Hayrulla Hamidov she`rlari
OSIYO Дата: Dushanba, 05-Sen-2011, 07:24 | Сообщение # 91
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Hayrulla Hamidov-Ilm va fan farqi
VIDEO
OSIYO Дата: Chorshanba, 07-Sen-2011, 12:19 | Сообщение # 92
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
VIDEO
OSIYO Дата: Payshanba, 08-Sen-2011, 05:05 | Сообщение # 93
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
VIDEO
OSIYO Дата: Payshanba, 08-Sen-2011, 05:17 | Сообщение # 94
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
VIDEO
OSIYO Дата: Shanba, 10-Sen-2011, 03:23 | Сообщение # 95
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
Hayrulla Hamidov-Yig`i izohi
VIDEO
OSIYO Дата: Dushanba, 12-Sen-2011, 08:45 | Сообщение # 96
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
МЎМИН БЎЛИШИМГА ҚЎЙМАЙСИЗЛАРМИ? Рўзасиз ўзимга бегона танам, Ибодат – юрагим аллалар онам, Ўзимни қийнасам сизларга не ғам? Аввал ўзингизга куймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Расулим йўлида юрганим учун, Нафсимга тўсиқлар қурганим учун, Динимизни яхши кўрганим учун Сўз билан жонимни ўймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Куфрни ушлашга тоқатингиз бор, Сизнинг ҳам бир куни соатингиз бор, Азобимдан олур роҳатингиз бор, Танамни эзғилаб тўймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Оддий ибодатим кўзингиз ёшлар, Фужур диёрига силтаюр бошлар, Қизимнинг рўмоли кўзингиз ғашлар, Ҳар куни қовоқни уймайсизларми? Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Кўнглингингизга ҳадис юқмас начора, Ҳидоят бир куни йўқласа зора, Ўғлим “Ёсин” билар, сизчи бечора, Ўзингизни нимта сўймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Бу дунё ҳамманинг китобин битар, Кимлардир бу йўлда индамай кетар, Сабрим косаси кенг – сизга ҳам етар Унга жаҳл сувин қуймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Мен борман – ҳаловат сизга йўқ гўё, Мени туш атайсиз, ўзни-чи рўё, Ана олинг сизга лаънати дунё Уни яна баттар суймайсизларми? Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Барибир кўтармас сизларга қўлим, Бир куни ҳаммасин кўрсатар ўлим, Энди фарқи йўқдир аниқдир йўлим Мени девонага йўймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Пес билан тунлари топишмай ҳадеб, Иймон эшигини қотишмай ҳадеб, Итнинг ҳаётига ёпишмай ҳадеб Менинг ҳолатимни туймайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми? Сўз тугарда айтгим сизга бир ўгит, Бир кун ҳосилини бергуси чигит, Мени тингланг, дўстим, қизми ё йигит Бир умр дилингиз қийнайсизларми, Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?
OSIYO Дата: Yakshanba, 18-Sen-2011, 18:28 | Сообщение # 97
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
СОҒИНЧ Тун чоғи, энг ширин уйқу ҳоким дам Ҳолиқ Таъолога йиғлаб сиғиндим. Ул тенгсиз даврга арзимасам ҳам Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Дард ечилмай қолмиш дил тугунида, Маънодан асар йўқ ўтган кунида, Асри қабоҳатнинг совуқ тунида Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Мусулмон дўстининг ғамин еёлган, Дунё лаззатидан ўзин тиёлган, Ўлимни ҳақиқий ҳаёт деёлган Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ҳа, улар жамики инсонлар тузи, Тополмассиз чироқ ёқиб кундузи! Одам болаларин терма юлдузи Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ҳақиқий мўминлар ожизлигидан Қийналар умматнинг ножинслигидан. Ёвуз асримизнинг ёвузлигидан Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Амалсиз сўзласам, сўзим кулгили, Сўзимдан ҳам кўра ўзим кулгили, Кўзгуга қарасам, юзим кулгили, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Таваккул айламай баъзан Раззоққа, Бардош беролмам нафс отлиғ тузоққа! Ҳаёл маркабини ҳайдаб узоққа Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Истасангиз агар мен билан юринг, Сафар мобайнида дўст бўлиб туринг, Минг бор эшитгандан ўзингиз кўринг Асри саодатни қаттиқ соғиндим: Билолнинг ҳидини ҳидлаб тўяй деб, Ётган асосини бир бор суяй деб, Ҳолид яраларин боғлаб қўяй деб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Кўрсаму йиғласам саҳоба зотин, Ўрганиб ҳаётга тутсам ҳаётин, Сийпалаб Жаъфарнинг қонли қанотин Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Умму Саламадан кўрсатма олиб Ҳаёт жадалида югурсам ғолиб, Уйғониш асри ҳам бир четда қолиб, Асри саодатни қаттиқ соғиндим!
OSIYO Дата: Yakshanba, 18-Sen-2011, 18:29 | Сообщение # 98
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
davomi Ибни Умми Мактум тутган таёқлар Вазнига тенг эмас бугун оёқлар. Кўзи юмуқ, аммо қалби уйғоқлар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Чарчаб нигоҳ ташлаб ботиналарга, Етолмай турмушда хотималарга, Аёлим бошлабон Фотималарга Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Лабларга озуқа илоҳий ўзан, Бир ёнда қизимга жилмаяр Ҳусан, Боламнинг оғзига тупурса Ҳасан Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Кунларим тунлардан фарқи йўқ, нетай, Ўн беш аср ортга тик учиб кетай. Ҳаёл қанотида манзилга етай: Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ҳамзанинг соқолин бир силаш бахти Ҳар қайси мўминнинг жаннатий аҳди. Замонлар йиғилса, барининг тахти – Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ваъзлар ўқиганда воизлар ёниб Негадир бу юрак тўёлмас қониб! Мусъаб даъватини тинглаб тўлғониб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ибодат лаззатин қилиб хуморлар, Ухласа, намозда кўзни юмарлар – Отасига тортган ибни Умарлар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Абу Ҳирр сўзласа ҳадислар қовий, Қарши сўзламакка топилмас ёвий. Ўртада биронта бўлмаса ровий... Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугунги ҳофизлар очишса гар лаб Турфа хил услубда ўзгаради таъб. Қуръон ўқиб берса Убай ибн Каъб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугунги ҳолатга изоҳни сўйлаб Қолгаймиз разолат ичида бўйлаб... Солмонга ўхшаган амирни ўйлаб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Жами кўрсатмаси исломга зидлар Кўнглимни эзғилар аҳли фосидлар... Уҳуддан оғирроқ ибни Масъудлар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Дунёлардан кўра ҳақни қучсайдим, Охират юртига кулиб учсайдим, Сайд ибн Омирга мурид тушсайдим... Асри саодатни қаттиқ соғиндим!
OSIYO Дата: Yakshanba, 18-Sen-2011, 18:30 | Сообщение # 99
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
DAVOMI Сифатлардан ҳақир бўлган рақамлар, Саройлардан гўзал томи пастқамлар, Уйимдан ҳам сокин “дорул Арқам”лар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугун қалбни тирнар ўй, эхтирослар, Қайларгадир қочиб кетмиш ихлослар, Жиянин опичлаб ўтган Аббослар... Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Олтиндан қурилган водийлари бор, Аммо ҳақни излар ходийлари бор, Хотамдан ҳам хотам Адийлари бор Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Дунёлардан тамом нигоҳ ўгириб, Тақводан мустаҳкам арқон йигириб, Уккоша ортидан терлаб югуриб, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Худодан устунроқ саналса мансаб, Кўнгиллар зулмга кетганда юмшаб, Усома ибни Зайд қўшинин қумсаб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Қаранг, бир термулинг, дунё бандига - Иймонин алишган қуртдек қандига! Бугун ҳамма муҳтож Миқдод пандига, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Асрларни отиб, тезлик-ла қўпиб, Ҳақиқат аҳлини шод бўлгум топиб, Ибни Ҳузофанинг бошини ўпиб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Чўлоқ оёқ билан жаннатни босган Ибни Жамуҳларни қўл ёниб ёзган! Қиёматдан қўрқиб намозда озган Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Умарлар соғинган Абу Убайда Айтинг, энди, айтинг, дўстларим, қайда? Гуноҳни демаган катта ё майда, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугунги ҳолимни айладим ғорат, Йигит бошим билан йўқдир ҳарорат, Ҳафсанинг кўзида ёнган жасорат Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугун фикр йўқдир, фақат иқтибос, Тафсирлар турфа хил, баъзи раъйга мос. Ҳаммасин ром айлар ёш ибни Аббос, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Абу Дардоларни қувган бу дунё, Ибни Авф қалбини ювган бу дунё, Абу Зарр остида юган бу дунё, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ёшларнинг қалбини тутган қафаслар – Бугун чолларни ҳам эзар ҳаваслар! Юзга кириб ақли бутун Анаслар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ҳаббоб елкасида қизарган темир, Бас, етар, бўлди қил! Тоғларни емир! Эй кўнглим, бул оби раҳматни симир, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ул куннинг ёниқ бир саҳифаси бор, Жанозадан қайтган халифаси бор, Сир билан кўмилган Ҳузайфаси бор Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугун юрсак ҳамки дўстларни сизлаб, Мушкул он қўямиз уни ёлғизлаб, Итоат бобида Муозни излаб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Соҳталик бўлмаган шу бугунчалик – Ёлғон саломларга ёлғондан алик! Ростликни ўргатсин Каъб ибн Молик, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Энг буюк зотларга қилмас ҳасадлар Росулуллоҳ суйган ўлик жасадлар Жаннатий Фотима бинти Асадлар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Суҳайбур Румийни елкалаш учун, Қалбий риёларни тилкалаш учун, Саъднинг камонини бир силаш учун Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Одамлар малакдан фарқ қилмас пайтлар Ҳассондан таралган илоҳий байтлар, Тўртта ёнингизда жаннатий Зайдлар, Асри саодатни қаттиқ соғиндим!
OSIYO Дата: Yakshanba, 18-Sen-2011, 18:31 | Сообщение # 100
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
DAVOMI Бир боғнинг жаннатий гул дарахти бор, Қиёмат келмасдан кўриш нақди бор, Талҳанинг боғида ухлаш бахти бор Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Бугуннинг кунида бечора қолиб, Фахрланиш недир шажара солиб, Абу Аюб уйин ижара олиб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ташкил этсам ҳамки кўп сайрларни, Қайтаман тополмай бир хайрларни, Қайдан топай бугун Зубайрларни, Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Маслаҳат бобинда дилга ҳамхонам – Завжидан ҳадислар сўзлар кўзда нам Онамга ҳам она Ойиша онам Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Икрима бахтидан қарз олай, дея, Ўтган умрим учун арз олай, дея, Ваҳшийдан мардликни дарс олай, дея Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Яҳудлар қўлида бугун мўминлар, Юракни фалокат сари таъминлар, Амр ибн Ос каби аҳли тамкинлар – Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Илм бўстонида бўлмайин нобуд, Изғисам бешикдан то манзил тобут, Қўлимдан ушласа Зайд ибн Собит Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Жавобини топган саволлар даври, Жаҳолат тамоман заволлар даври, Абу Суфён деган рижоллар даври Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Чарчаган онимда шеър, қофиядан Асҳоб ўртасида ҳилофиядан... Сўровим бор эди Муовиядан Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Диллари шод гарчи қўллар қадоқда Завжининг меҳрига юрак дудоқда Зайнаб бинти Жаҳшлар энди қаёқда... Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Ул давр тақдири – юрмоқ пиёда, Ҳатто амирлари устун ҳаёда! Қўрқмас Баролари мингдан зиёда Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Алининг ҳикматли сўзларин тинглаб, Ўзимнинг кимлигим тополсам англаб, Илм дарвозасин остида хўнграб Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Қонига бўялган Қуръоним, дея, Фитналарга қарши қўрғоним, дея, Малаклар уялган Усмоним, дея Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Умарнинг нигоҳи кўнглимни ютар, Адолат боғида қўлимни тутар, Шайтонлари бошқа кўчадан ўтар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Абу Бакр бўлиб сувни тиндирган, Қалбига ғайбларни кулиб қўндирган, Иймони тарозни босиб синдирган Асри саодатни қаттиқ соғиндим! Буёғига қўлим қалтироқ босар, Росулуллоҳ сўзин қанақа ёзар? Бошқа замонларда йўқ ўринбосар Асри саодатни қаттиқ соғиндим! ... Тун чоғи! Уйқуга қовушган жони Ёмғирдек ўтмишга томон ёғилдим, Тарих китобининг энг нурли они Асри саодатни қаттиқ соғиндим!
yahyo Дата: Seshanba, 20-Sen-2011, 13:35 | Сообщение # 101
Yahshi tajribali
Группа: Ishonchli
Сообщений: 83
Статус:
salom
OSIYO Дата: Dushanba, 17-Okt-2011, 11:32 | Сообщение # 102
Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7142
Статус:
O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin Haq rizosin tilab hijob tutgan qizlar Halqning emas holiq lutfin kutgan qizlar Haq ishqida nozin ichga yutgan qizlar Pok qalbingiz chin ilohi hislar tuysin O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin Yod nazardan qochib parda tutib yuzga Ibrat bo’lib behayoyu qora yuzga Endi hatto tosh otsalar tegmas sizga Sizga zulim istaganlar o’zin tiysin O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin Bu ne fayzu karomatki misirlarga boy Misli bulut orasida kulganday oy Oy hayoga burkanibdi oyday chiroy Kiyim kiygan yalong’ochlar rashqa kuysin O’rangan oy yuzingiz Alloh suysin Oriyatli oy yuzlarnni to’sgan parda Bir chiroyda tovlanib ming chiroyda Yomon ko’zdan asrasin Alloh har joyda Betafiqlar mayli nima desa desin O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin Fuxofaza etib o’zini yod nazardan Besh maxramni qutqardingiz axlilardan Haq lutfiya sazovarsiz saharlardan Ochiq sochiq yurganlar ham esin yeg’sin O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin Dunyo sinov haq yo’lida sobit qoling Hatarlardan eson omon o’tib oling Jannat uzra bunda payondozlar soling Alloh o’zi sizga chin baxtan ato qilsin O’rangan oy yuzingizni Alloh suysin
DURDON Дата: Payshanba, 05-Apr-2012, 01:36 | Сообщение # 103
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Урфда бор балки қондош, саралаш, Бир дилни шод этмак ëки яралаш, Тўйга ҳам чорлайди алам аралаш, Хешимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Ëшликдан суйдингиз акажон дея, Мен учун куйдингиз акажон дея, На қилиб қўйдингиз акажон дея, Синглимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Укажон муштоқмиз аëнларингга, Сўзлаб бераяжак баëнларингга, Нима дейман энди жиянларингга, Опамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Қалби ëнар, чекади фироқ, Айтинг бунчалар ҳам кетдингиз йироқ, Қўллари қалтираб ўчирар чироқ, Аëлимиз йиғлар соғиниб зор-зор. Кимдир ғиштда ишлар кимдир оҳакда, Дийдор дийдормиди қисқа гўшакда, Бир жой бўш туради доим тўшакда, Аëлимиз йиғлар соғиниб зор-зор. Изтироб даҳшати юракни еди, Лаблари пичирлаб бир нима деди, Келгунингча кетиб қолмасам эди, Бувимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Кексалик чоғида қадалди тикан, Нуқул битта гапни дегани деган, Болам боролмадим йўл узоқ экан, Бувимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Отасиз яшашнинг азоби ëмон, Отажон қайтинг дер кўзлари гирëн, Нима қиларини билолмай ҳайрон, Ўғлимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Жажжи кўнгли сезар дил фироғини, Аламдан отади гул тароғини, Ўйнагиси келмас қўғирчоғини, Қизимиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Билмасди синовнинг бундоқ шартини, Олтмишга кирганда ҳаëт зарбини, Ўзими кўтариш ўғил дардини, Отамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Кўринишдан гўë қонлар ютмайди, Лек қалби улғаяр не дард битмайди, Тўйга зўрға борар ош ҳам ўтмайди, Отамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Кўча тиқ этганда термулар бедор, Тўлиқ кўринмайди кўзига қатор, Бунчалар аламли бўлмаса дийдор, Онамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Уйда қолиб ҳамма сарсара кийим, Кузга бошқа кийим, баҳора кийим, Бугун эгнимизда қоп-қора кийим, Онамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Энди қандай ухлар юрак тўла чўғ, Ҳар нигоҳ санчилар кўнгилга бир ўқ, Уч ойлик дийдордан бошқа далда йўқ, Онамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Бу гўзал дийдордан маҳруммиз бугун, Номимиз қародир маҳкуммиз бугун, Оҳ ким эдик олдин, оҳ киммиз бугун, Онамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Вужуди титрайди ëнади тани, Кўз ëш йўл тополмас қайга оққани, Соч қўйган болам-а сочларинг қани, Онамиз соғиниб йиғлайди зор-зор. Қаранг биз кимларни йиғлатиб кетдик, Маъюс дилларини тиғлатиб кетдик, Негаям адашдик жиноят этдик, Ақраболаримиз йиғлайди зор-зор. Оқланамиз ҳали Ўзи хоҳласа, Қучамиз осмоннинг қуëшларини, Озодликка қайтсак Худо хоҳласа, Артамиз ҳамманинг кўз ëшларини, Бошқа синамаймиз бардошларини Аллох рози булсин Хайрулла Хамидов
DURDON Дата: Chorshanba, 11-Apr-2012, 03:26 | Сообщение # 104
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
VIDEO
DURDON Дата: Payshanba, 02-Avg-2012, 15:50 | Сообщение # 105
SUPER ADMINKA
Группа: Admin yordamchisi
Сообщений: 10149
Статус:
Ё РАСУЛАЛЛОҲ! Одам Ато бошлаб берган манҳажни Айлаган қабулсиз, ё Расулуллоҳ. Тасдиқлаб шаҳодат калимасини, Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Меърожга «марҳаба» деб кўтарилган, Йиғлаган Мусони овутиб кетган, Ийсони энг яқин биродар тутган Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Ҳалилуллоҳ бўлмиш Иброҳимга ҳам Саловат айтишга ундаган одам, «Намоз - кўзим нури» деган сўнгги дам Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Оғир йўлларда ҳам босиб минг тикан Ҳар лаҳза умматнинг қайғусин еган, Сўнгги лаҳзада ҳам «Умматим» деган Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Баъзилар суннатдан воз кечиб кетмиш, Сиз айтган фирқалар бўлдилар етмиш... Башар гарчи турли йўллар кашф этмиш, Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Биламан, даҳшатдир тирилгувси Кун! Сизга изн бўлгай шафоат учун, Тавҳидни тутганлар саломат бутун... Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Тинмагай умматнинг тиловатлари Қуръон таратмиш хуш тароватларин. Аллоҳнинг саломи, саловатлари Сиз сўнгги расулсиз, ё Росулаллоҳ, Ҳам Аллоҳга қулсиз, ё Росулаллоҳ. Hayrullo Hamidov