RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
IBRATLI HIKOYALAR
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 07:40 | Message # 16
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
ЕТИM ҚИЗНИНГ ТЎЙИ



Етим қизнинг тўйи бўлди. Уч кун оромсиз ёмғир ёғди. Ҳам отасиз, хам онасиз ўсган бу қизнинг қалби тубида чексиз армонлар, аламлар, нишонаси бўлиб тинимсиз ёғаётган ёмғир барчанинг юрагини эзиб юборди. Бир вақтлар ота-онадан жудо бўлган бу қизалоққа бутун махалла, қўшнилар меҳр кўрсатди. “Олиб кетамиз”,- деган қариндошларга ён қўшниси - ёшгина аёл узил-кесил рад жавобини берди. Бунга бошқа қўшнилар хам қўшилишди. “Қисинди бўлиб яшагандан кўра ўз уйида яшасин”,- дейишди. Қариндошлар рози бўлишди. Қизга хамма бахоли қудрат ёрдам берди. Мана бугун шу қиз келин бўляпти.

Келин куёвнинг уйига отланганда ёмгирга шамол кушилди. Гуё онасининг қўллари бошини силаётгандек.

Барча унга оқ йўл тилаб дуога қўл кўтарганда кекса чинорнинг шохлари кисирлаб, барглари бир-бирига урила бошлади. Гуё отаси ва онаси кулларини чузиб дуо бердилар. Қиз қалбидаги мунгни меҳрибон куни-қўшни ва махалладошларидан яшира-яшира бўлажак турмуш ўртоғининг қўлидан тутар экан, ортига ўгирилди. Кўзлари қўшнилар орасида кул силкитиб турган ота-онасини кўргандек булди. Бир хўрсиниб, олдинга, янги хаёти сари қадам ташлади.

Етим кизнинг туйи бўлди...



Karima Begim
 
OSIYODate: Shanba, 20-Avg-2011, 11:54 | Message # 17
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Адолат ҳақида бир қисса

Адолат. Оддий, ҳаммага тушунарли сўз. У туркчада ҳам, форсчада ҳам, арабчада ҳам бирдек жаранглайди.

Адолат. Ушбу жумлаларни бугун эрталаб Адолат рамзи бўлмиш кўзи боғланган ва бир қўлида тарози ушлаб турган йигитнинг сурати остига ёзар эканман бу нарса тўсатдан менда бир дунё саволларга тўла фикрлар уйғотди. Мен бу суратни бундан 10 йиллар илгари излаб топиб, уни ўзимнинг энг мўҳим тимсолларим сафига қўшган эдим.

Адолатга етишмоқлик аслида ҳар бир инсон учун осон бўлиши лозим эди, чунки уни аслида ҳамма истайди ва у ҳаммага бирдек бахт ва саодат келтиради. Бу оддий ҳақиқат аслида.

Аммо нечун бу оддий ҳақиқатга, бу барча учун суюкли ва мўҳим бўлган адолатга эришмоқ шу қадар оғир!

Нечун унга эришмоқ бўлиб интилган йўлларимиздаи чағир тиканзорлар, ўтиб бўлмас чангалзорлар, ютиб юборадиган ботқоқликлар, оёғни кесадиган тошли сўқмоқлар, бошни ёрадиган даҳшатли тоғ кўчкилару, шиддатла оқиб, отни ҳам йиқадиган дарёю сойлар кетма кет чиқаверади?

Майли эди, агар бизнинг бу йўлимизда фақатгина она табиат бизга шундай қийинчиликларни яратган бўлса… Инсонлар ўзларининг ақл ва заковатлари билан узоқ замонлардан бери турли туман табиат қийинчиликларини енгиб келганлар.

Аммо инсонлар енгиши қийин бўлган бир тўсиқ борки, уни енгаман деб неча неча авлодларнинг умрлари хазон бўлди ва бўлмоқда.

Бу тўсиқ инсонлар ўз қўллари билан яратган тўсиқлардир. Ҳа, бу нақадар ҳайратланарли бўлмасин, бу ҳаётда шундай инсонлар бор эканки, улар ўзга инсонлар ва улар орқали ўзларига ҳам қарши, ўзлари суйган орзу ниятлар йўлида, оддий ҳақиқат ва адолатга элтувчи йўлларда ана шундай ақл бовар қилмайдиган, фаросатли инсонларни ҳайрон ва лол қолдирадиган шундай тўсиқларни қуришар эканки, уларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.

Ким экан у бадбахт инсонлар, қачонки улар бошқа инсонларнинг ҳаётини атайлабдан ёмон бўлишини истаса, қачонки улар адолат каби буюк бир қадриятни назар писанд қилмаса ва унинг йўлига ўтиб бўлмас чоҳлар қазиса?

Улар биринчидан адолат деган нарсадан не учундир қўрқадиган ҳоқонлар, иккинчидан эса ана шу ҳоқонлар мансаб ёки бойлик билан алдаб ўзининг қулларига айлантирган, “Гаҳ!” деса қўлига қўниб, “Ёт!” деса ҳоқоннинг оёғлари остига ётадиган, “Тур!” деса туриб, “От!” деса отадиган малайлар ва ялоқхўрлар армиясидир.

Бу инсонлар кўзлари ва дилларини нафс балоси кўр қилгани туфайли улар инсонларнинг адолатли ҳаёт учун қилаётган ҳаракатларга қарши курашмоқдалар.Улар адолат йўлига ўз қўллари билан, атайлабдан тўсиқлар қурмоқдалар.

Шу эмасми аслида инсониятнинг энг буюк инқирози, қачонки инсонларнинг ўзлари ва ҳатто улар ўзлари сайлаб қўйган йўлбошчилар адолатга, ва демак инсонларнинг бахту саодатига қарши турсалар?!

Аммо адолатни Она ватанимиз Ўзбекистонда ҳам тиклашга бугун умидлар уйғонди. Сабаби – бугун адолатни истаган ва у учун курашга тайёр бўлган инсонларнинг сони ошмоқда, уларнинг кураш сафлари тобора кенгаймоқда ва кучланмоқда.

Бугун бизнинг сафларимиз АДОЛАТ деган буюк бир нарсани тушунадиганлар ҳисобига ошмоқда, инсоннинг энг олий ҳуқуқларидан бири айнан АДОЛАТ эканлигини борган сари кўпроқ инсонлар тушунмоқдалар. Бугун улар ҳам дунёдаги барча инсонлар каби АДОЛАТдан баҳраманд бўлишни истамоқдалар.

Демак биз бир куни келиб ўзимизнинг АДОЛАТ учун курашимиз интиҳосида барибир ғалаба қозонамиз. Ана ўшанда Ўзбекистондаги барча инсонларнинг ҳаётлари ҳам бахтиёр бўлади, уларнинг кўнгиллари шодликка, поймоналари эса амалга ошган орзу умидлар билан тўлади.

Ана ўшанда инсонлар кўпроқ ўзлари ҳақида эмас бошқалар ҳақида қайғура бошлайдилар, ўзгаларнинг дардларини ўз дардларидек қабул қила бошлайдилар. Буни рифожланган давлатлар, у ерларда яшаётган халқлар ва уларнинг кундалик ҳаётлари исботлаб турибди.

Ана ўша бахтиёр кунларга етиш учун бугун биздан талаб қилинадиган ягона нарса – бу ҳамжиҳатлик ва собитқадамлик ила кўзланган мақсадлар сари оғишмай, чекинмай, дадил ва шахдам қадамлар билан боравериш, мақсад йўлидаги ҳар қандай қийинчиликларни биргаликда енгиш ва бошқаларни ҳам бу буюк курашга чорлашдир. Зеро бизларнинг мақсадларимиз умумий, қадриятларимиз умубашарий, ҳаракатларимиз эса абадиятга қаратилгандир!

Ҳазратқул Худойберди
 
OSIYODate: Shanba, 27-Avg-2011, 08:30 | Message # 18
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Xasta Podshoh
Bir podshoh og‘ir xastalikka chalindi. Bir talay hakimlar: “Bu dardni faqat shu xususiyatdagi insonning o‘ti davolay oladi”, – dedilar. Hukmdor darhol amr etdi; podshohning mijoziga yaqinroq bo‘lgan odamni izlay boshladilar. Oxiri shunday xislatga ega, yosh o‘spirin yigitni bir qishloqdan topib keltirishdi. Hukmdor yigitning ota-onasini chaqirtirdi; ularga hadyalar berib mamnun qildi va rizoligini oldi.
Vakolatli qozilar, “Podshoh esonligi uchun xalqdan birining qonini to‘kmog‘i uyg‘undir” degan qaror chiqarishdi. Berahm jallod, darhol hoziru nozir bo‘ldi. Shunda yigit osmonga qarab kulimsiradi. Bundan ajablangan shoh, darhol:
–O’zing o‘limga ketyapsan.. Beg‘am bo‘lib kulishingni boisi ne? Seni kim kuldiryapti? – deya so‘radi.
Shunda yigit podshohga qarab:
–Bolaning erkaligini kim ko‘taradi, ota-ona... Meni ular hozirgina mol-dunyo uchun o‘limga sotib ketdilar. Da’voni kimga qiladilar, qozilarga.. Qozi o‘limimga fatvo chiqardi. Adolatni kimdan istaydilar, podshohdan. Podshohga esa mening o‘limim kerak... Shuning uchun osmonga qarab, “Ey, Alohim! Yolg‘izning Yori O’zimman deganding, mana men yolg‘iz turibman. Sendan boshqa sig‘inadiganim yo‘q!” deya kulib turgandim, – dedi.
Bu gaplarni eshitib, shohning qalbi erib, ko‘zlaridan yosh oqdi. “Bir begunohning qonini to‘kib, yana qanchalik umr ko‘rardim. Shunday yigitni o‘ldirganimdan ko‘ra, mening o‘lganim ming chandon yaxshiroq emasmi?.. ” – deya yigitni ozod qilishlarini buyurdi. Va uni yoniga chaqirib, bag‘riga bosdi; yuz-ko‘zlaridan o‘pib, yigitga hisobsiz darajada hadyalar berdi.
Aytishlariga qaraganda, yigitni ozod etgan hukmdor, bir hafta ichida sog‘ayib, yana bir qancha yil uzoq umr ko‘rgan ekan.
 
OSIYODate: Juma, 16-Sen-2011, 15:02 | Message # 19
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Ikki piyola suv

Qadim zamonda boyligi bilan maqtanuvchi hukmdor bo‘lgan edi. U qaerga bormasin, xazinasidan bir qism olib, uni boshqalarga ko‘z-ko‘z qilar edi. Bir kuni u eng ishongan olim do‘stiga shunday savol berdi:
– Sen olimlar ichra mashhur va donosan. Men sening fikringni bilmoqchiman. Mening hukmdorligim va davlatim haqida nima deya olasan?
Olim javob berishning yo‘lini topdi va hukmdorga shunday dedi:
– Faraz qilaylik, siz bepoyon va jazirama cho‘lning qoq o‘rtasida turibsiz. Shu payt tomog‘ingiz qaqrab, nihoyatda chanqadingiz. Ammo yashab qolish uchun yarim davlatingiz evaziga sizga bir piyola suv uzatildi. Siz bunga rozi bo‘larmidingiz?
– Albatta, rozi bo‘lardim.
– Ancha vaqt o‘tdi. Chanqoq kuchaydi. Qolgan davlatingiz evaziga sizga yana bir piyola suv taklif qilindi. Siz bunga ham rozi bo‘larmidingiz?
Hukmdor bir oz o‘ylandi va noiloj:
– O’lmay qolish uchun men davlatimning qolganini ham berishga majburman, –dedi.
Shunda olim miyig‘ida kulib:
– Demak, g‘ururlanishga hojat yo‘q, hukmdor. Sizdagi boylikning bahosi bor yo‘g‘i ikki piyola suv ekan..., – dedi.
 
SaodatDate: Seshanba, 04-Okt-2011, 10:35 | Message # 20
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:




Бу воқеага анча бўлди. Ярамни янгилаш ниятим йўқ эди-ю лекин менинг бошимдан ўтганлари кимларгадир ибрат бўлар деган умидда гапириб бермоқчиман, — деб гап бошлади Сурайё опа.
— Турмуш ўртоғим хизмат юзасидан узоқ сафарга кетган пайтда мени муддатидан олдин тўлғоқ тутди. Қайнонам шошилинч туғруқхонага олиб борганида аввалига, совуққина муомала қилишди, кейин эса бирдан «аҳволи яхшимас, тезда операция қилишимиз керак» деб югургилаб қолишди. Ҳайрон бўлдим, чунки шифокорлар «ўзинг ҳам, боланг ҳам соғлом» дейишганди. Қайнонам ҳам «икки жон ҳам омон бўлишса бўлди», деб розилик беришга мажбур бўлди. Хуллас, тезда мени операцияга тайёрлаб, столга ётқизишди… Ўзимга келганимда эса, алоҳида палатада ётардим. Йўлакдан ўтиб-қайтаётган аёллар менга ўғринча ғалати қараб ўтишарди.
— Болам қани? — сўрадим наркоздан очилишимни кутиб турган ҳамширадан.
— Ўзингизни босинг, сизга ҳаяжонланиш мумкинмас, — деди у жавоб ўрнига. Тушунмадим. Аёлларнинг менга ғалати қараб ўтишидан қандайдир нохушлик рўй берганини сездим.
—Қани менинг болам? Нега мени тинчлантиряпсиз? — ташвишлана бошладим. — Ҳозироқ боламни олиб келинг
Шовқинни эшитиб яна бир ҳамшира югуриб келди, икковлашиб чаққонлик билан укол қилишди. Қачон уйғонганимни билмайман, кўзимни очганимда ҳамон палатада ёлғиз ётардим.
Уйғонганимни кўрган ҳамшира шифокорни бошлаб келди.
— Сизга тўғрисини айтишга мажбурмиз. Фарзандингиз… «уродство» билан туғилди ва икки дақиқа ҳам яшамади.
Аввалига нима деганини тушуна олмадим, кейин эса додлаб йиғлаб юбордим:
— Ишонмайман! Ёлғон гапиряпсиз! Ҳозироқ кўрсатинг боламни… Болам қаерда? — жон аччиғида ўрнимдан сакраб турмоқчи бўлгандим оғриқдан букчайиб қолдим. Худди эшик ортида пойлаб тургандек ҳамшира югуриб кирди. Дори таъсирида бироз ўзимга келганимдан кейин қайнонамни чақиртириб яна тушунтиришди.
— Аслида ноқис туғилган болаларни ота-онасига кўрсатишмайди. Чунки руҳиятига қаттиқ таъсир қилиши, яъни бола кўришга қўрқиб қолиши ҳам мумкин… Ишончингиз комил бўлиши учун болангизни қариндошларингиздан бирига кўрсатишимиз мумкин, — деди шифокор. Шундан кейин қайнонам кириб кўрадиган бўлди. Мени эса киритишмади
Ҳамма туғруқхонадан боласини бағрига босиб чиқса, мен сўппайиб бир ўзим чиқдим...
Одамларнинг қандайлиги шунақа пайтларда билинаркан, кўпчилик худди юқумли касалим бордек мендан ўзини олиб қочишарди. Ҳол-аҳвол сўрашса дардим уларга юқиб қоладигандек… Одамлар ўз кўзи билан кўрганидек болам ҳақида бир-биридан ваҳимали гаплар тарқатишарди. Лекин қайнонам тиш ёриб бир оғиз гапирмасди. Лекин ўзим барибир болам ногирон туғилганига ишонмасдим. Чунки фарзандим дунёга келгунга қадар унинг қимирлашини, ҳис қилардим, ҳомиладорликда ҳам ўзимни яхши ҳис қилганман. Болам менинг тасаввуримдагидек ҳаракатчан, соғлом бола бўлиши керак эди. Унинг шифокорлар айтганидек даҳшатли даражада ногирон туғилганига ишонолмасдим. Бу гапни тез-тез такрорлайверганимдан хавотирланган қайнонам ўғлини чақиртирди. Ҳол сўраб келганларни кўришга кўзим йўқ эди. Лекин одатимизга кўра биров касалхонадан чиқса, дарров кўргани бориш лозим. Бир куни мени кўргани синфдош дугонам келди.
— Боланг жуда қўрқинчли туғилибди, дейишди, шу тўғрими? — деди у ачиниб.
Бу гап юрагимга пичоқдек санчилди. Одам ҳам шунақа бефаросат бўладими?
— Кўрсатишмади… — дедим зўрға лекин кўз ёшларимни яшира олмадим. Қани энди андиша бўлмаса, ҳайдаб солсам! Қайнонам дугонамнинг гапи кўнглимга оғир текканини билиб гапни бурди.
Ўшанда туни билан қайнонамга «Ойижон, у менинг болам эмас, менинг болам соппа-соғ бўлиши керак! Юрагим сезиб турибди, у тирик!» деб йиғлаб чиқдим. Қайнонам эса индамай бошимни силаб қўяди…
Йиллар ўтиб, яна фарзандли бўлдим. Аччиқ дардимга кўзим тушмасин деб юрагимнинг туб-тубига кўмиб юборгандим. Лекин яқинда дард бисотимни титкилашимга тўғри келди. Кунботар маҳал уйимизга кутилмаган меҳмон ташриф буюрди. Келишган, дид билан кийинган йигит менинг исм-фамилиямни айтиб сўради..
— Сизга айтадиган зарур гапим бор. Агар мумкин бўлса сиз ва эрингиз билан алоҳида гаплашиб олсам… — деди у негадир ўнғайсизланиб.
Мен ҳайратланиб эримга қарадим. У ҳам тушунмай: — Кимсиз ўзи? — деди.
— Илтимос, онам жон беролмай ётибдилар. Вақтим жуда кам… — деди.
Унинг кўз ёшларини ютиб тўлқинланиб гапиришидан хавотирланиб дарров болаларни бошқа хонага чиқардик.
Йигит гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди. Кейин:
— Опа, 1989 йилда, шаҳарнинг …- туғруқхонасида фарзандли бўлган экансиз…
Ток ургандек сесканиб кетдим. Эрим ҳам ўридан сапчиб турди.
— Кимсан? — деди овози қалтираб. — Нега суриштиряпсан?
Эримнинг важоҳатини кўриб туриб йигит қилт этмади.
— Акажон ҳозир мени уриб ўлдирсангиз ҳам розиман. Лекин гапимни охиригача эшитинг! Онам ўша туғруқхонада шифокор бўлиб ишлаганлар… Зайнаб опа деган, балки эсларсиз.
Мен жавоб бермадим. Ҳозир қандайдир нохушлик рўй беришини сезиб юрагим музлаб кетди.
— Онам ўшанда кўп ўтмай, касаллик туфайли нафақага чиқиб кетганлар. Тўғриси, ишлай олмаганлар… Икки йилдан буён оғир дард туфайли тўшакка михланиб қолганлар. Сўнгги уч кундан буён аҳволлари оғир, лекин «кечирим сўрамагунимча жон бера олмайман» деб йиғлаганлари йиғлаган.
Кимдан кечирим сўрайсиз, десак айтмадилар. Охири бугун ўзим ёлғиз гаплашдим ва бор гапдан хабар топдим...
Эрим «яна қанақа гап?» деб жаҳл билан ўрнидан туриб кетди лекин мен енгидан тортдим. Икки кўзим йигитда, тезроқ гапир дегандек тикилиб турибман. Эрим ҳам аҳволимни кўриб индамай жойига ўтирди.
— Опажон… — деди йигит кўзларимга тиклиб. — Онам учун сиздан тиз чўкиб кечирим сўрашга ҳам тайёрман. Кечиримга лойиқ иш эмас у…
— Гапир… — томоғим қуриб борарди.
— Ўшанда болангиз уро… ногирон туғилмаган экан…
Кўксимдан отилиб чиққан оҳдан бутун танамга ўт кетгандек бўлди. Эрим билан йигит ушлаб қолишмаганда стулдан йиқилиб тушим аниқ эди.
— Билгандим!
Гапнинг моҳиятини энди англаб етган эрим аввалига оқариб кетди, кейин жаҳлдан қизариб йигитнинг ёкасига ёпишди.
Эримнинг тарсакисига эътироз билдирмаган йигит:
— Айтдим-ку, уриб ўлдирсангиз ҳам розиман деб… Илтимос, онамни дўзах азобидан қутқаринг!
— Нима?! — дедим аламдан бўғилиб. — Нега мен онангни кечиришим керак? Мен тортган дўзах азобини ким қайтаради? Қайтара оласанми? Онангни икки дунёда ҳам кечирмайман!..
Бир зумда ҳаётим ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Ичимдаги йиғилиб қолган исённи бошқариш қўлимдан келмасди
— Онамнинг айтишича… «Болам қаерда?» деб туғруқхона атрофида йиғлаб юрганларингиз ҳар кун тушига кирармиш…
— Менинг болам қаерда?.. — қайтардим титраб. Йигитнинг гапларини эшитишга ҳолим қолмаганди.
— Болангизни… онам ўз синглисига, холамга олиб берган экан…
Тилимнинг тагига иккита валидолни ташлаб, бироз ўзимни босиб олганимда қайнонам дир-дир титраётган қўлларимни силаб ўтирарди.
— Қизим, «кўнглим сезяпти» дердингиз-а, болажоним… Энди ўзингизни қўлга олинг, юринг бориб болангизни олиб келайлик. Кейин, шўрлик аёлни ҳам кечиринг…
Менинг сесканиб кетганимни сезиб қўлимдан янада маҳкамроқ қисди.
— Рози бўлинг, қизим. У жазосини олиб бўлган…
Қайнонам иккаламиз бир-биримизга суянганча йигитнинг машинасига ўтирдик. Эрим бормайман деди.
Эти устихонига ёпишган аёлни кўриб раҳмим келиб кетди. У мени таниди шекилли қўлини узатди. Лекин мен яқинлашмадим. Ўрнимга қайнонам қўлидан тутди.
— Кечиринг… — деди аёл кўз ёшлари икки чаккасига оқиб
— гапиринг она, — деди йигит онасининг оёқ томонига ўтираркан.
Аёл гапира олмай дағ-дағ титрай бошлади. Сабри чидамаган қайнонам мен учун ҳам жавоб берди:
— Биз-ку, кечирдик, Худо кечирсин.
Аёл ҳолсизланиб бораётганини кўриб
— Болам қани? — дедим шошиб.
Йигит онасининг ўрнига жавоб берди.
— Холам оғир касалликдан вафот этар маҳал онамга болани онасига қайтаринг деб илтимос қилибди… Лекин онам айбини бўйнига олишга қўрқиб, хабар бермаган… Бугун бор гапдан хабар топганимдан кейин сизларга тўғрисини айтишга қарор қилдим... — Шу гапларни айта туриб йигит хижолатдан ерга киргудек бўлди. Йигитнинг онаси учун шунчалик жон куйдираётганини кўриб, секингиа кечирдим, дедим ва ҳаво етишмаётгандек ташқарига шошилдим.
Йигит ҳовлида ўйнаб юрган болакайни етаклаб келганда хушимни йўқотишимга бир баҳя қолди. Сочлари худди дадасиникига ўхшаб қоп-қора, жингалак, юзидаги холи эса худди ўзимникидек. Болам ёвузларнинг сирини фош қилмоқчи бўлгандек, қуйиб-қуйгандек ота-онасига ўхшарди…
 
OSIYODate: Shanba, 08-Okt-2011, 10:12 | Message # 21
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Muhammad ibn Munkadir hikoya qiladi: "Rasulullohning (s.a.v.) masjidlarida mening ustunim bor edi. Kechalari uning oldida namoz o‘qirdim, keyin suyanib o‘tirardim. Bir yili Madina ahli yomg‘irsiz qoldi. Shunda ular Allohdan yomg‘ir so‘rab (dalaga) chiqishdi. Lekin yomg‘ir yog‘madi. O‘sha kechasi men Masjidi Nabaviyda (s.a.v.) oxirgi - xufton namozini o‘qib bo‘lib, ustunimga suyanib o‘tirgan edim. Bir payt egniga ko‘ylak kiygan, yana boshqa bir ko‘ylakni bo‘yniga tashlab olgan qop-qora odam kirib keldi. Mening ustunimning old tomoniga o‘tib ikki rakaat namoz o‘qidi-da, o‘tirdi. So‘ng dedi:
"Ey Rabbim, payg‘ambaring haramidagilar yomg‘ir so‘rashdi, lekin yomg‘ir bermading. Men Sendan o‘tinaman, ularni sug‘or".
Jinni bo‘lsa kerak, deb o‘yladim. Ammo u duodan qo‘lini qo‘ymasdan turib, osmonda momaqaldiroq ovozi eshitildi. Yomg‘ir kelayotgan edi. Uyga qaytmoqchi bo‘ldim.
Yomg‘ir ovozi eshitilgach, o‘sha odam Allohga hamdlar aytdi. Shunday aytdiki, umrimda unaqasini eshitmaganman. Keyin:
"Men kimmanki duoyimni ijobat qilding. Lekin men Senga hamd aytish bilan, qudrating bilan panoh so‘radim", dedi. So‘ngra namoz o‘qiy boshladi. Qiyomda uzoq turdi. Subh yaqinlashganini sezgach, sajda qildi va vitr o‘qidi. So‘ngra bomdodning ikki rakat sunnatini ado qildi. Keyin farziga jamoatga qo‘shildi. Men ham qo‘shildim.
Imom salom bergach, o‘rnidan turdi. Orqasidan men ham turdim. Masjidning eshigiga yetgach, kiyimini yopinib tashqariga chiqdi va yomg‘irga "sho‘ng‘idi".
Ortidan kiyimimni ko‘tarib chiqdim, tezda suv bo‘lib ketdim va uning qayoqqa ketganini bilmay qoldim.
Ikkinchi kechasi yana Rasulullohning (s.a.v.) masjidlarida xuftonni o‘qib bo‘lib, ustunga suyanib o‘tirgan edim, haligi kishi keldi. Namoz o‘qiy boshladi. Qiyomda uzoq turdi. Tong yaqinlashgach, sajda qildi. Keyin vitr o‘qidi. So‘ng bomdodning sunnatini ado qildi. Farzga iqomat aytilgach, jamoatga qo‘shildi, men ham qo‘shildim.
Imom salom bergach, masjiddan chiqdi. Orqasidan ergashdim. Ketaverdi, boraverdim. Oxiri qaysi hovliga kirganini aniqlab, so‘ng masjidga qaytdim. Quyosh sal ko‘tarilgach, namoz o‘qib, tashqari chiqdim va o‘sha hovliga bordim. U etikdo‘z ekan. Meni ko‘rib, tanidi va:
"Abu Abdulloh, xush kelibsiz. Xizmat bormi? Mahsi tikib beraymi?" deb so‘radi. "O‘tgan kecha yonimda o‘tirgan sen emasmiding?" dedim men. Uning yuzi o‘zgardi. G‘azabi keldi. "Bu bilan sizning nima ishingiz bor?" dedi. Darhol uning oldidan chiqdim.
Uchinchi kechada yana namozni o‘qib ustunga suyangancha uni kutdim. Lekin kelmadi. "Inna lillahi, nima qilib qo‘ydim?!" dedim. Quyosh chiqquncha masjidda o‘tirdim. Keyin chiqib o‘sha hovliga bordim. U turgan uyning eshigi ochiq, ichida hech narsa yo‘q edi. Hovlidagilar mendan: "Kecha oralaringdan nima gap o‘tdi?" deb so‘rashdi. "Unga nima bo‘ldi?" dedim. "Siz ketganiigizdan keyin kiyimini yoyib, teri, andoza-qoliplarini soldi-da, chiqib ketdi. Qayoqqa ketdi, bilmadik?" deyishdi.
Bilganim Madina hovlilarining hammasiga kirib chiqdim, lekin uni topmadim. Alloh rahmat qilsin".


"Salaflar xulqi” kitobidan
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:14 | Message # 22
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Oqsoq qiz kundaligi




Kutubxonadan chiqdim-u, oyim "barvaqtroq qayt" deb tayinlaganiga qaramay, universitet yaqinidagi hiyobonga qarab yo'l oldim. Havoda bahorning ilk kunlarining tafti sezilib turar, zamindagi mehrdan, oqibatdan ko'ngli to'lib, parqu bolishlarga yonboshlab olgan quyosh oltin sochlaridan zaminga ayamay nur sochardi. Bahorning ilk tashrifi aslida bodom gullari yoki boychechaklarda emas, insonlarning kayfiyatida sezila boshlaydi. Ukpar kaftlarida bir olam shodlik, quvonch keltiradi bahor…

Hiyobon ichi har doimgidek salqin, odamlar siyrak. Faqat u yer bu yerdagi o'rindi?lardagina hiyobonning doimiy "a'zolari"- sevishganlar bir-birlariga termulgancha o'tirishardi. Ko'pincha darsdan keyin shu yerga kelaman. Kimsasiz, salqingina bu joyda kitob o'qish biram maroqli… Lekin bugun salgina o'zgacharoq bo'ldi.

Xullas hiyobonga kirib, har doimgi joyimga borib o'tirdim. Sumkamni kavlab endigina kitobimni olishga tutingan edim ham-ki, shundoqqina oyoqlarim ostida yotgan qandaydir daftarga ko'zim tushdi. Birovniki tushib qoldimikan deb yon-atrofga alangladim. Hech kim yo'q. Qiziq, qanday daftar bo'ldiykin? Engashib asta qo'limga oldim. Qizil muqovali, umumiy daftar. Astagina ichini ochib razm soldim. Bir tekis husnixat bilan yozilganidan daftar qiz bolaniki ekanligi shundoqqina ko'rinib turibdi. Ko'zlarim bir-biridan ezgin satrlar bo'ylab yugurar ekan, bu daftar bugun kutubxonadan olgan kitobimdan ko'ra qiziqarliroq ekanligini his qildim. Satrlar mana bunday boshlangan edi.

"29.01.2005

Bugun erta tongdanoq ko'kdan oppoq qor yoqib berdi. Yer-u ko'k bir zumda oq choyshab yopinib oldi. Tabiat ajoyibda… Zaminning ko'rimsiz, o'n?ir-cho'n?ir yerlarini ham, hushmanzara joylarini ham birday ko'radi. Birday oqlikka bo'yaydi. Faqt mening qalbim… Zulmat libosiga burkanganicha qolib ketaveradi…

Kundalikjon, bugun sening bag'ringga ilk bor bosh qo'ydim. Ko'ksim to'la dard, kel, ularni senga to'kay, zora yengil tortsam.

Men dunyoga nega keldim o'zi? Boshqalarday baxtli bo'lishga nahot noloyiq bo'lsam? Xozir necha yoshdaman? O'n sakkiz?! Eh… O'n sakkiz yosh… Umr bahori! Ayni o'ynab kuladigan, hayotning quvonchlaridan zavq oladigan yoshdaman. Lekin… Men bahorni his etmayapman!

Bolaligim… Bechoragina bolaligim mening. Podsho bo'lolmadim bolalikda ham. Tengdoshlarga havas qilib ko'chaga chihar, birga o'ynagim kelardi-yu, ularga qo'shila olmasdim. Kim ham menday oqsoq qiz bilan dugona bo'lardi?

Na yugura olmasam, na sakrog'ich sakray olmasam… Doimo yakkalanib, o'z-o'zimdan hafa bo'lib yurardim.

"Nega meni bunday tuqqansiz?" deb har kun onajonimni qon qilganlarimchi?

Meni bag'rilariga bosgancha unsizgina yiqlab qo'yaverardi onam sho'rlik.

Yoshim ulg'aygan sari bog'chada ham, maktabda ham menga shu tahlit munosabat takrorlanaverdi. Goqida yolg'izlik shunday jonimdan o'tib ketardi-ki!

Xusnim-ku yomon emasdi-ya… Yuqori sinflarga o'tganimda qomatim ham, xusnim ham kelishgangina bo'lib bordi. Biroq oqsoqligim sabab hech kim menga e'tibor qilmasdi.

Shu qolimga ham boshqa qizlar singari pinhoniy orzularim bor edi meniyam!

Bir kun kelib bir pahlavondek yigit meni sevib qolishini, oqsoqligimga ham qaramay bag'riga bosgancha meni uzoq-uzoqlarga olib ketishini istardim. Kulasizmi, kuyasizmi?

Maktabni bitirgach tibbiyot kollejiga o'qishga kirdim. Maktabda zo'r berib o'qiganim foyda berdi. Imtihonlardan muvaffaqiyatli o'tib oldim. Shukr, hozirgi dugonalarim juda yaxshi. O'zimni avvalgiday yakka moqov his etmayapman. Ular bilan suqbatlashib, dardlashib, birozgina bo'lsada o'zimni baxtlidek his etaman. Xa mayli, bugungisi yetar… Dars qilishim kerak.

01.02.2005

Bugun avtobusda bir yigit menga shunday tikilib qaradi… Bora-borgunimcha ko'zini uzmadi-ya… Bunchayam surbet bo'lmasa? Oqsoqligimni bilmaydi-da, bo'lmasa qararmidi…

Darslarim juda ko'payib ketdi, kundalikka yozolmayapman.

03.02.2005

Ey Xudo! Men uni topdim! Shunchalik baxtlimanki, shu paytgacha hech o'zimni shunday baxtli his etmagandim. haligi "surbet"o'ziyam ikki kun meni tinmay ta'qib qildi. Bugun esa shartta yonimdagi bo'sh o'rindi?qa o'tirib oldi. O'tirib olgancha yuzimga tikilib qarayverdi. Toqatim-toq bo'lib

- Tinchlikmi?!-deb so'radim qoshlarimni chimirib. Yigit shoshganidan tutilib qoldi.

- Me… Men… Kechirasiz, bir odamga judayam o'xshar ekansiz. O'lay agar, ikki tomchi suvdek! Sizni birinchi bor ko'rganimdayoq sezdim buni! Shundan beri har kuni kuzataman…

Yigitning birdan ko'zlari namlandi. Boshini egib oldi. qo'pol gapirganimdan juda xijolat bo'lib ketdim. qiziq kimga o'xshatdi ekan? Bekatimgacha qali ancha bor edi. Biroz ko'nglini ko'targim keldi

- Kim ekan u, mening qiyofadoshim? -so'radim o'zimni quvnoq tutishga urinib.

- U… Sevgan qizim edi…

- Nima uchun "edi"?

- U meni tashlab ketdi.

- Boshqaga turmushga chiqdimi?

- Koshkiydi… Boshqasiga turmushga chiqsayam roziydim. U… Bu dunyoni tashlab ketdi!

Ko'nglim buzulib ketdi. Esiz, yarasini yangilab nima qilardim?

- Kechiring…

- Hech hisi yo'q, sizni ko'rib huddi Malikamni ko'rgandek bo'ldim.

- Nima? Malika dedingizmi? Demak… Ismimiz ham bir qil ekanda!

Siz ham Malikamisiz? Buni qarang. Sizni menga Ollohimning o'zi yubordi. Malika! Bu ismni yana aytib chaqirayotganimdan shunday baxtlimanki! Sizdan bir narsa so'rasam maylimi?

- Albatta! - Negadir bu qalati yigit menga yoqib qolgandi.

- Keyingi bekatda bir hiyobon bor… Biz u bilan doim shu hiyobonda uchrashar edik. Agar yo'q demasangiz…

- Mayli.

Yigitning ko'zlari quvonchdan chaqnab ketdi. Biz keyingi bekatda tushib qoldik. Bilasizmi, u hatto mening oqsoq oyoqlarimga e'tibor ham bermadi!

Shavkat! Shavkat ekan uning ismi! quvnoq, ko'rkam, kuchli!..

Nimalar deyapman o'zi? Menga nima bo'lyapti?

Hiyobonda ikki soatlar aylandik. Keyin telefon nomerlarimizni almashdik.

U albatta qo'ng'iroq qilishga va'da berdi. Men juda baxtliman!

04.02.2005

Uxlolmayapman… Nega qo'ng'iroq qilmadi? Balki…

O'zi nega ajablanyapman? Tag'inam oqsoqligimni ko'rgan zaqoti burilib ketib yubormadi- ku? Yana qo'ng'iroq ham qilsinmi? Yeh…Men bo'lsam nimalarni orzu qilib yuribman. Uxlash kerak…


05.02.2005
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:16 | Message # 23
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
davomi

Tong saharlab telefon jiringladi. O'zi kechasi uxlolmay chiqqanimdan boshim shunday og'riyaptiki! Shunday shirin uy?umni buzgan yaramasni qarg'ab-qarg'ab telefonni ko'tardim.

- Allo!

- Kechirasiz… Bu Malikalarning uyimi?

- Yo'q qo'shnilarniki! -dedim jaql bilan.

- Malika, bu sizmi?

- Ha, o'ziman, kim bu kallai saharlab?!

- Men… Men haligi… Shavkatman.

Yuragim qaerdaydi? Tushib ketdi chog'i… Voy Xudoyim, yer yorilmasa kirib ketmasam. Men aqmoq nimalar dedim-a?!

- Sizmidingiz… Assalomu aleykum! Uzr biroz…

- Hech hisi yo'q. Ikki kundan beri sizni o'ylayman, Malika, tuni bilan uxlolmay chiqdim. Tongning otishi biram qiyin bo'ldiki, sizni bezovta qilib qo'yishni o'ylamay qo'ng'iroq qilib yuboribman.

- Bezovta qilmadingiz! O'zim ham…-U yog'ini aytishga, "qo'ng'iroqingizni kutayotgandim" deyishga uyaldim. Lekin u huddi sezgandek

- Rostdanmi?! -dedi. - Agar… Ilojingiz bo'lsa, bugun uchrashsak, o'sha, avvalgi joyda.

- Albatta! -shunday dedimu duv qizarib ketdim.

- Soat 3 da ilojingiz bormi?

- Harakat qilaman.

- Kutaman.

Go'shakni qo'yishga qo'ydim-u, yuragim huddi qafasidan chiqib ketayotganday urayotganini his qildim.

Nima kiysam ekan?

06.02.2005

Kechadan beri o'zimga kelolmayman. Ko'zimni yumganim zaqot, kechagi uchrashuv ko'z oldimga kelaveradi.

O'z vaqtida, hatto salgina ilgariroq yetib bordim u yerga. Chinor daraxtining ostida, qo'llarida bir dasta oppoq atirgulllarni ushlagancha kutib turgan ekan. Meni ko'rib yosh boladay sevinib ketdi.

- Kelmaysiz deb o'ylagandim. -dedi jilmayib

- Nega endi? Do'st tutingan bo'lsak, bundan buyon tez-tez uchrashib turamiz! Shundaymi?

- Albatta! -shunday dediyu, biroz o'ylanib qoldi. - qiziq, gapirishingiz,, quvnoq fe'lingiz, barisi mening Malikamga o'xshab ketarkan…

- Rostmi?

- Rost… Faqat taqdiringiz o'xshamasin iloqim.

Uni chalqitish maqsadida

- Yuring, aylanaylik! -dedim quvnoqlik bilan.

- Xo'sh, Malikam, buyursinlar, qaerga boramiz!

- Ochiq fazoga!

- Amringizga muntazirman!

U qo'llarini ko'ksiga qo'yib ta'zim qildi. Ikkalamiz ham kulib yubordik. Kun juda maroqli o'tdi. Hiyobon ham, undagi darxtlar ham juda go'zal edi.

Kechgacha aylandik o'ziyam. Menga oilasi haqida so'zlab berdi. Aytishicha badavlat oilaning kenja farzandi ekan. Mendan ham oilam haqida so'radi. Mening oilam o'rtaxolgina edi. Otam qimorga berilgan, yutqazib qo'ysa uydagi qo'liga ilingan narsani olib chiqib sotib yuboradigan odam edi. Mushtipargina onam esa, boriga qanoat qilib yo'qni yo'ndirib yashab kelayotgan ayol… Men unga bular haqida aytmadim. Negadir… Nomus qildim.

Tavba, u bilan atigi ikki marta uchrashgan bo'lsakda, huddi ming yillik qadrdonlarday tutardi o'zini… hayrlashayotib qo'llarimni bir zum tutib turdi. Men ham tortib olmadim. Bechora, uyalgandek qizarib ketdi.

- Ko'rishamiz-a? -dedi yerga qarab.

- Nasib etsa…

qo'llarimni asta sug'urib olib, uyga qarab yugurib ketdim. Kaftlarim o't bo'lib yonardi go'yo… Onamga dugonamnikiga boraman degandim. qavotirlanib kutib turgan ekanlar. Chopib borib yuzlaridan o'pib qo'ydim. Onajonim doim mayus yuradigan qizlaridagi bu o'zgarishni ko'rib hayron edilar. Mening esa tinmay sakragim, baqirgim, raqsga tushgim kelardi. hatto… Oqsoqligim ham yodimdan ko'tarilibdi!

10.02.2005

Kundaligimga yozmaganimga ham to'rt kun bo'libdi. Nimaniyam yozay? har kunim shodlikka, baxtga to'la bo'lsa! Yana yonimda Shavkatday do'stim bo'lsa. Do'st…uni chindanam do'stdek ko'ramanmi? Balki…

15.02.2005

Bugun Shavkat bir joyga taklif qildi. Yaqin do'stining tug'ulgan kuni ekan. Yo'q deyolmadim. Ko'zguning qarshisida turibman-u, negadir hech borgim yo'q… Begona odamlar bo'lsa… Men nima qilaman u yerda? Mayli… Borsam boraqolay, yana Shavkat hafa bo'lmasin…

17.02.2005

Qaerdanam bordim o'zi? Bekorga oyog'im tortmagan ekan. Eslasam o'z-o'zimdan uyalib ketyapman.

Allaqanday ko'chalardan yurib, eskiroq bir domning uchinchi qavatiga ko'tarildik. Shavkat negadir eshikni o'z kaliti bilan ochdi. Ajablanib

- Do'stingiz bu yerdamasmi? -deb so'radim.

- Do'stim… hozir keladi. Bozor-o'char qilgani chiqib ketgandi. -Shavkat negadir juda shoshardi. O'zini g'alati tutyapti.

Birov majbulagandek ichkariga kirdim. Eskigina ikki xonali uy. Tug'ulgan kun bo'layotganga sirayam o'xshamaydi.

Ichkari xonaga kirishimizni bilaman birdan…

U yoini yoza olmayman…

Shavkat ko'zlarimdan oqayotgan yoshni zo'r berib to'xtatishga urinardi. Nimalar deb ovutgani esimda yo'q. Ertaga sovchi yuboraman dedimi, to'y qilamiz dedimi?

Uyga qanday yetib oldim bilmayman…

19.02.2005
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:16 | Message # 24
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
DAVOMI

Bugun yaxshilab tayyorgarlik ko'rayapman. Shavkatning oyisi kelishi kerak. qanday yaxshi! Men bo'lsam undan shubhalanib yuribman-a!

Zo'r berib stol bezatayotganimni ko'rgan onam

- qizim, kimdir keladimi? -deb so'rab qoldilar.

- Birov kelishi shartmi oyi? O'zimiz ham bir bayram qilaylik!

Onamga sir boy bermadim. Uyalaman aqir…

20.02.2005

Kecha kechgacha kutdim sovchilarni. Balki biror ishi chiqib qolgandir oyisini? Bugun bo'lmasa ertaga kelishar… Ahir Shavkat va'da bergan-ku!

23/02.2005

Shavkat qo'ng'iroq qilmayapti… O'ziniki o'chiq… Tinchlikmikin ishqilib? qaerda bo'lsa ham sog' bo'lsa bo'lgani…

Onam "o'zgarib qolding qizim, kasal emasmisan, biror darding bo'lsa ayt!" dedilar. qanday aytaman…

24.02.2005

Men qaerdaman? Nimalar bo'ldi o'zi? Bu sho'r peshonamga shu ham bormidi? Hammasini eslashga harakat qilishim kerak…

Kutubxonadan chiqqanimda soat kechki olti edi. Bugun ancha kech qolib ketdim. Onam havotir olib o'tirgandir deb, tramvayga o'tirmay taksi to'xtata qoldim. qoramtir Neksiya mashinasi shundoqqina oldimga kelib to'xtadi. Tezgina o'tirib oldim-u, manzilimni aytdim. Kabinada mendan tashhari yana bir odam bor ekan. Qop-qora, yana ko'zlari g'ilay… Biram qo'rqinchli! Mashina oynalari qoraytirilgan ekan. Buning ustiga tashhari qorong'u, ko'cha yaxshi ko'rinmasdi. E'tibor berib qarab, umuman boshqa tarafga ketayotganimizni sezdim. Qo'rqib baqirib yubordim.

- Hoy! Men sizga…

U yoqini ayta olmadim. haligi qo'rqinchli odam qandaydir qo'lansa isli lattani og'zi burnimga yopgani esimda. U yog'i esimda yo'q.

Hozir nimqorongi zax bir xonada yotibman. Nima qilsam ekan? Kim o'zi ular! Mendan nima istashadi?! Nega hech kim menga javob bermaydi, nega?!! Onam bechora… havotir olayotgandir… Otam hamma yerni izlab yurgandir…

Yaxshiyam kundaligim yonimda, yo'qsa hozir siqilib o'lib qolardim…

qo'rqib ketyapman…

Kimdir kelyapti…

01.03.2005

Bugun ancha o'zimga keldim. Besh kundan beri behush ekanman. Nega o'zimga keldim? Undan ko'ra o'lib ketsam ham mayli edi…

02.03.2005

Bugun hammasini bir boshdan eslashga qaror qildim.

O'sha kuni, qorong'u xonada yotganimda, mashinadagi ko'rganim, qilay odam kirib keldi. Kirgan zaqoti yoqasiga yopishib baqira ketdim.

- Xayvon! Marazlar, meni qaerga olib keldilaring! hozir hammangni o'ldiraman! hali…

g'ilay menga tarsaki tortib yubordi. Yerga yuztuban yiqilib tushdim.

- qanjiq! -u sochlarimdan tortqilab turqazdi.

- qani yur buyoqqa!

Men yana gapirishdan qo'rqib, oqsoqlana-oqsoqlana u qaerga desa yuraverdim. Biz uzun, qorong'u yo'lak bo'ylab yurib ketdik. Kattakon qora charm eshik harshisiga kelganda, g'ilay hunuk ovozda bo'kirdi.

- To'xta! Kir!

Yeshikni ochib meni ichkariga itarib yubordi. O'zi esa shu zaqoti g'oyib bo'ldi. Boshimni ko'tardim-u, qo'rqib ketdim. Kattakon xonada, uzun stol atrofida uchta semiz kishi o'tirar, uchalasining ham boshi kal, qop-qora ko'zoynak taqib olishgandi. Ular ko'zoynak ostidan menga shunday tikilishardi-ki…

- qani yaqinroq kelchi… - O'rtadagi baqaloq aftidan, ularning kattasi bo'lsa kerak, gavdasiga umuman yarashmagan ovozda chiyilladi.

- Nimaga meni bu yerga olib keldilaring?! - so'radim o'zimda jur'at topib.

- Yaqinroq kel dedik senga! - Kattaning yonidagi baqaloq oqzidan so'lak sachratib vishilladi.

Men qo'rib sekingina ularning yoniga bordim.

- I-e! -dedi chetdagisi - Oqsoq ekan-ku!

- Otasi bu haqda indamagandi!

Ustimdan birov bir chelak muzdek suv quyib yuborgandek bo'ldi. "Otasi" dedimi? Naxot…

- Nima dedingiz?!

- Otang seni qimorda yutqazib qo'ydi! -dedi o'rtadagisi.

- Yolg'on!!!

- Ishon, cho'loq!Yendi bu yoqi o'zingga boqliq… Agar aqlli qiz bo'lsang, ish bitgach, qo'yib yuboramiz. Bo'lmasa…

Mening quloqimga uning gaplari kirmasdi. Nahotki… Naxotki o'z otam… Bo'lishi mumkinmas!Otam bunday qabihlikka bormaydilar! Eq, otajon… Bu nima qilganingiz otajon?!

Belimga kelib tekkan qo'ldan huddi, ilon tegkanday seskanib ketdim. O'rtadagi baqaloq sekingina yuzimni siladi.

- Chakkimas…

Men uning yuziga tarsaki torib yubordim. Bu unga zarracha ham ta'sir qilmadi. Aksincha, semiz tanasini silkitib kuldi.

- Yovvoyi mushug-ey! - dedi suq bilan tikilib. -Yendi qarshiliklar foydasiz! Baribir hech qayoqqa ketolmaysan!

Men qochmoqchi bo'lib eshik tomonga bordim. U esa jon qolatda baqirdi:

- Polvon!!!

Yeshikdan gavdasidan ot qurkadigan bir barzangi shitob bilan kirib keldi.

- Olib bor! - buyurdi baqaloq.

Polvon deganlari shunchalik baquvvat ediki, ming urinib, siltanib ham uning chayir qo'llari iskanjasidan chiqa olmadim. Baqirdim, yiqladim, yolbordim, lekin bu unga zarracha ta'sir qilmas, meni huddi o'z vazifasini bajarayotgan hissiz robotdek allaqaerga sudrab ketardi. YO'lak chetidagi kichikroq eshikka yetganda Polvon ham meni ichkariga itarib yubordi. qira chiroq yoritib turgan xonadagi katta kravatni ko'rib maqsadlariga tushundim. Eshikni mushtlab, bor ovozda najot so'rab baqira boshladim.

YO'q… Oq-u nolamni shu to'rt devor-u, Yolqizgina Alloq eshitdi.

Shu vaqt boyagi uch baqaloq xonaga birin ketin kirib kelishdi. Meni…

Yeslashni qoxlamayman!!!


04.03.2005
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:19 | Message # 25
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
DAVOMI
Meni bu yerga bir chopon ota topib olib kelibdilar. Yaramas qimorbozlar, "ish"lari bitgach, meni gadoytopmas bir dalaga oborib tashlashibdi. Besh kun deganda bazo'r o'zimga kelibman. Bechora chopon ota… Meni dalaning chetidan abgor aqvolda topib olib, chodirga olib kelibdi. Tun-u kun atrofimda parvona bo'libdi. Ammo, menga qolsa o'sha yerda, o'sha ifloslarning qo'lida o'lib ketganim yaxshi edi…

- qa, o'lganim yaxshi edi!!! Ming la'nat bu dunyoga! Yer yutsin hammangni!

Jazavaga tushib baqira boshladim. Chopn ota shoshib kirib kelib, meni boshimni silab ovuta boshladi.

- Yiqlama, qizim, Alloqga shukr qil, omon qolding!

- Bundan ko'ra o'lganim yaxshi edi ota!

- Astaqfirulloq de bolam, zolimlarga ham boqqan balo bor! Mana ko'rasan, qali hammasi yaxshi bo'ladi. Meni aytdi dersan, bolam!

- Aqir nega bunday bo'ldi, negaq! Gunoqim nima mening…

Men sira o'zimni bosolmas, o'ksib o'ksib yiqlardim.

Yo Alloq, mendanda baxtsizroq inson bormi o'ziq O'z otam , o'n sakkiz yil baqrida o'stirgan qizini bir buyum singari qimorga tikib yuborsa-yaq!

Nafratlanaman! Bunday otam yo'q mening!

Yeh, Shavkat!!!Birgina sen tushunarding meni… Eng baxtli kunlarim, eng shirin xotiralarim, bari sen bilan boqliq… Bilaman, hozir meni izlayotgandirsan, soqinib kutayotgandirsan?! Izlama, qo'y! Sen bilgan oqsoq qiz yo'q endi! Men senga munosib emasman!

Onajon, munisgina onajonim-a… Men endi uyga qaytmayman, onajon… Mendan rozi bo'ling, oqsoq qizingizdan rozi bo'ling, onajon!

09.03.2005

Bu yerda tabiat shunday go'zalki… hammayoq yam-yashil! Bahorning ilk kunlari…

Chopon ota juda yaxshi inson ekan. Meni dalalarga olib chiqadi, har-qil gaplar aytib meni kuldirishga, o'tgan kunlarni unuttirishga qarakat qiladi. Kecha gap orasida o'zining hayotidan ham gapirib qoldi. Bolaligidayoq juda qiyinchilikda ulqaygan odam ekan.

Bolalaik yillari urush davriga to'qri kelgan ekan. Otasi taqvodor inson bo'lgani uchun allaqayoqqa quloq qilib yuborishibdi. Onasini esa… Ko'z o'ngida bir guruq formadagi odamlar nomusini poymol qilishgan ekan. Bu sharmandalikka chiday olmagan onasi, joniga qasd qilibdi.

Bechora chopon… hayot uni sabrli bo'lishga, ertangi yoruq kunlardan umid qilib yashashga o'rgatibdi.

qo'sh, menichiq Faqat taqqirlarga, qo'rlashlarga, aldovlarga ko'nikib yashashga o'rgatdimi?!

15.03.2005

Bugun ko'k yuzini huddi ko'nglim kabi qop-qora bulutlar qoplab oldi. har zamonda esa huddi yer yuzidagilarni mazaq qilganday qora bulutlar ortidan quyosh mo'ralab, qiragana nur sochib qo'yadi…

Men chopon ota tutgan yo'ldan yurishga qaror qildim. Ya'ni kechagi kunni unutib, ertangi kundan nimadir kutib yashamoqchiman. Nimadir…

Lekin nimaq!

Yaxshiyam shu inson bor ekan…

15.03.2005

Tavba… qiziq ish bo'ldi-ku?! qali ham o'zimga kelolmayapman. hozir bo'lgan ishni qanday tushunish kerakq

Chopon ota qishloqqa tushganida qizining kiyimlaridan olib kelgandi. Egnimni almashtirib olish uchun chodirga kirdim. Yechinib bo'lgan edim hamki, parda qimirlab, ichkariga ingichka nur tushdi. Sekingina qarasam… Chopon!!!

Mening o'girilganimni ko'rib qoyib bo'ldi. qo'rrqanimdan baqirib yuboray dedim. Nahotki?!

Nahotki u ham menga egri ko'z bilan… YO'q, bo'lishi mumkin emas! Ahir u…

Yey, Xudo, nahot u ham menga taqqirlangan, bechora qiz deb emas, nomussiz, beqayo ayolga sifatida qarayotgan bo'lsa?!

Bu qanday ko'rgulikq!

Nega ishonganlarim, otam deganlarim doimo dushman bo'lib chiqadi?!

Biri qimorga tikib yuborsa, Biri foqishaga qaragandek qarasa…

Ayt, mening sodi? kundaligim, kim meni inson sifatida, go'dak sifatida tan oladi, kim?!

Nazarimda… Men endi bu yerda ortiqchaga o'xshayman… Ketaman! Mayli, nima bo'lsa peshonamdan, ammo bu harib quyulmagan ikkiyuzlamachidan uzoqroq ketsam bas. Kechqurun, u uxlagandan so'ng yo'lga tushaman.

Alloqim, o'zing y'ol ko'rsat!


16.04.2005
 
OSIYODate: Payshanba, 13-Okt-2011, 08:20 | Message # 26
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Chol uxlagani yotgandan so'ng sekingina chodirdan chiqib ketdim. Kechasi bilan ne bir azoblarda, oyoq-qo'lim tirnala-tirnala yuribtongga yaqin, allaqanday katta yo'l harshisidan chiqdim.

hozir yo'l chetidagi eski bir bekatda o'tiribman. Bu qanday joy, endi qaerga boraman, bilmayman…

Uzoqdan bir mashinaning qorasi ko'rina boshladi. Oo'rnimdan turib qo'l ko'tarishga choqlandim-u… O'ylanib qoldim. Buyam o'sha, qoramtir Neksiyaga o'xshab…

Asta orhamga burilgandim hamki, mashina to'xtab, signal berdi.

Yoshi elliklardan oshgan, sochlari oppoq bir kishi mashina oynasidan boshini chiqazdi.

- O'tiring, singlim, bu yerdan mashina kam o'tadi!

Oyoqim tortib-tortmay mashinaga chiqdim. O'tirdim-u, qo'rquv bosaverdi. Xozir, shunday o'giriladi-yu, qo'lansa isli lattani oqzimga bosadi…

- Saharlab qaerga otlandingiz, singlim?

Boshimdagi bir-biridan qo'rqinchli fikrlardan beqabar qaydovchi kishi, tepadagi oynakdan muloyim ko'z tashladi.

Yuragimdagi qo'rquv birmuncha tarqagandek bo'ldi. O'tgan kunlarim, menda odamlarga nisbatan bo'lgan ishonchni butkul so'ndirganday edi.

- Shaharga, amaki…

- Ha-a… Yo'limiz bir ekan! Nega qafasiz singlim?! Ko'zlaringiz qizaribdi?!

- O'zim…

- Xafa bo'lmang, hali hammasi yaxshi bo'ladi!

Amakining tasallisidan ko'nglim buzilib ketdi… Tungi azoblardan charchagan ekanman ko'zim ilinibdi.

- Singlim, shaharga keldik!

qaydovchi amakining ovozidan cho'chib uyg'ondim.

- Amaki, uzr, yonimda pulim…

- E-e, singlim, nimalar deyapsiz?! Savob ham kerak! Yaxshi boring, soq bo'ling!

Mashinadan tushdim-u, yuragim qapriqib ketdi. Tanish yo'llar, avtobuslar…

Odamlarning yuzida, ko'zida kulgu… qaerga borishimni bilmay bir zum ikkilanib qoldim.

Avtobus! O'sha avtobus! Shavkatni ilk marta uchratgandim unda!

Oqsoqlanib borib, avtobusga chiqib oldim. Tanish o'rindi? tomon yurar ekanman, quloqimga tanish ovoz ham eshitilganday bo'ldi… Tanish ovoz…

Zulmatga chulqangan kunlarimda ham menga taskin berga, nur bo'lib chorlagan ovoz… Ey, xudoyim, bu o'sha, mening hayotimga quvonch olib kirgan, qishdek sovuq umrimga bir nafaslik bahorni olib kirgan Shavkat…

qanday baxt! hozir meni ko'rib sevinganidan yiqlab yuborsa kerak tentakkinam! Sekingina borib ko'zlarini berkitish uchun qo'l cho'zgan edim ham-ki, yonidagi o'rindi?da o'tirgan qiz gapirib qoldi.

- Buncha tikilasi-iz?!

- Kechirasiz…- dedi Shavkat qizarib. -Sizni bir odamga o'xshatib yubordim.

- Kim ekan uq!

- Sevgan qizim edi….

- Nima uchun "edi"q

- U… O'lgan…

Men go'yo qaykal bo'lib qotib qolgandim…

- Mening ismim Robiya! - dedi qiz

- Rostdanmi?! hatto ismlaringiz ham bir qil ekan. Shunchalik o'xshashlik ham bo'ladimi?! huddi ikki tomchi suvdek!

- Rostmi?!

Shunda birdan qotib qolgan tilimga jon kirgandek bo'ldi.

- Endi, keyingi bekatdagi hiyobonda tushib qolasizlar! Aqir u yerda bu yigit sevgilisi bilan ko'p uchrashardi!Malika… YO'ge, Robiya bilan!shunday emasmi?!

Bechora Shavkat… Meni qaerdan paydo bo'lib qolganimga tushunmay qadeb "YO'q, yo'q" derdi xalos. Men uning makkor yuziga tarsaki tortib yubordim.

- Hoy, ch-cho'loq!!! - baqirdi u ko'zlari kosasidan chiqquday bo'lib. - nima qivossan?!

Men "Suf senga!" dedim-u, keyingi bekatda tushib qoldim.

Yey Allohim, bu dard ham bormidi menga?!

Xudojon, nega bandalaring bu qadar tubanlashib ketgan?! Nega insonni, uning his tuy'gularini o'yinchoq qilishadi, toptashadi! qani or?! qani nomus?! qani vijdon, qani mehr?!

qani muqabbat! Nahotki… Nahotki mehr o'tmishda qolib ketgan, Muhabbat esa Toqirning sandig'ida oqib ketgan, Farg'odning qabriga ko'milib ketgan bo'lsa?!

Shavkat… Meni o'z otam qimorga tikib yubordi…Chidadim…

qandaydir yerda, qandaydir odamlar meni tahqirlashdi, zo'rlashdi… Dosh berdim!

Otam deb ishonganim, bir insondan ko'nglim qoldi… Ko'nikdim!

Ammo… Ammo bugun sen menga qadya etgan dard, meni butkul ado qildi!

Men taqdirning achchiq sinovlaridan, faqat sen uchungina oman chiqqandim. har on, har nafas seni o'ylab yashadim!

Ming la'nat!

Ming la'nat seni deb o'tkazgan kunlarimga!

Kundalikjon, men endi uyga qaytmayman. Uyga qaytsam otam bor… uni ko'rishni istamayman…

Bir sengina, mening yaxshi kunlarimda ham, yonon kunlarimda ham hamrohim, sirdoshim bo'lding…

Endi bas!

Bu yog'iga o'zim ketaman. Sen shu yerda, shu hiyobonda qol…

Meni huv anavi, ko'cha yuzidagi anhor o'ziga chorlayapti…

Sendan iltimos, sen bilan bir qancha vaqt birga bo'lgan, dardu-dunyosini bo'liushgan oqsoq qizni unutma!

hech bo'lmasa… Sen unutma….

Alvido…"

Kundalik daftarning ohirgi saqifasini yopdim-u, ko'zlarimdan oqqan yoshni shundagina his qildim…

Oh, falak! Yoshgina qizning, kichikkina qalbiga shuncha dardni berdingmi?!

qani u?! qani endi oqsoq qiz?!

U yo'q… YO'q!!!

U insonlardan, dunyolardan yuz o'girib ketdi…

Kundalik daftarni o'rindiq chekkasida qoldirdim. Undagi satrlarni boshqalar ham o'qishini, to'rt muchasi sog' bo'la turib shukr neligini bilmay yashayotgan insonlarga saboq bo'lishini istadim.

Ko'zlarimdagi yoshni artib, atrofga nazar soldim. Atrof ancha qorong'ulashib qolgan, shafaqning bir chekkasida, zolim kimsalarning qilmishlaridan xazar qilganday yuzlariga bulutlardan parda tortib, bag'ri qon quyosh botib borardi…
 
OSIYODate: Juma, 14-Okt-2011, 07:15 | Message # 27
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Ҳаёт сабоқлари

«МАЪРАКА УЧУН ҚАРЗ ОЛГАНДИК…»

— 26 ёшдаман. Онам вафот этганига бир йилдан ошди. Биз томонларда мусибат маросимлари ҳам тўйники каби серхаражат бўлади. Уч нафар қизни туғиб, тарбиялаган онам хўжайинимни ичкуёв қилганди. Онамнинг маъракаларига деб фоиз ҳисобига икки миллион қарз кўтаришга мажбур бўлдик. Хўжайиним пул ишлаш учун саккиз ой аввал шаҳарга кетганди. Мана, дом-дараксиз. Икки фарзанд билан роса қийналиб кетдим. Пул эгалари эса кеча-кундуз эшигимни тақиллатиб, тинчлик беришмаяпти.

Сарвиноз, Сирдарё тумани

— Аввало, сизга сабр берсин. Жудолик устига қарз кўтариб, роса қийин аҳволга тушибсиз. Ёлғиз эмассиз-ку, қизим. Маҳаллага чиқинг, катта-кичикка маслаҳат солинг. Насиб қилса, ёрдам беришади, йўл кўрсатишади. Судхўрлик катта гуноҳ эканлигини билмаган нафс бандалари гаплашадиган ташкилотлар бор. Ўзингизни қийнаб, ночор аҳволга тушиб, ўксиб ўтирманг. Маҳалладошлик, қишлоқдошлик қаерда қолди? Наҳот атрофингиздагилар томошабин бўлиб ўтиришган бўлса? Балки улар аҳволингиздан шунчаки бехабар кўринадилар. Ўз ёғингизда ўзингиз қовирилиб ўтирмасдан, мутасаддиларга мурожаат қилинг.

Энди ўзингиздан ҳам хато ўтган-да, қизим. Маърака маросимларини ҳаддан ошириб, бунинг устига қарз эвазига ўтказишдан не наф? Мана, охир-оқибат оғзингиз куйиб ўтирибсиз.

Эрингиз масаласига келсак, ака-укаларидан ёрдам сўранг. Улар балки жигарини ахтариб шаҳарга боришар. У ҳам қарзи кўплигидан бошини қайси тошга уришни билмай юргандир. Кўпчилик бирлашиб, масаланинг ечимини топса бўлади.

Бугунги кунда нафақат маърака маросимларини, балки тўйларни ҳам ихчамлаштириш борасида гап кетаяпти. Ортиқча сарф-харажат орқали ўлган одам қайтиб келмайди, ўтганларнинг руҳини бу йўсинда шод этиб бўлмайди-ку, ахир. Шу сабаб бошқа биродарларимиз ҳам тўйию маъракалар ўтказмоқчи бўлганда шуни ҳисобга олсалар.

«БАХТЛИ БЎЛИШДАН УМИДВОРМАН…»

— Ёшим 32 да. Турмушимдан ажрашганман. Бир нафар ўғлим бор. Эрим кўп ичарди, ичиб келган кунлари аёвсиз калтакларди. Шу сабаб ажрашиб кетдим. Ҳозир ота уйимдаман. Биринчи муҳаббатимни учратиб қолдим. У турмушимдан ажрашганимни эшитиб, менга меҳрибонлик қила бошлади. Унинг ҳам ўз оиласи, икки қизи бор. Агар мен рози бўлсам, шаърий никоҳига олмоқчи. «Ота уйингга қачонгача сиғасан? Барибир турмуш қуришинг керак», деяпти. Тўғриси виждоним қийналиб, нима қилишни билмай қолдим?

Нигина, Самарқанд вилояти

— Тақдирни тадбир қилиб бўлмас. Яратган ҳар бир инсонни жуфти билан яратгани рост. Қўшгани билан қўша қариш бахт, албатта. Бироқ бу бахтга кўп синовларни бошдан кечириш, ҳаёт қийинчиликларини сабр-бардош билан енгиш орқали эришилади.

Тақдир севган инсонингизга ўзга бахт маликасини, гулдай қизларни раво кўрган экан, бу бахтга рахна солманг. Энди кеч! Сиз ва у йигит айро йўлни танлаб, ўзга билан тақдирларингизни боғлаган экансизлар, энди бегуноҳ фарзандлар ва меҳр берган мунис бир аёлнинг уволига қолманглар.

Севги инсонни улуғлайди, олижаноб инсонга айлантиради. Севгисига садоқатлилар доимо бахтли яшайдилар. Улар қалбидаги муҳаббат қуввати, меҳр-оқибати кучлилигидан ҳаммага яхшилик тилайдилар. Сизга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун ҳам унинг оиласига бахт тилаб яшанг, синглим. Қизлари отаси билан фахрланиб юришсин. Бошлари эгилмасин. Шунда сиз ҳам албатта бахтингизни топасиз. Иккинчи хотин бўлиб яшаш азобдан-азоб. Меҳрни бўлишнинг иложи йўқ. Кумушбибию Зайнаблар ҳаёти яққол мисол. Қолаверса, ноқонуний тарзда қурилган оила ҳавасга қурилган иморат каби бевафо, беқарор бўлади. Доим аросатда, таҳликада яшайсиз. Сабр қилсангиз ва тўғри йўл танлай билсангиз, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.


"Суғдиёна gazetasi
 
OSIYODate: Dushanba, 17-Okt-2011, 10:55 | Message # 28
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
«ДУГОНАМНИ ЎҒРИГА ЧИҚАРДИМ»

Шоҳиста, 32 ёш, Бекобод:

- Ўн йил аввал, яъни тўйим куни бир кўнгилсиз воқеа бўлганди. Эсласам, ҳалиям ўзимни кечира олмайман. Ҳамма дугоналаримни тўйга таклиф қилганман. Узоқ вилоятлардан курсдош дугоналарим ҳам келишган. Бизникида қиз базми бўлиб ўтди. Эртасига никоҳ тўй, дугоналарим бизникида қолишди. Келинойим тўйда алмаштириб тақаман, деб икки хил тилла сирға, яна икки-уч хил узугини рўмолчага тугиб, халатининг чўнтагига солиб келган экан. Ўша куни базм ярим кечагача давом этди. Эрталаб келинойим сирғасини алмаштирмоқчи бўлиб, чўнтагини кўрса, тиллалари йўқ. У ранги оқариб, буни ойимга айтди. Бир зумда ҳамма ҳаловатини йўқотди. Келинойим ўз уйида эркаклар ётишгани учун кечаси қизларнинг ёнига келиб ухлаган эди. У очиқчасига дугоналаримдан гумонсирай бошлади. Шу орада кимдир дарҳол фолбинга югурибди. Бир пасда гап топиб келишди:

— Тиллалар уйдан чиқмаган, деди фолбин. Лекин ҳаракат қилмасак, чиқиб кетиши мумкин экан. Ёшгина, бўйи пастроқ, узоқ йўл босиб келган қиз олган, деди.

Дугоналарим орасида Муниса энг бўйи паст эди, бошқа вилоятдан келганди. Ҳамма унга қаради. У эса бир зум довдираб, ўзини оқлашга тушди.

— Менинг энг яхши кунимга шу ниятда келганмисан? Сени яқин дугонам деб юрибман-а, шарманда қилдинг-ку… — деб бақирдим. Дугоналарим мени тинчлантириб, уни бошқа хонага олиб киришди. У қасам ичиб, олмаганини айтибди. Шу заҳоти нарсаларини йиғиштириб, чиқиб кетди.

Тўй ўтгандан сўнг уйларни йиғиштирган келинойим тиллаларини ўзининг уйидан топибди. Ўша кечаси ўзи уйига олиб бориб қўйганини кейин эслади. Фолбинга ишониб, дугонамни бекорга ранжитганимни, уни бир умрга йўқотганимни англадим. Бошқа дугоналарим орқали неча марта кечирим сўрадим. Кечирдими-йўқми, билмайман.

Маслаҳат:

— «Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма», деган гапни нақадар топиб айтишган. Аввало келинойингизнинг шошма-шошарлиги, кейин иккингизнинг ҳам фолбинга ишонишингиз бир қизнинг обрўсини бир пул қилди. Бу воқеа дугонангизнинг қалбини қаттиқ жароҳатлагани аниқ. Ишончсизлик инсонга ёмон таъсир этади. Сиз дугонангизнинг айбсизлигини билганингиздан кейин у билан юзма-юз кўришиб, гумонсираганингиз учун кечирим сўрашингиз керак эди. Балки масофа узоқлик қилгандир. Ҳали ҳам кеч эмас, дугонангиз билан кўришиб, ундан кечирим сўранг. Фолбинга эмас, ақлга суяниб иш юритиш тўғрилигини англаб етганингизни тушунтиринг.

«ОВСИНИМ ДУШМАНИМ ЭКАН»

Сарви опа, 52 ёш, Бухоро:

- Икки йил муқаддам қўш келин туширгандим. Бир келиним ўзимнинг қариндошим. У тезда ҳомиладор бўлди. Иккинчи келиним эса бир йилдан ошса ҳамки, фарзандли бўлмади. Бир куни келиним онаси фол очтирганини айтиб қолди. «Қизингизнинг ҳам, куёвнинг ҳам йўли боғлаб ташланган. Буни ўзларига жуда яқин бир одам қилган. Ўнг томонда турадиган оқ-сариқдан келган аёл», дебди фолбин.

— Онам буни Фарида янгадан кўряпти, - деди келиним.

Фолбин тасвирлаган аёл овсиним эди. Унинг тўйдан олдин айтган гапи бирдан эсимга тушди: «Икки келинни ҳам бир дарвозадан киритманг, хосияти яхши эмас, дейишади. Биттасини биз томондан кирита қолинг».

Жаҳл устида овсинимникига бориб, у билан борди-келдини йиғиштиришимни, энди қариндош эмаслигимизни айтдим. Уни эшитмасдан уйга қайтдим. Қудам билан ўша фолбинга бориб, қайтарма қилдириб келдик.

- Уч ойдан сўнг келинингиз ҳомиладор бўлади. Унгача мен етти марта ўқишим керак, - деди фолбин. Кейинги гал ўғлимни ҳам олиб боришимни тайинлади. Бу воқеадан икки-уч кун ўтмаёқ келинимнинг уч µафталик ҳомиласи борлиги маълум бўлди. Шунда фолбинниг айтган ҳамма гапи ёлғон эканлигини англадим. Овсиним билан орамиз бузилишига сабабчи бўлган фолбинга ишонганимдан афсусландим. Қайнакамнинг олдида юзим шувит, эрим ҳам мени айблаяпти…

Маслаҳат:

— Бунақа вазиятларда аёлларимиз озгина сабр қилишни хоҳламай, яхши мутахассисга учраш ўрнига фолбинга югуришади. Фолбин эса қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб жўнатаётганини ўйлаб ҳам кўрмайди. Келинингизнинг бўйида бўлгани жуда кўп кўнгилсизликларнинг олдини олибди. Овсинингиз билан жанжалингиз икки ака-укани ажратиб юбориши ҳеч гап эмас эди. Вазиятни қийинлаштирмай, овсинингизга бор гапни очиқ-ойдин айтинг. Фолбинга ишониб, ундан ноўрин гумонсираганингизни тушунтиринг.

darakchi.
 
OSIYODate: Dushanba, 17-Okt-2011, 23:00 | Message # 29
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Ikki sayohatchi va chinor daraxti



Yozning quyoshli kunlarida ikki sayohatchi sayohatga chiqishibti. Uzoq yo'l yurib quyosh tikkaga kelib kun judayam isiganda yo'llarida bir chinorga ro'baro bo'lishibdi. Shunda sayohatchilar tezda o'zlarini chinorning soyasiga olishibdi.

Sayohatchilardan biri chinorning shoxlariga tikilgan holda o'z sherigiga: "Qara bu qanaqa keraksiz daraxt bo'lmasa, birorta mevasi ham yo'q biz yeya olsak, hattoki shoxlari o'tinga ham yaramaydi"- debdi.

Shunda to'satdan daraxt shitirlab tilga kirib: "Buncha noshukr bo'lmasang?! Axir men shunday quyoshli kunda seni o'z soyamga olayotgan bo'lsam. Sen meni keraksiz narsaga chiqaryapsan-mi?!"-debdi

Bu hikoydan olinadigan foyda shuki: Alloh hech bir narsani besabab yaratmaydi.Alloh nimaiki yaratgan bo'lsa, unda yo'q deganda bir hikmat bordur
 
OSIYODate: Payshanba, 08-Dek-2011, 14:22 | Message # 30
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7139
Status:
Mazlumning haqi
Shayx Ibrohim Haqqiy yoshligida avliyoullohlardan bo‘lgan Ismoil Faqirulloh hazratlarining qo‘llarida tahsil va tarbiya ko‘rgan edi. Bir kuni ustozi uni chaqirtirdi. Ibrohim yugurib keldi:
– Labbay, ustoz?
– Shu ko‘zada buloqdan suv olib kelgin. Ibrohim ko‘zani olib buloqqa bordi. Ko‘zani to‘ldirayotganida bir otliq keldi va:
– Qani, nari tur, – deb Ibrohimni itarib yubordi. Ibrohimning ko‘zasi yerga tushib, sindi. U yig‘lab ustozining huzuriga keldi.
– Nima bo‘ldi, o'g'lim? — deb so‘radi ustozi.
– Buloqdan suv olayotuvdim, bir otliq kelib, itarib yuborganida, ko‘za qo‘limdan tushib, sindi.
– Ko‘zani sindirgan odamga biron nima dedingmi?
– Yo‘q, hech nima demadim.
– Bir og'iz ham gapirmadingmi?
– Yo‘q.
– Tezda u yerga borib, otliqqa biror narsa degin. Yana tezda ortga qayt.
Ismoil Faqirullohning bunday buyruq berishlaridan hamma hayron qoldi. Ibrohim yugurib buloq boshiga keldi. Haligi kishi otini yuvar edi. Ibrohim anchagacha talmovsirandi, lekin hech narsa deyolmay, qaytib keldi.
Ustozi:
– Gapirdingmi? – deb so‘radi.
– Yo‘q.
– Vaqt o‘tkazmay yugur. Unga biror yomon gap aytib kel!
Ibrohim yana yugurib buloq boshiga keldi. Qarasa, uni itargan otliq yerda yotibdi. Unga yaqin keldi. Otliq boshi yorilgan holda behush yotardi.
Bu holatdan yuragi yorilayozgan Ibrohim ustozining yoniga keldi. Ustozi yana so‘radi:
– Biror narsa dedingmi, Ibrohim?
– Yo‘q, ustoz. Bu safar borganimda uning boshi yorilgan, qonga belanib yotgan ekan. Peshonasida ot tuyog'ining izi ko‘rindi.
Ismoil hazratlari:
– Ey o'g'lim, birgina ko‘za uchun bir odamni o‘ldirtirding! Bu endi qandoq bo‘ldi?! Unga bir og'iz so‘z, bir og'iz yomon so‘z aytganingda, bu hodisa ro‘y bermasmidi... – dedilar.
Ismoil Faqirulloh hazratlarining atrofidagilar:
– Ustoz, aytgan gapingizga uncha yaxshi tushunmadik, — deyishdi.
Ha, – dedi Ismoil Faqirulloh hazratlari, – bir zolim biror kishini xafa qilsa, yig‘latsa-yu, mazlum u zolimga qarshi hech narsa qilolmasa, mazlumning ko‘ngli ozor topgani uchun Haq taolo zolimdan uning haqini oladi. Ibrohim ham ko‘zasi singach, u otliqqa hech bo‘lmasa:
– Nima qilib qo‘yding? – deganida otining tepkisidan omon qolarmidi...
Yaxshi bir dalil
Kunlardan bir kun Xalifa Ma’mun vaziri Hasan Soldan so‘radi:
– Bizdan oldin o‘tganlarning so‘zlari bizga hujjat – yo‘llanma bo‘lyapti. Biz unga ko‘ra amal qilyapmiz. Buning siri nimada ekan?
Vazir shunday deb javob berdi:
– Agar ular chiroyli so‘z va ishonarli dalil bo‘lmaganida, bizgacha yetib kelmasdi. Yaxshi bo‘lgani uchun ham bizdan oldingilar ko‘rib, ishonib qabul qilishgan... Bu shuni ko‘rsatyaptiki, ajdodlarimiz yaxshi, rost va mustahkam so‘zlashar ekan. Xalifa Ma’munning bu javobdan ko‘ngli to‘ldi va shunday dedi:
Yaxshi so‘z aytilgan joyida qolmas, asrlardan oshar, hech qachon tolmas.
 
Search: