Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
|
|
DURDON | Date: Shanba, 09-Mar-2013, 13:43 | Message # 31 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| мускул ва суяк касалликлари Ревматик касалликлар“Ревматизм” синфига 200 га яқин касаллик киради:Бўғим ревматизмлари: остеоартрит(бўғим охакланиши), роматоид артрит(бўғим яллиғланиши;Умуртқа ревматизмлари;Подагра;Бaҳчaт касаллиги;Юмшоқ тўқима ревматизмлари (фибромиялгия, бўйин, бел оғриқлари каби);Томир ревматизмлари (васкулит);Безгак, люпис ва б.Буларнинг орасида энг кўп кузатилган- суяк эришидир (остеохондроз).Ревматик касалликлар умуманбўғимлардан бошланaди, кейин ўпка,юрак, жигар, буйрак, мия каби ички аъзоларга ўтади. Бу аъзоларда бошда томир ревматизми (васкулит) юзага келади.Васкулит эса буйрак, юрак фаолиятинингнормал эмаслиги ва нафас қисишига сабаббўлади.Бугун ревматик касалликларнингтиббий давоси йўқ ва ишлатилган тиббийдориларнинг жиддий, зарарли ён таъсирлари бор холос.Ревматик касалликларнинг сабаби,барча бошқа касалликларда бўлганидек,мизожга тўғри келмаган озуқалар, кўп вааралаш ейиш, тайёр, қўшимчали таом ваичимликлар, синтетик дори-дармонлар,кимёвий моддалар ва ҳаракатсизликдир.Қон гуруҳи “О” бўлганлар буғдойва сут маҳсулотлари сабабли ревматиккасалликларга бошқа қон гуруҳлиларгақараганда кўп учрашади. Чунки қонгуруҳи “О” бўлганлар буғдой ва сутмаҳсулотларини ҳазм қила олмайдилар.“О” гуруҳининг иссиқ сафроси сут васут маҳсулотларини ёқиб оҳакка айлантиради, тўпланиб томирларга, аъзоларгава тўқималарга юборилади. Бўғимлардаохакланиш ва томир ревматизмига заминхозирлайди.Ҳазм қилинмаган буғдоймаҳсулотларининг қолдиқлари юмшоқтўқима ревматизми, бўғим яллиғланишива турли оғриқларга сабаб бўлади.Ишлатилган қўшимча моддали таомлар, кимёвий маҳсулотлар ва синтетикдори --дармонлар касалликнинг жараёнини тезлатади ва қаттиқлаштиради.Қон гуруҳи “В” бўлганларнинг сийдикйўллари ва буйрак ишлаши тузилишжиҳатдан паст бўлгани учун туз ва токсинларни танадан етарли даражада чиқараолмайди ва шу тарз ревматик касалликларга замин хозирланади.Қон гуруҳи “А” бўлганларнинг ҳолатиэса “Тери Касалликлари” бўлимида айтилган.Ревматик касалликларнинг умумийдавоси:Эрталабдан қултумлаб дафна баргисуви ичишни бошлайдилар. 3 кун давомида амалда қўлланади. 30 гр қизил лавлагисуви + 170 гр исмалоқ суви + 50 гр суваралашмаси дафна барги суви биланаралаштирилиб, соат 16:00 гача 3-4 мартаичилади.Қизил лавлаги сувига кунда 30 граммбилан бошлаб ҳар 3 кунда 10 граммданкўпайтирилади: 40, 50, 60 гр... Кунлик 100граммга чиққанида 100 гр қизил лавлагисуви + 100 гр исмалоқ суви + 50 гр суваралашмаси ичилади.(Исмалоқ суви ўрнига мавсумига қарабсемизўти суви ёки сабзи суви ишлатишмумкин).Тушлик (16:00): Салат билан сабзавотовқати ейилади. Сабзавот ўрнига ҳафтада1-2 марта гўшт ва 1-2 марта балиқ салатбилан бирга ейилиши мумкин.Кечки овқат: Мева ёки тўғралган қизиллавлаги ва сабзи, исмалоқ, семизўти, индов, петрушка, сачратқи, саримсоқ, пиёз,лимон суви ва зайтун ёғи билан қилингансалат ейилади.Ҳар душанбaда 36 соатлик очликтутилади.Ҳар пайшанба соат 19:00гача хоҳлаганмиқдорда қизил лавлаги суви аралашмаси,ёки грейфрут суви, ёки лимон суви ичилади.
Масалан: Эрталаб соат 07:00да қизиллавлаги суви аралашмаси, соат 09:00дагрейфрут суви, соат 11:00да қизил лавлагисуви аралашмаси... шаклида кечгача амалқилинади. Бошқа нарса ейилмайди.Соат 19:00да ўнг ёнга қараб ётилади,жигар устига илиқ (иссиқ эмас, илиқ!)сув xалтаси қўйилади. 30 гр инглиз тузи(магнезиум сулфат) 1 пиёла сув биланаралаштирилиб ичилади, 1,5 соат турмасдан ётилади. Шу тарзда сафро косаситозаланади.Шундай қилиб, 4 ҳафта битганиданкейин 3 кун очлик тутилади, 4 кун мевасуви ичиб, кечқурун жигар тозаланади.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 25-Mar-2013, 14:08 | Message # 32 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Аъзоларнинг кўчирилиши Ислом ўлкаларида динимизнинг “ҳаром нарсани фақат тирик қолиш учунгина ейиши мумкин” (“Бақара” сураси,173) деган рухсатига таяниб, бир кишининг баданидаги органни бошқа бир киши баданига кўчиришига фатво берилган. Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Ўлик бир одамнинг суягининг синдирилиши тирик одам суяги синдирилиши кабидир ва ҳар иккиси ҳам гуноҳдир”, деганлар. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Ҳиббoн ривояти). Баъзи олимлар бу ҳадисни шарҳларкан, шундай дейдилар: “Тирик бир одамнинг қорни ёрилишига, бўйнининг кесилишига; вужудини кесиб, ўпка, жигар, юрак ва буйрак каби бир аъзонинг ва кўзларнинг чиқарилишига изн берилмаганидек, буларни жонсиз бир жасадда амалга оширишга ҳам Исломда изн йўқдир”. Бир жонзотнинг аъзосини олишни истамоқ – ноҳақликдир, аммо жонли мавжудот ўзини ҳимоя қилиши мумкин. Лекин бир ўликнинг аъзосини олиш – жиноятдир, чунки жонсиз мавжудот ўзини ҳимоя қилаолмайди. Пайғамбаримизнинг (с.a.в.) билдирганига кўра, ўликнинг оғриқни ҳис этиши тирикнинг оғриқни сезишидан анча кучлидир. Тириклигида ёки ўлганидан сўнг аъзосини беришга кўнгилли ҳолда розилик берган кишилардан аъзо олиш ҳам xавфлидир. Биз ўлимдан сўнг қандай ҳаёт бўлишини билмаймиз, ўрганганимизда эса жуда кеч бўлади. Ҳазрати Исо: “Агар кўзинг сени гуноҳга бошласа, уни суғуриб ташла. Кўзингнинг йўқ бўлиши жаҳаннамда бутун вужудинг ёнишидан афзалроқдир”, деган. Ўз аъзоси шундай таҳликали бўлса, инсон қандай қилиб бошқа биттасининг кўзини, юрагини ёки буйрагини ўз вужудига ўтказа олади?! Яна, "ўлим тахликаси бор эди, шу боис орган нақли (кўчириш)га мажбур бўлдик", дейдилар. Хўш, орган нақлидан кейин ўлим бекор қилинaдими? Аллоҳ (Taoлo) кўчирилган орган (аъзо)ни рад этувчи механизмни яратиб қўйибди. Агар Аллоҳ орган нақлини таъқиқламаганда эди, бу механизмни яратмаган бўларди. Аъзо нақл этиш(кўчириш)ни амалга оширган киши бошқaсидан олиб қўйилган аъзони вужуди рад этмаслиги учун, умр бўйи иммунитетни қийнайдиган синтетик дорилар қўллашга, яъни, Аллоҳнинг қонунларига қарши курашишга мажбур бўлади. Бугун дунё аҳли ишониб бўлмас ва қўрқинчли бир ҳодисага шоҳид бўлди. Австралияда 9 ёшдаги бир қизга жигар кўчириб ўтказилди. Ўтказилган жигар қизнинг қон тизимини ва иммунитет тизимни назорат остига олди: қизчанинг қон гуруҳи ва резус фактори ўзгарди, иммунитетнинг рад қилиш механизми бартараф этилди! Бу вазиятда дунё ҳайрон: қизнинг танасига жигар ўтказилдими ёки жигарга қизнинг танаси кўчирилдими?! … Одам фарзанди тонгга эришганда, аъзоларининг барчаси ўз (ҳол) тилида унга шундай дейди: “Бизнинг ҳаққимиз учун Аллоҳдан қўрқ. Зеро, биз сенга оидмиз”. (Ҳадиси Шариф) (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 25-Mar-2013, 14:09 | Message # 33 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Очлик билан даволаш (Рўза)
Очликда ният жуда муҳимдир. Очликка ният қилинганда вужуд ўзини бу ниятга кўра дастурлаштиради. Очликнинг ҳар куни учун аниқ миқдорларда ортиқча моддаларни камайтиришга ва сарф қилишни режалаштиради. Вужуднинг дастурини бузмаслик учун ниятни бузмаслик керак. Очликдан қўрқиш учун сабаб йўқ, очликдан инсонга ҳеч бир зарар келмайди. Чунки, Аллоҳ Таъолони зикр қилган ҳужайрага қабрда қурт-қумурсқа тега олмагани каби, очлик ҳам вужуддаги зикр этган ҳужайраларга тега олмайди. Очликда бадан ҳам оч қолмайди, чунки ҳар бир ҳужайранинг 40 кунлик заҳираси, ризқи бор. Шу билан бирга, вужуд йиллар давомида тўпланган ортиқча модда ва ёғни озуқага алмаштириб, қўллайди. Буни идрок этганнинг очлиги хотиржам ўтади. Олимлар: “Соғлиқ учун оч қолиш рўза ҳисобланмайди”, дейдилар. Демак, ният этганда фақат Аллоҳнинг розилиги учун соғлом бўлишни кўзлаб, ният қилиш тўғри бўлади. Ҳайзли ва нифосли (туққан) аёллар ҳам рўза нияти билан эмас, соғлиқ нияти билан очликни амалга оширишлари лозим. Соғлом бўлиш учун ўн кундан кўп очликка ҳожат йўқдир. Очлик қила олмаганлар очлик кунининг 2 бараваригача ҳар куни мева ва сабзавот шарбати ичиб, мисол учун, 3 кунлик очлик ўрнига 7 кун, 10 кунлик очлик ўрнига 21 кун фақат мева ва сабзавот шарбати ичиб, ўтказишлари лозим. Кунига 1,5-2 литр янги сикилган мева ва сабзавот шарбати етарли бўлади. Мева ва сабзавот шарбатига бироз сув қўшимча этишни унутмаслик лозим. Мева шарбатини танлаганда “Дорилар” бўлимига қаранг. Фақат турли мева шарбати танлаганингиз каби, ҳар сафар бошқа-бошқа мева шарбатлари ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, 7 кун мобайнида фақат олма суви ва олма шарбати + сабзи шарбати ва қизил лавлаги шарбати+сабзи шарбати аралашмаси ҳам ичишингиз мумкин. Мисол учун, эрталаб лимон, грейфрут ва апельсин шарбати, пешинда - анор, пешиндан кейин - олма + савбзи шарбати аралашмаси, кечқурун эса - сабзи + қизил лавлаги суви ичилиши мумкин. Соғлом одам учун мева сувидан кўра меванинг ўзи жуда фойдалидир. 1 кунлик очлик Суннат рўзалари ҳар душанба ва пайшанба куни тутилади. Бу, шубҳасиз, рўза учун энг xайрли кунлардир. Шу билан бирга, ҳафтанинг исталган кунида ҳам рўза тутиш мумкин. Мисол учун, душанба куни тутилувчи бир кунлик, яъни 36 соатлик очлик рўзаси қуйидаги шаклда амалга оширилади: Якшанба кечқурун соат 19:00’дан эътиборан ҳеч бир нарса еманг. Уйқудан олдин сано ёки магнезиум сулфат каби бир ичак бўшатувчи дори ичилади. Душанба эрталаб ҳеч нарса емасдан катта хожат келиши учун 1 стакан сув ичилади ва рўза бошланади. Ич қотиш муаммосига дучор бўлганлар клизма ҳам қилиши мумкин. Ич қотиш муаммоси бўлмаса, 1 кунлик ва 3 кунлик рўзада клизма қилишга ва сано ичишга зарурат йўқ. Ифторда рўза ҳеч нарса емасдан 1-3 ютум сув билан очилади. Бироқ сув ичишни истаганлар истаганича сув ичишлари мумкин. Сешанба эраталаб соат 07:00’да мева шарбати ичилади ва мева ейилади. Шу тарзда 36 соатлик рўза тамомланади. Шу куни кун бўйи фақат мева суви ичилади, мева ва салат ейилади, кечқурунга яқин овқат ейилиши мумкин. Рўза ширинлик ва овқат билан очилмайди. Рўзани ширинлик билан очиш ошқозон ости безига xавф туғдириб, уни қийнайди. Рўзани овқат билан очиш эса ичак ўралишига сабаб бўлиши мумкин. Бир кунлик рўзани давом эттиришни истаганлар ҳафтанинг айни куни, мисол учун, ҳар душанба, танафуссиз давом эттиришлари лозим. Чунки вужуд учун ҳафтанинг айни куни тутилган рўза қулай бўлади. Рўза куни келганда иштаҳа ўз-ўзидан кесилади ва очлик осойишта ўтади. Рўза фарқли кунларда тутилса, организм ўзини йўқотиб қўяди, иштаҳа кесилмайди ва очлик қулай кечмайди. Бола ва ёшлар рўзага жуда қулай мослашади ва қисқа вақтда бутун хасталиклардан қутилишади. Ҳафтада 1 кун рўза тутган ва овқат тартибини бузмаган кишилар касаллик кўрмайдилар. Ақлли инсон хасталиклардан умр бўйи ҳимояланиш учун ҳафтада 1 кун рўза тутишни канда қилмайди. Кексалар бутун тозалашларни амалга оширгандан сўнг 1 кунлик рўза тутишади. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 29-Mar-2013, 22:54 | Message # 34 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| 10 кунлик очлик Ўсимталар(шиш), оғир суяк хасталиклари, руҳий касалликлар, тутқаноқ (эпилепсия) ва мултипл склероз (MS), каби неврологик касалликлар, юрак томир хасталиклари ва барча оғир дардлардан 10 кун оч қолмасдан қутилиш қийин. Чунки юқорида айтилгани каби, очлик фақат 5-чи-7-чи кундан сўнг ҳужайраларга тушади ва ўзгарган ҳужайраларни яхшилайди, яхшиланмаганларини йўқ қилади. Рўза бошлашдан олдин кечқурун янчилган сано ёки магнезиум сулфат олинади ва саҳарда 1-2 стакан сув ичилади.Ичаклар бўшамаса, клизма қилинади, чунки рўза давомида ичаклар тоза бўлиши керак. Илк 3 кун ифторда 1-3 ютум, жуда исталса, исталганича сув ичиш мумкин. 3 кундан сўнг ифтор ва саҳарда исталганича сув ичиш мумкин. Ичилган сувнинг сифати жуда муҳимдир.(“Сув” бўлимига қаранг.) Кунда 1-2 марта совуққа яқин илиқ ёки совуқ сув билан ғусл қилинади. Таҳорат учун ҳам, ичиш учун ҳам иссиқ сув қўлланилмаслиги лозим, чунки очликда ошқозон безлари ишламайди ва фермент ишлаб чиқармайди. Ичилган ва ғусулда қўлланилган иссиқ сув ошқозон безларини ишлатиб юборади, ошқозон безлари эса фермент ишлаб чиқара бошлайди. Бундай ҳолатда инсон рўзасини очишга мажбур бўлади. Очликда ҳар хил жойларда оғриқлар, иситма, титраш, қусиш, ич кетиши бўлиши мумкин, қoндаги шакар ва қон босими тушиши мумкин. Буларнинг барчаси нормал ҳолат бўлиб, яхшиланишга ишоратдир. Бу жараён организмнинг ўз ҳолатига кўра ўз эҳтиёжини тартибга солишидир, бу жараёнга аралашиш, яъни уни тўхтатиш учун дори ичиш тўғри эмас. Бу ҳолатлардан бири ёки бир қанчаси юзага келса, сув клизмаси қилинади. Клизма йўли билан ташқарига чиққан унсурлар кўп бўлса, очлик давомида бир-икки кунда бир клизма қилинаверади. 10 кунлик рўзани шу масалани тушунган бир доктор назоратида амалга ошириш жуда қулайдир. Бундан ташқари, рўзанинг моҳиятини англамаган докторлардан узоқ туриш лозим. Oчлик тугагандан кейинги 10 кунлик босқич ўн кун очлик каби муҳимдир. Бу кунларда вужуд йўқолган хаста ҳужайраларнинг ўрнини тўлдириш учун соғлом ҳужайраларни кўпайтириб, аъзоларни янгидан қуришни бошлайди. Яъни тамомланган рўзанинг натижаси бевосита бу ўн кун мобайнида еган овқатларга боғлиқдир. Истеъмол қилинган овқат мева, тоза сабзи, рафина килинмаган зайтун ёғи, табиий асал бўлиши керак. Cувга диққат қилиш лозим! (“Сув” бўлимига қаранг.) (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 13-Apr-2013, 09:40 | Message # 35 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Фойдали Ёғлар
Миямизнинг таxминан 60% ёғ кислоталаридан ташкил топади. Бунинг ярми бойитилмаган ёғ кислоталари, қолган ярми эса бойитилган ёғ кислоталаридир. Бойитилган ёғлар ҳужайра деворининг 50%ни ташкил қилади ва ҳужайра метаболизмида муҳим рол ўйнайди. Улар суякларга кальций келишини, жигарнинг токсинларидан ҳимояланишини таъминлайди ва яхши холестерин (HDL) миқдорини оширади. Бундан ташқари, ҳазм тизими аъзоларини зарарли бактериялардан сақлайди, иммунитет тизимини қувватлантиради. Гўшт ўз ёғи билан пиширилса, ҳазм бўлиши осон кечади. Гўшт ўзидан бошқа ёғда яхши ҳазм бўлмайди. Қон гуруҳи «0”, “В” ва “АВ” бўлганлар табиий озиқланган ҳайвонларнинг ёғини гўшти билан бирга бемалол истеъмол қилишлари мумкин. Аммо ҳайвон гўштини ҳазм қила олмайдиган “А” қон гуруҳига мансуб кишилар фақат ҳайвон ич ёғини таом билан ейишлари мумкин. Бойитилган ёғлар доғлаш ва пишириш жараёнларида бузилмайди. Шу сабабдан қизартириш ва қовуриш ишларини бу ёғларда қилиш тўғридир. Фақат табиий озиқланмаган ҳайвонларнинг ёғи зарарли ҳисобланади. Чунки ҳайвон танаси ҳам худди инсон танаси каби камчилиги бўлган ҳазмдан сўнг қолиб кетган заҳарларни ёғда тўплайди. Соғлом кишининг ҳафтада 2-3 марта ёғ ейиши танага кифоя қилади. Ёғ истеъмол қилинмаса ҳам, тана ўз ёғини чиқаради. Аммо пайғамбаримиз (с.а.в.) “40 кунгача гўшт ва ёғли нарса емаслик ахлоқни бузади, киши табиатини ўзгартиради”, деганлар.
Фойдали Ёғлар: 1. Зайтун ёғи; 2. Хайван ич ёғи; 3. Қуйруқ ёғи.
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 19-Apr-2013, 08:12 | Message # 36 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Паразитлар Ер юзини чириб бошлаган органик моддалардан тозалаш учун минглаб хил қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар бор. Инсон танасида ҳам бу тозалашни амалга оширувчи тахминан, икки минг хил жонзoт турлари (қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар) бор. Атрофимизда бўлган мингларчa турли паразит ва улaрнинг уруғлари нафас ва ҳазм тизимига киради, органларда ва тўқималарда жойлашиб, кўпайишади. Фақат соғлом вужудгина паразитларни ўзига қабул қилмайди, тўғрироғи, соғлом танада паразит яшашига шароит йўқ. Аммо ҳазмсизликдан қийналадиган, қўшимчали таомлар eйдиган кишининг ичаклари, жигари, мияси, ошқозоности бези ва мускулларида қолдиқлар тўпланиб, чириш юзага келади, тананинг кимёвий таркиби бузилади ва бу паразитларнинг кўпайишига шароит тайёрлайди. Ичакларда ҳосил бўлган яралар воситасида паразит уруғлар қонга аралашиб, бутун аъзо ва тўқималарга тарқалади. Иммунитет тизими кучи билан эса уруғлар капсулланиб, пассив холга келтирилади. Капсулалар билан қопланган уруғлар жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, гижжа уруғларининг - шизофренияга, эгземага, депрессияга ва астмага, қил (острица) қуртларининг - мигренга сабаб бўлгани аниқланган. Аммо иммунитет тизими заифлашган, тананинг кимёвий таркиби дори ва кимёвий моддалардан бузилган бўлса, паразит уруғларни капсулалар билан пассив ҳолга келтирaoлмайди ёки ҳосил бўлган капсулалар эриб, уруғдан чиққан паразитлар ичакда эмас, аъзолар ва тўқималарда жойлашиб, кўпаяди. Одам яшар экан, қабр ҳаётида олдига чиқадиган бу қўрқинчли паразитлар уруғларини ҳаётлигида бириктирмоқда. Инсон руҳи танани тарк этгандан сўнг, бу капсул шаклида мавжуд бўлган паразит уруғлари қабрда жонлана бошлайдилар. Аммо бугун ахвол ўзгарди, бугун бу паразитлар ҳали ўлмаган инсон вужудида жонланиб, унга қабр азобини бу дунёда кўрсатмоқда.Паталогоанотомик тадқиқотларда ичи ёрилган жасадларнинг 90 фойизида бир ҳужайрали ва оддий қуртларга дуч келинган. Баъзи паразитлар саратонга (ракка) ҳам йўл очади. Баъзи паразитлар, хусусан, ичакларда табиий равишда яшайдиган трематотлар юқорида кўрсатилган сабаблар билан тўқимаси бузилган, ярали ичаклардан қон айланишига аралашади, тўқималаргa ёйилaди. Тўқималарда пропил алкогол, формальдегит ёки бошқа эритувчилар бўлса, трематотлар кўпайиш имконини топишади. Бу моддалар ҳар уйда ишлатиладиган косметик, кир ювиш кукуни, шишадаги ичиш сувлари, шакар ва озуқа саноати маҳсулотларида мавжуд бўлиб, танада тўпланмоқда. Паразитлар жигарда - гепатитга, ошқозон ости безида - диабетга, тимус (бўқоқ) безида - ОИТСга, мияда - алзгеймер, шизофрения ёки депрессия ўхшаш синдромларга, ўпкада - астмага, буйракларда - гломерюлонефритга, простата безида - простатитга, бачадонда - эндрометриозга, кўз ва мускулларда - оғриқ ва қичишга сабаб бўлади. Паразитлар кўпайганда ўсиш (каттайиш) факторини ҳам ишлаб чиқаради. Ўсиш фактори тўқималардаги ҳужайраларнинг бўлинишига йўл очади. Паразитлар қанчалик тез кўпайса, шунчалик кўп ўсиш фактори ишлаб чикарилади ва тўқималарнинг ҳужайралари шунчалик тез бўлинади. Паразитларнинг тўқималардаги кўпайиш тезлиги тўқималардаги қолдиқ моддалар миқдори билан боғлиқ. Қолдиқлар қанча кўп бўлса, беморнинг ҳолати шунчалик xавф остида. Танадаги оғир металлар ва эритувчилар паразитларнинг кўпайишини ташвиқ қилиб, ўсиш факторини ҳам активлаштиради. Бу жараён тадқиқотчилари наздида ҳар қандай саратонда (ракда) кузатилади. (“Шиш ва саратон (рак)” бўлимига қаранг.) Ухлаётиб оғиздан сўлак оқиши, уйқуда чўчиш, тишларни ғичирлатиш, терлаш, тер ва ахлатнинг ёмон ҳиди танада паразит мавжудлигидан далолат беради. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 22-May-2013, 12:26 | Message # 37 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Шайтон тирноқ (тирноқнинг бармоқ ичига ўсиши) Тирноқнинг бармоқ ичига ўсиши одатда оёқнинг бош бармоғида, тирноқнинг бир томонида ёки икки томонида бўлади. Бош бармоқнинг ич томонида, тирноқ тубидаги акупунктур нуқтасидан жигар энергия оқими, ташқи томондан эса талоқ энергия оқими бошлайди. Бу аъзолар кишининг маънавияти учун жуда муҳим аъзодир. Жигар - руҳ маркази, талоқ эса сир маркази билан боғланган, дейишади алломалар. Бузилган тирноқ халқ орасида “шайтон тирноқ” дейилишида чуқур маъно бор. Тирноқ бузилишидан қутулиш учун фақат тирноқни даволашга уриниш фойдасиз, ҳатто бу жигарга ва талоққа зарар беради. Аввало вужудга умумий даволаш курсини тадбиқ қилиш лозим. Даволаш Аввало озиқланишни тартибга солиш, жигарни тозалаш, ҳижрий 13, 14, 15 кунлар оч бўлиш, хусусан, “Луқмон” ва “Бақара” сураси 163-164 оятларни ўқиш керак. Ҳар оқшом оёқ ваннаси қилинади: 1 литр иссиқ сувга 100 гр тоғ тузи қўшилади ва оёқлар бу сувга солиниб 20-30 дақиқа туради. Туз ўрнига дамланган чўпонтелпак, ёнғоқ барги, қайнаган анжир барги ва шохлари, ёки қайнаган қарағай барги ҳам ишлатилиши мумкин. Оёқ ваннасидан сўнг Бир бўлак пахта тузли сувга ботирилиб, тирноқни бироз кўтариб орасига қўйилади. Тузли пахта бармоқдаги яллиғланишни олади. Ёки Анжир баргининг баргидан чиққан сут, пахтага сурилиб, айни шаклда тирноқ остига қўйилади ва янги анжир икки бўлиниб пахтага сурилади. Доим тоза пайпоқ ишлатилади, пайпоқ ва оёқ кийимнинг оёқни сиқмаслиги керак.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 23-May-2013, 14:37 | Message # 38 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Сирка Олма, узум сиркаси Сирка таркиби: Олмалар пўсти ювилмасдан тўғралади ва шиша идишнинг ярмигача солинади. Устига сув солинади. Ачитқи сифатида 1-3 қошиққача олма сиркаси қўшиш мумкин. Сирка ўткир бўлиши учун 1 литр сирка аралашмасига 1 қошиқ асал қўшилиши керак. Идишнинг оғзи мато билан ёпилиб, қоронғи жойга қўйилади. У тахминан 2 ойда тайёр бўлади. (Мева пашшалари пайдо бўлиб, устида медузасимон қатлам пайдо бўлса ва сирка ҳиди келса,демак, сирка тайёр) Шунда сирка сузилади, олмалари чиқариб ташланиб, қоронғи жойда сақланади. Сирка янада ўткир бўлиши учун ҳар бıр литр сиркага бир қошиқ асал қўшилиб, оғзи ёпилиб қоронғи жойга қўйилади. Сирка 2 - 4 ҳафтада тайёр бўлади. Уруғларидан ташқари олмаларнинг барча қолдиқлари сирка учун ишлатилиши мумкин. Қанчалик кўп пўстлоқ бўлса, шунчалик яхши. Олма сиркасининг шифоли бўлиши сиркада кўп миқдорда калий ва олма кислотаси мавжудлигига боғлиқ. Сирканинг мижози совуқ: қайнатилиб совуқлиги камайтирилса, шу билан ўткирлиги ошади. Метаболизмни қувватлантирган ва қувватни оширган олма сиркаси хусусан қариялар учун фойдали. Сирка ҳазмга ёрдам беради, тромбоцит ишлаб чиқарилишини нормаллаштиради, қонни суюлтиради, анемияга дори, хайзларни тартибга солади, томирларни очади ва асабларни дам олдиради. Сирка бошга сурилса, кепакка, соч тўкилишига ва бош оғриғига фойдали. Эгзема, учуқ, сарамас ва садафга (псориазга) сурилса, яхшилайди. Сано билан бирга қайнатиб, эгзема ва яраларга сурилса, уларни яхшилайди. Сирка ичиш қонашларни тўхтатади, балғамни юмшатади ва кесади. Бир парча юнг ёки пахтани сиркага ботириб, янги ярага қўйиш шишишнинг олдини олади, эски ярага қўйилса, катталашишини тўхтатади, кўкарган жойларга бинт билан боғланса, уларни кетказади, куйган жойларга сирка компресси қилиш оғриқни тўхтатади ва қисқа вақтда яхшиланишини таъминлайди. Ҳароратли касалликларига бошга сирка суриш, бош оғриғини тўхтатади, иссиғи чиқаётган танага сурилса, иссиқни туширади. Сирка ичида аччиқтош эритиб, бу билан оғиз бурунни ювиш милк ва тишларни қувватлантиради, ғарғара қилиш кичик тил шишларини кичрайтиради. Сирка буғи билан буғланиш синусларни очади. Сиркани илиқ қилиб ютиш сурункали йўтални енгиллатади, ҳар қандай заҳарланишга фойдали. Сувга сирка қўшиш ҳам ҳар қандай сувни тозалайди. Олма ва узум сиркаси лимон суви ўрнига ўтади. 3-4 ойда 2-4 ҳафталик курс (ҳар куни эрталаб 30-50 гр сирка сув ва асал билан ичилади) буни давомли қилиш керак. Ҳазрати Жобирдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Аллоҳ Таъоло сирка еган кишига икки фариштани маъмур қилади. Еб бўлгунича унинг ҳаққига истиғфор айтишади”, дейилган. Табиий олма ва узум сиркаси сирка кислотаси билан аралаштирилмаслиги керак. Сирка кислотаси (сирка экстракти) оғир заҳар ҳисобланиб, барча аъзо ва тизимларни куйдириб юборади.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 23-May-2013, 14:39 | Message # 39 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ
Кўз касалликлари мия, ошқозон, ингичка ичак, жигар, ўт пуфаги ва буйрак билан боғлиқ. Аввал бу аъзолар даволанади. Тана соғлом бўлса, кўз ҳам ўткирлашади. Оёқнинг бош ва кичик бармоғидан ташқари 3 тa бармоқдаги оғриқ кўз безовталигига ишоратдир. Кўзга ҳазмсизликдан ҳам кучли душман йўқ.
Даволаш: Ҳафтада 1-2 марта кўзга 1-3 томчи дафна ёғи, зайтун ёки чўпонтелпак ёғлари томизиш кўз касалликларига фойда беради ва кўзни касалликдан асрайди. Кўзга кунда 1-3 марта 1-3 томчи лимон суви томизилади. Бу 8-10 ҳафта давом этилса, кўзни тозалайди, тузни кетказади, кўз иссиғини туширади, кўзни қувватлантиради. Лимон суви умр давомида ишлатилиши мумкин. Кўзёши xалтаси ичига 1 томчи асал қўйиш, кўзларга таъсирли фойда беради.
Ёки: Петрушка, чўпонтелпак ёки кўк чой дамланиб кўзларга компресс қилади кейин бир томчи асал ёки янги лимон суви томизилади.
Ёки: Пиёз ёки саримсоқ сувига айни миқдорда асал аралаштирилиб кўзга эрта-кеч 1-3 томчи томизилади. Ҳар оқшом чаккаларга седана ёғи сурилади.
Бу амаллар асносида, кунда 2-3 марта, сабзи сувига 7-10 томчи седана ёғи қўшиб, ичилади. Заъфарон суви ичиш кўзни қувватлантиради, катарактадан сақлайди, томир тиқилишларини очади. Заъфарон суви: 1 тутам заъфаронни 200 гр сув билан аралаштириб, бир кун турганидан кейин сузиб тайёрланади. Гречихани қайнатиб ичиш, кўзларга она сути ёки янги соғилган сигир сути томизиш, дуккакли унидан хамир қилиб қовоқлар устига қўйиш, бурунга чўпонтелпак ёки анфия (тамаки) тортиш, қулоқлар орқасидан ёки бошнинг орқа томонидан қон олдириш кўз босимини туширади. Елка, қулоқ орқасидан, бўйиндан, энса чуқурининг пастроғидан, бошдан, бел ва думғазадан хожамот қилиш. Чаккаларга зулук қўйиш - томир тиқилиши, кўришнинг хиралашиши, кўз босимининг юксалиши, катаракта бошланиши, кўз жарроҳлиги ўтказган ёки йиқилиш натижасида яраланган кўзни тозалайди, қувватлантиради ва қон айланишини тузатади.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 11-Iyun-2013, 04:36 | Message # 40 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Саримсоқ Буйрак ва сафро косаси тошларини эритиш учун: 100 гр лимон суви + 100 гр зайтун ёғи + 3 бош эзилган саримсоқ + 50 гр петрушка баргларининг сиқилган суви аралаштирилади ва ҳар куни кечқурун бу қоришмадан 50 гр ичилади. Саримсоқли зайтун ёғи: Бир шиша ичида 200 гр зайтун ёғи билан 1 бош эзилган саримсоқ аралаштирилади, қопқоғи ёпилиб, музлатгичга қўйилади. 24 соатдан кейин сузилади ва кунда 30-50 гр саримсоқли зайтунёғи айни миқдорда лимон суви билан аралаштирилиб ичилади. Ошқозон, ичаклар ва жигарни тозалайди. Туғишдан кейин йўлдошнинг ташланишини таъминлайди, қоринда сув тўпланишига ёрдам беради. Таом ва салат устига солиб ҳам ишлатиш мумкин. Уйқусизликка қарши: 24 дона лимон суви + 350 гр эзилган саримсоқ бир шиша идишга солинади, унинг усти 3 қават латта билан ёпилиб, уй ҳароратида 1 ҳафта туради. Сўнг сузилиб, музлатгичга қўйилади, тугагунича эрталаб ва кечқурун 1 бир қошиқдан ичилади. Қоришма мукаммал қон тозаловчи ва aртерияларнинг тиқилишини очувчидир. (лимон суви ўрнига табиий сирка ҳам қўллаш мумкин. “Сирка” бўлимига қаранг.) Ҳадиси шарифда: “Саримсоқ енглар, у билан даволанинглар, зеро у етмиш дардга даводир. Агар менга фаришта келмаганида эди, мен ҳам уни ердим”, дейилган. (Ҳазрати Али р.а. ривояти). Огоҳлантириш: Кўп саримсоқ ейиш бошни оғритади, кўзга зарар беради. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 08-Iyul-2013, 12:24 | Message # 41 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Рамазон рўзаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Ибн Сино касалликларнинг сабабининг икки эканлигини айтган: 1. Кўп ейиш. 2. Овқатдан кейин яна овқатланиш.
Овқатланиш хусусида эътибор бериш керак бўлган хусуслар:
1. Овқат яхшилаб чайналиши керак:
Ҳазм оғизда тукирик безлари тарафидан солинадиган ферментлар билан бошланади. Бундан кейин ошқозон ва ичакларда давом этади. Овқат оғизда қанчалик яхши чайналса, мия таомланишдан олган маълумотлар билан ҳазм тизимини шунчалик яхши бошқаради. Яхши чайналмаган таом ҳазм фаолиятини биринчи босқичнинг ўзидаёқ бузади.
2. Оз -ейиш:
Соғлом инсоннинг ошқозони 200-250 грамм озиқнинг биринчи ҳазмини 3-4 соат ичида осонликча ҳал қила олади. Бунинг икки баравари ейилганда эса ҳазм фаолияти қийинлашади, ортиқча нарсалар вужудда тўплана бошлайди ва юрак одатдан 4-6 марта кўп ишлай бошлайди. Кўп ейиш, инсонни семизлик ва касаллик билан жазолайди. Аъроф сураси 31-оятда: «Енг-ичинг, лекин исроф қилмангиз. Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди», дея марҳамат қилинган. Бу оятдан бошқа Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларидан бирида: «Аллоҳга энг севимли бўлганингиз энг оз еганингиз ва баданан енгил бўлганингиздир», дейилган.
3. Еб-ичишда навбатга эътибор бериш хусусида: Гўшт, тухум ва пишлоқ каби протеинли маҳсулотлар ошқозонда ҳазми узоқ вақт давом этадиган озуқалардир. Тотлилар/ширинликлар ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини мана шу ерда тугатадилар. Сув эса ошқозонда вужуднинг иссиқлик даражасига етгандан сўнг ичакга ўтади. Бу сабабла сув аввал ичилиши керак. Ундан кейин мева ёки тотли/ширинлик; кейинроқ эса салат (сабзавот ва мевалар) ва охирида овқат ейиш керак. Икки хил таом ейиладиган бўлса, аввал енгил ва сувли бўлгани, ундан кейин оғир ва қуруқ таом тановул қилиниши керак. Овқатдан кейин ейиладиган мева ва тотли/ширинлик ҳазмини тамомлаш учун ичакка ўтолмайди. Ошқозонда ачийди ва чирийди.
Қуръони Каримда бу силсилага/навбатга риоя қилиш тўғрисида далиллар бордир: «Ҳуш кўрганлари мевалар ва қуш гўштларини айлантирадилар» (Бақара сураси, 57-оят)
Овқатдан кейин ичиладиган сув ва бошқа суюқликлар ошқозонни кенгайтиради, ошқозон кислотасини саёзлатиб секинлаштиради, ҳазм даврини узатади. Овқатланиш асносида сув ичиш эса яна ҳам катта хато ҳисобланади. Луқмаларни яхши чайналишига монеъ бўлади. Тукурик безлари керакли ферментларни ишлаб чиқаролмайди ва ҳазм оғизда бузилади. Хусусан ёз фаслига тўғри келган Рамазон даврида бу қоидага эътибор бериш жуда муҳимдир. Сув, овқатдан энг оз 1,5 соатдан сўнгра ичилиши керак. Лекин баъзи ҳолларда луқма жуда ҳам қуруқ эса ҳар луқмадан кейин жуда оз миқдорда сув ичиш мумкин. Шунинг учун ҳам ояти каримада: «енг-ичинг» дея буюрилгандир. Овқатдан кейин ҳарорат кўпроқ ҳис қилинганда ҳам бироз сув ичиш мумкин.
4. Янги ва тоза овқатлар тановвул қилиш:
Овқатларни пиширилгандан кейин дарҳол тановвул қилиш керак ва эртанги кунга қўймаслик зарур. Эртанги кунга қўйилган таомнинг устида микроблар пайдо бўлади ва таомнинг шаклини/хусусиятини ўзгартиради. Овқат иситилганда эса, янги кимёвий реакциялар пайдо бўлиши натижасида фойдадан кўп зарар беради. Иситилган овқатнинг хусусияти ўзгаради, ҳазми оғирлашади ва ҳатто имконсизлашади. Пайғамбаримиз ўтган кундан қолган ва эртанги кунда иситилган таомни асло емасдилар.
Рамазон дастурхонларининг тожи: Ҳурмо
Инсон озуқа ўлароқ фақатгина ҳурмо ейиши мумкин. Инсон вужуди учун керак бўлган барча витаминлар ҳурмода мавжуддир. Ҳурмо ишончли жойлардан олиниши керак. ГМОсиз (гени ўзгармаган) эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Ҳурмо ювилмасдан ва пўсти билан биргаликда ейилиши керак. Бир кунда 1-5 дона ҳурмо данагини ютиш жуда ҳам фойдали бўлиб, хусусан, ичак танбаллигига ва басурга (геморройга) қарши қўл келади. Ҳурмонинг пўстлоғидаги микроблар соғлом бир инсоннинг ичагида бўлган микроблар билан бир хилдир. Ҳурмо ювилмасдан ейилганда ичакка фойдали ҳисобланган микроблар экилган бўлади. Бундан ташқари ҳурмо фолиевая кислота манбаидир. Ҳурмо қон ишлаб чиқаришни тузатади ва темирни кўпайтиради. Ҳурмо бир маҳал ўлароқ ва фақат ўзи ейилиши керак (сув ёки кўк чой билан истеъмол қилиниши мумкин). Пайғамбаримиз с.а.в. бир маҳалда ҳурмони қовун ёки тарвуз ёхуд қаймоқ билан биргаликда ер эдилар. Дунё неъматларидан фойдаланиш керакми? Аллоҳ буларни бизга ризқ сифатида берди. Нега буларни ўзимизга харом қилаяпмиз?
Мусулмонлар овқатланишнинг фарзларини унутдилар. Овқатланишнинг биринчи фарзи овқатнинг қаердан келганлигини ва сифатини ўрганишдир. Иккинчи фарзи эса, тоамланишдан олдин “Бисмиллоҳ”, дейишдир. Ўрганилмасдан ҳеч нарса оғизга олинмайди (ейиладиган нарсалар, ичимликлар, дори ёки тиш пастаси). Агар таом тадқиқ қилмасдан ейиладиган бўлса, “бисмиллоҳ” демасдан “астағфируллоҳ”, деб ейиш керак. Чунки бисмиллоҳ фақатгина тозалигидан ва ҳалоллигидан амин бўлинган озуқага айтилади. Мусулмон киши ўзини хилма-хил овқатларга ўргатмаслиги керак.
Мусулмонлар яратилган барча таомларни емасликни неъматга қарши ҳурматсизлик, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки Аллоҳ бизга жуда кўп озуқа бермади. Ўзимиз овқат турларини кўпайтирдик.
Дунёнинг ҳар иқлим ва минтақасида ўша жойга махсус, экологик бир муҳит бордир. Инсон фақат ўзи яшайдиган экологик муҳитда ўсадиган ўсимликларни ёки ҳайвонларнинг гўштларини истеъмол қила олади. Чунки ўзи учун энг уйғун озуқа шудир. Аммо инсон ҳар таомни, ҳар доим истеъмол қила оладигани озиқлар ўлароқ кўрмаслиги керак. Озиқ овқатлардан ўзи учун энг уйғун бўлганларини танлаши ва истеъмол қилиши керак. Бугун мамлакатимизда дунёнинг ҳар томонидан бир-биридан фарқли маҳсулотлар келмоқда. Лекин бу минтақада яшаган халқнинг ҳазм тизими, бу маҳсулотларни сингдиришга мос эмас. Албатта Қуръони Каримда зикр қилинган егуликлар булардан мустаснодир. Булар ҳамма учун уйғун ва жуда ҳам фойдалидир.
Овқатларни имкон қадар оз турда истеъмол қилиш ҳам ҳазм ҳамда соғлик учун муҳимдир. Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) бир маҳалда бир тур овқат ер эдилар ва ўчоқда битта қозон қайнаши кераклигини айтардилар. Ҳаётлари бўйича еган овқат турлари жуда оз эди. Бизлар учун ҳам энг тўғри овқатланиш усули мана шудир. Камбағал ёки бой бўлсин, Аллоҳнинг қонунлари ҳамма учун бир хилдир. Бой киши мутавозеъ бир шаклда ейишни билиши керак. Камбағал ҳам ўз ҳолидан шикоят қилмаслиги керак.
Ойдин СОЛИҲ
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 08-Iyul-2013, 12:24 | Message # 42 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Ҳўш, оз турда овқатлансак, витамин танқислиги пайдо бўлмайдими?
Витамин ва минерал танқислиги ўртага чиқмасин десак ичак соғлом бўлиши керак. Соғлом бўлиши учун эса тиббий дори ва антибётиклар ишлатилмаслиги ва кўп овқат ейилмаслиги керак. Ўшанда ичакдаги табиий микрофлора бутун витамин ва зарурий моддаларни ишлаб чиқаради.
Рисоладаги Рўза қандай бўлиши керак?
Рамазонда овқатланиш қоидаларига эътибор бериш Рамазонни баракатли, ҳузурли ва маънавиятли бир тарзда ўтказиш учун жуда муҳимдир. Ёз фаслига тўғри келган бу Рамазон вақтларида саҳарлик эртароқ, ифтор эса кечроқ қилинмоқда. Шу сабабли Рўзани қуйида кўрсатилган дастурга мос равишда тутиш фойдали бўлади:
Саҳарликда лимонли сув ичиш керак ва ҳурмо ейиш керак. Ҳурмонинг ўрнида пўстлоқлари билан биргаликда анжир ёки бирон бир мева еса бўлади.
Ифторда аввал сув ичиш, ундан кейин бир турли мева ейиш мумкин. Мева ейилгандан кейин шом намози ўқилади ва ифтор давом эттирилади. Ифторда энг кўп икки хил овқат ейиш мумкин. Шўрва, салат ва овқат. Овқатдан кейин сув ёхуд бошқа ичимликлар ичилмайди. Чунки ичимликлар ошқозон сувини сайёзлаштиради ва ҳазм заифлайди. Икки соатдан кейин оз-оз сув ичса бўлади. Шакари оз янги ҳозирланган қаҳва ҳам ичиш мумкин.
Рамазонда саҳарликда дастурхондаги турли-туман таомларни еб, оғиз ёпилгандан кейин ухлаш ҳазмсизликка сабаб бўлади ва иштаҳани очади. Шунинг учун рўза қийин ўтади ва ифторда кўпроқ овқат ейишга эҳтиёж сезилади. Саҳарликда сув ичиб ҳурмо ейдиганларнинг рўзаси енгил ва осон ўтади. Шунингдек, саҳардан кейин ётмайдиганлар саҳарликда енгил нонушта қилишлари ҳам мумкин. Фақат бу вазиятда ифтор ҳам енгил бўлиши керак. Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) баъзан муқаддас уч ойлар давомида саҳарлик ва ифторда фақатгина сув ичиб, ҳурмо еганлар. Бундай рўза тутиш усулининг нақадар таъсирли ва раҳматли эканлигини Рамазонда 10-15 кун саҳарлик ва ифторда фақат лимон суви ичиб, ҳурмони седана ёғи ва зайтун ёғига ботириб еб, синаб кўришингиз мумкин.
Бу метод бўйича тутилган рўза қон ишлаб чиқаришга хусусан гематокритнинг (яъни қондаги гемоглобин ва эритроцит миқдорининг) ортишига ёрдам беради. Бизнинг урф-одатда ифтор дастурхони хилма-хил ва муҳташамдир. Хатто биз буни Рамазон баракати ўлароқ кўрамиз. Таом турлари ортади, меҳмонларга яна ҳам кўп овқатлар едира бошлаймиз. Рамазонда инсонлар семира бошлайди ва кўпроқ мизғий бошлайди. Бундай вазиятда инсон семиришини соғлиққа қовушганлиги билан боғлайди. Бугун инсонлар рўзанинг моҳиятини унутгани учун бу айтганларимиз рўй бермоқда. Тарихда ҳам бу айтганларимизнинг мисолларини кўриш мумкин. Усмонли салтанатининг сўнгги кунларида суннатга мос тарзда овқатланиш қоидалари унутилди ва дастурхонларда бирдан кўп турдаги таомлар қўйила бошлади. Овқатланиш зиёфатга ва кўнгилочар машғулотларга айланди. Менимча, Усмонли салтанатининг охирги даврларида иймоннинг сусайиши ва императорликнинг чўкиши сабабларидан бири – дастурхонлардаги бу ўзгариш эди.
Ҳамма нарсанинг барбод бўлиши дастурхондан бошланади. Соғликнинг, ақлнинг, ҳаё ва иймоннинг чўкиши ҳам. Кўп овқат еган киши еган овқатларини ҳазм қилолмайди. Ҳазм бўлмаган овқатларнинг метаболик чиқиндилари вужудда тўпланади. Қон томирларини торайтириб, ниҳоят тўсиб қўяди. Мияда қон ва суюқлик циркуляцияси секинлашади. Неврологик ва психологик муаммолар пайдо бўла бошлайди ва вазн ортади. Инсон вазни ортганча, ўзининг фикрлаш ва тушуниш қобилиятини, ақлини мувозанатли бир даражада йўқотади. Ақл йўқолишининг изидан эса ҳаё ва иймоннинг йўқолиши келади.
Миниатюраларда ҳар замон Усмонли султонларини семиз эканини кўрамиз. Усмонли султонлари ғайратли/меҳнаткаш эдилар. Асло танбал эмас эдилар. Кичиклигидан қатъий интизом, мувозанатли овқатланиш, дин ва илм ўрганар эдилар. Жанг ўйинлари ўйнар, отга минар, қилич қўллашни ўрганар эдилар. Лекин расмларда улар кайфу-сафога берилган семизаклар/бақалоқлар каби кўрсатилади. Йилдирим Боязид каби султонларнинг умри от устида, жангларда кечган. Бундай ҳаёт тарзига эга бўлган султонлар қандай қилиб семиз бўлиши мумкин? Албаттаки қуруқ ва мускулли, катта ва ҳайбатли эдилар. Биз уларни расмларда семиз кўришга ўрганиб қолдик. Аммо бу расмларни ким чизаётганлигини ҳеч ҳам текшириб кўрмаймиз…
Бугунга қайтадиган бўлсак, баъзи семиз одамлар буйрак касаллигига чалинган бўлишлари мумкин. Бу беморларнинг организми метаболик чиқиндиларни чиқариб ташлай олмагани учун бу чиқиндилар ёғ ҳужайраларида тўпланади.
Яъни, баъзан семизлик инсонни касалликлардан қўрийдими? Ҳа, буйракларнинг хроник етишмаслиги учун бу қутқарувчи бир фактордир. Семизлик уларни буйракларининг ишдан чиқишидан асраши мумкин. Лекин диққатли овқатланадиганлар ва яшайганлар, бу билан буйракларини асрайдиган шуурли кишилар семизликка маҳкум эмаслар. Аммо кишининг буйраги соғлом бўлса-ю, ўзи семиз бўлса, бу вазиятда гипотироид ривожланиши ва метаболизмнинг сусайиши билан семизликдан қутилиш бундан кейин яна-да қийинлашади. Лекин қон группаси В (яъни 3-қон гуруҳи) бўлган инсонлар табиатга боғлиқ тарзда семизликка майлли вужудга соҳибдирлар…
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 09-Avg-2013, 03:15 | Message # 43 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Саримсоқ ютишга одатланиш керак. 3 донадан 21 донагача кўпайтириш мумкин. Бу тарзда йилда бир марта 21 кунлик саримсоқ курслари олиш мумкин. Имкони бўлса, 21 кунлик курсларда 10 кун давомида ҳар куни кечқурун бир бош саримсоқ, 1 чой қошиқ седана, 1 чой қошиқ қичитқи ўти уруғи туйилиб, 1/4 чой қошиқ занжабил қўшилади, асал билан аралаштирилиб, оч қоринга ейилади. Ҳар куни кечқурун 1-3 дона саримсоқ ютишга умр бўйи одатланиш керак. Пиёз ва саримсоқ саратон (рак), аллергия, оғир юқумли касалликларга ва генетик мутацияларга қарши тананинг чидамлилигини оширади. Сийдик, балғам, ўт ва ҳайзни тўкади, яллиғланишни қуритади, зарарли микроб ва гижжаларни ўлдиради, безларни ва қонни тозалайди, қон босими, холестерин ва қондаги қанд меъёрини назоратга олaди. Ҳар куни эрталаб янги сиқилган сабзавот ёки мева сувини ичиш, мева ва сабзавот ейиш қон ва аъзоларни тоза тутади, юракни дам олдиради, феъл-атворни гўзаллаштиради, уйқу ва ейишни камайтиради, тана соғлигини, қувватини ва тетиклигини сақлайди. Тарвуз мавсумида тарвузга барча касалликларга қарши катта неъмат сифатида қараш, уни уруғлари билан ейиш ва пўстининг сувини сиқиб, кунига 1 стакан ичиш керак. Тарвуз буйрак тошларини туширади, жигар ва ичакларни қувватлантиради ва тоза тутади. Огоҳлантириш: Сабзавот ва меваларнинг генлари ўзгартирилмаганини олишга эътибор қилиш керак. Тоза зайтун ёғининг фойдаларини санаб чиқиб бўлмайди: қондаги қанд ва холестеринни мувозанатга солади, геморрой, жигар ва буйрак тўқималарини; ич ва ташқи яраларни тузатади. Саратондан (ракдан) сақланиш ва сафро (ўт пуфаги) тошларини эритишда таъсирли восита; томир очувчи ва тозаловчидир. Зайтун ёғидан максимум фойда олиш учун янгилигида истеъмол қилиш керак. Ҳафтада 1-3 марта кўкат билан мизожга тўғри, яъни қон гуруҳига мос бўлган гўшт ва 1-2 марта балиқ ейиш ҳазмни осонлаштиради, иммунитет тизимини қувватлантиради, метаболизмни тузатади. (“Гўшт” бўлимига қаранг.) Тухум фақатгина янгилида (1-3 кунлигида), кўпи билан 9-10 кунлигида ейилиши керак. 10 кунлик ёки ундан ошган тухум ёки 5 дақиқадан кўп қайнаган тухум, ёки пастеризация қилинган тухум заҳарли ва аллергия берувчи ҳисобланади. Туриб қолган тухум авваллари фақат цемент қилишда ишлатилар эди. Қон айланишини тузатиш ва муҳофаза қилиш учун ҳар баҳорда зулук қўйиш, ёз ва қишда ҳам хожамот килиш керак. (“Зулук давоси” ва “Xожамот” бўлимларига қаранг.) Ҳазм бузилмаслиги, танага токсик қолдиқлар йиғилмаслиги ва жигар касалликларига чалинмаслик учун: Сут маҳсулотларини балиқ, товуқ ва гўшт билан бирга емаслик керак, Нўхот, ясмиқ ва ловияни қатиқ билан емаслик зарур, Ошқозон ва ичакларда газ ҳосил қиладиган нарсалардан, Тайёр сосиска, салями, колбаса каби аралаш гўшт маҳсулотларидан, “Fast-food” таомларидан, Музлатилган тайёр маҳсулотлардан, Микротўлқинли печда тайёрланган таомлардан, Қўшимчали маҳсулотлар ва консервалардан узоқ туриш керак Ойдин СОЛИҲ
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 16-Avg-2013, 03:16 | Message # 44 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Соғлиқни сақлаш учун умумий тавсиялар
Тонг отишига 1-2 соат қолганда уйқудан уйғонмоқ лозим ва кун ботишига 1-2 соат қолганда ухламаслик керак. Бу соатларда ухлаганларнинг уйқу, чарчоқ, эринчоқлик ва касаллиги ортади. Чунки бу пайтда инсон организмидаги тизимлар мувозанатини таъминлаш учун керакли бўлган гормонлар ишлаб чиқарилади. Уйқуда эса бу жараён секинлашади. Бу ҳолат жисмоний, руҳий ва психологик безовталикни юзага келтиради. Ҳар касалликнинг негизида етарли бўлмаган ҳазм ва ҳазмсизлик бўлгани учун занжабил, тошчўп (жамбул), қоразира, далачой, хантал, зарчуба, кардамон (ҳил) ва қалампирни навбатма-навбат доим истеъмол қилиш керак. Булар овқат ҳазмини осонлаштириб, ошқозон ва ичакларни қувватлантиради, бу аъзолардаги микрофлорани нормаллаштиради, яллиғланиш жараёнини тўхтатади, гастритга, ҳатто H. Pylori инфекциясига барҳам беради. Бош оғриғи, ошқозонда ҳазмсизлик, кекириш, ачиш бўлса, қон босими ва қанд миқдори ошиб кета бошласа, энг тўғpи муолажа еганларини қусишдир. Қусиш учун 1 ош қошиқ зайтунёғини 1 стакан илиқ сув аралаштириб ичса, кифоя қилади. Қусишда қийналганлар ошқозоннинг устига илиқ сув тўлдирилган халта қўйиб, икки бармоғини оғзига тиқиб, қусиш ҳиссини уйғотишлари мумкин (“Қусиш” бўлимига қаранг). Ойда бир ёки икки марта қусилса, ошқозон тозаланади ва қувватланади. Ошқозони заиф бўлган “А” қон гуруҳи соҳиблари учун мазкур тавсия жуда муҳим. Момоқаймoқ (cачратқи), баргизуб (подорожник), қичитқи ўти ва ёввойи семизўти ошқозон, ичак ва жигардаги ҳазмни яхшилаш учун, умуман ҳазм ва қон ишлаб чиқариш каби барча жараёнларни тўғрилаш учун, қисқаси барча касалликларга қарши дори сифатида истеъмол қилиниши керак. Кўкатлар истеъмол қилишни кўпайтириш керак. Индов, исмалоқ куртаги, сачратқи, селдир, петрушка, семизўти каби турли кўкатларни сабзи, қизил лавлаги, пиёз, лимон сувларини ва зайтунёғини қўшиб, салат шаклида ҳар куни истеъмол қилиш керак. Ични қотириб қўймасликка эътибор қилиш керак. Соғлом бўлишни xоҳлаган киши катта ҳожатга чиқмасдан туриб, иккинчи бир овқатни емаслиги керак. Тарвуз, анжир, грейфрут, узум каби мевалар, сабзи ва яшил баргли сабзавотлар ичакларга ҳузур баҳш этгани учун, таом сифатида ейилиши мумкин. Бу қоидага умр бўйи риоя этиш лозим Ойдин СОЛИҲ
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 16-Avg-2013, 03:21 | Message # 45 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
|
Уйқу Уйқуда босинқираш ва ёмон туш кўриш мияда қон ва сув айланишининг бузуқлигига ишорат. Жигар, қон ва томирларни тозалаш, саунага бориш, хожамот қилиш, зулук қўйиш бу ҳолатдан қутулиш учун кифоя қилади. Уйқуда тишларини ғичирлатадиган катталар эпилепсия (тутқаноқ) касаллигига дучор бўлиши мумкин. Болаларнинг уйқуда тиш ғичирлатишлари кейинчалик қолиб кетади. Қишда қуёш нури камлигидан, таомларнинг оғирлигидан уйқу кўпаяди. Фақат озиқланиш қонун-қоидаларига риоя қилган ва рўза тутганларнинг ҳолати қишда ҳам ўзгармайди. “Кам е, бемалол ухла” (Мақол). Кўп ухлашдан қутилиш учун ейишни камайтириш, саунага бориш, арпабодиён, зиғир уруғи, қоразира ва сано истеъмол қилиш керак. Ухлай олмаётганлар эса ҳаммомга тушишлари, уйқуга ётишдан аввал асал шарбати, буғдой ёки арпа суви ичиш, ёки униб чиққан арпа ейиш, бош терисига зайтун ёғи суриш, райҳон ва валериана ҳидлаш ва хожамот қилишлари керак.
|
|
| |