JUMA NASIHATLARI
|
|
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:46 | Message # 1 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Ғам-қайғуга ботган биродарга мактуб
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ал-Арийфий
Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси, меҳрибон ва раҳмли, жазо (қиёмат) кунининг эгаси бўлмиш Аллоҳ учундир.
Аввалгилару охиргиларнинг парвардигори бўлмиш шериксиз, ягона Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқлигига, У осмонлару ерларнинг бошқарувчиси эканига гувоҳлик бераман.
Аммо баъд...
Мўмин биродар! Аллоҳ таоло дунё ҳаётини яратди ва уни ғам-ташвишлар, дард-аламлар, меҳнату машаққатлар ҳовлиси қилди. Жаннатни эса барча меҳнат-машаққатлар ва ғам-аламлардан саломатлик ҳовлиси қилди. Аллоҳ таоло айтади: «У жойда уларга бирон чарчоқ етмас ва улар у жойдан чиқарилувчи ҳам эмаслар!» (Ҳижр: 48).
Жаннат аҳли ғам-қайғу нималигини билмайди: «У жойда улар бирон беҳуда сўз эшитмаслар, магар (аҳли жаннат томонидан) салом (эшитурлар холос)» (Марям: 62).
Инсон бу дунёда яшаб тураркан, ишхонасида бўлсин ё аҳли аёли, фарзандлари ё маҳалла-кўй ва қўни-қўшниси билан бўлсин, кўнгилсизлик ва ташвишларга дуч келиб туришдан холи бўлмайди.
Аллоҳ таоло айтганидек: «Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик» (Балад: 4). Дарҳақиқат, инсон ўтган ҳаётидан ғам-ҳасратда ва келгуси кунларининг ташвиши билан яшаб ўтади.
Қалблар уларга тушадган ғам-ташвишлар борасида тафовутли бўлади, одамларга етадиган ғам-ташвишлар кучли-кучсизлиги ва яхши-ёмонлиги жиҳатидан фарқли бўлади.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:47 | Message # 2 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Олийҳиммат зотларнинг ғам-ташвишлари ҳам олий бўлади.
Масалан, олим кишининг ғами бирон чигал масаланинг ечимини топишга қаратилган бўлса, масжид имоми жамоатнинг аҳволидан ташвиш қилади. Қалбида ихлоси бор раҳбар эса доим фуқароларнинг ғамида юради. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек: «Аллоҳга қасамки, агар Ироқда бир хачир йўлда қоқилса, Аллоҳ таоло у ҳақда мени сўроққа тутишидан, «Нега унинг йўлини тўғрилаб қўймадинг эй Умар?!», деб итоб қилишидан қўрқаман».
Умар розияллоҳу анҳу адолатли ва доно сиёсат олиб борганлари ҳолда раиятнинг аҳволини яхшилашга шунчалар қайғурардилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ташвиш билан айтардилар: «Мен фақат Аллоҳгина ёрдам берадиган, унинг устида кексалар вафот қилган, унда ёшлар кексайган, у билан ажамнинг тили бурро бўлган, аъробий унда ҳижрат қилган, ҳамма уни дин деб ҳисоблаб, ундан бошқа нарсани (дин деб) кўрмайдиган бир ишга киришиб турибман».
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳу ўзларининг вафотларидан кейин халифа сайлаш ишини у кишининг зиммаларига топширганларидаги ҳолатларини шундай баён қиладилар: «Аллоҳга қасамки, ғамнинг қаттиқлигидан уч кунгача кўзимга уйқу қўнмади, ҳамма билан бирма-бир маслаҳатлашиб чиқдим, ҳатто уйларида ўтирган кампирларнинг ҳам олдиларига кириб, мусулмонлар учун халифаликка ким лойиқроқ экани ҳақида сўраб чиқдим».
Баъзиларнинг ғамлари гуноҳлардан келиб чиқади, Аллоҳ таоло айримларни маъсиятлар ғамига ботгани ортидан жазолайди.
Шеър (мазмуни):
«Аллоҳга қасамки, уларнинг қалбларига назар ташласангиз, уларни ёниб турган олов устидаги қозонлардек кўрасиз.
У оловнинг ёқилғиси шаҳватлару ҳасратлардан, битмас-туганмас ғам-ташвишлардан иборат бўлади».
Ҳа... Аллоҳ таоло айтади:
«Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни мўминлар) жаннат неъматларидадирлар. Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилувчи кимсалар (яъни Қуръон ва пайғамбарни ёлғончи қилувчи, жазо Куни ва қайта тирилишни инкор қилувчи кимсалар) дўзахдадирлар!» (Инфитор: 13, 14).
«Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр» (Анъом: 125).
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:48 | Message # 3 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Мақтовга сазовор ғамлардан яна бири даъватчининг қалбидаги одамларнинг ҳидоятларини истаб чекилган ғам бўлиб, бировнинг намозни тарк қилиб юрганидан ҳафа бўлади, яна бировнинг гуноҳларга қўл ураётганидан қалби изтиробга тушади, насиҳатини қабул қилмаганларидан қайғуради. Бундай ғам ўз эгасини ажру-савобга сазовор этади. Имом Бухорий ривоят қилишларича, Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ё Расулуллоҳ, Уҳуд кунидан кўра ҳам оғирроқ кун бошингизга келганми?», деб сўрадилар. Биласиз, Уҳуд жанги кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак бошлари ёрилган, юзлари жароҳатланиб, тишлари синиб тушган эди. Уҳуд кунида энг яхши саҳобалардан етмиш киши шаҳид бўлган эди. Оиша розияллоҳу анҳо у кунги оғир машаққатларни яхши билганлари учун ҳам ўша кундан кўра ҳам оғирроқ кун бўлганми, деб сўрадилар.
«Эй Оиша – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам – қавмингдан жуда кўп ёмонликларга йўлиқдим. Улардан йўлиққан ёмонликлардан энг қаттиғи Ақаба куни ўзимни (яъни мен чақираётган дин ёйилгунига қадар мени ҳимоя қилишларини) Ибн Абдуёлилга арз қилган куним бўлди».
Яъни, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуёлил бошлиқ бўлган Сақиф қабиласидан ёрдам сўраб Тоифга борганларида улар даъватларига ижобат қилиш у ёқда турсин, у зотни жуда хунук суратда қайтаришган эди. Улар: «Аллоҳ элчи қилиб юбориш учун сендан бошқасини топмабдими?!», дейишиб, нодон кимсаларни ва ёш болаларни у кишининг йўлларига чиқаришиб, у зотга тошлар оттиришган эди.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кунлари ҳақида шундай ҳикоя қиладилар: «Мен қаттиқ қайғуга чўмганимча кетиб борардим, бир вақт қарасам Қорнус-Саъалибга етиб қолибман».
Яъни, ёшлари элликка яқинлашиб қолган зот Тоифдан чиқиб, тоғлар ва водийлар оралаб яёв юриб, шунча масофани босиб ўтганлари ҳолда ғам-аламнинг зўридан йўлнинг узоқлигини пайқамай ҳам қолибдилар.
Мана шундай ғам-алам ва ташвишлар ўз эгасига ажр олиб келади.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:50 | Message # 4 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларига келган ғам-аламлардан яна бири – Исро ва Меърож кечаси бўлиб ўтган воқеалардан сўнг тонг отгач, бу ҳодисани, яъни Байтул Мақдисга борганларини қавмларига сўзлаб берганларида Қурайш у зотни ёлғончига чиқаришган, «Қанақасига бир кечада Байтул Мақдисга бориб келишинг мумкин, биз бунинг учун ҳафталар йўл босамиз-ку?!», дейишганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен Каъба ёнида ўтиргандим, Қурайш мендан тунги сайрим ҳақида ва Байтул Мақдисга доир ўзлари кўрган-билган ва менга аниқ бўлмаган нарсалар ҳақида сўрай бошлади». Яъни, улар Байтул Мақдиснинг нечта эшиги бор, деворларининг ранги қанақа, деганга ўхшаш саволларни беришарди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен у нарсаларни аниқ исботлай олмасдим, шу боис жуда қаттиқ аламландим. Шунда бирдан Аллоҳ таоло Байтул Мақдисни кўтариб, кўз олдимга келтириб қўйди, мен унга қараб туриб, улар нимани сўрашса, ҳаммасини аниқ-тиниб кўриб, жавоб бердим» (Имом Муслим ривояти).
Ростгўй кишини агар ёлғончига чиқарсалар, унинг қалбига ботадиган алам-оғриқ жуда қаттиқ бўлади. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу билан ҳам худди шундай ҳолат содир бўлганди. У ўспирин йигитча бўлиб, бир ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамроҳ бўлганди. У мунофиқлар ўтирган даврада мунофиқлар раиси Абдуллоҳ ибн Убайнинг: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта азизлар хорларни ундан қувиб чиқарадилар», деганини эшитиб қолиб, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар беради. Мунофиқ азиз деганда ўзини, хор деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутганди.
Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен унинг гапини амакимга айтиб бердим, амаким мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига етаклаб бориб: «Ё Расулуллоҳ, мана бу боланинг гапини эшитинг», деди. «Нима гап эшитдинг?», сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Мен айтдим: «Ё Расулуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Убайнинг: «Мадинадан азизлар хорларни қувиб чиқарадилар» деганини, яна: «Итингни семиртирсанг, ўзингни ейди, оч қолдирсанг, кетингдан эргашиб юради» деганини эшитдим».
Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Убайни чақиртириб, эшитган гаплари ҳақида ундан сўрадилар. У жон-жаҳди билан қасам ичиб, бу гапларни айтганидан тонди.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:50 | Message # 5 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга қарадилар, бироқ индамадилар. Амаким: «Нега бировнинг устидан ёлғон гапирасан, бу гапинг билан фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сени ёмон кўриб қолишларига эришдинг, холос», деб мени ёзғирди.
Шунда менга шу пайтгача ҳеч қачон етмаган жуда қаттиқ ғам-алам етди. Туяда борарканман, қаттиқ аламдан бошимни эгиб олгандим. Тўсатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнимдан ўтиб қолдилар ва қулоғимни чўзиб қўйдилар. Бошимни кўтариб, юзларига қараган эдим, менга қараб табассум қилдилар. Сўнг йўлларида давом этдилар. Мен у зотнинг муродларини тушунмай қолавердим.
Сўнг Абу Бакр ёнимга яқинлашиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга нима дедилар?», деб сўради.
«Аллоҳга қасамки, ҳеч нарса демадилар, бироқ муомалаларидан хурсанд бўлиб кетдим», дедим.
Кейин Умар ёнимдан ўта туриб: «Хурсанд бўлавер», деб ўтиб кетди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари йиғилган пайтларида уларга «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз» дерлар» деб бошланувчи «Мунофиқун» сурасини ўқиб бердилар, ушбу сурада Аллоҳ таоло ҳалиги мунофиқни шармандаи шармисор қилди: «Улар: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур», дерлар. Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар» (Мунофиқун: 8)».
Ғам-аламлар ичида ёлғон туҳматга қолиш сабабли, ўғирлик, порахўрлик ё обрў-номусни бадном қилувчи бўҳтон сабабли ҳосил бўладиган ғам-алам ҳам оғир бўлади. Уммул-муъминийн Оиша розияллоҳу анҳога нисбатан худди ана шундай ғам-алам ҳосил бўлган, машҳур туҳмат воқеасида у зотнинг пок номларини бадном қилмоқчи бўлишганда Аллоҳ таолонинг Ўзи унинг поклигини эълон қилганди.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:51 | Message # 6 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Азиз биродарлар! Тоат-ибодатдан бенасиб қолиш натижасида ҳосил бўладиган ғам-алам ҳам эгасига ажр келтирувчи ғам бўлади. Бир гуруҳ фақир саҳобалар Табук ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жангга чиқиш умидида келишганида у зот уларга от-улов ва қурол-яроғ топиб беролмай, ортларига қайтарганларида улар қаттиқ ғамга тушиб, изтироб билан йиғлаб, ортга қайтгандилар. Аллоҳ таоло улар ҳақида оят нозил қилди: «Яна сизга (жангга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқ-ку», деганингизда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир» (Тавба: 92).
Демак, улар ёлғизгина йиғилари ва ғам чекканлари учунгина Аллоҳ таоло томонидан ажрга эга бўлдилар.
Соғлом ақида ғам-ташвишларни аритиш ва алам-оғриқларни кетказишнинг энг биринчи иложи-давосидир. Кимнинг ақидаси бузуқ бўлса, унинг ғам-ташвиши зиёда бўлади. Шунинг учун кофирларни кўрасизки, ораларида ўзини ўлдириш, руҳий хасталикларга чалиниш кенг тарқалган, улар алам-оғриқларидан халос бўлиш илинжида маст қилувчи ичимликлар ва наркотик моддалар истеъмол қилишга ружу қўйишади, бошларига келган мусибатдан ажр умид қилишмайди, мусибатлари гуноҳларига каффорат бўлишга ярамайди.
Мусулмон биродар! Бу дунёда ғами йўқ одамнинг ўзи йўқ. Ҳатто, дунёни қўлида ўйнатган катта подшоҳлар ҳам баъзан қалбларига тушган ғам-аламдан ўзларини қўярга жой топа олмай қолишади, на мол-дунёлари, на тиббиётлари, на маслаҳатчилари уларнинг ғамини даф қилиша олади.
Инсон агар бирон яқин кишисининг вафоти ё молининг зое бўлиши каби бошига келган мусибатга сабр қилса, унинг ҳоли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтган кишининг ҳолидек бўлади: «Мўминнинг иши қизиқ, унинг барча ишлари яхшиликдир. Бу мўминдан бошқасига насиб бўлмайди. Агар унга бир хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унга яхшиликдир. Агар бирон кулфат етса, сабр қилади ва бу ҳам унга яхшиликдир» (Имом Муслим ривояти). Яъни, сабр билан шукр ўртасидаги мувозанатни фақат мўмин кишигина сақлаб туради.
Мусулмон киши ўзига етган ғам-ташвишлар унинг гуноҳларига каффорат ва даражалари кўтарилишига сабаб эканини ҳис қилиши ҳам ғам-ташвишларига даво бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Мусулмон кишига етган машаққат, касаллик, ғам-ташвиш, ҳафагарчилик, азият, ҳатто баданига кирган бир тикан сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан ўчиради» (Муттафақун алайҳ).
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:52 | Message # 7 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар устимизга мусибатлар ёғилиб турмаганида эди, қиёмат куни муфлис (ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ) ҳолда борган бўлардик».
Бу дунёнинг ҳақиқатини англаш, унинг матоси оз, лаззатига аччиқлик аралаш эканини, у ҳеч кимга абадий кулиб боқмаслигини, хурсандчилигидан хафагарчилиги кўпроқ эканини, озгина бериб туриб, кўпроқ қилиб қайтариб олишини, мўмин киши унда гўё бир маҳбус эканини билиш ҳам ғамларга яхши даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир» (Имом Муслим ривояти).
У меҳнат-машаққат, озору азиятлардан иборат. Мўмин киши фақат дунёдан ажралиш билангина ундан роҳатланиши мумкин. Абу Қатода ибн Рибъий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилганидек, у бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга турганида бир жаноза (маййит) олиб ўтилди. Шунда у зот: «(Бу маййит) қутилувчи ва бошқалар ҳам ундан қутилувчидир», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, буни қандай тушунишимиз керак?» деб сўралганида айтдилар: «Мўмин банда дунёнинг машаққат ва озорларидан қутулиб, Аллоҳ таолонинг раҳматига боради, фожир бандадан эса бандалар ҳам, диёрлар ҳам, дов-дарахту ҳайвонлар ҳам қутулади» (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбарларнинг балоларга сабр қилишларидан ўрнак олиш ҳам ғам-аламларга яхши даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, балоси ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, балоси ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти, ҳасан ҳадис).
Агар балолар сиздан олдин пайғамбарлар ва солиҳларга ҳам етганини билсангиз, анча енгил тортасиз.
Ўлимни эсга олиш ҳам ғам-аламлар учун яхши даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Лаззатларни кесувчини – ўлимни кўп эсга олинглар! Зеро, бир киши танглик пайтида уни эсласа, у учун кенгайтириб қўяди» (Имом Баззор ривояти, ҳасан ҳадис). Яъни, банда агар касаллиги ё балоси доимий эмаслигини, балки мабодо кўтарилиб кетмаганда ҳам ўлими унга барҳам беришини ва унинг ортидан Аллоҳнинг ажрига эга бўлишини, шу билан бир қаторда гуноҳларига каффорат қилинишини билса, ўзи тортиб турган меҳнат-машаққат ва бало у учун анча енгил бўлиб қолади, танглиги бартараф бўлади.
Ҳадис давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар кенг-мўллик ҳолида уни эсласа, торайтириб қўяди». Яъни, агар кишининг мол-дунёси кўпайиб, обрў-эътибори кучайиб, бировларга зулм қилмоқчи ё фужур ишга қўл урмоқчи бўлиб турганида ўлимни эсласа, бу уни туғёнга кетишдан тўсиб қолади.
Аллоҳга дуо қилиш ва ғам-ташвишлардан паноҳ сўраш ҳам ғамларнинг аришига энг яхши чоралардан саналади. Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларини қилардим, у зотнинг жуда кўп марта: «Эй Парвардигор! Мен Сендан ғам-ташвиш, маҳзунлик, ожизлик, ялқовлик, бахиллик, қўрқоқликдан, қарз юкидан ва одамларнинг зўрлигидан паноҳ тилайман» деб дуо қилганларини эшитардим».
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна шундай деб ҳам дуо қилардилар: «Аллоҳим, мен учун ишимнинг тутқичи бўлган динимни, тирикчилигим бўлган дунё ҳаётимни, оқибатим бўладиган охиратимни ислоҳ этгайсан! Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёдаланиши, ўлимни мен учун барча ёмонликлардан роҳат қилгайсан!» (Имом Муслим ривояти).
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 15-Yan-2010, 23:55 | Message # 8 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қай бир банда ўзига ғам-ташвиш етганида: «Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг ўғлиман. Пешонам Қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Қазо (амр-ҳукминг) менинг устимда адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки Китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетказувчи ва ғам-ташвишимни аритгувчи қилгин» деб дуо қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвиши ва маҳзунлигини кетказади ва ўрнига шодликни алиштириб беради». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, бу дуони ўрганиб олсак бўларкан», дейишганида: «Ҳа, уни эшитган киши ўрганиб олиши лозим», деганлар (Имом Аҳмад «Муснад»да ривоят қилган).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига бирон ташвиш тушганда: «Эй барҳаёт ва абадий турувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман. Аллоҳ менинг Роббимдир, мен Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман», деб дуо қилардилар (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни бирон иш ташвишга туширса, намозга шошилардилар.
Инсон вақтини бирон иш билан банд қилиши ҳам ғам-ташвишни унутишига ёрдам беради. Чунки, бекорчилик кўп ўйланишни ва ҳаёт ташвишлари билан сиқилишни олиб келади.
Қолаверса, мусулмон мусулмоннинг биродаридир, ғам-ташвишларига шерик бўлади, унга ҳамдард бўлади: «Албатта, мўмин мўмин учун бир-бирини маҳкам тутиб турувчи бино (қисмлари) кабидир» (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таолодан ғамлардан паноҳ беришини, қалбларимиздан ташвишларни аритишини, ишларимизни осонлаштиришини, аҳволимизни ислоҳ қилишини сўрайман.
Эй Парвардигор! Бизларни яхшиликларга муваффақ эт, ёмонликлардан Ўзинг асра, бандаларингга бирон фитна истасанг, бизларни фитналанмаган ва шарманда бўлмаган ҳолда жонимизни олгин.
Аллоҳ таоло пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳлу асҳобига саловоту саломлар йўлласин. Manba
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:53 | Message # 9 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Дунё ошиги, шошилма!
Бисмиллахир рохманир рохийм
Бокийлик ва давомийлик хамда иззату кибр билан ягона бўлган, бандалари учун фонийликни яратиб, уларни фарз килган нарсалари сабабли бахтли ва бахтикаролик гурухига таксимлаган Аллохга хамду санолар бўлсин! Биз Унга хамду санолар ва истигфорлар айтиб, тавбалар киламиз хамда нафсимиз ва ёмон амалларимиздан панох сўраймиз. Аллох таъоло бандаларнинг энг яхшиси ва: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпрок эсланглар!» – деб айтган пайгамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.
Банда хар бир лахзани ганимат билиши ва Аллохга дуч келиш учун тайёр туриши керак. Чунки у, Роббисининг элчилари рухини олиш учун качон келишини билмайди. Аллох таъоло деди:
(وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ)
«Хеч бир жон каерда ўлишини билмайди. Дархакикат, Аллох билувчи ва хабардордир»;
(كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ)
«Хар бир жон ўлимни тотгувчидир».
Баъзи салаф олимлари: «Бу оят – барча одамлар учун таъзиядир»- дедилар. Зотан, Ер юзидаги хар бир инсоннинг ўлим шарбатини тотмай иложи йўкдир. Бу лахза учун тайёрланган инсон кандай бахтли-а! Жаброил алайхиссалом Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга: «Эй, Мухаммад, хохлаганингизча яшанг, бирок, бу дунёдан кетасиз! Хохлаган кимса билан дўст бўлинг, ундан ажраласиз! Хохлаган ишингизни килинг, унга яраша мукофот оласиз!»- деди.
Аллох йўлидаги синглим, унутмангки, дунё фонийдир ва кайтиш Аллох таъолонинг хузурига: ё жаннатга, ёки жаханнамгадир! У ерда ўлимсиз мангулик, хукмлар кўтарилган хаёт бор. Аллох таъоло деди:
( إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ)(لقمان: من الآية33)
«Дархакикат, Аллохнинг (кайта тирилтириб, хисоб-китоб килиш хакидаги) ваъдаси хакдир. Харгиз сизларни дунё хаёти алдаб кўймасин! Ва харгиз сизларни алдагувчи (яъни, шайтон) Аллох билан (у хар кандай гунохларни кечаверади деб) алдамасин!».
Сингилим, дунё шахватлари учун нафс тизгинларини бўш кўйган канча-канча инсонларни кўрдик-ки, улар лаззат асирига айланиб, ўлим ва хисоб-китоб килиш кунининг келишини унутдилар. Улар солих кишилар насихат килганларида, ёшликларини бахона килишган ва чексиз орзуларга алданган эдилар. Ўлим келганидан сўнг эса, Аллох номига онт ичиб айтаман-ки, тупрокка дафн этилдилар, килган ёмон ишларига гаров бўлдилар. Уларнинг лаззат олишлари тугади. Хонанда кизлар ундан ажрадилар. Унинг зиммасида жавобгарликлар колди, холос. Аллохнинг хузурига фосиклар ва хаёсизларнинг амаллари билан келди!.. Аллох бизни ва сизни унинг номаларидек номадан, хотимасидек хотимадан асрасин!..
Эй, Аллохнинг чўриси, Аллохдан кўркинг ва такво килинг хамда сиз улар каби бўлманг!
Сиз бу дунё ўткинчи карвонсарой, охират эса олдингиздаги сафар эканини жуда яхши биласиз! Шундай экан, ёмон амалларингиз кўп ва яхши амалларингиз оз бўлса, бу дунёдан охиратга ўтиш лахзангиз кандай бўлиши мумкинлиги хакида тафаккур килиб кўринг!
Ўлсак бизни тарк этарлар
Ва топарлар катта рохат.
Ўлгандан сўнг биз тирилсак
Хисоб - китоб бор хакикат
Аллох йўлидаги опа-сингилларим!
Билингларки, биз сафар жараёнидамиз. Унутмангларки, хар бир бошланишнинг нихояси бор. Барчамиз хох кичик ва хох катта бўлайлик, бир кун келиб ўламиз ва одамлар эшигимизни кокиб: «Фалончи казо килибди таъзиямизни кабул килинглар! Ўлим бархак»- деб айтадилар. Аллох таъоло деди:
)وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ) (ق:19)
«Мана ўлим мастлиги (яъни, жон чикар пайти) хакикат рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен кочгувчи бўлган нарсадир»
Ўлим ... . Кабр... . Хисоб-китоб.. . Яхшиликка яхши ва ёмонликка ёмон мукофотлар ... .
Мусулмонлар ичидан етишиб чиккан доно шоирлардан бири ушбу байтни ёзган:
Ётар жойимдан ажрадим, йўколди хуш оромим...
Шоир бу сўзлари билан: «Оиламнинг уйидан кўшнилар хонадонига бир кеча ухлаш учун бордим. Бирок, ёток ва уйнинг фарклилиги сабабли мижжа кока олмадим», демокчи.
- Кабр хакида нима фикрдасиз?
- У ердаги холатингиз нима бўлади?
- У ерда нима дейсиз ва у ерга кандай кўникасиз?
- Кизларингиз, отангиз, оилангиз ва уйларингиз каерда?!
Кабрдаги биринчи кеча... Биринчи ўтириш... «Саргайиш кечаси» деб номланган биринчи кеча... ўлим соати... Отангиз ва боболарингиз кўйилган чукурга кафанларингиз билан ёткизилган илк кеча...
Шохлар у чукурга кўйилдилар. Бирок, лашкарлари, кўрикчилари ва касрларини ташлаб кетдилар...
Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган сахих-соглом хадисда ушбу сатрлар бор. Усмон разияллоху анху кабр устида турар экан йиглар, жаннат ва жаханнам эслатилса кабр устида йиглагани каби йигламас эди. Унга атрофидагилар: «Нега жаннат ва жаханнамни эслатилса йигламайсиз?!»- деб савол берганларида: «Халилим (дўстим) (Мухаммад) соллаллоху алайхи ва саллам: «Кабр – охират манзилгохларининг биринчиси»- деган эдилар»- деб жавоб берди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:54 | Message # 10 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| **********
Бу – мухтарам пайгамбар тарафидан айтилган рост сўзлардир.
Кабр – охират манзилгохларининг аввалидир.
Синглим, килган амалларингиз ва сўзлаган сўзларингиз билан танхо коладиган шу биринчи кеча хакида тафаккур килиб кўринг!
Аллох йўлидаги синглим, кабрда ўтказадиганингиз шу биринчи кеча хакида ўйлаб кўринг!
Чунки бу кеча хакидаги тафаккурнинг мўъминлар калбига таъсири, солих кишиларнинг калбига эса тоат-ибодатларга ундовчи турткиси бордир! Кабрдаги бу илк кечани унутманг! Ягона Кудратли зот билан учрашувга ўзингизни солих амаллар билан тайёрланг! Шояд шу билан у дахшатли кечада нажот топишингизга сабаб бўладиган Аллохнинг рахматига сазовор бўлсангиз.
Алий разияллоху анху кабристон олдидан ўтар экан шундай деган эди:
«Дахшат ва мухтожлик хукмрон бўлган диёрнинг сохиблари, сизга саломлар бўлсин! Сизлар биздан аввал ўтдингиз ва бизлар сизларнинг ортингиздан келамиз. Бизлар тез кунларда хузурингизга етиб келамиз. Илохим, бизни ва уларни (нг гунохларини) кечир ва авф эт! Ўлим ва охиратни эслаб, хисоб-китоб учун иш килган одамларга хушхабарлар бўлсин!
Эй, кабрдагилар, хотинларингиз турмуш килдилар, уйларингизга бошкалар жойлашдилар ва молу-мулкингиз таксимланди. Бу – биз тарафимиздаги хабарлар. Сиз тарафларда кандай хабарлар бор?! Нега жавоб бермаяпсизлар?!».
Сўнгра Алий разияллоху анху атрофидаги дўстларига бокиб: «Агар улар жавоб берсалар эди, таквонинг энг яхши амал эканини айтган бўлар эдилар»- деди-да, йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар.
Синглим, кабрдагиларнинг сукути билан алданманг! Чунки канча-канча жонлар бор-ки, кабрда хисоб килинади! Канча-канча жонлар бор-ки, кабрда фитналарга мубтало бўлади! Канча-канча жонлар бор-ки, азобланади! Канча-канча кабрлар бор-ки, унда ковургалар бир-бирига киришиб кетади!
Агар кабрнинг тили бўлса эди, шундай деган бўлар эди: «Мен танхолик, дахшат, гурбат, куртлар ва хорлик уйиман! Мен кафанни ипларидан, сонларни тиззалардан, тиззаларни болдирлардан, болдирларни бармоклардан ажратаман. Агар корнимдаги ўликни уч кечадан сўнг кўрсангиз эди, кўрккан бўлар эдингиз: унинг кўзлари чанокларидан, дудоклари тишларидан ажралган, йиринг ва конлар огиз ва бурунларидан чиккан, коринлари отилиб чиккан ва кўкраклари кўтарилган!...». Роббим ўзинг рахм кил! Роббим, ўзинг рахм кил!!.
Зийнатли кийимлар кийдик, юмшок ўриндикли машиналар миндик, мансаб ва вазифалар сохиби бўлдик! Бирок, кабрда нима кила оламиз!
Кабристонга хайкирдим: «Кани азиз , кани мўътабар!».
Бирон сас йўк, гўё барча ўлмиш, хабар битмиш
Ўлган кимсалардан сўраган дўстим,
Сассизликда сен чун ушбу хабар битилмиш!
Нега тафаккур килмаймиз! Нега ибрат олмаймиз! Нега Ягона кудратли зот билан учрашишга хозирлик кўрмаймиз?!
Аллох таъоло деди:
( وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى)
«Захира хозирлангиз, захираларнинг яхшироги – такводир».
Абу Нуаъйм рахимахуллох «ал-Хиля» китобида шундай деган: «Мутарриф ибн Абдуллох солих кишилардан бири бўлиб, кабристонларни зиёрат килар, йиглар ва кабрдагилар хаккига дуолар килар эди. Кечаларнинг бирида кабристонни зиёрат килмокчи бўлди. Кеча совук ва ёмгирли эди. У зиёратга бора олмай, ором олиш учун кўрпага ўранди. Тушига кабристонда ётган одамлардан бири кирди ва деди: «Хой Мутарриф, бу кеча бизни зиёрат килмадинг. Ягона илох бўлмиш зот (Аллох) номига онт ичиб айтаманки, биз сенинг зиёратинг билан (бу ерга) кўникамиз. Аллох таъоло зиёратинг сабабли кабрларимизни бир хафта давомида мунаввар килади. Эй, Мутарриф, «Ла илаха иллаллох» билан захирангни кўпайтир! Чунки Биз билан «Ла илаха илллаллох» ўртасини (энди) тўсиб кўйилди. Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар «Ла илаха иллаллох» нинг фойдасини билсанг эди, нафасларингнинг барчасини унга сарф килган бўлр эдинг!».
(وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِمْ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُرِيبٍ) (سـبأ:54)
«(Мана энди) худди улардан илгари (ўтган) хаммаслакларига килингани каби, улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг (яъни, иймон келтириб, дўзах азобидан кутулиб колишнинг) ўртаси тўсиб кўйилди, зеро, улар (хаёти дунёдалик пайтларида) шак-шубха остида эдилар». (Сабаъ: 54)
Хой, Аллохнинг бандаси, кабрдагилар ичида кайси маком ва маконда бўласиз, биласизми?!
Аллох таъоло куйидаги оятида баён килган кишилар катта зарар кўрган кишилардир:
(ِ قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَلا ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ)(الزمر: 15)
«Айтинг: «Киёмат кунида ўзлари ва оилаларига зарар берган кишиларгина зиёнкор кишилардир! Ўшагина очик зиёнкорликдир». (Зумар: 15)
Аллох таъоло куйидаги оятда эса, катта зафарга эришган кишиларни баён килди:
(فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ) (آل عمران: 185)
«Жаханнамдан узоклаштирилган ва жаннатга киритилган одамгина зафарга эришган одамдир. Дунё хаёти – алдамчи матодир». (Оли Имрон: 185)
Арзимас фоний насибани бокий ва бебахо насиба устига афзал кўрган хамда кенглиги Еру осмонча бўлган жаннатни фоний дунёдаги тор зиндон бадалига сотган киши накадар кизик!!
Аллохнинг хитобини эшитишни ашула ва чолгу асбобларини эшитишга алиштирган одам накадар ажойиб!!
Эй, гофил, охиратни эсла, ўлим ва ўлимдан кейинги нарсалар хакида тафаккур кил! Ўлим – умидларни сўндириш, лаззатларни кесиш ва жамоатлардан айиришга кифоядир. Кандай кифоя килмасин, ахир ўлим ортидан жаханнамга тушасанми, жаннатгами, била олмайсан-ку?!
سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين..
«Кудрат сохиби бўлган Роббингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, хар кандай айбу-нуксондан) покдир. Пайгамбарларга саломлар, хамду-сано барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох учундир».
Абу Жаъфар ал-Бухорий
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:56 | Message # 11 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Маглубият сабаблари
«Аллохнинг неъматларини санамокчи бўлсангизлар, хисобига ета олмайсизлар».
Хидоят ва Аллохнинг динида собиткадамлик билан туриш, Аллох таъолонинг буюк неъматларидандир. Хусусан, хидоят неъмати Аллох таъолога шукроналар ва хамдлар айтишимизни такозо килади. Бу неъматга эга бўлган шахслар Аллох таъолога якин киладиган бошка неъматлар билан фойдаланиши мумкин. Агар бу неъмат бўлмаса, бошка неъматлар инсонлар бошига бало бўлади. Шунинг учун хам ушбу неъматнинг фазлини билиш учун, биз, уни йўкотадиган сабабларни ўрганишимиз керак. Токи бу сабаблардан сакланайлик ва бу буюк неъматни асраб колайлик. Бу неъматнинг йўколишига олиб борадиган сабаблар, Аллох сакласин, бандани охир-окибат ортга чекинишга олиб боради. Бу сабаблар:
Биринчи: шариатга катъий риоя килаётган ёшларга каноат ва рагбат билан эмас, балки, муайян сабаблар илинжидагина эргашиш.
Масалан: уларга улар билан хотиржам бўлгани учун, улар билан хеч ким маломат кила олмайдиган сафарларга отланиш. Чунки у яхши ўртоклар билан бирга! Бирок, у Аллох таъоло ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам кўрсатган йўлга риоя килмайди. У улар билан муайян шахсга «ошик» бўлгани ва дўстлари олдида шу шахс ва уни рози килиш учунгина бирга бўлади.
У уларга хаётида содир бўлган бирор кишининг вафоти ёки ўлим лахзаларида хозир бўлиши каби бир ходиса сабабли кўшилган ва бу ходиса муваккат таъсирга эга бўлиб, ўзининг аввалги холатидан кайтган бўлиши мумкин.
Иккинчи: Хар бир киши ўзини ўзи тарбия килишга эътибор бермаслиги.
У Куръон кироат килмайди, намозларни ўз вактида адо этмайди, кечалари тахажжуд ва кундузлари рўза тутиш каби нафл ибодатлар билан шугулланмайди. У шариатга катъий риоя килган ёшлар билан бирга юрса-да, лекин, нафсини тарбия килмаган хамда факат ташки кўринишини тузатишгагина ахамият берган. Ва бу кўриниш «Пуч итоат» деб аталади. Чунки бу йигит шаклинигина ўзгартишга диккат килган ва аслида ортга чекингандир. Зеро, ички дунёда чекиниш пайдо бўлса, ташки киёфада чекинишнинг содир бўлиши кулайдир. Кўпинча, ташки кўринишлардаги чекиниш, ички кўринишдаги чекинишлардан сўнггина пайдо бўлади. Бу – кутилмаган лахзаларда одамларнинг энг фаоли ва ибодатларга тиришкоги деб тушунган бир инсоннинг ташки кўринишидан бирон бир фойда колмаганини билишингиздаги сирдир.Чунки, ички чекиниш ташки кўринишга сизиб ўтгандир.
Учинчи: Сохта камолот.
Йигит шариатга риоя кила бошлагани лахзаларда ўзини камолотга етишган эканини хаёллантирадиган мактовлар эшитади ва бу уни ўзини шундай саклаб колиш ва яхши амалларда давом этишдан гафлатда кўяди-да, ундаги интилишлар сўна бошлайди ва Аллох сакласин, унда чекинишлар пайдо бўлади.
Тўртинчи: шариатга риоя кила бошлаган шахснинг соглом тушунчага эга бўлмаслиги.
Масалан: Йигит бир хадисга катъий риоя килиши билан, ўзини хато килмайдиган фаришталар билан бирга деб хисоблайди. Холбуки, у билан бирга бўлганлар хато ва камчиликлари бўлган, гохо оз ва гохо кўп янглишликларни киладиган (уларнинг килаётган яхшиликлари хатоларидан кўпрок деб ўйласак-да) бошка инсонлар каби инсондирлар.
Агар ёш йигит юкоридаги нотўгри фикр ва тасаввурлар билан жамоат ичига кирса, бирдан улардан хатолар содир бўлганини кўради-да, унинг хаётида жиддий ва салбий ўзгаришлар содир бўлиб, у яна бир бор ортга чекинади.
Бешинчи: Мураббийларнинг хато тарбиялари.
Мураббийлар - Куръон ёдлаш хужралари ва бошка шу каби ёшларни шариатга риоя килишга ўргатаётган дарсхоналарга етакчилик килаётган шахслардир.
Тарбиядаги хатоларнинг бир неча тарафлари бор. Шулардан:
Ўкувчининг рухий тарафига эътибор бермаслик, унинг иймони ва Аллох таъолога богланишини кучайтиришга диккатни каратмаслик. Шунинг учун хам баъзи мураббийларнинг ўкувчи билан доимо хазиллашганини, унга таскин бериш учун бефойда нарсалар, латифалар ва аскиялар ёзилган тасмаларни олиб келганини кўрамиз. Бу эса ўкувчининг шу нарсалар билан тарбияланиши ва иймоний виждоний тарафларини тарбияланмаслигига олиб келади;
Ўкувчининг илмий тарафларига риоя килмаслик. Бу – унга таълим беришга кизикмаслик, илм ва олимларни севишга кизиктирмаслик биландир. Зотан, илм майдонига изланиш ва ўрганиш билан кириш, Аллох динида сабот билан колиш хамда чекинишдан узок бўлиш учун катта василалардан биридир;
Ўкувчининг ахлокий тарафларини риоя килмаслик. Бу – янги ўкувчининг ахлокини тарбиялаш ва яхшилаш учун тиришмаслик сабабли бўлади-да, ўкувчи ёмон хулк сохиби бўлади. Натижада, бу холат ўкувчини чекинишга олиб боради;
Шариатга риоя кила бошлаган шахс билан боскичларни табиий шаклда босиб ўтмаслик. Масалан: гохо унга каттиккўллик билан муомала килинади-да, у мураббийдан нафратлана бошлайди. Гохо эса унга сустлик ва жиддий бўлмаган муомала килинади-да. Бу хам уни чекинишга олиб боради;
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 04:57 | Message # 12 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ********* Олтинчи: Ёмон ишларнинг ёмонлигини ёшларга тушунтирмаслик.
Ёмонликни ўрганиш, «Ёмонликни килиш учун эмас, ундан сакланиш учун ўргандим» ёки «Ёмонликни яхшиликдан ажрата олмаган одам, ёмон ишларни килади»,- деб айтилганидек, ёмонликдан сакланиш учун воситадир.
Хузайфа разияллоху анху: «Одамлар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан яхшиликлар хакида сўрашар, мен эса килиб кўймаслик учун ёмонликлар хакида сўрар эдим»,- деди. Шубхасиз, «Чекиниш сабаблари» хакидаги ушбу мавзумиз хам сизга сакланишни кўндаланг килмокда. Зотан, сакланиш даво излашдан кўра яхширокдир.
Еттинчи: Ўтмишда бўлиб ўтган ходисаларга богланиб колиш.
Маслан: Ўтмишда килган гунохларни эслаш ва уларни эслаш билан лаззат олиш, ёки кадимги суратлар, фильмлар, тасмалар ва бошка ўтмишни эслатадиган нарсалар. Ўтмишни яхши эслатадиган энг яхши восита – эски, шариатга риоя кила бошлашдан аввалги дўстдир. Бу дўст – диндан ортга чекинишга олиб борадиган энг хатарли воситадир. Бунинг бир неча сабаблари бор. Шулардан:
У шундай тилда гапирадики, талаб килмасангиз-да, сизга таъсир кила олади. Масалан, ойнома сахифаларини очмагунингизча сизга бирон нарса бера олмайди. Дўст эса, сизга гапириб таъсир бера оладиган шахсдир.
Уни сиз душман деб хисоблай олмайсиз. Шунинг учун хам ундан эхтиёт бўлмайсиз. «ўтмишдаги дўст – душман хисобланмас».
У – ўтмишнинг калитидир. У гохо ўтмишда килган ишларини, гарчи мубох бўлса-да, тилга олади ва хотираларни эсга олиш учун туйгуларни жунбушга келтиради.
У – шахснинг хохишларига мосдир. Шунинг учун хам бир инсонда учта душман жам бўлди: Шайтон, хохиш (нафс-хаво) ва мана шу дўст.
У – сиз билан кўп кўришади ва ўзига етакчи килиб олади. Бу хам динда ортга чекинишга олиб боради.
У ўзига жалб киладиган даражада сиз билан самимий ва мулойим бўлиши мумкин.
Ўтмишдаги дўст сифатланган бу олтита холат, уни ўтмиш хотиралари хакида сиз саклаб колган энг хатарли нарсаларни эслатиши мумкин.
Саккизинчи: Солих йигитлардан четда юриш.
Аллох таъоло деди: «Эртаю кеч Аллохнинг юзини хохлаб роббиларига дуо килаётган кишилар билан сабр кил! Дунё хаётининг зийнатларини хохлаб улардан кўзингни олма!».
Солих кишилардан узок бўлиш сизни танхоликка мубтало килади. Танхоликда эса узок бир хил холатда кола олмайсиз. Балки, ўзингиз учун ёмонликни максад килган ёмон ниятли дўстлар излаб коласиз.
Тўккизинчи: Диний шахсиятни кўрсатмаслик.
Хусусан, кўриниш шариатга риоя килганингизга далолат килмаса, шариатга риоя килмаганлардан ажралиб турмасангиз ва диний шахсиятингиз намоён бўлмаса, инсонлар ичидаги шайтонларнинг васвасаларига мубтало бўласиз. Бу эса уларни сизга карши журъатлантиради, олдингизда гунох ишларни хотирлаш ва сизни кизиктиришга олиб боради. Аммо диний шахсиятингиз очик намоён бўлса, уларни ёмон йўллардан кайтариб ва яхшиликларга даъват эта оласиз. Куръонни ўкиб, Аллохни зикр кила оласиз... Бу, энг ози билан уларни хузурингизда гунох ишларни килиш бир ёкда турсин, уни тилга олишга хам журъат кила олмайдиган килиб кўяди.
Ўнинчи: Мубох нарсаларга ўта берилиш.
Бу – шахсни шариатга кўр-кўрона риоя килишга, бу ўз навбатида диний ишларда ортга чекинишга олиб боради.
Ўн биринчи: муайян коидаларга богланмай, бир нарсага хаддан ортик берилиш.
Муайян муддат учун бўлган хаяжон ва кўзгалиш, зудлик билан сўнади. Бу – хурмо пўстлоги толаларининг ёнган оловига ўхшайди-ки, тезлик билан сўнади. Бу хаяжонли инсон диний ишларда зудлик билан ортга чекинади-да, барча нарсанинг тез хосил бўлишини хохлайди. У барча нарсанинг зудлик билан амалга ошишини хохлагани учун гохида гулув, гохо нуксонли ишларни килади. Чунки, у кийналади, чарчайди ва безади-да, диний ишларда ортга чекинади.
Ўн иккинчи: Аллох таъолодан бошкалардан кўркиш.
Масалан, камокка тушиш, ёки халкдан ажралиб колиш. Аллох таъоло деди: «Одамлар ичида «Аллохга иймон келтирдик!» деган, бирок, Аллох йўлида озор чекса, одамларнинг фитналарини Аллохнинг азоби каби кўрадиган кимсалар бор».
Ўн учунчи: Локайдлик.
Енгил нарсаларни севиш ва локайдлик, инсонни хеч нарса эришилмас ва фойдали эмаслигини тушунишга олиб боради. Локайд бўлгани учун хам, уни хеч бир нарса диний ишларда ортга чекинишдан тўса олмайди.
Ўн тўртинчи: Калбдаги хасталик ва офат.
Бу хасталик ва офат инсон нафсининг ёмонликлари билан курашмагани учун хам, кучаяди. Натижада, инсонни тўгри йўлдан бошка йўлга буради.
Масалан: Калбида кибр, ёки гурур, ёки рахбарликни севиш ва бошка туйгулар бир замонлар ўрнашган бўлиб, инсон улар билан вактида курашмаган ва уни тўгри йўлдан буриб ташлаган. Аллох таъолодан офиятни сўраймиз.
Ўн бешинчи: Эшитган мавъизаларга амал килмаслик.
Даъват ўтиришларидаги дарслар ва мавъизаларни тинглайди, бирок, уларга амал килмайди. Агар амал килса эди, Аллох таъоло унга матонатни зиёда килар эди. Аллох таъоло деди: «ўзларига килинган ваъзларга амал килсалар эди, улар учун хайрли ва саботлаштирувчи бўлар эди».
Собиткадам бўлиш ва диний ишларни килишда чекинишга сабаб бўлмайдиган нарсага ёрдамчи бўлган воситалардан бири, Куръон ва суннатга мувофик тарзда килинган мавъизаларга амал килишдир.
Аллохнинг хамди билан бу рисола нихоясига етди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 05:01 | Message # 13 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Мусибатланган биродаримга Бисмиллахир рохманир рохийм
Ўзининг севимли ва кийматли одамини йўкотган мусибатли дўстим – Аллох мусибатингиз сабабли сизга савоблар ва бу мусибатдан кўра яхширок бадаллар берсин - олган нарсаси хам, берган нарсаси хам Аллохникидир. Барча нарса Унинг хузурида ўлчовлидир. Шундай экан, сабр килинг, Аллохдан савоб умидида бўлинг! Доду-фарёдлар килманг, сизга фойда бермайди! Балки, мусибатингизни зиёда килади, савобингизни кетказади ва сизни гунохларга рўбарў килади.
Дўстим, ушбу сатрларда сизнинг мусибатингизни енгиллатадиган ва мусибатларнинг калбингизга бўлган таъсирини камайтирадиган баъзи насихатлар бор.
Биринчи: Казо ва кадарга хамда якинингизни йўкотиш сабабли бошингизга етган мусибат душман ёки хасадгўй тарафидан эмас, балки, Аллохнинг такдири билан келган экани, Аллох эса рахмлиларнинг рахмлироги, хакимларнинг хакимроги эканига ишониш.
Аллох таъоло деди:
«Айтинг: бизга Аллох ёзган нарсагина етади. У – бизнинг хожамиздир. Мўъминлар Аллохгагина таваккул килсинлар» (Тавба: 51);
«Етган хар бир мусибат Аллохнинг изни билангинадир. Аллохга иймон келтирган кимсанинг калбини Аллох хидоят килади» (Тагобун: 11).
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло махлукотларнинг такдирини Еру Осмонларни яратишдан эллик минг йил аввал ёзиб кўйган» (Имом Муслим ривояти).
Иккинчи: Ўлим – барча жонзотнинг нихояси бўлиб, хамма ўлади.
Аллох таъоло деди:
«Хар бир жон ўлимни тотгувчидир»;
«Ер юзидаги барча – фонийдир. Ва роббингизнинг юзигина бокий колади. (У) – буюклик ва хурмат сохибидир».
Демак барча махлук тез кунда ўлади.
Учунчи: Бу дунё охират сари йўл ва кўприк эканини, барча охират томон сафарда ва охират барчанинг кароргохи эканини, охиратдагина мусулмон ўзининг дўстлари ва якинлари билан жаннатда – неъматлар ичида абадий хаётда эканликларини унутманг.
Шундай килиб ўзингизни овутинг ва учрашувнинг якинлигини хис килинг. Чунки ваъда килинган жой, иншоаллох, ўша ердир.
Бир одамнинг ўгли ўлганида: Менинг тотган аламимни енгиллатган нарса ўглим билан бугун-эрта кўшни бўлишимдир -деган эди.
Тўртинчи: Билингки, дунё – имтихон ва синовлар диёридир.
Шунинг учун хам, у мусибат, кайгу ва кадарлар билан лиммо-лимдир. Аллох таъоло деди:
«Сизларни кўркув, очлик, мулк, жон ва мевалардаги камчиликлар билан имтихон киламиз. Сабрлиларга башорат беринг!»;
«Биз инсонни мусибатлар ичра яратдик».
Бешинчи: Билингки, доду-фарёдлар фойда бермайди. Балки, мусибатни зиёда килиб, савобларни кетказади ва бандани гунохларга рўбарў килади. Алий ибн Абу Толиб разияллоху анху: «Агар сабр этсанг, сенинг савобли эканинг хакида такдирлар жорий бўлади. Агар доду-фарёд чексанг, сенинг гунохкор эканинг хакидаги такдирлар жорий бўлади»- дедилар.
Баъзилар: «Сабрли учун мусибат битта, доду-фарёд чекканлар учун эса иккитадир»- дедилар.
Олтинчи: Банда, унинг оиласи ва молу-мулки Аллохнинг мулки эканини эсланг.
Демак, олгани хам, бергани хам Уникидир ва барча нарса Унинг хузурида белгиланган ўлчов биландир. Лубайд шундай деди:
Молу-дунё ва оила омонатдир. Омонат кайтариладиган куннинг келиши мукаррардир
Еттинчи: Катта мусибат – расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ажралган кундаги мусибатдан ибрат олиш.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингизга мусибат етса, мен билан мусибатланганлигини эсласин. Чунки бу мусибат энг буюк мусибатдир» (Ибн Саъд ривояти, Албоний бу хадисни «сахих-соглом» деди).
Табиийки, Ислом уммати расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни йўкотганидан каттарок мусибатга мубтало бўлмайди.
Саккизинчи: Бошга келган мусибатни нафл намозлар ўкиш ила енгиш.
Аллох таъоло: «(сизлар нафсларингизни хохишига эргашишдан тийилиш ва уларни Аллохнинг тоатига боглаб туришда) Сабр ва намоздан фойдаланинглар!»- деб айтди. «Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бирор иш огир келса, намоз ўкир эдилар» (Абу Довуд ва Хасан ривоятлари).
«Бирор иш огир келса» жумласининг маъноси: бирор мухим ёки гам-кайгули иш бошига тушса, демакдир.
Абдуллох ибн Аббосга дўстларидан бирининг вафот этганлик хабари етиб келганида («Инна лиллахи ва инна-а илайхи рожиъу-ун»- деб) истиржоъ айтди ва икки ракаат намоз ўкиди. У иккинчи ракаатда узок ўтирганидан сўнг: «Сабр ва намоздан фойдаланинглар!»- дея ўрнидан турди (Ибн Хажар: «Буни Табарий яхши ривоят силсиласи билан накл килди»- деди).
Тўккизинчи: Мусибатлар ва мусибатларга сабр килиш учун бериладиган савобларни эсингиздан чикарманг.
Улардан баъзилари куйидагилардир:
А) Жаннатга кириш.
Аллох таъоло деди: «Фаришталар уларнинг хузурларига хар эшикдан кирадилар ва: «Килган сабрларингиз эвазига сизга осудалик бўлсин - (дейдилар) Охират диёри кандай яхши-я!».
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох азза ва жалла деди: «Дунё ахлидан жигаргўшасини олганимда, сабр килган ва савоб умидида бўлган мўъмин бандам учун хузуримда жаннатдан бошка мукофот йўкдир»- деди» (Имом Бухорий ривояти).
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 05:02 | Message # 14 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ********* «Жигаргўша» - дунё ахлидан бўлган ўгил, ака-ука ва инсон севган хар кимсадир.
«Савоб умидида бўлиш» эса, жигаргўшасини йўкотгани эвазига Аллохдан савоб умидида бўлиш, демакдир. Хадис Кудсийда Аллох таъоло: «Эй, одам фарзанди, (мусибатнинг) биринчи лахзалар(и)да сабр килсанг, сенга жаннатдан бошка мукофотга рози бўлмайман»- деди (Ибн Можжа ривояти ва Бусирий хадиснинг ривоят силсиласини сахих-соглом деди).
Б) Сабрлиларга мукофотлари бекаму-кўст берилади.
Аллох таъоло деди: «Сабрлиларга савоблари бекаму-кўст берилади».
Авзоъий рахимахуллох деди: «Уларнинг савоблари тарози билан ўлчанмайди балки ховучлаб-ховучлаб берилади».
В) Аллох таъоло сабрлилар билан биргадир.
Бу биргалик ёрдам, кўмак ва муваффакият учун хосдир. Аллох таъоло: «Аллох сабрлилар билан биргадир»- деди.
Г) Аллох таъоло сабрлиларни яхши кўради.
Аллох таъоло: «Аллох сабрлиларни яхши кўради»- деди.
Д) Мусибатлар - гунохлар учун каффоротдир.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар:
«Мусулмонга етган касаллик, кайгу-алам, хатто, кирган тиконни хам Аллох таъоло унинг хатолари учун каффорот килади» (Муттафакун алайхи).
«Мўъмин ва мўминанинг бошига синов-балолар келаверади, келаверади токи улар Аллохга бирорта гунохсиз йўликадилар» (Имом Термизий ривояти).
Е) Аллох таъолодан салавот, рахмат ва хидоятнинг хосил бўлиши.
Аллох таъоло деди: «Мусибат етганида: «Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъу-ун» (Биз Аллохникимиз ва Аллохга кайтувчидирмиз) – деб айтган сабрлиларга башоратлар беринг: уларга роббиларидан салавот ва рахмат бордир. Ўшаларгина хидоятлангандирлар» (Бакара: 155-157).
Баъзи салаф олимларининг: «Аллох таъоло менга сабр килишим эвазига дунё ва дунёдаги нарсалардан кўра яхширок бўлган уч нарсани ваъда килган бўлса-ю, мен нега сабр кила олмайман»- деб айтгани накл килинган. У юкоридаги оятда зикр килинган уч нарсани назарда тутмокда.
Ё) Мусибатланган одамнинг мартабасининг кўтарилиши.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох таъоло бандаси учун бир мартабани такдир килган (ва банда унга ета олмаган) бўлса, Аллох таъоло уни бадани, ё мулки, ё фарзандида имтихон килади (мусибат билан). Кейин, унга сабр беради. Хатто, уни Ўзи такдир килган мартабага етказади» (Абу Довуд ривояти, Албоний бу хадисни сахих-соглом, деди).
Шунинг учун хам баъзилар: «Етган мусибатга таъзия билдиришдан кўра, улкан савоб билан табриклаш яхширокдир», деган эдилар
Хотима
Аллох таъоло хонадонингиздан чиккан маййит (ўлик)ни рахмат, кабрини кенг ва мунаввар килсин. Уни ўз рахмати билан жаннатига киритсин. Дархакикат, Аллох эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.
Мусибатланган дўстим, маййитингиз учун дуоларингизни дариг тутманг. Чунки у, дуоларингизга мухтождир. Холбуки, дуоларингиз унга килган буюк совгангиздир.
Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин.
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 05:03 | Message # 15 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Улар билан бирга ўтирманг!
Бисмиллахир рохманир рохийм
Хамду санога лойик, садокатлиларни садокатлари эвазига ўз рахмати ва фазли билан мукофотловчи, каззобларни эса хохласа ўз хикмати ва адолати билан жазолайдиган Аллохга хамдлар бўлсин. Мен «Хукмида ягона, шериксиз Аллохдан ўзга илох йўк ва Унинг бандаси ва расули бўлмиш Мухаммад махлукларининг энг афзалидир (Аллох Унга, Унинг оиласи, сахобалари ва Унинг йўлига эргашганларга салавоту саломлар йўлласин!)»- деб гувохлик бераман.
Бундан сўнгра:
Ислом Уммати ичида эзгуликларни йўкотиб, ёмонликларни жалб киладиган кабих касаллик ёйилди. Бу касалликни Аллох таъолонинг катта неъматлари ва Унинг гўзал яратувчилигига далолат килган кичик бир махлук ташимокда. У – олийжаноблик ва пасткашлик, юксалиш ва тубанлик намоён бўладиган тилдир...
Баъзи ўтиришларда бу тил хатарли, харом ва ифлос нарса – истехзо ва масхаралашларга хам тегмокда. Бу эса, у инсоннинг ёмон ниятли, калби кора ва диний ишларга оз эътибор беришига даракчидир. Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, бир кавм бошка бир кавм устидан масхара килмасин! Шояд улар булардан кўра яхширокдир. Хотинлар хам (бошка) хотинларни масхара килмасинлар, шояд улар булардан кўра яхширокдир» (Хужурот: 11).
Масхаралашнинг маъноси: камситиш, тахкирлаш. Бу - гохо харакат ва сўзлар ва гохо ишора ва иймолар билан бўлади.
Истехзо (масхара)нинг энг ашаддий ва хатарлиси – дин ва диндорлар устидан килинганидир. Унинг хатарли ва катта гунох бўлгани учун хам уламолар Аллох, Аллохнинг дини ва пайгамбарини масхаралаш Ислом миллатидан бутунлай чикарадиган очик куфрдир, деб карор килдилар.
Шайхулислом ибн Таймийя рахимахуллох: «Исломга кирганидан сўнг Аллох, Аллохнинг оятлари ва пайгамбари устидан масхара килган одам очик куфр амалини килгани учун кофир бўлади ва Ислом миллатидан бутунлай чикади».
Бугунги кунда масхара ва истехзонинг турлари хам кўпайди. Баъзилар хижоб, баъзилар шаръий хукмларни ижро этиш, баъзилар эса амру маъруф ва нахй мункар килган кимсалар, хатто сокол ва шимларнинг ошиклардан паст киймаслик каби расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари устидан масхара килмокдалар.
Фатвонинг Доимий Хайъати томонидан соколли одамни: «Эй сокол!» дея истехзо билан чакирган одамнинг хукми хакида берган фатвосида ушбу жумлалар бор: «Сокол устидан истехзо килиш каттик гунохдир. Агар: «Эй сокол!» деб айтган одам истехзони касд килган бўлса, куфр ишни килган бўлади. Агар танимокчи бўлса, унинг бу иши куфр бўлмайди, балки, у одам бу сўзни айтмаслиги керак».
Диний амалларни килган одам устидан масхара килишнинг хатарини яхши билишимиз керак. Келинг, Тавба сурасида тиловат килинаётган ушбу оятларга кулок солайлик: «Касамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари хакида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз факат бахслашиб, хазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар. Айтинг: «Аллохдан, Унинг оятларидан, Унинг пайгамбаридан кулувчи бўлдингизми? Сизлар узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга кайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос килганлари учун) афв килсак, бошка бир тоифани жиноятчи бўлгани учун азоблаймиз» (Тавба: 65, 66).
Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби куйидагичадир: Мунофиклардан бири: «Кориларимиз ичимиздаги энг корнини ўйлайдиган, энг ёлгончи ва душман каршисида энг кўркоклар деб ўйлайман»- деди. Бу хабар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга етиб борди. Буни эшитган мунофик расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб, Ул зотнинг туяларининг тизгинидан ушлади ва: «Биз бахслашётган ва хазиллашаётган эдик»- деди. Расулулллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохдан, Унинг оятларидан, Унинг пайгамбаридан кулувчи бўлдингизми?» оятини охиригача ўкиш билан жавоб бердилар. Туянинг тизгинига осилган мунофикнинг оёклари тошларга кокилар, бирок, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга бокмас эдилар.
Расулуллохс соллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг рахмлироги, одамларнинг узрларини кабул килувчироги экани маълум. Шундай бўлсада, у зот масхара килган одамнинг узрини кабул килмадилар, балки, масхара ва истехзо килган одамнинг узрига бокиб хам кўймадилар.
Мухтарам ўкувчи, Аллох таъолонинг юкорида зикр килинган оятда у мунофикларнинг кофир бўлишларидан аввал мусулмон бўлганларини мулохаза килган бўлсангиз керак: «Сизлар иймон келтиргандан сўнг кофир бўлдингиз».
Ибн Жавзий рахимахуллох «Зодул-муяссар» китобида: «Бу – куфр сўзини жиддий ва хазиллашиб айтишнинг фарки йўк эканига далолат килмокда»- деди.
Шайх Носир Саъдий рахимахуллох шундай деди: «Аллох ва Аллохнинг пайгамбари устидан кулиш Ислом динидан чикарадиган куфрдир. Чунки, диннинг асоси Аллох таъоло, Аллох таъолонинг дини ва пайгамбарини улуглаш билан бўлади. Улардан бирортасининг устидан кулиш эса бу асосга зид ва ашаддий тарзда тескаридир».
Шайх Мухаммад ибн Иброхим рахимахуллох шундай деди: «Баъзи одамлар дуч келсинлар, келмасинлар илм ахлларининг оркасидан турли бемаъни гапларни айтадилар. Масалан: «Сўпи», дейдилар. Бундай сўзларни талаффуз килган одамларнинг муртад бўлиш хавфи бор. Чунки, улар Аллох таъолога таот-ибодат килганлари учун одамлардан интиком оладилар».
Аллох таъоло масхара килган одамларнинг мўминларга нисбатан холатлари хамда охиратдаги макомлари хакида шундай деган: «Кофирлар учун дунё хаёти чиройли килинди. Улар иймон эгаларининг устидан куладилар. Холбуки, такводор кимсалар киёмат кунида улардан баланддирлар. Аллох ўзи истаган кишиларга хисобсиз ризк беради» (Бакара: 112).
|
|
| |
OSIYO | Date: Dushanba, 01-Avg-2011, 05:03 | Message # 16 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ************ Бу ишларнинг истехзо-масхара эканлигини билдирилса, баъзилар: «Биз динни хам, у одамни хам касд килмадик. Балки, хазил килиб, кулишаяпмиз, холос»- дейдилар. Бу одамлар у хазил ва кулишнинг окибати нима эканини билмайдиларми?!
Ахир бу ишларнинг окибати – бу дунёда хорлик, халокат ва барбодлик, охиратда эса давомий азобдир.
Аллох таъоло деди: «(Аллох) деди: «(Жаханнамда) хор бўлингиз ва Менга сўз котмангиз! Аникки, бандаларимдан бир гурух бор эди. Улар: «Роббимиз, Сенга иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни магфират килгин ва бизларга рахм айла: Сен ўзинг рахм килувчиларнинг рахм килувчирогидирсан», дер эдилар. Сизлар уларни масхара килдингиз, хатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унуттирди. Сизлар улардан кулган эдингиз. Мен бугун уларни (сизларнинг азоб-у кубатларингизга) сабр-токат килганлари сабабли мукофотладим – улар хакикий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар» (Мўъминун: 108 – 111).
Битта оддий инсон устидан мазах килиб кулишнинг ўзи катта зулм ва тажовуздир. Шундай экан, мўъминлар ва мўъминалар, динга катъий риоя килган эркагу-хотин-кизлар устидан мазах килиб, кулиш хакида нима дейсиз?! Аллох таъоло деди: «Мўъмин ва мўъминаларга килмаган нарсалари эвазига озор берадиган кимсалар катта бўхтон ва очик гунохни килибдилар».
Аллох таъоло тоат-ибодат килиш учун яратган тил, ўз эгасини халокатларга етаклайди. Хусусан, эхтиётсиз бўлса уни айблайди, бунинг устидан кулади... Баъзиларнинг хаётига назар ташласангиз, ўтиришларини кулгу, латифа ва мазах килишлар билан ўтказадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу ишнинг хатар ва халокатларидан огохлантириб шундай дедилар: «Одам атрофидагиларни кулдириш учун ўзининг назарида оддий бўлган бир сўзни айтади-ки, бу сўз сабабли Дўзахдан Осмондан хам узокрок бўлган масофага тушади» (Имом Ахмад ривояти).
Мусулмон дўстим, Аллохга осий бўлинаётган ўтиришларда иштирок этманг. Чунки, Аллох таъоло шундай деган: «Ахир Аллох таъоло сизларга Китобда: «Качонки Аллохнинг оятлари инкор ва масхара килинаётганини эшитсангизлар, то бошка гапга ўтмагунларича улар билан бирга ўтирманглар» деган сўзларни нозил килган эди-ку?! (Модомики, улар билан бирга ўтирар экансиз), демак, сизлар хам шак-шубхасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллох барча кофир ва мунофикларни жаханнамга жамлагувчидир» (Нисо: 140).
Сиз уларнинг бу кабих ишларини имконингизга караб инкор этишингиз ёки у ўтиришни тарк этишингиз керак.
Сиз доимо Аллох таъолонинг ушбу: «У бирон бир сўзни айтар экан, хузурида ўта огох назоратчи бордир» (Коф: 18) оятини кўз олдингиздан кетказманг!
Тилингизни доимо эхтиёт килинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Одамларни юзлари билан тиллари килган нарса (жаханнамга) улоктирмайдими?!»- дедилар (Имом Термизий ривояти).
Аллох таъоло тилларимизни покласин, кулокларимизни ёмон нарсаларни эшитишдан сакласин.
Барча хамдлар Аллохга бўлсин!
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:09 | Message # 17 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ният
Бир нарсани қасд қилишга, хоҳлашга ният қилиш дейилади. Аллоҳ таоло Исро сурасининг 84- оятида бундай дейди:
(قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَى شَاكِلَتِهِ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَى سَبِيلاً) (الاسراء:84)
Маъноси: «Айтинг, ҳар бир киши ниятига, ҳолатига қараб амал қилади. Яхши ва солиҳ инсонлар фақат Оламлар Роббиси розилигини излаб, яхши ният ила эзгули амаллар қилиб ўтса, фосиқ ва хор бечоралар одамларнинг кўришлари учун ғам чекиб, бузуқ нафсларининг хоҳишига муносиб амаллар, маъсиятлар қилиб ўтади”. (Ас-Саъдий тафсири асосида оят баён қилинди).
عن عمر بن الخطاب розияллоҳу анҳу قال: سمعت رسول الله соллаллоҳу алайҳи ва саллам يقول:" إنما الأعمال بالنيات، و إنما لكل امرئ ما نوى، فمن كانت هجرته إلى دنيا يصيبها، أو إلى امرأة ينكحها، فهجرته إلى ما هاجر إليه" (رواه البخاري :1)
Маъноси: Умар ибн Ал-Хаттобдан (Аллоҳ бу кишидан рози бўлсин) ривоят қилинади, айтадиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан эшитдим, Ул зот айтдиларки: «Амаллар фақат ниятлар билан эътиборга олинади. (ҳар бир кишининг фақат ниятига қаралади, сўнг унга мукофот ё азоб берилади.) Кимки, молу-дунё топиш учун бир юрт (Макка) дан бошқа юрт (Мадина)га кўчган бўлса, уни топади ёки уйланиш мақсадида хотин қидириб борган булса, турмуш қуради. Демак, инсон нима нарса учун хижрат қилган бўлса, унинг амалий мақсадига мувофиқ бўлади».
Мазкур ҳадисдан шу нарса маълум бўладики, мўмин киши бир амал қилишидан олдин, унинг ҳукми тўғрисида билим ҳосил қилиши лозим. Шундан кейин ният қилиб уни амалга оширади. Билмасдан туриб амал қилиши тўғри эмас. Шунинг учун ҳам мажнуннинг амали қабул бўлмайди. Сабаби, у билмасдан ва фахмламасдан амал қилади. Шундай экан, инсон билмаган нарсасига ҳам ният қилиши тўғри эмас. (Фатхул-Борий асосида).
Ибни Можа Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар:
" يحشر الناس على نياتهم " (رواه ابن ماجه)
Маъноси: " Одамлар қиёмат кунида ниятларига қараб тирилади”.
Аҳмад ва Ибни Можа Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу дан ривоят қилишади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:
" من كانت همه الدنيا فرق الله شمله و جعل فقره بين عينيه و لم يأته من الدنيا إلا ما كتب له، و من كانت الآخرة نيته جمع الله له أمره و جعل غناه في قلبه و أتته الدنيا و هي راغبة"(رواه أحمد و ابن ماجه و هذا لفظ ابن ماجه).
Маъноси: "Кимники ғами дунё йиғиш бўлса, унинг йиққанини Аллоҳ тарқатиб юборади ва камбағаллигини унинг икки кўзи орасига ўрнаштириб қўяди. Бундай кимсага фақат унинг тақдирига ёзиб қўйилган ризқгина келади. Кимники нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишини жамлайди ва унинг бойлигини қалбига жойлаштириб қўяди. Дунё унга рағбатланиб келади.
Муторриф ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади, айтадиларки:
" صلاح القلب بصلاح العمل و صلاح العمل بصلاح النية"
"қалбнинг салоҳияти амалнинг салоҳияти туфайли бўлади. Амалнинг салоҳияти эса ниятнинг салоҳияти сабабли ”.
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар:
" رب عمل صغير تعظمه النية و رب عمل كبير تصغره النية "
"Баъзан кичик амални яхши ният улкан амалга айлантиради. Гоҳида катта амални яхши қилинмаган ният кичиклаштириб қўяди”.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:09 | Message # 18 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| **** Ибн Ажлон роҳимаҳуллоҳ айтадики:
"لا يصلح العمل إلا بثلاث: التقوى لله، و النية الحسنة، و الإصابة "
"Амал фақат қуйидаги уч нарса билангина дуруст бўлади: Аллоҳ учун тақво қилиш, чиройли ният ва амални шариатга мувофиқ тўғри адо этиш”.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ бундай дейди:
" إنما يريد الله عز و جل منك نيتك و إرادتك "
"Аллоҳ азза ва жалла сендан фақат ниятинг ва хоҳишингни яхши бўлишини истайди”.
Азиз мусулмон биродарлар! Юқоридаги маълумотлардан ниятнинг качалик аҳамити улуғ эканлиги маълум бўлди. Зеро, ният ҳақидаги Умар розияллоҳу анҳу нинг юқорида ўтган ҳадисини Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Ислом асосларининг учдан бири деб баҳолаган.
(فَمَنْ كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً) (الكهف:110)
Маъноси: "Кимда ким Роббиси билан учрашишни, Ул зотдан мукофот олишни умид қилган бўлса, Аллоҳнинг шариатига мувофиқ келадиган солиҳ амал қилсин ва Роббисига ибодат қилишида бирор кимсани шерик қилмасин, (яъни ибодатини одамларга кўрсатишни ният қилмасин). "
Мана шу оятга кўра Аллоҳ таоло ҳузурида ибодатнинг қабул булишида иккита шарт бор: 1. фақат Аллоҳнинг розилигини ният қилиш. 2. Шариатга буйин эгиб, Қуръон ва суннатга мувофиқ амал қилиш.
Ҳурматли биродарлар! гуноҳ бўлмаган бир ишни қилишингиздан олдин, яхши ният қилсангиз, шу амалингиз ҳам ибодатга айланиб, бу учун Аллоҳ ҳузурида ажр оласиз. Ҳатто оилавий муомала қилишингизда ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда бундай дейдилар:
" و في بُضع أحدكم صدقة"، قالوا يا رسول الله، أيأتي أحدنا شهوته و يكون له فيها أجر؟ قال: "أرأيتم لو وضعها في حرام، أكان عليه وزر؟ فكذلك إذا وضعها في الحلال كان له أجر".
Маъноси: «Сизлардан бирингизнинг аёлига яқинлик қилишида садақа бор», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам . Ё РасулАллоҳ, бизлардан биримиз шахватини қондириш учун аёлига яқинлик қилганида ҳам ажр оладими?, деб саҳобалар савол беришганда, Ул зот бундай жавоб бердилар: «Айтингларчи, агар шахватини ҳаром йўлда қондирганда унга гуноҳ бўлар эдими?! Шунингдек, ҳалол йўлда қондиргани учун унга ажр берилади».
Азизлар! Бу сахифамиздаги илмни яхши ният билан ўзлаштиришингизни ўзида, Сизларга савоб ёзилади. Амал қилганингизда эса, Аллоҳнинг изни билан ҳар бири учун ўнтадан етти юзтагача ва тўп-тўп ҳасанотлар ёзилажак.
Аллоҳ таоло барчамизга яхши ният билан солиҳ амаллар қилишимиз учун тавфиқ берсин!
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:12 | Message # 19 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Дунё ошиги, шошилма!
Бисмиллахир рохманир рохийм
Бокийлик ва давомийлик хамда иззату кибр билан ягона бўлган, бандалари учун фонийликни яратиб, уларни фарз килган нарсалари сабабли бахтли ва бахтикаролик гурухига таксимлаган Аллохга хамду санолар бўлсин! Биз Унга хамду санолар ва истигфорлар айтиб, тавбалар киламиз хамда нафсимиз ва ёмон амалларимиздан панох сўраймиз. Аллох таъоло бандаларнинг энг яхшиси ва: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпрок эсланглар!» – деб айтган пайгамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.
Банда хар бир лахзани ганимат билиши ва Аллохга дуч келиш учун тайёр туриши керак. Чунки у, Роббисининг элчилари рухини олиш учун качон келишини билмайди. Аллох таъоло деди:
(وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ)
«Хеч бир жон каерда ўлишини билмайди. Дархакикат, Аллох билувчи ва хабардордир»;
(كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ)
«Хар бир жон ўлимни тотгувчидир».
Баъзи салаф олимлари: «Бу оят – барча одамлар учун таъзиядир»- дедилар. Зотан, Ер юзидаги хар бир инсоннинг ўлим шарбатини тотмай иложи йўкдир. Бу лахза учун тайёрланган инсон кандай бахтли-а! Жаброил алайхиссалом Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламга: «Эй, Мухаммад, хохлаганингизча яшанг, бирок, бу дунёдан кетасиз! Хохлаган кимса билан дўст бўлинг, ундан ажраласиз! Хохлаган ишингизни килинг, унга яраша мукофот оласиз!»- деди.
Аллох йўлидаги синглим, унутмангки, дунё фонийдир ва кайтиш Аллох таъолонинг хузурига: ё жаннатга, ёки жаханнамгадир! У ерда ўлимсиз мангулик, хукмлар кўтарилган хаёт бор. Аллох таъоло деди:
( إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ)(لقمان: من الآية33)
«Дархакикат, Аллохнинг (кайта тирилтириб, хисоб-китоб килиш хакидаги) ваъдаси хакдир. Харгиз сизларни дунё хаёти алдаб кўймасин! Ва харгиз сизларни алдагувчи (яъни, шайтон) Аллох билан (у хар кандай гунохларни кечаверади деб) алдамасин!».
Сингилим, дунё шахватлари учун нафс тизгинларини бўш кўйган канча-канча инсонларни кўрдик-ки, улар лаззат асирига айланиб, ўлим ва хисоб-китоб килиш кунининг келишини унутдилар. Улар солих кишилар насихат килганларида, ёшликларини бахона килишган ва чексиз орзуларга алданган эдилар. Ўлим келганидан сўнг эса, Аллох номига онт ичиб айтаман-ки, тупрокка дафн этилдилар, килган ёмон ишларига гаров бўлдилар. Уларнинг лаззат олишлари тугади. Хонанда кизлар ундан ажрадилар. Унинг зиммасида жавобгарликлар колди, холос. Аллохнинг хузурига фосиклар ва хаёсизларнинг амаллари билан келди!.. Аллох бизни ва сизни унинг номаларидек номадан, хотимасидек хотимадан асрасин!..
Эй, Аллохнинг чўриси, Аллохдан кўркинг ва такво килинг хамда сиз улар каби бўлманг!
Сиз бу дунё ўткинчи карвонсарой, охират эса олдингиздаги сафар эканини жуда яхши биласиз! Шундай экан, ёмон амалларингиз кўп ва яхши амалларингиз оз бўлса, бу дунёдан охиратга ўтиш лахзангиз кандай бўлиши мумкинлиги хакида тафаккур килиб кўринг!
Ўлсак бизни тарк этарлар
Ва топарлар катта рохат.
Ўлгандан сўнг биз тирилсак
Хисоб - китоб бор хакикат
Аллох йўлидаги опа-сингилларим!
Билингларки, биз сафар жараёнидамиз. Унутмангларки, хар бир бошланишнинг нихояси бор. Барчамиз хох кичик ва хох катта бўлайлик, бир кун келиб ўламиз ва одамлар эшигимизни кокиб: «Фалончи казо килибди таъзиямизни кабул килинглар! Ўлим бархак»- деб айтадилар. Аллох таъоло деди:
)وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ذَلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ) (ق:19)
«Мана ўлим мастлиги (яъни, жон чикар пайти) хакикат рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен кочгувчи бўлган нарсадир»
Ўлим ... . Кабр... . Хисоб-китоб.. . Яхшиликка яхши ва ёмонликка ёмон мукофотлар ... .
Мусулмонлар ичидан етишиб чиккан доно шоирлардан бири ушбу байтни ёзган:
Ётар жойимдан ажрадим, йўколди хуш оромим...
Шоир бу сўзлари билан: «Оиламнинг уйидан кўшнилар хонадонига бир кеча ухлаш учун бордим. Бирок, ёток ва уйнинг фарклилиги сабабли мижжа кока олмадим», демокчи.
- Кабр хакида нима фикрдасиз?
- У ердаги холатингиз нима бўлади?
- У ерда нима дейсиз ва у ерга кандай кўникасиз?
- Кизларингиз, отангиз, оилангиз ва уйларингиз каерда?!
Кабрдаги биринчи кеча... Биринчи ўтириш... «Саргайиш кечаси» деб номланган биринчи кеча... ўлим соати... Отангиз ва боболарингиз кўйилган чукурга кафанларингиз билан ёткизилган илк кеча...
Шохлар у чукурга кўйилдилар. Бирок, лашкарлари, кўрикчилари ва касрларини ташлаб кетдилар...
Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килинган сахих-соглом хадисда ушбу сатрлар бор. Усмон разияллоху анху кабр устида турар экан йиглар, жаннат ва жаханнам эслатилса кабр устида йиглагани каби йигламас эди. Унга атрофидагилар: «Нега жаннат ва жаханнамни эслатилса йигламайсиз?!»- деб савол берганларида: «Халилим (дўстим) (Мухаммад) соллаллоху алайхи ва саллам: «Кабр – охират манзилгохларининг биринчиси»- деган эдилар»- деб жавоб берди.
Бу – мухтарам пайгамбар тарафидан айтилган рост сўзлардир.
Кабр – охират манзилгохларининг аввалидир.
Синглим, килган амалларингиз ва сўзлаган сўзларингиз билан танхо коладиган шу биринчи кеча хакида тафаккур килиб кўринг!
Аллох йўлидаги синглим, кабрда ўтказадиганингиз шу биринчи кеча хакида ўйлаб кўринг!
Чунки бу кеча хакидаги тафаккурнинг мўъминлар калбига таъсири, солих кишиларнинг калбига эса тоат-ибодатларга ундовчи турткиси бордир! Кабрдаги бу илк кечани унутманг! Ягона Кудратли зот билан учрашувга ўзингизни солих амаллар билан тайёрланг! Шояд шу билан у дахшатли кечада нажот топишингизга сабаб бўладиган Аллохнинг рахматига сазовор бўлсангиз.
Алий разияллоху анху кабристон олдидан ўтар экан шундай деган эди:
«Дахшат ва мухтожлик хукмрон бўлган диёрнинг сохиблари, сизга саломлар бўлсин! Сизлар биздан аввал ўтдингиз ва бизлар сизларнинг ортингиздан келамиз. Бизлар тез кунларда хузурингизга етиб келамиз. Илохим, бизни ва уларни (нг гунохларини) кечир ва авф эт! Ўлим ва охиратни эслаб, хисоб-китоб учун иш килган одамларга хушхабарлар бўлсин!
Эй, кабрдагилар, хотинларингиз турмуш килдилар, уйларингизга бошкалар жойлашдилар ва молу-мулкингиз таксимланди. Бу – биз тарафимиздаги хабарлар. Сиз тарафларда кандай хабарлар бор?! Нега жавоб бермаяпсизлар?!».
Сўнгра Алий разияллоху анху атрофидаги дўстларига бокиб: «Агар улар жавоб берсалар эди, таквонинг энг яхши амал эканини айтган бўлар эдилар»- деди-да, йигладилар ва атрофидагиларни хам йиглатдилар.
Синглим, кабрдагиларнинг сукути билан алданманг! Чунки канча-канча жонлар бор-ки, кабрда хисоб килинади! Канча-канча жонлар бор-ки, кабрда фитналарга мубтало бўлади! Канча-канча жонлар бор-ки, азобланади! Канча-канча кабрлар бор-ки, унда ковургалар бир-бирига киришиб кетади!
Агар кабрнинг тили бўлса эди, шундай деган бўлар эди: «Мен танхолик, дахшат, гурбат, куртлар ва хорлик уйиман! Мен кафанни ипларидан, сонларни тиззалардан, тиззаларни болдирлардан, болдирларни бармоклардан ажратаман. Агар корнимдаги ўликни уч кечадан сўнг кўрсангиз эди, кўрккан бўлар эдингиз: унинг кўзлари чанокларидан, дудоклари тишларидан ажралган, йиринг ва конлар огиз ва бурунларидан чиккан, коринлари отилиб чиккан ва кўкраклари кўтарилган!...». Роббим ўзинг рахм кил! Роббим, ўзинг рахм кил!!.
Зийнатли кийимлар кийдик, юмшок ўриндикли машиналар миндик, мансаб ва вазифалар сохиби бўлдик! Бирок, кабрда нима кила оламиз!
Кабристонга хайкирдим: «Кани азиз , кани мўътабар!».
Бирон сас йўк, гўё барча ўлмиш, хабар битмиш
Ўлган кимсалардан сўраган дўстим,
Сассизликда сен чун ушбу хабар битилмиш!
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:13 | Message # 20 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ******* Нега тафаккур килмаймиз! Нега ибрат олмаймиз! Нега Ягона кудратли зот билан учрашишга хозирлик кўрмаймиз?!
Аллох таъоло деди:
( وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى)
«Захира хозирлангиз, захираларнинг яхшироги – такводир».
Абу Нуаъйм рахимахуллох «ал-Хиля» китобида шундай деган: «Мутарриф ибн Абдуллох солих кишилардан бири бўлиб, кабристонларни зиёрат килар, йиглар ва кабрдагилар хаккига дуолар килар эди. Кечаларнинг бирида кабристонни зиёрат килмокчи бўлди. Кеча совук ва ёмгирли эди. У зиёратга бора олмай, ором олиш учун кўрпага ўранди. Тушига кабристонда ётган одамлардан бири кирди ва деди: «Хой Мутарриф, бу кеча бизни зиёрат килмадинг. Ягона илох бўлмиш зот (Аллох) номига онт ичиб айтаманки, биз сенинг зиёратинг билан (бу ерга) кўникамиз. Аллох таъоло зиёратинг сабабли кабрларимизни бир хафта давомида мунаввар килади. Эй, Мутарриф, «Ла илаха иллаллох» билан захирангни кўпайтир! Чунки Биз билан «Ла илаха илллаллох» ўртасини (энди) тўсиб кўйилди. Аллох номига онт ичиб айтаманки, агар «Ла илаха иллаллох» нинг фойдасини билсанг эди, нафасларингнинг барчасини унга сарф килган бўлр эдинг!».
(وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِمْ مِنْ قَبْلُ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُرِيبٍ) (سـبأ:54)
«(Мана энди) худди улардан илгари (ўтган) хаммаслакларига килингани каби, улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг (яъни, иймон келтириб, дўзах азобидан кутулиб колишнинг) ўртаси тўсиб кўйилди, зеро, улар (хаёти дунёдалик пайтларида) шак-шубха остида эдилар». (Сабаъ: 54)
Хой, Аллохнинг бандаси, кабрдагилар ичида кайси маком ва маконда бўласиз, биласизми?!
Аллох таъоло куйидаги оятида баён килган кишилар катта зарар кўрган кишилардир:
(ِ قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَلا ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ)(الزمر: 15)
«Айтинг: «Киёмат кунида ўзлари ва оилаларига зарар берган кишиларгина зиёнкор кишилардир! Ўшагина очик зиёнкорликдир». (Зумар: 15)
Аллох таъоло куйидаги оятда эса, катта зафарга эришган кишиларни баён килди:
(فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ) (آل عمران: 185)
«Жаханнамдан узоклаштирилган ва жаннатга киритилган одамгина зафарга эришган одамдир. Дунё хаёти – алдамчи матодир». (Оли Имрон: 185)
Арзимас фоний насибани бокий ва бебахо насиба устига афзал кўрган хамда кенглиги Еру осмонча бўлган жаннатни фоний дунёдаги тор зиндон бадалига сотган киши накадар кизик!!
Аллохнинг хитобини эшитишни ашула ва чолгу асбобларини эшитишга алиштирган одам накадар ажойиб!!
Эй, гофил, охиратни эсла, ўлим ва ўлимдан кейинги нарсалар хакида тафаккур кил! Ўлим – умидларни сўндириш, лаззатларни кесиш ва жамоатлардан айиришга кифоядир. Кандай кифоя килмасин, ахир ўлим ортидан жаханнамга тушасанми, жаннатгами, била олмайсан-ку?!
سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين..
«Кудрат сохиби бўлган Роббингиз улар айтаётган сифатлардан (яъни, хар кандай айбу-нуксондан) покдир. Пайгамбарларга саломлар, хамду-сано барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох учундир».
Абу Жаъфар ал-Бухорий
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:17 | Message # 21 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Хотиннинг хукуклари Амр ибн ал Ахвас ал Жумаший -розияллоху анху- хажжатул вадоъда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан эшитганларини хикоя килиб дедилар: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Аллохга хамду сано айтдилар сўнгра ваъз килиб эслатмалар бердилар, шуларнинг орасида: «Эсингизда бўлсин! Аёлларга доимо яхши муомалада бўлинглар. Улар сизларнинг олдингизда асирадирлар, сизлар бундан ортик нарсага эга эмассизлар. Бирок, очик бузукчилик (яъни бузук сўз ва ишлар) ва хаёсизлик килсалар, уларнинг жойларини ажратинглар (ва жимо килманглар) ва жонидан ўтмайдиган килиб уринглар, агар сизларга итоат килсалар бошка йўл кидирманглар. Билингларки, сизлар учун хотинларингизнинг устида хакларингиз бор ва хотинларингиз учун хам сизларнинг устингизда хаклари бор. Сизнинг хаккингиз: Тўшагингизга сиз ёмон кўрадиган кишини ўткизмайдилар ва сиз ёмон кўрган одамни уйингизга киришга рухсат бермайдилар. Шуни хам билингларки! Хотинларингизни сизларнинг устингиздаги хаклари: Уларни чиройли едириб ичтиришинглар ва кийидиришинглар»-дедилар.
Аллох таъоло деди: «Унинг оятларидан бири - У Зот сизлар хамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва мехр-мухаббат пайдо клишидир». (Рум: 21).
Эр-хотин ўрталарида топилган ошнолик ва мехр-мухаббат бошка икки кишининг ўртасида топилиши мумкин эмас. Аллох таъоло эр-хотин ўрталарида мухаббат ва мехр-окибат бўлишини яхши кўради. Шунинг учун Аллох таъоло уларга хукукларни чикариб кўйди. Бу хукукларни адо этишга риоя килиш, ўртадаги мухаббат ва мехр-окибатни зое бўлишдан ва йўк бўлиб кетишдан саклайди. Аллох таъоло деди:
«...Ва яхши амалларда улар (аёллар) зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор». (Бакара: 228).
Бу калима киска бўлишига карамай, батафсил баён килинса катта китоб бўладиган бир коидани ўзида жамлайди. Бу коида - аёл эркак киши билан хамма хукукларда баробар, факатгина куйидаги Аллох таъолонинг сўзида ифодаланган бир ишда мустаснодир. Аллох таъоло деди:
«...Ва эркаклар учун улар (аёллар) устида бир даража бор» (Бакара: 228).
Аёлларнинг бурчлари ва хукукларини билишни одамларнинг ўрталарида урф бўлган нарсага, турмушлари ва ахлларига киладиган муомалаларига хавола килди. одамларнинг урфлари шариат, акида, одоб ва одатларига тобе эканлиги мукаррардир. Бу ибора эркак кишига бир тарозини бердики, у хамма ишлари ва холатларида хотинига килаётган муомаласини тортиб кўрсин. Агар у хотинидан бир ишни талаб кимокчи бўлса, бунинг баробарида ўзининг зиммасига хам бу иш лозим бўлишини эслайди. Шунинг учун Ибн Аббос -розияллоху анху-: «хотиним менга ясангани каби мен хам унга ясанаман.» дедилар.
Хакикий мусулмон ўзининг зиммасида хотинининг хукуклари борлигини тан олади. Аллох таъоло айганидек: «Яхшиликда улар (аёллар) учун зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор».
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айганларидек:
«Огох бўлинг! Хотинларингиз устида сизнинг хукукларингиз бор ва сизнинг устингизда хотинларингизнинг хукуклари бор».
Онгли мусулмон доимо ўзининг хаккини тўла олганлиги ёки олмаганлигига карамай, хотинининг хаккини адо этишга уринади. Чунки у ўрталарида мухаббат, мехр-окибат давом этишига харис бўлади ва шунингдек уларни ажратиш учун ўрталарида низо кўзгатадиган шайтонга имкон бермасликка хам харис бўлади.
«Дин насихатдир» деган коидадан келиб чикиб, хозир биз хотиннинг эр устидаги хакларини зикр киламиз, сўнгра эса эрнинг хотин устидаги хакларини зикр киламиз. Шояд эрлар ибратлансалар ва бир-бирларини хакка ва сабрга чакирсалар!.
«Албатта хотинларингиз учун сизларнинг зиммангизда хаклар бор».
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:17 | Message # 22 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 1) Эр, хотини билан яхшилик билан турмуш килиши.
Аллох таъоло деди:
«Улар (хотинлар) билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар» (Нисо:19).
Бу эса куйидагиларни килиш билан бўлади: Эр ўзи таом еган кезда хотинини егизади ва ўзи бирор кийим кийганда уни хам кийинтиради. Агар итоатсизлигидан кўркса Аллох таъоло аёлларни одоблантиришга буюрган услубда одоблантиради, яъни биринчи бўлиб сўкмасдан, хакорат килмасдан ва «Башаранг курсин» демасдан чиройли насихат килади, итоат килса яхши, итоат килмаса ётокда тарк этади, бунда хам итоат килмаса, юзидан бошка жойига жонидан ўтиб кетмайдиган килиб уради. Аллох таъоло деди:
«Хотинларингизни итоатсизлигидан кўрксангиз, аввало уларга панд-насихат килинглар, сўнг (насихат кор килмаса) уларни ётокларда тарк килингиз, сўнгра (шунда хам итоат этмасалар) уринглар!». (Нисо: 34).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан- «бизлардан биримизнинг устида хотинининг кандай хакки бор?» деб сўралганларида, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Таом еган вактингда уни таомлантириш, кийган вактингда уни хам кийинтириш, юзига урмаслигинг, Аллох юзингни кабих килсин демаслигинг ва факат уйдагина хажр этмогинг (яъни кўшилмасдан бошка жойда ётиш) –дир» дея жавоб бердилар.
Ахлокнинг камолоти ва иймоннинг ривожланишининг кўриниши, инсон ўзининг ахли билан мехрибон ва мулойим бўлишлигидир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Муъминларнинг иймони комилроги хулки гўзалрогидир. Сизларнинг яхшиларингиз, ўзларининг хотинларига яхши бўлганларидир».
Хотинни хурмат килиш кишининг олийжаноблигидандир, хотинни хорлаш эса пасткашлик ва разиллик аломатидир.
Хотинни хурмат килиш жумласидан, ширинсўз ва илтифотли бўлиш ва у билан хазиллашиш, бунда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам намунадирлар. У Зот Оиша розияллоху анхога илтифот килар ва у билан югуришда мусобака килардилар. Оиша розияллоху анхо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мен билан мусобака килиб, мен у кишидан ўзиб кетдим, сўнг бир муддат ўтгач этим огирлашиб колганида мусобакалашдик Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мендан ўзиб кетдилар ва бу ўтган галгига баробар бўлди дедилар».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам оиласи билан бўлган ўйиндан бошка хар бир ўйинни ботил хисобладилар. «Аллох азза ва жалланинг зикри бўлмаган хар бир нарса бехудадир ва вактни бекор ўтказиш ёки эсдан чикаришдир, тўрт хислат бундан мустаснодир.....отини ўргатиши, ахли билан ўйнашлик ва сузишни ўрганиш» дедилар.
Хотин эрига ўзини зийнатлаши лозим бўлгани каби эр хам хотинга зийнатланиши лозимдир. Чунки, эрни хотинга махлиё килган нарса хотинни хам эрига махлиё килади. Бу Аллох таъолонинг манабу сўзига биноан бўлади: «Ва яхши амалларда улар (аёллар) зиммаларидаги бурчлари баробарида хукуклари хам бор». Ибн Аббос розияллоху анхумо дедилар: «манашу оят асосида, хотиним менга безангани каби мен хам унга безанаман».
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:18 | Message # 23 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 2) Хотинни эр устидаги хукукларидан: эр хотиннинг озорига сабр килиши ва унинг килган хатоларини кечириши. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Муъмин киши муъмина хотиндан газабланмасин! Унинг бир хулкини хуш кўрмаса бошка бир хулкидан рози бўлади» дедилар.
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Хотинларга яхшилик килишни ўзингизга лозим тутинглар, зеро улар ковургадан яратилганлар, ковурганинг энг эгри жойи энг юкорисидир. Агар уни тўгрилайман десанг синдириб кўясан, агар уни ташлаб кўйсанг эгрилигича колаверади, шунинг учун хотинларга яхшилик килишни лозим билинглар».
Салафлардан бирлари дедилар: «Билингки, хотин билан гўзал хулкли бўлиш унга озор беришдан тийилишгина эмас, балки унинг озорини кўтариш ва унинг енгилтаклиги ва газабига халимлик килишдир. Бу ишларда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламда биз учун чиройли намуна бордир. У Зот билан хотинлари айтишиб колишарди, баъзилари куни билан аразлаб юрарди. Агар ишлари кўплиги сабабли, ёки инсончилик хатоси билан бирор ишни килолмай колган бўлса эр уни кечириб кўйиши керак. Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бу ишларда одамларнинг комилроги эдилар, У Зот бизнинг рахнамомизлар. Шунга тасдик ўларок, Оиша розияллоху анхо онамиз дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бирор таомни хеч качон айбламаганлар, агар кўнгиллари тортса еганлар, бўлмаса тарк этганлар». (Бухорий ривояти.) Аммо бизлардачи?! Канчадан канча талокка сабаб бўлган нарса бу: ё хотин таом тайёрлашда бироз кеч колган, ёки тайёрлаган таоми эрига ёкмаган.
Эр еб-ичишда хам хотинининг кўнглини хушлаб кўйиши керак. Оиша розияллоху анхо дедилар: «Мен хайз кўрган холимда, устухон тозалардим, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни олиб огзим теккан жойга огизларини кўярдилар. Мен бир идишда сув ичсам Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам уни олиб огзим теккан жойга огизларини кўярдилар». (Ибн Можа ривояти.) Огизлари теккан жойини огизларига кўйишдан максадлари Оиша онамизни хурсанд килиш ва мухаббатларини ифодалаб кўйишларидир.
Бошка ўринда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам: эр хатоларни кўтарувчи, сабр ва бардош эрнинг ахлоки бўлиши лозимлигини, эр хотиндан кўра бардошда кучли, хотин эса заифлигини, кўпинча хато хотин кишидан содир бўлиши лекин эрнинг сабр ва бардошли бўлиши эрдан талаб килиниши, чунки, эр хотинни бошкарувчи эканлиги, модомики эр бошкарувчи экан, сабр ва бардош бўлиши лозимлигини баён килардилар ва айтар эдиларки: «Муъмин киши муъмина аёлни ёмон кўрмасин! Агар бир хулки ёкмаса бошка бир хулкидан рози бўлади». Эр хотиндан газабланиб уни ёмон кўрмайди, чунки, хотин кишида унга муносиб бўлмаган хулк бўлиши мумкин, лекин у бошка кўп яхши хулклар эгаси бўлади. Агар уни бир хулкини ёктирмасангиз албатта бошка хулкларидан рози бўласиз. Аммо хар бир камчилигига дашном бераверсангиз ва хамма холатида комил ва камчиликсиз бўлишини талаб киладиган бўлсангиз, бу амри махол талабдир. Кимнинг дашноми кўп бўлса, унинг дўсти оз бўлур.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:19 | Message # 24 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 3)Хотиннинг эр устидаги хакларидан: хотиннинг иззатига тегадиган, шарафини булгайдиган ва хурматини кеткизадиган хар бир нарсадан химоя килиб саклайди ва очик-сочик юришдан, безаниб зийнатланиб кўчага чикишдан уни кайтаради. Номахрам эркаклар билан арлашишдан уни кайтаради. Шунингдек, эр хотинига химоя ва риояни тўла ва мукаммал килади. Уни дини ёки ахлокида бузилишига имкон бермайди. Аллох таъоло ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг буйрукларидан юз ўгириб фосика ва фожира бўлишига ўрин колдирмайди. Зеро, эр етакчи, хотин хакида жавобгар ва уни химоя килиш ва саклашликка мажбурдир. Аллох таъоло деди:
«Эркаклар хотинлари устида рахбардирлар». (Нисо: 34).
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Эр киши ўзининг уйида рахбар ва у ўзининг карамогидагилардан жавобгардир».
Шунингдек эр хотинини кизганиши ва хар бир нигохдан ёки гап-сўздан саклаши лозим, хотин эрнинг хазинасидаги энг кимматли нарсадир. Бу шаклдаги рашк мард эркакларнинг хос сифатларидандир. Бу сифатнинг эр кишида мустахкам ўрин олиши, унинг хакикий мард ва шарафли эркак эканлигига амалий далилдир. Шунинг учун улуг кишилар хотинларига рашк килиш ва уларни каттик эхтиёт килишлари билан макталадилар. Сифатларнинг энг ёмони рашкнинг заифлиги ва даюсликдир. Бу сифатлар разил кишилардагина бўлади.
Рашк деганда, ёмон гумон килиш ва хатосини излаш касд килинмайди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рашк килишнинг бир тури борки, уни Аллох таъоло ёмон кўради, у - киши ўзининг хотинига шубхасиз ўринда рашк килишидир».
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Саъднинг гийрасидан ажабланяпсизларми, мен ундан кўра гийралирокман ва Аллох мендан кўра гийралирокдир» (Бухорий ва Муслим ривояти.) Мактовга лойик рашк, ўз ўрнида бўлган рашкдир. Аммо хаддан ташкари бўлган гийра-рашк ва асоссиз гумон, булар шайтоннинг васвасасидир, бу ёмон гийрадир. Бу хакда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг айтган сўзлари хозиргина ўтди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:19 | Message # 25 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 4) Хотиннинг хакларидан, эр унга диннинг асосларини ўргатиши: Яъни Аллох таъолога кандай килиб хакикий иймон келтиради ва кандай килиб холис тавхид билан Аллох таъолони танхолигини эътикод килади, кандай килиб Аллох таъолонинг исм-сифатларига Унинг улуглигига лойик кўринишда иймон келтиради. Аллох таъолога нима нарса лойгу нима нарса нолойиг эканини, Аллох таъолонинг хузуридан келган иймон рукнларига кандай иймон келтиради ва булардан бошка хотинга вожиб бўлган ислом хукмлари ва халол-харомларни ўргатади. Ибодат ахкомларини хам таълим беради, уларнинг барчасини бажаришга, хусусан намозга кўпрок таргиб килади. Унинг шартлари, рукнлари, суннатлари, бузадиган нарсалари ва макрухотларини ўргатади. Булардан ташкари Аллох таъолонинг унинг зиммасидаги хукуклари ва эр-хотинлик хакларини ўргатади. Калбни хасад ва ёмон кўриш касалликларидан, тилни гийбат, чакимчилик, хакорат ва ёлгондан саклаш каби улуг исломий одоб-ахллокларни ўргатади. Ўргатибгина кўймай, буларнинг хар бирига хотини кай даражада амал килаётганини назорат килиб боради. «Эй муъминлар сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни унинг ўтини одамлар ва тошлар бўладиган дўзахдан саклангиз». (Тахрим» 6). Али бу оятнинг маъноси: «уларга одоб ўргатинглар ва таълим беринглар!» деди.
Аллох таъоло ўзининг пайгамбари Исмоил алайхис-саломни ушбу сўзи билан мактади: «Ахлини намоз ва закотга буюрар эди ва парвардигори олдида рози бўлингандир».
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:20 | Message # 26 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 5) Хотиннинг эр устидаги хакларидан: эр уни Аллохнинг динини хаётига татбик килиш ва намозга риоя килишга буюриши. Аллох таъоло деди: «Ахлингизни намозга буюринг ва ўзингиз хам (намоз ўкишда) чидамли бўлинг» (Тоха: 132)
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:20 | Message # 27 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 6) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: жамоат намозларида хозир бўлишга рагбат килса, кариндош ёки кўшниларни зиёрат килишни хохлса куйидаги шартларга кўра рухсат бериш: Хотинни узун кийим кийишга буюради ва зийнатлари ва хусну-жамолини кўрсатиш, очилиб юриш, атир ва бошка нарсалар билан хушбўйланишдан кайтаради. Эркаклар билан аралашиш, кўл бериб сўрашиш, телевизор кўриш ва мусика эшитишдан каттик манъ килади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:20 | Message # 28 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 7) Хотинниг эр устидаги хукуларидан, унинг сирини очмаслик ва айбини зикр килмаслик, зеро эр хотин устида омонатдор, унинг риоя ва химоя килишга масъулдир. Сирларнинг энг мухими ёток сирларидир, шунинг учун Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам бу сирни ёйишдан кайтардилар. Асмо бинт Язийддан ривоят килинади, у аёл Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларида эдилар, эркаклар ва аёллар хам ўтиришган эди Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мумкинки бир киши хотини билан килган нарсани ва аёл эри билан килган нарсани бошкаларга гапириб берар?» хамма лабини тишлади. Ха, эй Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам шундай килишади дедим. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ундай килмасинлар, бунинг мисоли бир эркак шайтон кўчанинг ўртасида аёл шайтон билан учрашиб колиб одамларнинг кўз ўнгида у билан ковушиб кўшилганига ўхшайди».
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:21 | Message # 29 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 8) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ўрнак олган холда килинадиган ишларда аёли билан маслахат килишлик. Хусусан унинг ўзи ва болалари хусусидаги ишларда. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хотинлари билан маслахат килар ва уларнинг фикрларини олар эдилар. Бунга мисол, Худайбийя кунида сулх ахдномаси ёзиб бўлинганидан сўнг, Сахобаларга: «Туринглар, курбонликларни сўйинглар ва сочингларни киринглар» дедилар. Аллохга касамки хеч ким турмади хатто уч бор такрорладилар. Улардан хеч ким турмагач, Умму Салама розияллоху анхонинг олдиларига кирдиларда, одамлардан бўлган муносабатни зикр килдилар, шунда Умму Салама розияллоху анхо дедилар: «Эй Расулуллох, шундай килишларини яхши кўрсангиз, чикинг-да токи курбонликка атаган туянгизни сўйиб сўнгра сочингизни кирадиган бир кишини чакириб у сочингизни кирмагунича улардан бирор кишига гапирманг». Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам чикдилар-да улардан бирор кишига гапирмадилар хатто бу ишларнинг хаммасини бажардилар. Бу холни сахобалар кўрганларида хаммалари туриб, курбонликларни сўйиб, бир-бирларини сочларини кирдилар, хатто шошилганларидан якин бир-бирларини ўлдириб кўяй дедилар. 9) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: агар икки хотинли бўлса уларнинг ўрталарида адолат килиш. Таом, кийим, уй-жой ва ётокда адолат килади. Буларнинг бирортасида адолатсизлик килиш ва жабру зулм килиш жоиз эмас, чунки, Аллох таъоло буни харом килди ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Ким иккита хотинга уйланган бўлса ва уларнинг биридан кўра бошкасига мойил бўлса, киёмат куни бир томони кийшик бўлиб келади».
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:21 | Message # 30 |
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 10) Хотиннинг эр устидаги хукукларидан: Килган таомини айбламайди, ёкса ейди, ёкмаса емайди. Расуллуллох саллаллоху алайхи ва салламга овкат олиб келинса ер эдилар, агар ёкмаса унинг айбини айтмас эдилар. Шунингдек хотинидан содир бўлган хатолардан хам иложи борича кўз юмади ва уларни яхшилик билан тузатишга харакат килади. Мана шу зикри ўтганлар эркакларнинг устидаги хотинларининг хаклари. Эрлар бу бурчларини адо этишда сускаштлик килмасинлар, буларни адо этиш турмуш ўртогинглар билан тинч-тотув, бахт-саодатли хаёт кечиришингизнинг энг катта сабабларидандир.
Аллох барча мумин ва муминаларни ўз хаклари ва бурчларини билиш хамда уларга амал килишга муваффак айласин!
|
|
| |