|
Olamda nimagap!
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 12/01/20, 9:18:22 PM | Message # 211 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| ГРЕЦИЯ: ТАРИХИЙ ОБИДАЛАР ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ
Грецияда ҳукм сураётган иқтисодий инқироз қандай қилиб бўлса-да даромад манбаларини излашга мажбур қилмоқда. Энди бу ерда тарихий ёдгорликлар ижарага берилиши мумкин. Масалан, машҳур Акрополни кунига 1600 евродан ижарага олса бўлади. Қадимий обидаларни ижарага бериш ғояси «Янги демократия» консерватив партияси депутати Герамисо Гиакоуматосга тегишли. «Ҳукумат маошларни қисқартириш ўрнига тарихий ёрдгорликларни ижарага бериши мумкин, – деган эди у ўтган йилнинг ноябрида. – Бу чора ижтимоий тангликни бартараф этиш ва намойишларни тўхтатишга ёрдам беради». Бу фикр, юмшоқ қилиб айтганда, грекларга ёқмади. «Этник греклар олий кенгаши» бирлашмаси уни «аҳмоқлик» ва «шармандалик» деб атаб, Гиакоуматосдан узр сўрашини талаб қилди. Лекин археологлар ва тарихчилар депутатни қўллаб-қувватлашди. Орадан атаги бир ярим ой ўтиб Маданият вазирлиги мамлакатнинг асосий меъморчилик обидаларининг ижарага берилишини расман тасдиқлади. Бундан ташқари, нархлар аввал режалаштирилганидан бир неча баравар пасайтирилди. Ижарага биринчи бўлиб Акрополь қўйилди. Аввалига фильм суратга олиш учун бир кунлик ижара ҳақи 4000 евро эди, охирида эса 1600 еврода қилиб белгиланди. Фотографлар учун эса 300 дан 200 еврога туширилди. Яқин орада бошқа обидалар учун ҳам ижара ҳақлари эълон қилинади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 12/01/20, 9:22:45 PM | Message # 212 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| БУЮК БРИТАНИЯ «ЖОСУСЛИК ТОШИ»НИ ТАН ОЛДИ Буюк Британия 2006 йил январида Москвада топилган тош жосуслик операциялари учун мўлжалланган бўлганини тан олди. У кўринишидан оддий тошга ўхшаса-да, аслида маълумот қабул қилувчи ва узатувчи аппарат бўлган. Бу ҳақда собиқ бош вазир Тони Блэр девонхонаси бошлиғи Жонатан Пауэлл ҳужжатли фильм учун интервьюсида маълум қилган. Шу пайтгача расмий Лондон жосуслик техникасига оид алоқасини инкор қилиб, русларни иғво тарқатишда айблаб келаётган эди. Ичига узаткич ўрнатилган «жосуслик тоши»ни тўққизинчи қаватдан ташлаб юборилса ҳам, сувга ташланса ҳам узоқ вақт ишлайверади, чунки бир неча даражали ҳимояга эга. Москвадаги хиёбонлардан бирига ўрнатилган бу тошга инглизлар ёллаган Россия фуқаросининг компьютеридаги разведка маълумотлари ўтказилган. Шундан кейин Британия элчихонаси ходимлари тош яқинига келиб маълумотларни юклаб олишган. Маълумотларни 20 метр узоқликдан ҳам юклаш мумкин бўлган.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Dushanba, 12/01/23, 4:48:49 AM | Message # 213 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| 15 кунда 30 қаватли уйни тугатишди
Хитойлик қурувчилар бутун дунёни лол қолдиришди. Атиги 360 соат ичида, яъни 15 кунда 30 қаватли меҳмонхонани қуриб битказишди. Хунань вилоятидаги иншоот фирмаси фабрикада махсус тайёрланган моделларни қурилиш биносига олиб келиб, пўлат дастаклар билан бириктириб, шундай рекорд ўрнатишди. Мутахассисларнинг билдиришича, бино жуда тез қурилган бўлишига қарамай, шунақанги мустаҳкамки, 9 баллик зилзилага ҳам бемалол дош бера олади.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Dushanba, 12/01/23, 4:50:51 AM | Message # 214 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| Космонавтика тарихида янги саҳифа
Феврал ойида Американинг SpaceX компанияси халқаро космик станцияга учувчисиз бошқариладиган юк кемасини учирган биринчи хусусий корхонага айланиши мумкин. Ўтган йили эса Хитой ҳукумати ҳам "Шэньчжоу-8" аппаратини тажрибадан ўтказилаётган "Тяньгун-1" станциясига учирган ва туташув муваффақиятли амалга оширилган эди.
2012 йилда энди худди шу вазифа космонавтлар ёрдамида бажарилади.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Dushanba, 12/01/23, 4:54:43 AM | Message # 215 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
|
ЭНГ ҚИММАТ КИТОБ СОТУВГА ҚЎЙИЛДИ .
Дунёдаги энг қиммат китоблардан бири ҳисобланувчи «Америка қушлари» 20.01.2012 йилда «Кристис» аукцион уйида сотувга қўйилди. Бу Шимолий Америка қушлари ҳақида чоп этилган илк нашр ҳисобланади, унинг муаллифи америкалик таниқли натуралист Жон Жеймс Одбюрондир. Китоб XIX асрнинг биринчи ярмида қисмларга бўлинган ҳолда Лондон ва Эдингбургда чоп этилган. «Америка қушлари» атиги 100 нусхадан сал кўпроқ чиққан, холос. «Кристис» аукцион уйи китобнинг нархини 7-10 миллион доллар қилиб белгилаган. 2010 йилда китобнинг сақланиб қолган 120 нусхасидан биттаси «Сотбис» аукцион уйида 11,5 миллион долларга сотилган эди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 12/01/23, 9:37:16 AM | Message # 216 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| БАРАК ОБАМА СУДГА ЧАҚИРИЛДИ
АҚШдаги сайлов олди кампанияси шов-шувларига яна бири қўшилди: Барак Обама судга чақирилди. Пайшанба куни мамлакат президенти Атланта судида чиндан ҳам АҚШда туғилганини исботлаб бериши керак. Обаманинг сайлов олди штаби суднинг бу чақируви хато бўлганини ва бекор қилиниши кераклигини айтганди. 2008 йилги сайлов олдидан ҳам Барак Обаманинг туғилган жойи ҳақидаги масала кўтарилган. Яқинда ўтказилган сўровномада аниқланишича, кўпгина америкаликлар Барак Обама АҚШда туғилмаган ва шунинг учун ҳам президент бўлолмайди, деб ҳисоблар экан. Хусусан, президенликка сайланмоқчи бўлган миллиардер Дональд Трамп ҳам бу фикрни қизғин қўллаб-қувватлайди. Ўтган йилнинг баҳорида Оқ уй Барак Обаманинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини оммага намойиш этган эди. Унга кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Гавайи штатида таваллуд топган. Лекин бу гувоҳноманинг ҳақиқийлигига ишонмайдиганлар талайгина, шекилли, Обама устидан судга мурожаат қилувчилар ҳалиям тинмаяпти.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Seshanba, 12/01/24, 4:20:45 AM | Message # 217 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| Латиш халқи хавф остида, сўнгги 10 йилда мамлакат аҳолиси 13 фоизга камайган.
Болтиқбўйи давлатларидан бири бўлган Латвияда вазият жиддий тус олган. Статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, мамлакат аҳолиси сони сўнгги 10 йил ичида 13 фоизга камайиб, 2 миллион 70 мингга тушиб кетган. Статистика маълумотларига кўра, пойтахт Рига шаҳрида камайиш 14 фоизни, мамлакатнинг шарқида жойлашган Латгалияда 21 фоизни ташкил қилган. Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мамлакат аҳолиси 1989-2000 йллар оралиғида ҳам 11 фоизга камайган эди.
|
| |
|
|
| BAXOR | Date: Seshanba, 12/01/24, 4:22:11 AM | Message # 218 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status: 
| Либериянинг собиқ президенти Чарльз Тейлор АҚШ разведка бошқармаси (CIA) жосуси эканлиги маълум бўлди.
CIA га тегишли ахборот агентлиги Тейлор билан узоқ йиллар давомида алоқада бўлганини таъкидлади. Чарльз Тейлор 1948 йилда Либериянинг пойтахти Монровияда туғилган. 1972 йилда таълим олиш учун АҚШга кетган. Массачусетс штатида тансоқчи, ҳайдовчи а механик бўлиб ишлаган. У 1985 йилда АҚШдаги қамоқхонадан қочиб, ўз давлатига қайтади. 1997 йилда прездентликка сайланади ва 2003 йилгача давлатни бошқаради. Бу орада АҚШ разведка бошқармаси учун жосус сифатида ҳам фаолият юритган. Либерия адолат девони ҳозир уни фуқаролар урушига сабабчи бўлганлик айби билан суд қилмоқда.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Shanba, 12/01/28, 1:57:44 PM | Message # 219 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| NOKIA БИР ЧОРАКДА БИР МИЛЛИАРД ЕВРО ЙЎҚОТДИ Nokia компанияси 2011 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 1,07 миллиард евро зарар кўрди. Ўтган йилнинг сўнгги чорагида компания 10 миллард евро фойда олган, бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кам демакдир. 2011 йил давомида Nokia 36,6 миллиард евро ишлаб топди, соф зарари эса 1,2 миллард еврони ташкил этди. Охирги чоракда компания 19,6 миллион дона смартфон ва 93,9 миллион дона мобиль телефон сотишга эришди. Аввалги йил билан солиштирилса, телефонлар сотуви 1 фоизга, смартфонлар сотуви эса 31 фоизга камайгани аён бўлади. Шунга қарамай, компания раҳбари Стивен Илопнинг айтишича, 2011 йилда Nokia «тўғри йўналишдан борди», охирги чорак эса компаниянинг қайта ташкиллашувида муҳим палла бўлди. 2011 йилда Nokia Microsoft билан WP7 смартфонини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган. Маълумотларга қараганда, Microsoft WP7га ўтиши учун Nokiaга 180 миллион евро тўлаган. WP7 платформасида ишловчи илк смартфонлар – Lumia 800 ва Lumia 710 ноябрь ойида сотувга чиқарилди.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 12/01/30, 2:28:04 PM | Message # 220 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| ШВЕЙЦАРИЯ: ХОТИРАСИНИ ЙЎҚОТГАНЛАР ҚИШЛОҒИ
Швейцарияда Альцгеймер касаллигига чалиниб, хотирасидан қисман айрилган кексалар учун махсус қишлоқ қуришга қарор қилинди. Қишлоқда қариялар ёш бўлган пайт – ўтган асрнинг 50-йилларидаги муҳит яратилади. Сўнгги вақтдаги воқеаларни эслолмайдиган, лекин ёшлигини унутмаган беморлар учун бу айни муддао бўлиши турган гап. Қишлоқдаги қаҳвахона, дўконлар, хуллас, ҳамма нарса эскича услубда бўлади. Беморларнинг бу ерни тарк этишлари мумкин эмас, лекин шифокорларнинг айтишича, уларда бундай истак туғилмаслиги аниқ. Альцеймер касаллигига чалинган 150 та бемор яшайдиган қишлоқда 500 нафар ходим – боғбон, сартарош, официант, почтачи ва ҳоказолар ишлайдиган бўлади. Беморлар бундай муҳитда ҳаётининг сўнгги йилларини бахтли ўтказишларига врачларнинг ишончи комил. Қишлоқ қурилиши 20 миллион еврога тушиши айтилмоқда, лекин беморларнинг қанча тўлаши ҳозирча аниқ эмас.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Payshanba, 12/02/02, 7:42:26 AM | Message # 221 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| ПОКИСТОН: БОШ ВАЗИРГА КУЙДИРГИ ЖЎНАТИЛДИ
Покистон полицияси вакили Ҳаким Хонннг маълум қилишича, январ ойи бошида мамлакат бош вазири Юсуф Ризо Гилоний қароргоҳига куйдирги споралари бор жўнатма келган. «Жўнатманинг ичидаги кукунда куйдирги касаллигининг споралари бор экан. Лабораторияда ўтказилган текширувда ифекциянинг мавжудлиги тасдиқланди ва бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди», – деди Ҳаким Хон. Бош вазир қароргоҳига куйдиргини ким жўнатгани ҳозирча аниқлангани йўқ. Маълумки, куйдирги ўта хавфли юқумли касалликлардан бири ҳисобланади. Одамга касалланган ҳайвон, унинг териси ёки жуни орқали ўтади.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Juma, 12/02/03, 11:16:30 AM | Message # 222 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| ҚИЗАЛОҚҚА ОЛТИТА АЪЗО КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛДИ 9 ёшли америкалик қизда олтита аъзо трансплантацияси ўтказилди. Жарроҳлар унинг ошқозони, жигари, талоғи, ичак ва ошқозон ости безини алмаштиришди. Аллана Шевенелл 5 ёшлигида саркоманинг оғир кўринишига чалинган эди. Ўтказилган кимётерапия муолажаси фойда бермади. Шундан кейин шифокорлар жарроҳлик усулини таклиф этишди, аммо муолажанинг самараси атаги 50 фоиз бўлиши мумкинлигини айтишди. Айни пайтда Аллана реабилитация даврини ўтаяпти, у кунига ўнлаб ҳаб дориларни қабул қилиши керак. «У деярли иммунитетдан мосуво. Лекин биз бу кунни бир йилдан ортиқ кутдик ва ҳаммаси хайрли тугаганидан хурсандмиз», – дейди қизалоқнинг бувиси Деби Сколас. 9 ёшли америкалик қизда олтита аъзо трансплантацияси ўтказилди. Жарроҳлар унинг ошқозони, жигари, талоғи, ичак ва ошқозон ости безини алмаштиришди. Аллана Шевенелл 5 ёшлигида саркоманинг оғир кўринишига чалинган эди. Ўтказилган кимётерапия муолажаси фойда бермади. Шундан кейин шифокорлар жарроҳлик усулини таклиф этишди, аммо муолажанинг самараси атаги 50 фоиз бўлиши мумкинлигини айтишди. Айни пайтда Аллана реабилитация даврини ўтаяпти, у кунига ўнлаб ҳаб дориларни қабул қилиши керак. «У деярли иммунитетдан мосуво. Лекин биз бу кунни бир йилдан ортиқ кутдик ва ҳаммаси хайрли тугаганидан хурсандмиз», – дейди қизалоқнинг бувиси Деби Сколас.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Dushanba, 12/02/06, 2:54:18 PM | Message # 223 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| МАЙАМИ – БАХТСИЗЛАР ШАҲРИ
Forbes журнали «АҚШдаги энг бахтсиз шаҳарлар» рўйхатини тузди ва кўпчиликни ҳайрон қолдирган кўйи биринчиликни Майамига раво кўрди. Рўйхатни тузган мутахассисларнинг таъкидлашича, серқуёш Майами ўзининг ҳамашатли виллалари, меҳмонхоналари ва чиройли пляжлари билан бир қарашда «жаннатнинг бир бўлаги»га ўхшаб кетади, лекин аслида ундай эмас. Ушбу шаҳарда жиноятчилик юқори даражада, қолаверса, сўнгги йилларда бунга яна бир жиддий муаммо – турар жой инқирози ҳам қўшилди. «Майами аҳолисининг атиги 1 фоизи ҳаётини эртакларга ўхшатади, – дейди Forbes муҳаррири Курт Баденхаузен. – Қолганлар эса турмуш қийинликларидан шикоят қилади». Жаноб Баденхаузен шаҳарда камбағаллар ва бойлар ўртасидаги фарқ йилдан-йилга катталашиб бораётганини айтади. АҚШнинг собиқ автомобиль пойтахти Детройт «Бахтсиз шаҳарлар» рўйхатининг иккинчи ўрнидан жой олди, бу шаҳар жиноятчилик бўйича биринчи ўринда. General Motors компаниясининг асосий ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган Флинт шаҳри эса учинчиликни «эгаллади». Рўйхатнинг илк ўнталигида, шунингдек, қуйидаги шаҳарлар ҳам бор: Уэст-Палм-Бич (Флорида штати), Сакраменто (Калифорния), Чикаго (Иллинойс), Форт-Лодердейл (Флорида), Толидо (Огайо), Рокфорд (Иллинойс) ва Уоррен (Мичиган).
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Seshanba, 12/02/07, 6:04:08 AM | Message # 224 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Ойнинг қоронғу томони ҳам тасвирга олинди
Биз фақат Ойнинг бир томонини кўра оламиз. Ойнинг иккинчи ярми қандайлиги асрлар давомида инсониятни қизиқтириб келаётган масалалардан бири. АҚШ халқаро космик станцияси (NASA) Ойнинг Ердан кўринмайдиган тарафини энг қулай ҳолатда суратга олди. NASA Ой юзасини яқиндан тадқиқ қилиш мақсадида ўтган йили сентябр ойида “Ebb” ва “Flow” номли эгизак космик кемаларини учирган эди. GRAIL Ebb and Flow 19 январ куни Ойнинг нариги томонини тасвирга олди. Куни кеча NASA Ойнинг сирли тарафи ҳақидаги 30 сониялик лавҳани намойиш этди. Лавҳада 3 миллиард йиллик тарихга эга, катталиги 900 километр бўлган ҳудуд тасвирланган. Ойнинг қоронғу томони илк бор 1959 йилда “Луна-3” фазо кемаси ёрдамида суратга олинган эди. 1968 йилда “Apollo 8” фазо кемаси фазогирлари уни оддий кўз билан кўришга муваффақ бўлишган.
|
| |
|
|
| OSIYO | Date: Chorshanba, 12/02/08, 4:42:44 AM | Message # 225 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status: 
| Ғайриоддий уй
Кўрганлар ҳайратга тушиши аниқ. Англиялик Лонглар оиласи антиқа жойда уй бунёд қилишди. Уй худди Жеймс Бонд фильмларида салбий образларни жонлантирадиган, етиб бориш имконисиз жойга бунёд қилишди. Яъни, соҳилда жойлашган тепаликнинг устига қруилди. Уй ердан 27 метр баландликда. Эр-хонит уйга элтувчи 30 метр узунликдаги кўприк ҳам қуришди. Хуллас, қурилиш ишларига жами 25 минг фунт-стерлинг сарфланди
|
| |
|
|