RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Pishiriq reseptlari
OSIYODate: Yakshanba, 02-Dek-2012, 13:05 | Message # 61
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Балиқ гўштли...




Зарур масаллиқлар (4 кишилик): хамирига: 500 гр. ун, 200 гр. сариёғ, 1 стакан сут, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ шакар, 1,5 ош қошиқ хамиртуруш, туз; ичига солишга: 200 гр. балиқ гўшти, 100 гр. пишлоқ, 2 тадан қайнатилган картошка ва сабзи, 1 дона қайнатилган тухум, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: 1. Ун, хамиртуруш ва тузни аралаштиринг. Юмшатилган сариёғ, шакар, тухум ва қайнатилган сут қўшинг. Хамирни целлофанга ўраб, 2-3 соатга музлаткичга қўйинг.

2. Хамирни ёйиб, 5-7 мм. узунликда тасма кесиб олинг. Қолган хамирни айлана шаклдаги ёғланган қолипга жойлаб, четларини кўтариб чиқинг.

3. Қайнатилган картошка, сабзи, тухум ва пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Балиқ гўштини майдалаб тўғранг. Картошка, балиқ гўшти, сабзи, тухум ва пишлоқни шу тартибда хамир ичига жойланг. Туз ва мурч сепишни ҳам унутманг.

4. Хамир тасмаларидан турли шакллар ясаб, пирог устини ёпинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.
 
OSIYODate: Yakshanba, 02-Dek-2012, 13:09 | Message # 62
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
 
OSIYODate: Dushanba, 03-Dek-2012, 04:29 | Message # 63
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Зарур масаллиқлар: 600 гр. творог, 400 гр.дан малина (музлатилгани ҳам бўлади) ва қаймоқ, 300 гр. шакар, 200 гр. қанд упаси, 100 гр. ун, 4 дона тухум, 2 та банан, 1 пакет ванилинли шакар, 1 чой қошиқдан крахмал ва желатин, 2 ош қошиқ сариёғ, 2 чой қошиқ хамир юмшатгич (разрыхритель), туз.

Тайёрланиши:1. Тухумни 120 гр. шакар, туз ва ванилин билан кўпиртиринг. Ун, крахмал, юмшатгични сариёғ билан аралаштириб, тухумга қўшинг. Аралашмани қолипга солиб, 180 даражада 30 дақиқа пиширинг. Пишгач, бисквитни 3 бўлакка бўлинг.

2. Малинани элакдан чиқариб, унга ярим чой қошиқ желатин, 50 гр. шакар билан кўпиртирилган 200 мл. қаймоқ қўшинг. Кремни бир қаватга суртиб, иккинчисини ёпиштиринг. Банандан пюре қилиб, унга 120 гр. шакар ва сув қўшиб, қуйилгунча қайнатинг. Унга қолган ивитилган желатин ва 200 мл. кўпиртирилган қаймоқ қўшинг. Бу кремни ўрта қаватга суртиб, қолган бисквитни устига ёпиштиринг. 3 соат совуқ жойга қўйинг.

3. Элакдан ўтказилган творогни қанд упаси билан аралаштириб, крем ҳосил қилинг. Крем билан торт безашда ишлатинг.

Тайёрланиш вақти: 5 соату 30 дақиқа.
 
OSIYODate: Dushanba, 17-Dek-2012, 23:21 | Message # 64
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Шоколадли торт



Зарур масаллиқлар: 500 гр. ун, 100 гр. шоколад, 200 гр. сариёғ, 150 гр. шакар, 4 дона тухум, 1 стакан қаҳва (1 стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқ эритилган қаҳва), 1 чой қошиқ ванилин, 2 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель). Кремига: 400 гр. қаймоқ, 200 гр. шакар упаси, 100 гр. шоколад ёки ярим стакан какао.

Тайёрланиши: 1. Тайёр қаҳвага шоколадни солиб, паст оловда эритинг.

2. Алоҳида идишга сариёғ, шакар ва ванилинни аралаштириб, миксерда кўпиртиринг.

3. Шоколадли ва сариёғли аралашмаларни бирлаштиринг.

4. Ун ва юмшаткични солиб, жуда суюқ ҳам, ўта қуюқ ҳам бўлмаган хамир тайёрланг.

5. Хамирни иккига бўлиб, 15‑20 дақиқа 180 даража қиздирилган газ печида пиширинг.

6. Кремини тайёрлаш учун қаймоқ, шакар упаси ва эритилган шоколад (ёки какао)ни миксер ёрдамида аралаштиринг. Иккита бисквитни бир‑бирининг устига қўйиб, ўртасига крем суртинг. Устини ҳам крем билан безатинг.
 
SAKINADate: Chorshanba, 19-Dek-2012, 14:03 | Message # 65
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
'' Qorbobonig shapkasi"' shirinligi

1- shokolod

2- qulubnay

3- krem











 
OSIYODate: Payshanba, 10-Yan-2013, 08:33 | Message # 66
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
rahmat Sakina
 
OSIYODate: Payshanba, 10-Yan-2013, 08:40 | Message # 67
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Olmali pirok



Зарур масаллиқлар: Хамир учун: 300 г ун, 100 г шакар, 1 чимдим ванилин, 150 г эритилган сариёғ, 1 дона тухум, 1 ч.қ. лимон қириндиси. Ичига солишга: 1,5 кг олма, 50 г сариёғ, 1 чимдим ванилин, 2 ош қошиқ шакар кукуни, 4 ош қошиқ олмали so'k.

Тайёрланиши: 1. Хамирини тайёрлаш учун барча масаллиқларни тоғорачага солиб миксер ёрдамида аралаштирасиз. Сўнг хамир қориб, уни думалоқлаб елим халтага ўрангда, 1 соатга музлатгичга қўйиб қўйинг.

2.Олмани уруғидан тозалаб тўртбурчак қилиб тўғрайсиз. Кичикроқ қозончада сариёғни эритиб шакар кукунини, ванилин солиб ковлайсиз. Олма ва sok солиб 6 дақиқа давомида қопқоғини ёпиб димлайсиз. Сўнг оловдан олиб совутасиз.

3.Хамирнинг 2/3 қисмини олиб ёғланган қолипга солиб, четларини 4 смгача кўтарасиз. Бир нечта жойини санчқи билан тешиб, устидан олмали начинкани текислаб соласиз. Қолган хамирни унланган иш столида ёйиб начинканининг устидан ёпасиз. Уни ҳам санчқи билан тешиб 1800С даража қизиган газ печида 45-50 дақиқа давомида пиширасиз. Сўнг печдан олиб устига шакар кукуни сепасиз.
 
DURDONDate: Payshanba, 21-Fev-2013, 04:20 | Message # 68
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Сумалак


Баҳор фаслида тайёрланадиган бир қанча миллий таомларимиз мавжуд. Шу таомлар ичидаги энг машҳури сумалак саналаши ҳаммага аён. Одатда, сумалак узоқ пишадиган таомлардан, шунинг билан бирга, кўп меҳнат талаб қилгани учун, асосан бир неча киши биргалашиб тайёрлашади. Шубҳасиз, бошқа кўпгина таомлар каби сумалакни ҳам ҳар ким ҳар хил усулда тайёрлашади.

Асосан сумалакни оналаримиз ва момоларимиз бошчилигида муҳтарама пазанда опа сингилларимиз тайёрлашига қарамай, биз ҳам илк маротаба сайтимизда эълон қилинган танлов баҳонасида ушбу шоҳ таомимизни тайёрлашга уриниб кўрдик.

Керакли маҳсулотлар:
1. Буғдой 400 гр
2. Ун 1 кг
3. Ўсимлик ёғи 200 гр
4. Сув 13-15 литр
5. Қиррали ва йирик бўлмаган 10-15 та силлиқ тошчалар
6. Таъбингизга кўра ёнғоқ

Тайёрланиши:

Буғдойни бир кечага сувга солиб ивитиб қўйилади.
Сўнгра сузиб олиб бирон бир суви оқиб кетадиган текис тахтага ёки бошқа бир идишга ёйиб қўйилади.


Ва жуда салқин бўлмаган, хамда қоронғу хонага буғдойлар устига дока ёпиб қўйилади. Буғдойлар кўкаргунга қадар хар кун сув сепиб туриш лозим. Сувни кимдир бир маҳал, кимдир икки маҳал ва яна кимлардир уч маҳал сепиш лозимлигини айтишади. Шунингдек, буғдой кўкариш муддатини ҳақида ҳам, хар ким ҳар хил сўйлайди. Кимдадир буғдойлар 3-4 кунда кўкарса, кимдадир 5-6 кунда кўкаради. Буғдойлар жуда ҳам ўсиб кетмасдан, илдизлари оқарса демак тайёр бўлган бўлади.


Кўкарган буғдойларни қиймалагичдан чиқазилади.

Қиймалалагичдан чиқазилган буғдойларни, 3 литр сувда чайилади ва дока, элак, чувли ёрдамида сузиб олинади.

Сўнгра буғдойни яна уша миқдордаги сувда чайиб шу жараённи яна такрорланади ва бу сафар сувни алохида идишга қуйилади. Буғдой ювиб сувини ажратиш жараён яна бир неча маротаба такрорланади. Имкон қадар биринчи сузилган шарбатни алоҳида идишда, иккинчи ва учинчи сузилган сувни алоҳида ва тўртинчи хамда бешичи марта сузилганини алоҳида идишда сақланса янада яхши бўлади. Сабабини пастроқда тушунтириб ўтамиз.


Қозонга аввал ёғни қуйи озгина доғлаб оламиз аммо жуда қизитиб ва тутатиб ҳам юбормаймиз. Сўнгра қозонга 2 ва 3 сузилган шарбатни қуямиз.
Тошларни ярим соатча қайнатиб, тозалаб ювгач уни хам қозонга солиш мумкин, бу тошлар биринчидан сумалак тагига олмасликни таъминласа, иккинчида қозондаги ҳароратни яъни иссиқлини бир маромда тутиб туради.

Тошлардан кейин унни ҳам қозонга солиш мумкин. Солишда ҳам бирданига хаммасини қозонга ағдармасда, оз оздан солиб аралаштирилади. Аралаштиришда кимдир капгирдан фойдаланса, кимдир чувли ёрдамида аралаштиради, кўпиртиргич, миксер кабиларда ҳам аралаштирса бўлаверади.

Ун солингач то қайнаб чиққунга қадар, аралаштириб турилади.



3-4 соат қайнагач сумалакка ранг киришни ва суви камайиб, қуюлишни бошлайди. Ана шунда биринчи олган буғдой шарбати қуйилади ва у ҳам қуйилиб, камайгунга қадар қайнатилади.

Сўнгра 4 марта сузиб олинган шарбатни қўйиб яна шу ҳол такрорланади ва бешинчи марта сузиб олинган шарбат ҳам шу тарзда қуйиб қайнатилади. Қуйиладиган шарбатлар 3 мартадан 7 мартагача бўлиши мумкин ва қайнатиш соати 8 соатдан 24 соатгача бўлиши мумкин. (бизнинг сумалак 8:30 соат қайнади) Шарбатлар тугагач, охирги босқичда сумалак ранглари ҳам ўзгача тус олиб, вулқон каби отилиб қайнай бошлайди, демак сумалак деярли тайёр санади.

Ёнғоқ солишни ҳам, кимдир мана шундай қайнаш вақтида солиш керак дейишса, кимдир юқорида тошлар билан баравар солиш кералигини уқтиради.
Охирги босқичдаги қайнашдан кейин, қозон тагидаги олов ўчирилади ва бир неча соатга устини ёпиб димлаб қўйилади.

Тайёр бўлган сумалакни замони ва маконига қараб катта ёки кичик идишларда тақсимланиб, дастурхонга тортиқ қилинади.
Ёқимли иштаҳа!


 
DURDONDate: Yakshanba, 21-Apr-2013, 16:20 | Message # 69
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:

Tvorogli pechenie

200gr tvorog
75gr shakar
40gr kraxmal
2ta tuhum
Qulupnay,bodom
Tuhum bn shakarni oppoq kupik blguncha mixerda urasiz,tvorogni elakchadan utkazib aralashtirishda Davom etasiz ohirida kraxmal qushib yoglangan un sepilgan qolipga quyiladi 180 C da 50 minut
Yoqimli ishtaxa!
Albatta tayyor lab kurilar,bexato chiqadi


 
DURDONDate: Dushanba, 12-Avg-2013, 01:54 | Message # 70
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


Retsepti:
200 g. suzma
(tahminan) 50 yoki 100 g. un
ta'bga ko'ra tuz (sho'rroq qilish kerak, chunki sho'r bo'lib tuyulsada qurigandan keyin tuzi past bemaza bo'p qolarkan)

Tayyorlanishi:
suzmaga unni tuzni qo'shib aralashtiramiz. agar suzmamiz suyuqro bo'lsa, ya'ni dumaloq qurut yasamoqchi bo'lsak qo'lga o'ta yopishqoq bo'lsa, qoshiqda o'lchab patnisga terib qo'yamiz. 1 kundan keyin ancha qurib, dumaloq qurut yasasa bo'ladi. Qurutni dumaloq qilib yasab, 5-7 kun quritilsa kifoya.


 
SAKINADate: Juma, 16-Avg-2013, 12:38 | Message # 71
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
Бисквит

Ингредиенты:

- Яйцо — 3 штуки
- Сахар — 100 г
- Мука блинная — 100 г
- Крахмал — 35 г
- Масло сливочное — 15 г
- Вода — 3 столовые ложки

Приготовление:

1. Разогреть духовку до 180 гр С. Смазать маслом форму.
2. Положить яйца в миску и взбивать 5 минут электрическим миксером в пышную пену.
3. Постепенно добавить сахар и продолжать взбивать, пока смесь не будет густой, а сахар полностью не растворится.
4. Просеять муку и крахмал в другую миску.
5. Добавить яичную смесь и перемешать слегка. Растопить масло.
6. Перелить его и воду в смесь и перемешать. Перелить в подготовленную форму и запекать 20 минут.
7. Достать из духовки, достать из формы, поставить на решетку и дать остыть. Когда бисквит остынет, нарезать на 15 кусков.


 
DURDONDate: Juma, 29-Noya-2013, 04:06 | Message # 72
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:

kerakli mahsulotlar:


1стакан ун
1стакан шакар
1стакан манний крупа
1- 1,5чой кошик разлыхлител
1кг ча олма

Аралаштирилади. Форма(ёки сковородка)га маргарин суртиб, устидан курук аралашма сепиб чикилади. Уни устига олма(сочный)теркадан чикарилади. Кейин яна курук аралашма, кейин олма. 5-7кават булади. Охирида курук аралашма булади. Устига 120-150 грамм сарёг(ёки маргарин) теркадан чикарилади.
180 градусда духовкада 40-50минутда пишади.


Бу кичикрок форма учун.


 
  • Page 3 of 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Search: