RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
JUMA NASIHATLARI
OSIYODate: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:23 | Message # 31
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Фарзандларнинг хукуклари
Аллохга хамду санолар пайгамбаримизга дуруду салавотлар бўлсин.

Биз бугунги сухбатимизда фарзандларнинг хухуклари хакида сўз юритмокчимиз. Фарзандлар Аллох таоло бандаларига ато этган энг улуг неъматлардан хисобланади. Агар ота-она фарзандларнинг хак-хукукларига тўла риоя килиб уларни чиройли тарбия килишсагина фарзандлар хакикий неъмат бўлади. Куръон карим ва пайгамбар суннати фарзандларни тарбия килишнинг энг яхши йўлларини баён килиб берган.

Фарзандлар Аллохнинг неъматларидан ва бу неъмат талабида кўл очиб «бизга шу неъматингдан ато этгин» дея Аллохга дуо билан илтижо килинади. Мана каранг Аллох таоло пайгамбарларидан бирининг илтижосини куръонда зикр килади: «Парвардигоро, Ўз хузурингдан менга яхши зурриёт ато эт, албатта сен дуоларни кабул килгувчи Зотсан» (Оли Имрор: 38).

Аллох таоло Ўзининг яхши бандалари хакида шундай дейди: «Улар: «Парвардигоро, бизларга жуфтларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ато этгин ва бизларни такводорларга пешво килгин» дейдиган кишилардир» (Фуркон:74).

Агар ота-она фарзандларнинг хак-хукукларига Аллох таоло рози бўладиган кўринишда тўла риоя килиб, уларга чиройли тарбия берсаларгина фарзандлар шод-хуррамлик ва хотиржамликни келтирадилар.

Уламолар фарзандларнинг хукукларини икки кисмга бўлганлар:

Биринчи кисм: фарзанд вужудга келишидан аввалги холат.

Иккинчи кисм: фарзанд вужудга келгандан кейинги холат.

Фарзанд вужудга келишидан аввалги ота-онанинг бурчларидан: Ота ўзининг бўлгуси фарзандларига солиха, диёнатли ва уларнинг хукукларига риоя киладиган омонатдор онани танлаши лозим. Шунингдек она хам ўзининг фарзандларига уларнинг таълим тарбияси ва яхши инсонлар бўлиб вояга етишларига ахамият киладиган, солих, диндор отанинг танлашлигидир.

Фарзанд вужудга келишидан аввалги ота-онанинг бурчларидан: Эр аёлига жинсий якинлик килаётганида «Бисмиллах, Аллохумма жаннибнаш-шайтон ва жаннибиш-шайтона мо розактана» дейишлиги. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам агар шу дуо килинадиган бўлса ва шу кечада уларнинг ўртасида фарзанд вужудга келадиган бўлса шайтон унга зарар килмайди деганлар.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Боланинг саломат тугулганини кўришлари билан Аллохга хамд ва шукр айтишлари. Чунки Аллох таоло шукр килганларга зиёдалар ато этаман деб мархамат килган.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Фарзандга энг гўзал исмни танлашликлари. Исмларнинг афзали Абдуллох, Абдуррохман ва хар бир Аллохнинг исмларига «Абд» олд кўшимча килинган исмлар. Масалан: «ал Куддус», «ал Борий», «ал Малик» булар Аллохнинг исмлари, буларнинг олдига «Абд» ни кўшиб «Абд + ал Куддус = Абдулкуддус» «Абдулборий» «Абдулмалик» деб исмлаш. Пайгамбар ва солих кишиларнинг исмларини кўйса хам яхши. Замонавий аслида бирор маъно касб этмайдиган исмлар ва харом исмларни кўймаслик керак. Мас: Мавлуда маъноси чакалок киз, Хуршид маъноси ёруглик, машъал Ўгилхон, Кизлархон ва хоказо... булар бемаъно исмларга мисол. Харом исмлардан: Шохжахон маъноси бутун олам, дунёнинг подшохи бу исмга факат Аллохгина лойикдир.
 
OSIYODate: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:23 | Message # 32
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Исмни биринчи кунидан бошлаб качон хохласа кўяверади.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг «Хар бир чакалок акикасининг гаровидадир, акикаси бола етти кунлик бўлганда сўйилади ва болага исм кўйилади» деган сўзларига биноан акика килиш. Акика ўгил бола учун иккита кўй киз бола учун битта кўй, 7, 14, 21- кунлари сўйилади. Агар бу кунларда сўйишга кодир бўлмасалар качон кодир бўлганларида сўядилар. Агар ўгил номидан иккита кўй сўйишга кодир бўлмаса битта кўй хам кифоя килади, афзали иккита кўй.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Ўгил фарзандни хатна килиш. Бунинг учун махаллага ош бериш ёки уч кунлаб тўй килиш шарт эмас. Бу ишлар ислом динига ёт. Докторга олиб бориш ёки хатна килувчини уйга олиб келиб хатна килдирилса кифоя.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: фарзандларга чиройли тарбия бериш. Бу хакда пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар: «Кимки мана шу кизларнинг бир нечтаси билан синалса, у уларга чиройли тарбия ва гўзал одоб берса. Албатта бу кизлар унинг учун дўзахдан калкон ва тўсик бўладилар.» (Термизий ривояти) Уламолар: бу ўринда хоссатан кизларнинг зикр килинишига сабаб улар эртанги кун авлодларининг мураббияларидир — дедилар.

Умумий суратда ўгил-кизларга чиройли тарбия беришнинг окибати яхшидир. Бу хакда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Одам боласи вафот этадиган бўлса унинг учтадан бошка барча амаллари узилади: бу уч амал; садака жория, фойдали илм ва унинг хаккига дуо килиб турадиган солих фарзанд» (Имом Муслим ривояти).

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Фарзандларни иймоний тарбия килиш. Фарзанднинг ёшлигиданок унга Аллохнинг борлиги, бирлиги, у барча нарсаларни шу каторда уни хам яратганлигини ундан кўркиш ва унга ибодат килиш кераклигини уктириб боради. Аслида ислом инсоннинг табиатига сингиб кетган диндир. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Хар бир чакалок Фитрат (ислом дини)да тугилади, унинг ота-онаси яхудий, насроний ва мажусий килиб тарбиялайди» Демак боланинг табиати аслида исломда бўлар экан, энди уни шакллантириш керак, холос.

Фарзанд вужудга келгандан кейинги ота-онанинг бурчларидан: Уни намозга буюради. Аллох таоло деди: «Ахлингизни намозга буюринг» расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «фарзандларингизни етти ёшга кирганларида намозга буюринглар, ўн ёшга кирганларида намоз ўкимасалар уринглар ва жойларини ажратиб кўйинглар» — дедилар. Болалар намозга одат килишлари учун ота-оналар уларнинг хузурларида намоз ўкишлари керак. Гўдак бола хам кўрганини килади, агар у ота-онасини намоз ўкиётганларини кўрса уларга дархол таклид килади. Акс холда раксга тушаётганларини кўрса уларга раксда таклид килади. Халкимиз айтганидек «Куш уясида кўрганини килади».

Бирданига болаларни намозга буюрилмайди, секин-аста уларга кандай тахорат олинади, кандай килиб намоз ўкилади ва хоказоларни ўргатиб борилади. Бир муддат улар факат биргалашиб харакатларнигина бажарадилар, секин-секин намоз ичида ўкиладиган куръон, салавот, дуо ва зикрларни таълим берилади. Намозга астойдил бўлганларини сўз-мактов ва моддий нарсалар билан рагбатлантириб турилади.

Фарзандларнинг хукукларидан: Ота она уларни гўзал ахлокларга одатлантиришларидир. Бу ўринда Лукмон Хакимнинг фарзандига килган васиятини келтиришимиз ўринлидир: «Эй ўгилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан кайтар хамда ўзингга етган балоларга сабр кил. Албатта мана шу ишларинг максадга мувофикдир. Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру хаво билан юрма. Чунки Аллох таоло барча кибр-хаволи, мактанчок кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юр ва овозингни паст кил. Чунки, овозларнинг энг ёмони эшакларнинг овозидир.» (Лукмон: 17-19).

Фарзандига бирор нарсани ваъда килса албатта уни бажарсин. Чунки бола ота-онасининг ёлгон гапиргани ва ваъдасига хилоф килганини кўрса «унсиз» таълим олади. У хам шунга одатланади.

Фарзандига фойдали бўлса гапириш бўлмаса жим туриш, ўзидан катталарни хурмат кичикларни эса иззат килиш ва хаёли бўлишни таълим бериши керак.

Фарзандларига хадялар такдим этса улар ўртасида адолат килсин, бу ўринда ўгил кизларга бир хил микдорда берилгани яхши. Хаттоки ўпиш, кучишда хам адолат килсин. Бу ўринларда адолат килмаслиги фарзандлар ўртасида адоват пайдо килади.

Аслида бу мавзу кенгрок баён килишга мухтож, шундай бўлсада биз уни мухтасар килдик. Сухбатимиз нихоясида Аллох таолодан мана шу айтиб ўтилган хукукларга амал килишга барчамизни муваффак килишини сўраймиз. Албатта Аллох бунга кодир Зот.

Дуойимизнинг сўнгида Аллох Роббул Оламийнга хамдлар, унинг пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга дуруду салавотлар айтамиз.

Тайёрловчи: Абу Закариё ал Маданий
 
OSIYODate: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:32 | Message # 33
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ота-оналарнинг хаклари.
Оила жамиятнинг кичик бир кўринишидир. Унинг аъзоларининг хукуклари, хожатлари ва бурчлари бор. Оилада катта бошлик ва кичик эса мамур(ергашувчи)дир. Унда бакувват забардастлари ва заиф бечоралари бор. Унда онгли билимдон ва нодон жохиллар бор. Унда солих амалларда пешкадам бўлган чиройли намуна сохиблари, солих амаллардан ўтириб колган фожирлар бор. Унда зиммасидаги фарзларни адо килувчи ва харом ишлардан четланувчи мўътадиллари ва нафл ибодатлардан бепарво, макрух ишларда гайратли ва касбида халол билан харомни фаркламайдиган ўз жонига зулм килувчиси бор.

Шунинг учун хам хикмат ва илм сохиби бўлган яратувчининг каломи ва расулининг суннатларида оила ишларига катта эътибор берилди. Ислом шариатининг уламолари хам оилага таъллукли долзарб мавзуларга эътибор килдилар ва уйланиш, нафака, талок, эр-хотиннинг хукуклари, оталарнинг хукуклари, фарзандларнинг хукуклари ва хакозоларга эътибор килдилар.

Ота-она фарзанднинг вужудга келишидаги моддий сабабчиларидир. Сизни вужудга келишинггизга сабабчи бўлганларнинг хаклари бошкаларнинг хакларидан устундир.

Шунинг учун хам Аллох таоло куръони каримда ўзининг хукуклари билан ота-онанинг хукукларини боглаган. Аллох таоло деди:

«Факат Аллохга ибодат киласизлар, ота-онага ....яхшилик киласизлар деб, Бани Исроилдан ахду паймон олганлигимизни эсланг. (Бакара:84) Бошка оятда:

«Аллохга ибодат килинглар ва унга бирон нарсани шерик килманглар! ота-онангизга яхшилик килинглар. (Нисо: 36)

«Айтинг (Эй Мухаммад), келинглар парвардигорингиз сизларга харом килган нарсаларни тиловат килиб берай. У Зот (Аллох)га бирон нарсани шерик килмангиз, ота-онага яхшилик килингиз. (Анъом: 151) Бошка оятда:

«(Эй Мухаммад), парвардигорингиз, сизларга ёлгиз унинг ўзига ибодат килишингизни хамда ота-онага яхшилик килишингизни амр етди. Агар у икковидан бири ёки хар иккиси сенинг кўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга караб «уф» тортма ва уларга каттик гапирма. Ва уларга (доимо) яхши сўзни айт. Уларга мехрибон, хокисор бўл ва парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чогимда тарбиялаб-ўстирганларидек, сен хам уларга рахм-шафкат килгин, деб (дуо кил) (Ал-исро: 23,24)

Аллох таоло ўзининг хаккини бажарилишига буюрди, у ўзигагина ибодат килишдир. Унинг аксидан кайтарди, бу унга ширк келтириш. Шунингдек ота-оналарнинг хукукларини адо килишга буюрди, бу уларга яхшилик килиш ва уларга ок бўлишдан сакланиш.

Аллох таоло бошка оятларда ота-онанинг фарзандни катта килишдаги сабрларига ишора килган.» Биз инсонни ота-онасига яхшилик килшга амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан хомиладор бўлди (яъни, корнидаги хомилани кўтарган сари онанинг холи куриб, заифлаша борур) уни(кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йил (дан кейиндир). (Биз инсонга буюрдикки), сен менга ва ота-онангга шукр килгин. Кайтиш Ёлгиз Ўзимгадир.» (Лукмон:14)

Яна бир оятда: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик. Онаси унга кийналиб хомиладор бўлиб, кийналиб туккандир. Унга хомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди качон у вояга етиб, кирк ёшга тўлганида. Парвардигорим, мени сен менга ва ота-онамга инъом этган неьматларингга шукр килишга ва ўзинг рози бўладиган яхши амалларни килишга муваффак этгин ва ўзинг мен учун зурриётимни хам яхши килгин албатта мен сенга (килган барча гунохларимдан) тавба килдим ва албатта мен мусулмонларданман — деди.» (Ахкоф: 15)

Фарзанд ота-онага шукр килиш, яхшилик килиш, уларни холларидан хабар олиш, уларга хизмат килиш, уларга мехрибончилик килиб кўнгиллариини кўтариши керак. Хусусан улар кексайиб ва баьзи ишлардан ожиз бўлиб колганларида, ўзининг ёшлигида кандай ожиз бўлгани ва ота-онасининг унга килган мехрибончиликларини эслаб, уларнинг хизматларини оринмай, жирканмай улар айтмай туриб ўз ихтиёри билан килиши лозим.

Фарзандни вояга еткизишдаги онанинг машаккати отаникидан кўра кўпрок бўлганлиги учун, унинг фарзанддаги хакки хам каттарокдир, Аллох таоло зикр килганидек. «...онаси унга кийналиб хомиладор бўлиб, кийналиб туккандир.» «Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан хомиладор бўлди».

Абу Хурайра ривоят килган хадисда бир киши Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келиб, ё расулаллох, менинг чиройли муомаламга ким хаклирок? — деб сўради. Шунда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам :

— «Онанг» — дедилар.

— Кейинчи?

— «Онанг» — дедилар.

— Кейинчи?

— «Онанг» — дедилар.

— Кейинчи?

— «Отанг» — дедилар.

(Имом Бухорий 7/69 ва Муслим 4/1974- да ривоят килганлар).
 
OSIYODate: Chorshanba, 03-Avg-2011, 06:34 | Message # 34
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
*******
Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ота-онасини ёки битталарини кариган чогларида топган ва уларга яхшилик килмаган кишининг хаккига «Аллох уни рахматидан узок килсин» — деб дуо килдилар.

Абу Хурайрадан ривоят килинади: пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам «Хор бўлсин! Хор бўлсин! Хор бўлсин!» — дедилар. Ким хор бўлсин ё расулаллох? — деб сўралди. «Кимки ота-онасини ёки уларнинг битталарини кариган чогида топса-ю сўнгра жаннатга киролмаса» — дедилар. (Имом Муслим ривояти). Яъни, уларнинг хизматларини килмаганлиги учун жаннатга кира олмаса.

Ота-онанинг хаклари буюклигидан, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам фарзанд ва унинг мол мулки отасига тегишли эканлигининг хабарини бердилар. Абдуллох ибн Амр ибн ал-Ос ривоят килган хадисда; бир киши расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб, ё расулаллох мени мол-мулким ва фарзандларим бор, отам эса менинг пулимни хаммасини тортиб оляпди. Шунда айтдиларки: «сен хам, мол-мулкинг хам отангникидир, фарзандларингиз касб килган нарсаларингизнинг энг яхшисидир. фарзандларингизнинг касбидан енглар. (Абу Довуд ривояти).

Лекин баьзи уламолар фарзанднинг молидан инсоф билан олиш ва фарзандини мухтожлик холига тушуриб кўймаслигини шарт килишган.

Ибн Кудома ота боланинг молини икки шарт билан олиши жоизлигини айтдилар: 1. Инсоф билан олиш. 2. Бир фарзандидан олиб бошкасига бермаслик.

Ота-онанинг хаклари улуглигидан, Аллох йўлида – агар фарз бўлмаса- жиход килишдан кўра уларга яхшилик килишни олдин кўйди. Абдуллох ибн Амр ибн ал Ос ривоят киладилар: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига бир киши келиб, жиходга боришга рухсат сўради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ота-онанг хаётми» — деб сўрадилар. У ха — деди. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ўшаларнинг хизматларида жиход кил — дедилар. (Бухорий ва Муслим)

Уламолар «агар жиход фарзи кифоя бўлиб бошка етарли одамлар жиход килиб турган бўлсалар, фарзанд ота-онанинг изнисиз жиходга бориши мумкин эмас» — деганлар. Аммо жиход фарзи айн бўлиб турганида уларнинг изн бериш, бермасликларининг фарки йўк. Унга жиходга бориш фарз бўлади. (Бу масаланинг тафсилотлари учун имом Косоний ал Ханафийнинг «Бадоиъус саноиъ» китобига каралсин)

Ибн Хазм рахимахуллох айтдиларки, агар фарзанд жиходга кетиши сабабли ота-она кийналиб коладиган бўлса, унга жиходга бориш фарз бўлмайди.

Киши ота-онасига яхшилик килиш, уларнинг емок-ичмокларига караб туришга кодир бўла туриб, уларни одамларнинг ишларини килиб бериб тирикчилик килишларига; «тўрт мучалари сог экан мана эплаб тирикчиликларини ўтказишяпти» — деб ташлаб кўймаслиги керак. Бу биррул волидайнга зиддир.

Ибн Кайюм рохимахуллох айтадиларки: «Киши мол-дунёси етарли бўлиб иши юришиб турган холида отасини кўчаларни супуриш, эшак миниб кира килиш, хаммомларнинг ўтхонасига ўт ёкиш ва одамларни елкаларига кўтариб хаммоллик килиш каби тирикчилик учун харакат килишига ташлаб кўйиши ота-онага яхшилик килишга зиддир. Онасини бировларнинг кирларини ювиб, сувини ташиб, хизматларини килиб ва шунга ўхшаш ишларни килишига ташлаб кўйиши ва унга етарли нафакани бериб уни эхтиёт килмаслиги хам биррул волидайнга зиддир. Бу хам етмагандай «ота-онам соппа-сог ишга ярокли, касал бўлиб ўтириб колмаган, кўр хам эмаслар» дейди. Ажабо! Ота-онага яхшилик килиш ва силайи рахм килиш учун уларнинг ўтириб колган бўлиши ёки кўр бўлишларини Аллох ёки расули шарт килибдими?! Бу ишларнинг биронтаси на шариатда ва на урф-одатда бунга боглик эмас! (Зодул маъод 5/551)

Фарзанд ота-онасига килаётган яхшиликларини миннат килмасин, балки у, бўйнимдаги карзни адо киляпман деган эътикодда бўлсин.

Яхшиликни на факат мусулмон ота-онага балки кофир ота-онага хам килиши фарздир. Агар уни гунох ишларга буюрсалар уларга итоат килмайди. «Аллохга осий бўлинадиган ишда бандага бўйсунилмайди». Исломдан йирок бўлган юртлардаги ота-оналарнинг чекаётган мусибатлари ва уларнинг хукукларининг куфр конунлари сабаб поймол бўлаётганини мана бу зикри ўтган хукукларга солиштириб кўрган одам Аллохнинг накадар мехрибонлиги, хакимлиги ва шариатининг гўзалликларини яккол хис килади.

Сўзимизнинг нихоясида барчаларимизни ота-оналаримизга мехрибон бўлишимиз, уларнинг хакларини адо этишимизга Аллох таолонинг Ўзи муваффак килишини сўраб дуо киламиз. Аллох бунга эга ва Кодир.


Ислом Нури тахририяти
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:06 | Message # 35
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Қабристонда ёки ўтганларга атаб тиловатш


Барча мусулмонлар оммаси ўтганларга атаб, жумладан қабристонда Қуръон тиловат қилишга одатланганлар. Турли мазҳабларнинг уламолари бу ишга ўз фатволарини берганлар. Аммо баъзи кишилар бу ишга ҳам хилоф қилишган. Улар дастлабки пайтда бу иш бўлмаган деган гап ила одамларни ўтганларга атаб Қуръон тиловат қилишдан қайтарадилар. Ҳа, бошқаларни қайтарадилар. Ўзлари бу ишни қилмаслик билан кифояланмайдилар, айнан бошқаларни қайтарадилар. Уларнинг бу борада аввал айтиб ўтилган гапдан бошқа далиллари йўқ. Аммо дастлабки пайтда бу ишнинг оммавий равишда бўлмаганинг ўзи уни қилмасликка далил бўла оладими, ўзи деган гап уларнинг хаёлларига ҳам келмайди.
Муҳтарам ўқувчиларимизга ўзимизга бу масалада келган кўплаб саволларга берилган жавоблардан бирини намуна тарийқасида тақдим этамиз.
Савол: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!
Қабристонда Қуръон тиловати ҳақида маълумот берсангиз?
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ЖАВОБИ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Имом Жалолиддин Суютий ўзларининг «Шарҳус Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобларида «Дафн пайтида айтиладиган нарсалар боби»да жумладан қуйидагиларни келтиради:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида «Фотиҳа»сини, икки оёғи тарафида «Бақара» сурасининг охирини қабрига ўқисин», деганларини эшитдим».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.

Абдуррҳман ибн ал-Алаа ибн Лажлождан ривоят қилинади.У ўғилларига:
«Қачон мени қабримга қўйсангиз, бисмиллаҳи ва ала суннати Расулиллаҳи саллаллоҳу алайҳи васаллам, дегинлар. Сўнгра устимга тупроқ тортинглар. Кейин бош тарафимда «Бақара»нинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Ибн Умар шуни мустаҳаб қилганини кўрганман», деди».
Байҳақий ривоят қилган.
Яна ўша китобнинг «Маййитга ёки қабрга Қуръон қироат қилиш боби»да имом Жалолиддин Суютий роҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни ёзади:
«Мусулмонлар барча асрларда ҳеч қандай инкорсиз жамланиб, ўликларига қироат қилиб келмоқдалар. Бас, бу нарса ижмоъ бўлади. Буларнинг ҳаммасини Ҳофиз Шамсиддин Абдул Воҳид ал-Мақдисий ал-Ҳанбалий шу масала бўйича таълиф қилган жузида зикр қилган.
Қабрга қироат қилишга келсак, унинг шариатда борлигига бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар жазм қилганлар.
Заъфароний айтади: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳудан қабр олдида қироат қилиш ҳақида сўрадим. Ҳечқиси йўқ», деди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал буни аввал инкор қилар эди. Чунки унга бирор ривоят етмаган эди. Унга ривоят етганда ўз фикридан қайтган».
Имом Жалолиддин Суютийнинг «Шарҳис-Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобида зикр қилинган имом Аҳмад ибн Ҳанбалга қабр устида қироат қилишга ҳужжат бўлган ривоятни қандоқ етганинини шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи «Саласу расоила фии истиҳбоби дуои ва рафъул ядайни фийҳи баъдас саловотил мактуба» номли китобга ёзган муқаддимада ўқиймиз:
«Ибн Қайюм «Китобур руҳ»нинг аввалида (51-бетда) зикр қилади: «ал-Халлол айтди:
«Ҳасан ибн Аҳмад ал-Варроқдан, у Али ибн Мусо ал-Ҳаддоддан ривоят қилади:
«Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома ал-Жавҳарий билан бирга жанозада эдим. Маййит дафн қилинганида бир кўр киши қабр ёнида ўтириб қироат қила бошлади. Шунда Аҳмад унга:
«Эй сен! Қабрнинг ёнида қироат қилиш бидъатдир!» деди.
Мақбарадан чиққанимизда Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга:
«Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир ал-Ҳалабий ҳақида нима дейсан?» деди.
«Ишончли одам», деди.
«Ундан бирор нарса ёзганмисан?» деди.
«Ҳа», деди.
«Мубашшир менга Абдурроҳман ибн ал-Алаа ал-Лажлаждан, у отасидан хабар берди. Ўша одам дафн қилинганидан сўнг бош тарафида «Бақара»нинг аввали ва охирини ўқишни васият қилган ва Ибн Умарнинг шундоқ васият қилганини эшитганман, деган экан», деди.
Шунда Аҳмад унга:
«Қайтиб бориб ҳалиги одамга айт, қироат қилаверсин», деди».
Имом Аҳмадни Аллоҳ раҳм қилсин. У билан ҳақнинг орасида адоват йўқ эди»
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:08 | Message # 36
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
*********

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзиси қабр устига капасини тикиб олди. У ер қабр эканини билмади. Кейин қабр ичидаги инсон «Таборак» сурасини охиригача қироат қилганини эшитди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ё Аллоҳнинг Расули, билмасдан капамни қабрнинг устига қуриб олибман. Унинг ичида бир одам Таборакал мулк сурасини охиригача қироат қилди, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У («Таборак» сураси) манъ қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», дедилар.
Термизий ва Табароний ривоят қилган.
Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун манъ қилиш керак?!
Шунинг учун, бизда дафндан кейин «Таборак» сурасини қироат қилиш одат бўлган.
Бошқаларда, масалан, Либияда «Ясин» сурасини қироат қилиш одат бўлган.
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича руҳ-баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.
Маййит ўзининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар.
Маййит ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса, фойда, мункар иш қилса, озор олади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас, деганлар.
Қабр зиёрати Жума, Шанба, Душанба ва Пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.
Зиёратчи «Ясин» сурасини қироат қилиш мандубдир. Буни «ал-Баҳру ар-Роиқ» китобининг соҳиби ва аз-Зайлаъий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом:

«Ким мақбараларга кирганда «Ясин» сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлар.
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Ясин»ни қироат қилинг», дедилар.
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳокимлар ривоят қилишган.
Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, оятул Курсийни, «Аманаррусулу»ни, «Таборак» сурасини, «Такаасур» сурасини, «Қул аъузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади. Валлоҳу аълам.

ИККИНЧИ САВОЛ: Қабр бошида тиловат килишликни макруҳ деб билар эдим, дўстларим, менга баъзи китобларни кўрсатиб, мана бу ерда қабр бошида тиловат қилса бўлар экан-ку, деб айтишмокда. Яна маййит кўмилганда, савол-жавоб пайтида каловланиб қолар экан, шунинг учун ҳар қадамда, ё етти қадамда тиловат қилиш керак, дейишмоқда. Мен уларга диннинг аслини, хақиқатини тушунтирмоқчи бўлдим. Исбот, далил келтиролмаганим учун улар гапимни ҳазм қила олишмаяпти.
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:08 | Message # 37
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
*************
2-САВОЛГА ЖАВОБ:

Маъқил ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларнингизга «Ясин»ни қироат қилинг», дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифни тушунишда уч хил ижтиҳод қилганлар.
Баъзилари, ҳадисдаги «ўликларингизга» дейилганидан мурод ўлим тўшагида ётганларингизга, дейилгани. Шунинг учун муҳтазар кишига «Ясин» сурасини ўқиш керак. Бу сурада, қайта тирилиш, қиёмат, жаннат ва дўзах, шайтоннинг фитнасидан ҳазир бўлиш каби масалалар зикр қилингани учун айнан шу сурани ўқишга амр қилинган, дейдилар.
Бу гуруҳдаги уламоларнинг машҳурлари Имом Молик ва Имом Шофеъийлардир.
Иккинчи тоифа уламолар Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳанафийлар, баъзи Моликий ва Шофеъийлар бўлиб, улар, қироат ўликлар учунгина қилинади, деганлар ва ўз гапларига ушбу ҳадисни ва Ислом умматининг амалини ҳужжат қилиб келтирганлар. Шу билан бирга ўз нуқтаи назарларини қуйидагича шарҳлаганлар:
1. Ҳадисда, ўликларингизга, дейилган, ўлим тўшагида ётганларингизга, дейилган эмас. Ўлик ҳақиқатда ўлиб бўлган шахсга ишлатиладиган лафздир. «Ўлик» сўзини ўлим тўшагида ётган кишига ишлатиш учун қўшимча далил ёки ишора керак. Бу ерда у нарса йўқ. Имом Шавконий шуни айтади:
«ал-Муҳиб ат-Табарий:
«Мазкур ҳадисга умумий жиҳатдан амал қилиш ҳақдир. Буни Дора Қутний келтирган қуйидаги ҳадис ҳам қўллайди:

«Ким қабристонга кириб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича ажр берилади».
2. Қироатниг ҳикматларидан бири енгиллик келтиришдир. Бу нарса муҳтазарга матлуб бўлганидек, маййитга ҳам матлубдир.
«Муснадул Фирдавсда»: «Қайси бир ўлик ўлгандан кейин унинг олдида «Ясин» қироат қилинса, албатта, Аллоҳ унга енгиллик беради», дейилган.
Имом Аҳмад: «Машойихлар қачон маййит учун «Ясин» қироат қилинса, унга енгиллик берилади», дер эканлар», деган.
3. Жаноза намозида «Фотиҳа» сураси ўқилишига қиёс қилинади.
4. Ҳадисларда қабрларни зиёрат қилишда ўликларга салом бериш талаб қилинган. Агар маййит башарнинг каломи бўлмиш саломдан унсу улфат топар экан, нима учун Аллоҳнинг каломидан унс олмаслиги керак?!
5. Қуръон қироат қилинган жойда сакийна ва раҳмат нозил бўлиши маълум ва машҳур. Нима учун маййит бор жойга сакийна ва раҳмат нозил бўлмаслиги керак экан?!
6. Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тиқиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон «Таборак» сурасини охиригача қироат қилганини эшитиб, буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда у зот:

«У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар.
Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман этиш керак?!
Қироатни ман қилувчи ҳеч қандай далил йўқ. Маълумки, шариат бўйича бирор ишни қилишга ҳам, қилмасликка ҳам далил–ҳужжат бўлиши керак. Ўликка қироат қилишни ман қиладиган далил йўқ. Ушбу тоифа уламолар бу гаплар қироати Қуръон қилиб савобини бағишлаганда айтиладиган гаплардир, агар савобини бағишлайдиган бўлса, бу гапларга ҳам ўрин қолмайди, чунки, унда дуо маъносига айланади, дуодан маййит манфаат олишини ҳеч ким инкор қила олмайди, дейдилар.
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:11 | Message # 38
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
*********
УШБУ МАСАЛАГА МИСР МУФТИЙСИНИНГ ЖАВОБИ

Бу каби ихтилофли масалалар фақат бизда, Ўрта Осиёда ёки МҲД давлатларида эса, бошқа ерлардан ҳам борлиги далили сифатида, Миср Араб Жумҳурияти бош муфтийси Шайх Али Жумҳа ҳазратларининг жавобларини “Замонавий фатволар” номли китобларидан таржима қилинган матнни келтиришга ижозат бергайсиз.
Савол: Дафн давомида ёки ундан кейин қабр олдида Қуръон ўқишнинг ҳукми нима? Маййитга Қуръон талқин қилинишининг ҳукми нима? Баъзи бир кишилар бундай иш бидъат бўлиб, на Қуръон, на ҳадис, ва на эргашиш лозим бўлган хабарда келмаган, Қуръон қабрлар олдида тиловат қилиш учун нозил қилинмаган, дейишади. Бу ҳақда шариатнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуръон тиловати шариат буйруғида умумлаштирилган ҳолатда айтилган. Умумий буйруқ эса, жамики макон, замон, шахс ва ҳолатларни ўз ичига олади. Ушбу умумийликни фақат далил билан чеклаш мумкин, холос. Агар далил бўлмасдан чекланса, бидъат ишни қилган бўлиб, Аллоҳ ва Расули кенг қилиб қўйган ишни торайтириш бўлади.
Шунга биноан, қабр олдида, дафндан олдин ёки кейин Қуръон тиловат қилиш шаръий амал бўлиб, насс-матннинг умумийлиги ҳам шунга далолат қилмоқда. Бунга яна қўшимча равишда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари ва салаф солиҳлардан ворид бўлган кўплаб асарлар бордир.
Бу ҳақда имом Абу Бакр Халлол Ҳанбалий (311-ҳижрийда вафот этган) «Жомеъ» китобининг «Қабрлар олдидаги қироат» номли жузъида, Ҳофиз Шамсиддин ибн Абдулвоҳид Мақдисий Ҳанбалий китобининг ушбу масаладаги жузъида, имом Қуртубий Моликий (671-ҳижрийда вафот этган) «Охират иши ва ўликлар ҳолати хусусида эслатма» номли китобида, Ҳофиз Суютий Шофеъий (911-ҳижрийда вафот этган) «Ўликлар ва қабр ҳолатини шарҳлашда қалб очқичи» номли китобида, Ҳофиз Абдуллоҳ ибн Сиддиқ ал-Ғиморий (1413-ҳижрийда вафот этган) «Қуръон савоби етишида баённи очиқ-ойдин бўлиши» китоби ва бундан бошқа китобларда бу масала хусусида сўз айтилган.
Бу хусусда очиқ-ойдин келган саҳиҳ ҳадислар;
1. Абдураҳмон ибн Алоо ибн Лажлождан, у отасидан ривоят қилинади:

«Отам менга: «Эй ўғилчам! Агар вафот этсам,мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ъала миллати расулиллаҳ», деб устимдан тупроқ сочгин. Кейин бош томонимда «Бақара» сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деяётганларини эшитганман», деди».
Табароний ривоят қилган.
Худди мана шу ҳадисни Ибн Умар мавқуф ҳолатда ривоят қилган. Шунингдек Халлол ҳам «Қабрлардаги қироат» жузъида, Байҳақий «Сунан ал-Кубро»да ва бу икковиларидан бошқалар ҳам ривоят қилишган. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар бу ҳадисни ҳасан дейишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар сизлардан бирор киши вафот этса, уни ушлаб турманглар. Қабрига тез олиб боринглар. Бош томонида «Фотиҳа»ни ўқинглар. Қабрнинг оёқ томонида «Бақара» сурасининг охирини ўқинглар», дедилар.
Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.
Имом Ҳофиз «Фатҳ»да «китобнинг бошланиши», деган ривоятни ўрнига «Бақарани бошланиши», деб айтганлар. Бу масалада бошқа ҳадислар ҳам бор лекин бироз кучсиздир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлар олдидан ўтаётиб «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб сўнгра уни ажрини ўликларга бахшида этиб, ўликлар ададича уни ажридан берилди, дедилар».
Ушбу ривоятни Халлол «Қабрлардаги қироат» номли китобида, Самарқандий «Қул ҳуваллоҳу аҳадни фазийлати» китобида ривоят қилишди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қабристонга кириб сўнгра «Фотиҳа», «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Алҳакумут такасуру» сураларини ўқиб, кейин Аллоҳим! Ушбу каломингдан ўқиган нарсаларни савобини қабристондаги мўмин ва мўминаларга атадим деса, Аллоҳга у хусусида шафоатчи бўлишади», дедилар».
Абулқосим Занжоний «Фавоид» номли китобида ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қабристонга кириб «Ёсин» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у ердагилардан азобни енгиллатади ва у ердагилар ададича ҳасанот ёзади», дедилар».
Соҳибул Халол ривоят қилган.
Ҳофиз Шамсиддин ибн Абдулвоҳид Мақдисий Ҳанбалий бу масаладаги қисмда таълиф этган нарсалари қуйидагичадир. Ушбу мавзудаги ҳадислар заиф бўлса ҳам уларни мажмуаъси асли борлигини билдиради. Барча ўлка ва асрдаги мусулмонлар ҳеч қандай инкорсиз ижмоъ бўлган ҳолларида ўликларига Қуръон ўқийдилар.
2. Суннатда «Ёсин» сурасини ўликларга қироат қилиш хусусида қуйидагилар айтилган.

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Ёсин» сурасини ўқинглар», дедилар».
Имом Аҳмад «Муснад»ида ривоят қилган.
Қуртубий ушбу ҳадисни шарҳлаб, ушбу қироат маййит ўлган вақтда ёки қабри ҳузурида бўлиши мумкин, деган.
Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий «Фатво» китобида «Ёсин» қироати юқоридаги икки ўринда ҳам мандуб», деган.
3. Шунингдек, шариат ҳам жанозага «Фотиҳа» сурасини ўқишни айтган. Чунки бунда маййитга хос манфаат бор бўлиб, раҳмат ва мағфират ҳам мужассамдир. Аммо ундан бошқа сураларда ундай эмас.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси бошқа сураларни ўрнини босувчидир. Лекин бошқа суралар унинг ўрнини боса олмайди», дедилар».
Дора Қутний ривоят қилган. Имом Ҳоким саҳиҳ деган.
Шунинг учун, имом Бухорий ҳам саҳиҳ китобларида «Фотиҳани ўликка ўқиш боби» деб алоҳида бобга ажратдилар. Демак, у жаноза намози ёки унинг ташқарисида бўлишдан умумийроқдир.
Жаноза намозида «Фотиҳа» сурасини ўқишга далолат қилувчи бошқа ҳадислар ҳам ҳадислар бор. Ундан ташқари «Фотиҳа» сурасини дафн пайти ёки ундан кейин ўқилишига далолат қилувчи ҳадислар ҳам бор.

Умму Афиф Наҳдийядан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилинганида, биз аёллар ҳам байъат қилдик. Ўша байъатда эркаклар фақат маҳрамлари билан гаплашишига ва ўликларимизга «Фотиҳа» сурасини ўқишга буюрдилар».
Табароний ривоят қилган.

Умму Шарик розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўликка фотиҳа сурасини ўқишни буюрдилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
4. Уламолар қабр олдида Қуръон қироат қилишга Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу қилинган қуйидаги ривоятни ҳам далил қилиб келтиришади:
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:14 | Message # 39
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
***********
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр олдидан ўтаётиб: «Бу икки қабрдагилар азобланишмоқда. Уларни азобланиши катта бўлмаган нарсадандир. Улардан бири чақимчилик қилиб юрар иккинчиси эса сийдигидан ўзини тўсмас эди, дедилар-да, ҳўл новдани олиб иккига бўлиб, ҳар бирини алоҳида қабрга суқдилар. Кейин шоядки булардан азоб енгиллатилса», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Хаттобий: «Бу Қуръон тиловати қабрлар олдида бўлгани маҳбуб эканига далилдир. Чунки дарахт(шохи)нинг тасбеҳидан маййит наф олганидан кейин, Қуръон тиловатидан ундан кўп фойда ва барака умид қилинади», деди.
Имом Қуртубий: «Баъзи уламолар қабр олдида Қуръон қироати қилинишига икки новда ҳадисини далил қилишади ва қабрларга дарахт экиш ҳамда Қуръон тиловатини фойда эканини таъкидлашади. Дарахтлар азобни енгиллатганидан кейин қандоқ қилиб мўмин кишини Қуръон тиловат қилиши фойда бермасин. Шунинг учун, уламолар қабр зиёратини мустаҳаб, тиловат зиёратчидан маййитга туҳфадир, дейишган «, деди.
Имом Нававий «Саҳиҳ Муслим» шарҳида: «Уламолар қабр олдида Қуръон тиловат қилишни мана шу ҳадисга асосан мустаҳабдир, дейишган. Шохнинг тасбеҳи билан азоб енгил бўлгач, Қуръон тиловати билан азобни енгиллашиши янада аълороқдир», деган.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр устида жаноза намозини бир неча марта ўқиганлар. Ушбу хабар икки саҳиҳ ва бошқа китобларда келган. Намоз эса, Қуръон тиловати, салавот, зикр ва дуоларни ўз ичига олади. Демак, буларнинг барчаси жоиз бўлган нарсада, баъзиси жоиз бўлиши табиийдир.
Шунингдек, уламолар қуйидагиларни айтадилар:
«Маййитга қироат савобини етиб боришини ҳажни савоби маййитга етиб боришидан қиёс қилиб олганлар. Чунки ҳаж ҳам намоз амалини ўз ичига олади. Ўз-ўзидан намозда «Фотиҳа» ва бошқа суралар бор. Демак, буларнинг барчаси етиб борганидан кейин баъзиси, яъни тиловат етиб бориши табиийдир. Баъзилар тортишса ҳам, мана шу охирги маънодир. Лекин аксар уламолар қироат қилувчи маййитга қироати савобича савоб берилишини сўраса, Аллоҳ Ўз изни билан ўшандай савоб беради. Чунки, Карим сифатли Зот агар Ундан сўралса албатта, беради. Ва дуо қилинса, ижобат қилади».
6. Мана шу, ҳеч қандай инкорсиз авлоддан авлодга, салафдан халафга ўтиб келаётган амал бўлиб, эргашилаётган мазҳабларда эътимодли нарсадир. Ҳаттоки, Ҳофиз Шамсиддин ибн Абдулвоҳид Мақдисий Ҳанбалий ҳамда Шайх Усмонийлар ҳам китобларида қуйидагича нақл қилишган. Албатта, истиғфор, дуо, садақа, ҳаж ва қул озод қилишда маййитга манфаат бўлиб, савоби унга етиб туради. Қабр олдида Қуръон тиловат қилиш эса мустаҳаб амалдир.
Салаф солиҳлардан ушбу мавзудаги асарлар
Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» китобида имом Шаъбийдан қилган ривоятда ансорийлар маййит ҳузурида «Бақара» сурасини ўқишар эди, деб айтилган.
Имом Халлол «Қабрлардаги қироат» номли китобларида:
«Ансорлар агар бирор маййит ўлса, унинг қабрига навбат билан қатнаб, у ерда Қуръон ўқишар эди», деб айтганлар.
Халлол Иброҳим Нахаийдан ривоят қилиб:
«Қабрлар олдида Қуръон қироат қилишда зарари йўқ», деб айтдилар.
Ҳасан ибн Саббоҳ Заъфаронийдан ривоят қилиб:
«Шофеъийдан қабрлар олдида қироат қилиш хусусида сўрадим. Шунда у зот зарари йўқ, деганлар», деб айтди.
 
OSIYODate: Shanba, 06-Avg-2011, 07:15 | Message # 40
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
******
Али ибн Мусо Ҳаддоддан ривоят қилинади:
«Мен Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома ал-Жавҳарийлар билан жанозада эдим. Маййит дафн этилгач, кўзи ожиз бир киши қабр олдида ўтириб, тиловат қила бошлади. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал: «Эй фалончи! Қабр олдидаги қироат бидъатдир», деди. Қабристондан чиққач, Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир Ҳалабий хусусида фикрингиз қандай?» дегандилар, имоми Аҳмад: «У ишончли», дедилар.
Имом Аҳмад: «Сиз у кишидан бирор нарса ёзиб олганмисиз?» дегандилар, Муҳаммад ибн Қудома қуйидагича жавоб берди: «Мубашшир Абдураҳмон ибн Алоодан у эса отасидан ривоят қилади. Отаси васият қилиб: «Агар дафн қилсангиз маййитнинг бошида «Бақара» сурасини боши ва охирини ўқинглар. Чунки мен Ибн Умарнинг мана шундай васият қилганларини эшитганман», дедилар. Шунда имоми Аҳмад: «Бориб ҳалиги кишига айт, тиловат қилаверсин», дедилар.
Эргашилаётган мазҳаб соҳибларининг бу хусусда айтган сўзлари
«Фатавои ҳиндийя» китобида ҳанафий олимлари келтиришларича, маййит дафн этилгач қабр олдида бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда тиловат қилиб, маййитга дуо қилиш мустаҳабдир».
Муҳаммад ибн Ҳасан Ҳанафий машойихлари мана шу сўзни олишган, дедилар.
Аммо Моликий машойихлари наздидаги эътимодли нарса, ана шу амалнинг мустаҳаб эканлигидир. «Шарҳул кабир»га ёзилган Дасуқий ҳошиясида Ибн Ҳабиб ана шу амални маҳбуб, деб агар ушбу амални суннат қилиб олган киши имом Молик билсалар кариҳ кўрардилар, дейилган.
Ушбу сўзни Ибн Рушд ҳам нақл қилган. Худди ушбу сўзни Ибн Юнус ҳам нақл қилган. Имом Лахмий эса, қироат маҳбуб, деб эшитишни аъло кўрмаган. Ибн Ҳабиб «Ёсин» сурасини ўқишни маҳбуб деганлар. У икковларидан бошқаларни сўзларидан ҳам мутлақ ҳолатда қироат маҳбуб экани билинади.
Ваззоний Моликий «Навозилус суғро» китобида келтиришларича, қабрдаги қироат хусусида Ибн Рушд «Ажвиба» китобида, Ибн Арабий «Аҳкамул Қуръон» китобида, Қуртубий «Тазкира» китобида келтириб, маййит қироатдан хоҳ қабрда бўлсин, хоҳ уйида бўлсин манфаат олиши айтилган.
Ушбу фикрни кўплаб Моликий мазҳаби уламолари ҳам нақл қилишган. Улардан: Абу Саъийд ибн Лубб, Ибн Ҳубайб, Ибн Ҳожиб, Лахмий, Ибн Арафа, Ибн Мавоқ ва бошқалар ҳам бор.
Шофеъий уламоларидан имом Нававий «Мажмуъ» китобида қуйидагиларни айтади:
«Соҳибларимиз қабрларни зиёрат қилувчиларга аввало салом бермоқ ва зиёрат қилаётганда барча қабр аҳлига дуо қилмоғи мустаҳабдир. Ана ўша саломи ва дуоси ҳадисдаги нарсаларга мувофиқ бўлмоғи керак. Ва Қуръондан муяссар бўлганича ўқиб, ортидан дуо қилмоғи керак. Имом Шофеъий ва соҳиблари мана шунга иттифоқ қилиб, далил келтиришган.
Имом Нававий ал-Азкор китобида келтиришларича, маййитни дафн қилиб бўлингач, бир ҳайвонни сўйиб, тақсимлангунича уни ҳузурида ўтириш мустаҳаб амалдир. Ўтирганлар эса, Қуръон тиловати, маййитга дуо, ваъз, хайр аҳлини ҳикоялари ва солиҳларни ҳолатларини суҳбатига машғул бўлишади. Имом Шофеъий ва у зотнинг асҳоблари Қуръондан баъзи қисмларни ўқилади. Бордию Қуръонни барчасини хатм қилинса, яхшироқ бўлади, деб айтишди.
Шунингдек, Ҳанбалий олимлари ҳам қабр олдида Қуръон тиловатини жоизлигини айтишган.
Аллома Мирдовий «Инсоф» китобида қабр олдида қироат қилиш икки ривоятни саҳиҳроғига қараганда кароҳиятли эмас, деб айтган. «Фуруъ» китобида ҳам имом Аҳмад далил келтирганлар. Ушбу китобнинг шарҳида бу имом Аҳмаддан машҳурдир, дейилган.
Халлол ва соҳиблари қироат кароҳиятли эмас, дейишган. Кўпгина соҳиблар ҳам шунга иттифоқ қилишган. Улардан бири имом Қозий бўлиб, у фикрни «Важиз, Фуруъ, Муғний, Шарҳ» китобларида келтирилган. Ибн Тамим эса «Фоиқ»да келтирган.
Сийрат, таржимаи ҳоллар ва тарих китобларини ўқиганлар ҳам салафларнинг бу хусусдаги амалларини ва умматни ҳеч қанақа инкорсиз унга эргашганларини, хусусан Ҳанбалий ва аҳли ҳадис бўлмиш биродарларни топади. Биз сўзимизни тасдиғи учун Ҳофиз Заҳабийнинг «Сияру аъломун нубало» китобидаги Абу Жаъфар Ҳошимий ал-Ҳанбалийнинг (470-ҳ, вафот этган) таржимаи ҳолларини келтириш билан кифояланамиз. Бу зот ўз асрларида Ҳанбалийларнинг шайхи бўлган. Вафот этганларида имом Аҳмаднинг қабрлари ёнига дафн этилган. Одамлар у зотнинг қабрларини бир муддат лозим тутиб ўтиришган. Айтилишича, қабрлари устида ўн минг хатми Қуръон қилинган.
Ҳатто қабр олдида Қуръон тиловати бидъат ва бундай қилиш салаф ҳамда халафларнинг ишига мухолиф, деган шайх Ибн Таймийя розияллоҳу анҳу ҳам вафот этганларида қабрлари ва уйларида хатми Қуръон қилинган. Абдул Ҳодий Ҳанбалий ва бошқалар ҳам буни зикр қилишган.
Шунингдек, маййитга талқин қилиб туриш ҳам мустаҳаб амалдир. Рошид ибн Саъд, Замра ибн Ҳабиб ва Ҳаким ибн Умайрлардан ривоят қилинади. Улар Ҳимс аҳлидан бўлган тобеъийнлардан эди. Улар: «Агар маййитни ерга қўйиб, устидан тупроқ тортилгач, одамлар тарқалишса, ўша маййитни қабри устида туриб, эй фалончи! Ла илаҳа иллаллоҳу, ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу, деб уч марта айт. Эй фалончи! Роббим Аллоҳ, диним Ислом, набиййим Муҳаммад алайҳиссалом, деб айтгин, дейди-да кейин тарқалади», деб айтишган.
Абу Умома Боҳилийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. У зот: «Агар вафот этсам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўликларга бажарилишини буюрганларидек менга ҳам ана шу нарсани бажаринглар. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни буюрдилар. Агар биродарларингиздан бири вафот этса, қабрига тупроқни текислангач ичингиздан бири қабр бошида турсинда сўнгра: «Эй фалончи ўғли фалончи», десин. У эшитадию аммо жавоб бера олмайди. Эй фалончи ўғли фалончи, десин. Шунда ҳалиги киши ўтириб олади. Эй фалончи ўғли фалончи, десин. Маййит: «Аллоҳ раҳмат қилгур, бизни тўғри йўлга бошла», дейди. Лекин сизлар буни ҳис қилмайсизлар. Шунда атрофдагилар: «Дунёдан чиқаётганингдаги нарсани зикр қил. Яъни, Ла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ. Сен Аллоҳни Рабб деб, исломни Дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни Набий деб, Қуръонни имом деб рози бўлгансан», десин. Чунки Мункар ва накирнинг ҳар бири ўз соҳибини қўлидан ушлаб, биз билан юргин. Ҳужжати талқин қилинган киши ҳузурида бизни ўтқазилмайди, дейди. Аллоҳ таоло уни ҳужжатини иккови орасида тўсиқ қилади. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули! Агар онасини билмасачи?» деганида, у зот: «(Бутун инсониятни онаси бўлмиш) Ҳаввога нисбат бериб, Эй Ҳавво ўғли фалончи, дейилади.
Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ҳадисни санади солиҳ деганлар. Имом Зиё ҳам «Аҳком»ларида уни кучли деганлар.
Имом Нававий «Равза» китобида ушбу ҳадисни заиф деганлар. Лекин фазийлат ҳақидаги ҳадисларда илм аҳли бўлмиш муҳаддис томонидан ишлатишга рухсат берилган. Ушбу ҳадисни бошқа саҳиҳ ҳадислар мустаҳкамлайди. Масалан, «ўликларга субутни сўранглар» ёки Амр ибн Оссни васиятлари каби. Шом аҳли ҳанузгача бу талқинга аввалги аср яъни эргашиладиганлар замонидан бери амал қилиб келишади. Аллоҳ таоло «Эслатгин, чунки эслатма мўминларга манфаат беради», (Зарият- 55) деган. Демак банда эслатмага бу ҳолатда унданда ҳожатлироқдир.
Ибн Қайюм «Руҳ» номли китобида қуйидагиларни айтадилар: «Одамлар қадим пайтлардан то ҳозирги вақтимизгача ҳадис собит бўлмаса ҳам барча шаҳар ва асрларда ҳеч қандай инкорсиз бунга амал қилиб келишмоқда. Бу уммат мағрибдан машриққача ушбу одатни татбиқ қилган. У умматларни ақл ва маърифат жиҳатидан энг мукаммали бўлиб, ҳеч қачон эшитмайдиган ва ақл қилмайдиган кишига хитоб қилмайди. Мана шу нарсани бирор инкор қилувчи инкор қила олмайди. Балки бу аввалгиларни кейингиларга суннати бўлиб, кейингилар аввалгиларга эргашишади.
Ўлганларга атаб Қуръон қироат қилишнинг ҳукми
Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда раббисига яқин бўлади. Қуръон қироати инсон хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин, хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз бўлиб, Аллоҳнинг фазли билан маййитни қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, ўликларга вафотидан кейин Қуръон қироат қилишга ундаганлар. У зот: «Бирор маййитга «Ёсин» сураси ўқилса, енгиллик бўлади», деб айтганлар. Албатта ушбу қироатда тиловат одобларига амал қилиб, ҳарфларни ўз махражидан чиқариш керак.
Ҳанафий мазҳабидагилар маййитга ҳамда тирикларга ҳам Қуръон қироатининг савоби етиб боришини жоизлигини айтишган. Ҳидоя, Бадоиъ, Баҳр ва бошқа китобларда бу ҳақда айтилган.
Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламолари ҳам қироатни савоби агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, маййитга етиб боришини айтишган.
Ибн Абу Зайд «Рисола» китобида Ибн Фарҳундан ривоят қилиб айтишларича, Моликий имомлари ҳам маййитга қироат савоби етишини нақл қилишган.
Ҳанбалий фақиҳларидан Ибн Қудома «Муғний» китобида, маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак инсон қандай қурбат қилса ҳам савобини маййитга бағишласа Аллоҳни изни билан манфаат олади.
Ибн Қудома Маъқал ибн Ясордан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар», деб айтганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳ изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан қори қироати савобини маййитга бағишласа.
 
OSIYODate: Yakshanba, 07-Avg-2011, 13:16 | Message # 41
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Ният



Бир нарсани касд килишга, хохлашга ният килиш дейилади. Аллох таоло Исро сурасининг 84-чи оятида бундай дейди:

(قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَى شَاكِلَتِهِ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَى سَبِيلاً) (الاسراء:84)

Маъноси: «Айтинг, хар бир киши ниятига, холатига караб амал килади. Яхши ва солих инсонлар факат Оламлар Роббиси розилигини излаб, яхши ният ила эзгули амаллар килиб ўтса, фосик ва хор бечоралар одамларнинг кўришлари учун гам чекиб, бузук нафсларининг хохишига муносиб амаллар, маъсиятлар килиб ўтади”. (Ас-Саъдий тафсири асосида оят баён килинди).
عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول:" إنما الأعمال بالنيات، و إنما لكل امرئ ما نوى، فمن كانت هجرته إلى دنيا يصيبها، أو إلى امرأة ينكحها، فهجرته إلى ما هاجر إليه" (رواه البخاري :1)
Маъноси: Умар ибн Ал-Хаттобдан (Аллох бу кишидан рози булсин) ривоят килинади, айтадиларки: Расулуллох صلى الله عليه و سلم дан эшитдим, Ул зот айтдиларки: «Амаллар факат ниятлар билан эътиборга олинади. (Хар бир кишининг факат ниятига каралади, сўнг унга мукофот ё азоб берилади.) Кимки, молу-дунё топиш учун бир юрт (Макка) дан бошка юрт (Мадина)га кўчган бўлса, уни топади ёки уйланиш максадида хотин кидириб борган булса, турмуш куради. Демак инсон нима нарса учун хижрат килган бўлса, унинг амали максадига мувофик бўлади».

Мазкур хадисдан шу нарса маълум бўладики, муъмин киши бир амал килишидан олдин, унинг хукми тўгрисида билим хосил килиши лозим. Шундан кейин ният килиб уни амалга оширади. Билмасдан туриб амал килиши тўгри эмас. Шунинг учун хам мажнуннинг амали кабул бўлмайди. Сабаби, у билмасдан ва фахмламасдан амал килади. Шундай экан, инсон билмаган нарсасига хам ният килиши тугри эмас. (Фатхул-Борий асосида).

Ибни Можа Жобир ибн Абдуллох رضي الله عنهما дан ривоят килади, Расулуллох صلى الله عليه وسلم бундай дейдилар:

" يحشر الناس على نياتهم " (رواه ابن ماجه)

Маъноси: “ Одамлар Киёмат кунида ниятларига караб тирилади”.

Ахмад ва Ибни Можа Зайд ибн Собит رضي الله عنه дан ривоят килишади, Расулуллох صلى الله عليه و سلم айтадиларки:

" من كانت همه الدنيا فرق الله شمله و جعل فقره بين عينيه و لم يأته من الدنيا إلا ما كتب له، و من كانت الآخرة نيته جمع الله له أمره و جعل غناه في قلبه و أتته الدنيا و هي راغبة" (رواه أحمد و ابن ماجه و هذا لفظ ابن ماجه).

Маъноси: “Кимники гами дунё йигиш бўлса, унинг йикканини Аллох таркатиб юборади ва камбагаллигини унинг икки кўзи орасига ўрнаштириб кўяди. Бундай кимсага факат унинг такдирига ёзиб кўйилган ризкгина келади. Кимники нияти охират бўлса, Аллох унинг ишини жамлайди ва унинг бойлигини калбига жойлаштириб кўяди. Дунё унга рагбатланиб келади.

Муторриф ибн Абдуллох رضي الله عنه дан ривоят килинади, айтадиларки:

" صلاح القلب بصلاح العمل و صلاح العمل بصلاح النية"

“Калбнинг салохияти амалнинг салохияти туфайли бўлади. Амалнинг салохияти эса ниятнинг салохияти сабабли ”.

Абдуллох ибн Муборак رحمه الله бундай дейдилар:

" رب عمل صغير تعظمه النية و رب عمل كبير تصغره النية "

“Баъзан кичик амални яхши ният улкан амалга айлантиради. Гохида катта амални яхши килинмаган ният кичиглаштириб кўяди”.

Ибн Ажлон رحمه الله айтадики:

"لا يصلح العمل إلا بثلاث: التقوى لله، و النية الحسنة، و الإصابة "

“Амал факат куйидаги уч нарса билангина дуруст бўлади: Аллох учун такво килиш, чиройли ният ва амални шариатга мувофик тўгри адо этиш”.

Фузайл ибн Иёз رحمه الله бундай дейди:

" إنما يريد الله عز و جل منك نيتك و إرادتك "

“Аллох азза ва жалла сендан факат ниятинг ва хохишингни яхши бўлишини истайди”.

Азиз мусулмон биродарлар! Юкоридаги маълумотлардан ниятнинг качалик ахамити улуг эканлиги маълум бўлди. Зеро, ният хакидаги Умар رضي الله عنه нинг юкорида ўтган хадисини Ахмад ибн Ханбал رحمه الله Ислом асосларининг учдан бири деб бахолаган.

(فَمَنْ كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً) (الكهف:110)

Маъноси: “Кимда ким Роббиси билан учрашишни, Ул зотдан мукофот олишни умид килган бўлса, Аллохнинг шариатига мувофик келадиган солих амал килсин ва Роббисига ибодат килишида бирор кимсани шерик килмасин, (яъни ибодатини одамларга кўрсатишни ният килмасин).

Мана шу оятга кўра Аллох таоло хузурида ибодатнинг кабул булишида иккита шарт бор: 1. Факат Аллохнинг розилигини ният килиш. 2. Шариатга буйин эгиб, Куръон ва суннатга мувофик амал килиш.

Хурматли биродарлар! Гунох бўлмаган бир ишни килишингиздан олдин, яхши ният килсангиз, шу амалингиз хам ибодатга айланиб, бу учун Аллох хузурида ажр оласиз. Хатто оилавий муомала килишингизда хам. Расулуллох صلى الله عليه و سلم Абу Зарр رضي الله عنه ривоят килган хадисда бундай дейдилар:

" و في بُضع أحدكم صدقة"، قالوا يا رسول الله، أيأتي أحدنا شهوته و يكون له فيها أجر؟ قال: "أرأيتم لو وضعها في حرام، أكان عليه وزر؟ فكذلك إذا وضعها في الحلال كان له أجر".

Маъноси: «Сизлардан бирингизнинг аёлига якинлик килишида садака бор», дедилар Расулуллох صلى الله عليه و سلم . Ё Расулаллох, бизлардан биримиз шахватини кондириш учун аёлига якинлик килганида хам ажр оладими?, деб сахобалар савол беришганда, Ул зот бундай жавоб бердилар: «Айтингларчи, агар шахватини харом йулда кондирганда унга гунох бўлар эдими?! Шунингдек, халол йўлда кондиргани учун унга ажр берилади».

Азизлар! Бу сахифамиздаги илмни яхши ният билан ўзлаштиришингизни ўзида, Сизларга савоб ёзилади. Амал килганингизда эса, Аллохнинг изни билан хар бири учун ўнтадан етти юзтагача ва тўп-тўп хасанотлар ёзилажак.

Аллох таоло барчамизга яхши ният билан солих амаллар килишимиз учун тавфик берсин!


Омин!

 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 09:08 | Message # 42
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни Арш соясида бўлурлар



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло қиёмат куни:

«Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямга олурман» дейди», дедилар»

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:

«Менинг жалолим ила муҳаббат қилишганларга нурдан минбарлар бордир. Набийлар ва шаҳидлар уларга ҳавас қилурлар», дейилган.

Шарҳ: Албатта, Аллоҳнинг жалоли ила муҳаббат қилишганлар фақатгина яхши йўлда бўлурлар. Шунинг учун ҳам улар қиёмат куни мазкур олиймақомларга сазовор бўлурлар. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бир-бирлари ила фақат Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилмоқлари ва ўша муҳаббатга лойиқ бўлиб яшамоқдари лозим.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг бандаларидан баъзи одамлар борки, улар набий ҳам, шаҳид ҳам эмаслар. Уларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги маконларига қиёмат куни набийлар ва шаҳидлар ҳавас қилурлар», дедилар

«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларлиги хабарини бизга айтасизми?» дейишди.

«Улар ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молиявий олди-бердилари бўлмаса ҳам Аллоҳнинг руҳи ила муҳаббат қилишган қавмлардир.

Аллоҳга қасамки, албатта, уларнинг юзлари нурдир. Улар нурдадирлар. Одамлар хавфда бўлганларида улар хавфда бўлмаслар. Одамлар маҳзун бўлганларида улар маҳзун бўлмаслар.

Огоҳ бўлинглар. Аллоҳнинг авлиёларига хавф бўлмас ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «Аллоҳнинг руҳи»дан мурод, Қуръони Каримдир. Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда «Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Уз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик» деган (Шууро, 52). Шундан гоҳида Қуръони Каримни руҳ деб ҳам аталади.

Ўзлари қариндош бўлмасалар ҳам, ораларида молиявий олди-бердилари бўлмаса ҳам Аллоҳнинг руҳи ила муҳаббат қилишган қавмлар, Аллоҳ таолонинг Қуръонига амал қилиш сабаби ила дўст бўлган одамлардир. Ана шундоқ одамлар ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган улуғ мақомга эришар эканлар.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва соқов қилиб қўюр», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Шарҳ: Бирор инсон ёки бошқа нарсага қаттиқ муҳаббат қўйиш унинг айбларини кўриш ва эшитишдан четга олиб чиқиб қўяди. Унинг барча нарсаси ошиқ учун гўзал бўлиб кўринаверади. Шунинг учун муҳаббат кўру кар қилиб қўядиган даражада бўлмаслиги лозим. Балки мўмин мўминнинг ойнаси бўлиб дўст ўз дўстининг баъзи нуқсонларини тузатиб турадиган бўлмоғи керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўз ҳабибингга бир оз юмшоқ муҳаббат қил. Шояд, бирор куни ёмон кўрганингга айланиб қолар. Ёмон кўрганингни бир оз юмшоқ ёмон кўр. Шояд, бирор куни маҳбубингга айланиб қолар», дедилар».

Термизий, Байҳақий ва Тобароний ривоят қилишган.

Шарҳ: Инсон эртага нима бўлишини билмайди. Шунинг учун бир нарсага қўл урганда ҳаддан ошириб юбормаслиги керак. Хусусан, одамлар билан муомалаларида. Бировни бугун яхши кўриб турган бўлсанг, эртага ёмон кўриб қолишинг мумкин. Ёки аксинчаси ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун оддий ҳолдаги одамлар билан бўладиган муҳаббат ва ёмон кўришда ўртача йўл тутган яхшидир.

Аммо Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат қанча кучли бўлса, шунча яхши бўлади.

Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошласин! Омин!
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 09:11 | Message # 43
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Сабр ҳақида



Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзи эшитган озорга сабр қилишда Аллоҳ таолога тенг келадиган бирор зот йўқ. Улар У Зотга тенгдош қилурлар. Улар У Зотга бола қилурлар. Шундоқ бўлса ҳам У Зот уларни ризқлантирур ва авф қилур», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.



Шарҳ: Ўзига озор берганларнинг қилмишларига сабр қилиш ва уларни авф қилиб юбориш Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири экан. Аллоҳнинг хулқи ила хулқланиш лозимдир. Мўминлар ҳам имкони борича бу хулқни ўзлаштириб олмоқдари лозим.



Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсим қилдилар. У зот баъзи тақсимларига ўхшатиб тақсим қилдилар. Шунда ансорлардан бир киши:

«Аллоҳга қасамки, бу тақсимлашда Аллоҳнинг розилиги ирода қилинмади», деди.

Бас, мен «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бераман», дедим-да, у зотнинг ҳузурларига бордим. У зот ўз саҳобалари билан эканлар. Мен у зотга у айтган гап ҳақида сир равишда хабар бердим. Бу у зотга оғир ботди. У зотнинг юзлари ўзгариб, ғазаблари чиқиб кетди. Ҳатто мен «хабар бермасам бўлар экан» дедим. Сўнгра у зот:

«Аллоҳ Мусони раҳмат қилсин! У бундан ҳам кўпроқ озор еб сабр қилган эди», дедилар.

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ривоятда номи зикр қилинмаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ озор берган одам Меътаб ибн Қушайр номли мунофиқ эди.



Ушбу ҳадиси шарифнинг бошқа ривоятини ҳам ўргансак, тўлиқроқ маълумот олсак ажаб эмас.

«Ҳунайн куни бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимлашда баъзи одамларни устун қўйдилар. У зот ал-Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйнага ҳам шунча бердилар. Арабларнинг ашрофларидан баъзиларига ҳам бердилар ва уларни ўша куни тақсимлашда устун қўйдилар. Шунда бир киши:

«Аллоҳга қасамки, бу тақсимлашда адолат қилинмади. Бунда Аллоҳнинг розилиги ирода қилинмади», деди.

Бас, мен «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар бераман» дедим-да, у зотнинг ҳузурларига бориб, у айтган гап ҳақида хабар бердим.

У зотнинг юзлари ўзгариб, тери бўяладиган қизил қонга ўхшаб кетди ва:

«Агар Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилади?! Аллоҳ Мусони раҳмат қилсин! У бундан ҳам кўпроқ озор еб, сабр қилган эди», дедилар.

Шунда мен «Бундан кейин у зотга гап кўтариб келмасам бўлар экан» дедим».



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларини улфат қилиш лозим бўлган кишиларга ўлжадан кўп нарса берган эдилар. Уларнинг ичида ушбу ривоятда номлари зикр қилинган ал-Ақраъ ибн Ҳобис, Уяйна ва бошқа зодагонлар бор эди.

Тақсимлашдаги ҳикматни англаб етмаган Меътаб ибн Қушайр номли мунофиқ бу ишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни адолатсизликда айблашга бориб етди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу тақсимлаш айни адолат эканини ва ҳалиги танқидчининг гапи озор эканини баён қилдилар. У зот ўзларига озор берган одамни жазолашга қодир бўлсалар ҳам сабр қилиб уни авф этдилар.



Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узун ҳадисларидан олинган иқтибосдир. Мазкур ҳадисда шулар айтилади:



Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, У зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳаттоки, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда У зот:

«Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.



Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсон ўзига берилган ризқ қанча бўлса, ўшанга чидаб, қаноат ҳосил қилиб юриши яхши эканлиги тарғиб қилинган.

Мусулмон инсон турмушни яхши таъмин қилиш учун имкониятидаги барча ҳалол воситаларни ишга солиб, ҳаракат қилаверади. Аммо ризқ бериш Аллохдан эканини ҳеч қачон унутмайди. Шунинг учун ўзига берилган ризқ-насиба Аллоҳнинг иродаси ила бўлган, деб билади. Оз бўлса, норози бўлмайди, кўп бўлса, ҳовлиқиб кетмайди. Чунки, Аллоҳнинг иродасига қарши чиқиш мусулмон одам учун тўғри эмас.



Мазкур ривоятлардан мусулмон инсон ўзига берилган ва берилмаган ризққа нисбатан ўзини қандоқ тутмоклиги лозимлиги ҳақида бир неча кўрсатмалар бермоқда:

Иффатли бўлиш.

Ўзи учун бировнинг молидан умидвор бўлишни ор деб, билиш. Ким ўзини иффатли тутишга уринса, Аллоҳ таоло уни иффатли қилиб қўйиши турган гап.

Ўзида бировнинг сариқ чақасига ҳам эҳтиёжи йўқлигини изҳор қилиш.

Бундай одамни Аллоҳ таоло кўзини тўқ қилиб қўйса, ундан ҳеч бир очкўзлик содир бўлмас экан.

Кам бўлса ҳам ўзига берилган ризққа сабр қилиш.

Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб, ўзини хор қилмай, бошини тик тутиб кун кўради. Сабр неъматидан бебаҳра банда эса, дунёнинг ярмига эга бўлса ҳам, тийиннинг устида умбалоқ ошиб, ўзини хор қилади, очкўзлигини билдириб қўяди.

Мусулмон одам унга Аллоҳ томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб, қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлади.

Ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас, нафснинг тўкдигида.



Ушбу таълимотларни ҳар бир мусулмон яхшилаб ўрганиб, ўзига сингдириб олиши ва ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Ана шундагина орамизда беш танга пул куйига тушиб одам ўлдирадиганлар, ўғрилиқ порахўрлиқ рибохўрлик қиладиганлар, фирибгарлиқ алдамчилиқ ёлғончилик ва бошқа разолатларни қиладиганлар қолмайди.



Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бундан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги чиқади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса, кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:

«Авф бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Бас, авф қилинг! Аллоҳ сизни азиз қилур. Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиёда қилмас. Бас, тавозуъ қилинг! Аллоҳ сизни юқорилатур. Садақа молга кўпайишдан бошқани зиёда қилмас. Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизни бой қилур», дейилган.

Азизу мукаррам бўлайлик десак, авф қилишни одат қилайлик.

Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.

Бой-бадавлат бўлай десак, садақа қилишни одат қилайлик.



Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари ҳузурида Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўкди. Абу Бакр жим ўтираверди. Ҳалиги одам унга иккинчи марта озор берди. Абу Бакр яна жим ўтираверди. Сўнгра учинчи марта озор берганда Абу Бакр унга жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турдилар. Абу Бакр:

«Мендан аччиғингиз чиқдими! Эй Аллоҳнинг Расули?» деди.

«Унинг сенга айтган гапининг ёлғонлигини билдириш учун осмондан фаришта тушган эди

Сен унга жавоб қайтарганингда шайтон ўтириб олди. Шайтон ўтирган жойда мен ўтира олмас эдим», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Озор берган кишини авф қилиш фариштанинг тушишига сабаб бўладиган олий ахлоқ экан. Икки мусулмоннинг бир-бири билан сўкишиши эса шайтонни хурсанд қиладиган нарса экан. Бас, биров билан сўкишмай, одамларни авф қилишга одатланайлик.
 
OSIYODate: Seshanba, 09-Avg-2011, 09:14 | Message # 44
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари



Аллоҳ таоло:

«Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳинг учун истиғфор айт. Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт», деган (Ғофир, 55).

Ушбу ояти каримада Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиш орқали ҳар бир мўмин бандага иймон йўлида зарур бўладиган зоди роҳила такдим этилмоқда.

«Бас, сабр қил».

Иймон йўлидаги курашда энг зарур амаллардан бири сабрдир. Сабрсиз бир нарсага эришиш қийин. Сабр фақат кофирлар, дин душманлари ва мунофиқлар томонидан бўладиган озорларга, азоб-уқубатларга бардош беришгина эмас.

Сабр улкан заруриятдир. Ҳавои нафсни жиловлаб олиш учун ҳам сабр зарурдир. Кишиларни иймонга чақиришда ҳам, Аллоҳнинг амрларини бажаришда ҳам, Аллоҳ қайтарган нарсалардан тийилишда ҳам сабр зарурдир.



«Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир».

Аллоҳ Пайғамбарига ва мўмин бандаларига нусрат беришни ваъда қилганми, албатта, ваъдасининг устидан чиқади. Сабр қилсанг, бас, нусрат келишига шубҳа йўқ.



«Гуноҳинг учун истиғфор айт».

Албатта, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам маъсум эдилар, гуноҳлари йўқ эди, лекин шундай бўлса ҳам, бу амрнинг келиши умматлари учун таълимдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотнинг аввалгию кейинги гуноҳларини авф қилганини эълон этган бўлса ҳам доимо истиғфор айтар эдилар.

Мўмин киши гуноҳини эътироф қилиб, доимо истиғфор айтиб юриши унинг иймон йўлидаги курашида асосий қуролларидан биридир. Албатта, истиғфор маълум бир лафзларни, жумладан «Астағфируллоҳ»ни маъносига ҳам эътибор бермай, қуруқ такрорлаш эмас, балки бутун вужуд билан ҳис этган ҳолда иймон ва эътиқод ила тавба қилишдир.



«Эртаю кеч Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт».

Доимо, хусусан, эрталаб ва кечқурун Аллоҳга ҳамду сано айт. У Зотни турли айб ва нуқсонлардан поклаб ёд эт.



Аллоҳ таоло яна:

«Бас, чиройли сабр қил», деган (Маъориж, 5).

Яъни, кишиларнинг истеҳзо қилишларига, озор беришиларига сабр қил, сабр қилганда ҳам чиройли сабр қил. Уларга азоб келишига шошилма.

Чиройли сабрни имом Қуртубий:

«Чиройли сабр - ичида жиззакилик ва Аллохдан бошқага шикоят қилишлиги йўқ сабрдир», деб таъриф қилганлар.



Аллоҳ таоло:

«Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», деган (Аъроф, 199).

Яъни, ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. қилган хатоларини авф этувчи, кенг бағирли бўл.

Ҳақиқатда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган. Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга астойдил ҳаракат қилганлар.



«Яхшиликка буюр».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириқлари яхшиликка буюрадиган чақириқдир. Ислом динида яхшиликка буюриш ҳар бир мусулмон эр ва муслима аёлга фарз қилингандир.



«Жоҳиллардан юз ўгир».

Жоҳиллик нодонлиқ илмсизликдир. Ислом мусулмонларни нодонлик ва нодонлардан, илмсизлик ва илмсизлардан юз ўгиришга, ҳар қачон донолик ва доноларга, илму уламоларга юз тутишга чақиради.



Аллоҳ таоло яна:

«Ва агар авф этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз. Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир», деган (Тағобун, 14).

Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоят бундай: Бир гуруҳ кишилар Маккада иймонга келиб, Мадийнага ҳижрат қилишмоқчи бўлганларида хотин ва бола-чақалари, бизни ташлаб қаёққа борасан, деб тўсиқ бўлишган экан. Вақти келиб, Мадийнага боришса, улардан аввал ҳижрат қилганлар динда илғор бўлиб кетишибди. Шунда уларни ҳижратдан тўсган оила аъзоларига иқоб қилишмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло:

«Ва агар авф этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз. Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил Зотдир», деган оятини тушириб, уларни бу ишдан қайтарган экан.

Демак, мусулмон одам авф этувчилик сифатига ҳам эга бўлиши керак экан.
 
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: