестивалда қатнашчилар 25 минг дона помидорни бир-бирига отишиб, кўнгилхушлик қилишди.

Испаниядаги машҳур “Помидор” фестивалидан илҳом олган майамиликлар “Учар ва эзилган помидорлар” номли кўнгилочар фестивални ташкиллаштиришди. Фестивал бўладиган жйога 25 мингдан зиёд помидор келтирилди. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан минглаб қатнашчилар илк помидорни олиш учун баҳс олиб боришди. Кейин бари бир-бирига помидор ота бошлашди. Майдон қип-қизил тусга кирди. Фестивал ташкилотчилари бу фестивални доимий ўтказишга қарор қилишди.
 
OSIYODate: Seshanba, 12/02/14, 1:56:14 PM | Message # 234
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Тожикистон пойтахтидаги ҳайвонот боғида боқилган ягона бегемот юрак ҳуружидан нобуд бўлди. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, “Турсунбой” деб исм қўйилган бегемот Тожикистонда атиги етти ой яшаган.

Душанбе ҳайвонот боғи бегемотни иккита оқ бошли қумой қуши ва иккита бургутга алмаштириб, 2011 йил июль ойида Қозоғистондан олиб келган эди.

"Турсунбой" деб эркалаб чақириладиган бегемот ярим йил ичида Душанбе ҳайвонот боғига келадиган нафақат болаларнинг, балки катталарнинг ҳам севимли ҳайвонига айланди.

Эндигина етти ёшга кириб, ўлган "Турсунбой"нинг ўрнига қачон бошқа бегемот келтирилишини ҳеч ким билмайди.

Душанбе ҳайвонот боғининг ташкил топганига 42 йил бўлди. Тожикистонда кечган беш йиллик фуқаролар уруши даврида ҳайвонот боғи қаровсиз аҳволга келиб қолганди.

Расмий маълумотларга кўра боғдаги жониворларнинг 90 фоиздан ортиғи айнан қаровсизлик, очлик боис ўлган, қолганлари бошқа ҳайвонот боғларига бериб юборилганди.

 
BAXORDate: Shanba, 12/02/25, 7:38:14 AM | Message # 235
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:




Қора танли она 3 нафар оқ танли фарзандни дунёга келтирди, олимлар ҳам лол.

Роземере Фернандес ва унинг эри Жоао афро-бразилиялик жуфтлик. Иккаласи ҳам қора танли, лекин фарзандларининг икки нафари қора танли, уч нафари эса оқ танли. Пернамбуко университетининг генетика фанлари бўйича профессори Валдир Балбинонинг фикрича, икки қора танли инсоннинг оқ танли фарзанд дунёга келтириш жуда камдан-кам ҳолларда бўлишини таъкидлаган.


 
BAXORDate: Shanba, 12/02/25, 7:42:18 AM | Message # 236
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:


Олимлар ҳам ҳайратда. 83 ёшли ҳинд йогасини шифокорлар бир неча бор алоҳида хонага жойлаштириб, текшириб кўришган.

Чунки бу одам на овқат ейди, на сув ичади. Унинг нимадан қувват олишини шифокорлар ўрганишмоқчи. Гужарат штати маҳалли халқининг айтишича, 1928 йилда туғилган Прахлад Жани исмли бу чол 8 ёшлик пайтида маъбудлар дуосини олиб, шундай хислатга эга бўлган экан. Бу одамни илк бор 2003 йилда Аҳмадабод шаҳридаги шифохоналардан бирида 10 кун давомида текшириб кўришган. Махсус камера ёрдамида шу пайт мобайнида тасвирга олинди, лекин у ҳеч нарса емади, ҳатто сув ҳам ичмади. Хуллас, унинг нимадан қувват олиши ҳалигача аниқланмади.


 
OSIYODate: Shanba, 12/02/25, 6:14:56 PM | Message # 237
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ДУБАЙ МЕТРОСИНИНГ РЕКОРДИ

Дубай метроси автоматлашитирилган тизимга эга дунёдаги энг узум метрополитен сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
Дубай шаҳрида метро 2009 йилнинг 9 сентябрида ишга туширилган. Уннда фақат битта – Қизил линия бўлиб, унинг узунлиги 52 километрга тенг эди. Яшил линиянинг ишга туширилиши билан эса метронинг умумий узунлиги 74,695 километрга етди.
Айни пайтда иккита линияда жами 47 та бекат бор, уларнинг баъзилари ер устида, баъзилари эса ер остида жойлашган. Метро поезди соатига ўртача 110 километр тезликда юради, Қизил линиянинг бир бошидан иккинчисига бориш учун 60-63 дақиқа вақт кетади.
Шунингдек, Дубай метросида дунёдаги энг катта ер ости бекати ҳам бор. Холид бин Ал-Валид номли бекатнинг катталиги 25 минг кв. м.га тенг.
 
BAXORDate: Dushanba, 12/02/27, 4:07:19 AM | Message # 238
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Канаданинг Бурлингтон шаҳрида поезд ҳалокати юз берди...

VIA темирйўл ширкатининг маълумотига кўра, Ниагарадан Торонто томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди ҳали маълум бўлмаган сабабларга кўра, рельсдан чиқиб кетган. Онтарио штатининг жанубидаги шаҳарга кетаётган 75 йўловчидан 45 нафари оғир шаклда тан жароҳати олган,

3 нафари эса ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар Хамилтон, Торонто ва Халтондаги касалхоналарга ётқизилган. 70 ёшли бир кампирнинг аҳволи ўта жиддий, деб хабар


 
OSIYODate: Dushanba, 12/02/27, 9:02:21 AM | Message # 239
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Бобо орзусига етди

Жанубий Осиёда жойлашган Непал давлатида яшовчи 72 ёшли Чандра Баҳадур Данги узоқ кутди ва ниҳоят ўз орзусига эришди.

Гап шундаки, Чандра бобонинг бўйи атиги ярим метрча келади. У азалдан "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киришни орзу қиларди. Бунинг учун узоқ кутишига тўғри келди. Чунки дунёда ундан ҳам кичик одамлар бор эди.

Непалнинг пойтахти Катмандуда шифокорлар ва "Гиннес"чилар ҳайъати бир жойга тўпланишди ва бобони бўйини ўлчашди. Бунинг қарангки, унинг бўйи атиги 54,6 сантиметр экан. Бу мутлақ рекорддир. Уни дарҳол рекордлар китобига киритишди.
 
OSIYODate: Payshanba, 12/03/01, 5:51:07 AM | Message # 240
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
Германияда чироқ ўчиб қолди

Германияда 600 минг хонадон комунал тўловидан қарз бўлгани учун электр токисиз қолди.

Бу ҳақда Шимолий Рейн-Вестфалия истеъмолчилар ташкилоти бошлиғи Клаус Мюллер маълум қилган. NRW Verbraucherzentrum ташкилоти томонидан ўтказилган махсус тадқиқот натижаларига кўра, 2010 йилда ҳам ҳудди шундай ҳолат бўйича 300 минг киши ёки 62 минг ҳонадон электр энергиясидан фойдаланишдан вақтинча маҳрум қилинган.

Тадқиқотда иштирок этган 58 та энергокомпаниянинг ҳар тўрттадан 3таси баъзи истеъмолчиларнинг тўловни амалга ошириш имкониятлари пасайиб бораётганлигини маълум қилган. Зеро, сўнгги икки йил ичида Германияда электр энергияси нарҳи 15 фоизга қимматлашган.
 
Search: