Shaytoni la'in
|
|
Red-skin | Date: Seshanba, 05-Fev-2008, 02:29 | Message # 1 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш Одам боласига шайтоннинг тасири борлигида шубҳа йўқ. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина бу нарса бўлмас. Инсоннинг заиф томонларидан унга тасир қилиш учун шайтон ҳаракатда бўлиши ҳам аниқ. Шунинг учун ҳам нафснинг поклаш масаласида қалбга шайтон тасир кўрсатадиган йўлларни билиш катта аҳамият касб этади. Инсоннинг қалби худди қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур қўрғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, дераза ва тешикларини яхши билиш лозим. Уларни яхши билмагунча қўрғонни ҳимоя қилиб бўлмади. Қалбни шайтоннинг васвасасидан ҳимоя қилиш вожибдир. Бу иш ҳар бир мукаллаф бандага фарзи айндир. Чунки, вожибга етиш учун керак бўладиган нарса ҳам вожибдир деган қоида бор. Шайтондан қалбни ҳимоя қилиш учун унинг кириш жойларни билиш керак бўлгани учун, ўша кириш жойларини билиш иши ҳам вожиб бўлади.
Шайтоннинг қалбга кириш жойлари банданинг сифатлари бўлиб улар кўпдир. Биз мазкур эшикларнинг энг катталари ҳақидагина сўз юритамиз.
1. Ғазаб ва шаҳват. Ғазаб ақлнинг кишанидир. Ақлнинг аскари заиф бўлса, шайтоннинг аскари кучли бўлади. Инсон қанча кўп ғазабланса шайтон уни худди ёш бола тўпни ўйнагандек қилиб ўйнашга ўтади.
2. Ҳасад ва ҳирс. Банданинг бирор нарсага ҳирс қўйиши қанчалик кучли бўлса, ўша ҳирси уни шунчалик кўр ва кар қилади. Зотан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нарсга бўлган муҳаббатинг кўр ва кар қилур», деганлар. Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. Қалб кўзлари нури ила шайтонинг кириш жойлари кўрилади. Агар ўша кўзларни ҳирс ва ҳасад беркитиб қолса кўриб бўлмай қолади. Ана ўшанда шайтон фурсатни ғанимат билиб ҳасадчи ва ҳирсли одамга шаҳватга эриштирадиган ҳар бир нарсани зийнатлаб кўрсатиш пайидан бўлади. 3. Таомдан ортиқча тўйиш. Бунда таом ҳалол пок бўлиши ҳам мумкин. Чунки таом шаҳфатни кучайтиради. Шаҳватлар эса шайтоннинг қуролларидир. Кўп ейишда олти ёмон хислат борлиги таъкидланади.
1. Қалбдан Аллоҳнинг хавфи кетиши. 2. Қалбдан халойиққа раҳим кетиши. Чунки у ҳаммани тўқ деб ўйлайди. 3. Тоатни оғир қўриб қолиш. 4. Ҳикматли сўзни эшитса тасирланмай қолиш. 5. У мавъиза ва ҳикматли сўзларни гапирса одамларга тасир қилмаслиги. 6. Турли хасталикларнинг чиқиши. 4. Кийим – кечак, асбоб – анжом ва уй – жойда зебу зийнатга ружуъ қўйиш. Қачон шайтон мазкур ҳолни инсон қалбига ғолиб бўлганини кўрса, дарҳол тухум қўйиб жўжа очади. У мазкур одамни уй жойини зийнатлашга чақиришда бардавом бўлади. Шифтни яхшила, деворларни чиройли қили, хоналарни кенгайтир дейди. Шунингдек, кийимларингни қойил мақом қил, уловни ҳеч кимда йўғи топ дейди. Кўрибсизки, умрини шундай ишлар билан ўтказиб турибди. Бу ҳол давоб эта бориб оқибат банда куфрга бориши ҳам мумкин. 5. Одамлардан тамагир бўлиш. Чунки қалбга тамагирлик ғолиб бўлса шайтон тинимсиз равишда унга кимдан тама қилаётган бўлса ўшанинг олдида турли риё ва ҳийла найранглар билан жилванишни зийнатлаб кўрсатади. Энг камида у ўзи тамагирлик қилаётган одамни ўринсиз мақташга ўтади. Унинг розилигини топиш учун ҳар қандай гуноҳни қилишга тайёр бўлади.
|
|
| |
Red-skin | Date: Seshanba, 05-Fev-2008, 02:31 | Message # 2 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| Davomi 6. Шошқалоқлик ва ишларда аниқликни тарк қилиш. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир», дедилар». Байҳақий ривоят қилган. Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида: «Инсон шошқалоқликдан халқ қилингандир», деган (37 – оят). Аллоҳ таоло «Исро» сурасида: «Инсон шошқалоқ бўлгандир», деган (11 - оят). Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида: «Сенга ваҳийи битгунча Қуръон(тиловати)га ошиқма», деган (114 – оят). Чунки ишларга уларни яхшилаб ўрганиш ва билишдан кейингина кириши лозим. Яхшилаб ўрганиш эса тааммулга ва муҳлатга муҳтождир. Бу нарса шошқалоқлик билан бўлмайди. Шошқалоқлик ўз навбатида инсонни палапартишликка олиб боради. 7. Молу дунё муҳаббати. Керагича молу дунёси бор одамнинг қалби хотиржам бўлади. Аммо ортиқча моли бор одамнинг ҳоли бошқача бўлади. У борига яна қўшиш пайига тушади. Мингини милёнга кўпайтириш унинг асосий мақсадига айланади. Шу тариқа молу дунёнинг қулига айланади.
8. Бахиллик ва камбағалликдан қўрқиш. Мазкур сифатлар хайри эҳсон ва нафақадан қайтаради ва тўплаб, жамлашга ружуъ қўйишга ундайди. Бу ишларни қилганларга эса аламли азоблар ваъда қилинган. Суфён раҳматуллоҳи алайҳ: «Шайтоннинг камбағалликдан қўрқишдек кучли силоҳи йўқ. Агар банда ўшани ундан қабул қилса, ботилга ўзини уради, ҳақни ман қилади, ҳаводан гапиради ва Роббиси ҳақида ёмон гумонда бўлади», деган.
9. Фирқа ва тоифаларга мутаассиблик ҳамда ўзига қаршиларга ҳиқд қилиш ва паст назар билан қараш. Бу нарса обидларни ҳам, фосиқларни ҳам баробар ҳалокатга олиб борадир. Одамларни айблаш ва уларнинг камчилиигини топиш ила машғул бўлиш йиртқичлик сифатларидан биридир. Агар шайтон ундай инсонга ўша ишни ҳақ деб зийнатлаб қўйса борми, ҳамма нарсани бир четга йиғиштириб қўйиб ўша ишга барча имкониятини сарфлайдиган бўлади. У бундан хурсанд ва масрур бўлади. Ўзи шайтонга малайлик қилаётган бўлса ҳам, дин учун хизматдаман дея мағрур бўлади. Шайтон мутаассибларнинг баъзи ҳаддан ошганларига фалон нарсанинг муҳаббатида ўлган одам жаннатга киради деган бўлса, ўшани маҳкам ушлаб олиб юраверади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз жигаргўшалари Фотимаи Заҳрога: «Амал қил. Мен сендан Аллоҳ таолодан бўладиган бирор нарсани беҳожат қила олмайман», деганлар.
|
|
| |
Red-skin | Date: Seshanba, 05-Fev-2008, 02:33 | Message # 3 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| Davomi 10. Илмсиз авомларни Аллоҳ таолонинг зоти ва сифоти ҳақида тафаккур қилишга мажбурлаш. Бунда улар ақллари етмайдиган нарсага уриниб динда шакка тушадилар ва турли хаёлларга борадилар. Охири бориб бидъатга берилиб диндан чиқиши ҳам мумкин. Аммо ўзи хурсанд ва масрур. Худди улкан маърифат ҳосил қилгандек мағрур. Ўзининг чексиз заковот ва маърифат эгаси ҳисоблайди. Аслида эса, ўзини энг ақлли деб юрганларнинг кўпи аҳмоқнинг каттаси бўлади.
11. Мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш. Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», деган (12 –оят). Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ҳам келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган эканлар.
|
|
| |
Red-skin | Date: Seshanba, 05-Fev-2008, 02:36 | Message # 4 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| Davomi
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки, бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», дедилар». Бухорий ривоят қилган.
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», дедилар».
София розияллоҳу анҳо айтдиларки: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен кечаси у кишининг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг, уйим томон турдим. У киши мени кузатгани мен билан турдилар. (У кишининг уйи Усома ибн Зайднинг масканида эди). Бас, ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икковингиз шошилманг, бу (аёл) София бинти Ҳуяййдир», дедилар. «Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишдан қўрқдим», дедилар. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Кишилар кўнглига ёмон гумон келтириши мумкин ишларда эҳтиёт бўлиши кераклигини кўрдингизми?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги икки киши қоронғуда аёл киши билан турганлигини кўриб ҳар хил хаёлга бормасинлар, деб аёл ўз хотинлари эканлигини айтиб қўйдилар. Бас, ёмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ёмон гумонда бўлса, ўша ичи бузуқ одам бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса унинг тескариси бўлади. Юқорида зикр қилинган сифатлар шайтон учун инсон қалбига йўл очадиган нарсалардир. Уларнинг ҳаммаси санаб ўтиш ҳам қийин. Одам боласидаги ҳар бир ёмон сифат шайтон учун қуролдир. Унинг қалбига кириш эшигидир. Бас, шундай экан, мурид ўша шайтон кириши мумкин бўлган эшикларнинг барчасини мазкур ёмон сифатлардан қалбини поклаш йўли билан беркитиши лозим. Ана ўшанда шайтон мурид қалбига кириб қарор топа олмай қолади. Фақат баъзи кичик уринишлари қолиши мумкин. Бу кичик уринишларни эса Аллоҳ таолонинг зикри ила тўсилади. Чунки ҳақиқий зикр фақатгина қалб тақво ила обод бўлгандан ва ёмон сифатлардан поклангандан сўнггина юзага келади. Илло зикр қалбга тасири ўтмайдиган қуруқ гап ўлароқ шайтонни даф қилишга ярамайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида: «Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар, деган (201 – оят). Агар қалбда шайтонга қут бўладиган нарса бўлмаса у зикрнинг ўзи билан ундан узоқлашади. Агар қалбда шаҳватлар жойлашган бўлса, ундан шайтонни даф қилишга зикрнинг кучи етмайди. Ёмон сифатлар ва Ҳавойи нафсдан холи бўлган тақводор қалбларга шайтон шаҳватлар туфайли эмас, зикрдан ғофил бўлгани учун хуруж қилади. Агар ундай қалбнинг эгаси зикр қилса, шайтон дарҳол чекинади.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Уйларингни қабрга айлантирманглар. Сураи «Бақара» ўқилган уйга шайтон кирмайди», деганлар. Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳар нарсанинг саноми–кўзга кўринган жойи бўлади. «Бақара» сураси Қуръоннинг саномидир. Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди. Ким уни кундузи ўқиса уч кун шайтон кирмайди», деганлар. Имом Доримий ривоят қиладиларки, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума: «Ким сураи Бақарадан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, оятул курсий ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
|
|
| |
Red-skin | Date: Chorshanba, 06-Fev-2008, 00:45 | Message # 5 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| FOSIQLIK Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири фосиқликдир. Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин бехижолат қиладиган одамга фосиқ дейилади. Одатда, фосиқ деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. Фисқ сўзи, уламолар истилоҳида, гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг амридан чиқишдир. Қуръони Каримда эса, мавзуъга қараб, кофир ва мунофиқларни ҳам баъзан фосиқ дейилади.
Аллоҳ таоло «Сажда» сурасида: «Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўладими?! Тенг бўлмаслар. Ҳа, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга, бас, уларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир. Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур», деган (18 – 20 - оятлар. Ушбу ояти карималарда фосиқлик мўминлик муқобилида зикр қилинмоқда. Демак, кофирлик деганидир. Мунофиқни ҳам фосиқ дейилишига «Тавба» сурасидаги қуйидаги оят далилдир: «Албатта, мунофиқлар – улар фосиқлардир» (67-оят). Кофирликка етиб бормайдиган, маъсият маъносидаги фосиқликка далил «Бақара» сурасидаги қуйидаги оятдир: «Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир», (282 – оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида фосиқликни қаттиқ қоралаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир ва у билан қитол қилиш кофирликдир»,дедилар». Икки шайх ривоят қилган. Ўтган уламолардан аз-Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик-яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган эса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деганлар. Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.
Фосиқликнинг зарарларидан:
1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир. 2. Гоҳида фосиқлик миллатдан чиқариши ҳам мумкин. 3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир. 4. Фосиқлик мунофиқликка, у эса дўзахга олиб боради. 5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланади.
Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзи олиб қочиши даркор. Доимо бу нарсанинг зарарларини эсдан чиқармай юриши керак. Мабодо билиб билмай баъзи фиcқ ишларини содир этган бўлса, дарҳол тавбага ошиқиши лозим.
|
|
| |
Red-skin | Date: Chorshanba, 06-Fev-2008, 00:58 | Message # 6 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| MUNOFIQLIK
Ҳар бир банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларнинг энг хавфлиларидан яна бири мунофиқликдир. Араб тилида мунофиқликнинг англатувчи сўларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тонел» деб номланаётган иншоотлар ҳам арабчада «нафақ» дейилади. Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка мунофиқлик, деб айтилади. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишиларни «мунофиқ» дейлади. Журжоний нифоқни «Таърифот»да: «Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир», деб таъриф қилган. Буни катта нифоқ деб аталади. Кўпинча ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган, улардан бирида Расули акрам алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, омонатга хиёнат қилади, ваъда берса устидан чиқмайди. Кимда шу хислатлар бўлса, унда мунофиқнинг барча хислатлари бўлган бўлади, агар биттаси бўлса, битта хислати бўлади»,деганлар. Бундай нифоқни амалий - кичик нифоқ деб аталади. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан», деган (145 – оят). Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир», деган (68 – оят). Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: «Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагисидан ёмондирлар. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар», деганлар.
Мунофиқликнинг зарарларидан:
1. Аллоҳ таоло мунофиқнинг амалини қабул қилмайди. 2. Мунофиқнинг қалбида марази бўлади. У мусулмонларга етган мусибатдан масрур ва нусратдан маҳзун бўлади. 3. Мунофиқ бахил бўлади. Молни фақат риё учун сарфлайди. 4. Мунофиқнинг эътиқоди, илми ва амали залолатдадир. 5. Мунофиқ риёкордир ва бошқалар.
|
|
| |
Red-skin | Date: Chorshanba, 06-Fev-2008, 00:59 | Message # 7 |
Forum azosi
Group: Мoderator
Messages: 88
Status:
| Davomi Мунофиқларнинг очиқ-ойдин кофирлардан ҳам катта хатарли эканликларига боис-кофирлар билан бўладиган алоқа ва муомалаларда биз уларнинг кимлигини эътиборга олиб, ўзларига яраша иш тутамиз. Мунофиқлар эса, сиртдан мусулмон бўлиб кўринадилар, одамнинг ичидагини билиб бўлмайди, натижада уларга ҳам мусулмонча муомала қилишга мажбур бўлинади. Бу билан мунофиқларга динга катта зарарлар етказишга имкон яратилади. Айнан мана шу ҳолат уларга қиёмат куни кофирлардан кўра кўпроқ ва аламлироқ азоб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло мунофиқлар жаҳаннамнинг энг қаъридан жой олишларини таъкидлаб айтган. Мунофиқлик турли ахлоқий разилатнинг уясидир. Риёкорлик, алдамчилик, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзлик, ваъдага хилоф қилишлар шулар жумласидандир. Мунофиқлик ҳар бир умматнинг жисмини титиб юборадиган ижтимоий касалликдир. Мўмин банда нифоқ ва унга олиб борувчи нарсалардан куйдирадиган оловдан қўрққандек қўрқиши керак. Мўмин киши, катта-кичик нифоққа тегишли ҳар бир нарсадан худди ёниб турган даҳшатли оловдан қўрққандек қўрқиши, унга тушишдан сақланганидек сақланиши лозим. Инсон тез-тез Аллоҳнинг зикрини қилиб турса, қалби юмшайди, «мулойим бўлади, ҳис қилиш малакаси ошади. Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Мўмин банда нифоқ ва унинг аломатларини яхши таниб олиб улардан доимо четта бўлиш чораларини кўриши лозим. Жумладан, Аллоҳнинг зикридан, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашмаслиги керак.
|
|
| |
bushro | Date: Payshanba, 23-Apr-2009, 07:52 | Message # 8 |
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
| Shayton vasiyati Men uchun amr qilingan va menga zanjirband bo’lishim haqidagi habar yetib kelib u ijro etilishidan biroz avval, sizlarga ushbu vasiyatni yo’llamoqdaman. Men sizlar bilan yil davomida birga qolganimga qaramay, oldimizdagi o’ttiz kun mobaynida sizlardan uzoqda bo’laman. Meni qayg’uga solgan narsa, shu kunlar mobaynida, mening o’rnimga o’rin bosar ko’rmasligim va qilgan malomatlarimning o’rni bo’sh qolishidir. O’tgan "Ramazon" oyida nimalar bo’lgani sizlarga ma’lum. Sizlar bilan birga sarf etganim, kuchlarim va quloqlaringizga quygan fikrlarimga qaramay, yer yuzidagi millionlab odamlar masjidlarga yo’l oldilar. Men u kunlari mahbuz bo’lib, g’azab olovida qovurilar ekanman, millionlab hotin-qizlar ro’molga o’randilar. Xususan, bu o’ranish, to’g’ri yo’lni topa olmagan barcha qizlarda, qadr kechasida yaqqol ko’rindi. Men katta gunohlarning barchasini qildirganim yigitlar esa, Allohing g’azab olovini so’ndirib, qarshisida tavba darvozalarini ochadigan ko’z yoshlarini to’kdilar.
Hoy, inson shaytonlari! Kamina, pahlavoningiz yo’qligini bildirmang. Oldingizda katta vazifalar bor. Bu vazifalarni sizlarga qanday buyurilgan bo’lsa, shunday bajaring. Men ramazon chodirlarida, odamlarning tongga qadar bedor qolishlari, nafis iftor vaqtiga qadar uxlashlari, iftorda esa osilib turgan qorinlarini bo’g’izlariga qadar to’ydirmasdliklaridan boshqa narsani bilmasliklari, sizlardan esa, oyna-i jahon dasturlarini tayyorlashlaringizni hohlayman.
Hoy, isnon shaytonlari! Sizlar, honandalar, raqqosalar va go’zal qizlar bilan muloqotlar uyushtiring va ularni ramazonning ruhiyati, hamda uning teatr va hayosiz raqs sahnalaridagi, ahamiyatlari haqida gapirtiring. Biz katta-yu kichik, barchaning kundalik seriallar, haftalik filmlar va yarim oyda bir marta qo’yiladigan fitnali teatrlar haqida gapirishlaringizni hohlaymiz. Biz ramazon oyida turli hil musobaqalar, qo’shiqlar va fazoviy yo’ldosh kanallarini hohlaymiz. Biz bu yo’lda biror soniya bo’lsada dam olishingizni hohlamaymiz. Zotan vaqtimiz juda qiymatli va maqsadlarimiz juda pastkashlik ekanini juda yaxshi bilasizlar.
Hoy inson shaytonlari! Sizlar odamlarning jannatga kirib, biz jannatning hidlaridan mahrum qolishlarimizni hohlaysizlarmi? Sizlar bir lahzalik tavba bilan yillar davomida, sarf etgan mehnatlarimiz zoye bo’lishini istaysizlarmi? Axir men sizlarni ulardan biri, qadr kechasining bir lahzasiga erishsa, o’tgan va keyingi gunohlari barchasi kechirilishidan ogohlantirmadimmi?! Agar bunga yo’l qo’ysangiz, o’rningizga boshqalarni olib kelaman va sizlarning o’zingizgina zarar ko’rasiz va muvafaqqiyatdan uzoq bo’lasiz.
Ex sizlar jahannam va jahannam tubida mangu qoladigan bandalarni, zaqqum daraxtini va saqar do’zax maftunlarini hohlamaysizlarmi?! Sizlarning shaytoniy aqllaringizga ONT ichib so’raymanki, sizlarning o’lik qalblaringiz qayerga ketdi?
Hoy go’zal qiz?! Sen erkaklarning hushini oladigan katta kuchsan, sening islom ummati ichida katta vazifang bor. Senda barcha savollarning javobi mavjud, men orzularimni senga bog’laganman. Biz sendan erkaklarning mayilliklrini, qo’zg’ash va shaxvoniy ko’rinishlarini hulas, raqs, qahqaha, bedorlikni talab qilamiz. Azizam, ahir sening ro’zadorliging yetmayabtimi? Sen taroveh va kechalari ibodat bilan bedor bo’lishni bir tarafga qo’y.
Hoy odamlar, menga quloq soling, mening so’zlarim nasihat holos. Ramazonda barcha go’zal va lazzatli narsalarga e’tibor bering. Alloh uchun namoz o’qishni unuting chunki, jahnnamga kiradiganlarning mantig’ida, Alloh uchun namoz o’qish katta gunohdir. Qur’on oyatlarini o’qimanglarda, "G’affur-ul Rahm" ya’ni kechiruvchi va rahimli Alloh uchun tavba qilib qo’yaveringlar. Chunki "Ramazon" takror-takror kelaveradi. Hozir esa vaqtingizni zoye qilmay, dunyo hokimlariga sajda qilaveringlar. Ularga barcha iblislarning rahmati bo’lsin.
Shu yerda Iblis alayhi la’naning so’zlari tugaydi. Balki, iblisning yuqoridagi so’zlaridan kimlardir miyig’ida kulgan, kimlardir yig’lagan va kimlardir, hech narsa tushinmagandir. Biroq shu narsa haqiqatki, ushbu vasiyatni tinglagan ba’zi odamlar ustidan, shayton kuladi va yillar davomida bo’lganidek bu yil ham ularning ramazon oylarini zoye qildiradi. Zotan quyidagi so’zrlarni aytgan Alloh o’ta haqlidir: "Odamlarga hisob beradigan vaqtlar yaqinlashdi, biroq ular hanuz g’aflatdadirlar. Robbilaridan bayon qiluvchi eslatma kelsa unga e’tiborsiz, o’yinga berilib quloq soladilar."
O’tgan Ramazoningiz muborak bo’lsin :). Manba: Xolislik Sari(eshittirishi): 10.11.2004
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 05-Fev-2013, 18:37 | Message # 9 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шайтон дунё яратилгандан бери,3 маротаба йиглаган экан: 1 биринчиси шайтон номини олганда.2 маротаба дунёга ПАЙГАМБАРИМИЗ МУХАММАД С.А.В келганда.3 маротаба йиглаганда шундай баланд овозда йиглаган экан,бундан хайрон булган фаришталар су'раган экан.Нима сабабдан бунчалик дод солиб йиглаяпсан,шунда шайтон жавоб берган экан.ОЛЛОХ ер юзига ФОТИХА сурасини туширди,кимки бомдот номоздан олдин 3 маротаба ихлос билан укиса,гунохлари ювилиб янги тугулган гудакдек булиб колар экан. ОЛЛОХУ АКБАР!
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 03:49 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Shayton alayhi la’naning vasiyati
Men uchun amr qilingan va menga zanjirband bo’lishim haqidagi habar yetib kelib u ijro etilishidan biroz avval, sizlarga ushbu vasiyatni yo’llamoqdaman. Men sizlar bilan yil davomida birga qolganimga qaramay, oldimizdagi o’ttiz kun mobaynida sizlardan uzoqda bo’laman. Meni qayg’uga solgan narsa, shu kunlar mobaynida, mening o’rnimga o’rin bosar ko’rmasligim va qilgan malomatlarimning o’rni bo’sh qolishidir. O’tgan "Ramazon" oyida nimalar bo’lgani sizlarga ma’lum. Sizlar bilan birga sarf etganim, kuchlarim va quloqlaringizga quygan fikrlarimga qaramay, yer yuzidagi millionlab odamlar masjidlarga yo’l oldilar. Men u kunlari mahbuz bo’lib, g’azab olovida qovurilar ekanman, millionlab hotin-qizlar ro’molga o’randilar. Xususan, bu o’ranish, to’g’ri yo’lni topa olmagan barcha qizlarda, qadr kechasida yaqqol ko’rindi. Men katta gunohlarning barchasini qildirganim yigitlar esa, Allohing g’azab olovini so’ndirib, qarshisida tavba darvozalarini ochadigan ko’z yoshlarini to’kdilar.
Hoy, inson shaytonlari! Kamina, pahlavoningiz yo’qligini bildirmang. Oldingizda katta vazifalar bor. Bu vazifalarni sizlarga qanday buyurilgan bo’lsa, shunday bajaring. Men ramazon chodirlarida, odamlarning tongga qadar bedor qolishlari, nafis iftor vaqtiga qadar uxlashlari, iftorda esa osilib turgan qorinlarini bo’g’izlariga qadar to’ydirmasdliklaridan boshqa narsani bilmasliklari, sizlardan esa, oyna-i jahon dasturlarini tayyorlashlaringizni hohlayman.
Hoy, isnon shaytonlari! Sizlar, honandalar, raqqosalar va go’zal qizlar bilan muloqotlar uyushtiring va ularni ramazonning ruhiyati, hamda uning teatr va hayosiz raqs sahnalaridagi, ahamiyatlari haqida gapirtiring. Biz katta-yu kichik, barchaning kundalik seriallar, haftalik filmlar va yarim oyda bir marta qo’yiladigan fitnali teatrlar haqida gapirishlaringizni hohlaymiz. Biz ramazon oyida turli hil musobaqalar, qo’shiqlar va fazoviy yo’ldosh kanallarini hohlaymiz. Biz bu yo’lda biror soniya bo’lsada dam olishingizni hohlamaymiz. Zotan vaqtimiz juda qiymatli va maqsadlarimiz juda pastkashlik ekanini juda yaxshi bilasizlar.
Hoy inson shaytonlari! Sizlar odamlarning jannatga kirib, biz jannatning hidlaridan mahrum qolishlarimizni hohlaysizlarmi? Sizlar bir lahzalik tavba bilan yillar davomida, sarf etgan mehnatlarimiz zoye bo’lishini istaysizlarmi? Axir men sizlarni ulardan biri, qadr kechasining bir lahzasiga erishsa, o’tgan va keyingi gunohlari barchasi kechirilishidan ogohlantirmadimmi?! Agar bunga yo’l qo’ysangiz, o’rningizga boshqalarni olib kelaman va sizlarning o’zingizgina zarar ko’rasiz va muvafaqqiyatdan uzoq bo’lasiz.
Ex sizlar jahannam va jahannam tubida mangu qoladigan bandalarni, zaqqum daraxtini va saqar do’zax maftunlarini hohlamaysizlarmi?! Sizlarning shaytoniy aqllaringizga ONT ichib so’raymanki, sizlarning o’lik qalblaringiz qayerga ketdi?
Hoy go’zal qiz?! Sen erkaklarning hushini oladigan katta kuchsan, sening islom ummati ichida katta vazifang bor. Senda barcha savollarning javobi mavjud, men orzularimni senga bog’laganman. Biz sendan erkaklarning mayilliklrini, qo’zg’ash va shaxvoniy ko’rinishlarini hulas, raqs, qahqaha, bedorlikni talab qilamiz. Azizam, ahir sening ro’zadorliging yetmayabtimi? Sen taroveh va kechalari ibodat bilan bedor bo’lishni bir tarafga qo’y.
Hoy odamlar, menga quloq soling, mening so’zlarim nasihat holos. Ramazonda barcha go’zal va lazzatli narsalarga e’tibor bering. Alloh uchun namoz o’qishni unuting chunki, jahnnamga kiradiganlarning mantig’ida, Alloh uchun namoz o’qish katta gunohdir. Qur’on oyatlarini o’qimanglarda, "G’affur-ul Rahm" ya’ni kechiruvchi va rahimli Alloh uchun tavba qilib qo’yaveringlar. Chunki "Ramazon" takror-takror kelaveradi. Hozir esa vaqtingizni zoye qilmay, dunyo hokimlariga sajda qilaveringlar. Ularga barcha iblislarning rahmati bo’lsin.
Shu yerda Iblis alayhi la’naning so’zlari tugaydi. Balki, iblisning yuqoridagi so’zlaridan kimlardir miyig’ida kulgan, kimlardir yig’lagan va kimlardir, hech narsa tushinmagandir. Biroq shu narsa haqiqatki, ushbu vasiyatni tinglagan ba’zi odamlar ustidan, shayton kuladi va yillar davomida bo’lganidek bu yil ham ularning ramazon oylarini zoye qildiradi. Zotan quyidagi so’zrlarni aytgan Alloh o’ta haqlidir: "Odamlarga hisob beradigan vaqtlar yaqinlashdi, biroq ular hanuz g’aflatdadirlar. Robbilaridan bayon qiluvchi eslatma kelsa unga e’tiborsiz, o’yinga berilib quloq soladilar.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 03:50 | Message # 11 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шайтон деди: Эй Мусо насихат қиламан эшитасизми деди. Ё Рабби, шайтон манга насихат қилмоқчи эшитайми. Эшитинг деди Аллох, адаштиргани кеганда ман тўхтатиб қўяман деди. Шайтон: Биринчи cўзим: Хеч қачон такаббур бўлманг, кибр хамма ишни хорликга олиб келтириб қўяди.тоатга бино қўйманг хали қабули бўлдими, бўлмидими билмайсиз. Илмингизга хаволанманг, у фойдалик илм бўляптими, ё но фойда . . . Бино қўйдим тоатимга, илмимга, хаволандим. Хеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки таккабур экан, охири хор бўлади. Иккинчи сўзим: Хеч кимга хасад қиманг, дунёда хамма бало, хамма жанжал, уруш, хатто қон тўкилиш хасад туфайли бўлади. Оталар отаси Одамнинг ўғли, укасига бўлган хасад туфайли укасини ўлдирди. Шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир бирини ўлдириш пайдо бўлди. Нимадан? Хасад, кўролмаслигдан, кўролмаган одамни ғийбатини қилади, иғвосини қилади, орқасидан хар хил бўхтон, уйдирмаларни тўқиб чиқаради, илож қилса ўлдиради. Учунчи сўзим: Хеч қачон номахрам билан, сизга махрам бўмаган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингиз ўртангизда ўзим элчи бўлиб зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдиртириб юборади. Инсонларни ниятига еткиздирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди. Қалбини қоралайди, хеч қачон зинога қадам қўйманг, номахрам билан ёлғиз ўтирманг. Тўртинчи сўзим деганда Аллох тўхтатди. Эй Мусо энди алдашни бошлайди, учта хақ сўзни гапирди, буёғига энди ишончизга кириб, ёлғонга, адаштирирувга бошлайди . . . ! ! ! Шунақа инсонлар бор шайтоний инсонлар, роса ишончга кириб олгандан кейин, илдизингиз билиб олгандан кейин, томиризга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардур .
Hikoyatdan!
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:07 | Message # 12 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Иблиснинг Одам Алайҳиссаломга Қилган Ҳасади
Оллоҳ таоло шундай дейди:
Аниқки,Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилгувчилардан бўлмади. (Аллоҳ) деди: «Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?» «Мен ундан (Одамдан) яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг», деди у [Аъроф: 11-12-оятлар].
Ҳасан Басрий шундай дейди: «Иблий қиёс қилди ва у илк бор қиёс қилган кишидир».
Муҳаммад ибни Сирин шундай дейди: «Дастлаб қиёс қилган киши Иблисдир, қуёшга ҳам, ойга ҳам фақат қиёслар (яъни, бир нарсани иккинчи нарсага солиштириш) сабаблигина ибодат қилинди».
Мазкур икки гапни Ибни Жарир ривоят қилган[1].
Бу гапнинг маъноси шундан иборатки, Иблис ўзига Одам билан ўзининг ўртасини солиштирган ҳолда назар солди ва ўзини Одамдан шарафли деб билди. Шу сабаб, гарчи унга ва бошқа фаришталарга нисбатан Одамга сажда қилиш ҳақида буйруқ бўла туриб, унга сажда қилишдан бош тортди!
Маълумки, агар қиёс Оллоҳ ёки расулининг сўзи қаршисида бўлса, бундай қиёс мутлақ эътиборсиздир[2].
Қолаверса, бу қиёснинг ўзи ҳам нотўғри, чунки, лой оловдан кўра яхши ва манфаатлироқдир. Сабаби, лойда босиқлик, юмшоқлик, бардошлилик ва ўсишлик мавжуд, оловда эса, енгилтаклик, ҳовлиқмалик, тезлик ва куйдириш бор[3].
Боз устига, Оллоҳ таоло Одамни Ўз қули билан яратиши, унга Руҳидан пуркаши сабаб шарафли қилди ва шу боис, фаришталарни унга сажда қилишга фармон этиб шундай деди:
(Эй Муҳаммад), эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Албатта, Мен (асли) қора ботқоқдан бўлиб (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Инсон яратгувчиман. Бас, қачон уни тиклаб, ичига Ўз Руҳимдан пуркаганимда, сизлар унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!» деганида,Барча-барча фаришталар унга (яъни, Одамга) сажда килдилар. Магар Иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.(Шунда Аллоҳ) деди: «Эй Иблис, нечун сен сажда қилгувчилар билан бирга эмассан?»У айтди: «Мен (асли) қора ботқоқдан бўлиб, (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Сен яратган Одамга сажда қилгувчи эмасман). (Аллоҳ) деди: «Бас, ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг даргоҳимдан) қувилган — малъунсан.Ва албатта то жазо (қиёмат) кунигача сенга (барчанинг) лаънати бўлур».[Ҳижр: 28-35-бетлар].
Иблис Оллоҳ таоло томонидан лаънатга ҳақли бўлди, чунки, унинг Одамни камситиши ва ўзини ундан устун деб билиши илоҳий фармонга қарши чиқиш ва айнан Одам хусусида келган фармон матнида ҳақга бўйсунмаслик демакдир. Сўнгра Иблис унга ҳеч қандай манфаат келтирмайдиган нарса билан узр айтишга киришди, унинг бу узри гуноҳиданда ёмонроқ бўлди.
Оллоҳ таоло Субҳон сурасида шундай дейди:
Эсланг, Биз фаришталарга Одамга сажда қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (кибру ҳаво билан): «Сен лойдан яратган кимсага сажда қилурманми?» деди.У (яна шундай) деди: «Менга хабар бергин-чи, мана шу кимсани мендан улуғ-устун қилдингми? Қасамки, агар Сен мени Қиёмат кунигача (тирик) қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини қириб юборурман, яъни, ҳақ йўлдан оздириб, ҳалокат йўлларига буриб юборурман, магар озгиналаригина (ҳақ йўлда) қолурлар».(Аллоҳ) айтди: «Бор, (сенга Қиёматгача умр бердим) Бас улардан ким сенга эргашса, У ҳолда, шак-шубҳасиз, жаҳаннам сизларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни, уларни ҳаромдан мол-дунё ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил». Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигина ваъда қилур.«Менинг (иймон-эътиқодли) бандаларим устига эса сен учун ҳеч қандай салтанат-ҳукмронлик бўлмас. Парвардигорингнинг Ўзи етарли қўриқловчидир».[Исро: 61-65-оятлар].
Шунингдек, Каҳф сурасида Оллоҳ таоло шундай дейди:Эсланг, (эй Муҳаммад), фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. [Каҳф: 50- оят]; Яъни: Иблис қасддан, қайсарларча ва Оллоҳнинг амрига бўйсунишдан такаббурлик қилиб Унга итоатсизлик қилди.
Иблиснинг табиати, унинг ифлос таркиби энг муҳтож ҳолатида унга хиёнат қилганлиги боисгина мана шундай бўлди. Чунки, у ўзи айтганидек, оловдан яратилгандир. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим»[4]да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Фаришталар нурдан яратилганлар, жинлар оловнинг тутунсиз алангасидан яралганлар, Одам эса, сизларга (Қуръонда) тавсиф қилинган нарсадан яралгандир».
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:08 | Message # 13 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Ҳасан Басрий шундай дейди: «Иблис бир лаҳза ҳам фаришталардан бўлган эмас»[5].
Оллоҳ таоло Сод сурасида шундай дейди:
Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: «Албатта мен лойдан бир одам яратгувчидирман. Бас қачон уни ростлаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!»Бас фаришталарнинг барча-барчалари (Одамга) сажда қилдилар.Магар Иблисгина кибру ҳаво қилиб, кофирлардан бўлди. (Шунда Аллоҳ) деди: «Эй Иблис, Мен Ўз қудрат қўлим билан яратган нарсага — Одамга сажда қилишдан нима сени манъ қилди?! Кибру ҳаво қилдингми, ёки сен (Одамга нисбатан) юксак мартабали зотлардан эдингми?!» У айтди: «Мен ундан яхшироқдирман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг». (Аллоҳ) деди: «Бас ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг даргоҳимдан) қувилган – малъунсан.Ва албатта то жазо (қиёмат) кунигача сенга Менин лаънатим бўлур».(Иблис илтижо қилиб) деди: «Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин». (Аллоҳ) деди: «Бас, сен маълум вақтда етиб келадиган Кунгача (қиёматгача) муҳлат берилганлардансан».(Иблис) айтди: «Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман.Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)».(Аллоҳ) деди: «Ҳаққа (қасам). Фақат Хақни айтурманки, албатта Мен жаҳаннамни сен ва (одамлар) орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдирурман!»[Сод: 71-85-оятлар].
Аъроф сурасида яна шундай дейди:
У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман.Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан».[Аъроф: 16-17-оятлар]; Яъни: «Мени йўлдан оздирганинг сабаб, албатта уларни барча жойларда кузатиб юраман ва уларнинг ҳар томонларидан келаман». Шундай экан, саодатли киши Иблисга хилоф иш тутган киши, бахтиқаро эса унга эргашган кишидир.
Сабра ибни Абул Фокиҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Албатта, шайтон Одам боласининг йўлларида ўтириб олган»[6].
Одам алайҳиссаломга сажда қилган фаришталар
Дарҳақиқат, муфассирлар Одам алайҳиссаломга сажда қилишга буюрилган фаришталар «оятларнинг умумийлиги далолат қилганидек ва аксар уламоларнинг фикри бўлган — барча фаришталарми, ёки улардан мақсад фақат ер юзидаги фаришталарми?», эканлигида ихтилоф қилганлар.
Бироқ, оятлардаги ҳикоя мазмунидан зоҳир бўлгани биринчи фикрдир. Шунингдек, бу фикрга ҳадисда келган: «Унга (яъни, Одам алайҳиссаломга) ўз фаришталарини сажда қилдирди», деган сўз ҳам далолат қилади, зеро, бу гап ҳам умумийликни, яъни, барча фаришталарнинг Одамга сажда қилганлигини ифода қилади. Валлоҳу аълам[7].
Иблис осмонда бўлган эди
Оллоҳ таолонинг Иблисга қарата айтган: «Ундан (яъни, жаннат ёки осмондан) туш» [Аъроф: 13- оят] ва «Ундан (яъни, жаннат ёки осмондан) чиқ» [Аъроф: 18- оят], деган сўзи Иблиснинг осмонда эканлигига далилдир. Сўнгра Иблис осмондан тушишликка ва ҳурмат – эътибор ва обрў – иззатдан чиқишликка буюрилди. У бундай ҳурмат – эътиборга ўз ибодати, тоат ибодатда фаришталарга ўхшашлиги сабабли эришган, сўнгра ўзининг такаббурлиги, ҳасади ва Раббисига қарши чиқишлиги боис ундан маҳрум бўлди ва таъна ва қувғинга учраган ҳолда ер юзига туширилди[8].
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:10 | Message # 14 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi Табарий «Жомеул баён» асарида (1 / 179 – бет) ва Абу Ал-Шайх «Ал-азама» асарида (1129 – бет) ва бошқалар бир қанча йўллардан Авфул Аъробий орқали Ҳасан Басрийдан ривоят қилганлар. Мен «бу гапнинг ровийлар шажараси саҳиҳ», дейман. Ушбу масала салаф ва халаф (яъни, кейинги уламолар)дан иборат илм аҳли қаттиқ ихтилофлашган масалалардан биридир. Бу масаладаги устун фикр шундан иборатки: Иблис (унга Оллоҳнинг лаънати бўлсин) жинлардан бўлиб, қуйидаги сабаблар туфайли фаришталардан бўлмаган: 1-Оллоҳ таоло шундай дейди : [Каҳф: 50- оят]. Бу оят ушбу масаладаги очиқ далилдир. Зеро, жинлар яралишда инсонларнинг шерикларидир. Бу сўз мутлақ айтилган пайтда ундан фаришталар ёки улардан бир тоифаси тушунилмайди. 2- Иблис оловдан яралган, фаришталар эса нуроний махлуқотлардир. Бу иккисининг ўртаси нақадар йироқ! 3-Иблиснинг зурриётлари мавжуддир: «Ахир, Мени қўйиб, уни (яъни, Иблисни) ва унинг зурриётини ўзингизга дўст тутасизларми?!» [Каҳф: 50-оят], фаришталар эса ўзларидан насл орттириб кўпаймайдилар. 4-Иблис Оллоҳга осий бўлди, такаббурлик қилиб кофир бўлди, фаришталар эса ҳурматли бандалар ҳисобланиб, модомики, Оллоҳ уларни буюрган экан, Унга осийлик қилмаслар ва ўзлари буюрилган ишларни бажарурлар. Мабодо, «Иблис фаришталардан бўлмаса нега улар билан бирга сажда қилишга буюрилди?», дейилса, бу саволга қуйидагича жавоб берилади: Иблис ўз илми, тиришқоқлиги, ибодати ва фаришталарга ўхшашлиги шарофати билан уларнинг сафига қўшилган эди. Мазкур жавоб кўпчилик салафи солиҳлардан нақл қилинган, шунингдек, Ҳофиз Ибни Касир бу фикрни бошқаларидан тўғрироқ деб билган. Иблис фаришталардан бўлмасада уларнинг иичида бўлишлигининг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ, зеро Одам алайҳиссалом Раббисининг ҳузурида фаришталар қаторида бўлган эди. Мабодо, «Иблис фаришталардан бўлмаса қандай қилиб улар ичидан истисно қилинди?», дейилса, бунга жавоб қуйидагича: Бу истисно «мунқатеъ» (яъни , узуқ) истисно қабилидан бўлиб, бу каби истиснода истисно қилинган нарса улар орасидан чиқариб олинган нарсанинг бир бўлаги бўлиши шарт эмас. Айтайлик, «қавмнинг чорва молларидан бошқа барчалари сув ичдилар», ёки, «қавмнинг туяларидан бошқа барчалари келдилар» сингари мисолларда чорва моллари ва туялар қавм аъзоларидан бўлмасаларда улар ичидан истисно қилинмоқда. [6] Саҳиҳ. Ҳадисни Аҳмад (3/483-бет), Насоий (6/21-22-бетлар), Ибни Ҳиббон «Саҳиҳи»да (10/453-ҳадис ва 4593-ҳадис), Ибни Абу Шайба «Мусаннаф»да (5/293-бет), Табароний «Мўъжамил кабир»да (7/6558-ҳадис) саҳиҳ ровийлар шажараси ила ривоят қилганлар. Шунингдек, мазкур ҳадисни шайхимиз Имом Албоний (роҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳи Ал-Насоий»да (2937-ҳадис) ва «Саҳиҳул жомеъ»да (1648-ҳадис) саҳиҳ деганлар. [7] Дарҳақиқат, муаллиф (роҳимаҳуллоҳ) «Тафсирул Қуръонил азийм» асарида (1/ 287 – бет) ушбу масалани бирмунча батафсил ёритган. [8] Бу нарса юқорида айтиб ўтганимиздек, Ибни Касир (роҳимаҳуллоҳ) Иблиснинг жинлар тоифасидан эканлигини ёқлашлигига далолат қилади.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Mar-2013, 13:34 | Message # 15 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шайтон тузоғлари Аллоҳ таоло Қуръони каримда бизларни шайтон йўлларидан юрмасликка, ундан эҳтиёт бўлишга чақириб шундай дейди: "Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир" (Бақара, 208).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрар эдилар. Шайтон инсонга очиқ душман бўлгани учун ҳам уни ёмонликларга бошлайди. Келинг, ўша ёмонликларни биргаликда қисқача кўриб чиқайлик. 1. Ширк ва куфр. Шайтон мусулмон кишини Аллоҳга ширк ва куфр келтиришга бошлайди. Агар Аллоҳ инсонни бу оғир гуноҳдан сақласа, шайтон ноумид бўлиб, кейинги ёмонликка ундашни бошлайди. 2. Бидъат. Аслида, бидъатнинг бир қанча турлари бор. Бу ерда зикр қилинаётгани эса, ҳадисда ёмонлаб, залолат дея сифатланган, шариатга хилоф бўлган қабиҳ бидъатдир. Агар шайтон бунга ҳам мусулмонни чорлай олмаса, кейинги ёмонликка ўтишга мажбур бўлади. 3. Гуноҳи кабиралар. Энди шайтон инсонни катта гуноҳларни содир этишга бошлайди. Масалан, ота-онага оққ бўлиш, ўғрилик, зино, туҳмат, ҳасад ва ҳоказолар. Ўша гуноҳларни инсонга чиройли, зийнатли ҳамда унинг кўзига кичкина қилиб кўрсатади. Агар Аллоҳ таоло у бандасини ўша гуноҳи кабирани содир этишдан сақласа, шайтон яна умидсизланиб, кейинги ёмонликлар туркумига ўтишдан бошқа чораси қолмайди. 4. Гуноҳи сағиралар. Бунда шайтон инсонни сағира гуноҳларни кетма-кет қилишга ундайди. Албатта, кичик саналган гуноҳларни кетма-кет қилавериш, битта гуноҳи кабирани қилишдан хатарлироқдир. Кичик гуноҳлар деганда, катта гуноҳлардан ташқари, майда хато ва нуқсонлар тушунилади. Уламолар "Кичик гуноҳларни давомли қилавериш, уларни сағираликдан чиқариб, кабирага айлантиради" дейишган. Агар банда яна Аллоҳнинг фазли билан сағира гуноҳлардан ҳам сақланса, шайтон ёмонликларнинг кейинги босқичига ўтади. 5. Мубоҳлар эшигини кенг очиб қўйиш. Мубоҳ саналган ишларга кўп вақт сарфлатиш натижасида инсонни Аллоҳнинг зикридан, Унга ибодат қилишдан қолдиради. Масалан, кўп ейиш-ичиш, ўша еб-ичишга кўп вақт сарфлаш, кўп ухлаш, бу билан уни дангаса, ялқов, ибодатларга сусткаш қилишга уринади. Агар шайтон бу босқичда ҳам муваффақиятга эриша олмаса, кейинги, яъни охирги босқичга ўтади. 6. Муҳим бўлмаган ишлар билан машғул қилиш. Бунда шайтон инсонни савоби камроқ, аҳамияти пастроқ ишларни қилишга машғул қилиб қўяди. Натижада инсон савоби кўпроқ ва аҳамияти каттароқ бўлган ишларни қилишга вақт тополмай қолади. Кўп ҳолларда инсонларнинг аксарият қисми мана шундай аҳамияти камроқ ишларга кўмилиб қолишади. Масалан, нафл намозларга кўп эътибор қилингани ҳолда, қазо намозларга парво қилмаслик, қарздор киши қарзини тўлашга уринмай, нафл садақалар беришга ошиқиши, фарз, вожиб ёки суннат амал турганда мустаҳаб, мубоҳ каби амалларга берилиш ва ҳоказо. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломдан доимо "Аллоҳга энг ёқимли амал қайси?", "Амалларнинг энг афзали қайси?" каби саволларни беришар эди. Аллоҳдан барчамизни шайтоннинг макру ҳийлаларидан сақлашини сўраймиз. Зеро, У зот бандаларига меҳрибон ва раҳимлидир.
Нозимжон Ҳошимжон
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 30-Iyun-2013, 11:47 | Message # 16 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Шайтоннинг инсон қалбига йўллари
Инсон қалби фитратан ҳидоятни қабул қилувчи, ундаги шаҳват ва ҳавои нафс эса уни бундан бурувчидир. Шу боис қалбдаги фаришталар ва шайтонлар қўшини ўртасидаги кураш доимийдир. Бу кураш оқибатида қўшинларнинг бири ғолиб бўлади ва қалбга ҳукмронлигини ўрнатади. Иккинчиси эса, баъзи-баъзида суқилиб киришга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло айтганидек, ((Инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигидан)(Нос, 4). Бу шайтон Аллоҳ эсланганда бекинадиган шайтондир. Инсон ғафлатда пайтида эса, бемалол киради. Шайтонларни қалбдан фақатгина Аллоҳнинг зикри қувади. У зикр бўлган жойда тура олмайди.
Қалб ҳудди бир қўрғонга ўхшайди. Шайтон эса, қўрғонга кириб, унда ўз ҳукмини ўрнатмоқчи бўлган душмандир. Қўрғонни унинг эшикларини қўриқлаш билан асралади. Қўриқлашни билмаган киши уни асрай олмайди. Шайтоннинг кириш йўлларини билмаган киши эса уни қайтара олмайди. Шайтонинг кириш йўллари ва эшиклари банданинг сифатларидир. Бу йўл ва эшиклар кўп бўлиб, биз уларнинг катталаригагина тўхталамиз. • Унинг энг катта эшикларидан бири ҳасад ва ҳирсдир. Инсон бирор нарсага ҳирс қўйса, бу ҳирс уни кўру карга айлантиради. Шайтон йўлларини биладиган қалб кўзини тўсиб қўяди. Ҳудди шундай, агар кўп ҳасад қилувчи бўлса, шайтонга имкон туғилади. Ҳирсли кишига шаҳватига олиб борадиган барча нарсани, мункар ва ифлос бўлса ҳам, чиройли қилиб кўрсатади. • Шайтоннинг қалбга кирадиган эшикларидан яна бири ғазаб, шаҳват ва қизиққонликдир. Ғазаб ақлни тўсади. Инсон ғазабланганда ундаги ақл қўшини заифлашади. Шунда шайтон ҳужум қилиб, инсонни ўз куйига ўйнатади. Ривоят қилишларича, иблис бундай дейди: “Инсон қизиққон бўлса, биз уни болалар коптокни ўйнатгандек ўйнатамиз”. • Унинг эшикларидан яна бири уй, кийим-кечак ва жиҳозаларни чиройли қилишни яхши кўришдир. Шайтон инсонни уйни обод қилиш, шифтлари, деворларини зийнатлаш, чиройли кийимлар кийиш, ҳашаматли жиҳозларни олиш билан банд қилиб, унинг бутун умрини шунда ўтказади. • Эшикларидан яна бири тўқликдир. Тўқлик шаҳватни кучайтириб, ибодатдан чалғитади. • Инсонлардан тамаъ қилиш. Инсон агар бир инсондан бир нарса тамаъ қилса, уни ўзида йўқ сифтлар билан мақтайди, тилёғламалик қилади, уни яхшиликка чақирмайди, ёмонликдан қайтармайди. • Мол-дунёни яхши кўриш. Бу сифат қалбда ўрнашса, уни бузади. Нотўғри йўллардан бўлса ҳам уни топишга ундайди. Бахил, фақирликдан қўрқадиган қилиб қўяди. Натижада зиммасидаги ҳақларни ҳам адо этмайди. • Инсон ақли етмайдиган Аллоҳ таолонинг зоти, сифатлари каби ишлар тўғрисида фикрлаши. • Мусулмонлар тўғрисида ёмон гумон қилиш. Ким бир мусулмонга ёмон гумони билан ҳукм қилса, у тўғрида ҳар нарса дейди, ўзини ундан яхши билади. Бу унинг қалби кирлигидан. Мўмин узр излайди, мунофиқ эса, айб ахтаради. Инсон ёмон гумонда қолмаслиги учун туҳматли ўринлардан сақланиши лозим. Шайтоннинг ушбу йўлларидан қалбни ёмон сифатлардан тозалаш билан сақланилади. Унинг онда-сонда қилдиган ҳужумларини Аллоҳ таолони зикр қилиш қайтаради. Шайтон оч итга ўхшайди. Агар қўлингда ҳеч нарса бўлмаса, “кет” дейишинг билан кетади. Агар қўлингда бирор нарса бўлса, кетишига “кет” дейишинг кифоя қилмайди. Ҳудди шундай, шайтонга керакли сифатлардан холи қалбдан шайтон зикр билан кетади. Ҳаво ғолиб бўлган қалбда зикр юзаки бўлади. Ич-ичидан чиқмайди. Шунда шайтон ўша жойда ўрнашади. Агар бунинг тасдиғини кўрмоқчи бўлсанг, шайтон намозингда ёдингга нималарни келтиришига қара!
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 12-Avg-2013, 00:36 | Message # 17 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ibrat izlaganga ibratli Dunyo
ILIM haqida! Bir kuni Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) masjid eshigi oldida shaytonni ko‘rib qoldilar va: "Ey iblis! Bu yerda nima qilyapsan?" dedilar. Shayton: "Men masjidga kirib, namozxonning namozini buzishni xohlayapman, lekin kirolmay turibman. Sababi masjidda uxlab yotgan kishidan qo‘rqyapman", dedi. Shunda Muhammad (sollallohu alayhi vasallam) ajablanib so‘radilar: "Ey shayton! Ibodatdagi kishidan qo‘rqmasdan, g‘aflatdagi kishidan qo‘rqmoqdamisan?" Shayton aytdi: "Namozxon johil kishi, uning ishini buzish oson, lekin uyqudagi bu odam olimdir. Men agar bu johilning namozini buzsam, u olimni tezda uyg‘otib, namozini qanday tuzatishni so‘rashidan qo‘rqmoqdaman". Mana shuning uchun ham Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam): "Olim kishining uyqusi johil odamning ibodatidan afzaldir", deganlar.. *** Dinu-diyonatdan bo'lmagin yiroq. Yo'lingni yoritar u mangu chiroq! Amallaring uchun jannatni olsang. Ne'mat bormi undan yaxshiroq *** Bir kun Payg'ambarimiz Rasululloh (s.a.v) ko'chada ketyotsalar chekada bir 3 yoki 4 yoshli bola juda chiroyli tohorat olayotgan ekan shunda Payg'ambarimiz(s.a.v) unga qarab shunday dedi: juda chiroyli tohorat oldingiz desalar haligi bolacha javob beribdi: do'zahdan qo'rqib shunday tohorat oldim debti wuna Payg'ambarimiz (s.a.v) hali sizda gunoh yo'qku nimaga qo"rqasiz desalar bola aytibdi: Onam o'choqga o't yoqganlarida qarab turardim oldin kichkina mayda o'tinlardi solib keyin katta o'tinlardi solardilar shundan men ham o"yladim OLLOH do'zahga birinchi bo'lib bizdaqalarni tashlab keyin o't ilashgandan keyin kattalarni soladi deb o'ylab shunday tohorat oldim debti.... Payg'ambarimiz(s.a.v) wunda u yow bolani bowidan silab yuzlaridan o'pibdilar. *** Zulfiqor Ahmad Naqshbandiy "Hayo va pokdomonlik” kitobida shunday hikoya qiladi: Payg’ambar s.a.v. aytadilar: "Begona ayolga qarashlik shayton o’qlarining ichida zaharlanganidir”(O’q tegib o’ldirmasa-da, zahari albatta qalbni o’ldiradi)Nomahramga tasodifan birinchi marta nigoh zararli emas, agar uni olib qochilsa. Birinchi qarashda ham unga lazzat bilan qarash haromdir.Shaytonning eng kuchli qurollaridan biri haromni go’zal qilib ko’rsatishdir. Zero, uzoqdan qaraganda ko’p narsalar go’zal ko’rinadi.Dunyoda qilingan birinchi gunohga ham badnazarlik sabab bo’lgan edi. O’shanda Qobilning ko’nglida Hobilning xotini go’zalligi uchun yomon niyat paydo bo’lgan edi *** Dovud alayhissalom shunday iltijo qildilar: Yo Parvardigoro, men hayotlik paytimdayoq Sirot kuprigi va Tarozini kurishni istayman. Alloh: Ey Dovud, falon vodiyga borgin, deb, uning qarshisidan pardani oldi. Dovud alayhissalom Sirot kuprigi va Tarozini kurdilar va qattiq gamga botib yigladilar. Yo Parvardigoro, bandalaringdan kim bu tarozining pallasini yaxshiliklar bilan tuldirishga qodir buladi? dedilar. Alloh aytdi: Izzatim va buyukligimga qasamki, kim La-a ilaha illallohu Muhammadur Rasululloh ni ishonch-etiqod bilan bir marta aytsa, Sirot kuprigidan chaqmoqdek utadi va kim bir xurmo miqdoricha bulsa ham, Men uchun sadaqa qilsa, tarozining pallasi tuladi. Allohni bunday Marhamatiga, rahmatiga va paygambarimiz s.a.v shafoatlarini qozonadigan solih amallar va ibodatlarimizni tukis va bardavom qilaylik *** Payg'ambarimiz (s.a.v) bir kiwiga va'z aytar edilar: ''Bew narsadan oldin bew narsani g'animat bil. Qariligingdan oldin yigitlingni, bir iw bilan wug'ulanib qoliwingdan oldin bo'w vaqtingni, faqirligingdan oldin boyligingni, o'limingdan oldin tirikligingni, kasal bo'lmasingdan oldin sog'lomligingni g'animat bilgin *** Bir odamni 3 ayoli ya`ni ''Xotini'' bor edi.Bir kuni u odamdi oldiga o`lim farishtasi kelib, bu odamni olib ketishini aytadi va o`zi bilan ayollaridan birini olishga izn beradi.Shunda u odam uchchala ayolini oldiga borganda 3-chi ayoli u bilan faqat darvozani oldigacha borishga rozi bo`ladi. Bu -uning bu dunyoda to`plagan molu dunyosi edi.Shunda u odam 2- chi ayolini oldiga boradi. 2 -chi ayoli esa u bilan lahat ya`ni qabrni oldigacha borishga rozi bo`ladi. Bu -uning bu dunyoda topgan yoru birodarlari edi.Bu ishlardan nima qilarini bilmay boshi qotib turganida 1- chi ayoli kelib u bilan birga ketishiga rozi ekanligini aytadi. Bu -uning bu dunyoda qilgan yaxshi-yomon amali edi. *** Abu Hurayradan, roziyallohu anhu, rivoyat qilinadi: «Rasululloh qabristonga keldilar va: — Mo‘minlar qavmida yashovchilarga assalomu alaykum! Biz ham, inshaalloh, sizlarga borib qo‘shilguvchilarmiz, deydigan birodarlarimizni ko‘rishni orzu qilardim, - dedilar. Shunda sahobalar: — Biz sizning birodarlaringiz emasmizmi, yo Rasululloh? — deyishdi. Janobi Rasululloh: — Sizlar mening sahobalarimsizlar, birodarlarimiz esa, hali kelganlaricha yo‘q, — dedilar, Sahobalar: — Hali kelmagan ummatingizni qanday taniysiz, yo Rasululloh? — deb so‘rashdi. Rasululloh: — Axir bir kishi o‘zining peshonasi va oyog‘i oq otlarini boshqa bir to‘da qop-qora otlar ichidan taniyolmaydimi? — dedilar. Sahobalar: — Tanib oladi, yo Rasululloh, — deyishdi. Janobi Rasululloh: — Ular qiyomatda dunyodagi tahoratlari sababidan peshonalari va oyoqlari nurli bo‘lgan holda keladilar. Men ulardan oldin havzi Kavsarga borgan bo‘laman. Ogoh bo‘linglar, bir qancha kishilar hovuzimdan adashgan tuyani haydagandek haydaladilar. Men ularga, bu yoqqa kelinglar, deb nido qilaman. Menga aytiladiki, ular sizdan so‘ng dinni o‘zgartirishgan. Shunda men: «Uzoq bo‘linglar, uzoq bo‘linglar», deyman... *** Bir kuni: ikki olam sarvari Muhammad Rosululloh (s.a.v) Qizlarining axvolini bilgani keldilar. Qarasa qizlarini közi namlangan, köngli g'amlangan, Payg'ambarimiz qizidan söradi: qizim nega közlaringingizda nam, qalbingizda g'am: qizlar Otajon men bugun Kuyovingiz Aliga be xosdan bir gap etvordim, bu gapni ewitib u kishining yuzlaridagi tabassum quw kabi uchib ketdi. Aybimni yuviw uchun atroflarida yetmiw marotabadan ortiq aylandim. Keyin u kiwi menga qarab jilmayib qöydilar. Ke4irganligini bildirib. Agar u kiwini rozi qilmasdan bu dunyoni tark etsam, Ollohni huzurida erini no'rozi qilganlar qatorida bölib qolmasmikanman deb qayg'uryapman. Wunda Rosululloh (s.a.v) men payg'anbarman xam demadi, Ollohni Rasuliman xam demadi, Payg'ambarimiz: qizim sizni bu iwingiz uchun Olloh körsatmasin bu dunyodan ketsangiz, MEN SIZNI XATTO JANOZANGIZNI XAM ADO ETMAS EDIM DEGAN EKANLAR.... *** Oyisha (r.a.) aytadilar: Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) menga aytdilarki: Ey Oyisha! Turt narsani qilmay uxlama: Quroni xatm qilmaguningcha, paygambarlarni Qiyomatda uzingga shafoatchi qilmaguningcha, barcha musulmonlarni uzingdan rozi qilmaguningcha hamda haj va umra qilmaguningcha. Shunday deb Paygambar (sollallohu alayhi vasallam) namozga kirib ketdilar. Namozni tugatganlaridan keyin: Ey Allohning Rasuli! Ota-onam sizga fido bulsin! Meni turt ishga buyurdingiz, men ularni qilishga qodir emasman, dedim. U zot aytdilarki: Agar Ixlos surasini 10 marta uqisang, Quronni xatm qilgandek bulasan, menga va paygambarlarga salovot aytsang, biz senga Qiyomat kunida shafoatchiga aylanurmiz va agar Allohdan muminlarning magfiratini tilasang, ularning hammalari sendan rozi buladilar. Agar Subhanallohi valhamdu lillahi va la-a ilaha illallohu vallohu akbar, desang, haj va umra qilgandek savobga ega bulasan (Tafsiri Haqqiy). Uqiganlarimizga amal qilish barchamizga nasib etsin.amin! ***
shayton: meni bir o'g'lim bor,ismi ''xutama'' u kechasi hufton o'qimay yotgan bandani qulog'iga peshob qiladi, agar unday qilmaganida hech bir banda huftonni o'qimay uxlay olmasdi. Allohni O'zi asrasin..
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 14-Avg-2013, 02:32 | Message # 18 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Диккат! Диккат! Шайтон Куйиб юборилди.
Шайтоннинг Таржимаи Холи . . . ! ! !
Исми: Иблис! Шахри:Ғофилларнинг қалблари!
Қариндошлари: Бут-санамлар! Доимий макони: Жаханнам, Нақадар ёмон жой!
Даражаси: Биринчи даражали фосиқ! Мамлакати: Аллохнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар!
Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик!
Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хом-хаёллар! Мажлиси: Бозорлар!
Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар! Кўрсатадиган нарсаси: Сароб!
Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир!
Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик! Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар! Яхши кўрадиганлари: Аллохнинг зикридан ғафлатда юрганлар!
Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор!
Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка)!
Уйи: Хожатхона, хаммом!
Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин!
Зохир бўлган вақти: Одам алайхиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун!
Шериклари: Мунофиқлар!
Ризқ манбаи: Харом мол- дунё!
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат хамда гунохлар содир этиладиган жойлар!
Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар!
Буйруқлари: Фахшга буюради!
Диёнати: Куфр!
Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири!
Хизмат муддати: Қиёмат кунигача!
Сафар қиладиган жойи: Жаханнам йўли!
Тижоратдан оладиган фойдалари: Бехуда кетган, шамолга совурилган вақтлар!
Қизиқишлари: Адаштириш, залолат!
Сафардаги хамрохи: Хақиқатдан кўз юмувчи, хақни гапиришдан сукут қилувчи!
Орзуси: Хамманинг куфрга кетиши!
Минадиган улови: Ёлғон!
Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гунохи!
Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сихоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши)!
Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик!
Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган "Мен” сўзи!
Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти!
Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин!
Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади!
Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш!
Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир!
Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар!
У учун энг дахшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари!
Энг кўп ёмон кўрган одами: Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам!
Яна ёмон кўрадиган одами: Аллохни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар!
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубхали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим!
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эхтиёжини ва камбағаллигини хеч кимга билдирмайдиган, ўз холидан шикоят қилмайдиган фақир!
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой!
Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда!
Боғланадиган вақти: Рамазон ойи!
Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар хаж қилиши . . .
|
|
| |