Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Olamda nimagap!
OSIYODate: Chorshanba, 11/12/14, 4:41:07 PM | Message # 196
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ГОНКОНГ – ЭНГ РИВОЖЛАНГАН МОЛИЯ БОЗОРИ

Нуфузли Халқаро иқтисодий форум (ХИФ) ташкилоти Гонконгни дунёнинг энг ривожланган молия бозори сифатида эътироф этди.
Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, рейтингда иккинчи ўрин АҚШга берилган ва бу мамлакатда молиявий барқарорлик билан боғлиқ хавотирлар борлиги билан изоҳланади. Учинчи ўрин Буюк Британияга насиб этди.
«Гонконгнинг рейтингда биринчиликни эгаллаши муҳим босқич бўлди», – дейди Халқаро иқтисодий форумнинг ижрочи директори Кевин Стейнберг.
ХИФ 60 давлатнинг милиявий барқарорлигига баҳо берган. Бу йилги рейтинг ўнталигида Сингапур, Австралия, Канада, Нидерландия, Япония, Швейцария ва Норвегия бор. Россия 39-, Хитой 19-, Туркия 43-, Мексика 41-, Исроил 26-, Польша эса 33-ўринни банд этди.
Ҳисоботда таъкидланишича, Гонконг мавқеининг юксалиши банк сектори туфайли эмас, балки акцияларни бирламчи жойлаштириш ва суғурта сабаблидир.
Илк бор 2008 йилда тузилган ХИФ рейтингида банк фаолияти самарадорлиги, бошқа молиявий хизматлар, молиявий мустақиллик ва бизнес юритиш имкониятлари каби жиҳатлар ҳисобга олинади.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/12/15, 2:38:42 PM | Message # 197
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
БУГУН – ХАЛҚАРО ЧОЙ КУНИ


Манбаларда келтирилишича, чойхўрлик 5 минг йил муқаддам Хитойда бошланган.
Халқаро чой куни Ҳиндистон, Шри Ланка, Бангладеш, Непал, Хитой, Вьетнам, Индонезия, Кения, Малайзия, Уганда ва Танзания каби йирик чой етиштирувчи мамлакатларда байрам қилинмоқда.
Халқаро чой кунини ўтказиш ғояси 2004 йили Мумбайда ва 2005 йили Бразилиянинг Порт-Алегри шаҳрида ўтказилган халқаро ижтимоий форумларда ўртага ташланган эди. Бундан кўзда тутилган мақсад кенг жамоатчилик эътиборини чой сотуви, чой ишлаб чиқариш саноати ишчиларининг аҳволи ва чойни бутун дунёда тарғиб этишга қаратишдир. Шунингдек, 15 декабрда «Чой саноати ишчилари жаҳон декларацияси» қабул қилинган.
Маълумки, чойнинг саломатликка фойдаси бор: танани тетиклаштириб, уйқуни яхшилайди ва қон босимини меъёрига келтиради.

7x7
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/12/21, 2:34:39 PM | Message # 198
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ҚОҲИРАДА ЯНА ТЎПОЛОН


Бугун Миср пойтахтида юз берган тўқнашувлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди.
Таҳрир майдонида эрталаб намойишчилар ва полиция ўртасида бошланган тўқнашувлар бир неча соат давом этган. Кейинроқ полициячилар яқин ўртадаги кўчаларга чекингач, намойишчилар майдонни буткул эгаллаб олган.
Тартибсизликлар Қоҳирада жума кунидан бери давом этяпти. Ўша куни намойишчилар мамлакатни бошқараётган Қуролли кучлар олий кенгашидан ҳокимиятни фуқаровий раҳбариятга ўтказишни ва бош вазир Камол ал-Ганзурийнинг истеъфосини талаб қилиб чиқишганди. Полиция эса уларни тарқатишга киришган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, тўқнашувлар натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши эса жароҳатланган. Армия 200 га яқин намойишчини қўлга олган.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/12/22, 5:32:29 PM | Message # 199
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ГАЛКИН ВА ПУГАЧЁВАНИНГ ТЎЙИ

Россия эстрадасининг қироличаси Алла Пугачёва ҳамда машҳур қзичиқчи Максим Галкиннинг никоҳ тўйи 24 декабрда бўлиб ўтади.
Тўйга фақат келин-куёвнинг яқин дўстлари ва қариндошлари таклиф этилган. Улар орасида модельер Валентин Юдашкин, қўшиқчилар Николай Басков ва Александр Буйновлар бор. Пугачёва ва Галкин эса ҳали тўй тўғрисида ҳеч қандай изоҳ беришгани йўқ. Уларнинг тўйи ҳақида оммавий ахборот воситалари олдин ҳам бир неча бор хабар тарқатган, балки бу сафаргиси рост бўлиб чиқар. 15 ноябрда Пугачёва ва Галкин биргаликдаги ҳаётининг 10 йиллигини нишонлаган эди. Никоҳ ҳақидаги гап-сўзларни эса Пугачёва хоним рад қилиб келаётган эди: «Мен Максим билан шундоқ ҳам бахтлиман, никоҳдан эса кўнглим совиган».
Улар бахтли экан, нима ҳам дердик: ўн йил тугул умрининг охиригача ўзларига никоҳни раво кўрмаслиги мумкин.
 
OSIYODate: Payshanba, 11/12/22, 5:47:52 PM | Message # 200
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ҲИНДИСТОН: ОДАМЛАР СОВУҚДАН ЎЛЯПТИ



Жорий ойда Ҳиндистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ҳукмронлик қилаётган қаттиқ совуқ 93 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Шу пайтгача Уттар-Прадешда 61 кишининг совуқдан вафот этгани қайд этилди. Уларнинг аксарияти уйсизлар, кексалар ва қашшоқлардир. Ҳиндистон Олий судининг уйсизларни кечаси иссиқ бошпана билан мажбурий таъминлаш ҳақидаги қарори ҳам одамларни бевақт ўлимдан асраб қололмади.
Мамлакат шарқидаги Бихар штатида об-ҳавонинг совиши туфайди 25 декабрга қадар мактабларда машғулотлар бекор қилинган. Айниқса, Жамму ва Кашмир штатлари аҳолиси совуқдан кўпроқ қийналяпти. Тоғли туман бўлмиш Каргилда Ҳиндистондаги энг совуқ ҳарорат, яъни -12 даража қайд этилди. Сринагар шаҳрида ҳаво ҳарорати ноль даражани кўрсатмоқда, сув музлаб қолгани учун водопровод ишламай қолган.
Бугундан эътиборан Ҳиндистонда 40 кунлик «расмий» қишки давр бошланди, демак, ҳаво янада совиши кутилмоқда.
Мамлакат пойтахти Нью-Делида қалин туман туфайли транспорт қатнови қийинлашган.
 
OSIYODate: Shanba, 11/12/24, 4:53:47 PM | Message # 201
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
КУТИЛМАГАНДА ЎЗИГА КЕЛДИ



Аризона штатилик (АҚШ) Сэм Шмидт сунъий нафас аппаратидан узилишига бир соат қолганда ўзига келди. Ваҳоланки, врачлар уни ўлдига чиқариб бўлишган эди.
Шу йилнинг октябрида автоҳалокатга учраган 21 ёшли Сэм комага тушиб қолган эди. Шифокорлар уни комадан чиқаришга муваффақ бўлишмади. Шундан кейин улар ота-онасига Сэмнинг соғ аъзоларидан донорлик мақсадларида фойдаланишга рухсат сўрашди. Сунъий нафас аппаратидан узилишига бир соат қолганида эса Сэм бармоқларини қимирлата бошлади, сўнг ўзига келиб врачларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Айни дамда Сэм Шмидтнинг аҳволи яхши, шифокорлар Янги байрамигача уйга рухсат беришмоқчи. «Бу ҳаётимдаги энг яхши совға бўлди», – дейди унинг онаси кўзларида ёш билан.

7x7
 
OSIYODate: Seshanba, 11/12/27, 3:32:09 PM | Message # 202
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
FACEBOOK ЁРДАМИДА ОМОН ҚОЛДИ

[size=14]АҚШнинг Юта штатида истиқомат қилувчи бир аёл Facebook тармоғи орқали асирликка тушиб қолганини билдирди.
Аёл 1,5 яшар ўғли билан бирга ўғирлаб кетилиб, беш кун давомида Солк-Лейк-Сити яқинидаги уйда сақланган. Жиноятчи унинг телефонини олиб қўйган, лекин аёл ноутбукни омборчага олиб киришга муваффақ бўлган ва ўша ерда ўтириб, Facebookда ўғирлаб кетилгани ҳақида қайд қолдирган. Бу қайдни ўқиган дўстлари дарҳол полицияга хабар беришган.
Полициячилар 33 ёшли Трой Рид Критчфилдни қўлга олишди. Аниқланишича, у аввал одамларга ҳужум қилгани ва уйдаги зўравонликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган экан.
Критчфилд жабрдийда аёлнинг собиқ севгилиси бўлиб чиқди.

7x7
 
OSIYODate: Chorshanba, 11/12/28, 9:42:38 PM | Message # 203
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
ҚАЙСИ ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЁТИ КУЧЛИ?


Британия Иқтисодий тадқиқотлар марказининг маълум қилишича, Бразилия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Буюк Британиядан ўзиб кетди ва иқтисодиёти кучлилиги бўйича дунёда олтинчи ўринга чиқиб олди.
Бразилия Хитой ҳамда бошқа Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш эвазига ана шундай муваффақиятга эришгани айтилмоқда. Мутахассисларнинг билдиришича, Европада иқтисодий турғунлик кузатилаётган бир пайтда кўпгина Осиё давлатларида иқтисодиётнинг жадал суръатларда ривожланаётгани кузатилмоқда.
Иқтисодиёти энг кучли давлат – бу АҚШ, ундан кейинги ўринларда Хитой, Япония, Германия ва Франция бор.
 
BAXORDate: Juma, 12/01/13, 7:53:32 AM | Message # 204
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:


Москвада таниқли тожикистонлик журналист ва мухолифат арбоби Додожон Атовуллоевга суиқасд уюштирилган.

Унга пайшанба оқшомида Москвадаги Виажжио ресторанида бир кимса яқинлашиб, бир неча бор кўкрагига пичоқ урган.
Алоқадор мавзулар
Имомали Раҳмон,
Марказий Осиё

Ҳозирда Россиянинг қатор интернет хабар агентликлари маълум қилишича, жаноб Атовуллоевга ҳужум қилганликда гумон қилинган киши қўлга олинган. У LifeNews.Ru саҳифаси томонидан 23 ёшли Тожикистон фуқароси экани хабар қилинмоқда.

У ҳозирда сўроқ қилинмоқда. РИА «Новости» хабар агентлигининг Москва шаҳар Ички Ишлар Бошқармасига таяниб хабар қилишича, Москва шаҳри Хамовники тумани ИИБси тергов бўлими томонидан қассддан оғир тан жароҳати етказиш айби билан жиноий иш очилган.

Айни дамда жаноб Атовуллоев Склифосовский номли институтда жарроҳлик амалиётини бошидан кечиргани ва, шифокорлар маълумотига кўра, аҳволи барқарор экани айтилади.

56 ёшли Додожон Атовуллоев мухолифатдаги "Ватандор" ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг раҳбаридир.

У Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга қарши кескин танқидий чиқишлари ва мақолалари билан танилган.

Араб инқилоблари ортидан жаноб Атовуллоев Тожикистонда "бинафша инқилоби" юз бериши ва Имомали Раҳмонни барча диктаторлар қисмати кутаётганини айтиб чиққан.

Додожон Атовуллоев президент оиласини Тожикистондаги наркобизнесни назорат этишда ҳам очиқча айблаган.

Президентга мухолиф доираларда катта таъсир ва обрўга эгалиги айтилган Атовуллоев қувғиндаги таниқли тожик полковники Маҳмуд Худойбердиев билан яқин алоқаларда эканлигини айтиб келади.


 
BAXORDate: Shanba, 12/01/14, 4:41:59 AM | Message # 205
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
СУДЛАНУВЧИ ПРОКУРОРНИ ОТИБ ҚЎЙДИ

Германиянинг Дахау шаҳрида судланувчи суд залида прокурорни отиб қўйди.
Хабар қилинишича, судланувчи аввал судьяга қарата ўқ узган, лекин нишонга тегизаолмаган. Шундан кейин у прокурорнинг қорнига иккита, қўлига эса битта ўқ узган. Жиноятчи қўлга олинган, давлат қораловчиси эса ўша ердаёқ жон таслим қилган.
Судда алимент тўламаслик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган бўлган. Судланувчининг ёши 54 да. Вафот этган 31 ёшли прокурор атиги 1 йил аввал иш бошлаган экан.
Судланувчининг суд залига қандан олиб киргани ҳозирча номаълум


 
BAXORDate: Shanba, 12/01/14, 4:43:51 AM | Message # 206
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
[img]http://7x7.uz/images/stories/2012/11%20yanvar/russian-boy.jpg[/img]

РОССИЯДА ЧИНАКАМ ПАҲЛАВОН ТУҒИЛДИ
.

Кеча Россиянинг Томск шаҳрида 6,4 килоли чақалоқ туғилди.
Чақалоқ шаҳар перинатал марказида кесар кесиш йўли билан соғ-саломат дунёга келган. Одатда чақалоқларнинг вазни 3-3,5 кило бўлади. 5 килограммли чақалоқ йирик, ундан оғири эса гигант ҳисобланади. Шифокорларнинг айтишича, 1,5 минг чақалоқдан атиги биттаси гигант бўлиши мумкин.
«Кўп йиллик тажрибага эга дояларимиз бундай вазнли чақалоқ туғилганини эслай олишмади, – дейди Томск перинатал маркази бош шифокори Игорь Степанов. – Энг оғири 6,2 кило бўлган экан».
Унинг айтишича, она ҳам, паҳлавон чақалоқ ҳам ўзларини яхщи ҳис қилишмоқда. Бир неча кундан кейин улар уйларига кетишлари мумкин.


 
BAXORDate: Shanba, 12/01/14, 4:46:28 AM | Message # 207
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:

Қирғиз парламентида тил жанжали бошланди

Қирғиз парламенти депутатининг рус тилига қарши чиққани миллатчилик кўриниши қаторида баҳоланмоқда.
Қирғизистондаги бир қатор нодавлат ташкилотлари парламент спикери Асилбек Жээнбековдан “Конституциявий ҳуқуқлар ва эркинликларга таҳдид қилаётган депутатларни жазолаш”ни талаб қилишмоқда.

Фуқаровий жамият вакилларининг бундай талаб билан чиқишларига парламент депутати Урмат Аманбаеванинг парламент йиғинида расмий рус тилида гапирмасликни талаб қилгани сабаб бўлди. Депутат парламентда чиқиш қилаётган амалдорлардан бирига “Сиз нега ҳаддингиздан ошиб кетдингиз? Қирғизча гапиринг. Қайси қонунда ҳукумат аъзоси рус тилида гапириши керак деб ёзиб қўйилибди?” деб зуғм қилган.

Фуқаровий жамият вакиллари баёнотида айтилишича, депутат Урмат Аманбаеванинг бу гапини “Тили, ирқи ва миллатига қараб камситиш” сифатида баҳолаш мумкин.

Нодавлат ташкилоти вакиллари 2011 йилнинг 25 январида ҳам депутат Урмат Аманбаеванинг миллатчилик руҳидаги чиқишига қаршилик сифатида парламент биноси олдида норозилик митинги ўтказган эдилар.

Депутатнинг ўзи эса қирғиз тилида сўзлашни талаб қилиш билан ҳеч кимни камситмаётганини айтади:

- Мен фақат давлат тили мақомидан келиб чиқиб, қирғиз тилининг қўлланилишини талаб қилаяпман. Бу қонуний талаб, -деди Урмат Аманбаева.

Фуқаролик жамияти томонидан миллатчиликда айбланаётган депутатнинг бундай билдирувидан сўнг рус тилида сўзлашувчи депутатлар ўз норозлигини билдиришди. Депутат Ирина Карамушкинага кўра, рус тили мамлакат Конституциясида расмий тил мақомига эга.

- Расмий тилда гапригани учун шахсни айблаш, уни қирғизча гапиришга мажбурлаш дискриминациянинг бир кўринишидир. Бу Конституцияни бузишдир. Қирғиз тилини билмагани учунгина бошқа миллат вакилларини лавозимларга тайинламаслик, камситиш демократик жамиятга ёт кўринишдир, -деди Ирина Карамушкина.

Бишкекдаги “Московский Комсомолец- Азия” газетасининг бош муҳаррири Улуғбек Бобоқуловнинг айтишича, парламент депутатлари ва айрим сиёсатчиларнинг бошқаларни мажбурлаш орқали қирғиз тили нуфузини кўтариш ҳаракати фақат салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда.

- Депутатларнинг қандайдир бир истаги ёки ҳархашаси қонундан ва Конституциядан устивор бўлмаслиги керак. Рус тилли аҳоли деганда Қирғизистонда яшаётган руслар, украинлар, немислар, поляклар, ўзбеклар, уйғурлар ва бошқа миллатлар тушинилади. Депутатларнинг бу каби баёнотлари эса рус тилли аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида қўлидан иш келадиган, саводли, профессионал одамлар Қирғизистонни тарк этмоқда, -деди Улуғбек Бобоқулов.


 
BAXORDate: Yakshanba, 12/01/15, 5:18:05 PM | Message # 208
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4101
Status:
Шотландия мустақил бўлмоқчи

Буюк Британия ҳукумати Бирлашган Қиролликнинг ажралиб кетишидан хавфсирамоқда. Хусусан, қироллик таркибидаги шотландлар мана бир неча йилдирки мустақил бўлишга харакат қилиб келишмоқда. Шу боис, инглиз ҳукумати мазкур масала юзасидан махсус референдум ўтказилишига сўз берди. Бош вазири Давид Кэмероннинг сўзларига кўра, овоз бериш жараёни яқин 18 ой ичида бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ шотландлар сайлов муддатини мустақил ўзлари белиглашларини билдиришган. Шотландия узоқ йиллар давомида Бирлашган Қироллик таркибида бўлганлигига урғу берган Кэмерон “Шотландиянинг биздан ажралиб чиқиши қайғули. Шу боис унинг қироллик сафида қолиши учун қўлимдан кеган барча ишни қиламан. Бу икки давлат фойдаси учун ҳам яхши бўлади” – деб вазиятга ўз фикрини билдириб ўтди. 2014 йилда шотландлар 1314 йилда бўлиб ўтган Баннокберн жангининг 700 йиллигини кенг нишонлашади. Ўша жангда инглизлар устидан зафар қучган Шотландия ушбу тарихий санада яна бир тархий воқеага гувоҳ бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Уэльс ва Шимолий Ирландияда ҳам миллий ҳаракатлар ҳозирда анча фаоллашиб қолган.


 
OSIYODate: Seshanba, 12/01/17, 2:16:36 PM | Message # 209
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
МИЯСИГА ЭЛЕКТРОД ЎРНАТИЛДИ


Британиялик шифокорлар Робби Оуэнстоун исмли боланинг миясига иккита электрод, қорнига эса батарейка ўрнатишди.
Робби марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши оқибатида юра олмай қолган эди. Уч ёшида унда мия ва мушаклар ўртасидаги алоқа узилишига оид белгилар пайдо бўлиб, ўнг қўлини ҳадеб боши томон кўтарар, юрганда эса йиқилиб тушаверарди.
2009 йил бошига келиб умуман оёқдан қолди, мустақил кийиниш ва овқатланиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Аввалига шифокорлар бошқача даво усулларидан фойдаланиб кўришди, лекин охир-оқибат қалтис операциядан бошқа иложлари қолмади. Боланинг миясига ўрнатилган электродлар мия импульсларини тутиб, мушакларга узатиш вазифасини бажаради.
Олти соат давом этган операция муваффақиятли якунланди: Робби энди яна юра олади.
 
OSIYODate: Payshanba, 12/01/19, 7:13:18 AM | Message # 210
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7161
Status:
АҚШДА ДЕЛЬФИНЛАР СУИҚАСДИ



Охирги бир неча кун ичида АҚШнинг Массачусетс штатида 60 дан ортиқ дельфин уммон соҳилига ўзини отиб, ҳалок бўлди.
Жониворларни ҳимоя қилувчи халқаро жамғарма вакилларининг билдиришича, ўзини соҳилга отган дельфинларнинг фақат 19 таси қутқариб қолинган. Керакли ёрдам кўрсатилиб, махсус белги қўйилгач, улар уммонга қўйиб юборилган.
Айни пайтда қутқарувчилар ва 300 га яқин кўнгиллилар Кейп-Код пляжида навбатчилик қилиб, яна дельфинлар ўзини соҳилга отадиган бўлса, ёрдам кўрсатишга тайёр туришибди.
Январ ойи бошида шунга ўхшаш ҳолат Янги Зеландияда ҳам кузатилган эди.
Олимлар дельфинлар ва бошқа денгиз жониворларининг жамоавий тарзда ўз жонига қасд қилиш сабабини билишмайди. Тахминларга кўра, бунга ҳарбий гидролокаторлар сабаб бўлиши мумкин. Гидролокаторлар таъсирида жониворлар эшитмай
қолади ва оқибатда йўлидан адашиб кетади.
 
Search: