Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
|
|
DURDON | Date: Yakshanba, 27-Okt-2013, 14:12 | Message # 46 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Кам чайнаш
Карбонгидратлар, органик кислоталар, хушбўй моддалар ва тузларнинг ҳазми оғизда, сўлаклар билан бошланади, чайнаш пайтида ферментлар билан қоришади ва бир қисми оғиздаги майда томирларга сингиб кетади. Оғир карбонгидратларнинг ҳазми оғизда бошланиб, ошқозонда айни ферментлар билан давом этади. Оғизда овқатнинг кимёвий таркиби ҳақида тўпланган маълумотлар мияга юборилади. Мия бу хабарни таҳлил қилиб, овқатнинг ҳазмини дастурлайди. Бу ҳолатда чайнаш жараёни муҳим ҳисобланади. Таом қанчалик яхши чайналса, мия унинг таҳлилини шунчалик яхши қилади ва ҳазм тизимини шунга кўра тайёрлайди. Чайналган таомнинг таъми ва ҳиди оғизда тарқаши ва қаймоққа ўхшаш суюқлик (кимус) ҳолига келиши керак. Бу 15-40 та чайнаш ҳаракати билан ҳосил бўлади Оғизда кўп сонли акупунктур (ҳар бир тишнинг тагида 2 та) нуқталари жойлашган. Чайнаш пайтида озуқалардан чиққан қувват бу акупукнтур нуқталари воситасида тананинг умумий қуввати билан қоришади. Шунинг учун кичик ютумлар билан ичиш ва кичик луқмалар ҳолида ейиш керак. Сут, гўшт суви, мева-сабзавот суви ёки сув кичик ютумлар билан истеъмол қилинади, оғизда илитилади, сўлак билан яхшигина аралашганидан сўнг ютилади. Агар махсулотлар етарлича чайналмаса, ҳазм бошидан бузилади
Тез еган киши кўп ейди, чунки тана озуқадаги қувватни оғиздаги акупунктур нуқталари воситасида ололмайди, фақатгина кимёвий парчаланиш реакциялар натижасида ҳосил бўлган қувватни олади. Яхши чайналмаган таом ё парча ҳолида, ёки катта бўлак ҳолатида ошқозонга киради. Ошқозон бу парча ёки бўлакни ҳазм, қила олмайди, фақат чиритади. Тоза нон, хусусан тоза оқ нон парчаларининг (хусусан қон гурухи “0” бўлганлар учун) ва гўшт парчаларининг (хусусан қон гуруҳи “А” бўлганлар учун) зарари катта. Ошқозонда чиришни бошлаган парча ва бўлаклар ичакларга ўтади ва у ерда чиришда давом этади. Ичакларда чириган парча ва бўлаклар қондаги лейкоцитларни кўпайтиради. Иммунитет тизими бунга қарши мухофаза дастурини ишлаб чиқаришга мажбур қолади. Шу тарзда хар ейилган таом иммунитет тизимига зарба бера-бера, танани фалокатга олиб боради Фақат янги мева ва кўкатларда, уларнинг уруғлари ва қобиқларида бундай хавф йўқ. Улар ичаклардаги фойдали микробларни кўпайтиради ва тананинг фойдасига ишлайди. Бунинг учун мева ва кўкатларни пўстлоқлари ва бир қанча уруғлари билан ейиш мақсадга мувофиқ. Ичакларнинг микрофлорасини жонлантириш учун қилинадиган яна бир нарса - кунига 1-3 саримсоқ истеъмол қилиш, ютишдир.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 02-Noya-2013, 02:37 | Message # 47 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Даволаш Ҳадиси Шарифда: “Сочларингизнинг сизда ҳаққи бор. Уларни таранг ва ёғланг” дейдилар.
Ҳазрати Али (р.а.) “Тароқ ишлатишга қаранг. Тароқ ғам, вабо ва фақирликни кетказади, кўзларни қувватлантиради”, дейди. Инсон анатомияси ва физиологияни билган киши, бу сўзларнинг маъносини тушунади. Билмаган киши эса буларга ишониши кифоя қилади. Тароқ тахта ёки суяк каби табиий нарсалардан бўлиши керак. Сочларни тараш бошнинг ўртасидан бошланади аввал ўнг, кейин чап томонга ўтилади. Зарарли таомлар умуман тарк қилинади ва табиий озиқланишга ҳаракат қилинади. Алмаштириб, арпабодиён, қалампир ва газанда чойи ичиш, янги майда қалампир, бодринг, пиёз, саримсоқ, петрушка, қоратундак сочларни қувватлантиради. Таомлар тартибга солиниши керак, жигар ва қон тозаланиши қилинади, ҳафтада 1 кун 36 соатлик очлик рўзаси тутилади. Ҳар очлик куни навбат билан елка, бўйин, бош, курак ораси, бел ва думғаза ва тиззалардан қон олдирилади. 3 ой ўтиб янада такрорланади. Ҳар баҳор ва кузда, қулоқларнинг орқасига, бўйинга, соч ўсмаган жойларга ва чиқиш ерига зулук қўйиш ҳам соч тўкилишини тўхтатадиган мўъжизавий жараёндир. Дорилар: Баҳорда 30-40 кун давомида кўкарган арпа ёки буғдой ишлатиш сочларни гўзаллаштиради, порлатади ва бақувват қилади. Кунда 1 марта ёки ҳафтада 3 марта майдаланган седана билан аралаштирилган зайтун ёғи бош теришига массаж қилиб сурилса, шампун ўрнига тухум сариғи, қатиқ суви, ёғсиз қатиқ ёки намланган кепакли нон қолдиғи ишлатилса, сочлардаги бутун муаммолар йўқолади, ҳатто оқ сочлар қораяди. Қалампирли олма сиркаси бош терисига массаж қилиб сурилса ёки лимон суви ёки қайнатилган петрушка суви билан аралаштирилиб, сочлар силанса, қувватланади ва ўса бошлайди. Қалампирли олма сиркаси учун “Қон ва Томирларнинг Тозаланиши” бўлимига қаранг. Бош терисига массаж қилиб сурилганида, соч тўкилишини тўхтатувчи, сочларнинг қалинлашуви ва ўсишини таъминловчи қувватли дорилар: Ёнғоқ пўсти печда қовурилади, майдаланади, зайтун ёғи ва 1-3 томчи гул ёғи билан аралаштириб бош терисига сурилади. Янги газанда майдаси ёки суви, сирка билан бош терисига сурилса, садаф ва кепакни йўқoтади, яраларни ёпади, сочларни қувватлантиради, порлатади. Зиғир уруғи яхшилаб қовурилиб майдаланади. Зиғир ёғи, зайтун ёғи ёки кунжут ёғи билан аралаштириб, бош терисига сурилади. 15 дона ёнғоқ + 40 дона хурмо уруғи печда яхшилаб пиширилади. Кейин 15-20 дона аччиқ бодом +30-40 дона аччиқ қалампир уруғи қўшилиб, майдаланади ва зайтун ёғи аралаштириб малҳам сифатида ишлатилади. Кепакка қарши: Бўйин ва курак орасидан қон олдириш, қулоқ орқаси ва бўйинга зулук қўйиш жуда таъсирли восита. 100 гр селдир барги суви ёки 100 гр қизил лавлаги суви 30 гр сирка билан аралаштириб 2 ҳафта давомида ҳар кун бош терисига сурилади. Бош терисига сурилган артишок суви, хусусан, ёввойи артишок (туя тикани) суви кепакни йўқотади. Ёки Бодом майдаланади ва керакли миқдорда сирка билан аралаштирилади. Оқшом бош терисига сурилади ва эрталабгача туради. Ёки Боб, кунжут, қовун уруғлари тенг миқдорда аралаштирилиб майдаланади. Кейин керакли миқдорда қизил лавлаги суви билан аралаштирилиб кун ора бош терисига сурилади. Орадаги кунларда, ичига бир неча томчи гул ёғи томизилган зайтун ёғи сурилади. Энг кучли малҳам: Тенг миқдорда майдаланиб, эланган шиша ва туйилган қора хантал, керакли миқдорда зайтунёғига аралаштирилади ва бош терисига едирилиб сурилади. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 02-Noya-2013, 02:41 | Message # 48 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Она сутини кўпайтирувчи дорилар: • Карамни ўртасидаги томири билан биргаликда ейиш ёки карам сувини ичиш (айниқса, “В” ва “АВ” қон гуруҳларига мансуб кишилар учун), • Сабзи ейиш, сабзи сувини ичиш ёки сабзи уруғини майдалаб кунига 1-2 марта 1 чой қошиқдан истеъмол қилиш, • Фенхель томирини овқатларга қўшиш ёки фенхель чойини ичиш, • Арпа сувини қоразира ва асал билан ичиш, • Қоратундак, седана, арпабодиён ва қичитқи ўтини овқатларга қўшиш ёки чой сифатида ичиш она сутини кўпайтиради. • Қоразираворлардан долчин, занжабил, чиннигул, заъфарон, тошчўп, қоразира истеъмол қилинса, бу қоразираворлар она сути микроэлементларга бойитади, сутни кўпайтиради, унинг ҳидини гўзаллаштиради. Қоразираворларни бошқа нарсалар билан бирга эмас, аралаштирмасдан, алоҳида-алоҳида қилиб, тартиб билан истеъмол қилиш ишончлидир. Сут кўпайиши учун кўп сут ичиш эмас, кўп мева ва кўкат ейиш ва сув ичиш керак. Эслатма: Она сути билан қисқа муддат эмизилган ёки ҳеч эмизилмаган болаларнинг буйраклари етарли даражада ривожланмайди ва умуртқалари деформацияга (шаклий ўзгаришга) учрайди.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 02-Noya-2013, 02:49 | Message # 49 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
5-6 ойлик чақалоққа: 2 ош қошиқ қуритилган тут (тут туршаги) + 6-7 дона бодом ёки 2 дона ёнғоқ яхшилаб майдаланади ва етaрли миқдорда сув билан аралаштирилиб, кунига бир марта қошиқ билан едирилади. Ёки: Ошқовоқ қобиғи билан оз миқдор сув билан паст оловда пиширилади. Яхшилаб майдаланган 2 дона ёнғоқ билан ёки 6-7 дона бодом билан аралаштирилади ва кунига 1 марта берилади. Бир куннинг ўзида ҳам бодом, ҳам ёнғоқ берилмайди, тартиб билан берилади. Янги униб чиққан буғдой эзилиб, 10 дақиқа қайнатилади. Совугандан кейин сузилиб, асал билан аралаштирилади чақалоққа берилади. Она сутидан кейин энг табиий ва ҳазми энг осон озуқалара ана шулардир. Боланинг барча тишлари чиқмагунча овқат, гўшт, тухум, пишлоқ берилмаслиги керак. Аммо овқат бериш зарур бўлиб қолса, чайнаб бериш керак. Чақалоқ аxлатиқнинг ўткир ва ёмон ҳидли бўлиши ҳазмсизликдан далолат беради. Овқатлар ҳазм бўлган бўлса, чақалоқнинг аxлати ҳид тарқатмайди. Она сутидан маҳрум чақалоқлар тиш чиқарганда жуда азобланишади. Тез-тез ҳарорат кўтарилиши, ич кетиши, тиш ва қулоқ оғриқлари кузатилади. Буларнинг олдини олиш ёки камайтириш учун чақалоқнинг бўйнини ва бошини ёғлаш, қулоғига ва бурнига зайтун ёғидан томизиш керак ("Чақалоқни ювинтириш" бўлимига қаранг.) Ҳар бир чақалоқнинг иштаҳаси, озиқланиш миқдори ҳар xил бўлади. Аъзолари заиф чақалоқнинг иштаҳаси бўлмайди, овқатни ҳазм қилиш қуввати бўлмайди. Бундай болаларни овқатланишга мажбурламаслик, ўз ҳолига қўйиш керак. Ўзи билан ўзи машғул боланинг иштаҳаси очилади. Иштаҳали болаларни олқишлаш нотўғри, уларнинг ҳамма истакларини бажариш шарт эмас. Бола қанчалик иштаҳали ва вазнли бўлса, катта бўлганда шунчалик семиз бўлади, вазн ташлашга қийналади. Чунки ҳар бир соғлом вужудда автоматик назорат тизими мавжуд бўлиб, қорин тўйганда, мия бизга шу тизим орқали сигнал беради. Oртиқча овқат ейишга зўрлаш бу назорат тизимини бузиб, болани умр бўйи семизлик ва касалликларга маҳкум этади. Бола вақти-вақти билан парҳез орқали озиши мумкин, лекин унинг ёғ ҳужайралари катталашганлиги сабабли, овқат еб бошлаши билан яна семира бошлайди. Озғин ёки семиз бўлишидан қатъий назар, болага овқатни меъёрида бериш керак, мажбурлаб едирмаслик, зарур бўлса, таомларни ундан яшириб қўйиш керак. Болага - у истаган пайтда - фақат мева ва сув бериш мумкин. Бу нарсалар ўз боласини соғлом вояга етказишни истаган ҳар бир онаннинг олтин қоидаси бўлиши лозим. Болалар 2 ёшдан кейин қуйидаги тарзда озиқланишлари мумкин: 1-чи ейиш (09:00): асал сиропи ёки янги сиқилган сабзи суви, исталган бир мева суви ёки меванинг ўзи. 2-чи ейиш (12:00): кўкатли салат ёки сабзавотли овқат. Бир бўлак балиқ ёки бир котлет ҳам бўлиши мумкин. 3-чи ейиш (17:00): мева, тарвуз ёки сабзи суви. 4-чи ейиш (19:00): асалли занжабилли сут, қатиқ ёки мева. Ёки эзилган ёнғоқ + асал + банан, ёки салат + тухум. Ҳафтада 2-3 марта тухум бериш мумкин. Гўшт ва пишлоқ мизожа кура истеъмол қилинади. (“Гўшт”, “Пишлоқ”, “Тухум” бўлимларига қаранг.) Аслида болаларга кунига 1 дона сабзи, 3 дона мева, 1 десерт қошиқ асал кифоя қилади. Овқатни ҳаммасини еб қўйишга мажбурласангиз, боланинг ошқозонини кенгайтириб, овқатга ҳирсини оширасиз, ёмон ҳулқ-авторли бўлишини таминлайсиз ва унга касалликлар “совға” қилган бўласиз. Аммо оч бўлган болага овқат берсангиз, болага марҳамат, ўзингизга савоб бўлади. Динимизда ҳайвонни ҳам ортиқча озиқлантириш, уни семиртириш ва кўп ейишга зўрлаш макруҳ қилингаn (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 10-Noya-2013, 02:56 | Message # 50 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
Асал билан тайёрланадиган дорилар: 1 кг сариёғ сувда 5-10 дақиқа қайнатилади, сув устига чиққан сариёғ олиниб, 500 гр асал билан аралаштирилади. Яра, пуфакчалар ва куйган жойларга сурилади. Бу аралашмани нонуштада нон билан ҳам еса бўлади. 3 қошиқ мойчечак 500 гр. иссиқ сувга солинади ва 1 соат дамланади. 40 даражагача етиб, совуганидан сўнг сузилади ва 3 ош қошиқ асал қўшиб ейилади. Ангина, оғиз, тил, ошқозон ва ичак яраларига ҳам қўлласа бўлади (ғарғара қилинади, ичилади, клизма қилинади). 1 ош қошиқ асал 1 пиёла олма шарбатида эритилади ва ҳар куни эрталаб оч қоринга ичилади. Бу дори хусусан жигар хасталикларига шифодир. 10 гр тош тузи 50 гр илиқ сув билан эритилади. Сўнг бу тузли сувдан керакли миқдор олинади ва шу миқдордаги асал билан аралаштирилади. Эрталаб-кечқурун илитилиб қулоқларга 7-8 томчи томизилади. Ўрта қулоқнинг яллиғланиши, замбуруғ ва қулоқ шанғиллашига фойдалидир Ёнғоқ барги чой каби дамланиб, сузилади. 40 даражагача совиганидан кейин асал қўшилади. Ҳар куни чой чилиб ичилса, танага қувват беради ва жонлантиради
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 10-Noya-2013, 02:59 | Message # 51 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун: 9 3 ош қошиқ майдаланган седана + 4 ош қошиқ табиий асал + 3 бош эзилган саримсоқ қўшилади. Учга бўлиниб, кунда 3 марта 50-100 гр лимон суви билан бирга ичилади. 7 кунгача ҳар кун айни жараён такрорланади. 9 Седана асал билан аралаштирилиб ичилса, буйрак ва қовуқдаги тошларни эритади, лўққиллаб оғришни кетказади, балғамни чиқаради, нафас қисишига фойда беради
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 28-Noya-2013, 03:28 | Message # 52 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва холестеринни туширувчи дорилар:
Асалли саримсоқли дори
10 дона лимон суви + тахта хаовончада янчилган 10 бош саримсоқ + 1 кило асал аралаштирилиб, шиша банкага қўйилади. Оғзи 3 қатлам пахтали латта билан ёпилади ва қоронғи бир жойда 7 кун сақлаб турилади. 7 кундан кейин шиша банканинг қопқоғи ёпилади. Тайёрланган қоришмадан кунига бир марта бўлган ҳолда 4 чой қошиғи ютилади. Ҳар сафар кўпи билан оғизга 1 чой қошиғи олинади. Дарҳол ютмасдан, дорининг оғизда тарқалишини таъминлаган ҳолда чайқаб-чайқаб эритиш лозим. Дорининг бундай тарзда истеъмол қилиниши муҳимдир, чунки дори ошқозонда эмас, оғизда капилляр томирларга сингдирилиши муҳим. Дори тугагунга қадар ҳар кун аниқ бир соатда оч қоринга ичилади. Мазкур мукаммал дорининг бу тарзда тугатилиши юрак ва мия томирларини тозалаб, очади, қонни тозалайди.Агар дори бирдан ичилса, жигар хасталикларига, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасига, ошқозондаги H. Pylori инфекциясига барҳам беради. Ушбу дори узоқ вақт кутилади, ҳатто қанча кўп кутилса, шунчалик қувватли бўлади. Дори соғлом бўлганларнинг касал бўлмаслиги учун, хасталарнинг эса шифо топиши учун йилда бир марта қўлланилади. Айниқса, 40 ёшдан ошганлар бу дорини ҳар турдаги касалликларда қўллашлари мумкин.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 14-Dek-2013, 03:38 | Message # 53 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| 36 soatlik ochlik
Довуд алайҳиссалом умр бўйи бир кун ер, бир кун рўза тутарди. Бу рўза “Савми Довуд” дейилади. Савми Довуд - рўзаларнинг энг оғири - пайғамбаримизнинг (с.a.в.) ҳам энг севган рўзасидир. Бундан ташқари, Абу Зар (р.a.) Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Пайғамбаримизнинг (с.а.) “Оби зам-замдан бошқа ейдиган нарсам қолмаганда, Каъба билан унинг ғилофи орасида қирқ кун ва қирқ кеча қолдим”, - деганини ривоят қилади. Инсонга бир кунда 250-500 грамм овқат етарлидир. Бундан ортиғи баданда қолдиқ пайдо қилади ва касалликларни вужудга келтиради. Бу ҳолатда вужуд хасталикка қаршилик кўрсата олмайди. Чунки доимо ҳазм билан курашиш, ортиқча ва токсин моддаларни чиқариш, чиқмаганларини ажратиб, сақлаб қўйиш жуда оғир ишдир. Бундай ҳолатда рўза энг яхши ёрдамчидир. Инсон рўза тутганда, яъни оч қолганда, унинг вужуди ҳазм қилиш жараёнидан озод бўлади ва ўзини ўзи тозалашга киришaди. Қолдиқларни ва токсинларни жигар ва ичаклардан - чиққан шлаклар (аxлатлар) орқали, ўпкалардан - йўтал ва нафас олиш билан; миядан - акса урмоқ, кўз ёши билан, қулоқкири ва бурун оқиши билан; буйракдан - сийдик билан; қондан - тер билан ташқарига чиқара бошлайди. Бу оғир ишни амалга оширишда кўп қувват сарфланади. Вужуд бу қувватни топа билиш учун аввал заҳирадаги гликоген ва ёғларни ишлата бошлайди. Натижада, очликнинг илк 3-4 кунида инсон ҳар куни 1-1,5 кг. вазн ташлайди. 3-4 кундан кейин тозаланган қон томирларнинг деворларидаги холестерин, токсин ва туз қатламини эритиб, организмдан чиқара бошлайди. Бу кунларда инсоннинг оғзи, нафаси ва тери оғир ҳид тарқатади; туфуги кўпаяди, қуюқ ва ёпишқоқ бўлади. Сийдик қуюқлашади, ранги ўзгаради, ҳиди ўткир бўлади; бундан ташқари, қум ва тошлар ҳам тўкилиши мумкин. Титраш, қон босимининг тушиши ёки кўтарилиши кузатилиши мумкин. Ошқозон беҳузур бўлиши, қусиш, қичима бўлиши мумкин; тил оқариши, учуқ, ҳуснбузар, ҳатто чипқон ва яралар чиқиши мумкин. Фақат ибодатини қилган инсонларнинг рўзаси жуда тинч ўтади. Уларда фақат енгил титраш бўлади ёки набзи (пульси) тушади. Очликнинг 5-7-чи куни оғиздан ва теридан шиддатли ацетон ҳиди кела бошлайди. Бу ҳид организм ички озиқланишга ўтганини билдиради, бу нарса ҳаммага оғир келиши мумкин. Чунки очликнинг таъсири ҳужайраларга инади, функцияси ўзгарган ҳужайраларни тозалайди. Тозаланиши мумкин бўлмаган ҳужайраларни парчалаб, уларни ўзига озуқа қилади, яъни хасталикларни тубдан йўқ қила бошлайди. Тузларни ва заҳирадаги ортиқча моддаларни эритиб, уларни қисман қўллайди, қисман ташқарига отади. 5-7-чи кундан сўнгра жигарранг, ўта ўткир ҳидли нажас келиши мумкин. Аёлларда қуюқ қизил, жигар ранг ва яшилга яқин, ичида парчалар бўлган ҳидли ҳайз қонаши рўй бериши мумкин. Бу нормал, ҳатто яхши ҳодисадир. Бу кунларда рўзали кишининг туфуги яллиғланган яраларини яхшилайди, вирус ёки замбуруғ инфекцияси туфайли рўй берувчи тери касалликларини, қулоқдаги замбуруғларни қуритади, вирусни йўқотади, янги катарактани эритади, ҳатто чаённи ўлдиради. Пайғамбарлар очлик туфуги билан касалларни даволашардилар. Бу жараёнда вазн йўқотиш камаяди, кунига 500-700 грамга тушади. 7-чи кундан эътиборан вазн йўқотиш кунига 300-360 граммга, 21 кундан сўнг эса 120-150 граммга тушади. Семиз бўлганлар кўп вазн йўқотадилар. Агар очлик вақтида сув ичилмаса, вужуд сув топиш мақсадида касал ҳужайрани парчалаб, қўллaнади ва касалликлар қисқа вақтда даволанади. Бироқ сувсираган кишилар сув ичишлари керак.Сув ичиш истаги организмда токсинларни эритиш учун сувга эҳтиёж борлигини кўрсатади. Хасталик тугаса, яъни вужуд барча касал ҳужайраларни ва Аллоҳнинг зикридан воз кечган ҳужайраларни еб тугатса, рўзали инсоннинг иштаҳаси дарров очилади. Иштаҳа очилмаса, рўзани давом эттириш керак. Очликда ният жуда муҳимдир. Очликка ният қилинганда вужуд ўзини бу ниятга кўра дастурлаштиради. Очликнинг ҳар куни учун аниқ миқдорларда ортиқча моддаларни камайтиришга ва сарф қилишни режалаштиради. Вужуднинг дастурини бузмаслик учун ниятни бузмаслик керак. Очликдан қўрқиш учун сабаб йўқ, очликдан инсонга ҳеч бир зарар келмайди. Чунки, Аллоҳ Таъолони зикр қилган ҳужайрага қабрда қурт-қумурсқа тега олмагани каби, очлик ҳам вужуддаги зикр этган ҳужайраларга тега олмайди. Очликда бадан ҳам оч қолмайди, чунки ҳар бир ҳужайранинг 40 кунлик заҳираси, ризқи бор. Шу билан бирга, вужуд йиллар давомида тўпланган ортиқча модда ва ёғни озуқага алмаштириб, қўллайди. Буни идрок этганнинг очлиги хотиржам ўтади. Олимлар: “Соғлиқ учун оч қолиш рўза ҳисобланмайди”, дейдилар. Демак, ният этганда фақат Аллоҳнинг розилиги учун соғлом бўлишни кўзлаб, ният қилиш тўғри бўлади. Ҳайзли ва нифосли (туққан) аёллар ҳам рўза нияти билан эмас, соғлиқ нияти билан очликни амалга оширишлари лозим. Соғлом бўлиш учун ўн кундан кўп очликка ҳожат йўқдир. Очлик қила олмаганлар очлик кунининг 2 бараваригача ҳар куни мева ва сабзавот шарбати ичиб, мисол учун, 3 кунлик очлик ўрнига 7 кун, 10 кунлик очлик ўрнига 21 кун фақат мева ва сабзавот шарбати ичиб, ўтказишлари лозим. Кунига 1,5-2 литр янги сикилган мева ва сабзавот шарбати етарли бўлади. Мева ва сабзавот шарбатига бироз сув қўшимча этишни унутмаслик лозим. Мева шарбатини танлаганда “Дорилар” бўлимига қаранг. Фақат турли мева шарбати танлаганингиз каби, ҳар сафар бошқа-бошқа мева шарбатлари ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, 7 кун мобайнида фақат олма суви ва олма шарбати + сабзи шарбати ва қизил лавлаги шарбати+сабзи шарбати аралашмаси ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, эрталаб лимон, грейфрут ва апельсин шарбати, пешинда - анор, пешиндан кейин - олма + савбзи шарбати аралашмасси, кечқурун эса - сабзи + қизил лавлаги суви ичилиши мумкин. Соғлом одам учун мева сувидан кўра меванинг ўзи жуда фойдалидир.
Бир кунлик очлик Суннат рўзалари ҳар душанба ва пайшанба куни тутилади. Бу, шубҳасиз, рўза учун энг xайрли кунлардир. Шу билан бирга, ҳафтанинг исталган кунида ҳам рўза тутиш мумкин. Мисол учун, душанба куни тутилувчи бир кунлик, яъни 36 соатлик очлик рўзаси қуйидаги шаклда амалга оширилади: Якшанба кечқурун соат 19:00’дан эътиборан ҳеч бир нарса еманг. Уйқудан олдин сано ёки магнезиум сулфат каби бир ичак бўшатувчи дори ичилади. Душанба эрталаб ҳеч нарса емасдан катта хожат келиши учун 1 стакан сув ичилади ва рўза бошланади. Ич қотиш муаммосига дучор бўлганлар клизма ҳам қилиши мумкин. Ич қотиш муаммоси бўлмаса, 1 кунлик ва 3 кунлик рўзада клизма қилишга ва сано ичишга зарурат йўқ. Ифторда рўза ҳеч нарса емасдан 1-3 ютум сув билан очилади. Бироқ сув ичишни истаганлар истаганича сув ичишлари мумкин. Сешанба эраталб соат 07:00’да мева шарбати ичилади ва мева ейилади. Шу тарзда 36 соатлик рўза тамомланади. Шу куни кун бўйи фақат мева суви ичилади, мева ва салат ейилади, кечқурунга яқин овқат ейилиши мумкин. Рўза ширинлик ва овқат билан очилмайди. Рўзани ширинлик билан очиш ошқозон ости безига xавф туғдириб, уни қийнайди. Рўзани овқат билан очиш эса ичак ўралишига сабаб бўлиши мумкин. Бир кунлик рўзани давом эттиришни истаганлар ҳафтанинг айни куни, мисол учун, ҳар душанба, танафуссиз давом эттиришлари лозим. Чунки вужуд учун ҳафтанинг айни куни тутилган рўза қулай бўлади. Рўза куни келганда иштаҳа ўз-ўзидан кесилади ва очлик осойишта ўтади. Рўза фарқли кунларда тутилса, организм ўзини йўқотиб қўяди, иштаҳа кесилмайди ва очлик қулай кечмайди. Бола ва ёшлар рўзага жуда қулай мослашади ва қисқа вақтда бутун хасталиклардан қутилишади. Ҳафтада 1 кун рўза тутган ва овқат тартибини бузмаган кишилар касаллик кўрмайдилар. Ақлли инсон хасталиклардан умр бўйи ҳимояланиш учун ҳафтада 1 кун рўз тутишни канда қилмайди. Кексалар бутун тозалашларни амалга оширгандан сўнг 1 кунлик рўза тутилади..(Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:17 | Message # 54 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Ич қотиши (Қабизлик)
Ич қотиши умумий ҳазмсизликнинг симптоми бўлиб, барча касалликларни чақирадиган безовталикдир. Соғлом киши, одатда, ҳар сафар овқат еганидан кейин катта ҳожатга боради. Агар кунига бир марта овқатланиб юрган киши бир кунда икки марта овқат еса, аммо катта ҳожатга кунда, аввалгидек, бир марта борса - бу кишининг ичи қотганнини, икки кунда бир борса - соғлиги xавф остида қолганини кўрсатади. Бу ҳолатдан қутулиш учун аввал овқатланиш одатини ўзгартириш керак. Ҳар таомдан 1 соат аввал бир стакан сув ичиш керак (“Сув” бўлимига қаранг.) Сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради. Соғлом бўлишни истаган одам еган овқатидан кейин, катта ҳожатга чиқмасдан аввал тарвуз, анжир, грейфрут, олма, узум каби ичакларни дам олдирувчи мевалар ва кўкатлардан ташқари бошқа нарса емаслиги керак. Бу қоидага умр бўйи риоя қилиш керак. Соғлиқ учун энг тўғри ва фойдалиси - ҳожат чикараркан, тиззалар букилган ҳолда, оёқлар устида ўтиришдир. Унитаз стулига ўтириш ич қотишга сабаб бўлгувчи, воз кечилиши керак бўлган одат. Паркинсон, Mултипл Склероз (MS) каби неврологик касалликларда ич қотиши кўп юз беради..(Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:19 | Message # 55 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Товуқ Табиий озиқланган товуқнинг гўштини еса бўлади, ёғи таомлар учун қўлланилади. Фақат гормон, антибиотик, витамин ва бошқа кимёвий дорилардан тайёрланган, қўшимчалар қўшилган емлар билан етиштирилган товуқ гўшти, тухуми ва ёғини истеъмол қилиш тўғри эмас. “В” ва “АВ” қон гуруҳларига мансуб кишилар товуқ гўшти табиий бўлса ҳам, товуқ гўштининг ҳазмида қийналишади. Товуқ гўштида улар учун зарарли протеин мавжуд. Бу протеин метаболизмани секинлаштиради, иммунитет тизимини заифлаштиради ва касалликларни қўзғатади. Хўрознинг яхшиси - ҳали қичқирмагани, товуқнинг яхшиси эса яхшиси - ҳали тухумга кирмаганидир. Жамбул, қоразира, чиннигул ва шивит билан пиширилган хўроз гўшти бўғинлар оғришига, газ, ошқозон ва ичак яллиғланишларига фойдалидир. Товуқ гўшти ақлни кучайтиради, манийни орттиради
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:22 | Message # 56 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Қон олдириш (хожамот)
Кимки (Ҳижрий) ойнинг ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи куни хожамот килса (қон олдирса), ҳар дарддан шифо топади. Ҳадиси Шариф
Иссиқликнинг шиддатидан қон олдириш орқали қутилинг. Зеро, қон қуюқлашади ва одамни хаста қилади, ҳатто ўлдиради. Ҳадиси Шариф
Ҳар қандай бир касалликдан қутилиш ва соғлиқни сақлаш мақсадида тананинг маълум жойларидан ингичка ва капиляр томирлардан қон олишга “"хожамот"” дейилади. Туққан ва ҳайзи тартибли келадиган соғлом аёлларнинг қон олдиришга эҳтиёжи йўқдир. Қадимда доимий курашиш ва ов қилишга мажбур бўлган соғлом эркакларнинг ҳам қон олдиришга эҳтиёжи бўлмаган. Чунки улар урушларда қон йўқотишарди ва тез-тез оч қолишарди. Бугунги кунда эса, кўп рўза тутган, оз еган ва етарли миқдорда ҳўл мева ва сабзавот еган соғлом эркакларнинг қон олдиришга эҳтиёжи йўқдир. Аммо замонамизнинг аксарият аёл ва эркаклари ширин, тузли, ўта ёғли ва аралашмали тайёр егуликларни аралаштирган ҳолда, боз устига, кунига 3-4 марта еганлари учун қон олдиришга катта эҳтиёжлари бор. Пайғамбаримиз (с.a.в.)нинг хожамотга тегишли кўп марта айтилган ҳадиси шарифи қон олдиришнинг муҳимлигини кўрсатмоқдадир. Бу ҳадисларнинг бир қисми шулардир: “Меърожда, “Ё, Муҳаммад (с.a.в.)! Умматларинггa қон олдириш (хожамот)ни амр эт. Xожамотда сиз учун шифо бордир”, демаган фариштани учратмадим. Xожамот бутут хасталикларга шифодир. Шифо берувчи нарсаларнинг энг хайрлиси хожамотдир. Кимки қoн oлдирса, ҳар қандай бир шифо кўрмасдан, унга бир зарар келтирмайди. Бўйиндан ва кураклар oрaсидан қон олдиринг. Бошдан қон олдириш (унга Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Жон қутқарувчи” дерди) етти дардга шифодир: жиннилик, бош оғриғи, мохов, ғафлат босиш, тиш оғриғи, бош айланиши. Жаброил алайҳиссалом қон олдиришни шу қадар тавсия қилдики, бунинг ўта зарур эканлигини тушундим. Оч қоринга хожамот ақлни ва хотирани кучайтиради. Тўқ қоринга хожамот дарддир. Ойнинг (ҳижрий) 17, 19, 21-чи кунларида, пайшанба, душанба ва сешанба, рўзали бўлсангизда, қон олдиринг. Жума, шанба, якшанба, чоршанба кунларидан сақланинг(қон олдирманг). Бош чуқуридан қон олиш паришонхотирликка олиб келади. Бундан сақланинг. Кимки қон олдираркан, “Оятул Курси”ни ўқиса, қон олдиришдан фойда кўради. Оч қоринга хожамотда шифо ва баракат бордир. Ақлни ва хотирани зиёда қилади. Пайшанба куни Аллоҳнинг баракати туфайли қон олдиринг. Жума, шанба ва якшанба кунлари хожамотдан сақланинг. Душанба ва сешанба кунлари қон олдиринг. Чунки бу кунлар Аллоҳ томонидан Айюб (а.с.)га берилган балодан сақловчи кунлардир. Чоршанбадан ҳам сақланинг. Зеро, Айюб (а.с.)нинг хасталиги шу куни келди. Мохов ва ўлат касаллиги чоршанба куни ёки чоршанба кечаси давомида пайдо бўлади”. Қон олдирмаганлар бурунлари қонашидан ва бавосил (геморрой) қонашидан, аёллар эса ортиқча ҳайз кўришидан қўрқмасликлари керак. Бу қонашлар - табиий “қон олдириш”дир ва бу қонашни тўхтатмаслик лозимдир. Xусусан, юқори қон босими туфайли бошланган бурун қонашини тўхтатиш тўғри эмасдир. Қадимги ҳакимлар (шифокорлар) бундай ҳолатларда киши ҳушидан кетгунча ҳеч қандай тиббий муолажа қилмаганлар. Ҳушидан кетиш билан биргаликда юрак уришлари ва қон айланиши секинлашиши сабабли ҳар турли қон кетиши ўз-ўзидан тўхтайди. Бугун тайёр таом истеъмол қилган болалар орасида бурун қонаши кўп учрамоқда. Бу қонаш сунъий овқатлар билан озиқланиш, оз рўза тутиш ва ичакларнинг бузилиши туфайли қондаги зарарли моддаларнинг ортишидан безовта вужуднинг ўзини ҳимоя қилиш йўлларидан биридир. Вужуд тоза қонни ҳеч қачон ташқарига чиқармайди. Қонаб отилган қон, шубҳасиз, заҳарли, ифлос қондир. Асосан, бу турдаги қонашлар ҳижрий ойнинг 13-чи, 14-чи, 15-чи (тўлиной) кунларида ва 29-чи, 30-чи, 1-чи (янги ой) кунларида бўлади. Бу кунларда ойнинг таъсири билан денгизлар ва дунё юзи тозаланади. Ёмғир ёғади, шиддатли шамоллар хаста ва ёши улуғ дарахтларни букади. Бу кунларда, дунё ўзини тозалагани каби, инсон вужуди ҳам ўзини тозалайди: касалликлар кучаяди, сурункали қонашлар кўпаяди, аёллар хайз кўради ва ҳоказо. Вужуд сурункали бачадон қонаши, бавосил (геморрой) ва бурун қонаши билан ортиқча ва зарарли моддалардан ўзини тозалайди, қон кўпайиб кетишидан сақлайди. Бу қонашларни тўхтатиш соғлиққа зарар келтиради. Қонаш орқали ташқарига чиқмай қолган ортиқча ва заҳарли моддалар вужудда тўпланади ва менингит, ўрта ва ички қулоқ яллиғланиши каби яллиғланиш касалликларига, ангина, ревматизми, буйрак яллиғланиши касалликлари; парапроктит ва юрак хасталиклари, ҳатто сил (туберкулёз), садаф (псориаз), пес (витилиго), ўпка саратони (раки) ва моховга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар ой 100-150 гр. ҳатто баъзи шароитларда 250-300 гр. қон йўқотилиши зарарли эмас, фойдалидир. Xожамoт - тиқилган ва энг кўп зарарли модда тўпланган жойлардаги ингичка ва капиляр томирлардан қон олинишидир. Катта томирлардан қон олдириш ҳам бор. Мисол учун, ўнг тирсакнинг венасидан қон олинса - жигар, чап тирсакнинг венасидан қон олдирса - талоқ касалликларига фойда бўлади. Лекин беморга қон берилиши ва донорлик таҳликасиз эмасдир. Бу ерда унитилмаслиги керак бўлган нарса - қоннинг харом бўлгани ва ҳеч бир шаклда қўлланмаслик лозимлигидир. Қуръони Каримда - “ҳаром”, илмиҳолларда - “нажосат” дейилган қон инсонга қандай шифо бўлиши мумкин? (Қаранг:”Бақара” ,173, “Моида”, 3, “Анъом”, 145). Бизга "Оллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн берган-ку?", дейишлари мумкин. Бу саволга жавоб беришдан олдин, ҳазм жараёнининг тўрт босқичдан иборат эканлигини эслатишимиз керак: биринчи ҳазм - оғизда, ошқозонда, ичакларда, иккинчи ҳазм - жигарда, учинчи ҳазм - қонда, тўртинчи ҳазм ҳужайраларда содир бўлади. Ҳар қандай ҳаром овқат - агар у оз миқдорда, ўлмаслик учун ейилган бўлса - илк учта ҳазмда энг хавфли зарарлардан тозаланади ва тўртинчи ҳазмга мумкин қадар тозаланган ҳолда келади. Яна бир муҳим хусус шундаки, ҳар ейилган луқма учта ҳазмни кечиб, тўртинчи ҳазмда ҳужайраларнинг митохондрияларида электромагнетик тўлқинлар ишлаб чиқаради, бу - ислом дини нуқтаи назаридан - Оллоҳга зикрдир. (18 минг оламдаги бутун жонли ва жонсиз борлиқлар Оллоҳни давомли ва мажбурий зикр қиладилар. Факат инсон зотига, Оллоҳни зикр этиш ёки этмаслик ихтиёри берилган. Инсон бир нафс ўлароқ, Оллоҳни зикр этмаслиги мумкин, аммо унинг баданидаги бутун ҳужайралар, 18 минг олам борлиқлари каби, давомли ва мажбурий зикрдадир). Энди, "Оллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн берган-ку?", деган эътирозга жавоб берамиз: Оллоҳ бизга қонни 1-нчи ҳазмга, яьни оғиз йўли ила олишга изн бергандир. Агар бегона 1-нчи ва 2-нчи ҳазмларни ҳатлаб ўтиб, тўғридан-тўғри қон томирларига, яьни 3-нчи ҳазмга юборилса, қон ҳужайраларга ҳаромдан тозаланмаган ҳолда боради, натижада, ҳужайралар Оллоҳга зикр хусусиятини йўқотади.
Пайғамбаримиз (с.a.в.) қон олдирганда, чиққан қоннинг тупроққа кўмилишини амр этган: “Шу тўрт нарсани тупроққа кўминг: қонни, тирноқларни, сочларни, чақалоқнинг киндик боғи билан биргаликдаги йўлдошини.” Қонсизлик ва қон кетишини қон алмаштириш ва кўп ейиш эмас, балки уч кунлик очлик, яшил япроқли сабзавотлар ва xожамoт билан даволайди.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:27 | Message # 57 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Xожамот вақти Фавқулодда ҳолатларда қон олдириш (хожамот) ҳар якшанба, душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилиши мумкин. Аммо қон олдириш учун энг мос вақт бўлаги ҳижри ойларнинг 17.-чи, 19-чи, 21-чи, 23-чи кунлари билан душанба ва пайшанба кунларидир. Чунки бу даврда вужуддаги барча ҳаётий қувватлар ҳаракатга келиши каби, барча зарарли моддалар ҳам қўзғалади. Соат бўйича энг яхши вақт эса қуёш чиққандан кейинги 2-чи-3-чи соатлардир. Қон олдириш оч қоринга амалга оширилади.
Xожамот жойлари • Бош орқаси, энгса (жон сақловчи): руҳий касалликлар, психологик муаммолар, қулоқ оғриғи ва шанғиллашига, бош оғриғи ва айланишига, яра, эгзема, учуқ, садаф (псориаз) ва соч тўкилишларига, кўз ва кўз қовоқлари, оғиз, тиш, тиш милклари ва бурун касалликларига яхши бўлади. Янги бошланган катаракта (парда тортиши) учун жуда фойдали, фақат эски катаракта учун зарарлидир. • Энгса чуқурининг паст қисми (бўйин): кўз ва кўз қовоғи хасталикларига (говмичча, кўз қовоғи оғриқлари ва шиши), оғиз ҳидланишига, тиш ва тиш милиги хасталикларига, тироид ва лимфа бези хасталикларига; • Қулоқларнинг паст қисми ва бироз орқа томони: қулоқ, бурун, томоқ ва кўз хасталиклари, олд тишлар ва қозиқ тишларига, бош оғриқларига, жигар ва сафро косаси (ўт пуфаги) санчиқларига, бош титрашига; • Елкалар: жигар касалликлари ва юқори қон босими, бош оғриши ва айланиши, кепак (қазғоқ), соч тўкилиши, бўйинда туз йиғилиши ва чурраси (грижаси), қўл-елка оғриқлари, гормон мувозанатсизлигига; • Курак чуқурлари ораси (ўта ўрта эмас, бир оз юқори қисми): ўпкалар, юрак, ошқозон ости бези ва сафро косаси (ўт пуфаги) касалликларига; • Курак чуқурларининг пастки қисми: бел оғриғига ва чуррасига (грижасига), қорин оғриғига, ошқозон ва жигар касалликларига; • Бел: сийдик тута олмасликка, бел оғриғи ва чурраси (грижаси), бўйрак ва аёл-эркак (жинсий) касалликларига; • Дум суяги: простатит, фил касаллиги, бавосил (геморрой) ва ҳайз тартибсизлигига; • Тиззаларнинг устки ва пастки қисмлари, (ички ва ташқи қисмлари): тиш оғриғи ва тиш касалликларига, ҳайз тартибсизлиги, бавосил, веналар кенгайиши, болдир ва оёқ яраларига, ошқозон, жигар, сафро косаси (ўт пуфаги) ва буйрак хасталикларига; • Болдирлар (орқа қисми): юқори қон босими, садаф, фил касаллиги, сийдик йўллари ва буйрак касалликларига, бош оғриғига, болдир ва оёқ оғриқларига ва ўша ерлардаги яраларга; • Тўпиқнинг ташқи қисми: қуймуч асаб толасининг яллиғланишига, вена кенгайиши, бод ва фил касалликларига; • Тўпиқнинг ички қисми: хайз тартибсизлиги ва бавосилга қарши жуда яхши восита. Эслатма: • Қон олдиришнинг энг яхшиси касалликдан олдин амалга оширилган қон олдиришдир. • Оғир кечадиган касалликларда эса ё касаллик бошланганда, ёки шиддати камайган ва оташи сўна бошлаганда қон олдирилади. Сурункали ҳазмсизликдан шикоят этувчилар аввал ҳазм тизимини яхшилаши ва сўнгра қон олдириши даркор. • Киши биринчи марта қон олдирса, ҳаммомдан сўнгра амалга оширилмайди, икки соат кутиш лозим. Қони қуюқ ва ёпишқоқ бўлганлар учун ҳаммомдан чиқибоқ қон олдиришлари керак. • Икки чуқурдан, яъни энгса чуқури ва лиқилдоқдан қон олдирилмайди. Бу амалга оширилса, паришонхотирлик ва ҳатто жинниликка сабаб бўлиши мумкин. • Бош орқасидан, энса чуқурининг паст қисмидан (бўйиндан), қулоқ орқасидаги жойлардан тез қон олдирилмайди. Акс ҳолда бу кўришнинг заифлашувчига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қон олдириш аввалига 2 ҳафта ораси билан 2-3 марта, сўнг ойда бир 2-3 марта амалга оширилиши мумкин. • Эски катарактада (кўз гавҳарининг хиралашуви, парда тортишида) ва кўз амалиётидан сўнг бош орқасига, энса чуқурининг паст қисмига ва қулоқ орқасига махсус ҳолатлардан ташқари қон олдирилмайди. • Органларини алмаштирган кишиларга, диализ ва гемофилия касаллига йўлиққанлар қон олдирмайди. • Қорни тўқ бўлганларнинг қон олдириши мумкин эмас. • Куйган жойлардан, эгзема, вена кенгайиши ва бошқа яраларнинг, холларнинг, пес (витилиго) доғларининг устидан қон олинмайди. • Бардам ва қувватли бўлганлардан ташқари, 60 ёшдан ошганлар ҳаётида ҳеч қон олдирмаган бўлсалар, қон олдирмайдилар. • Ҳайз кўрган аёллар ҳам қон олдирмайдилар. Сабаблари: 1) таҳоратсиз бўлганлари учун, 2) қон олдириш хайз қонини ушлайди; қонаш билан чиқмаган қон бачадонда сиқиқлиқлар пайдо қилиши мумкин. Айрим ҳолатлардан ташқари, ҳомиладор хотинларнинг ва 12 ойлик бўлганга қадар болаларнинг, қон олдиришга эҳтиёжи йўқ. Ўзига хос вазиятга эгаларга, мисол учун, сунъий санчиқ ва қоринни ёриб бола олиш орқали туққан, мия функциясиа бузуқлиқ бўлган, кўр ва ғилай бўлган болаларга, аввалдан қорни ёриб бола олинганг ёки ҳар қанақанги бир амалиётни бошидан кечирган ҳомиладор аёлларга қон олдириш тавсия этилади. Лекин авваллари ҳар янги туғилган чақалоқнинг дум суягидан қон олдириларди, бу нарса туғилишда пайдо бўлган мия шишларини умуртқа суюқлигига сўрилтириб, миянинг тинч ишлашини таъминлар эди. Балки шу сабабдан аввалги замонларнинг болалари бугунги болаларга нисбатан анча тинч ухлашарди, итоаткор, хушмуомала ва ақлли бўлишарди. Xожамот тугагандан сўнг кесикларга тегмаслик ва қонларни артмаслик керак. Бироқ қон тўхтагандан ва кесиклар устида қобиқлар пайдо бўлгандан сўнг яралари қуруқ бинт билан ўраш мумкин. Айниқса, кесиклар устидаги қобиқлар артилмайди ва инфекция тушишига йўл қўймаслик учун қон олдиришдан кейинги 24 соат ичида ҳаммомга кирилмайди. Қон олдиргандан сўнг 1-2 соат овқат ейиш ва ухлаш мумкин эмас. Қон олдириш вақтида бекорга гаплашилмайди, телевизор кўрилмайди, қўшиқ тингланмайди. Бу таъқиқларнинг баъзилари қон олдирувчини, баъзилари қон олаётганни ҳимоя этади. Барчаси жиддий ва муҳим таъқиқлардир. Xожамотнинг баъзи сирлари бор-ки, ҳар кимга ҳам айтилавермайди. Шу сабабдан қон олдириш санъатини шу ишнинг усталаридан ўрганиш лозим.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:28 | Message # 58 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Xожамотнинг фойдалари Xожамот орқали капилляр томирлардаги тиқилишлар очилади. Қондаги ва тўқималардаги заҳарли моддалар ва газларнинг қон йўқотиш билан чиқиши, қон олдириш амалга оширилган жой томирларидаги қон оқимини жонлантиради. Қон олдириш тўқималарнинг озиқланиши ва кислород олишини оширади, қотган жой ва шишларни кетказади. Қон олдириш қон ишлаб чиқаришга масъул бўлган аъзолрани (суяк илиги, жигар, талоқни) рағбатлантиради, иммунитет тизимини қувватлантиради, вужудга қувват беради, оғриқларни кетказади, касалликларнинг олдини олади. Камқонлик - бел тортиб қолиши, бўғим ва бош оғриқлари, бел, бўйин чуррасига (грижасига) ва туз йиғилишига боғлиқ оғриқлар, талоқ, жигар хасталиклари, инфекциялар, асаб, руҳий ва бошқа турли касалликларнинг давосида, ич қонашини тўхтатишда энг катта кўмакчи. Афсуски, мамлакатимизда қон олдириш, банка қўйдириш, доялик (акушерлик) ва зулук билан даволаш йиллар давомида хўрланди, камситилди, таъқиқланди ва бу маслакларнинг йўқ бўлиш ҳавфи вужудга келди. Америка ва Европада бу санъатлар устида изланишлар олиб борилмоқда ва бу тадқиқотлар “замонавий тиббиётнинг янги изланишлари” бўлиб, ўз она ватанига, Шарққa қайтиш арафасида турибди. Иншааллоҳ, хорижий маркалар остида таклиф қилинган ўз адриятларимизга, лоақал шу йўл билан эришамиз. Қон олдиришни таъқиқлашнинг юзаки сабабларидан бири “юқумли касалликларнинг кўпайиши” қўрқинчидир. Ҳолбуки, бу услуб камчиликсиз ва мукаммал бир услубдир. Бунда хасталикнинг юқишига имкон йўқ, чунки қон ташқарига сизиб чиқаркан, юқумли микроблар ҳеч бир шаклда ичкарига кирaолмайди. Ланцет (наштар) ва банкада юқумли ва заҳарли модда бўлса, у ҳатто вужудга киришга ҳаракат қилса ҳам, оқаётган қон уни ташқарига чиқариб ташлайди. Қон олдириш тугагандан сўнг, кесилган жойларга тегмасдан, қоннинг қуришини кутиш лозим. Қонни артмоққа, кесилган жойларга антисептик қўллашга, маз суришга ва бинт билан ўрашга ҳожат йўқ. Чунки тоза кесиклар учун қоннинг ўзидан ҳам яхшироқ тозаловчи, тўхтатувчи, инфекциядан ҳимояловчи бирор дори йўқдир. Фақат кесиклар устида қондан вужудга келган қобиқларни қўпормаслик, инфекцияларга йўл очмаслик лозим.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:31 | Message # 59 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Туз
Ҳадиси шарифда: “Таом ейишни туз билан бошлаган кишидан Аллоҳ 330 xил касалликни узоқлаштиради. Бу касалликлар - жиннилик, мохов, ичак бузилиши ва тиш оғриғи. Қолгани Аллоҳнинг олий илмида гизлидир.”, дейилган. Туз деганда бугунги тозаланган ош тузи (NaCl, натрий хлор) эмас, табиий, қайта ишланмаган тоғ (тош) тузини ёки денгиз тузини тушиниш керак. Бу тузлар таркибида йод, магний, калий, цинк, силикат каби инсон соғлиги учун керакли макро ва микроэлементлари мавжуд. Тош тузи, денгиз тузи, Ҳиндистон (гималая) тузи каби тузлар - табиий тузлар ҳисобланади. Булар ва булар каби тузлар ичакларни тозалаб, ич кетишини тўхтатади, ич қотиши ва турли ҳидларни кетказади, ошқозон кислотаси ишлаб чиқарилишига ёрдам беради, тиш тошларини тозалайди, сафро ва балғамни тўкади, яраларни тозалайди ва қуритади, милк ва талоқни қувватлантиради, терини гўзаллаштиради. Зайтун ёғи билан туз куйган жойга қўйилса, газаклашишнинг олдини олади. Тананинг тузга бўлган эҳтиёжи кунда 10-12 граммдир. Бу миқдор туз бир бўлак гўштда, 3 дона зайтунда ва кундалик нонларда мавжуд. Рафина туз тузланган сабзавотларнинг, иссиқ таомнинг сифатларини бузади. Табиий туз сувли таомларга пишириш сўнгида, картошка пишира бошлаганда, бақлажонларга юмшаганидан кейин қўшилади. Гўшт, балиқ ва сабзавотларга қовурилишидан аввал, картошкага эса қовурилиш охирида туз қўшилади. Қоразираворлар қўшилганида тузни камроқ ишлатиш керак. Таомларга туз билан бирга бироз шакар қўшилганида таом таъми янада ширин бўлади. Рафина этилган, қўшимча моддали туз барча қўшимча моддали таомлар каби соғлиқ учун зарарли ва табиий туз ўрнини боса олмайди. Рафина туз пайдo бўлиши билан инсoнларда бўқоқ касаллиги кўпайди. Ош тузига қўшилган қўшимча моддалар: Aлюмин гидрoксид (Е173): ранг берувчи ва нам тутувчи сифатида қўлланилган қўшимча модда. Заҳарлидир ва қўшимча моддаларни ўз ичига олган барча моддага қарши юксак сезувчанликка сабаб бўлади. Дунёнинг кўп мамлакатларида таъқиқланган. Алюминий асосида нам тутувчи моддаларнинг мия тўқималарига жойлашиб, ўрганишнинг бузилишига, заковатда ортда қолишга ва фалажларга олиб келиши аниқланган. Ва/ёки Титандиоксид нанопарчалари нам тутувчи ва оқартирувчидир. (“Қўшимча Моддалар” бўлимига қаранг.) Булар билан бирга йодли тузга калий йоди қўшилмоқда. Калий йодининг йод стаблизатори Nатрий тиосульфатдир. Калий йоди жуда зарарли модда бўлиб, тироид безининг мувозанатсизлигига сабаб бўлади. .(Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 18-Dek-2013, 03:35 | Message # 60 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
Зиғир уруғи (ruschas-iсемена кудель, inglizchasi- "flax seed" ) Linum usitatissimum
Милк, юз, овоз мускуллари, кўкрак ва бадандаги ички ва ташқи шишларни кетказади, овоз бузуқлигини йўқотади. Буйрак ва қовуқ тошларини туширади. Маний (сперма) ва сийдикни кўпайтиради, туғишни осонлаштиради, ошқозон, ичак ва сочларни қувватлантиради, яраларни ёпади. Хусусан, кўк йўтал, йўтал ва ошқозон яраси учун жуда фойдали. Саратон (рак)нинг олдини олади, саратон янги бошлаган бўлса, тўхтатади. 1 ош қошиқ зиғир уруғи туйилади, 1 қошиқ асал ва 3-5 дона эзилган саримсоқ билан аралаштирилади ва ютилади, устидан сув ичилса, (“Сув” бўлимига қаранг.) ич кетишини тўхтатади, ич қотишининг олдини олади. 1 ош қошиқ зиғир уруғи иссиқ сув билан аралаштирилиб, устига латта қопланади ва 1-2 соат дамланади. Ёки 1 қошиқ зиғир уруғи 50 гр совуқ сув билан аралаштирилади ва 5-6 соат туради. Кейин уруғлари билан кунига 1 маҳал ичилади. Янги майдаланган зиғир уруғи сув билан аралаштирилади, эзилган ва шиш жойларга компресс қилинади. Қайнатилган зиғир уруғининг бўтқаси куйган жойларга сурилади. Зиғир уруғи қичитқи ўти билан қайнатилиб, асал билан ёки ўзи ейилса, саратонга фойда беради. Зиғир уруғи нон хамирига қўшилса, нон ҳазмини осонлаштиради. Янги қовурилган ва майдаланган зиғир уруғи зайтун ёғи билан аралаштирилиб, бош терисига сурилса, соч тўкилишини тўхтатади, сочларнинг ўсиши ва қалинлашишини таъминлайди. Огоҳлантириш: майданланган зиғир уруғини кутмасдан ишлатиш керак, акс ҳолда таркибидаги омега кислоталари шифо хусусиятини йўқотади! .(Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |