RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Қиёмат аломатлари.(6-7-8 qismlari)
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:38 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Ҳаммамизга маълумки ҳар бир ўзини мусулмон деб санаган киши қиёмат кунига иймон келтириши фарздир. Бу кунга иймон келтириш Ислом рукнларидан биридир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтирса … “, деб айтади (Бақара, 177).

Расулаллоҳ с.а.в. хам иймон хақида савол берган Жаброил алайҳиссаломга “«(Иймон): – Аллоҳ таъолога, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни хамда тақдирнинг яхши ва ёмонига ишонишингиздир», деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кунга иймон келтирганлар ўз ҳавои-нафсининг қули бўлиб бойлик, мол-дунё, обрў орттиришга эмас балки ана шу ваъда қилинган кун келгунга қадар имконияти борича кўпроқ яхши ва савобли амаллар, гўзал ибодатлар қилишга, қилган гуноҳлари учун Аллоҳ таолодан мағфират сўраб тавба қилишга, ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир” (Ҳадид, 21)

Оҳират кунига иймон келтирмаганлар эса фисқу-фасодга берилиб, таназзулга юз тутадилар. Ўлганидан сўнг қилган гуноҳларига яраша жазо олишига ишонмаган одамдан яхшилик кутиб бўладими? Ҳалқимиз айтганидек “Аллоҳдан қўрқмаган, бандасидан қўрқармиди”. Бундай одамлар охиратини обод қилишни эмас балки бу фоний дунёда мазза қилиб, роҳатланиб яшаб қолишни ҳоҳлайдилар ва бу мақсадларига эриши учун жиноят ва гуноҳлардан, разиллик ва ифлосликдан ҳам тап тортишмайди. Аллоҳ таоло ана шундай қиёмат бўлишига иномайдиган ёки қиёматгача ҳали узоқ деб санайдиган кимсаларга қарата: «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биладир. Ва Биз уни жуда яқин, деб билурмиз. У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир. Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир. Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир. Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам, Ва хотинини ва ака-укасини ҳам, Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам, Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир», деб марҳамат қилади (Маориж, 6-14) .

Бу куннинг дахшатлари хақида Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида “Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, (қиёмат) соати зилзиласи улкан нарсадир. Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир“, деб айтади (Ҳаж, 1-2).

Қиёмат хақида барча пайғамбарлар ўз қавмларини огоҳлантирганлар. Нух алайхиссалом ўз қавмига қарата “Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир. Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир” деб айтган бўлса (Нуҳ 17-18), Иброҳим алайҳиссалом эса “Албатта, Роббул Оламийндан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир. У мени яратган зотдир. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи. Ва менинг хатоимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзи“, деган гапларни айтган (Шуаро 77-82).

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса Аллоҳ таоло кофирларга қарата “… Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилурсизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир”, деб айтишни буюради (Тағобун, 7).

Ҳулоса қилиб айтганда Қуроъни каримда биронта саҳифа йўқки бизни қиёмат куни ҳақида огоҳлантирмаса. Лекин шу билан бирга бу кун қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга хеч ким билмайди. Аллоҳ таоло Қуроъни каримда айтади: “Сендан (қиёмат) соати қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен:«Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен:«Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар”, деб жавоб бер” (Аъроф, 187)


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:38 | Message # 2
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Шунингдек Назият сурасида “Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар. Унинг зикрини сен қандоқ билардинг. Унинг интиҳоси Роббингга хосдир“, деб Аллоҳ таоло бу куннинг қачон бўлишини фақат ўзигагина хослигини таъкидлаб ўтади.

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. ривоят қилинган ҳадисда ҳам Жаброил алайҳиссалом келиб Пайғамбаримиз с.а.в. дан қиёмат ҳақида хабар беришни сўраганида у зот с.а.в “У ҳақда сўралаётган одам сўровчидан кўра билимли эмас” деган жавобни берадилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насаийлар ривоятлари). Яъни ушбу ҳадиси шарифдан ҳам кўриниб турибдики хатто Аллоҳнинг фаришталари ҳам бу кун қачон бўлишидан беҳабардурлар.

Аллох таоло қиёмат қачон бўлиши хақидаги илмни яширгани билан, бизга бу кун яқинлашганда содир бўладиган воқеалар яъни қиёмат аломатларини билдириб ўтган. Қиёмат аломатлари ҳақидаги маълумотлар бизга Қуръони карим ва Пайғамбаримиз ҳадисларида баён қилинган.

Ушбу мақоламиз билан биз қиёмат аломлатларига бағишланган рукнимизни бошлаймиз. Бир нечта мақолалар давомида қиёмат кунининг катта ва кичик аломатлари ҳақида сизга батафсил маълумот беришга харакат қиламиз. Мақолаларни тайёрлаш давомида бир нечта манбаълардан фойдаланамиз. Бу соҳада бир нечта китоблар ёзилган бўлиб, улар орасида саҳиҳ ҳадисларга асосланганлари ҳам заиф хадисларда келган аломатларни ўз ичига олганлари ҳам бор. Бизнинг асосий манбаъамиз Имом Анвар ал-Авлақийнинг, Юсуф Ал-Вобилнинг “Ашрат ас-Саъа” номли китоби асосида тайёрланган “Ал-Ахира” номли маърузаларидир. Сабаби бу китобда йиғилган аломатларга саҳиҳ ҳадислардан далиллар келтирилган, заиф ҳадисларда келган аломатлар эса киритилмаган. Шунингдек Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг “Сунний ақийдалар” китоби, Обид қорининг “Қиёмат ва унинг аломатлари” номли маърузалари ва бошқа адабиётлардан ҳам фойдаланиб борамиз.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:39 | Message # 3
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi
2-қисм



Ўтган мақоламизда қиёмат кунига иймон келтириш, бу куннинг дахшатлари ва бу кун қачон бўлиши хақидаги илмнинг биздан яширилгани хақида сўз юритган эдик. Бугунги мақоламиз билан иншааллоҳ қиёматнинг кичик аломатларини баён қилишни бошлаймиз.

Аввало бир саволга жавоб берайлик: “Нима учун қиёмат кунини беркитган Аллоҳ унинг аломатларини бизга очиқ баён қилди?”

Обид қори устозимиз ўзларининг маърузаларида бунинг ҳикматини қуйидагича тафсир қиладилар:

“Пайғамбарлардан тобора узоқлашиб боргани сари одамларнинг эътиқоди, дину-диёнати ҳам ўзгариб бориши табиий ҳолат.

Анас р.а. “Расулаллох с.а.в. вафот этган кунлари у кишини дафн этиб қўлларимизни Расулаллоҳ с.а.в. нинг қабрлари тупроғидан олар-олмас қалбимиз танимайдиган даражада ўзгарганини сездик” дейди (Термизий ривояти)

Яъни Расулаллоҳ с.а.в. дунёдан ўтишлари биланоқ бунинг акси одамларда сезилди. Энди эса Расулаллоҳ замонларидан узоқлашиб қиёмат яқинлашган сари одамларнинг дунё қарашлари ўзгариб борверади. Шунинг учун қиёмат аломатлари оҳир замон одамлари орасида кўп бўлаверадики, зора одамлар шу аломатларни кўриб эсларини йиғсалар, тўғри йўлга қайтсалар. Яъни қиёмат аломатлари инсон иймони мустаҳкамланишига сабаб бўлар экан. Бу аломатлар ҳақида эшитган, ўқиган одам уларни хаётида кўрганда хақ динда юрганлигига яна бир бор амин бўлади, эътиқоди янада мустахкам бўлади, худодан қўрқуви ортади ва эхтиёткорлиги ошади."

Демак бу аломатлардан мақсад бизга бу куннинг хақлигини, хисоб-китоб борлигини эслатиб туриш. Динимизни, эътиқодимизни ва иймонимизни мустаҳкам тутиш экан.

Қиёмат аломатлари тахлилига ўтар эканмиз бу аломатларнинг икки турли эканлигини айтиб ўтиш керак. Биринчи тур аломатлар бир марта юз берадиган воқеани тафсирлайди ва бу воқеа юз берганда ҳадисларда баён қилинган аломатлардан бири шу эканлигини аниқ биламиз. Масалан Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Ҳижоз еридан ўт чиқиб Бусродаги туялар бўйнини ёритмагунча қиёмат бўлмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Бу воқеа хижратнинг 654 йилида содир бўлган ва Имом Ан-Нававий (Шархи Муслим, 18/28), Ибн Касир, ал-Қуртубий, Ибн Хаджар ва бошқа кўпгина олимлар бу хақида хабар берганлар.

Иккинчи тур аломатлар эса бир неча марта юз бериши мумкин ёки одамлар бу аломатни бўлиб ўтди деб ўйлашади ваҳоланки ҳали юз бергани йўқ. Масалан Шақиқ р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Набий с.а.в. “Қиёмат қоим бўлиш арафасида жаҳолат кучайиб, қотиллик кўпаяди”, деганлар (Бухорий ривояти). Маълум бир замонда яшаган одам “мана бизнинг давримизда қотиллик кўпайиб кетди” дейиши мумкин ваҳоланки шундай замонлар келиши мумкин жоҳиллик ва қотиллик янада ошиб, унинг кўрганлари хеч нарса бўлмай қолади.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:39 | Message # 4
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Келинг энди қиёмат аломатларига ўтайлик:

1. Муҳаммад с.а.в. нинг набийликлари

Оҳирги Набийнинг ер юзига юборилиши қиёматнинг энг биринчи аломатидир. Расулаллоҳ с.а.в. ўзлари бунга жуда кўп ишора қилганлар.

Анас ибн-Молик ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. кўрсаткич ва ўрта бармоқларини кўтариб: “Мен билан қиёмат мана шу иккиси каби юборилганмиз”, деганлар (Бухорий, Муслим, Ахмад, Термизий ривоятлари). Яъни охирги пайғамбар ва қиёмат орасида шунчалик кам вақт қолганига ишора қилганлар.

Абу Джубайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. “Мен қиёмат куни нафасида юборилдим” деганлар (Ал Давлаби ривоят қилган, Шайх Ал-Албоний саҳиҳ деган).

Ибн Умардан ривоят қилинади: “Биз Расулалло
ҳ с.а.в. олдиларида эдик. Вақт асрдан оғган эди. Набий с.а.в. дедилар “Ўтган кишилар умри олдида сизларнинг умрларингиз худди мана шу куннинг ўтган қисми олдидаги қолган қисми кабидир” (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ). Яъни бу билан Расулаллоҳ с.а.в. ҳудди кун охирида, сардан сўнг қуёш ботишига яқин қолгани каби бизнинг ҳам умримиз охирлаб қолганини айтганлар.
2. Расулаллоҳ с.а.в. нинг вафотлари

Қиёматнинг иккинчи катта аломати Расулаллоҳ с.а.в. нинг вафотларидир.

Авф ибн Молик (р.а.) ривоят қилади: “Мен Табук ғазоти вақтида Расулаллоҳ с.а.в. нинг ҳузурларига келдим, шунда у зот теридан қилинган бир чодирда ўтирган бўлиб, шундай деб марҳамат қилдилар: “Қиёматдан илгари бўладиган олти аломатни бирма-бир санаб чиқаман: “Улардан бири – менинг ўлимим, кейин Байтул Мақдис фатҳи, сўнг қўйлар ўлатидек сизларда тарқаладиган вабо, кейин мол-дунёнинг кўпайиб кетиши, ҳатто бир кишига юз динор берилса, назарига илмай, ўзини таҳқирланган ҳисоблаб, бундан дарғазаб бўлади. Сўнг бирорта ҳам арабнинг уйини қолдирмай кириб борадиган фитна, кейин сизлар билан Бани ал-Асфар” (Имом Бухорий ривояти)

Расулаллоҳ с.а.в. нинг вафотлари барча саҳобалар учун жуда қаттиқ зарба бўлди. Анас ибн-Молик ривоят қилади “Расулаллоҳ с.а.в. Мадинага кириб келганларида шахар нурга тўлган эди, у зот вафот этган кунлари шахар қоронғуликка чўмган эди. Расулаллох с.а.в. ни дафн этиб, қўлларимизни у зотнинг қабрлари тупроғидан олмасимиздан қалбимиз таниб бўлмайдиган даражада ўзгарганини сездик” (Термизий ривояти).
3. Байтул Мақдис (Иерусалим) нинг фатҳ бўлиши

Бу воқеа хижратнинг 16 йилида, Умар бин-Хаттоб ҳалифалиги даврида юз берди. Абу Убайда бошчилигидаги лашкар Байтул Мақдисни қўршовга олишганда, у ернинг ҳукмдори таслим бўлади, лекин шахар дарвозаси калитини фақат ҳалифа Умар бин-Ҳаттобга беришга рози бўлади.

Мусулмонлар билан маслаҳат ўтказган ҳалифа битта туяни олиб, хизматкори билан йўлга чиқадилар, ва галма-галдан туяни минишга келишиб оладилар. Ҳалифа Умар р.а. хизматкорлари билан навбатма-навбат туяни миниб келиб, шахарга яқинлашганларида туяга миниши навбати хизматкорга, туяни етаклаш навбати эса Умар р.а. га тегади. Хизматкор хижолат бўлиб хазрат Умарга туяни минишни таклиф қилганида ҳам адолатли Умар р.а. бундан бош тортадилар ва шахарга туя етаклаб кириб борадилар.

Шахар дарвозаси олдида ҳалифани кутиб олган Абу Убайда р.а. хижолат бўлиб бу ернинг одамлари бошқаларни кийимига, зебу-зийнатига қараб хурмат қилишини айтганда ҳалифа “Аллоҳ бизга исломни бериб ҳурматимизни кўрсатиб қўйди ва шу ислом билан душманларнинг кўзида бизнинг обрўмизни кўтарди. Агар биз исломни қўйиб бошқа йўллар обрўмизни кўрсатишга ҳаракат қилсак, Аллоҳ бизни уларнинг кўзида беҳурмат қилиб қўяди” деган жавобни берадилар.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:39 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Дарҳақиқат дунёга номи таралган ҳалифа Умар р.а. нинг соддалигини кўрган, унинг адолати ҳақида эшитган шахар аҳолиси уни янада кўпроқ ҳурмат қилиб, ўз қўллари билан шахар калитини унга топширадилар.

Юқоридаги ҳадисни шархида Ибн Касир айтади: “Қуддус аҳолисининг китобларида “шахар калитини кийимида ўн тўртта ямоғи бор одам олади”, дейилган экан, Умар р.а. ҳам шахарга кириб келганларида кийимларининг ўн тўрт жойида ямоғи бор эди”.
4. Вабо тарқалиши

Бу воқеа хижратнинг 18 йили, яъни Куддуснинг фатхидан икки йил ўтганидан кейин юз берди. Қуддусдаги Амвас номли шахарда тарқалиб бошлаган вабо бутун Шом (хозирги Палестин, Сирия, Ливан, Иордания) диёрига тарқалди ва йигирма беш мингга яқин мусулмоннинг жонини олиб кетди. Буларнинг орасида юқорида номи зикр қилинган, Қуддусни фатх қилган, тириклигидаёқ жаннат башоратини олган саҳобалардан Абу Убайда ибн Ал Жарроҳ ҳам бор эди.

Кўпгина мусулмонларнинг жонини олган бу касаллик улар учун Аллоҳнинг раҳмати ҳам эди, чунки Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. вабодан ўлганларни шаҳид бўлишини айтиб ўтганлар (Бухорий ривояти).
5. Мусулмонларда мол дунёнинг кўпайиши

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади Расулаллоҳ с.а.в. “Мол-дунёингиз ошиб-тошиб кетиб бировга садақа узатсангиз, у: “Садақага зор эмасман!” дейдиган кунлар келмагунча қиёмат қоим бўлмайди”, дедилар (Бухорий ривояти).

Бу аломат Умар бин-Ҳаттоб даврларида, кейинчалик Умар ибн-Абдулазиз ҳалифалик даврларида ҳам зоҳир бўлди.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:40 | Message # 6
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
davomi...
3-қисм


Ўтган мақоламизда қиёматнинг кичик аломатлари тафсирини бошладик ва биринчи беш аломатни келтирган эдик. Бугун иншааллоҳ қўлдан келганча кейинги кичик аломатлар тафсирига ўтамиз.
6. Фитналар бошланиши

Расулаллоҳ с.а.в. шундай фитналар ҳақида огоҳлантирдиларки улар мусулмонлар учун жуда кучли синов бўлади, бу фитналар оқибатида кўпгина мусулмонлар ҳалок бўладилар ва кўплари диндан қайтиб кетадилар.

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. дедилар “Эзгу-хайрли ишларни қилиб қолиш учун шошилингиз. Яқинда зулматли кечанинг парчасидек фитналар бўлиб, киши мўмин бўлиб тонг оттиради, кофир бўлиб кеч киргизади ва (ёки) мўмин бўлиб кеч киргазиб, кофир бўлиб тонг оттиради, киши дунёнинг озгина моли эвазига динини сотиб юборади”(Муслим ривояти)

Ҳасан Басрий ушбу ҳадисни шархлари эканлар қуйидаги гапларни айтадилар: “Аллоҳнинг номи билан қасамки биз шундай одамларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Тана бор ақл йўқ, ҳудди шамга учган парвонага ўхшайдилар. Икки дирҳам учун диндан чиқиб, икки дирҳам учун яна қайтиб кираверадилар”. Ҳасан Басрий бу гапларни тобеинлар даврида айтган эканлар, ҳозирги кунда аҳволни кўриб қизиқ нима деган бўлардилар?

Абу Муса Ал-Ашаридан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. “Қиёмат бўлишидан олдин шундай замонлар келадики зулматли кечанинг парчасидек фитналар пайдо бўлиб, киши мўмин бўлиб тонг оттиради, кофир бўлиб кеч киргизади ва мўмин бўлиб кеч киргазиб, кофир бўлиб тонг оттиради. У пайтда ўтирган киши тургандан, тик турган юриб кетаётгандан, юриб кетаётган югуриб кетаётгандан афзал бўлади. Агар шундай вақтлар келса, найзаларни синдириниг, камонлар ипини узинг ва қиличларингизни тошларга уриб синдиринг. Агар уйингизга бостириб киришса, Одам ўғиллариниг яхшиларидан бўлинг” дедилар. (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ва Ал-Ҳаким ривоятлари)

Яъни бу ҳадиснинг маъноси шундай замон келганда фитналардан узоқ туринг. Сабаби бу пайтда ҳақ ва ёлғон орасидаги фарқни ажрата олмай қоласиз. Шошиб нотўғри ҳулоса қилиб кейин гуноҳга қолиб юрманг.

У пайтда ўтирган киши тургандан, тик турган юриб кетаётгандан, юриб кетаётган югуриб кетаётгандан афзал бўлади.

Демак иложи борича бу фитналардан узоқ туринг. Қанча узоқ турсангиз шунча афзал.

Агар уйингизга бостириб киришса, Одам ўғилларининг яхшисидан бўлинг

Бу ерда Одам а.с. нинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил назарда тутилиб, Қобил Ҳобилни ўлдирмоқчи бўлганида Ҳобил унга қарата “Агар мени ўлдирсанг, ҳеч қачон ҳаловат топмайсан. Сен мени ўлдириш учун қўл кўтариб турибсан. Лекин мен сендан кучлироқ бўлсам ҳам, қўл кўтармайман. Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳдан қўрқаман” деб айтади. Яъни ҳадисдан мурод Аллоҳдан қўрқинг ва ҳаттоки уйингизга бостириб киришганда ҳам Одам а.с. ўғилларидан яхшиси, Ҳобилдан, ўрнак олинг.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:40 | Message # 7
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Қиёматнинг бу аломати ҳақида гап кетар экан шуни айтиш керакки ислом оламида баъзи катта ва катта фитналар бўлиб ўтди, баъзилари ҳозирда юз бераяпти ва қиёматга яқин унданда катта фитналар юз беради.

Ибн Умар р.а. ривоят қилинади: “У киши Набий с.а.в. нинг машриққа қараб туриб «Огоҳ бўлинглар! Фитна мана шу, шайтоннинг шохи чиқадиган тарафдадир», деганларини эшитган экан”. (Бухорий, Муслим ва Термизий ривоятлари).

Дарҳақиқат тариҳга назар солсак ҳам бугунги кунда мусулмон оламидаги кўпгина фитналар машриқдан келиб чиққан экан. Дажжол ва яъжуж-маъжуж ҳам машриқдан чиқар экан.

Шақиқ р.а. ривоят қиладилар: “Ҳузайфа: “Бир куни биз ҳазрат Умарнинг ҳузурларида ўтирган эдик, у киши: “Қай бирингиз жаноб Расулаллоҳнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини биласиз?”, дедилар”, деди. Шунда Ҳузайфа “Барча фитна кишининг ўз хотини, болалари ва қўшнисидан содир бўлади, уни садақа бериш, намоз ўқиш ва амри маъруф қилиш билан даф этадилар”, деб айтганлар” дебди. Ҳазрат Умар: “Мен буни назарда тутганим йўқ, мен денгиз каби мавж урадиган фитна ҳақида сўраяпман”, дебдилар. Ҳузайфа: “Эй Амир ал-мўминин, ундай фитнадан сиз хавотир олмасангиз ҳам бўлади, чунки сиз билан унинг ўртасидаги эшик ёпиқдир!”, дебди. Ҳазрат Умар: “Ўша эшик синдириладими ёки очиладими?”, дебдилар. Ҳузайфа: “Эҳтимол, синдирилади”, дебди. Ҳазрат Умар: “Агар синдирилса, абадулабад қайта ёпилмас!”, дебдилар. Ҳузайфа: “Ҳа, шундай!”, дебди.

Кейин биз Ҳузайфага: “Ҳазрат Умар ўша эшикнинг ким эканлигини билар эдиларми?”, деб сўрадик. Ҳузайфа: “Ҳа, албатта, мен эртанги кун келишидан аввал тун бўлишини билганимдек яхши билардилар, чунки мен у кишига жаноб Расулаллоҳнинг шу хақидаги ҳадисларини айтиб берганман”, деди. Сўнг биз ўша эшик ҳақида бошқа савол беришга тортиниб, Масруққа: “Сен сўрагин-чи!”, дедик. У сўраган эди, Ҳузайфа: “Ўша эшик Ҳазрат Умарнинг ўзларидирлар”, деб жавоб қилди.

Умар р.а. нинг қатллари бу фитналар ўртасидаги эшикнинг бузилиши эди ва ислом оламидаги энг биринчи катта фитна ҳалифа Усмон р.а. нинг қатл қилинишлари бўлди. Умар р.а. ҳам Усмон р.а. ҳам қатл қилиниб шаҳид бўлган эдилар, лекин бу икки қотиллик ўртасидаги фарқ шундаки ҳазрат Умар р.а. кофирлар томонидан ўлдирилган бўлсалар, Усмон р.а. нинг қотилликлари ислом байроғи остида бўлди, ва бу мусулмонлар ўртасида кўпгина ихтилофлар, қонли тўқнашувларга ва хаворижларнинг диндан чиқишига сабаб бўлди. Бу фитналар натижасида мусулмон олами жуда узоқ вақтгача ўзига келаолмади, қонли тўқнашувлар натижасида баъзи маълумотларга қараганда йигирма минг баъзи маълумотларга қараганда етмиш мингга яқин мусулмонлар бир бирларини ўлдириб юборидлар.

Фитналар ҳақида сўзимизга шу жойда якун ясаймиз ва Ислом.uz сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган бир нечта мақолаларни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

ФИТНАЛАР ВА УЛАРНИНГ НАВЛАРИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИШ

ФИТНА ҚАЧОН БОШЛАНГАН ВА ҚАЕРДАН КЕЛАДИ

ЖАМАЛ ВОҚЕЪАСИ ҲАҚИДА СЎЗ


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:41 | Message # 8
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
ХАВОРИЖЛАР ВА ДИНДАН ОТИЛИБ ЧИҚУВЧИЛАР ҲАҚИДА
7. Ёлғон пайғамбарларнинг чиқиши

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Токи дажжоллар ва каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмас. Улар ўттизга яқиндирлар. Уларнинг барчалари ўзининг Аллоҳнинг расули эканини даъво қилади”, дедилар” (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоятлари)

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа ҳадисда эса Расулаллоҳ с.а.в. : “Токи менинг умматимдан баъзи қабилалар мушрикларга қўшилмагунча ва бутларга ибодат қилмагунларича қиёмат қоим бўлмас. Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар» (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари)

Яъни асосий катта дажжол чиққунга қадар ҳам ўттизга яқин кичик дажжоллар чиқар экан ва улар ўзларини Аллоҳнинг расули деб эълон қилишади. Бу ҳадисни шархлаган олимлар ўттизта деганда таҳминан айтилган, яъни уларнинг сони аслида кўп, лекин ортидан катта-катта қавмни эргаштириб, мусулмонларга кўп зиёни тегадиганлари ўттизга яқин дейишади.

Биринчи ёлғон пайғамбарлар Расулаллоҳ с.а.в. ҳаётлик даврларидаёқ пайдо бўлишган. Улардан биринчиси Бани Ҳанифа қавмидан Мусайлима исмли каззоб кўпгина иймони суст мусулмонларни йўлдан оғдирган. Кейинчалик Сажжох исмли аёл ҳам пайғамбарлик давосини қилди ва Мусайлима билан тил топишиб унга эрга тегиб олди. Абу Бакр ҳалифалиги даврида Йамама жангида Мусайлима ўлдирилгандан сўнг Сажжох тавба қилиб исломга қайтди.

Бундан кейин ҳам кўпгина каззоблар пайғамбарликни даво қилиб чиқишди. Шу яқин замондагиларидан Мирзо Ғулом Аҳмад Ал-Қодионий ва Бахауллоҳни мисол қилиш мумкин. Улар ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Баҳоия” ва “Қодёния” номли мақолаларини ҳамда “Пайғамбарлик даъво қилганлар ҳақида” номли мақолаларини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.
8. Мусулмон ҳалифалигида тинчлик ва осойишталикнинг тарқалиши

Абу Ҳурайра р.а. Расулаллоҳ с.а.в. дан ривоят қилган ҳадисда “Қиёмат бўлмайди, токи Ироқдан Маккага йўлга чиққан отлиқ фақатгина йўлдан адашишдан қўрқадиган замонлар келмагунча” дейилади. (Имом Аҳмад ривояти)

Азалдан бу йўллар жудаям ҳатарли бўлиб, ҳар бир йўлга чиққан карвонни бир лашкар қўриқлаб борар эди. Йўловчилар сафар давомида қароқчилар ва бошқа йўлтўсарлар томонидан хужум қилиниб жуда кўп зулм кўрар эдилар.

Лекин Расулаллоҳ с.а.в. шундай замонлар келишидан ҳабар бердиларки у пайтда бутун ҳалифаликда тинчлик осойишталик ҳукм суриб, йўловчилар қароқчи ва йўлтўсарлардан эмас балки йўлдан адашиб қолишдан қўрқишар экан ҳолос. Ва шундай замонлар бўлди ҳам.

Адий ибн Хотим р.а. ривоят қиладилар: “Мен Расулаллоҳ с.а.в. нинг ҳузурларида ўтирганимда бир киши келиб қашшоқликдан шикоят қилди. Сўнг, яна бир киши келиб йўлтўсарлардан (қароқчилардан) шикоят қилди. Шунда Жаноб Расулаллоҳ: “Эй Адий, Ҳийра (Фурот дарёси яқинидаги шаҳар) ни кўрганмисан?”, дедилар. Мен: “Сира кўрмаганиман, у ҳақида ҳабарим бор ҳолос”, дедим. У зот: “Агар умринг узун бўлса, бир аёлнинг Аллоҳ таолодан бўлак ҳеч кимсадан қўқрмай, Ҳийрадан келиб Каъбани тавоф қилганини, албатта, кўрасан”, дедилар. Мен ўзимга-ўзим: “Мамлакатда фитна оловини ёққан Тай қабиласининг йўлтўсарлари қаерда қолади”, дедим.


 
SANJAR80Date: Dushanba, 24-Avg-2009, 20:41 | Message # 9
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Адий ибн Хотим айтади: “Кейин, мен Расулаллоҳ с.а.в. айтган ўша аёлнинг Аллоҳдан бўлак ҳеч кимдан қўқрмай, Ҳийрадан келиб Каъбани тавоф қилганини кўрдим”. (Бухорий ривояти)

Келажакда эса Исо алайҳиссалом ва Маҳди даврларида бутун ер юзида яна шундай тинчлик ва осойишталик ҳукм суради дейишади муфассирлар.
9. Хижоз еридан ўт чиқиши

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Ҳижоз еридан ўт чиқиб Бусродаги туялар бўйнини ёритмагунча қиёмат бўлмайди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Бу воқеа хижратнинг 654 йили юз берди. Ҳадисда зикр қилинган бу ўт Мадина яқинидаги вулқон отилиши эди. Ушбу воқеа ҳақида Имом Ан-Нававий, Ибн Касир, ал-Қуртубий, ибн-Хажар ва бошқа олимлар ҳабар берганлар.
10. Мусулмонлар ва турклар ўртасида жанг

Абу Ҳурайра р.а. Расулаллоҳ с.а.в. дан ривоят қилади: “Пошналари жундан қилинган қавмга қарши урушмагунингизга қадар ва кўзлари кичик (қисиқ), юзлари қизғиш, бурунлари пачоқ, юзлари ғадир-будир қалқон сингари (сергўшт, япалоқ), пошналари жундан қилинган туркларга (туркий элат) қарши жанг қилмагунингизга қадар қиёмат бўлмас” (Бухорий ривояти).

Еттинчи хижрий асрда турк элатидан бўлган Чингизҳон бошчилигидаги татар-моғул босқинчилари мусулмон юртларига бостириб кирдилар. Хижратнинг 656 йилида Боғдод шахрини вайрон қилишиб, у ердаги жуда катта исломий кутубхонани йўқ қилишиб, ҳалифа ал-Мустаъсимани қатл қилдилар. Амир Темур бостириб келгунга қадар моғуллар бир неча йиллар давомида мусулмонлар юртида ҳукмронлик қилдилар. Афсуски Амир Темур ҳам мусулмонларга жуда кўп зулм кўрсатди ва Дамашқ шаҳрини ер билан вайрон қилиб ёқиб юборди. Лекин кейинчалик турклар ҳам мусулмонликни қабул қилдилар, ислом байроғини юқори кўтардилар ва ислом ривожида ўз хиссаларини қўшдилар.

Айнан туркий халқлар Константинополь (хозирги Истамбул) ни фатх қилиб Осман империясига асос солдилар ва бу империя XX аср бошларига қадар ислом маркази ва таянчи бўлиб келди.

Шуниси қизиқки тарихда биринчи бор истилочи халқ мағлуб бўлган миллатнинг динини қабул қилди. Одатда бунинг акси бўлар эди, хукмронлик қилаётган тузум ўз тилини, динини ва урф одатларини мағлуб бўлганларга мажбурлаб бўлса ҳам киритишар эди. Лекин қарангки Аллоҳнинг қудрати билан туркий халқлар ҳам Исломни қабул қилишди ва бу дин учун жуда катта фойдалар келтиришди.

Давоми бор


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 06:51 | Message # 10
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қиёмат аломатлари. 6-қисм


21. Қотилликнинг кўпайиши

Шақиқ ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ ва Абу Мусо билан ўтирган эдим, улар менга: “Набий с.а.в. бундай деб айтганлар” дейишди: “Киёматга қоим бўлиш арафасида жаҳолат кучайиб, қотиллик кўпаяди”. (Имом Бухорий ривояти)

Абу Мусодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Қиёмат қоим бўлиш арафасида харж кўпаяди” дедилар. Саҳобалар “Ҳарж нима?” деб сўрашди. У зот с.а.в. “Қотилликдир” дедилар. Саҳобалар яна сўрашди: “Наҳотки биздан ҳам кўп одамни қатл қилишадими. Биз бир йилда етмиш мингдан кўп одам қатл қиламиз-ку?!”. Расулаллоҳ с.а.в. жавоб қилдилар: “Улар мушрикларга қарши жанг қилмайдилар, балки бир-бирларининг қонини тўкадилар”. Саҳобалар: “У пайтда бизнинг ақлимиз қаерда бўлади?” деб сўрашди. Расулаллоҳ с.а.в.: “У вақтда кўпчилик ақлини йўқотади, фақатгина озчилик эсини йўқотмайди. Кўплар ўзини ҳақ деб ўйлайдилар, аслида эса ҳақиқатдан жуда йироқда бўладилар” деб жавоб қилдилар. (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Расулаллоҳ с.а.в. даврларида мусулмонлар кофир ва мушрикларга қарши жанг қилардилар, ва жуда кўпини жанг давомида қатл қилиб юборардилар. Расулаллоҳ с.а.в. шундай вақтлардан огоҳлантирдиларки, у пайтда мусулмон мусулмонни қонини тўкади, ва ўзини ҳақ йўлдаман деб ўйлайди.

Абу бурда ривоят қилади. Бир куни бозорда туриб бир нарсадан ҳайратланиб бир қўлимни иккинчисига урдим. Отаси саҳобалардан бўлган Ансорлардан бири “Нега ажабланаяпсан Абу Бурда”?” деб сўради. Мен: “Одамларга ҳайронман, дини бир, битта Пайғамбарга ишонишади, битта ҳақиқатни тарғиб қилишади, битта далилга асосланишади, битта душманга қарши курашишади лекин бир бирларининг қонини ҳам тўкаверадилар” дедим. Ҳалиги киши айтди: “Ҳайратланма. Менинг отам айтган эди, Расулаллоҳ с.а.в. “Менинг умматим мағфират қилинади. Оҳиратда улар гуноҳлари учун жавоб бермайдилар ва жазога учрамайдилар, сабаби улар бу дунёда уларнинг қотилликлари, зилзилалар ва фитналар билан жазоланадилар” деганлар. (Ал Ҳаким ва аз-Заҳабий ривоятлари, Албоний саҳиҳ деган).

Абу Мусодан ривоят қилинган ҳадисда “Уларнинг жазолари оҳиратда эмас, бу дунёда бўлади. Бу уларнинг қотилликлари, нотинчликлар ва зилзилалардир” дейилган.(Имом Аҳмад ривояти, Албоний саҳиҳ деган).


22. Вақтнинг тезлашиши

Анас р.а. ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Токи вақт тезлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил ҳудди бир ойдек, ой ҳудди ҳафтадек, ҳафта эса кундек, кун эса бир соатдек, бир соат эса бир ўтин ёнгунчалик вақтдай ўтади. ”(Имом Ахмад ва Термизий ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Олимлар юқоридаги ҳадисни турлича шархлаганлар:

1. Ибн Хажар Фатхул Борийда, ал-Ҳаттоб ва Ибн ал-Асир оҳир замон яқинлашиши билан вақтнинг баракаси кўтарилади, кадимда одамлар малум бир вақтда қилган ишни оҳир замон одамлари ўшанча вақтда қилиб улгурмайдилар деган фикрни билдирганлар.

Ҳозир кимдан сўранг вақт тез ўтиб кетаётганини тасдиқлайди. Кунлар, ҳафталар, ойлар, йиллар ғизиллаб ўтиб боряпти. Биз эса ҳеч нарсага улгурмай қолаяпмиз.

Ибн Жавзий оламдан ўтганидан сўнг унинг барча ишларини яшаган кунларига бўлиб кўришганида бир кунга 11 бетдан тўғри келган экан. Бу дегани бу киши бутун ҳаёти давомида бошқа нарсага чалғимай ҳар куни 11 бетдан ёзиши керак дегани. Бировнинг ишини кўчириш эмас, ўзининг меҳнати ва машаққати билан ёзилган 11 бет. Бошидан ўтган киши билади бу жуда ҳам қийин, деярли иложи йўқ иш.

Шайх ул-Ислом Ибн Таймия ўзларининг машхур “Ал Ақида Васатия” китобларини Пешин ва Аср намозлари орасида ёзган эканлар. Ҳозирда бу китоб Ислом дорилфунунларида бир семестр баъзида эса бутун бир йил давомида ўрганилади.

2. Иккинчи фикрга кўра Маҳди замонларида инсонлар тўкин-сочин ҳаёт кечирадилар ва уларга вақт ҳудди тез ўтаётгандек туюлади (Фатҳул Борий)

3. Баъзи олимлар эса бу ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. ҳозирги замон тараққиётни назарда тутганлар дейдилар. Замонавий алоқа воситалари ва транспорт ёрдамида қадимда узоқ муддат талаб қилган ишлар ҳозирда кўз очиб-бмгунча вақтда битади деган фикрни ҳам билдирганлар (ал-‘Ақод ал-Исламийа)

4. Шунингдек баъзи олимлар вақт ҳақиқатдан ҳам тезлашади деган фикрни билдирганлар. Бу қандай бўлиши эса бир неча йўллари бор, мисол учун ер айланиш тезлигининг ошиши ҳисобига ҳам бўлиши мумкин.

Ва Аллоҳу аълам.


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 06:58 | Message # 11
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
23. Бозорларнинг бир-бирига яқин бўлиши

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади, Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Қиёмат қоим бўлмайди, токи фитналар пайдо бўлмагунича, ёлғон кўпаймагунча ва бозорлар яқинлашмагунича”. (Имом Ахмад ривоят қилган, Ал-Ҳейсамий саҳиҳ деган).

Мана бу аломатнинг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўтмишга бир назар солинг, узоқ ўтмишга эмас, яқин тариҳимизга. Бутун бошли Тошкентда нечта бозор бор эди? Саноқли бозорлар, ҳафтада 1-2 кун ишлар эди. Ҳозирчи? Ҳар қадамда дўконлар, янги супермаркетлар, катта-катта бозорлар. Демак бу ҳам қиёматнинг аломатларидан бири экан.


24. Тижоратнинг кенг тарқалиши

Абдуллоҳ Ибн Масъуд ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в.: “Киёматга яқин одамлар фақатгина ўз танишлари билан саломлашадиган бўладилар, тижорат кенг ёйилади. Ҳатто аёллар ҳам ўз эрлари қаторида савдо билан шуғулланадилар” дедилар. (Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари).

Нақадар аниқ сўзлар. Ҳудди Расулаллоҳ с.а.в. бизни замонамизни ўз кўзлари билан кўргандек тафсирлаганларини фақатгина Аллоҳнинг мўжизаси деб тушунтириш мумкин. Атрофингизга бир қаранг, тижорат билан шуғулланмайдиган инсонни топиш қийин бўлса керак.


25. Мусулмон уммати орасида ширкнинг тарқалиши

Савбон р.а. ривоят қилади. Раслулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Менинг умматим бир бирларига қарши қилич кўтарадилар ва бу Қиёмат қоим бўлгунича давом этади. Токи умматимдан бир гуруҳи мушрикларга эргашиб ва яна бир қисми бутларга ибодат қилмагунича қиёмат қоим бўлмайди ”. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари, Албоний саҳиҳ деган).

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Давс қабиласи аёллари Зулхулуса деб аталмиш бутга сиғинадиган бўлмагунларига қадар қиёмат бўлмайди. Зулхулуса эса Давс қабиласи жоҳилият даврида ибодат қилган бутдир.” (Имом Бухорий ривояти)

Юқорида айтилган воқеа Расулаллоҳ с.а.в. ҳаётликларидаёқ юз берди. Давс қабиласи Зулхулуса бутини тиклаб унга ибодат қила бошладилар. Жарир ал-Бажолий бошчилигидаги 150 га яқин мусуломонлар Расулаллоҳ с.а.в. буйруғига биноан бутни бузиб ташладилар. (Фатх ул-Борий). Афсуски орадан бир неча аср ўтиб мусулмонликни даво қилган бир гуруҳ бутпарастлар Зулхулусани тиклаб унга ибодат қила бошлашди, 1745 йилда Нажднинг ҳукмрони Абдулазиз Ибн Муҳаммад буйруғига кўра бут яна бир бор бузиб ташланди. Орадан бир аср вақт ўтар ўтмас 1845 йилда жоҳил араблар учинчи бор Зулхулуса бутини тиклаб олишди. ХХ аср бошида амир Абудлазиз ибн Абдураҳмон буйруғига кўра бу машхур маъбуд бутунлай ер билан яксон қилиб ташланди. (Итхаф ал-Жамаъа).

Афсуски ҳозирги кунда мусулмонман деган миллатлар орасида ширкнинг турли ҳил кўринишлари авж олиб бормоқда. Қабрлардан мадад сўраш, оловни атрофида айланиш, пирлардан мадад сўраш, улуғ авлиёларнинг руҳларидан мадад сўраш каби катта шикрлардан бошлаб, кўзмунчоқ ёки тумор тақиш, уйларга исириқ, тақа осиб қўйиш каби майда ширклар ҳаётимизда тўлиб тошиб кетган. Ҳаммасидан ачинарлиси, бу амалларни қилаётган одамлар буларни исломдан деб биладилар ва бу амалларида каттиқ турадилар. Агар қилаётган ишинг ҳаром, қилмагин десангиз, сизни ўзингизни кофирга чиқариб ҳам қўйишади. Расулаллоҳ с.а.в. айтган эканлар: “Менинг умматим орасида шундай инсонлар чиқади улар ўзларининг ёлғон ақидаларига ҳудди ит эгасига содиқ бўлгани каби содиқ бўладилар. Бу ақида уларнинг ҳар бўғин ва қон томирларигача сингиб кетган бўлади” (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).


Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Умматим ўзидан илгаригиларнинг тариқатини қаричма-қарич, қалам-бақадам ўзлаштирмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди!”, дедилар. “Ё Расулаллоҳ, форс ва румликлар сингари қавмларнинг тариқатлариними?”, дейишди. Жаноб Расулаллоҳ: “Улардан ўзгаларнинг ҳам!”, дедилар.

Абу Саид ал-Худрий ривоят қилган ҳадисда: “Биз ё Расулаллоҳ, яхудий ва насороларнинг ҳамми?” дедик. У зот: “Уларга бўлмай, кимга?!”, дедилар”. дейилган. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Имом Муслимнинг ривоятида “… қаричма-қарич, қадам-бақадам узлаштирасилар, агар улар калтакесак кавагига кирса сизлар ҳам ўша ерга кириб кетасилар” зиёда қилинган.

Ойша р.а. ривоят қиладилар: “Расулаллоҳ с.а.в. сўнгги бор бетоб бўлиб ётганларида (шу касалликдан сўнг фавот этганлар): “Аллоҳ таоло яҳудий ва насороларни ланъатлади, чунки улар собиқ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, деган эдилар.” (Имом Бухорий ривояти).

Бугунги кунда пайғамбар у ёқда турсин авлиё ва пирларнинг қабрларидан нажот сўрайидганлар кўпайиб кетди. Хажга боришдан олдин фалон жойни зиёрат қилмасанг хажинг қабул бўлмайди деган гапни сон-саноқсиз марта эшитганман. Ҳатто мана шу хадисни ривоят қилган, Ислом оламининг энг йирик муҳаддиси, Имом Бухорийнинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ҳам қабрлари ҳозирда зиёратгоҳга айлантириб қўйилганига нима дейсиз? Мана шулар ширк бўлмай нима? Аллоҳ барчамизни ширкдан сақласин.


Manba


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:07 | Message # 12
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Умматим ўзидан илгаригиларнинг тариқатини қаричма-қарич, қалам-бақадам ўзлаштирмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди!”, дедилар. “Ё Расулаллоҳ, форс ва румликлар сингари қавмларнинг тариқатлариними?”, дейишди. Жаноб Расулаллоҳ: “Улардан ўзгаларнинг ҳам!”, дедилар.

Абу Саид ал-Худрий ривоят қилган ҳадисда: “Биз ё Расулаллоҳ, яхудий ва насороларнинг ҳамми?” дедик. У зот: “Уларга бўлмай, кимга?!”, дедилар”. дейилган. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

Имом Муслимнинг ривоятида “… қаричма-қарич, қадам-бақадам узлаштирасилар, агар улар калтакесак кавагига кирса сизлар ҳам ўша ерга кириб кетасилар” зиёда қилинган.

Ойша р.а. ривоят қиладилар: “Расулаллоҳ с.а.в. сўнгги бор бетоб бўлиб ётганларида (шу касалликдан сўнг фавот этганлар): “Аллоҳ таоло яҳудий ва насороларни ланъатлади, чунки улар собиқ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, деган эдилар.” (Имом Бухорий ривояти).

Бугунги кунда пайғамбар у ёқда турсин авлиё ва пирларнинг қабрларидан нажот сўрайидганлар кўпайиб кетди. Хажга боришдан олдин фалон жойни зиёрат қилмасанг хажинг қабул бўлмайди деган гапни сон-саноқсиз марта эшитганман. Ҳатто мана шу хадисни ривоят қилган, Ислом оламининг энг йирик муҳаддиси, Имом Бухорийнинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ҳам қабрлари ҳозирда зиёратгоҳга айлантириб қўйилганига нима дейсиз? Мана шулар ширк бўлмай нима? Аллоҳ барчамизни ширкдан сақласин.


Manba

27. Кишиларнинг фақат ўз танишлари билан саломлашишлари

Ибн Масъуд р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Қиёматнинг аломатларидан бири шуки, кишилар фақатгина танишиш учун саломлашадиган бўладилар”. (Имом Аҳмад ривоятлари, Ахмад Шокир саҳиҳ деган).

Саломлашиш ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмондаги ҳаққидир. Лекин ҳозирги кунда агар нотаниш инсонга кўчада салом берсанг, алик олиш ўрнига ҳайрон бўлиб ортингдан қараб қоладилар. Баъзилар эса “аҳмоқ бўлса керак” деб, устингдан кулиб қўядилар.

Бу нарса Расулаллоҳ с.а.в. суннатларига ҳилоф бўлган ишдир, зеро у зот с.а.в. саломни мусулмонлар орасида ёйишга буюрганлар. Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. “Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? У ораларингиздаги саломни ёймоқлигингиздир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).


28. Яримяланғоч муслима аёлларнинг пайдо бўлиши

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.:“Қиёмат қоим бўлишидан аввал менинг умматим орасида сизнинг эгарларингизга ўҳшаш устига чарм тортилган катта эгарларни минган кишилар пайдо бўлади. Улар масжид эшиклари олдида тўҳтайдилар, уларнинг аёллари эса кийинган-у, лекин яланғоч бўладилар. Уларнинг бошида ҳориққан туянинг ўркачига ўҳшаш нарсалар бўлади. Уларни ланъатланглар, сабаби уларга ланъат бўлгандир”,деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари, Аҳмад Шокир саҳиҳ деган).

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в айтдилар:
«Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (йўлдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради»
(Имом Муслим ривояти).

Юқоридаги ҳадисларни шарҳлаган олимлар “катта эгарлар”дан мурод автомобиллар, “туя ўркачларига ўҳшаш нарсалар” эса замонавий бош кийимлар ёки сочларнинг турмакланиши деган фикрни билдирганлар. Ва аллоҳу аълам.

Расулаллоҳ с.а.в. ўзлари ҳали кўрмаган нарсалар ҳақида бизни огоҳлантириб кетишлари шак-шубҳасиз у зотга берилган мўжизалардан биридир. Атрофимизга назар солинг, “гўзал ўзбек қизлари”нинг юриш-туриши, кийинишда кофирлардан фарқи қолмади, астағфируллоҳ. Кўчага чиқсангиз ҳамма томонингизда қорни очиқ, тор кийимларни кийиб олган аёлларнинг кўплигидан ҳайрон қоласиз. Сўраб-суриштирсангиз ҳаммаси мусулмон инсоннинг фарзандлари. Ана шундай аёлларга жаннатнинг ўзи эмас, ҳатто ҳиди ҳам йўқ экан, ва бундай аёлларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:13 | Message # 13
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
29. Мўмин кишиларнинг туши ўнгидан келиши
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в.:“Қиёмат яқин бўлса, мўъминнинг кўрган туши ёлғон чиқмайди, мўъминнинг туши эса, пайғамбрликнинг қирқ олти жузъидан бир жузъидир ва нимаики пайғамбарликка ҳос бўлса, ёлғон бўлмайди”дедилар
(Имом Бухорий ривоятлари).

Муҳаддислар юқоридаги ҳадисни шарҳлар эканлар, тушларнинг ўнгидан келиши билан Аллоҳ таоло мусулмонларни оғир замонларда қўллаб туради деган фикрни билдирадилар. Расулаллоҳ с.а.в. дан сўнг ваҳий келмас экан, мусулмон уммати эса қиёматга қадар залолатга қараб борар экан мана шундай оғир замонларда ҳақиқий мўъмин инсоннинг туши ўнгидан келиши киши учун далда бўлиб туради.


30. Китобларнинг кенг тарқалиши

Ибн Масъуд р.а. ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в.: “Қиёмат қоим бўлишига яқин қалам кенг тарқалади” деб, айтганлар (Имом Аҳмад ривоятлари, Аҳмад Шокир саҳиҳ деган).

Араб тилида қалам сўзи нафақат ўзбекчадаги қаламни, балки ҳар қандай ёзилган китоб ёки ҳужжатни англатади. Ҳозирги кунда турли китоблар, газета ва журналлар бунга мисол бўлади. Агар 100-200 аввалги тарихимизга назар солсак бундай нарсалар бўлмаган, одамлар китоб ўқиш учун катта шаҳарлардаги кутубхоналарга мурожат қилганлар. Бутун дунё бўйлаб саноқли исломий кутубхоналар бўлган ҳолос. Ҳозирги кунда босмахоналарнинг кўпайиши билан китобларнинг кенг тарқалиши ҳам қиёмат аломатларидан бири экан.

Афсуски китобларнинг кўпайиши бу инсонлар илми ошиши дегани эмас. Ҳар йили миллионлаб китоблар чоп этилишига қарамай ҳақиқий ҳидоятга бошловчи китобларни ўқийдиганларнинг сони ошаяптимикан? Чоп этилган газета ва журналлардан қанчаси фойдали илм бераяпти-ю, қанчаси ҳар ҳил бўлмағур ғийбат гапларни ва ёлғон маълумотларни тарқатаяпти?


31. Ҳилол (янги ойнинг) катталашиши
Анас р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Қиёмат аломатларидан бири шуки, одамлар бир кунлик ойни икки кунлик деб ўйлайдилар” (Имом Табароний ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Ҳозирги кунда олимлар шуни исботлашдики атроф-муҳит ифлосланиши ва ҳавода турли чанг зарраларининг кўпайиши узоқ масофадаги нарсаларнинг каттароқ бўлиб кўринишига сабаб бўлар экан.


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:15 | Message # 14
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
32. Динда ёлғон ва бидъатларнинг пайдо бўлиши

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Қиёмат қоим бўлишига яқин менинг умматим орасида шундай одамлар пайдо бўладики, улар сиз ҳам сизнинг оталарингиз ҳам эшитмаган нарсаларни гапирадилар. Улардан эҳтиёт бўлинг”. (Имом Муслим ривоятлари).

Яъни мана шундай ёлғончи, динга бидъат қўшувчи кишилар пайдо бўлганида ҳақиқий мўъмин инсон алданиб қолмаслиги керак. Шунинг учун юқоридаги ҳадисни шарҳлаган муҳаддислар, кўр-кўрона олимларга ишониб кетадиган инсонларни қаттиқ қоралайдилар.

Ҳозирги кунда кишиларнинг илм олмасдан дуч келган имом, қори ва домлаларга ишониб кетишлари мана шундай шайтонларга кенг йўл очиб берди. Бунинг натижасида турли адашган оқимлар, фирқалар ва йўналишлар вужудга келмоқда.

Ҳаммасидан ачинарлиси эса заиф ва ёлғон ҳадислар асосида (баъзида эса умуман ҳеч қандай далилсиз) динимизга бидъат амаллар кўплаб кириб қолмоқда.

Абдуллоҳ инб Амр р.а. айтган экан: “Денгиз тубида Сулаймон а.с. занжирлаб қўйган шайтонлар бор. Тез кунларда улар бўшаб кетадилар ва одамларга ўзларининг Қуръонларини ўқийдилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Имом Ан-Нававий юқоридаги ҳадис шарҳида айтадилар: “Ушбу сўзларнинг маъноси шуки, бу шайтонлар Қуръонда йўқ бўлган шеърларни ўқийдилар ва уларни Қуръоннинг ояти деб кўрсатадилар. Бу билан улар илмсиз мусулмонларни адаштирмоқчи бўладилар, лекин буни қила олмайдилар” (Шарҳ Муслим).

Шундай замонлар келмади дейсизми? Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ислом.uz сайтида ушбу гапларни айтадилар:

«Фурқонул ҳақ» деб номланган нарса АҚШ ҳукумати ташқи ишлар департаменти томонидан молиялаштирилган ҳамда мусулмонларга Аллоҳ таоло туширган Қуръон ўрнига таклиф қилинди.
Уларнинг даъво қилишларича Қуръони Карим эскириб қолган эмиш ва улар замонавий «Фурқонул ҳақ»ни ёзган эмишлар ва бутун дунё мусулмонлари Аллоҳнинг уларга нозил қилган муқаддас китобини ташлаб, АҚШ ташқи ишлар департаменти чиқарган сафсатага амал қилишлари, уни намозларида ўқишлари керак эмиш.

Мана шундай замонларда фақатгина илмли мусулмонгина ҳақ билан ботилнинг фарқига боради. Фақатгина илмли мусулмонгина билади: дунёда ҳар қандай кишининг сўзи тарк қилинади, фақатгина Расулаллоҳ с.а.в. бундан мустасно.


33. Ёлғон гувоҳликнинг кўпайиши ва ҳақиқатнинг беркитилиши

Ибн Масъуд р.а.дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Қиёмат қоим бўлишидан аввал одамлар ёлғон гувоҳлик берадилар ва ҳақиқатни беркитадилар” (Имом Аҳмад ривоятлари, Аҳмад Шокир саҳиҳ деган).

Ёлғон гувоҳлик бериш энг катта етти гуноҳи кабиралардан биридир. Абу Бакра р.а. дан ривоят қилинади. Набий с.а.в.: “Катта гуноҳларнинг (энг) каттароғи ҳақида сизларга ҳабар берайми?”, деб уч марта айтдилар. Улар: “Ҳа, ё Расулаллоҳ с.а.в.” дейишди. У зот с.а.в.: “Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага итоатсизлик қилиш” дедилар-да, суянган ҳолда эдилар тўғриланиб ўтирдилар ва: “Огоҳ бўлинг, ёлғон гувоҳлик ҳам…” дедилар. Абу Бакра: “У зот с.а.в. буни тўҳтамай такрорлайвердилар, ҳатто биз: “Қанийди бас қилсалар”, деб ўйладик. (Имом Бухорий ривоятлари).


34. Аёлларнинг эркаклардан кўп бўлиши

Анас р.а.дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Албатта, қиёматнинг аломатларидан: … аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи”, дедилар (Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоятлари).

Имом Ан-Нававий юқоридаги ҳадисни шарҳлаб, эркакларнинг камайиб кетишига сабаб фитналар давридаги турли уруш ва қотилликларнинг кўпайиши деган фикрни билдирадилар.


35. Кутилмаган ўлимларнинг кўпайиши

Анас ибн Молик р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в.: “Қиёмат аломатларидан бири, кутилмаган ўлимларнинг кўпайишидир”, деб айтганлар. (Табароний ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

Агар ҳозирги кунда кишилар ўлимининг сабабларини суриштирсак энг кўп қисмини юрак тўҳташи, инсульт каби касалликлар ташкил қилади. Қадимда бундай касалликлар кам бўлган, сабаби одамлар жисмоний меҳнат қилганлар. Ҳатто ақлий илм билан машғул бўлган муҳаддис олимлар, улуғ алломалар ҳаётини суриштирсак ҳам умрларининг кўп қисми сафарда ўтган. Ҳозирда тараққиёт ривожланиши билан, кишилар кўпроқ бир жойда ўтириб ишлашлари инсон танасининг жисмоний кучсизланишига ва натижада турли юрак ҳасталикларига олиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Натижада ногаҳон ва кутилмаган ўлимлар ҳам кўп.


Manba


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:23 | Message # 15
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қиёмат аломатлари. 8-қисм



36. Одамлар орасида оқибатнинг кўтарилиши

Ҳузайфа р.а. ривоят қиладилар: “Расулаллоҳ с.а.в. дан қиёмат куни ҳақида сўралди. У зот с.а.в. бу кун қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслигини айтиб: “Лекин мен сизларга қиёмат қоим бўлишидан олдин юз берадиган аломлатларнинг ҳабарини бераман, қиёмат қоим бўлишидан олдин фитна ва ҳарж бўлади”, дедилар. Шунда кишилар сўрашди: “Ё Аллоҳнинг расули! Биз фитна нима эканлигини биламиз, лекин ҳарж нима?”. У зот с.а.в. жавоб қилдилар: “Ҳабашийларнинг тилида ҳарж бу қотилликдир. Шунингдек, (қиёматга яқин) одамлар бир-бирлари билан танишмайдилар ва ҳалойиқ орасида бошқаларни зўрға танийдилар”. (Имом Ахмад ривоятлари)

Олимлар юқоридаги ҳадисдан келиб чиқадиган маъно кишилар бир-бирларини танисаларда, уларга ҳудди бегоналардек муомалада бўладилар деган фикрни билдирганлар. Яъни одамлар фақатгина кўз таниш бўладилар, кўчада кўриб қолганда хатто танимасликка олиб ҳам ўтиб кетадилар, шу тариқа кишилар орасида оқибат кўтарилади.


37. Фурот дарёсида тилла тоғининг пайдо бўлиши

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: «(Ироқдаги) Фурот дарёси остидан тилла тоғ топилмагунча қиёмат қоим бўлмайди. Уни деб одамлар уришишади. Ва ҳар юзтадан тўқсон тўққизтаси ҳалок бўлади. Уларнинг ҳар бири «Кошки, мен унга эришсам», деб умид қилади», дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ с.а.в.: «Яқин кунларда Фурот дарёси остидан тилла кони топилади. Ким ўша пайтда ҳозир бўлса, ундан бирор нарса олмасин», деб айтганлар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


38. Ҳайвонларнинг ҳамда жонсиз буюмларнинг тилга кириши

Абу Саид Ал-Ҳудрий р.а. ривоят қиладилар: “Қўйбоқар чўпон йигит бор эди. Кунларнинг бирида бўри келиб подадан бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрининг ортидан қувиб етиб олди ҳамда қўйни унинг оғзидан тортиб олди. Шунда бўри думини тагига қисиб орқаси билан ўтирди ва чўпонга қарата: “Аллоҳдан қўрқмайсанми. Аллоҳ менга риқз қилиб берган нарсани мендан тортиб олдинг”, деди. Чўпон ҳайратга тушиб: “Аллоҳга қасамки, мен ҳеч қачон сўзлаша оладиган бўрини кўрмаган эдим”, деди. Шунда бўри чўпонга қарата: “Мен сенга бундан ҳам ажабланарли нарсани айтаман. Расулаллоҳ с.а.в. Ясрибда туриб одамларга ўзларидан аввалги қавмлар ҳақида дарс бермоқдалар”, дея жавоб қилди. Чўпон ҳали мусулмон эмас эди, бас у барча қўйларини йиғди ва Мадинага сари йўл олди ва Расулаллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб, бўлган воқеани айтиб берди. Расулаллоҳ с.а.в. барча саҳобаларни масжидга йиғдилар ва чўпондан бўлиб ўтган воқеани айтиб беришни сўрадилар. Чўпон ўз сўзини якунлаганидан сўнг Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Нафсим қўлида бўлган зот билан қасамки, қиёмат қоим бўлмайди, токи ҳайвонлар одамларга гапирмагунича, токи кишининг асоси ҳамда оёқ боғичи у билан гаплашмугунича ҳамда кишининг оёқ кийими (оёғи) киши уйида йўқлигида аҳли оиласи нималар қилганининг ҳабарини бермагунича”. (Имом Ахмад ривоятлари).

Биз одатда ҳадиснинг зохирига қараймиз, ҳамда Расулаллоҳ с.а.в. дан келган саҳиҳ ҳадислардаги барча ҳабарларга иймон келтирамиз. Яъни ҳайвонларнинг ёки жонсиз буюмларнинг тилга кириши биз мусулмонларни ҳайратга солмаслиги лозим, зеро Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодир зотдир.

Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ташланиш учун) жамланадиган, улар тизиб қўйиладиган кунни (эсла). Ниҳоят унга етиб келишгач, қулоқлари, кўзлари ва терилари қилиб ўтган нарсалари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар. Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» дедилар. У(тери)лар: «Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди. У зот сизларни аввал- бошда яратган ва Унгагина қайтарилурсизлар», дедилар. (Фуссилат, 19-21, маънолар таржимаси).

Шунингдек муҳаддис олимлар юқоридаги ҳадисни шарҳлаб, замонавий фан тараққиёти билан кўпгина буюмларнинг ҳақиқатдан ҳам тилга кирганига ишора қиладилар. Радио, телевидение, уяли алоқа телефонлари, компьютерлар ва ҳоказолар бунга мисол бўлади.


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:27 | Message # 16
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
39. Кишилар ўлимни орзу қилишлари

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Бир киши бошқа бир кишининг қабри ёнидан ўтаётиб, мен унинг ўрнида бўлсам қани эди, демагунича қиёмат қоим бўлмайди», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, киши қабр олдидан ўтиб, у қабрга юзларини суртиб: «Кошкийди, мана шу қабр ичида мен бўлсам», деб айтмагунича дунё тамом бўлмайди. У киши бу сўзларни диндорлигидан эмас, балки турли мусибатларга дучор бўлганидан айтади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Яъни қиёматга яқин шунчалик оғир ва шиддатли даврлар келадики, одамлар ер юзидаги бузғунчиликларни кўрганларида ўлимни ҳаётдан афзал кўрадилар.

Ибн Маъсуд р.а. айтган эканлар: “Шундай замонлар келадики, агар ўлимни сотиб олиш имкони бўлганида кишилар уни сотиб олардилар”.

Аллома Ал-Ироқий юқоридаги ҳадисларни шайрҳаб ушбу гапларни айтадилар: “Одамлар орасида ўлишни истайдиганлар, ўз жонига қасд қиладиганлар ҳар доим ҳам бўлган. Баъзида кишилар оғир аҳволга тушганларида ҳам ўлимни истаб қоладилар. Лекин мана шундай одамлар ҳам ўлимга рўбарў келганларида, у билан юзма-юз тўқнашганларида, қабрларни зиёрат қилганларида, маййитларни кўрганларида ўлимдан қўрқадилар. Қалбларида ўлимга нисбатан нафрат пайдо бўлади, шу пайтда улар ўлишни истамай қоладилар. Лекин шундай замонлар келадики, замоннинг оғирлигидан одамлар ўлимни чин қалбдан орзу қиладилар. Бундай кишилар бошқалар ўлимини кўриб туриб ҳам, қабрларни зиёрат қила туриб ҳам ўлимни орзу қилишлари эса ҳақиқатдан ҳам оғир даврлар бўлишига далолат қилади”.


40. Рум авлодлари сонининг ошиши ва уларга қарши жанг

Ал-Муставрод ал-Қурайший айтадилар: “Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Қиёмат қоим бўлганида одамларнинг кўпи рум авлодларидан бўладилар”. (Имом Муслим ривоятлари).

Расулаллоҳ с.а.в.нинг даврларида ер юзида икки катта давлат бор эди. Бири форс ва яна бири рум империялари эди. Агар ҳозирги кунда назар соладиган бўлсак, Европа ҳамда АҚШ истиқомат қилувчи одамларнинг деярли барчаси ҳадисда зикр қилинган рум авлодларидандирлар.

Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳадисда зикр қилинган Рум авлодларидан бўлган кишиларнинг барчаси ҳам кофир ёки мушрик бўладилар деб бўлмайди. Сабаби бошқа ҳадисларда улардан баъзилари мусулмон бўлишликлари ҳам айтиб ўтилган.

Нафиъ ибн Утба р.а Расулаллоҳ с.а.в. дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади: “Сизлар Араб ярим ороллиги учун жанг қиласизлар ва Аллоҳнинг мадади ила ғалабага эришасизлар. Сўнгра форслар билан жанг қиласизлар ва Аллоҳнинг мадади ила уларни ҳам мағлуб қиласизлар. Сўнгра румликлар билан жанг қиласизлар ва Аллоҳ сизларга ғалабани ато қилади. Сўнгра Дажжолга қарши жангга чиқасизлар ва Аллоҳнинг мадади билан уни ҳам енгасизлар” (Имом Муслим ривоятлари).

Демак Дажжол чиқишидан аввал мусулмонлар ва румликлар ўртасида катта жанг бўлади ва бу жангда Аллоҳ ғалабани биз мусулмонларга ато қилади.

Расулаллоҳ с.а.в. ушбу сўзларни айтганларида ислом ҳали хатто Араб давлатларида ҳам тарқалмаган эди. Дунёнинг ярмини эгаллаган Форс давлатини қарши жанг қилиб уларнинг устидан ғалаба қозониш ўша давр кишилари учун ғайриоддий ва ақлга сиғмайдиган бир иш эди. Лекин Аллоҳнинг Расули с.а.в. айтганларидек, Аллоҳ мусулмонларга мадад берди. Ислом ҳақиқатдан ҳам аввал Араб ярим ороллигида тарқалди, сўнгра форс империяси ҳам мағлубиятга учраб йўқ бўлди. Ҳозирда эса Ислом етиб бормаган ўлкалар деярли қолмаган.


Ясир ибн Жобир р.а. ривоят қиладилар: “Бир куни Куфада қизил шамол кўтарилди. Бир киши бизнинг олдимизга шошиб югуриб келди ва қаттиқ жазирамага ҳам эътибор бермай: “Эй, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, қиёмат бошланди!” деб бақирди. Абдуллоҳ ёнбошлаб ётган эди, ҳалиги кишини кўриб ўтирди ва унга қарата: “Токи мусулмонлар қўлга киритган ўлжани тақсимлай олишолмайдиган ҳамда ғалабага қувонишмайдиган кун келмагунга қадар қиёмат қоим бўмайди”, деди. Сўнгра Шом тарафга ишора қилиб: “Душман мусулмонларга қарши жанг қилиш учун бирлашади ҳамда мусулмонлар ҳам душманга қарши жанг қилиш учун бирлашадилар”, деди. Ясир: “Румликларни назарда тутаяпсанми?”, деб сўради. Абдуллоҳ ибн Маъсуд жавоб қилди: “Ҳа. Бу жангдан олдин кўпгина мусулмонлар ўз динларидан чиқиб кетадилар. Лекин мўъминлардан бир гуруҳи душманга қарши жанга чиқади, уларнинг ниятлари ёки ғалабага эришиш ёки ўлим келгунга қадар жанг қилиш бўлади (яъни ортга чекиниш йўқ, ё ғалаба ё ўлим). Жанг то тунгача давом этади ва ҳеч ким ғалаба қозонмайди. Лекин мусулмонларнинг сафлари камаяди (яъни жуда кўп мусулмонлар шаҳид бўладилар). Шунда мусулмонлар иккинчи гуруҳни юборадилар. Улар ҳам ё ғалаба ёки ўлим келгунга қадар курашишни ният қиладилар. Бу жанг ҳам тунгача давом этади ва яна ҳеч ким ғалаба қозонмайди. Мусулмонларнинг сафи эса яна ҳам камаяди, шунда учинчи гуруҳ мусулмонлар жангга чиқадилар ва уларнинг ҳам нияти ёки ғалаба ёки ўлим бўлади. Бу жанг ҳам тунгача давом этади ва ҳеч ким ғалаба қозонмайди. Мусулмонлар қўшини эса жуда катта талофотлар кўради. Тўртинчи кун қолган барча мусулмонлар душманга қарши жангга чиқадилар ва Аллоҳнинг ҳоҳиши ила ғалабани қўлга киритадилар. Бу жанг шунчалик катта бўладики шу кунгача одамзот бундай жангларни кўрган эмас. Жанг майдонининг у томонидан бу томонига учиб ўтаётган қуш ҳам ҳолсизликдан ерга қулайди. Юз кишилик қавмлардан фақатгина бир киши тирик қолади. Шундай пайтда ўлжага қувониб бўладими? Шундай пайтда ўлжани тақсмлаб бўладими? (яъни бундай қирғинбарот урушдан сўнг одамларга ўлжанинг қизиғи ҳам қолмайди, хатто қўлга киритилган ғалаба ҳам кишиларнинг кўнглини ҳушнуд қилмайди). Ғалабага эришган мусумонлар мана шундай оғир бир аҳволда турганларида “Дажжол фарзандарингизга ҳужум қилди!” деган ҳайқириқни эшитадилар ва қўлларидаг бара нарсаларини ташлаб йўлга чиқадилар ва ўнта отлиқни қўшиндан олдин юборадилар. Расулаллоҳ с.а.в. айтгандилар: “Мен уларнинг исмларини, уларнинг оталарининг исмларини ҳамда отларининг рангини ҳам биламан. У кишилар ўз замонларининг энг зўр отлиқлари ҳамда энг зўр кишиларидан бўладилар”. Имом Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади. Расулаллоҳ с.а.в. айтдилар: “Токи Рум авлодлари Амак ёки Дабикка кириб келмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди. Улага қарши Мадинадан бир қўшин чиқади, улар ўз замонларининг энг зўр кишилари бўладилар. Қўшин сафга турганида Рум авлодлари: “Бизни тинч қўйинг, биз фақатгина бизнинг орамиздан ажралиб чиқиб энди бизни ёмонлаётганларга қарши жанг қиламиз”, деб айтадилар (яъни исломни қабул қилган рум авлодларига қарши). Мусулмонлар эса: “Аллоҳнинг номи билан қасамки, биз ўз биродарларимизни сизлар билан бирга-бир ташлаб кетмаймиз”, дея жавоб қиладилар. Шундай қилиб жанг бошланади. Мусулмонларнинг учдан бир қисми қатл қилинади, ва Аллоҳ уларни ҳеч қачон кечирмайди (яъни бу ёки мунофиқлар ёки дунё учун жанг қилганлар). Яна учдан бир қисм мусулмонлар қатл этиладилар ва улар шаҳидларнинг энг улуғларида бўладилар. Қолган учдан бир мусулмонлар эса ғалабага эришадилар ва Аллоҳ уларни ҳеч қачон жазоламайди. Айнан ўшалар Константинополь (ҳозирги Истамбул)ни фатҳ қиладилар. Мусулмонлар қўлга киритган ўлжани тақсимлаш учун қиличларини зайтун дарахтига осиб қўйганларида шайтон “Дажжол сизларнинг оилаларингизга ҳужум қилди!” дея бақиради. Улар йўлга чиқадилар, лекин бу гап ёлғон бўлади. Лекин Шомга етиб келганларида ҳақиқатдан ҳам Дажжол чиқади. Мусулмонлар жангга шайланадилар ва саф тортаётганларида намозга азон айтилади ва шу пайт Исо ибн Марьям тушиб келадилар”. Имом Муслим ривоятлари.

Демак юқордагилардан ҳулоса қилиб айтсак, келажакда биз мусулмонларни рум авлодидан бўлган насороларга қарши катта жанглар кутмоқда экан.


 
DURDONDate: Shanba, 12-Yan-2013, 07:31 | Message # 17
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
41. Константинополь (Истамбул) нинг фатҳ қилиниши

Константинополь шахри Мухаммад Фатҳ бошчилигидаги ислом қўшини томонидан мелодий 1453 йилда фатҳ қилинганидан сўнг шахар Исламбул деган номни олди. Вақт ўтиши билан Шахар номи Истамбулга ўзгариб кетди. Ҳозирда Истамбл мусулмонлар шахри бўлишига қарамасдан, олимлар Расулаллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинган ҳадисларни ўрганиб чиқишиб, келажакда Истмбул яна насоролар қўлига ўтади деган фикрни билдирганлар. Ва келажакда мусулмонлар ушбу шахарни иккинч бор фатҳ қиладилар.

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар: “Бир куни Расулаллоҳ с.а.в. саҳобаларидан: “Бир томондан сув билан яна бир томондан қуруклик билан ўралган шаҳарни биласизларми?”, деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа, эшитганмиз”, дея жавоб қилдилар. Шунда у зот с.а.в. айтдилар: “Токи Исҳоқ ва Исмоил алайҳиссаломларнинг авлодларидан бўлган 70 000 киши мана шу шаҳарни фатҳ қилмагунликларига қадар қиёмат қоим бўлмайди. Улар шахар олдига келадилар лекин қўлларида бирор бир камон ёки бошқа қурол бўлмайди. Фақатгина Аллоҳнинг мадади ила шахарни босиб оладилар. Мусулмонлар душман қаъласига қарата “Ла Илаҳа иллаллоҳ! ВаАллоҳу Акбар!” деб бир бор айтганларида ортида душман беркинаётган қаъланинг битта девори қулайди. Иккинчи бор “Ла Илаҳа иллаллоҳ! ВаАллоҳу Акбар!”, деганларида қаъланинг иккинчи девор қулайди. Учинчи бор Ла Илаҳа иллаллоҳ! ВаАллоҳу Акбар!” деганларидан сўнг уларга йўл очилади ва мусулмонлар шахарни босиб оладилар ҳамда жуда катта ўлжани қўлга киритадилар. Лекин ўлжани тақсимлаб турганларида “Дажжол чиқди!” деган ҳабарни эшитдилар ва унга қарши жанг қилиш учун йўлга чиқадилар”. Имом Муслим ривоятлари.

Аксра уламолар юқоридаги ҳадисда Истамбул ҳақида сўз кетган деганларига қарамай, яна бир гуруҳ олимлар ҳадисда зкр қилинган шахар Рим шахри *аниқроғи насоролик пойтаҳти Ватикан) деган фикрни ҳам билдирганлар.


42. Қаҳатонлик одамнинг чиқиши

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи Қаҳатондан одамларни асоси ила ҳайдаб юрадиган бир одам чиқмагунича қиёмат қоим бўлмас», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шарҳ: Қаҳатон Ямандаги шаҳарнинг номи.

Муҳаддис олимлар юқоридаги ҳадисни шарҳлаб, қиёмат қоим бўлишига яқин Қаҳатонлик кишининг мусулмон умматига ҳалифа бўлишини айтадилар. Бу киши ҳақиқий мўъмин инсон бўлиб, одиллик билан ҳукмронлик қилади. Жумладан Абдуллоҳ ибн Амр ҳамда Абдуллоҳ ибн Аббослар ислом оламининг одил ва ҳақгўй ҳалифалари ҳақида сўзлаганларида Қаҳатонлик кишини ҳам зикр қилганлар (Фатҳул Борий).


43. Яҳудийларга қарши жанг

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Токи мусулмонлар яҳудийларга қарши уруш қилмагунча, уларни мусулмонлар қатл қилмагунча, яҳудий тош ва дарахт панасига беркиниб олганда тош ва дарахт «Эй Аллоҳнинг бандаси! Мана яҳудий! Ортимда турибди. Кел, уни қатл қил» демагунча қиёмат қоим бўлмайди. Фақат Ғарқадгина буни айтмайди. Чунки у яҳудларнинг дарахтларидандир», дедилар». (Муслим ва Термизий ривоят қилишган).

44. Мадина шахрининг бўшаб қолиши

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулаллоҳ с.а.в.: “Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, кимки Мадинани ёмон кўриб тарк этса, Аллоҳ унинг ўрнига уданда яҳшироқ одамни олиб келади. Мадина маъдан куйундисини пуфлаб чиқариб ташлаётган босқон кабидир. Токи Мадина ўзидан ҳудди темирчининг босқони маъдан куйиндисини пуфлаб чиқариб ташлагани каби одамларнинг ифлосини чиқариб ташламагунига қадар қиёмат қоим бўлмайди”, деб айтдила. (Имом Муслим ривоятлари).

Бу нарса Расулаллоҳ с.а.в. замонлаида рўй берган эди, яъни кишилар ўша даврдаги қийинчиликларга чидай олмасдан Мадинани тарк этиб чиқиб кетган эдилар. Имом Ан-Нававийнинг фикрларига кўра бундай воқеа яна бир бор Дажжол келган даврда юз беради.

Анас ибн Молик р.а.дан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Макка ва Мадинадан бошқа ҳар бир юртни, албатта, Дажжол оёқ ости қилади. Иккисининг ҳар бир йўлини фаришталар саф бўлган ҳолларида қўриқлайдилар. Шунда у тузли ерга тушади. Кейин Мадина уч марта титрайди ва ундан барча кофир ва мунофиқ у(Дажжол) томон чиқади”, дедилар”. (Имом Бухорий ривоятлари).

Юқоридаги ҳадисларда кофир ҳамда мунофиқ кишиларнинг Мадинани тарк этишлари зикр қилинган бўлса, қиёмат қоим бўлишига жуда ҳам яқин қолганида Мадина бутунлай бўшаб қолиши ҳақида ҳам айтилган.

Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Мадиналиклар бир кун келиб у ер ниҳоятда яхши бўлганида ташлаб кетишади. У вақтда Мадинада йиртқичлар ва қушларгина қолади. Мадинада охирги йиғиладиганлар Музайна қабиласидан бўлган икки чўпон бўладики, улар Мадинани кўзлаб кетишаётган эди. Яқинига боришганида қўйлари овоз чиқариб юборади. Улар Мадинани ваҳший ҳайвонлар билан тўлган ҳолда топишади. Қачонки, Саниятул вадоъга етишганида юзлари билан йиқилиб (жон беришади)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Олимлар бу воқеа Яман еридан чиқиб кишиларни маҳшарга қувлаб борувчи ўт чиққанида юз беради дейдилар. ВаАллоҳу аълам. Бу олов қиёматнинг катта аломатларидан бўлиб, иншааллоҳ, у ҳақида кейинги мақолаларимизда батафсил маълумот берамиз.


45. Мўъминларнинг жонини олувчи ҳушбўй шамол

Имом Муслимнинг «Иймон»даги ривоятида: «Албатта, Аллоҳ Ямандан ипакдан ҳам юмшоқ шамол юборади. У қалбида ачитқи уриғи оғирлигича иймони бор бир кишини ҳам қўймай, албатта, қабз қилади», дейилган.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулаллоҳ с.а.в. айтадилар: “Дажжол (бир кун келиб) умматимда зоҳир бўлади. Ва қирқ (кун, ой, йил) туради. (Ровий: «Кунми, ойми, йилми, аниқ билмайман», дедилар.) Кейин Аллоҳ таоло Исо ибн Марямни юборади. У зот Дажжолни ахтариб топиб, уни ҳалок этадилар. Кейин одамлар етти йил осойишта яшашади. Шу даражада тинч яшашганидан икки киши орасида адовати борлари учратилмайди. Сўнгра Аллоҳ таоло Шом томонидан совуқ бир шамолни юборади. Унинг асоратидан ер юзида қалбида зарра миқдорича яхшилик ёки иймон бор киши тирик қолмайди. Агар ўша яхши ёки иймонли киши тоғ бағрига кириб кетса ҳам, ҳалиги шамол унинг ортидан кириб ўлдириб чиқади. Ер юзида фақат енгил қушлар ва беақл йиртқичлар каби ёмонга шошувчи разил кишилар қолади. Улар на яхшиликни танийди ва на ёмонликни инкор этади…” Имом Муслим ривояти.

Наввой ибн Самъондан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “Улар шунақа тўкинчилик билан туришганида, Аллоҳ таоло бир хушбўй ҳаво юборади. Ҳаво уларнинг қўлтиғи остига жойлашиб, унинг асаридан барча мўмин ва мусулмонлар вафот этишади. Ер юзида фақат ёмон кишилар қолишади. Уларнинг эркаклари аёллар билан худди эшаклар бир-бири билан жинсий алоқа қилишгани каби хотиржам иш бажараверишади. Улар шу ҳолатда туришганида қиёмат қоим бўлади”, дейилади. (Имом Муслим ривояти).

Демак барча мўъминлар вафот этганладан сўнг ер юзида фақатгина энг разил ва ифлос одамлар қоладилар ва айнан шу одамлар устига қиёмат қоим бўлади.

Имом Бухорий ҳамда Муслимлар ривоят қилган ҳадиса Расулаллоҳ с.а.в.: “Қиёмат фақатгина ёмон одамлар устида қоим бўладир”,деганлар.


46. Каъбанинг бузилиши

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набий с.а.в.: “Яъжуж ва Маъжуж чиққандан кейин ҳам Каъба, албатта, ҳаж ва тавоф қилинади”, дедилар. Шуъба: “Каъба тавоф қилинмай қолгунига қадар қиёмат содир бўлмайди“, дедилар”. (Имом Бухорий ривоятлари).

Ибн Аббос р.а. ривоят қиладилар: “Набий с.а.в.: “Мен Каъбани бузаётган кишини кўриб тургандекман, у қоп-қора, икки оёғи маймоқ бўлиб, Каъбанинг тошларини битталаб кўчирмоқдадир“, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Абу Ҳурайра р.а.: “Расулуллоҳ с.а.в.: “Каъбани икки болдири ингичка, қуруқшаган ҳабаш бузади” деб айтдилар”, дейдилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Мана шу ерда биз қиёматнинг кичик аломатларига якун ясаймиз. Иншааллоҳ, кейинги мақолаларимизда қиёматнинг катта аломатлари ҳақида сўз юритамиз. Шуни таъкидлаш керакки, катта аломатлар кичик аломатлардан сўнг юз беради деб тушунмаслигимиз керак. Сабаби юқорида зикр қилинган баъзи кичик аломатлар катта аломатлардан сўнг юз бериши айтиб ўтилди. Жумладан, мўъминларнинг жонини олувчи шамол, Мадинанинг бўшаб қолиши, Каъбанинг бузилиш каби аломатлар баъзи катта аломатлардан сўнг юз бериши зикр қилинди.


Manba


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: