Haqiqiy tibbiyot ( Doktor Oydin Solih)
|
|
ROBIYA | Date: Yakshanba, 26-Avg-2012, 12:45 | Message # 16 |
Group: Muslima
Messages: 2503
Status: 
| mashalllah mashi zor bolim bopti rosa kop foydali narsala borekan rahmat qizlar qolila dard kormasin yana yangilarini kutip colamiz
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 27-Avg-2012, 17:38 | Message # 17 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Анжир Ficus carcia Ҳадиси шарифда: “Агар жаннатдан келган мевани айтишим керак бўлганида, анжирни айтган бўлардим. Чунки жаннат меваларининг уруғи йўқ. Босур (Геморрой) ва суяк бўғимлари касал бўлганлар бу мевалардан ейишсин”, дейилган. Анжир барча меваларнинг фойдаларини ўзида мужассамлаштирган. Қоннинг қуюқлигини сақлайди, қуюқ қонни суюқлаштиради, балғамни кетказади. Яраларни яхшилайди, ичакларни очади ва бўшатади, барча касалликларга шифодир. Ҳар куни эрталаб узум сиркасида 8-10 соат турган 3 дона қуруқ анжир еган киши, иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан омон бўлиб, сафродан зарар кўрмайди. Ҳар куни тоза зайтун ёғи ичида бир кеча турган 3 дона анжир еган киши жигар касаллигига учрамайди. Анжир жигар, талоқ, буйрак, қовуқдаги тиқилишларни очади. Ичакларни ишлатиб, бегона микробларни чиқариб юборади, соғломларини жойлаштиради. Саратоннинг олдини олади. Янги анжирни ювмасдан, пўсти билан ейиш керак. Ювиш керак бўлса, ювилганидан кейин 3-4 соат кутиш керакки, устидаги фойдали микроблар кўпайсин. Ҳафтада 1-3 кунни фақат анжир билан ўтказиш жуда фойдали.
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 11-Sen-2012, 15:02 | Message # 18 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Дафна дарахти Дори тайёрлашда дарахтнинг барча аъзолари қўлланилиши мумкин. Дафна барглари майдаланади, кепакли буғдой уни билан ярим-ярим қилиб аралаштирилади ва сирка билан хамир қилинади. Бу хамир ҳароратли шишларга сурилади. Яллиғланишнинг олдини олади, ҳароратни туширади, оғриқни қолдиради. 20 гр дафна барги 1 литр сувда 3 дақиқа қайнатилади ва 30 дақиқа дамланади. Сузилганидан кейин 3 кун давомида ютумланиб ичилса, бўғимларни тозалайди. Бу дорининг хаммомда ишлатилиши самарадорликни янада оширади. 100 гр дафна барги 3 дақиқа қайнатилади ва 30 дақиқа дамланади. Совуққа яқин иссиқ сув билан аралаштирилиб, бу сув ичига ўтирилади. Бу сийдик йўлларининг қизишини кетказади, қовуқ ва бачадон касалликларига фойда беради. Дафна дарахти пўсти ва меваси туйилади, ярим-ярим аралаштирилиб кунда бир марта 4-6 гр ичилса, буйрак тошларини парчалайди ва туширади. Бу амалиёт 3 кун кетма-кет қилинади, бир ҳафталик танаффуслар билан 3-5 марта такрорланиши мумкин. Аммо бу муолажани ҳомиладор аёллар қўлламасликлари керак, акс ҳолда, ҳомиласи тушиши мумкин. Дафна меваси туйилади, асал билан ярим-ярим аралаштирилади ва эрталаб-кечқурун бир неча чой қошиқ ейилса, бош оғриғи сурункали бўлса ҳам, оғриқни кетказади. Дафна ёғи шиш ва оғриган бўғимларга сурилса, оғриқни тўхтатади, қулоққа томизилса ёки бош терисига сурилса, қулоқ ва бош оғриғига фойда беради. Майдаланган дафна баргини ҳидлаш, аксиртириб мияни тозалайди. Дафна ёғи тайёрлаш: Янги дафна барги ва мевалари 3 тенг гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳ кастрюлга зич жойлаштирилади ва устини ёпар даражада зайтун (ёки кунжут) ёғи қуйилади. Буғланиши тугагунича паст оловда қайнатилади ва ёғи сузиб олинади. Кейин навбат билан иккинчи ва учинчи гуруҳдаги дафна барги ва мевалари ҳам худди шундай қилинади. Ёғ шиша идишларга солиниб, идишнинг оғзи ёпилади ва ёғ зарурият туғилганда олиниб, ишлатилинад
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 17-Sen-2012, 02:20 | Message # 19 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
Зайтун дарахти Зайтун баргини чайнаш оғиз яраларига фойдали. Зайтун баргини қайнатиб, суви билан ғарғара қилиш тиш миликларни қувватлантиради ва тиш оғриқларини кетказади. Ичиш эса юқори қон босимини ва қондаги қандни туширади. Зайтун ёғи Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, сочни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади. Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурилса, оғриқни тиндиради ва яхшилайди.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 16:07 | Message # 20 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Қизил лавлаги 1. Қизил лавлаги сувини ичиш бачадондаги фиброма ва миомалар ҳамда кўз пардасини эритади, юксак қанд ва ҳароратни туширади; 2. Простатит, туберкулез ва асаб касалликларига фойдали; 3.Қизил лавлаги сувини ичаётиб 30-50 граммдан бошлаб 400 граммгача чиқариш мумкин. Аввалига 50 гр қизил лавлаги 150 гр сабзи суви билан аралаштирилади, сўнг 75 гр қизил лавлаги 125 гр сабзи суви билан, сўнг 100 гр қизил лавлаги 100 гр сабзи суви билан, кейин эса соф қизил лавлаги сув билан аралаштирилиб ичилади.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 16:09 | Message # 21 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Занжабил Zengiber officinale Жигар, ошқозонни иситиб, қувватлантиради, ҳазмни осонлаштиради, ичакларни кучли қилади, қусишнинг олдини олади, ошқозондаги балғамни парчалайди ва яллиғланишни кетказади. Қон босимини нормаллаштиради, қон айланишини яхшилайди, терлатади ва иссиқни туширади. Жинсий орзуларни амалга оширади. Давомий занжабил истеъмол қилиш саратон (рак)нинг олдини олади. Ичак касаллигига дучор бўлганлар, кўричак жарроҳлигини ўтказганлар занжабил кукунини чой, сут ва таомлар билан бирга кунига 2 гр.гача (1чой қошиқ) истеъмол қилишлари мумкин. Оқ ундан қилинган ширинликлар, нон ва нон маҳсулотларига занжабил қўшилса, зарарини камайтиради. Янги занжабил қирғичдан ўтказилиб, асал билан айни миқдорда қoриштирилади ва ҳар куни таомдан аввал 1-2 қошиқ ютилади. Ёки янги занжабил суви кунда 1-2 қошиқ ичилади. Таомдан аввал ёки ҳазмни қувватлантириш учун таомдан сўнг ҳам ичиш мумкин. Ошқозон ачиши ва жиғилдон қайнашини кетказиш учун ва ҳазмсизликка қарши таомдан аввал ёки кейин янги занжабилни тишлаб ейиш керак.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 16:13 | Message # 22 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Кўк чой Кўк чой кўр ичак (колон), ошқозон, жигар, ўпка, кўкрак ва тери саратон (рак) ларидан асрайди. Юксак қон босимини туширади, паст қон босимини кўтаради. Қонни тозалайди, юрак ва асаб тизимини дам олдиради. Концентрация (фикрни бир жойга жамлаш) қобилиятини ижобий томонга йўналтиради. Таомдан аввал ёки ундан алоҳида асал билан ёки ўзини ичиш мумкин. Фақат кўк чойни 1 дақиқадан ортиқча дамламаслик керак, акс ҳолда фойдали хусусиятларини йўқотади. Xушбўй (табиийга ўхшаш ҳиди билан) яшил чой ишлатмаслик керак.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 14-Fev-2013, 03:37 | Message # 23 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ
Кўз касалликлари мия, ошқозон, ингичка ичак, жигар, ўт пуфаги ва буйрак билан боғлиқ. Аввал бу аъзолар даволанади. Тана соғлом бўлса, кўз ҳам ўткирлашади. Оёқнинг бош ва кичик бармоғидан ташқари 3 тa бармоқдаги оғриқ кўз безовталигига ишоратдир. Кўзга ҳазмсизликдан ҳам кучли душман йўқ.
Даволаш: Ҳафтада 1-2 марта кўзга 1-3 томчи дафна ёғи, зайтун ёки чўпонтелпак ёғлари томизиш кўз касалликларига фойда беради ва кўзни касалликдан асрайди. Кўзга кунда 1-3 марта 1-3 томчи лимон суви томизилади. Бу 8-10 ҳафта давом этилса, кўзни тозалайди, тузни кетказади, кўз иссиғини туширади, кўзни қувватлантиради. Лимон суви умр давомида ишлатилиши мумкин. Кўзёши xалтаси ичига 1 томчи асал қўйиш, кўзларга таъсирли фойда беради.
Ёки: Петрушка, чўпонтелпак ёки кўк чой дамланиб кўзларга компресс қилади кейин бир томчи асал ёки янги лимон суви томизилади.
Ёки: Пиёз ёки саримсоқ сувига айни миқдорда асал аралаштирилиб кўзга эрта-кеч 1-3 томчи томизилади. Ҳар оқшом чаккаларга седана ёғи сурилади.
Бу амаллар асносида, кунда 2-3 марта, сабзи сувига 7-10 томчи седана ёғи қўшиб, ичилади. Заъфарон суви ичиш кўзни қувватлантиради, катарактадан сақлайди, томир тиқилишларини очади. Заъфарон суви: 1 тутам заъфаронни 200 гр сув билан аралаштириб, бир кун турганидан кейин сузиб тайёрланади. Гречихани қайнатиб ичиш, кўзларга она сути ёки янги соғилган сигир сути томизиш, дуккакли унидан хамир қилиб қовоқлар устига қўйиш, бурунга чўпонтелпак ёки анфия (тамаки) тортиш, қулоқлар орқасидан ёки бошнинг орқа томонидан қон олдириш кўз босимини туширади. Елка, қулоқ орқасидан, бўйиндан, энса чуқурининг пастроғидан, бошдан, бел ва думғазадан хожамот қилиш. Чаккаларга зулук қўйиш - томир тиқилиши, кўришнинг хиралашиши, кўз босимининг юксалиши, катаракта бошланиши, кўз жарроҳлиги ўтказган ёки йиқилиш натижасида яраланган кўзни тозалайди, қувватлантиради ва қон айланишини тузатади.
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 17-Fev-2013, 14:53 | Message # 24 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Таом ейишда "Бисмиллоҳ"нинг аҳамияти
Таомни ейишга "Бисмиллахир-рохманир-рохийм" билан бошламоқ керак. “Таомга "бисмиллаҳ” билан бошлаб, сўнгида "Алхамдулиллаҳ" деганнинг дастурxондан турмасданоқ гуноҳлари кечирилади." (Тобароний). Бизнинг тановул қилганимиз бутун емак ва таомларларнинг 60-90 фоизи сувдан таркиб топган."Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси таомлардаги сув тизимини мутаaссир этиб, уни мусбат энергия билан тўлдиради. ("Сув" бўлимига қаранг). Бу калималарнинг таъсири таомнинг ҳар заррасида зоҳир бўлади. Емак 3 та ҳазмни кечиб, 4-нчи ҳазмга келганда, ҳужайралар бу емаклардан (метахондрияларда) зикр ишлаб чиқаради. "Бисмиллaхир-рохманир-рохийм" калимаси - емак ейила бошлагандан тортиб, то зикр ишлаб чиқишгача - бутун жараённи муҳофаза қилади, уни осонлаштиради. Таомни ўнг қўл билан ейиш керак. Пайғамбаримиз (с.а.в) "Таомни ўнг қўлингиз билан енг, чап қўли билан шайтон ейди", деганлар. Умар бин Аби Саламa дейди-ки, "Пайғамбаримиз менга: Ўнг қўлинг билан е, ва олдингдан е, деди" (Муслим, "Ашриба",108). Таомни ўнг қўл билан ейишнинг маъноси, фикри ожизимизча, шу: инсон вужуди бир энергия манбаи ўлароқ, магнитга ўхшайди: унинг ўнг тарафи, асосан, позитив, чап тарафи, асосан, негативдир. Одам таомни ўнг қўли билан еса, емак позитив энергия таъсирида бўлади ва у вужуд манфаати учун харжланади. Чап қўл билан ейилган емак эса, негатив энергия таъсирида бўлади ва у вужуднинг зарарига ишлайди. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 17-Fev-2013, 14:55 | Message # 25 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Tирноқлар
Қони заҳарли инсоннинг тирноқлари қалин, чизиқли, кулранг ёки доғли бўлади. Ичаклардаги бузилиш ва темир етишмаслиги тирноқ тагидан билинади. Тирноқларини олмаганлар ёки тирноқ еганларнинг анча-мунчаси руҳий мувозанати бузилган инсонлар экани тасбит этилди. Қўлнинг каби оёқ тирноқларининг ҳам аҳамияти катта. Вужуддаги энергия оқими хатлари (линиялари) тирноқнинг икки ёнидаги акупунктур нуқталаридан бошланади. Масалан, қўлнинг кичик бармоқ тирноғининг ён томонидан - юракка, ишорат бармоқ тирноғидан - қалин ичакка, бош бармоқ тирноғидан - ўпкага, узук бармоқ тирноғидан - нозиқ ичакка кетган энергия хатти (линияси) бошланади. Ўрта бармоқ тирноғидан эса бутун энергия хатт(линия)ларини бирлаштирган энергия оқими бошланади. Ҳар бармоқнинг тирноғи уларга боғланган аъзонинг соғломлик ҳолатини кўрсатади. Бармоқлар - инсоннинг маънавий оламининг ойнаси: ўрта бармоқ - дин, узук бармоқ - ахлоқ, кичик бармоқ - юрак ҳолатини билдиради. Узук бармоқ, масалан, бармоқ эгасининг ингичка ичагининг соғлиғи билан бирга ахлоқи ҳақида ҳам билдиради. Демак, инсон ахлоқи унинг еган таоми ва ҳазми билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Бармоқларнинг маънавий даражаси бор. Шу сабабли Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ойишаи Сиддиқа (р.а.) онамиздан ривоят этилган ҳадисда шундай дейдилар: “Эй, Ойша, тирноқларингни олганингда ўрта бармоғингдан бошла, кейин кичик бармоқ, кейин бош бармоқ, кейин ўрта бармоқнинг ёнидаги бармоқ, кейин шаҳодат бармоғингга ўт, бундай тирноқ олиш бойлик беради“. Албатта, бу тирноқ олиш шакли фақат мол бойлиги билан алоқали эмас, жуда кўп ҳикмати борлиги муҳаққақ. Пайшанба куни асрдан сўнг ёки жума куни таҳоратли тирноқ олиш суннат: “Бирор кимса жума куни тирноқларини олса, унинг танасига шифо келади, касалликлардан қутулади“ (Ҳадис).
«Ҳақиқий Тиббиёт»
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 19-Fev-2013, 16:11 | Message # 26 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Соч тўкилиши Соғлом кишида ҳар кун тақрибан 20 соч донаси тўкилади. Қон заҳарли бўлса, соч томирларини қуритади ва ортиқча соч тўкилиши майдонга келади. Янги тўкилa бошлаган сочларни қутқариш мумкин. Лекин узоқ давом этган калликдан кейин соч чиқишини кутиш - қуриган дарахтдан мева кутиш кабидир. Қуриган соч тухумларининг яна жонланиши имконсиз. Кимёвий модда ишлаб чиқарган фабрикаларга, катта йўлга яқин жойда яшаш, компьютерда кўп ишлаш, микротўлқинли печлар, тозалик моддалари, кортизон ва туғишни бошқариш таблеткаси, антиревматик, антидепресан ва бошқа дорилар, кимёвий соч бўёқлар ва шампунлар қўлланмоқ соч тўкилишига сабаб бўлади. Шампунлар таркибида остроген гормонсимон кимёвий моддалар, ароматлар ва эритувчилар бўлгани учун умумий соғлиқни хавф остига қўйгани каби, сочнинг кирланишига ва тўкилишига ҳам сабаб бўлади. Шампун ишлатган ҳар ким аввал ҳафтада 1, кейин 2, кейин ҳар кун сочини ювишга мажбур бўлади. Бу ҳолат шампуннинг тозаловчи эмас, кирлатувчи эканини очиқдан очиқ кўрсатмоқда. (Др.Ойдин Солиҳ)
Соч Сочлар миянинг умумий ҳолатини кўрсатади. Мияси соғлом ва қувватли бўлганларнинг сочлари болаликда - сарғиш, балоғатга етганда - қизимтир, ёшликда - қаҳваранг бўлaди ёки қораяди. Теп-текис ёки жингалак эмас, ўртача бўлади; жуда қалин ва сийрак эмас, ўртача қалинликда бўлади. Киши каттаргани сайин сочлар секин-аста сийраклашади ва оқаради. Соғлом кишининг сочи ёшликда ва қариликда тез ўсади. Буюкларимиз соч - сафодан, тирноқ - жафодан ўсади, дейишган. Соч эркакларда ақл ва энергия ҳолатини, аёлларда эса аёллик, шафқат ва марҳамат сифатларини кўрсатади. Соч ҳолати жигар, ўт пуфаги, юрак, ўпка, тухумдон, ичаклар, буйраклар ва сийдик йўллари билан боғланган. Жигар ва ўт пуфаги соғлом бўлмаса, бошнинг ён тарафларида соч тўкилиш бошланади. Буйрак ёки юрак заиф бўлса, бош ўртасидаги сочлар сийраклашади ва зaифлашади. Ўпкалар касал бўлса, сочлар қуруқ ва жонсиз бўлади. Тухумдон касал бўлса, соч учлари иккига айирлади ва соч синувчан бўлади. Метаболизм қолдиқлари сочлар ва тирноқлар воситасида ташқари чиқаради. Қолдиқлар қон воситасида тирноқларга ва соч илдизларига, кейин соч толаларига юборилади. Тирноқлардан ҳам бир неча касаллик ташҳис қилиниши мумкин. Қанд касаллигида, гормон бузилишида, бўғин, суяк, буйрак ва ўпка касалликларида, метаболизм бузилиши, қонсизликда тирноқнинг ранги, шакли, қалинлиги, нозиклиги, синувчанлиги, тез ёки секин ўсиши ўзгаради. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 19-Fev-2013, 16:12 | Message # 27 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Даволаш Ҳадиси Шарифда: “Сочларингизнинг сизда ҳаққи бор. Уларни таранг ва ёғланг” дейдилар. Ҳазрати Али (р.а.) “Тароқ ишлатишга қаранг. Тароқ ғам, вабо ва фақирликни кетказади, кўзларни қувватлантиради”, дейди. Инсон анатомияси ва физиологияни билган киши, бу сўзларнинг маъносини тушунади. Билмаган киши эса буларга ишониши кифоя қилади. Тароқ тахта ёки суяк каби табиий нарсалардан бўлиши керак. Сочларни тараш бошнинг ўртасидан бошланади аввал ўнг, кейин чап томонга ўтилади. Зарарли таомлар умуман тарк қилинади ва табиий озиқланишга ҳаракат қилинади. Алмаштириб, арпабодиён, қалампир ва газанда чойи ичиш, янги майда қалампир, бодринг, пиёз, саримсоқ, петрушка, қоратундак сочларни қувватлантиради. Таомлар тартибга солиниши керак, жигар ва қон тозаланиши қилинади, ҳафтада 1 кун 36 соатлик очлик рўзаси тутилади. Ҳар очлик куни навбат билан елка, бўйин, бош, курак ораси, бел ва думғаза ва тиззалардан қон олдирилади. 3 ой ўтиб янада такрорланади. Ҳар баҳор ва кузда, қулоқларнинг орқасига, бўйинга, соч ўсмаган жойларга ва чиқиш ерига зулук қўйиш ҳам соч тўкилишини тўхтатадиган мўъжизавий жараёндир. Дорилар: Баҳорда 30-40 кун давомида кўкарган арпа ёки буғдой ишлатиш сочларни гўзаллаштиради, порлатади ва бақувват қилади. Кунда 1 марта ёки ҳафтада 3 марта майдаланган седана билан аралаштирилган зайтун ёғи бош теришига массаж қилиб сурилса, шампун ўрнига тухум сариғи, қатиқ суви, ёғсиз қатиқ ёки намланган кепакли нон қолдиғи ишлатилса, сочлардаги бутун муаммолар йўқолади, ҳатто оқ сочлар қораяди. Қалампирли олма сиркаси бош терисига массаж қилиб сурилса ёки лимон суви ёки қайнатилган петрушка суви билан аралаштирилиб, сочлар силанса, қувватланади ва ўса бошлайди. Қалампирли олма сиркаси учун “Қон ва Томирларнинг Тозаланиши” бўлимига қаранг. Бош терисига массаж қилиб сурилганида, соч тўкилишини тўхтатувчи, сочларнинг қалинлашуви ва ўсишини таъминловчи қувватли дорилар: Ёнғоқ пўсти печда қовурилади, майдаланади, зайтун ёғи ва 1-3 томчи гул ёғи билан аралаштириб бош терисига сурилади. Янги газанда майдаси ёки суви, сирка билан бош терисига сурилса, садаф ва кепакни йўқoтади, яраларни ёпади, сочларни қувватлантиради, порлатади. Зиғир уруғи яхшилаб қовурилиб майдаланади. Зиғир ёғи, зайтун ёғи ёки кунжут ёғи билан аралаштириб, бош терисига сурилади. 15 дона ёнғоқ + 40 дона хурмо уруғи печда яхшилаб пиширилади. Кейин 15-20 дона аччиқ бодом +30-40 дона аччиқ қалампир уруғи қўшилиб, майдаланади ва зайтун ёғи аралаштириб малҳам сифатида ишлатилади. Кепакка қарши: Бўйин ва курак орасидан қон олдириш, қулоқ орқаси ва бўйинга зулук қўйиш жуда таъсирли восита. 100 гр селдир барги суви ёки 100 гр қизил лавлаги суви 30 гр сирка билан аралаштириб 2 ҳафта давомида ҳар кун бош терисига сурилади. Бош терисига сурилган артишок суви, хусусан, ёввойи артишок (туя тикани) суви кепакни йўқотади. Ёки Бодом майдаланади ва керакли миқдорда сирка билан аралаштирилади. Оқшом бош терисига сурилади ва эрталабгача туради. Ёки Боб, кунжут, қовун уруғлари тенг миқдорда аралаштирилиб майдаланади. Кейин керакли миқдорда қизил лавлаги суви билан аралаштирилиб кун ора бош терисига сурилади. Орадаги кунларда, ичига бир неча томчи гул ёғи томизилган зайтун ёғи сурилади. Энг кучли малҳам: Тенг миқдорда майдаланиб, эланган шиша ва туйилган қора хантал, керакли миқдорда зайтунёғига аралаштирилади ва бош терисига едирилиб сурилади. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 14:24 | Message # 28 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Ҳомиланинг тушиш xавфи Ҳомилалик даврида тўхтамаётган одатий қон келиши, биринчи ойдаёқ келадиган сут ҳомиланинг тушиб қолиш эҳтимолини кўрсатувчи аломатлар саналади. Соғлом бачадон касал чақалоқни ушлаб турмайди. Кетма-кет тушиб қолаётган ҳомила замонавий тиббий усуллар билан сақлаб қолинса, туғилган чақалоқнинг лосемия ва шунга ўхшаш оғир касалликлар билан туғилиш хавфи бор. Ҳомилани сақлаб қолишни хоҳлаган аёл оғриқ ва қон келиши бошлаган заҳоти, ичакларини бўшатиб, 3 кун оч ётиши мақсадга мувофиқ (“3 кунлик очлик” бўлимига қаранг). Оғриқ ва қон келиши тўхтагандан кейингина уй ишларига қараши мумкин. Аммо овқатланмаслиги, 5-7 кун давомида, мева ва сабзавот шарбати билан озиқланиб туриши лозим. Мана шу шаклда заиф бачадон қувват қозонади. Шундан кейин ҳам ҳомила тушиши давом этаверадиган бўлса, у ҳолда муаммо бачадонда эмас, чақалоқда ҳисобланади. Бу ҳолда, чақалоқнинг туғилганидан кўра, тушиб кетгани маъқул. Ҳомиладор аёл парвариши Озғин аёллар ҳомилалик даврида 6-10 килограмм атрофида семириши нормал ҳол. Семиз аёллар эса, бу даврда семириши керак эмас, аксинча, озгани маъқул. Халқ орасидаги “Ҳомиладор аёл иккита одамнинг овқатини ейиши керак”, деган тушунча жуда нотўғри. Ҳомилалик даври яхши кечиши учун, заиф аёллар ҳам, семиз аёллар ҳам илк 3 ойни, кўп ейиш ўрнига, 3 кунлик рўзалар билан ўтказгани маъқул. Кейинги ойларда эса, еётган нарсасига эътиборли бўлиб, тўйгунича овқатланмаслиги лозим. Оч қолган она вужудида озиқ ва кислород танқислиги вужудга келади. Бу ҳолда, етарли озиқ ва ҳавога эришиш учун чақалоқ ҳаракатга тушишга мажбур бўлади. Бу эса, унинг қон айланишини тезлатади. Фаол ҳаракатлари унга жисмонан соғлом шаклланиши учун замин ҳозирлайди. Шундай қилиб, она очлиги фарзанд соғломлигига сабаб бўлади. Булардан ташқари, онанинг қилган ҳар бир жисмоний ҳаракати, спорт ёки нафасини ростлаш учун қилинган бадантарбиялари ҳам чақалоқ шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладор аёлнинг осон туғиши ва сутининг тоза бўлиши учун, илк 4-5 ой ичида кўпроқ мева, тарвуз, қовоқ, кўкатлар, пиширилмаган сабзовотлар, табиий асал, бодом, ёнғоқ каби қуруқ озуқалар бўлгани маъқул. У калций, витамин ва протеин эҳтиёжини шу моддаларга бой беда, исмалоқ, жағжағ, шивит, кашнич, қичитқи ўти, турп каби кўкатлардан, сарсабил карами, артишок ва ҳафтасига 3-4 марта, тортишига қараб, гўшт ёки балиқ каби овқатлардан таъминлаши мумкин. Яшил сабзавотлардаги мавжуд калций ва протеинлар ҳазми жуда осон бўлади. Улардаги хлорофил қондаги гемоглобинга ўхшагани учун, камқонликка жуда асқотади. Яшилликлардаги органик кислоталар фаол тозаловчи бўлгани боис, бачадон ва туғиш йўлларидаги мускулларни турли кир қатламларидан, томирларни тиқинлардан тозалайди. Ҳомиладор аёлнинг пишган овқатга унчалик эҳтиёжи йўқ. Аммо истаса, кунига бир марта ейиши мумкин. Ҳомиладорликнинг охирги 4 ойида хурмо ейиш, бир соат давомида ивитилган зиғир уруғи, саримсоқ, шафрон ва зайтун ёғи истеъмол қилиш туғишни қулайлаштиради. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 14:27 | Message # 29 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
|
Уйқу “Кўп ухлайдиган кишининг руҳи хаста, иши қийиндир”. Уйқунинг энг яхшиси 5 соатдан ошиб кетмаганидир. Нормал киши учун 6 соат ухлаш кифоя қилади. Болалар, оғир касаллар, касал ва заифлар 7-8 соат ухлашади. Кечқурунги овқатдан 2-4 соат кейин, соат 22.00-23.00дан 04.00-05.00гача ухлаш учун энг яхши пайтдир. Ҳеч бўлмаса, соат 24.00гача ётилиши ва қуёш чиқмасидан туриш керак. Ҳазрати Умар (р.а.): “Тонгда ухлашдан қочинглар! Акс ҳолда оғиз ҳиди, руҳий мувозанатсизлик ва табиат (мижоз) бузуқлиги юзага келади”, “Чошгоҳ пайтида ухлаганга уйқу ақлий нуқсонлик, аср пайтида ухлаганга эса телбалик келтиради”, деганлар. Қуёш чиқмасидан туришга ва ботмасидан ухламасликка эътибор қилиш керак, чунки бу соатларда барча аъзолар ва тизимларни ишга туширадиган ҳаётий гормонлар ишлаб чиқаради. Уйқу ҳолида барча жараёнлар секинлашгани учун гормонлар ҳам етарли даражада ишлаб чиқарилмайди. Шу тариқа кўп ухлаш гормон мувозанатсизлигига ва унга боғлиқ касалликларга, хусусан, руҳий муаммоларга сабаб бўлади. Соғлом кишилар ухласалар, нафас сони ва нафас чуқурлиги камаяди, соғлом болалар каби овозсиз нафас олишади. Соғлом бўлмаганлар эса уйқу пайтида чуқур нафас олишади. Бир неча соат давомида чуқур нафас олиш тананинг кислород-углекис гази мувозанатини бузади. Бу мувозанатсизлик баъзи касалликлар билан биргаликда астмага ҳам сабаб бўлади. Ўрин қаттиқ, ёстиқ етарли даража баланд, кўрпа юмшоқ ва енгил, хона ҳавоси тоза ва салқин бўлиши керак. Уйқунинг энг яхши шакли - ўнг ёнга ётиб бош кўкракка эгилган, тиззалар қоринга букилган, қўллар кўкракка тегиб ётган ҳолатдир. Бу ҳолат юрак, қон айланиши, қувват йиғиш ва ҳазм қилинган таомнинг ошқозондан ичакка тушишига қулайлик яратади. Ўнг тарафга қараб ётганда, ўнг бурун тешигидан олинадиган нафас камайиб, чап бурун тешигидан олинадиган нафас кўпаяди. Чап бурун тешигидан олинадиган нафас парасимпатик асаб тизимининг фаолиятини яхшилайди, юрак уришини сoкинлаштиради, қон босимини туширади ва ошқозон-ичак фаолиятини меъёрига келтиради. Бундай ҳолатда ухлаганда, хусусан, юрак камроқ чарчайди, уйқуга кетиш қулайлашади, бу эса ўз навбатида янада яхшироқ ухлашни таъминлайди. Бундан ташқари, уйқу давомида танага бирон зарар келадиган бўлса, бу ҳолатда ички аъзолар муҳофаза қилинган бўлади. Ҳазми заиф бўлганлар аввал чап ёнга, кейин ўнг томонга қараб ётишлари керак. Умуртқасида муаммоси борлар мускул ва ички органлар заиф бўлганлар ва қариялар бўлса тепага қараб ётишади. Касал ва қариялар жағ мускуллари заиф бўлгани учун оғзи очиқ ётишади. Паст ёстиқда ётганда синуслардаки суюқлиги бурунга келмайди, баланд ёстиқда тепага қараб ётганда суюқлик бурунга эмас, томоқ, ўпка ва ошқозонга оқади. Синуслардаки суюқлиги ёндирувчи ва заҳарли бўлса, ва ташқарига чиқмаса, синус бўшлиғининг яллиғланишига ва бош оғриғига сабаб бўлади. Томоққа оқса, ангина ва овоз найчалари безовталанади, томоқ ва қизилўнгачда қизиш ва яралар юзага келади. Ошқозонга оқса, ошқозон айниши ва ошқозон касалликларига, ўпкаларга оқса ҳам, шундай касалликларни келтириб чиқаради. Синус суюқлиги оқадиганлар баланд ёстиққа ўнг ён билан ётишлари керак. Қадимги олимлар юзтубан ётишни маъқулламаганлар, бундай ётишни “шайтон ётиши” дейишган. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 24-Fev-2013, 04:43 | Message # 30 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10149
Status: 
| Бодомсимон безларнинг шишиши (Ангина)
Ангина умуман 3-15 ёшдаги болалар орасида кўп учрайди. 15-25 ёш орасидаги одамларда ангина анча оз бўлади. 25 ёшдан кейин эса жуда кам кузатилади. Бунинг маъноси шудир: табиий озуқалар билан озиқланмайдиган, аралаш ейдиган, тайёр овқат ва ичимликларни истеъмол қиладиган, 15 ёшдан кичик бўлган болалар ангинага дучор бўлaлар. Чунки иммунитет тизими танага келган зарарларни дарҳол, энг қисқа йўл билан танадан узоқлаштириш учун бутун куч билан ҳаракат қилади. Бунга илк босқичда кучи етмаса, ҳимояланишнинг иккинчи босқичига ўтади. Бу босқичда бодомсимон безлар -иммунитет тизимининг кириш эшиклари - шишади ва қонни тозалайдилар. Бу шаклда ичакларни, жигарни, ўпкаларни юракни ва бўғимларни ҳимоя қиладилар. Аммо йиллар давомида ошқозон ва ичакларга келган зарарли озуқаларнинг сели, ҳар ангинада қўлланиладиган иситмани туширувчи дорилар ва антибиотиклар иммунитет тизимини заифлаштиради ва бодомсимон безлар ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолга келишади. Шу тарзда инсон катта бўлганида ангинага эмас, бошқа турдаги касалликларга учрайди. Ангинадан сақланишнинг ягона чораси – дорилар ёрдамида ангинага қарши курaшмасдан, ангинанинг нормал кечишига ва якунлашишига имкон беришдир. Кейин тайёр бўтқа, печенье, шоколад, чипс, сақич, тайёр мева сувлари, колали ичимликлар каби тайёр таом ва ичимликлардан, узоқ муддатли ва пастеризация қилинган сутлардан, маргаринлардан ва гидрогенлаштирилган суюқ ёғлардан, аралаштириб ейишдан, туриб қолган (эски) ва иситилган овқатлардан тамоман воз кечиш керак. Бодомсимон без шишa бошласа, болани 3 кун оч қолдириш керак. Бола жуда истаса, олма, лимон, грейфрут, олча ва янги сиқилган мева сувларини сув билан аралаштириб бериш мумкин. Бола қаршилик қилмаса, 3 кундан кейин ҳам унга овқат едирмасдан, мева ва мева сувлари билан кифояланиш яхшидир. Эмизикли бола касалланса, уни 1-2 кун оч қолдириб, унга фақат лимон ёки грейфрут сувини сув билан аралаштириб ёки асал сиропи берилиши мумкин. Она ҳам ўзининг озиқланиш тартибини тузатса, боласининг ангина бўлиши учун ҳеч бир сабаб қолмайди. Бодомсимон безларнинг шишиши билан биргаликда ҳарорaт ҳам кўтарилади. Бу ҳолатда ҳароратнинг 39-39,5 даражагача кўтарилиши зарурийдир. Ҳарорат бундан ошмаслиги учун юқорида кўрсатилган тарзда зайтун ёғи билан ҳуқна (клизма) қилинади; совуққа яқин илиқ сув билан ювилади, қуритилиб ётоғига ётқизилади. Бу ишловлардан кейин ҳарорат дарров 1,5-2 даража пасаяди. Ҳар сафар ҳарорат кўтарилганда, болани совуқ сув билан ювинтириш керак. Боланинг терисини тоза тутиш жуда муҳимдир, чунки тер билан кўп миқдорда заҳарли токсин моддалар ташқарига чиқади, уларни теридан узоқлаштириш, тери тешикчаларининг тиқилиб қолишига йўл қўймаслик зарур. Бу муолажа натижасида бола 4-5 кун ичида яхши бўлади. Болаларнинг бақиришлари ва йиғлашлари бодомсимон безларни массаж қилиб, қон ва энергия айланишини тезлаштиради, ангинанинг олдини олади ёки ундан тузалишни осонлаштиради. (Др.Ойдин Солиҳ)
|
|
| |