|
Olamda nimagap!
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 12/09/02, 5:43:38 AM | Message # 256 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| АҚШда 40 йиллик пишлоқлар топилди Октябр ойининг бошида АҚШда президент Никсон ва Аполлон-17 давридаги пишлоқлар сотувга чиқарилади, деб ёзади Wisconsin State Journal.
28, 34 ва 40 йиллик пишлоқларни шу турдаги маҳсулотлар билан савдо қиладиган дўкон экаси, 73 ёшли Эдвард Зан топиб олди. Висконсиндаги дўкондор пенсияга чиқишга аҳд қилиб, дўконни тартибга келтирмоқчи бўлганди. Шунда у музлаткичниннг орқа томонида ётган эски пишлоқларни (қаттиқ пишлоқ) кўриб қолди.
Ушбу пишлоқларнинг мазасини таътиб кўриш ва сотиш 6 октябрга режалаштирилган. Шу куни жами бўлиб 40 йиллик 9 килограмли пишлоқ ва 55 килоли 34 йиллик пишлоқлар сотилади. Ҳар бир килосининг баҳоси 350 доллар. 1984 йилда тайёрланган “энг ёш” пишлоқни 200 доллардан сотиб олиш мумкин бўлади.
Маълумки, Висконсин штати ўзининг қаттиқ пишлоқ ишлаб чиқариш саноати билан машҳур. 2009 йилда ҳам 15 ёиллик пишлоқларнинг савдоси уюштирилганди. Ўшанда пишлоқларнинг килоси 120 доллардан сотилган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 12/09/02, 5:49:16 AM | Message # 257 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Дунёнинг энг пакана эркаги ва аёли учрашишди Ораларида 54 ёш фарқ бўлган дунёнинг энг пакана эркаги ва аёли илк бор учрашишди. Улар "Гиннеснинг рекордлар китоби-2013" китобининг тақдимоти баҳона диёдорлашишди.
Ҳиндистонлик Жиоте Амгенинг ёши 18 да, унинг бўйи 62,8 сантиметр. Шу пайтгача, "Болливуд"нинг бир қатор фильмларида иштирок этишга улгурди. "Европанинг бир қатор мамлакатида бўлдим, Японияда бўлдим. Энди Англияга бормоқчиман" дейди Жиоте.
Непаллик Чандра Дангининг бўйи эса 54,6 сантиметр. "Исмим рекордлар китобидан жой олганидан хурсандман. Бу мен, оилам ва қишлоғим учун катта воқелик" дейди Чандра бобо.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 12/09/20, 12:47:32 PM | Message # 258 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Канаданинг Галифакс шаҳрида Смокингли Стэн лақабли мушукнинг эгаси ўз жониворини шаҳар мэрлигига номзод этиб кўрсатди, дея хабар беради Metro. Маҳаллий қонунлар ҳайвонларга бирор бир сифатда сайловларда қатнашишни тақиқлаган бўлса ҳам, оқ-қора мушукнинг машғурлиги кундан-кунга ортмоқда. 19 сентябрь куни мушукни қўллаб-қувватловчи гуруҳ мэрликка номзодларнинг дебатларини тинглашга келди.
Смокингли Стэннинг асосий мақсади Галифакс аҳолисини уйсиз дайди ҳайвонлар билан боғлиқ вазиятга эътиборини тортишдан иборат. Мушукнинг “фикрича”, ўз уйи йўқ мушуклар иложи борича камроқ бўлиши учун бор кучни ишга солиш зарур. Смокингли Стэннинг сайловолди дастурида айтилишича, агар у ғолиб чиқса, барча мушукларга товуқдан мазали таом ва ҳар бир уйга мушук хожатдонларини тақдим этишни кафолатлаган.
Номзод мушукнинг мухлислари анча кўп. Хусусан, мушуклар партияси, яъни “Смокинг партияси”нинг саҳифаси Facebook тармоғида уч ярим мингдан зиёд лайк олди. CBC News нинг қайд этишича, Галифакс аҳолиси Смокингли Стэннинг дастури жуда яхши билишади.
Галифакс мэрлигига сайловлар 20 октябрь куни ўтказилади.
Смокингли Стэн сиёсат билан шуғулланаётган ягона мушук эмас. Масалан, АҚШда мейн-кун зотли Хэнк лақабли мушук Сенатда ишлайди, Россияда эса Бублик лақабли мушук сиёсий карьера қилмоқчи, аммо ҳозирча қайси сайловларда қатнашишни билмаяпти.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 12/09/25, 4:39:06 AM | Message # 259 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
|
Шанба куни Загребдаги проваслав гимназиясига келган Хорватия президенти Иво Йосипович лифтда қамалиб қолди, дея хабар беради «Вечерни лист» газетаси. Давлат раҳбарини озод қилишга ярим соат вақт керак бўлди. Президент гимназияга ёшлар конгрессида иштирок этиш учун келган эди. Йосипович лифтда қамалиб қолгани туфайли тадбирни ўз вақтида бошлашнинг иложи бўлмади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 12/09/27, 3:53:30 AM | Message # 260 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
|
«NoPlaceLikeHomeShoes» («Ўз уйинг ўлан тўшагинг пойабзали») номини олган ушбу пойабзалнинг бирига чироқли индикатор ўрнатилган бўлиб, исталган ерда мўлжал олиш имконини беради. Иккинчи пойига ўрнатилган қурилма орқали турган ерингиздан уйингизгача бўлган масофани осонгина аниқлаш имкониятига эга бўласиз. Доминикнинг айтишича, ушбу пойабзалга GPS-навигатор ўрнатилган бўлиб, унинг хотирасига зарур манзил киритиб қўйилади.
Буюк британиялик дизайнер Доминик Уилкокс томонидан яратилди.
|
| |
|
|
| LOLA | Date: Dushanba, 12/11/05, 2:52:44 PM | Message # 261 |
 Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1547
Status: 
| Россия будет вынуждена воевать
Isroil va AQSh Eronga qarshi urush ochishsa, Rossiya Eron tarafida turib jang qiladimi?
Message edited by lola123 - Dushanba, 12/11/05, 2:53:21 PM |
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 12/11/19, 4:44:12 PM | Message # 262 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
|
Британиянинг Interflora компанияси дунёда биринчилардан бўлиб қоронғуда товланувчи атиргулларни яратишга муваффақ бўлди. Avalanche деб номланувчи ушбу атиргуллар кундуз куни оч жигарранг кўринишда бўлса, кечқурун яшил тусда товланади ва худди атиргул шаклидаги тунгги чироқ каби бутун хонани ёритади. Гарчи атиргулларнинг бу тарзда товланиши билан боғлиқ маълумотлар сир сақланаётган бўлса-да, уни сотиб олиш иштиёқида бўлганларнинг сони бисёр. Айнан Хэллоуин байрами учун яратилган бу атиргулларнинг бир донаси 100 АҚШ доллари атрофида туради.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 12/11/21, 9:19:05 AM | Message # 263 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Пишмагунча китобдан фойдаланиб бўлмайди. Хорватияда бир ширкат антиқа китоб яратди. Бу китобни ўқиш учун олдин яхшилаб пишириш керак. "Bruketa & Jiniç" ширкати машҳур озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Podravka" ширкати учун печкада пишириладиган китоб тайёрлаб берди. "Well Done" деб номланган бу китоб бўм-бўш саҳифалардан иборат. Аммо уни 25 дақиқа иссиқ печга қўйиб "пиширилса", матн ва суратлар кўзга ташлана бошлайди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 12/12/07, 7:39:18 AM | Message # 264 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Бесабр европаликлар янги йилни нишонлай бошлашди
Янги йил байрамига хали 3 хафта бор, лекин европаликлар афтидан уни ортиқ кута олмайдиган кўринади. Зеро, ҳозирданоқ кўҳна қитъа давлатларида байрам арчаларини ёқиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Мисол учун Парижда, чироқли шар билан безатилган арча Келишув майдонига, Эйфель минораси яқинига ўрнатилди. Британияда эса ўрмон маликаси Трафальгар майдонидан қўним топди. Лекин энг қизиқарли байрам арчасини ёқиш маросими Польшанинг Гданьск шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ерга Санта Клаус одатдагидек буғулар қўшилган чанада эмас, балки эртаксимон қайиқда, оқ айиқлар кузатувида ташриф буюрди. Уни ва осмондан тушган фаришталарни кўчага тўпланган минглаб одамлар кутиб олишди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 12/12/09, 6:52:03 AM | Message # 265 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Филиппинда даҳшатли тайфун ҳукмронлик қилмоқда
Филиппиндаги тайфун 200 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу офат туфайли юзага келган сел ва сув тошқини оқибатида эса юзлаб одамлар бедарак йўқолган.
Марказидаги шамол тезлиги соатига 120 км ни ташкил этувчи ва шамол шиддати кучайганида 150 км га етувчи "Бофа" тайфуни сайёҳлар ва дайверлар орасида оммабоп бўлган Палаван оролининг шимолий қисмигача етган, бироқ сусайгани сабабли ҳеч қандай зарар етказмаган.
Энг даҳшатли зарба сешанба куни Минданао ҳудудига берилган.
Ҳар йили Филиппин орқали 20 га яқин тайфун ўтиб кетади. Улар ўзидан кейин фақат вайронагарчиликларни қолдиради. 2011 йили “Васи” тайфуни оқибатида 1500 нафар киши нобуд бўлган эди.
|
| |
|
|
| LOLA | Date: Juma, 12/12/21, 12:52:42 PM | Message # 266 |
 Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1547
Status: 
|
Amerikaning qanday qilib petrodollarlar orqali dunyo boyliklarini tekinga so'rib olayotgani haqida. Dollar = petrodollar = buyuk zulm
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Yakshanba, 12/12/23, 5:57:51 AM | Message # 267 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Қирғизистонда янги йилнинг бош арчаси кули шамол туфайли ағдарилиб тушди. Пойтахт Бишкекнинг бош майдони- "Ала-Тоо"га ўрнатилган арчанинг йиқилгани кузатув камералари орқали тасвирга олинган ва бугун эрталаб интернетда тарқатилган. Шаҳар ҳокимлигининг маълумотига кўра, воқеа тунги соат 2да содир бўлган. (Тошкент 01:00). Янги йил арчаси чироқлари шу йилнинг 15 декабрь куни тантанали равишда ёқилган эди. Арча табиий арча дарахтидан ясалган бўлиб 23 метрли металл каркасга ўрнатилган. Ҳокимликдан айтишларича, воқеага кучли шамол сабаб бўлган, бироқ мамлакат ОАВлари шу куни тунда шамолнинг тезлиги 15 метр/секунддан ошмаганини айтишган. Бишкек шаҳар ҳокими Иса Омуркулов янги йил арчаси тез кунда қайта тикланишига ваъда берди. Ҳозирда "Ала-Тоо" майдонида пайвандчилар арча каскадини қайтадан тиклашмоқда, фаррошлар эса арча чиқиндиларини тозалашмоқда.
|
| |
|
|
| LOLA | Date: Payshanba, 12/12/27, 2:22:44 PM | Message # 268 |
 Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1547
Status: 
|
Olamda shunaqa gaplar.....
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 12/12/28, 4:34:01 PM | Message # 269 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Оқ рангли қулупнай мева берди
Голландиялик олимлар «Pine berry» деб номаланувчи оқ қулупнайнинг навини ихтиро қилишди. Унинг номи “ананас” ҳамда “қулупнай” сўзларининг бирикмасидан ташкил топган. «Pine berry», Fragaria chiloensis навли жанубий Америка қулупнайининг гибриди саналади. Бундай навни ихтиро қилиш учун 6 йиллик изланишлар олиб борилда ва натижа кутилганидек бўлди. Оқ қулупнайнинг ҳиди жуда ҳам хушбўй бўлиб, таъми ананас ва қулупнай уйғунлигини эслатади. Ҳозирда бу қулупнай тижорат учун етиштирилмоқда. Илк бор у Буюк Британияда сотувга чиқарилган ва нархи (125 грамм учун) 4,50 дан 6.00 АҚШ долларигача миқдорида бўлган.
|
| |
|
|
| LOLA | Date: Shanba, 12/12/29, 5:22:40 AM | Message # 270 |
 Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 1547
Status: 
|
Максим Шевченко intervyusi.
Rossiya tarixi,SSSR, Suriya, AQSH, dollar, imperiyalar, marksizm kabi mavzularda juda qiziqarli gaplar aytadi.
Message edited by LOLA - Shanba, 12/12/29, 5:26:49 AM |
| |
|
|