Pishiriq reseptlari
|
|
OSIYO | Date: Payshanba, 08-Dek-2011, 08:38 | Message # 31 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| пишириқ - 'Атиргул'
Лозим бўлган масаллиқлар
Хамир учун
1. Ошхамирингизнинг ўртача қаттиқликда чиқиши учун лозим бўлган миқдорда олий навли ун ( чунки мен чамалаб соламан)
2. 3 дона тухум
3. 50 грамм сут
4. 50 грамм шакар
5. 2-3 ошқошиқ ўсимлик ёғи
6. Ярим чойқошиқ туз ва ярим чойқошиқдан сал ошиқроқ истеъмол содаси
Устига сепиш учун:
Таъбингизга қараб, қанд упаси ёки буғли ванначада эритилган 100 граммча оқ ёки қора шоколад эритмаси лозим бўлади.
Қовуриш учун:
500 грамм ўсимлик ёғи
Пишириш услуби:
1. Хамир қорадиган ўртача катталикдаги идишга тухум, сут, шакар, истеъмол содаси, туз ва ўсимлик ёғини солиб, вилка ёрдамида шакар эригунича яхшилаб ийлаймиз. Сўнгра оз-оздан ун солиб, чучваранинг хамиридан сал юмшоқроқ қилиб хамир қориб оламиз. Тайёр хамирни иккига бўлиб, зувала ҳолига келтирамиз. Устидан сочиқ ёпиб, 20 дақиқа тиндиришга қўямиз.
2. Тиндирилган зувалани 2-3 миллиметр қалинликда ёямиз.
3. Ёйилиб, тайёр бўлган хамирдан четлари нозик қилиб ишланган рюмка ёки стакан ёрдамида доирачалар кесиб оламиз. Кейин ҳосил бўлган доирачаларни учта, тўрттадан қилиб, устма-уст тахлаймиз. Кейин улардан ҳар бирининг ўртасига кўрсаткич бармоғимиз билан қаттиқ босиб, уларни ёпиштириб оламиз. Сўнгра ўткир пичоқ ёрдамида, четларини кесиб, гулбарглар ҳосил қиламиз. Истасангиз, менга ўхшаб атиргуллар билан бирга, барглар ҳам ясаб олишингиз мумкин.
4. Тайёр "атиргул"ларни қизиб турган ёққа, ташлаб, олтинранг тусга киргунча, бир-икки айлантириб, қовуриб оламиз.
5. "Атиргул"ларимиз совигач, устига қанд упаси сепамиз ёки буғли ванначада эритиб, тайёрланган шоколад эритмасини ошқошиқ ёрдамида доирасимон ҳаракатлар билан устидан айлантириб қуямиз.
Қарабсизки, яна бир лаззатли пишириғимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа:
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 10-Dek-2011, 10:07 | Message # 32 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Rakushki pechenyesi
Kerakli masalliqlar:
70 dona pechenye uchun 1 stakan smetana 250 gr margarin yoki sariyog’ 5 ta tuhum sarig’i 4 stakan un Yarim choy qoshiq hamir oshiruvchi modda (ruscha разрыхлитель теста)
Ichiga solish uchun beze: 5 ta tuhum oqi 1,5 stakan shakar Bir choy qoshiq limon suvi
Ustiga: Shakar upasi
Tayyorlanishi:
1. Un va hamir oshiruvchi moddani yahshilab aralashtiramiz. Sariyog’ qo’shib qol’da yoki oshxona kombaynida aralashtiramiz, shunda un bilan sariyog’ ushoqday holga keladi.
2. Yuqoridaki aralashmaga tuhum sarig’i va smetana yoki slivki qo’shib aralashtiramiz. O’rta qattiq hamir hosil bo’ladi.
3. Hamirdan zuvalalar uzib, to’p shakli berib, bir idishga terib chiqamiz. Tayyor to’plarni holodilnikka 30-40 minutga qo’yib qo’yamiz. 4. 15-20 minutdan so’ng beze tayyorlashni boshlaymiz. Tuhum oqini mikser yordamida ko’pirtiramiz, kam kam shakar solib ko’pirtirishni davom ettiramiz. Shakar tugagandan so’ng limon suvi solib 1 marta ko’pirtirib yuboramiz.
5. Hamirni holodilnikdan olib har bir zuvalani 1-2 mm qalinlikda doira shaklida yoyib chiqamiz, ichiga 1 qoshiq beze solib, oldin ikkiga keyin to’rtga tahlab pergament qog’ozi solingan idishga terib chiqamiz. 6. Oldindan isitilgan 150-160 daraja duhovkada 20-25 minut davomida pishirib olamiz. 7. Duhovkadan pechenyelarni chiqarib ustidan shakar upasini choy elagiga qo’yib yoki dokaga solib sepib chiqamiz.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 10-Dek-2011, 18:37 | Message # 33 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Творог ҳамда лавашли ўрамалар Керакли маҳсулотлар: Лаваш-2 дона. Творог-300 гр. Кўкатлар. Туз. Мурч. Майонез-1-2 ош қошиқ. Қирғичдан ўтказилган пишлоқ-0,5 стакан.
Тайёрланиши: Кўкатлар майда тўғралади ва творог, пишлоқ, майонез билан аралаштирилади. Ичига таъбга кўра туз, мурч қўшиш мумкин. Лаваш ёйилиб, ичига творогли аралашма жойланади ва рулет сингари ўралади. Тайёр бўлган ўрама 5 дақиқа давомида духовкада пиширилади. Айтганча, ўрамани дастурхонга тортишдан аввал бўлакларга бўлишингиз мумкин.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 10-Dek-2011, 18:48 | Message # 34 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ҳолвали торт
Керакли маҳсулотлар: Бисквит учун: Тухум-6 дона. Шакар-150 гр. Ун-150 гр. Крем учун: Сариёғ- 90 гр. Тухум сариғи -2 дона. Қуюлтирилган сут-120 гр. Шакар упаси-2 чой қошиқ. Ванилин. Ҳолва-80 гр. Тайёрланиши:
Тухум оқи ажратилиб, шакар қўшиб борилган ҳолда қўпиртирилади.Сўнг кўпиртмага асталик билан ун қўшилади.Бисквитнинг хамири тез қорилиши лозим. Газ печи 200 даражагача қиздирилиб, қолипга жойланган хамир 40 дақиқа давомида пиширилади.Тайёр бўлган бисквитли кулча 3 бўлакка ажратилади. Крем: хона ҳароратида эритилган сариёғ миксер ёрдамида обдон аралаштирилиб олингач, тухум сариғи, қуюлтирилган сут, шакар упаси, ванилин қўшилади. Ҳолва қирғичдан ўтказилади. Крем тайёр бўлгандан сўнг кулчаларга суртилади ва улар кетма-кет жойланади. Тортнинг ён тарафларига ҳам крем суртилиб,теккисланади ҳамда торт қирғичдан ўтказилган ҳолва билан безатилади. Ҳолва кулранг тусга эга бўлгани учун тортнинг юзасини турли ранглардаги мармелад бўлаклари билан безаш мумкин.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 12-Dek-2011, 16:46 | Message # 35 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Асалли ширинлик Керакли маҳсулотлар: Варақали хамир. Сут – 5 стакан. Тухум сариғи – 12 та. Асал - 1 стакан. Сариёғ - 50 гр. Шакарли кукун - 1чой қошиқ. Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа. Тайёрланиши: Хамир 3 миллиметр қалинликда ёйиб олинади ва икки қисмга бўлинади. Бўлинган қисмларни духовка палласига қўйилиб, санчқи билан бир неча жойи тешиб олинади ва 180 даража иссиқликда 5 дақиқа давомида пишириб олинади. Креми учун кўпиртирилган тухум сариғини ун ва асал билан аралаштириб, қайнаётган сутга аралашма қошиқ билан узунчоқ қилибқуйиладива 5 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Сўнг сариёғни қўшиб, крем совитиб олинади. Пишган кулчалар бир хилда тўртга бўлинади ва орасига крем суртилиб, устма-уст қўйилади. Ширинликнинг устки қисми шакар кукуни билан безатилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 13-Dek-2011, 13:05 | Message # 36 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Баклава Керакли маҳсулотлар: Ун-350 гр. Тухум-4 дона. Туз. Илиқ сув- 125 мл. Сирка –ярим чой қошиқ. Ўсимлик мойи-3 ош қошиқ. Тозаланган бодом мағзи-125 гр. Тозаланган хандон писта-125 гр. Шакар-80 гр. Туйилган корица-1 чой қошиқ. Сариёғ-180 гр. Асал-100 гр. Апелсин шарбати-ярим стакан. Лимон суви-50 мл. Яримта апелсин ёки лимон пўстлоғи. Тайёрланиши: Ун, тухум, туз, илиқ сув, сирка ва ўсимлик мойининг аралашмасидан хамир қорилади ҳамда 1 соат давомида тиндириб қўйилади. Алоҳида идишларда тозаланган бодом мағзи ҳамда хандон писта майдалаб олинади. Шакар корица билан аралаштирилади. Сариёғ эса қирғичдан ўтказилиб, ун билан уқаланади ва майин ёғли доирачалар ҳосил бўлади. Хамирнинг ярми юпқа ёйилади (хамир ёйилганда матнли бирор варақнинг остига қўйиб кўринг. Хамир остидаги ёзувлар аниқ ўқилиши лозим) ва 8та тўғри тўртбурчак шаклга бўлинади. Қолган хамирнинг ярми ҳам худди шундай 8та тўғри тўртбурчак шаклда кесилади.Духовка палласига ёғ суртилиб, 4та хамир бўлаги бир-бирига ёпиштирилмаган ҳолда жойлаштирилади ва устига хандон писта сепилгач, корица ва шакар аралашмасининг 1/3 қисми, сариёғли доирачаларнинг ҳам 1/3 қисми сепилади.Устидан 4та хамир бўлаги қўйилади, сўнг бодом ва корицали аралашманинг 1/3, сариёғли доирачаларнинг 1/3 қисми ҳамда яна 4та хамир бўлаги ва хандон писта, корица аралашмасининг қолган қисми, сариёғли доирачаларнинг қолган қисми қўйилади. Кейин яна 4та хамир бўлаги қўйилгач , четлари текисланади ва 16та кичик тўғри тўртбурчак шаклида кесилади. Сўнг қиздирилган сариёғ ширинлик устидан қўйилади ва олдиндан қиздириб олинган духовкада 220 даража иссиқликда 45 дақиқа давомида пиширилади. Асал салгина эритилиб, апелсин ва лимон шарбати ҳамда майда тўғралган апелсин ёки лимон пўстлоғи аралаштирилади. Пишган ширинлик духовкадан олинади ва устидан асалли аралашма қуйилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 14-Dek-2011, 03:27 | Message # 37 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Сметанали торт Керакли маҳсулотлар: Сметана - 500 гр. Шакар - 2 стакан. Ванилин. Истеъмол содаси - ярим чой қошиқ. Ун - 3,5 - 4 стакан. Какао. Қуюлтирилган сут - бир банка. Қаймоқ (ёғлироқ) - 600 гр. Глазур учун: Шоколад - 200 гр. Сут - 1 пиёла. Тайёрланиши: Сметана, шакар ҳамда ванилин обдон аралаштирилгач, истеъмол содаси ва ун аралашмаси қўшилиб, юмшоқ хамир (хамирнинг ёпишқоқроқ бўлиши табиий, унни кўп солмаслик тавсия этилади) қорилади. Тайёр бўлган хамир икки қисмга ажратилади ва улардан бирига какао қўшилади. Ҳар бир хамирдан иккитадан кулча пиширилади. Ёғ суртилган қолипга жойланган хамирни пиширишдан аввал санчқи санчиб олиш мумкин ва ҳар бири 180 даража қиздирилган духовкада 8 дақиқа давомида пиширилади. Қаймоқ ҳамда қуюлтирилган сутнинг аралашмасидан крем тайёрланади. Пишган учта кулчага крем суртилиб, кетма-кет жойланади. Энг сўнгги кулчага крем суртилмай, торт бир кеча музлаткичда сақланади. Сўнг тортнинг устига сут ҳамда шоколад эритмасидан тайёрланган глазур қуйилиб, тортга безак берилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 20-Dek-2011, 19:56 | Message # 38 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Кўпинча тухумнинг сариғи солинадиган десерт ва пишириқларда унинг оқи ишлатилмай қолиб кетади. Бундай пайтларда тухум оқидан безе, торт ва десертлар пиширилади. "Нафис" печеньеси шундай пишириқлардан бўлиб, уни тайёрлаш учун кўп вақт ва масаллиқ керак эмас. Кўпиртилирлган тухум оқига қолган масаллиқлар солиниб оҳисталик билан аралаштирилади ва духовкага 30 дақиқага қўйилади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
5 та тухум оқи 1 ст шакар 3 ош қошиқ крахмал 3 ош қошиқ шакар кукуни ванил эссенцияси (ванилин) 1 ст майда тўғралган ёнғоқ 1 ст майда тўғралган шоколад
ТАЙЁРЛАНИШИ: 1. Тухум оқини бироз кўпиртириб оз-оздан шакар қўшиб... 2. ...яхшилаб кўпиртирилади. 3. Крахмал, шакар кукуни ва ванил эссенциясини қўшиб, 4. оҳисталик билан аралаштирилади. 5. Майдаланган ёнғоқ ва шоколадни қўшиб, 6. яна бир бор оҳисталик билан аралаштирилади.
7. Духовка листига пишириқ қоғози солиб, аралашмани қошиқда қуйиб чиқилади.
150 даражагача қиздирилган духовкада 15 дақиқа пиширилгандан сўнг духовкани 100 даражагача пасайтириб яна 15 дақиқа пиширилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 25-Dek-2011, 12:56 | Message # 39 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| "Птичье молоко" (ўзбек тилида "Қуш сути" ёки "Анқонинг уруғи") Совет Иттифоқи даврида энг машҳур тортлардан ҳисобланиб уни рецепти 1978 йилда Москва шаҳридаги "Прага" ресторани уста-қандолатчиси В. М. Гуральник тарафидан иҳтиро қилинган. Ўзбекистонда ўша даврларда бу тортни Зарафшон ресторани қандолатчилик цехидан навбатга туриб ҳарид қилса бўлар эди. Торт бисквит ва уни устига қуйилган оппоқ ва майин суфледан иборат. Суфле устига шоколад қуйилиб безатилади. МАСАЛЛИҚЛАР: 1. Хамир: 80 гр шакар 80 гр сариёғ 2 та тухум 120 гр ун 0.5 чой қошиқ разрыхлитель ванилин
2. Суфле: 450 гр шакар 270 мл сув 1 чой қошиқ агар-агар 200 гр сариёғ 100 гр қуюлтирилган сут (сгущ. молоко) 3 та тухум оқи пичоқ учида лимон кислотаси
3. Шоколадли глазурь: 100 гр қора шоколад 100 мл қаймоқ
ТАЙЁРЛАНИШИ:1. Бисквит
1. Сариёғ билан шакарни идишги солиб...
2.кўпиртириб оламиз. 3. Тухум қўшиб яхшилаб аралаштиришда давом этамиз.
4. Ун, разрыхлитель ва ванильни аралаштириб туриб уни ҳам тухумли аралашмага соламиз. 5. Пишириқ қоғозига қолипни қўйиб туриб айлана чизиб оламиз.
6. Айлана ичига хамирни солиб 180 С даражагача қиздирилган духовкада 10 дақиқа атрофида пишириб оламиз. 7. Қолипни четини пишириқ қоғози ёки маҳсус целофан билан ўраб чиқамиз ва ичига бисквитни соламиз. 2. Суфле 1. Сариёғ ва қуюлтирилган сутни идишга солиб...
2. яхшилаб аралаштириб оламиз.
3. Алоҳида идишда қиёмни тайёрлашни бошлаймиз.
Бунинг учун шакар, сув ва агар-агарни яхшилаб аралаштириб олиб овловга қўямиз.
Қиёмни 20 дақиқа ичида паст оловда аралаштириб туриб қайнатилади.
4. Қиём қайнаётган вақтда алоҳида идишда тухум оқига лимон кислотасини қўшиб кўпиртиришни бошлаймиз.
Тухум оқи яхшилаб кўпиргач тайёр қиёмни ингичка қилиб унинг устидан қуймиз. Шунда тухум оқини тўхтамастан аралаштириб туриш керак.
Муҳим: Қиём 10 дақиқача қайнаб чиққач тухумни оқини кўпиртиришни бошласангиз иккалови ҳам бир вақтнинг ўзида тайёр бўлади.
5. Қиём солиб бўлгач яна 3 дақиқа кўпиртилади. 6. Тайёрлаб қўйилган сариёғ ва қуюлтирилган сут аралашмасини кўпиртирилган тухум оқига солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз.
7. Тайёр бўлган суфлени қолипдаги бисквит устига қуйиб совутгичга бир неча соатга қўямиз.
3. Шоколадли глазур: Қаймоқни илитиб туриб майдаланган шоколадни солиб эритиб олинади. Музлаган тортни қолипдан чиқариб, унинг устидан тайёр бўлган шоколадли глазурни қуямиз. Қуйилган глазурни пичоқ ёрдамида текислаб оламиз.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 26-Dek-2011, 16:37 | Message # 40 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| “Shaftolizor” pirogi Zarur masalliqlar; - Xamiriga:
125 gr yog’siz tvorog, 250 gr un, 1 dona tuxum sarig’i, 50 gr shakar, 4 osh qoshiqdan sut va o’simlik yog’i, 2 choy qoshiq yumshatgich (разрыхлитель).
- Qaylasiga:
800 gr tuksiz shaftoli, 350 gr tvorog, 4 osh qoshiq bug’doy yormasi, 6 osh qoshiq qaymoq, 2 dona tuxum, 100 grammdan shakar va sariyog’, 1 quti vanilinli shakar, 150 gr un, 2 choy qoshiq dolchin.
Tayyorlanishi: 1. Tvorogni elakka solib, suvini silqiting. Tuxum sarig’i, shakar, sut, un, yumshatgich va o’simlik yog’i qo’shib, xamir qoring. 2. Tayyor bo’lgan xamirni yoyib, patnisga chetlarini ko’tarib joylang. 3. Tvorogni qaymoqqa aralashtiring. Shakarni tuxum oqi bilan ko’pirtirib, tuxum sarig’i va vanilinli shakar bilan birga tvorogli aralashmaga soling. 4. Tayyor qaylani xamirga surtib, ustidan shaftoli bo’laklarini tering. 5. Un, dolchin, shakar va sariyog’ni yaxshilab aralashtirsangiz, yog’li ushoq hosil bo’ladi. Uni ham pirog ustiga sepib, 200 daraja qizdirilgan gaz pechiga 30 – 40 daqiqaga qo’ying.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 28-Dek-2011, 20:13 | Message # 41 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| MEVALI PEROJNI
Nimalar kerak: 1 pachka bolalar pechenyasi ½ stakan mevalli sharbati 1 stakan mevalardan (malina, klupnika, olcha yo'ki boshqa o'ziz yaxshi ko'radigan mevallardan) 1,5 stakan qand upasi
Mevalik pirojenoye qanday tayyorlanadi:
Mevalarni eritib, blenderda qand upasi bilan aralashtiramiz Har bir pechenyani mevalik sharbatga botiramiz va likopchaga taxlaymiz. Orasiga mevalarni joylashtiramiz va keying pechenyani qo'yamiz. 30 daqiqaga muzlatgizga qo'yamiz. uyda tayyorlanadigan mevalli pirojinimiz tayyor
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 17-Yan-2012, 12:40 | Message # 42 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Chizkeyk(cheesecake)
Masalliqlar( 8kishi uchun):
Tort asosi uchun:
200gr uvalanadigan pechene
-110gr saryog’
Nachinka uchun:
-600gr Philadelphia suyuq pishlog’i(yoki mascarpone, cream cheese ca hkz)
-3dona tuxum
-150ml yog’li qaymoq
-150gr shakar kukuni(yoki oddiy shakar)
-1choy-q vanilla essensiyasi(shart emas)
Barcha masalliqlar hona haroratida bo’lishi lozim.(1-2soat honada turgan bo’lsin)
Tayyorlash:
Pecheneni maydalaymiz(o’qlovda qilsa ham bo’ladi) va saryog’ni olovda eritib solib aralashtiramiz.
Aralashmani qolip idishga tekislab yoyamiz.
160Cda qizib turgan duxovkaga 10minutga qo’yib pishirib, olib sovutamiz.
Suyuq pishloqni(cream cheese) shakar bilan bir xil moqdor bo’lguncha yaxshilab aralashtiramiz.
Aralashmaga avval qaymoqni solib aralashtirib, so’ng tuxumni va so’ngra vanillani solib aralashtiramiz. Juda ko’p aralashtib ham yubormaslik kerak, masalliq bir xil miqdor ko’rinishiga kelguncha aralashtiriladi.
Aralashmani qolip idishga solamiz va qolipdan kattaroq idishga suv solamiz va qolipni solamiz, shunda suv qolip yarmiga yetishi kk(agar qolipdan suv kirish ehtimoli bo’lsa qolipni ikki qavat folga qog’oz bn o’raymiz)
160Cda qizigan duxovkada 1soatu 20daqiqa davomida pishiramiz.
Tortimiz pishgandan so’ng, duxovkadan olmasdan, shundoq duxovkani eshigini 1soatga ochib qo’yamiz. Vaqt o’tgach, tortni olib sovutgichga 4soatga(yoki bir kechaga) qo’yamiz.
So’ng qolip chetini pichoq bilan yurgazib ajratib olamiz va sekin tortimizni chiqarib olamiz.
(Tortni oson chiqarish uchun uning ostiga pergament yoki folga qog’oz qo’yib,so’ng pecheneni solsa ham bo’ladi)
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 19-Yan-2012, 06:19 | Message # 43 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| “ШОДЛИК” ПИРОЖНИЙСИ
Керакли масаллиқлар: 2 та тухум, 1 ст. шакар, 250 гр сариёғ, 1 ст. сметана, 1 банка қуйилтирилган сут, 3 ст. ун, 1 чой қошиқ истеъмол содаси ва сирка.
Тайёрланиши: тухумларни оппоқ рангга келгунча кўпиртирамиз. Сўнг шакар солиб, кўпиртиришда давом этамиз. Сметана, ярим банка қуйилтирилган сут, сода ва сиркани солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Аралашмага эланган ун қўшиб, қуюқроқ хамир қорамиз. Хамирнинг кўриниши сумалакка ўхшашиб кетиши керак. Уни қошиқ ёрдамида газ патнисига ёямиз. Агар газ печингиз куйдириб юборишидан қўрқсангиз, патнисни ёғланг ёки махсус қоғоз билан бирга пиширинг. Ярим тайёр пирожний пишгач, уни совитамиз. Сўнг махсус қолипчалар ёки пиёла ёрдамида турли шаклларда кесиб оламиз. Энди кремни тайёрласак ҳам бўлади. Хона ҳароратида эриган сариёғга ярим банка қуйилтирилган сут қўшиб, крем тайёрлаймиз. Крем қумоқ-қумоқ бўлмаслигига аҳамият беринг. Иккита бир хил шаклдаги пирожний бўлакларини олиб, уларни крем билан ёпиштирамиз. Устига ҳам исталган шакллар билан безатишингиз мумкин. Агар бу борада тажрибасиз бўлсангиз, устига бир текисда крем суртиб, майдаланган ёнғоқ бўлакларига қориб олинг.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 23-Yan-2012, 08:50 | Message # 44 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Limonli pirog
Kerakli masalliqlar:
250 gr qaymoq 110 gr saryog` 2 stakan un 1/2 choy qoshiq osh soda 1 stakan shakar shakar pudrasi 1 dona tuxum sarig`i
1 dona limon yoki apelsin Qaymoqni soda bilan aralashtiramiz. Eritilgan saryog`ni qaymoqga qo`shamiz va yaxshilab aralashtiramiz. Aralashmaga oz-ozdan un qo`shamiz. 1,5 stakan un qo`shilganidan keyin, xamirni tekshirib ko`ramiz - agar xamir qo`limizga yopishsa - qolgan unni xam qo`shamiz, agar aksincha bol`sa - un qo`shmaymiz. Xamir qilib uni 2ga bo`lib olamiz Apelsin/limonni bo`laklarga bo`lib blender yordamida maydalab olamiz. Maydalangan limonga 1 stakan shakar qo`shamiz. Duxovkani 180 °Cgacha isitib, duxovka listiga xamirni yarim qismini solamiz. Xamir solganizda chekalarini ozgina ko`tarib qo`ying. Limonni xamir ustiga to`kamiz va tekis qilib yoyib olamiz. Xamirni ikkinchi qismini nachinka tepasiga yopib olamiz. Tilla rang bo`lib pishishi uchun gupirtirilgan tuxum sarig`ini pirog ustiga surtamiz. Vilka yordamida pirog ustini teshamiz, va 30 minutga duxovkaga solamiz. Undan so`ng pirogni sovutib formadan olamiz va ustiga shakar pudrasini sepamiz.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 25-Yan-2012, 10:57 | Message # 45 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Gilosli pirog Kerakli masalliqlar: Xamiri uchun:
325 gr un
220 gr yog`
¾ choy qoshig`ida tuz
1 osh qoshig`ida shakar 4 osh qoshig`ida sovuq suv
Nachinkasi uchun:
3 stakan donaksiz gilos 190 ml suv
100 gr shakar 2 choy qoshiq kraxmal
Xamir qilish uchun mikser idishiga un, saryog`, tuz va suvni solamiz. Ularni xammasini yaxshilab aralashtiramiz.
Aralashmamiz qattiq non ushoqlariga o`xshashishi kerak.
So`ng qollarimiz yordamida zuvala yasab, xamirni ustini yopib muzlatkichka 1 soatga solib qo`yamiz.
Xamirimiz tayor bo`guncha biz nachinka tayyorlaymiz. Giloslarni 10 min davomida suvda qaynatib olamiz.
Keyin esa shakar va kraxmalni qo`shamiz. 5 min davomida ularni kraxmal qo`yiq bo`lib qolmagunicha pas olovda aralashtiramiz. Kraxmal yopishib qolmasligi uchun gilosga qo`shishdan oldin sovuq suvda eritib olishni tafsiya qilaman. Pirogni boshlashdan oldin gilosni sovutib oling.
Muzlatkichdan xamirni olgandan so`ng, uni 2 bo`laklarga bo`lamiz. Kattaro bo`lakni un sepilgan taxtada yoyib olamiz. Undan keyin xamirni un sepilgan formaga joylaymiz. Xamir ko`ttalliganda yollib ketmasligi uchun uni vilka yordamida eshib olishnni maslaxat beraman.
So`ngra formaga gilosni solamiz.
Endi esa xamirdan qolgan kichikro bo`lakni olib yupqa qilib yoyib olamiz. Pichoq yordamida yoyilgan xamirni kengligi teng qilib kesib olamiz.
Kesilgan xamirni suratda ko`rsatilgandek qilib katakcha qilamiz.
''Katakcha''ni ustiga tuxum surtish mumkin. 175 °Cgacha qizitilgan duxovkada 45 minut davomida (yoki pirog
qizarmagunicha) pishiramiz.
Pishganidan so`ng pirogni sovutgani qo`yamiz. Bu 2-3 soat vaqtingizni olishi mumkin.
YOQIMLI ISHTAXA!
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 28-Yan-2012, 12:38 | Message # 46 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| M&M’s + marshmallows Kerakli masalliqlar:
150 gr butter
500 gr marshmellou 400 gr M&M's
2 pachka shirin popkorn 300 gr solomka
Popkorn, M&M's va maydalangan solomkalarni birga aralashtiramiz.
Yog`ni qizitilgan idishda eritamiz va unga marshmellouni qo`shamiz. Ularni xam krem sifat bo`magunicha aralashtiramiz.
So`ng tayor bo`lgan kremga popkorn, solomka va M&M'sni aralashtiramiz va to`rt uchun bo`lgan formaga solib muzlatkichka bir necha soatga solib qo`yamiz.
To`rtimiz tayyor!
YOQIMLI ISHTAXA!
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 01-Fev-2012, 05:11 | Message # 47 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Lakomka Masalliqlar: -250gr oson uvalanadigan pechene -100gr malina+1dona apelsin(qulupnay+banan, mandarin+qulupnay
Tayyorlash: 1.Apelsinni po'sti va yuqa pardasidan ajratib maydalaymiz Pecheneni 3-4 bo'laklarga bo'lamiz
2.Masalliq ustidan kremni quyamiz.
3. Qoshiq bilan ehtiyotkorlik bilan aralashtiramiz.
4.Miqdorni qolipga solamiz(Manda oddiy karobkadan qilingan qopil) va yaxshilab zichlaymiz.
5. 2-4soatga sovutgichga qo'yamiz va qolipdan pichoq yordamida sekin ajratib olamiz.
6. Kichik bo'laklarga bo'lib dasturxonga tortamiz.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 03-Fev-2012, 10:26 | Message # 48 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Kerakli masalliqlar:
- 3 dona mandarin; - 1 stakan un; - 3 dona tuxum; - 1 stakan shakar/shakar kukuni. Mandarinlarni tozalab bo`laklarga bo`lamiz. Xar bir bo`lakni po`stini qoldiqlaridan tozalaymiz, so`ng xar bir bo`lakni ikkiga bo`lamiz. Tuxumlarni oqini sarig`idan ajratib olamiz. Tuxum sarig`iga shakarni yarmini qo`shamiz va yaxshilab aralashtiramiz. Tuxum oqlarini esa biron joyga sal sovutishga qo`yamiz. Tuxum oqi sovuganidan so`ng ozro tuz qo`shamiz va yaxshilab gupirtiramiz. Jarayon davomida qolgan shakarni qo`shamiz va yaxshilab aralashtiramiz. Tuxum oqini va sarig`ini billa qilamiz va yaxshilab aralashtiramiz. So`ng un qo`shamiz va yaxshilab aralashtiramiz. Undan keyin esa mandarin bo`laklarini qo`shamiz va extiyotkorlik bilan ularni xam yaxshilab aralashtiramiz. Keks uchun tayyorlangan formani saryog` bilan surtib chiqamiz (qolip siz xoxlagan shaklada bo`lishi mumkin). Keyin esa qolipga tayyor bo`lgan xamirni quyamiz va duxovkada 180 °Cda yarim soat davomida pishiramiz.
Dasturxonga tortiq qilsihdan oldin keksni yong`oq, qulpinay, malina, banan yoki biron bir boshqa meva bilan bezashingiz mumkin
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 04-Fev-2012, 13:03 | Message # 49 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| "QAYMOQLI TORT" MASALLIQLAR:
6 ta tuxum 1,5 stakan qaymoq 1 stakan shakar 2 stakan un Kremi uchun: 300gr saryog' 3 stakan qatiq istemol ranglari.
TAYYORLANISHI:
Tuxum oqini ko'pirtirib, unga shakar qo'shamiz. Tuxum sarig'iga ham shakar qo'shib alohida aralashtiramiz. Barcha masalliqga un, qaymoq solib, qolibga quyamiz va pishiramiz. Sariyog'ga quyultirilgan sut qo'shib, muzlatgichga qo'yamiz. Ranglar qo'shib, biskvit orasiga surtamiz va bezatamiz!
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 01-Iyul-2012, 17:13 | Message # 50 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
|
Masalliqlar:
- o.5stakan shakar solib qorilgan bulochka hamiri -3 osh-q murabbo -yuzasiga tuxum sarig’i
Tayyorlash: Hamirni 3-bo’lakka bo’lib, uzunchoq qilib yoyiladi va ustiga murabboni 1osh-q,dan surib chiqib, rulet qilib o’raladi.
Ruletlar huddi sochni o’rgadek o’raladi.
Ikki chetka qismini qayirib, patnisga qo’yib, yuzasiga tuxum srig’I suriladi va kunjut yoki sedona sepiladi. 30-daqiqaga oshishi uchun olib qo’yiladi.
180Cda 30-daqiqaga yaqin duxovkada pishiriladi.
Yoqimli ishtaxa.
|
|
| |
ROBIYA | Date: Yakshanba, 26-Avg-2012, 12:50 | Message # 51 |
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
| blinchik qattiq bopcomasligi uchun nima qilish kere ? men qisam yumshoqmas pecheniga ohshap qatti bopcolyapti :(
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
BAXOR | Date: Yakshanba, 26-Avg-2012, 22:47 | Message # 52 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| Un (2-3 stakan atrofida) 2-3 ta tuhum tuz/shakar 1/2 choy qoshiq chayniy soda sut yoki suv ( 1 litr ) 1 stakan yog'
Hamirini suyuqroq qilsez yumshoq chiqadi. siz qaysi reseptda qilgandiz?
|
|
| |
ROBIYA | Date: Seshanba, 28-Avg-2012, 01:24 | Message # 53 |
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
| boshida tuhumni rosa haligi purjinali kopitgichda urdim kegin chayn soda tuz coship yana urdim . kegin ustiga sutni quyip sal sal dan un solip qildim kegin ohirida yoq qoshwordim . kegin ikkiga bolip bitasiga chesnok bitasiga bir piyola shakar soludim . qattiq chiqipti chekalari qisir qisiq bopti . haligi ortasi teshik teshik yumshoq chiqmapti. siz cande qilas? nimani birinchi nimani ikkinchi solishni yozib berin katta rahmat
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
BAXOR | Date: Seshanba, 28-Avg-2012, 16:56 | Message # 54 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| menimcha siz shakarni kop solibsiz. Men tuhumni kopirtirib,shakar,tuz,yog',sut,sodani unga solaman keyin hamma narsani aralashtiraman. Ozgina ustini yopib tindirib qoyaman.Shakarni 1 choy qoshiq solaman holos. Hamirga chesnok solishni birinchi marta eshitishim,men hichcham solmaganman
|
|
| |
ROBIYA | Date: Chorshanba, 29-Avg-2012, 11:43 | Message # 55 |
Yangilardan
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
| qancha minut tindirip qoyas ? sodani qancha solas ?
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
BAXOR | Date: Chorshanba, 29-Avg-2012, 14:15 | Message # 56 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| 10 minut tindiraman, yarim choy qoshiq soda solaman
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 25-Sen-2012, 04:02 | Message # 57 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Кунжутли печенье Масаллиқлар: 250 гр кунжут, 1,5 ст ун, 1 чой қошиқ кўпиртиргич , 1 та тухум, 1 ст шакар ва 5 ош қошиқ ёғ. Тайёрланиши: бу печеньени пишириш жуда осон. Аввал идишга тухум ва шакарни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Унга кунжут, ун, кўпиртиргич ва ёғ қўшиб, қуюқ масса ҳосил бўлгунига қадар аралаштиришда давом этамиз. Газ листига махсус қоғоз ёйиб, уни ёғлаймиз. Сўнг печенье хамиридан бир ош қошиқдан олиб, истаган шаклга келтириб, листга териб чиқамиз. Печенье 190 даража ҳароратдаги оловда 15-20 дақиқада тайёр бўлади.
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 11-Okt-2012, 15:02 | Message # 58 |
Yangilardan
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| G'aroyib Konfetlar
Kerakli masalliqlar: 1. 100 gramm saryog`(eritilgan) 2. 150 gr. (1,5 stakan) qora yoki oq pechen'e uvog`i 3. 90 gr. (1 1/3 stakan) kokos qirindisi 4. 170 gr. (1 stakan) shokolad chips. (yoki kubik qilib to`g`ralgan shokolad plitkasi) 5. 100 gr. (1stakan) yong`oq (maydalangan) 6. 396gr. (1 quti) quyultirilgan sut.
Tayyorlanishi:
Duhovkani 177C (350 F) gradusga qadar qizdiramiz. Yuqoridagi tartibda 23x23 sm.lik turtburchak idishni olib, masalliqlarni taxlab chiqamiz, ya'ni: 1- qator eritilgan yog`
2 - tekis qilib maydalangan pechen'eni solamiz
3 - kokos qiridisi (iloji boricha yirik, nam turidan)
http://www.ayol.uz/images/stories/Ayolimages/oshxona/konfet/3chi.JPG
4 - shokolad
5 - maydalangan yong`oq
6- eng ustiga quyultirilgan sut.
Masalliqlarni aralashtirmaymiz, shu holda duhovkaning o`rtasida 35-40 minutcha pishiramiz. Tish kovlagich tiqqanimizda quruq chiqsa, pishgan bo'ladi. 16 bo`lakka bo`lamiz. Maxsus konfet qog`ozchalariga o'ralsa, yaxshiroq ko`rinish beradi.
Yodingizda saqlang: Tayyor bo`lgandan keyin sovitib, 1 soatcha sovutgichga qo`yib, keyin kesilsa tekis kesiladi. Hech ikkilanmay 16 bo'lakka bo`ling, kichkina kvadratchalar hozil bo`ladi, ammo huddi shu haqiqiy konfet ko'rinishini beradi. Juda ham koloriyali. Kattaroq bo`lakni yeb ham bo`lmaydi :)
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 20-Noya-2012, 04:24 | Message # 59 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Керакли масаллиқлар: Кефир (қатиқ) 0,5 литр; 150 гр ўсимлик ёғи; 150 гр шакар; 1 кг ун; дрожжа 15-20 гр; 100 гр сут; 1 та тухумнинг сариғи; бир чимдим туз.
Ичига: 200 гр туршак; 1 дона лимон шарбати; 100 гр магиз; 5-6 дона олма; 100 гр шакар.
Қатиқ ва ўсимлик ёғини аралаштириб, паст оловда 7-10 дақиқа илитинг (қайнаб кетишидан эҳтиёт бўлинг!)
Алоҳида идишда шакарни дрожжа билан аралаштириб, устига илиқ сут солинг. Иссиқ жойга олиб қўйинг, дрожжали сут 10*15 дақиқа ичида кўтарилади. Бу аралашмаган қатиқли ўсимлик ёғини солиб аралаштиринг, секинлик билан ун ва шакарнини ҳам қўшиб юмшоқ хамир қоринг. Иссиқ жойга олиб қўйинг. Хамир 20 дақиқа мобайнида тинади.
Ичига: туршак, олмани майда қилиб туғранг, унга майиз, шакар ва лимон шарбатини солиб аралаштиринг.
Хамир кўтарилгандан сўнгра уни колбаса шаклига келтириб, кичик кичик зувалачаларга бўлинг. Тайёрланган начинкани ичига солиб, думалоқланг. Хамир "чоки" паст тарафга қараган бўлади. Булочкаларга тухум сариғи билан суртиб, 10 дақиқа тиндиринг.
200 градусда қиздирилган газ печига солиб, 15*20 дақиқа пиширинг.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 27-Noya-2012, 17:47 | Message # 60 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Олхўри мураббосидан... Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 300 гр. олхўри мураббоси, 200 гр. маргарин, 1,5 стакан ун, 1 стакан шакар, 1 пакетдан ванилинли шакар ва юмшатгич (разрыхлитель), 4 дона тухум, ўсимлик ёғи, безак учун майдаланган бодом ёки бодомли конфеть.
Тайёрланиши: 1. Мураббодаги олхўриларни ўртасидан икки бўлакка бўлинг.
2. Юмшатилган маргаринни шакар билан аралаштиринг. Ванилинли шакарни ҳам қўшиб, тухумни битталаб солиб, миксер ёрдамида кўпиртиринг. Ун ва юмшатгич аралашмасини ҳам солинг. Кейин яхшилаб аралаштиринг.
3. Қуюқ хамирни ёғланган қолипга солиб, устидан олхўриларни жойланг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 35-40 дақиқага қўйинг. Пишгач, пирог юзини майдаланган бодом ёки бодомли конфет билан безанг.
|
|
| |